📅 2021-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НИЗОМ
ДАФТАРИ
НАМУНАСИ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
ДАФТАРИ
РЎЙХАТИ
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
фуқаролар йиғинлари тоифаларини, фаолиятининг асосий принципларини, ҳуқуқий мақоми, органлари, комиссиялари ва жамоатчилик тузилмаларини, йиғин раиси, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколатларини, йиғинлар фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини, шунингдек, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини назарда тутувчи Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
фуқаролар йиғинларидаги комиссияларнинг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг аъзоларига қўйиладиган талабларни, фаолиятини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Фуқаролар йиғини комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларининг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ва кўкрак нишони бериш, уларнинг шакли, гувоҳнома бланкаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, фойдаланиш ҳамда сақлаш тартибини белгиловчи Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш, бошқарув ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш, йиғинга тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш масалаларини тартибга солувчи Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ўн кун муддатда Фуқаролар йиғинининг «Аёллар маслаҳат кенгаши» фаолиятини самарали ташкил этиш учун ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари (таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, маҳаллалар)да мавжуд имкониятни манзилли ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали алоҳида хоналар ажратиш, уларни зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ҳамда кенгаш аъзоларининг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
бир ой муддатда тасдиқланган намунавий низомлар асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомларнинг тасдиқланишини таъминлашга ҳамда уларнинг ўз фаолиятини мазкур низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашсин;
уч ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини тайёрлаш сарф-харажатлари «Маҳалла» хайрия жамоат фондига тушган қўшимча ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқаролар йиғинларининг мақоми, мақсади ва асосий ваколатлари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолининг ваколатларини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғинининг:
расмий номи:_____________________________.
манзили:_________________________________.
ҳудуди:__________________________________.
3. Фуқаролар йиғинлари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида барча фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви ва аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилади.
Фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:
шаҳарда;
туман марказида;
туман марказигача 30 км бўлган масофада;
туман марказидан 30 км ва ундан олис масофада, тоғли ва чўл ҳудудида;
чегара (ёки анклав) ҳудудда жойлашган фуқаролар йиғинлари.
Фуқаролар йиғинлари аҳоли сони бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1000 нафаргача аҳолиси бўлган;
1001 — 2000 нафаргача аҳолиси бўлган;
2001 — 4000 нафаргача аҳолиси бўлган;
4001 — 6000 нафаргача аҳолиси бўлган;
6001 — 8000 нафаргача аҳолиси бўлган;
8000 нафардан зиёд аҳолиси бўлган фуқаролар йиғинлари.
4. Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари аралашишига йўл қўйилмайди.
5. Фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократия, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоавийлик, аҳоли олдида ҳисобдорлик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборат.
6. Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат хизматлари марказларида ҳисобга қўйилган кундан эътиборан юридик шахс мақомига ҳамда ўз номи кўрсатилган муҳрга ва банкда ўз ҳисобварағига эга бўлади.
7. Фуқаролар йиғини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишда, фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда мустақил бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан тегишли ҳудуд доирасида амал қиладиган қарорлар қабул қилади.
8. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари ҳисобланади.
Фуқаролар йиғинининг органлари фуқаролар йиғини раиси сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бир ой мобайнида шакллантирилади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг намунавий тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган шаклда белгиланади.
9. Фуқаролар йиғини фаолиятини ўз ҳудудида амалга оширади.
10. Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шаҳарлардаги, туманлар марказларидаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг илтимосномалари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Фуқаролар йиғинининг мақсади ва ваколатлари
11. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборат.
12. Фуқаролар йиғини қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
а) ўз фаолиятини ташкил этиш соҳасида:
фуқаролар йиғини раисини рағбатлантириш ёки уни лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини сайлайди ва лавозимидан озод этади;
фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ишини ташкил этади;
фуқаролар йиғинининг низомини ҳамда фуқаролар йиғини ходимларининг одоб қоидаларини тасдиқлайди;
фуқаролар йиғини раисига ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилади;
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини, харажатлар сметасини тасдиқлайди;
ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини раисининг ва маслаҳатчиларининг, маҳалла хотин-қизлар фаолининг ҳамда бир йилда камида бир марта тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботларини эшитади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
ўз маблағларини шакллантиради, фуқаролар йиғини мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини ўзгартириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчалар, майдонлар ва бошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ҳақида ваколатли давлат органларига ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига илтимосномалар киритади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича манзилли дастурлар ва «йўл хариталари»га давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган асосланган таклифлар киритади;
рейтинг баҳолаш натижаларига кўра фаолияти «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинининг малакали ва ташаббускор ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаолини давлат ҳокимияти органларининг кадрлар захирасига киритиш бўйича тавсиялар беради;
б) ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:
оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олиш ишларида уларга кўмаклашади, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
аҳолини, шу жумладан, ёшларни миллий ва маънавий қадриятлар, маҳаллий урф-одат ва анъаналар билан таништиради ва уларни тарғиб қилади;
тўйлар ва бошқа маросимларни ўтказиш юзасидан тавсиялар беради;
ёшлар таълим-тарбиясида ва оилаларни мустаҳкамлашда кекса авлод вакилларининг ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат ҳокимияти органларига миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлашга кўмаклашади;
маҳалладаги уюшмаган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
в) ҳуқуқ-тартибот соҳасида:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишини таъминлаш чораларини кўради;
ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар, айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар ва аёллар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир таъсирчан ишларни ташкил этади;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги шахсларнинг ижтимоий-меҳнат реабилитацияси ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир тадбирларни ижтимоий мослашув марказлари билан биргаликда амалга оширади;
г) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш соҳасида:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади;
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш тўғрисида қарорлар қабул қилади, шу жумладан, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари билан кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади;
д) ижтимоий — иқтисодий соҳада:
ҳудуднинг ўзига хос йўналишлари ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, тегишли ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
ҳудудда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини ҳамда томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида маблағлар ва ҳомийлик хайрияларини шакллантиради ва ундан фойдаланади;
маҳалла марказлари ва гузарларини барпо этиш масалаларини кўриб чиқади ва таклиф киритади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ваколатли давлат органлари билан биргаликда фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши мўлжалланаётган иморатларнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади;
ҳар чоракда камида бир марта тегишлича оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодлар бўйича тавсиялар тақдим этади;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиш учун участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тақдим этади;
референдум ўтказувчи тегишли округ комиссияларига референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодлар тақдим этади;
сайлов комиссияларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар юборади;
фуқароларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар берилишини таъминлайди;
ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитади. Фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлар тўғрисидаги баённомаларининг нусхалари уларнинг ҳисобини юритиш, фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаларига юборилади;
е) давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги ваколатлари:
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан, паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади;
ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни, ёлғиз кекса фуқароларни, пенсионерларни ва ногиронлиги бўлган шахсларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда аниқлайди ва ҳисобини юритади;
фуқаролар йиғинларида фуқароларнинг шахсий-бирламчи ҳисоби юритилишини таъминлайди, мудофаа ишлари бўлимлари билан келишган ҳолда ҳарбий ҳисобга олиш бўйича мутахассисни тасдиқлайди;
фуқароларни табиий офатларга қарши курашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга жалб этишга кўмаклашади;
аҳолидан солиқлар ва йиғимлар ўз вақтида ундирилишини таъминлашда солиқ органларига ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида кўмаклашади;
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлашда, иссиқлик ва электр энергияси, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида кўмаклашади;
тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ветеринария, санитария қоидалари ва гигиена нормалари, савдо қоидалари ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда шартнома асосида тегишли давлат органларига кўмаклашади;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқароларга патронаж ёрдами ҳамда шу мақсадда ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилишига кўмаклашади;
етим болалар, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек, бундай болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, фуқаролар йиғинлари ва кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар фаолиятидаги муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал этиш бўйича таклифлар киритади;
аҳолининг томорқа хўжалигидан мақсадли фойдаланишини ташкил этишга кўмаклашади;
иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлашда давлат органларига кўмаклашади;
аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахсларни ишга жойлаштиришга кўмаклашади.
Фуқаролар йиғинлари мурожаатлари кўриб чиқилишида юзага келган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.
Фуқаролар йиғинлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифларни кўрмасдан қолдириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар), Халқ қабулхоналари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар чоракда фуқаролар йиғинлари раислари томонидан тақдим этилган маълумотларда келтирилган энг долзарб муаммолар секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналари томонидан тегишли дастурларни ишлаб чиқишда инобатга олиш учун тавсия этилади.
Халқ қабулхоналари фуқаролар йиғинлари раислари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиши, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси бўйича киритилган маълумотларда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга тақдимномалар, мансабдор шахслар ва ходимларни рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади.
13. Фуқаролар йиғини қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низомга риоя қилган ҳолда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига нодавлат нотижорат ташкилотлар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш;
фаолияти тўғрисида солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиш;
ўз ходимлари билан меҳнат шартномасида келишилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш.
Фуқаролар йиғини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назорати субъектидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишга, шунингдек, уларга сўровлар юборишга;
давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этишга;
ижтимоий аҳамиятга молик масалалар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳалари юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ўтказишга;
давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувини ўтказишга;
давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали жамоатчилик мониторингини амалга оширишга;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишга;
турли ижтимоий гуруҳларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишига, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини таъминлашга доир фаолияти тўғрисидаги фикрини баҳолаш мақсадида ахборотни йиғиш, умумлаштириш ҳамда таҳлил этиш орқали жамоатчилик фикрини ўрганишга;
давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитишга ҳақли.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назоратини « Жамоатчилик назорати тўғрисида »ги, « Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида » ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.
Давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўмаклашиши ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт.
3-боб. Фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби
15. Фуқаролар йиғини мажлисида ўн саккиз ёшга тўлган ва фуқаролар йиғини ҳудудида яшаш жойи, турган жойи бўйича ёки асосан яшаётган шахслар қатнашади.
Фуқаролар йиғини мажлиси фуқаролар йиғини кенгаши томонидан заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта чақирилади.
Фуқаролар йиғини мажлиси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимининг фуқаролар йиғини кенгашига берган тавсиясига кўра ёки фуқаролар йиғини мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг камида учдан бир қисми ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини мажлиси фуқаролар йиғинида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг ярмидан кўпроғи ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
16. Фуқаролар йиғини мажлисини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Тегишли ҳудуддаги ҳар бир кўча ва кўп квартирали уйлар аҳолисининг умумий йиғилишларида оддий кўпчилик овоз билан фуқаролар вакили сайланади.
Ҳар чоракда ўтказиладиган фуқаролар вакилларининг йиғилиши 6000 нафаргача аҳолиси бўлган фуқаролар йиғинларида фуқаролар вакиллари умумий сонининг камида учдан икки қисми, 6000 нафардан зиёд аҳолиси бўлган фуқаролар йиғинларида камида учдан бир қисми ҳозир бўлган тақдирда, ваколатлидир (фуқаролар йиғини раиси сайлови бундан мустасно).
Фуқаролар йиғини ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари шунингдек, кўчабоши ва уйбошилар фуқаролар вакиллари бўлиши мумкин эмас.
-ИЛОВА
17. Фуқаролар йиғини мажлисини олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар йиғини мажлисини фуқаролар йиғинининг раиси ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири (бундан фуқаролар йиғини раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича чақирилган фуқаролар йиғини мажлиси мустасно) олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Фуқаролар йиғини раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
18. Фуқаролар йиғини мажлиси ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган баённома юритилади. Фуқаролар йиғини мажлисининг баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси, у йўқлигида эса мажлисда раислик қилган унинг маслаҳатчиларидан бири томонидан имзоланади.
19. Фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
4-боб. Фуқаролар йиғини кенгаши
20. Фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғини мажлислари оралиғидаги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилади.
Фуқаролар йиғини кенгаши коллегиал орган бўлиб, унинг таркибига фуқаролар йиғинининг раиси, унинг маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), маҳалланинг хотин-қизлар фаоли, кўчабоши, уйбоши, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киради.
21. Фуқаролар йиғини кенгаши:
фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
ҳар ойда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига уларнинг сайловчилар билан учрашувларини уюштиришда, фуқароларни қабул қилишда, уларга ўз сайлов округларида бошқа ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;
оммавий-сиёсий, маданий-маърифий, спорт тадбирлари ва бошқа тадбирлар ўтказилишига кўмаклашади;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради, мазкур масалада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилади;
диний ташкилотлар ноқонуний фаолиятининг олдини олиш бўйича тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки афв этилган шахсларни жамиятга ижтимоий мослаштиришда тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда манзилли ва профилактик чора-тадбирларни амалга оширади;
ёш авлодни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
тегишли ҳудудда яшовчи фуқаролар бандлигини таъминлашга, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ташкил этишга кўмаклашади;
тегишли ҳудуддаги аҳолининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, моддий маданий мерос объектларини яроқли ҳолда сақлаш, қабристонлар барпо этиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлашга доир ишларда ихтиёрийлик асосида қатнашишини ташкил этади, ана шу мақсадларда туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органи ажратадиган моддий маблағлардан ва бошқа воситалардан, ўз маблағларидан фойдаланади, жамоатчилик ёрдамини (ҳашарларни) уюштиради, кўриклар ва танловлар ўтказади;
томорқа ер эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан, фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади;
аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига шартнома асосида ўтказиладиган маблағларни кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органларининг ходимларини рағбатлантириш учун, шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга оид ишларни ўтказишга сарфлайди;
кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек, коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
эгасиз мол-мулкни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мерос тариқасида ўтган мол-мулкни, шунингдек, даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш чораларини кўради;
кам таъминланган оилалардан бўлган ёшларга, жумладан, никоҳ ва бошқа тўй тадбирларини, шунингдек, дафн маросимларини ўтказишда ҳомийларни жалб қилиш орқали қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун туман (шаҳар) комиссиясига ўз вакилини юборади.
22. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси фуқаролар йиғини раиси томонидан, заруратга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.
23. Фуқаролар йиғини кенгашининг мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
24. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини фуқаролар йиғини раиси, у бўлмаган тақдирда эса унинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради.
25. Фуқаролар йиғини кенгашининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Қарор, агар уни фуқаролар йиғини кенгашининг ҳозир бўлган аъзоларининг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
26. Фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида баённома Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан юритилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана, ҳозир бўлган кенгаш аъзолари ва фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Мажлис баённомаси ва қарорлар фуқаролар йиғинининг раиси, у йўқлигида эса мажлисда раислик қилган унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
27. Фуқаролар йиғини кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ва бошқа жамоатчилик тузилмалари томонидан ижро этилиши шарт.
28. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
29. Фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), кенгаш томонидан бекор қилиниши ёки суд қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
5-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси
30. Фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.
Тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
31. Фуқаролар йиғини раиси — оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла хотин-қизлар фаоли — хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
32. Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун фуқаролар йиғини аъзолари орасидан таркиби камида уч кишидан иборат тафтиш комиссияси тузилади.
Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғинига ҳисобдор бўлади.
Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органининг аъзоси бўла олмайди.
33. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси ўз фаолиятини фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
34. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ваколатлари, комиссияларнинг аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби комиссияларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.
6-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари
35. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилади.
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолияти маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
36. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда кекса авлод вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимларининг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш мақсадида фуқаролар йиғинлари ҳузурида «Кексалар маслаҳати» гуруҳи ташкил этилади.
«Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолияти фуқаролар йиғини раиси томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
37. Кенгаш фаолияга маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади.
Хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.
38. Маҳаллада жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ишларни кучайтириш мақсадида ҳарбий хизматга чақирилувчилар, олий ҳарбий билим юртлари ва ички ишлар органларига номзодлар орасидан «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи шакллантирилади.
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи фаолияти фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
39. Маҳаллада тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилиши мумкин.
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази фаолияти, қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан ташкил қилинади ва мувофиқлаштирилади.
40. Фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмаларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ваколатлари, жамоатчилик тузилмаларининг аъзоларини сайлаш (таркибдан чиқариш) тартиби уларнинг намунавий низомларида белгилаб қўйилади.
7-боб. Фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг ваколатлари
41. Қуйидагилар:
а) Фуқаролар йиғини раиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
фуқаролар йиғини ва унинг органлари фаолияти доирасида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда самарали олиб борилишини, шунингдек, қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтиради ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатади;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот киритиб боради;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) — фуқаролар йиғини раисининг жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи маслаҳатчиларини ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзоларини, тафтиш комиссиясининг раиси ҳамда аъзоларини сайлаш учун номзодларни тақдим этади;
тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги қабристонларни барпо этиш ва мавжуд бўлганларини реконструкция қилиш ҳақида таклифлар киритади;
вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этади;
кексаларнинг, айниқса, ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўради, уларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади;
рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларни мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади;
жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилади, мурожаатларини кўриб чиқади;
фуқаролар йиғини ходимларининг фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига тақдимнома киритади;
тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар сўрайди ва олади, уларни сақлаш юзасидан маҳалла аҳолиси орасида тушунтириш ишларини амалга оширади;
ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — сектор) раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига (кейинги ўринларда Халқ қабулхоналари) тақдим этиб боради ҳамда мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли давлат ташкилотидан ҳисобот талаб қилади, бажарилмаган тақдирда, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун маълумот киритади;
мунтазам равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари, йўл қурилиши, электр, газ, сув, канализация, коммунал ва ижтимоий соҳа вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари натижаси юзасидан ёзма равишда секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига маълумот киритади;
фуқаролар йиғинига бириктирилган давлат идоралари вакилларининг ҳудудда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини қабул қилади;
кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилишини ва ҳисоботи тақдим этилишини таъминлайди, шунингдек, ҳар чоракда фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) жалб этилган маблағлар ва ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот беради;
давлат органлари ва ташкилотларидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраб олади, қонунга асосан тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборотлар бундан мустасно;
давлат органларида, шу жумладан, судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритади ва уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этади;
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритади;
уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритади;
кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади;
жамият ва мамлакат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган фаолларни «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритади;
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарининг (профилактика инспекторининг) фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига улар томонидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритади;
фуқаролар йиғини раиси ўлимни қайд этиши, хат-хабарларни, шу жумладан, пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан маблағларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкин;
фуқаролар йиғини раиси фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;
б) Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
тегишли ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
ҳудуддаги криминоген вазиятни, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни ўрганади ва натижалари бўйича фуқаролар йиғини раиси, туман (шаҳар) ички ишлар органи, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тегишли маълумот ва таклифларни тақдим этади;
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахслар билан профилактика ишларини амалга оширади;
профилактик ҳисобга олишни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этган шахслар ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳисобини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамларни кўрсатишга қаратилган чораларни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларга қонунга ҳурмат ҳиссини сингдириш бўйича тадбирлар ўтказади;
давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритади;
доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлайди ва ҳисобини юритади, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб боради, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга оширади;
криминоген вазият оғир бўлган маҳаллаларда жиноятларни жиловлаш бўйича жалб қилинган ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг иш натижаларидан келиб чиқиб, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича таклифлар киритади;
ҳудуддаги ҳар бир оилани ўрганади, нотинч оилаларни аниқлайди ва улар билан профилактик ишлар олиб боради, шу жумладан, мутасадди ташкилотлар билан уларнинг маиший ва бошқа муаммоли масалаларини ҳал этишга кўмаклашади;
ички ишлар органларининг пробация хизмати ҳисобида турган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий жазога ҳукм қилинган шахслар, шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, улар билан профилактик ишлар олиб боради;
биринчи марта озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ҳамда енгилроқ жазо қўлланилиб, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинган шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилади, уларни ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этишининг олдини олишга кўмаклашади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ва маъмурий назоратга қўйилган шахсларга тарбиявий-профилактик таъсир чораларини амалга оширади, уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чекловларга риоя этилишини назорат қилади;
ўқувчиларнинг таълим муассасаларидаги давоматини назорат қилади, ижтимоий хавфли ҳолатда бўлган ва таълим муассасаларига қатнамайдиган вояга етмаганлар ва ёшлар, ушбу тоифадаги шахсларнинг ота-оналари билан профилактика ишларини олиб боради;
яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинмаган ёхуд бошқача тарзда паспорт-виза режими талабларини бузган ҳолда яшаётган шахсларни аниқлайди, фуқароларнинг турар жойлари ижараси ёки улардан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномаларнинг мавжудлигини текширади;
турар жой эгалари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан уй-жой фонди ва уйлар атрофи ҳудудларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига, шу жумладан, кўп қаватли уйларнинг чердак ва ертўлалари ҳамда бошқа қўшимча бино ва хоналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича тегишли чораларни кўради;
эгасиз турар жойларни аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;
таълим, маданий-кўнгилочар, спорт-соғломлаштириш муассасалари ва бошқа ташкилотларда (тўгараклар, клублар ва ҳ.к.) вояга етмаганлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар аҳволини ўрганади;
васийлик ва ҳомийлик органларига етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни жойлаштиришда кўмаклашади;
санитария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича чораларни амалга оширишда иштирок этади;
суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишида жамоат тартибини таъминлашда иштирок этади;
хотин-қизларга нисбатан зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланганнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахснинг зўравонликка мойил хулқ-атворини ўзгартиришда унга руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириши бўйича тузатиш дастуридан ўтказилишини ташкил этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради, тегишли таклифлар киритади;
ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этишда жамоат тартибини таъминлайди;
фуқаролар ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишга, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини аҳоли онгига сингдиришга, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик ва дабдаба билан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери беради ва унинг ижросини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилади;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ ўз ваколатига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ўз ваколатларини амалга оширишда фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириши, уларнинг ёнларида тақиқланган буюм ва воситалар мавжуд деб, гумон қилишга асослар бўлган тақдирда, шахсий кўрикдан ўтказиши ва уларнинг ашёларини кўздан кечириши, ҳуқуқбузарликнинг қуроли ёки бевосита предмети бўлган буюм ва ҳужжатлар аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни олиб қўйиши мумкин;
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;
в) Маҳалла хотин-қизлар фаоли ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади;
«Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашади, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга оширади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-маънавий масалалар тўғрисида ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, ҳар чоракда камида бир марта фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси ҳамда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, «Аёллар маслаҳат кенгаши» фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг вакилларини қабул қилади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади;
хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мурожаатлари бўйича ишлар бажарилмаган тақдирда, маҳалла раиси орқали юқори турувчи ташкилотга ёхуд ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдимнома киритади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларга мотивация беради, турмуш қийинчиликларини енгишни ўргатади, зарур ҳолларда психологларни жалб этади;
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлашга, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга муносиб ҳисса қўшган аёлларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритади.
оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни «Ибратли оила» кўкрак нишонига тақдим этиш учун номзод этиб кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритади;
маҳалла хотин-қизлар фаоли фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъи риоя этишга ва ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ўзига маълум бўлган ахборотларнинг қатъий сир сақланишини таъминлашга мажбур;
маҳалла хотин-қизлар фаоли ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бўйсунади ҳамда улар олдида ҳисобдор бўлади;
г) Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлайди;
маҳалладаги ёшлар ҳисобини ҳамда уларнинг оилавий-ижтимоий аҳволи, ўқиш ва иш фаолияти, иқтидори ва қизиқишлари мониторингини юритади;
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, улар билан мулоқот ва учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;
маҳаллада ёшлар инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар учун фан, маданият, санъат тўгаракларини ташкил этиш ва уларга ёшларни кенг жалб этиш чораларини кўради;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган таъсирчан тадбирларни амалга оширади;
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашади;
таълим муассасалари билан ҳамкорликда машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаб, ўқишга қайтаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тегишли давлат муассасаларига жойлаштиришга кўмаклашади;
ноқобил, нотинч оилалар, уларда тарбияланаётган ёшлар, чет элларга ишлаш ёки бошқа сабаблар билан чиқиб кетган ота-оналар, жазо муддатини ўтаётганлар, зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар фарзандлари билан индивидуал тартибда иш олиб боради ҳамда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган барча тоифадаги шахслар фарзандларининг яшаш тарзи ва хулқ-атворини мунтазам равишда ўрганиб боради;
ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан, хусусан, экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, назоратсизлик, қаровсизлик ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашади;
ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг онгига она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади;
ёшларнинг уюшган ҳолда қадимий тарихий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган маърифат масканларига, табиат бағрига саёҳатлар, музей ва кўргазмаларга экскурсияларини ташкил этади;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни спорт тўгаракларига жалб қилиш, шунингдек, ўқувчи-ёшларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган профилактика, санитария-гигиена тадбирларини амалга оширади;
ёшларнинг атроф-муҳитни, табиатни асраб-авайлаш, муҳофаза қилишга йўналтирилган экологик маданиятини шакллантириш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарига кўмаклашади;
д) Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш орқали маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш масалаларида, шунингдек, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда таклиф ва тавсиялар беради;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданиятини, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларда иштирок этади;
фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини самарали йўлга қўйишда фуқаролар йиғини раисига кўмаклашади;
камбағал ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашади;
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган кексалар ва фахрийлар, намунали оилалар ва обрў-эътиборга эга бўлган шахслар салоҳиятидан ёшлар тарбиясига оид тадбирлар ўтказиш чораларини кўради;
кексалар ва фахрийлар иштирокида аҳоли ўртасида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича суҳбатлар ўтказади ҳамда эл ардоғидаги инсонлар билан учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар ташкил этади;
байрам саналари муносабати билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда кексалар ва фахрийлар иштирокида маърифий тадбирлар ташкил этади;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этаётган кексалар ва фахрийларни давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифлар беради;
аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатади;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишида фаол иштирок этади;
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил этади;
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этади;
ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларни амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишига кўмаклашади;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашади;
эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш чораларини кўради;
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказади;
Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар беради;
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштиришга кўмаклашади.
42. Фуқаролар йиғини органларининг фаолиятини ташкил этишни унинг кенгаши ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси амалга оширади.
43. Фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланади. Сайловлар «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан ташкил этилади ва ўтказилади.
44. Фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг талаб даражасида ва самарали бажарилиши учун масъулдирлар.
8-боб. Фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси
45. Фуқаролар йиғинлари томонидан барпо этилган, олинган ёки қонунда белгиланган тартибда уларга берилган жамоат, ижтимоий-маиший объектлар ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек, транспорт воситалари, хўжалик анжомлари ва бошқа кўчар ҳамда кўчмас мол-мулк уларнинг мулкидир.
46. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий манбалари:
ўз маблағларидан;
маҳаллий бюджет маблағларидан;
грантлар ва инвестициялар даромадларидан;
фуқаролар йиғинларининг ўз мулкидан олинган даромадлардан;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлардан ташкил топади.
47. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари банк ҳисобварағидаги молиявий маблағларини мустақил тасарруф этади.
Фуқаролар йиғинининг молиявий маблағлари олиб қўйилиши мумкин эмас.
48. Фуқаролар йиғинининг кенгаши молиявий маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) олдида ҳисоб беради.
9-боб. Якунловчи қоидалар
49. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолиятининг ҳисобини юритади ҳамда давлат статистика ва солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.
50. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклиф фуқаролар йиғинига унинг раиси, кенгаши, тафтиш комиссияси томонидан киритилиши мумкин.
51. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) тасдиқлангандан кейин тегишли Давлат хизматлари марказларида ҳисобга олинади. Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олингач қонуний кучга кирган ҳисобланади.
52. Фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш маъмурий-ҳудудий бирликлар ва маҳалла бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда, чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
53. Фуқаролар йиғини фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тугатиш комиссияси тузилади.
54. Фуқаролар йиғини тугатилганда унинг маблағи ва мол-мулк фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ушбу Низом мақсадлари учун сарфланади.
Фуқаролар йиғини тўғрисида намунавий низомга ИЛОВА
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) Тафтиш комиссияси Фуқаролар йиғинининг кенгаши Маҳалла еттилиги Фуқаролар йиғинининг раиси Ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосари— профилактика инспектори Ҳоким ёрдамчиси Хотин-қизлар фаоли Ёшлар етакчиси Ижтимоий ходим Солиқ инспектори Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи Ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия Хотин қизлар билан ишлаш бўйича комиссия Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи «Кексалар маслаҳати» гуруҳи «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳи Маҳалла назорати гуруҳи «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия Аёллар маслаҳат кенгаши
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини ҳузуридаги комиссиялар (кейинги ўринларда — комиссиялар) фаолиятини тартибга солади.
2. Комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга , фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ жамоатчилик асосида амалга оширади.
3. Фуқаролар йиғини ҳузурида қуйидаги комиссиялар фаолияти йўлга қўйилади:
фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси;
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси;
фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси;
фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси.
2-боб. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси фаолиятини ташкил этиш
1-§. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
4. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг (кейинги ўринларда — оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудда миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни кенг тарғиб этиш;
оилаларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга оширишда иштирок этиш, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳоли ўртасида оилавий низолар, ёшлар тарбиясига эътиборсизлик ҳолатлари, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, ичкиликбозлик ҳамда гиёҳвандлик иллатларига берилиши, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши — оилалар барбод бўлишининг асосий сабабларидан бири эканлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
йигит ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, оиланинг муқаддаслиги ва оилавий муносабатлар бузилишининг олдини олиш бўйича манзилли тарғибот ишларини ташкил этиш;
суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан никоҳдан ажрашишга ариза билан мурожаат қилган эр-хотинларни яраштириш учун тегишли чоралар кўриш бўйича хабар олингандан сўнг ярашиш учун белгиланган муддат тугашидан ўн кун аввал уларни яраштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида тегишли равишда суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органини хабардор қилиш;
ҳудудда осойишталикнинг бузилишига сабабчи бўлаётган оилаларнинг турмуш тарзи ва муҳитини ўрганиб, тинчлик ва тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш бўйича чора — тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
намунали оилалар, уларнинг фарзанд тарбияси борасидаги тажрибаларини ҳамда оила аъзолари ўртасидаги ибратли муносабатларни оммалаштириш;
ўсиб келаётган ёш қизлар ўртасида миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида бўлиш ҳамда билим ва одоб қоидаларини, маънавий-маърифий фазилатларни кенг тарғиб этиш;
аҳоли ўртасида тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятлар ва ибратли анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борадаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш.
5. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
6. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
маҳалла ва оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни ўрганиш ва улардаги ҳолат тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун фарзандлари ўқиётган таълим муассасаларидан зарур маълумотларни ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда олиш;
маҳалла ва оилалардаги тинчлик ва осойишталик, ҳамжиҳатликка салбий таъсир этувчи омилларни ҳамда бунга сабабчи бўлган шахсларни аниқлаш, салбий ҳолатларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
низолашаётган эр-хотин ва яқин қариндошлар ўртасидаги мол-мулк, мероснинг бўлинишида ўз ваколати доирасида иштирок этиш;
никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган оилаларда болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшаши, болаларнинг фарзандликка олиниши ёки махсус муассасаларга, шу жумладан «Меҳрибонлик» уйлари ва «Ғамхўрлик» марказларига жойлаштирилиши масаласининг белгиланган тартибда ҳал қилинишида ўз фикрини билдириш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида зарур ахборот ва тушунтиришлар олиш учун ўз мажлисларига давлат органларининг масъул ходимларини, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни таклиф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича тавсиялар бериш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ёш оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш.
7. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришни, эрта никоҳ ва ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш;
ўз фаолиятида фуқаролар қадр-қимматининг камситилиши, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
8. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси ва унинг аъзолари:
оилалар билан ишлашда ҳар бир оиладаги муҳитни инобатга олган ва замонавий самарали услубларни қўллаган ҳолда индивидуал ёндашиш;
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
2-§. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
9. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси таркибига маҳалла хотин-қизлар фаоли, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, имом-хатиб, таълим муассасалари раҳбарлари ёки уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, оилавий шифокорлик пункти (оилавий поликлиника) вакили, психологлар, ҳаётий тажрибага эга бўлган, намунали оила бошлиқлари, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган маҳалла фаоллари киритилиши мумкин.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясига раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, унинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.
10. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси раиси:
комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;
оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбирларда бевосита иштирок этади;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва котибини сайлайди.
11. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
12. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
13. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
3-боб. Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
1-§. Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
14. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда — хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия) асосий вазифалари ҳисобланади:
хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш;
маҳалла ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалардаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан биргаликда меҳнат жамоаларида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган имкониятлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларга хотин-қизларни манзилли жалб этиш;
хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;
хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг (жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш каби)нинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш;
миллий, диний урф-одатлар ва маросимларнинг тартибли, ихчам ва замонавий, кенг аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилишида фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
шакллантирилган рўйхат асосида қизларнинг оилавий муҳити, эҳтиёжлари ва қизиқишлари, тўгаракларга қамровини ўрганиш, уларнинг бўш вақтларини мақсадли ташкил этишда ёшлар етакчисига кўмаклашиш;
шахсий кўникмаларини ривожлантириш истагини билдирган ўсмирлик ёшидаги қизларни «Бибихоним мактаблари» машғулотларига жалб этиш;
тарбияси оғир қизлар билан комиссия аъзолари, «Ибратли оила», «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонлари совриндорлари, «Қизлар одоби тарғиботчиси» кўрик-танлови ғолибларини жалб этган ҳолда якка тартибда суҳбатлар ташкил этиш, уларнинг оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни «Ота-оналар университети» машғулотларига жалб этиш;
«Қизлар одоби» тарғиботчиси танловининг туман (шаҳар) босқичларида фаол аёллар иштирокини таъминлаш;
хотин-қизларнинг театрларга, маданият ва маърифат масканларига ташрифларини уюштириш;
хотин-қизларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш эҳтимоли мавжуд оилаларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш;
таҳдид ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларнинг ҳимоясини таъминлашга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга оид ҳаракатларни амалга оширишда кўмаклашиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, пробация хизмати ҳисобида турган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни ишга жойлаштиришга, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмаклашиш;
хорижга чиқиб кетаётган ва хориждан келаётган хотин-қизлар ҳисобини олиб бориш, уларнинг оилалари аҳволидан хабардор бўлиб туриш, хорижда ишлаб келган хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш.
15. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
16. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш;
фарзанд тарбияси борасида ибратли бўлган оналарни, ижтимоий фаол хотин-қизларни, иқтидорли қизларни рағбатлантириш, шунингдек, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
17. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
комиссия фаолиятида фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини, шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
18. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оила соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
2-§. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
19. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.
Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия таркибига фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари-профилактика инспектори, таълим муассасалари, оилавий шифокорлик пункти (оилавий поликлиника), Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона ва ташкилотлардаги бошланғич ташкилотлари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар вакиллари, психологлар, шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол хотин-қизлар киритилиши мумкин.
комиссияга раҳбарлик маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилади.
комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, унинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
20. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси:
комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.
комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
21. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
22. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
23. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
4-боб. Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
1-§. Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
24. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда — ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:
оилаларни ўрганиш, камбағал оилалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни аниқлаш ва ҳисобга олишга кўмаклашиш;
аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳақида фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатиш, уларга ижтимоий ҳимоялаш, соғломлаштириш, маиший шарт-шароитларини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;
қонунчилик ҳужжатларининг, шунингдек, фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш;
«маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» ҳамкорлик тизими асосида аниқланган муаммоларнинг масъул ижрочилар томонидан кўриб чиқилиши, шунингдек, ҳал этилганлик ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш.
25. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар филиаллари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
26. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
камбағал оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ушбу мақсадларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини жалб этиш бўйича фуқаролар йиғинига таклиф киритиш;
камбағал оилалар, вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилалар фарзандларини соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ёзги дам олиш масалаларида ва бошқа ижтимоий тадбирлар ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларга мурожаат қилиш тўғрисида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш;
жамоатчилик назоратини амалга ошираётганда тадбирлар ўтказиш ташаббуси билан чиқиш, уларни ташкил этиш, шунингдек, уларда иштирок этиш;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат органларидан сўраб олиш;
жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юбориш;
давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш.
27. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиясининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
камбағал оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминлаш;
жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
жамоатчилик назоратини амалга оширишда қонунда белгиланган, давлат органларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этиш;
давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;
давлат органларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг фаолияти учун тўсиқлар яратмаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
28. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий муҳофаза ҳамда жамоатчилик назорати соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
2-§. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
29. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзолари фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида камида 15 кишидан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия таркибига фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар киритилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.
30. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия раиси:
комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
Комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.
31. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
32. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ўз фаолиятини олиб боришда фуқароларнинг мурожаатлари, комиссия раиси ва аъзоларининг таклифлари, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларнинг келиб чиқишига қараб йиғилиш ўтказади ва тегишли қарорлар қабул қилади.
33. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
34. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиянинг котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
35. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
5-боб. Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
1-§. Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
36. Қуйидагилар фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси) асосий вазифалари ҳисобланади:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда иштирок этиш;
аҳолининг уйларни, ҳовлилардаги биноларни, ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдончаларини жиҳозлаш, йўллар, кўприклар, кўчалар, коммунал тармоқларни қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш, тарих ва маданият ёдгорликларини, қабристонларни таъмирлаш ишларида ихтиёрийлик асосида қатнашишларини ташкил этиш, шу жумладан, ҳашарлар уюштириш, кўриклар ва танловлар ўтказишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ободонлаштириш масалалари юзасидан фуқаролар йиғинининг ваколатлари доирасида ҳудудда жойлашган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш бўйича таклифлар киритиш;
камбағал оилаларнинг уйлари ва хонадонларини таъмирлаш, ушбу мақсадда аҳолидан ихтиёрийлик асосида маблағ йиғиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан фуқаролар йиғинига ва унинг кенгашига таклиф киритиш;
ҳудудда ёқилғи, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сувдан тежамли фойдаланиш ва уларнинг беҳуда сарфланишини камайтиришга доир тадбирлар ўтказишга кўмаклашиш;
аҳоли пунктлари, сув таъминоти манбалари, турар жойлар, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назоратнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
аҳоли томонидан чиқиндиларнинг белгиланган жойларга ташланишини назорат қилиш, мавсумий хазонлар ёқилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш;
фуқаролар йиғини аъзоларининг экологик маданиятини ошириш, ёшлар ўртасида экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишларига доир тарғибот ишларини амалга ошириш;
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар (кўп квартирали уйлар) атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
37. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекциялари, коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
38. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан тасдиқлаш учун йиғин кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштиришга оид тадбирлар ташкил этиш юзасидан фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш;
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларини, мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғини аъзоларининг атроф табиий муҳит тозалигини сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга ошираётган ибратли ишлари ва ижобий тажрибаларини оммалаштириш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га таклифлар киритиш.
39. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш;
йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
40. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия раиси ва унинг аъзолари:
ўз фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомала ва холис бўлишлари;
ўз билимларини, айниқса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари зарур.
2-§. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияни шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
41. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда 5 йил муддатга сайланади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия таркибига таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотининг вакиллари, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори), шунингдек, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияга раҳбарлик фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик, томорқа ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия таркибига номзод сифатида кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзоси муддатидан аввал комиссия таркибидан чиқса, комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.
42. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия раиси:
комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг комиссия аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан комиссия раисининг ўринбосарини ва комиссия котибини сайлайди.
комиссия раиси ўринбосарининг вазифалари комиссия раиси томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланади. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
43. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиянинг йиллик, чораклик иш режалари комиссия йиғилишида муҳокама қилинади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия иш режаси ижроси юзасидан комиссия аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда комиссия йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия йиғилиши, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия йиғилишида иштирок этаётган аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганда қарор қабул қилинган ҳисобланади.
44. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия котиби йиғилишларнинг баёнини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
45. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
6-боб. Фуқаролар йиғинининг тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил этиш
1-§. Фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
46. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан молиявий-хўжалик фаолияти соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлган фуқаролар йиғини аъзолари орасидан камида уч нафар таркибда яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
47. Тафтиш комиссиясининг мақсади фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текширишдан иборат.
48. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга , фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорларига ҳамда ушбу Намунавий низомга мувофиқ амалга оширади.
49. Тафтиш комиссияси ўз текширишларини фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорига мувофиқ амалга оширади.
Тафтиш комиссияси режадан ташқари текширишларни фуқаролар йиғини аъзоларининг камида учдан бир қисмининг сўровига биноан ўтказади.
50. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақилдир ва фақат фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобдордир.
51. Қуйидагилар Тафтиш комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фуқаролар йиғини органлари томонидан фуқаролар йиғини мол-мулкини сақлаш ва ундан фойдаланиш, жумладан пул маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланиши ҳолатини текшириш;
фуқаролар йиғини органлари томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритилишини текшириш;
фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётганлигини текшириш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда фуқаролар йиғинига таклиф ва хулосалар киритиш;
жалб этилган ҳомийлик хайрия маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига киритиш.
52. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини бир йиллик ёки бошқа даврдаги фаолияти якунлари бўйича фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) қарорига мувофиқ текширади.
Фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати якуни бўйича мажбурий амалга оширилади.
53. Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
текшириш ўтказиш бўйича йиллик иш режаларини тузиш ва тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) киритиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил белгилаш;
текшириш ўтказиш учун зарур бўлган, шунингдек, фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятига доир ёзма маълумотлар олиш;
зарур ҳолларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил аудиторлар ва мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
молия-хўжалик ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш, зарур ҳолларда хонадонларга бориб маълумотларни солиштириш;
фуқаролар йиғини номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
молия-хўжалик фаолиятида белгиланган норматив кўрсаткичлар ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш;
фуқаролар йиғини мол-мулкидан фойдаланишнинг ҳолатини ўрганиш;
текшириш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича моддий жавобгар шахслардан тушунтиришлар олиш;
молия-хўжалик фаолиятида аниқланган камчилик ва қонунбузарлик ҳолатлари бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)ни чақириш тўғрисида таклиф киритиш;
фуқаролар йиғини кенгаши ёки фуқаролар йиғини раиси томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини, уларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) қарорларига мувофиқлигини текшириш;
солиқ инспекцияси, статистика органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари учун ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;
фуқаролар йиғинининг молиявий ҳужжатларини, мол-мулк хатлови бўйича маълумотларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;
юритилаётган бухгалтерия ҳисобининг мавжуд норматив қоидаларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;
молия-хўжалик ҳисоботини белгиланган тартиб асосида юритиш бўйича тавсиялар бериш;
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклиф киритиш.
Тафтиш комиссиясининг талабига кўра фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолияти учун масъул шахс зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
54. Тафтиш комиссияси қуйидаги мажбуриятларга эга:
текшириш ўтказишда қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Намунавий низом талабларига қатъий амал қилиш;
ўтказилган текшириш натижаларига доир хулосалар нусхаларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га амалга оширилган текширишлар натижалари юзасидан ёзма ҳисоботларни ўз вақтида етказиш;
ўз вазифаларини бажариш пайтида Тафтиш комиссияси аъзоларига маълум бўлган сир сақланадиган маълумотларни ошкор қилмаслик.
Текширишларни ўтказиш пайтида Тафтиш комиссияси аъзолари текшириш мавзусига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар ва материалларни пухта текширишга мажбур.
Тафтиш ўтказилаётган вақтда ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш Тафтиш комиссияси раиси зиммасида бўлади.
2-§. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил этиш
55. Фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) фуқаролар йиғини раиси сайловидан сўнг бир ой ичида Тафтиш комиссиясини тузади, Тафтиш комиссия аъзолари ва раисини сайлайди.
Тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини сайлаш учун номзодлар фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилади.
Тафтиш комиссияси таркибига номзоди кўрсатилган шахс, агар фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.
Фуқаролар йиғини (раиси) томонидан тақдим этилган номзод сайланмаган тақдирда, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан шу куннинг ўзида фуқаролар йиғини аъзолари орасидан унинг ўрнига бошқа номзод тақдим этилади ва белгиланган тартибда сайланади.
Тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари беш йил муддатга сайланади.
Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.
56. Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси қуйидаги ҳолларда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)нинг қарори билан Тафтиш комиссия таркибидан чиқарилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
ушбу Намунавий низомда назарда тутилган ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганда;
Тафтиш комиссияси фаолиятига тааллуқли масалаларга доир фуқаролар йиғини мажлисларида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) узрли сабабларсиз мунтазам равишда уч ёки ундан ортиқ марта иштирок этмаганда, унинг топшириқларини бажармаганда;
фуқаролар йиғинининг обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар, ножўя ишлар содир этганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарори билан бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ёки асосан яшаш жойи ўзгарганда;
соғлиғининг ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этган тақдирда.
Тафтиш комиссияси раиси ёки аъзоси Тафтиш комиссияси таркибидан чиқарилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) бир ой муддат ичида Тафтиш комиссиясининг янги раиси ёки аъзосини сайлайди.
57. Тафтиш комиссиясининг мажлиси унда Тафтиш комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.
Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаётганларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда Тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Тафтиш комиссияси аъзолари Тафтиш комиссиясининг қарорига рози бўлмаганда мажлис баённомасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига), фуқаролар йиғини кенгашига етказишга ҳақлидирлар.
58. Тафтиш комиссияси раиси:
Тафтиш комиссияси мажлисларини чақиради ва ўтказади;
Тафтиш комиссиясининг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Тафтиш комиссияси номидан вакил бўлади;
Тафтиш комиссияси номидан чиқариладиган ҳужжатларни имзолайди;
Йилнинг ҳар чорагида бир марта амалга оширилган ишлар бўйича фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот беради.
59. Тафтиш комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғини бошқа органларининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
3-§. Тафтиш комиссиясининг хулосаси
60. Тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари асосида қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тайёрлайди:
ҳисоботлардаги ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли ва тўғри эканлигига берилган баҳо;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳолатлари, шунингдек, қонунбузилиши фактлари тўғрисидаги маълумот;
аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар.
61. Тафтиш комиссияси хулосаси Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, фуқаролар йиғини раиси ва фуқаролар йиғини бухгалтерия ҳисобини юритиш учун фуқаролар йиғини раиси тавсияси асосида фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан белгиланган масъул шахс томонидан имзоланади.
62. Фуқаролар йиғини раиси ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул шахс Тафтиш комиссияси хулосаси бўйича эътироз билдирган тақдирда, хулосага имзо қўйиш билан бир вақтда ўз эътирозини илова қилиши мумкин.
63. Текшириш натижалари бўйича тузилган хулосага нисбатан билдирилган эътирозлар бўйича Тафтиш комиссияси ўз фикрини билдиради.
64. Тафтиш комиссияси ҳисоботи фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) кўриб чиқилмагунгача учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
65. Тафтиш комиссиясини тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш, тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) қарорига мувофиқ амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
66. Комиссияларни тугатиш ва унинг фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
67. Ушбу Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмаларининг (кейинги ўринларда — жамоатчилик тузилмалари) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамоатчилик тузилмалари ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини ходимлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, шунингдек, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи бошқа жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
3. Фуқаролар йиғинларида қуйидаги жамоатчилик тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади:
«Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси;
«Аёллар маслаҳат кенгаши»;
«Кексалар маслаҳати» гуруҳи;
«Маҳалла назорати» гуруҳи;
Маҳалла еттилиги.
4. Жамоатчилик тузилмалари қарорлари тавсиявий хусусиятга эга. Жамоатчилик тузилмаларининг низоми фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан тасдиқланади.
5. Жамоатчилик тузилмалари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойилларига риоя этган ҳолда амалга оширади.
2-боб. «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Ота-оналар университети»нинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
6. «Ота-оналар университети» (кейинги ўринларда — Университет) ушбу Намунавий низомга мувофиқ оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган маҳалла ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда юзага келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.
Университетнинг мақсади маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбиясига оид масалаларда ота-оналарнинг малакасини оширишда ёрдам бериш, бу борада оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.
7. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш;
маҳалладаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олишга кўмаклашиш;
фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш;
оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.
8. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
оилалар ва муайян шахсларга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш жараёнида унга ўзгартириш киритиш;
Университет томонидан ташкил этиладиган машғулотлар режасини тузиш, заруратга кўра уни такомиллаштириш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбир ва машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
Университет машғулотларини маҳалла ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, оммавий ахборот воситаларида ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.
9. Университет қуйидагиларга мажбур:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
оилалар ва маҳаллалардаги маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлигининг бузилиши, шу жумладан, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга кўмаклашиш;
ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича фуқаролар йиғини ҳаётида, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини, шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш;
Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари билан тизимли ишларни ташкил этиш;
фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўймаслик;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Университет аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
2-§. Университет таркибини шакллантириш
10. Университет таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилгандан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.
Унга фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади. Университет раҳбарининг ўринбосари лавозимига номзодга ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Университет фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.
11. Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.
12. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Университет йиғилиши аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
13. Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Университетнинг йиллик, чораклик иш режалари, шу жумладан, Университет машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.
14. Университет раҳбари:
Университет фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;
оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган маҳалла ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда юзага келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади;
Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва оила билан ишлаш одоб-ахлоқ қоидалари бузилмаслигини эътиборга олган ҳолда, бажарилишини таъминлайди;
Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;
Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради.
15. Университет раҳбарининг ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу Намунавий низомда назарда тутилган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб Университет раҳбари томонидан белгиланади.
Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
16. Университет ўз аъзолари томонидан оилавий муносабатларда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг шакллантирилган рўйхатини ўрганади ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
17. Маҳалла ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда юзага келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
18. Рўйхатдаги оила ёки шахс билан индивидуал ёки гуруҳларда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.
19. Чора-тадбирлар ўз ичига оиладаги вазиятни ва юзага келган муаммоларни баҳолаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилади.
Шунингдек, тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари ва тарғибот ишларидан ҳам иборат бўлиши мумкин.
20. Ушбу Намунавий низомга 1-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида:
оила ёки шахс тўғрисидаги маълумотлар (мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, оила таркиби, вояга етмаган шахслар сони ва бошқа маълумотлар);
қийин вазият юзага келганлик сабаби (муаммо);
муаммо ечимини топиш бўйича қилинадиган ишлар (ишлар номи ва муддати кўрсатилган ҳолда);
муаммо ечимига нималар тўсқинлик қилиши, тўсиқларни бартараф этиш чоралари (бошқа идора ва ташкилотларни жалб қилиш эҳтиёжи мавжудлиги) кўрсатилади.
21. Университет томонидан режалаштириладиган тадбирлар ва машғулотлар унда иштирок этувчиларнинг ёши, жинси, маълумотини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Гуруҳларда ўтказиладиган тадбирлар ва университет машғулотларининг жойи, вақти ва ташкил этиш тартиби унинг иштирокчиларининг бўш вақтини ҳисобга олган ҳолда Университет йиғилиши томонидан белгиланади.
22. Гуруҳларда ўтказиладиган Университет машғулотлари қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мумкин:
оила ҳуқуқи;
оила маънавияти;
оила бошқаруви;
оила иқтисодиёти;
оила психологияси;
оиланинг тиббий маданияти;
оилада соғлом турмуш тарзи.
23. Университет машғулотларининг мавзулари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ва мавжуд муаммолардан, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб белгиланади.
24. Оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган ишлар якуни бўйича Университет иштирокчилари ўртасида сўровномалар ўтказилади, оила ёки шахс қийин вазиятдан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги хулоса шакллантирилади ва ушбу хулоса асосида қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсни рўйхатдан чиқариш амалга оширилади.
25. Ой, чорак, ярим йиллик ва йил якуни бўйича натижалар таҳлил этилади ва қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсларнинг рўйхатдан чиқарилган сони Университет фаолиятининг самарадорлигини аниқловчи омил сифатида белгиланади.
26. Университет томонидан қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахслар ўртасида ўтказиладиган намунавий сўровноманинг шакли Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.
27. Университетнинг тарғибот тадбирлари унинг аъзолари томонидан маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида Университетнинг мақсад ва вазифалари юзасидан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш ва республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш орқали амалга оширилади.
28. Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар Университет фаолиятини самарали ташкил этишга методик ва амалий жиҳатдан кўмаклашадилар.
3-§. Университет аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш
29. Университет аъзоларининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тўхтатилади:
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
вафот этганда.
30. Университет аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, бир ой муддатда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказилади.
3-боб. «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг фаолиятини ташкил этиш.
1-§. «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
31. «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг (кейинги ўринларда — Кенгаш) мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этишдан иборат.
32. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, зарур ҳолларда «Аёллар дафтари»га киритиш учун анкета-сўровнома тўлдириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш;
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш, уларга психологик маслаҳатлар бериб бориш;
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган имкониятлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш;
хотин-қизларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий маслаҳатлар бериш орқали уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаолликларини ошириш;
аҳоли ўртасида «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш;
хотин-қизларнинг, айниқса, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
33. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хотин-қизларнинг, шу жумладан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказиш;
ўтказилган тадбирлар якунларига бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ҳамда уларни фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширувчи ташкилотлар билан мақсадли алоқалар ўрнатиш;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этиш;
зарур ҳолатларда Кенгаш фаолиятига малакали мутахассисларни жалб этиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалар доирасида ташаббуслар кўрсатиш;
семинар, тренинг, учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш;
хотин-қизлар, айниқса, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
34. Кенгаш қуйидагиларга мажбур:
ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Намунавий низом талабларига риоя қилиш;
фуқаролар билан мулоқотда самимий, хушмуомала ва холис бўлиш;
давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;
хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этиш, аён бўлган сирларнинг ўзгаларга ошкор қилинишига йўл қўймаслик.
2-§. Кенгаш таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш
35. Кенгаш фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Кенгаш аъзолари сони фуқаролар йиғинидаги аҳоли сони ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
36. Кенгаш таркибига маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, маҳаллада истиқомат қиладиган ҳамда бой ҳаётий ва амалий тажрибага эга, аёлларнинг муаммоларидан яқиндан хабардор бўлган, фаол ҳамда ташаббускор, аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган хотин-қизлар, зиёли онахонлар, тадбиркор аёллар, ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, отинойилар, психологлар киритилиши мумкин.
37. Кенгаш фаолияга маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган, ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган, салоҳиятли, фаол аёл раҳбарлик қилади.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Кенгаш фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.
38. Кенгаш раиси:
Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Кенгаш мажлисларини чақиради ва раислик қилади;
Кенгашнинг жорий ишларини ташкил қилади;
фуқаролар йиғини, фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида Кенгашнинг номидан вакил бўлади;
Кенгаш номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;
Кенгаш фаолиятига оид ўқув-методик кўрсатмалар ҳақида аъзоларни ўз вақтида хабардор қилади ва ижроси амалга оширилишини таъминлайди;
Кенгаш фаолиятини таҳлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
Кенгашнинг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кенгаш раиси ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни Кенгаш аъзолари ўртасида тақсимлайди ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди.
39. Кенгаш ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Кенгаш раисини, унинг ўринбосарини ва Кенгаш котибини сайлайди.
Кенгаш раиси ўринбосарининг вазифалари Кенгаш раиси томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли билан келишган ҳолда белгиланади. Кенгаш раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда, раис ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
40. Кенгаш котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
41. Кенгаш йиғилишлари заруратга қараб, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
42. Кенгаш иш тартиби (жадвали) Кенгаш раҳбари томонидан Кенгаш аъзолари билан келишган ҳолда мазкур Намунавий низомга 2-иловада келтирилган иш тартиби асосида белгиланади.
43. Кенгашга ажратилаётган хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, хоналарни таъмирлаш, Кенгаш аъзоларини моддий рағбатлантириш харажатлари тегишли ташкилотлар, жамғармалар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
44. Қуйидагилар Кенгашнинг иш фаолияти усуллари ҳисобланади:
индивидуал суҳбат;
индивидуал маслаҳат (таълим олиш, иш фаолиятидаги муаммолар, шахслараро муносабатлар, шахсий муаммолар бўйича);
анкета сўрови;
психологик ташхис қўйиш;
психологик, педагогик ва ҳуқуқий маслаҳат, психологик коррекция;
тренинг (ўзаро муносабатлар ва касбий муваффақиятга эришишга кўмаклашувчи қизиқарли ва самарали машқлар);
давра суҳбати;
маънавий-маърифий тадбир;
психолог билан психологик компетентлилик ва юзага келаётган муаммоли вазиятларни самарали ечиш кўникмасини ривожлантирувчи турли формат (маъруза, семинар, клуб)да мавзули учрашувлар.
45. Кенгаш ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
46. Кенгаш фаолиятини туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими мувофиқлаштиради, методик-амалий жиҳатдан кўмаклашади, Кенгашнинг иш режасини тасдиқлайди, чораклик, ярим йиллик ва йиллик фаолияти мониторингини юритади.
47. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан мунтазам равишда «Аёллар маслаҳат кенгашлари» раҳбарлари ва аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш чоралари кўрилади.
48. Кенгаш фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар билан қуйидаги ҳолатларда ўзаро ҳамкорлик қилади:
хотин-қизларнинг муаммоларига комплекс ёндашиш зарурияти туғилганда;
муаммоли масалаларни ҳал этиш мурожаат этган хотин-қизларнинг оила аъзолари билан боғлиқ бўлганда;
хотин-қизларнинг фарзанд тарбиясидаги ҳамда оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги ролини оширишга оид таклифлар ишлаб чиқишда;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда.
4-боб. «Кексалар маслаҳат гуруҳи»нинг фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Кексалар маслаҳат гуруҳи»нинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
49. «Кексалар маслаҳат гуруҳи»нинг (кейинги ўринларда — Гуруҳ) мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни тарбиялашда унумли фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.
50. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқаролар йиғини ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
камбағал ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда фуқаролар йиғини кенгашига, давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;
аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;
ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалга оширилишида фаоллик кўрсатиш;
лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият»нинг салбий иллатлари тарқалишини олдини олиш, фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик муносабатини шакллантириш;
кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш каби тарғибот тадбирларини амалга ошириш;
ижтимоий ҳимоядаги ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларни амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишини назорат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ҳолда ўтказиш бўйича маҳаллада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказиш;
ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатлар уюштириш.
51. Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбирларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;
маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;
ижтимоий фаол, ташаббускор, фидойи кексаларни рағбатлантириш, шу жумладан, «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га таклифлар киритиш;
маҳаллада кексаларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тавсиялар бериш.
52. Гуруҳнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
фуқаролар йиғини ҳаётида, фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш;
йўналиши бўйича тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
Гуруҳ фаолиятида фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Гуруҳ аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
2-§. Гуруҳ таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
53. Гуруҳ таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда беш йил муддатга сайланади.
Гуруҳ таркибига ижтимоий фаол, маҳаллада обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари киритилади.
Гуруҳга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси томонидан амалга оширилади.
Гуруҳ таркибига номзодга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакиллари йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, у сайланган ҳисобланади.
Гуруҳ аъзоси муддатидан аввал Гуруҳ таркибидан чиқса, Гуруҳнинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан сайланади.
54. Гуруҳ раҳбари:
Гуруҳ фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларнинг Гуруҳ аъзолари томонидан бажарилишини таъминлайди;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
Гуруҳ номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
55. Гуруҳ ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан Гуруҳ раҳбарининг ўринбосарини ва Гуруҳ котибини сайлайди.
Гуруҳ раҳбари ўринбосарининг вазифалари Гуруҳ раҳбари томонидан фуқаролар йиғини кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади.
Гуруҳ раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда раҳбар ўринбосари унинг вазифасини бажаради.
56. Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Гуруҳнинг йиллик, чораклик иш режалари Гуруҳ йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Гуруҳ иш режаси ижроси юзасидан Гуруҳ аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда Гуруҳ йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
Гуруҳ йиғилиши, агар унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашаётган бўлса, ваколатли ҳамда аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.
57. Гуруҳ котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
58. Гуруҳ ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши)га ҳисобот бериб боради.
4 1 -боб. Маҳалла назорати гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш
1-§. Маҳалла назорати гуруҳининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
58 1 . Маҳалла назорати гуруҳининг мақсади аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирокини кенгайтириш орқали давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат.
58 2 . Қуйидагилар Маҳалла назорати гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:
қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва жамоатчилик фикри ҳисобга олиниши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг таъминланиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларига, уларнинг мансабдор шахслари зиммасига юкланган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функциялар бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни бажаришга доир фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.
58 3 . Маҳалла назорати гуруҳи ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиш ҳолатини ўрганади;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритади;
давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллага бириктирилган ходимлари томонидан бажарилаётган ишларнинг натижаларини таҳлил қилади;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, киритилган таклифларни мазкур давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида муҳокама қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади;
қабул қилинган дастурлар асосида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
ижтимоий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органлари ва ташкилотларига таклифлар киритади;
жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларига кўриб чиқиш учун юбориш;
жамоатчилик назорати натижалари асосида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
58 4 . Маҳалла назорати гуруҳи ўз вазифаларини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси ҳамда бошқа комиссиялари, ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлик қилади.
58 5 . Маҳалла назорати гуруҳи ўзининг асосий вазифа ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатлар ва сўровлар юбориш;
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
давлат органлари ва ташкилотларидан уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ахборотлар, статистика ва бошқа материалларни белгиланган тартибда олиш;
ижтимоий аҳамиятга эга масалалар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа қарорлари лойиҳалари юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёхуд фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувини ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти бўйича жамоатчилик манфаатига дахлдор ахборотни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш орқали жамоатчилик мониторингини амалга ошириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш;
ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш;
аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамаларни, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
юкланган вазифаларни бажариш учун нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар йиғинининг бошқа жамоатчилик комиссиялари ва тузилмалари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
Маҳалла назорати гуруҳи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
58 6 . Маҳалла назорати гуруҳи ўз фаолиятини амалга оширишда:
жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига риоя қилиши;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган чекловларга амал қилиши;
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, ошкор этмаслиги шарт.
2-§. Маҳалла назорати гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
58 7 . Маҳалла назорати гуруҳи унинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, котиби ва аъзоларидан иборат.
58 8 . Маҳалла назорати гуруҳи аъзолигига маҳаллада обрў-эътиборли, ижтимоий фаол, бошқаларга ибрат бўладиган, катта ҳаётий тажрибага эга фуқаролар (давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари бундан мустасно), шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Маҳалла назорати гуруҳи таркибини шакллантиришда гендер тенглик тамойилига риоя қилинади, шунингдек, унинг таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳам киритилади.
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг сони чекланмаган.
58 9 . Маҳалла назорати гуруҳи аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан ҳар 5 йилда сайланади.
Маҳалла назорати гуруҳига фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.
Маҳалла назорати гуруҳи таркибига киритиладиган номзодга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда, у сайланган ҳисобланади.
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоси муддатидан аввал гуруҳ таркибидан чиқарилганда, гуруҳнинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
58 10 . Маҳалла назорати гуруҳи ўзининг биринчи ташкилий йиғилишида аъзолар ичидан гуруҳ раҳбарининг ўринбосарини ва гуруҳ котибини сайлайди.
58 11 . Маҳалла назорати гуруҳи аъзолари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг боғланиш маълумотлари (телефон, почта ва электрон манзиллари) ва уларга киритилган ўзгартиришлар улар сайланган пайтдан бошлаб 5 кун ичида туман (шаҳар) ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий веб-сайтларида (кейинги ўринларда — веб-сайт) алоҳида бўлимда эълон қилиниши шарт.
58 12 . Қуйидаги ҳолатларда Маҳалла назорати гуруҳи раҳбарининг ўринбосари, котиби ва аъзолари гуруҳ таркибидан чиқарилиши мумкин:
уларнинг Маҳалла назорати гуруҳи таркибидан чиқиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
узрли сабабларсиз Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларида иштирок этмаганда, шунингдек, мазкур Низомнинг 58 5 -бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
уларга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.
58 13 . Маҳалла назорати гуруҳи раҳбари:
Маҳалла назорати гуруҳи фаолиятига раҳбарлик қилади ва ташкил этади;
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларида раислик қилади;
Маҳалла назорати гуруҳининг ҳужжатларини имзолайди;
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларининг зиммасига юкланган вазифалар бажарилишини таъминлайди;
веб-сайтда Маҳалла назорати гуруҳи фаолияти билан боғлиқ очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг жойлаштирилиши ҳамда янгиланиб борилишини таъминлайди;
Маҳалла назорати гуруҳининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
58 14 . Маҳалла назорати гуруҳи раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда, унинг вазифасини раҳбар ўринбосари бажаради.
58 15 . Маҳалла назорати гуруҳининг котиби:
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишларига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, давлат органлари ва ташкилотларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
кун тартибига мувофиқ Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишлари ўтказилишини ташкил этади;
Маҳалла назорати гуруҳи йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини гуруҳ раҳбари билан келишади;
Маҳалла назорати гуруҳи аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни гуруҳ йиғилиши ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
жамоатчилик назорати натижаларига кўра тайёрланган таклиф ҳамда тавсиялар тегишли давлат органлари ва ташкилотларига жўнатилишини таъминлайди.
58 16 . Вазифалар тақсимоти ҳамда унга асосан тузилган Маҳалла назорати гуруҳининг йиллик, чораклик иш режалари гуруҳнинг йиғилишида муҳокама этилади ва фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланади.
Маҳалла назорати гуруҳи иш режасининг ижроси юзасидан гуруҳ аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳар ойда гуруҳ йиғилишларида эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилиб борилади.
58 17 . Маҳалла назорати гуруҳининг йиғилиши, агар унда гуруҳ аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Маҳалла назорати гуруҳининг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.
58 18 . Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Маҳалла назорати гуруҳи раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
58 19 . Маҳалла назорати гуруҳининг якуний ҳужжатида баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинади.
58 20 . Маҳалла назорати гуруҳи ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот бериб боради.
3-§. Маҳалла раиси сўровини амалга ошириш тартиби
58 21 . Маҳалла раиси тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
58 22 . Давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бўлган ҳужжатлар фуқаролар йиғини раиси сўрови орқали талаб қилиб олиниши мумкин эмас.
58 23 . Маҳалла раиси сўрови фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидангина юборилиши лозим. Фуқаролар йиғини фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий манфаатларни кўзлаб маҳалла раиси сўровини юбориш тақиқланади.
58 24 . Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишида маҳалла раиси сўрови мазмуни бўйича муҳокама ўтказилади, зарур бўлган ҳолларда эса, фуқаролар йиғини кенгашининг муҳокамасига киритиш тавсия этилади.
Муҳокама натижалари бўйича мазкур сўровни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
58 25 . Маҳалла назорати гуруҳи ёки фуқаролар йиғини кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳалла раиси сўрови давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли мансабдор шахсига юборилади.
58 26 . Маҳалла раиси сўрови давлат органлари ва ташкилотларининг битта мансабдор шахси номига ҳам, бир неча мансабдор шахси номига ҳам юборилиши мумкин.
58 27 . Маҳалла раиси сўрови қисқа, лўнда ва тушунарли тарзда фуқаролар йиғинининг расмий бланкасида расмийлаштирилади ва маҳалла раиси томонидан имзоланади.
58 28 . Маҳалла раиси сўровида қуйидагилар:
маҳалла раиси сўрови юборилиши сабабларининг қисқача асоси;
маҳалла раиси сўрови кимга юборилаётган бўлса, ўша шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
ахборот (ҳужжатлар) тақдим этиш тўғрисидаги ёки тегишли маълумотларни текшириш ҳақидаги талаблар;
маҳалла раиси сўровига ўн беш кун муддат ичида жавоб тақдим этиш кўрсатилган бўлиши лозим.
58 29 . Маҳалла раиси сўрови қайси мансабдор шахс номига юборилган бўлса, жавоб хати ўша мансабдор шахс ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ва сўров олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, сўралган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролар йиғини раисига юборилади.
58 30 . Маҳалла раиси сўровига жавоб хати Маҳалла назорати гуруҳи йиғилишида, зарур бўлган ҳолларда эса, фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида маҳалла раиси томонидан ўқиб эшиттирилади.
58 31 . Маҳалла назорати гуруҳининг йиғилиши ёки фуқаролар йиғини кенгаши мажлисида маҳалла раиси сўровига жавоб хати муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинади.
4 2 -боб. «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Маҳалла еттилиги»нинг асосий мақсади, вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
58 32 . «Маҳалла еттилиги»нинг мақсади маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишдан иборат.
58 33 . Қуйидагилар «Маҳалла еттилиги»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудда қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг ижроси таъминланишини, оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи ва эҳтиёжларини ўрганишда фуқаролар йиғини кенгашига кўмаклашиш;
жисмоний шахсларни «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жисмоний шахсларга «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари», Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан тасдиқланган «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати»да келтирилган ижтимоий ёрдам ва субсидиялар ажратиш;
фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва бундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан киритилган хулоса асосида «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам бериш бўйича коллегиал қарор қабул қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятига доир масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тегишли таклифлар киритиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
58 34 . Мазкур Намунавий низомнинг 4-бандида белгиланган жамоатчилик тузилмалари қарорларининг тавсиявий хусусиятга эга эканлиги тўғрисидаги қоида «Маҳалла еттилиги»нинг жисмоний шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш юзасидан қабул қиладиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.
58 35 . «Маҳалла еттилиги» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
жисмоний шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасига бевосита алоқаси бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг вакилларини «Маҳалла еттилиги» фаолиятига жалб этиш.
«Маҳалла еттилиги» қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
58 36 . «Маҳалла еттилиги»нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ўз фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилиш;
фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслик;
«Маҳалла еттилиги» аъзоларига аён бўлган шахсий ҳаётга оид маълумотларни ўзгаларга ошкор қилмаслик.
2-§. «Маҳалла еттилиги» таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш
58 37 . «Маҳалла еттилиги» таркибига 7 нафар аъзодан иборат бўлган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори киритилади.
«Маҳалла еттилиги»га фуқаролар йиғини раиси раҳбарлик қилади.
«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
58 38 . Маҳалла раиси:
«Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;
мажлисларни чақиради ва ўтказади;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларида унинг номидан вакил бўлади;
«Маҳалла еттилиги» номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
58 39 . «Маҳалла еттилиги» котиби вазифасини бажариш маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисига юкланади.
58 40 . «Маҳалла еттилиги» ваколатига доир масалалар унинг мажлисларида кўриб чиқилади.
«Маҳалла еттилиги» мажлисининг ҳужжатларини тайёрлаш ва аъзоларини чақириш вазифаси котиб томонидан амалга оширилади.
Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юкланган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш, улардан чиқариш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириш учун жавобгар ҳисобланади.
«Маҳалла еттилиги» котиби йиғилишларнинг баённомасини юритади ва қарорлар ижросини назорат қилади.
58 41 . «Маҳалла еттилиги»нинг йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Йиғилишни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, «Маҳалла еттилиги»нинг янги йиғилиши ўтказиладиган сана эълон қилинади.
58 42 . «Маҳалла еттилиги» йиғилишининг қарори йиғилишда иштирок этадиган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
58 43 . «Маҳалла еттилиги» ўз фаолияти юзасидан ҳар ойда маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига, йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакиллари йиғилишига) ҳисобот беради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
59. Фуқаролар йиғинидаги жамоатчилик тузилмаларининг тугатиш ва фаолиятини қайта ташкил этиш тегишли фуқаролар йиғини бирлаштирилганда, бўлинганда, тугатилганда ва чегаралари ўзгартирилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қарорига мувофиқ амалга оширилади.
60. Ушбу Намунавий низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида намунавий низомга 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» «Ота-оналар университети» раҳбари ___________ 20___ йил «____» _________ 1. Мурожаат қилган шахс/оила ҳақида қисқача маълумот: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 2. Мурожаат мақсади, муаммо: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 3. Мурожаат қилган шахс/оила билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси Т/р Тадбирлар номи Муддатлар Жалб қилинадиган ташкилот/мутахассис Кутилаётган натижа 1. Вазиятни баҳолаш 1 кун Университет аъзоси Муаммоларни аниқлаш 2. 1-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (ўғлига) 5 кун Мактаб психологи билан индивидуал суҳбат Психологик ҳолати ва ахлоқини яхшилаш 3. Қизиқишига кўра фарзандини тўгаракка жалб қилиш 3 кун Мактаб маъмурияти Боланинг бўш вақтини тўғри тақсимлаш 4. 2-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (онасига) 3 кун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси билан индивидуал суҳбат Ишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиш 5. Оила иқтисодиёти бўйича ўқув машғулоти (онасига) 2 ҳафта (жадвал асосида) Гуруҳларда машғулотлар Оила иқтисодиётига оид билим ва кўникмаларга эга бўлиш ... Масъул шахс ___________________ ЭРИШИЛГАН НАТИЖА: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ХУЛОСА: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида намунавий низомга 2-ИЛОВА
____________ фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг раҳбари ва аъзолари томонидан фуқароларни қабул қилиш вақти
Т/р Қабул куни Вақти Ф.И.О Лавозими 1. Душанба 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 2. Сешанба 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 3. Чоршанба 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 4. Пайшанба 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 5. Жума 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 6. Шанба 10.00 — 13.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 15.00 — 18.00 ____________ маҳалла фаоли, кенгаш аъзоси 7. Ҳар куни Заруратга қараб ____________ маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, кенгаш раиси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ва кўкрак нишон бериш, ундан фойдаланиш, шунингдек, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишони ўрнига янгисини бериш тартибини белгилайди.
2. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисининг ваколати ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисининг фуқаролик паспорти ўрнини босмайди.
3. Фуқаролар йиғини раисининг кўкрак нишони тегишли ҳудудда раислик мақомига эга бўлган мансабдор шахс сифатида ажратиб турувчи белги ҳисобланади.
Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
4. Фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишон туман (шаҳар) фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (кейинги ўринларда кўмаклашувчи комиссия деб аталади) томонидан берилади.
5. Фуқаролар йиғини раиси ўзига берилган гувоҳнома ва кўкрак нишондан ўз ваколати муддати давомида фойдаланади.
6. Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати тугаганидан кейин (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) гувоҳнома ва кўкрак нишони кўмаклашувчи комиссияга қайтарилиши шарт.
2-боб. Гувоҳнома ва кўкрак нишоннинг шакли, гувоҳнома бланкаларини тайёрлаш, улар билан таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
7. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари ҳамда кўкрак нишон кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.
Гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тавсифга биноан қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.
Гувоҳноманинг муқоваси ва бланкаси бошқа шахслар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.
8. Фуқаролар йиғини раиси сайланган деб топилгач, сайлов ўтказилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай кўмаклашувчи комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:
фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланган баённомаси ва қарори;
фуқаролар йиғини раиси паспортининг нусхаси;
3х4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат.
9. Гувоҳнома бланкалари фуқаролар йиғини раиси паспортининг нусхаси ҳамда ишчи гуруҳнинг баённомаси ва қарори асосида тўлдирилади. Зарур маълумотлар киритилгандан кейин гувоҳномалар бланкаларига улар эгаларининг фотосурати ёпиштирилади.
Гувоҳнома кўмаклашувчи комиссиянинг раиси томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланади. Тайёрланган гувоҳнома шаффоф плёнка билан қопланади.
10. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномаларини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш дафтари) рўйхатдан ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг тартиб рақами ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлиши лозим.
11. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.
Ҳисобга олиш дафтари ип ўтказиб тикилади, муҳрланади ва кўмаклашувчи комиссияда унинг ваколат муддати давомида сақланади.
Навбатдаги сайловлар эълон қилингач ҳисобга олиш дафтари янги тузилган кўмаклашувчи комиссияга топширилади.
12. Кўкрак нишони ушбу Низомга 3-иловада келтирилган тавсиф ва намунага биноан тайёрланади.
13. Гувоҳнома ва кўкрак нишони сайлов ўтказилган ва фуқаролар йиғини раиси сайланган деб топилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилади.
14. Тўлдиришда бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
15. Гувоҳнома ва кўкрак нишони фуқаролар йиғини раисига у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини кўрсатганидан кейин берилади.
16. Гувоҳнома берилаётганда фуқаролар йиғини раиси гувоҳномани олганлиги тўғрисида ҳисобга олиш дафтарига имзо қўяди.
17. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишони ўрнига фуқаролар йиғини раисининг аризасига биноан янги гувоҳнома ҳамда кўкрак нишони берилиши мумкин.
Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда гувоҳнома алмаштирилади.
18. Гувоҳнома йўқолганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқолганлиги ва у ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.
Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.
19. Йўқолган гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
20. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар йўқ қилиниши ва бу ҳақида далолатнома тузилиши керак. Гувоҳномалар кўмаклашувчи комиссия томонидан йўқ қилинади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Фуқаролар йиғини раиси гувоҳнома ва кўкрак нишонининг сақланиши учун шахсан жавобгардир. Гувоҳнома ва кўкрак нишонини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг шакли Гувоҳноманинг муқоваси
Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг ТАВСИФИ
Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг муқоваси 60 х 90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда, чармдан ёки унинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14-шрифтда «FUQAROLARNING OʻZINI OʻZI BOSНQARISН ORGANI», пастда эса «GUVOНNOMA» деган матн жойлашган.
Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага жойлаштирилади.
Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида бажарилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида «GUVOНNOMA №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, унинг пастида алоҳида фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, шунингдек, тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Koʻmaklashuchi komissiya raisi» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.Oʻ» ҳарфлари жойлашади.
Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда «ГУВОҲНОМА №» сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек, тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда «Кўмаклашувчи комиссия раиси» сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда «М.Ў» ҳарфлари жойлашади.
Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.
Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномаларини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш
______________________________________________________________________ (туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиянинг номи) Т/р Гувоҳноманинг тартиб рақами Эгаси ва имзолаган шахснинг Ф.И.О. Амал қилиш муддати Эгасининг фотосурати Олинганлиги тўғрисида имзо, сана Қайтариш санаси, олган шахснинг Ф.И.О., лавозими, имзоси Йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами)
Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишонининг
Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишонининг ТАВСИФИ
Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) 23 х 28 миллиметр ўлчамдаги қалқон шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг марказида маҳалланинг рамзий дарвозасини ифодаловчи арка жойлашган бўлиб, унинг ортида баланд тоғлар орасидан кўтарилаётган қуёш нурлари фонида тоғлардан водий ва воҳалар томон оқаётган дарёлар тасвирланган.
Кўкрак нишонининг чап томонида қад ростлаб турган замонавий бинолар ҳамда ўнг томонидаги қишлоқ, дала ва дарахтлар обод ва кўркам маҳалла маъносини ифода этади.
Кўкрак нишонининг пастки қисмида оқ рангли лента тасвирланган бўлиб, лента ичига тилла рангда «MAНALLA RAISI» ёзуви жойлашган.
«MAНALLA RAISI» ёзувининг остида яшилликка бурканган экин майдонлари тасвирланган.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқдир.
Кўкрак нишонининг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун айлана кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 5-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Фуқаролар йиғини раиси иш юритишнинг тўғри йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида ходимлардан бирини фуқаролар йиғинида иш юритишни ташкил этиш ва олиб бориш бўйича масъул этиб белгилайди (кейинги ўринларда — масъул ходим).
Масъул ходим фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлисларини ўтказишга доир материалларни тайёрлайди, фуқаролар йиғини мажлисининг, фуқаролар йиғини кенгашининг ва фуқаролар йиғини раисининг қарорлари ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлайди, иш юритишни олиб боради.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмаларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш ушбу тузилмаларнинг котибларига юкланади.
3. Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини ва унинг органларида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда ушбу Низомга мувофиқ замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда самарали олиб борилишини таъминлаш учун шахсан масъулдир.
4. Масъул ходим фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан, ишга янги қабул қилинган ходимларни фуқаролар йиғини тузилмаси, мазкур Низом, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва текширишнинг асосий қоидалари, ички меҳнат интизоми ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир бошқа ҳужжатлар билан таништиради.
Бунда, фуқаролар йиғини аъзоларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти яратиб берилиши кафолатланади.
5. Масъул ходим ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда ҳужжатлар янги тайинланган масъулга (масъул ходим белгилангунга қадар фуқаролар йиғинининг раисига далолатнома асосида топширилади.
2-боб. Иш юритишни ташкил этиш
6. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқаролар йиғинида қуйидаги ҳужжатлар тайёрланади:
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;
фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳужжатлари, шунингдек, комиссиялар йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалар;
фуқаролар йиғини ҳузуридаги Тафтиш комиссияси ҳужжатлари, йиғилиш баённомалари;
фуқаролар йиғинидаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг ҳужжатлари, шунингдек, тузилма йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;
фуқаролар йиғинидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг ҳужжатлари, шунингдек, гуруҳ йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг ҳужжатлари, шунингдек, гуруҳ йиғилишлари ўтказилган сана, ҳозир бўлган аъзолар сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолдаги баённомалари;
Фуқаролар йиғинида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилган бўлса, ушбу тадбиркорлик бўйича маслаҳат марказининг ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши қарорлари, фуқаролар йиғини раисининг қарорлари ва топшириқлари.
7. Фуқаролар йиғинининг бошқа ташкилотлар билан хизмат алоқалари хатлар билан почта, шунингдек, электрон ҳужжат алмашинуви орқали амалга оширилади. Тезкор равишда бериладиган маълумотлар электрон почта, факс орқали ёки телефонограмма ва телеграмма тарзида юборилади.
8. Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), фуқаролар йиғини кенгаши мажлиси баённомаларини, бошқа ташкилотларга юбориладиган хатларни имзолайди.
9. Баённомалар фуқаролар йиғини раиси, у йўқлигида эса — мажлисда раислик қилган унинг ўринбосарларидан (фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари) бири томонидан имзоланади.
Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати якуни бўйича фуқаролар йиғинининг молия-хўжалик фаолиятини мажбурий текширишга оид баённомалар Тафтиш комиссияси раиси томонидан ҳам имзоланади.
10. Фуқаролар йиғинида иш юритишнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги йиғмажилдлар юритилади:
фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳужжатлари;
фуқаролар йиғинининг Тафтиш комиссияси ҳужжатлари;
фуқаролар йиғинидаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг ҳужжатлари;
фуқаролар йиғинидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг ҳужжатлари;
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг ҳужжатлари;
«Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг ҳужжатлари;
Фуқаролар йиғинидаги тадбиркорлик бўйича маслаҳат марказининг ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ҳужжатлар.
Йиғмажилдлар фуқаролар йиғини ва унинг органлари тўғрисидаги низомлар асосида тузилади.
Йиғмажилдларни юритишда ҳужжатлар номенклатураси ва уларни сақлаш муддати кўрсатилиши лозим.
11. Юритиладиган йиғмажилдлар фуқаролар йиғини раисининг тегишли ўринбосари томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланади.
Йиғмажилдларни сақлаш масъул ходим томонидан амалга оширилади.
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси ва «Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг ҳужжатлари маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан юритилади, имзоланади ва тасдиқланади.
3-боб. Иш юритишни олиб бориш
12. Фуқаролар йиғинларига тушаётган ҳужжатларни қабул қилиш, уларга бирламчи ишлов бериш (рўйхатга олиш, фуқаролар йиғини раисига киритиш учун тайёрлаш) масъул ходим томонидан амалга оширилади.
13. Ҳужжатлар солинган конвертлар, шу жумладан, буюртма конвертлар масъул ходим томонидан очилади. Бунда конвертнинг тўғри етказилганлиги ва бутлиги текширилади. Конвертнинг бутлиги бузилган бўлса ёки ундаги ҳужжатлар ва иловалар етарли бўлмаса, бу ҳақида дарҳол ҳужжатни юборувчига маълум қилинади, икки нусхада далолатнома тузилиб, бири масъул ходимда қолдирилади, иккинчиси ҳужжатни юборган ташкилотга (мансабдор шахсга) жўнатилади.
Фуқаролар йиғинига хатолик туфайли тушган ҳужжатлар узоғи билан беш кун муддат ичида масъул ходим томонидан янги конвертга солиниб, аввалги конвертни илова қилган ҳолда тегишли ташкилот (мансабдор шахс)ларга жўнатилади ва бу ҳақида жўнатувчига хабар қилинади.
14. Тушган ҳужжатлар солинган конвертлар (ҳужжатни юборувчининг манзили ва юборилган вақти фақат конверт орқали аниқланадиган ҳоллардан ташқари) йўқ қилинади.
15. Тушган ҳужжатлар рўйхатга олинадиган ва рўйхатга олинмайдиган ҳужжатлар туркумига бўлинади.
Мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатга олинмайди. Рўйхатга олинадиган тушган ҳужжатларга рўйхатга олиш штампи қўйилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, улар қаердан келганлигидан қатъи назар, алоҳида рўйхатга олинади ва уларнинг ҳисоби юритилади.
16. Фуқаролар йиғинига тушган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган шаклда Фуқаролар йиғинларига тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатга олингандан сўнг фуқаролар йиғини раисига берилади.
17. Фуқаролар йиғини томонидан тайёрланадиган ва бошқа ташкилот (мансабдор шахс)лардан келадиган ҳужжатлар билан ишлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
фуқаролар йиғини раиси томонидан ҳужжатга резолюция белгиланади ва унда ҳужжатнинг ижроси бўйича асосий кўрсатмалар ва ижро муддати акс эттирилади;
кўриб чиқилган ҳужжат резолюцияни назорат карточкасига кўчириш учун масъул ходимга қайтарилади;
ҳужжат тегишли жойларга етказилади.
Тушган ҳужжатни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш учун киритиш ҳужжат тушган кунда, кўриб чиқилган ҳужжатни тегишлилиги бўйича жўнатиш резолюция белгиланган кунда амалга оширилиши лозим.
Агар резолюцияда ҳужжатнинг ижросига бир нечта ходим масъул этиб белгиланган бўлса, унинг ижроси учун фамилияси биринчи кўрсатилган ходим масъул ҳисобланади.
18. Чиқувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни жўнатиш масъул ходим томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатларни конвертга солишдан аввал уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловаларнинг мавжудлиги, ҳужжатни олувчилар сонига ҳужжат нусхаларининг мувофиқ келиши текширилади. Нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар ижрочига тўғрилаш учун қайтарилади.
Буюртма бўйича юбориладиган ҳужжатга ҳужжат юбориладиган ташкилот (мансабдор шахс)лар рўйхати тузилади ва масъулнинг фамилияси ҳамда юборилган сана кўрсатилади.
Юбориш учун масъул ходимга берилган ҳужжатлар шу куннинг ўзида ёки бир суткадан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва юборилиши керак.
19. Масъул ходим мунтазам равишда тушган, чиқарилаётган, шу жумладан, фуқаролар йиғини ходимлари томонидан тайёрланган ҳужжатларни ҳисобга олиб боради ҳамда йил якунлари бўйича маълумотларни умумлаштиради.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳисоби алоҳида юритилади.
20. Тушган (чиқарилаётган) ҳужжатнинг индекси мазкур Низомга 3-иловада кўрсатилган шаклда йиғмажилдлар номенклатурасидаги тегишли индекс ва рўйхатга олиш рақамидан иборат бўлади, қарор ва мажлис баённомалари индекслари бундан мустасно. Уларнинг индекслари ҳужжат турига мувофиқ рўйхатга олиш рақамларидан иборат бўлади.
21. Ҳужжатларни рўйхатга олиш ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган назорат карточкаларида расмийлаштирилади. Назорат карточкаси реквизитлари таркиби «назорат белгилари» устуни «ижрочилар», «ижрочининг имзоси», «ижро ҳолати» ва бошқалар билан тўлдирилиши мумкин.
Назорат карточкаларида ҳужжатлар рўйхатга олинаётганда фақат фуқаролар йиғинида тузилган ёки бошқа ташкилотлардан юборилган ҳужжатлар (сўровлар) мустақил тарзда рўйхатга олиниши лозим. Жавоб тариқасида юборилган ҳужжатлар назорат карточкасининг ўзида белгиланади.
Назорат карточкаларининг календарь шкаласи ҳужжатлар ижроси муддатларини назорат қилиш учун қўлланилади. Унда ҳужжат ижро қилиниши лозим бўлган сана белгиланади.
«Корреспондент» устунига ҳужжатни юборган ёки ҳужжат юборилаётган ташкилот номи ёзилади. Фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати тайёрланганда фуқаролар йиғинининг номи ёзилади.
«Ҳужжат тушган сана ва индекс» устунида ҳужжат тушган сана ва фуқаролар йиғинида берилган индекс кўрсатилади.
«Ҳужжатнинг санаси ва индекси» устунида ҳужжатни юборган ташкилот томонидан белгиланган ҳужжат юборилган сана ва индекс кўрсатилади. Чиқиш хати ёки фуқаролар йиғинининг ички ҳужжати рўйхатга олинганда ушбу устунда рўйхатга олинаётган ҳужжат имзоланган сана ва индекс ёки рўйхатга олиш рақами қўйилади.
«Қисқача мазмуни» устунида ҳужжатнинг тури, сарлавҳаси ёки қисқача мазмуни кўрсатилади.
«Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар» устунида топшириқ берилаётган шахснинг фамилияси, масалани ҳал қилиш бўйича қисқа ва аниқ топшириқ, бажариш муддати, резолюция муаллифи ва сана кўрсатилади.
«Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот» устунида масаланинг аниқ ечими, жавоб хатининг сана ва индекси кўрсатилади. Агар жавоб хатини тайёрлаш зарурати бўлмаса, ташаббусли ҳужжатдаги масала қачон, ким томонидан ва қандай ҳал қилинганлиги тўғрисида ёзув киритилади.
«Ҳужжатни олганлиги тўғрисида ижрочининг имзоси» ва «Сана» устунларида ижрочи имзо қўяди ва ҳужжат олинган сана кўрсатилади.
«Назорат белгилари» устунида ҳужжатнинг ижро муддатларини назорат қилиш тўғрисида белгилар қўйилади ва ҳужжат ижроси кечикишининг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Назорат карточкасининг «Фонд №», «Рўйхат №», «Йиғмажилд №» устунлари архивда тўлдирилади.
Назорат карточкалари фуқаролар йиғини иш ҳажмига қараб нашр қилинади.
Назорат карточкалари хронологик тарзда — аввалги вақтдан кейинги вақтга тартиби бўйича жойлаштириб борилади.
22. Фуқаролар йиғинларида назорат картотекаси юритилиши лозим. Бунда ахборотнинг йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш учун ахборот хавфсизлиги талабларини бажарган ҳолда махсус автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланилиши мумкин.
23. Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича назорат картотекаси уларнинг фамилиялари бўйича алифбо тартибида ҳамда рўйхатга олиш рақами тартиби бўйича тузилади.
24. Ҳужжатнинг ҳар бир тури (қарор, баённома, хат ва бошқалар) аниқ белгиланган реквизитлар мажмуига (таркибий қисмларига) ва улар жойлашувининг стандарт тартибига эга бўлиши керак.
25. Ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштиришга қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
ҳужжат муаллифини (фуқаролар йиғинининг номини, логотипини, қоидага кўра, ҳужжат бланкасида) кўрсатиш;
ҳужжатнинг турини кўрсатиш, матнга сарлавҳа тузиш, манзил ва санани кўрсатиш;
ҳужжатни индекслаш;
ҳужжатни тайёрлаган масъул шахснинг имзоси;
ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш (имзолаш, муҳрлаш);
ҳужжатнинг ижро қилинганлиги ва йиғмажилдга жойлаш тўғрисидаги белги.
26. Ҳужжатларни тузиш учун А4 (210 х 297) ва А5 (148 х 210) шаклдаги бланкалар қўлланилади. Ҳужжат бланкасида 5-иловага мувофиқ реквизитлар кўрсатилган бўлиши керак.
Аниқ ҳужжатлар турига йил мобайнида 200 дан ортиқ эҳтиёж бўладиган ҳолларда бланкаларни нашр қилиш усули бўйича тайёрлашга йўл қўйилади.
Бланкалар чапдан 20 мм, юқоридан 10 мм, ўнгдан ва пастдан 8 мм дан кам бўлмаган ўлчамларда ёзув киритиладиган майдонларга эга бўлиши керак.
27. Икки ва ундан ортиқ варақларда тайёрланадиган ҳужжатларнинг иккинчи ва кейинги варақлари рақамланиши керак. Рақамлар варақнинг юқори қисмининг ўртасида, араб рақамлари билан қўйилади, бунда «варақ» сўзи ва тутуқ белгилари қўйилмайди.
28. Ҳужжат турининг номи ҳар бир ҳужжатда (хатлардан ташқари) кўрсатилиши шарт.
29. Ҳужжат сарлавҳаси қисқа шаклда бўлиб, асосий матн мазмунини аниқ ифодалаши керак. Сарлавҳаларни ҳужжатнинг номига мувофиқ ҳолда шакллантириш тавсия этилади. Масалан:
қарор (нима тўғрисида?): «Моддий ёрдамга ариза олиш тўғрисида», йиғилиш баённомаси (ниманинг?): «Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси йиғилишининг».
Сарлавҳа варақнинг чап қисмига ёзилади. А5 шаклда тузиладиган телеграммалар, эслатмалар матнига сарлавҳа қўйилмайди.
30. Ҳужжатлар ташкилотларга, таркибий бўлинмаларга ёки мансабдор шахсга манзили кўрсатилиб юборилади. Ташкилот номи ва таркибий бўлинма номи бош келишикда кўрсатилади. Масалан:
Учтепа тумани Электр тармоқлари корхонаси
Ҳисоб-китоб бўлимига
Ҳужжат ташкилот раҳбарига юборилаётганда ташкилот номи ҳужжатни олувчининг лавозими номи таркибига киритилади. Масалан:
Тошкент юридик коллежи директори
Б.Э. Аллаевга
Агар ҳужжат бир нечта турдош ташкилотларга юборилаётган бўлса, уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш керак. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги таълим муассасалари раҳбарларига
Ҳужжатда ҳужжатни олувчилар тўрттадан кўп бўлмаган тақдирда, уларнинг номи тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжат беш ёки ундан кўп манзилга юборилаётганда ҳужжатни юбориш учун рўйхат тузилади ва ҳар бир ҳужжатда битта олувчи қўшимча (ёзма ёки босма тарзда) кўрсатиб қўйилади. Масалан:
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
«Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини
ҳудудидаги корхоналар, муассасалар,
ташкилотлар раҳбарларига (рўйхат бўйича)
Агар ҳужжат жисмоний шахсга юборилаётган бўлса, аввал почта манзили, сўнгра олувчининг исми, отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси кўрсатилади. Масалан:
100129, Тошкент ш. Чилонзор тумани
6-мавзе, 9-уй, 69-хонадонда яшовчи
С.А. Барноевга
Давлат ташкилотлари ва доимий олувчиларга юборилаётган ҳужжатларга почта манзили қўйилмайди.
31. Ҳужжатлар санаси расмийлаштирилаётганда йил, сана ва ойнинг тартиб рақами араб рақамларида қўлланилади. Масалан: 22.04.2021 й.
Молиявий тусдаги маълумотларга эга ҳужжатларда санани расмийлаштиришда сўз ва рақамлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Масалан: 2021 йил 23 апрель.
32. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишуви фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг шахсий имзосидан ташқари, исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва имзолаш санасини ўз ичига олган тегишли визалар билан расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда виза қўяётган шахснинг лавозими ҳам кўрсатилади.
Ҳужжат бўйича қўшимчалар ва эътирозлар алоҳида варақда келтирилади. Масалан:
Фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчиси
(имзо) С.М. Мирзаев
Қўшимчалар ва эътирозлар илова қилинади. 04.04.2021 й.
Визалар «Имзо» реквизитидан қуйида ёки ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади.
Ташқи келишувда (бошқа ташкилотлар билан) келишув грифи, келишув маълумотномаси расмийлаштирилади.
Келишув грифи «Имзо» реквизитидан қуйида ёки ҳужжатнинг охирги варағи орқасига қўйилади. У қуйидаги элементларни ўз ичига олади: «Келишилган» сўзи, келишган мансабдор шахс лавозими (ташкилот номи ҳам кўрсатилади), шахсий имзо, исми, отаси исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, сана. Масалан:
Келишилган
«Олтинсой» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси
(имзо) Б.И. Мирзаев 06.04.2021 й.
33. «Имзо» реквизити таркибига ҳужжатни имзолаётган шахснинг лавозими (агар ҳужжат бланкада расмийлаштирилмаган бўлса, тўлиқ, агар бланкада бўлса, қисқа), шахсий имзо ва унинг таърифи киради. Масалан:
«Янги ҳаёт» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси
(имзо) А.Ж. Тожиев
Ҳужжат бир неча мансабдор шахслар томонидан имзоланаётганда уларнинг имзоси эгаллаган лавозимига кўра юқоридан пастга қаратиб жойлаштирилади.
Тенг лавозимдаги шахслар томонидан ҳужжат имзоланаётганда уларнинг имзоси бир қаторга жойлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раиси узоқ вақт бўлмаганда, ҳужжатларни фуқаролар йиғини раиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилган шахс имзолайди. Бунда ҳужжатни имзоловчи шахснинг амалдаги лавозими ва унинг фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатнинг лавозим номи олдига эгик чизиқ қўйиб ёки «ўрнига» сўзини ишлатиб имзолашга йўл қўйилмайди.
34. Фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат қуйидагиларни ўз ичига олган тасдиқлаш грифига эга бўлиши керак: «Тасдиқлайман» сўзи, ҳужжатни тасдиқлаётган шахснинг лавозими, шахсий имзо, исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси ва сана. Масалан:
«Тасдиқлайман» Учқўрғон тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси имзо А. Маҳмудов 07.04.2021 й.
Тасдиқлаш грифи ҳужжатнинг юқориги ўнг қисмига жойлаштирилади. Тасдиқлаш ҳақидаги имзодан сўнг фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилади.
35. Ҳужжатнинг ижроси бўйича топшириқлар фуқаролар йиғини раиси резолюцияси шаклида берилади. Резолюция таркибига қуйидаги мажбурий элементлар киритилади:
ижрочи (ёки ижрочилар фамилияси);
топшириқ мазмуни;
ижро этиш муддати (зарур ҳолларда);
фуқаролар йиғини раисининг имзоси;
резолюция қўйилган сана. Масалан:
Б.М. Мирзабоевга
Фуқаролар йиғини кенгаши йиғилишига материал тайёрлашингизни сўрайман.
(имзо) Р.С. Обидов 07.03.2021 й.
36. Фуқаролар йиғинида ҳужжат мазмуни билан таништириш тегишли белгилар билан амалга оширилади.
Ҳужжатнинг тушганлиги ҳақидаги белги ҳужжат биринчи варағининг пастки қисмига қўйилади.
Ҳужжатнинг назоратга олинганлиги ҳақидаги белги ҳужжатнинг биринчи варағи юқори қисмининг ўнг тарафига «Назорат» сўзи ёзилади ёки «Н» белгиси қўйилади.
Ҳужжатнинг ижроси таъминланганлиги ва уни йиғмажилдга жойлаш ҳақидаги белгида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
ижро тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлмаса — қисқача маълумот, ижро тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлганда — унинг санаси ва рақамига ҳавола;
«Йиғмажилдга» сўзи;
йиғмажилдлар номенклатураси бўйича ҳужжат сақланадиган йиғмажилд рақами;
ҳужжатни йиғмажилдга жойлаштириш санаси;
ижрочининг имзоси.
Назоратдаги ҳужжатларнинг ижроси тўғрисида белги белгиланган тартибда қўйилади (фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) қарори — ижро қилинганидан сўнг тегишли қарор билан; фуқаролар йиғини раиси топшириғи — фуқаролар йиғини раиси резолюцияси билан;
қолганлари — фуқаролар йиғини ходимлари томонидан).
«Йиғмажилдга» белгиси ҳужжат билан ишлаш якунига етказилганлигини билдиради.
Ҳар бир ҳужжат бевосита ижрочи тўғрисидаги белгига эга бўлиши керак. Бундай белги ҳужжатнинг ҳар бир нусхасида, ҳужжатнинг сўнгги варағининг пастки чап қисмида, агар жой бўлмаса — варақнинг орқа томонида қўйиладиган ҳужжат ижрочисининг (ҳужжатни тайёрлаган ходимнинг) фамилияси ва хизмат телефонидан иборат. Масалан:
Д.К. Маҳкамов, тел.: 8 (371) 294-45-14.
37. Агар ҳужжатнинг иловалари бўлса — улар ҳақидаги белги қуйидагича қўйилади.
Матнда ҳужжатга илова борлиги кўрсатилади. Масалан:
«Ғунча» кўчасида истиқомат қилувчи иловада келтирилган рўйхатдаги хорижда ишлаб келган фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш чора-тадбирлари кўрилсин».
Маъмурий ҳужжатлар иловалари биринчи варағининг юқориги ўнг қисмида қуйидаги шаклда белгига эга бўлиши керак:
(ҳужжат санаси ва рақами, ҳужжат номи)га илова
Ҳужжатга бир нечта иловалар бўлса — уларга тартиб рақами қўйилади.
Агар ҳужжат матнида унга қўшилган иловалар ҳақида эслатиб ўтилмаса, унда иловаларнинг варақлари ва нусхалари сони келтирилган рўйхат келтирилиши керак.
Агар ҳужжатга бошқа, иловалари мавжуд бўлган ҳужжат қўшиб юборилаётган бўлса — унда илова мавжудлиги ҳақида қуйидаги шаклда белги қўйилади:
Илова:
Туман молия бўлимининг 30.03.2021 йилдаги 104-1/202-сон хати ва унга илова, жами 16 варақда, 5 нусхада.
Агар илова ҳужжатда кўрсатилган барча олувчиларга юборилмаётган бўлса, унда илова мавжудлиги тўғрисида қуйидагича белги қўйилади:
Илова: 5 варақда, 1 нусхада, биринчи манзилга.
Агар илова брошюраланган бўлса — варақлар сони кўрсатилмайди.
38. Ҳужжат нусхаси — ҳужжатдаги барча реквизитларнинг кўчирилган нусхаси. Кўчирма — ҳужжат бир қисмининг нусхаси.
Ҳужжатлардан нусха (кўчирма) фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан берилади. Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари шакллантирилаётганда бошқа ташкилотлардан берилган ва тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан нусха ва кўчирма олишга йўл қўйилади (диплом, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва шунга ўхшаш ҳужжатларнинг нусхалари).
Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) фуқаролар йиғини кенгашининг умумий бланкасида чиқарилади ва унинг аслига тўғрилигини тасдиқловчи ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
Агар нусха бланкада чиқарилмаса, лекин ҳужжатнинг бланкада тайёрланган аслидан олинаётган бўлса — ҳақиқий нусхадаги бланка матни тўлиқ кўчирилади. Нусханинг биринчи варағи юқоридаги ўнг қисмига «Нусха» белгиси қўйилади. Тасдиқловчи ёзув қуйидаги шаклда киритилади:
Аслига тўғри
Фуқаролар йиғини раиси ўринбосари (имзо) З. Мусаев, 03.04.2021 й.
Тасдиқловчи ёзув «Имзо» реквизитидан пастга қўйилади.
Ҳужжатнинг нусхаси (кўчирмаси) бошқа ташкилотга юборилаётганда ёки алоҳида шахсларга берилаётганда тасдиқловчи ёзувга муҳр қўйилади.
39. Бланкаларнинг сақланишини таъминлаш ва ҳисобини юритиш мақсадида ҳар қайси турдаги (қарор, хат) бланкалар рақамланган бўлиши керак.
Рақам бланканинг орқа бетидаги юқори қисмининг чап томонига қўйилади.
40. Тушган ҳужжатларга жавоб хати тайёрланаётганда тушган хатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.
41. Ҳар бир фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) йиғилиш ўтказилган сана, ҳозир бўлган фуқаролар йиғини аъзоларининг сони, кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар кўрсатилган ҳолда баённома юритилади.
Йиғилиш баённомаси ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси ва қарорини фуқаролар йиғинининг раиси имзолайди. Фуқаролар йиғини раиси йўқлигида, мажлисда раислик қилган унинг ўринбосаридан бири имзолайди.
42. Йиғилиш баённомасининг санаси йиғилиш ўтказилган кун ҳисобланади. Йиғилиш баённомаси тартиб рақами йил мобайнида хронологик тарздаги кетма-кетликда белгилаб борилади. Кейинги йил тартиб рақамлари янгидан бошланади.
43. Йиғилиш баённомаси матни кириш ва асосий қисмдан иборат бўлади. Йиғилиш баённомаси матнининг кириш қисмида йиғилиш иштирокчиларининг сони, таклиф қилинганларнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Йиғилиш баённомасида раислик қилувчининг исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси, муҳокама қилинадиган масалалар, ушбу масалалар бўйича маърузачиларнинг исми, отаси исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, регламент кўрсатилган кун тартиби ёзилади.
Йиғилиш баённомасининг асосий қисми кун тартиби бандларига мувофиқ тарзда бўлимларга ажратилади. Ҳар бир бўлим «эшитилди — сўзга чиқдилар — қарор қилинди» тартиби бўйича тузилади.
44. Йиғилиш баённомаси санаси йиғилиш ўтказилган сана ҳисобланади.
45. Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилган санадан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши ва имзоланиши керак.
46. Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва Тафтиш комиссияси, фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари йиғилишлари баённомалари ушбу Низомнинг 42 — 46-бандларига мувофиқ расмийлаштирилади.
47. Йиғмажилдлар номенклатураси — фуқаролар йиғинида юритиладиган, сақлаш муддати кўрсатилган, белгиланган тартибда расмийлаштириладиган йиғмажилдлар сарлавҳаларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.
Йиғмажилдлар номенклатураси йиғмажилдларни тўғри шакллантириш, уларни ҳисобга олиш ва излаб топишни таъминлаш, ҳужжатларнинг сақланиш муддатини кўрсатиш учун тузилади.
48. Фуқаролар йиғини йиғмажилдларининг номенклатураси масъул ходим томонидан тайёрланади.
Йиғмажилдлар номенклатураси фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланади.
Йиғмажилдлар номенклатураси 5 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ёки фуқаролар йиғинининг вазифалари ва таркибий тузилиши ўзгарган вақтда қайта тузилади ва тасдиқланади.
49. Йиғмажилдлар номенклатурасига ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган йиғмажилдлар, шунингдек, ахборот-маълумотнома ва назорат картотекалари, шахсий йиғмажилдлар киритилади.
Йиғмажилдлар номенклатурасига босма нашрлар, брошюралар, ахборот-маълумотномалар, маълумот варақалари, бюллетенлар, кўрсаткичлар, экспресс-маълумотлар киритилмайди.
50. Йиғмажилдлар номенклатураси бўлимлари фуқаролар йиғинининг таркибий тузилишига мувофиқ жойлаштирилади. Таркибий тузилмалар ичида йиғмажилдлар муҳимлик даражаси бўйича қуйидагича тартибда жойлаштирилади:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакилларининг йиғилишининг) ташкилий-фармойиш ҳужжатлари;
фуқаролар йиғини кенгашининг ташкилий-фармойиш ҳужжатлари;
йиғилиш баённомалари ва уларга тегишли материаллар;
режалар, сметалар, ҳисоботлар;
маърузалар, шарҳлар, хизмат хатлари;
ёзишмалар;
маълумотномалар, далолатномалар, маълумотлар;
лимитлар, буюртмалар;
фуқаролар йиғинининг асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар ҳар бирининг ишлари алоҳида тарзда;
фуқаролар йиғини Тафтиш комиссиясининг ишлари;
фуқаролар йиғинидаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг ишлари;
фуқаролар йиғинидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг ишлари;
«Аёллар маслаҳат кенгаши»нинг ишлари;
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг ишлари;
фуқаролар йиғинида тадбиркорлик бўйича маслаҳат маркази ташкил этилган бўлса, маслаҳат марказининг ишлари;
рўйхатлар;
ахборот-маълумот картотекаси.
51. Йиғмажилдлар номенклатурасидаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг таркиби ва мазмунини акс эттириши керак. Номенклатурадаги йиғмажилдлар сарлавҳалари уларда доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлашни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳар бир сарлавҳада ҳужжатнинг турини (турларини), мазмунини, ёзишмаларда эса корреспондентни кўрсатиш керак.
Маъмурий ҳужжатлар ёки йиғилиш баённомаларини ўз ичига олган йиғмажилдлар сарлавҳасида уларнинг асли ёки нусхаси эканлиги кўрсатилиши керак.
Агар йиғмажилд таркиби бир неча турдаги ҳужжатлардан иборат бўлса, бир масалага оид, лекин иш юритиш кетма-кетлиги бўйича ўзаро боғлиқ бўлмаса, сарлавҳаларда «ҳужжатлар» атамаси қўлланилади. Умумлаштирувчи ҳужжатга (масалан, йиғилиш баённомаси) илова ҳужжатлар ҳам «ҳужжатлар» тушунчаси билан белгиланади.
52. Йиғмажилд индекси икки элементдан иборат бўлади: фуқаролар йиғини ва унинг органлари рақами ва ушбу тузилма қисми доирасидаги тартиб рақами (01-1, 01-2, 02-1 ва бошқалар).
Масалан:
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) — 01-1, 01-2 ва бошқалар;
фуқаролар йиғини кенгаши — 02-1, 02-2 ва ҳ. к.;
фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси — 03-1, 03-2 ва ҳ. к.;
фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси — 04-1, 04-2 ва бошқалар.
Йил давомида янги тузилган йиғмажилдлар номлари йиғмажилдга қўшимча тарзда киритилади. Шу мақсадда йиғмажилдлар номенклатурасининг ҳар бир бўлимида захира рақамлар қолдирилади.
53. Йил якунида йиғмажилдлар номенклатураси охирида юритилган йиғмажилдлар сони тўғрисида ёзув киритилади.
54. Йиғмажилдларни шакллантириш — бу йиғмажилдлар номенклатурасига мувофиқ ижро қилинган ҳужжатларни йиғмажилдларга гуруҳлашдир.
Йиғмажилдларни шакллантириш масъул ходим томонидан назорат қилинади.
Йиғмажилдларни шакллантиришда қуйидаги умумий қоидаларга риоя қилиниши керак:
йиғмажилдга фақат ижро қилинган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;
муайян масалага оид барча ҳужжатларни биргаликда жойлаштириш;
иловаларни асосий ҳужжатлар билан бирга жойлаштириш;
йиғмажилдда бир календарь йилга оид ҳужжатларни жамлаш (кейинги йилга ўтувчи йиғмажилдлардан ташқари);
доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлаб йиғмажилдга жойлаштириш.
Йиғмажилдда қайтарилиши лозим бўлган ҳужжатлар, ортиқча нусхалар, ҳужжатнинг қоралама варианти бўлмаслиги керак;
Йиғмажилдда варақлар сони 250 тадан ошмаслиги зарур. Варақлар сони кўп бўлганда иккинчи ва ундан кейинги жилдлар юритилади.
55. Кадрлар масалаларига оид ҳужжатлар алоҳида шакллантирилади.
Маъмурий ҳужжатлар ва йиғилиш баённомалари хронологик тарзда, тегишли рақамлари бўйича жойлаштирилади.
56. Ёзишмалар календарь йил даври учун йиғмажилдга аниқ масалалар бўйича гуруҳланади ва хронологик кетма-кетликда тизимлаштирилади.
Жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин қўйилади.
57. Режалар, ҳисоботлар, сметалар уларнинг лойиҳаларидан алоҳида гуруҳлантирилади.
58. Фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг шахсий варақалари йил давомида мустақил йиғмажилдларга гуруҳланади.
Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган фуқаролар йиғини фаоллари — фуқаролар йиғини раиси маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, Тафтиш комиссияси ва фуқаролар йиғини фаолиятига кўмаклашувчи жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг шахсий варақалари ҳам алоҳида йиғмажилдларга гуруҳланиши мумкин.
59. Фуқаролар йиғинида ҳужжатларнинг сақланиши масъул ходим томонидан таъминланади.
60. Идоравий архивга ёки тегишли архивга берилаётган, доимий ва вақтинча (10 йилдан ортиқ) сақланадиган ҳужжатлар, улар бўйича иш юритиш тугатилгандан 2 йил ўтгандан сўнг тартибга келтирилиши керак.
Ҳужжатларни тартибга келтириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Йиғмажилдлар тикилади, мавжуд талабларга мувофиқ расмийлаштирилади ва уларга рўйхатлар тузилади (доимий ва фуқаролар йиғини фаолларига доир ҳужжатларга алоҳида).
Сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар бўйича масъул ходим фуқаролар йиғини кенгаши аъзолари иштирокида ҳужжатларни йўқ қилишга ажратиш далолатномасини тузади.
Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Рўйхатлар ва далолатномалар тегишли архивнинг эксперт-текшириш комиссияси томонидан маъқуллангандан сўнг фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган далолатномаларга мувофиқ ҳужжатларни йўқ қилиш фуқаролар йиғини кенгаши томонидан амалга оширилади.
61. Ходим ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтганда ижроси тугалланмаган ва унинг ҳисобида бўлган йиғмажилдлар ушбу лавозимга янги тайинланган ходимга ёки унинг мажбуриятлари зиммасига юкланган ходимга ҳисобга олиш карточкаси ёки рўйхатга олиш дафтарига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
Ишдан бўшаган ёки бошқа ишга ўтган ходим олган ҳужжатларини (регламент, йўриқнома, низом ва б.), методик адабиётларни масъул ходимга топширади.
4-боб. Якунловчи қоида
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фуқаролар йиғинларида рўйхатга олинмайдиган келиб тушган ҳужжатларнинг
Т/р Ҳужжат тури 1. Хизмат сафари ва меҳнат таътилига рухсат бериш сўралган хатлар. 2. Реклама хабарлари, плакатлар. 3. Табрик хатлари ва таклиф чипталари. 4. Бухгалтерия ҳужжатлари. 5. Нашрлар (китоблар, журналлар, бюллетенлар). 6. Ойлик ва чораклик ҳисоботлар. 7. Статистик ҳисоботлар шакллари.
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
Фуқаролар йиғинларига тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш
Т/р Сана Индекс Ҳужжатни юборган ташкилотнинг номи (мансабдор шахснинг Ф.И.О ва лавозими) Ҳужжатнинг индекси ва санаси (ҳужжатни юборган ташкилот (мансабдор шахс) томонидан қўйилган) Раиснинг резолюцияси ва санаси Масъул ижрочи (Ф.И.О., ҳужжат олинган сана) Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот (қаерга ва қачон жавоб юборилганлиги, сана ва индекси) ... ... ... ... ... ... ... ...
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _____________________ Фуқаролар йиғини раиси ________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «____» _________ ЙИҒМАЖИЛДЛАР НОМЕНКЛАТУРАСИ _______ № ________ _________________________________________ (тузилган жойи) __________ йил учун Йиғмажилд индекси Йиғмажилд сарлавҳаси (жилд, қисм) Йиғмажилдлар сони (жилдлар, қисмлар) Йиғмажилдни сақлаш муддати ва рўйхат бўйича модданинг тартиб рақами Изоҳ 1 2 3 4 5 Ўринбосар _________________ (имзо) ___________________________ (Ф.И.О.) «КЕЛИШИЛГАН»* ________ (вилоят, шаҳар) архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссиясининг __ йил ___ даги ___-сон баёни *Агар фуқаролар йиғини давлат архивининг жамлаш манбаига киритилган бўлса, у ҳолда йиғмажилдлар номенклатураси тегишли давлат архиви ёки архив иши бошқармаси Эксперт-текшириш комиссияси билан келишилади.
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА
Назорат карточкаси олд тарафи А 5 (210х148)шаклда 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Корреспондент _____________________________________________________________________________ Ҳужжатнинг тушган санаси ва индекси ________________________________________________________ Ҳужжатнинг санаси ва индекси ________________________________________________________________ Қисқача мазмуни___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Резолюция ва ижрочи тўғрисидаги маълумотлар __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Ҳужжатнинг ижроси тўғрисида маълумот _______________________________________________________ (орқа тарафи) Ҳужжатни олганлиги тўғрисида ижрочининг имзоси ___________________ Сана ____________________ Назорат белгилари ________________________________________________________________________ Фонд № _______ Рўйхат № ___________ Йиғмажилд № ______________
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
НАМУНА
Фуқаролар йиғини ҳужжати бланкасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини Oʻzbekiston Respublikasi Toshkent shahar Shayxontohur tumani «Gulobod» mahalla fuqarolar yigʻini Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани Гулобод мавзеси, 26-уй, 12-хонадон Тел/факс 8 (371) 243-13-35 Web:www.mumfy.uz , e-mail: mumfy@inbox.uz СТИР 000186141, МФО 00423, Ҳ/Р 23404000900101017181 ___________________ № ______________________________ __________________даги № __________________________га
Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
НАМУНА
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси шакли «______________» фуқаролар йиғинининг _______-сон баённомаси 20 __ йил «___» __________ _______________туман (шаҳар) Раислик қилувчи: Ф.И.О Қатнашганлар: Жами ___ киши. Ҳовлилар, уйлар, кўчалар, маҳалладан фуқароларнинг вакиллари ____ киши. Таклиф этилганлар: Кенгаш аъзолари: ___ киши. Ташкилотлар вакиллари (Ф.И.О., иш жойи, лавозими). КУН ТАРТИБИ: 1. 2. 3. ЭШИТИЛДИ: Маърузачи: Ф.И.О Сўзга чиқдилар: Ф.И.О ҚАРОР ҚИЛИНДИ: Мажлис котиби имзо Ф.И.О Мажлис раиси имзо Ф.И.О М.Ў.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 10-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси тўғрисидаги намунавий низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида» 2018 йил 15 февралдаги 110-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Қонуни») 2018 йил 22 февралдаги 134-сон қарорига илованинг 4-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони)» 2018 йил 3 майдаги 327-сон қарорининг 3-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар йиғини ҳузуридаги «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги 554-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 186-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-498-сон ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида» 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сон қонунлари)» 2019 йил 15 январдаги 33-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарори)» 2019 йил 22 апрелдаги 346-сон қарорига илованинг 4 ва 13-бандлари .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 июнь,
380-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNAVIY TUZILMASI
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNAVIY NIZOM
NIZOM
DAFTARI
NAMUNASI
NIZOM
ROʻYXATI
DAFTARI
ROʻYXATI
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
“Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, mahalla institutini yanada qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar bilan ishlash tizimini yangi darajaga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 18-fevraldagi PF-5938-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
fuqarolar yigʻinlari toifalarini, faoliyatining asosiy prinsiplarini, huquqiy maqomi, organlari, komissiyalari va jamoatchilik tuzilmalarini, yigʻin raisi, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilarining vakolatlarini, yigʻinlar faoliyatining hisobi va hisobotini, shuningdek, ularni qayta tashkil etish va tugatish tartibini nazarda tutuvchi Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 1-ilovaga muvofiq;
fuqarolar yigʻinlaridagi komissiyalarning huquqiy maqomi, asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari, ularning aʼzolariga qoʻyiladigan talablarni, faoliyatini tashkil etish tartibini nazarda tutuvchi Fuqarolar yigʻini komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq;
fuqarolar yigʻinlaridagi jamoatchilik tuzilmalarining maqsadi, asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlarini hamda uning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilovchi Fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 3-ilovaga muvofiq;
fuqarolar yigʻini raisiga guvohnoma va koʻkrak nishoni berish, ularning shakli, guvohnoma blankalarini tayyorlash, hisobga olish, foydalanish hamda saqlash tartibini belgilovchi Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;
fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil etish, boshqaruv hujjatlarini tayyorlash hamda ularning ijrosini taʼminlash, yigʻinga tushgan hujjatlarni roʻyxatga olish masalalarini tartibga soluvchi Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish va olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
oʻn kun muddatda Fuqarolar yigʻinining “Ayollar maslahat kengashi” faoliyatini samarali tashkil etish uchun har bir fuqarolar yigʻini hududida joylashgan ijtimoiy soha obyektlari (taʼlim muassasalari, oilaviy poliklinikalar, oilaviy shifokor punktlari, mahallalar)da mavjud imkoniyatni manzilli oʻrganish va tahlil qilish orqali alohida xonalar ajratish, ularni zarur jihozlar bilan toʻliq taʼminlash hamda kengash aʼzolarining ishlashi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish choralarini koʻrsin;
bir oy muddatda tasdiqlangan namunaviy nizomlar asosida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan tegishli nizomlarning tasdiqlanishini taʼminlashga hamda ularning oʻz faoliyatini mazkur nizomlar asosida tashkil etishiga koʻmaklashsin;
uch oy muddatda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari xodimlarining malakasini oshirishga doir oʻquv seminarlarini oʻtkazsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda “Mahalla” xayriya jamoat fondining Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishonini tayyorlash sarf-xarajatlari “Mahalla” xayriya jamoat fondiga tushgan qoʻshimcha homiylik mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 1-ILOVA
Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom fuqarolar yigʻinlarining maqomi, maqsadi va asosiy vakolatlari, huquq hamda majburiyatlari, ularning faoliyatini tashkil etish tartibini, shuningdek, fuqarolar yigʻini xodimlari hamda mahalla xotin-qizlar faolining vakolatlarini belgilaydi.
2. Fuqarolar yigʻinining:
rasmiy nomi:_____________________________.
manzili:_________________________________.
hududi:__________________________________.
3. Fuqarolar yigʻinlari faoliyatini tashkil etishning samarali mexanizmlarini ishlab chiqish va joriy etish maqsadida barcha fuqarolar yigʻinlari geografik joylashuvi va aholi soni boʻyicha toifalarga ajratiladi.
Fuqarolar yigʻinlari geografik joylashuvi boʻyicha quyidagi toifalarga boʻlinadi:
shaharda;
tuman markazida;
tuman markazigacha 30 km boʻlgan masofada;
tuman markazidan 30 km va undan olis masofada, togʻli va choʻl hududida;
chegara (yoki anklav) hududda joylashgan fuqarolar yigʻinlari.
Fuqarolar yigʻinlari aholi soni boʻyicha quyidagi toifalarga boʻlinadi:
1000 nafargacha aholisi boʻlgan;
1001 — 2000 nafargacha aholisi boʻlgan;
2001 — 4000 nafargacha aholisi boʻlgan;
4001 — 6000 nafargacha aholisi boʻlgan;
6001 — 8000 nafargacha aholisi boʻlgan;
8000 nafardan ziyod aholisi boʻlgan fuqarolar yigʻinlari.
4. Fuqarolar jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, eʼtiqodi, ijtimoiy mavqeyidan qatʼi nazar, bevosita yoki oʻzlarining saylanadigan vakillari orqali oʻzini oʻzi boshqarishda teng huquqlarga ega.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarishga doir huquqlarini cheklash taqiqlanadi. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatiga davlat organlari va tashkilotlari hamda ularning mansabdor shaxslari aralashishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
5. Fuqarolar yigʻinlari faoliyatining asosiy prinsiplari qonuniylik, inson huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarining ustuvorligi, demokratiya, oshkoralik, ijtimoiy adolat, mahalliy ahamiyatga molik masalalarni hal etishda mustaqillik, jamoaviylik, aholi oldida hisobdorlik, jamoatchilik asosidagi oʻzaro yordam, ijtimoiy sheriklik, mahalliy urf-odatlar va anʼanalarni hisobga olishdan iborat.
6. Fuqarolar yigʻini davlat hokimiyati organlari tizimiga kirmaydi va qonunchilik hujjatlari bilan berilgan oʻz vakolatlarini tegishli hudud doirasida amalga oshiradi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat xizmatlari markazlarida hisobga qoʻyilgan kundan eʼtiboran yuridik shaxs maqomiga hamda oʻz nomi koʻrsatilgan muhrga va bankda oʻz hisobvaragʻiga ega boʻladi.
7. Fuqarolar yigʻini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari bilan kafolatlangan huquq va erkinliklardan foydalanishda, fuqarolarning manfaatlaridan, rivojlanishning tarixiy oʻziga xos xususiyatlaridan, shuningdek, milliy qadriyatlardan, mahalliy urf-odatlar va anʼanalardan kelib chiqqan holda mahalliy ahamiyatga molik masalalarni hal qilishda mustaqil boʻlib, aholi manfaatlarini ifodalaydi va uning nomidan tegishli hudud doirasida amal qiladigan qarorlar qabul qiladi.
8. Fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar va taftish komissiyasi fuqarolar yigʻini organlari hisoblanadi.
Fuqarolar yigʻinining organlari fuqarolar yigʻini raisi saylovi natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan bir oy mobaynida shakllantiriladi.
Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining namunaviy tuzilmasi ushbu Namunaviy nizomga ilovada keltirilgan shaklda belgilanadi.
9. Fuqarolar yigʻini faoliyatini oʻz hududida amalga oshiradi.
10. Shaharcha, qishloq va ovul fuqarolar yigʻinini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va nomini oʻzgartirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Shaharlardagi, tumanlar markazlaridagi, shaharchalardagi, qishloqlardagi va ovullardagi mahalla fuqarolar yigʻinlarini tuzish, birlashtirish, boʻlish va tugatish, shuningdek, ularning chegaralarini belgilash va oʻzgartirish, ularga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining iltimosnomalari asosida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Fuqarolar yigʻinining maqsadi va vakolatlari
11. Fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy maqsadi mahalliy ahamiyatga molik masalalarni hududidagi fuqarolarning manfaatlaridan, rivojlanishning tarixiy oʻziga xos xususiyatlaridan, shuningdek, milliy qadriyatlardan, mahalliy urf-odatlar va anʼanalardan kelib chiqqan holda hal qilish, ularning huquqiy madaniyati va ijtimoiy faolligini oshirish, “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashdan iborat.
12. Fuqarolar yigʻini quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
a) oʻz faoliyatini tashkil etish sohasida:
fuqarolar yigʻini raisini ragʻbatlantirish yoki uni lavozimidan ozod qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
fuqarolar yigʻini raisining jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatuvchi maslahatchilarini va fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar aʼzolarini, taftish komissiyasining raisi hamda aʼzolarini saylaydi va lavozimidan ozod etadi;
fuqarolar yigʻini kengashini shakllantiradi va fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar ishini tashkil etadi;
fuqarolar yigʻinining nizomini hamda fuqarolar yigʻini xodimlarining odob qoidalarini tasdiqlaydi;
fuqarolar yigʻini raisiga ishonchsizlik bildirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
fuqarolar yigʻinining faoliyat dasturini, xarajatlar smetasini tasdiqlaydi;
har chorakda kamida bir marta fuqarolar yigʻini raisining va maslahatchilarining, mahalla xotin-qizlar faolining hamda bir yilda kamida bir marta taftish komissiyasi raisining hisobotlarini eshitadi va tegishli qarorlar qabul qiladi;
oʻz mablagʻlarini shakllantiradi, fuqarolar yigʻini mol-mulkiga egalik qiladi, undan foydalanadi va uni tasarruf etadi, moliyaviy mablagʻlarning sarflanishi ustidan nazoratni tashkil etadi;
maʼmuriy-hududiy birliklar, mahalla fuqarolar yigʻinlarining chegaralarini oʻzgartirish, mahalla fuqarolar yigʻinlari, koʻchalar, maydonlar va boshqa obyektlarga nom berish va ularning nomini oʻzgartirish haqida vakolatli davlat organlariga va xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga iltimosnomalar kiritadi;
oʻz vakolatiga kiruvchi masalalar boʻyicha manzilli dasturlar va “yoʻl xaritalari”ga davlat organlari va tashkilotlari tomonidan koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan asoslangan takliflar kiritadi;
reyting baholash natijalariga koʻra faoliyati “namunali” deb topilgan fuqarolar yigʻinining malakali va tashabbuskor xodimlari, mahalla xotin-qizlar faolini davlat hokimiyati organlarining kadrlar zaxirasiga kiritish boʻyicha tavsiyalar beradi;
b) ijtimoiy-maʼnaviy muhitni mustahkamlash hamda oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash sohasida:
oilalarni mustahkamlash hamda xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
xotin-qizlarni oila, mahalla va mehnat jamoalarida ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, zamonaviy namunali oilani shakllantirish, uning maʼnaviy-axloqiy muhitini va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olish ishlarida ularga koʻmaklashadi, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshiradi;
xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yoʻnaltirilgan ishlarni olib boradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi;
aholini, shu jumladan, yoshlarni milliy va maʼnaviy qadriyatlar, mahalliy urf-odat va anʼanalar bilan tanishtiradi va ularni targʻib qiladi;
toʻylar va boshqa marosimlarni oʻtkazish yuzasidan tavsiyalar beradi;
yoshlar taʼlim-tarbiyasida va oilalarni mustahkamlashda keksa avlod vakillarining rolini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
davlat hokimiyati organlariga millatlararo totuvlik va diniy bagʻrikenglikni saqlashga koʻmaklashadi;
mahalladagi uyushmagan yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan zarur chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshiradi;
v) huquq-tartibot sohasida:
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlariga huquq-tartibotni mustahkamlashga koʻmaklashadi;
qonunlar va boshqa qonunchilik hujjatlarining ijro etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshiradi;
“Obod va xavfsiz mahalla” tamoyilining toʻlaqonli va samarali joriy etilishini taʼminlash choralarini koʻradi;
hududlarda huquqbuzarliklar, ayniqsa, voyaga yetmaganlar, yoshlar va ayollar oʻrtasida huquqbuzarliklar profilaktikasiga doir taʼsirchan ishlarni tashkil etadi;
ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod etilgan, shuningdek, probatsiya nazoratidagi shaxslarning ijtimoiy-mehnat reabilitatsiyasi va jinoyatchilikning oldini olishga doir tadbirlarni ijtimoiy moslashuv markazlari bilan birgalikda amalga oshiradi;
g) atrof muhitni muhofaza qilish va obodonlashtirish sohasida:
davlat hokimiyati va boshqaruvi organlariga atrof muhitni muhofaza qilishga koʻmaklashadi;
ijtimoiy infratuzilmani rivojlantirish, tegishli hududni obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va sanitariya jihatdan tozalash toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi, shu jumladan, jamoatchilik yordamini (hasharni) uyushtiradi, koʻriklar va tanlovlar oʻtkazadi;
atrof-muhitni muhofaza qilish, hududning sanitariya holati, uni obodonlashtirish hamda koʻkalamzorlashtirish masalalari yuzasidan oʻz vakolati doirasida tegishli hududda joylashgan tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini eshitadi hamda ularning natijalari boʻyicha qarorlar qabul qiladi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish organlari bilan koʻp kvartirali uylarga tutash hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirishga doir ishlarni tashkil etish hamda boshqa masalalar boʻyicha hamkorlik qiladi;
d) ijtimoiy — iqtisodiy sohada:
hududning oʻziga xos yoʻnalishlari va “oʻsish nuqtalari”dan kelib chiqib, hududni kompleks rivojlantirishni taʼminlashga, tegishli hudud doirasida obodonlashtirishga, koʻkalamzorlashtirishga va sanitariya holatini yaxshilashga qaratilgan tadbirlar rejalarini tasdiqlaydi;
hududda oilaviy tadbirkorlik, hunarmandchilik, kasanachilik va boshqa tadbirkorlik faoliyati turlarini hamda tomorqa yer egalarining faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashadi;
jismoniy va yuridik shaxslardan ixtiyoriylik asosida mablagʻlar va homiylik xayriyalarini shakllantiradi va undan foydalanadi;
mahalla markazlari va guzarlarini barpo etish masalalarini koʻrib chiqadi va taklif kiritadi;
hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
vakolatli davlat organlari bilan birgalikda fuqarolar yigʻini hududida qurilishi moʻljallanayotgan imoratlarning maqsadga muvofiqligini koʻrib chiqadi;
har chorakda kamida bir marta tegishlicha oilaviy poliklinikalar, oilaviy shifokor punktlari, maktabgacha taʼlim tashkilotlari va taʼlim muassasalari rahbarlarining hisobotlarini eshitadi;
xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga saylov oʻtkazuvchi okrug saylov komissiyalarining aʼzoligiga nomzodlar boʻyicha tavsiyalar taqdim etadi;
xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining majlislarida muhokama qilish uchun uchastka saylov komissiyasi aʼzoligiga nomzodlar taqdim etadi;
referendum oʻtkazuvchi tegishli okrug komissiyalariga referendum oʻtkazuvchi uchastka komissiyalari aʼzoligiga nomzodlar taqdim etadi;
saylov komissiyalariga fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlaridan kuzatuvchilar yuboradi;
fuqarolarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli hujjatlar berilishini taʼminlaydi;
har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining fuqarolar yigʻinlari faoliyati sohasiga kiruvchi masalalar yuzasidan hisobotlarini eshitadi. Fuqarolar yigʻinlarining hisobotlar toʻgʻrisidagi bayonnomalarining nusxalari ularning hisobini yuritish, fuqarolar yigʻinlarining murojaatlari koʻrib chiqilishi ustidan nazoratni amalga oshirish maqsadida tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalariga yuboriladi;
e) davlat organlari va mansabdor shaxslar bilan hamkorlik qilish sohasidagi vakolatlari:
aholining ijtimoiy nochor qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
tegishli hududda fuqarolar va yuridik shaxslarga xususiy mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan turar joylardan foydalanilishi, shu jumladan, pasport rejimiga rioya etilishi, yashayotgan shaxslarning yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishi va tegishli shartnomalarning mavjudligi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda ichki ishlar organlariga yordam koʻrsatadi;
ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga muhtoj boʻlgan kam taʼminlangan oilalarni, yolgʻiz keksa fuqarolarni, pensionerlarni va nogironligi boʻlgan shaxslarni Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda aniqlaydi va hisobini yuritadi;
fuqarolar yigʻinlarida fuqarolarning shaxsiy-birlamchi hisobi yuritilishini taʼminlaydi, mudofaa ishlari boʻlimlari bilan kelishgan holda harbiy hisobga olish boʻyicha mutaxassisni tasdiqlaydi;
fuqarolarni tabiiy ofatlarga qarshi kurashga va ularning oqibatlarini tugatishga jalb etishga koʻmaklashadi;
aholidan soliqlar va yigʻimlar oʻz vaqtida undirilishini taʼminlashda soliq organlariga haq toʻlashni nazarda tutuvchi shartnoma asosida koʻmaklashadi;
kommunal toʻlovlar undirilishini taʼminlashda, issiqlik va elektr energiyasi, issiq va sovuq suvdan tejamli foydalanish boʻyicha tadbirlar oʻtkazishda haq toʻlashni nazarda tutuvchi shartnoma asosida koʻmaklashadi;
tegishli hududning, suv taʼminoti manbalarining, turar joylarning, taʼlim muassasalarining sanitariya va ekologik holati, yongʻinga qarshi xavfsizlik talablariga, veterinariya, sanitariya qoidalari va gigiyena normalari, savdo qoidalari va fuqarolarga xizmat koʻrsatish madaniyatiga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda shartnoma asosida tegishli davlat organlariga koʻmaklashadi;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz keksa fuqarolarga patronaj yordami hamda shu maqsadda ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatilishiga koʻmaklashadi;
yetim bolalar, ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar haqidagi maʼlumotlarni vasiylik va homiylik organlariga taqdim etadi, shuningdek, bunday bolalarni tegishli davlat muassasalariga joylashtirishga koʻmaklashadi;
hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
hududlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, fuqarolar yigʻinlari va koʻp kvartirali uylarni boshqaruvchi tashkilotlar faoliyatidagi muammolarni aniqlaydi hamda hal etish boʻyicha takliflar kiritadi;
aholining tomorqa xoʻjaligidan maqsadli foydalanishini tashkil etishga koʻmaklashadi;
imoratlar qurish hamda hovlilar va uylar atrofidagi hududlarni saqlash qoidalariga rioya etilishini taʼminlashda davlat organlariga koʻmaklashadi;
aholi, jumladan, yoshlar va xotin-qizlar bandligiga koʻmaklashish, harbiy xizmatdan zaxiraga boʻshatilgan, jazoni ijro etuvchi muassasalardan ozod etilgan shaxslarni ishga joylashtirishga koʻmaklashadi.
Fuqarolar yigʻinlari murojaatlari koʻrib chiqilishida yuzaga kelgan qonunbuzilish holatlari boʻyicha sudga murojaat qilishi mumkin.
Fuqarolar yigʻinlari tomonidan koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan takliflarni koʻrmasdan qoldirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari aholi muammolarini aniqlash va hal etishda hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektorlar), Xalq qabulxonalari bilan hamkorlik qiladi. Har chorakda fuqarolar yigʻinlari raislari tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarda keltirilgan eng dolzarb muammolar sektorlar rahbarlari va Xalq qabulxonalari tomonidan tegishli dasturlarni ishlab chiqishda inobatga olish uchun tavsiya etiladi.
Xalq qabulxonalari fuqarolar yigʻinlari raislari tomonidan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning hududga biriktirilgan masʼul xodimlari, sektor shtabi aʼzolari, yoʻl qurilishi, elektr, gaz, suv, kanalizatsiya, kommunal va ijtimoiy soha vakillarining hududda amalga oshirgan ishlari natijasi boʻyicha kiritilgan maʼlumotlarda koʻrsatilgan holatlar yuzasidan tegishli tashkilotlarga taqdimnomalar, mansabdor shaxslar va xodimlarni ragʻbatlantirish yoki intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha takliflar kiritadi.
13. Fuqarolar yigʻini quyidagi majburiyatlarga ega:
oʻz faoliyatini qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizomga rioya qilgan holda amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga va davlat maqsadli jamgʻarmalariga nodavlat notijorat tashkilotlar uchun nazarda tutilgan tartibda soliqlar hamda boshqa majburiy toʻlovlarni toʻlash;
faoliyati toʻgʻrisida soliq va statistika organlariga belgilangan tartibda hisobotlar taqdim etish;
oʻz xodimlari bilan mehnat shartnomasida kelishilgan majburiyatlarning bajarilishini taʼminlash;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq buxgalteriya hisobini yuritish.
Fuqarolar yigʻini qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarni ham oʻz zimmasiga olishi mumkin.
14. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari jamoatchilik nazorati subyektidir.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari:
davlat organlariga arizalar, shikoyatlar va takliflar bilan murojaat qilishga, shuningdek, ularga soʻrovlar yuborishga;
davlat organlarining ochiq hayʼat majlislarida ishtirok etishga;
ijtimoiy ahamiyatga molik masalalar, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar, davlat organlarining boshqa qarorlari loyihalari yuzasidan jamoatchilik muhokamasini oʻtkazishga;
davlat organlarining, ular mansabdor shaxslarining faoliyatiga taalluqli va ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan yoxud fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamiyat manfaatlariga daxldor masalalar yuzasidan jamoatchilik eshituvini oʻtkazishga;
davlat organlarining va ular mansabdor shaxslarining faoliyatini jamoatchilik manfaatiga daxldor axborotni yigʻish, umumlashtirish va tahlil etish orqali jamoatchilik monitoringini amalga oshirishga;
normativ-huquqiy hujjatlar va davlat organlarining boshqa qarorlari loyihalarini jamoatchilik ekspertizasidan oʻtkazishga;
turli ijtimoiy guruhlarning normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻgʻrisidagi, davlat organlarining, ular mansabdor shaxslarining qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etishiga, fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini, jamiyat manfaatlarini taʼminlashga doir faoliyati toʻgʻrisidagi fikrini baholash maqsadida axborotni yigʻish, umumlashtirish hamda tahlil etish orqali jamoatchilik fikrini oʻrganishga;
davlat organlari mansabdor shaxslarining hisobotlari va axborotini eshitishga haqli.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari jamoatchilik nazoratini “ Jamoatchilik nazorati toʻgʻrisida ”gi, “ Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida ” gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari va ushbu Nizom asosida amalga oshiradi.
Davlat organlari fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga jamoatchilik nazoratini amalga oshirishda koʻmaklashishi va qonunchilik hujjatlariga muvofiq ularning murojaatlari yuzasidan oʻz vaqtida chora-tadbirlar koʻrishi shart.
3-bob. Fuqarolar yigʻini majlisini (fuqarolar vakillarining yigʻilishini) chaqirish tartibi
15. Fuqarolar yigʻini majlisida oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va fuqarolar yigʻini hududida yashash joyi, turgan joyi boʻyicha yoki asosan yashayotgan shaxslar qatnashadi.
Fuqarolar yigʻini majlisi fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan zaruratga koʻra, lekin har chorakda kamida bir marta chaqiriladi.
Fuqarolar yigʻini majlisi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashining, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining tuman (shahar) boʻlimining fuqarolar yigʻini kengashiga bergan tavsiyasiga koʻra yoki fuqarolar yigʻini majlisida qatnashish huquqiga ega boʻlgan aholining kamida uchdan bir qismi tashabbusi bilan navbatdan tashqari chaqirilishi mumkin.
Fuqarolar yigʻini majlisi fuqarolar yigʻinida qatnashish huquqiga ega boʻlgan aholining yarmidan koʻprogʻi hozir boʻlgan taqdirda vakolatlidir.
16. Fuqarolar yigʻini majlisini chaqirishning imkoni boʻlmagan taqdirda, fuqarolar yigʻini kengashi fuqarolar vakillarining yigʻilishini oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Tegishli hududdagi har bir koʻcha va koʻp kvartirali uylar aholisining umumiy yigʻilishlarida oddiy koʻpchilik ovoz bilan fuqarolar vakili saylanadi.
Har chorakda oʻtkaziladigan fuqarolar vakillarining yigʻilishi 6000 nafargacha aholisi boʻlgan fuqarolar yigʻinlarida fuqarolar vakillari umumiy sonining kamida uchdan ikki qismi, 6000 nafardan ziyod aholisi boʻlgan fuqarolar yigʻinlarida kamida uchdan bir qismi hozir boʻlgan taqdirda, vakolatlidir (fuqarolar yigʻini raisi saylovi bundan mustasno).
Fuqarolar yigʻini xodimlari va ularning yaqin qarindoshlari shuningdek, koʻchaboshi va uyboshilar fuqarolar vakillari boʻlishi mumkin emas.
-ILOVA
17. Fuqarolar yigʻini majlisini olib borish uchun rayosat saylanadi. Fuqarolar yigʻini majlisini fuqarolar yigʻinining raisi yoki raisning maslahatchilaridan biri (bundan fuqarolar yigʻini raisining vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish boʻyicha chaqirilgan fuqarolar yigʻini majlisi mustasno) olib boradi. Barcha masalalar boʻyicha qarorlar ochiq yoki yashirin ovoz berish orqali oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.
Fuqarolar yigʻini raisining vakolatlarini muddatidan ilgari tugatish boʻyicha fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) “Fuqarolar yigʻini raisi saylovi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda chaqiriladi va oʻtkaziladi.
18. Fuqarolar yigʻini majlisi oʻtkazilgan sanasi, hozir boʻlgan fuqarolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan bayonnoma yuritiladi. Fuqarolar yigʻini majlisining bayonnomasi va qarori fuqarolar yigʻinining raisi, u yoʻqligida esa majlisda raislik qilgan uning maslahatchilaridan biri tomonidan imzolanadi.
19. Fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) tegishli hududda joylashgan korxonalar, muassasalar va tashkilotlarning vakillari oʻz faoliyatlariga doir masalalar boʻyicha maslahat ovozi bilan ishtirok etishga haqlidir.
4-bob. Fuqarolar yigʻini kengashi
20. Fuqarolar yigʻinining qarorlarini bajarish va fuqarolar yigʻini majlislari oraligʻidagi davrda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining joriy faoliyatini amalga oshirish uchun fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻinining kengashi shakllantiriladi.
Fuqarolar yigʻini kengashi kollegial organ boʻlib, uning tarkibiga fuqarolar yigʻinining raisi, uning maslahatchilari (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchilari), mahallaning xotin-qizlar faoli, koʻchaboshi, uyboshi, shuningdek, hududdagi maktabgacha taʼlim va taʼlim muassasalari, oilaviy shifokor punktlari va oilaviy poliklinikalarning rahbarlari kiradi.
21. Fuqarolar yigʻini kengashi:
fuqarolar yigʻini majlisini (fuqarolar vakillarining yigʻilishini) chaqiradi;
har oyda fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalarning hisobotlarini eshitadi hamda ularning ishini muvofiqlashtiradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi, xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar Kengashlari deputatlariga ularning saylovchilar bilan uchrashuvlarini uyushtirishda, fuqarolarni qabul qilishda, ularga oʻz saylov okruglarida boshqa vakolatlarini amalga oshirishda koʻmaklashadi;
ommaviy-siyosiy, madaniy-maʼrifiy, sport tadbirlari va boshqa tadbirlar oʻtkazilishiga koʻmaklashadi;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilishga, ularning jamiyat hayotidagi, oilada maʼnaviy-axloqiy muhitni shakllantirishdagi, yosh avlodni tarbiyalashdagi rolini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni koʻradi;
roʻyxatdan oʻtmagan diniy tashkilotlar faoliyat koʻrsatishining oldini olish, fuqarolarning diniy eʼtiqod erkinligi huquqiga rioya etilishini taʼminlash, diniy qarashlarni majburan singdirishga yoʻl qoʻymaslik chora-tadbirlarini koʻradi, mazkur masalada huquqni muhofaza qilish organlari bilan hamkorlik qiladi;
diniy tashkilotlar noqonuniy faoliyatining oldini olish boʻyicha tegishli davlat organlari bilan hamkorlik qiladi;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan yoki afv etilgan shaxslarni jamiyatga ijtimoiy moslashtirishda tegishli davlat organlari bilan hamkorlikda manzilli va profilaktik chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
yosh avlodni tarbiyalash masalalari yuzasidan taʼlim muassasalari bilan hamkorlik qiladi;
tegishli hududda yashovchi fuqarolar bandligini taʼminlashga, shu jumladan, oilaviy tadbirkorlik va kasanachilikni tashkil etishga koʻmaklashadi;
tegishli hududdagi aholining obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish, moddiy madaniy meros obyektlarini yaroqli holda saqlash, qabristonlar barpo etish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va yaroqli holda saqlashga doir ishlarda ixtiyoriylik asosida qatnashishini tashkil etadi, ana shu maqsadlarda tuman (shahar) ijro etuvchi hokimiyat organi ajratadigan moddiy mablagʻlardan va boshqa vositalardan, oʻz mablagʻlaridan foydalanadi, jamoatchilik yordamini (hasharlarni) uyushtiradi, koʻriklar va tanlovlar oʻtkazadi;
tomorqa yer egalarining faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashadi;
tegishli hududda jamoat tartibini va jamoat xavfsizligini taʼminlashda, shu jumladan, fuqarolarning kelishi va ketishini hisobga olishni tashkil etishda, voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik hamda huquqbuzarliklar profilaktikasiga doir ishlarda va ularning huquqlarini himoya qilishda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga koʻmaklashadi;
aholi kommunal xizmatlar haqini toʻliq toʻlashini taʼminlaganligi uchun fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga shartnoma asosida oʻtkaziladigan mablagʻlarni kam taʼminlangan oilalarga kommunal xizmatlar haqini toʻlashda yordam berish, fuqarolar yigʻinlari organlarining xodimlarini ragʻbatlantirish uchun, shuningdek, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirishga oid ishlarni oʻtkazishga sarflaydi;
kam taʼminlangan oilalarga ularning uylari va kvartiralarini taʼmirlashda, shuningdek, kommunal xizmatlar haqini toʻlashda yordam koʻrsatish uchun ixtiyoriylik asosida jismoniy shaxslardan mablagʻ yigʻish, yuridik shaxslarning mablagʻlaridan shartnoma asosida foydalanish toʻgʻrisida qarorlar qabul qiladi;
egasiz mol-mulkni, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga meros tariqasida oʻtgan mol-mulkni, shuningdek, davolash muassasalarida turganligi munosabati bilan vaqtincha boʻlmagan yolgʻiz shaxslarning mol-mulkini, ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarida yoki vasiylik va homiylikda turgan, oilaga tarbiyaga topshirilgan yetim bolalarning, ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning mol-mulkini saqlash choralarini koʻradi;
kam taʼminlangan oilalardan boʻlgan yoshlarga, jumladan, nikoh va boshqa toʻy tadbirlarini, shuningdek, dafn marosimlarini oʻtkazishda homiylarni jalb qilish orqali qoʻshimcha moddiy yordam koʻrsatadi;
yer uchastkalarini berish (realizatsiya qilish) masalalarini koʻrib chiqishda ishtirok etish uchun tuman (shahar) komissiyasiga oʻz vakilini yuboradi.
22. Fuqarolar yigʻini kengashining majlisi fuqarolar yigʻini raisi tomonidan, zaruratga koʻra, lekin oyida kamida bir marta oʻtkaziladi.
23. Fuqarolar yigʻini kengashining majlisi, agar uning ishida kengash aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi.
24. Fuqarolar yigʻini kengashi majlisini fuqarolar yigʻini raisi, u boʻlmagan taqdirda esa uning maslahatchilaridan biri olib boradi.
25. Fuqarolar yigʻini kengashining qarori ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi.
Qaror, agar uni fuqarolar yigʻini kengashining hozir boʻlgan aʼzolarining yarmidan koʻprogʻi yoqlab ovoz bergan boʻlsa, qabul qilingan hisoblanadi.
26. Fuqarolar yigʻini kengashi majlisida bayonnoma Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomga asosan yuritiladi. Bayonnomada majlis oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan kengash aʼzolari va fuqarolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar haqidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi. Majlis bayonnomasi va qarorlar fuqarolar yigʻinining raisi, u yoʻqligida esa majlisda raislik qilgan uning oʻrinbosari tomonidan imzolanadi.
27. Fuqarolar yigʻini kengashining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlari fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalari va boshqa jamoatchilik tuzilmalari tomonidan ijro etilishi shart.
28. Fuqarolar yigʻini kengashi qarorlarini bajarmaslik yoki zarur darajada bajarmaslik qonunga muvofiq javobgarlikka sabab boʻladi.
29. Fuqarolar yigʻini kengashi qarorlari fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi), kengash tomonidan bekor qilinishi yoki sud qaroriga asosan haqiqiy emas deb topilishi mumkin.
5-bob. Fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar va taftish komissiyasi
30. Fuqarolar yigʻinlarida fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha quyidagi komissiyalar tuziladi:
oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi;
xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya;
ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya;
ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya.
Tegishli hududdagi muammolarning dolzarbligiga qarab, fuqarolar yigʻini tomonidan fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha boshqa komissiyalar ham tuzilishi mumkin.
31. Fuqarolar yigʻini raisi — oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi, mahalla xotin-qizlar faoli — xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha hamda ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyalarning faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi.
32. Fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirish uchun fuqarolar yigʻini aʼzolari orasidan tarkibi kamida uch kishidan iborat taftish komissiyasi tuziladi.
Taftish komissiyasi oʻz faoliyatida mustaqildir va faqat fuqarolar yigʻiniga hisobdor boʻladi.
Taftish komissiyasi aʼzolari bir vaqtning oʻzida fuqarolar yigʻini boshqa organining aʼzosi boʻla olmaydi.
33. Fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar va taftish komissiyasi oʻz faoliyatini fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan tasdiqlanadigan nizomlarga muvofiq amalga oshiradi.
34. Fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar va taftish komissiyasini tuzish, qayta tashkil etish hamda faoliyatini tugatish tartibi, shuningdek, ularning vakolatlari, komissiyalarning aʼzolarini saylash (tarkibdan chiqarish) tartibi komissiyalarning namunaviy nizomlarida belgilab qoʻyiladi.
6-bob. Fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari
35. Mahallada ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, farzand tarbiyasiga oid masalalarda ota-onalarning malakasini oshirishda yordam berish, bu borada oilalardagi mavjud muammolarni bartaraf etish ishlarini yanada takomillashtirish maqsadida fuqarolar yigʻini huzurida “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi tashkil etiladi.
“Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi faoliyati mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan tashkil qilinadi va muvofiqlashtiriladi.
36. Mahallada ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini saqlashda keksa avlod vakillari va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning nafaqadagi xodimlarining boy hayotiy tajribasidan unumli foydalanish maqsadida fuqarolar yigʻinlari huzurida “Keksalar maslahati” guruhi tashkil etiladi.
“Keksalar maslahati” guruhlari faoliyati fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tashkil qilinadi va muvofiqlashtiriladi.
37. Kengash faoliyaga mahalla hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi.
Xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Kengash faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi.
38. Mahallada jamoat xavfsizligini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurash sohasidagi ishlarni kuchaytirish maqsadida harbiy xizmatga chaqiriluvchilar, oliy harbiy bilim yurtlari va ichki ishlar organlariga nomzodlar orasidan “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhi shakllantiriladi.
“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhi faoliyati fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tashkil qilinadi va muvofiqlashtiriladi.
39. Mahallada tadbirkorlik faoliyatini, shu jumladan, oilaviy tadbirkorlik va hunarmandchilik faoliyatini rivojlantirishga koʻmaklashish maqsadida fuqarolar yigʻini huzurida tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazi tashkil etilishi mumkin.
Fuqarolar yigʻini huzuridagi tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazi faoliyati, qoida tariqasida, fuqarolar yigʻini raisining obodonlashtirish, tomorqa va tadbirkorlik masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan tashkil qilinadi va muvofiqlashtiriladi.
40. Fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalarini tuzish, qayta tashkil etish hamda faoliyatini tugatish tartibi, shuningdek, ularning vakolatlari, jamoatchilik tuzilmalarining aʼzolarini saylash (tarkibdan chiqarish) tartibi ularning namunaviy nizomlarida belgilab qoʻyiladi.
7-bob. Fuqarolar yigʻini raisi, uning maslahatchilari va mahalla xotin-qizlar faolining vakolatlari
41. Quyidagilar:
a) Fuqarolar yigʻini raisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
fuqarolar yigʻini va uning organlari faoliyati doirasida ish yuritishning toʻgʻri tashkil qilinishi hamda samarali olib borilishini, shuningdek, qabul qilingan qarorlarning oʻz vaqtida ijro etilishini taʼminlaydi;
mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlari faoliyatini hududdagi birinchi navbatda hal etilishi lozim boʻlgan muammolarni bartaraf etishga yoʻnaltiradi hamda bu borada jamoatchilik nazoratini oʻrnatadi;
mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlari faoliyatini baholash hamda natijalari boʻyicha tegishli xalq deputatlari Kengashlariga axborot kiritib boradi;
mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlarini ragʻbatlantirish yoki ularga nisbatan egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan jazo choralarini qoʻllash boʻyicha mazkur xodimlarning yuqori turuvchi tashkilotlariga koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnomalar kiritadi;
fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) — fuqarolar yigʻini raisining jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatuvchi maslahatchilarini va fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar aʼzolarini, taftish komissiyasining raisi hamda aʼzolarini saylash uchun nomzodlarni taqdim etadi;
tegishli hududda maslahat markazlari ishini tashkil etadi;
spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari va psixotrop moddalarni suiisteʼmol qilishi natijasida fuqaroni muomala layoqati cheklangan deb topish toʻgʻrisida yoki fuqaroni ruhiy holati buzilganligi (ruhiy kasalligi yoki aqli zaifligi) tufayli muomalaga layoqatsiz deb topish haqida sudga ariza beradi;
kam taʼminlangan oilalarning, yetim bolalarning, ota-onasining qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarning, shuningdek, tabiiy ofatlardan va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan jabr koʻrgan fuqarolarning moddiy va uy-joy, maishiy sharoitlarini yaxshilash toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga takliflar kiritadi;
mahalliy davlat hokimiyati organlariga yangi qabristonlarni barpo etish va mavjud boʻlganlarini rekonstruksiya qilish haqida takliflar kiritadi;
voyaga yetmaganlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha jamoatchilik ishlarini tashkil etadi;
keksalarning, ayniqsa, yolgʻiz keksalarning muammolarini manzilli oʻrganish va bartaraf etish choralarini koʻradi, ularga moddiy koʻmaklashish, ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni taʼminlashda huquqiy, metodik va amaliy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi;
tegishli hududda bayram kunlari va muhim sanalar bilan bogʻliq ommaviy tadbirlar oʻtkazilishini tashkil qiladi;
roʻyxatdan oʻtmagan diniy tashkilotlar faoliyat koʻrsatishining, diniy qarashlarni majburan singdirish hollarining oldini olishga doir ishlarni tashkil etadi, vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi bilan bogʻliq boshqa masalalarni hal etadi;
jismoniy va yuridik shaxslar va ularning vakillarini qabul qiladi, murojaatlarini koʻrib chiqadi;
fuqarolar yigʻini xodimlarining faoliyatiga baho berish hamda ularni ragʻbatlantirish yoki ularga nisbatan intizomiy jazo qoʻllash boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga taqdimnoma kiritadi;
tegishli davlat organlaridan muhofaza etiladigan tabiiy hududlar, moddiy madaniy meros obyektlari haqida maʼlumotlar soʻraydi va oladi, ularni saqlash yuzasidan mahalla aholisi orasida tushuntirish ishlarini amalga oshiradi;
har chorakda oʻz mahallasi hududidagi dolzarb muammolar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektor) rahbarlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalariga (keyingi oʻrinlarda Xalq qabulxonalari) taqdim etib boradi hamda murojaatlar boʻyicha amalga oshirilgan ishlar yuzasidan tegishli davlat tashkilotidan hisobot talab qiladi, bajarilmagan taqdirda, xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga koʻrib chiqish uchun maʼlumot kiritadi;
muntazam ravishda davlat organlari va boshqa tashkilotlarning hududga biriktirilgan masʼul xodimlari, sektor shtabi aʼzolari, yoʻl qurilishi, elektr, gaz, suv, kanalizatsiya, kommunal va ijtimoiy soha vakillarining hududda amalga oshirgan ishlari natijasi yuzasidan yozma ravishda sektorlar rahbarlari va Xalq qabulxonalariga maʼlumot kiritadi;
fuqarolar yigʻiniga biriktirilgan davlat idoralari vakillarining hududda amalga oshirgan ishlari boʻyicha hisobotlarini qabul qiladi;
keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi, fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi hamda “Keksalar maslahati” guruhining faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan maqsadli foydalanishni, buxgalteriya hisobi toʻgʻri yuritilishini va hisoboti taqdim etilishini taʼminlaydi, shuningdek, har chorakda fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) jalb etilgan mablagʻlar va homiylik xayriyalaridan foydalanish toʻgʻrisida hisobot beradi;
davlat organlari va tashkilotlaridan oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish bilan bogʻliq zarur hujjatlar, statistik va boshqa maʼlumotlar, tahliliy materiallar, xulosalar va boshqa axborotlarni soʻrab oladi, qonunga asosan tarqatilishi taqiqlangan yoki cheklangan axborotlar bundan mustasno;
davlat organlarida, shu jumladan, sudda, yuridik va jismoniy shaxslar bilan munosabatlarda fuqarolar yigʻinining manfaatlarini ifodalaydi, fuqarolar yigʻini nomidan shartnomalar, shu jumladan, mehnat shartnomalari tuzadi;
davlat organlari va boshqa tashkilotlarga fuqarolar yigʻini faoliyatiga doir masalalar yuzasidan takliflar kiritadi va ularning koʻrib chiqilishida ishtirok etadi;
xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga fuqarolar yigʻini faoliyatiga doir masalalar yuzasidan koʻrilishi majburiy boʻlgan masalalarni kiritadi;
uy-joy mulkdorlarining umumiy yigʻilishiga boshqaruvchi tashkilot, boshqaruvchi yoki shirkat boshqaruvi raisi bilan tuzilgan shartnomani bekor qilish toʻgʻrisida taklif kiritadi;
koʻp kvartirali uylarni boshqarish bilan bogʻliq masalalarda uy-joy mulkdorlarining roziligi asosida ularning nomidan boshqaruvchi tashkilot, boshqaruvchi yoki shirkat boshqaruvi raisi bilan oʻzaro munosabatlarga kirishadi;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining va ular mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida qabul qilgan qarorlarini bajarmaganligi yoki lozim darajada bajarmaganligi uchun mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish toʻgʻrisida tegishli davlat organlariga va boshqa korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlarga taqdimnomalar kiritadi;
jamiyat va mamlakat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan mahalladagi muammolarni hal etishga munosib hissa qoʻshgan faollarni “Mahalla iftixori” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritadi;
fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosarining (profilaktika inspektorining) faoliyatiga baho berish hamda uni ragʻbatlantirish yoki unga nisbatan egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan jazo choralarini qoʻllash boʻyicha tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalariga ular tomonidan koʻrib chiqilishi majburiy boʻlgan taqdimnoma kiritish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga taklif kiritadi;
fuqarolar yigʻini raisi oʻlimni qayd etishi, xat-xabarlarni, shu jumladan, pul va posilkalarni olishga, ish haqini hamda mehnat munosabatlari bilan bogʻliq boʻlgan boshqa toʻlovlarni olishga, mualliflar va ixtirochilarga toʻlanadigan haqlarni, pensiyalar, nafaqalar va stipendiyalarni, shuningdek, banklardan mablagʻlarni olishga ishonchnomalarni tasdiqlashi mumkin;
fuqarolar yigʻini raisi fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;
b) Fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
tegishli hududda jamoat tartibini saqlash va xavfsizlikni taʼminlash ishlarini tashkil etadi, ushbu yoʻnalishda boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar va jamoat tashkilotlari bilan hamkorlikni amalga oshiradi;
hududdagi kriminogen vaziyatni, huquqbuzarliklarning sodir etilishi sabablari, ularga imkon beruvchi shart-sharoitlarni oʻrganadi va natijalari boʻyicha fuqarolar yigʻini raisi, tuman (shahar) ichki ishlar organi, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimiga tegishli maʼlumot va takliflarni taqdim etadi;
huquqbuzarliklarni aniqlash va ularga chek qoʻyish, ularning sodir etilishi sabablari va bunga imkon beruvchi shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha profilaktik chora-tadbirlarni, huquqbuzarliklarni sodir etishga moyil shaxslar bilan profilaktika ishlarini amalga oshiradi;
profilaktik hisobga olishni, shu jumladan, huquqbuzarliklar, ularni sodir etgan shaxslar va huquqbuzarliklardan jabrlanganlar hisobini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuritadi, ularga huquqiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy, pedagogik va boshqa turdagi yordamlarni koʻrsatishga qaratilgan choralarni amalga oshiradi;
davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini jalb etgan holda huquqbuzarliklar profilaktikasi, fuqarolarning huquqiy ongi va madaniyatini oshirish, ularga qonunga hurmat hissini singdirish boʻyicha tadbirlar oʻtkazadi;
davlat organlari, jamoat va boshqa tashkilotlar rahbarlariga huquqbuzarliklarning sodir etilishi sabablari hamda ularga imkon beruvchi shart-sharoitlarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnomalar kiritadi;
doimiy yashash joyini uzoq muddatga tark etgan shaxslarni aniqlaydi va hisobini yuritadi, ularning chet elda boʻlish joylari va muddatlarini aniqlash yuzasidan qarindoshlari bilan muntazam ish olib boradi, uzoq muddat mobaynida chet elda boʻlib qaytgan shaxslar bilan profilaktik ishlarni amalga oshiradi;
kriminogen vaziyat ogʻir boʻlgan mahallalarda jinoyatlarni jilovlash boʻyicha jalb qilingan hamkor huquqni muhofaza qiluvchi organ xodimlarining ish natijalaridan kelib chiqib, ularni ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlik masalasini hal qilish boʻyicha takliflar kiritadi;
hududdagi har bir oilani oʻrganadi, notinch oilalarni aniqlaydi va ular bilan profilaktik ishlar olib boradi, shu jumladan, mutasaddi tashkilotlar bilan ularning maishiy va boshqa muammoli masalalarini hal etishga koʻmaklashadi;
ichki ishlar organlarining probatsiya xizmati hisobida turgan ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jinoiy jazoga hukm qilingan shaxslar, shuningdek, qamoqda saqlash bilan bogʻliq boʻlmagan ehtiyot chorasi qoʻllanilgan shaxslar ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazoratni amalga oshiradi, ular bilan profilaktik ishlar olib boradi;
birinchi marta ozodlikdan mahrum qilish jazosiga hukm qilingan hamda yengilroq jazo qoʻllanilib, toʻgʻridan-toʻgʻri probatsiya nazoratiga olingan shaxslarning xulq-atvorini nazorat qiladi, ularni ijtimoiy moslashtirish va qayta jinoyat sodir etishining oldini olishga koʻmaklashadi;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan va maʼmuriy nazoratga qoʻyilgan shaxslarga tarbiyaviy-profilaktik taʼsir choralarini amalga oshiradi, ularga nisbatan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan cheklovlarga rioya etilishini nazorat qiladi;
oʻquvchilarning taʼlim muassasalaridagi davomatini nazorat qiladi, ijtimoiy xavfli holatda boʻlgan va taʼlim muassasalariga qatnamaydigan voyaga yetmaganlar va yoshlar, ushbu toifadagi shaxslarning ota-onalari bilan profilaktika ishlarini olib boradi;
yashash yoki turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinmagan yoxud boshqacha tarzda pasport-viza rejimi talablarini buzgan holda yashayotgan shaxslarni aniqlaydi, fuqarolarning turar joylari ijarasi yoki ulardan tekin foydalanish toʻgʻrisidagi shartnomalarning mavjudligini tekshiradi;
turar joy egalari va uy-joy mulkdorlari shirkatlari tomonidan uy-joy fondi va uylar atrofi hududlaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga, shu jumladan, koʻp qavatli uylarning cherdak va yertoʻlalari hamda boshqa qoʻshimcha bino va xonalardan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga rioya etilishi boʻyicha tegishli choralarni koʻradi;
egasiz turar joylarni aniqlash va ularning saqlanishini nazorat qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻradi;
taʼlim, madaniy-koʻngilochar, sport-sogʻlomlashtirish muassasalari va boshqa tashkilotlarda (toʻgaraklar, klublar va h.k.) voyaga yetmaganlar bilan olib borilayotgan tarbiyaviy ishlar ahvolini oʻrganadi;
vasiylik va homiylik organlariga yetim bolalar va ota-onalar qarovisiz qolgan bolalarni joylashtirishda koʻmaklashadi;
sanitariya, atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va yongʻin xavfsizligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi boʻyicha choralarni amalga oshirishda ishtirok etadi;
sud qarorlari va boshqa organlar hujjatlarining ijro etilishida jamoat tartibini taʼminlashda ishtirok etadi;
xotin-qizlarga nisbatan zoʻravonlik takroran sodir etilishining oldini olish hamda zoʻravonlikdan jabrlanganning xavfsizligini taʼminlash maqsadida shaxsning zoʻravonlikka moyil xulq-atvorini oʻzgartirishda unga ruhiy va ijtimoiy yordam koʻrsatishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshiradi, zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirishi boʻyicha tuzatish dasturidan oʻtkazilishini tashkil etadi;
huquqbuzarliklar profilaktikasi va huquqbuzarliklarning oldini olish holati toʻgʻrisida har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, har chorakda kamida bir marta fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot beradi, tegishli takliflar kiritadi;
yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchi, “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi;
tabiiy ofatlar va boshqa favqulodda holatlarning oqibatlarini bartaraf etishda jamoat tartibini taʼminlaydi;
fuqarolar oʻrtasida toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlarni ixcham va kamxarj oʻtkazishga, jamiyatda qabul qilingan xulq-atvor normalari va qoidalarini aholi ongiga singdirishga, toʻylar, oilaviy tantanalar, maʼraka va marosimlar shuhratparastlik va dabdaba bilan oʻtkazilishining oldini olishga qaratilgan aniq va maqsadli profilaktik tadbirlarni tashkil etadi;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderi beradi va uning ijrosini taʼminlaydi;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi hamda ularning vakillarini qabul qiladi;
maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnomalar tuzadi va Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq oʻz vakolatiga taalluqli boʻlgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi;
fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari oʻz vakolatlarini amalga oshirishda fuqarolarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni tekshirishi, ularning yonlarida taqiqlangan buyum va vositalar mavjud deb, gumon qilishga asoslar boʻlgan taqdirda, shaxsiy koʻrikdan oʻtkazishi va ularning ashyolarini koʻzdan kechirishi, huquqbuzarlikning quroli yoki bevosita predmeti boʻlgan buyum va hujjatlar aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ularni olib qoʻyishi mumkin;
fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼiy rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;
v) Mahalla xotin-qizlar faoli oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
xotin-qizlarni oila, mahalla va mehnat jamoalarida ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish, yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, zamonaviy namunali oilani shakllantirish, uning maʼnaviy-axloqiy muhitini va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
xotin-qizlarning tadbirkorlik gʻoyalarini amalga oshirish, ular faoliyatiga kredit, subsidiya va boshqa yordam choralarini jalb qilish boʻyicha mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokim yordamchisi bilan hamkorlik qiladi;
“Ayollar maslahat kengashlari” bilan yaqin hamkorlikda ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olishda ularga koʻmaklashadi, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshiradi;
xotin-qizlarning muammolarini oʻz vaqtida aniqlash, ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar bilan yakka tartibda hamda aniq maqsadga yoʻnaltirilgan ishlarni olib boradi, ularga ijtimoiy-huquqiy, psixologik va moddiy yordam koʻrsatish ishlarini tashkil etadi;
oilalarni mustahkamlash, xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar toʻgʻrisida har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, har chorakda kamida bir marta fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot beradi;
fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi hamda “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi, “Ayollar maslahat kengashi” faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi hamda ularning vakillarini qabul qiladi;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻz faoliyatiga doir masalalar yuzasidan faol hamkorlik aloqalarini oʻrnatadi;
xotin-qizlarning muammolarini hal etish maqsadida fuqarolar yigʻini kengashi va vakolatli davlat organiga murojaat qiladi hamda murojaatlari boʻyicha ishlar bajarilmagan taqdirda, mahalla raisi orqali yuqori turuvchi tashkilotga yoxud huquq-tartibot idoralariga taqdimnoma kiritadi;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan ayollarga motivatsiya beradi, turmush qiyinchiliklarini yengishni oʻrgatadi, zarur hollarda psixologlarni jalb etadi;
jamiyat va davlat hayotida faollik va tashabbuskorlik koʻrsatgan, oʻzining samarali mehnati bilan oilalarni mustahkamlashga, xotin-qizlarning muammolarini hal etishga munosib hissa qoʻshgan ayollarni “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga takliflar kiritadi.
oila institutini mustahkamlash, oilaviy qadriyatlarni saqlash va rivojlantirishga munosib hissa qoʻshgan oilalarni “Ibratli oila” koʻkrak nishoniga taqdim etish uchun nomzod etib koʻrsatish boʻyicha fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga takliflar kiritadi;
mahalla xotin-qizlar faoli fuqarolar bilan munosabatlarda odob-axloq qoidalariga qatʼi rioya etishga va oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida oʻziga maʼlum boʻlgan axborotlarning qatʼiy sir saqlanishini taʼminlashga majbur;
mahalla xotin-qizlar faoli oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalariga boʻysunadi hamda ular oldida hisobdor boʻladi;
g) Fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
yoshlarga oid davlat siyosatining amalga oshirilishida davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari bilan samarali hamkorlikni taʼminlaydi;
mahalladagi yoshlar hisobini hamda ularning oilaviy-ijtimoiy ahvoli, oʻqish va ish faoliyati, iqtidori va qiziqishlari monitoringini yuritadi;
yoshlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish, muammolarini joyiga chiqib oʻrganish, ular bilan muloqot va uchrashuvlar tashkil etish, aniqlangan muammolarni hal etish boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
mahallada yoshlar infratuzilmasini rivojlantirish, yoshlar uchun fan, madaniyat, sanʼat toʻgaraklarini tashkil etish va ularga yoshlarni keng jalb etish choralarini koʻradi;
yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzi va oila muqaddasligi gʻoyalarini keng targʻib qilish, erta turmush qurish va yosh oilalar ajralishining oldini olishga qaratilgan taʼsirchan tadbirlarni amalga oshiradi;
yoshlarning ijtimoiy faolligini oshirish, tashabbuslarini ragʻbatlantirish, intellektual va ijodiy salohiyatlarini roʻyobga chiqarishlariga koʻmaklashadi;
taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda mashgʻulotlarga uzrli sabablarsiz kelmayotgan yoki muntazam ravishda qatnashmayotgan oʻquvchilarni aniqlab, oʻqishga qaytarishga doir chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
imkoniyati cheklangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni maʼnaviy va moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash ishlarini tashkil etadi, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni tegishli davlat muassasalariga joylashtirishga koʻmaklashadi;
noqobil, notinch oilalar, ularda tarbiyalanayotgan yoshlar, chet ellarga ishlash yoki boshqa sabablar bilan chiqib ketgan ota-onalar, jazo muddatini oʻtayotganlar, zararli oqimlar taʼsiriga tushib qolgan oilalar farzandlari bilan individual tartibda ish olib boradi hamda ichki ishlar organlarining profilaktik hisobida turgan barcha toifadagi shaxslar farzandlarining yashash tarzi va xulq-atvorini muntazam ravishda oʻrganib boradi;
yoshlarni turli mafkuraviy tahdidlardan, xususan, ekstremizm, terrorizm, “ommaviy madaniyat” va boshqa yot gʻoyalardan himoya qilish, nazoratsizlik, qarovsizlik va boshqa gʻayri ijtimoiy xatti-harakatlarning oldini olish hamda bunga imkon tugʻdiruvchi sabablar va sharoitlarni aniqlash hamda bartaraf etish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan, ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan yoshlarning ijtimoiy-pedagogik reabilitatsiya qilinishi va moslashuviga koʻmaklashadi;
yoshlarni harbiy xizmatga tayyorlash, ularning ongiga ona Vatanni himoya qilish muqaddas burch ekanligini singdirish boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshiradi;
yoshlarning uyushgan holda qadimiy tarixiy yodgorliklar va mustaqillik davrida bunyod etilgan maʼrifat maskanlariga, tabiat bagʻriga sayohatlar, muzey va koʻrgazmalarga ekskursiyalarini tashkil etadi;
yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini keng targʻib qilish, ularni sport toʻgaraklariga jalb qilish, shuningdek, oʻquvchi-yoshlarning tibbiy madaniyatini oshirishga qaratilgan profilaktika, sanitariya-gigiyena tadbirlarini amalga oshiradi;
yoshlarning atrof-muhitni, tabiatni asrab-avaylash, muhofaza qilishga yoʻnaltirilgan ekologik madaniyatini shakllantirish boʻyicha targʻibot ishlarini olib boradi;
“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishda fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosariga koʻmaklashadi;
d) Fuqarolar yigʻini raisining keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchisi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi vakolatlarni amalga oshiradi:
keksa avlod vakillarining davlat va jamiyat hayotidagi ijtimoiy faolligini oshirish orqali mahalladagi muammolarni hal etish masalalarida, shuningdek, milliy urf-odat, anʼana va marosimlarni tashkil etish hamda oʻtkazishda taklif va tavsiyalar beradi;
ota-onalarning farzand tarbiyasidagi masʼuliyati va ogohligini oshirish, jaholatga qarshi taʼsirchan hamda kuchli maʼrifat targʻibotini, umumtaʼlim maktablarida kiyinish madaniyatini, oʻquvchilarning davomatini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarda ishtirok etadi;
fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi hamda “Keksalar maslahati” guruhining faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishda fuqarolar yigʻini raisiga koʻmaklashadi;
kambagʻal va koʻp bolali oilalar, yolgʻiz, nogironligi boʻlgan fuqarolar holidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashadi;
mahalla fuqarolar yigʻini hududida istiqomat qilayotgan keksalar va faxriylar, namunali oilalar va obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan shaxslar salohiyatidan yoshlar tarbiyasiga oid tadbirlar oʻtkazish choralarini koʻradi;
keksalar va faxriylar ishtirokida aholi oʻrtasida diniy maʼrifat va maʼnaviy-axloqiy tarbiya masalalari boʻyicha suhbatlar oʻtkazadi hamda el ardogʻidagi insonlar bilan uchrashuvlar va madaniy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etadi;
bayram sanalari munosabati bilan davlat organlari va nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlikda keksalar va faxriylar ishtirokida maʼrifiy tadbirlar tashkil etadi;
fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etayotgan keksalar va faxriylarni davlat mukofotlariga taqdim etish boʻyicha takliflar beradi;
aholi oʻrtasida jismoniy tarbiya mashgʻulotlari guruhlarini shakllantirish, keksalarni ommaviy sport musobaqalariga keng jalb etishda faollik koʻrsatadi;
ijtimoiy, maʼnaviy-maʼrifiy sohalardagi ishlarni yangi tizim asosida yoʻlga qoʻyish boʻyicha 5 ta muhim tashabbusning amalga oshirilishida faol ishtirok etadi;
loqaydlik, oilaviy kelishmovchiliklar va yoshlar oʻrtasida “ommaviy madaniyat” koʻrinishidagi salbiy illatlar tarqalishining oldini olish boʻyicha tadbirlar tashkil etadi;
keksalar orasida sport-sogʻlomlashtirish, salomatlik uchun shaxsiy masʼuliyatni yuksaltirish boʻyicha targʻibot tadbirlari tashkil etadi;
ijtimoiy himoyaga olingan yolgʻiz keksalarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, qarovchisiz qolgan fuqarolarni ambulator-statsionar hamda uy sharoitida davolash, yolgʻiz keksalar, pensioner va nogironlarga tibbiy-ijtimoiy xizmatlarning tashkil etilishiga koʻmaklashadi;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan pensiya yoshidagi kishilarning jamiyatga ijtimoiy moslashuviga koʻmaklashadi;
ehtiyojmand, boquvchisiz qolgan yolgʻiz keksalarga har jihatdan koʻmaklashish choralarini koʻradi;
toʻy va boshqa oilaviy tadbirlarni ixcham, ijtimoiy tabaqalanishga yoʻl qoʻymagan holda oʻtkazish boʻyicha tushuntirish ishlari olib boradi;
ilm-fan, sanʼat, hunarmandchilik, kasanachilik, tomorqa madaniyati, tadbirkorlik kabi turli sohalar boʻyicha katta hayotiy va kasbiy tajribaga ega keksalar ishtirokida aholi orasida tadbirlar oʻtkazadi;
Haj va Umra ziyoratlariga tavsiya etiladigan fuqarolar boʻyicha takliflar beradi;
yolgʻiz keksalar hamda pensionerlar uchun tarixiy qadamjolar, ziyoratgohlarga sayohatlar uyushtirishga koʻmaklashadi.
42. Fuqarolar yigʻini organlarining faoliyatini tashkil etishni uning kengashi hamda fuqarolar yigʻinining raisi amalga oshiradi.
43. Fuqarolar yigʻini raisi besh yil muddatga saylanadi. Saylovlar “Fuqarolar yigʻini raisi saylovi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga binoan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.
44. Fuqarolar yigʻini raisi, uning maslahatchilari oʻz zimmasiga yuklangan vazifa va funksiyalarning talab darajasida va samarali bajarilishi uchun masʼuldirlar.
8-bob. Fuqarolar yigʻini faoliyatining iqtisodiy asosi
45. Fuqarolar yigʻinlari tomonidan barpo etilgan, olingan yoki qonunda belgilangan tartibda ularga berilgan jamoat, ijtimoiy-maishiy obyektlar va boshqa maqsadlarga moʻljallangan obyektlar, shuningdek, transport vositalari, xoʻjalik anjomlari va boshqa koʻchar hamda koʻchmas mol-mulk ularning mulkidir.
46. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatining moliyaviy manbalari:
oʻz mablagʻlaridan;
mahalliy budjet mablagʻlaridan;
grantlar va investitsiyalar daromadlaridan;
fuqarolar yigʻinlarining oʻz mulkidan olingan daromadlardan;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalaridan;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlardan tashkil topadi.
47. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bank hisobvaragʻidagi moliyaviy mablagʻlarini mustaqil tasarruf etadi.
Fuqarolar yigʻinining moliyaviy mablagʻlari olib qoʻyilishi mumkin emas.
48. Fuqarolar yigʻinining kengashi moliyaviy mablagʻlardan foydalanish toʻgʻrisida har chorakda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) oldida hisob beradi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
49. Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari oʻz faoliyatining hisobini yuritadi hamda davlat statistika va soliq xizmati organlariga hisobot taqdim etadi.
50. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqidagi taklif fuqarolar yigʻiniga uning raisi, kengashi, taftish komissiyasi tomonidan kiritilishi mumkin.
51. Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) tasdiqlangandan keyin tegishli Davlat xizmatlari markazlarida hisobga olinadi. Nizomga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar hisobga olingach qonuniy kuchga kirgan hisoblanadi.
52. Fuqarolar yigʻinini qayta tashkil etish va uning faoliyatini tugatish maʼmuriy-hududiy birliklar va mahalla birlashtirilganda, boʻlinganda, tugatilganda, chegaralari oʻzgartirilganda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ning qaroriga koʻra qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
53. Fuqarolar yigʻini faoliyatini tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan tugatish komissiyasi tuziladi.
54. Fuqarolar yigʻini tugatilganda uning mablagʻi va mol-mulk fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qarori bilan ushbu Nizom maqsadlari uchun sarflanadi.
Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisida namunaviy nizomga ILOVA
Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlarining
Fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) Taftish komissiyasi Fuqarolar yigʻinining kengashi Mahalla yettiligi Fuqarolar yigʻinining raisi Huquq tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari— profilaktika inspektori Hokim yordamchisi Xotin-qizlar faoli Yoshlar yetakchisi Ijtimoiy xodim Soliq inspektori Keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi Ijtimoiy koʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya Xotin qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya Yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchi “Keksalar maslahati” guruhi “Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhi Mahalla nazorati guruhi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya Ayollar maslahat kengashi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 2-ILOVA
Fuqarolar yigʻinining komissiyalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Namunaviy nizom “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq fuqarolar yigʻini huzuridagi komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — komissiyalar) faoliyatini tartibga soladi.
2. Komissiyalar oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , qonunlariga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga, Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga , fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va uning kengashi qarorlariga hamda ushbu Namunaviy nizomga muvofiq jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
3. Fuqarolar yigʻini huzurida quyidagi komissiyalar faoliyati yoʻlga qoʻyiladi:
fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi;
fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi;
fuqarolar yigʻinining ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi;
fuqarolar yigʻinining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasi;
fuqarolar yigʻini huzuridagi taftish komissiyasi.
2-bob. Fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi faoliyatini tashkil etish
1-§. Fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
4. Quyidagilar fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi) asosiy vazifalari hisoblanadi:
hududda milliy, umuminsoniy va oilaviy qadriyatlarni keng targʻib etish;
oilalarni qoʻllab-quvvatlashga doir davlat siyosatini samarali amalga oshirishda ishtirok etish, oilalarni mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish;
aholi oʻrtasida oilaviy nizolar, yoshlar tarbiyasiga eʼtiborsizlik holatlari, fuqarolar, ayniqsa, yoshlarning turli yot gʻoyalar taʼsiriga tushib qolishi, ichkilikbozlik hamda giyohvandlik illatlariga berilishi, huquqbuzarliklarning sodir etilishi — oilalar barbod boʻlishining asosiy sabablaridan biri ekanligi haqida tushuntirish ishlarini olib borish;
yigit va qizlarni oilaviy hayotga tayyorlash, yosh oilalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlashga koʻmaklashish, oilaning muqaddasligi va oilaviy munosabatlar buzilishining oldini olish boʻyicha manzilli targʻibot ishlarini tashkil etish;
sud yoki fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organidan nikohdan ajrashishga ariza bilan murojaat qilgan er-xotinlarni yarashtirish uchun tegishli choralar koʻrish boʻyicha xabar olingandan soʻng yarashish uchun belgilangan muddat tugashidan oʻn kun avval ularni yarashtirish yuzasidan amalga oshirilgan ishlar haqida tegishli ravishda sud yoki fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organini xabardor qilish;
hududda osoyishtalikning buzilishiga sababchi boʻlayotgan oilalarning turmush tarzi va muhitini oʻrganib, tinchlik va totuvlikka salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarga barham berish boʻyicha chora — tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish;
namunali oilalar, ularning farzand tarbiyasi borasidagi tajribalarini hamda oila aʼzolari oʻrtasidagi ibratli munosabatlarni ommalashtirish;
oʻsib kelayotgan yosh qizlar oʻrtasida milliy, umuminsoniy va oilaviy qadriyatlarga hurmat ruhida boʻlish hamda bilim va odob qoidalarini, maʼnaviy-maʼrifiy fazilatlarni keng targʻib etish;
aholi oʻrtasida toʻylar va boshqa marosimlarni ixcham, keng aholi manfaatlarini, milliy qadriyatlar va ibratli anʼanalarni hisobga olgan holda oʻtkazish boʻyicha targʻibot ishlarini olib borish va bu boradagi ijobiy tajribalarni ommalashtirish.
5. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi oʻz vazifalarini amalga oshirishda Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining hududdagi korxona, tashkilot va muassasalardagi boshlangʻich tashkilotlari, xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar, fuqarolar yigʻini kengashi aʼzolari, fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha boshqa komissiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
6. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda olish toʻgʻrisida, zarur hollarda maʼlumotlarni joyiga borib oʻrganish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini fuqarolar yigʻini kengashida koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
mahalla va oilalardagi maʼnaviy-axloqiy muhitni oʻrganish va ulardagi holat toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot olish uchun farzandlari oʻqiyotgan taʼlim muassasalaridan zarur maʼlumotlarni axborot xavfsizligi qoidalariga rioya qilgan holda olish;
mahalla va oilalardagi tinchlik va osoyishtalik, hamjihatlikka salbiy taʼsir etuvchi omillarni hamda bunga sababchi boʻlgan shaxslarni aniqlash, salbiy holatlarning sabablari va oqibatlarini bartaraf etish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
nizolashayotgan er-xotin va yaqin qarindoshlar oʻrtasidagi mol-mulk, merosning boʻlinishida oʻz vakolati doirasida ishtirok etish;
nikohdan ajralish holati qayd etilgan oilalarda bolalarning ota-onasining qaysi biri bilan yashashi, bolalarning farzandlikka olinishi yoki maxsus muassasalarga, shu jumladan “Mehribonlik” uylari va “Gʻamxoʻrlik” markazlariga joylashtirilishi masalasining belgilangan tartibda hal qilinishida oʻz fikrini bildirish;
oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida zarur axborot va tushuntirishlar olish uchun oʻz majlislariga davlat organlarining masʼul xodimlarini, nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini, mutaxassislarni va boshqa shaxslarni taklif etish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
toʻylar va boshqa marosimlarni ixcham, keng aholi manfaatlarini, milliy qadriyatlarimiz va ibratli anʼanalarimizni hisobga olgan holda oʻtkazish boʻyicha tavsiyalar berish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni bajarishda tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish, shu jumladan, yosh oilalarni manzilli qoʻllab-quvvatlash boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish.
7. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etish, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini amaliyotga tatbiq etish;
oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha targʻibot ishlarini samarali va maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
oilalardagi maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirishni, erta nikoh va ajralishlar kabi salbiy holatlarning barvaqt oldini olishni taʼminlash;
oʻz faoliyatida fuqarolar qadr-qimmatining kamsitilishi, huquq va erkinliklarining poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
8. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi raisi va uning aʼzolari:
oilalar bilan ishlashda har bir oiladagi muhitni inobatga olgan va zamonaviy samarali uslublarni qoʻllagan holda individual yondashish;
oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishlari;
oʻz bilimlarini, ayniqsa, inson huquq va erkinliklari hamda oila sohasidagi huquqiy bilimlarini oshirib borishlari zarur.
2-§. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
9. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi aʼzolari fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovidan soʻng bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda 5 yil muddatga saylanadi.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi tarkibiga mahalla xotin-qizlar faoli, keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchi, imom-xatib, taʼlim muassasalari rahbarlari yoki ularning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, oilaviy shifokorlik punkti (oilaviy poliklinika) vakili, psixologlar, hayotiy tajribaga ega boʻlgan, namunali oila boshliqlari, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan hamda oʻzining tarbiyaviy taʼsirini oʻtkaza oladigan mahalla faollari kiritilishi mumkin.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasiga rahbarlik fuqarolar yigʻini raisi tomonidan amalga oshiriladi.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi tarkibiga nomzod sifatida koʻrsatilgan shaxs, agar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi uni yoqlab ovoz bergan boʻlsa, saylangan hisoblanadi.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi aʼzosi muddatidan avval komissiya tarkibidan chiqsa, uning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
10. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi raisi:
komissiya faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarning komissiya aʼzolari tomonidan bajarilishini taʼminlaydi;
oilalardagi maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish boʻyicha tadbirlarda bevosita ishtirok etadi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
komissiya nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
Komissiya oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan komissiya raisining oʻrinbosarini va kotibini saylaydi.
11. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasining yillik, choraklik ish rejalari komissiya yigʻilishida muhokama etiladi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi ish rejasi ijrosi yuzasidan komissiya aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda komissiya yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi yigʻilishi, agar uning ishida komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan qaror qabul qilingan hisoblanadi.
12. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasining kotibi yigʻilishlarning bayonini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
13. Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
3-bob. Fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasining faoliyatini tashkil etish
1-§. Fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
14. Quyidagilar fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya) asosiy vazifalari hisoblanadi:
xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ularning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish;
mahalla hududida joylashgan korxona, tashkilot va muassasalardagi xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar bilan birgalikda mehnat jamoalarida xotin-qizlarni ijtimoiy-huquqiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, ularning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, maʼnaviyatini yuksaltirish maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar, ular uchun yaratilayotgan imkoniyatlar va berilayotgan imtiyozlarning mazmun-mohiyatini keng targʻib etish;
xotin-qizlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;
xotin-qizlar oʻrtasida maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar tashkil etish, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan hamkor tashkilotlar bilan birgalikda oʻtkaziladigan tadbirlarga xotin-qizlarni manzilli jalb etish;
xotin-qizlarning sogʻligʻini saqlash, sogʻlom oilani shakllantirish, oilaviy va ayollar sportini rivojlantirish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;
xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish masalalari boʻyicha takliflar tayyorlash;
xotin-qizlar oʻrtasida salbiy holatlarning (jinoyatchilik, oʻz joniga qasd qilish, fohishabozlik, giyohvandlik, voyaga yetmagan qizlarni erta turmushga berish kabi)ning oldini olishga qaratilgan targʻibot ishlarini amalga oshirish;
milliy, diniy urf-odatlar va marosimlarning tartibli, ixcham va zamonaviy, keng aholi manfaatlarini hisobga olgan holda tashkil etilishida fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;
shakllantirilgan roʻyxat asosida qizlarning oilaviy muhiti, ehtiyojlari va qiziqishlari, toʻgaraklarga qamrovini oʻrganish, ularning boʻsh vaqtlarini maqsadli tashkil etishda yoshlar yetakchisiga koʻmaklashish;
shaxsiy koʻnikmalarini rivojlantirish istagini bildirgan oʻsmirlik yoshidagi qizlarni “Bibixonim maktablari” mashgʻulotlariga jalb etish;
tarbiyasi ogʻir qizlar bilan komissiya aʼzolari, “Ibratli oila”, “Moʻtabar ayol”, “Mahalla iftixori” koʻkrak nishonlari sovrindorlari, “Qizlar odobi targʻibotchisi” koʻrik-tanlovi gʻoliblarini jalb etgan holda yakka tartibda suhbatlar tashkil etish, ularning onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni “Ota-onalar universiteti” mashgʻulotlariga jalb etish;
“Qizlar odobi” targʻibotchisi tanlovining tuman (shahar) bosqichlarida faol ayollar ishtirokini taʼminlash;
xotin-qizlarning teatrlarga, madaniyat va maʼrifat maskanlariga tashriflarini uyushtirish;
xotin-qizlarga nisbatan jismoniy yoki ruhiy zoʻrlik ishlatish ehtimoli mavjud oilalarda profilaktik tushuntirish ishlarini olib borish;
tahdid va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan xotin-qizlar va bolalarning himoyasini taʼminlashga va aybdorlarni javobgarlikka tortishga oid harakatlarni amalga oshirishda koʻmaklashish;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan, probatsiya xizmati hisobida turgan hamda ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalaridan qaytib kelgan xotin-qizlarni ishga joylashtirishga, ularning hayotda oʻz oʻrinlarini topishida koʻmaklashish;
xorijga chiqib ketayotgan va xorijdan kelayotgan xotin-qizlar hisobini olib borish, ularning oilalari ahvolidan xabardor boʻlib turish, xorijda ishlab kelgan xotin-qizlarning tibbiy koʻrikdan oʻtishi va ishga joylashishiga koʻmaklashish.
15. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya oʻz vazifalarini amalga oshirishda xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar, taʼlim va sogʻliqni saqlash muassasalari, fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha boshqa komissiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
16. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda olish, zarur hollarda maʼlumotlarni joyiga borib oʻrganish haqida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini koʻrib chiqish uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga taqdim etish;
farzand tarbiyasi borasida ibratli boʻlgan onalarni, ijtimoiy faol xotin-qizlarni, iqtidorli qizlarni ragʻbatlantirish, shuningdek, yosh oilalarni moddiy va maʼnaviy jihatdan keng qoʻllab-quvvatlash boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish masalalari boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni bajarishda tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;
oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida oʻz majlislariga davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini, mutaxassislarni va boshqa shaxslarni jalb qilish boʻyicha tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish.
17. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyaning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
komissiya faoliyatida fuqarolarning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklarining poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etish, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini, shuningdek, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qabul qilingan hujjatlarni amaliyotga tatbiq etish;
yoʻnalishi boʻyicha targʻibot ishlarini samarali va maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
komissiya aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
18. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya raisi va uning aʼzolari:
oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishlari;
oʻz bilimlarini, ayniqsa, inson huquq va erkinliklari hamda oila sohasidagi huquqiy bilimlarini oshirib borishlari zarur.
2-§. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyani shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
19. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovidan soʻng bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda 5 yil muddatga saylanadi.
Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya tarkibiga fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari-profilaktika inspektori, taʼlim muassasalari, oilaviy shifokorlik punkti (oilaviy poliklinika), Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining hududdagi korxona va tashkilotlardagi boshlangʻich tashkilotlari, xotin-qizlar masalalari boʻyicha boshlangʻich tashkilotlar vakillari, psixologlar, shuningdek, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan hamda oʻzining tarbiyaviy taʼsirini oʻtkaza oladigan faol xotin-qizlar kiritilishi mumkin.
komissiyaga rahbarlik mahalladagi xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshiriladi.
komissiya tarkibiga nomzod sifatida koʻrsatilgan shaxs, agar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi uni yoqlab ovoz bergan boʻlsa, saylangan hisoblanadi.
komissiya aʼzosi muddatidan avval komissiya tarkibidan chiqsa, uning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
20. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya raisi:
komissiya faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarning komissiya aʼzolari tomonidan bajarilishini taʼminlaydi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
komissiya nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
komissiya oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan komissiya raisining oʻrinbosarini va komissiya kotibini saylaydi.
komissiya raisi oʻrinbosarining vazifalari komissiya raisi tomonidan fuqarolar yigʻini kengashi bilan kelishgan holda belgilanadi. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya raisi uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda rais oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi.
21. Vazifalar taqsimoti hamda unga asosan tuzilgan xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyaning yillik, choraklik ish rejalari komissiya yigʻilishida muhokama etiladi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya ish rejasi ijrosi yuzasidan komissiya aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda komissiya yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya yigʻilishi, agar uning ishida aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan qaror qabul qilingan hisoblanadi.
22. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya kotibi yigʻilishlarning bayonini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
23. Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiya oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
4-bob. Fuqarolar yigʻinining ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasining faoliyatini tashkil etish
1-§. Fuqarolar yigʻinining ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
24. Quyidagilar fuqarolar yigʻinining ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi) asosiy vazifalari hisoblanadi:
oilalarni oʻrganish, kambagʻal oilalar va oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz fuqarolarni aniqlash va hisobga olishga koʻmaklashish;
aholining ijtimoiy nochor qatlamlarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshirish haqida fuqarolar yigʻiniga va uning kengashiga taklif kiritish;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz fuqarolarga homiylik yordamlari koʻrsatish, ularga ijtimoiy himoyalash, sogʻlomlashtirish, maishiy shart-sharoitlarini yaxshilash tadbirlarini amalga oshirishda koʻmaklashish;
qonunchilik hujjatlarining, shuningdek, fuqarolar yigʻini qarorlarining ijro etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
tadbirkorlik faoliyati subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlariga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
kommunal xizmat koʻrsatish tashkilotlari tomonidan kommunal xizmatlar koʻrsatish sifati ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
imoratlar qurish hamda hovlilar va uylar atrofidagi hududlarni saqlash qoidalariga rioya etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
yerlardan foydalanish va ularni muhofaza etish ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
fuqarolar yigʻini aʼzolari tomonidan toʻylar va boshqa marosimlarning tavsiya etilgan meʼyorlar asosida oʻtkazilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirishda qatnashish;
“mahalla — sektor — Xalq qabulxonasi — mahalla” hamkorlik tizimi asosida aniqlangan muammolarning masʼul ijrochilar tomonidan koʻrib chiqilishi, shuningdek, hal etilganlik holati ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tomonidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish sohasidagi qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyati haqida aholi oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshirish.
25. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi oʻz vazifalarini amalga oshirishda davlat organlari, ommaviy axborot vositalari, Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining hududiy boshqarmalari, tuman va shahar filiallari, boshqa nodavlat notijorat tashkilotlar, shuningdek, fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha boshqa komissiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
26. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi quyidagi huquqlarga ega:
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini fuqarolar yigʻini kengashida koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
kambagʻal oilalar, oʻzgalar parvarishiga muhtoj yolgʻiz fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash, ushbu maqsadlarda jismoniy va yuridik shaxslarning ixtiyoriylik asosidagi mablagʻlarini jalb etish boʻyicha fuqarolar yigʻiniga taklif kiritish;
kambagʻal oilalar, voyaga yetmagan bolalari boʻlgan muhtoj oilalar farzandlarini sogʻlomlashtirish oromgohlarida bepul yozgi dam olish masalalarida va boshqa ijtimoiy tadbirlar oʻtkazish boʻyicha tegishli tashkilotlar hamda nodavlat notijorat tashkilotlarga murojaat qilish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻiniga takliflar kiritish;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirayotganda tadbirlar oʻtkazish tashabbusi bilan chiqish, ularni tashkil etish, shuningdek, ularda ishtirok etish;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan axborotni qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat organlaridan soʻrab olish;
jamoatchilik nazorati natijalariga koʻra takliflar va tavsiyalar tayyorlash hamda ularni tegishli davlat organlariga koʻrib chiqish uchun yuborish;
davlat organlarining qonunga xilof qarorlari, ular mansabdor shaxslarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) ustidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga yoki mansabdor shaxsga yoxud qonunda belgilangan tartibda sudga shikoyat qilish;
oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida oʻz majlislariga davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini, mutaxassislarni va boshqa shaxslarni jalb qilish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni bajarishda tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish.
27. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
fuqarolarning shaʼni va qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklarining poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
kambagʻal oilalarga ijtimoiy nafaqalar va moddiy yordam tayinlash va toʻlashda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash;
jamoatchilik nazorati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etish;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirishda qonunda belgilangan, davlat organlarining faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan cheklovlarga rioya etish;
davlat organlarining, ular mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmaslik;
davlat organlarining faoliyat koʻrsatishi, shuningdek, ular mansabdor shaxslarining faoliyati uchun toʻsiqlar yaratmaslik;
fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etish, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini amaliyotga tatbiq etish;
yoʻnalishi boʻyicha targʻibot ishlarini samarali va maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
28. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi raisi va uning aʼzolari:
oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishlari;
oʻz bilimlarini, ayniqsa, inson huquq va erkinliklari, ijtimoiy muhofaza hamda jamoatchilik nazorati sohasidagi huquqiy bilimlarini oshirib borishlari zarur.
2-§. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyani shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
29. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya aʼzolari fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovidan soʻng bir oy ichida kamida 15 kishidan iborat tarkibda 5 yil muddatga saylanadi.
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya tarkibiga fuqarolar yigʻini hududiga biriktirilgan tuman (shahar) Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi xodimi, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari, shuningdek, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan hamda oʻzining tarbiyaviy taʼsirini oʻtkaza oladigan faol fuqarolar kiritiladi.
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyaga rahbarlik fuqarolar yigʻini raisining obodonlashtirish, tomorqa va tadbirkorlik masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya tarkibiga nomzod sifatida koʻrsatilgan shaxs, agar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi uni yoqlab ovoz bergan boʻlsa, saylangan hisoblanadi.
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya aʼzosi muddatidan avval komissiya tarkibidan chiqsa, komissiyaning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
30. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya raisi:
komissiya faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarning komissiya aʼzolari tomonidan bajarilishini taʼminlaydi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
komissiya nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
Komissiya oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan komissiya raisining oʻrinbosarini va komissiya kotibini saylaydi.
31. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyaning yillik, choraklik ish rejalari komissiya yigʻilishida muhokama etiladi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya ish rejasi ijrosi yuzasidan komissiya aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda komissiya yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
32. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya oʻz faoliyatini olib borishda fuqarolarning murojaatlari, komissiya raisi va aʼzolarining takliflari, hududdagi ijtimoiy muammolarning kelib chiqishiga qarab yigʻilish oʻtkazadi va tegishli qarorlar qabul qiladi.
33. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya yigʻilishi, agar uning ishida komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan qaror qabul qilingan hisoblanadi.
34. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyaning kotibi yigʻilishlarning bayonini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
35. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiya oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
5-bob. Fuqarolar yigʻinining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasining faoliyatini tashkil etish
1-§. Fuqarolar yigʻinining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasining asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
36. Quyidagilar fuqarolar yigʻinining ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasining (keyingi oʻrinlarda — ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyasi) asosiy vazifalari hisoblanadi:
atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish hamda koʻkalamzorlashtirish sohasidagi qonunchilik hujjatlari, umumdavlat hamda hududiy dasturlarda belgilangan chora-tadbirlar ijrosini taʼminlashda ishtirok etish;
aholining uylarni, hovlilardagi binolarni, hovlilar va uylar (koʻp kvartirali uylar) atrofidagi hududlarni obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish, bolalar va sport maydonchalarini jihozlash, yoʻllar, koʻpriklar, koʻchalar, kommunal tarmoqlarni qurish, qayta qurish, taʼmirlash va yaroqli holda saqlash, tarix va madaniyat yodgorliklarini, qabristonlarni taʼmirlash ishlarida ixtiyoriylik asosida qatnashishlarini tashkil etish, shu jumladan, hasharlar uyushtirish, koʻriklar va tanlovlar oʻtkazishda fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;
atrof muhitni muhofaza qilish va obodonlashtirish masalalari yuzasidan fuqarolar yigʻinining vakolatlari doirasida hududda joylashgan tashkilotlar rahbarlarining hisobotlarini eshitish boʻyicha takliflar kiritish;
kambagʻal oilalarning uylari va xonadonlarini taʼmirlash, ushbu maqsadda aholidan ixtiyoriylik asosida mablagʻ yigʻish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish yuzasidan fuqarolar yigʻiniga va uning kengashiga taklif kiritish;
hududda yoqilgʻi, elektr va issiqlik energiyasi hamda suvdan tejamli foydalanish va ularning behuda sarflanishini kamaytirishga doir tadbirlar oʻtkazishga koʻmaklashish;
aholi punktlari, suv taʼminoti manbalari, turar joylar, maktablar va boshqa taʼlim muassasalarining sanitariya va ekologik holati ustidan nazoratning amalga oshirilishiga koʻmaklashish;
aholi tomonidan chiqindilarning belgilangan joylarga tashlanishini nazorat qilish, mavsumiy xazonlar yoqilishining oldini olishga qaratilgan targʻibot tadbirlarini oʻtkazish;
fuqarolar yigʻini aʼzolarining ekologik madaniyatini oshirish, yoshlar oʻrtasida ekologik taʼlim va tarbiya tizimini rivojlantirish, fuqarolarning atrof muhitga ehtiyotkorona munosabatda boʻlishlariga doir targʻibot ishlarini amalga oshirish;
kommunal xizmat koʻrsatish tashkilotlari tomonidan kommunal xizmatlar koʻrsatish sifati, imoratlar qurish hamda hovlilar va uylar (koʻp kvartirali uylar) atrofidagi hududlarni saqlash qoidalariga rioya etilishi, yerlardan foydalanish va ularni muhofaza etish ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish.
37. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya oʻz vazifalarini amalga oshirishda tuman (shahar) tabiatni muhofaza qilish inspeksiyalari, kommunal xizmatlar koʻrsatish tashkilotlari, nodavlat notijorat tashkilotlar, taʼlim muassasalari, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining hududdagi korxona, tashkilot va muassasalardagi boshlangʻich tashkilotlari, fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha boshqa komissiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
38. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda olish toʻgʻrisida, zarur hollarda maʼlumotlarni joyiga borib oʻrganish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini fuqarolar yigʻini kengashida koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
hududni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha tadbirlar rejalarini ishlab chiqish va fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan tasdiqlash uchun yigʻin kengashiga koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish hamda koʻkalamzorlashtirishga oid tadbirlar tashkil etish yuzasidan fuqarolar yigʻini kengashiga taklif kiritish;
oʻziga yuklangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida oʻz majlislariga davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarining vakillarini, mutaxassislarni va boshqa shaxslarni jalb qilish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
fuqarolar yigʻini aʼzolarining atrof tabiiy muhit tozaligini saqlash, koʻkalamzorlashtirish, obodonlashtirish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish boʻyicha amalga oshirayotgan ibratli ishlari va ijobiy tajribalarini ommalashtirish haqida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni bajarishda tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga takliflar kiritish.
39. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyaning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
fuqarolarning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklarining poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
fuqarolar yigʻini faoliyatida faol ishtirok etish, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) va fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini amaliyotga tatbiq etish;
yoʻnalishi boʻyicha targʻibot ishlarini samarali va maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
40. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya raisi va uning aʼzolari:
oʻz faoliyati davomida fuqarolar bilan xushmuomala va xolis boʻlishlari;
oʻz bilimlarini, ayniqsa inson huquq va erkinliklari hamda atrof tabiiy muhitni muhofaza qilish sohasidagi huquqiy bilimlarini oshirib borishlari zarur.
2-§. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyani shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
41. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovidan soʻng bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda 5 yil muddatga saylanadi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya tarkibiga taʼlim muassasalari, kommunal xizmat koʻrsatish tashkilotlari, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining hududdagi korxona, tashkilot va muassasalardagi boshlangʻich tashkilotining vakillari, fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari (profilaktika inspektori), shuningdek, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan hamda oʻzining tarbiyaviy taʼsirini oʻtkaza oladigan faol fuqarolar, shu jumladan tashabbuskor yoshlar kiritilishi mumkin.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyaga rahbarlik fuqarolar yigʻini raisining tadbirkorlik, tomorqa va obodonlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya tarkibiga nomzod sifatida koʻrsatilgan shaxs, agar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi uni yoqlab ovoz bergan boʻlsa, saylangan hisoblanadi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya aʼzosi muddatidan avval komissiya tarkibidan chiqsa, komissiyaning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
42. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya raisi:
komissiya faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarning komissiya aʼzolari tomonidan bajarilishini taʼminlaydi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
komissiya nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
komissiya oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan komissiya raisining oʻrinbosarini va komissiya kotibini saylaydi.
komissiya raisi oʻrinbosarining vazifalari komissiya raisi tomonidan fuqarolar yigʻini kengashi bilan kelishilgan holda belgilanadi. Komissiya raisi uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda rais oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi.
43. Vazifalar taqsimoti hamda unga asosan tuzilgan ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiyaning yillik, choraklik ish rejalari komissiya yigʻilishida muhokama qilinadi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya ish rejasi ijrosi yuzasidan komissiya aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda komissiya yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya yigʻilishi, agar uning ishida komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hisoblanadi.
Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya yigʻilishida ishtirok etayotgan aʼzolarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz berganda qaror qabul qilingan hisoblanadi.
44. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya kotibi yigʻilishlarning bayonini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
45. Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boʻyicha komissiya oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
6-bob. Fuqarolar yigʻinining taftish komissiyasi faoliyatini tashkil etish
1-§. Fuqarolar yigʻini taftish komissiyasining huquqiy maqomi, asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
46. Taftish komissiyasi oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi hamda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan moliyaviy-xoʻjalik faoliyati sohasida yetarli bilim va tajribaga ega boʻlgan fuqarolar yigʻini aʼzolari orasidan kamida uch nafar tarkibda yashirin yoki ochiq ovoz berish yoʻli bilan saylanadi.
47. Taftish komissiyasining maqsadi fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirishdan iborat.
48. Taftish komissiyasi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga, Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga , fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) qarorlariga hamda ushbu Namunaviy nizomga muvofiq amalga oshiradi.
49. Taftish komissiyasi oʻz tekshirishlarini fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) qaroriga muvofiq amalga oshiradi.
Taftish komissiyasi rejadan tashqari tekshirishlarni fuqarolar yigʻini aʼzolarining kamida uchdan bir qismining soʻroviga binoan oʻtkazadi.
50. Taftish komissiyasi oʻz faoliyatida mustaqildir va faqat fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobdordir.
51. Quyidagilar Taftish komissiyasining asosiy vazifalari hisoblanadi:
fuqarolar yigʻini organlari tomonidan fuqarolar yigʻini mol-mulkini saqlash va undan foydalanish, jumladan pul mablagʻlarining maqsadli va manzilli sarflanishi holatini tekshirish;
fuqarolar yigʻini organlari tomonidan hisob-kitob hujjatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuritilishini tekshirish;
fuqarolar yigʻini tomonidan tashkil etilgan tadbirkorlik faoliyati subyektlari moliyaviy-xoʻjalik faoliyatining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshirilayotganligini tekshirish, uning natijalarini tahlil qilish hamda fuqarolar yigʻiniga taklif va xulosalar kiritish;
jalb etilgan homiylik xayriya mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat qilish;
fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatida aniqlangan xato va kamchiliklarni bartaraf etish chora-tadbirlarini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun fuqarolar yigʻini majlisiga kiritish.
52. Taftish komissiyasi fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatini bir yillik yoki boshqa davrdagi faoliyati yakunlari boʻyicha fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) qaroriga muvofiq tekshiradi.
Fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirish fuqarolar yigʻini raisining vakolat muddati yakuni boʻyicha majburiy amalga oshiriladi.
53. Taftish komissiyasi oʻz vazifalarini amalga oshirishda quyidagi huquqlarga ega:
tekshirish oʻtkazish boʻyicha yillik ish rejalarini tuzish va tasdiqlash uchun fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillari yigʻilishiga) kiritish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tekshirish oʻtkazish shakllari va usullarini mustaqil belgilash;
tekshirish oʻtkazish uchun zarur boʻlgan, shuningdek, fuqarolar yigʻini tomonidan tashkil etilgan tadbirkorlik faoliyati subyektlari faoliyatiga doir yozma maʼlumotlar olish;
zarur hollarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mustaqil auditorlar va mutaxassislar bilan hamkorlikni amalga oshirish;
moliya-xoʻjalik va hisob-kitob hujjatlarini tekshirish, zarur hollarda xonadonlarga borib maʼlumotlarni solishtirish;
fuqarolar yigʻini nomidan tuzilgan shartnomalar, amalga oshirilgan bitimlar, kontragentlar bilan hisob-kitoblarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqligini tekshirish;
moliya-xoʻjalik faoliyatida belgilangan normativ koʻrsatkichlar va qoidalarga rioya qilinishini tekshirish;
fuqarolar yigʻini mol-mulkidan foydalanishning holatini oʻrganish;
tekshirish davomida aniqlangan holatlar boʻyicha moddiy javobgar shaxslardan tushuntirishlar olish;
moliya-xoʻjalik faoliyatida aniqlangan kamchilik va qonunbuzarlik holatlari boʻyicha fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ni chaqirish toʻgʻrisida taklif kiritish;
fuqarolar yigʻini kengashi yoki fuqarolar yigʻini raisi tomonidan qabul qilingan qarorlarning toʻgʻriligini, ularning qonunchilik hujjatlari talablariga va fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) qarorlariga muvofiqligini tekshirish;
soliq inspeksiyasi, statistika organlari va boshqa vakolatli davlat organlari uchun hisobot hujjatlari toʻgʻri tuzilganligini tekshirish;
fuqarolar yigʻinining moliyaviy hujjatlarini, mol-mulk xatlovi boʻyicha maʼlumotlarni birlamchi buxgalteriya hisobi maʼlumotlari bilan taqqoslash;
yuritilayotgan buxgalteriya hisobining mavjud normativ qoidalarga muvofiqligini tahlil qilish;
moliya-xoʻjalik hisobotini belgilangan tartib asosida yuritish boʻyicha tavsiyalar berish;
Fuqarolar yigʻini toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga taklif kiritish.
Taftish komissiyasining talabiga koʻra fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyati uchun masʼul shaxs zarur hujjatlarni taqdim etishi shart.
54. Taftish komissiyasi quyidagi majburiyatlarga ega:
tekshirish oʻtkazishda qonunchilik hujjatlariga va ushbu Namunaviy nizom talablariga qatʼiy amal qilish;
oʻtkazilgan tekshirish natijalariga doir xulosalar nusxalarining belgilangan tartibda saqlanishini taʼminlash;
fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga amalga oshirilgan tekshirishlar natijalari yuzasidan yozma hisobotlarni oʻz vaqtida yetkazish;
oʻz vazifalarini bajarish paytida Taftish komissiyasi aʼzolariga maʼlum boʻlgan sir saqlanadigan maʼlumotlarni oshkor qilmaslik.
Tekshirishlarni oʻtkazish paytida Taftish komissiyasi aʼzolari tekshirish mavzusiga taalluqli boʻlgan barcha hujjatlar va materiallarni puxta tekshirishga majbur.
Taftish oʻtkazilayotgan vaqtda hujjatlarning saqlanishini taʼminlash Taftish komissiyasi raisi zimmasida boʻladi.
2-§. Fuqarolar yigʻini huzuridagi taftish komissiyasi faoliyatini tashkil etish
55. Fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) fuqarolar yigʻini raisi saylovidan soʻng bir oy ichida Taftish komissiyasini tuzadi, Taftish komissiya aʼzolari va raisini saylaydi.
Taftish komissiyasi aʼzolari va raisini saylash uchun nomzodlar fuqarolar yigʻini (raisi) tomonidan taqdim etiladi.
Taftish komissiyasi tarkibiga nomzodi koʻrsatilgan shaxs, agar fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi uni yoqlab ovoz bergan boʻlsa, saylangan hisoblanadi.
Ovoz berish Taftish komissiyasi aʼzoligiga har bir nomzod boʻyicha alohida oʻtkaziladi.
Fuqarolar yigʻini (raisi) tomonidan taqdim etilgan nomzod saylanmagan taqdirda, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan shu kunning oʻzida fuqarolar yigʻini aʼzolari orasidan uning oʻrniga boshqa nomzod taqdim etiladi va belgilangan tartibda saylanadi.
Taftish komissiyasi raisi va uning aʼzolari besh yil muddatga saylanadi.
Taftish komissiyasi aʼzolarining soni toq boʻlishi kerak.
56. Taftish komissiyasi raisi yoki aʼzosi quyidagi hollarda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ning qarori bilan Taftish komissiya tarkibidan chiqariladi:
oʻz vakolatlarini zimmasidan soqit qilganda;
ushbu Namunaviy nizomda nazarda tutilgan oʻz vazifalarini muntazam ravishda uzrli sabablarsiz bajarmaganda;
Taftish komissiyasi faoliyatiga taalluqli masalalarga doir fuqarolar yigʻini majlislarida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) uzrli sabablarsiz muntazam ravishda uch yoki undan ortiq marta ishtirok etmaganda, uning topshiriqlarini bajarmaganda;
fuqarolar yigʻinining obroʻsiga putur yetkazuvchi harakatlar, nojoʻya ishlar sodir etganda;
belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
sudning qonuniy kuchga kirgan qarori bilan bedarak yoʻqolgan deb topilganda yoxud vafot etgan deb eʼlon qilinganda;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini yoʻqotganda;
yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olinganligi yoki asosan yashash joyi oʻzgarganda;
sogʻligʻining holati yoki boshqa uzrli sabablarga koʻra uch oy davomida oʻz vazifalarini bajara olmay qolganda;
vafot etgan taqdirda.
Taftish komissiyasi raisi yoki aʼzosi Taftish komissiyasi tarkibidan chiqarilganda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) bir oy muddat ichida Taftish komissiyasining yangi raisi yoki aʼzosini saylaydi.
57. Taftish komissiyasining majlisi unda Taftish komissiyasi aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi.
Taftish komissiyasining har bir aʼzosi bitta ovozga ega.
Taftish komissiyasining dalolatnomalari va xulosalari majlisda qatnashayotganlarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan tasdiqlanadi. Ovozlar teng boʻlganda Taftish komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
Taftish komissiyasi aʼzolari Taftish komissiyasining qaroriga rozi boʻlmaganda majlis bayonnomasida alohida fikrlarini qayd ettirishga va ularni fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillari yigʻilishiga), fuqarolar yigʻini kengashiga yetkazishga haqlidirlar.
58. Taftish komissiyasi raisi:
Taftish komissiyasi majlislarini chaqiradi va oʻtkazadi;
Taftish komissiyasining joriy ishlarini tashkil qiladi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida Taftish komissiyasi nomidan vakil boʻladi;
Taftish komissiyasi nomidan chiqariladigan hujjatlarni imzolaydi;
Yilning har choragida bir marta amalga oshirilgan ishlar boʻyicha fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot beradi.
59. Taftish komissiyasi aʼzolari bir vaqtning oʻzida fuqarolar yigʻini boshqa organlarining aʼzosi boʻlishi mumkin emas.
3-§. Taftish komissiyasining xulosasi
60. Taftish komissiyasi fuqarolar yigʻini moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirish natijalari asosida quyidagilarni oʻz ichiga olgan xulosa tayyorlaydi:
hisobotlardagi va boshqa moliyaviy hujjatlardagi maʼlumotlarning ishonchli va toʻgʻri ekanligiga berilgan baho;
buxgalteriya hisobini yuritish va moliyaviy hisobot taqdim etish tartibi buzilganligi holatlari, shuningdek, qonunbuzilishi faktlari toʻgʻrisidagi maʼlumot;
aniqlangan qonun buzilishlarini bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini moliyaviy faoliyati samaradorligini oshirishga oid takliflar.
61. Taftish komissiyasi xulosasi Taftish komissiyasining raisi va aʼzolari, fuqarolar yigʻini raisi va fuqarolar yigʻini buxgalteriya hisobini yuritish uchun fuqarolar yigʻini raisi tavsiyasi asosida fuqarolar yigʻini kengashining qarori bilan belgilangan masʼul shaxs tomonidan imzolanadi.
62. Fuqarolar yigʻini raisi yoki buxgalteriya hisobini yuritish uchun masʼul shaxs Taftish komissiyasi xulosasi boʻyicha eʼtiroz bildirgan taqdirda, xulosaga imzo qoʻyish bilan bir vaqtda oʻz eʼtirozini ilova qilishi mumkin.
63. Tekshirish natijalari boʻyicha tuzilgan xulosaga nisbatan bildirilgan eʼtirozlar boʻyicha Taftish komissiyasi oʻz fikrini bildiradi.
64. Taftish komissiyasi hisoboti fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) koʻrib chiqilmagungacha uchinchi shaxslarga berilishi mumkin emas.
65. Taftish komissiyasini tugatish va uning faoliyatini qayta tashkil etish, tegishli fuqarolar yigʻini birlashtirilganda, boʻlinganda, tugatilganda va chegaralari oʻzgartirilganda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
66. Komissiyalarni tugatish va uning faoliyatini qayta tashkil etish tegishli fuqarolar yigʻini birlashtirilganda, boʻlinganda, tugatilganda va chegaralari oʻzgartirilganda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
67. Ushbu Namunaviy nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 3-ILOVA
Fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Namunaviy nizom fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalarining (keyingi oʻrinlarda — jamoatchilik tuzilmalari) maqsadi va asosiy vazifalarini, huquq va majburiyatlarini hamda faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Jamoatchilik tuzilmalari oʻz faoliyatini amalga oshirishda davlat organlari, taʼlim va tibbiyot muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolar yigʻini xodimlari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar, shuningdek, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi boshqa jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
3. Fuqarolar yigʻinlarida quyidagi jamoatchilik tuzilmalari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi:
“Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi;
“Ayollar maslahat kengashi”;
“Keksalar maslahati” guruhi;
“Mahalla nazorati” guruhi;
Mahalla yettiligi.
4. Jamoatchilik tuzilmalari qarorlari tavsiyaviy xususiyatga ega. Jamoatchilik tuzilmalarining nizomi fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) qarori bilan tasdiqlanadi.
5. Jamoatchilik tuzilmalari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida oshkoralik, kollegiallik, oʻzaro hurmat, teng huquqlilik, ixtiyoriylik va jamoat fikrini hisobga olish tamoyillariga rioya etgan holda amalga oshiradi.
2-bob. “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasining faoliyatini tashkil etish
1-§. “Ota-onalar universiteti”ning maqsadi, asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
6. “Ota-onalar universiteti” (keyingi oʻrinlarda — Universitet) ushbu Namunaviy nizomga muvofiq oilaviy munosabatlarda har xil muammolarga duch kelayotgan mahalla hududidagi ota-onalar, yoshlar va boshqa shaxslarga oilalarda sogʻlom turmush tarzini taʼminlash va farzand tarbiyasiga oid masalalarda yuzaga kelgan qiyin vaziyatlardan chiqish hamda ularning huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy bilimlarini oshirishda amaliy yordam koʻrsatish tadbirlarini amalga oshiradi.
Universitetning maqsadi mahallada ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish, farzand tarbiyasiga oid masalalarda ota-onalarning malakasini oshirishda yordam berish, bu borada oilalardagi mavjud muammolarni bartaraf etish ishlarini yanada takomillashtirishdan iborat.
7. Quyidagilar Universitetning asosiy vazifalari hisoblanadi:
ota-onalarning farzand tarbiyasidagi huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy bilimlarini oshirishga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;
farzand tarbiyasiga yetarli eʼtibor bermayotgan ota-onalar bilan ishlash;
mahalladagi oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi holatlarning oldini olishga koʻmaklashish;
farzand tarbiyasi jarayonida ota-onalarga yordam koʻrsatish;
oilalarda sogʻlom ijtimoiy-maʼnaviy muhitni taʼminlashga koʻmaklashish.
8. Universitet quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda soʻrab olish;
oilalar va muayyan shaxslarga yordam berish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish, tasdiqlash va ish jarayonida unga oʻzgartirish kiritish;
Universitet tomonidan tashkil etiladigan mashgʻulotlar rejasini tuzish, zaruratga koʻra uni takomillashtirish;
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini koʻrib chiqish uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, fuqarolar yigʻini kengashiga taqdim etish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida tadbir va mashgʻulotlarga davlat tashkilotlari va nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini, malakali mutaxassislarni va boshqa shaxslarni jalb qilish;
Universitet mashgʻulotlarini mahalla hududida olib borilgan jamoatchilik fikrini oʻrganish boʻyicha soʻrovnoma materiallaridan, Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan oʻtkazilgan tadqiqot ishlari natijalaridan, statistik maʼlumotlardan, ommaviy axborot vositalarida yoritilgan maqolalardan, namunali oilalarning tajribalaridan va shu kabi yoʻnalishlarda hayotiy misollardan foydalangan holda tashkil etish.
9. Universitet quyidagilarga majbur:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
oilalar va mahallalardagi maʼnaviy-axloqiy muhit barqarorligining buzilishi, shu jumladan, farzand tarbiyasiga salbiy taʼsir koʻrsatishning oldini olishga koʻmaklashish;
ota-onalar bilan ishlash va farzand tarbiyasi bilan bogʻliq masalalar boʻyicha fuqarolar yigʻini hayotida, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini, shuningdek, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qabul qilingan hujjatlarni amaliyotga tatbiq etishda faol ishtirok etish;
Universitet mashgʻulotlari va targʻibot tadbirlarini samarali hamda maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalardan kelib chiqib turli yot gʻoyalar taʼsiriga tushib qolgan, huquqbuzarlik sodir etgan yoshlarning ota-onalari bilan tizimli ishlarni tashkil etish;
fuqarolarning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklari poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
Universitet aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
2-§. Universitet tarkibini shakllantirish
10. Universitet tarkibi fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovi oʻtkazilgandan keyin bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda besh yil muddatga saylanadi.
Unga fuqarolar yigʻini hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi. Universitet rahbarining oʻrinbosari lavozimiga nomzodga va aʼzolikka nomzodga fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan boʻlsa, u saylangan hisoblanadi.
Mahalladagi xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Universitet faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi.
11. Universitet aʼzolari huquqshunos, shifokor, pedagog, psixolog va boshqa mutaxassislar hamda Universitetga yuklangan vazifalarning mazmun-mohiyatini chuqur tushunadigan, obroʻ-eʼtiborli, katta hayotiy tajribaga va tashkilotchilik qobiliyatiga ega boʻlgan, jamiyatda oʻzining namunali xulqi bilan obroʻ-eʼtibor qozongan faol fuqarolar orasidan saylanadi.
12. Universitet oʻz oldida turgan asosiy vazifalarni har oyda kamida bir marta chaqiriladigan yigʻilishlarda koʻrib chiqadi. Universitet yigʻilishi aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Universitet aʼzolarining yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan qaror qabul qilingan hisoblanadi.
13. Universitetning yigʻilishida quyidagi masalalar koʻrib chiqiladi:
Universitetning yillik, choraklik ish rejalari, shu jumladan, Universitet mashgʻulotlarining yoʻnalishlari boʻyicha rejasini ishlab chiqish va ularni tasdiqlash uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va fuqarolar yigʻini kengashiga kiritish bilan bogʻliq masalalar;
Universitet ish rejalari ijrosi yuzasidan Universitet aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlarini eshitish bilan bogʻliq masalalar;
tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi hamda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) bilan kelishishni talab qiladigan boshqa masalalar.
14. Universitet rahbari:
Universitet faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
Universitetning yigʻilishlarida raislik qiladi;
oilaviy munosabatlarda har xil muammolarga duch kelayotgan ota-onalar, yoshlar va boshqa shaxslarning roʻyxatini shakllantiradi va ularning muammolarini hal etishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;
oilaviy munosabatlarda har xil muammolarga duch kelayotgan mahalla hududidagi ota-onalar, yoshlar va boshqa shaxslarga oilalarda sogʻlom turmush tarzini taʼminlash va farzand tarbiyasiga oid masalalarda yuzaga kelgan qiyin vaziyatlardan chiqish hamda ularning huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy bilimlarini oshirishda amaliy yordam koʻrsatish tadbirlarini amalga oshiradi;
Universitet aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
Universitet aʼzolariga yuklangan vazifalarning oʻz vaqtida, sifatli va oila bilan ishlash odob-axloq qoidalari buzilmasligini eʼtiborga olgan holda, bajarilishini taʼminlaydi;
Universitet ish rejalari ijrosi yuzasidan Universitet aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlarini eshitish bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida Universitet nomidan vakil boʻladi;
Universitet nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi;
tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi hamda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) bilan kelishishni talab qiladigan boshqa masalalarni koʻrib chiqadi;
Universitet faoliyati toʻgʻrisida yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillari yigʻilishiga) hisobot beradi.
15. Universitet rahbarining oʻrinbosari va aʼzolarining vakolatlari ushbu Namunaviy nizomda nazarda tutilgan Universitetning maqsadi va asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlaridan kelib chiqib Universitet rahbari tomonidan belgilanadi.
Universitet rahbari uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda Universitet rahbari oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi.
16. Universitet oʻz aʼzolari tomonidan oilaviy munosabatlarda har xil muammolarga duch kelayotgan ota-onalar, yoshlar va boshqa shaxslarning shakllantirilgan roʻyxatini oʻrganadi va muammolarni hal etishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqadi.
17. Mahalla hududidagi ota-onalar, yoshlar va boshqa shaxslarga oilalarda sogʻlom turmush tarzini taʼminlash va farzand tarbiyasiga oid masalalarda yuzaga kelgan qiyin vaziyatlardan chiqish hamda ularning huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy bilimlarini oshirishda amaliy yordam koʻrsatish tadbirlari Universitet rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
18. Roʻyxatdagi oila yoki shaxs bilan individual yoki guruhlarda ish olib borish boʻyicha chora-tadbirlar koʻzda tutilishi mumkin.
19. Chora-tadbirlar oʻz ichiga oiladagi vaziyatni va yuzaga kelgan muammolarni baholash, oilada ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada sogʻlomlashtirish, mustahkamlash va barqarorligini taʼminlash, ota-onalarning farzand tarbiyasidagi huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy bilimlarini oshirishga qaratiladi.
Shuningdek, tadbirlar tegishli yoʻnalishlar boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari va targʻibot ishlaridan ham iborat boʻlishi mumkin.
20. Ushbu Namunaviy nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaviy shaklga muvofiq oila yoki shaxs bilan individual ish olib borish boʻyicha chora-tadbirlar rejasida:
oila yoki shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (murojaat qilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, oila tarkibi, voyaga yetmagan shaxslar soni va boshqa maʼlumotlar);
qiyin vaziyat yuzaga kelganlik sababi (muammo);
muammo yechimini topish boʻyicha qilinadigan ishlar (ishlar nomi va muddati koʻrsatilgan holda);
muammo yechimiga nimalar toʻsqinlik qilishi, toʻsiqlarni bartaraf etish choralari (boshqa idora va tashkilotlarni jalb qilish ehtiyoji mavjudligi) koʻrsatiladi.
21. Universitet tomonidan rejalashtiriladigan tadbirlar va mashgʻulotlar unda ishtirok etuvchilarning yoshi, jinsi, maʼlumotini hisobga olgan holda tashkil etiladi. Guruhlarda oʻtkaziladigan tadbirlar va universitet mashgʻulotlarining joyi, vaqti va tashkil etish tartibi uning ishtirokchilarining boʻsh vaqtini hisobga olgan holda Universitet yigʻilishi tomonidan belgilanadi.
22. Guruhlarda oʻtkaziladigan Universitet mashgʻulotlari quyidagi yoʻnalishlarda olib borilishi mumkin:
oila huquqi;
oila maʼnaviyati;
oila boshqaruvi;
oila iqtisodiyoti;
oila psixologiyasi;
oilaning tibbiy madaniyati;
oilada sogʻlom turmush tarzi.
23. Universitet mashgʻulotlarining mavzulari hududning oʻziga xos xususiyatlaridan va mavjud muammolardan, shu jumladan aholi bilan muloqot qilish jarayonida aniqlangan masalalardan kelib chiqib belgilanadi.
24. Oila yoki shaxs bilan individual ish olib borish boʻyicha chora-tadbirlar rejasida koʻzda tutilgan ishlar yakuni boʻyicha Universitet ishtirokchilari oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkaziladi, oila yoki shaxs qiyin vaziyatdan olib chiqilganligi toʻgʻrisidagi xulosa shakllantiriladi va ushbu xulosa asosida qiyin vaziyatdan olib chiqilgan oila yoki shaxsni roʻyxatdan chiqarish amalga oshiriladi.
25. Oy, chorak, yarim yillik va yil yakuni boʻyicha natijalar tahlil etiladi va qiyin vaziyatdan olib chiqilgan oila yoki shaxslarning roʻyxatdan chiqarilgan soni Universitet faoliyatining samaradorligini aniqlovchi omil sifatida belgilanadi.
26. Universitet tomonidan qiyin vaziyatdan olib chiqilgan oila yoki shaxslar oʻrtasida oʻtkaziladigan namunaviy soʻrovnomaning shakli Universitet rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
27. Universitetning targʻibot tadbirlari uning aʼzolari tomonidan mahalla hududida yashovchi aholi oʻrtasida Universitetning maqsad va vazifalari yuzasidan muntazam tushuntirish ishlarini olib borish va respublika hamda mahalliy ommaviy axborot vositalarida materiallar eʼlon qilish orqali amalga oshiriladi.
28. Oila va gender ilmiy-tadqiqot instituti, tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi, shuningdek davlat va nodavlat notijorat tashkilotlar Universitet faoliyatini samarali tashkil etishga metodik va amaliy jihatdan koʻmaklashadilar.
3-§. Universitet aʼzolarining vakolatlarini muddatidan ilgari toʻxtatish
29. Universitet aʼzolarining vakolatlari quyidagi hollarda muddatidan ilgari toʻxtatiladi:
oʻz vakolatlarini zimmasidan soqit qilganda;
belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
unga nisbatan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida bedarak yoʻqolgan deb topilgan yoxud vafot etgan deb eʼlon qilinganda;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini yoʻqotganda;
sogʻligʻi holati yoki boshqa uzrli sabablarga koʻra uch oy davomida oʻz vazifalarini bajara olmay qolganda;
vafot etganda.
30. Universitet aʼzolarining vakolatlari muddatidan ilgari toʻxtatilgan taqdirda, bir oy muddatda fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan boʻshab qolgan oʻrinlarga yangi saylov oʻtkaziladi.
3-bob. “Ayollar maslahat kengashi”ning faoliyatini tashkil etish.
1-§. “Ayollar maslahat kengashi”ning asosiy maqsad va vazifalari, huquq va majburiyatlari
31. “Ayollar maslahat kengashi”ning (keyingi oʻrinlarda — Kengash) maqsadi ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish, hal etishga koʻmaklashish, oilalarni mustahkamlash va ularning farzand tarbiyasidagi rolini hamda ijtimoiy faolligini oshirishga qaratilgan maslahatlar berish, “odobli qiz”, “iffatli kelin” va “maʼrifatli ayol” gʻoyalarini keng targʻib etishdan iborat.
32. Kengashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarning muammolarini oʻrganish va ularni hal etishga koʻmaklashish, zarur hollarda “Ayollar daftari”ga kiritish uchun anketa-soʻrovnoma toʻldirish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj xotin-qizlarni tadbirkorlikka oʻqitish, biznesga oid namunaviy rejalarni ishlab chiqish va kredit olishda ularga koʻmaklashish;
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlar bilan manzilli ishlarni amalga oshirish, ularga psixologik maslahatlar berib borish;
xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash boʻyicha mamlakatimizda amalga oshirilayotgan islohotlar, ular uchun yaratilayotgan imkoniyatlar va berilayotgan imtiyozlarning mazmun-mohiyatini keng targʻib etish;
xotin-qizlarga huquqiy, maʼnaviy-axloqiy, pedagogik, psixologik va tibbiy maslahatlar berish orqali ularning oilalarni mustahkamlash va farzand tarbiyasidagi rolini hamda ijtimoiy faolliklarini oshirish;
aholi oʻrtasida “odobli qiz”, “iffatli kelin” va “maʼrifatli ayol” gʻoyalarini keng targʻib etish;
xotin-qizlarning, ayniqsa, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning muammolari oʻz vaqtida bartaraf etilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish.
33. Kengash oʻziga yuklangan vazifalarni bajarishda quyidagi huquqlarga ega:
xotin-qizlarning, shu jumladan, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning murojaatlarini koʻrib chiqish va ularning muammolarini hal etishga koʻmaklashish;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxldor masalalarni har tomonlama tahlil qilish, ularni bartaraf etishning eng maqbul yoʻllarini aniqlash maqsadida soʻrov oʻtkazish;
oʻtkazilgan tadbirlar yakunlariga boʻyicha takliflar va tavsiyalar tayyorlash hamda ularni fuqarolar yigʻini kengashi hamda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
oilalar va xotin-qizlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashni amalga oshiruvchi tashkilotlar bilan maqsadli aloqalar oʻrnatish;
xotin-qizlarning huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilganligi faktlari aniqlangan taqdirda, materiallarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish uchun tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etish;
zarur holatlarda Kengash faoliyatiga malakali mutaxassislarni jalb etish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalar doirasida tashabbuslar koʻrsatish;
seminar, trening, uchrashuvlar, davra suhbatlari, koʻrik-tanlovlar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish;
ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻida oʻz faoliyati toʻgʻrisidagi axborotni tarqatish;
xotin-qizlar, ayniqsa, yordamga muhtoj va ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan xotin-qizlar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan ayollar uchun nazarda tutilgan imtiyozlar toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining ijrosi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish.
34. Kengash quyidagilarga majbur:
oʻz faoliyatida qonunchilikka va mazkur Namunaviy nizom talablariga rioya qilish;
fuqarolar bilan muloqotda samimiy, xushmuomala va xolis boʻlish;
davlat organlarining, ular mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmaslik;
xotin-qizlarning shaʼni va qadr-qimmati kamsitilishiga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymaslik;
oʻz faoliyatini amalga oshirish chogʻida olingan axborotning tarqatilishi qonun bilan cheklangan boʻlsa, uning maxfiyligiga rioya etish, ayon boʻlgan sirlarning oʻzgalarga oshkor qilinishiga yoʻl qoʻymaslik.
2-§. Kengash tarkibini shakllantirish va faoliyatini tashkil etish
35. Kengash fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan 10 — 15 nafar aʼzodan iborat tarkibda tuziladi hamda tuman (shahar) xotin-qizlar jamoatchilik kengashi qarori bilan tasdiqlanadi.
Kengash aʼzolari soni fuqarolar yigʻinidagi aholi soni hamda ish hajmiga qarab belgilanadi.
36. Kengash tarkibiga mahalladagi xotin-qizlar faoli, mahallada istiqomat qiladigan hamda boy hayotiy va amaliy tajribaga ega, ayollarning muammolaridan yaqindan xabardor boʻlgan, faol hamda tashabbuskor, aholi orasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan xotin-qizlar, ziyoli onaxonlar, tadbirkor ayollar, hududdagi taʼlim va tibbiyot muassasalarida rahbarlik lavozimlarida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlar, otinoyilar, psixologlar kiritilishi mumkin.
37. Kengash faoliyaga mahalla hududida istiqomat qilayotgan, hayotiy tajribaga, aholi oʻrtasida obroʻ-eʼtiborga ega boʻlgan, salohiyatli, faol ayol rahbarlik qiladi.
Mahalladagi xotin-qizlar faoli xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha Kengash faoliyatini tashkil etadi va muvofiqlashtirib boradi.
38. Kengash raisi:
Kengash faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
Kengash majlislarini chaqiradi va raislik qiladi;
Kengashning joriy ishlarini tashkil qiladi;
fuqarolar yigʻini, fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida Kengashning nomidan vakil boʻladi;
Kengash nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi;
Kengash faoliyatiga oid oʻquv-metodik koʻrsatmalar haqida aʼzolarni oʻz vaqtida xabardor qiladi va ijrosi amalga oshirilishini taʼminlaydi;
Kengash faoliyatini tahlil qilish va uni yanada takomillashtirish boʻyicha tadbirlar ishlab chiqadi;
Kengashning samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
Kengash raisi ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni Kengash aʼzolari oʻrtasida taqsimlaydi hamda ularga yuklatilgan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydi.
39. Kengash oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan Kengash raisini, uning oʻrinbosarini va Kengash kotibini saylaydi.
Kengash raisi oʻrinbosarining vazifalari Kengash raisi tomonidan mahalladagi xotin-qizlar faoli bilan kelishgan holda belgilanadi. Kengash raisi uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda, rais oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi.
40. Kengash kotibi yigʻilishlarning bayonnomasini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
41. Kengash yigʻilishlari zaruratga qarab, biroq har chorakda kamida bir marta oʻtkaziladi.
42. Kengash ish tartibi (jadvali) Kengash rahbari tomonidan Kengash aʼzolari bilan kelishgan holda mazkur Namunaviy nizomga 2-ilovada keltirilgan ish tartibi asosida belgilanadi.
43. Kengashga ajratilayotgan xonalarni zarur jihozlar bilan taʼminlash, xonalarni taʼmirlash, Kengash aʼzolarini moddiy ragʻbatlantirish xarajatlari tegishli tashkilotlar, jamgʻarmalar hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.
44. Quyidagilar Kengashning ish faoliyati usullari hisoblanadi:
individual suhbat;
individual maslahat (taʼlim olish, ish faoliyatidagi muammolar, shaxslararo munosabatlar, shaxsiy muammolar boʻyicha);
anketa soʻrovi;
psixologik tashxis qoʻyish;
psixologik, pedagogik va huquqiy maslahat, psixologik korreksiya;
trening (oʻzaro munosabatlar va kasbiy muvaffaqiyatga erishishga koʻmaklashuvchi qiziqarli va samarali mashqlar);
davra suhbati;
maʼnaviy-maʼrifiy tadbir;
psixolog bilan psixologik kompetentlilik va yuzaga kelayotgan muammoli vaziyatlarni samarali yechish koʻnikmasini rivojlantiruvchi turli format (maʼruza, seminar, klub)da mavzuli uchrashuvlar.
45. Kengash oʻz faoliyati yuzasidan har oyda tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
46. Kengash faoliyatini tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi muvofiqlashtiradi, metodik-amaliy jihatdan koʻmaklashadi, Kengashning ish rejasini tasdiqlaydi, choraklik, yarim yillik va yillik faoliyati monitoringini yuritadi.
47. Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi tomonidan muntazam ravishda “Ayollar maslahat kengashlari” rahbarlari va aʼzolarining bilim va malakalarini oshirish choralari koʻriladi.
48. Kengash fuqarolar yigʻinlari huzuridagi Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash va Xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyalar bilan quyidagi holatlarda oʻzaro hamkorlik qiladi:
xotin-qizlarning muammolariga kompleks yondashish zaruriyati tugʻilganda;
muammoli masalalarni hal etish murojaat etgan xotin-qizlarning oila aʼzolari bilan bogʻliq boʻlganda;
xotin-qizlarning farzand tarbiyasidagi hamda oilalarda maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashdagi rolini oshirishga oid takliflar ishlab chiqishda;
xotin-qizlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini taʼminlashga toʻsiq boʻlayotgan muammolarni bartaraf etishda.
4-bob. “Keksalar maslahat guruhi”ning faoliyatini tashkil etish
1-§. “Keksalar maslahat guruhi”ning maqsadi, asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
49. “Keksalar maslahat guruhi”ning (keyingi oʻrinlarda — Guruh) maqsadi keksalarning muammolarini manzilli oʻrganish va bartaraf etish, keksa avlod vakillarining boy hayotiy tajribasidan oilalar va mahallada ijtimoiy-maʼnaviy muhitni barqarorlashtirish, yoshlarni tarbiyalashda unumli foydalanish, ularning islohotlar jarayonida faol ishtirok etishini taʼminlashdan iborat.
50. Quyidagilar Guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:
hududda aholiga xizmat koʻrsatuvchi tashkilot va idoralar, davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining faoliyati ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda jamoatchilik nazoratini oʻrnatish;
aholining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, aholining, ayniqsa, yoshlarning huquqiy savodxonligini yuksaltirishga koʻmaklashish;
ota-onalarning farzand tarbiyasidagi masʼuliyati va ogohligini oshirish, jaholatga qarshi taʼsirchan maʼrifat targʻibotini, umumtaʼlim maktablarida kiyinish madaniyati, oʻquvchilarning davomatini taʼminlashga qaratilgan tadbirlarni amalga oshirish;
keksa avlod vakillarining davlat va jamiyat hayotidagi ijtimoiy faolligini oshirish, fuqarolar yigʻini hududidagi muammolarni hal etish, milliy urf-odat, anʼana va marosimlarni tashkil etish hamda oʻtkazishda yoʻl-yoʻriq koʻrsatish;
oilalarda ijtimoiy-maʼnaviy muhitni mustahkamlashda fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;
kambagʻal va koʻp bolali oilalar, yolgʻiz, nogironligi boʻlgan fuqarolar holidan xabar olish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda fuqarolar yigʻini kengashiga, davlat va jamoat tashkilotlariga koʻmaklashish;
aholi oʻrtasida jismoniy tarbiya mashgʻulotlari guruhlarini shakllantirish, keksalarni ommaviy sport musobaqalariga keng jalb etishda faollik koʻrsatish;
ijtimoiy, maʼnaviy-maʼrifiy sohalardagi ishlarni yangi tizim asosida yoʻlga qoʻyish boʻyicha 5 ta muhim tashabbusning mahallalarda amalga oshirilishida faollik koʻrsatish;
loqaydlik, oilaviy kelishmovchiliklar va yoshlar oʻrtasida “ommaviy madaniyat”ning salbiy illatlari tarqalishini oldini olish, fuqarolar yigʻinida ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashda jamoatchilik munosabatini shakllantirish;
keksalar orasida sport-sogʻlomlashtirish, muvaffaqiyatli qarish, salomatlik uchun shaxsiy masʼuliyatni yuksaltirish kabi targʻibot tadbirlarini amalga oshirish;
ijtimoiy himoyadagi yolgʻiz keksalarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi, qarovchisiz qolgan fuqarolarni ambulator-statsionar hamda uy sharoitida davolash, yolgʻiz keksalar, pensioner va nogironlarga tibbiy-ijtimoiy xizmatlarning tashkil etilishini nazorat qilish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash;
jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan pensiya yoshidagi kishilarning jamiyatga ijtimoiy moslashuvi, bandligini taʼminlashga koʻmaklashish;
toʻy va boshqa oilaviy tadbirlarni ixcham holda oʻtkazish boʻyicha mahallada targʻibot va tushuntirish ishlarini olib borish;
ilm-fan, sanʼat, hunarmandchilik, kasanachilik, tomorqa madaniyati, tadbirkorlik kabi turli sohalar boʻyicha katta hayotiy va kasbiy tajribaga ega keksalar ishtirokida aholi orasida tadbirlar oʻtkazish;
yolgʻiz keksalar hamda pensionerlar uchun tarixiy qadamjolar, ziyoratgohlarga muntazam sayohatlar uyushtirish.
51. Guruh quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni tegishli tashkilotlardan belgilangan tartibda soʻrab olish;
faoliyat yoʻnalishiga oid u yoki bu masalalar yuzasidan qabul qilgan qarorlarini fuqarolar yigʻini kengashida koʻrib chiqish uchun taqdim etish;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarni amalga oshirish maqsadida tadbirlarga davlat tashkilotlari va nodavlat notijorat tashkilotlarning vakillarini va boshqa shaxslarni jalb qilish;
mahalladagi tinchlik, hamjihatlik muhitiga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi omillarning sabablari va oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;
ijtimoiy faol, tashabbuskor, fidoyi keksalarni ragʻbatlantirish, shu jumladan, “Mehnat faxriysi”, “Moʻtabar ayol” va “Mahalla iftixori” koʻkrak nishonlariga tavsiya etish boʻyicha fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga takliflar kiritish;
mahallada keksalarning muammolarini oʻrganib, ularni bartaraf etish boʻyicha masʼullarga tavsiyalar berish.
52. Guruhning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
fuqarolar yigʻini hayotida, fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashining qarorlarini amaliyotga tatbiq etishda faol ishtirok etish;
yoʻnalishi boʻyicha targʻibot tadbirlarini samarali hamda maqsadli tarzda muntazam ravishda amalga oshirish;
Guruh faoliyatida fuqarolarning qadr-qimmati kamsitilishiga, huquq va erkinliklarining poymol etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
qonun buzilishi holatlari aniqlangan hollarda tegishli organlarga xabar berish toʻgʻrisida fuqarolar yigʻini kengashiga takliflar kiritish;
Guruh aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
2-§. Guruh tarkibini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
53. Guruh tarkibi fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan fuqarolar yigʻini raisi saylovi oʻtkazilganidan keyin bir oy ichida 8 — 12 nafar aʼzodan iborat tarkibda besh yil muddatga saylanadi.
Guruh tarkibiga ijtimoiy faol, mahallada obroʻ-eʼtiborli, boshqalarga ibrat boʻladigan keksa avlod vakillari, huquqni muhofaza qiluvchi organlarning nafaqadagi xodimlari kiritiladi.
Guruhga rahbarlik fuqarolar yigʻini raisi tomonidan amalga oshiriladi.
Guruh tarkibiga nomzodga fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillari yigʻilishida) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan boʻlsa, u saylangan hisoblanadi.
Guruh aʼzosi muddatidan avval Guruh tarkibidan chiqsa, Guruhning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
54. Guruh rahbari:
Guruh faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
ushbu Namunaviy nizomda belgilangan vazifalarning Guruh aʼzolari tomonidan bajarilishini taʼminlaydi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
Guruh nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
55. Guruh oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan Guruh rahbarining oʻrinbosarini va Guruh kotibini saylaydi.
Guruh rahbari oʻrinbosarining vazifalari Guruh rahbari tomonidan fuqarolar yigʻini kengashi bilan kelishgan holda belgilanadi.
Guruh rahbari uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda rahbar oʻrinbosari uning vazifasini bajaradi.
56. Vazifalar taqsimoti hamda unga asosan tuzilgan Guruhning yillik, choraklik ish rejalari Guruh yigʻilishida muhokama etiladi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Guruh ish rejasi ijrosi yuzasidan Guruh aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda Guruh yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
Guruh yigʻilishi, agar uning ishida aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashayotgan boʻlsa, vakolatli hamda aʼzolarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan qaror qabul qilingan hisoblanadi.
57. Guruh kotibi yigʻilishlarning bayonnomasini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
58. Guruh oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi)ga hisobot berib boradi.
4 1 -bob. Mahalla nazorati guruhining faoliyatini tashkil etish
1-§. Mahalla nazorati guruhining asosiy maqsad va vazifalari, huquq va majburiyatlari
58 1 . Mahalla nazorati guruhining maqsadi aholining davlat va jamiyat ishlarini boshqarishda ishtirokini kengaytirish orqali davlat organlari va tashkilotlari faoliyati ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatishdan iborat.
58 2 . Quyidagilar Mahalla nazorati guruhining asosiy vazifalari hisoblanadi:
qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarda, qarorlarda, shuningdek, davlat, tarmoq va hududiy rivojlantirish dasturlarida jamoatchilik manfaatlari va jamoatchilik fikri hisobga olinishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini, jamiyat manfaatlarini himoya qilish sohasidagi qonunchilik talablarining taʼminlanishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
davlat organlari va tashkilotlariga, ularning mansabdor shaxslari zimmasiga yuklangan, ijtimoiy va jamoatchilik manfaatlariga daxldor boʻlgan vazifalar va funksiyalar bajarilishi ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining faoliyati ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining ijtimoiy sheriklik doirasida amalga oshiriladigan bitimlar, shartnomalar, loyihalar va dasturlarni bajarishga doir faoliyati ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish;
mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi, mahalladagi yoshlar yetakchisi va xotin-qizlar faoli, ichki ishlar organlari tayanch punkti profilaktika (katta) inspektorlari faoliyati ustidan jamoatchilik nazoratini amalga oshirish.
58 3 . Mahalla nazorati guruhi oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
tegishli hududda qonunlar va boshqa qonunchilik hujjatlarining bajarilish holatini oʻrganadi;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga doir masalalar yuzasidan fuqarolarning murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etadi, shuningdek, ularni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga tegishli takliflar kiritadi;
davlat organlari va tashkilotlarining mahallaga biriktirilgan xodimlari tomonidan bajarilayotgan ishlarning natijalarini tahlil qiladi;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida mavjud kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi, shuningdek, kiritilgan takliflarni mazkur davlat organlari va tashkilotlari xodimlari oʻrtasida muhokama qilishga bagʻishlangan tadbirlarda ishtirok etadi;
qabul qilingan dasturlar asosida amalga oshirilgan ishlarning samaradorligini tahlil qiladi, shuningdek, yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;
ijtimoiy ahamiyatga ega normativ-huquqiy hujjatlar va davlat organlari va tashkilotlarining boshqa qarorlari loyihalarini koʻrib chiqishda ishtirok etadi;
atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi qonunchilik talablari buzilganligi aniqlangan holatlar yuzasidan choralar koʻrish toʻgʻrisida tegishli davlat organlari va tashkilotlariga takliflar kiritadi;
jamoatchilik nazorati natijalariga koʻra taklif va tavsiyalar ishlab chiqish hamda ularni tegishli davlat organlari va tashkilotlariga koʻrib chiqish uchun yuborish;
jamoatchilik nazorati natijalari asosida aniqlangan muammo va kamchiliklarni bartaraf qilish yuzasidan takliflar ishlab chiqadi.
58 4 . Mahalla nazorati guruhi oʻz vazifalarini amalga oshirishda ommaviy axborot vositalari, nodavlat notijorat tashkilotlar, shuningdek, fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻinining ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va jamoatchilik nazorati boʻyicha komissiyasi hamda boshqa komissiyalari, hamda fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari bilan hamkorlik qiladi.
58 5 . Mahalla nazorati guruhi oʻzining asosiy vazifa va funksiyalarini bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
davlat organlari va tashkilotlariga murojaatlar va soʻrovlar yuborish;
davlat organlari va tashkilotlarining ochiq hayʼat majlislarida ishtirok etish;
davlat organlari va tashkilotlaridan ularning faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish uchun zarur boʻlgan axborotlar, statistika va boshqa materiallarni belgilangan tartibda olish;
ijtimoiy ahamiyatga ega masalalar, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar, davlat organlari va tashkilotlarining boshqa qarorlari loyihalari yuzasidan jamoatchilik muhokamasini tashkil etish;
davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining faoliyatiga taalluqli va ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan yoxud fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamiyat manfaatlariga daxldor masalalar yuzasidan jamoatchilik eshituvini oʻtkazish;
davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining faoliyati boʻyicha jamoatchilik manfaatiga daxldor axborotni toʻplash, umumlashtirish va tahlil etish orqali jamoatchilik monitoringini amalga oshirish;
normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini jamoatchilik ekspertizasidan oʻtkazish;
har oyda mahalla kengashida tegishli davlat organlari va tashkilotlari rahbarlarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha axborotlarini eshitish;
aholi eʼtirozlariga eng koʻp sabab boʻlayotgan muammolarni aniqlash maqsadida muntazam ravishda muhokamalarni, shu jumladan, axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda oʻtkazish;
fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlari, jamiyat manfaatlari buzilganligi aniqlanganda, materiallarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish;
yuklangan vazifalarni bajarish uchun nodavlat notijorat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari, shuningdek, fuqarolar yigʻinining boshqa jamoatchilik komissiyalari va tuzilmalari hamda fuqarolar bilan hamkorlik qilish, seminarlar, davra suhbatlari va boshqa tadbirlarni tashkil etish.
Mahalla nazorati guruhi qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
58 6 . Mahalla nazorati guruhi oʻz faoliyatini amalga oshirishda:
jamoatchilik nazorati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari va mazkur Nizom talablariga rioya qilishi;
davlat organlari va tashkilotlari faoliyati bilan bogʻliq qonunchilikda belgilangan cheklovlarga amal qilishi;
davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmasligi;
davlat organlari va tashkilotlari, ularning mansabdor shaxslarining faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmasligi;
fuqarolarning shaʼni va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymasligi;
jamoatchilik nazoratini amalga oshirish jarayonida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonun bilan cheklangan boʻlsa, oshkor etmasligi shart.
2-§. Mahalla nazorati guruhi tarkibini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
58 7 . Mahalla nazorati guruhi uning rahbari, rahbar oʻrinbosari, kotibi va aʼzolaridan iborat.
58 8 . Mahalla nazorati guruhi aʼzoligiga mahallada obroʻ-eʼtiborli, ijtimoiy faol, boshqalarga ibrat boʻladigan, katta hayotiy tajribaga ega fuqarolar (davlat organlari va tashkilotlarining mansabdor shaxslari bundan mustasno), shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlar, ommaviy axborot vositalari va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari vakillari qabul qilinadi.
Mahalla nazorati guruhi tarkibini shakllantirishda gender tenglik tamoyiliga rioya qilinadi, shuningdek, uning tarkibiga nogironligi boʻlgan shaxslar ham kiritiladi.
Mahalla nazorati guruhi aʼzolarining soni cheklanmagan.
58 9 . Mahalla nazorati guruhi aʼzolari fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan har 5 yilda saylanadi.
Mahalla nazorati guruhiga fuqarolar yigʻini raisi rahbarlik qiladi.
Mahalla nazorati guruhi tarkibiga kiritiladigan nomzodga fuqarolar yigʻinida (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) hozir boʻlganlarning yarmidan koʻpi yoqlab ovoz bergan taqdirda, u saylangan hisoblanadi.
Mahalla nazorati guruhi aʼzosi muddatidan avval guruh tarkibidan chiqarilganda, guruhning yangi aʼzosi bir oy muddat ichida fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) tomonidan saylanadi.
58 10 . Mahalla nazorati guruhi oʻzining birinchi tashkiliy yigʻilishida aʼzolar ichidan guruh rahbarining oʻrinbosarini va guruh kotibini saylaydi.
58 11 . Mahalla nazorati guruhi aʼzolari haqidagi maʼlumotlar, shuningdek, ularning bogʻlanish maʼlumotlari (telefon, pochta va elektron manzillari) va ularga kiritilgan oʻzgartirishlar ular saylangan paytdan boshlab 5 kun ichida tuman (shahar) hokimliklar hamda Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi rasmiy veb-saytlarida (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) alohida boʻlimda eʼlon qilinishi shart.
58 12 . Quyidagi holatlarda Mahalla nazorati guruhi rahbarining oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari guruh tarkibidan chiqarilishi mumkin:
ularning Mahalla nazorati guruhi tarkibidan chiqish toʻgʻrisidagi arizasiga muvofiq;
uzrli sabablarsiz Mahalla nazorati guruhi yigʻilishlarida ishtirok etmaganda, shuningdek, mazkur Nizomning 58 5 -bandida nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;
ularga nisbatan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
vafot etganda, shuningdek, sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida ular muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda.
58 13 . Mahalla nazorati guruhi rahbari:
Mahalla nazorati guruhi faoliyatiga rahbarlik qiladi va tashkil etadi;
Mahalla nazorati guruhi yigʻilishlarini chaqiradi va kun tartibini belgilaydi;
Mahalla nazorati guruhi yigʻilishlarida raislik qiladi;
Mahalla nazorati guruhining hujjatlarini imzolaydi;
Mahalla nazorati guruhi aʼzolarining zimmasiga yuklangan vazifalar bajarilishini taʼminlaydi;
veb-saytda Mahalla nazorati guruhi faoliyati bilan bogʻliq ochiq eʼlon qilinishi lozim boʻlgan maʼlumotlarning joylashtirilishi hamda yangilanib borilishini taʼminlaydi;
Mahalla nazorati guruhining samarali ishini taʼminlash boʻyicha boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.
58 14 . Mahalla nazorati guruhi rahbari uzrli sabablarga koʻra boʻlmagan hollarda, uning vazifasini rahbar oʻrinbosari bajaradi.
58 15 . Mahalla nazorati guruhining kotibi:
Mahalla nazorati guruhi yigʻilishlariga barcha zarur materiallar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi, davlat organlari va tashkilotlaridan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;
kun tartibiga muvofiq Mahalla nazorati guruhi yigʻilishlari oʻtkazilishini tashkil etadi;
Mahalla nazorati guruhi yigʻilishi oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini guruh rahbari bilan kelishadi;
Mahalla nazorati guruhi aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni guruh yigʻilishi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;
jamoatchilik nazorati natijalariga koʻra tayyorlangan taklif hamda tavsiyalar tegishli davlat organlari va tashkilotlariga joʻnatilishini taʼminlaydi.
58 16 . Vazifalar taqsimoti hamda unga asosan tuzilgan Mahalla nazorati guruhining yillik, choraklik ish rejalari guruhning yigʻilishida muhokama etiladi va fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan tasdiqlanadi.
Mahalla nazorati guruhi ish rejasining ijrosi yuzasidan guruh aʼzolarining amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobotlari har oyda guruh yigʻilishlarida eshitilib, tegishli qarorlar qabul qilib boriladi.
58 17 . Mahalla nazorati guruhining yigʻilishi, agar unda guruh aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Mahalla nazorati guruhining yangi yigʻilishi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.
58 18 . Mahalla nazorati guruhi yigʻilishining qarori yigʻilishda ishtirok etadigan guruh aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, Mahalla nazorati guruhi rahbarining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
58 19 . Mahalla nazorati guruhining yakuniy hujjatida bayon etilgan axborot, tavsiya va takliflar davlat organlari va tashkilotlari tomonidan majburiy tartibda koʻrib chiqiladi hamda ular yuzasidan qonuniy qarorlar qabul qilinadi.
58 20 . Mahalla nazorati guruhi oʻz faoliyati yuzasidan har oyda fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻiniga (fuqarolar vakillarining yigʻilishiga) hisobot berib boradi.
3-§. Mahalla raisi soʻrovini amalga oshirish tartibi
58 21 . Mahalla raisi tegishli hududda joylashgan davlat organlari va tashkilotlari mansabdor shaxslariga ularning vakolatlariga kiradigan masalalar yuzasidan asoslantirilgan tushuntirish berish yoki oʻz nuqtai nazarini bayon qilish talabi bilan soʻrov yuborishga haqli.
58 22 . Davlat sirlari yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar boʻlgan hujjatlar fuqarolar yigʻini raisi soʻrovi orqali talab qilib olinishi mumkin emas.
58 23 . Mahalla raisi soʻrovi fuqarolar yigʻini faoliyati bilan bogʻliq masalalar yuzasidangina yuborilishi lozim. Fuqarolar yigʻini faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan shaxsiy manfaatlarni koʻzlab mahalla raisi soʻrovini yuborish taqiqlanadi.
58 24 . Mahalla nazorati guruhi yigʻilishida mahalla raisi soʻrovi mazmuni boʻyicha muhokama oʻtkaziladi, zarur boʻlgan hollarda esa, fuqarolar yigʻini kengashining muhokamasiga kiritish tavsiya etiladi.
Muhokama natijalari boʻyicha mazkur soʻrovni maʼqullash yoki rad etish toʻgʻrisida tegishli qaror qabul qilinadi.
58 25 . Mahalla nazorati guruhi yoki fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, ushbu qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay mahalla raisi soʻrovi davlat organlari va tashkilotlarining tegishli mansabdor shaxsiga yuboriladi.
58 26 . Mahalla raisi soʻrovi davlat organlari va tashkilotlarining bitta mansabdor shaxsi nomiga ham, bir necha mansabdor shaxsi nomiga ham yuborilishi mumkin.
58 27 . Mahalla raisi soʻrovi qisqa, loʻnda va tushunarli tarzda fuqarolar yigʻinining rasmiy blankasida rasmiylashtiriladi va mahalla raisi tomonidan imzolanadi.
58 28 . Mahalla raisi soʻrovida quyidagilar:
mahalla raisi soʻrovi yuborilishi sabablarining qisqacha asosi;
mahalla raisi soʻrovi kimga yuborilayotgan boʻlsa, oʻsha shaxsning ismi, familiyasi, otasining ismi;
axborot (hujjatlar) taqdim etish toʻgʻrisidagi yoki tegishli maʼlumotlarni tekshirish haqidagi talablar;
mahalla raisi soʻroviga oʻn besh kun muddat ichida javob taqdim etish koʻrsatilgan boʻlishi lozim.
58 29 . Mahalla raisi soʻrovi qaysi mansabdor shaxs nomiga yuborilgan boʻlsa, javob xati oʻsha mansabdor shaxs yoki uning vazifasini bajaruvchi tomonidan imzolanadi va soʻrov olingan kundan boshlab oʻn besh kundan kechiktirmay, soʻralgan barcha hujjatlarni ilova qilgan holda fuqarolar yigʻini raisiga yuboriladi.
58 30 . Mahalla raisi soʻroviga javob xati Mahalla nazorati guruhi yigʻilishida, zarur boʻlgan hollarda esa, fuqarolar yigʻini kengashi majlisida mahalla raisi tomonidan oʻqib eshittiriladi.
58 31 . Mahalla nazorati guruhining yigʻilishi yoki fuqarolar yigʻini kengashi majlisida mahalla raisi soʻroviga javob xati muhokama qilinib, tegishli qaror qabul qilinadi.
4 2 -bob. “Mahalla yettiligi” faoliyatini tashkil etish
1-§. “Mahalla yettiligi”ning asosiy maqsadi, vazifalari, vakolatlari, huquqlari va majburiyatlari
58 32 . “Mahalla yettiligi”ning maqsadi mahallaning ichki resurslarini aniqlash hamda ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish uchun safarbar etishdan iborat.
58 33 . Quyidagilar “Mahalla yettiligi”ning asosiy vazifalari hisoblanadi:
tegishli hududda qonunlar va boshqa qonunchilik hujjatlarining ijrosi taʼminlanishini, oilalarning iqtisodiy-ijtimoiy ahvoli va ehtiyojlarini oʻrganishda fuqarolar yigʻini kengashiga koʻmaklashish;
jismoniy shaxslarni “Temir daftar”, “Yoshlar daftari” va “Ayollar daftari”ga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilish;
jismoniy shaxslarga “Temir daftar”, “Yoshlar daftari”, “Ayollar daftari”, Aholini tadbirkorlikka jalb qilish jamgʻarmasi, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hamda Hunarmandchilik va kasanachilikni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi orqali ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha qaror qabul qilish. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 21-dekabrdagi PF-209-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarorlari asosida koʻrsatiladigan ijtimoiy yordam va ajratiladigan subsidiyalar roʻyxati”da keltirilgan ijtimoiy yordam va subsidiyalar ajratish;
fuqarolarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish va bunday vaziyatga tushganlarni ogʻir vaziyatdan chiqarish maqsadida ijtimoiy xodim tomonidan kiritilgan xulosa asosida “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan yordam berish boʻyicha kollegial qaror qabul qilish;
davlat organlari va tashkilotlarining faoliyatiga doir masalalar yuzasidan fuqarolarning murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etish, shuningdek, ularni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha davlat organlari va tashkilotlariga tegishli takliflar kiritish;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish.
58 34 . Mazkur Namunaviy nizomning 4-bandida belgilangan jamoatchilik tuzilmalari qarorlarining tavsiyaviy xususiyatga ega ekanligi toʻgʻrisidagi qoida “Mahalla yettiligi”ning jismoniy shaxslarga ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish yuzasidan qabul qiladigan qarorlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
58 35 . “Mahalla yettiligi” quyidagi huquqlarga ega:
faoliyati uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni davlat organlari va tashkilotlaridan belgilangan tartibda soʻrash va olish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj aholining huquqlari va qonuniy manfaatlari buzilganligi aniqlanganda, materiallarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuborish;
ijtimoiy himoyaga muhtoj aholiga ijtimoiy yordam turlarini koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha qarorlar qabul qilish;
jismoniy shaxslarga ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish sohasiga bevosita aloqasi boʻlgan davlat organlari va tashkilotlarining vakillarini “Mahalla yettiligi” faoliyatiga jalb etish.
“Mahalla yettiligi” qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
58 36 . “Mahalla yettiligi”ning majburiyatlari quyidagilardan iborat:
oʻz faoliyatida qonunchilik hujjatlariga va mazkur Namunaviy nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;
fuqarolarning shaʼni va qadr-qimmatini tahqirlashga, ularning shaxsiy hayotiga aralashishga yoʻl qoʻymaslik;
“Mahalla yettiligi” aʼzolariga ayon boʻlgan shaxsiy hayotga oid maʼlumotlarni oʻzgalarga oshkor qilmaslik.
2-§. “Mahalla yettiligi” tarkibini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish
58 37 . “Mahalla yettiligi” tarkibiga 7 nafar aʼzodan iborat boʻlgan mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori kiritiladi.
“Mahalla yettiligi”ga fuqarolar yigʻini raisi rahbarlik qiladi.
“Mahalla yettiligi” aʼzolari oʻz faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
58 38 . Mahalla raisi:
“Mahalla yettiligi” faoliyatini tashkil qiladi va muvofiqlashtiradi;
“Mahalla yettiligi” aʼzolari oʻzlariga yuklangan vazifalarning bajarilishini taʼminlaydi;
majlislarni chaqiradi va oʻtkazadi;
fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarida uning nomidan vakil boʻladi;
“Mahalla yettiligi” nomidan chiqadigan hujjatlarni imzolaydi.
58 39 . “Mahalla yettiligi” kotibi vazifasini bajarish mahallaga biriktirilgan hokim yordamchisiga yuklanadi.
58 40 . “Mahalla yettiligi” vakolatiga doir masalalar uning majlislarida koʻrib chiqiladi.
“Mahalla yettiligi” majlisining hujjatlarini tayyorlash va aʼzolarini chaqirish vazifasi kotib tomonidan amalga oshiriladi.
Hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli va ijtimoiy xodim ularga yuklangan vazifalar yuzasidan jismoniy shaxslarni tegishli daftarlarga kiritish, ulardan chiqarish hamda ularga ijtimoiy yordam koʻrsatish va subsidiyalar ajratish boʻyicha hujjatlarni shakllantirish uchun javobgar hisoblanadi.
“Mahalla yettiligi” kotibi yigʻilishlarning bayonnomasini yuritadi va qarorlar ijrosini nazorat qiladi.
58 41 . “Mahalla yettiligi”ning yigʻilishi, agar unda aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.
Yigʻilishni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, “Mahalla yettiligi”ning yangi yigʻilishi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.
58 42 . “Mahalla yettiligi” yigʻilishining qarori yigʻilishda ishtirok etadigan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, mahalla raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
58 43 . “Mahalla yettiligi” oʻz faoliyati yuzasidan har oyda mahalla fuqarolar yigʻini kengashiga, yilning har choragida fuqarolar yigʻini majlisiga (fuqarolar vakillari yigʻilishiga) hisobot beradi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
59. Fuqarolar yigʻinidagi jamoatchilik tuzilmalarining tugatish va faoliyatini qayta tashkil etish tegishli fuqarolar yigʻini birlashtirilganda, boʻlinganda, tugatilganda va chegaralari oʻzgartirilganda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
60. Ushbu Namunaviy nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalari toʻgʻrisida namunaviy nizomga 1-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” “Ota-onalar universiteti” rahbari ___________ 20___ yil “____” _________ 1. Murojaat qilgan shaxs/oila haqida qisqacha maʼlumot: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 2. Murojaat maqsadi, muammo: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 3. Murojaat qilgan shaxs/oila bilan individual ish olib borish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi T/r Tadbirlar nomi Muddatlar Jalb qilinadigan tashkilot/mutaxassis Kutilayotgan natija 1. Vaziyatni baholash 1 kun Universitet aʼzosi Muammolarni aniqlash 2. 1-muammo yechimi boʻyicha qilinadigan ishlar (oʻgʻliga) 5 kun Maktab psixologi bilan individual suhbat Psixologik holati va axloqini yaxshilash 3. Qiziqishiga koʻra farzandini toʻgarakka jalb qilish 3 kun Maktab maʼmuriyati Bolaning boʻsh vaqtini toʻgʻri taqsimlash 4. 2-muammo yechimi boʻyicha qilinadigan ishlar (onasiga) 3 kun Aholi bandligiga koʻmaklashish markazi mutaxassisi bilan individual suhbat Ishga joylashtirish masalasini hal qilish 5. Oila iqtisodiyoti boʻyicha oʻquv mashgʻuloti (onasiga) 2 hafta (jadval asosida) Guruhlarda mashgʻulotlar Oila iqtisodiyotiga oid bilim va koʻnikmalarga ega boʻlish ... Masʼul shaxs ___________________ ERISHILGAN NATIJA: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ XULOSA: ___________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________
Fuqarolar yigʻini huzuridagi jamoatchilik tuzilmalari toʻgʻrisida namunaviy nizomga 2-ILOVA
____________ fuqarolar yigʻini huzuridagi “Ayollar maslahat kengashi”ning rahbari va aʼzolari tomonidan fuqarolarni qabul qilish vaqti
T/r Qabul kuni Vaqti F.I.O Lavozimi 1. Dushanba 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 2. Seshanba 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 3. Chorshanba 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 4. Payshanba 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 5. Juma 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 6. Shanba 10.00 — 13.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 15.00 — 18.00 ____________ mahalla faoli, kengash aʼzosi 7. Har kuni Zaruratga qarab ____________ mahalladagi xotin-qizlar faoli, kengash raisi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 4-ILOVA
Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq fuqarolar yigʻini raisiga guvohnoma va koʻkrak nishon berish, undan foydalanish, shuningdek, yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan guvohnoma va koʻkrak nishoni oʻrniga yangisini berish tartibini belgilaydi.
2. Guvohnoma fuqarolar yigʻini raisining vakolati hamda shaxsini tasdiqlovchi hujjat hisoblanadi.
Guvohnoma fuqarolar yigʻini raisining fuqarolik pasporti oʻrnini bosmaydi.
3. Fuqarolar yigʻini raisining koʻkrak nishoni tegishli hududda raislik maqomiga ega boʻlgan mansabdor shaxs sifatida ajratib turuvchi belgi hisoblanadi.
Koʻkrak nishoni koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4. Fuqarolar yigʻini raisiga guvohnoma hamda koʻkrak nishon tuman (shahar) fuqarolar yigʻinlari raislari saylovini tashkil etish va oʻtkazishga koʻmaklashuvchi komissiya (keyingi oʻrinlarda koʻmaklashuvchi komissiya deb ataladi) tomonidan beriladi.
5. Fuqarolar yigʻini raisi oʻziga berilgan guvohnoma va koʻkrak nishondan oʻz vakolati muddati davomida foydalanadi.
6. Fuqarolar yigʻini raisining vakolat muddati tugaganidan keyin (vakolatlari muddatidan ilgari tugatilganda) guvohnoma va koʻkrak nishoni koʻmaklashuvchi komissiyaga qaytarilishi shart.
2-bob. Guvohnoma va koʻkrak nishonning shakli, guvohnoma blankalarini tayyorlash, ular bilan taʼminlash, ularni hisobga olish va saqlash tartibi
7. Guvohnoma muqovasi va blankalari hamda koʻkrak nishon koʻmaklashuvchi komissiya buyurtmasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligining buyurtmasi boʻyicha belgilangan korxonalarda tayyorlanadi.
Guvohnomalarning blankalari qatʼiy hisobot beriladigan hujjatlar hisoblanadi va ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan tavsifga binoan qalbakilashtirishga qarshi himoya elementlariga ega boʻlgan maxsus qogʻozda tayyorlanadi.
Guvohnomaning muqovasi va blankasi boshqa shaxslar, shu jumladan, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari buyurtmasiga asosan tayyorlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Fuqarolar yigʻini raisi saylangan deb topilgach, saylov oʻtkazilgan kundan keyingi ish kunidan kechiktirmay koʻmaklashuvchi komissiyaga quyidagilarni taqdim etadi:
fuqarolar yigʻini raisi saylovini tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhning (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) fuqarolar yigʻini muhri bilan tasdiqlangan bayonnomasi va qarori;
fuqarolar yigʻini raisi pasportining nusxasi;
3x4 oʻlchamli 2 dona rangli fotosurat.
9. Guvohnoma blankalari fuqarolar yigʻini raisi pasportining nusxasi hamda ishchi guruhning bayonnomasi va qarori asosida toʻldiriladi. Zarur maʼlumotlar kiritilgandan keyin guvohnomalar blankalariga ular egalarining fotosurati yopishtiriladi.
Guvohnoma koʻmaklashuvchi komissiyaning raisi tomonidan imzolanadi va fuqarolar yigʻini muhri bilan tasdiqlanadi. Tayyorlangan guvohnoma shaffof plyonka bilan qoplanadi.
10. Guvohnoma tartib raqamiga ega boʻladi. Berilgan guvohnomalar ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda koʻmaklashuvchi komissiyalar tomonidan yuritiladigan Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomalarini berish va qaytarishni hisobga olish daftarida (keyingi oʻrinlarda — hisobga olish daftari) roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomasining tartib raqami hisobga olish daftaridagi tartib raqamiga mos boʻlishi lozim.
11. Hisobga olish daftarida guvohnomaning tartib raqami, guvohnoma egasining hamda uni imzolagan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, guvohnomaning amal qilish muddati, guvohnoma egasining fotosurati, guvohnoma olinganligi toʻgʻrisida imzo va sana, guvohnomani qaytarish sanasi, olgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi va imzosi, guvohnomani yoʻq qilish toʻgʻrisida belgi (dalolatnoma sanasi va tartib raqami) koʻrsatiladi.
Hisobga olish daftari ip oʻtkazib tikiladi, muhrlanadi va koʻmaklashuvchi komissiyada uning vakolat muddati davomida saqlanadi.
Navbatdagi saylovlar eʼlon qilingach hisobga olish daftari yangi tuzilgan koʻmaklashuvchi komissiyaga topshiriladi.
12. Koʻkrak nishoni ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan tavsif va namunaga binoan tayyorlanadi.
13. Guvohnoma va koʻkrak nishoni saylov oʻtkazilgan va fuqarolar yigʻini raisi saylangan deb topilgan kundan eʼtiboran bir oy muddat ichida beriladi.
14. Toʻldirishda buzilgan yoki yaroqsiz holga kelgan guvohnomalar haqiqiy emas deb topiladi va belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.
15. Guvohnoma va koʻkrak nishoni fuqarolar yigʻini raisiga u Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi pasportini koʻrsatganidan keyin beriladi.
16. Guvohnoma berilayotganda fuqarolar yigʻini raisi guvohnomani olganligi toʻgʻrisida hisobga olish daftariga imzo qoʻyadi.
17. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan guvohnoma va koʻkrak nishoni oʻrniga fuqarolar yigʻini raisining arizasiga binoan yangi guvohnoma hamda koʻkrak nishoni berilishi mumkin.
Shuningdek, fuqarolar yigʻini raisining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganda guvohnoma almashtiriladi.
18. Guvohnoma yoʻqolganligi munosabati bilan yangi guvohnoma berish toʻgʻrisidagi arizaga matbuotda guvohnoma yoʻqolganligi va u haqiqiy emas deb hisoblanishi haqida xabar eʼlon qilinganligini tasdiqlovchi hujjat hamda 3 x 4 oʻlchamli 2 dona rangli fotosurat ilova qilinadi.
Guvohnoma yaroqsiz holga kelganligi tufayli yangi guvohnoma berish toʻgʻrisidagi arizaga yaroqsiz holga kelgan guvohnoma hamda 3 x 4 oʻlchamli 2 dona rangli fotosurat ilova qilinadi.
19. Yoʻqolgan guvohnoma fuqarolar yigʻini raisi tomonidan matbuotda xabar eʼlon qilingan kundan eʼtiboran haqiqiy emas, deb hisoblanadi.
Yaroqsiz holga kelgan guvohnoma yangi guvohnoma berilgan kundan eʼtiboran haqiqiy emas deb hisoblanadi.
20. Amal qilish muddati tugagan yoki yaroqsiz holga kelgan guvohnomalar yoʻq qilinishi va bu haqida dalolatnoma tuzilishi kerak. Guvohnomalar koʻmaklashuvchi komissiya tomonidan yoʻq qilinadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Fuqarolar yigʻini raisi guvohnoma va koʻkrak nishonining saqlanishi uchun shaxsan javobgardir. Guvohnoma va koʻkrak nishonini boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.
22. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomasining shakli Guvohnomaning muqovasi
Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomasining TAVSIFI
Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomasining muqovasi 60 x 90 millimetr kattalikdagi toʻq yashil rangda, charmdan yoki uning oʻrnini bosadigan materiallardan tayyorlanadi. Guvohnomaning old tomoni markaz qismining yuqorisida zarhal rangda 14-shriftda “FUQAROLARNING OʻZINI OʻZI BOSNQARISN ORGANI”, pastda esa “GUVONNOMA” degan matn joylashgan.
Guvohnomaning ichki tomonidagi matnlar ikki sahifaga joylashtiriladi.
Guvohnomaning ichki chap tomonidagi yozuvlar lotin alifbosida bajariladi. Guvohnomaning ichki chap qismining yuqoridagi markazida ikki qatorda tegishli viloyat va tuman (shahar) nomi koʻrsatiladi, undan keyin markaz qismida “GUVONNOMA №” soʻzi yozilgan boʻlib, unda guvohnoma tartib raqami qoʻyiladi, uning pastida alohida fuqarolar yigʻini raisining familiyasi, ismi, otasining ismi ikki qatorda, shuningdek, tegishli fuqarolar yigʻini nomi yoziladi. Pastroq qismida saylov oʻtkazilgan sana bir qatorda, guvohnomaning amal qilish muddati ikkinchi qatorda yoziladi, bunda amal qilish muddati navbatdagi saylovlargacha belgilanadi. Pastda “Koʻmaklashuchi komissiya raisi” soʻzlari, tegishli koʻmaklashuvchi komissiya raisining imzosi, ismi va otasining ismi bosh harflari va familiyasi joylashtiriladi, chaproqda “M.Oʻ” harflari joylashadi.
Guvohnomaning ichki oʻng tomonidagi yozuvlar kirill alifbosida bajariladi. Guvohnoma ichki oʻng qismining yuqoridagi markaziy qismida maʼmuriy-hududiy birlik nomi koʻrsatiladi, undan keyingi qatorda, markaziy qismda “GUVOHNOMA №” soʻzi yozilgan boʻlib, unda guvohnoma tartib raqami qoʻyiladi, undan pastda chap tomonda 3 x 4 sm oʻlchamli fotosurat joylashtiriladi. Fotosuratning oʻng tomoni markazida fuqarolar yigʻini raisining familiyasi, ismi va otasining ismi ikki satrda, shuningdek, tegishli fuqarolar yigʻini nomi yoziladi. Pastroq qismida saylov oʻtkazilgan sana bir qatorda, guvohnomaning amal qilish muddati ikkinchi qatorda yoziladi, bunda amal qilish muddati navbatdagi saylovlargacha belgilanadi. Pastda “Koʻmaklashuvchi komissiya raisi” soʻzlari, tegishli koʻmaklashuvchi komissiya raisining imzosi, ismi va otasining ismi bosh harflari va familiyasi joylashtiriladi, chaproqda “M.Oʻ” harflari joylashadi.
Guvohnomaning ichki tomonlari och sargʻish rangli maxsus qogʻozdan tayyorlanadi va shaffof plyonka bilan qoplanadi. Guvohnomadagi matn va raqamlar qora rangda yoziladi.
Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Fuqarolar yigʻini raisi guvohnomalarini berish va qaytarishni hisobga olish
______________________________________________________________________ (tuman (shahar) koʻmaklashuvchi komissiyaning nomi) T/r Guvohnomaning tartib raqami Egasi va imzolagan shaxsning F.I.O. Amal qilish muddati Egasining fotosurati Olinganligi toʻgʻrisida imzo, sana Qaytarish sanasi, olgan shaxsning F.I.O., lavozimi, imzosi Yoʻq qilish toʻgʻrisida belgi (dalolatnoma sanasi va tartib raqami)
Fuqarolar yigʻini raisining guvohnomasi va koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Fuqarolar yigʻini raisi koʻkrak nishonining
Fuqarolar yigʻini raisi koʻkrak nishonining TAVSIFI
Fuqarolar yigʻini raisi koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) 23 x 28 millimetr oʻlchamdagi qalqon shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
Koʻkrak nishonining markazida mahallaning ramziy darvozasini ifodalovchi arka joylashgan boʻlib, uning ortida baland togʻlar orasidan koʻtarilayotgan quyosh nurlari fonida togʻlardan vodiy va vohalar tomon oqayotgan daryolar tasvirlangan.
Koʻkrak nishonining chap tomonida qad rostlab turgan zamonaviy binolar hamda oʻng tomonidagi qishloq, dala va daraxtlar obod va koʻrkam mahalla maʼnosini ifoda etadi.
Koʻkrak nishonining pastki qismida oq rangli lenta tasvirlangan boʻlib, lenta ichiga tilla rangda “MANALLA RAISI” yozuvi joylashgan.
“MANALLA RAISI” yozuvining ostida yashillikka burkangan ekin maydonlari tasvirlangan.
Koʻkrak nishoni old va orqa tomonlarining chetlari qavariqdir.
Koʻkrak nishonining orqa tomoniga kiyimga taqib qoʻyish uchun aylana koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 5-ILOVA
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Fuqarolar yigʻini raisi ish yuritishning toʻgʻri yoʻlga qoʻyilishini taʼminlash maqsadida xodimlardan birini fuqarolar yigʻinida ish yuritishni tashkil etish va olib borish boʻyicha masʼul etib belgilaydi (keyingi oʻrinlarda — masʼul xodim).
Masʼul xodim fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlislarini oʻtkazishga doir materiallarni tayyorlaydi, fuqarolar yigʻini majlisining, fuqarolar yigʻini kengashining va fuqarolar yigʻini raisining qarorlari ijrochilarga oʻz vaqtida yetkazilishini taʼminlaydi, ish yuritishni olib boradi.
Fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar, fuqarolar yigʻini huzuridagi taftish komissiyasi hamda fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalarida ish yuritishni tashkil qilish va olib borish ushbu tuzilmalarning kotiblariga yuklanadi.
3. Fuqarolar yigʻini raisi fuqarolar yigʻini va uning organlarida ish yuritishning toʻgʻri tashkil qilinishi hamda ushbu Nizomga muvofiq zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda samarali olib borilishini taʼminlash uchun shaxsan masʼuldir.
4. Masʼul xodim fuqarolar yigʻini kengashi aʼzolarini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari, farmoyishlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan, ishga yangi qabul qilingan xodimlarni fuqarolar yigʻini tuzilmasi, mazkur Nizom, hujjatlar ijrosini nazorat qilish va tekshirishning asosiy qoidalari, ichki mehnat intizomi va fuqarolar yigʻini faoliyatini tartibga solishga doir boshqa hujjatlar bilan tanishtiradi.
Bunda, fuqarolar yigʻini aʼzolariga oʻz huquqlari va qonuniy manfaatlariga daxldor boʻlgan hujjatlar, qarorlar va boshqa materiallar bilan tanishib chiqish imkoniyati yaratib berilishi kafolatlanadi.
5. Masʼul xodim ishdan boʻshaganda yoki boshqa ishga oʻtkazilganda hujjatlar yangi tayinlangan masʼulga (masʼul xodim belgilangunga qadar fuqarolar yigʻinining raisiga dalolatnoma asosida topshiriladi.
2-bob. Ish yuritishni tashkil etish
6. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq fuqarolar yigʻinida quyidagi hujjatlar tayyorlanadi:
fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan fuqarolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalar;
fuqarolar yigʻini kengashi majlisining oʻtkazilgan sanasi, hozir boʻlgan aʼzolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalar;
fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar hujjatlari, shuningdek, komissiyalar yigʻilishlari oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan aʼzolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalar;
fuqarolar yigʻini huzuridagi Taftish komissiyasi hujjatlari, yigʻilish bayonnomalari;
fuqarolar yigʻinidagi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasining hujjatlari, shuningdek, tuzilma yigʻilishlari oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan aʼzolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalari;
fuqarolar yigʻinidagi “Keksalar maslahati” guruhining hujjatlari, shuningdek, guruh yigʻilishlari oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan aʼzolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalari;
“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining hujjatlari, shuningdek, guruh yigʻilishlari oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan aʼzolar soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holdagi bayonnomalari;
Fuqarolar yigʻinida tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazi tashkil etilgan boʻlsa, ushbu tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazining hujjatlari;
fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi qarorlari, fuqarolar yigʻini raisining qarorlari va topshiriqlari.
7. Fuqarolar yigʻinining boshqa tashkilotlar bilan xizmat aloqalari xatlar bilan pochta, shuningdek, elektron hujjat almashinuvi orqali amalga oshiriladi. Tezkor ravishda beriladigan maʼlumotlar elektron pochta, faks orqali yoki telefonogramma va telegramma tarzida yuboriladi.
8. Fuqarolar yigʻini raisi fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi), fuqarolar yigʻini kengashi majlisi bayonnomalarini, boshqa tashkilotlarga yuboriladigan xatlarni imzolaydi.
9. Bayonnomalar fuqarolar yigʻini raisi, u yoʻqligida esa — majlisda raislik qilgan uning oʻrinbosarlaridan (fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha, oila, xotin-qizlar va ijtimoiy-maʼnaviy masalalar boʻyicha hamda obodonlashtirish, tomorqa va tadbirkorlik masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari) biri tomonidan imzolanadi.
Fuqarolar yigʻini raisining vakolat muddati yakuni boʻyicha fuqarolar yigʻinining moliya-xoʻjalik faoliyatini majburiy tekshirishga oid bayonnomalar Taftish komissiyasi raisi tomonidan ham imzolanadi.
10. Fuqarolar yigʻinida ish yuritishning qulayligini taʼminlash maqsadida quyidagi yigʻmajildlar yuritiladi:
fuqarolar yigʻini faoliyatini tartibga solishga doir normativ-huquqiy hujjatlar;
fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillari yigʻilishining) hujjatlari;
fuqarolar yigʻini kengashi majlisining hujjatlari;
fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar hujjatlari;
fuqarolar yigʻinining Taftish komissiyasi hujjatlari;
fuqarolar yigʻinidagi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasining hujjatlari;
fuqarolar yigʻinidagi “Keksalar maslahati” guruhining hujjatlari;
“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining hujjatlari;
“Ayollar maslahat kengashi”ning hujjatlari;
Fuqarolar yigʻinidagi tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazining hujjatlari;
fuqarolar yigʻini vakolatlariga taalluqli boshqa masalalar boʻyicha hujjatlar.
Yigʻmajildlar fuqarolar yigʻini va uning organlari toʻgʻrisidagi nizomlar asosida tuziladi.
Yigʻmajildlarni yuritishda hujjatlar nomenklaturasi va ularni saqlash muddati koʻrsatilishi lozim.
11. Yuritiladigan yigʻmajildlar fuqarolar yigʻini raisining tegishli oʻrinbosari tomonidan imzolanadi va fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Yigʻmajildlarni saqlash masʼul xodim tomonidan amalga oshiriladi.
Xotin-qizlar bilan ishlash komissiyasi, “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi va “Ayollar maslahat kengashi”ning hujjatlari mahalladagi xotin-qizlar faoli tomonidan yuritiladi, imzolanadi va tasdiqlanadi.
3-bob. Ish yuritishni olib borish
12. Fuqarolar yigʻinlariga tushayotgan hujjatlarni qabul qilish, ularga birlamchi ishlov berish (roʻyxatga olish, fuqarolar yigʻini raisiga kiritish uchun tayyorlash) masʼul xodim tomonidan amalga oshiriladi.
13. Hujjatlar solingan konvertlar, shu jumladan, buyurtma konvertlar masʼul xodim tomonidan ochiladi. Bunda konvertning toʻgʻri yetkazilganligi va butligi tekshiriladi. Konvertning butligi buzilgan boʻlsa yoki undagi hujjatlar va ilovalar yetarli boʻlmasa, bu haqida darhol hujjatni yuboruvchiga maʼlum qilinadi, ikki nusxada dalolatnoma tuzilib, biri masʼul xodimda qoldiriladi, ikkinchisi hujjatni yuborgan tashkilotga (mansabdor shaxsga) joʻnatiladi.
Fuqarolar yigʻiniga xatolik tufayli tushgan hujjatlar uzogʻi bilan besh kun muddat ichida masʼul xodim tomonidan yangi konvertga solinib, avvalgi konvertni ilova qilgan holda tegishli tashkilot (mansabdor shaxs)larga joʻnatiladi va bu haqida joʻnatuvchiga xabar qilinadi.
14. Tushgan hujjatlar solingan konvertlar (hujjatni yuboruvchining manzili va yuborilgan vaqti faqat konvert orqali aniqlanadigan hollardan tashqari) yoʻq qilinadi.
15. Tushgan hujjatlar roʻyxatga olinadigan va roʻyxatga olinmaydigan hujjatlar turkumiga boʻlinadi.
Mazkur Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan hujjatlar roʻyxatga olinmaydi. Roʻyxatga olinadigan tushgan hujjatlarga roʻyxatga olish shtampi qoʻyiladi.
Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, ular qayerdan kelganligidan qatʼi nazar, alohida roʻyxatga olinadi va ularning hisobi yuritiladi.
16. Fuqarolar yigʻiniga tushgan hujjatlar ushbu Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan shaklda Fuqarolar yigʻinlariga tushgan hujjatlarni roʻyxatga olish daftarida roʻyxatga olingandan soʻng fuqarolar yigʻini raisiga beriladi.
17. Fuqarolar yigʻini tomonidan tayyorlanadigan va boshqa tashkilot (mansabdor shaxs)lardan keladigan hujjatlar bilan ishlash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
fuqarolar yigʻini raisi tomonidan hujjatga rezolyutsiya belgilanadi va unda hujjatning ijrosi boʻyicha asosiy koʻrsatmalar va ijro muddati aks ettiriladi;
koʻrib chiqilgan hujjat rezolyutsiyani nazorat kartochkasiga koʻchirish uchun masʼul xodimga qaytariladi;
hujjat tegishli joylarga yetkaziladi.
Tushgan hujjatni rasmiylashtirish va koʻrib chiqish uchun kiritish hujjat tushgan kunda, koʻrib chiqilgan hujjatni tegishliligi boʻyicha joʻnatish rezolyutsiya belgilangan kunda amalga oshirilishi lozim.
Agar rezolyutsiyada hujjatning ijrosiga bir nechta xodim masʼul etib belgilangan boʻlsa, uning ijrosi uchun familiyasi birinchi koʻrsatilgan xodim masʼul hisoblanadi.
18. Chiquvchi hujjatlarni rasmiylashtirish va ularni joʻnatish masʼul xodim tomonidan amalga oshiriladi.
Hujjatlarni konvertga solishdan avval ularning toʻgʻri rasmiylashtirilganligi, ilovalarning mavjudligi, hujjatni oluvchilar soniga hujjat nusxalarining muvofiq kelishi tekshiriladi. Notoʻgʻri rasmiylashtirilgan hujjatlar ijrochiga toʻgʻrilash uchun qaytariladi.
Buyurtma boʻyicha yuboriladigan hujjatga hujjat yuboriladigan tashkilot (mansabdor shaxs)lar roʻyxati tuziladi va masʼulning familiyasi hamda yuborilgan sana koʻrsatiladi.
Yuborish uchun masʼul xodimga berilgan hujjatlar shu kunning oʻzida yoki bir sutkadan koʻp boʻlmagan muddatda rasmiylashtirilishi va yuborilishi kerak.
19. Masʼul xodim muntazam ravishda tushgan, chiqarilayotgan, shu jumladan, fuqarolar yigʻini xodimlari tomonidan tayyorlangan hujjatlarni hisobga olib boradi hamda yil yakunlari boʻyicha maʼlumotlarni umumlashtiradi.
Jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarining hisobi alohida yuritiladi.
20. Tushgan (chiqarilayotgan) hujjatning indeksi mazkur Nizomga 3-ilovada koʻrsatilgan shaklda yigʻmajildlar nomenklaturasidagi tegishli indeks va roʻyxatga olish raqamidan iborat boʻladi, qaror va majlis bayonnomalari indekslari bundan mustasno. Ularning indekslari hujjat turiga muvofiq roʻyxatga olish raqamlaridan iborat boʻladi.
21. Hujjatlarni roʻyxatga olish ushbu Nizomga 4-ilovada koʻrsatilgan nazorat kartochkalarida rasmiylashtiriladi. Nazorat kartochkasi rekvizitlari tarkibi “nazorat belgilari” ustuni “ijrochilar”, “ijrochining imzosi”, “ijro holati” va boshqalar bilan toʻldirilishi mumkin.
Nazorat kartochkalarida hujjatlar roʻyxatga olinayotganda faqat fuqarolar yigʻinida tuzilgan yoki boshqa tashkilotlardan yuborilgan hujjatlar (soʻrovlar) mustaqil tarzda roʻyxatga olinishi lozim. Javob tariqasida yuborilgan hujjatlar nazorat kartochkasining oʻzida belgilanadi.
Nazorat kartochkalarining kalendar shkalasi hujjatlar ijrosi muddatlarini nazorat qilish uchun qoʻllaniladi. Unda hujjat ijro qilinishi lozim boʻlgan sana belgilanadi.
“Korrespondent” ustuniga hujjatni yuborgan yoki hujjat yuborilayotgan tashkilot nomi yoziladi. Fuqarolar yigʻinining ichki hujjati tayyorlanganda fuqarolar yigʻinining nomi yoziladi.
“Hujjat tushgan sana va indeks” ustunida hujjat tushgan sana va fuqarolar yigʻinida berilgan indeks koʻrsatiladi.
“Hujjatning sanasi va indeksi” ustunida hujjatni yuborgan tashkilot tomonidan belgilangan hujjat yuborilgan sana va indeks koʻrsatiladi. Chiqish xati yoki fuqarolar yigʻinining ichki hujjati roʻyxatga olinganda ushbu ustunda roʻyxatga olinayotgan hujjat imzolangan sana va indeks yoki roʻyxatga olish raqami qoʻyiladi.
“Qisqacha mazmuni” ustunida hujjatning turi, sarlavhasi yoki qisqacha mazmuni koʻrsatiladi.
“Rezolyutsiya va ijrochi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar” ustunida topshiriq berilayotgan shaxsning familiyasi, masalani hal qilish boʻyicha qisqa va aniq topshiriq, bajarish muddati, rezolyutsiya muallifi va sana koʻrsatiladi.
“Hujjatning ijrosi toʻgʻrisida maʼlumot” ustunida masalaning aniq yechimi, javob xatining sana va indeksi koʻrsatiladi. Agar javob xatini tayyorlash zarurati boʻlmasa, tashabbusli hujjatdagi masala qachon, kim tomonidan va qanday hal qilinganligi toʻgʻrisida yozuv kiritiladi.
“Hujjatni olganligi toʻgʻrisida ijrochining imzosi” va “Sana” ustunlarida ijrochi imzo qoʻyadi va hujjat olingan sana koʻrsatiladi.
“Nazorat belgilari” ustunida hujjatning ijro muddatlarini nazorat qilish toʻgʻrisida belgilar qoʻyiladi va hujjat ijrosi kechikishining aniq sabablari koʻrsatiladi.
Nazorat kartochkasining “Fond №”, “Roʻyxat №”, “Yigʻmajild №” ustunlari arxivda toʻldiriladi.
Nazorat kartochkalari fuqarolar yigʻini ish hajmiga qarab nashr qilinadi.
Nazorat kartochkalari xronologik tarzda — avvalgi vaqtdan keyingi vaqtga tartibi boʻyicha joylashtirib boriladi.
22. Fuqarolar yigʻinlarida nazorat kartotekasi yuritilishi lozim. Bunda axborotning yoʻq boʻlib ketishining oldini olish uchun axborot xavfsizligi talablarini bajargan holda maxsus avtomatlashtirilgan tizimlardan foydalanilishi mumkin.
23. Fuqarolarning murojaatlari boʻyicha nazorat kartotekasi ularning familiyalari boʻyicha alifbo tartibida hamda roʻyxatga olish raqami tartibi boʻyicha tuziladi.
24. Hujjatning har bir turi (qaror, bayonnoma, xat va boshqalar) aniq belgilangan rekvizitlar majmuiga (tarkibiy qismlariga) va ular joylashuvining standart tartibiga ega boʻlishi kerak.
25. Hujjatlarni tuzish va rasmiylashtirishga quyidagi asosiy talablar qoʻyiladi:
hujjat muallifini (fuqarolar yigʻinining nomini, logotipini, qoidaga koʻra, hujjat blankasida) koʻrsatish;
hujjatning turini koʻrsatish, matnga sarlavha tuzish, manzil va sanani koʻrsatish;
hujjatni indekslash;
hujjatni tayyorlagan masʼul shaxsning imzosi;
hujjatning haqiqiyligini tasdiqlash (imzolash, muhrlash);
hujjatning ijro qilinganligi va yigʻmajildga joylash toʻgʻrisidagi belgi.
26. Hujjatlarni tuzish uchun A4 (210 x 297) va A5 (148 x 210) shakldagi blankalar qoʻllaniladi. Hujjat blankasida 5-ilovaga muvofiq rekvizitlar koʻrsatilgan boʻlishi kerak.
Aniq hujjatlar turiga yil mobaynida 200 dan ortiq ehtiyoj boʻladigan hollarda blankalarni nashr qilish usuli boʻyicha tayyorlashga yoʻl qoʻyiladi.
Blankalar chapdan 20 mm, yuqoridan 10 mm, oʻngdan va pastdan 8 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamlarda yozuv kiritiladigan maydonlarga ega boʻlishi kerak.
27. Ikki va undan ortiq varaqlarda tayyorlanadigan hujjatlarning ikkinchi va keyingi varaqlari raqamlanishi kerak. Raqamlar varaqning yuqori qismining oʻrtasida, arab raqamlari bilan qoʻyiladi, bunda “varaq” soʻzi va tutuq belgilari qoʻyilmaydi.
28. Hujjat turining nomi har bir hujjatda (xatlardan tashqari) koʻrsatilishi shart.
29. Hujjat sarlavhasi qisqa shaklda boʻlib, asosiy matn mazmunini aniq ifodalashi kerak. Sarlavhalarni hujjatning nomiga muvofiq holda shakllantirish tavsiya etiladi. Masalan:
qaror (nima toʻgʻrisida?): “Moddiy yordamga ariza olish toʻgʻrisida”, yigʻilish bayonnomasi (nimaning?): “Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi yigʻilishining”.
Sarlavha varaqning chap qismiga yoziladi. A5 shaklda tuziladigan telegrammalar, eslatmalar matniga sarlavha qoʻyilmaydi.
30. Hujjatlar tashkilotlarga, tarkibiy boʻlinmalarga yoki mansabdor shaxsga manzili koʻrsatilib yuboriladi. Tashkilot nomi va tarkibiy boʻlinma nomi bosh kelishikda koʻrsatiladi. Masalan:
Uchtepa tumani Elektr tarmoqlari korxonasi
Hisob-kitob boʻlimiga
Hujjat tashkilot rahbariga yuborilayotganda tashkilot nomi hujjatni oluvchining lavozimi nomi tarkibiga kiritiladi. Masalan:
Toshkent yuridik kolleji direktori
B.E. Allayevga
Agar hujjat bir nechta turdosh tashkilotlarga yuborilayotgan boʻlsa, ularni umumlashgan holda koʻrsatish kerak. Masalan:
Toshkent shahri Chilonzor tumani
“Gulzor” mahalla fuqarolar yigʻini
hududidagi taʼlim muassasalari rahbarlariga
Hujjatda hujjatni oluvchilar toʻrttadan koʻp boʻlmagan taqdirda, ularning nomi toʻliq koʻrsatiladi.
Hujjat besh yoki undan koʻp manzilga yuborilayotganda hujjatni yuborish uchun roʻyxat tuziladi va har bir hujjatda bitta oluvchi qoʻshimcha (yozma yoki bosma tarzda) koʻrsatib qoʻyiladi. Masalan:
Toshkent shahri Chilonzor tumani
“Gulzor” mahalla fuqarolar yigʻini
hududidagi korxonalar, muassasalar,
tashkilotlar rahbarlariga (roʻyxat boʻyicha)
Agar hujjat jismoniy shaxsga yuborilayotgan boʻlsa, avval pochta manzili, soʻngra oluvchining ismi, otasining ismining bosh harflari va familiyasi koʻrsatiladi. Masalan:
100129, Toshkent sh. Chilonzor tumani
6-mavze, 9-uy, 69-xonadonda yashovchi
S.A. Barnoyevga
Davlat tashkilotlari va doimiy oluvchilarga yuborilayotgan hujjatlarga pochta manzili qoʻyilmaydi.
31. Hujjatlar sanasi rasmiylashtirilayotganda yil, sana va oyning tartib raqami arab raqamlarida qoʻllaniladi. Masalan: 22.04.2021-y.
Moliyaviy tusdagi maʼlumotlarga ega hujjatlarda sanani rasmiylashtirishda soʻz va raqamlardan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi. Masalan: 2021-yil 23-aprel.
32. Hujjat loyihasining ichki kelishuvi fuqarolar yigʻini raisining huquq-tartibot masalalari boʻyicha oʻrinbosari hamda mahalladagi xotin-qizlar faolining shaxsiy imzosidan tashqari, ismi, otasi ismining bosh harflari, familiyasi va imzolash sanasini oʻz ichiga olgan tegishli vizalar bilan rasmiylashtiriladi. Zarur hollarda viza qoʻyayotgan shaxsning lavozimi ham koʻrsatiladi.
Hujjat boʻyicha qoʻshimchalar va eʼtirozlar alohida varaqda keltiriladi. Masalan:
Fuqarolar yigʻini raisi maslahatchisi
(imzo) S.M. Mirzayev
Qoʻshimchalar va eʼtirozlar ilova qilinadi. 04.04.2021-y.
Vizalar “Imzo” rekvizitidan quyida yoki hujjatning oxirgi varagʻi orqasiga qoʻyiladi.
Tashqi kelishuvda (boshqa tashkilotlar bilan) kelishuv grifi, kelishuv maʼlumotnomasi rasmiylashtiriladi.
Kelishuv grifi “Imzo” rekvizitidan quyida yoki hujjatning oxirgi varagʻi orqasiga qoʻyiladi. U quyidagi elementlarni oʻz ichiga oladi: “Kelishilgan” soʻzi, kelishgan mansabdor shaxs lavozimi (tashkilot nomi ham koʻrsatiladi), shaxsiy imzo, ismi, otasi ismining bosh harflari va familiyasi, sana. Masalan:
Kelishilgan
“Oltinsoy” mahallasi fuqarolar yigʻini raisi
(imzo) B.I. Mirzayev 06.04.2021-y.
33. “Imzo” rekviziti tarkibiga hujjatni imzolayotgan shaxsning lavozimi (agar hujjat blankada rasmiylashtirilmagan boʻlsa, toʻliq, agar blankada boʻlsa, qisqa), shaxsiy imzo va uning taʼrifi kiradi. Masalan:
“Yangi hayot” mahallasi fuqarolar yigʻini raisi
(imzo) A.J. Tojiyev
Hujjat bir necha mansabdor shaxslar tomonidan imzolanayotganda ularning imzosi egallagan lavozimiga koʻra yuqoridan pastga qaratib joylashtiriladi.
Teng lavozimdagi shaxslar tomonidan hujjat imzolanayotganda ularning imzosi bir qatorga joylashtiriladi.
Fuqarolar yigʻini raisi uzoq vaqt boʻlmaganda, hujjatlarni fuqarolar yigʻini raisi vazifasini vaqtincha bajarish yuklatilgan shaxs imzolaydi. Bunda hujjatni imzolovchi shaxsning amaldagi lavozimi va uning familiyasi koʻrsatiladi. Hujjatning lavozim nomi oldiga egik chiziq qoʻyib yoki “oʻrniga” soʻzini ishlatib imzolashga yoʻl qoʻyilmaydi.
34. Fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tasdiqlanishi kerak boʻlgan hujjat quyidagilarni oʻz ichiga olgan tasdiqlash grifiga ega boʻlishi kerak: “Tasdiqlayman” soʻzi, hujjatni tasdiqlayotgan shaxsning lavozimi, shaxsiy imzo, ismi, otasi ismining bosh harflari, familiyasi va sana. Masalan:
“Tasdiqlayman” Uchqoʻrgʻon tumani “Yangi hayot” mahallasi fuqarolar yigʻini raisi imzo A. Mahmudov 07.04.2021-y.
Tasdiqlash grifi hujjatning yuqorigi oʻng qismiga joylashtiriladi. Tasdiqlash haqidagi imzodan soʻng fuqarolar yigʻinining muhri qoʻyiladi.
35. Hujjatning ijrosi boʻyicha topshiriqlar fuqarolar yigʻini raisi rezolyutsiyasi shaklida beriladi. Rezolyutsiya tarkibiga quyidagi majburiy elementlar kiritiladi:
ijrochi (yoki ijrochilar familiyasi);
topshiriq mazmuni;
ijro etish muddati (zarur hollarda);
fuqarolar yigʻini raisining imzosi;
rezolyutsiya qoʻyilgan sana. Masalan:
B.M. Mirzaboyevga
Fuqarolar yigʻini kengashi yigʻilishiga material tayyorlashingizni soʻrayman.
(imzo) R.S. Obidov 07.03.2021-y.
36. Fuqarolar yigʻinida hujjat mazmuni bilan tanishtirish tegishli belgilar bilan amalga oshiriladi.
Hujjatning tushganligi haqidagi belgi hujjat birinchi varagʻining pastki qismiga qoʻyiladi.
Hujjatning nazoratga olinganligi haqidagi belgi hujjatning birinchi varagʻi yuqori qismining oʻng tarafiga “Nazorat” soʻzi yoziladi yoki “N” belgisi qoʻyiladi.
Hujjatning ijrosi taʼminlanganligi va uni yigʻmajildga joylash haqidagi belgida quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
ijro toʻgʻrisida guvohlik beruvchi hujjat boʻlmasa — qisqacha maʼlumot, ijro toʻgʻrisida guvohlik beruvchi hujjat boʻlganda — uning sanasi va raqamiga havola;
“Yigʻmajildga” soʻzi;
yigʻmajildlar nomenklaturasi boʻyicha hujjat saqlanadigan yigʻmajild raqami;
hujjatni yigʻmajildga joylashtirish sanasi;
ijrochining imzosi.
Nazoratdagi hujjatlarning ijrosi toʻgʻrisida belgi belgilangan tartibda qoʻyiladi (fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillari yigʻilishi) qarori — ijro qilinganidan soʻng tegishli qaror bilan; fuqarolar yigʻini raisi topshirigʻi — fuqarolar yigʻini raisi rezolyutsiyasi bilan;
qolganlari — fuqarolar yigʻini xodimlari tomonidan).
“Yigʻmajildga” belgisi hujjat bilan ishlash yakuniga yetkazilganligini bildiradi.
Har bir hujjat bevosita ijrochi toʻgʻrisidagi belgiga ega boʻlishi kerak. Bunday belgi hujjatning har bir nusxasida, hujjatning soʻnggi varagʻining pastki chap qismida, agar joy boʻlmasa — varaqning orqa tomonida qoʻyiladigan hujjat ijrochisining (hujjatni tayyorlagan xodimning) familiyasi va xizmat telefonidan iborat. Masalan:
D.K. Mahkamov, tel.: 8 (371) 294-45-14.
37. Agar hujjatning ilovalari boʻlsa — ular haqidagi belgi quyidagicha qoʻyiladi.
Matnda hujjatga ilova borligi koʻrsatiladi. Masalan:
“Gʻuncha” koʻchasida istiqomat qiluvchi ilovada keltirilgan roʻyxatdagi xorijda ishlab kelgan fuqarolarni ishga joylashtirishga koʻmaklashish chora-tadbirlari koʻrilsin”.
Maʼmuriy hujjatlar ilovalari birinchi varagʻining yuqorigi oʻng qismida quyidagi shaklda belgiga ega boʻlishi kerak:
(hujjat sanasi va raqami, hujjat nomi)ga ilova
Hujjatga bir nechta ilovalar boʻlsa — ularga tartib raqami qoʻyiladi.
Agar hujjat matnida unga qoʻshilgan ilovalar haqida eslatib oʻtilmasa, unda ilovalarning varaqlari va nusxalari soni keltirilgan roʻyxat keltirilishi kerak.
Agar hujjatga boshqa, ilovalari mavjud boʻlgan hujjat qoʻshib yuborilayotgan boʻlsa — unda ilova mavjudligi haqida quyidagi shaklda belgi qoʻyiladi:
Ilova:
Tuman moliya boʻlimining 30.03.2021-yildagi 104-1/202-son xati va unga ilova, jami 16 varaqda, 5 nusxada.
Agar ilova hujjatda koʻrsatilgan barcha oluvchilarga yuborilmayotgan boʻlsa, unda ilova mavjudligi toʻgʻrisida quyidagicha belgi qoʻyiladi:
Ilova: 5 varaqda, 1 nusxada, birinchi manzilga.
Agar ilova broshyuralangan boʻlsa — varaqlar soni koʻrsatilmaydi.
38. Hujjat nusxasi — hujjatdagi barcha rekvizitlarning koʻchirilgan nusxasi. Koʻchirma — hujjat bir qismining nusxasi.
Hujjatlardan nusxa (koʻchirma) fuqarolar yigʻini raisining ruxsati bilan beriladi. Xodimlarning shaxsiy yigʻmajildlari shakllantirilayotganda boshqa tashkilotlardan berilgan va tegishli masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan hujjatlardan nusxa va koʻchirma olishga yoʻl qoʻyiladi (diplom, tugʻilganlik haqida guvohnoma va shunga oʻxshash hujjatlarning nusxalari).
Hujjatning nusxasi (koʻchirmasi) fuqarolar yigʻini kengashining umumiy blankasida chiqariladi va uning asliga toʻgʻriligini tasdiqlovchi xodimning imzosi bilan tasdiqlanadi.
Agar nusxa blankada chiqarilmasa, lekin hujjatning blankada tayyorlangan aslidan olinayotgan boʻlsa — haqiqiy nusxadagi blanka matni toʻliq koʻchiriladi. Nusxaning birinchi varagʻi yuqoridagi oʻng qismiga “Nusxa” belgisi qoʻyiladi. Tasdiqlovchi yozuv quyidagi shaklda kiritiladi:
Asliga toʻgʻri
Fuqarolar yigʻini raisi oʻrinbosari (imzo) Z. Musayev, 03.04.2021-y.
Tasdiqlovchi yozuv “Imzo” rekvizitidan pastga qoʻyiladi.
Hujjatning nusxasi (koʻchirmasi) boshqa tashkilotga yuborilayotganda yoki alohida shaxslarga berilayotganda tasdiqlovchi yozuvga muhr qoʻyiladi.
39. Blankalarning saqlanishini taʼminlash va hisobini yuritish maqsadida har qaysi turdagi (qaror, xat) blankalar raqamlangan boʻlishi kerak.
Raqam blankaning orqa betidagi yuqori qismining chap tomoniga qoʻyiladi.
40. Tushgan hujjatlarga javob xati tayyorlanayotganda tushgan xatning raqami va sanasi koʻrsatiladi.
41. Har bir fuqarolar yigʻini majlisida (fuqarolar vakillarining yigʻilishida) yigʻilish oʻtkazilgan sana, hozir boʻlgan fuqarolar yigʻini aʼzolarining soni, kun tartibi va qabul qilingan qarorlar koʻrsatilgan holda bayonnoma yuritiladi.
Yigʻilish bayonnomasi ushbu Nizomga 6-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.
Fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) bayonnomasi va qarorini fuqarolar yigʻinining raisi imzolaydi. Fuqarolar yigʻini raisi yoʻqligida, majlisda raislik qilgan uning oʻrinbosaridan biri imzolaydi.
42. Yigʻilish bayonnomasining sanasi yigʻilish oʻtkazilgan kun hisoblanadi. Yigʻilish bayonnomasi tartib raqami yil mobaynida xronologik tarzdagi ketma-ketlikda belgilab boriladi. Keyingi yil tartib raqamlari yangidan boshlanadi.
43. Yigʻilish bayonnomasi matni kirish va asosiy qismdan iborat boʻladi. Yigʻilish bayonnomasi matnining kirish qismida yigʻilish ishtirokchilarining soni, taklif qilinganlarning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.
Yigʻilish bayonnomasida raislik qiluvchining ismi, otasi ismining bosh harflari, familiyasi, muhokama qilinadigan masalalar, ushbu masalalar boʻyicha maʼruzachilarning ismi, otasi ismining bosh harflari va familiyasi, reglament koʻrsatilgan kun tartibi yoziladi.
Yigʻilish bayonnomasining asosiy qismi kun tartibi bandlariga muvofiq tarzda boʻlimlarga ajratiladi. Har bir boʻlim “eshitildi — soʻzga chiqdilar — qaror qilindi” tartibi boʻyicha tuziladi.
44. Yigʻilish bayonnomasi sanasi yigʻilish oʻtkazilgan sana hisoblanadi.
45. Yigʻilish bayonnomasi yigʻilish oʻtkazilgan sanadan 3 kundan koʻp boʻlmagan muddatda rasmiylashtirilishi va imzolanishi kerak.
46. Fuqarolar yigʻini kengashi, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar va Taftish komissiyasi, fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari yigʻilishlari bayonnomalari ushbu Nizomning 42 — 46-bandlariga muvofiq rasmiylashtiriladi.
47. Yigʻmajildlar nomenklaturasi — fuqarolar yigʻinida yuritiladigan, saqlash muddati koʻrsatilgan, belgilangan tartibda rasmiylashtiriladigan yigʻmajildlar sarlavhalarining tizimlashtirilgan roʻyxatidan iborat boʻladi.
Yigʻmajildlar nomenklaturasi yigʻmajildlarni toʻgʻri shakllantirish, ularni hisobga olish va izlab topishni taʼminlash, hujjatlarning saqlanish muddatini koʻrsatish uchun tuziladi.
48. Fuqarolar yigʻini yigʻmajildlarining nomenklaturasi masʼul xodim tomonidan tayyorlanadi.
Yigʻmajildlar nomenklaturasi fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Yigʻmajildlar nomenklaturasi 5 yilda bir martadan kam boʻlmagan muddatda yoki fuqarolar yigʻinining vazifalari va tarkibiy tuzilishi oʻzgargan vaqtda qayta tuziladi va tasdiqlanadi.
49. Yigʻmajildlar nomenklaturasiga ushbu Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan yigʻmajildlar, shuningdek, axborot-maʼlumotnoma va nazorat kartotekalari, shaxsiy yigʻmajildlar kiritiladi.
Yigʻmajildlar nomenklaturasiga bosma nashrlar, broshyuralar, axborot-maʼlumotnomalar, maʼlumot varaqalari, byulletenlar, koʻrsatkichlar, ekspress-maʼlumotlar kiritilmaydi.
50. Yigʻmajildlar nomenklaturasi boʻlimlari fuqarolar yigʻinining tarkibiy tuzilishiga muvofiq joylashtiriladi. Tarkibiy tuzilmalar ichida yigʻmajildlar muhimlik darajasi boʻyicha quyidagicha tartibda joylashtiriladi:
fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlar;
fuqarolar yigʻini majlisining (fuqarolar vakillarining yigʻilishining) tashkiliy-farmoyish hujjatlari;
fuqarolar yigʻini kengashining tashkiliy-farmoyish hujjatlari;
yigʻilish bayonnomalari va ularga tegishli materiallar;
rejalar, smetalar, hisobotlar;
maʼruzalar, sharhlar, xizmat xatlari;
yozishmalar;
maʼlumotnomalar, dalolatnomalar, maʼlumotlar;
limitlar, buyurtmalar;
fuqarolar yigʻinining asosiy faoliyat yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar har birining ishlari alohida tarzda;
fuqarolar yigʻini Taftish komissiyasining ishlari;
fuqarolar yigʻinidagi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasining ishlari;
fuqarolar yigʻinidagi “Keksalar maslahati” guruhining ishlari;
“Ayollar maslahat kengashi”ning ishlari;
“Fidokor yoshlar” jamoatchilik patrul guruhining ishlari;
fuqarolar yigʻinida tadbirkorlik boʻyicha maslahat markazi tashkil etilgan boʻlsa, maslahat markazining ishlari;
roʻyxatlar;
axborot-maʼlumot kartotekasi.
51. Yigʻmajildlar nomenklaturasidagi yigʻmajildlar sarlavhalari ularda mavjud boʻlgan hujjatlarning tarkibi va mazmunini aks ettirishi kerak. Nomenklaturadagi yigʻmajildlar sarlavhalari ularda doimiy va vaqtincha saqlanadigan hujjatlarni alohida guruhlashni hisobga olgan holda shakllantiriladi.
Har bir sarlavhada hujjatning turini (turlarini), mazmunini, yozishmalarda esa korrespondentni koʻrsatish kerak.
Maʼmuriy hujjatlar yoki yigʻilish bayonnomalarini oʻz ichiga olgan yigʻmajildlar sarlavhasida ularning asli yoki nusxasi ekanligi koʻrsatilishi kerak.
Agar yigʻmajild tarkibi bir necha turdagi hujjatlardan iborat boʻlsa, bir masalaga oid, lekin ish yuritish ketma-ketligi boʻyicha oʻzaro bogʻliq boʻlmasa, sarlavhalarda “hujjatlar” atamasi qoʻllaniladi. Umumlashtiruvchi hujjatga (masalan, yigʻilish bayonnomasi) ilova hujjatlar ham “hujjatlar” tushunchasi bilan belgilanadi.
52. Yigʻmajild indeksi ikki elementdan iborat boʻladi: fuqarolar yigʻini va uning organlari raqami va ushbu tuzilma qismi doirasidagi tartib raqami (01-1, 01-2, 02-1 va boshqalar).
Masalan:
fuqarolar yigʻini majlisi (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) — 01-1, 01-2 va boshqalar;
fuqarolar yigʻini kengashi — 02-1, 02-2 va h. k.;
fuqarolar yigʻinining oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash komissiyasi — 03-1, 03-2 va h. k.;
fuqarolar yigʻinining xotin-qizlar bilan ishlash boʻyicha komissiyasi — 04-1, 04-2 va boshqalar.
Yil davomida yangi tuzilgan yigʻmajildlar nomlari yigʻmajildga qoʻshimcha tarzda kiritiladi. Shu maqsadda yigʻmajildlar nomenklaturasining har bir boʻlimida zaxira raqamlar qoldiriladi.
53. Yil yakunida yigʻmajildlar nomenklaturasi oxirida yuritilgan yigʻmajildlar soni toʻgʻrisida yozuv kiritiladi.
54. Yigʻmajildlarni shakllantirish — bu yigʻmajildlar nomenklaturasiga muvofiq ijro qilingan hujjatlarni yigʻmajildlarga guruhlashdir.
Yigʻmajildlarni shakllantirish masʼul xodim tomonidan nazorat qilinadi.
Yigʻmajildlarni shakllantirishda quyidagi umumiy qoidalarga rioya qilinishi kerak:
yigʻmajildga faqat ijro qilingan, toʻgʻri rasmiylashtirilgan hujjatlarni joylashtirish;
muayyan masalaga oid barcha hujjatlarni birgalikda joylashtirish;
ilovalarni asosiy hujjatlar bilan birga joylashtirish;
yigʻmajildda bir kalendar yilga oid hujjatlarni jamlash (keyingi yilga oʻtuvchi yigʻmajildlardan tashqari);
doimiy va vaqtincha saqlanadigan hujjatlarni alohida guruhlab yigʻmajildga joylashtirish.
Yigʻmajildda qaytarilishi lozim boʻlgan hujjatlar, ortiqcha nusxalar, hujjatning qoralama varianti boʻlmasligi kerak;
Yigʻmajildda varaqlar soni 250 tadan oshmasligi zarur. Varaqlar soni koʻp boʻlganda ikkinchi va undan keyingi jildlar yuritiladi.
55. Kadrlar masalalariga oid hujjatlar alohida shakllantiriladi.
Maʼmuriy hujjatlar va yigʻilish bayonnomalari xronologik tarzda, tegishli raqamlari boʻyicha joylashtiriladi.
56. Yozishmalar kalendar yil davri uchun yigʻmajildga aniq masalalar boʻyicha guruhlanadi va xronologik ketma-ketlikda tizimlashtiriladi.
Javob hujjati soʻrov hujjatidan keyin qoʻyiladi.
57. Rejalar, hisobotlar, smetalar ularning loyihalaridan alohida guruhlantiriladi.
58. Fuqarolar yigʻini raisi, mahalladagi xotin-qizlar faolining shaxsiy varaqalari yil davomida mustaqil yigʻmajildlarga guruhlanadi.
Jamoatchilik asosida faoliyat koʻrsatadigan fuqarolar yigʻini faollari — fuqarolar yigʻini raisi maslahatchilari (fuqarolar yigʻini raisining yoshlar masalalari boʻyicha hamda keksalar va faxriylar ishlari boʻyicha maslahatchilari), fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalar, Taftish komissiyasi va fuqarolar yigʻini faoliyatiga koʻmaklashuvchi jamoatchilik tuzilmalari aʼzolarining shaxsiy varaqalari ham alohida yigʻmajildlarga guruhlanishi mumkin.
59. Fuqarolar yigʻinida hujjatlarning saqlanishi masʼul xodim tomonidan taʼminlanadi.
60. Idoraviy arxivga yoki tegishli arxivga berilayotgan, doimiy va vaqtincha (10 yildan ortiq) saqlanadigan hujjatlar, ular boʻyicha ish yuritish tugatilgandan 2 yil oʻtgandan soʻng tartibga keltirilishi kerak.
Hujjatlarni tartibga keltirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar asosida amalga oshiriladi.
Yigʻmajildlar tikiladi, mavjud talablarga muvofiq rasmiylashtiriladi va ularga roʻyxatlar tuziladi (doimiy va fuqarolar yigʻini faollariga doir hujjatlarga alohida).
Saqlash muddatlari tugagan hujjatlar boʻyicha masʼul xodim fuqarolar yigʻini kengashi aʼzolari ishtirokida hujjatlarni yoʻq qilishga ajratish dalolatnomasini tuzadi.
Roʻyxatlar va dalolatnomalar tegishli arxivning ekspert-tekshirish komissiyasiga koʻrib chiqish uchun taqdim etiladi. Roʻyxatlar va dalolatnomalar tegishli arxivning ekspert-tekshirish komissiyasi tomonidan maʼqullangandan soʻng fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Tasdiqlangan dalolatnomalarga muvofiq hujjatlarni yoʻq qilish fuqarolar yigʻini kengashi tomonidan amalga oshiriladi.
61. Xodim ishdan boʻshaganda yoki boshqa ishga oʻtganda ijrosi tugallanmagan va uning hisobida boʻlgan yigʻmajildlar ushbu lavozimga yangi tayinlangan xodimga yoki uning majburiyatlari zimmasiga yuklangan xodimga hisobga olish kartochkasi yoki roʻyxatga olish daftariga imzo qoʻydirgan holda topshiriladi.
Ishdan boʻshagan yoki boshqa ishga oʻtgan xodim olgan hujjatlarini (reglament, yoʻriqnoma, nizom va b.), metodik adabiyotlarni masʼul xodimga topshiradi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
62. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Fuqarolar yigʻinlarida roʻyxatga olinmaydigan kelib tushgan hujjatlarning
T/r Hujjat turi 1. Xizmat safari va mehnat taʼtiliga ruxsat berish soʻralgan xatlar. 2. Reklama xabarlari, plakatlar. 3. Tabrik xatlari va taklif chiptalari. 4. Buxgalteriya hujjatlari. 5. Nashrlar (kitoblar, jurnallar, byulletenlar). 6. Oylik va choraklik hisobotlar. 7. Statistik hisobotlar shakllari.
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA
Fuqarolar yigʻinlariga tushgan hujjatlarni roʻyxatga olish
T/r Sana Indeks Hujjatni yuborgan tashkilotning nomi (mansabdor shaxsning F.I.O va lavozimi) Hujjatning indeksi va sanasi (hujjatni yuborgan tashkilot (mansabdor shaxs) tomonidan qoʻyilgan) Raisning rezolyutsiyasi va sanasi Masʼul ijrochi (F.I.O., hujjat olingan sana) Hujjatning ijrosi toʻgʻrisida maʼlumot (qayerga va qachon javob yuborilganligi, sana va indeksi) ... ... ... ... ... ... ... ...
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
NAMUNA
“TASDIQLAYMAN” _____________________ Fuqarolar yigʻini raisi ________________________ (F.I.O.) 202__ yil “____” _________ YIGʻMAJILDLAR NOMENKLATURASI _______ № ________ _________________________________________ (tuzilgan joyi) __________ yil uchun Yigʻmajild indeksi Yigʻmajild sarlavhasi (jild, qism) Yigʻmajildlar soni (jildlar, qismlar) Yigʻmajildni saqlash muddati va roʻyxat boʻyicha moddaning tartib raqami Izoh 1 2 3 4 5 Oʻrinbosar _________________ (imzo) ___________________________ (F.I.O.) “KELISHILGAN”* ________ (viloyat, shahar) arxiv ishi boshqarmasi Ekspert-tekshirish komissiyasining __ yil ___ dagi ___-son bayoni *Agar fuqarolar yigʻini davlat arxivining jamlash manbaiga kiritilgan boʻlsa, u holda yigʻmajildlar nomenklaturasi tegishli davlat arxivi yoki arxiv ishi boshqarmasi Ekspert-tekshirish komissiyasi bilan kelishiladi.
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
NAMUNA
Nazorat kartochkasi old tarafi A 5 (210x148)shaklda 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 Korrespondent _____________________________________________________________________________ Hujjatning tushgan sanasi va indeksi ________________________________________________________ Hujjatning sanasi va indeksi ________________________________________________________________ Qisqacha mazmuni___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Rezolyutsiya va ijrochi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar __________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Hujjatning ijrosi toʻgʻrisida maʼlumot _______________________________________________________ (orqa tarafi) Hujjatni olganligi toʻgʻrisida ijrochining imzosi ___________________ Sana ____________________ Nazorat belgilari ________________________________________________________________________ Fond № _______ Roʻyxat № ___________ Yigʻmajild № ______________
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
NAMUNA
Fuqarolar yigʻini hujjati blankasining shakli Oʻzbekiston Respublikasi Toshkent shahar Shayxontohur tumani “Gulobod” mahalla fuqarolar yigʻini Oʻzbekiston Respublikasi Toshkent shahar Shayxontohur tumani “Gulobod” mahalla fuqarolar yigʻini Toshkent shahar Shayhontoxur tumani Gulobod mavzesi, 26-uy, 12-xonadon Tel/faks 8 (371) 243-13-35 Web:www.mumfy.uz , e-mail: mumfy@inbox.uz STIR 000186141, MFO 00423, H/R 23404000900101017181 ___________________ № ______________________________ __________________dagi № __________________________ga
Fuqarolar yigʻinlarida ish yuritishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
NAMUNA
Fuqarolar yigʻini (fuqarolar vakillarining yigʻilishi) bayonnomasi shakli “______________” fuqarolar yigʻinining _______-son bayonnomasi 20 __ yil “___” __________ _______________tuman (shahar) Raislik qiluvchi: F.I.O Qatnashganlar: Jami ___ kishi. Hovlilar, uylar, koʻchalar, mahalladan fuqarolarning vakillari ____ kishi. Taklif etilganlar: Kengash aʼzolari: ___ kishi. Tashkilotlar vakillari (F.I.O., ish joyi, lavozimi). KUN TARTIBI: 1. 2. 3. ESHITILDI: Maʼruzachi: F.I.O Soʻzga chiqdilar: F.I.O QAROR QILINDI: Majlis kotibi imzo F.I.O Majlis raisi imzo F.I.O M.Oʻ.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-iyundagi 380-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 7-oktabrdagi 274-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 10-son, 72-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga davlat xizmatlari koʻrsatishning milliy tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PF-5278-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 12-dekabrdagi PQ-3430-son qarori)” 2018-yil 22-yanvardagi 40-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 1-son, 19-modda) ilovaning 10-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻinining yarashtirish komissiyasi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritish haqida” 2018-yil 15-fevraldagi 110-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek ayrim qonun hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 14-sentabrdagi OʻRQ-446-son Qonuni”) 2018-yil 22-fevraldagi 134-son qaroriga ilovaning 4-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va oila institutini mustahkamlash sohasidagi faoliyatni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PF-5325-son Farmoni)” 2018-yil 3-maydagi 327-son qarorining 3-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar yigʻini huzuridagi “Ota-onalar universiteti” jamoatchilik tuzilmasi faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 19-iyuldagi 554-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 7-son, 186-modda).
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) saylovi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 15-oktabrdagi OʻRQ-498-son va “Fuqarolar yigʻini raisi (oqsoqoli) saylovi toʻgʻrisida” 2018-yil 15-oktabrdagi OʻRQ-499-son qonunlari)” 2019-yil 15-yanvardagi 33-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 24-dekabrdagi PQ-4075-son qarori)” 2019-yil 22-apreldagi 346-son qaroriga ilovaning 4 va 13-bandlari .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 18-iyun,
380-son