UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 15-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 15 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

РЎЙХАТИ

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни таъминлаш бўйича халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк тизимида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини самарали рейтинг баҳолаш тизими ҳамда уни амалга оширишнинг идоралараро механизмининг йўқлиги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ривожланиш ҳолатини баҳолашнинг ягона рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш орқали келгусида рақамли ривожланишнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш учун баҳолаш жараёнларини идоралараро мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг илмий доиралар ва хорижий экспертлар иштирокида қуйидагилар:

а) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилганлиги ва 2020 йил якуни бўйича қуйидагиларни баҳолашни назарда тутувчи апробацияси ўтказилганлиги:

ташкилотлар фаолиятида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, шу жумладан уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг самарали ишлаши, электрон ўзаро таъсирини ташкил этиш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, киберхавфсизлик ва давлат органлари маълумотларининг очиқлигини таъминлаш;

ҳудудлар кесимида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги, шу жумладан соҳада рақамли инфратузилмани ривожлантириш, электрон хизматларни жорий этиш, рақамли таълимни ривожлантириш ва бошқалар;

б) ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун NIS.UZ идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда — NIS.UZ-ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш, шунингдек, рейтинг баҳолашни амалга оширишда иштирок этадиган тегишли давлат органлари ҳамда уларнинг ишларига умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш Вазирлик томонидан амалга оширилади;

NIS.UZ-ахборот тизимининг эгаси Вазирлик ҳисобланади ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб борилиши Вазирлик томонидан таъминланади;

NIS.UZ-ахборот тизимини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағидаги маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш ҳар олти ой якунлари бўйича амалга оширилади ва унинг натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади;

ташкилотлар томонидан нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг NIS.UZ-ахборот тизимига киритилганлиги, шунингдек, уларни ўз вақтида киритилмаганлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилади.

3. «Ўзкомназорат» инспекцияси алоҳида график асосида NIS.UZ-ахборот тизимига ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ва текширишлар олиб боради.

4. Қуйидагилар:

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;

Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда — ташкилотлар) рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

индикатор — ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги рейтинг баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;

индекс — рақамли трансформация ва рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашда қўлланиладиган индикаторлар жамланмаси;

рейтинг баҳолаш — рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш;

ҳудудлар — баҳоланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар;

NIS.UZ-ахборот тизими — ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун қўлланиладиган идоралараро ахборот тизими.

2-боб. Ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашнинг асосий мезонлари ва баҳолаш тартиби

3. Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлардаги асосий индексларга мувофиқ амалга оширилади:

3.1. Очиқлик ва электрон иштирок индекси.

3.2. Электрон хизматлар индекси.

3.3. Ахборот хавфсизлиги индекси.

3.4. Фаолиятнинг рақамлашганлиги индекси.

Ташкилотларда рейтинг баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишларда асосий индикаторлар ёрдамида амалга оширилади:

4.1. Масофавий хизматлар экспорти марказларининг (BPO) мавжудлиги.

4.2. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми.

4.3. Компьютер-дастурлаш хизматлари ҳажми.

4.4. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иш билан таъминланганлар улуши.

4.5. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.6. IT-парк ва унинг резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар улуши.

Ҳудудларда баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатининг рейтинги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламида иш билан таъминланганлик даражаси ва бошқа йўналишлардаги индикаторларни ҳисоблаш асосида аниқланади.

6. Рейтинг баҳолаш индекслари, баҳолаш тартиби ҳамда баҳоларни ҳисоблаш услублари ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиётни рейтинг баҳолаш методикаларида батафсил тавсифланади.

7. Рейтинг баҳолаш методикалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланади.

8. Баҳоларни ҳисоблаш рейтинг баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизимида реал вақт режимида инсон омилисиз амалга оширилади.

9. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.

10. Рейтинг баҳолаш натижалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб борилади.

11. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади ҳамда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.

12. Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг балли бўйича:

71 баллдан 100 баллгача баҳоланган ташкилот — «яшил»;

55 баллдан 71 баллгача баҳоланган ташкилот — «сариқ»;

55 баллдан паст баҳоланган ташкилот — «қизил» деб топилади.

3-боб. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш

13. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси баёни билан:

ҳисобот йилида «яшил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

ҳисобот йилида икки марта «қизил» деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.

14. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси «яшил» деб топилган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Рақамли технологиялар вазирлиги заруратга кўра, рейтинг кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.

16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш

Босқичлар Масъул органлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги «Очиқлик ва электрон иштирок индекси» бўйича ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплайди, NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш, киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди. Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги 45 кун давомида, январь-февраль, июль-август 2-босқич Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги «Электрон хизматлар индекси» бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди. Ҳар ярим йилликда январь-июнь, июль-декабрь 3-босқич Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги «Фаолиятни рақамлаштирганлик индекси» бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади, ахборот тизимларини амалиётга татбиқ қилиш ҳужжатларида билдирилган вазифалар жорий қилинганлик даражасини текширади. Ҳар ярим йилликда 45 кун давомида, май-июнь, ноябрь-декабрь 4-босқич «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги «Ахборот ва киберхавфсизлик индекси» бўйича талаб этилган тадбирларни бажаради. Ҳар ярим йилликда 5- босқич Рақамли технологиялар вазирлиги Рейтинг натижаларини ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг 30-санасига қадар

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини рейтинг баҳолашни амалга ошириш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Рақамли технологиялар вазирлиги Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражаси бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни NIS.UZ-ахборот тизимига киритади. Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар 2-босқич Рақамли технологиялар вазирлиги NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга оширади ва ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантиради. Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар 3-босқич Рақамли технологиялар вазирлиги Рейтинг натижалари ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 2-ИЛОВА

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришни баҳолаш, соҳа кўрсаткичлари ҳисобини юритишни самарали ташкил этиш бўйича

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Ижро учун масъуллар I. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини амалиётга жорий этиш 1. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимини электрон ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар тизимлари, шунингдек, «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг Ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизими билан интеграция қилиш. 1. Ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномалар ишлаб чиқиш. 2021 йил 15 июль Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК 2. Технологик йўриқномалар асосида тизимларни интеграция қилиш. 2021 йил 20 июль 2. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рейтинг баҳолаш ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич тизимга улаш. 1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари нинг тизимига маълумотларни киритишга масъул ходимларни белгилаш . 2021 йил 10 июль Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этиш. алоҳида режа-жадвал асосида Ахборот технологиялари вазирлиги , манфаатдор давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 3. Масъул ходимларни тизимга улаш ва маълумотлар киритилишининг ташкил этиш. ҳар йили 15 январга, 15 июлга қадар 3. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида баҳолаш натижаларини эълон қилиш. 1. Ўтказилган рейтинг баҳолаш натижаларини умумлаштириш ҳамда таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва ахборот тизимида эълон қилиш. ҳар йили 30 январга ва 30 июлга қадар Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК 2. Рейтинг баҳолаш натижаларини «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш . белгиланган муддатларда Мувофиқлаштириш комиссияси 4. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинган натижаларга асосан кўрсаткичларни кўтариш бўйича зарур чораларни кўриш. 1. Рейтинг баҳолаш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, кўрсатилган камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ҳар чоракда заруратга мувофиқ Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Камчиликларни бартараф этишга қаратилган тармоқ жадвали ижросини таъминлаш. белгиланган муддатларда 5. Рейтинг баҳолаш ахборот тизими ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш. Тизимни техник қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш. мунтазам равишда Ахборот технологиялари вазирлиги II. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантириш ва баҳолашни самарали ташкил этиш 6. Халқаро тажриба асосида Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисидаги миллий статистика амалиётини такомиллаштириш. 1. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш. 2021 йил июль Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги 2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати, шу жумладан электрон тижорат соҳаси тўғрисида етишмайдиган статистик кўрсаткич давлат статистика ҳисоботи, идоравий ҳисобот ва кузатувларга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2021 йил сентябрь 3. Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда давлат статистика ҳисоботи ва кузатувларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2021 йил ноябрь 7. Рақамли иқтисодиётни баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш. 1. Қуйидаги халқаро ташкилотлар давлатлар тажрибасини ўрганиш: БМТнинг Статистика бўлими стандартлари; Евростат (Reference Metadata in Euro SDMX Metadata Structure (ESMS), ICT sector. Compiling agency: Eurostat) стандартлари; Жанубий Корея ва Малайзия давлатлари тажрибаси. 2021 йил давомида Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси 2. Халқаро ташкилотлар билан видеоконференцалоқа шаклида семинарлар ташкил этиш. 2021-2022 йиллар 8. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳолати бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий статистика амалиётига жорий этиш бўйича идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 1. Рақамли иқтисодиёти ва электрон тижорат соҳасида статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажриба ва стандартларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 2021 йил июль Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларнинг ҳисоби юритилишини таъминлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи идоралараро норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: ахборот-коммуникациялари технологиялари хизматларини иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) асосида қайта кўриб чиқиш; мазкур хизматларнинг фаолият турлари бўйича ҳажмларини аниқлаш; рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича миллий статистикани шакллантириш тартибини белгилаш. 2021 йил сентябрь-октябрь 3. Идоралараро норматив ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш. 2021 йил декабрь 9. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистика ҳисобини юритиш ва унинг қамровини кенгайтириш чораларини кўриш. 1. Давлат статистика ҳисоби ва бошқа расмий ахборот ресурслардан фойдаланган ҳолда Рақамли иқтисодиёт соҳасида фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш. 2021 йил июль Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги 2. Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги статистик ҳисоботларнинг тўғри ва тўлиқ кўрсатилишини рағбатлантириш мақсадида мавжуд имтиёзлар ва преференцияларни ўрганиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2021 йил август 10. Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш. 1. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний шахслар кузатувини йўлга қўйиш мақсадида: жисмоний шахслар танланма кузатувини 2021 йил учун давлат статистика ишлари дастурига киритиш; ҳар йили камида бир маротаба танланма кузатув, шу жумладан, интернет тармоғи орқали сўровномалар шаклида кузатув ўтказиш. 2021 йил давомида Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 2. Танланма кузатув ўтказиш учун зарур бўлган респондентлар рўйхатини шакллантириш, бунда қуйидагиларни амалга ошириш: ахборот-коммуникация технологиялари хизматларини тақдим этиш бўйича ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш; Бир миллион дастурчи лойиҳасига аъзо бўлганлар орасида танланма кузатув ўтказиш. 2021 йил давомида Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги 11. Давлат идоралари ва ташкилотларида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш чораларини кўриш. 1. Тизимларни жорий этиш ва мунтазам фойдаланиш орқали идорада эришиладиган иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2021 йил сентябрь Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 2. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш. 2022 йил январь 3. Рўйхат асосида самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш. 2022 йил май 4. Тартибни амалиётда жорий этилаётган тизимларда синовдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича уни такомиллаштириш чораларини кўриш. 2022 йил ноябрь 12. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт соҳасида йиғма кўрсаткичларни оммалаштириш. 1. Мавжуд статистик ва таҳлилий маълумотлар асосида «Ўзбекистон Республикасида ахборотлаштирилган жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари» номли статистик тўпламни тузиш ва уни таълим, илмий муассасалар ва тадбиркорлар орасида оммалаштириш. 2021-2022 йиллар, доимий равишда Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2. Расмий веб-сайтларда ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид оммавий ахборот воситаларида «Рақамли иқтисодиёт» рукнини жорий этиш ҳамда уларни статистик ва таҳлилий маълумотлар билан доимий бойитиб бориш. 2021 йил июлдан бошлаб ҳар ойнинг 5 санасига қадар Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси 13. 2021 — 2023 йилларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида рақамли иқтисодиёт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини самарали амалга ошириш вазифалари асосида рақамли иқтисодиёт ривожланишини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш. 1. Ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги Рақамли тадқиқотлар маркази базасида иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари йўналиши доирасида рақамли иқтисодиёт, жумладан ахборот-коммуникация технологиялари сектори кўрсаткичлари, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ҳиссасини аниқлаш, статистика тизимида АКТни қўллаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. 2021 йилдан бошлаб мунтазам равишда Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси 2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва Тошкент шаҳридаги Амити университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа иқтисодий таълим муассасаларида ўқув дастурлардаги фанларга «Рақамли иқтисодиёт» мавзусини киритиш . 2021-2022 йиллар Ахборот технологиялари вазирлиги 14. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни тўплаш ва шакллантиришни самарали ташкил этиш бўйича ҳаракатлар режаси ижросини тизимли назорат қилиб бориш. 1. Ҳаракатлар режаси бандлари ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказиб бориш. алоҳида режа асосида Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзкомназорат» инспекцияси 2. Ҳаракатлар режасининг бажарилиши юзасидан маълумотларни умумлаштириш ва таҳлилини олиб бориш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб бориш. ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар 15. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни шакллантириш ва баҳолаш жараёнида масъул идоралар ўртасида самарали маълумот алмашинувини йўлга қўйиш. 1. Рақамли иқтисодиёт, шу жумладан электрон тижорат билан боғлиқ давлат ва идоравий статистика ҳисоби ва бошқа ахборот ресурсларидаги маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш. 2021 йил июлдан мунтазам Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2. Идоралар томонидан маълумотларни ўрганиб чиқиш ва илғор халқаро тажрибага таянган ҳолда Республикада ягона рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолати тўғрисидаги статистик кўрсаткичлар базасини шакллантириб бориш. 2021-2022 йиллар 3. Шакллантирилган статистик кўрсаткичлар тўпламини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш, келгусида прогнозлаштириш имконини берувчи «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимига киритилишини таъминлаш. 2022-2023 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 3-ИЛОВА

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган

1-боб. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — расмий веб-сайт) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга);

жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

олдин давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ҳамда давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

амалга оширилишида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек, сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар;

сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.

Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.

2. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

3. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитлари, манзиллар ва шу кабилар), шунингдек давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;

Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;

тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон рақамли имзодан фойдаланишга қараб);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;

«Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;

электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар;

уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.

4. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.

2-боб. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар

5. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.

Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.

6. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.

7. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек, янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.

8. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).

9. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.

10. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.

11. Барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:

веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;

мобил қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;

имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);

веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);

фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;

муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат);

киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари;

веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.

12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:

ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;

дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;

ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.

13. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:

товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;

Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.

14. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:

мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;

мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;

хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.

3-боб. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар

15. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.

16. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.

17. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.

18. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги 183-сон қарорига илованинг 3-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 20-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига 4-илованинг 8-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига 2-илованинг 3-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорининг 7-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорининг 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 15 июнь,

373-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

“YOʻL XARITASI”

ASOSIY TALABLAR

ROʻYXATI

Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatning rivojlanish holatini reyting baholash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimizda “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasiga muvofiq iqtisodiyot tarmoqlari va hududlarini raqamlashtirish, davlat axborot tizimlari va elektron xizmatlarni joriy etish, shuningdek, raqamli texnologiyalardan keng foydalanishni taʼminlash boʻyicha xalq taʼlimi, davlat xizmatlari, sud, moliya va bank tizimida kompleks chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatning rivojlanish holatini samarali reyting baholash tizimi hamda uni amalga oshirishning idoralararo mexanizmining yoʻqligi iqtisodiyot tarmoqlari va hududlarni raqamli transformatsiyasi hozirgi holatini chuqur tahlil qilishga toʻsqinlik qilmoqda.

Iqtisodiyot tarmoqlari, ijtimoiy soha va hududlarda raqamli iqtisodiyot va elektron hukumat rivojlanish holatini baholashning yagona reyting baholash tizimini joriy etish orqali kelgusida raqamli rivojlanishning tarmoq va hududiy dasturlarini ishlab chiqish uchun baholash jarayonlarini idoralararo muvofiqlashtirishning samarali tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik), “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi hamda “Kiberxavfsizlik markazi” DUKning ilmiy doiralar va xorijiy ekspertlar ishtirokida quyidagilar:

a) davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) hamda hududlarni raqamli transformatsiya holatini reyting baholash metodikasi ishlab chiqilganligi va 2020-yil yakuni boʻyicha quyidagilarni baholashni nazarda tutuvchi aprobatsiyasi oʻtkazilganligi:

tashkilotlar faoliyatida raqamli texnologiyalardan keng foydalanish, shu jumladan ularning axborot tizimlari va resurslarining samarali ishlashi, elektron oʻzaro taʼsirini tashkil etish, boshqaruv jarayonlarini avtomatlashtirish, shuningdek, kiberxavfsizlik va davlat organlari maʼlumotlarining ochiqligini taʼminlash;

hududlar kesimida raqamli iqtisodiyot va elektron hukumat loyihalarini amalga oshirish samaradorligi, shu jumladan sohada raqamli infratuzilmani rivojlantirish, elektron xizmatlarni joriy etish, raqamli taʼlimni rivojlantirish va boshqalar;

b) tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash jarayonlarini avtomatlashtirish uchun NIS.UZ idoralararo axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — NIS.UZ-axborot tizimi) ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash natijalarini umumlashtirish, shuningdek, reyting baholashni amalga oshirishda ishtirok etadigan tegishli davlat organlari hamda ularning ishlariga umumiy rahbarlik va muvofiqlashtirish Vazirlik tomonidan amalga oshiriladi;

NIS.UZ-axborot tizimining egasi Vazirlik hisoblanadi hamda uning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishi, texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni doimiy ravishda oʻtkazib borilishi Vazirlik tomonidan taʼminlanadi;

NIS.UZ-axborot tizimini yanada rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlashni moliyalashtirish Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻidagi mablagʻlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;

tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash har olti oy yakunlari boʻyicha amalga oshiriladi va uning natijalari “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi komissiya yigʻilishlarida tanqidiy muhokama qilinadi;

tashkilotlar tomonidan notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning NIS.UZ-axborot tizimiga kiritilganligi, shuningdek, ularni oʻz vaqtida kiritilmaganlik holatlari aniqlanganda, tegishli rahbarlarga nisbatan intizomiy choralar qoʻllaniladi.

3. “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi alohida grafik asosida NIS.UZ-axborot tizimiga tashkilotlar tomonidan kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligiga muvofiqligi yuzasidan oʻrganishlar va tekshirishlar olib boradi.

4. Quyidagilar:

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tadbirlarini tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq;

Davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rasmiy veb-saytiga qoʻyiladigan asosiy talablar 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-iyundagi 373-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) raqamli transformatsiya hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

indikator — axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish samaradorligi reyting baholanishi lozim boʻlgan asosiy koʻrsatkich;

indeks — raqamli transformatsiya va raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholashda qoʻllaniladigan indikatorlar jamlanmasi;

reyting baholash — reyting koʻrsatkichlari va indikatorlari yordamida raqamli rivojlanish holatini baholash orqali tashkilotlar hamda hududlarni eng yuqori natijadan eng past natijagacha saralangan roʻyxatdagi oʻrnini belgilash;

hududlar — baholanadigan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar)lar;

NIS.UZ-axborot tizimi — tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash jarayonlarini avtomatlashtirish uchun qoʻllaniladigan idoralararo axborot tizimi.

2-bob. Tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholashning asosiy mezonlari va baholash tartibi

3. Tashkilotlarda raqamli transformatsiya holatini reyting baholash quyidagi yoʻnalishlardagi asosiy indekslarga muvofiq amalga oshiriladi:

3.1. Ochiqlik va elektron ishtirok indeksi.

3.2. Elektron xizmatlar indeksi.

3.3. Axborot xavfsizligi indeksi.

3.4. Faoliyatning raqamlashganligi indeksi.

Tashkilotlarda reyting baholash tadbirlari mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash quyidagi yoʻnalishlarda asosiy indikatorlar yordamida amalga oshiriladi:

4.1. Masofaviy xizmatlar eksporti markazlarining (BPO) mavjudligi.

4.2. Aloqa va axborotlashtirish xizmatlari hajmi.

4.3. Kompyuter-dasturlash xizmatlari hajmi.

4.4. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida ish bilan taʼminlanganlar ulushi.

4.5. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi boʻyicha oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar.

4.6. IT-park va uning rezidentlari tomonidan ish bilan taʼminlanganlar ulushi.

Hududlarda baholash tadbirlari mazkur Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Hududlarda raqamli iqtisodiyot holatining reytingi aloqa va axborotlashtirish xizmatlari, mehnatga layoqatli aholi qatlamida ish bilan taʼminlanganlik darajasi va boshqa yoʻnalishlardagi indikatorlarni hisoblash asosida aniqlanadi.

6. Reyting baholash indekslari, baholash tartibi hamda baholarni hisoblash uslublari tashkilotlarda raqamli transformatsiya va hududlarda raqamli iqtisodiyotni reyting baholash metodikalarida batafsil tavsiflanadi.

7. Reyting baholash metodikalari “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi.

8. Baholarni hisoblash reyting baholash metodikasiga muvofiq NIS.UZ-axborot tizimida real vaqt rejimida inson omilisiz amalga oshiriladi.

9. Indikatorlarni hisoblashda rasmiy statistik va tahliliy maʼlumotlardan foydalaniladi.

10. Reyting baholash natijalari “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi yigʻilishlarida tanqidiy muhokama qilib boriladi.

11. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish samaradorligi darajasi aniqlangan indikatorlarning miqdoriga qarab, 0 balldan 100 ballgacha reytingda baholanadi hamda “qizil”, “sariq” va “yashil” toifalarga ajratiladi.

12. Indikatorlarni reyting baholash natijalariga muvofiq axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish samaradorligi darajasi reyting balli boʻyicha:

71 balldan 100 ballgacha baholangan tashkilot — “yashil”;

55 balldan 71 ballgacha baholangan tashkilot — “sariq”;

55 balldan past baholangan tashkilot — “qizil” deb topiladi.

3-bob. Reyting baholash natijalari boʻyicha tashkilotlar xodimlarini ragʻbatlantirish va ularning shaxsiy masʼuliyatini kuchaytirish

13. Reyting baholash natijalari boʻyicha tegishli tashkilotda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish samaradorligi darajasiga koʻra Raqamli texnologiyalar vazirligining taklifiga asosan “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi bayoni bilan:

hisobot yilida “yashil” deb topilgan tashkilotlar rahbarlari va ularning raqamlashtirish boʻyicha oʻrinbosarlari keyingi hisobot davri uchun reyting baholash natijalari eʼlon qilinguniga qadar har oyda lavozim maoshlarining 30 foizi miqdorida ragʻbatlantiriladi;

hisobot yilida ikki marta “qizil” deb topilgan tashkilotlar rahbarlari va ularning raqamlashtirish boʻyicha oʻrinbosarlariga qonunchilikda belgilangan tartibda jarima qoʻllaniladi yoki jarima qoʻllash haqida taklif kiritiladi.

14. Reyting baholash natijalari boʻyicha axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirish samaradorligi darajasi “yashil” deb topilgan tashkilotlarning ijobiy tajribasini boshqa tashkilotlar oʻrtasida ommalashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar koʻriladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Raqamli texnologiyalar vazirligi zaruratga koʻra, reyting koʻrsatkichlari roʻyxati hamda ularni hisoblash usullariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish vakolatiga ega.

16. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya holatini reyting baholash

Bosqichlar Masʼul organlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Ochiqlik va elektron ishtirok indeksi” boʻyicha axborot texnologiyalariga masʼul tarkibiy boʻlinmalar rasmiy statistik va tahliliy maʼlumotlarni toʻplaydi, NIS.UZ-axborot tizimiga kiritish, kiritilgan maʼlumotlarni tahlil qiladi va baholaydi. Har yarim yillik yakunidan keyingi 45 kun davomida, yanvar-fevral, iyul-avgust 2-bosqich Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Elektron xizmatlar indeksi” boʻyicha NIS.UZ-axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni tahlil qiladi va baholaydi. Har yarim yillikda yanvar-iyun, iyul-dekabr 3-bosqich Davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Faoliyatni raqamlashtirganlik indeksi” boʻyicha NIS.UZ-axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarni tahlil qiladi, axborot tizimlarini amaliyotga tatbiq qilish hujjatlarida bildirilgan vazifalar joriy qilinganlik darajasini tekshiradi. Har yarim yillikda 45 kun davomida, may-iyun, noyabr-dekabr 4-bosqich “Kiberxavfsizlik markazi” DUK, Raqamli texnologiyalar vazirligi “Axborot va kiberxavfsizlik indeksi” boʻyicha talab etilgan tadbirlarni bajaradi. Har yarim yillikda 5- bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi Reyting natijalarini va boshqa tahliliy materiallarni Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. Hisobot davri yakunidan keyingi oyning 30-sanasiga qadar

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida raqamli transformatsiya hamda hududlarda raqamli iqtisodiyot holatini reyting baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Hududlarda raqamli iqtisodiyot darajasini reyting baholashni amalga oshirish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi Hududlarda raqamli iqtisodiyot darajasi boʻyicha statistik va tahliliy maʼlumotlarni NIS.UZ-axborot tizimiga kiritadi. Hisobot davri yakuni boʻyicha keyingi oyning 15-sanasiga qadar 2-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi NIS.UZ-axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlar asosida reyting baholashni amalga oshiradi va hududlarni reyting baholash yakunlari asosida reytingni shakllantiradi. Hisobot davri yakuni boʻyicha keyingi oyning 25-sanasiga qadar 3-bosqich Raqamli texnologiyalar vazirligi Reyting natijalari va boshqa tahliliy materiallarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish Hisobot davri yakuni boʻyicha keyingi oyning 30-sanasiga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-iyundagi 373-son qaroriga 2-ILOVA

Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni rivojlantirishni baholash, soha koʻrsatkichlari hisobini yuritishni samarali tashkil etish boʻyicha

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Ijro uchun masʼullar I. Reyting baholash axborot tizimini amaliyotga joriy etish 1. Reyting baholash axborot tizimini elektron hukumat hamda tegishli vazirlik va idoralar tizimlari, shuningdek, “Kiberxavfsizlik markazi” DUKning Axborot va kiberxavfsizlik monitoringi tizimi bilan integratsiya qilish. 1. Axborot tizimini integratsiya qilish boʻyicha texnologik yoʻriqnomalar ishlab chiqish. 2021-yil 15-iyul Axborot texnologiyalari vazirligi, “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK 2. Texnologik yoʻriqnomalar asosida tizimlarni integratsiya qilish. 2021-yil 20-iyul 2. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining reyting baholash axborot tizimiga maʼlumotlarni kiritishga masʼul xodimlarini belgilash va ularni bosqichma-bosqich tizimga ulash. 1. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari ning tizimiga maʼlumotlarni kiritishga masʼul xodimlarni belgilash . 2021-yil 10-iyul Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Masʼul xodimlarni tizimdan foydalanish boʻyicha koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida oʻquv seminarlar tashkil etish. alohida reja-jadval asosida Axborot texnologiyalari vazirligi , manfaatdor davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 3. Masʼul xodimlarni tizimga ulash va maʼlumotlar kiritilishining tashkil etish. har yili 15-yanvarga, 15-iyulga qadar 3. Reyting baholash axborot tizimida baholash natijalarini eʼlon qilish. 1. Oʻtkazilgan reyting baholash natijalarini umumlashtirish hamda tahliliy maʼlumotlarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish va axborot tizimida eʼlon qilish. har yili 30-yanvarga va 30-iyulga qadar Axborot texnologiyalari vazirligi, “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK 2. Reyting baholash natijalarini “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi yigʻilishlarida koʻrib chiqish . belgilangan muddatlarda Muvofiqlashtirish komissiyasi 4. Reyting baholash axborot tizimida eʼlon qilingan natijalarga asosan koʻrsatkichlarni koʻtarish boʻyicha zarur choralarni koʻrish. 1. Reyting baholash natijalaridan kelib chiqqan holda, koʻrsatilgan kamchiliklar mavjud boʻlgan taqdirda ularni bartaraf etish boʻyicha zarur choralarni koʻrish yuzasidan tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. har chorakda zaruratga muvofiq Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan tarmoq jadvali ijrosini taʼminlash. belgilangan muddatlarda 5. Reyting baholash axborot tizimi axborot tizimining sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash. Tizimni texnik qoʻllab-quvvatlash va doimiy ravishda takomillashtirib borish. muntazam ravishda Axborot texnologiyalari vazirligi II. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarni toʻplash va shakllantirish va baholashni samarali tashkil etish 6. Xalqaro tajriba asosida Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati, shu jumladan elektron tijorat sohasi toʻgʻrisidagi milliy statistika amaliyotini takomillashtirish. 1. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarni inventarizatsiya qilish. 2021-yil iyul Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari vazirligi 2. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati, shu jumladan elektron tijorat sohasi toʻgʻrisida yetishmaydigan statistik koʻrsatkich davlat statistika hisoboti, idoraviy hisobot va kuzatuvlarga kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. 2021-yil sentabr 3. Takliflarni oʻrganib chiqqan holda davlat statistika hisoboti va kuzatuvlarga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 2021-yil noyabr 7. Raqamli iqtisodiyotni baholash boʻyicha xalqaro tajribalarni oʻrganish. 1. Quyidagi xalqaro tashkilotlar davlatlar tajribasini oʻrganish: BMTning Statistika boʻlimi standartlari; Yevrostat (Reference Metadata in Euro SDMX Metadata Structure (ESMS), ICT sector. Compiling agency: Eurostat) standartlari; Janubiy Koreya va Malayziya davlatlari tajribasi. 2021-yil davomida Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi 2. Xalqaro tashkilotlar bilan videokonferensaloqa shaklida seminarlar tashkil etish. 2021-2022-yillar 8. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarning holati boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish va uni milliy statistika amaliyotiga joriy etish boʻyicha idoralararo normativ hujjat loyihasini ishlab chiqish va qabul qilish. 1. Raqamli iqtisodiyoti va elektron tijorat sohasida statistik koʻrsatkichlarni shakllantirish boʻyicha xalqaro tajriba va standartlarni oʻrganish va tahlil qilish. 2021-yil iyul Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarning hisobi yuritilishini taʼminlash boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi idoralararo normativ hujjat loyihasini ishlab chiqish: axborot-kommunikatsiyalari texnologiyalari xizmatlarini iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat tasniflagichi (IFUT) asosida qayta koʻrib chiqish; mazkur xizmatlarning faoliyat turlari boʻyicha hajmlarini aniqlash; raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarni shakllantirish boʻyicha milliy statistikani shakllantirish tartibini belgilash. 2021-yil sentabr-oktabr 3. Idoralararo normativ hujjat loyihasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish va tasdiqlash. 2021-yil dekabr 9. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistika hisobini yuritish va uning qamrovini kengaytirish choralarini koʻrish. 1. Davlat statistika hisobi va boshqa rasmiy axborot resurslardan foydalangan holda Raqamli iqtisodiyot sohasida faoliyat yuritayotgan korxonalarni aniqlash, ularning roʻyxatini tuzish. 2021-yil iyul Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari vazirligi 2. Raqamli iqtisodiyot sohasidagi statistik hisobotlarning toʻgʻri va toʻliq koʻrsatilishini ragʻbatlantirish maqsadida mavjud imtiyozlar va preferensiyalarni oʻrganib chiqib, ularni yanada takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2021-yil avgust 10. Oʻzbekiston Respublikasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida faoliyat olib boruvchi jismoniy shaxslar kuzatuvini yoʻlga qoʻyish. 1. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasida faoliyat olib boruvchi jismoniy shaxslar kuzatuvini yoʻlga qoʻyish maqsadida: jismoniy shaxslar tanlanma kuzatuvini 2021-yil uchun davlat statistika ishlari dasturiga kiritish; har yili kamida bir marotaba tanlanma kuzatuv, shu jumladan, internet tarmogʻi orqali soʻrovnomalar shaklida kuzatuv oʻtkazish. 2021-yil davomida Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi 2. Tanlanma kuzatuv oʻtkazish uchun zarur boʻlgan respondentlar roʻyxatini shakllantirish, bunda quyidagilarni amalga oshirish: axborot-kommunikatsiya texnologiyalari xizmatlarini taqdim etish boʻyicha oʻzini-oʻzi band qilgan jismoniy shaxslar roʻyxatini shakllantirish, ularning hisobini yuritish; Bir million dasturchi loyihasiga aʼzo boʻlganlar orasida tanlanma kuzatuv oʻtkazish. 2021-yil davomida Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari vazirligi 11. Davlat idoralari va tashkilotlarida axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarini amaliyotga joriy etish va muntazam foydalanish orqali idorada erishiladigan iqtisodiy samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblash choralarini koʻrish. 1. Tizimlarni joriy etish va muntazam foydalanish orqali idorada erishiladigan iqtisodiy samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblash boʻyicha xorijiy tajribani oʻrganish. 2021-yil sentabr Axborot texnologiyalari vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi 2. Axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarini joriy etish orqali erishiladigan iqtisodiy koʻrsatkichlar roʻyxatini shakllantirish. 2022-yil yanvar 3. Roʻyxat asosida samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblash tartibini ishlab chiqish. 2022-yil may 4. Tartibni amaliyotda joriy etilayotgan tizimlarda sinovdan oʻtkazish va uning natijasi boʻyicha uni takomillashtirish choralarini koʻrish. 2022-yil noyabr 12. Mamlakatimizda raqamli iqtisodiyot sohasida yigʻma koʻrsatkichlarni ommalashtirish. 1. Mavjud statistik va tahliliy maʼlumotlar asosida “Oʻzbekiston Respublikasida axborotlashtirilgan jamiyat rivojlanishining asosiy koʻrsatkichlari” nomli statistik toʻplamni tuzish va uni taʼlim, ilmiy muassasalar va tadbirkorlar orasida ommalashtirish. 2021-2022-yillar, doimiy ravishda Davlat statistika qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2. Rasmiy veb-saytlarda hamda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasiga oid ommaviy axborot vositalarida “Raqamli iqtisodiyot” ruknini joriy etish hamda ularni statistik va tahliliy maʼlumotlar bilan doimiy boyitib borish. 2021-yil iyuldan boshlab har oyning 5 sanasiga qadar Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi 13. 2021 — 2023-yillarda ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida raqamli iqtisodiyot sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish. “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” dasturini samarali amalga oshirish vazifalari asosida raqamli iqtisodiyot rivojlanishini baholash koʻrsatkichlari tizimini shakllantirish va takomillashtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish. 1. Axborot texnologiyalari vazirligi huzuridagi Raqamli tadqiqotlar markazi bazasida iqtisodiyotda axborot tizimlari va texnologiyalari yoʻnalishi doirasida raqamli iqtisodiyot, jumladan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sektori koʻrsatkichlari, ularning mamlakat iqtisodiyotidagi hissasini aniqlash, statistika tizimida AKTni qoʻllash boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish. 2021-yildan boshlab muntazam ravishda Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzkomnazorat” davlat inspeksiyasi 2. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti, Toshkent shahridagi Inxa universiteti va Toshkent shahridagi Amiti universiteti, Toshkent moliya instituti, Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti va boshqa iqtisodiy taʼlim muassasalarida oʻquv dasturlardagi fanlarga “Raqamli iqtisodiyot” mavzusini kiritish . 2021-2022-yillar Axborot texnologiyalari vazirligi 14. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarni toʻplash va shakllantirishni samarali tashkil etish boʻyicha harakatlar rejasi ijrosini tizimli nazorat qilib borish. 1. Harakatlar rejasi bandlari ijrosi yuzasidan muhokamalar oʻtkazib borish. alohida reja asosida Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzkomnazorat” inspeksiyasi 2. Harakatlar rejasining bajarilishi yuzasidan maʼlumotlarni umumlashtirish va tahlilini olib borish hamda amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot kiritib borish. har chorak yakunidan keyingi oyning 15 sanasiga qadar 15. Raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlarni shakllantirish va baholash jarayonida masʼul idoralar oʻrtasida samarali maʼlumot almashinuvini yoʻlga qoʻyish. 1. Raqamli iqtisodiyot, shu jumladan elektron tijorat bilan bogʻliq davlat va idoraviy statistika hisobi va boshqa axborot resurslaridagi maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil iyuldan muntazam Axborot texnologiyalari vazirligi, Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 2. Idoralar tomonidan maʼlumotlarni oʻrganib chiqish va ilgʻor xalqaro tajribaga tayangan holda Respublikada yagona raqamli iqtisodiyotning rivojlanish holati toʻgʻrisidagi statistik koʻrsatkichlar bazasini shakllantirib borish. 2021-2022-yillar 3. Shakllantirilgan statistik koʻrsatkichlar toʻplamini Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi tomonidan ishlab chiqilayotgan mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishini tahlil qilish, kelgusida prognozlashtirish imkonini beruvchi “Maʼlumotlarni boshqarish” axborot tizimiga kiritilishini taʼminlash. 2022-2023-yillar

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-iyundagi 373-son qaroriga 3-ILOVA

Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytiga qoʻyiladigan

1-bob. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytida joylashtirish uchun majburiy boʻlgan axborotlar roʻyxati

1. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining rasmiy veb-saytida (keyingi oʻrinlarda — rasmiy veb-sayt) joylashtirilishi majburiy boʻlgan axborotlarga quyidagilar kiradi:

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining huquqiy maqomini, shu jumladan uning tarkibiy boʻlinmalari va idoraviy mansub tashkilotlarning tashkiliy tuzilmasi, vazifalari va funksiyalarini belgilaydigan normativ-huquqiy hujjatlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar, shu jumladan tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro munosabatlar masalalarini, shu jumladan tartib-taomillar, davlat xizmatlarini va xizmatlarning boshqa turlarini koʻrsatish muddatlari va qiymatini tartibga soluvchi hujjatlar (cheklangan holda tarqatiladigan va tijorat siri mavjud boʻlgan hujjatlar bundan mustasno);

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlari faoliyatiga taalluqli yangi qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar (zarur boʻlgan taqdirda, axborot-tahliliy materiallari bilan birga);

jismoniy va yuridik shaxslarga yer ajratish toʻgʻrisidagi hujjatlar;

oldin davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi faoliyati sohasida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Hukumat hamda davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlari tomonidan qabul qilingan dasturlar toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarining boʻlajak va oʻtkazilgan ommaviy tadbirlari (majlislar, yigʻilishlar, uchrashuvlar, matbuot konferensiyalari, seminarlar va brifinglar, davra suhbatlari, rasmiy tashriflar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, kundalik faoliyati toʻgʻrisidagi boshqa axborotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining boshqa davlat organlari, yuridik va jismoniy shaxslar, shuningdek xorijiy va xalqaro tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

amalga oshirilishida davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi ishtirok etadigan xalqaro shartnomalar toʻgʻrisidagi axborotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi faoliyati sohasiga kiradigan tarmoqning holatini, shu jumladan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish hamda uning rivojlanish dinamikasini tavsiflaydigan asosiy koʻrsatkichlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi, uning tashkilotlari tomonidan oʻtkaziladigan tovarlar yetkazib berish (ishlarni bajarish, xizmatlar koʻrsatish) boʻyicha ochiq tanlovlar (tenderlar) va kimoshdi savdolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

boʻsh ish oʻrinlari, ishga qabul qilish shartlari va nomzodlarga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

rasmiy veb-saytning axborot materiallaridan foydalanishda unga havolalar majburiy koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi talab;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlari tomonidan ishlab chiqiladigan qonun hujjatlari va normativ hujjatlar loyihalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan tashkil etilgan muvofiqlashtiruvchi va maslahat organlari (komissiyalar, kengashlar, qoʻmitalar va boshqalar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

majlis kun tartibi loyihalari, shuningdek, sana, vaqt, oʻtkazish joyi va ularda qatnashish tartibi koʻrsatilgan holda ochiq majlislar oʻtkazish rejalari;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi rasmiy veb-saytda joylashtirish zarur deb hisoblaydigan boshqa umumiy foydalaniladigan axborotlar va maʼlumotlar;

saytdan foydalanish, shuningdek, saytdagi mavjud atamalarning ahamiyati boʻyicha yoʻriqnoma.

Oʻzbekiston Respublikasiga investitsiya kiritish uchun qaror qabul qilish uchun zarur boʻladigan statistik va boshqa axborotlar.

2. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati tomonidan mulkdor (muassis, aksiyador, ishtirokchi) funksiyalari amalga oshirilganda ular tomonidan ushbu davlat ishtirokidagi korxonalarning ustav kapitali, davlat ulushi, har chorak va yil yakunlari boʻyicha buxgalteriya balansi va moliyaviy natijalari, ishlab chiqarish koʻrsatkichlari, ish oʻrinlari soni, boshqaruv va nazorat organlari tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (cheklangan holda tarqatiladigan va tijorat siri mavjud boʻlgan hujjatlar bundan mustasno) oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi.

3. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan rasmiy veb-sayt orqali koʻrsatiladigan elektron davlat xizmatlari roʻyxatiga quyidagilar majburiy tartibda taqdim etiladi:

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi rahbarlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, biografik maʼlumotlar va ular bilan bogʻlanish maʼlumotlari, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillarini qabul qilish kunlari shuningdek soatlari);

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi va uning boʻlinmalarining (shu jumladan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash boʻlinmalarining) telefon raqamlari va manzilli rekvizitlari (pochta, elektron manzili va boshqalar), ularning ish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, maʼlumotlar berish xizmati va ishonch telefonlarining raqamlari, kirish yoʻllari, toʻxtash joylari va jamoat transporti raqamlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

davlat xizmatlaridan foydalanish uchun zarur boʻlgan shakllar va blankalar, shuningdek boshqa axborot (bank rekvizitlari, manzillar va shu kabilar), shuningdek davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining erkin koʻchirish uchun statistika hisoboti;

yuridik va jismoniy shaxslarning arizalari, shikoyatlari davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot olishga soʻrovlari va boshqa murojaatlarini qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi axborotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining faoliyati toʻgʻrisidagi tahliliy maʼruzalar va axborot tusidagi sharhlar, yil choragi va yillik hisobotlar, shuningdek tarmoqning holati toʻgʻrisidagi tahliliy maʼlumotlar;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi rahbarlarining rasmiy nutqlari va bayonotlari matnlari;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining statistik axborotlari;

Internet tarmogʻidagi boshqa tegishli veb-saytlarga va Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portaliga havolalar;

teskari aloqa qilish imkoniyatlari, yuridik va jismoniy shaxslarning hisobotlari, xatlari, arizalari, shikoyatlarini davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot olishga soʻrovlari va murojaatlarining boshqa shakllarini qabul qilish (elektron raqamli imzodan foydalanishga qarab);

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining matbuot xizmati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (masʼul xodimlar bilan aloqaga kirishish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar);

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari roʻyxati;

“Elektron davlat xizmatlari” va “Ochiq maʼlumotlar” alohida boʻlimlari;

elektron pochta orqali hamda eʼlonlar va yangiliklarni yetkazib berishning ommaviy avtomatlashtirilgan formatlari (shu jumladan SMS yuborish yoʻli bilan) orqali rasmiy veb-saytni yangilashga yozilish imkoniyati;

davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining “Elektron hukumat” tizimida qatnashishi, uning roli va qatnashishi xususiyati, shuningdek ushbu sohada amalga oshiriladigan tadbirlar (qanday davlat xizmatlari koʻrsatiladi, qanday maʼlumotlar ayirboshlanadi va shu kabilar) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

aholi va tadbirkorlik subyektlarining tez-tez beriladigan savollariga javoblar;

ularni koʻrsatish davlat organi vakolatiga kiradigan davlat xizmatlari koʻrsatilgan holda davlat xizmatlari, shakllari va blankalari yagona reyestridan koʻchirma yoki bunday axborot mavjud boʻlgan Davlat xizmatlari yagona reyestriga havola.

4. Rasmiy veb-saytda boshqa manbalardan axborotlarni joylashtirishga faqat axborot manbai koʻrsatilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.

2-bob. Rasmiy veb-saytni yuritishga qoʻyiladigan talablar

5. Rasmiy veb-saytda joylashtirilgan asosiy axborotlardan foydalanish erkin va bepul boʻlishi kerak.

Elektron davlat xizmatlari qonun hujjatlarida belgilangan tartibda pulli asosda koʻrsatilishi mumkin.

6. Rasmiy veb-saytga joylashtirilayotgan axborotlarning sanasi koʻrsatilishi va ular muntazam yangilab borilishi kerak. Axborotlarni yangilab borish muddati davlat organlari va xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi tomonidan belgilanadi, biroq axborotlar bir haftada kamida bir marta yangilanib borishi kerak.

Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlari oʻzlari tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni (zarur boʻlgan taqdirda axborot-tahliliy materiallari bilan birga) oʻzlarining rasmiy veb-saytlariga normativ-huquqiy hujjat rasman eʼlon qilingandan keyin bir kundan kechikmay joylashtirishga majburdir.

7. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi rahbarning buyrugʻi bilan rasmiy veb-saytdagi axborotlarni shakllantirish, joylashtirish, shuningdek, yangilab borish uchun masʼul boʻlgan shaxslarni (boʻlinmani) belgilaydi.

8. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organining rasmiy veb-sayti Internet tarmogʻidagi “.UZ” domen zonasida va Oʻzbekiston Respublikasining Hukumat portalida belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilishi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi hududida serverda jismoniy joylashtirilishi kerak (xosting).

9. Rasmiy veb-saytdagi axborotlar davlat tilida taqdim etilishi kerak. Rasmiy veb-sayt axborotlari boshqa tillardagi versiyaga ega boʻlishi mumkin.

10. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi oʻzining rasmiy veb-saytida joylashtirilgan axborotlarning yoʻq qilinishi, toʻsib qoʻyilishi, buzib talqin qilinishi, qalbakilashtirilishining hamda boshqa shakllardagi ruxsatsiz aralashuvlarning oldini olish boʻyicha tegishli muhofaza chora-tadbirlarini koʻrishi kerak.

11. Barcha davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytlarida joriy etish uchun majburiy boʻlgan asosiy funksiyalarga quyidagilar tegishlidir:

veb-sayt boʻyicha kengaytirilgan izlash, shuningdek boshlangʻich izlash natijasi asosida chuqur izlash vazifalari;

mobil qurilmalar uchun adaptatsiya qilingan dizaynli veb-sayt versiyasi;

imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun qoʻshimcha qulayliklarni taqdim etish (kontrastni qoʻshish, shriftni kattalashtirish, ovoz joʻrligi funksiyalari va boshqalar);

veb-saytga xavfsiz kirishni taqdim etish (maxfiy axborotni uzatishni yoki pulli xizmatlar koʻrsatishni nazarda tutuvchi saytlar uchun);

fuqarolar murojaatlarining koʻrib chiqilishi holati va vaqtini, shuningdek elektron davlat xizmatlar koʻrsatish holatini kuzatib borish, shu jumladan elektron pochtaga va/yoki arizachining mobil telefoniga bildirishnomalar yuborish;

muhokama qilish rejimida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish;

jamoatchilik fikrini oʻrganish vositalari va davlat organi faoliyatiga tegishli masalalarni muhokama qilish (onlayn-soʻrovlar, bloglar, forumlar, onlayn-chat);

kirishlarni nazorat qilish va statistika vositalari;

veb-sayt orqali xizmatlardan foydalanishning hisobini yuritish mexanizmi.

12. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytlarida joriy etish uchun majburiy boʻlgan asosiy funksiyalarga qoʻshimcha ravishda quyidagilar tegishlidir:

yerni egalik qilish, foydalanish uchun berish va korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, dehqon xoʻjaliklari, fuqarolarga ijaraga berish toʻgʻrisidagi axborotlar;

dastlabki koʻrib chiqish va masalalarni sessiyaga tayyorlash boʻyicha doimiy va vaqtinchalik komissiyalarning roʻyxati va tarkibi;

hokimlarning aholi va tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga daxldor qarorlari reyestri.

13. Toʻgʻridan-toʻgʻri yoki idoraviy mansub tashkilotlar orqali aholiga va tadbirkorlik subyektlariga xizmatlar koʻrsatuvchi yoki tovarlarni sotuvchi xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek ustav fondida davlat ulushi 50 foizdan ortiq boʻlgan davlat unitar korxonalari oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida majburiy tartibda quyidagi funksiyalarni nazarda tutishlari kerak:

tovarlar va xizmatlarning turlari va qiymatlari (tariflari) toʻgʻrisidagi toʻliq va dolzarb maʼlumotlarni qulay shaklda taqdim etish;

Internet tarmogʻi orqali tovarlar va xizmatlarga elektron haq toʻlash va tasdiqlash imkoniyati.

14. Rasmiy veb-saytlar orqali aholiga va tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlari quyidagi imkoniyatlarni nazarda tutishlari kerak:

mobil qurilmalar yordamida arizalar, deklaratsiyalar, soʻrovnomalar, blankalar va boshqa zarur hujjatlarning elektron shakllarini toʻldirish;

mobil qurilmalar yordamida jarimalar, soliqlar, davlat bojlari va boshqa toʻlovlarga on-layn haq toʻlash;

xizmatlar koʻrsatishga soʻrovni rasmiylashtirishda (shakllarni toʻldirishda) hujjatlarning elektron versiyalarini biriktirish.

3-bob. Rasmiy veb-saytning tarkibiga qoʻyiladigan talablar

15. Rasmiy veb-sayt axborotlari tarkibi uning faoliyati xolisona yoritilishini taʼminlashi kerak.

16. Rasmiy veb-saytga joylashtirilgan axborot ishonchli boʻlishi kerak. Davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organi rahbarlari rasmiy veb-saytga joylashtiriladigan axborotlarning ishonchliligi uchun javob beradilar.

17. Rasmiy veb-saytga joylashtiriladigan axborot ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan axborot bilan teng kuchga ega boʻladi.

18. Rasmiy veb-saytda davlat sirlariga, xizmatda foydalanishga taalluqli va qonun hujjatlari bilan eʼlon qilish va tarqatish taqiqlangan boshqa axborotlar boʻlmasligi kerak.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 15-iyundagi 373-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish holatini baholash tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 31-dekabrdagi 355-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik sohasida normativ-huquqiy hujjatlarni qabul qilish va tarqatish tartibi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2014-yil 8-iyuldagi 183-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-martdagi 74-son qaroriga ilovaning 20-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunini amalga oshirishni davom ettirish chora-tadbirlari haqida” 2016-yil 3-iyundagi 188-son qaroriga 4-ilovaning 8-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qaroriga 2-ilovaning 3-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 218-son qarorining 7-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi xoʻjalik jamiyatlari hamda davlat unitar korxonalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oshkor etish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 674-son qarorining 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 15-iyun,

373-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.06.2021-y., 09/21/373/0559-son; 29.09.2022-y., 09/22/541/0859-son; 12.06.2023-y., 09/23/237/0353-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son)

lex.uz