UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

электрон техник паспорти

электрон техник паспорти

электрон техник паспорти

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш, республикадаги мавжуд ҳамда янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформаси (кейинги ўринларда — платформа) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, платформани доимий янгилаб бориш ва уни юритиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

3. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар 2021 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага киритилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига 2021 йил 1 июлдан бошлаб янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага доимий киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юклансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этсин.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантиришга;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ҳамда техник ҳолатини баҳолашга, шунингдек, платформани юритишга;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритишга масъул этиб белгилансин.

6. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан доимий равишда янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантириш ва платформага киритиш ҳамда заруратга қараб электрон техник паспортини мунтазам янгилаб бориш;

Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этиш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан маълумот келиб тушгандан бошлаб ўн беш кун муддатда — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ўзларига қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини юбориш;

буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатларини объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан олти ой муддатда — сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказиш, шунингдек, бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўн беш кун муддатда — сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини қайтадан шакллантириш ва электрон платформага жойлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор этиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорига ИЛОВА

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни (кейинги ўринларда — электрон техник паспортлар) шакллантириш тартибини белгилайди.

Электрон техник паспортларнинг ягона интеграциялашган платформасига (кейинги ўринларда — платформа) республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортлари киритилади ва мунтазам янгилаб борилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;

инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;

сейсмик заифлик — бинолар ва иншоотларнинг конструкцияларида зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган шикастланишлар ҳамда емирилишларнинг кўрсаткичлари;

сейсмик мустаҳкамлик (зилзилабардошлик) — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;

сейсмик фаол ҳудуд — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериши эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;

электрон техник паспорт — бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотлар жамланган электрон ҳужжат.

3. Электрон техник паспортларни шакллантириш бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Шакллантирилган электрон техник паспортлардан сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланилади.

4. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти ҳамда уларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича хулосалар, уларни визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш давомида ишлаб чиқилади.

5. Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар, электрон техник паспортлаштиришнинг объектлари ҳисобланади.

2-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришнинг мақсади ва вазифалари

6. Сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш ҳамда содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини яхшилаш бўйича зарур чораларни белгилаш электрон техник паспортларни шакллантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.

7. Қуйидагилар электрон техник паспортларни шакллантиришнинг вазифалари ҳисобланади:

республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда доимий визуал ва инструментал-техник текширув ишларини ташкил этиш;

бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, зилзиладан сўнг бино ва иншоотларда юзага келадиган зарарланишлар мониторингини олиб бориш;

сейсмик заиф бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар тўғрисида маълумотларни тўплаш, уларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

зилзила оқибатида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларга етказиладиган зарарларнинг олдини олиш, улардаги ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги эҳтимолий бузилишлар даражасини аниқлаш.

3-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришда ўтказиладиган текширувлар

8. Электрон техник паспортларни шакллантиришда визуал ва инструментал-техник текширувлар ўтказилади.

9. Визуал текширув бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг техник ҳолатини, юк кўтарувчи конструкцияси, қоплама ва деворларидаги ёриқлар ҳамда зарарланишларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Республиканинг барча ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилиши шарт. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари визуал текширувдан ўтказилиши мумкин.

10. Визуал текширув қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ визуал кўрикдан ўтказиш;

пойдеворни, пойдеворнинг ташқи қисми, ертўла хоналарини текшириш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструкцияси, материаллар ва йиғма панелларни, ораёпма ва чокларни, чердак хоналарини текшириш;

ички коммунал-муҳандислик тармоқларини ва қурилмаларни текшириш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг қурилган санаси ва ундан фойдаланиш даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳамда зарарланишлар тўғрисида батафсил маълумотларни йиғиш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);

инструментал-техник текширув ўтказиш зарурлиги ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми тўғрисида хулоса чиқариш ҳамда конструкцияларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш дастурини тузиш.

11. Визуал текширув натижалари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисидаги дастлабки хулосани беришга асос бўлади.

12. Визуал текшириш жараёнида йирик нуқсонлар мавжудлиги аниқланган барча конструкциялар инструментал-техник текширувдан ўтказилади.

13. Инструментал-техник текширув асосий конструкциялардаги эгилишлар ва деформациялар, ёриқларнинг очилган сатҳи ўлчамларини ўлчаш, таянч тузилмалар материалининг ҳақиқий физик-механик тавсифини аниқлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида тўлиқ хулосага келиш мақсадида амалга оширилади.

Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилади. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари инструментал-техник текширувдан ўтказилиши мумкин.

14. Инструментал-техник текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ва техник ҳужжатларга мослигини текширувдан ўтказиш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ечими, режадаги шакли, габарит ўлчамлари, қаватлар баландлиги, антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлигини аниқлаш;

пойдевор тури, юк кўтарувчи конструкциялари, ораёпмалар, том қисми, антисейсмик тадбирлар, конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари, реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги ҳамда муҳандислик-геологик кўрсаткичлари ҳолатини тўлиқ аниқлаш;

бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда ёриқлар, бошқа шикастланишлар ва деформацияланиш жойларини аниқ белгилаш;

ўлчов ишларини олиб бориш;

олинган намуналарни инструментал-техник текширувдан ва лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;

тўпланган маълумотлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш;

инструментал-техник текширувлар, ўлчов ишлари, лаборатория ҳамда моделли тадқиқотларга мувофиқ бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);

Буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутилади.

Сейсмик фаол зоналарда жойлашган ва фойдаланишга қабул қилинганлиги 10 йилдан ошган III-IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектнинг техник ҳолатига қараб, эксплуатация қилиш харажатларида кўзда тутилиши шарт.

15. Инструментал-техник текширув натижасида олинган маълумотлар ва лаборатория таҳлиллари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисида тўлиқ хулоса чиқаришга асос бўлади.

4-боб. Электрон техник паспортларни шакллантириш ва уни юритиш тартиби

16. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

17. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.

18. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.

19. Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг электрон техник паспорти ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.

20. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар шакллантирилган ва платформага киритилган электрон техник паспортларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.

Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этиб боради.

22. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.

23. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисида доимий мониторинг юритади.

24. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этади.

25. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўн беш кун муддатда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.

26. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини олган барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар олти ой давомида сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларини инструментал-техник текширувдан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари, махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига мурожаат қилади ва шартнома асосида текширувдан ўтказади, шунингдек, бино ва иншоотнинг сейсмик ҳолатини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

27. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар электрон техник паспортларни инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор қилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

28. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти фойдаланишнинг тўлиқ даври давомида (бузиб ташлангунига қадар) сақланади.

29. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ва муҳандислик таъминотига оид ўзгартиришлар электрон техник паспортга фақат навбатдаги инструментал-техник текширувдан сўнг киритилади.

30. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги тўғрисидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.

Давлат сирларига оид маълумотларни умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

31. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари электрон техник паспорт маълумотларнинг тўғрилиги учун масъулдирлар.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Муддати 1-босқич Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар Ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди. 2022 йил 1 апрелга қадар Республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди. 2022 йил 1 апрелга қадар Электрон техник паспортни инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради. Заруратга қараб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди. Доимий 2-босқич Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этади. Ҳар йили 15 январга қадар 3-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотлар инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади. Маълумот келиб тушгандан бошлаб 15 кун муддатда 4-босқич Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар Сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказади. 3 ой муддатда Инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўради. 3 ой муддатда 5-босқич Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар Сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расман хабардор қилади. 15 кун муддатда

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган

Т/р I. Умумий маълумотлар 1. Объектнинг электрон техник паспорти тўлдирилган сана 2. Объект номи 3. Объектнинг қурилган йили 4. Объектнинг электрон техник паспортини шакллантирган ташкилот (юқори турувчи ташкилот номи) 5. Кадастр рақами 6. Объект жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй) 7. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, электрон почта, веб-сайт ва бошқалар) 8. Объектнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади) 9. Объектнинг тарихий-маданий аҳамиятига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар 10. Бино ва иншоотлари сони II. Бино ва/ёки иншоотнинг техник кўрсаткичлари * 11. Кадастр рақами 12. Бино ва/ёки иншоотнинг номи 13. Бино ва/ёки иншоот жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй) 14. Бино ва/ёки иншоотнинг қурилган йили 15. Қурилиш майдонининг сейсмиклиги (кадастр ҳужжатидан ёки сейсмик ҳудудлаштириш харитасидан олинади, 6, 7, 8, 9, 9 * ) 16. Бино ва/ёки иншоотнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади) 17. Бино ва/ёки иншоотнинг конструктив ечими (ғиштли, темир-бетон каркасли, қуйма темир-бетон, йирик панелли, каркассиз (деворли), ҳажмий-блокли, комбинациялашган) 18. Режадаги шакли (тўғри бурчакли, Т шаклда, L шаклда, Н шаклда, комбинациялашган шаклда) 19. Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони 20. Бино ва/ёки иншоотнинг габарит ўлчамлари 21. Қаватлар баландлиги (полдан ораёпмагача, метрда) 22. Реконструкция қилинган йили 23. Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган) 24. Бино ва/ёки иншоотнинг паспорт тўлдирилаётган кундаги ҳолати (меъёрда, қониқарли, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, мустаҳкамлаш талаб этилади, қониқарсиз, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида) 25. Бино ва/ёки иншоотнинг антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлиги (ажратилган, ажратилмаган) 26. Бино ва/ёки иншоотнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ҳолати (шикастланишлар мавжуд эмас, сезиларсиз шикастланишлар мавжуд, сезиларли ёриқлар мавжуд (оз миқдорда), сезиларли ёриқлар мавжуд (кўп миқдорда)) 27. Бино ва/ёки иншоотнинг зилзилалар таъсирида ҳолати ўзгарганлиги (ўзгармаган, ўзгарган, чўкишлар мавжуд) 28. Бино ва/ёки иншоотнинг лойиҳа ва кадастр ҳужжатлари (илова қилинади) 29. Бино ва/ёки иншоотнинг умумий ҳолати бўйича расмлар (кўриниши, шикастланишлар мавжуд бўлган жойлар, юк кўтарувчи конструкцияларидаги мавжуд шикастланишлар илова қилинади) 30. Бино ва/ёки иншоотда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса, маълумот илова қилинади) 31. Якуний хулоса (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида)

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган

Т/р I. Умумий маълумотлар 1. Объектнинг электрон техник паспорти тўлдирилган сана 2. Объект номи 3. Объектнинг қурилган йили 4. Объектнинг электрон техник паспортини шакллантирган ташкилот (юқори турувчи ташкилот номи) 5. Кадастр рақами 6. Объект жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй) 7. Боғланиш учун маълумотлар (телефон, электрон почта, веб-сайт ва бошқалар) 8. Объектнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади) 9. Объектнинг тарихий-маданий аҳамиятига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар 10. Бино ва иншоотлари сони II. Бино ва/ёки иншоотнинг техник кўрсаткичлари 11. Кадастр рақами 12. Бино ва/ёки иншоотнинг номи 13. Бино ва/ёки иншоот жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй) 14. Бино ва/ёки иншоотнинг қурилган йили 15. Қурилиш майдонининг сейсмиклиги (кадастр ҳужжатидан ёки сейсмик ҳудудлаштириш харитасидан олинади, 6, 7, 8, 9, 9*) 16. Бино ва/ёки иншоотнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади) 17. Бино ва/ёки иншоотнинг конструктив ечими (ғиштли, темир-бетон каркасли, қуйма темир-бетон, йирик панелли, каркассиз (деворли), ҳажмий-блокли, комбинациялашган) 18. Режадаги шакли (тўғри бурчакли, Т шаклда, L шаклда, Н шаклда, комбинациялашган шаклда) 19. Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони 20. Бино ва/ёки иншоотнинг габарит ўлчамлари 21. Қаватлар баландлиги (полдан ораёпмагача, метрда) 22. Мансард қисми (чердак) баландлиги 23. Техник қават баландлиги 24. Ертўланинг мавжудлиги, унинг ўлчамлари 25. Бино ва/ёки иншоотнинг антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлиги (ажратилган, ажратилмаган) 26. Баланс қиймати (мавжуд бўлса) 27. Пойдевор тури: тасмасимон; устунсимон; плитасимон; яхлит; қозиқсимон. 28. Юк кўтарувчи конструкциялари: ғиштли; яхлит; темир-бетон каркасли; йирик панелли; комбинациялашган. 29. Ораёпмалар: темир-бетон плиталар; ёғоч тўсинлар; бошқа. 30. Том қисми: юмшоқ том ёпмаси; чердакли том; бошқа. 31. Антисейсмик тадбирлар (АСТ): антисейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмалар сони, антисейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмаларнинг ўлчамлари; кўндаланг деворлар (колонналар) қадами; бўйлама девор (колонналар) сони; бўйлама девор (колонналар) оралиғи; сейсмик камарларнинг мавжудлиги (мавжуд, мавжуд эмас); боғловчи камарларнинг мавжудлиги (мавжуд, мавжуд эмас); дераза оралиқларининг ўлчамлари; пардеворларнинг ўлчамлари. 32. Конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари: бетон синфи; ғишт маркаси; қоришма синфи; арматура синфи ва диаметри; пўлатнинг ҳисобий қаршилиги; ғишт ёки тошдан терилган деворлар тоифасини аниқлаш; бинонинг мустаҳкамлик захирасини аниқлаш. 33. Лойиҳа: индивидуал; намунавий лойиҳа рақами. 34. Лойиҳа ташкилотининг номи (мавжуд бўлса) 35. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширган ташкилот номи (мавжуд бўлса) 36. Лойиҳа-смета ва техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (илова қилинади): ишчи лойиҳалар: режалар, қирқимлар, деворларнинг кучайтирилиши, оралиқларнинг ташкил қилиниши, каркаснинг асосий тугунлари, сейсмик камарлар, пойдеворлар ва бошқалар; юк кўтарувчи конструкциялар, ҳисоб схемалар, сейсмик таъсирлар даври, мустаҳкамлик ва динамик кўрсаткичлари; муҳандислик-геологик шароитларнинг кўрсаткичлари; сейсмик хоссалари бўйича замин грунтининг тоифаси, ўта чўкувчанлик тури, намлиги, грунтларнинг юк кўтариш қобилияти, ички ишқаланиш бурчаги, ер ости сувларининг сатҳи; ёпилган (яширин) ишлар далолатномалари; бетон, ғишт, қоришма ва бошқа материалларнинг назорат намуналарини синовдан ўтказиш баённомалари; муаллифлик техник назорати журналларининг мавжудлиги; ҳисобланган сейсмиклиги; майдоннинг сейсмиклиги; сизот сувлар сатҳи ва мавсумий тебранишлар амплитудаси; пойдеворларга нисбатан агрессив тузлар ва сизот сувлар миқдори. 37. Қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари: сув босиши эҳтимоли мавжуд; сувдан ҳимоя қилиш қурилмалари мавжуд; дренажлар, ариқлар мавжуд; тегишли нишабликка эга сувни чиқариш тизимлари мавжуд. 38. Экспериментал тадқиқотлар натижаларига кўра қурилиш майдонининг сейсмиклиги 39. Муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларининг мавжудлиги: газ таъминоти; электр таъминоти; шаҳар телефон алоқаси таъминоти; совуқ сув таъминоти; иссиқ сув таъминоти; иситиш тизими; оқова сув чиқариш тизими; ертўлада, пол остидаги хонада, иссиқлик узелларида сувнинг мавжудлиги; ёғинлар сабабли сув босиши. 40. Нормал ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва ишончлилиги таъминланганлиги 41. Бино ва/ёки иншоотнинг паспорт тўлдирилаётган кундаги ҳолати (меъёрда, қониқарли, мустаҳкамлаш талаб этилади, қониқарсиз, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида) 42. Бино ва/ёки иншоотнинг фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномаси (илова қилинди)* 43. Реконструкция қилинган йили 44. Бино ва/ёки иншоотнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ҳолати (шикастланишлар мавжуд эмас, сезиларсиз шикастланишлар мавжуд, сезиларли ёриқлар мавжуд (оз миқдорда), сезиларли ёриқлар мавжуд (кўп миқдорда)) 45. Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган) 46. Муҳандислик-геологик кўрсаткичлари: сизот сувлар сатҳи; чўкувчанлик, намлик, юк кўтариш қобилияти; ички ишқаланиш бурчаги; грунтнинг механик хоссалари; грунт тоифаси; пойдеворларни очиш. 47. Табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларнинг оқибатлари: пойдеворларда ёриқлар пайдо бўлган; деворлардаги дераза оралиқлари бўйича ёриқлар пайдо бўлган; ташқи девор атрофи тўшамасидаги қолдиқ деформациялар мавжуд; деворлар ва зина майдончалари, зина маршлари орасида ёриқлар ҳосил бўлган; ораёпма панеллари орасидаги чоклар очилган; бўйлама ва кўндаланг деворлар бирлашадиган жойларда узилиш ёриқлари мавжуд; сейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмаларнинг бир бирига нисбатан чўкишлар мавжуд; сейсмик камарларда ёриқлар мавжуд; каркасли биноларда ригеллар монолит тарзда туташган жойларда деформациялар мавжуд; ораёпма плиталари юк кўтарувчи деворларга нисбатан силжиган; каркасли биноларда осма панелларни маҳкамлаш элементларида деформациялар мавжуд; колонна ва ригелларда ёриқлар мавжуд; эркер, балконлар, парапетларда шикастланишлар мавжуд; ишлаб чиқариш технологиясининг портлашдан хавфсизлиги, вентиляциянинг ҳолати (таъминланган, қониқарли, қониқарсиз); табиий офатлар вақтида портлаш потенциал манбаларининг мавжудлиги ва уларгача бўлган масофа. 48. Эҳтимолий табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларда объектнинг тўлиқ ёки қисман шикастланишини ҳисобга олган ҳолда моддий зарар ва одамлар ҳаёт хавфсизлигини баҳоланганлиги 49. Бино ва/ёки иншоотнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш учун зарур чизмалар (илова қилинади): режалар (ертўла, биринчи ва ўхшаш қаватлар); қирқимлар; юк кўтарувчи конструкцияларнинг маҳкамланиш тугунлари. 50. Аввалги таъмирлаш-тиклаш ишлари самарадорлигининг ўлчов асбоблари ёрдамида динамик кўрсаткичларини аниқлаш 51. Аниқлаштирилган сейсмиклик мувофиқлигини ўзгартирилган шароитларни ҳисобга олган ҳолда текшириш учун назорат ҳисоблашларини амалга ошириш 52. Тегишли ҳудуднинг сейсмиклигига мос келувчи ер силкинишидаги эҳтимолий зарар 53. Юк кўтарувчи конструкциялар ва улар элементларини кучайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш 54. Объектнинг техник ҳолатини текшириш натижалари бўйича баҳолаш: объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва ишончлилиги таъминланган, ундан конструкцияларни кучайтирмасдан фойдаланишга рухсат берилади; сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, ундан келгусида фойдаланишга йўл қўйилиши учун юк кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг элементларини кучайтириш талаб этилади; объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, унинг конструкцияларини тиклаш ва кучайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди ҳамда объектдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиш тавсия қилинади. 55. Якуний хулоса (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида) * Шу жойгача янги қурилаётган бино ва/ёки иншоотлар учун, кейинги бандлардан бошлаб мавжуд бино ва/ёки иншоотлар учун маълумотлар тўлдирилади. Бино ва иншоотларда инструментал-техник текширувни олиб борган ташкилот (номи, манзили, идентификацион маълумотлари, лицензияси) _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Текшириш санаси_________________________ Ижрочи Объект раҳбари ________________________ _______________________ (фамилияси, исми) (фамилияси, исми) _________________________ _________________________ 20___ йил «___» ___________ 20___ йил «___» ___________

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА

Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг

I. Сув омбори (сел сув омбори): 1. Сув омборининг номланиши 2. Сув омбори жойлашган манзил 3. Сув манбаи (дарё, сой, канал) 4. Сув омбори қурилган йил 5. Сув омбори вазифаси (қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, гидроэнергетика, рекреация ва бошқа) 6. Сув омбори фойдаланишга қабул қилинган сана 7. Сув омборининг бош лойиҳа ташкилоти номи 8. Сув омборидан фойдаланувчи ташкилот номи 9. Сув омборининг лойиҳа бўйича белгиланган синфи (I, II, III, IV) 10. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилабардошлик кўрсаткичи 11. Сув омборининг тури (ўзанли, қуйилмали) 12. Сув омбори қурилишда фойдаланилган материалларга кўра тўғонининг тури (тупроқли, тош ташламали, бетон қопламали, ядроли, аркали, контрфорсли ва бошқа) 13. Сув омборининг асосий таркибий қисмлари: сув ҳавзаси тўғон сув олиш иншооти сув чиқариш иншооти фавқулодда сув ташлаш иншооти 14. Сув омборининг лойиҳа бўйича асосий кўрсаткичлари: максимал сув ҳажми, млн куб м нормал сув ҳажми, млн куб м ўлик сув ҳажми, млн куб м 15. Сув омбори тўғонининг: максимал баландлиги, м усти (ўркачи) бўйича узунлиги, м 16. Сув омборининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига: максимал сув ҳажми, млн куб м нормал сув ҳажми, млн куб м ўлик сув ҳажми, млн куб м 17. сейсмик ҳолати: I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда; II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли; III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида,... II. Гидроузеллар: 1. Гидроузелнинг номланиши 2. Гидроузел жойлашган манзил 3. Гидроузел қурилган сув манба номи (дарё, сой, канал) 4. Гидроузелнинг бош лойиҳа ташкилотининг номи 5. Гидроузел қурилган йил 6. Гидроузел фойдаланишга қабул қилинган сана 7. Гидроузел синфи (I, II, III, IV) 8. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи 9. Гидроузелнинг тури ( сув оқимига фронтал, бурчак остида, ёнлама) 10. Гидроузелнинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари: максимал баландлиги, м узунлиги, м сув чиқарувчи ишчи дарвозалар сони, та ишчи дарвоза конструкцияси (ясси, сегментли, конусли, ...) 11. Сув омборининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига: 12. сейсмик ҳолати: I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда; II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли; III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида,... III. Насос станциялари: 1. Насос станциясининг номланиши 2. Насос станцияси жойлашган манзил 3. Насос станциясининг сув олиш манбаи (дарё, сой, канал, ...) 4. Насос станцияси бош лойиҳа ташкилотининг номи 5. Насос станцияси қурилган йили 6. Насос станцияси фойдаланишга қабул қилинган сана 7. Насос станцияси синфи (I, II, III, IV) 8. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи 9. Насос станциясининг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари: максимал сув кўтариш баландлиги, м насос агрегатининг: маркаси сони сув сарфи, куб м/с электр двигателнинг: маркаси сони қуввати, млн кВт. соат насос станциясининг умумий: сув сарфи, куб м/с қуввати, млн кВт. соат босимли қувур: сони, та диаметри, м узунлиги, м жами суғориладиган майдон, га 10. Насос станциясининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига: 11. I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда; II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли; III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз; IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ... IV. Гидроэлектростанциялар: 1. Гидроэлектростанциянинг номи 2. Гидроэлектростанция жойлашган манзил 3. Гидроэлектростанция тури (тўғон олди, деривационли ва бошқа) 4. Гидроэлектростанциянинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, канал, ...) 5. Гидроэлектростанциянинг бош лойиҳа ташкилоти номи 6. Гидроэлектростанция қурилган йил 7. Гидроэлектростанция фойдаланишга қабул қилинган сана 8. Гидроэлектростанциянинг синфи (I, II, III, IV) 9. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи 10. Гидроэлектростанциянинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари: максимал сув босими баландлиги, м гидроагрегатнинг: маркаси сони сув сарфи, куб м/с қуввати, млн кВт. соат гидроэлектростанциянинг умумий: сув сарфи, куб м/с қуввати, млн кВт. соат босимли қувур: сони, та диаметри, м узунлиги, м 11. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) бўйича зизилабардошлик кўрсаткичи 12. Гидроэлектростанцияларнинг 20___ йил ___ ойидаги ҳолатига: 13. I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда; II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли; III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз; IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ... V. Каналлар (сейсмик ҳудудларда жойлашган тоғ ён бағридан ўтувчи, кўтарма ва ярим кўтарма каналлар) 1. Канал номи 2. Канал жойлашган манзили 3. Каналнинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, ...) 4. Каналнинг бош лойиҳа ташкилоти номи 5. Канал қурилган йил 6. Канал фойдаланишга қабул қилинган сана 7. Каналнинг синфи (I, II, III, IV) 8. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи 9. Каналнинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари: жами узунлиги, км шундан: бетон қопламали, км тупроқ ўзанли, км қувурли, км максимал сув сарфи, куб м/с нормал сув сарфи, куб м/с минимал сув сарфи, куб м/с суғориладиган жами майдон, га каналдаги жами гидротехника иншоотлари сони, та шундан: сув тўсувчи иншоотлар, та сув чиқариш иншоотлар, та авария ташламалари, та бошқа иншоотлар, та 10. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилабардошлик кўрсаткичи 11. Каналнинг 20 __ даги ҳолатига: 12. I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда; II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли; III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз; IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 30 июнь,

405-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/405/0624-сон; 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон; 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

elektron texnik pasporti

elektron texnik pasporti

elektron texnik pasporti

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash hamda elektron texnik pasportlarni shakllantirish tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini taʼminlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-iyuldagi PQ-4794-son qarori ijrosini taʼminlash, respublikadagi mavjud hamda yangi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik zaifligini baholash uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni nazarda tutuvchi elektron texnik pasportlarni shakllantirish tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Fanlar akademiyasining bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash hamda elektron texnik pasportlarni shakllantirish tizimini bosqichma-bosqich joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi tomonidan Qurilish vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi hamda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan bino va inshootlar elektron texnik pasportlarining yagona integratsiyalashgan platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, platformani doimiy yangilab borish va uni yuritish xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Seysmologiya, inshootlarning seysmik mustahkamligini va seysmik xavfsizlikni taʼminlash sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtiriladi.

3. Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar 2021-yil 1-iyuldan boshlab bosqichma-bosqich oʻzlariga qarashli bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini shakllantirib, platformaga kiritilishini taʼminlasinlar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga 2021-yil 1-iyuldan boshlab yangi qurilayotgan barcha turdagi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini shakllantirib, platformaga doimiy kiritib borilishini taʼminlash vazifasi yuklansin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi yangi qurilgan bino va inshootlarga berilgan kadastr raqamlarini har oy yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etsin.

5. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi — qurilishi rejalashtirilayotgan barcha turdagi yangi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruktiv tizimi, qurilish maydonining seysmik darajasi, yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar materiallarining mustahkamlik koʻrsatkichlarini nazarda tutuvchi elektron texnik pasportlarni hamda respublikaning seysmik faol hududlarida joylashgan koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini shakllantirishga;

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi — platformaga kiritilgan elektron texnik pasportlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarni seysmik zaifligi boʻyicha turlarga ajratish hamda texnik holatini baholashga, shuningdek, platformani yuritishga;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi — bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik taʼsirlarga nisbatan zaifligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar monitoringini yuritishga masʼul etib belgilansin.

6. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan doimiy ravishda yangi qurilayotgan barcha turdagi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini shakllantirish va platformaga kiritilishini taʼminlash;

vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan oʻzlariga qarashli bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini shakllantirish va platformaga kiritish hamda zaruratga qarab elektron texnik pasportini muntazam yangilab borish;

Fanlar akademiyasi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan hamkorlikda har yili 15-yanvarga qadar — platformaga kiritilgan elektron texnik pasportlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar seysmik zaifligi boʻyicha turlarga ajratish va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga maʼlumot taqdim etish;

Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan maʼlumot kelib tushgandan boshlab oʻn besh kun muddatda — bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik zaifligi boʻyicha olingan maʼlumotlar asosida barcha vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarga oʻzlariga qarashli bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilishi toʻgʻrisida ogohlantirish xatini yuborish;

buyurtmachi funksiyasi mavjud vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan yangi qurilayotgan bino va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruv bilan bogʻliq xarajatlarini obyektlarning loyiha-smeta hujjatlaridagi buyurtmachi xarajatlarida koʻzda tutish;

vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan olti oy muddatda — seysmik zaif hisoblangan bino va inshootlarni shartnoma asosida instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish, shuningdek, bino va inshootni mustahkamlash choralarini koʻrish;

vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan oʻn besh kun muddatda — seysmik mustahkamlik boʻyicha instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini qaytadan shakllantirish va elektron platformaga joylashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligini bu haqida rasmiy xabardor etish.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov, Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri B.I. Zakirov, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining birinchi oʻrinbosari A.X. Qoʻldoshev hamda Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-iyundagi 405-son qaroriga ILOVA

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublikaning barcha hududlarida joylashgan bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni (keyingi oʻrinlarda — elektron texnik pasportlar) shakllantirish tartibini belgilaydi.

Elektron texnik pasportlarning yagona integratsiyalashgan platformasiga (keyingi oʻrinlarda — platforma) respublikaning barcha hududlarida joylashgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlari kiritiladi va muntazam yangilab boriladi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vizual tekshiruv — tayanch konstruksiyalardagi, qoplamalar va devorlardagi yoriqlar hamda shikastlanishlarni aniqlash uchun binolar va inshootlarning texnik holatini koʻzdan kechirish;

instrumental-texnik tekshiruv — maxsus kuzatuv, oʻlchov va nazorat vositalaridan foydalangan holda binolar hamda inshootlarning texnik holatini tekshirish;

seysmik zaiflik — binolar va inshootlarning konstruksiyalarida zilzila natijasida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan shikastlanishlar hamda yemirilishlarning koʻrsatkichlari;

seysmik mustahkamlik (zilzilabardoshlik) — aholi hayoti hamda mol-mulkining xavfsizligini taʼminlaydigan binolar va inshootlarning zilzila taʼsiriga boʻlgan mustahkamlik koʻrsatkichlari;

seysmik faol hudud — seysmik jihatdan hududlashtirish xaritasida belgilangan, kuchli zilzilalar yuz berishi ehtimoli doimo yuqori boʻlgan hudud;

elektron texnik pasport — bino va inshootlarning seysmik mustahkamlik holati toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlar jamlangan elektron hujjat.

3. Elektron texnik pasportlarni shakllantirish bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamlik holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tizimli ravishda toʻplab borish, qayta ishlash hamda tahlil qilishni oʻz ichiga oladi.

Shakllantirilgan elektron texnik pasportlardan seysmik xavf prognozi mavjud boʻlgan hollarda bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligini oʻrganish, sodir boʻlishi kutilayotgan zilzilaga tayyorgarlik koʻrish va uning oqibatlarini bartaraf etish maqsadida foydalaniladi.

4. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasporti hamda ularning seysmik mustahkamligi boʻyicha xulosalar, ularni vizual va instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish davomida ishlab chiqiladi.

5. Respublikaning barcha hududlarida joylashgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar, elektron texnik pasportlashtirishning obyektlari hisoblanadi.

2-bob. Elektron texnik pasportlarni shakllantirishning maqsadi va vazifalari

6. Seysmik xavf prognozi mavjud boʻlgan hollarda bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini oʻrganish hamda sodir boʻlishi kutilayotgan zilzilaga tayyorgarlik koʻrish va uning oqibatlarini bartaraf etish, bino va inshootlarning seysmik mustahkamlik holatini yaxshilash boʻyicha zarur choralarni belgilash elektron texnik pasportlarni shakllantirishning asosiy maqsadi hisoblanadi.

7. Quyidagilar elektron texnik pasportlarni shakllantirishning vazifalari hisoblanadi:

respublikaning barcha hududlarida joylashgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarda doimiy vizual va instrumental-texnik tekshiruv ishlarini tashkil etish;

bino va inshootlarning seysmik mustahkamligi boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish, jumladan, seysmik hududlarda bino va inshootlarni qurish va undan foydalanish, shuningdek, zilziladan soʻng bino va inshootlarda yuzaga keladigan zararlanishlar monitoringini olib borish;

seysmik zaif bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar toʻgʻrisida maʼlumotlarni toʻplash, ularning seysmik mustahkamligini taʼminlash boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

zilzila oqibatida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarga yetkaziladigan zararlarning oldini olish, ulardagi uskunalar, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridagi ehtimoliy buzilishlar darajasini aniqlash.

3-bob. Elektron texnik pasportlarni shakllantirishda oʻtkaziladigan tekshiruvlar

8. Elektron texnik pasportlarni shakllantirishda vizual va instrumental-texnik tekshiruvlar oʻtkaziladi.

9. Vizual tekshiruv bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning texnik holatini, yuk koʻtaruvchi konstruksiyasi, qoplama va devorlaridagi yoriqlar hamda zararlanishlarni aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.

Respublikaning barcha hududlarda joylashgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar har besh yilda seysmik mustahkamlik boʻyicha vizual tekshiruvdan oʻtkazilishi shart. Zarurat tugʻilganda bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar navbatdan tashqari vizual tekshiruvdan oʻtkazilishi mumkin.

10. Vizual tekshiruv quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarni toʻliq vizual koʻrikdan oʻtkazish;

poydevorni, poydevorning tashqi qismi, yertoʻla xonalarini tekshirish;

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruksiyasi, materiallar va yigʻma panellarni, orayopma va choklarni, cherdak xonalarini tekshirish;

ichki kommunal-muhandislik tarmoqlarini va qurilmalarni tekshirish;

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning qurilgan sanasi va undan foydalanish davrida sodir boʻlgan oʻzgarishlar hamda zararlanishlar toʻgʻrisida batafsil maʼlumotlarni yigʻish;

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning zararlanishi va konstruksiyalaridagi deformatsiyalar asosida uning texnik holatini baholash (I-seysmik mustahkamligi meʼyorda, II-seysmik mustahkamligi qoniqarli, III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish talab etiladi, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida);

instrumental-texnik tekshiruv oʻtkazish zarurligi va bajarilishi lozim boʻlgan ishlarning hajmi toʻgʻrisida xulosa chiqarish hamda konstruksiyalarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish dasturini tuzish.

11. Vizual tekshiruv natijalari bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligi yoki zaifligi toʻgʻrisidagi dastlabki xulosani berishga asos boʻladi.

12. Vizual tekshirish jarayonida yirik nuqsonlar mavjudligi aniqlangan barcha konstruksiyalar instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkaziladi.

13. Instrumental-texnik tekshiruv asosiy konstruksiyalardagi egilishlar va deformatsiyalar, yoriqlarning ochilgan sathi oʻlchamlarini oʻlchash, tayanch tuzilmalar materialining haqiqiy fizik-mexanik tavsifini aniqlash hamda bino va inshootlarning, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligi toʻgʻrisida toʻliq xulosaga kelish maqsadida amalga oshiriladi.

Respublikaning barcha hududlarida joylashgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar har oʻn yilda seysmik mustahkamlik boʻyicha instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkaziladi. Zarurat tugʻilganda bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylar navbatdan tashqari instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilishi mumkin.

14. Instrumental-texnik tekshiruv quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning loyiha-smeta va texnik hujjatlarga mosligini tekshiruvdan oʻtkazish;

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruktiv yechimi, rejadagi shakli, gabarit oʻlchamlari, qavatlar balandligi, antiseysmik chok orqali boʻlmalarga (otseklarga) ajratilganligini aniqlash;

poydevor turi, yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari, orayopmalar, tom qismi, antiseysmik tadbirlar, konstruksiya materiallarining mustahkamlik koʻrsatkichlari, qurilish maydonining oʻziga xos xususiyatlari, rekonstruksiya davomida mustahkamlanganligi hamda muhandislik-geologik koʻrsatkichlari holatini toʻliq aniqlash;

bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarda yoriqlar, boshqa shikastlanishlar va deformatsiyalanish joylarini aniq belgilash;

oʻlchov ishlarini olib borish;

olingan namunalarni instrumental-texnik tekshiruvdan va laboratoriya tadqiqotidan oʻtkazish;

toʻplangan maʼlumotlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligini modelli tadqiq etish;

instrumental-texnik tekshiruvlar, oʻlchov ishlari, laboratoriya hamda modelli tadqiqotlarga muvofiq bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning zararlanishi va konstruksiyalaridagi deformatsiyalar asosida uning texnik holatini baholash (I-seysmik mustahkamligi meʼyorda, II-seysmik mustahkamligi qoniqarli, III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida);

Buyurtmachi funksiyasi mavjud vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar tomonidan yangi qurilayotgan bino va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruv bilan bogʻliq xarajatlari obyektlarning loyiha-smeta hujjatlaridagi buyurtmachi xarajatlarida koʻzda tutiladi.

Seysmik faol zonalarda joylashgan va foydalanishga qabul qilinganligi 10 yildan oshgan III-IV toifadagi bino va inshootlarning instrumental-texnik tekshiruv bilan bogʻliq xarajatlari obyektning texnik holatiga qarab, ekspluatatsiya qilish xarajatlarida koʻzda tutilishi shart.

15. Instrumental-texnik tekshiruv natijasida olingan maʼlumotlar va laboratoriya tahlillari bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik mustahkamligi yoki zaifligi toʻgʻrisida toʻliq xulosa chiqarishga asos boʻladi.

4-bob. Elektron texnik pasportlarni shakllantirish va uni yuritish tartibi

16. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini shakllantirish va uni yuritish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

17. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning vizual tekshiruv asosida tuzilgan elektron texnik pasporti ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq shakllantiriladi.

18. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning instrumental-texnik tekshiruv asosida tuzilgan elektron texnik pasporti ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq shakllantiriladi.

19. Suv omborlari va sel suv omborlari hamda seysmik xavflilik darajasi yuqori boʻlgan boshqa suv xoʻjaligi obyektlarining elektron texnik pasporti ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq shakllantiriladi.

20. Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar oʻzlariga qarashli bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini vizual tekshiruv asosida shakllantiradi va zaruratga qarab instrumental-texnik tekshiruv asosida muntazam yangilab boradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi.

Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar shakllantirilgan va platformaga kiritilgan elektron texnik pasportlarning toʻgʻriligi uchun javobgar hisoblanadi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi yangi qurilayotgan barcha turdagi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini instrumental-texnik tekshiruv asosida shakllantiradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi.

Bunda, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi yangi qurilgan bino va inshootlarga berilgan kadastr raqamlarini har oy yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasiga taqdim etib boradi.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi respublikadagi mavjud koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini vizual tekshiruv asosida shakllantiradi va zaruratga qarab instrumental-texnik tekshiruv asosida muntazam yangilab boradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi.

23. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida Favqulodda vaziyatlar vazirligi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik taʼsirlarga nisbatan zaifligi toʻgʻrisida doimiy monitoring yuritadi.

24. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan hamkorlikda har yili 15-yanvarga qadar platformaga kiritilgan elektron texnik pasportlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarni seysmik zaifligi boʻyicha turlarga ajratib chiqadi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga taqdim etadi.

25. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi oʻn besh kun muddatda bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik zaifligi boʻyicha olingan maʼlumotlar asosida vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarga ularga qarashli bino va inshootlarni instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilishi toʻgʻrisida ogohlantirish xati yuboradi.

26. Bino va inshootlari, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylari seysmik mustahkamlik boʻyicha instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilishi toʻgʻrisida ogohlantirish xatini olgan barcha vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar olti oy davomida seysmik zaif hisoblangan bino va inshootlarini instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish uchun Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining hududiy nazorat qilish inspeksiyalari, qurilish sohasidagi loyihalash tashkilotlari, maxsus litsenziyaga ega boʻlgan tashkilotlar hamda ilmiy-tadqiqot muassasalariga murojaat qiladi va shartnoma asosida tekshiruvdan oʻtkazadi, shuningdek, bino va inshootning seysmik holatini mustahkamlash choralarini koʻradi.

27. Bino va inshootlari, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylari seysmik mustahkamlik boʻyicha instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilgan vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar elektron texnik pasportlarni instrumental-texnik tekshiruv asosida qaytadan shakllantiradi va elektron platformaga joylaydi hamda oʻn besh kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligini bu haqida rasmiy xabardor qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

28. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasporti foydalanishning toʻliq davri davomida (buzib tashlanguniga qadar) saqlanadi.

29. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning konstruktiv va muhandislik taʼminotiga oid oʻzgartirishlar elektron texnik pasportga faqat navbatdagi instrumental-texnik tekshiruvdan soʻng kiritiladi.

30. Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik zaifligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarga taqdim etish taqiqlanmaydi, davlat sirlari bilan bogʻliq boʻlgan maʼlumotlar bundan mustasno.

Davlat sirlariga oid maʼlumotlarni umumlashtirish va berish tartibi hamda shartlari “Davlat sirlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

31. Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarning rahbarlari elektron texnik pasport maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun masʼuldirlar.

32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini shakllantirish va uni yuritish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Muddati 1-bosqich Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar Oʻzlariga qarashli bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini vizual tekshiruv asosida shakllantiradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi. 2022-yil 1-aprelga qadar Respublikadagi mavjud koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportini vizual tekshiruv asosida shakllantiradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi. 2022-yil 1-aprelga qadar Elektron texnik pasportni instrumental-texnik tekshiruv asosida muntazam yangilab boradi. Zaruratga qarab Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi Yangi qurilayotgan barcha turdagi bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini instrumental-texnik tekshiruv asosida shakllantiradi va platformaga kiritilishini taʼminlaydi. Doimiy 2-bosqich Fanlar akademiyasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan hamkorlikda Platformaga kiritilgan elektron texnik pasportlar asosida bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarni seysmik zaifligi boʻyicha turlarga ajratib chiqadi va Favqulodda vaziyatlar vazirligiga maʼlumot taqdim etadi. Har yili 15-yanvarga qadar 3-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligi Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning seysmik zaifligi boʻyicha olingan maʼlumotlar asosida vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlarga ularga qarashli bino va inshootlar instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilishi toʻgʻrisida ogohlantirish xati yuboradi. Maʼlumot kelib tushgandan boshlab 15 kun muddatda 4-bosqich Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar Seysmik zaif hisoblangan bino va inshootlarni shartnoma asosida instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazadi. 3 oy muddatda Instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilgan bino va inshootni mustahkamlash choralarini koʻradi. 3 oy muddatda 5-bosqich Vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hamda boshqa tashkilotlar Seysmik mustahkamlik boʻyicha instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazilgan bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning elektron texnik pasportlarini instrumental-texnik tekshiruv asosida qaytadan shakllantiradi va elektron platformaga joylaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligini bu haqida rasman xabardor qiladi. 15 kun muddatda

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA

Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning vizual tekshiruv asosida tuzilgan

T/r I. Umumiy maʼlumotlar 1. Obyektning elektron texnik pasporti toʻldirilgan sana 2. Obyekt nomi 3. Obyektning qurilgan yili 4. Obyektning elektron texnik pasportini shakllantirgan tashkilot (yuqori turuvchi tashkilot nomi) 5. Kadastr raqami 6. Obyekt joylashgan joy (viloyat, tuman yoki shahar, koʻcha, uy) 7. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, elektron pochta, veb-sayt va boshqalar) 8. Obyektning geolokatsiyasi koordinatalari (internet jahon axborot tarmogʻidan mobil aloqa yordamida Google Map dasturi orqali olinadi) 9. Obyektning tarixiy-madaniy ahamiyatiga ega ekanligi toʻgʻrisida maʼlumotlar 10. Bino va inshootlari soni II. Bino va/yoki inshootning texnik koʻrsatkichlari * 11. Kadastr raqami 12. Bino va/yoki inshootning nomi 13. Bino va/yoki inshoot joylashgan joy (viloyat, tuman yoki shahar, koʻcha, uy) 14. Bino va/yoki inshootning qurilgan yili 15. Qurilish maydonining seysmikligi (kadastr hujjatidan yoki seysmik hududlashtirish xaritasidan olinadi, 6, 7, 8, 9, 9 * ) 16. Bino va/yoki inshootning geolokatsiyasi koordinatalari (internet jahon axborot tarmogʻidan mobil aloqa yordamida Google Map dasturi orqali olinadi) 17. Bino va/yoki inshootning konstruktiv yechimi (gʻishtli, temir-beton karkasli, quyma temir-beton, yirik panelli, karkassiz (devorli), hajmiy-blokli, kombinatsiyalashgan) 18. Rejadagi shakli (toʻgʻri burchakli, T shaklda, L shaklda, N shaklda, kombinatsiyalashgan shaklda) 19. Qavatlar soni, kvartiralar yoki xonalar soni, kvartira yoki xonalarning maydoni 20. Bino va/yoki inshootning gabarit oʻlchamlari 21. Qavatlar balandligi (poldan orayopmagacha, metrda) 22. Rekonstruksiya qilingan yili 23. Rekonstruksiya davomida mustahkamlanganligi (konstruksiyalari mustahkam, konstruksiyalarda kuchaytirish va mustahkamlash ishlari olib borilgan, konstruksiyalarda kuchaytirish va mustahkamlash ishlari olib borilmagan) 24. Bino va/yoki inshootning pasport toʻldirilayotgan kundagi holati (meʼyorda, qoniqarli, instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish talab etiladi, mustahkamlash talab etiladi, qoniqarsiz, avariya holatiga moyil, avariya holatida) 25. Bino va/yoki inshootning antiseysmik chok orqali boʻlmalarga (otseklarga) ajratilganligi (ajratilgan, ajratilmagan) 26. Bino va/yoki inshootning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarining holati (shikastlanishlar mavjud emas, sezilarsiz shikastlanishlar mavjud, sezilarli yoriqlar mavjud (oz miqdorda), sezilarli yoriqlar mavjud (koʻp miqdorda)) 27. Bino va/yoki inshootning zilzilalar taʼsirida holati oʻzgarganligi (oʻzgarmagan, oʻzgargan, choʻkishlar mavjud) 28. Bino va/yoki inshootning loyiha va kadastr hujjatlari (ilova qilinadi) 29. Bino va/yoki inshootning umumiy holati boʻyicha rasmlar (koʻrinishi, shikastlanishlar mavjud boʻlgan joylar, yuk koʻtaruvchi konstruksiyalaridagi mavjud shikastlanishlar ilova qilinadi) 30. Bino va/yoki inshootda kuchaytirish va mustahkamlash ishlari oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumot (mavjud boʻlsa, maʼlumot ilova qilinadi) 31. Yakuniy xulosa (I-seysmik mustahkamligi meʼyorda, II-seysmik mustahkamligi qoniqarli, III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, instrumental-texnik tekshiruvdan oʻtkazish talab etiladi, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida)

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA

Bino va inshootlar, shuningdek, koʻp kvartirali uy-joylarning instrumental-texnik tekshiruv asosida tuzilgan

T/r I. Umumiy maʼlumotlar 1. Obyektning elektron texnik pasporti toʻldirilgan sana 2. Obyekt nomi 3. Obyektning qurilgan yili 4. Obyektning elektron texnik pasportini shakllantirgan tashkilot (yuqori turuvchi tashkilot nomi) 5. Kadastr raqami 6. Obyekt joylashgan joy (viloyat, tuman yoki shahar, koʻcha, uy) 7. Bogʻlanish uchun maʼlumotlar (telefon, elektron pochta, veb-sayt va boshqalar) 8. Obyektning geolokatsiyasi koordinatalari (internet jahon axborot tarmogʻidan mobil aloqa yordamida Google Map dasturi orqali olinadi) 9. Obyektning tarixiy-madaniy ahamiyatiga ega ekanligi toʻgʻrisida maʼlumotlar 10. Bino va inshootlari soni II. Bino va/yoki inshootning texnik koʻrsatkichlari 11. Kadastr raqami 12. Bino va/yoki inshootning nomi 13. Bino va/yoki inshoot joylashgan joy (viloyat, tuman yoki shahar, koʻcha, uy) 14. Bino va/yoki inshootning qurilgan yili 15. Qurilish maydonining seysmikligi (kadastr hujjatidan yoki seysmik hududlashtirish xaritasidan olinadi, 6, 7, 8, 9, 9*) 16. Bino va/yoki inshootning geolokatsiyasi koordinatalari (internet jahon axborot tarmogʻidan mobil aloqa yordamida Google Map dasturi orqali olinadi) 17. Bino va/yoki inshootning konstruktiv yechimi (gʻishtli, temir-beton karkasli, quyma temir-beton, yirik panelli, karkassiz (devorli), hajmiy-blokli, kombinatsiyalashgan) 18. Rejadagi shakli (toʻgʻri burchakli, T shaklda, L shaklda, N shaklda, kombinatsiyalashgan shaklda) 19. Qavatlar soni, kvartiralar yoki xonalar soni, kvartira yoki xonalarning maydoni 20. Bino va/yoki inshootning gabarit oʻlchamlari 21. Qavatlar balandligi (poldan orayopmagacha, metrda) 22. Mansard qismi (cherdak) balandligi 23. Texnik qavat balandligi 24. Yertoʻlaning mavjudligi, uning oʻlchamlari 25. Bino va/yoki inshootning antiseysmik chok orqali boʻlmalarga (otseklarga) ajratilganligi (ajratilgan, ajratilmagan) 26. Balans qiymati (mavjud boʻlsa) 27. Poydevor turi: tasmasimon; ustunsimon; plitasimon; yaxlit; qoziqsimon. 28. Yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari: gʻishtli; yaxlit; temir-beton karkasli; yirik panelli; kombinatsiyalashgan. 29. Orayopmalar: temir-beton plitalar; yogʻoch toʻsinlar; boshqa. 30. Tom qismi: yumshoq tom yopmasi; cherdakli tom; boshqa. 31. Antiseysmik tadbirlar (AST): antiseysmik choklar bilan ajratilgan boʻlinmalar soni, antiseysmik choklar bilan ajratilgan boʻlinmalarning oʻlchamlari; koʻndalang devorlar (kolonnalar) qadami; boʻylama devor (kolonnalar) soni; boʻylama devor (kolonnalar) oraligʻi; seysmik kamarlarning mavjudligi (mavjud, mavjud emas); bogʻlovchi kamarlarning mavjudligi (mavjud, mavjud emas); deraza oraliqlarining oʻlchamlari; pardevorlarning oʻlchamlari. 32. Konstruksiya materiallarining mustahkamlik koʻrsatkichlari: beton sinfi; gʻisht markasi; qorishma sinfi; armatura sinfi va diametri; poʻlatning hisobiy qarshiligi; gʻisht yoki toshdan terilgan devorlar toifasini aniqlash; binoning mustahkamlik zaxirasini aniqlash. 33. Loyiha: individual; namunaviy loyiha raqami. 34. Loyiha tashkilotining nomi (mavjud boʻlsa) 35. Qurilish-montaj ishlarini amalga oshirgan tashkilot nomi (mavjud boʻlsa) 36. Loyiha-smeta va texnik hujjatlarning mavjudligi (ilova qilinadi): ishchi loyihalar: rejalar, qirqimlar, devorlarning kuchaytirilishi, oraliqlarning tashkil qilinishi, karkasning asosiy tugunlari, seysmik kamarlar, poydevorlar va boshqalar; yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar, hisob sxemalar, seysmik taʼsirlar davri, mustahkamlik va dinamik koʻrsatkichlari; muhandislik-geologik sharoitlarning koʻrsatkichlari; seysmik xossalari boʻyicha zamin gruntining toifasi, oʻta choʻkuvchanlik turi, namligi, gruntlarning yuk koʻtarish qobiliyati, ichki ishqalanish burchagi, yer osti suvlarining sathi; yopilgan (yashirin) ishlar dalolatnomalari; beton, gʻisht, qorishma va boshqa materiallarning nazorat namunalarini sinovdan oʻtkazish bayonnomalari; mualliflik texnik nazorati jurnallarining mavjudligi; hisoblangan seysmikligi; maydonning seysmikligi; sizot suvlar sathi va mavsumiy tebranishlar amplitudasi; poydevorlarga nisbatan agressiv tuzlar va sizot suvlar miqdori. 37. Qurilish maydonining oʻziga xos xususiyatlari: suv bosishi ehtimoli mavjud; suvdan himoya qilish qurilmalari mavjud; drenajlar, ariqlar mavjud; tegishli nishablikka ega suvni chiqarish tizimlari mavjud. 38. Eksperimental tadqiqotlar natijalariga koʻra qurilish maydonining seysmikligi 39. Muhandislik tarmoqlari va kommunikatsiyalarining mavjudligi: gaz taʼminoti; elektr taʼminoti; shahar telefon aloqasi taʼminoti; sovuq suv taʼminoti; issiq suv taʼminoti; isitish tizimi; oqova suv chiqarish tizimi; yertoʻlada, pol ostidagi xonada, issiqlik uzellarida suvning mavjudligi; yogʻinlar sababli suv bosishi. 40. Normal va xavfsiz ekspluatatsiya qilish uchun obyektning seysmik mustahkamligi va ishonchliligi taʼminlanganligi 41. Bino va/yoki inshootning pasport toʻldirilayotgan kundagi holati (meʼyorda, qoniqarli, mustahkamlash talab etiladi, qoniqarsiz, avariya holatiga moyil, avariya holatida) 42. Bino va/yoki inshootning foydalanishga qabul qilish-topshirish dalolatnomasi (ilova qilindi)* 43. Rekonstruksiya qilingan yili 44. Bino va/yoki inshootning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarining holati (shikastlanishlar mavjud emas, sezilarsiz shikastlanishlar mavjud, sezilarli yoriqlar mavjud (oz miqdorda), sezilarli yoriqlar mavjud (koʻp miqdorda)) 45. Rekonstruksiya davomida mustahkamlanganligi (konstruksiyalari mustahkam, konstruksiyalarda kuchaytirish va mustahkamlash ishlari olib borilgan, konstruksiyalarda kuchaytirish va mustahkamlash ishlari olib borilmagan) 46. Muhandislik-geologik koʻrsatkichlari: sizot suvlar sathi; choʻkuvchanlik, namlik, yuk koʻtarish qobiliyati; ichki ishqalanish burchagi; gruntning mexanik xossalari; grunt toifasi; poydevorlarni ochish. 47. Tabiiy ofatlar va ishlab chiqarish bilan bogʻliq avariyalarning oqibatlari: poydevorlarda yoriqlar paydo boʻlgan; devorlardagi deraza oraliqlari boʻyicha yoriqlar paydo boʻlgan; tashqi devor atrofi toʻshamasidagi qoldiq deformatsiyalar mavjud; devorlar va zina maydonchalari, zina marshlari orasida yoriqlar hosil boʻlgan; orayopma panellari orasidagi choklar ochilgan; boʻylama va koʻndalang devorlar birlashadigan joylarda uzilish yoriqlari mavjud; seysmik choklar bilan ajratilgan boʻlinmalarning bir biriga nisbatan choʻkishlar mavjud; seysmik kamarlarda yoriqlar mavjud; karkasli binolarda rigellar monolit tarzda tutashgan joylarda deformatsiyalar mavjud; orayopma plitalari yuk koʻtaruvchi devorlarga nisbatan siljigan; karkasli binolarda osma panellarni mahkamlash elementlarida deformatsiyalar mavjud; kolonna va rigellarda yoriqlar mavjud; erker, balkonlar, parapetlarda shikastlanishlar mavjud; ishlab chiqarish texnologiyasining portlashdan xavfsizligi, ventilyatsiyaning holati (taʼminlangan, qoniqarli, qoniqarsiz); tabiiy ofatlar vaqtida portlash potensial manbalarining mavjudligi va ulargacha boʻlgan masofa. 48. Ehtimoliy tabiiy ofatlar va ishlab chiqarish bilan bogʻliq avariyalarda obyektning toʻliq yoki qisman shikastlanishini hisobga olgan holda moddiy zarar va odamlar hayot xavfsizligini baholanganligi 49. Bino va/yoki inshootning seysmik mustahkamligini modelli tadqiq etish uchun zarur chizmalar (ilova qilinadi): rejalar (yertoʻla, birinchi va oʻxshash qavatlar); qirqimlar; yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarning mahkamlanish tugunlari. 50. Avvalgi taʼmirlash-tiklash ishlari samaradorligining oʻlchov asboblari yordamida dinamik koʻrsatkichlarini aniqlash 51. Aniqlashtirilgan seysmiklik muvofiqligini oʻzgartirilgan sharoitlarni hisobga olgan holda tekshirish uchun nazorat hisoblashlarini amalga oshirish 52. Tegishli hududning seysmikligiga mos keluvchi yer silkinishidagi ehtimoliy zarar 53. Yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar va ular elementlarini kuchaytirish boʻyicha tavsiyalarni ishlab chiqish 54. Obyektning texnik holatini tekshirish natijalari boʻyicha baholash: obyektning seysmik mustahkamligi va ishonchliligi taʼminlangan, undan konstruksiyalarni kuchaytirmasdan foydalanishga ruxsat beriladi; seysmik mustahkamligi taʼminlanmagan, undan kelgusida foydalanishga yoʻl qoʻyilishi uchun yuk koʻtaruvchi konstruksiyalar va ularning elementlarini kuchaytirish talab etiladi; obyektning seysmik mustahkamligi taʼminlanmagan, uning konstruksiyalarini tiklash va kuchaytirish maqsadga muvofiq hisoblanmaydi hamda obyektdan boshqa maqsadlarda foydalanish yoki buzish tavsiya qilinadi. 55. Yakuniy xulosa (I-seysmik mustahkamligi meʼyorda, II-seysmik mustahkamligi qoniqarli, III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida) * Shu joygacha yangi qurilayotgan bino va/yoki inshootlar uchun, keyingi bandlardan boshlab mavjud bino va/yoki inshootlar uchun maʼlumotlar toʻldiriladi. Bino va inshootlarda instrumental-texnik tekshiruvni olib borgan tashkilot (nomi, manzili, identifikatsion maʼlumotlari, litsenziyasi) _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Tekshirish sanasi_________________________ Ijrochi Obyekt rahbari ________________________ _______________________ (familiyasi, ismi) (familiyasi, ismi) _________________________ _________________________ 20___ yil “___” ___________ 20___ yil “___” ___________

Bino va inshootlarning seysmik mustahkamligini baholash boʻyicha elektron texnik pasportlarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA

Suv omborlari va sel suv omborlari hamda seysmik xavflilik darajasi yuqori boʻlgan boshqa suv xoʻjaligi obyektlarining

I. Suv ombori (sel suv ombori): 1. Suv omborining nomlanishi 2. Suv ombori joylashgan manzil 3. Suv manbai (daryo, soy, kanal) 4. Suv ombori qurilgan yil 5. Suv ombori vazifasi (qishloq xoʻjaligi ekinlarini sugʻorish, gidroenergetika, rekreatsiya va boshqa) 6. Suv ombori foydalanishga qabul qilingan sana 7. Suv omborining bosh loyiha tashkiloti nomi 8. Suv omboridan foydalanuvchi tashkilot nomi 9. Suv omborining loyiha boʻyicha belgilangan sinfi (I, II, III, IV) 10. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilabardoshlik koʻrsatkichi 11. Suv omborining turi (oʻzanli, quyilmali) 12. Suv ombori qurilishda foydalanilgan materiallarga koʻra toʻgʻonining turi (tuproqli, tosh tashlamali, beton qoplamali, yadroli, arkali, kontrforsli va boshqa) 13. Suv omborining asosiy tarkibiy qismlari: suv havzasi toʻgʻon suv olish inshooti suv chiqarish inshooti favqulodda suv tashlash inshooti 14. Suv omborining loyiha boʻyicha asosiy koʻrsatkichlari: maksimal suv hajmi, mln kub m normal suv hajmi, mln kub m oʻlik suv hajmi, mln kub m 15. Suv ombori toʻgʻonining: maksimal balandligi, m usti (oʻrkachi) boʻyicha uzunligi, m 16. Suv omborining 20___ yil _____ oyidagi holatiga: maksimal suv hajmi, mln kub m normal suv hajmi, mln kub m oʻlik suv hajmi, mln kub m 17. seysmik holati: I-seysmik mustahkamligi meʼyorda; II-seysmik mustahkamligi qoniqarli; III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida,... II. Gidrouzellar: 1. Gidrouzelning nomlanishi 2. Gidrouzel joylashgan manzil 3. Gidrouzel qurilgan suv manba nomi (daryo, soy, kanal) 4. Gidrouzelning bosh loyiha tashkilotining nomi 5. Gidrouzel qurilgan yil 6. Gidrouzel foydalanishga qabul qilingan sana 7. Gidrouzel sinfi (I, II, III, IV) 8. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilaga bardoshlik koʻrsatkichi 9. Gidrouzelning turi ( suv oqimiga frontal, burchak ostida, yonlama) 10. Gidrouzelning asosiy loyihaviy koʻrsatkichlari: maksimal balandligi, m uzunligi, m suv chiqaruvchi ishchi darvozalar soni, ta ishchi darvoza konstruksiyasi (yassi, segmentli, konusli, ...) 11. Suv omborining 20___ yil _____ oyidagi holatiga: 12. seysmik holati: I-seysmik mustahkamligi meʼyorda; II-seysmik mustahkamligi qoniqarli; III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz, IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida,... III. Nasos stansiyalari: 1. Nasos stansiyasining nomlanishi 2. Nasos stansiyasi joylashgan manzil 3. Nasos stansiyasining suv olish manbai (daryo, soy, kanal, ...) 4. Nasos stansiyasi bosh loyiha tashkilotining nomi 5. Nasos stansiyasi qurilgan yili 6. Nasos stansiyasi foydalanishga qabul qilingan sana 7. Nasos stansiyasi sinfi (I, II, III, IV) 8. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilaga bardoshlik koʻrsatkichi 9. Nasos stansiyasining asosiy loyihaviy koʻrsatkichlari: maksimal suv koʻtarish balandligi, m nasos agregatining: markasi soni suv sarfi, kub m/s elektr dvigatelning: markasi soni quvvati, mln kVt. soat nasos stansiyasining umumiy: suv sarfi, kub m/s quvvati, mln kVt. soat bosimli quvur: soni, ta diametri, m uzunligi, m jami sugʻoriladigan maydon, ga 10. Nasos stansiyasining 20___ yil _____ oyidagi holatiga: 11. I-seysmik mustahkamligi meʼyorda; II-seysmik mustahkamligi qoniqarli; III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz; IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida, ... IV. Gidroelektrostansiyalar: 1. Gidroelektrostansiyaning nomi 2. Gidroelektrostansiya joylashgan manzil 3. Gidroelektrostansiya turi (toʻgʻon oldi, derivatsionli va boshqa) 4. Gidroelektrostansiyaning suv olish manbai (daryo, soy, suv ombori, kanal, ...) 5. Gidroelektrostansiyaning bosh loyiha tashkiloti nomi 6. Gidroelektrostansiya qurilgan yil 7. Gidroelektrostansiya foydalanishga qabul qilingan sana 8. Gidroelektrostansiyaning sinfi (I, II, III, IV) 9. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilaga bardoshlik koʻrsatkichi 10. Gidroelektrostansiyaning asosiy loyihaviy koʻrsatkichlari: maksimal suv bosimi balandligi, m gidroagregatning: markasi soni suv sarfi, kub m/s quvvati, mln kVt. soat gidroelektrostansiyaning umumiy: suv sarfi, kub m/s quvvati, mln kVt. soat bosimli quvur: soni, ta diametri, m uzunligi, m 11. Qurilish meʼyorlari va qoidalari (QMQ) boʻyicha zizilabardoshlik koʻrsatkichi 12. Gidroelektrostansiyalarning 20___ yil ___ oyidagi holatiga: 13. I-seysmik mustahkamligi meʼyorda; II-seysmik mustahkamligi qoniqarli; III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz; IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida, ... V. Kanallar (seysmik hududlarda joylashgan togʻ yon bagʻridan oʻtuvchi, koʻtarma va yarim koʻtarma kanallar) 1. Kanal nomi 2. Kanal joylashgan manzili 3. Kanalning suv olish manbai (daryo, soy, suv ombori, ...) 4. Kanalning bosh loyiha tashkiloti nomi 5. Kanal qurilgan yil 6. Kanal foydalanishga qabul qilingan sana 7. Kanalning sinfi (I, II, III, IV) 8. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilaga bardoshlik koʻrsatkichi 9. Kanalning asosiy loyihaviy koʻrsatkichlari: jami uzunligi, km shundan: beton qoplamali, km tuproq oʻzanli, km quvurli, km maksimal suv sarfi, kub m/s normal suv sarfi, kub m/s minimal suv sarfi, kub m/s sugʻoriladigan jami maydon, ga kanaldagi jami gidrotexnika inshootlari soni, ta shundan: suv toʻsuvchi inshootlar, ta suv chiqarish inshootlar, ta avariya tashlamalari, ta boshqa inshootlar, ta 10. Qurilish meʼyorlari va qoidalari boʻyicha zilzilabardoshlik koʻrsatkichi 11. Kanalning 20 __ dagi holatiga: 12. I-seysmik mustahkamligi meʼyorda; II-seysmik mustahkamligi qoniqarli; III-seysmik mustahkamligi qoniqarsiz; IV-mustahkamlash talab etiladi, avariya holatiga moyil, avariya holatida, ...

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 30-iyun,

405-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2021-y., 09/21/405/0624-son; 09.03.2022-y., 09/22/102/0190-son; 26.02.2024-y., 09/24/100/0152-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son; 22.09.2025-y., 09/25/602/0862-son; 17.11.2025-y., 09/25/727/1056-son)

lex.uz