📅 2021-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 9 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг буюртмасига мувофиқ «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 356-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолини гидрометеорологик ва иқлимий ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизация қилиш, тизим фаолиятига замонавий ахборот ҳамда сунъий йўлдош технологияларини жорий этиш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — «Ўзгидромет») тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар «Ўзгидромет» га тақдим этади.
Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида гидрометеорология соҳасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
5. «Ўзгидромет» бош директори томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
7. Комиссия хулосаси асосида «Ўзгидромет» бош директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар чиқарилади.
8. Кўкрак нишони ҳар йили 7 май — «Ўзгидромет» ташкил топган кун арафасида «Ўзгидромет» бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
9. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
10. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, «Ўзгидромет» бош директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
11. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
13. «Ўзгидромет» ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холисона кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига тақдим этади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2-босқич Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади. Ҳар йили 20 апрелга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг буйруғини чиқаради. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлайди. Ҳар йили 7 май — «Ўзгидромет» ташкил топган кун арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 356-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишонининг
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр.
Кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида айлана бўйлаб баландлиги 2 миллиметр бўлган «GIDROMETEOROLOGIYA XIZMATI AʼLOCНISI» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг марказий қисмида метеорология кузатувлари учун асосий ускуна бўлган автоматик метеорология станцияси, унинг ўнг томонида баланд тоғлар ва унинг ортидан чиқиб келаётган қуёш ҳамда тоғлардан қуйида гидрологияни рамзий маънода ифода этувчи уч қаторда тўлқинсимон чизиқлар акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг пастки четлари бўйлаб фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи тасвирланган. Дафна япроқларининг устида метеорологларнинг шамол тезлиги ва йўналиши бўйича маълумот берувчи «шамол гули» белгиси акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида қавариқ айлана марказида уч қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «GIDROMETEOROLOGIYA», «SOНASIDAGI SAMARALI», «MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган.
Барча ёзувлар ва тасвирлар зарҳал рангда бўлиб, қавариқдир.
Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметр. Қадағич эни 22 миллиметрли мовий рангдаги шойи лента билан қопланган. Лентанинг ўртасидан эни 0,5 миллиметрли иккита оқ рангли йўл вертикал ҳолатда ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 356-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган оқ рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «GIDROMETEOROLOGIYA», иккинчи сатрда «XIZMATI AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 17 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Gidrometeorologiya xizmati markazi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «GIDROMETEOROLOGIYA», иккинчи сатрда «XIZMATI AʼLOCНISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Bosh direktor» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 июнь,
356-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi gidrometeorologiya xizmati faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-noyabrdagi PQ-4896-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tavsiflari 2 va 3-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining buyurtmasiga muvofiq “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi tayyorlanishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
4. “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni va uning guvohnomasini tayyorlash hamda mukofotlanganlarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov va Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori Sh.H. Habibullayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-iyundagi 356-son qaroriga 1-ILOVA
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda — koʻkrak nishoni) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan gidrometeorologiya va iqlimshunoslik sohasini rivojlantirish, iqtisodiyot tarmoqlari hamda aholini gidrometeorologik va iqlimiy oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan taʼminlash tizimini takomillashtirish, gidrometeorologiya xizmati infratuzilmasini modernizatsiya qilish, tizim faoliyatiga zamonaviy axborot hamda sunʼiy yoʻldosh texnologiyalarini joriy etish ishlariga katta hissa qoʻshgan, yosh mutaxassis kadrlarni tayyorlash borasida samarali mehnat qilgan fuqarolar taqdirlanadi.
Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
3. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi ushbu Nizomga ilova qilingan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish va koʻrib chiqish
4. Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzgidromet”) tizimidagi tashkilotlar hamda hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni har yili 1-aprelga qadar “Oʻzgidromet” ga taqdim etadi.
Nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan takliflarga ilova sifatida nomzod haqida maʼlumotnoma, uning soʻnggi uch yil davomida gidrometeorologiya sohasida amalga oshirgan ishlari aks ettirilgan tavsifnoma taqdim etiladi.
5. “Oʻzgidromet” bosh direktori tomonidan koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tashkil etiladi.
6. Komissiya yigʻilishida nomzodlarning tegishli hujjatlari oʻrganilib, har yili 20-aprelga qadar eng munosib nomzodlar boʻyicha yakuniy xulosa qabul qilinadi.
3-bob. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
7. Komissiya xulosasi asosida “Oʻzgidromet” bosh direktorining koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi har yili 1-mayga qadar chiqariladi.
8. Koʻkrak nishoni har yili 7-may — “Oʻzgidromet” tashkil topgan kun arafasida “Oʻzgidromet” bosh direktori (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) tomonidan tantanali tarzda topshiriladi.
9. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlanganlarga bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida bir yoʻla toʻlanadigan pul mukofoti beriladi.
10. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash, istisno tariqasida, “Oʻzgidromet” bosh direktorining buyrugʻiga asosan alohida holatlarda ham amalga oshirilishi mumkin.
11. Bir shaxs koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi.
12. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
13. “Oʻzgidromet” ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarining xolisona koʻrib chiqilishi uchun bevosita masʼuldir.
14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi tizimidagi tashkilotlar hamda hududiy gidrometeorologiya boshqarmalari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markaziga taqdim etadi. Har yili 1-aprelga qadar 2-bosqich Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlar haqidagi tegishli hujjatlarni oʻrganib chiqadi va yakuniy xulosani qabul qiladi. Har yili 20-aprelga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining buyrugʻini chiqaradi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi bosh direktori (yoki uning topshirigʻiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar) “Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlaydi. Har yili 7-may — “Oʻzgidromet” tashkil topgan kun arafasida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-iyundagi 356-son qaroriga 2-ILOVA
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishonining
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,5 millimetr.
Koʻkrak nishonining old tomoni yuqori qismida aylana boʻylab balandligi 2 millimetr boʻlgan “GIDROMETEOROLOGIYA XIZMATI AʼLOCNISI” soʻzlari yozilgan.
Koʻkrak nishonining markaziy qismida meteorologiya kuzatuvlari uchun asosiy uskuna boʻlgan avtomatik meteorologiya stansiyasi, uning oʻng tomonida baland togʻlar va uning ortidan chiqib kelayotgan quyosh hamda togʻlardan quyida gidrologiyani ramziy maʼnoda ifoda etuvchi uch qatorda toʻlqinsimon chiziqlar aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining pastki chetlari boʻylab faxr-iftixor va sharaf maʼnolarini ifoda etuvchi ikkita dafna yaprogʻi tasvirlangan. Dafna yaproqlarining ustida meteorologlarning shamol tezligi va yoʻnalishi boʻyicha maʼlumot beruvchi “shamol guli” belgisi aks ettirilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomonida qavariq aylana markazida uch qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “GIDROMETEOROLOGIYA”, “SONASIDAGI SAMARALI”, “MENNATLARI UCNUN” soʻzlari yozilgan.
Barcha yozuvlar va tasvirlar zarhal rangda boʻlib, qavariqdir.
Koʻkrak nishoni ilgakchalar va halqacha yordamida toʻrtburchak shaklidagi qadagʻichga ulangan.
Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetr. Qadagʻich eni 22 millimetrli moviy rangdagi shoyi lenta bilan qoplangan. Lentaning oʻrtasidan eni 0,5 millimetrli ikkita oq rangli yoʻl vertikal holatda oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-iyundagi 356-son qaroriga 3-ILOVA
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) 160x110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) och koʻk rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan oq rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda, oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “GIDROMETEOROLOGIYA”, ikkinchi satrda “XIZMATI AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17 kegl) soʻzi yozilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi hamda guvohnomaning tartib raqami uchun “№” belgisi va 17 millimetrli chiziq joylashgan.
Undan 10 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Gidrometeorologiya xizmati markazi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “GIDROMETEOROLOGIYA”, ikkinchi satrda “XIZMATI AʼLOCNISI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 12 kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “Bosh direktor” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzi yozilgan.
“Gidrometeorologiya xizmati aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 9-iyun,
356-son