📅 2021-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 29 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар) томонидан шубҳали операциялар тўғрисида махсус ваколатли органга хабар бериш, ушбу хабарларни махсус ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш ҳамда ташкилотларга сўров юбориш тартибини назарда тутувчи Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
махсус ваколатли орган, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда тергов органларининг халқаро ва хорижий ташкилотлар билан соҳага доир ахборот алмашинувини таъминлаш, халқаро сўровларни тайёрлаш, юбориш, ижро этиш ва рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
ваколатли органлар томонидан ташкилотларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларга доир ҳисоботларини масофавий тарзда таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкилотга чиққан ҳолда текширув ўтказиш орқали ўрганиш тартибини назарда тутувчи Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар) томонидан шубҳали деб топилган операциялар ҳақидаги хабарлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли давлат органи) автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ёрдамида тақдим этилади, давлат сирларини ташкил этувчи ахборотлар бундан мустасно;
ташкилотлар томонидан махсус ваколатли давлат органига юборилаётган хабарга уни юбориш учун асос бўлган маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади;
махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган хабарларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ташкилотларни ва уларни назорат қилувчи органларни таҳлилий маълумотнома, тақдимнома, маъруза ва семинарлар, шунингдек, методик тавсиялар орқали мунтазам равишда хабардор қилиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ваколатли органлари ўртасида легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик тарафларнинг халқаро сўровларига ёки ўз ташаббусларига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорликни амалга оширувчи ваколатли органлари махсус ваколатли давлат органининг сўровига мувофиқ халқаро ҳамкорлик ҳақидаги маълумотларни тақдим этадилар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан амалга оширилади;
мониторинг ташкилотлар тақдим этган ҳисоботлар, статистик ва бошқа маълумотларни ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади;
мониторингни амалга оширишда ташкилотларга ташриф буюриш, шунингдек, текширув предметига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб қилиб олиш ман этилади;
назорат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси ҳолатини ташкилотга чиққан ҳолда ўрганиш орқали ўтказилади;
назорат давомида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари доирасига кирмайдиган масалаларни ўрганиш тақиқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом махсус ваколатли давлат органига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга (кейинги ўринларда — легаллаштириш) қарши курашиш билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда — маълумотлар) тақдим этиш, шу жумладан махсус ваколатли давлат органи томонидан сўровларни юбориш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастурий маҳсулот — автоматлаштирилган режимда шубҳали операция ҳақидаги хабарни намунавий шаклда шакллантириш имконини берувчи махсус дастурий таъминот;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
намунавий шакл — операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шубҳали операция ҳақидаги хабарни тақдим этиш учун тўлдириладиган махсус шакл;
операциялар — легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операциялар.
3. Маълумотлар махсус ваколатли давлат органига «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда — Қонун) 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — ташкилотлар) томонидан тақдим этилади.
4. Ташкилотлар томонидан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади:
ички назорат қоидалари ижросини таъминлаш давомида легаллаштириш мақсадида амалга оширилаётган шубҳали операциялар, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар;
амалга оширилган операциялар бўйича тарафлардан бири ёки бенефициар мулкдори бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро ихтисослашган ташкилотлар томонидан халқаро молия тизимини легаллаштириш хавфидан ҳимоялаш мақсадида чораларни кўришга чақирилган давлатда (ҳудудда) доимий яшовчи, турган ёки рўйхатга олинган шахс;
легаллаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича таваккалчилик даражаси юқори бўлган операциялар;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган ташкилот ёки жисмоний шахснинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш бўйича кўрилган чоралар;
мижозлар орасида пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш бўйича чоралар кўрилиши лозим бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслар мавжудлигини аниқлаш юзасидан ўтказилган текширув натижалари;
мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳисобварақ очишни, операцияни амалга оширишни, амалий муносабатларга киришишни рад этиш ҳамда мавжуд амалий муносабатларни тугатиш тўғрисидаги, шунингдек, шубҳали операция ҳақидаги хабарлар.
5. Иш самарадорлигини таъминлаш ва қайта маълумот йиғиш учун ортиқча вақт сарфланишининг олдини олиш мақсадида, ташкилотлар томонидан махсус ваколатли давлат органига юборилаётган операция (мижозлар) ҳақидаги хабарга ушбу хабарни юбориш учун асос бўлган маълумотлар, шунингдек, уни юбориш асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Хабарга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
6. Легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш ушбу Низомнинг 1-1а-иловаларидаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартиби
7. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган хабарда мижознинг операцияси легаллаштириш мақсадида амалга оширилаётганлиги ёки амалга оширилиши мумкинлигини асословчи маълумотлар аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
8. Мазкур Низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган хабарлар махсус ваколатли давлат органига операциялар тўхтатиб турилган ва (ёки) пул маблағларни ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйилган вақтдан бошлаб уч соат ичида, қолган ҳолатларда операциялар аниқланган кундан кейинги бир иш куни давомида юборилиши лозим.
9. Ҳар бир юбориладиган хабарга махсус рақам берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
юборувчи ташкилотнинг СТИР;
хабарнинг тартиб рақами;
хабарни тақдим этиш санаси (кун, ой, йил).
Ҳар бир хабарга рақами «1» дан бошланувчи календарь йил давомида ўсиб борувчи тартиб рақами берилади.
Хабар ва унга илова қилинадиган маълумотларнинг намунавий шакли махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
3-боб. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартиби
10. Хабар автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали электрон ҳужжат шаклида тузилади.
Автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ва ундан фойдаланиш бўйича қўлланма махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади.
Автоматлаштирилган дастурий маҳсулотдан фақатгина ушбу Низомда назарда тутилган хабарларни шакллантириш учун фойдаланилади.
11. Хабар махсус ваколатли давлат органига ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари мавжуд бўлган маълумотларни узатишнинг электрон тизимлари орқали ёки рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояланган махсус электрон почта манзили ёхуд шахсий кабинет ёрдамида юборилади.
Махсус ваколатли давлат органи билан шахсий кабинет фойдаланувчиларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги, шунингдек, шахсий кабинетга кириш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали шакллантирилган хабарлар махсус ваколатли давлат органига улар шакллантирилган куннинг ўзида юборилади.
12. Хабарни маълумотларни узатиш электрон тизимлари орқали юборишнинг имконияти бўлмаган тақдирда, хабар махфийлик талабларига риоя қилинган ҳолда алоқа хат (ташкилот муҳри ва ваколатли шахсларнинг имзоси) билан электрон (флешка, компакт дискда) ёки қоғоз ташувчи қурилмада шахсан ёки махсус мўлжалланган почта алоқаси орқали тақдим этилади.
Хабарни тақдим этиш санаси у шахсан етказиб берилган ёки белгиланган тартибда махсус мўлжалланган почта алоқаси бўлинмаларига топширилган сана ҳисобланади.
13. Ташкилотлар томонидан махсус ваколатли давлат органига хабарни белгиланмаган шаклда ёки қоғоз манбаларида тақдим этиш ман этилади.
14. Махсус ваколатли давлат органи хабар юборувчисини идентификациялаш ва хабар мазмунининг бир хиллиги (ўзгармаслиги) устидан назоратни амалга оширади.
15. Ташкилотлар томонидан хабар тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри шакллантирилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, махсус ваколати давлат органи уни олган куннинг ўзида аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта тақдим этиш белгиси билан қайтаради.
Ташкилотлар хабар қайтарилган кундан кейинги бир иш куни давомида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида махсус ваколатли давлат органига хабарни юборади.
16. Хабар нотўғри юборилган тақдирда, ташкилот уни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органига электрон шаклда мурожаат юборади.
Ушбу мурожаатда хабарни ҳақиқий эмас деб топишнинг сабаблари ҳамда тақдим этилган хабарни идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар (махсус рақами, тақдим этиш усули, операция суммаси ва амалга оширилган санаси) кўрсатилиши лозим.
4-боб. Махсус ваколатли давлат органи томонидан сўровларни юбориш тартиби
17. Махсус ваколатли давлат органи легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини ижро этиш ҳамда ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини ва хорижий давлатлар ваколатли органларининг сўровларини бажариш мақсадида ташкилотларга маълумотларни ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш тўғрисида сўров юбориш ҳуқуқига эга.
18. Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органининг сўрови бўйича мижозларининг операциялари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни бепул тақдим этадилар:
фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг тасдиқланган нусхалари ва улар билан боғлиқ маълумотлар;
векселлар билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотлар;
битимлар паспортларининг тасдиқланган нусхалари;
банк назорат варақалари;
имзо намуналари ва муҳр босма изи кўрсатилган варақаларнинг тасдиқланган нусхалари;
маблағларни мижознинг ҳисобварақлари (омонатлари) бўйича ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотлар (сўровда кўрсатилган давр ичида мижознинг ҳисобварақларидан кўчирмалар, жисмоний шахснинг ҳисобварақларига боғланган банк карталари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар);
жисмоний шахс томонидан ҳисобварақ очмаган ҳолда амалга оширилган операциялар, шу жумладан валюта айирбошлаш операциялари ҳақидаги маълумотлар;
электрон пулларни ўтказиш бўйича операциялар ҳақидаги маълумотлар;
ҳисобварақларни очиш (ёпиш) бўйича ариза нусхаси;
мижозларнинг шахсий маълумотномалари (ҳужжатлари) нусхалари, шу жумладан мижозларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотлар;
ҳисобварақлар бўйича молиявий операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг паспорт нусхаси (ҳисобварақларни ишончнома асосида бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳолатларда ишончнома нусхаси);
масофавий хизмат турларидан фойдаланган мижозларнинг «интернет-протокол манзили» (IP манзили) ёки «Медиа кириш назорати манзили» (MAC манзили) ёки ушбу хизмат тури бириктирилган телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ва бошқа маълумотлар;
депозит (омонат) сертификатлари эгалари ҳисобланган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
ташкилотларга тегишли бўлган видеокузатув камералари ёзувлари ва бошқа маълумотлар.
19. Махсус ваколатли давлат органининг сўровлари электрон ёки қоғоз шаклида юборилади.
Электрон сўровлар рақамли имзо билан тасдиқланади, қоғоз шаклидаги сўровлар эса, махсус ваколатли давлат органининг расмий бланкида расмийлаштирилади, унинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда ташкилотларга электрон алоқа каналлари, шахсан ёки махсус мўлжалланган почта алоқаси орқали юборилади.
20. Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органига сўралаётган маълумотларни тасдиқланган ҳолда сўровни олган кундан сўнг уч иш куни ичида электрон шаклда электрон алоқа каналлари, шахсан ёки махсус мўлжалланган почта алоқаси орқали юборадилар.
Сўралаётган маълумотларнинг ҳажми, хусусияти ва мазмунини инобатга олган ҳолда, уларни тақдим этиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан бошқа муддат белгиланиши мумкин.
5-боб. Махсус ваколатли давлат органи томонидан маълумотларни бошқа манбалардан олиш
21. Махсус ваколатли давлат органи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар, шу жумладан, тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларидан (сўраладиган томон) уларда мавжуд бўлган маълумотларни ва ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаларини сўров асосида бепул олиш ҳуқуқига эга.
22. Сўраладиган томон махсус ваколатли давлат органига сўралаётган маълумотларни ёки ҳужжатларни сўровни олган кундан сўнг уч иш куни ичида ёки сўровда кўрсатилган муддатда тақдим этиши ёхуд уларни тақдим этишга тўсқинлик қилувчи сабаблар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши лозим.
23. Сўраладиган томон сўровда кўрсатилган шахслар ва бошқа шахсларни сўров ҳақида, шунингдек, сўров юзасидан тақдим этилган маълумотларнинг мазмуни тўғрисида хабардор қилиши тақиқланади.
6-боб. Шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни кўриб чиқиш ва натижаси бўйича хабар бериш (қайта алоқа)
24. Махсус ваколатли давлат органи юборилган шубҳали операциялар юзасидан хабарларни кўриб чиқиш натижалари бўйича мунтазам равишда ташкилотларни ҳамда уларни назорат қилувчи органларни хабардор қилади.
25. Хабардор қилиш ташкилотлар ҳамда уларни назорат қилувчи органлар томонидан легаллаштиришга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг сифатини ва самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.
26. Хабардор қилиш қоида тариқасида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ахборот хати;
типологик тадқиқот ҳисоботи;
таҳлилий маълумотнома;
тақдимнома;
тематик маъруза, семинарлар ва маърифий тадбирлар;
методик тавсиялар.
7-боб. Якуний қоидалар
27. Махсус ваколатли давлат органи легаллаштиришга қарши курашиш мақсадида ушбу Низомга мувофиқ унга тақдим этилган хабарлар бўйича шахслар ва операциялар ҳақидаги маълумотларнинг электрон ахборот базасини юритади.
28. Маълумотларни сақлаш тартиби ва муддатлари махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
29. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
30. Ушбу Низом доирасида олинган ва юборилган маълумотларни юритиш, сақлаш ва фойдаланишда уларнинг махфийлигини таъминлаш талабларига қатъий риоя қилиниши шарт.
31. Маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
32. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш. Фаолияти давомида доимий равишда 2-босқич Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар 1. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги хабарни автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали электрон ҳужжат кўринишида шакллантириш. 2. Хабарни махсус ваколатли давлат органига маълумотларни узатишнинг электрон тизимлари орқали ёки рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояланган махсус электрон почта манзили ёхуд шахсий кабинет ёрдамида юбориш. 1 иш куни ичида 3-босқич Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) Хабар тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри шакллантирилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта тақдим этиш белгиси билан уни қайтариш. Хабар қабул қилинган кунда 4-босқич Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар Кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, махсус ваколатли давлат органига хабарни юбориш. 1 иш куни ичида 5-босқич Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) 1. Хабар юборувчисини идентификациялаш ва хабар мазмунининг бир хиллиги (ўзгармаслиги) устидан назоратни амалга ошириш. 2. Маълумотларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш. Доимий равишда
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
НАМУНА
Нотариал идоралар томонидан шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Нотариал идора Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қаратилган шартномани аниқлаш. Фаолияти давомида доимий равишда 2-босқич Нотариал идора 1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қаратилган шартнома тўғрисидаги хабарни автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали электрон ҳужжат кўринишида шакллантириш. 2. Хабарни махсус ваколатли давлат органига маълумотларни узатишнинг электрон тизимлари орқали ёки рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояланган махсус электрон почта манзили ёхуд шахсий кабинет ёрдамида юбориш. 1 иш куни ичида 3-босқич Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) Хабар тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри шакллантирилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, аниқ камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта тақдим этиш белгиси билан уни қайтариш. Хабар қабул қилинган кунда 4-босқич Нотариал идора Кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, махсус ваколатли давлат органига хабарни юбориш. 1 иш куни ичида 5-босқич Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) 1. Хабар юборувчи нотариал идорани идентификациялаш ва хабар мазмунининг бир хиллиги (ўзгармаслиги) устидан назоратни амалга ошириш. 2. Маълумотларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш. Доимий равишда
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга (кейинги ўринларда — легаллаштириш) қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, халқаро сўровларни тайёрлаш, жўнатиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
операциялар — легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операциялар;
предикат жиноят — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган, содир этилиши натижасида ноқонуний даромад орттиришга қаратилган ҳар қандай жиноят;
ўзаролик принципи — халқаро муносабатларнинг умумэътироф этилган принципи бўлиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларининг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро манфаатли, тенг асосда ҳамда ҳар бир томоннинг халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тўғрисидаги ёзма мажбуриятига асосланган ҳамкорлиги йўлга қўйилади;
халқаро сўров — Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари ёки хорижий давлатлар ваколатли органларининг легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасида муайян ҳаракатларни амалга ошириш (маълумотлар, ҳужжатлар алмашинуви, процессуал ҳаракатларни бажариш ва ҳ.к.) тўғрисидаги сўрови;
халқаро ҳамкорлик — Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ваколатли органлари ўртасида легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасида муайян ҳаракатларни амалга ошириш (маълумотлар, ҳужжатлар алмашинуви, процессуал ҳаракатларни бажариш ва ҳ.к.) масалалари юзасидан ҳамкорлик;
хорижий давлат молиявий разведка бўлинмаси — хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ легаллаштиришга қарши курашиш борасида молиявий мониторингни амалга оширувчи ва бошқа чора-тадбирларни кўрувчи ваколатли давлат органи.
3. Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ҳамда легаллаштиришга ва предикат жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари) мувофиқ амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан халқаро шартномалари мавжуд бўлмаган тақдирда, халқаро ҳамкорлик ўзаролик принципи асосида амалга оширилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан хорижий давлат ваколатли органига ўзаролик принципи асосида юбориладиган халқаро сўровларда келгусида хорижий давлат ваколатли органи томонидан юбориладиган сўровларнинг кўриб чиқилиши кафолатланиши лозим.
Хорижий давлатлар ваколатли органларининг ўзаролик принципи асосида юборган халқаро сўровлари, агар уларда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари томонидан келгусида юбориладиган сўровларнинг кўриб чиқилишини кафолатловчи талаблар бўлган тақдирдагина Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари томонидан кўриб чиқилади.
5. Халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари ёки хорижий давлатлар ваколатли органларининг халқаро сўровларига ёки ўз ташаббусларига кўра амалга оширилади.
Халқаро ҳамкорлик ушбу Низомнинг 1-1а-иловаларидаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
6. Қуйидагилар халқаро ҳамкорликни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи);
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Бош прокуратуранинг тергов бўлинмалари (кейинги ўринларда — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Марказий банки (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар).
2-боб. Махсус ваколатли давлат органининг халқаро ҳамкорлиги
7. Махсус ваколатли давлат органи хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, молиявий разведка бўлинмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан қуйидаги йўналишларда халқаро ҳамкорликни амалга оширади:
махсус ваколатли давлат органида мавжуд ва олиниши мумкин бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни алмашиш;
ўз ташаббуси ёки халқаро сўровга асосан хорижий давлатлар молиявий разведка бўлинмаларига легаллаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи етарли асослар (гумонлар) мавжуд бўлган тақдирда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларидан олинган маълумотлар асосида маълумотларни юбориш;
легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро сўровлар асосида операцияларни тўхтатиб туришга кўрсатма бериш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш масалаларига доир фаолиятида иштирок этиш;
легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш ва улар бўйича молиявий тергов ўтказишда, шунингдек, ушбу жиноятларга алоқадор бўлган операцияларни, жисмоний ёки юридик шахсларни ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг бенефициар мулкдорларини аниқлашда кўмаклашиш.
Махсус ваколатли давлат органининг хорижий давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари билан халқаро ҳамкорлиги «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг устав ҳужжатларига мувофиқ ҳам амалга оширилади.
3-боб. Назорат қилувчи органларнинг халқаро ҳамкорлиги
8. Назорат қилувчи органлар хорижий давлатларнинг тегишли назорат қилувчи органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан қуйидаги йўналишларда халқаро ҳамкорликни амалга оширадилар:
назорат қилувчи органларда мавжуд бўлган ёки ваколат доирасида олиш мумкин бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни алмашиш;
молиявий муассасалар ва нотижорат ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ҳамда тартибга солиш соҳасида ўзаро тажриба ва маълумотлар алмашиш, шунингдек, халқаро сўровга асосан молиявий муассасалар ва нотижорат ташкилотлар фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда текшириш;
қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш масалаларга доир фаолиятида иштирок этиш.
Назорат қилувчи органлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича ҳам халқаро ҳамкорликни амалга оширишлари мумкин.
9. Назорат қилувчи органларнинг хорижий давлатларнинг назорат қилувчи органлари билан халқаро ҳамкорлиги қуйидаги маълумотларни алмашиш йўли билан амалга оширилади:
легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажариш билан боғлиқ назорат (текширув) фаолияти соҳасидаги маълумотлар;
операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тўғрисида назорат қилувчи органларда мавжуд бўлган маълумотлар (фаолияти, бошқарув тузилмаси, бенефициар мулкдори ва ҳ.к.);
легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ички назорат дастурлари ва жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар;
назорат (текширув) фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар;
мижозларни текшириш натижалари, банк ва бошқа ҳисобварақлари ёки амалий иш муносабатлари ва операциялари (битимлари) ҳақидаги маълумотлар.
4-боб. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларининг халқаро ҳамкорлиги
10. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги йўналишларда халқаро ҳамкорликни амалга оширадилар:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларида мавжуд бўлган ёки олиниши мумкин бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни алмашиш;
ўз ташаббуслари ёки халқаро сўровга асосан, хорижий давлатлар ваколатли органларига легаллаштириш ҳолатларининг содир этилишини тасдиқловчи етарли асослар (гумонлар) мавжуд бўлган тақдирда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органларидан олинган маълумотларни юбориш;
легаллаштириш ҳолатларини ҳамда предикат жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишда, шунингдек, ушбу жиноятларга алоқадор жисмоний ёки юридик шахсларни ва бенефициар мулкдорларни аниқлашда кўмаклашиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш масалаларга доир фаолиятида иштирок этиш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари қонунчилик ҳужжатлари доирасида бошқа йўналишлар бўйича ҳам халқаро ҳамкорликни амалга оширадилар.
5-боб. Халқаро ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари
11. Қуйидаги йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорлик:
хорижий давлат суди ҳукмининг, қарорининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулкни мусодара қилишга оид қисмини тан олиш ва ижро этиш юзасидан — процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) томонидан;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни алмашиш юзасидан — ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва (ёки) тергов органлари, махсус ваколатли давлат органи ҳамда назорат қилувчи давлат органлари томонидан амалга оширилади.
6-боб. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, махсус ваколатли давлат органи ва Бош прокуратура Мажбурий ижро бюроси хорижий давлатлар ваколатли органлари билан тезкор-қидирув фаолияти, тергов, суд муҳокамаси ва суд ҳужжатларини ижро этиш доирасида ўзаро маълумотлар алмашиш борасида ҳамда ушбу Низомда белгиланган бошқа масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширадилар.
13. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари легаллаштириш ҳолатларини ва предикат жиноятларни ҳамкорликда тергов қилиш мақсадида хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари билан биргаликда тергов гуруҳларини тузишлари мумкин.
14. Маълумотларни тўплаш, тергов, суд муҳокамаси ва суд ҳужжатларини ижро этиш босқичида, шу жумладан, легаллаштириш ва предикат жиноятларга қарши курашиш борасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида амалга оширилади.
15. Прокурор ёки суд санкцияси талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар ва (ёки) тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақидаги топшириқлар ижроси бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатлар ваколатли органларидан жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни мусодара қилиш мақсадида уларни қидириб топиш ва хатлаш борасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижро этадилар.
17. Хорижий давлатлар ваколатли органларидан келиб тушган хорижий давлат суди ҳукмининг, қарорининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулкни мусодара қилишга оид қисмини тан олиш ва ижро этиш борасидаги сўровлари қонунчилик ҳужжатларига асосан ижро этилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чиқарилган хорижий давлат суди ҳукмининг, қарорининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулкни мусодара қилишга оид қисмини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги қарори асосида мусодара қилинган мол-мулкни қайтариш масаласини кўриб чиқади.
19. Хорижий давлатлар ваколатли органлари билан мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш, хатлаш, мусодара қилиш ва қайтариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш борасида бошқача тарзда келишилмаган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари бундай тадбирларни амалга ошириш учун кетган харажатларни қайтарилаётган мол-мулк ҳисобидан қоплашлари мумкин.
20. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ хорижий давлат ваколатли органлари билан мусодара қилинган мол-мулкни ёки ушбу мол-мулкни реализация қилишдан тушадиган маблағларни бўлиш борасида шартнома (битим) тузишлари ёки ҳар бир иш бўйича алоҳида келишишлари мумкин.
7-боб. Жиноят содир этиш натижасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик
21. Жиноят содир этиш натижасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида амалга оширилади.
22. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари белгиланган тартибда хорижий давлатлар ваколатли органлари билан хорижий алоқа операторлари орқали ёки активларни қайтариш бўйича боғловчи шахслар тармоқларидан фойдаланган ҳолда мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш масалалари бўйича маълумотлар алмашиш борасида ишларни амалга оширадилар.
Маълумотлар алмашиш маслаҳатлашувлар ўтказиш, ёзишмалар, телефон, факсимил, видео ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда музокаралар олиб бориш ёки шахсан учрашувлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
23. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни тайинлайдилар.
24. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширадилар.
Махсус ваколатли давлат органи мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш масалалари бўйича ҳамкорлик учун масъул бўлган мансабдор шахсни тайинлайди.
25. Махсус ваколатли давлат органи хорижий давлатлар ваколатли органларига мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ҳақидаги халқаро сўровларни хорижий давлатлар ваколатли органлари билан келишилган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича белгиланадиган алоқанинг ҳимояланган электрон каналлари орқали ёхуд «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг алоқа каналлари орқали юборади.
Махсус ваколатли давлат органи хорижий давлат ваколатли органининг мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ҳақидаги сўровни қаноатлантириш тўғрисидаги жавобини олган тақдирда, бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларини дарҳол хабардор қилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари қаноатлантириш тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тергов ҳаракатларини (мол-мулкни хатлаш ва бошқа ҳолатлар юзасидан) ўтказиш ҳақида халқаро сўровни тайёрлайди ва юборади.
26. Мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари ҳамда махсус ваколатли давлат органи ходимларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
27. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қайтарилиши лозим бўлган ҳамда қайтарилган мол-мулк ҳисобининг электрон базаси юритилади.
8-боб. Халқаро сўровларни тайёрлаш, юбориш, ижро этиш ва рўйхатга олиш тартиби
28. Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари томонидан халқаро сўровлар, агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, хорижий давлат ваколатли органи билан келишилган тилда расмийлаштирилади.
29. Халқаро сўровда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров юбораётган органнинг номи ва почта манзили;
сўров қабул қилаётган органнинг номи ва почта манзили;
сўров асоси ва предмети;
иш ҳолатининг ёки маълум бўлган маълумотларнинг қисқача ёхуд тўлиқ мазмуни, жиноят тавсифи;
заруратга кўра Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг матни;
аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар, шунингдек, сўралаётган ҳужжатлар рўйхати;
маълумотдан фойдаланиш мақсади;
махфийликка риоя этилиши ҳамда олинган маълумотлардан фойдаланиш бўйича чекловлар ҳақидаги маълумот;
заруратга кўра сўровнинг дарҳол ижро этилиши сабаблари;
зарурат бўлганда ва имкони борича:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, туғилган жойи, фуқаролиги, яшаш жойи манзили, турар жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг реквизитлари ҳақидаги маълумотлар;
юридик шахснинг тўлиқ номи, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, почта манзили ва жойлашган жойи, мансабдор шахслари ҳақидаги маълумотлар;
сўров объекти бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк ҳақида маълумотлар (уларнинг жойлашган жойи, кимга тегишлилиги, жиноятга алоқаси ва ҳ.к.).
Сўровда ишнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида, сўров юбораётган органнинг телефон, факс рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.
30. Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги сўровда қуйидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилиши лозим:
мол-мулкни хатлаш учун асос бўлувчи маълумотлар;
хатланиши лозим бўлган мол-мулкнинг тури ва қиймати;
мол-мулкни жиноятга алоқаси;
жиноятнинг тавсифи;
мол-мулкни хатлаш муддати.
31. Мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги суднинг ҳукмини ижро этиш тўғрисидаги сўровда қуйидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилиши лозим.
мол-мулкни мусодара қилиш ҳақида ҳукм чиқарган суд тўғрисида маълумот;
мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги суд ҳукмининг қайси қисми ижро этилиши лозимлиги ҳақида маълумот;
хорижий давлат ҳудудида бўлган мусодара қилинадиган мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар (мол-мулк ўрнига бошқа нарса ёки пул маблағларининг мусодара қилинишини таъминлаш мақсадида мол-мулк эквивалентига тенг сумма);
мол-мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, машғулоти тури, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар, унинг процессуал мақоми, юридик шахслар учун эса уларнинг номи, почта манзили ва жойлашган жойи;
мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк хорижий давлат ҳудудида жойлашганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг келиб чиқиши ноқонунийлигини, унинг хорижий давлатга, хорижий давлат фуқаросига ёки юридик шахсга тегишлилигини тасдиқловчи далиллар, шунингдек, мусодара қилиш учун асос сифатида зарарнинг мавжудлиги ёки мол-мулкни қайтариш зарурлигини тасдиқловчи бошқа далиллар;
содир этилган жиноятнинг аниқ тафсилоти, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси, шунингдек, мазкур жиноят туфайли етказилган зарарнинг миқдори ҳақида маълумот;
Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган мол-мулк тури ёки пул маблағининг ҳажми.
Сўровда хорижий давлат ваколатли органининг талабларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
32. Сўров Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ юборилади.
33. Хорижий давлат ваколатли органларидан келиб тушган халқаро сўровлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи уларни ижро этиш ва ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини (устуворлигини, ижро муддатини ва ҳ.к.) белгилайди.
34. Бир нечта хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан юборилган сўровларни ижро этиш жараёнида уларда кўрсатилган масалалар битта ҳолат юзасидан бўлса, Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи биринчи навбатда ижро этилиши лозим бўлган сўровни мустақил белгилайди. Бунда, заруратга кўра хорижий давлат ваколатли органи билан дастлабки маслаҳатлашув ўтказилиши мумкин.
35. Келиб тушган сўровни ижро этиш учун маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
36. Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи сўровни ижро этиш бўйича кўрилган чоралар ва уларнинг натижалари тўғрисида, шунингдек, сўровнинг (унинг қисмининг) сабабларини кўрсатган ҳолда ижро этиш шартлари, уни ижро этишни рад этиш ёки кечиктириш ҳақида сўровни юборган хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.
37. Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари сўровни қуйидаги асосларга кўра ижро этишни рад этишлари мумкин:
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига , Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса;
Ўзбекистон Республикаси суверенитети ёки хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса;
сўровда кўрсатилган ҳолатлар легаллаштириш ва предикат жиноятларга алоқадор бўлмаса;
тергов ва суд ишларини юритиш жараёнларига таъсир кўрсатса;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари ваколатига тааллуқли бўлмаса;
тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш ёзма равишда кафолатланмаса.
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи сўровни ижро этишни рад этиш ҳақида асосларини кўрсатган ҳолда хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилади.
38. Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари:
хорижий давлат ваколатли органи билан келишилган ҳолда сўров ижросини кечиктириши ёки қисман ижро этиши мумкин;
тижорат, банк, солиқ ёки бошқа молиявий сирларни важ қилган ҳолда маълумотларни тақдим этишни ёки сўровни ижро этишни рад қилишга ҳақли эмас, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи хорижий давлат ваколатли органининг ҳуқуқий мақомини важ қилган ҳолда сўровни ижро этишни рад қилишга ҳақли эмас;
сўровнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида сўралаётган маълумотларни тақдим этиш учун барча имкониятларини ишга солиши шарт;
сўров бўйича олинган маълумотдан фойдаланиш тартиби ва натижаси ҳақида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилиши лозим;
белгиланган тартибда сўровлар ва ундаги мавжуд ахборотларнинг, шунингдек, тақдим этилаётган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт;
агар маълумотларнинг махфийлигини таъминлашнинг имкони бўлмаса, бу ҳақида сўров юборган хорижий давлат ваколатли органини дарҳол хабардор қилиши лозим.
39. Хорижий давлатлар ваколатли органларига маълумотларни юборишда олдиндан берилган розиликсиз ёки сўровда кўрсатилмаган мақсадларда фойдаланиш шартлари кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан бундай маълумотларни ошкор этиш ёки тақдим этиш ҳақида олдиндан рухсат берилган ёхуд юридик мажбурият бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
40. Халқаро ҳамкорлик доирасида олинган маълумотлардан фақатгина сўровда ёки шундай сўровга берилган жавобда кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.
Бундай маълумотларни давлат органлари ёки учинчи шахсларга тақдим этиш ёхуд ундан маъмурий ва жиноий ишни юритиш мақсадларида фойдаланиш фақатгина хорижий давлат ваколатли органининг рухсати билан амалга оширилади.
41. Сўровлар Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи ҳамда хорижий давлат ваколатли органи томонидан белгиланадиган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали қабул қилинади ва юборилади.
9-боб. Якуний қоидалар
42. Юборилган ва олинган сўровлар ҳамда уларга берилган жавобларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари томонидан юритилади.
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан сўровларга берилган жавобларнинг сифатини мониторинг қилиб борадилар.
Махсус ваколатли давлат органининг сўровига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари халқаро ҳамкорлик ҳақидаги маълумотларни тақдим этадилар.
43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари томонидан халқаро сўровлар юбориш 1-босқич Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари 1. Халқаро сўровни расмийлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали халқаро сўровни хорижий давлат ваколатли органларига юбориш. Фаолияти давомида заруратга кўра 2-босқич Хорижий давлат ваколатли органлари 1. Халқаро сўровга жавобни ўз қонунчилигида ёки халқаро шартномада белгиланган тартибда шакллантириш. 2. Халқаро сўровга жавобни Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларига халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали юбориш. Хорижий давлат ваколатли органлари қонунчилигида ёки халқаро шартномада белгиланган муддатда II. Хорижий давлат ваколатли органларидан келиб тушган сўровларни ижро этиш 1-босқич Хорижий давлат ваколатли органлари 1. Халқаро сўровни расмийлаштириш. 2. Халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали халқаро сўровни Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларига юбориш. Хорижий давлат ваколатли органлари қонунчилигида ёки халқаро шартномада белгиланган муддатда 2-босқич Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари 1. Халқаро сўровни қабул қилиш. 3. Хорижий давлат ваколатли органи билан дастлабки маслаҳатлашув ўтказиш. 4. Келиб тушган халқаро сўровни ижро этиш учун етарли маълумот бўлмаганда, тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда қўшимча маълумотларни сўраб олиш. Заруратга кўра 3-босқич Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органлари 1. Халқаро сўровни ижро этиш натижалари тўғрисида хорижий давлат ваколатли органини хабардор қилиш. 1. Халқаро сўровда кўрсатилган муддатларда 2. Юборилган ва олинган сўровлар ҳамда уларга берилган жавобларнинг ҳисобини юритиш. 2. Доимий равишда III. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик 1-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари Хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари билан биргаликда тергов гуруҳларини тузишлари мумкин. Заруратга кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чиқарилган хорижий давлат суди ҳукми (қарори)нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулкни мусодара қилишга оид қисмини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги қарори асосида мусодара қилинган мол-мулкни қайтариш масаласини кўриб чиқиш. Қарор келиб тушгандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб 3-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари 1. Хорижий давлатлар ваколатли органлари билан мусодара қилинадиган мулкни топиш, мусодара қилиш ва қайтариш харажатларини қоплаш бўйича келишув бўлмаса, ушбу харажатларни қайтарилаётган мол-мулк ҳисобидан қоплаш. 1. Қарор келиб тушгандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб 2. Хорижий давлат ваколатли органлари билан мусодара қилинган мол-мулкни ёки уни реализация қилишдан тушадиган маблағларни бўлиш борасида шартнома (битим) тузиш ёки ҳар бир иш бўйича алоҳида келишиш. 2. Заруратга кўра IV. Жиноят содир этиш натижасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик 1-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари 1. Мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни тайинлаш. 2. Мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш. Заруратга кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) 1. Хорижий давлатлар ваколатли органларига мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ҳақидаги халқаро сўровларни хорижий давлатлар ваколатли органлари билан келишилган ҳолда алоқанинг ҳимояланган электрон каналлари орқали ёхуд «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг алоқа каналлари орқали юбориш. 1. Хорижий давлатлар ваколатли органлари билан келишилгандан сўнг 2. Халқаро сўровни қаноатлантириш тўғрисидаги жавобни олинган тақдирда, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларини дарҳол хабардор қилиш. 2. Жавоб олингандан сўнг дарҳол 3-босқич Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари 1. Хабарни олгандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда тергов ўтказиш ҳақида халқаро сўровни тайёрлаш ва юбориш. Хабар олингандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
НАМУНА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ўртасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро сўровлар юбориш 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Халқаро сўровни расмийлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали халқаро сўровни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига юбориш. Фаолияти давомида заруратга кўра 2-босқич Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги 1. Халқаро сўровга жавобни белгиланган тартибда шакллантириш. 2. Халқаро сўровга жавобни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали юбориш. Хорижий давлат ваколатли органлари қонунчилигида ёки халқаро шартномада белгиланган муддатда II. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигидан келиб тушган сўровларни ижро этиш 3-босқич Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги 1. Халқаро сўровни расмийлаштириш. 2. Халқаро шартномаларда кўрсатилган ҳимояланган электрон алоқа каналлари орқали сўровни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юбориш. Хорижий давлат ваколатли органлари қонунчилигида ёки халқаро шартномада белгиланган муддатда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Халқаро сўровни қабул қилиш. 3. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан дастлабки маслаҳатлашув ўтказиш. 4. Келиб тушган халқаро сўровни ижро этиш учун етарли маълумот бўлмаганда, тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда қўшимча маълумотларни сўраб олиш. Заруратга кўра 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Халқаро сўровни ижро этиш натижалари тўғрисида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигини хабардор қилиш. 1. Халқаро сўровда кўрсатилган муддатларда 2. Юборилган ва олинган сўровлар ҳамда уларга берилган жавобларнинг ҳисобини юритиш. 2. Доимий равишда III. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тергов гуруҳларини тузиш. Заруратга кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чиқарилган Россия Федерацияси суди ҳукми (қарори)нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган жиноят содир этиш натижасида олинган мол-мулкни мусодара қилишга оид қисмини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги қарори асосида мусодара қилинган мол-мулкни қайтариш масаласини кўриб чиқиш. Қарор келиб тушгандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан мусодара қилинадиган мол-мулкни топиш, мусодара қилиш ва қайтариш харажатларини қоплаш бўйича келишув бўлмаса, ушбу харажатларни қайтарилаётган мол-мулк ҳисобидан қоплаш. 1. Қарор келиб тушгандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб 2. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан мусодара қилинган мол-мулкни ёки уни реализация қилишдан тушадиган маблағларни бўлиш борасида шартнома (битим) тузиш ёки ҳар бир иш бўйича алоҳида келишиш. 2. Заруратга кўра IV. Жиноят содир этиш натижасида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Мол-мулкни қайтариш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни тайинлаш. 2. Мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ва хатлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш. Заруратга кўра 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (махсус ваколатли давлат органи) 1. Россия Федерацияси ваколатли органларига мусодара қилинадиган мол-мулкни қидириб топиш ҳақидаги халқаро сўровларни Россия Федерацияси ваколатли органлари билан келишилган ҳолда алоқанинг ҳимояланган электрон каналлари орқали ёхуд «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг алоқа каналлари орқали юбориш. 1. Россия Федерацияси ваколатли органлари билан келишилгандан сўнг 2. Халқаро сўровни қаноатлантириш тўғрисидаги жавоб олинган тақдирда, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини дарҳол хабардор қилиш. 2. Жавоб олингандан сўнг дарҳол 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Хабарни олгандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда тергов ўтказиш ҳақида халқаро сўровни тайёрлаш ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига юбориш. Хабар олингандан сўнг иш ҳолатидан келиб чиқиб
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 3-ИЛОВА
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан легаллаштиришга (кейинги ўринларда — легаллаштириш) қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг текширув ўтказишга доир талаблари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ушбу соҳада ўтказиладиган текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Низомнинг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими ҳамда «Текширувларни рўйхатга олиш китоби» билан ишлашга доир талаблари тадбиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
мониторинг — ташкилотлар томонидан легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси юзасидан ҳисобот ва ахборотларни масофадан таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
мониторинг ва назоратни амалга оширувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) — тегишли ташкилотлар учун легаллаштиришга қарши курашиш борасида ички назорат қоидаларини ишлаб чиқувчи ва тасдиқловчи органлар ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилиш ваколати берилган бошқа органлар ва ташкилотлар;
назорат — легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижроси ҳолатини ташкилотга чиққан ҳолда ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
операциялар — легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операциялар;
ташкилотлар — Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида назарда тутилган ташкилотлар.
3. Легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Мониторинг ва назорат ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.
4. Мониторинг ва назорат қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш принциплари асосида амалга оширилади.
5. Мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг асосий мақсади ташкилотлар томонидан легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Қуйидагилар мониторинг ва назоратнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ташкилотларнинг жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жалб этилишига йўл қўймаслик;
ташкилотларнинг легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;
легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
легаллаштиришга қарши курашиш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.
6. Мониторинг ва назоратни амалга ошириш ушбу Низомнинг 1-1а-иловаларидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
7. Мониторинг легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида ташкилотлар тақдим этган ҳисоботлар, статистик ва бошқа маълумотларни ваколатли органлар томонидан таҳлил қилиш ва ўрганиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳисобот шакллари ваколатли органлар томонидан ишлаб чиқилади ва махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
8. Мониторингни амалга оширишда ташкилотларга ташриф буюриш, шунингдек, легаллаштиришга қарши курашиш соҳасига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб қилиб олиш ман этилади.
9. Мониторинг давомида легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ваколатли органлар томонидан уларни бартараф этиш чоралари кўрилади ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
3-боб. Назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
10. Назорат ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ваколатли органлар томонидан мустақил ёки махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида текширув шаклида амалга оширилади.
Махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси асосида тегишли ваколатли органлари томонидан унинг назорати остидаги ташкилотларда текширув ўтказилиши мумкин.
11. Текширув Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилади, тадбиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотлар бундан мустасно.
12. Текширув давомида легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари доирасига кирмайдиган масалаларни ўрганиш тақиқланади.
13. Текширув ваколатли органлар томонидан мустақил ёки ҳамкорликда чиқарилган текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруққа (фармойишга) (кейинги ўринларда — буйруқ (фармойиш) асосан ўтказилади.
Текширувни ўтказиш учун ваколатли органларнинг икки ёки ундан ортиқ ходимлари жалб этилган тақдирда, буйруқ ёки фармойишда улардан бири текширувда вазифаларни тақсимлаш бўйича гуруҳ раҳбари этиб белгиланади.
14. Ҳамкорликда ўтказиладиган текширувлар текширув бошланишидан камида беш кун олдин ўзаро хабардор қилган ҳолда ўтказилади.
15. Буйруқ (фармойиш)да қуйидагилар кўрсатилади:
текширув ўтказадиган ваколатли орган(лар) номи;
буйруқ (фармойиш) рақами ва санаси;
текширув ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
текширув ўтказиладиган ташкилотнинг номи, почта манзили ва фаолият кўрсатиш жойи;
текширув жараёнида ўрганиладиган масалалар доираси ҳамда текширилаётган фаолият даври;
текширувни бошлаш ва тугаш муддати.
Текширувни бошлашдан олдин текширув дастури тузилиши ва унда ўрганиладиган масалалар акс эттирилиши лозим.
16. Текширув дастурига қуйидагилар киритилади:
масъул шахсларни тайинлаш тартибига риоя этилиши;
масъул шахсни ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш аҳволи;
ташкилот фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда ички назоратни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги ва уларга риоя этилиши;
ички назоратни ва мижозларни текшириш чораларини жорий этиш;
легаллаштириш билан боғлиқ таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этиш, шунингдек, ушбу таваккалчилик ҳақида раҳбариятни ўз вақтида хабардор қилиш ва уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш ҳолати;
масъул шахсларнинг зиммасига ички назорат қоидалари ва лавозим йўриқномаси билан юклатилган мажбуриятларнинг бажарилиши;
мижозларни, шу жумладан бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича ўз вақтида ва тўлиқ чоралар кўрилганлиги;
масъул шахслар томонидан мижозларни текшириш, мижоз ёки операцияларнинг таваккалчилик даражасини аниқлаш, таваккалчиликларни қайд этиш ҳамда назорат қилишнинг кенгайтирилган чораларини қўллашнинг тартиб ва талабларига риоя этилиши;
операция иштирокчилари ўртасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) киритилган шахсларни аниқлаш бўйича ишлар ҳолати;
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиб ва талабларига риоя этилиши;
махсус ваколатли давлат органи томонидан операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан юборилган кўрсатмаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши;
легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ишларда махфийлик талабларига риоя этилиши;
операциялар ҳақидаги ахборотларни, идентификациялаш маълумотларини, мижозларни текшириш материалларини, шунингдек, легаллаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бошқа маълумотларни сақлаш тартибларига риоя этилиши;
шубҳали операциялар ҳақида хабарларни тайёрлаш талабларига ҳамда уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш муддати ва тартибига риоя этилиши;
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар), шу жумладан ушбу операцияларнинг барча ҳолатлари ва контрагентлари тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши;
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши;
легаллаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ташкилотлар, шу жумладан ушбу соҳадаги хорижий давлат ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш аҳволи;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар.
17. Текширувни ўтказиш вақтида текширувга алоқадор бўлмаган шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади, ваколатли органлар томонидан жалб этилган мутахассислар бундан мустасно.
18. Ташкилотнинг мансабдор шахси буйруқ (фармойиш)ни қабул қилишдан бош тортиши текширувни ўтказишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда далолатнома тузилиб, текширув ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Текширувни ўтказиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим.
19. Текширув далолатномасига «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилади.
Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, ташкилот мансабдор шахси текширув ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.
20. Буйруқ (фармойиш)да кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.
21. Ваколатли органлар барча ўтказилган текширув натижалари ҳақида махсус ваколатли давлат органини текширув тугаган кундан сўнг уч иш куни ичида хабардор қилиши лозим.
4-боб. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар ҳамда ташкилот мансабдор шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
22. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташкилотдан текширув предметига тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш, уларни ўрганиш ҳамда нусха олиш;
ташкилотнинг мансабдор шахсидан текширув предметига тааллуқли масалалар бўйича ёзма тушунтириш беришни ҳамда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилиш;
ташкилот раҳбарияти олдига айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш;
аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган ташкилот мансабдор шахслари учун мажбурий ҳисобланади.
23. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар қуйидаги мажбуриятларга эга:
текширув бошлангунга қадар ташкилот мансабдор шахсини буйруқ (фармойиш) билан таништириш ва унинг нусхасини имзо қўйдирган ҳолда тақдим этиш;
ташкилот мансабдор шахсини текширув мақсади билан таништириш, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиш;
текширилаётган ташкилотда «Текширувларни рўйхатга олиш китоби» мавжуд бўлган ҳолларда, унинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдириш;
текширувни ўтказиш вақтида ташкилот мансабдор шахсига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан, текширув вақтида мутахассисларни жалб қилишга ҳақли эканлигини тушунтириш;
ўзига маълум бўлган тижорат, банк сири ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
ўтказилган текширув натижалари билан ташкилот мансабдор шахсини таништириш;
текширув натижалари текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилишини таъминлаш;
ўз ваколатлари ва буйруқ (фармойиш)да белгиланган текширув мақсадлари доирасидан чиқмаслик.
Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
24. Ташкилот мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
буйруқ (фармойиш) нусхасини олиш, текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси билан танишиш;
текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш;
текширувни ўтказиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган шахсларга текширувни ўтказишга йўл қўймаслик;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсдан «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдиришни талаб қилиш, тўлдиришдан бош тортган тақдирда эса — ўзининг ҳудуди ва биноларига киришига йўл қўймаслик;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг ваколатига кирмайдиган ёки текширув предметига алоқадор бўлмаган масалалар бўйича талабларни бажармаслик;
текширув материалларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш, улар билан танишиш ва нусха олиш;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Ташкилот мансабдор шахси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
25. Ташкилот мансабдор шахси қуйидаги мажбуриятларга эга:
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга текширув билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек, электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаш;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг текширув билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш ҳамда унинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширув предметига алоқадор масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш.
Ташкилот мансабдор шахси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
5-боб. Текширув натижаларини расмийлаштириш
26. Текширув натижалари бўйича текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс томонидан текширув далолатномаси тузилади.
Текширув далолатномаси икки нусхада, ҳамкорликда ўтказилган текширувлар бўйича эса, уч нусхада тузилади ҳамда текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахслар ва ташкилот мансабдор шахси томонидан имзоланади.
27. Текширув далолатномасида қуйидагилар қайд этилиши лозим:
текширувни ўтказган ваколатли орган(лар) номи;
далолатнома тузилган жой ва сана;
буйруқ (фармойиш) рақами ва санаси;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
текширилган ташкилотнинг номи, почта манзили ва фаолият кўрсатиш жойи;
текширув ўтказилган жой ва сана, текширилган фаолият даври;
текширув натижалари, шу жумладан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг хусусиятлари ҳамда қонун бузилишида жавобгар бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
ташкилотнинг мансабдор шахси далолатнома билан танишганлиги (имзолаганлиги), текширув натижалари бўйича берилган шикоят ва эътирозлар ҳамда танишишдан ёки имзолашдан бош тортганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
«Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахснинг имзоси.
28. Текширув далолатномасининг бир нусхаси текширув ўтказилган ташкилот мансабдор шахсига тилхат орқали топширилади ҳамда текширув натижалари ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.
29. Текширув далолатномаси ташкилот мансабдор шахсига топширилган кун текширув якунланган кун деб ҳисобланади.
30. Текширувни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, мутахассислар хулосалари, текширув давомида олинган материаллар, шунингдек, текширув доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар текширув далолатномасига илова қилинади.
31. Текширув натижаси бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва қонуний чора кўриш текширувни ўтказган ваколатли орган, ҳамкорликдаги текширув бўйича эса, текширув ташаббускори томонидан амалга оширилади.
Бунда, текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахс аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича фақат ўз ваколати доирасида уларни бартараф этишга йўналтирилган чораларни кўриши мумкин.
32. Текширув давомида аниқланган легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари бўйича иш юритиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Якуний қоидалар
33. Ваколатли органлар ушбу Низомга мувофиқ ўтказилган текширувлар ҳамда кўрилган чоралар ҳисобини юритишлари лозим.
34. Ваколатли органлар ўтказилган мониторинг ва назорат натижалари ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган жадвал асосида махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
35. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ваколатли органлар 1. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этган ҳисоботларни, статистик ва бошқа маълумотларни масофавий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш. 1. Доимий равишда 2. Ўрганиш давомида қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш. 2. Мониторинг натижаларига кўра 2-босқич Ваколатли органлар 1. Текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) қабул қилиш. 2. Текширувни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш, тадбиркорлик субъекти бўлмаган ташкилотлар бундан мустасно. 3. Текширув дастурини ишлаб чиқиш. 1 кун ичида 3-босқич Ваколатли органларнинг текширувни амалга оширувчи ходимлари 1. Текширилаётган ташкилот мансабдор шахсини буйруқ билан таништириш. 1. Текширув бошланган кунда 2. «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдириш. 2. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда 3. Текширувни амалга ошириш, текширув предметига доир ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 4-босқич Текширилаётган ташкилот мансабдор шахси 1. Текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш. 2. Текширув материаллари билан танишиш ва нусха олиш. 3. Текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширувга доир масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш. Текширув давомида 5-босқич Ваколатли органларнинг текширувни амалга оширувчи ходимлари 1. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузиш ва нусхасини ташкилот мансабдор шахсига тақдим этиш. 1. Текширув якунланган кунда 2. Текширув натижалари бўйича махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш ҳамда уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш. 2. Текширув якунлангандан сўнг уч кун ичида 3. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриш.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
НАМУНА
Аудиторлик ташкилотларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Молия вазирлиги 1. Аудиторлик ташкилоти тақдим этган ҳисоботларни, статистик ва бошқа маълумотларни масофавий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш. 1. Доимий равишда 2. Ўрганиш давомида қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш. 2. Мониторинг натижаларига кўра 2-босқич Молия вазирлиги 1. Текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (фармойиш) қабул қилиш. 2. Текширувни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш. 3. Текширув дастурини ишлаб чиқиш. 1 кун ичида 3-босқич Молия вазирлигининг текширувни амалга оширувчи ходимлари 1. Аудиторлик ташкилотининг мансабдор шахсини буйруқ билан таништириш. 1. Текширув бошланган кунда 2. «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдириш. 2. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда 3. Текширувни амалга ошириш, текширув предметига доир ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 4-босқич Аудиторлик ташкилотининг мансабдор шахси 1. Текширув жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш. 2. Текширув материаллари билан танишиш ва нусха олиш. 3. Молия вазирлигининг ваколатли ходимига ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва текширувга доир масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар бериш. Текширув давомида 5-босқич Молия вазирлигининг текширувни амалга оширувчи ходимлари 1. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузиш ва нусхасини аудиторлик ташкилоти мансабдор шахсига тақдим этиш. 1. Текширув якунланган кунда 2. Текширув натижалари бўйича махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш ҳамда уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш. 2. Текширув якунлангандан сўнг уч кун ичида 3. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриш.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_________________________________________________________________________ томонидан 20_____ йилнинг ______ чорагида (ваколатли орган номи) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат натижасида бўйича МАЪЛУМОТ Т/р Ташкилот номи Назорат тури Аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг қисқа мазмуни Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар Ташкилотга нисбатан қўлланилган санкциялар Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони мониторинг натижалари назорат натижалари Жами Шу жумладан маъмурий интизомий 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. (ваколатли орган раҳбари) 20__ йил «____» ___________
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти» бўлимида «Департамент бошлиғининг ёрдамчиси» сўзларидан кейин «Бошқарма бошлиғининг ўринбосари» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг «Кафолатлар мазмуни» устуни 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидагилар белгилансин:
тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади;
назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текширувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавобгар ҳам бўладилар».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 июндаги 123-сон қарорининг номидаги , 1-банди учинчи хатбошисидаги ва 2-иловаси номидаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
53-банди 4-кичик банди биринчи хатбошисидаги ва учинчи хатбошисидаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга» ва «Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 25-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 48-модда) 2-бандидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида» 2013 йил 23 январдаги 16-сон қарорида :
а) 1-банддаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласинлар»;
в) 3-банддаги ва 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда) иловасининг 19-банди тўртинчи хатбошисидаги «жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялаштиришдан олинган даромадлар легаллаштирилишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик» сўзлари «жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи хатбошисидаги «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» сўзлари «Иқтисодий жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида низомнинг 13-банди ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 январдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 3-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларининг 25-банди саккизинчи хатбошисидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» сўзлари «терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда :
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш»;
б) 11-бандда :
«в» кичик банддан еттинчи — тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банди билан тўлдирилсин:
«е) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
махсус ваколатли давлат органи билан бирга товар-хом ашё биржалари учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
товар-хом ашё биржалари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;
белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашда иштирок этади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади»;
в) 13-бандда :
ўттизинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўттиз учинчи — қирқ иккинчи хатбошилар тегишинча ўттизинчи — ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 616-сон қарори билан тасдиқланган «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламентининг 14-бандида :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 54-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Агар камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан берилган маълумотлар асосида ўтказилган бўлса, камерал солиқ текшируви натижасида кўп ва жуда кўп миқдорда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича ундирилган солиқлар, пеня ва молиявий жарималар суммаларининг 20 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳамда 20 фоизи Департаментнинг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Бунда, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ундирилган маблағларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюро тўғрисида намунавий низомнинг 11 2 -банди «б» ва «г» кичик бандлари .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2005 йил 6 ноябрдаги 243-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 4-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «в» кичик банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 8-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2013 йил 5 декабрдаги 318-сон қарори .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 38-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 9 июндаги 365-сон қарорига илованинг 1-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди «г» , «д» ва «е» кичик бандлари .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 26 мартдаги 238-сон қарори .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 46-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 июнь,
402-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NAMUNAVIY SXEMASI
ROʻYXATI
“Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida
“Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasining jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish milliy tizimini rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 28-iyundagi PF-6252-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida, Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) tomonidan shubhali operatsiyalar toʻgʻrisida maxsus vakolatli organga xabar berish, ushbu xabarlarni maxsus vakolatli organ tomonidan koʻrib chiqish hamda tashkilotlarga soʻrov yuborish tartibini nazarda tutuvchi Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
maxsus vakolatli organ, nazorat qiluvchi, huquqni muhofaza qiluvchi hamda tergov organlarining xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan sohaga doir axborot almashinuvini taʼminlash, xalqaro soʻrovlarni tayyorlash, yuborish, ijro etish va roʻyxatga olish tartibini nazarda tutuvchi Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
vakolatli organlar tomonidan tashkilotlarning pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarga doir hisobotlarini masofaviy tarzda tahlil qilish hamda ularning faoliyatini tashkilotga chiqqan holda tekshiruv oʻtkazish orqali oʻrganish tartibini nazarda tutuvchi Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilansinki:
pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) tomonidan shubhali deb topilgan operatsiyalar haqidagi xabarlar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli davlat organi) avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot yordamida taqdim etiladi, davlat sirlarini tashkil etuvchi axborotlar bundan mustasno;
tashkilotlar tomonidan maxsus vakolatli davlat organiga yuborilayotgan xabarga uni yuborish uchun asos boʻlgan maʼlumot va hujjatlar ilova qilinadi;
maxsus vakolatli davlat organi qabul qilingan xabarlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha tashkilotlarni va ularni nazorat qiluvchi organlarni tahliliy maʼlumotnoma, taqdimnoma, maʼruza va seminarlar, shuningdek, metodik tavsiyalar orqali muntazam ravishda xabardor qilib boradi;
Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari bilan xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlar vakolatli organlari oʻrtasida legallashtirishga va predikat jinoyatlarga qarshi kurashish sohasidagi xalqaro hamkorlik taraflarning xalqaro soʻrovlariga yoki oʻz tashabbuslariga koʻra amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro hamkorlikni amalga oshiruvchi vakolatli organlari maxsus vakolatli davlat organining soʻroviga muvofiq xalqaro hamkorlik haqidagi maʼlumotlarni taqdim etadilar;
jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazorat tashkilotning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmasdan amalga oshiriladi;
monitoring tashkilotlar taqdim etgan hisobotlar, statistik va boshqa maʼlumotlarni vakolatli organlar tomonidan tahlil qilish va oʻrganish yoʻli bilan amalga oshiriladi;
monitoringni amalga oshirishda tashkilotlarga tashrif buyurish, shuningdek, tekshiruv predmetiga taalluqli boʻlmagan maʼlumotlarni talab qilib olish man etiladi;
nazorat jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari ijrosi holatini tashkilotga chiqqan holda oʻrganish orqali oʻtkaziladi;
nazorat davomida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari doirasiga kirmaydigan masalalarni oʻrganish taqiqlanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 5-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlik va idoralar bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 1-ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom maxsus vakolatli davlat organiga jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga (keyingi oʻrinlarda — legallashtirish) qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlar va hujjatlarni (keyingi oʻrinlarda — maʼlumotlar) taqdim etish, shu jumladan maxsus vakolatli davlat organi tomonidan soʻrovlarni yuborish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot — avtomatlashtirilgan rejimda shubhali operatsiya haqidagi xabarni namunaviy shaklda shakllantirish imkonini beruvchi maxsus dasturiy taʼminot;
maxsus vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti;
namunaviy shakl — operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan shubhali operatsiya haqidagi xabarni taqdim etish uchun toʻldiriladigan maxsus shakl;
operatsiyalar — legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mulk bilan bogʻliq operatsiyalar.
3. Maʼlumotlar maxsus vakolatli davlat organiga “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining (keyingi oʻrinlarda — Qonun) 12-moddasida koʻrsatilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) tomonidan taqdim etiladi.
4. Tashkilotlar tomonidan quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etiladi:
ichki nazorat qoidalari ijrosini taʼminlash davomida legallashtirish maqsadida amalga oshirilayotgan shubhali operatsiyalar, shu jumladan ularni amalga oshirishga boʻlgan urinishlar;
amalga oshirilgan operatsiyalar boʻyicha taraflardan biri yoki benefitsiar mulkdori boʻlgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan tan olingan xalqaro ixtisoslashgan tashkilotlar tomonidan xalqaro moliya tizimini legallashtirish xavfidan himoyalash maqsadida choralarni koʻrishga chaqirilgan davlatda (hududda) doimiy yashovchi, turgan yoki roʻyxatga olingan shaxs;
legallashtirish bilan bogʻliq tavakkalchiliklarni milliy darajada baholash natijalari boʻyicha tavakkalchilik darajasi yuqori boʻlgan operatsiyalar;
terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslarning roʻyxatiga kiritilgan tashkilot yoki jismoniy shaxsning operatsiyalarini toʻxtatib turish va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkini ishga solmay toʻxtatib qoʻyish boʻyicha koʻrilgan choralar;
mijozlar orasida pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish boʻyicha choralar koʻrilishi lozim boʻlgan tashkilotlar va jismoniy shaxslar mavjudligini aniqlash yuzasidan oʻtkazilgan tekshiruv natijalari;
mijozni lozim darajada tekshirish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, hisobvaraq ochishni, operatsiyani amalga oshirishni, amaliy munosabatlarga kirishishni rad etish hamda mavjud amaliy munosabatlarni tugatish toʻgʻrisidagi, shuningdek, shubhali operatsiya haqidagi xabarlar.
5. Ish samaradorligini taʼminlash va qayta maʼlumot yigʻish uchun ortiqcha vaqt sarflanishining oldini olish maqsadida, tashkilotlar tomonidan maxsus vakolatli davlat organiga yuborilayotgan operatsiya (mijozlar) haqidagi xabarga ushbu xabarni yuborish uchun asos boʻlgan maʼlumotlar, shuningdek, uni yuborish asosliligini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar ilova qilinishi lozim.
Xabarga ilova qilinadigan hujjatlar roʻyxati maxsus vakolatli davlat organi tomonidan tasdiqlanadi.
6. Legallashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish ushbu Nizomning 1-1a-ilovalaridagi sxemalarga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Shubhali operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarni maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etish tartibi
7. Ushbu Nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan xabarda mijozning operatsiyasi legallashtirish maqsadida amalga oshirilayotganligi yoki amalga oshirilishi mumkinligini asoslovchi maʼlumotlar aniq koʻrsatilgan boʻlishi lozim.
8. Mazkur Nizomning 4-bandi beshinchi xatboshisida nazarda tutilgan xabarlar maxsus vakolatli davlat organiga operatsiyalar toʻxtatib turilgan va (yoki) pul mablagʻlarni yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan vaqtdan boshlab uch soat ichida, qolgan holatlarda operatsiyalar aniqlangan kundan keyingi bir ish kuni davomida yuborilishi lozim.
9. Har bir yuboriladigan xabarga maxsus raqam beriladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:
yuboruvchi tashkilotning STIR;
xabarning tartib raqami;
xabarni taqdim etish sanasi (kun, oy, yil).
Har bir xabarga raqami “1” dan boshlanuvchi kalendar yil davomida oʻsib boruvchi tartib raqami beriladi.
Xabar va unga ilova qilinadigan maʼlumotlarning namunaviy shakli maxsus vakolatli davlat organi tomonidan tasdiqlanadi.
3-bob. Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq shubhali operatsiyalar haqidagi xabarlarni maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etish tartibi
10. Xabar avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot orqali elektron hujjat shaklida tuziladi.
Avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot va undan foydalanish boʻyicha qoʻllanma maxsus vakolatli davlat organi tomonidan ishlab chiqiladi.
Avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulotdan faqatgina ushbu Nizomda nazarda tutilgan xabarlarni shakllantirish uchun foydalaniladi.
11. Xabar maxsus vakolatli davlat organiga axborotni kriptografik himoyalash vositalari mavjud boʻlgan maʼlumotlarni uzatishning elektron tizimlari orqali yoki ruxsat berilmagan foydalanishdan himoyalangan maxsus elektron pochta manzili yoxud shaxsiy kabinet yordamida yuboriladi.
Maxsus vakolatli davlat organi bilan shaxsiy kabinet foydalanuvchilarining oʻzaro elektron hamkorligi, shuningdek, shaxsiy kabinetga kirish va undan foydalanish tartibi maxsus vakolatli davlat organi tomonidan belgilanadi.
Avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot orqali shakllantirilgan xabarlar maxsus vakolatli davlat organiga ular shakllantirilgan kunning oʻzida yuboriladi.
12. Xabarni maʼlumotlarni uzatish elektron tizimlari orqali yuborishning imkoniyati boʻlmagan taqdirda, xabar maxfiylik talablariga rioya qilingan holda aloqa xat (tashkilot muhri va vakolatli shaxslarning imzosi) bilan elektron (fleshka, kompakt diskda) yoki qogʻoz tashuvchi qurilmada shaxsan yoki maxsus moʻljallangan pochta aloqasi orqali taqdim etiladi.
Xabarni taqdim etish sanasi u shaxsan yetkazib berilgan yoki belgilangan tartibda maxsus moʻljallangan pochta aloqasi boʻlinmalariga topshirilgan sana hisoblanadi.
13. Tashkilotlar tomonidan maxsus vakolatli davlat organiga xabarni belgilanmagan shaklda yoki qogʻoz manbalarida taqdim etish man etiladi.
14. Maxsus vakolatli davlat organi xabar yuboruvchisini identifikatsiyalash va xabar mazmunining bir xilligi (oʻzgarmasligi) ustidan nazoratni amalga oshiradi.
15. Tashkilotlar tomonidan xabar toʻliq boʻlmagan yoki notoʻgʻri shakllantirilgan holda taqdim etilgan taqdirda, maxsus vakolati davlat organi uni olgan kunning oʻzida aniq kamchiliklarni koʻrsatgan holda qayta taqdim etish belgisi bilan qaytaradi.
Tashkilotlar xabar qaytarilgan kundan keyingi bir ish kuni davomida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida maxsus vakolatli davlat organiga xabarni yuboradi.
16. Xabar notoʻgʻri yuborilgan taqdirda, tashkilot uni haqiqiy emas deb topish toʻgʻrisida maxsus vakolatli davlat organiga elektron shaklda murojaat yuboradi.
Ushbu murojaatda xabarni haqiqiy emas deb topishning sabablari hamda taqdim etilgan xabarni identifikatsiya qilish imkonini beruvchi maʼlumotlar (maxsus raqami, taqdim etish usuli, operatsiya summasi va amalga oshirilgan sanasi) koʻrsatilishi lozim.
4-bob. Maxsus vakolatli davlat organi tomonidan soʻrovlarni yuborish tartibi
17. Maxsus vakolatli davlat organi legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini ijro etish hamda ushbu sohadagi Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari boʻyicha majburiyatlarini va xorijiy davlatlar vakolatli organlarining soʻrovlarini bajarish maqsadida tashkilotlarga maʼlumotlarni va belgilangan tartibda tasdiqlangan hujjatlar nusxalarini taqdim etish toʻgʻrisida soʻrov yuborish huquqiga ega.
18. Tashkilotlar maxsus vakolatli davlat organining soʻrovi boʻyicha mijozlarining operatsiyalari toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni bepul taqdim etadilar:
fuqarolik-huquqiy shartnomalarning tasdiqlangan nusxalari va ular bilan bogʻliq maʼlumotlar;
veksellar bilan bogʻliq operatsiyalar haqidagi maʼlumotlar;
bitimlar pasportlarining tasdiqlangan nusxalari;
bank nazorat varaqalari;
imzo namunalari va muhr bosma izi koʻrsatilgan varaqalarning tasdiqlangan nusxalari;
mablagʻlarni mijozning hisobvaraqlari (omonatlari) boʻyicha harakatlanishi haqidagi maʼlumotlar (soʻrovda koʻrsatilgan davr ichida mijozning hisobvaraqlaridan koʻchirmalar, jismoniy shaxsning hisobvaraqlariga bogʻlangan bank kartalari boʻyicha pul mablagʻlarining harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va boshqalar);
jismoniy shaxs tomonidan hisobvaraq ochmagan holda amalga oshirilgan operatsiyalar, shu jumladan valyuta ayirboshlash operatsiyalari haqidagi maʼlumotlar;
elektron pullarni oʻtkazish boʻyicha operatsiyalar haqidagi maʼlumotlar;
hisobvaraqlarni ochish (yopish) boʻyicha ariza nusxasi;
mijozlarning shaxsiy maʼlumotnomalari (hujjatlari) nusxalari, shu jumladan mijozlarning benefitsiar mulkdorlari haqidagi maʼlumotlar;
hisobvaraqlar boʻyicha moliyaviy operatsiyalarni amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan shaxslarning pasport nusxasi (hisobvaraqlarni ishonchnoma asosida boshqarish huquqiga ega boʻlgan holatlarda ishonchnoma nusxasi);
masofaviy xizmat turlaridan foydalangan mijozlarning “internet-protokol manzili” (IP manzili) yoki “Media kirish nazorati manzili” (MAC manzili) yoki ushbu xizmat turi biriktirilgan telefon raqamlari, elektron pochta manzillari va boshqa maʼlumotlar;
depozit (omonat) sertifikatlari egalari hisoblangan shaxslar haqidagi maʼlumotlar;
tashkilotlarga tegishli boʻlgan videokuzatuv kameralari yozuvlari va boshqa maʼlumotlar.
19. Maxsus vakolatli davlat organining soʻrovlari elektron yoki qogʻoz shaklida yuboriladi.
Elektron soʻrovlar raqamli imzo bilan tasdiqlanadi, qogʻoz shaklidagi soʻrovlar esa, maxsus vakolatli davlat organining rasmiy blankida rasmiylashtiriladi, uning rahbari yoki rahbar oʻrinbosari tomonidan imzolanadi hamda tashkilotlarga elektron aloqa kanallari, shaxsan yoki maxsus moʻljallangan pochta aloqasi orqali yuboriladi.
20. Tashkilotlar maxsus vakolatli davlat organiga soʻralayotgan maʼlumotlarni tasdiqlangan holda soʻrovni olgan kundan soʻng uch ish kuni ichida elektron shaklda elektron aloqa kanallari, shaxsan yoki maxsus moʻljallangan pochta aloqasi orqali yuboradilar.
Soʻralayotgan maʼlumotlarning hajmi, xususiyati va mazmunini inobatga olgan holda, ularni taqdim etish boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi tomonidan boshqa muddat belgilanishi mumkin.
5-bob. Maxsus vakolatli davlat organi tomonidan maʼlumotlarni boshqa manbalardan olish
21. Maxsus vakolatli davlat organi zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish maqsadida davlat organlari va tashkilotlar, shu jumladan, tegishli nodavlat notijorat tashkilotlaridan (soʻraladigan tomon) ularda mavjud boʻlgan maʼlumotlarni va hujjatlarning belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxalarini soʻrov asosida bepul olish huquqiga ega.
22. Soʻraladigan tomon maxsus vakolatli davlat organiga soʻralayotgan maʼlumotlarni yoki hujjatlarni soʻrovni olgan kundan soʻng uch ish kuni ichida yoki soʻrovda koʻrsatilgan muddatda taqdim etishi yoxud ularni taqdim etishga toʻsqinlik qiluvchi sabablar haqida maxsus vakolatli davlat organiga xabar qilishi lozim.
23. Soʻraladigan tomon soʻrovda koʻrsatilgan shaxslar va boshqa shaxslarni soʻrov haqida, shuningdek, soʻrov yuzasidan taqdim etilgan maʼlumotlarning mazmuni toʻgʻrisida xabardor qilishi taqiqlanadi.
6-bob. Shubhali operatsiyalar toʻgʻrisidagi xabarlarni koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha xabar berish (qayta aloqa)
24. Maxsus vakolatli davlat organi yuborilgan shubhali operatsiyalar yuzasidan xabarlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha muntazam ravishda tashkilotlarni hamda ularni nazorat qiluvchi organlarni xabardor qiladi.
25. Xabardor qilish tashkilotlar hamda ularni nazorat qiluvchi organlar tomonidan legallashtirishga qarshi kurashish borasida amalga oshirilayotgan ishlarning sifatini va samaradorligini oshirish maqsadida oʻtkaziladi.
26. Xabardor qilish qoida tariqasida quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
axborot xati;
tipologik tadqiqot hisoboti;
tahliliy maʼlumotnoma;
taqdimnoma;
tematik maʼruza, seminarlar va maʼrifiy tadbirlar;
metodik tavsiyalar.
7-bob. Yakuniy qoidalar
27. Maxsus vakolatli davlat organi legallashtirishga qarshi kurashish maqsadida ushbu Nizomga muvofiq unga taqdim etilgan xabarlar boʻyicha shaxslar va operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarning elektron axborot bazasini yuritadi.
28. Maʼlumotlarni saqlash tartibi va muddatlari maxsus vakolatli davlat organi tomonidan belgilanadi.
29. Davlat sirlarini tashkil etuvchi maʼlumotlarni taqdim etish davlat sirlari toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
30. Ushbu Nizom doirasida olingan va yuborilgan maʼlumotlarni yuritish, saqlash va foydalanishda ularning maxfiyligini taʼminlash talablariga qatʼiy rioya qilinishi shart.
31. Maʼlumotlarni maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etish jarayonida kelib chiqadigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan hal etiladi.
32. Mazkur Nizomning talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Shubhali operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarni maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni aniqlash. Faoliyati davomida doimiy ravishda 2-bosqich Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar 1. Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalar toʻgʻrisidagi xabarni avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot orqali elektron hujjat koʻrinishida shakllantirish. 2. Xabarni maxsus vakolatli davlat organiga maʼlumotlarni uzatishning elektron tizimlari orqali yoki ruxsat berilmagan foydalanishdan himoyalangan maxsus elektron pochta manzili yoxud shaxsiy kabinet yordamida yuborish. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) Xabar toʻliq boʻlmagan yoki notoʻgʻri shakllantirilgan holda taqdim etilgan taqdirda, aniq kamchiliklarni koʻrsatgan holda qayta taqdim etish belgisi bilan uni qaytarish. Xabar qabul qilingan kunda 4-bosqich Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar Koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, maxsus vakolatli davlat organiga xabarni yuborish. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) 1. Xabar yuboruvchisini identifikatsiyalash va xabar mazmunining bir xilligi (oʻzgarmasligi) ustidan nazoratni amalga oshirish. 2. Maʼlumotlarni tahlil qilish, oʻrganish va aniqlangan qonun buzilishi holatlari boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrish. Doimiy ravishda
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
NAMUNA
Notarial idoralar tomonidan shubhali operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarni maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Notarial idora Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qaratilgan shartnomani aniqlash. Faoliyati davomida doimiy ravishda 2-bosqich Notarial idora 1. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qaratilgan shartnoma toʻgʻrisidagi xabarni avtomatlashtirilgan dasturiy mahsulot orqali elektron hujjat koʻrinishida shakllantirish. 2. Xabarni maxsus vakolatli davlat organiga maʼlumotlarni uzatishning elektron tizimlari orqali yoki ruxsat berilmagan foydalanishdan himoyalangan maxsus elektron pochta manzili yoxud shaxsiy kabinet yordamida yuborish. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) Xabar toʻliq boʻlmagan yoki notoʻgʻri shakllantirilgan holda taqdim etilgan taqdirda, aniq kamchiliklarni koʻrsatgan holda qayta taqdim etish belgisi bilan uni qaytarish. Xabar qabul qilingan kunda 4-bosqich Notarial idora Koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, maxsus vakolatli davlat organiga xabarni yuborish. 1 ish kuni ichida 5-bosqich Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) 1. Xabar yuboruvchi notarial idorani identifikatsiyalash va xabar mazmunining bir xilligi (oʻzgarmasligi) ustidan nazoratni amalga oshirish. 2. Maʼlumotlarni tahlil qilish, oʻrganish va aniqlangan qonun buzilishi holatlari boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrish. Doimiy ravishda
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 2-ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga (keyingi oʻrinlarda — legallashtirish) qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish, shuningdek, xalqaro soʻrovlarni tayyorlash, joʻnatish va ijro etish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
maxsus vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti;
operatsiyalar — legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mulk bilan bogʻliq operatsiyalar;
predikat jinoyat — Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksida nazarda tutilgan, sodir etilishi natijasida noqonuniy daromad orttirishga qaratilgan har qanday jinoyat;
oʻzarolik prinsipi — xalqaro munosabatlarning umumeʼtirof etilgan prinsipi boʻlib, unga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlarining xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan oʻzaro manfaatli, teng asosda hamda har bir tomonning xalqaro hamkorlikni amalga oshirish toʻgʻrisidagi yozma majburiyatiga asoslangan hamkorligi yoʻlga qoʻyiladi;
xalqaro soʻrov — Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari yoki xorijiy davlatlar vakolatli organlarining legallashtirishga va predikat jinoyatlarga qarshi kurashish sohasida muayyan harakatlarni amalga oshirish (maʼlumotlar, hujjatlar almashinuvi, protsessual harakatlarni bajarish va h.k.) toʻgʻrisidagi soʻrovi;
xalqaro hamkorlik — Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari bilan xalqaro tashkilotlar va xorijiy davlatlar vakolatli organlari oʻrtasida legallashtirishga va predikat jinoyatlarga qarshi kurashish sohasida muayyan harakatlarni amalga oshirish (maʼlumotlar, hujjatlar almashinuvi, protsessual harakatlarni bajarish va h.k.) masalalari yuzasidan hamkorlik;
xorijiy davlat moliyaviy razvedka boʻlinmasi — xorijiy davlatning qonunchilik hujjatlariga muvofiq legallashtirishga qarshi kurashish borasida moliyaviy monitoringni amalga oshiruvchi va boshqa chora-tadbirlarni koʻruvchi vakolatli davlat organi.
3. Xalqaro hamkorlik Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari hamda legallashtirishga va predikat jinoyatlarga qarshi kurashish sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga (keyingi oʻrinlarda — Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari) muvofiq amalga oshiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlar bilan xalqaro shartnomalari mavjud boʻlmagan taqdirda, xalqaro hamkorlik oʻzarolik prinsipi asosida amalga oshiriladi.
Bunda, Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organi tomonidan xorijiy davlat vakolatli organiga oʻzarolik prinsipi asosida yuboriladigan xalqaro soʻrovlarda kelgusida xorijiy davlat vakolatli organi tomonidan yuboriladigan soʻrovlarning koʻrib chiqilishi kafolatlanishi lozim.
Xorijiy davlatlar vakolatli organlarining oʻzarolik prinsipi asosida yuborgan xalqaro soʻrovlari, agar ularda Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari tomonidan kelgusida yuboriladigan soʻrovlarning koʻrib chiqilishini kafolatlovchi talablar boʻlgan taqdirdagina Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari tomonidan koʻrib chiqiladi.
5. Xalqaro hamkorlik Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari yoki xorijiy davlatlar vakolatli organlarining xalqaro soʻrovlariga yoki oʻz tashabbuslariga koʻra amalga oshiriladi.
Xalqaro hamkorlik ushbu Nizomning 1-1a-ilovalaridagi sxemalarga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Quyidagilar xalqaro hamkorlikni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi);
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi va Bosh prokuraturaning tergov boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari);
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Adliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi, Markaziy banki (keyingi oʻrinlarda — nazorat qiluvchi organlar).
2-bob. Maxsus vakolatli davlat organining xalqaro hamkorligi
7. Maxsus vakolatli davlat organi xorijiy davlatlarning vakolatli organlari, moliyaviy razvedka boʻlinmalari hamda xalqaro tashkilotlar bilan quyidagi yoʻnalishlarda xalqaro hamkorlikni amalga oshiradi:
maxsus vakolatli davlat organida mavjud va olinishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni almashish;
oʻz tashabbusi yoki xalqaro soʻrovga asosan xorijiy davlatlar moliyaviy razvedka boʻlinmalariga legallashtirish amalga oshirilishini tasdiqlovchi yetarli asoslar (gumonlar) mavjud boʻlgan taqdirda, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlaridan olingan maʼlumotlar asosida maʼlumotlarni yuborish;
legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq xalqaro soʻrovlar asosida operatsiyalarni toʻxtatib turishga koʻrsatma berish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xalqaro tashkilotlarning legallashtirishga qarshi kurashish masalalariga doir faoliyatida ishtirok etish;
legallashtirish holatlarini aniqlash va ular boʻyicha moliyaviy tergov oʻtkazishda, shuningdek, ushbu jinoyatlarga aloqador boʻlgan operatsiyalarni, jismoniy yoki yuridik shaxslarni hamda pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkning benefitsiar mulkdorlarini aniqlashda koʻmaklashish.
Maxsus vakolatli davlat organining xorijiy davlatlarning moliyaviy razvedka boʻlinmalari bilan xalqaro hamkorligi “Egmont” moliyaviy razvedka boʻlinmalari guruhining ustav hujjatlariga muvofiq ham amalga oshiriladi.
3-bob. Nazorat qiluvchi organlarning xalqaro hamkorligi
8. Nazorat qiluvchi organlar xorijiy davlatlarning tegishli nazorat qiluvchi organlari hamda xalqaro tashkilotlar bilan quyidagi yoʻnalishlarda xalqaro hamkorlikni amalga oshiradilar:
nazorat qiluvchi organlarda mavjud boʻlgan yoki vakolat doirasida olish mumkin boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni almashish;
moliyaviy muassasalar va notijorat tashkilotlar faoliyatini nazorat qilish hamda tartibga solish sohasida oʻzaro tajriba va maʼlumotlar almashish, shuningdek, xalqaro soʻrovga asosan moliyaviy muassasalar va notijorat tashkilotlar faoliyatini qonunchilikda belgilangan tartibda tekshirish;
qonunchilikda belgilangan tartibda xalqaro tashkilotlarning legallashtirishga qarshi kurashish masalalarga doir faoliyatida ishtirok etish.
Nazorat qiluvchi organlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa yoʻnalishlar boʻyicha ham xalqaro hamkorlikni amalga oshirishlari mumkin.
9. Nazorat qiluvchi organlarning xorijiy davlatlarning nazorat qiluvchi organlari bilan xalqaro hamkorligi quyidagi maʼlumotlarni almashish yoʻli bilan amalga oshiriladi:
legallashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablarini bajarish bilan bogʻliq nazorat (tekshiruv) faoliyati sohasidagi maʼlumotlar;
operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar toʻgʻrisida nazorat qiluvchi organlarda mavjud boʻlgan maʼlumotlar (faoliyati, boshqaruv tuzilmasi, benefitsiar mulkdori va h.k.);
legallashtirishga qarshi kurashish sohasida operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlarning ichki nazorat dasturlari va jarayonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
nazorat (tekshiruv) faoliyati sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar haqidagi maʼlumotlar;
mijozlarni tekshirish natijalari, bank va boshqa hisobvaraqlari yoki amaliy ish munosabatlari va operatsiyalari (bitimlari) haqidagi maʼlumotlar.
4-bob. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlarining xalqaro hamkorligi
10. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari oʻz vakolatlari doirasida quyidagi yoʻnalishlarda xalqaro hamkorlikni amalga oshiradilar:
huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlarida mavjud boʻlgan yoki olinishi mumkin boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlarni almashish;
oʻz tashabbuslari yoki xalqaro soʻrovga asosan, xorijiy davlatlar vakolatli organlariga legallashtirish holatlarining sodir etilishini tasdiqlovchi yetarli asoslar (gumonlar) mavjud boʻlgan taqdirda, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlaridan olingan maʼlumotlarni yuborish;
legallashtirish holatlarini hamda predikat jinoyatlarni aniqlash va tergov qilishda, shuningdek, ushbu jinoyatlarga aloqador jismoniy yoki yuridik shaxslarni va benefitsiar mulkdorlarni aniqlashda koʻmaklashish;
qonunchilikda belgilangan tartibda xalqaro tashkilotlarning legallashtirishga qarshi kurashish masalalarga doir faoliyatida ishtirok etish.
Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari qonunchilik hujjatlari doirasida boshqa yoʻnalishlar boʻyicha ham xalqaro hamkorlikni amalga oshiradilar.
5-bob. Xalqaro hamkorlikning boshqa yoʻnalishlari
11. Quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha xalqaro hamkorlik:
xorijiy davlat sudi hukmining, qarorining Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan jinoyat sodir etish natijasida olingan mol-mulkni musodara qilishga oid qismini tan olish va ijro etish yuzasidan — protsessual qonun hujjatlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan;
sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish yuzasidan — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 30-maydagi PQ-3016-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi (keyingi oʻrinlarda — Majburiy ijro byurosi) tomonidan;
nodavlat notijorat tashkilotlari va benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni almashish yuzasidan — oʻz vakolatlari doirasida huquqni muhofaza qiluvchi va (yoki) tergov organlari, maxsus vakolatli davlat organi hamda nazorat qiluvchi davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
6-bob. Oʻzaro huquqiy yordam masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik
12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi, Bosh prokuraturasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi, maxsus vakolatli davlat organi va Bosh prokuratura Majburiy ijro byurosi xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan tezkor-qidiruv faoliyati, tergov, sud muhokamasi va sud hujjatlarini ijro etish doirasida oʻzaro maʼlumotlar almashish borasida hamda ushbu Nizomda belgilangan boshqa masalalar boʻyicha xalqaro hamkorlikni amalga oshiradilar.
13. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari legallashtirish holatlarini va predikat jinoyatlarni hamkorlikda tergov qilish maqsadida xorijiy davlatlarning huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari bilan birgalikda tergov guruhlarini tuzishlari mumkin.
14. Maʼlumotlarni toʻplash, tergov, sud muhokamasi va sud hujjatlarini ijro etish bosqichida, shu jumladan, legallashtirish va predikat jinoyatlarga qarshi kurashish borasida oʻzaro huquqiy yordam koʻrsatish Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunchilik hujjatlariga muvofiq yoki oʻzarolik prinsipi asosida amalga oshiriladi.
15. Prokuror yoki sud sanksiyasi talab qilinadigan protsessual harakatlar va (yoki) tezkor-qidiruv tadbirlarini oʻtkazish haqidagi topshiriqlar ijrosi boʻyicha oʻzaro huquqiy yordam koʻrsatish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
16. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari oʻz vakolatlari doirasida xorijiy davlatlar vakolatli organlaridan jinoyat sodir etish natijasida olingan pul mablagʻlari va boshqa mol-mulkni musodara qilish maqsadida ularni qidirib topish va xatlash borasidagi oʻzaro huquqiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi soʻrovlarini Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijro etadilar.
17. Xorijiy davlatlar vakolatli organlaridan kelib tushgan xorijiy davlat sudi hukmining, qarorining Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan jinoyat sodir etish natijasida olingan mol-mulkni musodara qilishga oid qismini tan olish va ijro etish borasidagi soʻrovlari qonunchilik hujjatlariga asosan ijro etiladi.
18. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasi sudi tomonidan chiqarilgan xorijiy davlat sudi hukmining, qarorining Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan jinoyat sodir etish natijasida olingan mol-mulkni musodara qilishga oid qismini tan olish va ijro etish haqidagi qarori asosida musodara qilingan mol-mulkni qaytarish masalasini koʻrib chiqadi.
19. Xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish, xatlash, musodara qilish va qaytarish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash borasida boshqacha tarzda kelishilmagan boʻlsa, huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari bunday tadbirlarni amalga oshirish uchun ketgan xarajatlarni qaytarilayotgan mol-mulk hisobidan qoplashlari mumkin.
20. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari qonunchilik hujjatlari va xalqaro shartnomalarga muvofiq xorijiy davlat vakolatli organlari bilan musodara qilingan mol-mulkni yoki ushbu mol-mulkni realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarni boʻlish borasida shartnoma (bitim) tuzishlari yoki har bir ish boʻyicha alohida kelishishlari mumkin.
7-bob. Jinoyat sodir etish natijasida olingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqilgan mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik
21. Jinoyat sodir etish natijasida olingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqilgan mol-mulkni qidirib topish va xatlash huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari tomonidan qonunchilik hujjatlari hamda Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq yoki oʻzarolik prinsipi asosida amalga oshiriladi.
22. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari belgilangan tartibda xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan xorijiy aloqa operatorlari orqali yoki aktivlarni qaytarish boʻyicha bogʻlovchi shaxslar tarmoqlaridan foydalangan holda musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish va xatlash masalalari boʻyicha maʼlumotlar almashish borasida ishlarni amalga oshiradilar.
Maʼlumotlar almashish maslahatlashuvlar oʻtkazish, yozishmalar, telefon, faksimil, video va boshqa aloqa vositalaridan foydalangan holda muzokaralar olib borish yoki shaxsan uchrashuvlar oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
23. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxsni tayinlaydilar.
24. Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish va xatlash maqsadida maxsus vakolatli davlat organi bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshiradilar.
Maxsus vakolatli davlat organi musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish masalalari boʻyicha hamkorlik uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxsni tayinlaydi.
25. Maxsus vakolatli davlat organi xorijiy davlatlar vakolatli organlariga musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish haqidagi xalqaro soʻrovlarni xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan kelishilgan holda yoki Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari boʻyicha belgilanadigan aloqaning himoyalangan elektron kanallari orqali yoxud “Egmont” moliyaviy razvedka boʻlinmalari guruhining aloqa kanallari orqali yuboradi.
Maxsus vakolatli davlat organi xorijiy davlat vakolatli organining musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish haqidagi soʻrovni qanoatlantirish toʻgʻrisidagi javobini olgan taqdirda, bu haqida huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlarini darhol xabardor qiladi.
Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari qanoatlantirish toʻgʻrisidagi xabarni olgandan soʻng qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tergov harakatlarini (mol-mulkni xatlash va boshqa holatlar yuzasidan) oʻtkazish haqida xalqaro soʻrovni tayyorlaydi va yuboradi.
26. Mol-mulkni qidirib topish va xatlash masalalari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari hamda maxsus vakolatli davlat organi xodimlaridan iborat idoralararo ishchi guruh tuzilishi mumkin.
27. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan qaytarilishi lozim boʻlgan hamda qaytarilgan mol-mulk hisobining elektron bazasi yuritiladi.
8-bob. Xalqaro soʻrovlarni tayyorlash, yuborish, ijro etish va roʻyxatga olish tartibi
28. Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari tomonidan xalqaro soʻrovlar, agarda Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomasida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, xorijiy davlat vakolatli organi bilan kelishilgan tilda rasmiylashtiriladi.
29. Xalqaro soʻrovda quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yuborayotgan organning nomi va pochta manzili;
soʻrov qabul qilayotgan organning nomi va pochta manzili;
soʻrov asosi va predmeti;
ish holatining yoki maʼlum boʻlgan maʼlumotlarning qisqacha yoxud toʻliq mazmuni, jinoyat tavsifi;
zaruratga koʻra Oʻzbekiston Respublikasining tegishli normativ-huquqiy hujjatlarining matni;
aniqlanishi lozim boʻlgan holatlar, shuningdek, soʻralayotgan hujjatlar roʻyxati;
maʼlumotdan foydalanish maqsadi;
maxfiylikka rioya etilishi hamda olingan maʼlumotlardan foydalanish boʻyicha cheklovlar haqidagi maʼlumot;
zaruratga koʻra soʻrovning darhol ijro etilishi sabablari;
zarurat boʻlganda va imkoni boricha:
jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, sharifi, tugʻilgan yili, tugʻilgan joyi, fuqaroligi, yashash joyi manzili, turar joyi, shaxsini tasdiqlovchi hujjatining rekvizitlari haqidagi maʼlumotlar;
yuridik shaxsning toʻliq nomi, davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami, pochta manzili va joylashgan joyi, mansabdor shaxslari haqidagi maʼlumotlar;
soʻrov obyekti boʻlgan pul mablagʻlari va boshqa mol-mulk haqida maʼlumotlar (ularning joylashgan joyi, kimga tegishliligi, jinoyatga aloqasi va h.k.).
Soʻrovda ishning oʻz vaqtida va toʻgʻri koʻrib chiqilishini taʼminlash maqsadida, soʻrov yuborayotgan organning telefon, faks raqamlari, elektron pochta manzili koʻrsatilishi mumkin.
30. Mol-mulkni xatlash toʻgʻrisidagi soʻrovda quyidagi qoʻshimcha maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim:
mol-mulkni xatlash uchun asos boʻluvchi maʼlumotlar;
xatlanishi lozim boʻlgan mol-mulkning turi va qiymati;
mol-mulkni jinoyatga aloqasi;
jinoyatning tavsifi;
mol-mulkni xatlash muddati.
31. Mol-mulkni musodara qilish haqidagi sudning hukmini ijro etish toʻgʻrisidagi soʻrovda quyidagi qoʻshimcha maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim.
mol-mulkni musodara qilish haqida hukm chiqargan sud toʻgʻrisida maʼlumot;
mol-mulkni musodara qilish haqidagi sud hukmining qaysi qismi ijro etilishi lozimligi haqida maʼlumot;
xorijiy davlat hududida boʻlgan musodara qilinadigan mol-mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (mol-mulk oʻrniga boshqa narsa yoki pul mablagʻlarining musodara qilinishini taʼminlash maqsadida mol-mulk ekvivalentiga teng summa);
mol-mulk mulkdori haqidagi maʼlumotlar, shu jumladan uning tugʻilgan sanasi va joyi, fuqaroligi, mashgʻuloti turi, yashash joyi yoki turgan joyi haqidagi maʼlumotlar, uning protsessual maqomi, yuridik shaxslar uchun esa ularning nomi, pochta manzili va joylashgan joyi;
musodara qilinishi lozim boʻlgan mol-mulk xorijiy davlat hududida joylashganligini tasdiqlovchi hujjat;
musodara qilinishi lozim boʻlgan mol-mulkning kelib chiqishi noqonuniyligini, uning xorijiy davlatga, xorijiy davlat fuqarosiga yoki yuridik shaxsga tegishliligini tasdiqlovchi dalillar, shuningdek, musodara qilish uchun asos sifatida zararning mavjudligi yoki mol-mulkni qaytarish zarurligini tasdiqlovchi boshqa dalillar;
sodir etilgan jinoyatning aniq tafsiloti, Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining tegishli moddasi, shuningdek, mazkur jinoyat tufayli yetkazilgan zararning miqdori haqida maʼlumot;
Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarilishi lozim boʻlgan mol-mulk turi yoki pul mablagʻining hajmi.
Soʻrovda xorijiy davlat vakolatli organining talablariga muvofiq boshqa maʼlumotlar ham koʻrsatilishi mumkin.
32. Soʻrov Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va (yoki) qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq yuboriladi.
33. Xorijiy davlat vakolatli organlaridan kelib tushgan xalqaro soʻrovlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi ularni ijro etish va ijro etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish tartibini (ustuvorligini, ijro muddatini va h.k.) belgilaydi.
34. Bir nechta xorijiy davlatlar vakolatli organlari tomonidan yuborilgan soʻrovlarni ijro etish jarayonida ularda koʻrsatilgan masalalar bitta holat yuzasidan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi birinchi navbatda ijro etilishi lozim boʻlgan soʻrovni mustaqil belgilaydi. Bunda, zaruratga koʻra xorijiy davlat vakolatli organi bilan dastlabki maslahatlashuv oʻtkazilishi mumkin.
35. Kelib tushgan soʻrovni ijro etish uchun maʼlumotlar yetarli boʻlmagan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi taqdim etish muddatini belgilagan holda qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olishi mumkin.
36. Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi soʻrovni ijro etish boʻyicha koʻrilgan choralar va ularning natijalari toʻgʻrisida, shuningdek, soʻrovning (uning qismining) sabablarini koʻrsatgan holda ijro etish shartlari, uni ijro etishni rad etish yoki kechiktirish haqida soʻrovni yuborgan xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qiladi.
37. Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari soʻrovni quyidagi asoslarga koʻra ijro etishni rad etishlari mumkin:
xalqaro huquqning umum eʼtirof etilgan prinsiplari va normalariga, Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga , Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlsa;
Oʻzbekiston Respublikasi suvereniteti yoki xavfsizligiga zarar yetkazishi mumkin boʻlsa;
soʻrovda koʻrsatilgan holatlar legallashtirish va predikat jinoyatlarga aloqador boʻlmasa;
tergov va sud ishlarini yuritish jarayonlariga taʼsir koʻrsatsa;
Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari vakolatiga taalluqli boʻlmasa;
taqdim etiladigan maʼlumotlarning himoyasini taʼminlash yozma ravishda kafolatlanmasa.
Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi soʻrovni ijro etishni rad etish haqida asoslarini koʻrsatgan holda xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qiladi.
38. Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari:
xorijiy davlat vakolatli organi bilan kelishilgan holda soʻrov ijrosini kechiktirishi yoki qisman ijro etishi mumkin;
tijorat, bank, soliq yoki boshqa moliyaviy sirlarni vaj qilgan holda maʼlumotlarni taqdim etishni yoki soʻrovni ijro etishni rad qilishga haqli emas, qonunchilikda belgilangan holatlar bundan mustasno;
Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi xorijiy davlat vakolatli organining huquqiy maqomini vaj qilgan holda soʻrovni ijro etishni rad qilishga haqli emas;
soʻrovning oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishini taʼminlash maqsadida soʻralayotgan maʼlumotlarni taqdim etish uchun barcha imkoniyatlarini ishga solishi shart;
soʻrov boʻyicha olingan maʼlumotdan foydalanish tartibi va natijasi haqida xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qilishi lozim;
belgilangan tartibda soʻrovlar va undagi mavjud axborotlarning, shuningdek, taqdim etilayotgan maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi shart;
agar maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashning imkoni boʻlmasa, bu haqida soʻrov yuborgan xorijiy davlat vakolatli organini darhol xabardor qilishi lozim.
39. Xorijiy davlatlar vakolatli organlariga maʼlumotlarni yuborishda oldindan berilgan roziliksiz yoki soʻrovda koʻrsatilmagan maqsadlarda foydalanish shartlari koʻrsatiladi, Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi tomonidan bunday maʼlumotlarni oshkor etish yoki taqdim etish haqida oldindan ruxsat berilgan yoxud yuridik majburiyat boʻlgan holatlar bundan mustasno.
40. Xalqaro hamkorlik doirasida olingan maʼlumotlardan faqatgina soʻrovda yoki shunday soʻrovga berilgan javobda koʻrsatilgan maqsadlarda foydalaniladi.
Bunday maʼlumotlarni davlat organlari yoki uchinchi shaxslarga taqdim etish yoxud undan maʼmuriy va jinoiy ishni yuritish maqsadlarida foydalanish faqatgina xorijiy davlat vakolatli organining ruxsati bilan amalga oshiriladi.
41. Soʻrovlar Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organi hamda xorijiy davlat vakolatli organi tomonidan belgilanadigan yoki Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali qabul qilinadi va yuboriladi.
9-bob. Yakuniy qoidalar
42. Yuborilgan va olingan soʻrovlar hamda ularga berilgan javoblarning hisobi Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari tomonidan yuritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli davlat organlari oʻz vakolatlari doirasida xorijiy davlatlar vakolatli organlari tomonidan soʻrovlarga berilgan javoblarning sifatini monitoring qilib boradilar.
Maxsus vakolatli davlat organining soʻroviga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari xalqaro hamkorlik haqidagi maʼlumotlarni taqdim etadilar.
43. Ushbu Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari tomonidan xalqaro soʻrovlar yuborish 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari 1. Xalqaro soʻrovni rasmiylashtirish. 2. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali xalqaro soʻrovni xorijiy davlat vakolatli organlariga yuborish. Faoliyati davomida zaruratga koʻra 2-bosqich Xorijiy davlat vakolatli organlari 1. Xalqaro soʻrovga javobni oʻz qonunchiligida yoki xalqaro shartnomada belgilangan tartibda shakllantirish. 2. Xalqaro soʻrovga javobni Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlariga xalqaro shartnomalarda koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali yuborish. Xorijiy davlat vakolatli organlari qonunchiligida yoki xalqaro shartnomada belgilangan muddatda II. Xorijiy davlat vakolatli organlaridan kelib tushgan soʻrovlarni ijro etish 1-bosqich Xorijiy davlat vakolatli organlari 1. Xalqaro soʻrovni rasmiylashtirish. 2. Xalqaro shartnomalarda koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali xalqaro soʻrovni Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlariga yuborish. Xorijiy davlat vakolatli organlari qonunchiligida yoki xalqaro shartnomada belgilangan muddatda 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari 1. Xalqaro soʻrovni qabul qilish. 3. Xorijiy davlat vakolatli organi bilan dastlabki maslahatlashuv oʻtkazish. 4. Kelib tushgan xalqaro soʻrovni ijro etish uchun yetarli maʼlumot boʻlmaganda, taqdim etish muddatini belgilagan holda qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olish. Zaruratga koʻra 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi vakolatli davlat organlari 1. Xalqaro soʻrovni ijro etish natijalari toʻgʻrisida xorijiy davlat vakolatli organini xabardor qilish. 1. Xalqaro soʻrovda koʻrsatilgan muddatlarda 2. Yuborilgan va olingan soʻrovlar hamda ularga berilgan javoblarning hisobini yuritish. 2. Doimiy ravishda III. Oʻzaro huquqiy yordam masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik 1-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari Xorijiy davlatlarning huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari bilan birgalikda tergov guruhlarini tuzishlari mumkin. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi sudi tomonidan chiqarilgan xorijiy davlat sudi hukmi (qarori)ning Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan jinoyat sodir etish natijasida olingan mol-mulkni musodara qilishga oid qismini tan olish va ijro etish haqidagi qarori asosida musodara qilingan mol-mulkni qaytarish masalasini koʻrib chiqish. Qaror kelib tushgandan soʻng ish holatidan kelib chiqib 3-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari 1. Xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan musodara qilinadigan mulkni topish, musodara qilish va qaytarish xarajatlarini qoplash boʻyicha kelishuv boʻlmasa, ushbu xarajatlarni qaytarilayotgan mol-mulk hisobidan qoplash. 1. Qaror kelib tushgandan soʻng ish holatidan kelib chiqib 2. Xorijiy davlat vakolatli organlari bilan musodara qilingan mol-mulkni yoki uni realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarni boʻlish borasida shartnoma (bitim) tuzish yoki har bir ish boʻyicha alohida kelishish. 2. Zaruratga koʻra IV. Jinoyat sodir etish natijasida olingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqilgan mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik 1-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari 1. Mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxsni tayinlash. 2. Musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish va xatlash maqsadida maxsus vakolatli davlat organi bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) 1. Xorijiy davlatlar vakolatli organlariga musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish haqidagi xalqaro soʻrovlarni xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan kelishilgan holda aloqaning himoyalangan elektron kanallari orqali yoxud “Egmont” moliyaviy razvedka boʻlinmalari guruhining aloqa kanallari orqali yuborish. 1. Xorijiy davlatlar vakolatli organlari bilan kelishilgandan soʻng 2. Xalqaro soʻrovni qanoatlantirish toʻgʻrisidagi javobni olingan taqdirda, bu haqda huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlarini darhol xabardor qilish. 2. Javob olingandan soʻng darhol 3-bosqich Huquqni muhofaza qiluvchi va tergov organlari 1. Xabarni olgandan soʻng qonunchilikda belgilangan tartibda tergov oʻtkazish haqida xalqaro soʻrovni tayyorlash va yuborish. Xabar olingandan soʻng ish holatidan kelib chiqib
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
NAMUNA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi oʻrtasida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan xalqaro soʻrovlar yuborish 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xalqaro soʻrovni rasmiylashtirish. 2. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali xalqaro soʻrovni Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligiga yuborish. Faoliyati davomida zaruratga koʻra 2-bosqich Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xalqaro soʻrovga javobni belgilangan tartibda shakllantirish. 2. Xalqaro soʻrovga javobni Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali yuborish. Xorijiy davlat vakolatli organlari qonunchiligida yoki xalqaro shartnomada belgilangan muddatda II. Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligidan kelib tushgan soʻrovlarni ijro etish 3-bosqich Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xalqaro soʻrovni rasmiylashtirish. 2. Xalqaro shartnomalarda koʻrsatilgan himoyalangan elektron aloqa kanallari orqali soʻrovni Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga yuborish. Xorijiy davlat vakolatli organlari qonunchiligida yoki xalqaro shartnomada belgilangan muddatda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xalqaro soʻrovni qabul qilish. 3. Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi bilan dastlabki maslahatlashuv oʻtkazish. 4. Kelib tushgan xalqaro soʻrovni ijro etish uchun yetarli maʼlumot boʻlmaganda, taqdim etish muddatini belgilagan holda qoʻshimcha maʼlumotlarni soʻrab olish. Zaruratga koʻra 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xalqaro soʻrovni ijro etish natijalari toʻgʻrisida Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligini xabardor qilish. 1. Xalqaro soʻrovda koʻrsatilgan muddatlarda 2. Yuborilgan va olingan soʻrovlar hamda ularga berilgan javoblarning hisobini yuritish. 2. Doimiy ravishda III. Oʻzaro huquqiy yordam masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda tergov guruhlarini tuzish. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi sudi tomonidan chiqarilgan Rossiya Federatsiyasi sudi hukmi (qarori)ning Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlgan jinoyat sodir etish natijasida olingan mol-mulkni musodara qilishga oid qismini tan olish va ijro etish haqidagi qarori asosida musodara qilingan mol-mulkni qaytarish masalasini koʻrib chiqish. Qaror kelib tushgandan soʻng ish holatidan kelib chiqib 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi bilan musodara qilinadigan mol-mulkni topish, musodara qilish va qaytarish xarajatlarini qoplash boʻyicha kelishuv boʻlmasa, ushbu xarajatlarni qaytarilayotgan mol-mulk hisobidan qoplash. 1. Qaror kelib tushgandan soʻng ish holatidan kelib chiqib 2. Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligi bilan musodara qilingan mol-mulkni yoki uni realizatsiya qilishdan tushadigan mablagʻlarni boʻlish borasida shartnoma (bitim) tuzish yoki har bir ish boʻyicha alohida kelishish. 2. Zaruratga koʻra IV. Jinoyat sodir etish natijasida olingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga olib chiqilgan mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha xalqaro hamkorlik 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Mol-mulkni qaytarish masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxsni tayinlash. 2. Musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish va xatlash maqsadida maxsus vakolatli davlat organi bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshirish. Zaruratga koʻra 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (maxsus vakolatli davlat organi) 1. Rossiya Federatsiyasi vakolatli organlariga musodara qilinadigan mol-mulkni qidirib topish haqidagi xalqaro soʻrovlarni Rossiya Federatsiyasi vakolatli organlari bilan kelishilgan holda aloqaning himoyalangan elektron kanallari orqali yoxud “Egmont” moliyaviy razvedka boʻlinmalari guruhining aloqa kanallari orqali yuborish. 1. Rossiya Federatsiyasi vakolatli organlari bilan kelishilgandan soʻng 2. Xalqaro soʻrovni qanoatlantirish toʻgʻrisidagi javob olingan taqdirda, bu haqida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligini darhol xabardor qilish. 2. Javob olingandan soʻng darhol 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Xabarni olgandan soʻng qonunchilikda belgilangan tartibda tergov oʻtkazish haqida xalqaro soʻrovni tayyorlash va Rossiya Federatsiyasi Ichki ishlar vazirligiga yuborish. Xabar olingandan soʻng ish holatidan kelib chiqib
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 3-ILOVA
Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan legallashtirishga (keyingi oʻrinlarda — legallashtirish) qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizomning tekshiruv oʻtkazishga doir talablari Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan ushbu sohada oʻtkaziladigan tekshiruvlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Ushbu Nizomning Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimi hamda “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi” bilan ishlashga doir talablari tadbirkorlik subyekti boʻlmagan tashkilotlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
maxsus vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti;
monitoring — tashkilotlar tomonidan legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari ijrosi yuzasidan hisobot va axborotlarni masofadan tahlil qilishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
monitoring va nazoratni amalga oshiruvchi vakolatli organlar (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) — tegishli tashkilotlar uchun legallashtirishga qarshi kurashish borasida ichki nazorat qoidalarini ishlab chiquvchi va tasdiqlovchi organlar yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq nazorat qilish vakolati berilgan boshqa organlar va tashkilotlar;
nazorat — legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari ijrosi holatini tashkilotga chiqqan holda oʻrganishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;
operatsiyalar — legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy yoki yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mulk bilan bogʻliq operatsiyalar;
tashkilotlar — Oʻzbekiston Respublikasining “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasida nazarda tutilgan tashkilotlar.
3. Legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazorat vakolatli organlar tomonidan amalga oshiriladi.
Monitoring va nazorat tashkilotning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmagan holda amalga oshiriladi.
4. Monitoring va nazorat qonuniylik, adolatlilik, xolislik, oshkoralik, jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish prinsiplari asosida amalga oshiriladi.
5. Monitoring va nazoratni amalga oshirishning asosiy maqsadi tashkilotlar tomonidan legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini taʼminlash hisoblanadi.
Quyidagilar monitoring va nazoratning asosiy vazifalari hisoblanadi:
tashkilotlarning jinoiy faoliyatga qasddan yoki qasddan boʻlmagan holda jalb etilishiga yoʻl qoʻymaslik;
tashkilotlarning legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etish boʻyicha masʼuliyatini oshirish, shuningdek, ushbu sohada huquqbuzarliklar profilaktikasini taʼminlash;
legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzishni keltirib chiqaruvchi sabab va shart-sharoitlarni oʻz vaqtida aniqlash hamda ularni bartaraf etish choralarini koʻrish;
legallashtirishga qarshi kurashish tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqish.
6. Monitoring va nazoratni amalga oshirish ushbu Nizomning 1-1a-ilovalaridagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Monitoringni tashkil etish va oʻtkazish tartibi
7. Monitoring legallashtirishga qarshi kurashish sohasida tashkilotlar taqdim etgan hisobotlar, statistik va boshqa maʼlumotlarni vakolatli organlar tomonidan tahlil qilish va oʻrganish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Hisobot shakllari vakolatli organlar tomonidan ishlab chiqiladi va maxsus vakolatli davlat organi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.
8. Monitoringni amalga oshirishda tashkilotlarga tashrif buyurish, shuningdek, legallashtirishga qarshi kurashish sohasiga taalluqli boʻlmagan maʼlumotlarni talab qilib olish man etiladi.
9. Monitoring davomida legallashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilikni buzish alomatlari aniqlangan taqdirda, vakolatli organlar tomonidan ularni bartaraf etish choralari koʻriladi yoki monitoring natijalariga koʻra tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
3-bob. Nazoratni tashkil etish va oʻtkazish tartibi
10. Nazorat ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlari talablari asosida vakolatli organlar tomonidan mustaqil yoki maxsus vakolatli davlat organi bilan birgalikda tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida tekshiruv shaklida amalga oshiriladi.
Maxsus vakolatli davlat organining taqdimnomasi asosida tegishli vakolatli organlari tomonidan uning nazorati ostidagi tashkilotlarda tekshiruv oʻtkazilishi mumkin.
11. Tekshiruv Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor qilgan holda oʻtkaziladi, tadbirkorlik subyekti boʻlmagan tashkilotlar bundan mustasno.
12. Tekshiruv davomida legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha qonunchilik hujjatlari doirasiga kirmaydigan masalalarni oʻrganish taqiqlanadi.
13. Tekshiruv vakolatli organlar tomonidan mustaqil yoki hamkorlikda chiqarilgan tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqqa (farmoyishga) (keyingi oʻrinlarda — buyruq (farmoyish) asosan oʻtkaziladi.
Tekshiruvni oʻtkazish uchun vakolatli organlarning ikki yoki undan ortiq xodimlari jalb etilgan taqdirda, buyruq yoki farmoyishda ulardan biri tekshiruvda vazifalarni taqsimlash boʻyicha guruh rahbari etib belgilanadi.
14. Hamkorlikda oʻtkaziladigan tekshiruvlar tekshiruv boshlanishidan kamida besh kun oldin oʻzaro xabardor qilgan holda oʻtkaziladi.
15. Buyruq (farmoyish)da quyidagilar koʻrsatiladi:
tekshiruv oʻtkazadigan vakolatli organ(lar) nomi;
buyruq (farmoyish) raqami va sanasi;
tekshiruv oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi;
tekshiruv oʻtkaziladigan tashkilotning nomi, pochta manzili va faoliyat koʻrsatish joyi;
tekshiruv jarayonida oʻrganiladigan masalalar doirasi hamda tekshirilayotgan faoliyat davri;
tekshiruvni boshlash va tugash muddati.
Tekshiruvni boshlashdan oldin tekshiruv dasturi tuzilishi va unda oʻrganiladigan masalalar aks ettirilishi lozim.
16. Tekshiruv dasturiga quyidagilar kiritiladi:
masʼul shaxslarni tayinlash tartibiga rioya etilishi;
masʼul shaxsni oʻqitish va qayta tayyorlashni tashkil etish ahvoli;
tashkilot faoliyatining oʻziga xosligidan kelib chiqqan holda ichki nazoratni amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlarning ishlab chiqilganligi va ularga rioya etilishi;
ichki nazoratni va mijozlarni tekshirish choralarini joriy etish;
legallashtirish bilan bogʻliq tavakkalchilikni aniqlash, baholash va hujjatlar bilan qayd etish, shuningdek, ushbu tavakkalchilik haqida rahbariyatni oʻz vaqtida xabardor qilish va ularni kamaytirish boʻyicha choralar koʻrish holati;
masʼul shaxslarning zimmasiga ichki nazorat qoidalari va lavozim yoʻriqnomasi bilan yuklatilgan majburiyatlarning bajarilishi;
mijozlarni, shu jumladan benefitsiar mulkdorlarni identifikatsiyalash boʻyicha oʻz vaqtida va toʻliq choralar koʻrilganligi;
masʼul shaxslar tomonidan mijozlarni tekshirish, mijoz yoki operatsiyalarning tavakkalchilik darajasini aniqlash, tavakkalchiliklarni qayd etish hamda nazorat qilishning kengaytirilgan choralarini qoʻllashning tartib va talablariga rioya etilishi;
operatsiya ishtirokchilari oʻrtasida terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga (keyingi oʻrinlarda — Roʻyxat) kiritilgan shaxslarni aniqlash boʻyicha ishlar holati;
Roʻyxatga kiritilgan shaxslarning operatsiyalarini toʻxtatib turish va (yoki) pul mablagʻlarini yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish tartib va talablariga rioya etilishi;
maxsus vakolatli davlat organi tomonidan operatsiyalarni toʻxtatib turish yuzasidan yuborilgan koʻrsatmalarning oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishi;
legallashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq ishlarda maxfiylik talablariga rioya etilishi;
operatsiyalar haqidagi axborotlarni, identifikatsiyalash maʼlumotlarini, mijozlarni tekshirish materiallarini, shuningdek, legallashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlarni saqlash tartiblariga rioya etilishi;
shubhali operatsiyalar haqida xabarlarni tayyorlash talablariga hamda ularni maxsus vakolatli davlat organiga yuborish muddati va tartibiga rioya etilishi;
shubhali operatsiyalarning amalga oshirilishi yoki amalga oshirishga urinishlar, shubhali operatsiyalarni amalga oshirgan mijozlar bilan bogʻliq shaxslar (rahbarlar, taʼsischilar), shu jumladan ushbu operatsiyalarning barcha holatlari va kontragentlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasining shakllantirilishi;
maxsus vakolatli davlat organining qoʻshimcha maʼlumotlarni taqdim etish haqidagi soʻrovlarining oʻz vaqtida va toʻliq ijro etilishi;
legallashtirishga qarshi kurashishda ishtirok etuvchi tashkilotlar, shu jumladan ushbu sohadagi xorijiy davlat vakolatli organlari, xalqaro tashkilotlar bilan xalqaro hamkorlikni amalga oshirish ahvoli;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa masalalar.
17. Tekshiruvni oʻtkazish vaqtida tekshiruvga aloqador boʻlmagan shaxslarning ishtirok etishi taqiqlanadi, vakolatli organlar tomonidan jalb etilgan mutaxassislar bundan mustasno.
18. Tashkilotning mansabdor shaxsi buyruq (farmoyish)ni qabul qilishdan bosh tortishi tekshiruvni oʻtkazishga toʻsqinlik qilmaydi. Bunday holatlarda dalolatnoma tuzilib, tekshiruv hujjatlariga qoʻshib qoʻyiladi.
Tekshiruvni oʻtkazish muddati oʻttiz kundan oshmasligi lozim.
19. Tekshiruv dalolatnomasiga “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ning toʻldirilgan shakli (qogʻoz shakli toʻldirilganda — elektron shakli toʻldirilmaganligi sababi) yoki kitob taqdim etilmaganda — uning taqdim etilmaganligi toʻgʻrisida tegishli yozuv kiritiladi.
Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxs “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ni toʻldirishdan bosh tortgan taqdirda, tashkilot mansabdor shaxsi tekshiruv oʻtkazilishiga yoʻl qoʻymaslikka haqli.
20. Buyruq (farmoyish)da koʻrsatilgan sana ushbu tekshiruvni oʻtkazish muddatining boshlanishi deb hisoblanadi.
21. Vakolatli organlar barcha oʻtkazilgan tekshiruv natijalari haqida maxsus vakolatli davlat organini tekshiruv tugagan kundan soʻng uch ish kuni ichida xabardor qilishi lozim.
4-bob. Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar hamda tashkilot mansabdor shaxsining huquq va majburiyatlari
22. Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar quyidagi huquqlarga ega:
tashkilotdan tekshiruv predmetiga taalluqli maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish, ularni oʻrganish hamda nusxa olish;
tashkilotning mansabdor shaxsidan tekshiruv predmetiga taalluqli masalalar boʻyicha yozma tushuntirish berishni hamda aniqlangan qonun buzilish holatlarini bartaraf etish choralarini koʻrishni talab qilish;
tashkilot rahbariyati oldiga aybdor shaxslarni intizomiy javobgarlikka tortish masalasini qoʻyish;
aniqlangan qonun buzilish holatlari boʻyicha qonunchilikda belgilangan tartibda choralar koʻrish.
Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslarning qonuniy talablari tekshirilayotgan tashkilot mansabdor shaxslari uchun majburiy hisoblanadi.
23. Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar quyidagi majburiyatlarga ega:
tekshiruv boshlangunga qadar tashkilot mansabdor shaxsini buyruq (farmoyish) bilan tanishtirish va uning nusxasini imzo qoʻydirgan holda taqdim etish;
tashkilot mansabdor shaxsini tekshiruv maqsadi bilan tanishtirish, unga oʻz xizmat guvohnomasi va tekshiruv oʻtkazish huquqini beruvchi maxsus guvohnomasini koʻrsatish;
tekshirilayotgan tashkilotda “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi” mavjud boʻlgan hollarda, uning elektron yoki qogʻoz shaklini toʻldirish;
tekshiruvni oʻtkazish vaqtida tashkilot mansabdor shaxsiga uning huquq va majburiyatlarini, shu jumladan, tekshiruv vaqtida mutaxassislarni jalb qilishga haqli ekanligini tushuntirish;
oʻziga maʼlum boʻlgan tijorat, bank siri yoki boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash;
oʻtkazilgan tekshiruv natijalari bilan tashkilot mansabdor shaxsini tanishtirish;
tekshiruv natijalari tekshiruv tamomlangandan keyin uch kun ichida Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritilishini taʼminlash;
oʻz vakolatlari va buyruq (farmoyish)da belgilangan tekshiruv maqsadlari doirasidan chiqmaslik.
Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.
24. Tashkilot mansabdor shaxsi quyidagi huquqlarga ega:
buyruq (farmoyish) nusxasini olish, tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsning xizmat guvohnomasi va tekshiruv oʻtkazish huquqini beruvchi maxsus guvohnomasi bilan tanishish;
tekshiruv jarayonida vakil orqali yoki shaxsan ishtirok etish;
tekshiruvni oʻtkazish uchun qonuniy asoslarga ega boʻlmagan shaxslarga tekshiruvni oʻtkazishga yoʻl qoʻymaslik;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsdan “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ning elektron yoki qogʻoz shaklini toʻldirishni talab qilish, toʻldirishdan bosh tortgan taqdirda esa — oʻzining hududi va binolariga kirishiga yoʻl qoʻymaslik;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsning vakolatiga kirmaydigan yoki tekshiruv predmetiga aloqador boʻlmagan masalalar boʻyicha talablarni bajarmaslik;
tekshiruv materiallarini koʻrib chiqish jarayonida ishtirok etish, ular bilan tanishish va nusxa olish;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan shikoyat qilish.
Tashkilot mansabdor shaxsi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
25. Tashkilot mansabdor shaxsi quyidagi majburiyatlarga ega:
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsga tekshiruv bilan bogʻliq hujjatlar, shuningdek, elektron manbalarda saqlanadigan tegishli axborot bilan tanishish imkoniyatini taʼminlash;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsning tekshiruv bilan bogʻliq qonuniy talablarini bajarish hamda uning qonuniy faoliyatiga toʻsqinlik qilmaslik;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsga oʻz vazifalarini bajarishda koʻmaklashish va tekshiruv predmetiga aloqador masalalar boʻyicha yozma tushuntirishlar berish.
Tashkilot mansabdor shaxsi zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklatilishi mumkin.
5-bob. Tekshiruv natijalarini rasmiylashtirish
26. Tekshiruv natijalari boʻyicha tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxs tomonidan tekshiruv dalolatnomasi tuziladi.
Tekshiruv dalolatnomasi ikki nusxada, hamkorlikda oʻtkazilgan tekshiruvlar boʻyicha esa, uch nusxada tuziladi hamda tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslar va tashkilot mansabdor shaxsi tomonidan imzolanadi.
27. Tekshiruv dalolatnomasida quyidagilar qayd etilishi lozim:
tekshiruvni oʻtkazgan vakolatli organ(lar) nomi;
dalolatnoma tuzilgan joy va sana;
buyruq (farmoyish) raqami va sanasi;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi;
tekshirilgan tashkilotning nomi, pochta manzili va faoliyat koʻrsatish joyi;
tekshiruv oʻtkazilgan joy va sana, tekshirilgan faoliyat davri;
tekshiruv natijalari, shu jumladan aniqlangan qonun buzilish holatlari, ularning xususiyatlari hamda qonun buzilishida javobgar boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar;
tashkilotning mansabdor shaxsi dalolatnoma bilan tanishganligi (imzolaganligi), tekshiruv natijalari boʻyicha berilgan shikoyat va eʼtirozlar hamda tanishishdan yoki imzolashdan bosh tortganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
“Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ning toʻldirilgan shakli (qogʻoz shakli toʻldirilganda — elektron shakli toʻldirilmaganligi sababi) yoki kitob taqdim etilmaganda — uning taqdim etilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsning imzosi.
28. Tekshiruv dalolatnomasining bir nusxasi tekshiruv oʻtkazilgan tashkilot mansabdor shaxsiga tilxat orqali topshiriladi hamda tekshiruv natijalari haqidagi maʼlumotlar belgilangan tartibda Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritiladi.
29. Tekshiruv dalolatnomasi tashkilot mansabdor shaxsiga topshirilgan kun tekshiruv yakunlangan kun deb hisoblanadi.
30. Tekshiruvni oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlarning nusxalari, tekshiruv davomida rasmiylashtirilgan hujjatlar, mutaxassislar xulosalari, tekshiruv davomida olingan materiallar, shuningdek, tekshiruv doirasidagi harakatlarning bajarilishini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar tekshiruv dalolatnomasiga ilova qilinadi.
31. Tekshiruv natijasi boʻyicha aniqlangan qonun buzilish holatlarini bartaraf etish va qonuniy chora koʻrish tekshiruvni oʻtkazgan vakolatli organ, hamkorlikdagi tekshiruv boʻyicha esa, tekshiruv tashabbuskori tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda, tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxs aniqlangan qonun buzilish holatlari boʻyicha faqat oʻz vakolati doirasida ularni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan choralarni koʻrishi mumkin.
32. Tekshiruv davomida aniqlangan legallashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishi faktlari boʻyicha ish yuritish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
33. Vakolatli organlar ushbu Nizomga muvofiq oʻtkazilgan tekshiruvlar hamda koʻrilgan choralar hisobini yuritishlari lozim.
34. Vakolatli organlar oʻtkazilgan monitoring va nazorat natijalari haqidagi maʼlumotlarni elektron shaklda mazkur Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan jadval asosida maxsus vakolatli davlat organiga taqdim etadilar.
35. Ushbu Nizomning talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlarning faoliyati ustidan monitoring va nazoratni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vakolatli organlar 1. Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar taqdim etgan hisobotlarni, statistik va boshqa maʼlumotlarni masofaviy tarzda tahlil qilish va oʻrganish. 1. Doimiy ravishda 2. Oʻrganish davomida qonunchilikni buzish alomatlari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish yoki monitoring natijalariga koʻra tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. 2. Monitoring natijalariga koʻra 2-bosqich Vakolatli organlar 1. Tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq (farmoyish) qabul qilish. 2. Tekshiruvni Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimida roʻyxatdan oʻtkazish, tadbirkorlik subyekti boʻlmagan tashkilotlar bundan mustasno. 3. Tekshiruv dasturini ishlab chiqish. 1 kun ichida 3-bosqich Vakolatli organlarning tekshiruvni amalga oshiruvchi xodimlari 1. Tekshirilayotgan tashkilot mansabdor shaxsini buyruq bilan tanishtirish. 1. Tekshiruv boshlangan kunda 2. “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ni toʻldirish. 2. 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatda 3. Tekshiruvni amalga oshirish, tekshiruv predmetiga doir hujjatlar, materiallar va maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish. 4-bosqich Tekshirilayotgan tashkilot mansabdor shaxsi 1. Tekshiruv jarayonida vakil orqali yoki shaxsan ishtirok etish. 2. Tekshiruv materiallari bilan tanishish va nusxa olish. 3. Tekshiruvni oʻtkazishga vakolatli boʻlgan shaxsga oʻz vazifalarini bajarishda koʻmaklashish va tekshiruvga doir masalalar boʻyicha yozma tushuntirishlar berish. Tekshiruv davomida 5-bosqich Vakolatli organlarning tekshiruvni amalga oshiruvchi xodimlari 1. Tekshiruv natijalari boʻyicha dalolatnoma tuzish va nusxasini tashkilot mansabdor shaxsiga taqdim etish. 1. Tekshiruv yakunlangan kunda 2. Tekshiruv natijalari boʻyicha maxsus vakolatli davlat organini xabardor qilish hamda ularni Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritish. 2. Tekshiruv yakunlangandan soʻng uch kun ichida 3. Aniqlangan qonun buzilish holatlari boʻyicha choralar koʻrish.
Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA
NAMUNA
Auditorlik tashkilotlarining jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etishi ustidan monitoring va nazoratni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Moliya vazirligi 1. Auditorlik tashkiloti taqdim etgan hisobotlarni, statistik va boshqa maʼlumotlarni masofaviy tarzda tahlil qilish va oʻrganish. 1. Doimiy ravishda 2. Oʻrganish davomida qonunchilikni buzish alomatlari aniqlangan taqdirda, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish yoki monitoring natijalariga koʻra tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilish. 2. Monitoring natijalariga koʻra 2-bosqich Moliya vazirligi 1. Tekshiruv oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq (farmoyish) qabul qilish. 2. Tekshiruvni Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimida roʻyxatdan oʻtkazish. 3. Tekshiruv dasturini ishlab chiqish. 1 kun ichida 3-bosqich Moliya vazirligining tekshiruvni amalga oshiruvchi xodimlari 1. Auditorlik tashkilotining mansabdor shaxsini buyruq bilan tanishtirish. 1. Tekshiruv boshlangan kunda 2. “Tekshiruvlarni roʻyxatga olish kitobi”ni toʻldirish. 2. 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatda 3. Tekshiruvni amalga oshirish, tekshiruv predmetiga doir hujjatlar, materiallar va maʼlumotlarni oʻrganish va tahlil qilish. 4-bosqich Auditorlik tashkilotining mansabdor shaxsi 1. Tekshiruv jarayonida vakil orqali yoki shaxsan ishtirok etish. 2. Tekshiruv materiallari bilan tanishish va nusxa olish. 3. Moliya vazirligining vakolatli xodimiga oʻz vazifalarini bajarishda koʻmaklashish va tekshiruvga doir masalalar boʻyicha yozma tushuntirishlar berish. Tekshiruv davomida 5-bosqich Moliya vazirligining tekshiruvni amalga oshiruvchi xodimlari 1. Tekshiruv natijalari boʻyicha dalolatnoma tuzish va nusxasini auditorlik tashkiloti mansabdor shaxsiga taqdim etish. 1. Tekshiruv yakunlangan kunda 2. Tekshiruv natijalari boʻyicha maxsus vakolatli davlat organini xabardor qilish hamda ularni Tekshiruvlarni elektron roʻyxatga olish yagona tizimiga kiritish. 2. Tekshiruv yakunlangandan soʻng uch kun ichida 3. Aniqlangan qonun buzilish holatlari boʻyicha choralar koʻrish.
Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
_________________________________________________________________________ tomonidan 20_____ yilning ______ choragida (vakolatli organ nomi) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring va nazorat natijasida boʻyicha MAʼLUMOT T/r Tashkilot nomi Nazorat turi Aniqlangan qonun buzilish holatlarining qisqa mazmuni Qonun buzilish holatlarini bartaraf etish boʻyicha koʻrilgan choralar Tashkilotga nisbatan qoʻllanilgan sanksiyalar Javobgarlikka tortilgan mansabdor shaxslar soni monitoring natijalari nazorat natijalari Jami Shu jumladan maʼmuriy intizomiy 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. (vakolatli organ rahbari) 20__ yil “____” ___________
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 3-iyuldagi 339-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xizmatchilarining lavozimlari roʻyxatining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti” boʻlimida “Departament boshligʻining yordamchisi” soʻzlaridan keyin “Boshqarma boshligʻining oʻrinbosari” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Kichik tadbirkorlikni rivojlantirishni ragʻbatlantirish mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida” 1998-yil 27-maydagi 232-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 5-son, 20-modda) 1-ilovaning “Kafolatlar mazmuni” ustuni 7-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Quyidagilar belgilansin:
tadbirkorlik subyektlarining moliya-xoʻjalik faoliyatini tekshirish (taftish qilish) belgilangan tartibda faqat davlat soliq xizmati organlari, ular tomonidan tekshirish davomida soliq va valyutaga oid jinoyat alomatlari aniqlangan taqdirda esa — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurash departamenti tomonidan amalga oshiriladi;
nazorat organlarining rahbarlari va mansabdor shaxslari tadbirkorlik subyektlarini oʻz vakolatlari va nazorat sohasi doirasidan tashqari masalalar boʻyicha har qanday tekshiruvlar oʻtkazganligi uchun shaxsan javobgar, hatto jinoiy javobgar ham boʻladilar”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish departamentida yagona axborot-kompyuter tarmogʻini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2006-yil 23-iyundagi 123-son qarorining nomidagi , 1-bandi uchinchi xatboshisidagi va 2-ilovasi nomidagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 17-iyundagi 166-son qarori bilan tasdiqlangan Sotib olingan reabilitatsiya texnik vositasi yoki koʻrsatilgan xizmatlar uchun kompensatsiya toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandida :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2009-y., 7-son, 56-modda) bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
2-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
53-bandi 4-kichik bandi birinchi xatboshisidagi va uchinchi xatboshisidagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga” va “Soliq va valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 1-fevraldagi 25-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2012-y., 5-son, 48-modda) 2-bandidagi “Soliq va valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevroosiyo guruhi toʻgʻrisidagi Bitimni amalga oshirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar haqida” 2013-yil 23-yanvardagi 16-son qarorida :
a) 1-banddagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Davlat xavfsizlik xizmati, Tashqi ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Davlat statistika qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Loyiha boshqaruvi milliy agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti bilan birgalikda Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevroosiyo guruhi toʻgʻrisidagi Bitimdan kelib chiquvchi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlasinlar”;
v) 3-banddagi va 4-bandning birinchi xatboshisidagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. Vazirlar Mahkamasining “Qimmatli qogʻozlarni muomalaga kiritish kvotalari va tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2014-yil 20-avgustdagi 239-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 8-son, 90-modda) ilovasining 19-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “jinoiy faoliyatdan va terrorizmni moliyalashtirishdan olingan daromadlar legallashtirilishiga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik” soʻzlari “jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 23-iyundagi 414-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 25-son, 553-modda) bilan tasdiqlangan Terrorchilik harakati oqibatida zarar koʻrgan shaxslarni ijtimoiy reabilitatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi birinchi xatboshisidagi “Soliq, valyutaga oid jinoyatlarga va jinoiy daromadlarni legallashtirishga” soʻzlari “Iqtisodiy jinoyatlarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-oktabrdagi 856-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi haqiqiy aʼzolari (akademiklari)ni tanlov asosida saralash va tasdiqlash tartibi haqida nizomning 13-bandi oʻn ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-yanvardagi 33-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2018-y., 3-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Tovar-xom ashyo birjalarida hisob-kitob-kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalarining 25-bandi sakkizinchi xatboshisidagi “va terrorizmni moliyalashtirishga” soʻzlari “terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 334-son qarori bilan tasdiqlangan Ijtimoiy dorixona faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Ijtimoiy dorixonada dori vositalari va tibbiy buyumlarning narxlarini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan amalga oshiriladi”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha choralarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish”;
b) 11-bandda :
“v” kichik banddan yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi “e” kichik bandi bilan toʻldirilsin:
“e) jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha choralarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish sohasida:
maxsus vakolatli davlat organi bilan birga tovar-xom ashyo birjalari uchun ichki nazorat qoidalarini belgilangan tartibda ishlab chiqadi va tasdiqlaydi, shuningdek ularga rioya etilishi ustidan monitoring va nazoratni amalga oshiradi;
tovar-xom ashyo birjalari faoliyatida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirish yuzasidan ehtimol tutilgan tavakkalchiliklarni baholaydi, tahlil qiladi va oʻrganadi hamda aniqlangan tavakkalchiliklarni kamaytirishga doir choralar koʻradi;
belgilangan tartibda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikda ishtirok etadi;
Jinoiy daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha Yevrosiyo guruhi toʻgʻrisidagi Bitimdan kelib chiquvchi majburiyatlarning bajarilishini taʼminlashda ishtirok etadi;
jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilganligi aniqlangan taqdirda, qonunchilik hujjatlariga muvofiq choralar qoʻllaydi;
jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish masalalari boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi bilan oʻzaro hamkorlikni amalga oshiradi”;
v) 13-bandda :
oʻttizinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oʻttiz uchinchi — qirq ikkinchi xatboshilar tegishincha oʻttizinchi — oʻttiz toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
24. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-iyuldagi 616-son qarori bilan tasdiqlangan “Investitsiya loyihalarini amalga oshirishni nazorat va monitoring qilish” avtomatlashtirilgan axborot tizimini joriy etish va undan foydalanishni tashkil etish reglamentining 14-bandida :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin.
25. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-yanvardagi 1-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq tekshiruvlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 54-bandi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Agar kameral soliq tekshiruvi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan berilgan maʼlumotlar asosida oʻtkazilgan boʻlsa, kameral soliq tekshiruvi natijasida koʻp va juda koʻp miqdorda soliqlar va yigʻimlarni toʻlashdan boʻyin tovlash holatlari boʻyicha undirilgan soliqlar, penya va moliyaviy jarimalar summalarining 20 foizi Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hamda 20 foizi Departamentning maxsus budjetdan tashqari jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.
Bunda, sodir etilgan soliqqa oid huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish va undirilgan mablagʻlarni taqsimlash tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti bilan kelishgan holda tasdiqlanadi”.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining 2001-yil 18-maydagi 223-son qarori bilan tasdiqlangan Vaqtinchalik bir martalik ish bilan taʼminlash byuro toʻgʻrisida namunaviy nizomning 11 2 -bandi “b” va “g” kichik bandlari .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyot va soliq sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 6-iyuldagi 291-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2005-yil 6-noyabrdagi 243-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2006-yil 6-iyuldagi 130-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 7-son, 48-modda) ilovaning 4-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga va terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish toʻgʻrisida” 2009-yil 12-oktabrdagi 272-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 29-dekabrdagi 367-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va oʻqishdan chetlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi “v” kichik bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2013-yil 31-maydagi 152-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 5-son, 34-modda) ilovaning 8-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiyot va soliq sohasidagi jinoyatlarga qarshi kurashishni kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2001-yil 6-iyuldagi 291-son qaroriga oʻzgartirishlar kiritish haqida” 2013-yil 5-dekabrdagi 318-son qarori .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2016-yil 25-apreldagi 122-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2016-y., 4-son, 28-modda) 1-ilovaning 38-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2017-yil 9-iyundagi 365-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 14-noyabrdagi 914-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining faol aʼzolariga oliy taʼlim muassasalariga imtiyozli qabul qilish boʻyicha tavsiyanomalar berish tartibi toʻgʻrisida nizomning 10-bandi “g” , “d” va “e” kichik bandlari .
11. Vazirlar Mahkamasining “Fuqaroni jamgʻarib boriladigan pensiya tizimida hisobga qoʻyish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 26-martdagi 238-son qarori .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 29-maydagi 396-son qaroriga ilovaning 46-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 29-iyun,
402-son