UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 14 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, шу жумладан сувда дам олиш ва пляж туризмини ташкил этиш, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекреацион кўллар ҳудудини ташкил этиш таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекреацион кўллар ҳудудида (кейинги ўринларда — рекреацион кўллар ҳудуди) 2021 — 2025 йилларда туризмни ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекреацион кўллар ҳудудида туризм хизматларини ривожлантириш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари:

уч ой муддатда рекреацион кўллар ҳудудининг чегараларини белгиласин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

2021 йил 1 декабрга қадар лойиҳа институтларини жалб этган ҳолда рекреацион кўллар ҳудудининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилгандан сўнг икки ой муддатда рекреацион кўллар ҳудуди ва уларнинг атрофида йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш манзилли дастурини ишлаб чиқсин ва 2022 — 2024 йилларда инвестиция дастурига босқичма-босқич киритилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

рекреацион кўллар ҳудудига кирувчи ер участкаларини тадбиркорларга бериш, уларда қурилиш ва барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади;

рекреацион кўллар ҳудудига кириш нуқтасида тегишлигича Навоий ва Жиззах вилоятлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ахборот маркази ва замонавий автотураргоҳ ташкил этилади.

5. Қуйидагилар рекреацион кўллар ҳудудида устувор равишда амалга ошириладиган йўналишлар этиб белгилансин:

замонавий туризм инфратузилмаси объектларини (пляж ва сувда дам олиш туризми, кўллар қирғоғи бўйлаб сайр қилиш йўлаклари, меҳмонхона мажмуалари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар) барпо этиш ҳамда туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ҳудуднинг экологик муҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, туризмнинг алоҳида турлари, шу жумладан замонавий пляж, фаол ва сафари туризм ҳамда сув спорти турларини ташкил этиш;

ҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш, шунингдек, фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудуднинг транспорт логистикасини ривожлантириш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (автобус, микроавтобус, фуникулёр ва бошқалар) йўналишлари ҳамда йўловчи транспортининг ҳаракатини ташкил этиш;

туристлар хавфсизлигини ҳудудни видеокузатув тизимлар билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш ва фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш;

ҳудудда энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларини қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш.

6. Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда рекреацион кўллар ҳудудида ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлиқ ишларни тизимли равишда ташкил этсин;

бир ой муддатда рекреацион кўллар ҳудудида ноқонуний барпо этилган бино ва иншоотларни ҳамда ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган субъектларни аниқлаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рекреацион кўллар ҳудудида қутқарув бригадасини ва унинг фаолиятини ташкил этсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда рекреацион кўллар ҳудудида ҳосил бўладиган маиший оқоваларни олиб чиқиш ва зарарсизлантириш учун унга энг яқин бўлган маиший оқоваларни тозалаш иншоотларига олиб бориш ёки оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда рекреацион кўллар ҳудудида интеллектуал транспорт, геомаълумот тизими ва бошқа шу кабиларни назарда тутувчи хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргалик пляжлар ҳудудида ҳаво шарларида экскурсияларни ташкил қилиш, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти («караванинг») хизматлари, «Балиқчилик» мактаби ҳамда «Зорбинг-марказ» аттракционини ташкил қилиш бўйича лойиҳа таклифини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ҳамда мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

қарор билан белгиланган вазифалар ижросининг доимий назоратини ташкил этиш, ижроси юзасидан мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб бориш чораларини кўрсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва спорт вазири А. Абдухакимов, Навоий вилояти ҳокими Қ. Турсунов ва Жиззах вилояти ҳокими Э. Салиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 368-сон қарорига 2-ИЛОВА

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида туризм хизматларини ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Бажариш учун масъуллар I. Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш 1. Айдар-Арнасой кўллар тизими (кейинги ўринларда — кўллар) ҳудудининг туристик харитасини яратиш. 1. Ягона туристик харитани ишлаб чиқиш. 2021 йил 1 декабрь Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси 2. Туристик харитани электрон шаклини мутасадди идораларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш. 2021 йил 20 декабрь 2. Кўллар ҳудудида сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш. 1. Кўллар ҳудудида туризм инфратузилмаларини ташкил этиш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорни аниқлаш. 2021 йил ноябрь Ташаббускор маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси 2. Кўллар ҳудудида муносиб ер майдонини аниқлаш. 2022 йил январь 3. Кўллар тизимига йўловчиларни ташиш учун темир йўлларни ётқизиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга эга таклиф тайёрлаш. 1. «Айдар-Арнасой кўллар тизимига» кирувчи энг яқин темир йўл станцияларини аниқлаш. 2021 йил июль - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 2. Темир йўлни ётқизиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга эга таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил август 4. Кўллар ҳудудига доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш. 1. Тошкент — Арнасой йўналиши бўйича автобус қатновини йўлга қўйиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш. 2021 йил июль Ташаббускор маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 2. Автобус қатновини белгиловчи қатнов жадвалини ишлаб чиқиш. 2021 йил август 5. «E-IJRO АUKSION» электрон савдо тизими орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган ер майдонларида барпо этилган туристик масканлар инфратузилмасини яхшилаш. 1. Ер майдонига туташ сувли қирғоғидан кўлнинг ички қисми йўналиши бўйича ҳудудни тадбиркорга бириктириш. 2021 йил ноябрь Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги , Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, Туризм ва спорт вазирлиги 2. Бириктирилган сувли майдонда тоза пляж ҳудудини ташкил этиш. 2021 йил декабрь 6. Кўллар тизими Тузкон кўли қирғоғининг 97 ва 98-сонли контурлари бўйлаб велосипед, квадрацикл, от ва туяда сайр қилиш ҳудудларини ташкил қилиш. 1. 10 километр масофада 3 метр энликдаги велойўлакларни барпо этиш. 2. Велойўлаклар бўйлаб электр чироқларини ўрнатиш. 3. Миллий ва бошқа таомларни тайёрловчи кўчма ва тез пишар ошхоналарни ташкил этиш. 4. Айдар-Арнасой кўллар тизимини тарғиб қилувчи сувинир ва ҳунармандчилик буюмлар савдосини йўлга қўйиш. 5. Ҳудудда саёҳат маршрутлари мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ифодаловчи пешлавҳаларни ўрнатиш (ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда). 6. Ҳудудда дам олиш ўриндиқлари ва чиқинди қути идишларини барпо этиш. 7. Велосипед, квадрацикл, от ва туяларда сайир қилиш учун улар ижарасини ташкил этиш. 2023 йил март Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 7. Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материалларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган туристик ва бошқа тадбирларда тақдимотлар ўтказиш. 1. Хорижий мамлакатлар учун кўллар тизимининг туристик салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот материалларини тайёрлаш. 2. Хорижий мамлакатларда ўтадиган кўргазмаларда кўллар тизимининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш. Доимий Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги 8. Кўллар тизими ҳудудида 97 ва 98-сонли контурларда сувда сайр қилиш ва чўмилиш ҳудудларини барпо этиш. 1. Чўмилиш ҳудуди чегарасини белгилаш ва хавфсизлик чораларини кўриш. 2. Сувда сузиш қурилмаларини барпо этиш. 3. Чўмилиш анжомларининг ижарасини ташкил этиш. 4. Чўмилиш ҳудуди қирғоғига соябонлар ўрнатиш. 5. Яхна ичимликлар, музқаймоқлар ва бошқа хизмат турларини ташкил этиш. 2023 апрель Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги , Фавқулодда вазиятлар вазирлиги , Туризм ?а спорт вазирлиги 9. Автотранспортлар учун автотураргоҳларни ташкил этиш. 1. Автотранспорт воситалари учун камида 0,2 га майдонда автотураргоҳларни ташкил этиш. 2. Автотураргоҳ атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни ташкил этиш. 2022 йил октябрь Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 10. Кўллар тизими ҳудудида тозалаш, санитария, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш. 1. Ҳар ойнинг охирги шанбасида санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш. Доимий Ижрочи маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси , Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2. Ҳудуд атрофида иқлимга мослашувчи дарахт ва бошқа ўсимлик турларини экиш. 2022 йил март 11. Кўллар тизими ҳудудида инфратузилма билан боғлиқ ташкилий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Фориш тумани «Учқулоч» МФЙдан Айдаркўл кўлигача бўлган 10 км масофада электр таъминотининг қўшимча линияларини барпо этиш. 2. Арнасой тумани «Наврўз» МФЙда 1 дона қўшимча трансформатор подстанциясини ўрнатиш. 3. Кўллар тизими ҳудудидан танланган 97 ва 98-сонли контур ҳудудларига тоза ичимлик сув қувирини олиб бориш. 4. Электр жиҳозларини асоссиз ишлатишни камайтириш ва қайта тикланадиган электрэнергия манбаларини қўллаш чораларини кўриш. 2023 йил сентябрь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги 12. Халқаро ва республика даражадаги маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш. 1. Ҳаваскорлик балиқ овлаш спорт тадбирларини ўтказиш. Лойиҳа ишга тушгандан сўнг Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 2. Байдаркада сузиш мусобақаларини ўтказиш. Доимий 13. Кўллар тизими ҳудудида ҳаво шарларида экскурсияларни ташкил қилиш, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти («караванинг») хизматлари, «Балиқчилик» мактаби ҳамда «Зорбинг-марказ» аттракционини ташкил қилиш бўйича лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш. 1. Таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2021 йил сентябрь Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар 2. Таклифлар асосида белгиланган туристик-кўнгилочар объектларни ташкил қилиш чораларини кўриш. 2022 йил август 14. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ёзги таътил даврида экотуризм маршрутларини ишлаб чиқиш ва саёҳатлар ташкил қилиш. Ташкилий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2022 йил сентябрдан бошлаб доимий Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги 15. Кўллар тизимининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича реклама маҳсулотлари (буклет, брошюра, видео) тайёрланишини, туристик ташкилотлар ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этилишини таъминлаш. 1. Кўллар тизимининг жозибадорлиги тўғрисида реклама ва видеороликлар тайёрлаш. 2022 йил август Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги 2. Туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган тарғибот материаллари (буклет, брошюра ва бошқалар)ни тайёрлаш. 3. Туризм соҳаси субъектлари ва ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш. 2022 йил сентябрь 16. Кўллар тизимида балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш, ихтисослаштирилган балиқчилик кластерларини ташкил этиш, туризмни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. 1. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштирувчи инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш. 2022 йил март Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Айдар-Арнасой кўллар дирекцияси 2. Кўллар тизимида туризмни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. 2022 йил апрель 17. Кўллар тизимининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, турпакетлар ишлаб чиқиш. 1. Ҳудуднинг туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда, турпакетлар (маълум вақтга мўлжалланган ва тоифаланган нархларда) яратиш. 2. Турпакетларни интернет тармоқлари ҳамда саёҳат ташкил қилувчи корхоналарга тақдим қилиш. 2022 йил сентябрь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги 18. Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ў?казиш ва маҳаллий аҳоли даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. 1. Маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш. 2. Велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш. 3. Маҳаллий аҳоли ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари учун хизмат сифатини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. 2022 йил сентябрь Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 19. Кўллар тизими атрофидаги маҳаллаларда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш. 1. Маҳаллаларда тарғибот ишларини амалга ошириш. 2. Ташаббускорлар мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқиш ва амалий ишларда кўмаклашиш. 2022 йил июль - Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги 20. Кўллар тизими ҳудудида туризм объектлари тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумот берувчи ахборот кўрсаткичларини ташкил қилиш. 1. Ахборот кўрсаткичларини умумий кўринишини (дизайн) тайёрлаш. 2022 йил сентябрь Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари 2. Тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм объектлари ва туристларга кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида маълумот берувчи ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш. 2023 йил март 21. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида пляж ҳудудларини ташкил қилиш мақсадида камида 50 га бўш ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўриш. 1. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги бўш турган ер майдонларини хатловдан ўтказиш. 2. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги бўш турган камида 50 га ер майдонида ҳар томонлама қулай бўлган ҳудуддан ажратиш чораларини кўриш. 2021 — 2023 йиллар Ташаббускорлар маблағлари Кадастр агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ 22. Тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида, Айдаркўл сув ҳавзасида ташкил этилиши мумкин бўлган инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳа паспорти ва смета харажатларини ишлаб чиқиш. 1. «Айдаркўл» сув ҳавзасига ташкил этиладиган инвестицион лойиҳалар рўйхатини шакллантириш. 2. Шакллантирилган рўйхатга асосан лойиҳа паспорти, эскизлари ҳамда смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2021 йил август Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги , Навоий вилояти ҳокимлиги 23. Айдаркўл сув ҳавзасидаги бўш ер майдонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзлар ҳақида доимий равишда ижтимоий тармоқлар ва ОАВлар орқали кенг ёритиб бориш. 1. «Айдаркўл» сув ҳавзасидаги бўш ер-майдонлари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил август Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризм ва спорт вазирлиги , Навоий вилояти ҳокимлиги 2. Сув ҳавзаларида ҳамда енгил конструкция (кемпинг, ўтовли лагерлар, коптинер)лар билан ташкил этиладиган объектлар учун бериладиган субсидия ва грантлар ҳақида доимий равишда ОАВларида ёритиб бориш. 2021 йил сентябрдан бошлаб доимий 24. Айдаркўл сув ҳавзасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш. 1. Хорижий давлатлар элчихоналарига кўллар тизимида ташкил этилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳаларни тақдим этган ҳолда хорижий инвесторларни жалб қилиш. 2. Маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш чораларини кўриш. 2022 йил ноябрь Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 25. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоғи атрофида кўллар тизими учун танланган бўш ер майдонида электр энергияси, истеъмол гази ҳамда ичимлик суви каби манбаларини ташкил этиш чораларини кўриш. 1. Махсус лойиҳа институти билан биргаликда ўрганиш ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2022 йил январь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалик вазирлиги 2. Электр тармоқлари учун таянч устунларини ўрнатиш. 2022 йил сентябрь 3. Электр тармоқларини таъмирлаш. 4. Мавжуд трансфарматорларни таъмирлаш ва яроқсиз ҳолга келиб қолганларини алмаштириш. 5. Электр жиҳозларини асоссиз ишлатишни камайтириш ва қайта тикланадиган электр энергия манбаларини қўллаш чораларини кўриш. 6. Марказлашган ичимлик суви нуқтасини ташкил этиш. 7. Тадбиркорлик субъектларига суюлтирилган газ етказиб берилишини таъминлаш. 2023 йил июнь 26. Айдаркўл сув ҳавзасига ҳамда соҳил бўйи дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш, йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш чораларини кўриш. 1. 4R-57 Конимех-Айдаркўл автомобил йўлининг 121 қисмидан Айдаркўл ҳудудига олиб борувчи 10 км йўлини таъмирлаш чораларини кўриш. 2. Нурота ва Конимех туманларидан Айдаркўл сув ҳавзасига олиб борувчи ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, шағал тўкиш ва асфальт ётқизиш. 3. Нурота ва Конимех туманларидан Айдаркўл сув ҳавзасигача бўлган автомобиль йўлларда туристик йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш. 2023 йил август Ижрочи маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги 27. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида дам олиш ҳамда пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш чораларини кўриш. 1. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида пляж туризмини ривожлантириш. 2. Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида пляж туризмини ривожлантириш мақсадида хориждан сув транспорт воситалари (картер, сув скутер ва бошқалар)ни олиб келган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2023 йил июнь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги , Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги , Навоий вилояти ҳокимлиги 28. Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Айдаркўл сув ҳавзаси ҳудудига ташриф сонини ошириш ҳамда уларга бир қанча қулайлик яратиш мақсадида Айдар-Арнасой сув ҳавзасининг Навоий вилояти қисмидан Жиззах вилояти қисмига қадар бўлган масофада кемада сайр қилиш хизматини ташкил этиш ҳамда Айдаркўл сув ҳавзаси қирғоқларида янги технологияларга асосланган турли ҳилдаги сув транспортлари учун мини портлар ташкил қилиш. 1. Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув маршрут рейсларини ташкил етиш мақсадида, Навоий вилоятидан Жиззах вилоятигача бўлган масофада сув сатҳини аниқлаш. 2. Айдаркўл сув ҳавзасида сув транспортларидан иборат мини портлар ташкил қилиш. 3. Мазкур сув транспортларини Республика ҳудудига олиб кириш юзасидан жорий қилинган имтиёзлардан кенг фойдаланиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишларини олиб бориш. 2023 йил июнь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Транспорт вазирлиги , Навоий вилояти ҳокимлиги , Жиззах вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги , тадбиркорлик субъектлари 29. Айдаркўл сув ҳавзасига ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳларни узоқ муддат қолишларини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кечки маданий-кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш. 1. Айдаркўл сув ҳавзасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда кечки маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш. 2. Ҳаваскорлик балиқ овлаш спорт тадбирларини ўтказиш. 3. Сув спорт мусобақаларини ўтказиш. 2022 йил июль Ижрочи маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги , Туризм ва спорт вазирлиги , тадбиркорлик субъектлари 30. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва мавжудларининг ҳолатини яхшилаш. 1. Санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш нуқталари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил декабрь Ижрочи ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги , тадбиркорлик субъектлари 2. Санитария-гигиена шохобчасини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонларини ажратиш. 2022 йил март 3. Санитария-гигиена шохобчасини замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш. 2023 йил апрель 31. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида мавжуд ҳамда ташкил этилаётган дам олиш масканларининг «Туристик харитаси»ни ишлаб чиқиш. 1. Айдаркўл сув ҳавзаси ҳудудидаги объектлар рўйхатини шакллантириш. 2. Туристик харитага тегишли маълумотлар базасини киритиш. 3. Харитани яратиш учун намунавий дизайн лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш чораларини кўриш. 4. Туристик харитани электрон шаклини мутасадди идораларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш. 2022 йил май Туризм соҳасини кўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 32. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида чиқинди ташлаш қутилари сонини кўпайтириш ишларини амалга ошириш. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида унинг умумий сиғимини инобатга олган ҳолда чиқинди қутилар сонини белгилаш ва ўрнатишни ташкил қилиш. 2022 йил март Ижрочи маблағлари ҳисобидан Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, Навоий вилояти ҳокимлиги, «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси 33. Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида интернет сифатини яхшилаш ҳамда Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш чораларини кўриш. Сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида ҳамда қирғоқ бўйи соҳилларида Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш ҳамда тезлигини ошириш. 2022 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 34. «Айдаркўл» сув ҳавзасининг туризм салоҳиятини ёритиб берувчи видеоролик, турли тиллардаги тарғибот ҳамда тарқатма материаллари (флаер, буклет ва ҳоказо)ни тайёрлаш. «Айдаркўл» сув ҳавзасининг туризм салоҳияти ҳамда мазкур ҳудудда мавжуд дам олиш масканлари тўғрисида ведиоролик, турли тиллардаги тарғибот ҳамда тарқатма материаллари (флаер, буклет ва ҳоказо)ни тайёрлаш. 2022 йил декабрь Туризм соҳасини кўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 35. Юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш тизимини қуриш, мавжудларини такомиллаштириш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган ёнғинларни ўчириш учун сув гидрантлари ёки сув ҳовузларини қуриш ва уларни жиҳозлаш борасидаги вазифаларни белгилаш. 1. Ҳудудда жорий ҳолатни ўрганиш. 2. Ташкилий ишлар режасини, талаб этиладиган маблағлар ҳажмини ва амалга ошириш муддатларини аниқлаш. 2021 йил август Ижрочи маблағлари ҳисобидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги , Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 36. «Айдаркўл» сув ҳавзаси бўйлаб «круиз» — сувда саёҳат турларини ташкил этиш. 1. Хорижий ва ма ҳ аллий тажрибани ўрганган ҳ олда круиз хизматларини ташки л этиш йўналишларини белгилаш; 2. Тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳ олда кемаларда саё ҳ ат ташкил этиш чораларини кўриш; 3. Ташкил этилган круизларнинг кенг тар ғ иботини амалга ошириш; 4. Ма ҳ аллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг таништирув саё ҳ а тларини ташкил этиш. 2023 йил май Ташаббускорлар маблағлари Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги , Ташқи ишлар вазирлиги 37. «Абу Ваккос», «Темир Дарвоза», «Зомин» миллий табиат боғи, Нурота тоғ тизмалари, Хожи нуриддин мадрасаси, «Айдаркул» кўли манзилларини назарда тутувчи туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш. 1. Тадбиркорлик субъектлари билан янги туризм маҳсулотларини ишлаб чи қ иш; 2. Ишлаб чи қ илган маҳсулотларни туризм со ҳ аси субъектлари ўртасида кенг тар ғ иб қ илиш; 3. Маршрут бўйлаб қ ўшимча хизматлар кўрсатилишини шакллантириш; 4. Янги маршрут бўйлаб умумий йўловчи ташувчи транспорт ҳ аракатланишини йўлга қ ўйиш. 2022 йил май - Туризм ва спорт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги II. Тўдакўл кўли ҳудудини ривожлантириш 38. «Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида туризм инфратузилмасини ташкил қилиш учун камида 50 гектар бўш ер майдонини ажратиш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги ҳар томонлама қулай бўлган ҳудуддан камида 50 гектар бўш турган ер майдонини ажратиш чораларини кўриш. 2022 йил март Ижрочи маблағлари ҳисобидан Кадастр агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 39. «Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида бир неча йиллар аввал аҳолига ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланилаётганларини аниқлаш ҳамда мазкур ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш чораларини кўриш. «Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида қонуний ва ноқонуний фаолият юритиб келаётган ва бир неча йиллар аввал фуқарога ажратилган мазкур ер майдонларида ҳеч қандай туризм объекти қурилмаганларини рўйхатдан ўтказиб мазкур ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш ва уларни лотларга бўлиб «E-IJRO АUKSION» электрон тизими орқали туризм соҳасидаги тадбиркорларга ажратиш. 2022 йил май Ижрочи маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 40. «Тўдакўл» сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида туризм инфратузилмаси ташкил қилиниши режалаштирилган бўш ер майдонларини лотларга бўлиб «E-IJRO АUKSION» электрон тизими орқали тадбиркорларга ажратиш чораларини кўриш. Ажратилган ер майдонини лотларга бўлиб қисқа муддатларда «E-IJRO АUKSION» тизими орқали тадбиркорларга ажратиш ва туристик инфраструктурани яратиш натижасида атрофдаги маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш. 2022 йил декабрь Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 41. Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоғи атрофида танланган бўш ер майдонида электр энергия, истеъмол гази ҳамда ичимлик суви каби манбаларини ташкил этиш чораларини кўриш. 1. Электр тармоқлари учун таянч устунларини ўрнатиш. 2. Электр тармоқларини таъмирлаш. 3. Мавжуд трансформаторларни таъмирлаш ва яроқсиз ҳолга келиб қолганларини алмаштириш. 4. Марказлашган ичимлик суви нуқтасини ташкил этиш. 5. Истеъмол гази учун марказий газ тақсимлаш пунктини ташкил этиш. 2023 йил апрель Ижрочи маблағлари ҳисобидан Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 42. Навоий шаҳридан Тўдакўл сув ҳавзасига олиб борувчи 4Р-69 йўл қисмидаги узунлиги 85 км йўлнинг қопламаси ҳолатини тўлиқ яхшилаш чораларини кўриш. 1. Автомобиль йўлларини асфальт қилиш. 2. Ички кўчаларни текислаш ва шағал ётқизиш. 3. Йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш. 4. Ёритгичлар учун таянч устунларини ўрнатиш. 2023 йил июль Ижрочи маблағлари ҳисобидан Автомобиль йўллари қўмитаси, Навоий вилоят ҳокимлиги 43. Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофини сайёҳлар ташрифи учун қулай масканга айлантириш юзасидан тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилган ҳолда қўшимча хизматлар (енгил конструкцияли дам олиш масканлари, умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар масканлар, экстремал туризм хизматлари)ни ташкил этиш чораларини кўриш. 1. Тўдакўл сув ҳавзасида ташкил этиладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил май Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Қурилиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 2. Лойиҳаларнинг смета ҳужжатлари ва проектларини ишлаб чиқиш. 2022 йил июль 3. Мазкур лойиҳаларни ташкил этиш мақсадида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш. 2022 йил октябрь 4. Лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзларини жорий этиш. 2022 йил декабрь 44. Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқларида янги технологияларга асосланган турли ҳилдаги сув транспортлари мавжуд мини порт ташкил қилиш. Тўдакўл сув ҳавзасида сув транспортларидан иборат мини порт ташкил қилиш учун мазкур сув транспортларини Республика ҳудудига олиб кириш юзасидан жорий қилинган имтиёзлардан кенг фойдаланиш ҳамда тадбиркорларга мазкур имтиёз ҳақида тушунчалар бериш. 2023 йил июль Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 45. Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Тўдакўл сув ҳавзаси ҳудудига ташриф сонини ошириш ҳамда уларга бир қанча қулайлик яратиш мақсадида мазкур ҳудудда темир йўл станцияларини ташкил этиш чораларини кўриш. Қизилтепа туманининг темир йўл станциясидан Бухоро вилояти темир йўл станциясига қадар бўлган оралиқда Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидан ўтувчи станция ташкил қилиш бўйича лойиҳаларнинг смета ҳужжатлари ва проектларини ишлаб чиқиш ҳамда уни қисқа фурсатларда амалга ошириш. 2023 йил март Ижрочи маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги 46. Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоқлари атрофида дам олиш ҳамда пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш чораларини кўриш. 1. Пляж туризмини ривожлантириш бўйича ижобий синовдан ўтган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш. 2021 йил ноябрь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги 2. Тўдакўл сув ҳавзасининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, пляж туризмини ташкил қилиш ва уни қисқа муддатларда ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 2022 йил февраль 47. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги барча дам олиш масканларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда 10 га яқин самарасиз фаолият юритаётган катта ва кичик давлат объектларини хусусийлаштириш чораларини кўриш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги барча қонуний ва ноқонуний дам олиш масканларини инвентаризация қилиш ҳамда самарасиз ва фойдаланилмасдан келаётган 10 га яқин катта ва кичик давлат объектларини хусусийлаштириш чораларини кўриш. 2022 йил июль Ижрочи маблағлари ҳисобидан Давлат активларини бошқариш агентлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 48. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва мавжудларининг ҳолатини яхшилаш. Санитария-гигиена шохобчасини жойлаштириш нуқталари рўйхатини шакллантириш. 2022 йил октябрь Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги Санитария-гигиена шохобчасини қуриш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига бўш ер майдонларини ажратиш. Санитария-гигиена шохобчасини замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилишини таъминлаш. 2023 йил март 49. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида «Туризм харитаси»ни ишлаб чиқиш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиладиган дам олиш масканлари рўйхатини шакллантирган ҳолда хорижий ва маҳаллий туристларни ўзига жалб қилувчи инновацион технологияларга асосланган ягона «Туризм харитаси»ни жорий қилиш ҳамда бунинг натижасида сайёҳларга бир қатор қулайликлар яратиш. 2023 йил ноябрь Ижрочи маблағлари ҳисобидан Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 50. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил этилаётган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида чиқинди ташлаш қутилари ҳамда ўриндиқлар ўрнатиш, сонини кўпайтириш ва йўлакларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги дам олиш масканларида унинг умумий сиғимини инобатга олган ҳолда ўриндиқлар ҳамда чиқинди қутилар сонини белгилаш ва ўрнатиш шунингдек велосипедда ҳаракатланиш осон бўлиши учун махсус йўлакларни ташкил қилиш. 2022 йил октябрь 2023 йил март Ижрочи маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, «Тоза ҳудуд» ДУК 51. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун ҳунармандчилик маҳсулотлари мавжуд бўлган сувенир дўконларини ташкил этиш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил қилинган дам олиш масканларида сайёҳлар гавжум бўладиган нуқталарида ҳунармандчилик маҳсулотлари мавжуд бўлган сувенир дўконларини ташкил этиш. 2023 йил апрель Ижрочи ва ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан Навоий вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси 52. Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида интернет сифатини яхшилаш ҳамда Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш чораларини кўриш. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида ташкил қилинган дам олиш масканларида сайёҳлар гавжум бўладиган нуқталарида ҳамда қирғоқ бўйи соҳилларида Wi-Fi нуқталарини кўпайтириш ҳамда тезлигини ошириш. 2022 йил июль Ижрочи маблағлари ҳисобидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 53. Навоий шаҳридан Тўдакўл дам олиш ҳудудига олиб борувчи янги йўналишни ташкил қилиш ҳамда Навоий шаҳар автошоҳбе?атда мазкур йўналишда қатновчи автотранспорт воситалари учун бўш майдон ажратиш чораларини кўриш. Навоий шаҳридан Тўдакўл дам олиш ҳудудига кунига икки марта қатнайдиган янги транспорт қатнови йўналишини ташкил қилиш ҳамда автошохбекатда мазкур йўналиш учун алоҳида ҳудуд ажратиш. 2022 йил ноябрь Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Транспорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги 54. Тўдакўл сув ҳавзаси атрофида велосипед йўлакларини ташкил қилиш, йўлаклар бўйлаб тунги кўча ёритиш тизимини ўрнатиш чораларини кўриш. Велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлакларни ташкил қилиш ҳамда ушбу йўлакларда тунги ёритгичларни ўрнатиш. 2022 йил ноябрь Ижрочи маблағлари ҳисобидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 14 июнь,

368-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 09/21/368/0556-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

Oʻzbekiston Respublikasida suvda dam olish va plyaj turizmini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Jizzax va Navoiy viloyatlarining turizm salohiyatini yanada rivojlantirish, shu jumladan suvda dam olish va plyaj turizmini tashkil etish, mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va boshqa infratuzilma obyektlarini barpo etish, shuningdek, mahalliy va xorijiy sayyohlar oqimini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Jizzax va Navoiy viloyatlari hokimligining Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi hamda Toʻdakoʻl koʻlida rekreatsion koʻllar hududini tashkil etish taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar:

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi va Toʻdakoʻl koʻli rekreatsion koʻllar hududida (keyingi oʻrinlarda — rekreatsion koʻllar hududi) 2021 — 2025-yillarda turizmni rivojlantirish konsepsiyasi 1-ilovaga muvofiq;

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi va Toʻdakoʻl koʻli rekreatsion koʻllar hududida turizm xizmatlarini rivojlantirish dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi, Jizzax va Navoiy viloyatlari hokimliklari:

uch oy muddatda rekreatsion koʻllar hududining chegaralarini belgilasin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga taqdim etsin;

2021-yil 1-dekabrga qadar loyiha institutlarini jalb etgan holda rekreatsion koʻllar hududining batafsil rejalashtirish loyihasini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda belgilangan tartibda tasdiqlasin;

Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi bilan birgalikda batafsil rejalashtirish loyihasi ishlab chiqilgandan soʻng ikki oy muddatda rekreatsion koʻllar hududi va ularning atrofida yoʻl-transport hamda muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasini rivojlantirish manzilli dasturini ishlab chiqsin va 2022 — 2024-yillarda investitsiya dasturiga bosqichma-bosqich kiritilishini taʼminlasin.

4. Belgilansinki:

rekreatsion koʻllar hududiga kiruvchi yer uchastkalarini tadbirkorlarga berish, ularda qurilish va barpo etish loyihalarini amalga oshirish Turizm va madaniy meros vazirligi bilan majburiy tartibda kelishiladi;

rekreatsion koʻllar hududiga kirish nuqtasida tegishligicha Navoiy va Jizzax viloyatlari mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan axborot markazi va zamonaviy avtoturargoh tashkil etiladi.

5. Quyidagilar rekreatsion koʻllar hududida ustuvor ravishda amalga oshiriladigan yoʻnalishlar etib belgilansin:

zamonaviy turizm infratuzilmasi obyektlarini (plyaj va suvda dam olish turizmi, koʻllar qirgʻogʻi boʻylab sayr qilish yoʻlaklari, mehmonxona majmualari, sogʻlomlashtirish, savdo-koʻngilochar va turistik ahamiyatdagi boshqa obyektlar) barpo etish hamda turistlarga xizmat koʻrsatish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish;

hududning ekologik muhiti imkoniyatlarini hisobga olgan holda, turizmning alohida turlari, shu jumladan zamonaviy plyaj, faol va safari turizm hamda suv sporti turlarini tashkil etish;

hududda noyob tabiiy obyektlar va majmualarni, oʻsimliklar va hayvonlarning genetik fondini saqlash, shuningdek, faoliyatning atrof-muhitga salbiy taʼsirini oldini olish va minimallashtirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

hududning transport logistikasini rivojlantirish, hududda transport harakatining yangi (avtobus, mikroavtobus, funikulyor va boshqalar) yoʻnalishlari hamda yoʻlovchi transportining harakatini tashkil etish;

turistlar xavfsizligini hududni videokuzatuv tizimlar bilan jihozlash, ogohlantirish tizimlarini tashkil etish va favqulodda holatlarda tez yordam berish tizimini joriy etish;

hududda energiyaning muqobil va qayta tiklanuvchi manbalarini qoʻllagan holda yangi zamonaviy energiya tejovchi tizimlar va texnologiyalarni joriy qilish.

6. Jizzax va Navoiy viloyatlari hokimliklari:

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi bilan birgalikda rekreatsion koʻllar hududida hosil boʻladigan maishiy chiqindilarni olib chiqish bilan bogʻliq ishlarni tizimli ravishda tashkil etsin;

bir oy muddatda rekreatsion koʻllar hududida noqonuniy barpo etilgan bino va inshootlarni hamda noqonuniy faoliyat koʻrsatib kelayotgan subyektlarni aniqlash va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli choralarni koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Jizzax va Navoiy viloyatlari hokimliklari tashrif buyuruvchilarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida rekreatsion koʻllar hududida qutqaruv brigadasini va uning faoliyatini tashkil etsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda uch oy muddatda rekreatsion koʻllar hududida hosil boʻladigan maishiy oqovalarni olib chiqish va zararsizlantirish uchun unga eng yaqin boʻlgan maishiy oqovalarni tozalash inshootlariga olib borish yoki oqova suv tozalash inshootlarini qurish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi Ichki ishlar vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda rekreatsion koʻllar hududida intellektual transport, geomaʼlumot tizimi va boshqa shu kabilarni nazarda tutuvchi xavfsiz turizmni taʼminlash konsepsiyasini joriy etish boʻyicha takliflar kiritsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalik plyajlar hududida havo sharlarida ekskursiyalarni tashkil qilish, joylashtirish vositasi sifatida tunab qolish uchun jihozlangan yer usti transporti (“karavaning”) xizmatlari, “Baliqchilik” maktabi hamda “Zorbing-markaz” attraksionini tashkil qilish boʻyicha loyiha taklifini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga taqdim etsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Jizzax va Navoiy viloyatlari hokimliklari hamda mutasaddi vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

qaror bilan belgilangan vazifalar ijrosining doimiy nazoratini tashkil etish, ijrosi yuzasidan mavjud muammolarni aniqlash va ularni bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;

har chorak yakuni bilan keyingi oyning 5 sanasiga qadar belgilangan vazifalarning ijrosi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga axborot taqdim etib borish choralarini koʻrsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Turizm va sport vaziri A. Abduxakimov, Navoiy viloyati hokimi Q. Tursunov va Jizzax viloyati hokimi E. Saliyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyundagi 368-son qaroriga 2-ILOVA

Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi hamda Toʻdakoʻl koʻlida turizm xizmatlarini rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Bajarish uchun masʼullar I. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimini rivojlantirish 1. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi (keyingi oʻrinlarda — koʻllar) hududining turistik xaritasini yaratish. 1. Yagona turistik xaritani ishlab chiqish. 2021-yil 1-dekabr Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi 2. Turistik xaritani elektron shaklini mutasaddi idoralarning rasmiy veb-saytlarida joylashtirish. 2021-yil 20-dekabr 2. Koʻllar hududida suvda dam olish turlari va plyaj turizmini rivojlantirish. 1. Koʻllar hududida turizm infratuzilmalarini tashkil etish istagida boʻlgan tashabbuskor tadbirkorni aniqlash. 2021-yil noyabr Tashabbuskor mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi 2. Koʻllar hududida munosib yer maydonini aniqlash. 2022-yil yanvar 3. Koʻllar tizimiga yoʻlovchilarni tashish uchun temir yoʻllarni yotqizish boʻyicha dastlabki hisob-kitoblarga ega taklif tayyorlash. 1. “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimiga” kiruvchi eng yaqin temir yoʻl stansiyalarini aniqlash. 2021-yil iyul - “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 2. Temir yoʻlni yotqizish boʻyicha dastlabki hisob-kitoblarga ega taklif ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil avgust 4. Koʻllar hududiga doimiy avtobus qatnovlarini yoʻlga qoʻyish. 1. Toshkent — Arnasoy yoʻnalishi boʻyicha avtobus qatnovini yoʻlga qoʻyish yuzasidan taklif ishlab chiqish. 2021-yil iyul Tashabbuskor mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, Transport vazirligi, Turizm va sport vazirligi 2. Avtobus qatnovini belgilovchi qatnov jadvalini ishlab chiqish. 2021-yil avgust 5. “E-IJRO AUKSION” elektron savdo tizimi orqali tadbirkorlik subyektlari tomonidan xarid qilingan yer maydonlarida barpo etilgan turistik maskanlar infratuzilmasini yaxshilash. 1. Yer maydoniga tutash suvli qirgʻogʻidan koʻlning ichki qismi yoʻnalishi boʻyicha hududni tadbirkorga biriktirish. 2021-yil noyabr Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi , Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi, Turizm va sport vazirligi 2. Biriktirilgan suvli maydonda toza plyaj hududini tashkil etish. 2021-yil dekabr 6. Koʻllar tizimi Tuzkon koʻli qirgʻogʻining 97 va 98-sonli konturlari boʻylab velosiped, kvadratsikl, ot va tuyada sayr qilish hududlarini tashkil qilish. 1. 10 kilometr masofada 3 metr enlikdagi veloyoʻlaklarni barpo etish. 2. Veloyoʻlaklar boʻylab elektr chiroqlarini oʻrnatish. 3. Milliy va boshqa taomlarni tayyorlovchi koʻchma va tez pishar oshxonalarni tashkil etish. 4. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimini targʻib qiluvchi suvinir va hunarmandchilik buyumlar savdosini yoʻlga qoʻyish. 5. Hududda sayohat marshrutlari mavjud oʻsimlik va hayvonot dunyosini ifodalovchi peshlavhalarni oʻrnatish (oʻzbek, rus, ingliz va boshqa tillarda). 6. Hududda dam olish oʻrindiqlari va chiqindi quti idishlarini barpo etish. 7. Velosiped, kvadratsikl, ot va tuyalarda sayir qilish uchun ular ijarasini tashkil etish. 2023-yil mart Ijrochi va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi 7. Koʻllar tizimining turistik salohiyatini koʻrsatuvchi targʻibot materiallarini xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan turistik va boshqa tadbirlarda taqdimotlar oʻtkazish. 1. Xorijiy mamlakatlar uchun koʻllar tizimining turistik salohiyatini koʻrsatuvchi targʻibot materiallarini tayyorlash. 2. Xorijiy mamlakatlarda oʻtadigan koʻrgazmalarda koʻllar tizimining turistik salohiyatini targʻib qilish. Doimiy Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi 8. Koʻllar tizimi hududida 97 va 98-sonli konturlarda suvda sayr qilish va choʻmilish hududlarini barpo etish. 1. Choʻmilish hududi chegarasini belgilash va xavfsizlik choralarini koʻrish. 2. Suvda suzish qurilmalarini barpo etish. 3. Choʻmilish anjomlarining ijarasini tashkil etish. 4. Choʻmilish hududi qirgʻogʻiga soyabonlar oʻrnatish. 5. Yaxna ichimliklar, muzqaymoqlar va boshqa xizmat turlarini tashkil etish. 2023 aprel Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi , Favqulodda vaziyatlar vazirligi , Turizm ?a sport vazirligi 9. Avtotransportlar uchun avtoturargohlarni tashkil etish. 1. Avtotransport vositalari uchun kamida 0,2 ga maydonda avtoturargohlarni tashkil etish. 2. Avtoturargoh atrofida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarni tashkil etish. 2022-yil oktabr Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi 10. Koʻllar tizimi hududida tozalash, sanitariya, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini olib borish. 1. Har oyning oxirgi shanbasida sanitar tozalash tadbirlarini tashkil etish. Doimiy Ijrochi mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi , Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 2. Hudud atrofida iqlimga moslashuvchi daraxt va boshqa oʻsimlik turlarini ekish. 2022-yil mart 11. Koʻllar tizimi hududida infratuzilma bilan bogʻliq tashkiliy tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Forish tumani “Uchquloch” MFYdan Aydarkoʻl koʻligacha boʻlgan 10 km masofada elektr taʼminotining qoʻshimcha liniyalarini barpo etish. 2. Arnasoy tumani “Navroʻz” MFYda 1 dona qoʻshimcha transformator podstansiyasini oʻrnatish. 3. Koʻllar tizimi hududidan tanlangan 97 va 98-sonli kontur hududlariga toza ichimlik suv quvirini olib borish. 4. Elektr jihozlarini asossiz ishlatishni kamaytirish va qayta tiklanadigan elektrenergiya manbalarini qoʻllash choralarini koʻrish. 2023-yil sentabr Ijrochi mablagʻlari hisobidan Energetika vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Jizzax viloyati hokimligi 12. Xalqaro va respublika darajadagi madaniy-koʻngilochar va ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish. 1. Havaskorlik baliq ovlash sport tadbirlarini oʻtkazish. Loyiha ishga tushgandan soʻng Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ 2. Baydarkada suzish musobaqalarini oʻtkazish. Doimiy 13. Koʻllar tizimi hududida havo sharlarida ekskursiyalarni tashkil qilish, joylashtirish vositasi sifatida tunab qolish uchun jihozlangan yer usti transporti (“karavaning”) xizmatlari, “Baliqchilik” maktabi hamda “Zorbing-markaz” attraksionini tashkil qilish boʻyicha loyiha taklifini ishlab chiqish. 1. Takliflar ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2021-yil sentabr Ijrochi va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, vazirlik va idoralar 2. Takliflar asosida belgilangan turistik-koʻngilochar obyektlarni tashkil qilish choralarini koʻrish. 2022-yil avgust 14. Maktab oʻquvchilari va talabalar uchun yozgi taʼtil davrida ekoturizm marshrutlarini ishlab chiqish va sayohatlar tashkil qilish. Tashkiliy tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. 2022-yil sentabrdan boshlab doimiy Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi 15. Koʻllar tizimining turistik salohiyatini targʻib qilish boʻyicha reklama mahsulotlari (buklet, broshyura, video) tayyorlanishini, turistik tashkilotlar va OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etilishini taʼminlash. 1. Koʻllar tizimining jozibadorligi toʻgʻrisida reklama va videoroliklar tayyorlash. 2022-yil avgust Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi 2. Turizm sohasini rivojlantirishga qaratilgan targʻibot materiallari (buklet, broshyura va boshqalar)ni tayyorlash. 3. Turizm sohasi subyektlari va OAV vakillari uchun infoturlar tashkil etish. 2022-yil sentabr 16. Koʻllar tizimida baliq va baliq mahsulotlarini yetishtirish, ixtisoslashtirilgan baliqchilik klasterlarini tashkil etish, turizmni rivojlantirish boʻyicha investitsiya loyiha takliflarini ishlab chiqish. 1. Baliq va baliq mahsulotlarini yetishtiruvchi investorlar bilan uchrashuvlar tashkil etish. 2022-yil mart Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Aydar-Arnasoy koʻllar direksiyasi 2. Koʻllar tizimida turizmni rivojlantirish boʻyicha investitsiya loyiha takliflarini ishlab chiqish. 2022-yil aprel 17. Koʻllar tizimining turizm salohiyatidan kelib chiqib, turpaketlar ishlab chiqish. 1. Hududning turizm salohiyatini inobatga olgan holda, turpaketlar (maʼlum vaqtga moʻljallangan va toifalangan narxlarda) yaratish. 2. Turpaketlarni internet tarmoqlari hamda sayohat tashkil qiluvchi korxonalarga taqdim qilish. 2022-yil sentabr Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi 18. Tashrif buyuruvchilar vaqtini samarali oʻ?kazish va mahalliy aholi daromadini oshirish uchun turli xizmatlarni tashkil qilish. 1. Mahalliy aholini tadbirkorlikka jalb qilgan holda ovqatlanish, koʻngilochar, suvenir mahsulotlarini ishlab chiqishga jalb qilish. 2. Veloprokat, otda sayr qilish, baliq ovlash kabi xizmatlarni tashkil qilish. 3. Mahalliy aholi va turizm sohasidagi tadbirkorlik subyektlari vakillari uchun xizmat sifatini oshirish boʻyicha targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. 2022-yil sentabr Ijrochi va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Jizzax viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 19. Koʻllar tizimi atrofidagi mahallalarda oilaviy mehmon uylarini tashkil etish. 1. Mahallalarda targʻibot ishlarini amalga oshirish. 2. Tashabbuskorlar murojaatini oʻz vaqtida koʻrib chiqish va amaliy ishlarda koʻmaklashish. 2022-yil iyul - Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi 20. Koʻllar tizimi hududida turizm obyektlari toʻgʻrisida oʻzbek, rus va ingliz tillarida maʼlumot beruvchi axborot koʻrsatkichlarini tashkil qilish. 1. Axborot koʻrsatkichlarini umumiy koʻrinishini (dizayn) tayyorlash. 2022-yil sentabr Ijrochi va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, tadbirkorlik subyektlari 2. Tadbirkorlik subyektlarini jalb qilgan holda turizm obyektlari va turistlarga koʻrsatiladigan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumot beruvchi axborot koʻrsatkichlarini oʻrnatish. 2023-yil mart 21. Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻoqlari atrofida plyaj hududlarini tashkil qilish maqsadida kamida 50 ga boʻsh yer maydonlarini qonunchilikda belgilangan tartibda ajratish choralarini koʻrish. 1. Aydarkoʻl suv havzasi atrofidagi boʻsh turgan yer maydonlarini xatlovdan oʻtkazish. 2. Aydarkoʻl suv havzasi atrofidagi boʻsh turgan kamida 50 ga yer maydonida har tomonlama qulay boʻlgan hududdan ajratish choralarini koʻrish. 2021 — 2023-yillar Tashabbuskorlar mablagʻlari Kadastr agentligi, Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, “Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi” MCHJ 22. Tadbirkorlik subyektlariga qulayliklar yaratish maqsadida, Aydarkoʻl suv havzasida tashkil etilishi mumkin boʻlgan investitsion loyihalarning loyiha pasporti va smeta xarajatlarini ishlab chiqish. 1. “Aydarkoʻl” suv havzasiga tashkil etiladigan investitsion loyihalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Shakllantirilgan roʻyxatga asosan loyiha pasporti, eskizlari hamda smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2021-yil avgust Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Turizm va sport vazirligi , Navoiy viloyati hokimligi 23. Aydarkoʻl suv havzasidagi boʻsh yer maydonlari hamda tadbirkorlik subyektlariga beriladigan imtiyozlar haqida doimiy ravishda ijtimoiy tarmoqlar va OAVlar orqali keng yoritib borish. 1. “Aydarkoʻl” suv havzasidagi boʻsh yer-maydonlari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil avgust Turizm sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi Turizm va sport vazirligi , Navoiy viloyati hokimligi 2. Suv havzalarida hamda yengil konstruksiya (kemping, oʻtovli lagerlar, koptiner)lar bilan tashkil etiladigan obyektlar uchun beriladigan subsidiya va grantlar haqida doimiy ravishda OAVlarida yoritib borish. 2021-yil sentabrdan boshlab doimiy 24. Aydarkoʻl suv havzasida investitsion loyihalarni amalga oshirish maqsadida xorijiy va mahalliy tadbirkorlarni jalb qilish. 1. Xorijiy davlatlar elchixonalariga koʻllar tizimida tashkil etilishi rejalashtirilgan investitsion loyihalarni taqdim etgan holda xorijiy investorlarni jalb qilish. 2. Mahalliy tadbirkorlarni jalb qilish choralarini koʻrish. 2022-yil noyabr Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Investitsiya va tashqi savdo vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 25. Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻogʻi atrofida koʻllar tizimi uchun tanlangan boʻsh yer maydonida elektr energiyasi, isteʼmol gazi hamda ichimlik suvi kabi manbalarini tashkil etish choralarini koʻrish. 1. Maxsus loyiha instituti bilan birgalikda oʻrganish oʻtkazish va loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2022-yil yanvar Ijrochi mablagʻlari hisobidan Energetika vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi, Suv xoʻjalik vazirligi 2. Elektr tarmoqlari uchun tayanch ustunlarini oʻrnatish. 2022-yil sentabr 3. Elektr tarmoqlarini taʼmirlash. 4. Mavjud transfarmatorlarni taʼmirlash va yaroqsiz holga kelib qolganlarini almashtirish. 5. Elektr jihozlarini asossiz ishlatishni kamaytirish va qayta tiklanadigan elektr energiya manbalarini qoʻllash choralarini koʻrish. 6. Markazlashgan ichimlik suvi nuqtasini tashkil etish. 7. Tadbirkorlik subyektlariga suyultirilgan gaz yetkazib berilishini taʼminlash. 2023-yil iyun 26. Aydarkoʻl suv havzasiga hamda sohil boʻyi dam olish maskanlariga olib boruvchi avtomobil yoʻllarini taʼmirlash, yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish choralarini koʻrish. 1. 4R-57 Konimex-Aydarkoʻl avtomobil yoʻlining 121 qismidan Aydarkoʻl hududiga olib boruvchi 10 km yoʻlini taʼmirlash choralarini koʻrish. 2. Nurota va Konimex tumanlaridan Aydarkoʻl suv havzasiga olib boruvchi ichki avtomobil yoʻllarini taʼmirlash, shagʻal toʻkish va asfalt yotqizish. 3. Nurota va Konimex tumanlaridan Aydarkoʻl suv havzasigacha boʻlgan avtomobil yoʻllarda turistik yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish. 2023-yil avgust Ijrochi mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Moliya vazirligi 27. Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻoqlari atrofida dam olish hamda plyaj turizmini tashkil qilish va uni qisqa muddatlarda rivojlantirish choralarini koʻrish. 1. Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻoqlarida plyaj turizmini rivojlantirish. 2. Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻoqlarida plyaj turizmini rivojlantirish maqsadida xorijdan suv transport vositalari (karter, suv skuter va boshqalar)ni olib kelgan tadbirkorlik subyektlariga soliq imtiyozlarini joriy etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2023-yil iyun Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi , Davlat soliq qoʻmitasi, Moliya vazirligi , Navoiy viloyati hokimligi 28. Xorijiy hamda mahalliy sayyohlarning Aydarkoʻl suv havzasi hududiga tashrif sonini oshirish hamda ularga bir qancha qulaylik yaratish maqsadida Aydar-Arnasoy suv havzasining Navoiy viloyati qismidan Jizzax viloyati qismiga qadar boʻlgan masofada kemada sayr qilish xizmatini tashkil etish hamda Aydarkoʻl suv havzasi qirgʻoqlarida yangi texnologiyalarga asoslangan turli hildagi suv transportlari uchun mini portlar tashkil qilish. 1. Aydar-Arnasoy koʻllar tizimida suv marshrut reyslarini tashkil yetish maqsadida, Navoiy viloyatidan Jizzax viloyatigacha boʻlgan masofada suv sathini aniqlash. 2. Aydarkoʻl suv havzasida suv transportlaridan iborat mini portlar tashkil qilish. 3. Mazkur suv transportlarini Respublika hududiga olib kirish yuzasidan joriy qilingan imtiyozlardan keng foydalanish yuzasidan tadbirkorlik subyektlariga tushuntirish ishlarini olib borish. 2023-yil iyun Ijrochi mablagʻlari hisobidan Transport vazirligi , Navoiy viloyati hokimligi , Jizzax viloyati hokimligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Turizm va sport vazirligi , tadbirkorlik subyektlari 29. Aydarkoʻl suv havzasiga tashrif buyurgan xorijiy va mahalliy sayyohlarni uzoq muddat qolishlarini taʼminlash hamda boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish maqsadida kechki madaniy-koʻngilochar tadbirlarni tashkil etish. 1. Aydarkoʻl suv havzasida faoliyat olib borayotgan tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlikda kechki madaniy-koʻngilochar tadbirlarni oʻtkazish. 2. Havaskorlik baliq ovlash sport tadbirlarini oʻtkazish. 3. Suv sport musobaqalarini oʻtkazish. 2022-yil iyul Ijrochi mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi , Turizm va sport vazirligi , tadbirkorlik subyektlari 30. Aydarkoʻl suv havzasi atrofida sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish va mavjudlarining holatini yaxshilash. 1. Sanitariya-gigiyena shoxobchasini joylashtirish nuqtalari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil dekabr Ijrochi va tadbirkorlik subyektlari mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi , tadbirkorlik subyektlari 2. Sanitariya-gigiyena shoxobchasini qurish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlariga boʻsh yer maydonlarini ajratish. 2022-yil mart 3. Sanitariya-gigiyena shoxobchasini zamonaviy talablarga muvofiq tashkil etilishini taʼminlash. 2023-yil aprel 31. Aydarkoʻl suv havzasi atrofida mavjud hamda tashkil etilayotgan dam olish maskanlarining “Turistik xaritasi”ni ishlab chiqish. 1. Aydarkoʻl suv havzasi hududidagi obyektlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Turistik xaritaga tegishli maʼlumotlar bazasini kiritish. 3. Xaritani yaratish uchun namunaviy dizayn loyihasini ishlab chiqish va tayyorlash choralarini koʻrish. 4. Turistik xaritani elektron shaklini mutasaddi idoralarning rasmiy veb-saytlariga joylashtirish. 2022-yil may Turizm sohasini koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Kadastr agentligi, Turizm va sport vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 32. Aydarkoʻl suv havzasi atrofida turizm infratuzilmasini rivojlantirish maqsadida chiqindi tashlash qutilari sonini koʻpaytirish ishlarini amalga oshirish. Aydarkoʻl suv havzasi atrofidagi dam olish maskanlarida uning umumiy sigʻimini inobatga olgan holda chiqindi qutilar sonini belgilash va oʻrnatishni tashkil qilish. 2022-yil mart Ijrochi mablagʻlari hisobidan Aydar-Arnasoy koʻllar tizimi direksiyasi, Navoiy viloyati hokimligi, “Toza hudud” davlat unitar korxonasi 33. Aydarkoʻl suv havzasi atrofida internet sifatini yaxshilash hamda Wi-Fi nuqtalarini koʻpaytirish choralarini koʻrish. Suv havzasi atrofidagi dam olish maskanlarida hamda qirgʻoq boʻyi sohillarida Wi-Fi nuqtalarini koʻpaytirish hamda tezligini oshirish. 2022-yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 34. “Aydarkoʻl” suv havzasining turizm salohiyatini yoritib beruvchi videorolik, turli tillardagi targʻibot hamda tarqatma materiallari (flayer, buklet va hokazo)ni tayyorlash. “Aydarkoʻl” suv havzasining turizm salohiyati hamda mazkur hududda mavjud dam olish maskanlari toʻgʻrisida vediorolik, turli tillardagi targʻibot hamda tarqatma materiallari (flayer, buklet va hokazo)ni tayyorlash. 2022-yil dekabr Turizm sohasini koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 35. Yuz berishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlardan ogohlantirish tizimini qurish, mavjudlarini takomillashtirish, shuningdek yuz berishi mumkin boʻlgan yongʻinlarni oʻchirish uchun suv gidrantlari yoki suv hovuzlarini qurish va ularni jihozlash borasidagi vazifalarni belgilash. 1. Hududda joriy holatni oʻrganish. 2. Tashkiliy ishlar rejasini, talab etiladigan mablagʻlar hajmini va amalga oshirish muddatlarini aniqlash. 2021-yil avgust Ijrochi mablagʻlari hisobidan Favqulodda vaziyatlar vazirligi , Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi 36. “Aydarkoʻl” suv havzasi boʻylab “kruiz” — suvda sayohat turlarini tashkil etish. 1. Xorijiy va ma h alliy tajribani oʻrgangan h olda kruiz xizmatlarini tashki l etish yoʻnalishlarini belgilash; 2. Tadbirkorlik subyektlarini jalb etgan h olda kemalarda sayo h at tashkil etish choralarini koʻrish; 3. Tashkil etilgan kruizlarning keng tar gʻ ibotini amalga oshirish; 4. Ma h alliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarining tanishtiruv sayo h a tlarini tashkil etish. 2023 yil may Tashabbuskorlar mablagʻlari Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, Transport vazirligi , Tashqi ishlar vazirligi 37. “Abu Vakkos”, “Temir Darvoza”, “Zomin” milliy tabiat bogʻi, Nurota togʻ tizmalari, Xoji nuriddin madrasasi, “Aydarkul” koʻli manzillarini nazarda tutuvchi turizm mahsulotlarini ishlab chiqish. 1. Tadbirkorlik subyektlari bilan yangi turizm mahsulotlarini ishlab chi q ish; 2. Ishlab chi q ilgan mahsulotlarni turizm so h asi subyektlari oʻrtasida keng tar gʻ ib q ilish; 3. Marshrut boʻylab q oʻshimcha xizmatlar koʻrsatilishini shakllantirish; 4. Yangi marshrut boʻylab umumiy yoʻlovchi tashuvchi transport h arakatlanishini yoʻlga q oʻyish. 2022 yil may - Turizm va sport vazirligi, Jizzax viloyati hokimligi, Navoiy viloyati hokimligi, Transport vazirligi II. Toʻdakoʻl koʻli hududini rivojlantirish 38. “Toʻdakoʻl” suv havzasi qirgʻoqlari atrofida turizm infratuzilmasini tashkil qilish uchun kamida 50 gektar boʻsh yer maydonini ajratish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofidagi har tomonlama qulay boʻlgan hududdan kamida 50 gektar boʻsh turgan yer maydonini ajratish choralarini koʻrish. 2022 yil mart Ijrochi mablagʻlari hisobidan Kadastr agentligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 39. “Toʻdakoʻl” suv havzasi qirgʻoqlari atrofida bir necha yillar avval aholiga ajratilgan yer maydonlaridan samarasiz foydalanilayotganlarini aniqlash hamda mazkur yer maydonlarini tuman hokimligi zaxira yer fondiga qaytarish choralarini koʻrish. “Toʻdakoʻl” suv havzasi qirgʻoqlari atrofida qonuniy va noqonuniy faoliyat yuritib kelayotgan va bir necha yillar avval fuqaroga ajratilgan mazkur yer maydonlarida hech qanday turizm obyekti qurilmaganlarini roʻyxatdan oʻtkazib mazkur yer maydonlarini tuman hokimligi zaxira yer fondiga qaytarish va ularni lotlarga boʻlib “E-IJRO AUKSION” elektron tizimi orqali turizm sohasidagi tadbirkorlarga ajratish. 2022 yil may Ijrochi mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va sport vazirligi 40. “Toʻdakoʻl” suv havzasi qirgʻoqlari atrofida turizm infratuzilmasi tashkil qilinishi rejalashtirilgan boʻsh yer maydonlarini lotlarga boʻlib “E-IJRO AUKSION” elektron tizimi orqali tadbirkorlarga ajratish choralarini koʻrish. Ajratilgan yer maydonini lotlarga boʻlib qisqa muddatlarda “E-IJRO AUKSION” tizimi orqali tadbirkorlarga ajratish va turistik infrastrukturani yaratish natijasida atrofdagi mahalliy aholini ish bilan taʼminlash hamda daromadini oshirish. 2022 yil dekabr Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, Soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Turizm va sport vazirligi 41. Toʻdakoʻl suv havzasi qirgʻogʻi atrofida tanlangan boʻsh yer maydonida elektr energiya, isteʼmol gazi hamda ichimlik suvi kabi manbalarini tashkil etish choralarini koʻrish. 1. Elektr tarmoqlari uchun tayanch ustunlarini oʻrnatish. 2. Elektr tarmoqlarini taʼmirlash. 3. Mavjud transformatorlarni taʼmirlash va yaroqsiz holga kelib qolganlarini almashtirish. 4. Markazlashgan ichimlik suvi nuqtasini tashkil etish. 5. Isteʼmol gazi uchun markaziy gaz taqsimlash punktini tashkil etish. 2023 yil aprel Ijrochi mablagʻlari hisobidan Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 42. Navoiy shahridan Toʻdakoʻl suv havzasiga olib boruvchi 4R-69 yoʻl qismidagi uzunligi 85 km yoʻlning qoplamasi holatini toʻliq yaxshilash choralarini koʻrish. 1. Avtomobil yoʻllarini asfalt qilish. 2. Ichki koʻchalarni tekislash va shagʻal yotqizish. 3. Yoʻl koʻrsatkich belgilarini oʻrnatish. 4. Yoritgichlar uchun tayanch ustunlarini oʻrnatish. 2023-yil iyul Ijrochi mablagʻlari hisobidan Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Navoiy viloyat hokimligi 43. Toʻdakoʻl suv havzasi qirgʻoqlari atrofini sayyohlar tashrifi uchun qulay maskanga aylantirish yuzasidan tadbirkorlik subyektlarini keng jalb qilgan holda qoʻshimcha xizmatlar (yengil konstruksiyali dam olish maskanlari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari va koʻngilochar maskanlar, ekstremal turizm xizmatlari)ni tashkil etish choralarini koʻrish. 1. Toʻdakoʻl suv havzasida tashkil etiladigan loyihalar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil may Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Investitsiya va tashqi savdo vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi huzuridagi Qurilish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 2. Loyihalarning smeta hujjatlari va proyektlarini ishlab chiqish. 2022-yil iyul 3. Mazkur loyihalarni tashkil etish maqsadida xorijiy va mahalliy investorlarni jalb qilish. 2022-yil oktabr 4. Loyihalarni amalga oshirishda tadbirkorlik subyektlariga soliq imtiyozlarini joriy etish. 2022-yil dekabr 44. Toʻdakoʻl suv havzasi qirgʻoqlarida yangi texnologiyalarga asoslangan turli hildagi suv transportlari mavjud mini port tashkil qilish. Toʻdakoʻl suv havzasida suv transportlaridan iborat mini port tashkil qilish uchun mazkur suv transportlarini Respublika hududiga olib kirish yuzasidan joriy qilingan imtiyozlardan keng foydalanish hamda tadbirkorlarga mazkur imtiyoz haqida tushunchalar berish. 2023 yil iyul Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 45. Xorijiy hamda mahalliy sayyohlarning Toʻdakoʻl suv havzasi hududiga tashrif sonini oshirish hamda ularga bir qancha qulaylik yaratish maqsadida mazkur hududda temir yoʻl stansiyalarini tashkil etish choralarini koʻrish. Qiziltepa tumanining temir yoʻl stansiyasidan Buxoro viloyati temir yoʻl stansiyasiga qadar boʻlgan oraliqda Toʻdakoʻl suv havzasi atrofidan oʻtuvchi stansiya tashkil qilish boʻyicha loyihalarning smeta hujjatlari va proyektlarini ishlab chiqish hamda uni qisqa fursatlarda amalga oshirish. 2023 yil mart Ijrochi mablagʻlari hisobidan “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Navoiy viloyati hokimligi 46. Toʻdakoʻl suv havzasi qirgʻoqlari atrofida dam olish hamda plyaj turizmini tashkil qilish va uni qisqa muddatlarda rivojlantirish choralarini koʻrish. 1. Plyaj turizmini rivojlantirish boʻyicha ijobiy sinovdan oʻtgan xorijiy mamlakatlar tajribasini oʻrganish. 2021-yil noyabr Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Investitsiya va tashqi savdo vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Navoiy viloyati hokimligi 2. Toʻdakoʻl suv havzasining oʻziga xosligini inobatga olgan holda hamda xorijiy tajribadan kelib chiqib, plyaj turizmini tashkil qilish va uni qisqa muddatlarda rivojlantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish. 2022-yil fevral 47. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofidagi barcha dam olish maskanlarini inventarizatsiyadan oʻtkazish hamda 10 ga yaqin samarasiz faoliyat yuritayotgan katta va kichik davlat obyektlarini xususiylashtirish choralarini koʻrish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofidagi barcha qonuniy va noqonuniy dam olish maskanlarini inventarizatsiya qilish hamda samarasiz va foydalanilmasdan kelayotgan 10 ga yaqin katta va kichik davlat obyektlarini xususiylashtirish choralarini koʻrish. 2022 yil iyul Ijrochi mablagʻlari hisobidan Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 48. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida sanitariya-gigiyena shoxobchalarini tashkil etish va mavjudlarining holatini yaxshilash. Sanitariya-gigiyena shoxobchasini joylashtirish nuqtalari roʻyxatini shakllantirish. 2022 yil oktabr Tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi Sanitariya-gigiyena shoxobchasini qurish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlariga boʻsh yer maydonlarini ajratish. Sanitariya-gigiyena shoxobchasini zamonaviy talablarga muvofiq tashkil etilishini taʼminlash. 2023-yil mart 49. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida “Turizm xaritasi”ni ishlab chiqish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida tadbirkorlik subyektlari tomonidan tashkil etiladigan dam olish maskanlari roʻyxatini shakllantirgan holda xorijiy va mahalliy turistlarni oʻziga jalb qiluvchi innovatsion texnologiyalarga asoslangan yagona “Turizm xaritasi”ni joriy qilish hamda buning natijasida sayyohlarga bir qator qulayliklar yaratish. 2023 yil noyabr Ijrochi mablagʻlari hisobidan Turizm va sport vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 50. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida tashkil etilayotgan ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish maqsadida chiqindi tashlash qutilari hamda oʻrindiqlar oʻrnatish, sonini koʻpaytirish va yoʻlaklarini taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofidagi dam olish maskanlarida uning umumiy sigʻimini inobatga olgan holda oʻrindiqlar hamda chiqindi qutilar sonini belgilash va oʻrnatish shuningdek velosipedda harakatlanish oson boʻlishi uchun maxsus yoʻlaklarni tashkil qilish. 2022-yil oktabr 2023-yil mart Ijrochi mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, “Toza hudud” DUK 51. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida xorijiy va mahalliy sayyohlar uchun hunarmandchilik mahsulotlari mavjud boʻlgan suvenir doʻkonlarini tashkil etish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida tashkil qilingan dam olish maskanlarida sayyohlar gavjum boʻladigan nuqtalarida hunarmandchilik mahsulotlari mavjud boʻlgan suvenir doʻkonlarini tashkil etish. 2023 yil aprel Ijrochi va tashabbuskorlar mablagʻlari hisobidan Navoiy viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi, “Hunarmand” uyushmasi 52. Mahalliy va xorijiy sayyohlarga qulayliklar yaratish maqsadida Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida internet sifatini yaxshilash hamda Wi-Fi nuqtalarini koʻpaytirish choralarini koʻrish. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida tashkil qilingan dam olish maskanlarida sayyohlar gavjum boʻladigan nuqtalarida hamda qirgʻoq boʻyi sohillarida Wi-Fi nuqtalarini koʻpaytirish hamda tezligini oshirish. 2022 yil iyul Ijrochi mablagʻlari hisobidan Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 53. Navoiy shahridan Toʻdakoʻl dam olish hududiga olib boruvchi yangi yoʻnalishni tashkil qilish hamda Navoiy shahar avtoshohbe?atda mazkur yoʻnalishda qatnovchi avtotransport vositalari uchun boʻsh maydon ajratish choralarini koʻrish. Navoiy shahridan Toʻdakoʻl dam olish hududiga kuniga ikki marta qatnaydigan yangi transport qatnovi yoʻnalishini tashkil qilish hamda avtoshoxbekatda mazkur yoʻnalish uchun alohida hudud ajratish. 2022 yil noyabr Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Transport vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi 54. Toʻdakoʻl suv havzasi atrofida velosiped yoʻlaklarini tashkil qilish, yoʻlaklar boʻylab tungi koʻcha yoritish tizimini oʻrnatish choralarini koʻrish. Velosipedda harakatlanish uchun maxsus yoʻlaklarni tashkil qilish hamda ushbu yoʻlaklarda tungi yoritgichlarni oʻrnatish. 2022 yil noyabr Ijrochi mablagʻlari hisobidan “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, Navoiy viloyati hokimligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 14-iyun,

368-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.06.2021-y., 09/21/368/0556-son; 21.05.2022-y., 09/22/278/0439-son, 26.07.2022-y., 09/22/404/0674-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz