UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 9-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 9 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимларини йиғиш, ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, шунингдек, утилизация йиғимининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби;

транспорт воситаларининг чиқиндилари билан ишлаш инфратузилмасини ташкил этиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, транспорт воситалари чиқиндиларини йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, зарарсизлантириш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш тартиби;

транспорт воситаларининг утилизацияси билан шуғулланадиган ташкилотлар учун экологик ва техник талаблар ҳамда саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;

транспорт воситаларининг утилизация қилиниши муносабати билан уларни ички ишлар органларида тўловлар ундирмай ҳисобдан чиқариш тартиби.

2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 июндаги 358-сон қарорига ИЛОВА

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида

1-боб. Асосий қоидалар

1. Ушбу Низом қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ утилизация йиғимини тўлаш талаб этиладиган ғилдиракли транспорт воситалар, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан (кейинги ўринларда — транспорт воситалари) утилизация йиғимини ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш, шунингдек транспорт воситалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларни (кейинги ўринларда — транспорт воситалари чиқиндилари) йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш билан боғлиқ инфратузилмани ташкил этиш тартибини белгилайди.

2-боб. Утилизация йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

2. Утилизация йиғимини ҳисоблаб чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йигими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

Утилизация йигими транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳисоблаб чиқарилади.

3. Утилизация йиғимини тўлаш учун ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтларида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш йўли билан утилизация йигими тўловчиларига етказилади.

4. Транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда утилизация йигими транспорт воситалари учун божхона декларацияси қабул қилинишидан олдин ёки бир вақтнинг ўзида тўланади.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган транспорт воситалари учун утилизация йиғимини тўлаш мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

6. Транспорт воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санадан кечиктирмай маҳаллий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиси жойлашган жойдаги солиқ органига, фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун ишлаб чиқарилган транспорт воситалари бўйича утилизация йигими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади.

7. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлайди.

Экспорт бозорларида сотиш учун ишлаб чиқарилган автомобиллар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ички бозорга сотилган тақдирда, транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай утилизация йиғимини тўлайди. Бунда сотилган автомобил харидор томонидан қайтариб берилган тақдирда ҳисоб-китобга тузатиш киритилади.

8. Агар маҳаллий ишлаб чиқарувчи утилизация йиғимини тўламаган ёки белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда тўламаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан белгиланган тартибда утилизация йиғимини ундириш амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар томонидан утилизация йиғимини тўлаш мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

10. Утилизация йиғимининг тўланган ва қайта ҳисобланган суммалари ўртасида фарқ аниқланганда:

камчилик миқдори утилизация йиғимининг такрорий (тузатилган) ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида утилизация йиғимининг тўловчиси томонидан тўланади;

ортиқча тўланган (ундирилган) утилизация йиғими суммаси, тўловчининг утилизация йиғими бўйича мавжуд қарзларини қоплашига ёхуд утилизация йиғими тўловчисига қайтариш учун ҳисобга олинади.

10 1 . Илгари «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган транспорт воситалари учун тўланган утилизация йиғимини тўловчига қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

утилизация йиғимини ҳисоблашда ортиқча тўланганлик факти аниқланганда;

божхона ҳудудига олиб кирилган товарга нисбатан утилизация йиғимини тўлаш бўйича имтиёз тикланган бўлса;

«реэкспорт» божхона режимида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилган бўлса.

11. Ортиқча тўланган утилизация тўловларини қайтарилиши, ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки жамғармаларга ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки ўтказилган жамғарма маблағларидан утилизация йиғими тўловчисининг ёзма аризаси ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси асосида, тегишлича божхона ва солиқ органларига ариза берилган санадан эътиборан ўн иш куни ичида амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва (ёки) Давлат солиқ қўмитаси томонидан мос равишда божхона ва солиқ назорати амалга оширилган пайтда утилизация йиғимининг тақдим этилган ҳисоб-китобларида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган ҳолатда, утилизация йиғими тўловчисига уларни қайта ҳисоблаш ва (ёки) тегишли ҳисоботга тузатишлар киритиш талабномасини юборади.

Утилизация йиғими тўловчиси тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда аниқлаштирилган ҳисоботни ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт.

Утилизация йиғими тўловчисининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ ёки божхона органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади.

Аниқланган тафовутлар бўйича тақдим этилган асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда, солиқ ёки божхона органи илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хатини ёхуд утилизация йиғими ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани утилизация йиғими тўловчисига юборади.

Утилизация йиғимининг тақдим этилган ҳисоб-китобларидаги тафовутлар ва (ёки) хатолар утилизация йиғимининг тўланмаслигига (ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тўланмаслигига) олиб келган ҳолда, тўланмаган утилизация йиғимининг ундирилиши мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Утилизация йиғимини қайта ҳисоблаш ва (ёки) тегишли ҳисоботга тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома утилизация йиғими тўловчиси томонидан олинганидан сўнг белгиланган тартибда аниқлаштирилган ҳисобот ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномалар тақдим этилмаган ёхуд тақдим этилган асосномалар етарли эмас деб топилган тақдирда, тўланмаган утилизация йиғимининг ундирилиши мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Утилизация йиғими тўловчиси томонидан аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этилмаслиги, ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги, унинг утилизация йиғимининг тўланмаган қисмини қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.

3-боб. Утилизация йиғимини ундириш ва қайтариш тартиби

13. Утилизация йиғими 100 фоиз миқдорида даромадлар бўйича ғазначилик шахсий ҳисобварағига келиб тушади.

14. Утилизация йиғими тўловчиси томонидан утилизация йиғими тўланмаган (ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тўланган) тақдирда, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддатларда утилизация йиғимини ундириш бўйича солиқ ва божхона органлари тегишлигига кўра утилизация йиғими тўловчисига мавжуд қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги талабномани юборади.

Утилизация йигими бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

талабнома қўйилиши асослари;

утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликнинг талабнома қўйилган пайтдаги суммаси;

талабномани бажариш учун белгиланган муддат;

тўловчи томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни суд тартибида ундириш тўғрисида огоҳлантириш.

15. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома бундай қарздорлик юзага келганлиги факти аниқланган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай, тўловчи томонидан ушбу талабнома олинганлиги фактини ва олиш санасини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар қандай усулда тўловчига юборилиши керак.

Утилизация йиғими бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.

16. Жисмоний шахслардан утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни ундириш суд тартибида амалга оширилади, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно.

17. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг банк ҳисобварақларида турган пул маблағлари ҳисобидан ундириш божхона ёки солиқ органи томонидан банкка пул маблағларининг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали амалга оширилади.

Тўловчининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатаётган банк утилизация йиғимини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида бажаради.

18. Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг мол-мулкини реализация қилишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан ундириш унинг ҳисобварақларида инкассо топшириқномаси қўйилган пайтдан эътиборан олти ойдан кўпроқ муддатда пул маблағлари бўлмаган тақдирда қўлланилади.

Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш ҳисобига ундирувни мол-мулкка қаратиш тегишли божхона ёки солиқ органининг даъво аризасига асосан суд тартибида амалга оширилади.

3 1 -боб. Утилизация йиғимларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, ушбу йиғимларни ундириш ҳамда уларга фоиз ва пеня ҳисоблаш тартиби

18 1 . Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асослар мавжуд бўлган тақдирда, импорт товарларига ҳисобланган утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти божхона органи қарорига асосан берилиши мумкин.

18 2 . Божхона органининг қарорида утилизация йиғимларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилаётган муддат, бундай имконият бериш рад этилган тақдирда эса, рад этиш сабаблари кўрсатилади.

18 3 . Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун тўловчи божхона органига:

утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш тўғрисидаги ёзма аризаси;

утилизация йиғими тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

18 4 . Утилизация йиғими тўланиши маблағларни божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш, товарларни гаровга қўйиш, банк кафолатини тақдим этиш, утилизация йиғимини тўлаш мажбуриятини суғурталаш ҳамда кафиллик орқали таъминланади.

18 5 . Утилизация йиғими тўланишини таъминлаш суммасининг миқдори тўланиши лозим бўлган утилизация йиғимларнинг ва фоизларнинг суммаси йиғиндисига тенг ёки ундан кам бўлмаслиги лозим.

Бунда утилизация йиғими тўланишини таъминлаш товарларни гаровга қўйиш орқали амалга оширилган тақдирда, гаров нарсасининг бозор қиймати кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш суммасидан ўн беш фоиз қўшиб ҳисоблангандаги мажбуриятлар суммаларидан кам бўлмаслиги лозим.

18 6 . Тўловчининг утилизация йиғимини тўлаш бўйича мажбурияти бажарилмаган тақдирда, уни таъминлаган суғурта ташкилоти, тижорат банки, кафил ёки гаровни тақдим этган бошқа шахслар божхона органлари олдида солидар жавобгар ҳисобланади.

18 7 . Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш бўйича электрон ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар божхона органи томонидан улар қабул қилинган кундан эътиборан беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади.

18 8 . Ариза тақдим этилган пайтда тўловчининг божхона органлари олдида божхона тўловлари ва утилизация йиғимлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришни рад этиш учун асос бўлади.

Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги аризани бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

18 9 . Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, утилизация йиғимини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлаш куни утилизация йиғимини тўлаш муддати ҳисобланади.

18 10 . Утилизация йиғими кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда, тўловчи томонидан уларнинг суммаларини тўлаш:

кечиктириб тўлаш имконияти берилганда — кечиктириб тўлаш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай;

бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганда — божхона органи томонидан тўловчи билан биргаликда тасдиқланган жадвал бўйича бўлиб-бўлиб тўланадиган суммаларни киритишнинг келишиб олинган кунларидан кечиктирмай тўланади.

18 11 . Утилизация йиғимини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган утилизация йиғими суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорида бир кун учун қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳисоблаб чиқариладиган фоизлар ундирилади.

18 12 . Фоизлар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган утилизация йиғими суммаси тўлангунига қадар ёки тўлаш билан бир вақтда, лекин кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугайдиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади.

18 13 . Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик уни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади.

18 14 . Утилизация йиғими кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаган тақдирда, божхона органлари утилизация йиғимларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисида тўловчига талабнома юбормаган ҳолда сўзсиз тартибда ундирилади.

18 15 . Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмагани учун тўловчи томонидан пеня тўланади.

18 16 . Пенянинг фоиз ставкаси уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг шу пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида ҳисобланади.

18 17 . Пенянинг умумий суммаси утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак.

18 18 . Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорлик тўловчининг банк ҳисобварақларида турган маблағлар ҳисобидан божхона органи томонидан банкка маблағларнинг сўзсиз тартибда ундирилиши тўғрисидаги инкассо топшириқномасини юбориш орқали ундирилади.

18 19 . Утилизация йиғимини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан сўнг у тўланмаган тақдирда, қарздорлик суммасини ундириш учун инкассо топшириқномаси божхона органи томонидан беш иш кунидан кечиктирмасдан қўйилади.

18 20 . Тўловчининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатаётган банк божхона органининг утилизация йиғимини ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси қонунчиликда белгиланган навбат тартибида бажаради.

18 21 . Утилизация йиғимини тўлаш бўйича қарздорликни тўловчининг мол-мулкини реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан ундириш унинг ҳисобварақларида божхона органининг инкассо топшириқномаси қўйилган пайтдан эътиборан бир ойдан кўпроқ муддатда пул маблағлари бўлмаган тақдирда қўлланади.

4-боб. Транспорт воситалари чиқиндиларини йи ғ иш, ташиш ва утилизация қилиш билан боғлиқ инфратузилмани ташкил этиш тартиби

19. Ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган барча турдаги транспорт воситалари уларнинг эгалари (мулкдорлари) томонидан утилизация қилувчиларга топширилганда, транспорт воситалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ транспорт воситаларини рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш) ваколатига эга ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши лозим.

20. Транспорт воситаларини утилизация қилиниши муносабати билан улар ички ишлар органларида тўлов ундирилмасдан ҳисобдан чиқарилади. Бунда ҳисобдан чиқариш ҳақидаги ариза ички ишлар органларида бир иш куни ичида кўриб чиқилади.

21. Транспорт воситалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича инфратузилмани ташкил этиш утилизация қилувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

22. Транспорт воситасини утилизация қилиш учун топширилганда утилизация қилувчи ташкилот ва транспорт воситасининг мулкдори ўртасида шартнома тузилади ва бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.

23. Утилизация йиғими тўланмаган транспорт воситаларининг утилизация қилиниши утилизация қилувчи томонидан транспорт воситаларини турлари ва тоифаларига кўра уларнинг утилизацияси учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда утилизация қилувчи ташкилот ва транспорт воситасининг мулкдори ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.

24. Транспорт воситаларини утилизация қилувчи ташкилот ҳосил бўладиган қора ва рангли металл парчалари, чиқиндиларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига сотадилар.

5-боб. Утилизация қилиш натижасида ҳосил бўлувчи иккиламчи хом ашё ёки бошқа чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш тартиби

25. Транспорт воситаларини утилизация қилишда улар биринчи навбатда қисмларга бўлиниши ва тури бўйича алоҳида тўпланиши лозим, шу жумладан:

транспорт воситаларининг барча суюқ компонентлари — ёқилғи, мойлар, техник суюқликлар (совутиш, тормоз суюқлиги, ойна ва чироқларни ювиш воситалари ва х.к.) ажратиб олиниши;

шиналар, аккумуляторлар, мой ва ҳаво фильтрлари, хавфсизлик ёстиқчалари, бамперлар, шиша ва металл бўлмаган бошқа қисмлар ечиб олиниши керак.

26. Утилизация қилиш натижасида ҳосил бўлувчи иккиламчи хом ашё ёки бошқа чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш, уларнинг келиб чиқиши, агрегат ҳолати, хавфлилик даражаси ва фойдаланиш имкониятларига кўра, алоҳида сараланган (ажратилган) ҳолда амалга оширилади.

27. Транспорт воситалари чиқиндиларини тўплаш ва сақлаш жойлари қуйидаги талабларга:

тупроқ қатлами транспорт воситалари чиқиндилари билан ифлосланишининг олди олинишини таъминлайдиган қопламага (сув ўтказмайдиган, асфальт, бетон) эга бўлиши;

фуқаролар соғлиги ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи, алоҳида сақланиши талаб этиладиган иккиламчи хом ашё ва чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун контейнерлар, чиқинди қутилари ва чиқиндиларни сақлашнинг бошқа идишлар (сиғимлар) билан таъминланган бўлиши;

тунги ташқи ёритиш тизимига эга бўлиши;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши шарт.

28. Транспорт воситалари чиқиндиларини утилизация қилиш жараёнида ҳосил бўлувчи чиқиндиларни вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик даражасига кўра:

хавфли чиқиндилар (компонентлар) мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилари ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда (сиғимларда) амалга оширилади;

хавфсиз чиқиндилар вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида сақланиши мумкин.

Хавфли чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойларида мазкур чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жараёнларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.

6-боб. Мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилиш

29. Утилизация йиғими маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

30. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари транспорт воситалари чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини таъминлайдилар.

7-боб. Якунловчи қоидалар

31. Мазкур Низомнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган транспорт воситалари учун утилизация йиғимини тўлаш

Босқич Тадбирлар Масъуллар Ижро муддати I босқич Импорт қилинаётган транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига расмийлаштиришда утилизация йиғими ҳисоб-китобларини божхона органига топшириш Импорт қилувчи, Давлат божхона қўмитаси Транспорт воситаларини «эркин муомалага чиқариш» (импорт) божхона режимига расмийлаштириш вақтида II босқич Утилизация йиғимини тўлаш Импорт қилувчи Божхона декларацияси қабул қилинишидан олдин ёки бир вақтнинг ўзида III босқич Утилизация йиғимининг тақдим этилган ҳисоб-китобларида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган ҳолатда, утилизация йигими тўловчисига уларни қайта ҳисоблаш ва (ёки) тегишли ҳисоботга тузатишлар киритиш талабномасини юбориш Давлат божхона қўмитаси Қарздорлик юзага келганлиги факти аниқланган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай IV босқич Утилизация йигими бўйича тафовут тўлаш ёки ортиқча тўланган маблағларни қайтариш Импорт қилувчи ёки Молия вазирлиги Утилизация йиғимининг такрорий (тузатилган) ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар томонидан утилизация йиғимини тўлаш

Босқич Тадбирлар Масъуллар Ижро муддати I босқич Маҳаллий ишлаб чиқарувчи солиқ органига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади Ишлаб чиқарувчи, Давлат солиқ қўмитаси Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санадан кечиктирмай II босқич Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлаш Ишлаб чиқарувчи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай III босқич Утилизация йиғимининг тақдим этилган ҳисоб-китобларида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган ҳолатда, утилизация йиғими тўловчисига уларни қайта ҳисоблаш ва (ёки) тегишли ҳисоботга тузатишлар киритиш талабномасини юбориш Давлат солиқ органи Қарздорлик юзага келганлиги факти аниқланган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай IV босқич Утилизация йиғими бўйича тафовут тўлаш ёки ортиқча тўланган маблағларни қайтариш Ишлаб чиқарувчи ёки Молия вазирлиги Ун беш кунлик муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 9 июнь,

358-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2021 й., 09/21/358/0545-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Vazirlar Mahkamasining “Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 2-iyundagi 347-son qaroriga muvofiq, shuningdek gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalariga nisbatan utilizatsiya yigʻimlarini yigʻish, hisoblash, toʻlash, undirish, shuningdek, utilizatsiya yigʻimining ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalarini qaytarish va ularni hisobga olish tartibi;

transport vositalarining chiqindilari bilan ishlash infratuzilmasini tashkil etish xarajatlarini moliyalashtirish, shuningdek, transport vositalari chiqindilarini yigʻish, tashish, qayta ishlash, zararsizlantirish, ulardan foydalanish va utilizatsiya qilish xarajatlarini qoplash tartibi;

transport vositalarining utilizatsiyasi bilan shugʻullanadigan tashkilotlar uchun ekologik va texnik talablar hamda sanoat xavfsizligi talablarini belgilash;

transport vositalarining utilizatsiya qilinishi munosabati bilan ularni ichki ishlar organlarida toʻlovlar undirmay hisobdan chiqarish tartibi.

2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa ommaviy axborot vositalariga Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda ushbu qarorning mohiyati va ahamiyatini keng yoritish tavsiya etilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-iyundagi 358-son qaroriga ILOVA

Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Asosiy qoidalar

1. Ushbu Nizom qonunchilik hujjatlariga muvofiq utilizatsiya yigʻimini toʻlash talab etiladigan gʻildirakli transport vositalar, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalariga nisbatan (keyingi oʻrinlarda — transport vositalari) utilizatsiya yigʻimini hisoblash, toʻlash, undirish, ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalarini qaytarish, shuningdek transport vositalari oʻz isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotganidan keyin hosil boʻladigan chiqindilarni (keyingi oʻrinlarda — transport vositalari chiqindilari) yigʻish, tashish va utilizatsiya qilish bilan bogʻliq infratuzilmani tashkil etish tartibini belgilaydi.

2-bob. Utilizatsiya yigʻimini hisoblash va toʻlash tartibi

2. Utilizatsiya yigʻimini hisoblab chiqarish Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-iyundagi 347-son qarori bilan tasdiqlangan utilizatsiya yigʻimining miqdorlari va utilizatsiya yigimi toʻlanadigan gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalarining turlari va toifalari roʻyxatiga muvofiq amalga oshiriladi.

Utilizatsiya yigimi transport vositalarini “erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimida rasmiylashtiradigan jismoniy va yuridik shaxslar yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotiladigan transport vositalari ishlab chiqaradigan (yigʻadigan, tayyorlaydigan) jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan hisoblab chiqariladi.

3. Utilizatsiya yigʻimini toʻlash uchun hisobvaraqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining rasmiy veb-saytlarida Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida joylashtirish yoʻli bilan utilizatsiya yigimi toʻlovchilariga yetkaziladi.

4. Transport vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda utilizatsiya yigimi transport vositalari uchun bojxona deklaratsiyasi qabul qilinishidan oldin yoki bir vaqtning oʻzida toʻlanadi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinayotgan transport vositalari uchun utilizatsiya yigʻimini toʻlash mazkur nizomning 1-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

6. Transport vositalarining mahalliy ishlab chiqaruvchisi hisobot oyidan keyingi oyning 20-sanadan kechiktirmay mahalliy transport vositalari ishlab chiqaruvchisi joylashgan joydagi soliq organiga, faqat Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotish uchun ishlab chiqarilgan transport vositalari boʻyicha utilizatsiya yigimi hisob-kitoblarini elektron shaklda taqdim etadi.

7. Mahalliy ishlab chiqaruvchi hisobot oyidan keyingi oyning 20-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotilgan transport vositalari boʻyicha utilizatsiya yigʻimini toʻlaydi.

Eksport bozorlarida sotish uchun ishlab chiqarilgan avtomobillar mahalliy ishlab chiqaruvchi tomonidan ichki bozorga sotilgan taqdirda, transport vositalari ishlab chiqaruvchisi hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasidan kechiktirmay utilizatsiya yigʻimini toʻlaydi. Bunda sotilgan avtomobil xaridor tomonidan qaytarib berilgan taqdirda hisob-kitobga tuzatish kiritiladi.

8. Agar mahalliy ishlab chiqaruvchi utilizatsiya yigʻimini toʻlamagan yoki belgilangan muddatlarda toʻliq hajmda toʻlamagan taqdirda, davlat soliq xizmati organlari tomonidan belgilangan tartibda utilizatsiya yigʻimini undirish amalga oshiriladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotiladigan transport vositalari ishlab chiqaradigan (yigʻadigan, tayyorlaydigan) jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan utilizatsiya yigʻimini toʻlash mazkur nizomning 2-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.

10. Utilizatsiya yigʻimining toʻlangan va qayta hisoblangan summalari oʻrtasida farq aniqlanganda:

kamchilik miqdori utilizatsiya yigʻimining takroriy (tuzatilgan) hisob-kitobi taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida utilizatsiya yigʻimining toʻlovchisi tomonidan toʻlanadi;

ortiqcha toʻlangan (undirilgan) utilizatsiya yigʻimi summasi, toʻlovchining utilizatsiya yigʻimi boʻyicha mavjud qarzlarini qoplashiga yoxud utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisiga qaytarish uchun hisobga olinadi.

10 1 . Ilgari “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga joylashtirilgan transport vositalari uchun toʻlangan utilizatsiya yigʻimini toʻlovchiga qaytarish quyidagi hollarda amalga oshiriladi:

utilizatsiya yigʻimini hisoblashda ortiqcha toʻlanganlik fakti aniqlanganda;

bojxona hududiga olib kirilgan tovarga nisbatan utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha imtiyoz tiklangan boʻlsa;

“reeksport” bojxona rejimida Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqib ketilgan boʻlsa.

11. Ortiqcha toʻlangan utilizatsiya toʻlovlarini qaytarilishi, ortiqcha toʻlangan summa qaysi budjetga yoki jamgʻarmalarga oʻtkazilgan boʻlsa, oʻsha budjet yoki oʻtkazilgan jamgʻarma mablagʻlaridan utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisining yozma arizasi yoki soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuborilgan arizasi asosida, tegishlicha bojxona va soliq organlariga ariza berilgan sanadan eʼtiboran oʻn ish kuni ichida amalga oshiriladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va (yoki) Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan mos ravishda bojxona va soliq nazorati amalga oshirilgan paytda utilizatsiya yigʻimining taqdim etilgan hisob-kitoblarida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlangan holatda, utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisiga ularni qayta hisoblash va (yoki) tegishli hisobotga tuzatishlar kiritish talabnomasini yuboradi.

Utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisi tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi talabnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn besh kunlik muddatda aniqlashtirilgan hisobotni yoxud tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etgan holda aniqlangan tafovutlarning asosnomasini taqdim etishi shart.

Utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisining taqdim etgan asosnomasi tegishli hujjatlar (asosnomalar) olingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida soliq yoki bojxona organining rahbari (rahbari oʻrinbosari) tomonidan koʻrib chiqiladi.

Aniqlangan tafovutlar boʻyicha taqdim etilgan asosnomalariga toʻliq yoki qisman rozilik berilgan taqdirda, soliq yoki bojxona organi ilgari yuborilgan talabnoma bekor qilinganligi toʻgʻrisidagi bildirish xatini yoxud utilizatsiya yigʻimi hisobotiga tuzatishlar kiritish toʻgʻrisidagi aniqlashtirilgan talabnomani utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisiga yuboradi.

Utilizatsiya yigʻimining taqdim etilgan hisob-kitoblaridagi tafovutlar va (yoki) xatolar utilizatsiya yigʻimining toʻlanmasligiga (yoki toʻliq boʻlmagan hajmda toʻlanmasligiga) olib kelgan holda, toʻlanmagan utilizatsiya yigʻimining undirilishi mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.

Utilizatsiya yigʻimini qayta hisoblash va (yoki) tegishli hisobotga tuzatishlar kiritish haqidagi talabnoma utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisi tomonidan olinganidan soʻng belgilangan tartibda aniqlashtirilgan hisobot yoki aniqlangan tafovutlar boʻyicha asosnomalar taqdim etilmagan yoxud taqdim etilgan asosnomalar yetarli emas deb topilgan taqdirda, toʻlanmagan utilizatsiya yigʻimining undirilishi mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi.

Utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisi tomonidan aniqlashtirilgan hisobotni taqdim etilmasligi, yoxud aniqlangan tafovutlar boʻyicha asosnomalarni belgilangan muddatda taqdim etilmasligi, uning utilizatsiya yigʻimining toʻlanmagan qismini qatʼiy belgilangan miqdorda toʻlashga roziligini bildiradi.

3-bob. Utilizatsiya yigʻimini undirish va qaytarish tartibi

13. Utilizatsiya yigʻimi 100 foiz miqdorida daromadlar boʻyicha gʻaznachilik shaxsiy hisobvaragʻiga kelib tushadi.

14. Utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisi tomonidan utilizatsiya yigʻimi toʻlanmagan (yoki toʻliq boʻlmagan hajmda toʻlangan) taqdirda, ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan muddatlarda utilizatsiya yigʻimini undirish boʻyicha soliq va bojxona organlari tegishligiga koʻra utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisiga mavjud qarzdorlikni bartaraf etish toʻgʻrisidagi talabnomani yuboradi.

Utilizatsiya yigimi boʻyicha qarzdorlikni toʻlash toʻgʻrisidagi talabnomada quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

talabnoma qoʻyilishi asoslari;

utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikning talabnoma qoʻyilgan paytdagi summasi;

talabnomani bajarish uchun belgilangan muddat;

toʻlovchi tomonidan talabnoma bajarilmagan taqdirda, utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni sud tartibida undirish toʻgʻrisida ogohlantirish.

15. Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlash toʻgʻrisidagi talabnoma bunday qarzdorlik yuzaga kelganligi fakti aniqlangan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kechiktirmay, toʻlovchi tomonidan ushbu talabnoma olinganligi faktini va olish sanasini tasdiqlash imkonini beradigan har qanday usulda toʻlovchiga yuborilishi kerak.

Utilizatsiya yigʻimi boʻyicha qarzdorlikni toʻlash toʻgʻrisidagi talabnomani bajarish muddati talabnoma toʻlovchiga topshirilgan yoki u toʻlovchi tomonidan olingan kunning ertasidan eʼtiboran oʻn ish kunini tashkil etadi.

16. Jismoniy shaxslardan utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni undirish sud tartibida amalga oshiriladi, yakka tartibdagi tadbirkorlar bundan mustasno.

17. Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlovchining bank hisobvaraqlarida turgan pul mablagʻlari hisobidan undirish bojxona yoki soliq organi tomonidan bankka pul mablagʻlarining soʻzsiz tartibda undirilishi toʻgʻrisidagi inkasso topshiriqnomasini yuborish orqali amalga oshiriladi.

Toʻlovchining hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatayotgan bank utilizatsiya yigʻimini undirish toʻgʻrisidagi inkasso topshiriqnomasini qonunchilik hujjatlarida belgilangan navbat tartibida bajaradi.

18. Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlovchining mol-mulkini realizatsiya qilishdan tushgan pul mablagʻlari hisobidan undirish uning hisobvaraqlarida inkasso topshiriqnomasi qoʻyilgan paytdan eʼtiboran olti oydan koʻproq muddatda pul mablagʻlari boʻlmagan taqdirda qoʻllaniladi.

Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlash hisobiga undiruvni mol-mulkka qaratish tegishli bojxona yoki soliq organining daʼvo arizasiga asosan sud tartibida amalga oshiriladi.

3 1 -bob. Utilizatsiya yigʻimlarini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini berish, ushbu yigʻimlarni undirish hamda ularga foiz va penya hisoblash tartibi

18 1 . Qonunchilik hujjatlariga muvofiq asoslar mavjud boʻlgan taqdirda, import tovarlariga hisoblangan utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati bojxona organi qaroriga asosan berilishi mumkin.

18 2 . Bojxona organining qarorida utilizatsiya yigʻimlarini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilayotgan muddat, bunday imkoniyat berish rad etilgan taqdirda esa, rad etish sabablari koʻrsatiladi.

18 3 . Utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini olish uchun toʻlovchi bojxona organiga:

utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini olish toʻgʻrisidagi yozma arizasi;

utilizatsiya yigʻimi toʻlanishi taʼminlanganini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etadi.

18 4 . Utilizatsiya yigʻimi toʻlanishi mablagʻlarni bojxona organining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga kiritish, tovarlarni garovga qoʻyish, bank kafolatini taqdim etish, utilizatsiya yigʻimini toʻlash majburiyatini sugʻurtalash hamda kafillik orqali taʼminlanadi.

18 5 . Utilizatsiya yigʻimi toʻlanishini taʼminlash summasining miqdori toʻlanishi lozim boʻlgan utilizatsiya yigʻimlarning va foizlarning summasi yigʻindisiga teng yoki undan kam boʻlmasligi lozim.

Bunda utilizatsiya yigʻimi toʻlanishini taʼminlash tovarlarni garovga qoʻyish orqali amalga oshirilgan taqdirda, garov narsasining bozor qiymati kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash summasidan oʻn besh foiz qoʻshib hisoblangandagi majburiyatlar summalaridan kam boʻlmasligi lozim.

18 6 . Toʻlovchining utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha majburiyati bajarilmagan taqdirda, uni taʼminlagan sugʻurta tashkiloti, tijorat banki, kafil yoki garovni taqdim etgan boshqa shaxslar bojxona organlari oldida solidar javobgar hisoblanadi.

18 7 . Utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatidan foydalanish boʻyicha elektron ariza va unga ilova qilingan hujjatlar bojxona organi tomonidan ular qabul qilingan kundan eʼtiboran besh ish kunida koʻrib chiqiladi hamda tegishli qaror qabul qilinadi.

18 8 . Ariza taqdim etilgan paytda toʻlovchining bojxona organlari oldida bojxona toʻlovlari va utilizatsiya yigʻimlari boʻyicha qarzdorligi mavjudligi utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini berishni rad etish uchun asos boʻladi.

Utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyatini berish toʻgʻrisidagi arizani boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

18 9 . Utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan taqdirda, utilizatsiya yigʻimini kechiktirib va boʻlib-boʻlib toʻlashga imkoniyat berilgan oxirgi toʻlash kuni utilizatsiya yigʻimini toʻlash muddati hisoblanadi.

18 10 . Utilizatsiya yigʻimi kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilganda, toʻlovchi tomonidan ularning summalarini toʻlash:

kechiktirib toʻlash imkoniyati berilganda — kechiktirib toʻlash muddati tugaydigan kundan kechiktirmay;

boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilganda — bojxona organi tomonidan toʻlovchi bilan birgalikda tasdiqlangan jadval boʻyicha boʻlib-boʻlib toʻlanadigan summalarni kiritishning kelishib olingan kunlaridan kechiktirmay toʻlanadi.

18 11 . Utilizatsiya yigʻimini kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan har bir kun uchun toʻlanishi lozim boʻlgan utilizatsiya yigʻimi summasidan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan qayta moliyalashtirish stavkasiga teng miqdorida bir kun uchun qayta hisob-kitob qilingan hisoblab chiqariladigan foizlar undiriladi.

18 12 . Foizlar kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash imkoniyati berilgan utilizatsiya yigʻimi summasi toʻlanguniga qadar yoki toʻlash bilan bir vaqtda, lekin kechiktirib yoki boʻlib-boʻlib toʻlash muddati tugaydigan kundan keyingi kundan kechiktirmay toʻlanadi.

18 13 . Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlik uni kechiktirish yoki boʻlib-boʻlib toʻlash muddati tugagan kunning ertasidan qarzdorlik yuzaga kelgan kun deb hisoblanadi.

18 14 . Utilizatsiya yigʻimi kechiktirish yoki boʻlib-boʻlib toʻlash muddati tugaganidan keyin toʻlanmagan taqdirda, bojxona organlari utilizatsiya yigʻimlarini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlash toʻgʻrisida toʻlovchiga talabnoma yubormagan holda soʻzsiz tartibda undiriladi.

18 15 . Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlik oʻz vaqtida toʻlanmagani uchun toʻlovchi tomonidan penya toʻlanadi.

18 16 . Penyaning foiz stavkasi uni toʻlash boʻyicha majburiyat bajarilmagan har bir kalendar kun uchun utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlik summasining shu paytda amalda boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilangan qayta moliyalash stavkasining uch yuzdan biriga teng miqdorida hisoblanadi.

18 17 . Penyaning umumiy summasi utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikning miqdoridan oshmasligi kerak.

18 18 . Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlik toʻlovchining bank hisobvaraqlarida turgan mablagʻlar hisobidan bojxona organi tomonidan bankka mablagʻlarning soʻzsiz tartibda undirilishi toʻgʻrisidagi inkasso topshiriqnomasini yuborish orqali undiriladi.

18 19 . Utilizatsiya yigʻimini toʻlashni kechiktirish yoki boʻlib-boʻlib toʻlash muddati tugaganidan soʻng u toʻlanmagan taqdirda, qarzdorlik summasini undirish uchun inkasso topshiriqnomasi bojxona organi tomonidan besh ish kunidan kechiktirmasdan qoʻyiladi.

18 20 . Toʻlovchining hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatayotgan bank bojxona organining utilizatsiya yigʻimini undirish toʻgʻrisidagi inkasso topshiriqnomasi qonunchilikda belgilangan navbat tartibida bajaradi.

18 21 . Utilizatsiya yigʻimini toʻlash boʻyicha qarzdorlikni toʻlovchining mol-mulkini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar hisobidan undirish uning hisobvaraqlarida bojxona organining inkasso topshiriqnomasi qoʻyilgan paytdan eʼtiboran bir oydan koʻproq muddatda pul mablagʻlari boʻlmagan taqdirda qoʻllanadi.

4-bob. Transport vositalari chiqindilarini yi gʻ ish, tashish va utilizatsiya qilish bilan bogʻliq infratuzilmani tashkil etish tartibi

19. Oʻz isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotgan barcha turdagi transport vositalari ularning egalari (mulkdorlari) tomonidan utilizatsiya qiluvchilarga topshirilganda, transport vositalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq transport vositalarini roʻyxatga olish (roʻyxatdan chiqarish) vakolatiga ega tashkilotlar tomonidan belgilangan tartibda hisobdan chiqarilishi lozim.

20. Transport vositalarini utilizatsiya qilinishi munosabati bilan ular ichki ishlar organlarida toʻlov undirilmasdan hisobdan chiqariladi. Bunda hisobdan chiqarish haqidagi ariza ichki ishlar organlarida bir ish kuni ichida koʻrib chiqiladi.

21. Transport vositalari oʻz isteʼmol xususiyatlarini yoʻqotganidan keyin hosil boʻladigan chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni bajarish boʻyicha infratuzilmani tashkil etish utilizatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladi.

22. Transport vositasini utilizatsiya qilish uchun topshirilganda utilizatsiya qiluvchi tashkilot va transport vositasining mulkdori oʻrtasida shartnoma tuziladi va bajarilgan ishlar toʻgʻrisida dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

23. Utilizatsiya yigʻimi toʻlanmagan transport vositalarining utilizatsiya qilinishi utilizatsiya qiluvchi tomonidan transport vositalarini turlari va toifalariga koʻra ularning utilizatsiyasi uchun sarflangan xarajatlar miqdoridan kelib chiqqan holda utilizatsiya qiluvchi tashkilot va transport vositasining mulkdori oʻrtasidagi shartnoma asosida amalga oshiriladi.

24. Transport vositalarini utilizatsiya qiluvchi tashkilot hosil boʻladigan qora va rangli metall parchalari, chiqindilarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq qora va rangli metall parcha va chiqindilarini tayyorlash (xarid qilish), qayta ishlash hamda realizatsiya qilish faoliyatini amalga oshirish uchun tegishli litsenziyaga ega tadbirkorlik subyektlariga sotadilar.

5-bob. Utilizatsiya qilish natijasida hosil boʻluvchi ikkilamchi xom ashyo yoki boshqa chiqindilarni toʻplash va vaqtincha saqlash tartibi

25. Transport vositalarini utilizatsiya qilishda ular birinchi navbatda qismlarga boʻlinishi va turi boʻyicha alohida toʻplanishi lozim, shu jumladan:

transport vositalarining barcha suyuq komponentlari — yoqilgʻi, moylar, texnik suyuqliklar (sovutish, tormoz suyuqligi, oyna va chiroqlarni yuvish vositalari va x.k.) ajratib olinishi;

shinalar, akkumulyatorlar, moy va havo filtrlari, xavfsizlik yostiqchalari, bamperlar, shisha va metall boʻlmagan boshqa qismlar yechib olinishi kerak.

26. Utilizatsiya qilish natijasida hosil boʻluvchi ikkilamchi xom ashyo yoki boshqa chiqindilarni toʻplash va saqlash, ularning kelib chiqishi, agregat holati, xavflilik darajasi va foydalanish imkoniyatlariga koʻra, alohida saralangan (ajratilgan) holda amalga oshiriladi.

27. Transport vositalari chiqindilarini toʻplash va saqlash joylari quyidagi talablarga:

tuproq qatlami transport vositalari chiqindilari bilan ifloslanishining oldi olinishini taʼminlaydigan qoplamaga (suv oʻtkazmaydigan, asfalt, beton) ega boʻlishi;

fuqarolar sogʻligi hamda atrof-muhitga zararli taʼsiridan muhofaza qilishni taʼminlovchi, alohida saqlanishi talab etiladigan ikkilamchi xom ashyo va chiqindilarni vaqtincha saqlash uchun konteynerlar, chiqindi qutilari va chiqindilarni saqlashning boshqa idishlar (sigʻimlar) bilan taʼminlangan boʻlishi;

tungi tashqi yoritish tizimiga ega boʻlishi;

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va yongʻin xavfsizligi talablariga javob berishi shart.

28. Transport vositalari chiqindilarini utilizatsiya qilish jarayonida hosil boʻluvchi chiqindilarni vaqtincha saqlash ularning xavflilik darajasiga koʻra:

xavfli chiqindilar (komponentlar) majburiy tartibda konteynerlar, chiqindi qutilari va chiqindilarning fuqarolar sogʻligʻi hamda atrof-muhitga zararli taʼsiridan muhofaza qilishni taʼminlovchi boshqa idishlarda (sigʻimlarda) amalga oshiriladi;

xavfsiz chiqindilar vaqtincha saqlash joylarining ochiq maydonchalarida saqlanishi mumkin.

Xavfli chiqindilarini vaqtincha saqlash joylarida mazkur chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jarayonlariga aloqador boʻlmagan shaxslarning boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

6-bob. Mazkur Nizomga rioya etilishini nazorat qilish

29. Utilizatsiya yigʻimi mablagʻlaridan oqilona va maqsadli foydalanilishi yuzasidan davlat moliyaviy nazorati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Moliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.

30. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining hududiy organlari transport vositalari chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish doirasida atrof-muhitni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchiligiga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini taʼminlaydilar.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

31. Mazkur Nizomning toʻgʻri qoʻllanilishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilinayotgan transport vositalari uchun utilizatsiya yigʻimini toʻlash

Bosqich Tadbirlar Masʼullar Ijro muddati I bosqich Import qilinayotgan transport vositalarini “erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirishda utilizatsiya yigʻimi hisob-kitoblarini bojxona organiga topshirish Import qiluvchi, Davlat bojxona qoʻmitasi Transport vositalarini “erkin muomalaga chiqarish” (import) bojxona rejimiga rasmiylashtirish vaqtida II bosqich Utilizatsiya yigʻimini toʻlash Import qiluvchi Bojxona deklaratsiyasi qabul qilinishidan oldin yoki bir vaqtning oʻzida III bosqich Utilizatsiya yigʻimining taqdim etilgan hisob-kitoblarida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlangan holatda, utilizatsiya yigimi toʻlovchisiga ularni qayta hisoblash va (yoki) tegishli hisobotga tuzatishlar kiritish talabnomasini yuborish Davlat bojxona qoʻmitasi Qarzdorlik yuzaga kelganligi fakti aniqlangan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kechiktirmay IV bosqich Utilizatsiya yigimi boʻyicha tafovut toʻlash yoki ortiqcha toʻlangan mablagʻlarni qaytarish Import qiluvchi yoki Moliya vazirligi Utilizatsiya yigʻimining takroriy (tuzatilgan) hisob-kitobi taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida

Gʻildirakli transport vositalari, oʻziyurar mashinalar va ularning tirkamalari uchun utilizatsiya yigʻimini undirish, qaytarish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomiga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotiladigan transport vositalari ishlab chiqaradigan (yigʻadigan, tayyorlaydigan) jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan utilizatsiya yigʻimini toʻlash

Bosqich Tadbirlar Masʼullar Ijro muddati I bosqich Mahalliy ishlab chiqaruvchi soliq organiga Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotiladigan transport vositalari boʻyicha utilizatsiya yigʻimi hisob-kitoblarini elektron shaklda taqdim etadi Ishlab chiqaruvchi, Davlat soliq qoʻmitasi Hisobot oyidan keyingi oyning 20-sanadan kechiktirmay II bosqich Oʻzbekiston Respublikasi hududida sotilgan transport vositalari boʻyicha utilizatsiya yigʻimini toʻlash Ishlab chiqaruvchi hisobot oyidan keyingi oyning 20-sanasidan kechiktirmay III bosqich Utilizatsiya yigʻimining taqdim etilgan hisob-kitoblarida tafovutlar va (yoki) xatolar aniqlangan holatda, utilizatsiya yigʻimi toʻlovchisiga ularni qayta hisoblash va (yoki) tegishli hisobotga tuzatishlar kiritish talabnomasini yuborish Davlat soliq organi Qarzdorlik yuzaga kelganligi fakti aniqlangan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kechiktirmay IV bosqich Utilizatsiya yigʻimi boʻyicha tafovut toʻlash yoki ortiqcha toʻlangan mablagʻlarni qaytarish Ishlab chiqaruvchi yoki Moliya vazirligi Un besh kunlik muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 9-iyun,

358-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2021-y., 09/21/358/0545-son; 29.12.2023-y., 07/23/422/0994-son; 23.12.2024-y., 09/24/859/1047-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son; 25.08.2026-y., 09/26/456/0870-son)

lex.uz