📅 2021-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 14 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ
ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Миллий — комиссия):
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинадиган Халқаро маслаҳат қўмитасини (кейинги ўринларда — Халқаро маслаҳат қўмитаси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш;
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг 2-иловадаги ташкилий схемага мувофиқ бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари эканлиги инобатга олинсин:
жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган мамлакатимизнинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (ИКОМОС, ИККРОМ) билан ҳамкорликни кенгайтириш;
моддий маданий мерос объектлари ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) муҳофазасини кучайтириш, уларнинг умумбашарий бемисл қимматини ишончли сақлаб қолиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш, тегишли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бошқарув режалари, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиб бериш учун тарихий шаҳарларни оқилона ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси қарорлари ва тавсияларини Ўзбекистонда самарали амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда бу борадаги миллий ҳисоботлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни илмий жиҳатдан кўриб чиқиш, уларни ҳал этиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш;
маданий мерос соҳасида кадрлар малакасини ошириш мақсадида халқаро конференциялар ва семинар-тренинглар ўтказиш, услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Халқаро маслаҳат қўмитаси моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича маслаҳат органи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Халқаро маслаҳат қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади;
Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маданий мерос агентлигига тақсимланадиган маблағлари доирасида қопланади;
Халқаро маслаҳат қўмитасининг харажатлар сметаси ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий комиссия ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳамда ЮНЕСКО таклифлари инобатга олинган ҳолда тузилади ва Миллий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Халқаро маслаҳат қўмитаси аъзоларининг Ўзбекистон Республикасидаги транспорт, меҳмонхона, овқатланиш ва ташрифлари билан боғлиқ бошқа сарф-харажатлари қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг талабномаларига биноан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига белгиланган тартибда кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданий мерос агентлигининг талабномаларига асосан Халқаро маслаҳат қўмитасининг чет эллик аъзоларига кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминлансин.
6. Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Халқаро маслаҳат қўмитаси билан яқин ҳамкорлик қилсин ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашсин;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Халқаро маслаҳат қўмита тавсия ва таклифларини кўриб чиқиб, асосли тавсия ва таклифларни белгиланган тартибда амалга оширилишини ташкил этсин.
7. Халқаро маслаҳат қўмитасига Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси 107 Б-манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли хона ажратилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 371-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг
1. Майкл Тернер — шаҳар дизайни бўйича мустақил эксперт, профессор (Исроил) 2. Михаэль Янсен — археология ва ҳужжатлаштириш бўйича мустақил эксперт, профессор (Германия) 3. Кристина Яманди — шаҳарсозлик ва маданий меросни асраш бўйича эксперт (Руминия) 4. Этьен Клемент — маданий мерос ҳуқуқи бўйича мустақил эксперт (Белгия) 5. Юкио Нисимура — маданий мерос ва шаҳарсозликни сақлаш бўйича эксперт, профессор (Япония) 6. Кра Терра — тупроқли меъморий архитектура бўйича эксперт (Франция) 7. Шадия Юсеф Тукан — ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказининг Араб минтақаси директори, архитектор ва тарихий шаҳарлар бўйича мутахассис 8. Тамар Тенеишвили — археолог, профессор (Грузия) 9. Мавлуда Юсупова — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти бўлим бошлиғи, архитектура фанлари доктори, профессор (Ўзбекистон) 10. Гавхар Дурдиева — Хоразм Мамун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, архитектура фанлари доктори (Ўзбекистон) 11. Келишувга мувофиқ — Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши (ИКОМОС) вакили 12. Келишувга мувофиқ — Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ) вакили 13. Дмитрий Воякин — Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори (лавозимига мувофиқ)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 371-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг
Халқаро маслаҳат қўмитаси Бош вазир ўринбосари — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишувга мувофиқ) Маданий мерос объектлари бошқарув раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 июнь,
371-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
TASHKILIY SXEMASI
YUNESKO bilan hamkorlikda madaniy meros masalalari boʻyicha Xalqaro maslahat qoʻmitasini tashkil etish va uning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sanʼat sohasining jamiyat hayotidagi oʻrni va taʼsirini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 26-maydagi PF-6000-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, madaniy merosni muhofaza qilish, asrash, ommalashtirish va ulardan oqilona foydalanishda Oʻzbekiston Respublikasi va YUNESKO oʻrtasidagi aloqalarni yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi, Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasining (keyingi oʻrinlarda Milliy — komissiya):
Oʻzbekistonda madaniy meros masalalari boʻyicha tashkil qilinadigan Xalqaro maslahat qoʻmitasini (keyingi oʻrinlarda — Xalqaro maslahat qoʻmitasi) 1-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etish;
Oʻzbekistonda madaniy meros masalalari boʻyicha Xalqaro maslahat qoʻmitasining 2-ilovadagi tashkiliy sxemaga muvofiq boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qilish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar Xalqaro maslahat qoʻmitasi faoliyatining asosiy yoʻnalishlari ekanligi inobatga olinsin:
jahon madaniyatiga munosib hissa qoʻshgan mamlakatimizning madaniy merosini Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash hamda bu borada xalqaro tashkilotlar va YUNESKO maslahatlashuv organlari (IKOMOS, IKKROM) bilan hamkorlikni kengaytirish;
moddiy madaniy meros obyektlari va Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar (obyektlar) muhofazasini kuchaytirish, ularning umumbashariy bemisl qimmatini ishonchli saqlab qolish boʻyicha ilmiy va amaliy takliflar tayyorlash, tegishli loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etish;
Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar (obyektlar) boshqaruv rejalari, merosga boʻlgan taʼsirini baholash hisobotlarini ishlab chiqishda ishtirok etish hamda aholiga munosib turmush tarzini yaratib berish uchun tarixiy shaharlarni oqilona rivojlantirish boʻyicha taklif va tavsiyalar tayyorlash;
YUNESKO Umumjahon merosi qoʻmitasi qarorlari va tavsiyalarini Oʻzbekistonda samarali amalga oshirilishida ishtirok etish hamda bu boradagi milliy hisobotlar tayyorlashda amaliy yordam koʻrsatish;
moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanish jarayonida paydo boʻladigan masalalarni ilmiy jihatdan koʻrib chiqish, ularni hal etish boʻyicha ilmiy va amaliy takliflar tayyorlash;
madaniy meros sohasida kadrlar malakasini oshirish maqsadida xalqaro konferensiyalar va seminar-treninglar oʻtkazish, uslubiy qoʻllanmalar ishlab chiqishga koʻmaklashish.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
Xalqaro maslahat qoʻmitasi moddiy madaniy meros masalalari hamda Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlar (obyektlar) boʻyicha maslahat organi hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi Xalqaro maslahat qoʻmitasining ishchi organi hisoblanadi;
Xalqaro maslahat qoʻmitasi faoliyati bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining Madaniy meros agentligiga taqsimlanadigan mablagʻlari doirasida qoplanadi;
Xalqaro maslahat qoʻmitasining xarajatlar smetasi har yili yanvar oyining 20-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tomonidan Tashqi ishlar vazirligi, Milliy komissiya hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan hamda YUNESKO takliflari inobatga olingan holda tuziladi va Milliy komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Xalqaro maslahat qoʻmitasi aʼzolarining Oʻzbekiston Respublikasidagi transport, mehmonxona, ovqatlanish va tashriflari bilan bogʻliq boshqa sarf-xarajatlari qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar hisobidan qoplanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining talabnomalariga binoan Xalqaro maslahat qoʻmitasining chet ellik aʼzolariga belgilangan tartibda kirish vizalari konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan rasmiylashtiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Madaniy meros agentligining talabnomalariga asosan Xalqaro maslahat qoʻmitasining chet ellik aʼzolariga koʻp martalik vizalar berilishi va muddati uzaytirilishini, shuningdek, ularning vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi hamda muddatini uzaytirishni belgilangan tartibda taʼminlansin.
6. Xalqaro maslahat qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida:
Milliy komissiya, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi, Madaniyat vazirligi, Qurilish vazirligi va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari Xalqaro maslahat qoʻmitasi bilan yaqin hamkorlik qilsin hamda uning faoliyatini samarali tashkil etishga koʻmaklashsin;
davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar Xalqaro maslahat qoʻmita tavsiya va takliflarini koʻrib chiqib, asosli tavsiya va takliflarni belgilangan tartibda amalga oshirilishini tashkil etsin.
7. Xalqaro maslahat qoʻmitasiga Toshkent shahri, Amir Temur shoh koʻchasi 107 B-manzilidagi Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi binosidan tekin foydalanish huquqi asosida tegishli xona ajratilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyundagi 371-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekistonda madaniy meros masalalari boʻyicha Xalqaro maslahat qoʻmitasining
1. Maykl Terner — shahar dizayni boʻyicha mustaqil ekspert, professor (Isroil) 2. Mixael Yansen — arxeologiya va hujjatlashtirish boʻyicha mustaqil ekspert, professor (Germaniya) 3. Kristina Yamandi — shaharsozlik va madaniy merosni asrash boʻyicha ekspert (Ruminiya) 4. Etyen Klement — madaniy meros huquqi boʻyicha mustaqil ekspert (Belgiya) 5. Yukio Nisimura — madaniy meros va shaharsozlikni saqlash boʻyicha ekspert, professor (Yaponiya) 6. Kra Terra — tuproqli meʼmoriy arxitektura boʻyicha ekspert (Fransiya) 7. Shadiya Yusef Tukan — YUNESKO Umumjahon merosi markazining Arab mintaqasi direktori, arxitektor va tarixiy shaharlar boʻyicha mutaxassis 8. Tamar Teneishvili — arxeolog, professor (Gruziya) 9. Mavluda Yusupova — Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sanʼatshunoslik instituti boʻlim boshligʻi, arxitektura fanlari doktori, professor (Oʻzbekiston) 10. Gavxar Durdiyeva — Xorazm Mamun akademiyasi raisining ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, arxitektura fanlari doktori (Oʻzbekiston) 11. Kelishuvga muvofiq — Yodgorlik va diqqatga sazovor joylar boʻyicha xalqaro kengashi (IKOMOS) vakili 12. Kelishuvga muvofiq — Madaniy boyliklarni saqlash va restavratsiya qilish boʻyicha xalqaro tadqiqot markazi (IKKROM) vakili 13. Dmitriy Voyakin — Markaziy Osiyo tadqiqotlari xalqaro instituti direktori (lavozimiga muvofiq)
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyundagi 371-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekistonda madaniy meros masalalari boʻyicha Xalqaro maslahat qoʻmitasining boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qilishning
Xalqaro maslahat qoʻmitasi Bosh vazir oʻrinbosari — YUNESKO ishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Milliy komissiyasi raisi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi YUNESKOning Oʻzbekistondagi vakolatxonasi (kelishuvga muvofiq) Madaniy meros obyektlari boshqaruv rahbarlari Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 14-iyun,
371-son