UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 21 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ДИПЛОМ

СЕРТИФИКАТ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига асосан бадиий таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори билан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилганлиги ва унинг фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳақидаги дипломнинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ;

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ҳақидаги сертификатнинг давлат намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки:

Марказ давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларини (кейинги ўринларда — бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрлар) қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва давлат таълим муассасаси ҳисобланади;

тизимидаги таълим муассасаларида бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрлар бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар тегишли ташкилотларда фаолият юритаётган бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар рўйхатини шакллантириб, Ўзбекистон Бадиий академиясига тақдим этиб борадилар;

Марказ тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган меъёрлари таълимнинг санъат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига тингловчилар сони нисбатининг чекланган меъёрларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади;

Марказ ходимларига олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;

таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда санъат соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилган ҳолларда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;

қайта тайёрлаш ва малака оширишдан муваффақиятли ўтган бадиий таълим йўналишларидаги педагогларга тегишлича Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 16 февралдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган давлат намунасидаги Қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом ва Малака ошириш ҳақидаги сертификат берилади;

Марказда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган малака аттестати берилади.

4. Ўзбекистон Бадиий академияси:

а) бир ой муддатда:

соҳани ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Марказ уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига асосан қурилиши режалаштирилган Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг (кейинги ўринларда — Мактаб) 400 ўринли ўқувчилар турар жойи лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта ишлаб чиққан ҳолда Мактабга ўқувчилар учун 200 ўринли ҳамда Марказга тингловчилар учун 100 ўринли турар жой ва 100 ўринли ўқув биноси қуриш ишларини 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин;

б) 2022 йил 1 январга қадар:

бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга тааллуқли давлат таълим талаблари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Марказни юқори малака ва тажрибага эга бўлган кадрлар, шунингдек, халқ эътирофига мушарраф бўлган Ўзбекистон халқ рассомлари, Ўзбекистон халқ усталари, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклари, соҳа бўйича бошқа давлат мукофотлари ва шарафли унвонларга сазовор бўлган мутахассислар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун ўқув режаси ҳамда дастурларини ишлаб чиқсин ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин, уларнинг доимий равишда такомиллаштириб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида тингловчиларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Марказни сақлаш харажатлари 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳамда Марказ учун 1 та шахсий хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 385-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази

Директор Илмий-методик кенгаш Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими 3 Бухгалтерия 1 Матбуот ва ахборот технологиялари бўлими 1 Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ва сифатни баҳолаш бўлими 2 Ахборот-ресурс маркази 1 Умумий бўлим 1 Юрисконсульт 1 Кафедралар * Хўжалик ишлари бўлими * 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 385-сон қарорига 2-ИЛОВА

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

(тавсифи)

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом учта лотин ҳарфи — MQТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланилган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Намуна ‎ ‎ ‎ OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎ Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni ‎qayta tayyorlash haqida ‎ ‎ ‎ DIPLOM ‎ ‎ ‎ MQT № 000000 ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ 20____ yil ________________ dan 20____ yil _______________ gacha ‎ ‎ ‎ Oʼzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida ‎ ‎ ‎ _________________________________________ soatga moʼljallangan ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Qayta tayyorlash kursining nomi) ‎ ‎ ‎ qayta tayyorlsh kursida taʼlim olib, ______________________________ ‎ ‎ ‎ ________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya ‎ ‎ ‎ komissiyasida _______________________ bahoga himoya qildi va unga ‎ ‎ ‎ _______________________________________________ huquqi berildi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Muhr oʼrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana _______________ Qayd raqami ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 385-сон қарорига 3-ИЛОВА

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ҳақида давлат намунасидаги

(тавсифи)

Бадиий таълим йўналишларида мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni malakasini oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат учта лотин ҳарфи — MMO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланилган ҳолда олтита ҳимояга эга.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Намуна ‎ ‎ ‎ OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎ Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni malakasini o shirish haqida ‎ ‎ ‎ SERTIFIKAT ‎ ‎ ‎ MМО № 000000 ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ 20____ yil ________________ dan 20____ yil _______________ gacha ‎ ‎ ‎ Oʼzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida ‎ ‎ ‎ jami _________________________________________________ soatli ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Malaka oshirish kursining nomi) ‎ ‎ ‎ boʼyicha malakasini oshirdi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Muhr oʼrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana _______________ Qayd raqami ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 385-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда):

а) 1-илова (Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхати)нинг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлимида:

13-позициянинг «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари» устунидан «санъатшунослик» ва «рангтасвир; дизайн; графика; амалий санъат; ҳайкалтарошлик» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 18-позиция қўшилсин:

« 18. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (Бадиий таълим) Тасвирий ва амалий санъат; Дизайн; Санъатшунослик; Музейшунослик Ўзбекистон Бадиий академияси »;

б) 2-илова (Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг

»;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 144-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги низомнинг 54-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Бадиий таълим (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик) йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарорида :

а) 3-бандга қуйидаги таҳрирдаги «в» кичик банд қўшилсин:

«в) Бадиий таълим (тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик) йўналишларида мутахассислик фанлари бўйича педагог ва мутахассис кадрлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар»;

б) 3-илова (Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисидаги низом)нинг 23-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«мутахассислик фанлари бўйича педагог ходимлар — Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида режа асосида бепул малака оширадилар».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 21 июнь,

385-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/385/0583-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

DIPLOM

SERTIFIKAT

TAShKILIY TUZILMASI

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qaroriga asosan badiiy taʼlim tizimida malakali kadrlar tayyorlash uchun shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tasviriy va amaliy sanʼat sohasi samaradorligini yanada oshirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 21-apreldagi PQ-4688-son qarori bilan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi tashkil etilganligi va uning faoliyati 2022-yil 1-yanvardan boshlanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) boshqaruv xodimlarining belgilangan umumiy cheklangan soni 12 nafardan iborat boʻlgan tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash haqidagi diplomning davlat namunasi 2-ilovaga muvofiq;

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarning malakasini oshirish haqidagi sertifikatning davlat namunasi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisiga, zarur hollarda, Markaz tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

3. Belgilansinki:

Markaz davlat oliy va professional taʼlim muassasalari, ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlar, bolalar musiqa va sanʼat maktablarining badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarini (keyingi oʻrinlarda — badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlar) qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirishga ixtisoslashtirilgan ilmiy-metodik va davlat taʼlim muassasasi hisoblanadi;

tizimidagi taʼlim muassasalarida badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlar boʻlgan vazirliklar va idoralar har yili 15-noyabrga qadar tegishli tashkilotlarda faoliyat yuritayotgan badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagog va mutaxassislarning egallab turgan lavozimiga koʻra malaka oshirish kurslaridan oʻtishi boʻyicha belgilangan davriylikni inobatga olgan holda keyingi kalendar yilda malaka oshirish kurslariga oʻqishga yuboriladigan tinglovchilar roʻyxatini shakllantirib, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasiga taqdim etib boradilar;

Markaz tinglovchilari sonining bir nafar oʻqituvchi hisobiga nisbatining cheklangan meʼyorlari taʼlimning sanʼat yoʻnalishi boʻyicha oliy taʼlim muassasalarida belgilangan bir nafar oʻqituvchi hisobiga tinglovchilar soni nisbatining cheklangan meʼyorlaridan 25 foiz past etib belgilanadi;

Markaz xodimlariga oliy taʼlim muassasalari uchun belgilangan meʼyorlar boʻyicha mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etiladi;

taʼlim jarayoniga oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari hamda sanʼat sohasidagi yetakchi mutaxassislar jalb etilgan hollarda, ularga belgilangan tartibda soatbay asosida ish haqi toʻlanadi;

qayta tayyorlash va malaka oshirishdan muvaffaqiyatli oʻtgan badiiy taʼlim yoʻnalishlaridagi pedagoglarga tegishlicha Vazirlar Mahkamasining “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2006-yil 16-fevraldagi 25-son qarori bilan tasdiqlangan davlat namunasidagi Qayta tayyorlash haqidagi diplom va Malaka oshirish haqidagi sertifikat beriladi;

Markazda oliy taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan muvaffaqiyatli oʻtgan tinglovchilarga qatʼiy hisobda turadigan davlat namunasidagi hujjat hisoblanadigan malaka attestati beriladi.

4. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi:

a) bir oy muddatda:

sohani rivojlantirishga yoʻnaltirilgan vazifalardan kelib chiqqan holda, Markaz ustavini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin hamda uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yilga moʻljallangan Investitsiya dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-dekabrdagi PQ-4067-son qaroriga asosan qurilishi rejalashtirilgan Pavel Benkov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan rassomlik maktabining (keyingi oʻrinlarda — Maktab) 400 oʻrinli oʻquvchilar turar joyi loyiha-smeta hujjatlarini qayta ishlab chiqqan holda Maktabga oʻquvchilar uchun 200 oʻrinli hamda Markazga tinglovchilar uchun 100 oʻrinli turar joy va 100 oʻrinli oʻquv binosi qurish ishlarini 2021-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Investitsiya dasturiga kiritish yuzasidan takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga taqdim etsin;

b) 2022-yil 1-yanvarga qadar:

badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirishga taalluqli davlat taʼlim talablari belgilangan tartibda ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlasin;

Markazni yuqori malaka va tajribaga ega boʻlgan kadrlar, shuningdek, xalq eʼtirofiga musharraf boʻlgan Oʻzbekiston xalq rassomlari, Oʻzbekiston xalq ustalari, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining akademiklari, soha boʻyicha boshqa davlat mukofotlari va sharafli unvonlarga sazovor boʻlgan mutaxassislar hamda malakali professor-oʻqituvchilar bilan taʼminlasin;

malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslari uchun oʻquv rejasi hamda dasturlarini ishlab chiqsin va tegishli ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlasin, ularning doimiy ravishda takomillashtirib borilishini taʼminlash choralarini koʻrsin.

5. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tanlovlarning natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar;

toʻlov-kontrakt asosida tinglovchilarni oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida koʻrsatilgan xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan, ilmiy-oʻquv, oʻquv-metodik, ilmiy va axborot-tahliliy mahsulotlarni ishlab chiqarishdan va boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy va donor tashkilotlarning grantlari;

qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Belgilab qoʻyilsinki, Markazni saqlash xarajatlari 2022-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Markazning loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish hamda Markaz uchun 1 ta shaxsiy xizmat yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratish choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

8. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi raisi A.V. Nuridinov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21 iyundagi 385-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi

Direktor Ilmiy-metodik kengash Oʻquv jarayonini tashkil etish boʻlimi 3 Buxgalteriya 1 Matbuot va axborot texnologiyalari boʻlimi 1 Qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoni monitoringini olib borish va sifatni baholash boʻlimi 2 Axborot-resurs markazi 1 Umumiy boʻlim 1 Yuriskonsult 1 Kafedralar * Xoʻjalik ishlari boʻlimi * 1

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-iyundagi 385-son qaroriga 2-ILOVA

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash haqida davlat namunasidagi

(tavsifi)

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash toʻgʻrisidagi diplom A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash haqida DIPLOM” soʻzlari bosiladi. Diplom uchta lotin harfi — MQT va olti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och pushti rang fonda bosib chiqariladi.

Diplom:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllanilgan holda oltita himoyaga ega.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Namuna ‎ ‎ ‎ OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎ Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni ‎qayta tayyorlash haqida ‎ ‎ ‎ DIPLOM ‎ ‎ ‎ MQT № 000000 ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ 20____ yil ________________ dan 20____ yil _______________ gacha ‎ ‎ ‎ Oʼzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida ‎ ‎ ‎ _________________________________________ soatga moʼljallangan ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Qayta tayyorlash kursining nomi) ‎ ‎ ‎ qayta tayyorlsh kursida taʼlim olib, ______________________________ ‎ ‎ ‎ ________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya ‎ ‎ ‎ komissiyasida _______________________ bahoga himoya qildi va unga ‎ ‎ ‎ _______________________________________________ huquqi berildi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Muhr oʼrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana _______________ Qayd raqami ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-iyundagi 385-son qaroriga 3-ILOVA

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarning malakasini oshirish haqida davlat namunasidagi

(tavsifi)

Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida mutaxassis kadrlarning malakasini oshirish toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kul rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Davlat gerbi, past qismida esa — 35 mm oʻlchamli ikkita kvadrat qoʻshilishidan hosil boʻlgan sakkiz qirrali yulduz, yulduzning oʻrtasida muhr uchun 25 mm diametrli oq aylana joylashgan.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni malakasini oshirish haqida SERTIFIKAT” soʻzlari bosiladi. Sertifikat uchta lotin harfi — MMO va olti raqamli sondan iborat tartib raqami bilan taʼminlangan. Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllanilgan holda oltita himoyaga ega.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Namuna ‎ ‎ ‎ OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI ‎ ‎ ‎ Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi mutaxassis kadrlarni malakasini o shirish haqida ‎ ‎ ‎ SERTIFIKAT ‎ ‎ ‎ MMO № 000000 ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi) ‎ ‎ ‎ 20____ yil ________________ dan 20____ yil _______________ gacha ‎ ‎ ‎ Oʼzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʼnalishlaridagi pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida ‎ ‎ ‎ jami _________________________________________________ soatli ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ (Malaka oshirish kursining nomi) ‎ ‎ ‎ boʼyicha malakasini oshirdi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Muhr oʼrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Direktor ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana _______________ Qayd raqami ________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-iyundagi 385-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 26-sentabrdagi 278-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2012-y., 39-son, 453-modda):

a) 1-ilova (Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish mintaqaviy va tarmoq markazlari roʻyxati)ning “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazlari” boʻlimida:

13-pozitsiyaning “Qayta tayyorlash va malaka oshirish yoʻnalishlari” ustunidan “sanʼatshunoslik” va “rangtasvir; dizayn; grafika; amaliy sanʼat; haykaltaroshlik” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi 18-pozitsiya qoʻshilsin:

“ 18. Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazi (Badiiy taʼlim) Tasviriy va amaliy sanʼat; Dizayn; Sanʼatshunoslik; Muzeyshunoslik Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi ”;

b) 2-ilova (Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimining tashkiliy tuzilmasi)ning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimining

”;

2. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 5-maydagi 144-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 5-son, 39-modda) bilan tasdiqlangan Bolalar musiqa va sanʼat maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 54-bandiga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Badiiy taʼlim (tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik) yoʻnalishlarida mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog va mutaxassis kadrlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Ixtisoslashtirilgan sanʼat va madaniyat maktablari hamda maktab-internatlarning faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 9-yanvardagi 9-son qarorida :

a) 3-bandga quyidagi tahrirdagi “v” kichik band qoʻshilsin:

“v) Badiiy taʼlim (tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn, sanʼatshunoslik hamda muzeyshunoslik) yoʻnalishlarida mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog va mutaxassis kadrlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar”;

b) 3-ilova (Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi tizimidagi ixtisoslashtirilgan sanʼat maktablari hamda maktab-internatlar toʻgʻrisidagi nizom)ning 23-bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“mutaxassislik fanlari boʻyicha pedagog xodimlar — Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi huzuridagi Badiiy taʼlim yoʻnalishlarida pedagog va mutaxassis kadrlarni qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish markazida, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Musiqa sohasi pedagoglarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida reja asosida bepul malaka oshiradilar”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 21-iyun,

385-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.06.2021-y., 09/21/385/0583-son)

lex.uz