📅 2021-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизими тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарори 15-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 20-бандидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 22 майдаги 225-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги , 6 ва 8-бандларидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 6-бандининг «а» кичик бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги Низомнинг 10-банди еттинчи хатбошисидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илова 4-позициясининг «Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлар)» устунидаги «Ташқи савдо вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 июндаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг «Экспертиза органлари» устунидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомда :
а) 4-банддаги «Ўзбекэкспертиза» ОАЖ» сўзлари «Ўзбекэкспертиза» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэкспертиза» АЖ» сўзлари «Ўзбекэкспертиза» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 377-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 1-позицияси «Ответственные исполнители» устунидаги «МВТ» аббревиатураси «Мининвествнешторг» аббревиатураси билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида» 2013 йил 23 январдаги 16-сон қарорининг 2-бандидаги «Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларига) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 39-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «внешней торговли» сўзлари «инвестиций и внешней торговли» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 26 ноябрдаги 321-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 6-бандидаги «внешней торговли» сўзлари «инвестиций и внешней торговли» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 5 майдаги 143-сон қарорига 2-иловада :
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари»;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг «Вазирликлар» бўлими 14-бандидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимига кирувчи телерадиоканаллар эфирини юқори сифатли теле-радио маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 23 августдаги 272-сон қарорининг рус тилидаги матни 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Министерстве внешней торговли Республики Узбекистан» сўзлари «ГУП «Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов» при Министерстве экономического развития и сокращения бедности Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида :
а) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги*»;
б) 36 5 -банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги «23 ва 26-бандларда» сўзлари «23, 26 ва 27-бандларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламентига илованинг 7-позицияси «Маълумотларнинг Тизимга киритилишини амалга оширувчи органлар» устунидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар* матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатида :
а) «2. Вазирликлар» бўлимининг 2-бандидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «3. Давлат қўмиталари» бўлимининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги «Нi-tech city» халқаро юқори технологияли инновацион марказ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги 169-сон қарорида :
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тошкент шаҳрида янги замонавий комплекс — «Нi-tech city» халқаро юқори технологияли инновацион марказни (кейинги ўринларда — «Нi-tech city» маркази»)»;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ифтихор, Амир Темур, Кичик ҳалқа йўли ва Сандиққўрғон кўчалари билан чегарадош ҳудудда» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати * 7-бандидаги «Ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарори билан тасдиқланган Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
5-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари раҳбарлари»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) танловни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади)»;
7-банддаги «Қўмита» сўзи «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти» сўзлари «Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин»;
13-банддаги «Қўмитага» сўзи «Вазирликка» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Қўмитанинг» сўзи «Вазирликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
илованинг «Масъуллар» ва «Тадбирлар» устунларидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти» ва «Қўмитага» сўзлари тегишлича «Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси» ва «Вазирликка» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 сентябрдаги 721-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 785-сон қарори 4-бандининг еттинчи хатбошисидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги 832-сон қарорининг 8-бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 902-сон қарорининг 8-бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 ноябрдаги 942-сон қарори рус тилидаги матнининг 5-бандидаги «Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям» сўзлари «Министерству инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги «Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 ноябрдаги 952-сон қарорининг 7-бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 ноябрдаги 970-сон қарорига 2-илова рус тилидаги матнининг «Ответственные исполнители» устунидаги «Госкоминвестиции» сўзи «Мининвествнешторг» сўзи билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида «Delta city» халқаро юқори технологияли инновация маркази» лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 декабрдаги 988-сон қарорида :
а) 1-бандда :
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг «а» кичик бандида :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сон қарорининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди олтинчи хатбошисидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорининг 11-бандидаги «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 29 декабрдаги 1057-сон қарорининг рус тилидаги матнида :
а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям» сўзлари «Министерству инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. О.Б. Рустамов — заместитель министра инвестиций и внешней торговли, заместитель руководителя рабочей группы».
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомда :
а) 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар биринчи ўринбосар ва олти нафар ўринбосарга эга»;
б) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва унинг ташкилий тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда узоқ йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маоши коэффициентларида):»;
в) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети, вилоятлар ҳудудий бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари даромадлар прогнозининг орттириб бажарилиши ва тегишли бюджетларнинг бўш қолдиқлари ҳисобига Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари учун моддий рағбатлантиришнинг қўшимча турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 9-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 21 декабрдаги 1006-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 294-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги 297-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 91-модда) илованинг 21-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 29 октябрдаги 887-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 227-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро молия институтлари маблағларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 40-сон қарори .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 54-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 июнь,
393-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Investitsiya va tashqi savdo sohasida boshqaruv tizimi tubdan takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Investitsiya va tashqi savdo sohasida boshqaruv tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5643-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4135-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-iyundagi 393-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1992-yil 24-oktabrdagi 491-son qarori 15-bandining birinchi xatboshisidagi va 20-bandidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1998-yil 22-maydagi 225-son qarori 2-bandining uchinchi xatboshisidagi , 6 va 8-bandlaridagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy fuqarolar va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibi 6-bandining “a” kichik bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 10-iyuldagi 293-son qarori bilan tasdiqlangan Axborot faoliyati va maʼlumotlar uzatishni takomillashtirish va samaradorligini oshirish boʻyicha idoralararo muvofiqlashtirish komissiyasi toʻgʻrisidagi Nizomning 10-bandi yettinchi xatboshisidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Muhofaza choralari, antidemping va kompensatsiya bojlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2005-yil 19-maydagi 129-son qarorida :
a) 1-banddagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 4-bandi birinchi xatboshisidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarori bilan tasdiqlangan Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga 9-ilova 4-pozitsiyasining “Kasbiy tavakkalchilik klasslari boʻyicha iqtisodiyot tarmoqlari (kichik tarmoqlar)” ustunidagi “Tashqi savdo vazirligining tashqi savdo tashkilotlari” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligining idoraviy mansub tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-iyundagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Giyohvandlikning oldini olish va narkotik moddalarning noqonuniy aylanishiga qarshi kurash sohasida xorijiy, xalqaro tashkilotlar yoki chet el davlatlari, shuningdek boshqa yuridik shaxslar tomonidan moliyalashtiriladigan texnik koʻmaklashish loyihalari/dasturlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning “Ekspertiza organlari” ustunidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 11-maydagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Import qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksi 211-moddasining 6-bandida nazarda tutilgan qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha imtiyozlar tatbiq qilinmaydigan dorivor vositalar roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot vazirligi, Tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 17-noyabrdagi 305-son qarori bilan tasdiqlangan “Bir darcha” tamoyili boʻyicha eksportga yetkazib berishlar bilan bogʻliq tartibotlarni amalga oshirish mexanizmi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :
a) 4-banddagi “Oʻzbekekspertiza” OAJ” soʻzlari “Oʻzbekekspertiza” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 6-bandning “a” kichik bandi birinchi xatboshisidagi “Tashqi savdo vazirligi huzuridagi “Oʻzekspertiza” AJ” soʻzlari “Oʻzbekekspertiza” AJ” soʻzlari bilan almashtirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Mahalliy nooziq-ovqat isteʼmol tovarlari yarmarka savdosini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2012-yil 30-dekabrdagi 377-son qaroriga 2-ilovaning rus tilidagi matni 1-pozitsiyasi “Otvetstvennie ispolniteli” ustunidagi “MVT” abbreviaturasi “Mininvestvneshtorg” abbreviaturasi bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevroosiyo guruhi toʻgʻrisidagi Bitimni amalga oshirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar haqida” 2013-yil 23-yanvardagi 16-son qarorining 2-bandidagi “Tashqi savdo vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 204-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el noharbiy kemalari va harbiy kemalarning Oʻzbekiston Respublikasi ichki suvlariga, portlariga (reydlariga) kirishi hamda u yerda boʻlishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomning rus tilidagi matni 39-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “vneshney torgovli” soʻzlari “investitsiy i vneshney torgovli” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Birlashgan Millatlar Tashkiloti Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkilotining (FAO) Oʻzbekiston Respublikasidagi Vakolatxonasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2014-yil 26-noyabrdagi 321-son qarorining rus tilidagi matnining 6-bandidagi “vneshney torgovli” soʻzlari “investitsiy i vneshney torgovli” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy bankida Jahon bozorlari, investitsiyalar va texnologiyalarni tahlil qilish markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 5-maydagi 143-son qaroriga 2-ilovada :
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirining oʻrinbosari”;
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 12-avgustdagi 262-son qarori bilan tasdiqlangan Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻiga birinchi navbatda ulanadigan elektron davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar roʻyxatining “Vazirliklar” boʻlimi 14-bandidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tizimiga kiruvchi teleradiokanallar efirini yuqori sifatli tele-radio mahsulotlari bilan toʻldirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2016-yil 23-avgustdagi 272-son qarorining rus tilidagi matni 2-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “Ministerstve vneshney torgovli Respubliki Uzbekistan” soʻzlari “GUP “Sentr kompleksnoy ekspertizi proyektov i importnix kontraktov” pri Ministerstve ekonomicheskogo razvitiya i sokrasheniya bednosti Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Rahbarlari xodimlarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatida :
a) 27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“27. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi*”;
b) 36 5 -band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) izohning ikkinchi xatboshisidagi “23 va 26-bandlarda” soʻzlari “23, 26 va 27-bandlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar va vakolatli tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi Reglamentiga ilovaning 7-pozitsiyasi “Maʼlumotlarning Tizimga kiritilishini amalga oshiruvchi organlar” ustunidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
23. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar* matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlar roʻyxatida :
a) “2. Vazirliklar” boʻlimining 2-bandidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) “3. Davlat qoʻmitalari” boʻlimining 6-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
25. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi “Ni-tech city” xalqaro yuqori texnologiyali innovatsion markaz faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi 169-son qarorida :
a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Toshkent shahrida yangi zamonaviy kompleks — “Ni-tech city” xalqaro yuqori texnologiyali innovatsion markazni (keyingi oʻrinlarda — “Ni-tech city” markazi”)”;
b) 6-bandning ikkinchi xatboshisidan “Iftixor, Amir Temur, Kichik halqa yoʻli va Sandiqqoʻrgʻon koʻchalari bilan chegaradosh hududda” soʻzlari chiqarib tashlansin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-maydagi 362-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga elektron soʻrovga muvofiq maʼlumotlar ayirboshlashning dasturiy taʼminoti orqali ular maʼlumotlar bazasini shakllantirishlaridan oldin maʼlumotlar taqdim etadigan, keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasiga ularning maʼlumotlar bazasidan real vaqt rejimida foydalanish ruxsat etiladigan davlat organlari va tashkilotlarining roʻyxati * 7-bandidagi “Tashqi savdo” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo” soʻzlari bilan almashtirilsin.
27. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 16-avgustdagi 668-son qarori bilan tasdiqlangan Investitsiyalarni jalb qilish, xorijiy investorlar bilan hamkorlikni rivojlantirish, yangi ishlab chiqarishlar va ish oʻrinlarini tashkil etish borasidagi faoliyat uchun davlat organlari hamda tashkilotlari rahbarlarining ish samaradorligini baholash boʻyicha tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
5-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi investitsiyalar va tashqi savdo vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar investitsiyalar va tashqi savdo boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimlari rahbarlari”;
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tanlovni tashkil etish boʻyicha masʼul hisoblanadi)”;
7-banddagi “Qoʻmita” soʻzi “Vazirlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-banddagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasining Xorijiy davlatlar bilan hamkorlikni rivojlantirish va toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb qilish departamenti” soʻzlari “Vazirlikning Investitsiya muhitini rivojlantirish boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin”;
13-banddagi “Qoʻmitaga” soʻzi “Vazirlikka” soʻzi bilan almashtirilsin;
19-banddagi “Qoʻmitaning” soʻzi “Vazirlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;
ilovaning “Masʼullar” va “Tadbirlar” ustunlaridagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasining Xorijiy davlatlar bilan hamkorlikni rivojlantirish va toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb qilish departamenti” va “Qoʻmitaga” soʻzlari tegishlicha “Vazirlikning Investitsiya muhitini rivojlantirish boshqarmasi” va “Vazirlikka” soʻzlari bilan almashtirilsin.
28. Vazirlar Mahkamasining “Innovatsion faoliyatni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-sentabrdagi 721-son qarorining 9-bandi birinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Sanoat korxonalarining energiya samaradorligini oshirish” (2-qoʻshimcha moliyalashtirish) loyihasini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 2-oktabrdagi 785-son qarori 4-bandining yettinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzurida Yoshlar innovatsiya markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 17-oktabrdagi 832-son qarorining 8-bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokidagi “Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami faoliyatini takomillashtirish” investitsiya loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 902-son qarorining 8-bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32. Vazirlar Mahkamasining “Islom taraqqiyot banki ishtirokida “Oliy taʼlim muassasalari moddiy-texnik bazasini mustahkamlash” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-noyabrdagi 942-son qarori rus tilidagi matnining 5-bandidagi “Gosudarstvennomu komitetu Respubliki Uzbekistan po investitsiyam” soʻzlari “Ministerstvu investitsiy i vneshney torgovli Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
33. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro taraqqiyot assotsiatsiyasi ishtirokidagi “Shoshilinch tibbiy yordam xizmatini takomillashtirish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-noyabrdagi 952-son qarorining 7-bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 29-noyabrdagi 970-son qaroriga 2-ilova rus tilidagi matnining “Otvetstvennie ispolniteli” ustunidagi “Goskominvestitsii” soʻzi “Mininvestvneshtorg” soʻzi bilan almashtirilsin.
35. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toshkent shahrida “Delta city” xalqaro yuqori texnologiyali innovatsiya markazi” loyihasini amalga oshirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 4-iyuldagi PQ-3833-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-dekabrdagi 988-son qarorida :
a) 1-bandda :
ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 2-bandning “a” kichik bandida :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin.
36. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrining markaziy qismida koʻp tarmoqli kompleks qurilishini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-dekabrdagi 991-son qarorining 3-bandi birinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
37. Vazirlar Mahkamasining “Fargʻona viloyatida qoʻshimcha kichik sanoat zonalari tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi 1007-son qarorining 4-bandi birinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
38. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritalari” — dasturlarni ishlab chiqish, tasdiqlash va amalga oshirilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi oltinchi xatboshisidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining Milliy kinologiya markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 18-dekabrdagi 1029-son qarorining 11-bandidagi “Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
40. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlashga doir ustuvor chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 29-dekabrdagi 1057-son qarorining rus tilidagi matnida :
a) 8-bandning birinchi xatboshisidagi “Gosudarstvennomu komitetu Respubliki Uzbekistan po investitsiyam” soʻzlari “Ministerstvu investitsiy i vneshney torgovli Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-ilovaning 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. O.B. Rustamov — zamestitel ministra investitsiy i vneshney torgovli, zamestitel rukovoditelya rabochey gruppi”.
41. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 10-maydagi 390-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 34-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazir Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan ikki nafar birinchi oʻrinbosar va olti nafar oʻrinbosarga ega”;
b) 45-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlik markaziy apparati, hududiy boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari va uning tashkiliy tuzilmasiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlar xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan quyidagi miqdorlarda uzoq yillik xizmati uchun oylik ustama haq toʻlanadi (ragʻbatlantirish koeffitsiyentini hisobga olgan holda lavozim maoshi koeffitsiyentlarida):”;
v) 47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“47. Vazirlikning hududiy boshqarmalari, tumanlar (shaharlar) boʻlimlari faoliyatini taʼminlash va moliyalashtirish (shu jumladan, xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish) Qoraqalpogʻiston Respublikasi mahalliy budjeti, viloyatlar hududiy budjeti, shuningdek, qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat hokimliklari, tumanlar (shaharlar) xodimlari uchun belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tumanlar (shaharlar) hokimlari daromadlar prognozining orttirib bajarilishi va tegishli budjetlarning boʻsh qoldiqlari hisobiga Vazirlikning hududiy boshqarmalari va tumanlar (shaharlar) boʻlimlari xodimlari uchun moddiy ragʻbatlantirishning qoʻshimcha turlarini (ustama haq, qoʻshimcha haq, mukofotlar va ish haqiga boshqa toʻlovlar) belgilash huquqiga ega”.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 25-iyundagi 393-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Tashqi savdo faoliyatini tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 2-fevraldagi 66-son qarorining 3-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2001-y., 2-son, 9-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Eksport kontraktlarini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 21-dekabrdagi 1006-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 294-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-apreldagi 297-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 4-son, 91-modda) ilovaning 21-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Rahbarlari Toshkent shahri va Toshkent viloyatida xodimlarni doimiy propiska qilish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishi mumkin boʻlgan davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, respublika ahamiyatiga molik boshqa davlat tashkilotlari roʻyxatiga qoʻshimcha kiritish haqida” 2018-yil 29-oktabrdagi 887-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 10-son, 227-modda).
5. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro moliya institutlari mablagʻlaridan foydalanish mexanizmini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 16-yanvardagi 40-son qarori .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 8-son, 179-modda) ilovaning 54-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 25-iyun,
393-son