UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 28-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 28 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЕЕСТРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картография соҳасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) — ахборотни қайд этиш тури ва усулидан қатъи назар, геодезия ва картография фаолияти амалга оширилаётганда олинган геодезия, нивелир, гравиметрия ўлчовларининг, аэрокосмик ва картографик тасвирларнинг барча якуний ва оралиқ натижалари;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг ижрочилари (кейинги ўринларда — ишлар ижрочилари) — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлган юридик шахслар.

3. «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бўлган геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) экспертизадан ўтказилиши лозим.

Экспертиза Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик қуйидаги геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)га нисбатан амалга оширилади:

ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш;

давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш;

график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш;

ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш;

сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)ни яратиш;

Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш;

геодезия-картография давлат кадастрини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш;

умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа мавзули хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш;

геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш;

географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш;

геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

ушбу бандда назарда тутилган йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни амалга ошириш;

Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга ошириладиган, натижалари умумдавлат аҳамиятига молик бошқа геодезия ва картографияга оид ишлар.

2-боб. Экспертиза ўтказиш тартиби

4. Экспертиза Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.

5. Кадастр агентлиги томонидан геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) қуйидаги талаблари асосида экспертизадан ўтказилади:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида;

геодезия ва картографияга оид бажарилган ишлар ҳақидаги техник ҳисоботлар асосида ўтказилади.

6. Кадастр агентлиги экспертизани тўлиқ ва сифатли ўтказиш учун жавобгардир.

7. Кадастр агентлиги экспертизани ўтказишга ўзининг идоравий мансуб ташкилотлари мутахассисларини жалб қилиши мумкин.

8. Ишлар ижрочилари умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни якунлаганидан кейин бир ой ичида тегишли материаллар (маълумотлар)ни ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига (кейинги ўринларда — давлат картография-геодезия фонди) тақдим этади.

9. Давлат картография-геодезия фонди тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилиб олгандан кейин бир иш кунида экспертизадан ўтказиш учун Кадастр агентлигига тақдим этади.

10. Кадастр агентлиги ўн беш иш кундан ошмаган муддатда ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талаблар бўйича Давлат картография-геодезия фонди томонидан тақдим этилган тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни экспертизадан ўтказади.

11. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни «Ишлар ижрочиларининг электрон реестри»га (кейинги ўринларда — Реестр) жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.

12. Реестр Кадастр агентлиги томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

ишлар ижрочиларининг тўлиқ номи;

геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар);

иш объектининг номи;

буюртмачининг тўлиқ номи;

ишларни бажариш мақсадлари (техник лойиҳа (ишлар дастури) тўғрисида экспертизадан ўтказилган қарор рақами);

иш объектининг смета баҳоси, масштаби, жойлашуви, ҳажми, бажариш асослари, технологияси;

бажарилган ишларнинг тоифаланганлиги (грифи).

13. Реестр мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.

14. Реестрга киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланиш мумкин.

15. Реестр Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

16. Экспертизага тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига номувофиқ бўлса, салбий эксперт хулосаси тузилади.

Салбий эксперт хулосасининг нусхаси экспертиза якунига етганидан кейин уч иш куни мобайнида Кадастр агентлиги томонидан ишлар ижрочиларига юборилади.

Материаллар (маълумотлар), техник лойиҳа ва бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисобот салбий эксперт хулосасининг нусхаси билан бирга Кадастр агентлиги томонидан давлат картография-геодезия фондига қайтарилади.

17. Эксперт хулосада белгиланган камчиликлар бартараф этилиб, ўн беш кун ичида белгиланган тартибда Кадастр агентлигига мурожаат қилинади.

Материалларнинг (маълумотларнинг) такрорий экспертизаси ушбу Низомнинг 8 — 11-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.

3-боб. Низоларни ҳал қилиш

18. Низоли масалалар мавжуд бўлганда, экспертизани ўтказган Кадастр агентлиги фаолияти устидан шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки суд томонидан кўриб чиқилади.

19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси низоли масалаларни 15 иш кунигача ҳал қилиш чораларини кўради ҳамда зарур ҳолларда ушбу мақсад учун махсус шакллантирилган мустақил комиссия текширувини тайинлайди.

Бунда комиссия таркибига бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоида

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ишлар ижрочилари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларининг барча якуний ва оралиқ натижалари ҳамда бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига тақдим этади. Геодезия ва картография ишлари тугатилгандан кейин 1 ой ичида 2-босқич Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди Геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) Кадастр агентлигига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади. 1 иш кунида 3-босқич Кадастр агентлиги 1. Тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига қанчалик мувофиқлигини аниқлайди. 2. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни «Ишлар ижрочиларининг электрон реестри»га жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади. 15 иш кунида 4-босқич Кадастр агентлиги Материаллар (маълумотлар) юзасидан салбий эксперт хулоса олинганда, эксперт хулосани тизим орқали белгиланган тартибда ишлар ижрочиларига юборади. 3 иш кунида 5-босқич Кадастр агентлиги Материаллар (маълумотлар) ва улар юзасидаги салбий эксперт хулоса нусхасини давлат картография-геодезия фондига белгилаган тартибда қайтаради. 1 иш кунида 6-босқич Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)нинг реестрини юритади. Доимий равишда 7-босқич Ишлар ижрочилари Материалларни (маълумотларни) такрорий экспертизадан ўтказишда эксперт хулосада белгиланган камчиликларни бартараф этиб, ушбу схеманинг 1-босқичида белгиланган тартибда мурожаат қилади. Салбий эксперт хулоса олинган кундан бошлаб 15 иш куни давомида

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид)аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)

Реестрнинг тартиб рақами Ишлар ижрочисининг тўлиқ номи Иш объектининг номи Буюртмачининг тўлиқ номи Ишларни бажариш мақсадлари (техник лойиҳа (ишлар дастури) тўғрисида экспертизадан ўтказилган қарор рақами) Иш объектининг смета баҳоси Иш объектининг масштаби Иш объектининг жойлашуви Ишларни бажариш асослари Ишларнинг бажариш технологияси Объектда ишларни бажариш муддатлари Бажарилган иш объектининг ҳажми Геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) Бажарилган ишларнинг тоифаланганлиги (грифи) Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига 2-ИЛОВА

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

малака имтиҳони — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисга қўйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Геодезия назорати бошқармаси (кейинги ўринларда — Геодезия назорати бошқармаси) томонидан ўтказиладиган имтиҳон;

малака ошириш — тегишли ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, геодезия ва картография фаолиятига оид билим талаб этиладиган мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;

малака ошириш ташкилоти — малака ошириш курсларини ташкил этадиган Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи;

малака сертификати — талабгорнинг малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

малака сертификатига эга шахс — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланиш учун махсус малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;

махсус ваколатли орган — геодезия ва картография фаолияти соҳасида малака имтиҳонларини ўтказиш ва малака сертификатини бериш ҳуқуқига эга бўлган Кадастр агентлиги;

талабгор — геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатини олишга талабгор бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган жисмоний шахс;

тингловчи — тузилган шартномага мувофиқ малака ошириш курсига қабул қилинган геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги мутахассислар;

ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг касбий малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;

ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанларининг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат.

3. Малака ошириш ташкилотида ташкил этиладиган ўқув курслари тасдиқланган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

4. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни, қоидага кўра, 20 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.

Бунда аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

5. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби

6. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни малака ошириш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича олиб борилади.

7. Малака ошириш курсларида тингловчилар малака ошириш ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

8. Малака ошириш курсларида қатнашиш учун онлайн тарзда ёки бевосита малака ошириш ташкилотига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари;

Бунда ҳужжатлар онлайн тарзда малака ошириш ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки махсус электрон дастурлар орқали топширилади.

Тингловчиларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари, фотосурати, шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

9. Малака ошириш курсларига тингловчилар улар билан тузилган шартномага асосан малака ошириш ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.

10. Малака ошириш курси давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаслиги лозим.

Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан ўтган шахсларга малака ошириш курсларидан ўтгандан кейин бир йилгача малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини топшириш ҳуқуқи берилади.

11. Малака сертификатига эга бўлган шахс геодезия ва картография фаолиятини амалга оширувчи давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари билан меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатиши мумкин.

12. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар фаолият бошлаши ҳақидаги хабарномани автоматлаштирилган электрон тизим орқали юборишда малака сертификатига эга шахслар билан тузилган меҳнат шартномасининг электрон нусхаси ва малака сертификатининг серия рақамини Геодезия назорати бошқармасига тақдим этади.

3-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби

13. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Кадастр агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

малака ошириш курсида ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома.

Талабгорларнинг паспорти, идентификацияловчи ID-картаси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат маълумотлари, олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари ёки хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси ёхуд геодезия ва картография соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

14. Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.

15. Мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Кадастр агентлигига шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.

16. Кадастр агентлиги томонидан ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

17. Кадастр агентлиги қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:

талабгор малака ошириш курсида ўқимаган бўлса;

талабгор тақдим қилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда.

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

18. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда, Кадастр агентлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгорга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

19. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни 5 иш куни ичида бартараф этиши ва қайта ариза бериши мумкин.

20. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин Кадастр агентлигига топширилади.

21. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.

22. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмай, Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

23. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин камида икки ойда бир маротаба ўтказилиши лозим.

24. Малака имтиҳони саволлари тест кўринишида имтиҳон иш регламенти Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.

25. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.

26. Талабгор паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади.

27. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали навбатдаги малака имтиҳони кунига қадар уч иш куни ичида хабардор қилинади.

28. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилингандан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бундай ҳолларда талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.

29. Малака имтиҳони тест синови орқали компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

30. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.

31. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатасининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда геодезия ва картография соҳасида малака ошириш дастури ва режаси асосида Геодезия назорати бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади.

32. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда тест саволлари янгилаб борилади.

33. Тест синови геодезия ва картография йўналиши бўйича 50 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт берилади.

34. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситаларини олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.

35. Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Геодезия назорати бошқармасининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.

36. Малака имтиҳони натижалари қайд этилган баённома Кадастр агентлиги архивида 3 йил муддатда сақланади.

37. Малака имтиҳони натижалари баённома расмийлаштирилган куннинг ўзида эълон қилинади.

38. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 80 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисобланади.

39. Тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 80 фоиздан паст бўлган талабгор малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади.

40. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар малака имтиҳонини такроран топшириш ҳуқуқига эга ва икки ойдан сўнг қайта топширишга рухсат берилади.

41. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака сертификати берилади.

42. Малака сертификати ёки унинг дубликати Кадастр агентлиги томонидан бепул берилади.

43. Малака имтиҳони натижалари баённома билан расмийлаштирилади, малака имтиҳони масъул ходимлари томонидан имзоланади ҳамда Кадастр агентлиги раиси томонидан тасдиқланади.

4-боб. Апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

44. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.

45. Давлат солиқ қўмитаси 5 иш куни ичида апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилинган кунда ёзма равишда хабар беради.

46. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;

малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.

47. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.

48. Давлат солиқ қўмитаси қароридан норози бўлган талабгорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.

5-боб. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш

49. Малака сертификати талабгорнинг фотосурати акс эттирилган қатъий ҳисобда турадиган бланкада мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фаолият олиб бориш учун амал қилади.

50. Малака сертификатининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва Малака сертификати QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон шаклда Кадастр агентлиги томонидан шакллантириб, талабгорнинг хоҳишига кўра қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.

51. Кадастр агентлиги томонидан баённома тузилгандан сўнг уч иш куни ичида картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислиги бўйича малака сертификати расмийлаштирилиб, малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрига тегишли белги қўйилган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда талабгорга тақдим этилади.

52. Агар талабгор малака сертификати расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида уни олишдан ёзма равишда бош тортса, Кадастр агентлиги мазкур сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

6-боб. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш

53. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахснинг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификатининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

54. Малака сертификати геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади.

55. Янги бланкада қайта расмийлаштирилаётган малака сертификатининг рақами қайд қилинади.

56. Малака сертификатига эга бўлган шахснинг аризасига кўра, йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган малака сертификати ўрнига Кадастр агентлиги томонидан унинг дубликати берилади.

57. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ёзилади ва янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.

58. Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Кадастр агентлигига қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.

7-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш

59. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Кадастр агентлигининг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.

60. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлади:

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш ҳақидаги суд қарори;

малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари томонидан малака ошириш дастури бўйича беш йилда камида бир марта малака ошириш талабининг бажарилмаслиги.

61. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:

малака сертификатига эга бўлган геодезия ва картография мутахассиси томонидан ўз малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини Кадастр агентлигига тақдим этса;

малака сертификатига эга бўлган геодезия ва картография мутахассиси томонидан ўз фаолиятини амалга оширишда геодезия ва картография фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини бузиши;

геодезия ва картография ишларини олиб боришда уларнинг техник лойиҳаларини (ишлар дастурини) тузиш, техник ҳисоботларни расмийлаштириш, шунингдек, уларни техник ҳисобга қўйишда рухсат бериш қарорлари ишларини амалга оширишда нотўғри хулоса (маълумот) бериш.

62. Малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатиб турилади ва тугатилади.

63. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари томонидан ўз малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини Кадастр агентлигига тақдим этганда;

Кадастр агентлигининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

малака сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда;

суд қарори билан тасдиқланган, геодезия ёки картография ишларининг сифатсиз бажарилиши билан боғлиқ сертификатланган мутахассис-геодезист, топограф, картограф томонидан етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар малака комиссиясига юборилганда;

фуқаро (сертификатланган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд қарори кучга кирган тақдирда;

фуқаро (сертификатланган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер) вафот этганда.

64. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.

65. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

66. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида унинг нусхаси тегишли геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга юборилади.

67. Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг сертификатини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш, шунингдек, малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг сертификатини сақлаш учун Кадастр агентлигига қайтариши лозим.

68. Малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш тўғрисидаги қарор бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

8-боб. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрини юритиш

69. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрига қуйидаги маълумотлар киритилади:

малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси ва жойи;

малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг иш жойи ва лавозими;

малака сертификатига эга бўлган мутахассис билан мулоқот қилиш учун ишлатиладиган телефон рақами, почта манзили (электрон почта манзили);

малака сертификатига эга бўлган мутахассиснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар;

малака сертификатига эга бўлган мутахассис тугатган таълим муассасаси номи;

малака сертификатини бериш тўғрисидаги Кадастр агентлиги қарорининг санаси ва рақами;

малака сертификатини бериш санаси ва рақами;

малака ошириш ҳақидаги маълумот;

фаолиятни тугатиш ёки малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида маълумот (малака сертификатини бекор қилиш санаси ва асоси).

70. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестрининг шакли Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.

71. Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестридаги мавжуд бўлган маълумотлар очиқ фойдаланиладиган маълумотлар ҳисобланиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан исталган манфаатдор шахсларнинг сўровига кўра белгиланган тартибда тақдим этилиши ҳамда улардан очиқ фойдаланилиш мумкин.

Малака сертификатига эга бўлган картограф, геодезист, топограф, маркшейдер мутахассислари давлат реестри Кадастр агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

72. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

73. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Тингловчи Малака ошириш курсида қатнашиш учун Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежига (малака ошириш ташкилотига) зарур ҳужжатларни малака ошириш ташкилотининг веб-саҳифаси ёки махсус электрон дастур орқали юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Малака ошириш ташкилоти 1. Тингловчи билан шартнома тузади. 2. Малака ошириш курсларида ўқув жараёнини малака ошириш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этади. 1. Тингловчи билан келишган ҳолда 2. Шартнома тузгандан сўнг 3-босқич Тингловчи 1. Малака ошириш курсларига улар билан тузилган шартномага асосан малака ошириш ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади. 2. Давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларидан ўтади. 1. Шартнома тузгандан сўнг 2. Малака ошириш курси давомида 4-босқич Талабгор Малака имтиҳонини топшириш учун Кадастр агентлигига зарур ҳужжатларни шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали ариза асосида топширади. Малака ошириш курсидан кейин ўз хоҳишига кўра 5-босқич Кадастр агентлиги 1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилигини ўрганади ҳамда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 2. Имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 5 кун олдин мобил телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади. 3. Малака имтиҳонини ўтказади. 4. Тест синови натижалари бўйича баённомани расмийлаштиради ва эълон қилади. 3 иш куни ичида 6-босқич Кадастр агентлиги Малака сертификатини расмийлаштиради, реестрга тегишли белги қўйган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда талабгорга тақдим этади. 3 иш куни ичида

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси ‎Давлат солиқ қўмитаси ‎ҳузуридаги ‎ Кадастр агентлиги директорига ______________________________ ‎ (яшаш манзили) ‎_____________________ да яшовчи ___________________________ дан ‎ (ариза берувчи Ф.И.О.) ______________________________ ‎ (алоқа телефони) ______________________________ ‎(электрон манзили) ‎‎‎ Ариза‎ ‎ ‎ Менга картограф (геодезист, топограф, кадастр-муҳандис, маркшейдер), малака сертификатини олиш учун ‎‎топширишга/дубликатини беришга * / қайта расмийлаштиришга ** рухсат беришингизни сўрайман. ‎ ‎‎Аризага қуйидагилар илова қилинади: ‎ 1. ____________________________________________________________________________________ ‎ 2. ____________________________________________________________________________________ ‎ 3. ____________________________________________________________________________________ ‎ 4. ____________________________________________________________________________________ ‎ 5. ____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «___» __________ ‎‎ ‎‎‎ _____________ ‎(имзо) ‎‎‎

Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг ‎ Давлат герби тасвири ‎ ‎‎ ‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги ‎ Кадастр агентлиги ‎‎‎‎‎ ‎ _______________‎‎_________________________________________________ ‎ (Геодезия ёки картография фаолияти мутахассисининг) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Расм учун жой‎ ‎ ‎‎МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ‎ _________ -сон ‎ ‎‎20__ йил «___» ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Картограф (геодезист, топограф, маркшейдер) малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ‎‎қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан _________________________________‎‎_________________________________________________________ га ‎(малака сертификатини олган шахснинг Ф.И.О.)‎‎‎ ‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎ (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) ‎ ‎‎Кадастр агентлигининг 20__ йил «___» ____________ даги қарорига асосан картограф (геодезист, топограф, маркшейдер) малака сертификати берилди. ‎ ‎‎___________________________________ (ваколатли шахснинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________ (имзо) ‎ ‎ ‎‎М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 395-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқланадиган геодезия зоналари ва геодезия пунктларини қўриқлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 16 февралдаги 69-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 7-модда).

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 28 июнь,

395-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2021 й., 09/21/395/0604-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

REYESTRI

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida geodeziya va kartografiya sohasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

“Geodeziya va kartografiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi PF-6044-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyundagi 395-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar) — axborotni qayd etish turi va usulidan qatʼi nazar, geodeziya va kartografiya faoliyati amalga oshirilayotganda olingan geodeziya, nivelir, gravimetriya oʻlchovlarining, aerokosmik va kartografik tasvirlarning barcha yakuniy va oraliq natijalari;

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarning ijrochilari (keyingi oʻrinlarda — ishlar ijrochilari) — davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, geodeziya va kartografiya faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslar.

3. “Geodeziya va kartografiya faoliyati toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 31-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik boʻlgan geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar) ekspertizadan oʻtkazilishi lozim.

Ekspertiza Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik quyidagi geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar)ga nisbatan amalga oshiriladi:

yer shaklining va tashqi gravitatsiya maydonining parametrlarini aniqlash;

davlat geodeziya, nivelir, gravimetriya tarmoqlarini, geodezik zichlashtirish tarmoqlarini tashkil etish, rivojlantirish va ishlash holatida saqlab turish;

grafik, raqamli, fotosurat shaklidagi va boshqa shakllardagi davlat topografik xaritalari hamda rejalarini yaratish, yangilash va nashr etish;

yerning kartografik monitoringini, uni masofadan turib zondlashni va geodinamika tadqiqotlarini amalga oshirish;

sunʼiy yoʻldosh navigatsiya tizimlarining ishlashini taʼminlash uchun geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar)ni yaratish;

Fazoviy maʼlumotlarning milliy infratuzilmasini yaratish, rivojlantirish va uning faoliyat koʻrsatishini taʼminlash;

Milliy geografik axborot tizimini, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik boshqa geografik axborot tizimlarini yaratish va yuritish;

geodeziya-kartografiya davlat kadastrini yuritish;

Oʻzbekiston Respublikasining davlat kartografiya-geodeziya fondini shakllantirish va yuritish;

umumgeografik, siyosiy-maʼmuriy, ilmiy-maʼlumotga oid va boshqa mavzuli xaritalar hamda tarmoqlararo ahamiyatga molik atlaslar, kartografik oʻquv qoʻllanmalarini yaratish va nashr etish;

Oʻzbekiston Respublikasining davlat chegarasini delimitatsiya, demarkatsiya (redemarkatsiya) qilish va uning oʻtish chizigʻini tekshirish boʻyicha ishlarni zarur geodeziya, kartografiya hamda gidrografiyaga doir ishlar, materiallar (maʼlumotlar) bilan taʼminlash;

geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarishda oʻlchovlar birligini va metrologiya nazoratini taʼminlash;

geografik obyektlarning nomlarini belgilash, meʼyorlashtirish, davlat roʻyxatidan oʻtkazish, ulardan foydalanish va ularni saqlash, shuningdek, Geografik obyektlar nomlarining davlat reyestrini yuritish;

geodeziya va kartografiya faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish;

ushbu bandda nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik va tajriba-texnologik ishlarni amalga oshirish;

Davlat kadastrlarini yaratish va yuritish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga binoan amalga oshiriladigan, natijalari umumdavlat ahamiyatiga molik boshqa geodeziya va kartografiyaga oid ishlar.

2-bob. Ekspertiza oʻtkazish tartibi

4. Ekspertiza Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) tomonidan mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida oʻtkaziladi.

5. Kadastr agentligi tomonidan geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar) quyidagi talablari asosida ekspertizadan oʻtkaziladi:

texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar asosida;

geodeziya va kartografiyaga oid bajarilgan ishlar haqidagi texnik hisobotlar asosida oʻtkaziladi.

6. Kadastr agentligi ekspertizani toʻliq va sifatli oʻtkazish uchun javobgardir.

7. Kadastr agentligi ekspertizani oʻtkazishga oʻzining idoraviy mansub tashkilotlari mutaxassislarini jalb qilishi mumkin.

8. Ishlar ijrochilari umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni yakunlaganidan keyin bir oy ichida tegishli materiallar (maʼlumotlar)ni va bajarilgan ishlar haqidagi hisobotlarni Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondiga (keyingi oʻrinlarda — davlat kartografiya-geodeziya fondi) taqdim etadi.

9. Davlat kartografiya-geodeziya fondi tegishli materiallar (maʼlumotlar) va bajarilgan ishlar haqidagi hisobotlarni qabul qilib olgandan keyin bir ish kunida ekspertizadan oʻtkazish uchun Kadastr agentligiga taqdim etadi.

10. Kadastr agentligi oʻn besh ish kundan oshmagan muddatda ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan talablar boʻyicha Davlat kartografiya-geodeziya fondi tomonidan taqdim etilgan tegishli materiallar (maʼlumotlar) va bajarilgan ishlar haqidagi hisobotlarni ekspertizadan oʻtkazadi.

11. Kadastr agentligi ekspertiza natijalari boʻyicha ijobiy xulosalarni “Ishlar ijrochilarining elektron reyestri”ga (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) joylashtiradi va ishlar ijrochilarini qabul qilingan qaror haqida xabardor qiladi.

12. Reyestr Kadastr agentligi tomonidan yuritiladi va unda quyidagi maʼlumotlar qayd etiladi:

ishlar ijrochilarining toʻliq nomi;

geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar);

ish obyektining nomi;

buyurtmachining toʻliq nomi;

ishlarni bajarish maqsadlari (texnik loyiha (ishlar dasturi) toʻgʻrisida ekspertizadan oʻtkazilgan qaror raqami);

ish obyektining smeta bahosi, masshtabi, joylashuvi, hajmi, bajarish asoslari, texnologiyasi;

bajarilgan ishlarning toifalanganligi (grifi).

13. Reyestr mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha elektron koʻrinishda yuritiladi.

14. Reyestrga kiritilgan maʼlumotlardan ochiq foydalanish mumkin.

15. Reyestr Kadastr agentligining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

16. Ekspertizaga taqdim etilgan materiallar (maʼlumotlar) geodeziya va kartografiya faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarishga texnik loyihalar (dasturlar) talablariga, shuningdek, bajarilgan geodeziya va kartografiyaga oid ishlar haqidagi hisobotlar mazmuniga nomuvofiq boʻlsa, salbiy ekspert xulosasi tuziladi.

Salbiy ekspert xulosasining nusxasi ekspertiza yakuniga yetganidan keyin uch ish kuni mobaynida Kadastr agentligi tomonidan ishlar ijrochilariga yuboriladi.

Materiallar (maʼlumotlar), texnik loyiha va bajarilgan geodeziya va kartografiyaga oid ishlar haqidagi hisobot salbiy ekspert xulosasining nusxasi bilan birga Kadastr agentligi tomonidan davlat kartografiya-geodeziya fondiga qaytariladi.

17. Ekspert xulosada belgilangan kamchiliklar bartaraf etilib, oʻn besh kun ichida belgilangan tartibda Kadastr agentligiga murojaat qilinadi.

Materiallarning (maʼlumotlarning) takroriy ekspertizasi ushbu Nizomning 8 — 11-bandlarida belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

3-bob. Nizolarni hal qilish

18. Nizoli masalalar mavjud boʻlganda, ekspertizani oʻtkazgan Kadastr agentligi faoliyati ustidan shikoyatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi yoki sud tomonidan koʻrib chiqiladi.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi nizoli masalalarni 15 ish kunigacha hal qilish choralarini koʻradi hamda zarur hollarda ushbu maqsad uchun maxsus shakllantirilgan mustaqil komissiya tekshiruvini tayinlaydi.

Bunda komissiya tarkibiga boshqa vazirlik va idoralarning tegishli mutaxassislari jalb qilinishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoida

20. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ishlar ijrochilari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiya ishlarining barcha yakuniy va oraliq natijalari hamda bajarilgan geodeziya va kartografiya ishlari haqidagi hisobotni Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondiga taqdim etadi. Geodeziya va kartografiya ishlari tugatilgandan keyin 1 oy ichida 2-bosqich Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondi Geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) Kadastr agentligiga ekspertizadan oʻtkazish uchun taqdim etadi. 1 ish kunida 3-bosqich Kadastr agentligi 1. Taqdim etilgan materiallar (maʼlumotlar) geodeziya va kartografiya faoliyatini texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, geodeziya va kartografiya ishlarini bajarishga texnik loyihalar (dasturlar) talablariga, shuningdek, bajarilgan geodeziya va kartografiya ishlari haqidagi hisobotlar mazmuniga qanchalik muvofiqligini aniqlaydi. 2. Kadastr agentligi ekspertiza natijalari boʻyicha ijobiy xulosalarni “Ishlar ijrochilarining elektron reyestri”ga joylashtiradi va ishlar ijrochilarini qabul qilingan qaror haqida xabardor qiladi. 15 ish kunida 4-bosqich Kadastr agentligi Materiallar (maʼlumotlar) yuzasidan salbiy ekspert xulosa olinganda, ekspert xulosani tizim orqali belgilangan tartibda ishlar ijrochilariga yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich Kadastr agentligi Materiallar (maʼlumotlar) va ular yuzasidagi salbiy ekspert xulosa nusxasini davlat kartografiya-geodeziya fondiga belgilagan tartibda qaytaradi. 1 ish kunida 6-bosqich Kadastr agentligi Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar)ning reyestrini yuritadi. Doimiy ravishda 7-bosqich Ishlar ijrochilari Materiallarni (maʼlumotlarni) takroriy ekspertizadan oʻtkazishda ekspert xulosada belgilangan kamchiliklarni bartaraf etib, ushbu sxemaning 1-bosqichida belgilangan tartibda murojaat qiladi. Salbiy ekspert xulosa olingan kundan boshlab 15 ish kuni davomida

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid)ahamiyatiga molik geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni bajarish natijasida olingan geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar)

Reyestrning tartib raqami Ishlar ijrochisining toʻliq nomi Ish obyektining nomi Buyurtmachining toʻliq nomi Ishlarni bajarish maqsadlari (texnik loyiha (ishlar dasturi) toʻgʻrisida ekspertizadan oʻtkazilgan qaror raqami) Ish obyektining smeta bahosi Ish obyektining masshtabi Ish obyektining joylashuvi Ishlarni bajarish asoslari Ishlarning bajarish texnologiyasi Obyektda ishlarni bajarish muddatlari Bajarilgan ish obyektining hajmi Geodeziya va kartografiyaga doir materiallar (maʼlumotlar) Bajarilgan ishlarning toifalanganligi (grifi) Izoh 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyundagi 395-son qaroriga 2-ILOVA

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

malaka imtihoni — geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassisga qoʻyilgan talablarga talabgorning mos kelishini tekshirish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Geodeziya nazorati boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — Geodeziya nazorati boshqarmasi) tomonidan oʻtkaziladigan imtihon;

malaka oshirish — tegishli oʻquv dasturlari talablaridan kelib chiqqan holda, geodeziya va kartografiya faoliyatiga oid bilim talab etiladigan mutaxassislarning malaka va koʻnikmalarini muntazam ravishda yangilab borish orqali ularning kasbiy mahorati oshirilishini taʼminlashga qaratilgan oʻqitish shakli;

malaka oshirish tashkiloti — malaka oshirish kurslarini tashkil etadigan Kadastr agentligining Toshkent geodeziya va kartografiya kolleji;

malaka sertifikati — talabgorning malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirganligini tasdiqlovchi hujjat;

malaka sertifikatiga ega shaxs — geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanish uchun maxsus malaka sertifikatiga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

maxsus vakolatli organ — geodeziya va kartografiya faoliyati sohasida malaka imtihonlarini oʻtkazish va malaka sertifikatini berish huquqiga ega boʻlgan Kadastr agentligi;

talabgor — geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanish uchun malaka sertifikatini olishga talabgor boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder yoʻnalishi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan jismoniy shaxs;

tinglovchi — tuzilgan shartnomaga muvofiq malaka oshirish kursiga qabul qilingan geodeziya va kartografiya faoliyati sohasidagi mutaxassislar;

oʻquv dasturi — oʻquv kursining taʼlim mazmunini, uning tinglovchilar tomonidan oʻzlashtirilishining maqsadga muvofiq usullarini tashkil etishni nazarda tutadigan, axborot manbai boʻlgan, mutaxassisliklarning kasbiy malaka talablari, oʻquv kursining asosiy mazmuni va metodik tuzilishini aniqlab beruvchi asosiy hujjat;

oʻquv rejasi — bloklar va oʻquv fanlarining nomlarini, ularni oʻzlashtirish uchun ajratilgan soatlar hajmini hamda tinglovchilarning bilimlarini nazorat qilish shakllarini belgilab beruvchi asosiy hujjat.

3. Malaka oshirish tashkilotida tashkil etiladigan oʻquv kurslari tasdiqlangan oʻquv dasturlari asosida amalga oshiriladi.

4. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni, qoidaga koʻra, 20 nafardan ortiq boʻlmagan tinglovchilardan iborat guruhlarda tashkil qilinadi.

Bunda auditoriya mashgʻulotlarining barcha turlari 80 daqiqa davom etadi, oʻquv mashgʻulotlari oraligʻidagi tanaffus kamida 10 daqiqani tashkil etadi.

5. Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi

6. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayoni malaka oshirish tashkiloti tomonidan ishlab chiqilgan va Kadastr agentligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va oʻquv dasturlari asosida tashkil etiladi hamda mashgʻulotlar jadvali boʻyicha olib boriladi.

7. Malaka oshirish kurslarida tinglovchilar malaka oshirish tashkiloti bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq toʻlov asosida oʻqitiladi.

8. Malaka oshirish kurslarida qatnashish uchun onlayn tarzda yoki bevosita malaka oshirish tashkilotiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

pasport, identifikatsiyalovchi ID-karta yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari;

Bunda hujjatlar onlayn tarzda malaka oshirish tashkilotining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-sayti yoki maxsus elektron dasturlar orqali topshiriladi.

Tinglovchilarning pasporti, identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari, oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari, fotosurati, shartnoma shartlariga muvofiq toʻlov amalga oshirilganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.

9. Malaka oshirish kurslariga tinglovchilar ular bilan tuzilgan shartnomaga asosan malaka oshirish tashkiloti direktorining buyrugʻi bilan qabul qilinadi.

10. Malaka oshirish kursi davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmasligi lozim.

Davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish kurslaridan oʻtgan shaxslarga malaka oshirish kurslaridan oʻtgandan keyin bir yilgacha malaka sertifikatini olish uchun malaka imtihonlarini topshirish huquqi beriladi.

11. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxs geodeziya va kartografiya faoliyatini amalga oshiruvchi davlat tashkilotlari, tadbirkorlik subyektlari bilan mehnat shartnomasi asosida faoliyat koʻrsatishi mumkin.

12. Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar faoliyat boshlashi haqidagi xabarnomani avtomatlashtirilgan elektron tizim orqali yuborishda malaka sertifikatiga ega shaxslar bilan tuzilgan mehnat shartnomasining elektron nusxasi va malaka sertifikatining seriya raqamini Geodeziya nazorati boshqarmasiga taqdim etadi.

3-bob. Malaka imtihonini topshirish tartibi

13. Talabgor malaka imtihonini topshirish uchun Kadastr agentligiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza;

malaka oshirish kursida oʻqiganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

Talabgorlarning pasporti, identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat maʼlumotlari, oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari yoki xorijiy davlatda oliy taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma nusxasi yoxud geodeziya va kartografiya sohasida kasbiy qayta tayyorgarlik dasturi boʻyicha taʼlim olganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi, fotosurati “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.

Talabgordan mazkur bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Talabgor taqdim etgan hujjatlar toʻliq va ulardagi maʼlumotlar toʻgʻri boʻlishi zarur.

15. Mazkur Nizomning 14-bandida koʻrsatilgan hujjatlar talabgor tomonidan Kadastr agentligiga shaxsan, pochta yoki elektron aloqa vositalari orqali topshiriladi.

16. Kadastr agentligi tomonidan ariza tushgan kundan boshlab uch ish kuni ichida talabgorga malaka imtihonini topshirishga ruxsat berish yoki rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

17. Kadastr agentligi quyidagi asoslarga koʻra malaka imtihonini topshirishga ruxsat berishni rad etadi:

talabgor malaka oshirish kursida oʻqimagan boʻlsa;

talabgor taqdim qilgan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda yoki bila turib notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilgani aniqlanganda.

Boshqa asoslarga koʻra malaka imtihonini topshirishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Talabgorning malaka imtihonini topshirishi rad etilgan taqdirda, Kadastr agentligi tomonidan tegishli qaror qabul qilinadi va talabgorga rad etish sabablari koʻrsatilgan holda, qabul qilingan qaror haqida uch ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi.

19. Malaka imtihonini topshirishga ruxsat berish rad etilgan talabgor rad etishga sabab boʻlgan kamchiliklarni 5 ish kuni ichida bartaraf etishi va qayta ariza berishi mumkin.

20. Talabgorning malaka imtihonini topshirishiga ruxsat berish haqida qaror qabul qilinganda, talabgor malaka imtihonini topshirishga ruxsat berilgan shaxslar roʻyxatiga kiritiladi va roʻyxat malaka imtihoni boshlanishidan oldin Kadastr agentligiga topshiriladi.

21. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgor malaka imtihonini oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi haqida imtihon oʻtkaziladigan kundan kamida 5 kun oldin mobil telefoni, pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali xabardor qilinadi.

22. Malaka imtihoniga qoʻyilgan talabgorlar roʻyxati hamda malaka imtihonini oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumot uni oʻtkazish haqidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki kundan kechiktirmay, Kadastr agentligining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

23. Malaka imtihoni guruhlar shakllanishiga qarab, lekin kamida ikki oyda bir marotaba oʻtkazilishi lozim.

24. Malaka imtihoni savollari test koʻrinishida imtihon ish reglamenti Kadastr agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi.

25. Malaka imtihonini topshirishda talabgorlar pasporti, identifikatsiya ID-kartasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etadi.

26. Talabgor pasporti, identifikatsiya ID-kartasi yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim qilmaganda yoxud malaka imtihoniga kechikkan taqdirda imtihonga qoʻyilmaydi va malaka imtihoniga kelmagan deb hisoblanadi.

27. Malaka imtihoniga kechikkan talabgor navbatdagi malaka imtihonidagi talabgorlar roʻyxatiga kiritiladi va bu haqda mobil telefoni, pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali navbatdagi malaka imtihoni kuniga qadar uch ish kuni ichida xabardor qilinadi.

28. Agarda talabgor tegishli tarzda xabardor qilingandan keyin ikki marotaba malaka imtihonini topshirish uchun kelmasa, taqdim etilgan hujjatlar talabgorga qaytariladi. Bunday hollarda talabgor malaka imtihonidan oʻtish uchun qaytadan ariza bilan murojaat qilishi lozim.

29. Malaka imtihoni test sinovi orqali kompyuter texnikasidan foydalangan holda, talabgorning tanloviga koʻra oʻzbek, qoraqalpoq yoki rus tillarida oʻtkaziladi.

30. Malaka imtihonining shaffofligi va xolisligini taʼminlash maqsadida uni oʻtkazish jarayoni uzluksiz ravishda ovozli videoyozuvga tushiriladi.

31. Test savollari va ularning javoblari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil, Savdo-sanoat palatasining takliflarini hisobga olgan holda geodeziya va kartografiya sohasida malaka oshirish dasturi va rejasi asosida Geodeziya nazorati boshqarmasi tomonidan ishlab chiqiladi.

32. Test savollarini tayyorlash jarayonida foydalanilgan mavzular Kadastr agentligining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

Qonun hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni hisobga olgan holda test savollari yangilab boriladi.

33. Test sinovi geodeziya va kartografiya yoʻnalishi boʻyicha 50 ta savoldan iborat boʻladi.

Talabgorga malaka imtihonini topshirish uchun bir soat vaqt beriladi.

34. Test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter, kalkulyator, telekommunikatsiya vositalarini olib kirish, boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish taqiqlanadi.

Ushbu talablarni buzgan talabgorlar test sinovlari oʻtkaziladigan xonadan chiqarib yuboriladi va malaka imtihonidan oʻtmagan deb hisoblanadi.

35. Malaka imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Geodeziya nazorati boshqarmasining test sinovi natijalari qayd etilgan bayonnomasi rasmiylashtiriladi va Kadastr agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi.

36. Malaka imtihoni natijalari qayd etilgan bayonnoma Kadastr agentligi arxivida 3 yil muddatda saqlanadi.

37. Malaka imtihoni natijalari bayonnoma rasmiylashtirilgan kunning oʻzida eʼlon qilinadi.

38. Talabgorning toʻgʻri javoblar boʻyicha yakuniy natijasi 80 foiz va undan yuqori koʻrsatkichni tashkil qilgan boʻlsa, u malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan deb hisoblanadi.

39. Toʻgʻri javoblar boʻyicha yakuniy natijasi 80 foizdan past boʻlgan talabgor malaka imtihonidan oʻtmagan deb hisoblanadi.

40. Malaka imtihonidan oʻtmagan talabgorlar malaka imtihonini takroran topshirish huquqiga ega va ikki oydan soʻng qayta topshirishga ruxsat beriladi.

41. Malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan talabgorlarga malaka sertifikati beriladi.

42. Malaka sertifikati yoki uning dublikati Kadastr agentligi tomonidan bepul beriladi.

43. Malaka imtihoni natijalari bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi, malaka imtihoni masʼul xodimlari tomonidan imzolanadi hamda Kadastr agentligi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

4-bob. Apellyatsiya berish va uni koʻrib chiqish tartibi

44. Malaka imtihonidan oʻtmagan talabgor imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab oʻn kun ichida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi) apellyatsiya berish huquqiga ega. Apellyatsiya yozma yoki elektron aloqa vositalari orqali taqdim etilishi lozim.

45. Davlat soliq qoʻmitasi 5 ish kuni ichida apellyatsiyani koʻrib chiqadi va talabgorga qabul qilingan qaror haqida u qabul qilingan kunda yozma ravishda xabar beradi.

46. Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

apellyatsiyani qanoatlantirish va talabgorni malaka imtihonini muvaffaqiyatli topshirgan deb hisoblash toʻgʻrisida;

malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida.

47. Malaka imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror apellyatsiyada koʻrsatilgan asoslar oʻz tasdigʻini topmagan hollarda qabul qilinadi.

48. Davlat soliq qoʻmitasi qaroridan norozi boʻlgan talabgorlar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilishlari mumkin.

5-bob. Malaka sertifikatini rasmiylashtirish va berish

49. Malaka sertifikati talabgorning fotosurati aks ettirilgan qatʼiy hisobda turadigan blankada mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi va Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida faoliyat olib borish uchun amal qiladi.

50. Malaka sertifikatining blankalari qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi va Malaka sertifikati QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron shaklda Kadastr agentligi tomonidan shakllantirib, talabgorning xohishiga koʻra qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etiladi.

51. Kadastr agentligi tomonidan bayonnoma tuzilgandan soʻng uch ish kuni ichida kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassisligi boʻyicha malaka sertifikati rasmiylashtirilib, malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestriga tegishli belgi qoʻyilgan holda pochta aloqasi vositasi orqali yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda elektron shaklda talabgorga taqdim etiladi.

52. Agar talabgor malaka sertifikati rasmiylashtirilgan kundan boshlab uch oy ichida uni olishdan yozma ravishda bosh tortsa, Kadastr agentligi mazkur sertifikatni bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

6-bob. Malaka sertifikatini qayta rasmiylashtirish va dublikatini berish

53. Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxsning familiyasi yoki ismi yoxud otasining ismi oʻzgargan taqdirda, u tegishli oʻzgartirishlarni tasdiqlovchi hujjatlar berilgan sanadan boshlab bir oy ichida mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan murojaat qiladi.

Bunda arizaga qayta rasmiylashtirilishi lozim boʻlgan malaka sertifikatining asl nusxasi bilan birga tegishli oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi.

54. Malaka sertifikati geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar tomonidan ariza berilgan paytdan boshlab besh ish kuni ichida qayta rasmiylashtiriladi.

55. Yangi blankada qayta rasmiylashtirilayotgan malaka sertifikatining raqami qayd qilinadi.

56. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxsning arizasiga koʻra, yoʻqotilgan yoki yaroqsiz holga keltirilgan malaka sertifikati oʻrniga Kadastr agentligi tomonidan uning dublikati beriladi.

57. Malaka sertifikati dublikatida uning avvalgi qayd etilgan raqami yoziladi va yangi blankaning yuqoridagi oʻng burchagiga “Dublikat” yozuvi koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

58. Yaroqsiz holga kelgan malaka sertifikati Kadastr agentligiga qaytariladi va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.

7-bob. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va uni bekor qilish

59. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va uni bekor qilish qonun hujjatlariga muvofiq Kadastr agentligining tegishli qaroriga asosan amalga oshiriladi.

60. Quyidagilar malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish uchun asos boʻladi:

fuqaroni belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomalaga layoqati cheklangan deb eʼtirof etish haqidagi sud qarori;

malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari tomonidan malaka oshirish dasturi boʻyicha besh yilda kamida bir marta malaka oshirish talabining bajarilmasligi.

61. Quyidagilar malaka sertifikatining amal qilishini tugatish uchun asos boʻladi:

malaka sertifikatiga ega boʻlgan geodeziya va kartografiya mutaxassisi tomonidan oʻz malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasini Kadastr agentligiga taqdim etsa;

malaka sertifikatiga ega boʻlgan geodeziya va kartografiya mutaxassisi tomonidan oʻz faoliyatini amalga oshirishda geodeziya va kartografiya faoliyati bilan bogʻliq qonun hujjatlari va mazkur Nizom talablarini buzishi;

geodeziya va kartografiya ishlarini olib borishda ularning texnik loyihalarini (ishlar dasturini) tuzish, texnik hisobotlarni rasmiylashtirish, shuningdek, ularni texnik hisobga qoʻyishda ruxsat berish qarorlari ishlarini amalga oshirishda notoʻgʻri xulosa (maʼlumot) berish.

62. Malaka sertifikatining amal qilishi uni toʻxtatib turish va tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sanadan boshlab toʻxtatib turiladi va tugatiladi.

63. Malaka sertifikati quyidagi hollarda bekor qilinadi:

malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari tomonidan oʻz malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisidagi arizasini Kadastr agentligiga taqdim etganda;

Kadastr agentligining malaka sertifikatini berish toʻgʻrisidagi qarori noqonuniy ekanligi aniqlanganda;

malaka sertifikati soxta hujjatlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda;

sud qarori bilan tasdiqlangan, geodeziya yoki kartografiya ishlarining sifatsiz bajarilishi bilan bogʻliq sertifikatlangan mutaxassis-geodezist, topograf, kartograf tomonidan yetkazilgan zarar haqidagi maʼlumotlar malaka komissiyasiga yuborilganda;

fuqaro (sertifikatlangan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder)ni bedarak yoʻqolgan deb topish toʻgʻrisida sud qarori kuchga kirgan taqdirda;

fuqaro (sertifikatlangan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder) vafot etganda.

64. Malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror malaka sertifikati berilgan sanadan boshlab amal qiladi.

65. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror Kadastr agentligining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

66. Malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish yoki malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kunning oʻzida uning nusxasi tegishli geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslarga yuboriladi.

67. Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxslar malaka sertifikatini bekor qilish yoki uning amal qilishini tugatish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan boshlab oʻn kun ichida oʻzining sertifikatini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda yoʻq qilish, shuningdek, malaka sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan boshlab oʻn kun ichida oʻzining sertifikatini saqlash uchun Kadastr agentligiga qaytarishi lozim.

68. Malaka sertifikatini bekor qilish yoki uning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish toʻgʻrisidagi qaror boʻyicha qonun hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

8-bob. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestrini yuritish

69. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestriga quyidagi maʼlumotlar kiritiladi:

malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassisning familiyasi, ismi, otasining ismi;

tugʻilgan sanasi va joyi;

malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassisning ish joyi va lavozimi;

malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassis bilan muloqot qilish uchun ishlatiladigan telefon raqami, pochta manzili (elektron pochta manzili);

malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassisning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

malaka sertifikatiga ega boʻlgan mutaxassis tugatgan taʼlim muassasasi nomi;

malaka sertifikatini berish toʻgʻrisidagi Kadastr agentligi qarorining sanasi va raqami;

malaka sertifikatini berish sanasi va raqami;

malaka oshirish haqidagi maʼlumot;

faoliyatni tugatish yoki malaka sertifikatini bekor qilish toʻgʻrisida maʼlumot (malaka sertifikatini bekor qilish sanasi va asosi).

70. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestrining shakli Kadastr agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi.

71. Malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestridagi mavjud boʻlgan maʼlumotlar ochiq foydalaniladigan maʼlumotlar hisoblanib, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda geodeziya va kartografiya faoliyati sohasidagi maxsus vakolatli organ tomonidan istalgan manfaatdor shaxslarning soʻroviga koʻra belgilangan tartibda taqdim etilishi hamda ulardan ochiq foydalanilish mumkin.

Malaka sertifikatiga ega boʻlgan kartograf, geodezist, topograf, marksheyder mutaxassislari davlat reyestri Kadastr agentligining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

72. Ushbu Nizomni bajarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonun hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

73. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tinglovchi Malaka oshirish kursida qatnashish uchun Kadastr agentligining Toshkent geodeziya va kartografiya kollejiga (malaka oshirish tashkilotiga) zarur hujjatlarni malaka oshirish tashkilotining veb-sahifasi yoki maxsus elektron dastur orqali yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Malaka oshirish tashkiloti 1. Tinglovchi bilan shartnoma tuzadi. 2. Malaka oshirish kurslarida oʻquv jarayonini malaka oshirish tashkiloti tomonidan ishlab chiqilgan va Kadastr agentligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasi va oʻquv dasturlari asosida tashkil etadi. 1. Tinglovchi bilan kelishgan holda 2. Shartnoma tuzgandan soʻng 3-bosqich Tinglovchi 1. Malaka oshirish kurslariga ular bilan tuzilgan shartnomaga asosan malaka oshirish tashkiloti direktorining buyrugʻi bilan qabul qilinadi. 2. Davomiyligi 72 akademik soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish kurslaridan oʻtadi. 1. Shartnoma tuzgandan soʻng 2. Malaka oshirish kursi davomida 4-bosqich Talabgor Malaka imtihonini topshirish uchun Kadastr agentligiga zarur hujjatlarni shaxsan, pochta yoki elektron aloqa vositalari orqali ariza asosida topshiradi. Malaka oshirish kursidan keyin oʻz xohishiga koʻra 5-bosqich Kadastr agentligi 1. Taqdim etilgan hujjatlarning toʻliq va toʻgʻriligini oʻrganadi hamda malaka imtihonini topshirishga ruxsat berish yoki rad etish haqida qaror qabul qiladi. 2. Imtihon oʻtkazish sanasi, vaqti va joyi haqida imtihon oʻtkaziladigan kundan kamida 5 kun oldin mobil telefoni (mavjud boʻlganda), pochta yoki elektron aloqa vositasi orqali xabardor qilinadi. 3. Malaka imtihonini oʻtkazadi. 4. Test sinovi natijalari boʻyicha bayonnomani rasmiylashtiradi va eʼlon qiladi. 3 ish kuni ichida 6-bosqich Kadastr agentligi Malaka sertifikatini rasmiylashtiradi, reyestrga tegishli belgi qoʻygan holda pochta aloqasi vositasi orqali yoki axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda elektron shaklda talabgorga taqdim etadi. 3 ish kuni ichida

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi ‎Davlat soliq qoʻmitasi ‎huzuridagi ‎ Kadastr agentligi direktoriga ______________________________ ‎ (yashash manzili) ‎_____________________ da yashovchi ___________________________ dan ‎ (ariza beruvchi F.I.O.) ______________________________ ‎ (aloqa telefoni) ______________________________ ‎(elektron manzili) ‎‎‎ Ariza‎ ‎ ‎ Menga kartograf (geodezist, topograf, kadastr-muhandis, marksheyder), malaka sertifikatini olish uchun ‎‎topshirishga/dublikatini berishga * / qayta rasmiylashtirishga ** ruxsat berishingizni soʻrayman. ‎ ‎‎Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: ‎ 1. ____________________________________________________________________________________ ‎ 2. ____________________________________________________________________________________ ‎ 3. ____________________________________________________________________________________ ‎ 4. ____________________________________________________________________________________ ‎ 5. ____________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “___” __________ ‎‎ ‎‎‎ _____________ ‎(imzo) ‎‎‎

Geodeziya va kartografiya faoliyati bilan shugʻullanadigan mutaxassislarning malakasini oshirish va ularga malaka sertifikatini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining ‎ Davlat gerbi tasviri ‎ ‎‎ ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi ‎ Kadastr agentligi ‎‎‎‎‎ ‎ _______________‎‎_________________________________________________ ‎ (Geodeziya yoki kartografiya faoliyati mutaxassisining) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Rasm uchun joy‎ ‎ ‎‎MALAKA SERTIFIKATI‎ _________ -son ‎ ‎‎20__ yil “___” ___________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Kartograf (geodezist, topograf, marksheyder) malaka sertifikati Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq ‎‎qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan _________________________________‎‎_________________________________________________________ ga ‎(malaka sertifikatini olgan shaxsning F.I.O.)‎‎‎ ‎‎____________________________________________________________________________________________ ‎ (jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami) ‎ ‎‎Kadastr agentligining 20__ yil “___” ____________ dagi qaroriga asosan kartograf (geodezist, topograf, marksheyder) malaka sertifikati berildi. ‎ ‎‎___________________________________ (vakolatli shaxsning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎_________________ (imzo) ‎ ‎ ‎‎M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyundagi 395-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻriqlanadigan geodeziya zonalari va geodeziya punktlarini qoʻriqlash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1998-yil 16-fevraldagi 69-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 2-son, 7-modda).

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 28-iyun,

395-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.06.2021-y., 09/21/395/0604-son; 19.10.2022-y., 09/22/610/0938-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son)

lex.uz