UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 22-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 22 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАРТИБИ

ТАРТИБИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ:

а) 2021 йил январь — май ойларида Қашқадарё вилоятида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимини (кейинги ўринларда — «E-qaror» электрон тизими) апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилганлиги;

б) Қашқадарё вилоятида «E-qaror» электрон тизимини жорий этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини қабул қилиш (чиқариш) муддатлари қисқарганлиги, уларни ишлаб чиқишда инсон омили ва аралашуви камайганлиги, шунингдек, қарорлар ва фармойишлар билан аҳоли доимий равишда танишиш ҳамда ҳудудий адлия органлари уларни мониторинг этиб бориш имконияти яратилганлиги;

в) 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари, шу жумладан, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш «E-qaror» электрон тизими орқали амалга оширилади;

«E-qaror» электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари ва фармойишларини қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш «E-qaror» электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини, шу жумладан, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган қарорлари ва фармойишларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш ва уларни манфаатдор ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа ташкилотлар билан келишиш тартиби;

б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда келишилган қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва уларни эълон қилиш тартиби;

в) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олишни «E-qaror» электрон тизими орқали амалга ошириш;

г) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сирларини ўз ичига олган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилишга йўл қўймаслик;

д) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат сирларига кирмайдиган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини мустақил равишда ушбу тоифага киритишни тақиқлаш;

е) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини фақат «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш жараёнларининг доимий мониторингини олиб бориш;

мониторинг натижаларига кўра «E-qaror» электрон тизими орқали келишиш учун юборилган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларига манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатларда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллаш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «E-qaror» электрон тизимини доимий такомиллаштириб бориш.

4. Белгилансинки:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш 2-иловага мувофиқ;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш 3-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади.

5. «E-qaror» электрон тизимини барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида татбиқ этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 июлга қадар:

маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «E-qaror» электрон тизимига уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этувчи барча ташкилотларини «E-qaror» электрон тизимига улаш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «E-qaror» электрон тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб борсин. Бунда «E-qaror» электрон тизими орқали:

қабул қилинган (чиқарилган) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини манфаатдор ташкилотлар ва ижрочиларга етказишни ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) белгиланган тартибда жойлаштириш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юбориш назарда тутилсин.

«E-qaror» электрон тизимини такомиллаштириш учун бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланишга рухсат берилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига 1-ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларини (кейинги ўринларда — ҳужжатлар лойиҳалари) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими (кейинги ўринларда — «E-qaror» электрон тизими) орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш) рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатларининг лойиҳалари, шу жумладан, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳалари «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинади.

3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш «E-qaror» электрон тизими орқали амалга оширилади.

«E-qaror» электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли қарорлари ва фармойишларини қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сирларини ўз ичига олган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилишга (чиқариш) йўл қўйилмайди.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат сирларига кирмайдиган ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил равишда ушбу тоифага киритиш тақиқланади.

5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш ушбу қарорга 2 ва 3-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш ва келишиш

6. Ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органининг масъул таркибий бўлинмаси ёки манфаатдор ҳудудий давлат органи (кейинги ўринларда — ишлаб чиқувчи) томонидан «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқилади.

7. Зарурат бўлганда ишлаб чиқувчи лойиҳани «E-qaror» электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборади.

8. Манфаатдор ташкилотлар «E-qaror» электрон тизими орқали кўриб чиқиш учун келиб тушган лойиҳани 3 кун муддатда:

иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади;

электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳа юзасидан ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали ўз таклиф ва эътирозларини кўрсатган ҳолда жавоб хатини киритади;

келишилган лойиҳани уларни ишлаб чиқувчига юборади.

9. Манфаатдор ташкилотларга келишиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан белгиланган муддатларда «E-qaror» электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.

Ҳужжатлар лойиҳаларининг мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда қабул қилиниши юзасидан жавобгарлик барча манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимлари зиммасига юкланади.

10. Ишлаб чиқувчи 3 кун муддатда манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳужжат лойиҳасини электрон тизимдан олади ва уни манфаатдор ташкилотнинг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади ҳамда уни электрон тизим орқали тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига (ҳоким қарори ва фармойиши лойиҳалари бўйича) ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятига (халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари бўйича) киритади.

11. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органлари котибияти 3 кун муддатда «E-qaror» электрон тизими орқали келиб тушган ҳужжатлар лойиҳаларини иш юритувига қабул қилади ва уни кўриб чиқади ҳамда лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда уни ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали ўз таклиф ва эътирозларини кўрсатган ҳолда қайтаради. Келишилган ҳужжат лойиҳасини маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизматига киритади.

3-боб. Ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

12. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ҳужжат лойиҳаси электрон тизим орқали киритилгандан кейин 2 кун муддатда:

ҳужжат лойиҳасини электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда лойиҳани кўриб чиқади;

ҳужжат лойиҳасини электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки таклиф ва эътирозлари мавжуд бўлса, лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтаради;

ҳужжат лойиҳасини имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик ҳокимияти органи раҳбарига киритади.

13. Ҳужжат лойиҳаси норматив тусга эга бўлган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати:

лойиҳани Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштиради;

жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг лойиҳа бўйича белгиланган тартибда хулоса тузади;

лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда киритади.

14. Ҳудудий адлия органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати томонидан норматив тусга эга бўлган ҳужжат лойиҳаси киритилгандан сўнг белгиланган муддатларда:

лойиҳани белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, лойиҳа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса хулоса беради ва бу ҳақида электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки маҳаллий вакиллик органини хабардор қилади;

лойиҳа бўйича таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлса, лойиҳани маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизматига қайтаради.

15. Лойиҳага ҳудудий адлия органи томонидан тегишли муносабат билдирилгандан кейин маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати 2 кун муддатда:

адлия органининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, лойиҳани имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбарига киритади;

лойиҳа ҳудудий адлия органи томонидан таклиф ва эътирозлар билан қайтарилган бўлса, уни қайта ишлаб чиқади ва ҳудудий адлия органига белгиланган тартибда электрон тизим орқали қайта киритади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, маҳаллий вакиллик органи раҳбари ёки ҳудудий адлия органи томонидан лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келинган тақдирда, бу ҳақда лойиҳани ишлаб чиқувчини хабардор қилади.

4-боб. Ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш

16. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари:

ҳужжат лойиҳасини электрон рақамли имзо орқали имзолайди, имзоланган ва махсус рақам билан рўйхатга олинган ҳужжатни «E-qaror» электрон тизими бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бундан мустасно);

ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш (чиқариш)ни мақсадга мувофиқ эмас деб топган тақдирда, уни белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун юридик хизмат ходимига ёки ишлаб чиқувчига қайтаради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ҳужжатлар лойиҳаларини фақат «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш) рўйхатга олиш ва эълон қилиш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;

мониторинг натижаларига кўра «E-qaror» электрон тизими орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «E-qaror» электрон тизимини доимий такомиллаштириб боради.

18. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш бўйича манфаатдор ташкилотларнинг раҳбарлари мазкур Низомнинг талабларига риоя қилинишини таъминлаш учун шахсан масъулдирлар.

Агар маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларида қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва қабул қилиш учун мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади.

19. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига 2-ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Лойиҳани ишлаб чиқади. 2. Лойиҳани «E-qaror» электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборади. Заруратга кўра 2-босқич Манфаатдор ташкилотлар 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда лойиҳани кўриб чиқади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади. 3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади. 3 кун муддатда 3-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади. 2. Лойиҳани манфаатдор ҳудудий давлат органининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади. 3. Лойиҳани электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги масъул ўринбосарга ва тегишли таркибий бўлинмаларга ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларига киритади. 3 кун муддатда 4-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул ўринбосари, тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади. 3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади. 3 кун муддатда 5-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади. 2. Лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи масъул ўринбосари ва тегишли таркибий бўлинмалар ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади. 3. Лойиҳани электрон тизим орқали тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига киритади. 4. Лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати, ҳоким ёки Кенгаш раиси томонидан эътироз билан қайтарилган ҳолларда лойиҳани қайта кўриб чиқади, такомиллаштиради ҳамда электрон тизим орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига қайтадан киритади. 1 кун муддатда 6-босқич Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати 1. Лойиҳани электрон тизими орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда лойиҳани кўриб чиқади. 2. Лойиҳани Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштиради. 3. Жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг лойиҳа бўйича белгиланган тартибда хулоса тузади. 4. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки эътирозлари мавжуд бўлса, лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтаради. 5. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда киритади. 2 кун муддатда 7-босқич Ҳудудий адлия органи 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади. 2. Лойиҳани белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, лойиҳа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса, хулоса беради ва бу ҳақда электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки вакиллик органини хабардор қилади. 3. Лойиҳа бўйича эътирозлар мавжуд бўлса, лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик органига қайтаради. Белгиланган муддатларда 8-босқич Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати 1. Лойиҳа ва ҳудудий адлия органининг тегишли хулосасини электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади. 2. Адлия органининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, лойиҳани имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбарига киритади. 3. Агарда лойиҳа ҳудудий адлия органи томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта ишлаб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани ҳудудий адлия органига белгиланган тартибда электрон тизим орқали киритади. 4. Агарда лойиҳа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта ишлаб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбарига электрон тизим орқали киритади. 5. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари ёки ҳудудий адлия органи томонидан лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келган тақдирда, бу ҳақда лойиҳа ишлаб чиқувчини хабардор қилади. 2 кун муддатда 9-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари 1 Лойиҳани электрон тизим орқали қабул қилади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо билан имзолайди, имзоланган ва махсус рақам билан ҳисобга қўйилган ҳужжатни электрон тизим бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилади. 3. Лойиҳани қабул қилишни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, лойиҳани белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмат ходимига ёки ишлаб чиқувчига қайтаради. 4. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали масъул ижрочиларга етказиш учун ҳокимликнинг масъул таркибий бўлинмаси ёки Кенгаш котибияти мудирига юборади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият — 1 кун муддатда Маҳаллий вакиллик органи — белгиланган муддатда 10-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул таркибий бўлинмаси ёки Кенгаш котибияти 1. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали қабул қилиб олади ҳамда шу тизим орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказади. 2. Имзоланган ҳужжатни мажбурий тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий-веб сайтларида эълон қилади. 1 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига 3-ИЛОВА

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив тусга эга бўлмаган қарор ва фармойишлар лойиҳаларини «E-qaror» электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Лойиҳани ишлаб чиқади. 2. Лойиҳани «E-qaror» электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборади. Заруратга кўра 2-босқич Манфаатдор ҳудудий давлат органлари 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади. 3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади. 3 кун муддатда 3-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади. 2. Лойиҳани манфаатдор ҳудудий давлат органининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади. 3. Лойиҳани электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги масъул ўринбосарга ва тегишли таркибий бўлинмаларга ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларига киритади. 3 кун муддатда 4-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул ўринбосари, тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади. 3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади. 3 кун муддатда 5-босқич Лойиҳани ишлаб чиқувчи 1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади. 2. Лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи масъул ўринбосари ва тегишли таркибий бўлинмалар ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади. 3. Лойиҳани электрон тизим орқали тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига киритади. 4. Лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати, ҳоким ёки Кенгаш раиси томонидан эътироз билан қайтарилган ҳолларда, лойиҳани қайта кўриб чиқади, такомиллаштиради ҳамда электрон тизим орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига қайтадан киритади. 1 кун муддатда 6-босқич Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати 1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ва уни кўриб чиқади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки эътирозлари мавжуд бўлса, лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтаради. 3. Лойиҳани имзолаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарига киритади. 4. Агарда лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта кўриб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки вакиллик органи раҳбарига киритади. 2 кун муддатда 7-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва маҳаллий вакиллик органи раҳбари 1 Лойиҳани электрон тизим орқали қабул қилиб олади. 2. Лойиҳани электрон рақамли имзо билан имзолайди, имзоланган ва махсус рақам билан ҳисобга қўйилган ҳужжатни электрон тизим бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бундан мустасно). 3. Лойиҳани қабул қилиш ёки чиқаришни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, лойиҳани белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун лойиҳани маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмат ходимига ёки ишлаб чиқувчига қайтаради. 4. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали масъул ижрочиларга етказиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи тегишли таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий вакиллик органи Кенгаши котибиятига юборади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият — 1 кун муддатда Маҳаллий вакиллик органи — белгиланган муддатда 8-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти 1. Имзоланган ҳужжатни электрон тизими орқали қабул қилиб олади. 2. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказади. 1 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига 4-ИЛОВА

«E-qaror» электрон тизимини барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида татбиқ этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Ижро учун масъуллар 1. «E-qaror» электрон тизимини ишга тушириш билан боғлиқ қуйидаги тадбирларни амалга ошириш: маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ижрочилари (масъул шахслар)ни id.egov.uz ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтказиш; масъул шахсларни «E-qaror» электрон тизимида авторизациядан ўтказиш; масъул шахсларга «E-qaror» электрон тизимида шахсий кабинет очиш бўйича «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ администраторига мурожаат қилиш ҳамда рухсат олгандан сўнг кабинетга кириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари расмий бланкаларининг электрон шаклдаги намуналарини «UZINFOCOM» МЧЖга юбориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «E-qaror» электрон тизимида ишлаш бўйича ўзларининг масъул ходимларини расмий ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ ёки бошқа ҳужжат) билан бириктирилишини таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ижрочиларини «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман ва шаҳар) томонидан «E-qaror» электрон тизимида қарор ва фармойишлар қабул қилиш бошлангандан сўнг ҳокимликлардаги қарор ва фармойишларни рўйхатдан ўтказиш реестр китобини юритишни тўхтатиш ҳамда далолатнома асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топшириш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари 6. «E-qaror» электрон тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва фармойишларни мазкур тизим доирасида ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказиш имкониятини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 7. «E-qaror» электрон тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига автоматик тарзда жойлаштириш мақсадида ушбу норматив тусдаги қарорларни «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига мазкур электрон тизим орқали юбориш имкониятини яратиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини «E-qaror» электрон тизимида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июнь-июль Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. «E-qaror» электрон тизимида ишлаш юзасидан видеодарслар ва қўлланмалар тайёрлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2021 йил июль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Тизимда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, қабул қилинган қарор ва фармойишларда йўл қўйилган техник хатоликларни, ушбу хатоликка йўл қўйган ҳокимликнинг хатига асосан қарор мазмунини ўзгартирмаган ҳолда бартараф этиш чорасини кўриб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар Доимий Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон қарорига 5-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

««E-qaror» электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 22 июнь,

390-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2021 й., 09/21/390/0588-сон, 28.07.2021 й., 09/21/469/0718-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TARTIBI

TARTIBI

“YOʻL XARITASI”

Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatiga “E-qaror” elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 218-son qaroriga muvofiq:

a) 2021-yil yanvar — may oylarida Qashqadaryo viloyatida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimini (keyingi oʻrinlarda — “E-qaror” elektron tizimi) aprobatsiya qilish yuzasidan huquqiy eksperiment oʻtkazilganligi;

b) Qashqadaryo viloyatida “E-qaror” elektron tizimini joriy etish boʻyicha oʻtkazilgan eksperiment natijasida mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini qabul qilish (chiqarish) muddatlari qisqarganligi, ularni ishlab chiqishda inson omili va aralashuvi kamayganligi, shuningdek, qarorlar va farmoyishlar bilan aholi doimiy ravishda tanishish hamda hududiy adliya organlari ularni monitoring etib borish imkoniyati yaratilganligi;

v) 2021-yil 1-iyuldan boshlab huquqiy eksperiment natijalari asosida “E-qaror” elektron tizimi respublikaning barcha darajadagi mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida joriy etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2021-yil 1-iyuldan boshlab:

barcha mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlari, shu jumladan, xizmat doirasida foydalanish uchun moʻljallangan qarorlari va farmoyishlarini ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish “E-qaror” elektron tizimi orqali amalga oshiriladi;

“E-qaror” elektron tizimini chetlab oʻtgan holda mahalliy davlat hokimiyati organlarining tegishli qarorlari va farmoyishlarini qabul qilish (chiqarish)ga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunday hujjatlar yuridik kuchga ega emas hamda u qabul qilingan paytdan eʼtiboran hech qanday huquqiy oqibatlarni keltirib chiqarmaydi;

mahalliy davlat hokimiyati organlari qarorlarining tartibga solish taʼsirini baholash “E-qaror” elektron tizimidan foydalangan holda amalga oshiriladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

a) mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini, shu jumladan, xizmat doirasida foydalanish uchun moʻljallangan qarorlari va farmoyishlarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish va ularni manfaatdor hududiy davlat organlari va tashkilotlari, boshqa tashkilotlar bilan kelishish tartibi;

b) mahalliy davlat hokimiyati organlarining ishlab chiqilgan va belgilangan tartibda kelishilgan qarorlari va farmoyishlari loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va ularni eʼlon qilish tartibi;

v) mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlarni davlat hisobiga olishni “E-qaror” elektron tizimi orqali amalga oshirish;

g) qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat sirlarini oʻz ichiga olgan mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilishga yoʻl qoʻymaslik;

d) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollardan tashqari davlat sirlariga kirmaydigan mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini mustaqil ravishda ushbu toifaga kiritishni taqiqlash;

e) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan:

mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini faqat “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish jarayonlarining doimiy monitoringini olib borish;

monitoring natijalariga koʻra “E-qaror” elektron tizimi orqali kelishish uchun yuborilgan mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlariga manfaatdor tashkilotlarning belgilangan muddatlarda munosabat bildirmagan rahbar va masʼul xodimlariga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllash;

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda “E-qaror” elektron tizimini doimiy takomillashtirib borish.

4. Belgilansinki:

mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish 2-ilovaga muvofiq;

mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ tusga ega boʻlmagan qaror va farmoyishlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish 3-ilovaga muvofiq tartibda amalga oshiriladi.

5. “E-qaror” elektron tizimini barcha mahalliy davlat hokimiyati organlarida tatbiq etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2021-yil 1-iyulga qadar:

mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan “E-qaror” elektron tizimiga ulanish va xizmat koʻrsatish boʻyicha tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzish;

mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini ishlab chiqish va kelishishda ishtirok etuvchi barcha tashkilotlarini “E-qaror” elektron tizimiga ulash choralarini koʻrsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda “E-qaror” elektron tizimini bosqichma-bosqich takomillashtirib borsin. Bunda “E-qaror” elektron tizimi orqali:

qabul qilingan (chiqarilgan) mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini manfaatdor tashkilotlar va ijrochilarga yetkazishni tashkil etish;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish uchun Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga (regulation.gov.uz) belgilangan tartibda joylashtirish;

qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni davlat hisobiga olish va ularni Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasiga yuborish nazarda tutilsin.

“E-qaror” elektron tizimini takomillashtirish uchun budjetdan tashqari Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanishga ruxsat berilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 218-son qaroriga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, mahalliy davlat hokimiyati organlari, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 390-son qaroriga 1-ILOVA

Mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari va farmoyishlarini (keyingi oʻrinlarda — hujjatlar loyihalari) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-qaror” elektron tizimi) orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish) roʻyxatga olish va eʼlon qilish tartibini belgilaydi.

2. Mahalliy davlat hokimiyati organlari hujjatlarining loyihalari, shu jumladan, xizmat doirasida foydalanish uchun moʻljallangan hujjatlar loyihalari “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilinadi.

3. Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlarni davlat hisobiga olish “E-qaror” elektron tizimi orqali amalga oshiriladi.

“E-qaror” elektron tizimini chetlab oʻtgan holda mahalliy davlat hokimiyati organlarining tegishli qarorlari va farmoyishlarini qabul qilish (chiqarish)ga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunday hujjatlar yuridik kuchga ega emas hamda u qabul qilingan paytdan eʼtiboran hech qanday huquqiy oqibatlarni keltirib chiqarmaydi.

4. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat sirlarini oʻz ichiga olgan mahalliy davlat hokimiyati organlarining hujjatlari loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilishga (chiqarish) yoʻl qoʻyilmaydi.

Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollardan tashqari davlat sirlariga kirmaydigan hujjatlar loyihalarini mustaqil ravishda ushbu toifaga kiritish taqiqlanadi.

5. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining hujjatlari loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish ushbu qarorga 2 va 3-ilovalardagi sxemalarga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Hujjatlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish va kelishish

6. Hujjatlar loyihalari mahalliy davlat hokimiyati organining masʼul tarkibiy boʻlinmasi yoki manfaatdor hududiy davlat organi (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiquvchi) tomonidan “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqiladi.

7. Zarurat boʻlganda ishlab chiquvchi loyihani “E-qaror” elektron tizimi orqali manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish uchun yuboradi.

8. Manfaatdor tashkilotlar “E-qaror” elektron tizimi orqali koʻrib chiqish uchun kelib tushgan loyihani 3 kun muddatda:

ish yurituviga qabul qiladi hamda koʻrib chiqadi;

elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda loyiha yuzasidan ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali oʻz taklif va eʼtirozlarini koʻrsatgan holda javob xatini kiritadi;

kelishilgan loyihani ularni ishlab chiquvchiga yuboradi.

9. Manfaatdor tashkilotlarga kelishish uchun kiritilgan hujjatlar loyihalari yuzasidan belgilangan muddatlarda “E-qaror” elektron tizimi orqali munosabat bildirilmagan taqdirda, loyiha kelishilgan hisoblanadi.

Hujjatlar loyihalarining mazkur Nizomda belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilishi, kelishilishi hamda qabul qilinishi yuzasidan javobgarlik barcha manfaatdor tashkilotlar rahbarlari va masʼul xodimlari zimmasiga yuklanadi.

10. Ishlab chiquvchi 3 kun muddatda manfaatdor tashkilotlar bilan kelishilgan hujjat loyihasini elektron tizimdan oladi va uni manfaatdor tashkilotning tegishli xulosasini hisobga olgan holda (zarur hollarda) yakuniy koʻrib chiqadi hamda uni elektron tizim orqali tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organiga (hokim qarori va farmoyishi loyihalari boʻyicha) yoki mahalliy vakillik organlari kotibiyatiga (xalq deputatlari mahalliy Kengashlari qarorlari boʻyicha) kiritadi.

11. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining tegishli tarkibiy boʻlinmasi, mahalliy vakillik organlari kotibiyati 3 kun muddatda “E-qaror” elektron tizimi orqali kelib tushgan hujjatlar loyihalarini ish yurituviga qabul qiladi va uni koʻrib chiqadi hamda loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda uni ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali oʻz taklif va eʼtirozlarini koʻrsatgan holda qaytaradi. Kelishilgan hujjat loyihasini mahalliy davlat hokimiyati organining yuridik xizmatiga kiritadi.

3-bob. Hujjatlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali huquqiy ekspertizadan oʻtkazish

12. Mahalliy davlat hokimiyati organining yuridik xizmati hujjat loyihasi elektron tizim orqali kiritilgandan keyin 2 kun muddatda:

hujjat loyihasini elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda loyihani koʻrib chiqadi;

hujjat loyihasini elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki taklif va eʼtirozlari mavjud boʻlsa, loyihani ishlab chiquvchiga qaytaradi;

hujjat loyihasini imzolash uchun mahalliy ijro etuvchi yoki vakillik hokimiyati organi rahbariga kiritadi.

13. Hujjat loyihasi normativ tusga ega boʻlgan taqdirda, mahalliy davlat hokimiyati organining yuridik xizmati:

loyihani Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi oʻtkazilishi uchun joylashtiradi;

jamoatchilik muhokamasi yakunlangandan soʻng loyiha boʻyicha belgilangan tartibda xulosa tuzadi;

loyihani huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun hududiy adliya organlariga belgilangan tartibda tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda kiritadi.

14. Hududiy adliya organi mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati tomonidan normativ tusga ega boʻlgan hujjat loyihasi kiritilgandan soʻng belgilangan muddatlarda:

loyihani belgilangan tartibda huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi, loyiha qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlsa xulosa beradi va bu haqida elektron tizim orqali mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi yoki mahalliy vakillik organini xabardor qiladi;

loyiha boʻyicha taklif va eʼtirozlar mavjud boʻlsa, loyihani mahalliy davlat hokimiyati organining yuridik xizmatiga qaytaradi.

15. Loyihaga hududiy adliya organi tomonidan tegishli munosabat bildirilgandan keyin mahalliy davlat hokimiyati organining yuridik xizmati 2 kun muddatda:

adliya organining ijobiy xulosasi boʻlgan taqdirda, loyihani imzolash uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi yoki mahalliy vakillik organi rahbariga kiritadi;

loyiha hududiy adliya organi tomonidan taklif va eʼtirozlar bilan qaytarilgan boʻlsa, uni qayta ishlab chiqadi va hududiy adliya organiga belgilangan tartibda elektron tizim orqali qayta kiritadi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi, mahalliy vakillik organi rahbari yoki hududiy adliya organi tomonidan loyihani qabul qilish maqsadga muvofiq emas degan xulosaga kelingan taqdirda, bu haqda loyihani ishlab chiquvchini xabardor qiladi.

4-bob. Hujjatlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish

16. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi yoki mahalliy vakillik organi rahbari:

hujjat loyihasini elektron raqamli imzo orqali imzolaydi, imzolangan va maxsus raqam bilan roʻyxatga olingan hujjatni “E-qaror” elektron tizimi bosh sahifasida avtomatik tarzda eʼlon qiladi (xizmat doirasida foydalanish uchun moʻljallangan hujjatlar bundan mustasno);

hujjat loyihasini qabul qilish (chiqarish)ni maqsadga muvofiq emas deb topgan taqdirda, uni belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqish uchun yuridik xizmat xodimiga yoki ishlab chiquvchiga qaytaradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

17. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

hujjatlar loyihalarini faqat “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish) roʻyxatga olish va eʼlon qilish jarayonlarining doimiy monitoringini olib boradi;

monitoring natijalariga koʻra “E-qaror” elektron tizimi orqali kelishish uchun yuborilgan hujjatlar loyihalari yuzasidan manfaatdor tashkilotlarning belgilangan muddatda munosabat bildirmagan rahbar va masʼul xodimlariga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllaydi;

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda “E-qaror” elektron tizimini doimiy takomillashtirib boradi.

18. Mahalliy davlat hokimiyati organlarining hujjat loyihalarini ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish boʻyicha manfaatdor tashkilotlarning rahbarlari mazkur Nizomning talablariga rioya qilinishini taʼminlash uchun shaxsan masʼuldirlar.

Agar mahalliy vakillik organlari faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlarida qaror loyihalarini ishlab chiqish, kelishish va qabul qilish uchun mazkur Nizomda nazarda tutilganidan boshqacha qoidalar belgilangan boʻlsa, ushbu qonunchilik hujjatlarida belgilangan qoidalar qoʻllaniladi.

19. Mazkur Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 390-son qaroriga 2-ILOVA

Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Loyihani ishlab chiqadi. 2. Loyihani “E-qaror” elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) orqali manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish uchun yuboradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Manfaatdor tashkilotlar 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda loyihani koʻrib chiqadi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda loyihani ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali eʼtiroz va takliflari koʻrsatilgan javob xatini kiritadi. 3. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani ishlab chiquvchiga yuboradi. 3 kun muddatda 3-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani elektron tizimdan oladi. 2. Loyihani manfaatdor hududiy davlat organining tegishli xulosasini hisobga olgan holda (zarur hollarda) yakuniy koʻrib chiqadi. 3. Loyihani elektron tizim orqali mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organidagi masʼul oʻrinbosarga va tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yoki mahalliy vakillik organlari kotibiyatlari va doimiy komissiyalariga kiritadi. 3 kun muddatda 4-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining masʼul oʻrinbosari, tegishli tarkibiy boʻlinmasi, mahalliy vakillik organi kotibiyati 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda koʻrib chiqadi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda loyihani ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali eʼtiroz va takliflari koʻrsatilgan javob xatini kiritadi. 3. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani ishlab chiquvchiga yuboradi. 3 kun muddatda 5-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani elektron tizimdan oladi. 2. Loyihani mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi masʼul oʻrinbosari va tegishli tarkibiy boʻlinmalar yoki mahalliy vakillik organlari kotibiyatlari va doimiy komissiyalarining tegishli xulosasini hisobga olgan holda (zarur hollarda) yakuniy koʻrib chiqadi. 3. Loyihani elektron tizim orqali tegishli mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmatiga kiritadi. 4. Loyiha mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati, hokim yoki Kengash raisi tomonidan eʼtiroz bilan qaytarilgan hollarda loyihani qayta koʻrib chiqadi, takomillashtiradi hamda elektron tizim orqali mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmatiga qaytadan kiritadi. 1 kun muddatda 6-bosqich Mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati 1. Loyihani elektron tizimi orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda loyihani koʻrib chiqadi. 2. Loyihani Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi oʻtkazilishi uchun joylashtiradi. 3. Jamoatchilik muhokamasi yakunlangandan soʻng loyiha boʻyicha belgilangan tartibda xulosa tuzadi. 4. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki eʼtirozlari mavjud boʻlsa, loyihani ishlab chiquvchiga qaytaradi. 5. Loyihani huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun hududiy adliya organlariga belgilangan tartibda tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda kiritadi. 2 kun muddatda 7-bosqich Hududiy adliya organi 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga belgilangan tartibda qabul qiladi. 2. Loyihani belgilangan tartibda huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi, loyiha qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlsa, xulosa beradi va bu haqda elektron tizim orqali mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi yoki vakillik organini xabardor qiladi. 3. Loyiha boʻyicha eʼtirozlar mavjud boʻlsa, loyihani mahalliy ijro etuvchi yoki vakillik organiga qaytaradi. Belgilangan muddatlarda 8-bosqich Mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati 1. Loyiha va hududiy adliya organining tegishli xulosasini elektron tizim orqali ish yurituviga belgilangan tartibda qabul qiladi. 2. Adliya organining ijobiy xulosasi boʻlgan taqdirda, loyihani imzolash uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki mahalliy vakillik organi rahbariga kiritadi. 3. Agarda loyiha hududiy adliya organi tomonidan eʼtiroz bilan qaytarilgan boʻlsa, loyihani qayta ishlab chiqadi hamda ushbu qayta ishlangan loyihani hududiy adliya organiga belgilangan tartibda elektron tizim orqali kiritadi. 4. Agarda loyiha mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki mahalliy vakillik organi rahbari tomonidan eʼtiroz bilan qaytarilgan boʻlsa, loyihani qayta ishlab chiqadi hamda ushbu qayta ishlangan loyihani mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki mahalliy vakillik organi rahbariga elektron tizim orqali kiritadi. 5. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki mahalliy vakillik organi rahbari yoki hududiy adliya organi tomonidan loyihani qabul qilish maqsadga muvofiq emas degan xulosaga kelgan taqdirda, bu haqda loyiha ishlab chiquvchini xabardor qiladi. 2 kun muddatda 9-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki mahalliy vakillik organi rahbari 1 Loyihani elektron tizim orqali qabul qiladi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo bilan imzolaydi, imzolangan va maxsus raqam bilan hisobga qoʻyilgan hujjatni elektron tizim bosh sahifasida avtomatik tarzda eʼlon qiladi. 3. Loyihani qabul qilishni maqsadga muvofiq emas deb topsa, loyihani belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqish uchun mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmat xodimiga yoki ishlab chiquvchiga qaytaradi. 4. Imzolangan hujjatni elektron tizim orqali masʼul ijrochilarga yetkazish uchun hokimlikning masʼul tarkibiy boʻlinmasi yoki Kengash kotibiyati mudiriga yuboradi. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat — 1 kun muddatda Mahalliy vakillik organi — belgilangan muddatda 10-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining masʼul tarkibiy boʻlinmasi yoki Kengash kotibiyati 1. Imzolangan hujjatni elektron tizim orqali qabul qilib oladi hamda shu tizim orqali ijrochi va manfaatdor tashkilotlarga yetkazadi. 2. Imzolangan hujjatni majburiy tartibda mahalliy davlat hokimiyati organlarining rasmiy-veb saytlarida eʼlon qiladi. 1 kun muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 390-son qaroriga 3-ILOVA

Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinadigan normativ tusga ega boʻlmagan qaror va farmoyishlar loyihalarini “E-qaror” elektron tizimi orqali ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish (chiqarish), roʻyxatga olish va eʼlon qilish

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Loyihani ishlab chiqadi. 2. Loyihani “E-qaror” elektron tizimi (keyingi oʻrinlarda — elektron tizim) orqali manfaatdor tashkilotlar bilan kelishish uchun yuboradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Manfaatdor hududiy davlat organlari 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda koʻrib chiqadi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda loyihani ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali eʼtiroz va takliflari koʻrsatilgan javob xatini kiritadi. 3. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani ishlab chiquvchiga yuboradi. 3 kun muddatda 3-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani elektron tizimdan oladi. 2. Loyihani manfaatdor hududiy davlat organining tegishli xulosasini hisobga olgan holda (zarur hollarda) yakuniy koʻrib chiqadi. 3. Loyihani elektron tizim orqali mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organidagi masʼul oʻrinbosarga va tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yoki mahalliy vakillik organlari kotibiyatlari va doimiy komissiyalariga kiritadi. 3 kun muddatda 4-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining masʼul oʻrinbosari, tegishli tarkibiy boʻlinmasi, mahalliy vakillik organi kotibiyati 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi hamda koʻrib chiqadi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki zarurat boʻlganda loyihani ishlab chiquvchiga elektron tizim orqali eʼtiroz va takliflari koʻrsatilgan javob xatini kiritadi. 3. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani ishlab chiquvchiga yuboradi. 3 kun muddatda 5-bosqich Loyihani ishlab chiquvchi 1. Kelishilgan (viza qoʻyilgan) loyihani elektron tizimdan oladi. 2. Loyihani mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi masʼul oʻrinbosari va tegishli tarkibiy boʻlinmalar yoki mahalliy vakillik organlari kotibiyatlari va doimiy komissiyalarining tegishli xulosasini hisobga olgan holda (zarur hollarda) yakuniy koʻrib chiqadi. 3. Loyihani elektron tizim orqali tegishli mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmatiga kiritadi. 4. Loyiha mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati, hokim yoki Kengash raisi tomonidan eʼtiroz bilan qaytarilgan hollarda, loyihani qayta koʻrib chiqadi, takomillashtiradi hamda elektron tizim orqali mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmatiga qaytadan kiritadi. 1 kun muddatda 6-bosqich Mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmati 1. Loyihani elektron tizim orqali ish yurituviga qabul qiladi va uni koʻrib chiqadi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo qoʻyish yoʻli bilan kelishadi (viza qoʻyadi) yoki eʼtirozlari mavjud boʻlsa, loyihani ishlab chiquvchiga qaytaradi. 3. Loyihani imzolash uchun mahalliy davlat hokimiyati organi rahbariga kiritadi. 4. Agarda loyiha mahalliy davlat hokimiyati organi rahbari tomonidan eʼtiroz bilan qaytarilgan boʻlsa, loyihani qayta koʻrib chiqadi hamda ushbu qayta ishlangan loyihani imzolash uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat yoki vakillik organi rahbariga kiritadi. 2 kun muddatda 7-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat va mahalliy vakillik organi rahbari 1 Loyihani elektron tizim orqali qabul qilib oladi. 2. Loyihani elektron raqamli imzo bilan imzolaydi, imzolangan va maxsus raqam bilan hisobga qoʻyilgan hujjatni elektron tizim bosh sahifasida avtomatik tarzda eʼlon qiladi (xizmat doirasida foydalanish uchun moʻljallangan hujjatlar bundan mustasno). 3. Loyihani qabul qilish yoki chiqarishni maqsadga muvofiq emas deb topsa, loyihani belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqish uchun loyihani mahalliy davlat hokimiyati organi yuridik xizmat xodimiga yoki ishlab chiquvchiga qaytaradi. 4. Imzolangan hujjatni elektron tizim orqali masʼul ijrochilarga yetkazish uchun mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi tegishli tarkibiy boʻlinmasi yoki mahalliy vakillik organi Kengashi kotibiyatiga yuboradi. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat — 1 kun muddatda Mahalliy vakillik organi — belgilangan muddatda 8-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi tegishli tarkibiy boʻlinmasi, mahalliy vakillik organi kotibiyati 1. Imzolangan hujjatni elektron tizimi orqali qabul qilib oladi. 2. Imzolangan hujjatni elektron tizim orqali ijrochi va manfaatdor tashkilotlarga yetkazadi. 1 kun muddatda

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 390-son qaroriga 4-ILOVA

“E-qaror” elektron tizimini barcha mahalliy davlat hokimiyati organlarida tatbiq etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Ijro uchun masʼullar 1. “E-qaror” elektron tizimini ishga tushirish bilan bogʻliq quyidagi tadbirlarni amalga oshirish: mahalliy davlat hokimiyati organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari va masʼul ijrochilari (masʼul shaxslar)ni id.egov.uz yagona identifikatsiya tizimidan roʻyxatdan oʻtkazish; masʼul shaxslarni “E-qaror” elektron tizimida avtorizatsiyadan oʻtkazish; masʼul shaxslarga “E-qaror” elektron tizimida shaxsiy kabinet ochish boʻyicha “UZINFOCOM” davlat axborot xizmatlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MCHJ administratoriga murojaat qilish hamda ruxsat olgandan soʻng kabinetga kirish; mahalliy davlat hokimiyati organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlari rasmiy blankalarining elektron shakldagi namunalarini “UZINFOCOM” MCHJga yuborish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Adliya vazirligi 2. Mahalliy davlat hokimiyati organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlari tomonidan “E-qaror” elektron tizimida ishlash boʻyicha oʻzlarining masʼul xodimlarini rasmiy hujjat (qaror, farmoyish, buyruq yoki boshqa hujjat) bilan biriktirilishini taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Mahalliy davlat hokimiyati organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Yangi texnologiyalar ilmiy-axborot markazi tomonidan belgilangan tartibda beriladigan elektron raqamli imzo bilan taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Davlat soliq qoʻmitasi (Sh. Kudbiyev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. “UZINFOCOM” davlat axborot xizmatlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator” MCHJ bilan birgalikda mahalliy davlat hokimiyati organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari va masʼul ijrochilarini “E-qaror” elektron tizimiga ulanishini taʼminlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), manfaatdor vazirlik va idoralar 5. Mahalliy davlat hokimiyati organlari (tuman va shahar) tomonidan “E-qaror” elektron tizimida qaror va farmoyishlar qabul qilish boshlangandan soʻng hokimliklardagi qaror va farmoyishlarni roʻyxatdan oʻtkazish reyestr kitobini yuritishni toʻxtatish hamda dalolatnoma asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga topshirish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tuman va shahar hokimliklari 6. “E-qaror” elektron tizimida mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan qabul qilinayotgan qarorlar va farmoyishlarni mazkur tizim doirasida ijrochi va manfaatdor tashkilotlarga yetkazish imkoniyatini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyul Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 7. “E-qaror” elektron tizimida mahalliy davlat hokimiyati organlarining normativ-huquqiy hujjatlarini Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasiga avtomatik tarzda joylashtirish maqsadida ushbu normativ tusdagi qarorlarni “Adolat” milliy huquqiy axborot markaziga mazkur elektron tizim orqali yuborish imkoniyatini yaratish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyul Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Respublikaning barcha darajadagi mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarini “E-qaror” elektron tizimida ishlash boʻyicha oʻqitish yuzasidan seminarlar tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyun-iyul Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. “E-qaror” elektron tizimida ishlash yuzasidan videodarslar va qoʻllanmalar tayyorlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2021-yil iyul Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Adliya vazirligi (R. Davletov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Tizimda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanib, qabul qilingan qaror va farmoyishlarda yoʻl qoʻyilgan texnik xatoliklarni, ushbu xatolikka yoʻl qoʻygan hokimlikning xatiga asosan qaror mazmunini oʻzgartirmagan holda bartaraf etish chorasini koʻrib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar Doimiy Adliya vazirligi (R. Davletov), Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 390-son qaroriga 5-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 218-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

““E-qaror” elektron tizimini yaratish va joriy etish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

2. 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 22-iyun,

390-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.06.2021-y., 09/21/390/0588-son, 28.07.2021-y., 09/21/469/0718-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son)

lex.uz