📅 2021-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАРКИБИ
СХЕМАСИ
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республикада шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлашнинг узлуксиз ва самарали тизимини такомиллаштириш, уруғлик шоли етиштириш соҳасини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорлардан ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб олиш;
уруғлик шоли етиштирувчи талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби ва муддатлари, шу жумладан, суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиш;
суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг ҳужжатларини юритиш;
уруғлик шоли етиштирувчиларнинг вазифалари, шунингдек, ушбу талаблар уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар томонидан бажарилмаслиги оқибатлари.
2. Белгилансинки:
суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун танлов фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда — уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар) ўртасида ўтказилади;
уруғлик шоли майдонлари ҳамда экиладиган навлари ва етиштириладиган уруғлик шоли ҳажмлари уруғлик етиштирувчилар таклифларидан келиб чиқиб туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;
суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчилар ўртасида танлов туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида соҳага тегишли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилган туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан ўтказилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг таклифларини инобатга олган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи танлов ўтказиш вақтини ҳамда жойни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг расмий веб сайтида эълон қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 381-сон қарорига ИЛОВА
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли (кейинги ўринларда — уруғлик шоли) етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
суперэлита уруғлик — нав муаллифи ёки у томонидан ваколат берилган шахс томонидан етиштирилган ва кейинчалик кўпайтириш учун мўлжалланган уруғликлар;
элита уруғлик — суперэлита уруғликларни изчил кўпайтириш йўли билан олинган уруғликлар;
кейинги авлод уруғлик — элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлар киради.
3. Уруғлик шоли етиштириш учун танлов фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда — уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар) ўртасида ўтказилади.
4. Уруғлик шоли майдонлари, шунингдек, экиладиган навлари ва етиштириладиган уруғлик шоли ҳажмлари уруғлик етиштирувчилар таклифларидан келиб чиқиб туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
5. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчилар ўртасида танлов туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида соҳага тегишли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилган туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) томонидан ўтказилади.
6. Туман ишчи гуруҳи таркиби мазкур Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими туман ишчи гуруҳи фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлайди.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг таклифларини инобатга олган ҳолда туман ишчи гуруҳи (туман қишлоқ хўжалиги бўлими) танлов ўтказиш вақтини ҳамда танлов ўтказиладиган жойни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ёки туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилади.
8. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун ташкилотлар ўртасида танлов ўтказиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
9. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги эълон ҳар йили 20 февралга қадар берилади.
10. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб йигирма иш кунида танловда иштирок этувчилардан ҳужжатлар қабул қилинади.
11. Уруғлик шоли етиштирувчилар туман ишчи гуруҳига танловда иштирок этиш учун ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ер майдони тупроқ унумдорлиги тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;
ер майдонининг сув таъминоти тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимининг маълумотномаси;
уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги умумий иш стажи тўғрисида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастуридан олинган маълумот;
уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражаси (қишлоқ хўжалиги техника воситаларининг техник паспортлари) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) туман бўлими маълумотномаси.
12. Ҳужжатлар туман ишчи гуруҳига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг электрон почта манзилига тақдим этилади.
Ҳужжатлар туман ишчи гуруҳи котиби томонидан қабул қилинади, бунда топширилган ҳужжатларнинг бетлари сони рақамланган ва шнурланган махсус дафтарга қайд этиб борилади.
Туман ишчи гуруҳига почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда туман ишчи гуруҳи котиби бу тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан талабгорнинг тегишли электрон почта манзилига хабар юборади.
13. Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг йигирманчи куни соат 18.00 дан кейин тўхтатилади. Агар охирги кун дам олиш ва байрам кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18.00 да тўхтатилади.
3-боб. Уруғлик шоли етиштирувчи талабгорлар ўртасида танлов ўтказиш
14. Туман ишчи гуруҳи уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар ўртасида ҳужжатларни қабул қилиш якунланган кундан бошлаб ўн иш кун давомида танлов ўтказади.
Туман ишчи гуруҳи аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда кворум шаклланади ҳамда танлов ўтказиш учун асос бўлади.
15. Танловда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотларнинг имкониятлари ўрганилади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ рейтинг баллар шкаласига асосан баҳоланади.
16. Туман ишчи гуруҳига тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаганда ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг танловда қатнашиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилмайди.
17. Танловда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг кўрсаткичлари ва имкониятлари баҳоланади ҳамда тўпланган баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқарилади.
18. Танловда иштирок этган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотларнинг экин майдони кўрсатилган ҳолда уларнинг тўплаган бали бўйича энг юқори баллдан бошлаб энг паст баллгача талабгорлар рўйхати шакллантирилади.
Энг юқори балл тўплаган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлардан бошлаб туманда уруғлик учун экиладиган шоли майдони қамраб олингунгача бўлган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар танлов ғолиби деб топилади.
19. Танлов якуни бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада баённома тузилади ва туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади ҳамда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
20. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги туман ишчи гуруҳи баённомасини тасдиқлайди, танлов натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади ва танлов ғолибларини уч иш кунида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
21. Туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қарори ва тузилган баённома нусхаси тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) ҳудудий бошқармаларига ҳамда уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини олган ташкилотларга юборилади.
Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати бир йил этиб белгиланади.
4-боб. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш бўйича ҳужжатларни юритиш
22. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлар туман ишчи гуруҳи котиби томонидан юритилади.
23. Туман ишчи гуруҳи уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларни алоҳида йиғма жилдларга тикилган ҳолда танлов якунлангандан кейин ўн иш кунидан кечиктирмасдан Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларига топширади.
Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилади:
туман ишчи гуруҳи таркиби ҳақидаги маълумотнинг тасдиқланган нусхаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда танловга ҳужжат қабул қилиш ва танловни ўтказиш муддатлари, танлов ўтказиладиган жойни белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлари нусхаси;
туман ишчи гуруҳининг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхаси;
танловда иштирок этувчи талабгорларни рўйхатга олиш учун тикилган ҳамда бетлар сони кўрсатилган махсус дафтар;
танловга талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар;
ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақаси;
танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
ўтказилган танлов якуни бўйича туман ишчи гуруҳининг баённомаси нусхаси, туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг тегишли қарори нусхаси;
Йиғма жилдга рейтинг балларини бериш учун асос бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.
24. Туман ишчи гуруҳининг фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатда Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига сақлаш учун топширилишига туман ишчи гуруҳи раҳбари ва котиби шахсан масъул этиб белгиланади.
25. Марказ уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради ва уларнинг реестрини шакллантиради, ягона электрон базага киритади.
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда:
уруғлик шоли селекция нави ва авлодлари бўйича алоҳида экилишини, вегитация даврида суғориш, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш каби агротехник тадбирларнинг ўтказилиши мониторингини олиб боришни;
уруғликка экилган шоли навдорлик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича дала апробация кўригидан ўтказилишини таъминлайди.
5-боб. Уруғлик шоли етиштирувчиларнинг вазифалари
27. Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштиришнинг қуйидаги тартиб-қоидаларига риоя қилинади:
нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли қилиб ўтказишни таъминлаш;
уруғлик шоли етиштиришда техника билан ишлов беришга қулай контурларни танлаш, ер унумдорлиги юқори бўлган, сув билан яхши таъминланган далаларга жойлаштириш;
алмашиб экиш тизимини жорий этиш;
районлаштирилган, серҳосил, нав тозалиги юқори бўлган шоли навлари юқори авлодларидан уруғлик шоли етиштириш;
уруғлик шоли майдонларида нав тозалиги бўйича нав тозалаш ишларини олиб бориш ва дала апробация кўригини ўтказишни ташкил этиш;
уруғлик шолини ўриб-йиғиб олиш талабларига амал қилиш.
Мазкур талабларга амал қилмаган ташкилотларнинг уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқи бекор қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Шоличиликка ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилоти, уларнинг филиаллари ҳамда илмий-тажриба станциялари шолининг янги, истиқболли ва республика ҳудудида экишга тавсия этилган (районлаштирилган) навларининг бирламчи уруғларини танловда иштирок этмасдан етиштириш ҳуқуқига эга.
29. Танлов иштирокчилари танлов натижаларидан норози бўлган ҳолларда белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳининг намунавий
Лавозими бўйича — туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Лавозими бўйича — туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари Лавозими бўйича — туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Лавозими бўйича — туман статистика бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — туман ирригация бўлими бошлиғи Лавозими бўйича — вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази мутахассиси Лавозими бўйича — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Суперэлита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлар ўртасида танлов ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман ишчи гуруҳи ( Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ) Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ёки туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилади. Уруғлик шоли етиштириш учун ҳар йили 20 февралга қадар 2-босқич Талабгор (Уруғлик шоли етиштириш истагида бўлган фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа ташкилотлар) Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимига (туман ишчи гуруҳига) ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида 3-босқич Туман ишчи гуруҳи ( Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ) Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш. Ҳужжат қабул қилиш якунлангандан кейин 10 иш кунида 4-босқич Туман ишчи гуруҳи ( Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ) Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танловнинг якуний натижалари бўйича комиссия хулосасини туман ҳокимлигига тақдим этиш. Танлов ўтказилгандан сўнг 5 иш кунда 5-босқич Туман ҳокимлиги У руғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танловнинг якуний натижалари бўйича тақдим этилган туман ишчи гуруҳининг хулосаси асосида туман ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш ва танлов ғолибларини эълон қилиш. Ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 3 иш кунида 6-босқич Туман ишчи гуруҳи ( Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ) Танлов якунлари бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг қарори нусхасини, туман ишчи гуруҳининг баённомасини вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ва уруғчиликни ривожлантириш марказига тақдим этиш. Танлов якуни эълон қилингандан кейин 5 ишкунида 7-босқич Вилоят уруғчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармалари Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танлов якунлари бўйича тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш, реестрини шакллантириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот тақдим этиш. Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 10 кун муддатда
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказишда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг имкониятларини баҳолайдиган
Т/р Баҳоланадиган имкониятлар (ҳолатлар) Рейтинг кўрсаткичлари Рейтинг баллар Асослаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар 1. Тупроқ унумдорлиги (бонитет балл) 60 балл ва ундан юқори 10 балл Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотномаси 50 баллдан 60 баллгача 8 балл 40 балдан 50 баллгача 4 балл 2. Сув билан таъминланиш даражаси Яхши 10 балл Туман ирригация бўлими маълумотномаси Ўртача 5 балл Ёмон 1 балл 3. Талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти Олий маълумотли агроном 10 балл Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат Бошқа олий маълумотли мутахассис 8 балл Ўрта махсус 5 балл Ўрта 2 балл 4. Талабгорнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи 15 йил ва ундан юқори 10 балл Меҳнат дафтарчаси 10 йилдан 15 йилгача 8 балл 5 йилдан 10 йилгача 6 балл 3 йилдан 5 йилгача 4 балл 1 йилдан 3 йилгача 2 балл 5. Талабгорнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги Лазер ер такислагич ускунаси 8 балл Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими маълумотномаси Шоли ўриш комбайни 7 балл Ҳайдов трактори 6 балл Шоли экиш сеялкаси 5 балл Ер текислагич — грейдер, чизел (мола, борона комплектда) 4 балл 6. Сўнгги 3 йилдаги шоли ҳосилдорлигининг ўртача кўрсаткичи 70 центнер ва ундан юқори 10 балл Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотномаси 50 центнердан 70 центнергача 5 балл 49 центнер ва ундан кам 2 балл
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
___________________ вилояти ____________ туманида суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш бўйича ишчи гуруҳнинг _________-сонли йиғилиши баёни ________ вилояти ________ тумани 20__ йил «___»_______ Раислик қилди: ___________________________________ ___________________________________ Қатнашдилар: ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ Кун тартиби _________________уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида. Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳ раиси__________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________ ахбороти эшитилди. Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб комиссия ҚАРОР ҚИЛАДИ: ___________________________уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин. Т/р Танлов ғолибининг номи Майдони, гектар Тўплаган балл 1. 2. 3. Ишчи гуруҳ раиси: _______________ ______________ (Ф.И.О) (имзо) Ишчи гуруҳ аъзолари: _______________ _______________ (Ф.И.О) (имзо) _______________ _______________ (Ф.И.О) (имзо) _______________ _______________ (Ф.И.О) (имзо) Ишчи гуруҳ котиби: _______________ _______________ (Ф.И.О) (имзо)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 июнь,
381-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TARKIBI
SXEMASI
REYTING BALLARI
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sholi yetishtirishni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 2-fevraldagi PQ-4973-son qaroriga muvofiq, shuningdek, respublikada sholi yetishtirish, saqlash, qayta ishlashning uzluksiz va samarali tizimini takomillashtirish, urugʻlik sholi yetishtirish sohasini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun talabgorlardan hujjatlarni belgilangan tartibda qabul qilib olish;
urugʻlik sholi yetishtiruvchi talabgorlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish tartibi va muddatlari, shu jumladan, superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqini olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish hamda uning yakunlari boʻyicha qaror qabul qilish;
superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlgan subyektlarning hujjatlarini yuritish;
urugʻlik sholi yetishtiruvchilarning vazifalari, shuningdek, ushbu talablar urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlgan subyektlar tomonidan bajarilmasligi oqibatlari.
2. Belgilansinki:
superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun tanlov fermer xoʻjaliklari, sholichilik klasterlari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar) oʻrtasida oʻtkaziladi;
urugʻlik sholi maydonlari hamda ekiladigan navlari va yetishtiriladigan urugʻlik sholi hajmlari urugʻlik yetishtiruvchilar takliflaridan kelib chiqib tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining buyurtmanomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan belgilanadi;
superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun urugʻlik sholi yetishtiruvchilar oʻrtasida tanlov tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari boshchiligida sohaga tegishli boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari vakillaridan iborat tarkibda tuzilgan tuman (Quvasoy shahar) ishchi guruhi tomonidan oʻtkaziladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining takliflarini inobatga olgan holda tuman (Quvasoy shahar) ishchi guruhi tanlov oʻtkazish vaqtini hamda joyni mahalliy ommaviy axborot vositalarida yoki tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimining rasmiy veb saytida eʼlon qiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda urugʻlik sholi yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari oʻrtasida tanlov oʻtkazishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 381-son qaroriga ILOVA
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi (keyingi oʻrinlarda — urugʻlik sholi) yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
superelita urugʻlik — nav muallifi yoki u tomonidan vakolat berilgan shaxs tomonidan yetishtirilgan va keyinchalik koʻpaytirish uchun moʻljallangan urugʻliklar;
elita urugʻlik — superelita urugʻliklarni izchil koʻpaytirish yoʻli bilan olingan urugʻliklar;
keyingi avlod urugʻlik — elita urugʻliklardan olinadigan keyingi avlod urugʻliklar kiradi.
3. Urugʻlik sholi yetishtirish uchun tanlov fermer xoʻjaliklari, sholichilik klasterlari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar) oʻrtasida oʻtkaziladi.
4. Urugʻlik sholi maydonlari, shuningdek, ekiladigan navlari va yetishtiriladigan urugʻlik sholi hajmlari urugʻlik yetishtiruvchilar takliflaridan kelib chiqib tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining buyurtmanomasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan belgilanadi.
5. Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun urugʻlik sholi yetishtiruvchilar oʻrtasida tanlov tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari boshchiligida sohaga tegishli boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari vakillaridan iborat tarkibda tuzilgan tuman ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda — tuman ishchi guruhi) tomonidan oʻtkaziladi.
6. Tuman ishchi guruhi tarkibi mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq tuman hokimi tomonidan tasdiqlanadi.
Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi tuman ishchi guruhi faoliyatini tashkiliy jihatdan taʼminlaydi.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining takliflarini inobatga olgan holda tuman ishchi guruhi (tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi) tanlov oʻtkazish vaqtini hamda tanlov oʻtkaziladigan joyni mahalliy ommaviy axborot vositalarida, tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi yoki tuman hokimligining rasmiy veb saytida eʼlon qiladi.
8. Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun tashkilotlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Tanlovda ishtirok etish uchun hujjatlarni taqdim etish
9. Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun tanlovda ishtirok etish uchun hujjatlarni taqdim etish haqidagi eʼlon har yili 20-fevralga qadar beriladi.
10. Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida eʼlon qilingan kundan boshlab yigirma ish kunida tanlovda ishtirok etuvchilardan hujjatlar qabul qilinadi.
11. Urugʻlik sholi yetishtiruvchilar tuman ishchi guruhiga tanlovda ishtirok etish uchun ariza bilan birga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
yer maydoni tuproq unumdorligi toʻgʻrisida tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimining maʼlumotnomasi;
yer maydonining suv taʼminoti toʻgʻrisida tuman (Quvasoy shahar) irrigatsiya boʻlimining maʼlumotnomasi;
urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar rahbarining mutaxassisligi va maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi hamda qishloq xoʻjaligi sohasidagi umumiy ish staji toʻgʻrisida “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturidan olingan maʼlumot;
urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotning qishloq xoʻjaligi texnikalari bilan taʼminlanganlik darajasi (qishloq xoʻjaligi texnika vositalarining texnik pasportlari) toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining (keyingi oʻrinlarda — Oʻzagroinspeksiya) tuman boʻlimi maʼlumotnomasi.
12. Hujjatlar tuman ishchi guruhiga bevosita, pochta orqali yoki elektron shaklda tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimining elektron pochta manziliga taqdim etiladi.
Hujjatlar tuman ishchi guruhi kotibi tomonidan qabul qilinadi, bunda topshirilgan hujjatlarning betlari soni raqamlangan va shnurlangan maxsus daftarga qayd etib boriladi.
Tuman ishchi guruhiga pochta orqali yoki elektron shaklda taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda tuman ishchi guruhi kotibi bu toʻgʻrisida uch ish kunidan kechiktirmasdan talabgorning tegishli elektron pochta manziliga xabar yuboradi.
13. Tanlovda ishtirok etish uchun hujjatlarni qabul qilish tanlov eʼlon qilingan kunning yigirmanchi kuni soat 18.00 dan keyin toʻxtatiladi. Agar oxirgi kun dam olish va bayram kuniga toʻgʻri kelsa, dam olish kunidan keyingi birinchi ish kuni soat 18.00 da toʻxtatiladi.
3-bob. Urugʻlik sholi yetishtiruvchi talabgorlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish
14. Tuman ishchi guruhi urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar oʻrtasida hujjatlarni qabul qilish yakunlangan kundan boshlab oʻn ish kun davomida tanlov oʻtkazadi.
Tuman ishchi guruhi aʼzolari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda kvorum shakllanadi hamda tanlov oʻtkazish uchun asos boʻladi.
15. Tanlovda urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlarning imkoniyatlari oʻrganiladi va ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq reyting ballar shkalasiga asosan baholanadi.
16. Tuman ishchi guruhiga taqdim etilgan maʼlumotlar haqiqatga toʻgʻri kelmaganda yoki maʼlumotlarni soxtalashtirish holatlari aniqlanganda urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotning tanlovda qatnashish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilmaydi.
17. Tanlovda urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotning koʻrsatkichlari va imkoniyatlari baholanadi hamda toʻplangan ballar yigʻindisi hisoblab chiqariladi.
18. Tanlovda ishtirok etgan urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlarning ekin maydoni koʻrsatilgan holda ularning toʻplagan bali boʻyicha eng yuqori balldan boshlab eng past ballgacha talabgorlar roʻyxati shakllantiriladi.
Eng yuqori ball toʻplagan urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlardan boshlab tumanda urugʻlik uchun ekiladigan sholi maydoni qamrab olingungacha boʻlgan urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar tanlov gʻolibi deb topiladi.
19. Tanlov yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ikki nusxada bayonnoma tuziladi va tuman ishchi guruhi aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga taqdim etiladi.
20. Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi tuman ishchi guruhi bayonnomasini tasdiqlaydi, tanlov natijalari boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi va tanlov gʻoliblarini uch ish kunida mahalliy ommaviy axborot vositalarida yoki tuman hokimligining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
21. Tuman (Quvasoy shahri) hokimining qarori va tuzilgan bayonnoma nusxasi tegishli hujjatlar ilova qilingan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirligiga va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalariga, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Urugʻchilikni rivojlantirish markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) hududiy boshqarmalariga hamda urugʻlik sholi yetishtirish huquqini olgan tashkilotlarga yuboriladi.
Urugʻlik sholi yetishtirish huquqini beruvchi hujjatning amal qilish muddati bir yil etib belgilanadi.
4-bob. Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha hujjatlarni yuritish
22. Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun talabgorlarni tanlash va tanlov oʻtkazish boʻyicha hujjatlar tuman ishchi guruhi kotibi tomonidan yuritiladi.
23. Tuman ishchi guruhi urugʻlik sholi yetishtiruvchi tashkilotlar tomonidan tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etilgan barcha hujjatlarni alohida yigʻma jildlarga tikilgan holda tanlov yakunlangandan keyin oʻn ish kunidan kechiktirmasdan Markazning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boshqarmalariga topshiradi.
Har bir yigʻma jildda quyidagi hujjatlar tikiladi:
tuman ishchi guruhi tarkibi haqidagi maʼlumotning tasdiqlangan nusxasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalarining tuman hokimliklari bilan kelishilgan holda tanlovga hujjat qabul qilish va tanlovni oʻtkazish muddatlari, tanlov oʻtkaziladigan joyni belgilash toʻgʻrisidagi hujjatlari nusxasi;
tuman ishchi guruhining tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlonlari nusxasi;
tanlovda ishtirok etuvchi talabgorlarni roʻyxatga olish uchun tikilgan hamda betlar soni koʻrsatilgan maxsus daftar;
tanlovga talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlar;
har bir ishchi guruh aʼzosi tomonidan toʻldirilgan tanlov varaqasi;
tanlov yakuni boʻyicha qoʻyilgan ballar hisob-kitobi;
oʻtkazilgan tanlov yakuni boʻyicha tuman ishchi guruhining bayonnomasi nusxasi, tuman (Quvasoy shahri) hokimining tegishli qarori nusxasi;
Yigʻma jildga reyting ballarini berish uchun asos boʻlgan barcha hujjatlar tikilishi shart.
24. Tuman ishchi guruhining faoliyatiga doir hujjatlarning toʻliq yuritilishi, saqlanishi va belgilangan muddatda Markazning Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar boshqarmalariga saqlash uchun topshirilishiga tuman ishchi guruhi rahbari va kotibi shaxsan masʼul etib belgilanadi.
25. Markaz urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlgan tashkilotlar haqidagi maʼlumotlarni umumlashtiradi va ularning reyestrini shakllantiradi, yagona elektron bazaga kiritadi.
26. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi bilan birgalikda:
urugʻlik sholi seleksiya navi va avlodlari boʻyicha alohida ekilishini, vegitatsiya davrida sugʻorish, oʻgʻitlash, begona oʻtlardan tozalash kabi agrotexnik tadbirlarning oʻtkazilishi monitoringini olib borishni;
urugʻlikka ekilgan sholi navdorlik sifat koʻrsatkichlarini aniqlash boʻyicha dala aprobatsiya koʻrigidan oʻtkazilishini taʼminlaydi.
5-bob. Urugʻlik sholi yetishtiruvchilarning vazifalari
27. Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirishning quyidagi tartib-qoidalariga rioya qilinadi:
nav mualliflari va nav originatorlari tomonidan ishlab chiqilgan ilmiy asoslangan tavsiyalar asosida agrotexnik tadbirlarni belgilangan muddatlarda sifatli qilib oʻtkazishni taʼminlash;
urugʻlik sholi yetishtirishda texnika bilan ishlov berishga qulay konturlarni tanlash, yer unumdorligi yuqori boʻlgan, suv bilan yaxshi taʼminlangan dalalarga joylashtirish;
almashib ekish tizimini joriy etish;
rayonlashtirilgan, serhosil, nav tozaligi yuqori boʻlgan sholi navlari yuqori avlodlaridan urugʻlik sholi yetishtirish;
urugʻlik sholi maydonlarida nav tozaligi boʻyicha nav tozalash ishlarini olib borish va dala aprobatsiya koʻrigini oʻtkazishni tashkil etish;
urugʻlik sholini oʻrib-yigʻib olish talablariga amal qilish.
Mazkur talablarga amal qilmagan tashkilotlarning urugʻlik sholi yetishtirish huquqi bekor qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Sholichilikka ixtisoslashtirilgan ilmiy-tadqiqot tashkiloti, ularning filiallari hamda ilmiy-tajriba stansiyalari sholining yangi, istiqbolli va respublika hududida ekishga tavsiya etilgan (rayonlashtirilgan) navlarining birlamchi urugʻlarini tanlovda ishtirok etmasdan yetishtirish huquqiga ega.
29. Tanlov ishtirokchilari tanlov natijalaridan norozi boʻlgan hollarda belgilangan tartibda sudga yoki yuqori turuvchi organlarga murojaat qilishga haqli.
30. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun tanlov oʻtkazish boʻyicha tuman ishchi guruhining namunaviy
Lavozimi boʻyicha — tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari Lavozimi boʻyicha — tuman qishloq xoʻjaligi boʻlim boshligʻi, ishchi guruh rahbarining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — tuman fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi Lavozimi boʻyicha — tuman statistika boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — tuman irrigatsiya boʻlimi boshligʻi Lavozimi boʻyicha — viloyat urugʻchilikni rivojlantirish markazi mutaxassisi Lavozimi boʻyicha — tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻining oʻrinbosari, ishchi guruh kotibi
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Superelita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman ishchi guruhi ( Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi ) Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish boʻyicha tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida mahalliy ommaviy axborot vositalarida, tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi yoki tuman hokimligining rasmiy veb saytida eʼlon qiladi. Urugʻlik sholi yetishtirish uchun har yili 20-fevralga qadar 2-bosqich Talabgor (Urugʻlik sholi yetishtirish istagida boʻlgan fermer xoʻjaliklari, sholichilik klasterlari va boshqa tashkilotlar) Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish boʻyicha tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimiga (tuman ishchi guruhiga) ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlarni topshirish. Tanlov eʼlon qilingan kundan boshlab 20 ish kunida 3-bosqich Tuman ishchi guruhi ( Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi ) Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtiruvchi subyektlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish. Hujjat qabul qilish yakunlangandan keyin 10 ish kunida 4-bosqich Tuman ishchi guruhi ( Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi ) Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish boʻyicha oʻtkazilgan tanlovning yakuniy natijalari boʻyicha komissiya xulosasini tuman hokimligiga taqdim etish. Tanlov oʻtkazilgandan soʻng 5 ish kunda 5-bosqich Tuman hokimligi U rugʻlik sholi yetishtirish boʻyicha oʻtkazilgan tanlovning yakuniy natijalari boʻyicha taqdim etilgan tuman ishchi guruhining xulosasi asosida tuman hokimining tegishli qarorini qabul qilish va tanlov gʻoliblarini eʼlon qilish. Hujjatlar taqdim etilgandan keyin 3 ish kunida 6-bosqich Tuman ishchi guruhi ( Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi ) Tanlov yakunlari boʻyicha qabul qilingan tuman hokimining qarori nusxasini, tuman ishchi guruhining bayonnomasini viloyat qishloq xoʻjaligi boshqarmalariga va urugʻchilikni rivojlantirish markaziga taqdim etish. Tanlov yakuni eʼlon qilingandan keyin 5 ishkunida 7-bosqich Viloyat urugʻchilikni rivojlantirish markazining hududiy boshqarmalari Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish boʻyicha oʻtkazilgan tanlov yakunlari boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarni umumlashtirish, reyestrini shakllantirish va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga axborot taqdim etish. Hujjatlar taqdim etilgandan soʻng 10 kun muddatda
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Urugʻlik sholi yetishtirish huquqiga ega boʻlish uchun tanlov oʻtkazishda fermer xoʻjaliklari va boshqa qishloq xoʻjaligi tashkilotlarining imkoniyatlarini baholaydigan
T/r Baholanadigan imkoniyatlar (holatlar) Reyting koʻrsatkichlari Reyting ballar Asoslash uchun taqdim etiladigan hujjatlar 1. Tuproq unumdorligi (bonitet ball) 60 ball va undan yuqori 10 ball Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi maʼlumotnomasi 50 balldan 60 ballgacha 8 ball 40 baldan 50 ballgacha 4 ball 2. Suv bilan taʼminlanish darajasi Yaxshi 10 ball Tuman irrigatsiya boʻlimi maʼlumotnomasi Oʻrtacha 5 ball Yomon 1 ball 3. Talabgorning mutaxassisligi va maʼlumoti Oliy maʼlumotli agronom 10 ball Maʼlumoti toʻgʻrisidagi hujjat Boshqa oliy maʼlumotli mutaxassis 8 ball Oʻrta maxsus 5 ball Oʻrta 2 ball 4. Talabgorning qishloq xoʻjaligi sohasidagi ish staji 15 yil va undan yuqori 10 ball Mehnat daftarchasi 10 yildan 15 yilgacha 8 ball 5 yildan 10 yilgacha 6 ball 3 yildan 5 yilgacha 4 ball 1 yildan 3 yilgacha 2 ball 5. Talabgorning qishloq xoʻjaligi texnikalari bilan taʼminlanganligi Lazer yer takislagich uskunasi 8 ball Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining tuman boʻlimi maʼlumotnomasi Sholi oʻrish kombayni 7 ball Haydov traktori 6 ball Sholi ekish seyalkasi 5 ball Yer tekislagich — greyder, chizel (mola, borona komplektda) 4 ball 6. Soʻnggi 3 yildagi sholi hosildorligining oʻrtacha koʻrsatkichi 70 sentner va undan yuqori 10 ball Tuman qishloq xoʻjaligi boʻlimi maʼlumotnomasi 50 sentnerdan 70 sentnergacha 5 ball 49 sentner va undan kam 2 ball
Superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
___________________ viloyati ____________ tumanida superelita, elita va keyingi avlodlarga mansub urugʻlik sholi yetishtirish uchun urugʻchilik xoʻjaliklarini tanlash boʻyicha ishchi guruhning _________-sonli yigʻilishi bayoni ________ viloyati ________ tumani 20__ yil “___”_______ Raislik qildi: ___________________________________ ___________________________________ Qatnashdilar: ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ Kun tartibi _________________urugʻchilik xoʻjaliklari oʻrtasida oʻtkazilgan tanlov yakunlari toʻgʻrisida. Kun tartibidagi masala yuzasidan ishchi guruh raisi__________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________ axboroti eshitildi. Kun tartibidagi masalani muhokama qilib komissiya QAROR QILADI: ___________________________urugʻchilik xoʻjaliklari oʻrtasida oʻtkazilgan tanlov yakunlari quyidagicha tasdiqlansin. T/r Tanlov gʻolibining nomi Maydoni, gektar Toʻplagan ball 1. 2. 3. Ishchi guruh raisi: _______________ ______________ (F.I.O) (imzo) Ishchi guruh aʼzolari: _______________ _______________ (F.I.O) (imzo) _______________ _______________ (F.I.O) (imzo) _______________ _______________ (F.I.O) (imzo) Ishchi guruh kotibi: _______________ _______________ (F.I.O) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 18-iyun,
381-son