📅 2021-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАРТИБИ
ТАРТИБИ
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон ҳамда « Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2020 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4818-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ҳамда уларни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органларига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) электрон шаклда юбориш тартиби;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш қоидалари;
ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг ягона марказлаштирилган электрон тизимини юритиш тартиби;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ваколатли органлар томонидан жойида планшет ва компьютер ёрдамида расмийлаштириш тартиби;
маъмурий баённома ва маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни электрон шаклда расмийлаштириш қоидалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизимини (кейинги ўринларда — «E-ma'muriy ish» тизими) ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек, маъмурий баённома тузишда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ваколатли давлат органларининг тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгилансин.
3. Белгилансинки:
«E-ma'muriy ish» тизимини юритишда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича гувоҳ, жабрланувчи, холис ва ҳуқуқбузарнинг шахси электрон рақамли имзо (бармоқ изи ёки график имзо)дан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда ишни кўриб чиқаётган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ва ишга тааллуқли ҳужжатлар QR-код билан тасдиқланади;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш «E-ma'muriy ish» тизими орқали амалга оширилади;
йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модули орқали юритилади.
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича электрон шаклдаги маълумотлар архивини (иш ҳужжатларининг электрон шаклини) сақлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
«E-ma'muriy ish» тизимидаги маълумотлар ваколатли органларнинг мансабдор шахслари фойдаланадиган маълумотлар ҳисобланади ҳамда улар ушбу маълумотлар билан фақат қонунчилик ҳужжатлари билан зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун танишиши ҳамда фойдаланиши мумкин;
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар:
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларнинг етказиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий қилсин;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизмини ишлаб чиқсин.
5. «Ўзбекистон почтаси» АЖ «E-ma'muriy ish» тизими орқали электрон шаклда тушган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларнинг қоғоз шаклида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.
6. Белгилаб қўйилсинки, ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш ҳамда иш бўйича қабул қилинган қарорларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар, ишни кўриб чиқаётган ваколатли органнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. 2021 йил 1 сентябрга қадар:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизмини яратиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «E-ma'muriy ish» тизимига маъмурий жарималарни қайтарилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этиш;
в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда «E-ma'muriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаларини жарима майдончаларига қўйиш ва уларни чиқариш тартибини рақамли технологияга ўтказиш;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда бармоқ излари ҳамда юз тузилиши орқали шахсларни автоматлаштирилган мультибиометрик идентификация қилиш имконини берувчи платформани яратиш ва сервер қурилмаларини харид қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
8. Ваколатли органлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда шакллантириш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу қарор талабларига мувофиқ юритилишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда:
ушбу қарорда назарда тутилган вазифалардан келиб чиқиб ички ишлар органларининг «E-ma'muriy ish» тизимини юритишга масъул бўлган соҳавий ва ҳудудий бўлинмаларининг ташкилий-штат тузилмаси қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;
б) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шу жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни «E-ma'muriy ish» тизими орқали юритишнинг мақсади ҳамда уни қўллаш тартиби оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарорига ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) юзасидан иш юритиш ва тегишли жазо чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган давлат органлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар)нинг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда — «E-ma'muriy ish» тизими) орқали ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни (кейинги ўринларда — маъмурий иш) электрон шаклда юритиш тартибини белгилайди, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модули орқали юритиладиган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишлар бундан мустасно.
2. Маъмурий ишларни «E-maʼmuriy ish» тизими орқали юритиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
3. Маъмурий ишларни «E-ma'muriy ish» тизими орқали юритиш тартибини жорий этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«E-ma'muriy ish» тизими — ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат юзасидан маъмурий иш ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш ва шакллантириш, ваколатли органга электрон юбориш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузар), жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш, шунингдек, ваколатли органлар ўртасида идоралараро ахборот алмашишнинг ягона марказлаштирилган электрон тизими;
ejarima.uz веб-сайти — ҳуқуқбузар ва унга қўлланилган жазо чоралари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг видеотехника воситалари орқали йўл ҳаракати иштирокчилари (йўловчи ва пиёдалар бундан мустасно) томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган маълумотларни интернет жаҳон ахборот тармоғи ёрдамида электрон шаклда юбориш, қабул қилиш, олиш, кўриш учун мўлжалланган электрон манзил;
ваколатли органлар — маъмурий ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли давлат органлари;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
электрон график имзо (кейинги ўринларда ЭГИ) — электрон ҳужжатни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида тасдиқлайдиган электрон ҳужжатдаги шахс томонидан қўлда (ёзма равишда) амалга ошириладиган графикли имзо;
QR-код (матрица штрихли код) — якунланган электрон ҳужжатга бириктириладиган ва ҳужжатни қоғоз шаклида тасдиқлайдиган ҳамда чоп этилганда кўрсатиладиган махсус графикли код;
ягона хос рақам — «E-ma'muriy ish» тизими ҳамда «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизими томонидан ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда — маъмурий баённома) ҳамда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга идентификациялаш учун бериладиган электрон рақам.
5. Маъмурий ишларни электрон шаклда юритиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) томонидан шакллантириладиган «E-ma'muriy ish» тизими орқали амалга оширилади.
E-ma'muriy ish» тизимини юритиш ҳамда муҳофаза қилиш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
6. Маъмурий ишларни электрон шаклда юритиш ваколатли органларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан маъмурий иш ҳужжатлари «E-maʼmuriy ish» тизимига электрон шаклда киритилиши орқали амалга оширилади.
7. Маъмурий ишларни қоғоз шаклида юритиш зарурати юзага келганда, ушбу ҳужжатлар «E-maʼmuriy ish» тизимига электрон шаклда киритилади ҳамда унинг қоғоз шакли бевосита ваколатли органда сақланади.
2-боб. «E-maʼmuriy ish» тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби
8. «E-maʼmuriy ish» тизими ҳимояланган «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғида ишлайди. Ундан фойдаланишда ваколатли органнинг тегишли тузилмаси томонидан ахборот хавфсизлиги таъминланиши лозим.
9. Ваколатли органларда «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланадиган ходимларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш учун марказий аппарат ходимлари орасидан администраторлар тайинланади.
Ваколатли органлар томонидан администратор сифатида белгиланган масъул ходимлар ҳақида уларнинг буйруқларидан кўчирма ва паспорт нусхаларини ёки идентификация ID-картаси маълумотларини илова қилган ҳолда бир иш кун ичида Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда хабар юборилади.
Ваколатли органларнинг администраторлари учун логин ва пароль уч иш кун ичида Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
10. Ваколатли органлар администраторлари тегишли тузилмадаги:
рўйхатга олиш учун масъул шахсларни «E-maʼmuriy ish» тизимида рўйхатга олади;
рўйхатга олиш учун масъул шахслар «E-maʼmuriy ish» тизими орқали ЭРИ билан таъминланишини ташкил этади, уларга паспорт нусхаси асосида логин ва пароллар бириктиради;
рўйхатга олиш учун масъул шахсларнинг лавозими ўзгарганда ёки улар ишдан бўшатилганда логин ва паролларга тегишли ўзгартиришлар киритади;
рўйхатга олиш учун масъул шахслар томонидан ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, шу жумладан, пароллар махфийлиги устидан назорат олиб боради;
рўйхатга олиш учун масъул шахсларга «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланиш тартибини мунтазам ўргатиб боради.
11. Рўйхатга олиш учун масъул шахслар «E-maʼmuriy ish» тизимида рўйхатдан ўтганидан сўнг ваколатли органлар администраторлари уларнинг маълумотларини тизимда тасдиқлайди.
«E-maʼmuriy ish» тизимида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлаш бир иш куни давомида амалга оширилади.
Рўйхатга олиш учун масъул шахслар «E-maʼmuriy ish» тизимида бир маротаба рўйхатдан ўтказилади.
12. Рўйхатга олишга масъул шахсларнинг лавозими ўзгарганда ваколатли органлар тузилмалари администраторлари «E-maʼmuriy ish» тизимига тегишли тузилмада рўйхатга олиш вазифаси юкланган янги ходимнинг шахсига оид маълумотларни киритади ва «E-maʼmuriy ish» тизими келгусида белгиланган тартибда юритилишини ташкил этади.
13. Рўйхатга олиш учун масъул шахсларнинг лавозими ўзгарганлиги тўғрисида буйруқ қабул қилингандан сўнг бу ҳақида бир иш куни давомида кадрлар хизмати томонидан администраторга маълум қилиниши лозим.
14. Ҳар бир ваколатли органга «E-maʼmuriy ish» тизимида хос рақам бириктирилади.
15. Маълумотлар «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилганидан сўнг ҳужжатлар ижрочи сифатида белгиланган тармоққа (ходимга) дарҳол ушбу тизим орқали юборилади.
Қонун бузилишига йўл қўйиш ҳолатларининг барчаси автоматик тарзда «E-maʼmuriy ish» тизимида жамланиб борилади.
3-боб. Электрон иш юритиш тартиби
16. Маъмурий ишларга оид маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, сақлаш, таҳлил қилиш ва уларни ҳимоя қилиш электрон шаклда идоралараро ахборот алмашиш орқали амалга оширилади.
17. Ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларни судга юбориш, шунингдек, судда ишни кўриш билан боғлиқ маълумот алмашинуви фақат «E-maʼmuriy ish» тизими орқали амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси органлари) фаолиятига жорий этилган ахборот тизими «E-maʼmuriy ish» тизимига интеграция қилинади.
19. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ ва холислар тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган ҳисоби Ички ишлар вазирлиги томонидан «E-maʼmuriy ish» тизими орқали юритилади.
20. Қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маъмурий баённома;
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.
21. «E-ma'muriy ish» тизими ва маъмурий ишлар давлат тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
22. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, log-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-maʼmuriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.
23. Суд ва ваколатли органларнинг ахборот тизимларини ёки маълумотлар базаларини такомиллаштириш ёхуд электрон ҳамкорлик тўғрисидаги технологик йўриқномани ўзгартириш зарурати пайдо бўлган тақдирда, «E-ma'muriy ish» тизимига ҳамда ундаги электрон ҳужжат шаклига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
24. «E-maʼmuriy ish» тизими маълумотлари ваколатли органлар фаолияти доирасида уларнинг масъул шахслари фойдаланадиган ахборот ресурси ҳисобланади.
25. «E-maʼmuriy ish» тизимидаги маълумотлар билан фақат маъмурий ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли органларнинг мансабдор шахслари ҳамда «E-maʼmuriy ish» тизимига бириктирилган ходимлар танишиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
4-боб. Маъмурий ишларни электрон шаклда шакллантириш (расмийлаштириш)
26. Ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — МЖТК) талаблари бузилганлиги ҳақида ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шаклдаги маъмурий баённома ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида планшет ёки компьютер ёрдамида «E-maʼmuriy ish» тизими орқали расмийлаштирилади. Ушбу қарор «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда — идентификация тизимлари) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда ЭРИ ёки ЭГИ ҳамда QR-код билан тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ҳолатларда, содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек, алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади.
27. Маъмурий ишлар қуйидаги ҳолатларда соддалаштирилган тартибда юритилмайди:
маъмурий иш соддалаштирилган тартибда юритилишига ҳуқуқбузар ёки жабрланувчининг эътирози бўлганда ёхуд ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этганда;
жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан юқори бўлса;
содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкцияда жарима жазосидан бошқа турдаги маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутилган бўлса;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда;
иш бўйича моддий ва маънавий зарар кўрган тараф ёки унинг вакили зарарни ундиришни талаб қилган ҳолларда;
ҳуқуқбузарлик содир этган бир неча шахслардан лоақал биттаси ҳуқуқбузарлик содир этганлигини рад этганда.
Бундай ҳолатларда иш электрон шаклда маъмурий баённома тузиш орқали амалга оширилади (МЖТКнинг 138-моддаси биринчи , иккинчи ва учинчи қисмларида , шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Бир йил давомида такроран содир этилиши оқибатида жиноий жавобгарлик келиб чиқиши назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича соддалаштирилган тартибда юритилаётган маъмурий ишда шахснинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги маълумотни дарҳол олишнинг имкони бўлмаса, иш юритиш тегишли маълумотлар олингунга қадар умумий тартибда давом эттирилади ҳамда тегишли маълумот натижасига кўра ушбу иш юзасидан электрон шаклда маъмурий баённомани тузиш ёки тузмаслик ёхуд иш ҳужжатларини тегишлилиги бўйича суриштирув ёки тергов органларига юбориш масаласи ҳал қилинади.
28. МЖТКнинг 283-моддаси тўртинчи — еттинчи қисмларига мувофиқ маъмурий баённома тузишни истисно этадиган ҳолатларда маъмурий ишлар юзасидан қарорни расмийлаштириш «E-ma'muriy ish» тизими орқали амалга оширилади.
29. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилади.
30. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор «E-ma'muriy ish» тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади. Ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилаётган жойда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни чоп этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қарор қоғозда чоп этилиб, ҳуқуқбузарга тақдим этилади.
31. Ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни олганидан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ёки бошқа жойда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали жаримани тўлаши ёки етказилган зарар учун тўловни амалга ошириши мумкин.
Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади ва бу «E-maʼmuriy ish» тизимида акс эттирилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
32. Ҳуқуқбузарга тайинланган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича тўловлар, шунингдек, белгиланган тартибда бекор қилинган қарор бўйича тўланган тўловларни фуқароларга реал вақт режимида қайтариш «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотлар дарҳол ушбу тизим орқали «E-ma'muriy ish» тизимига ҳисобга олиш учун юборилади.
Тўловлар ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги, шунингдек, ўз вақтида «E-ma'muriy ish» тизимига юборилиши учун «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимининг масъул ходими жавобгар ҳисобланади.
33. Ҳуқуқбузар жарима тўловларини тўлаганидан сўнг тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳуқуқбузарнинг ejarima.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетига, «SMS» хабар орқали унинг телефонига ёки почта хизмати орқали яшаш манзилига юборилади.
Ҳуқуқбузар қарорнинг ижро қилинганлиги ҳақидаги тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.
34. Ваколатли органлар томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганда судларнинг ваколатига кирадиган маъмурий ишлар «E-maʼmuriy ish» тизими орқали тегишли судларга юборилади.
Маъмурий баённомани расмийлаштирган ваколатли орган МЖТКга асосан мазкур маъмурий ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган тақдирда, ишни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва почта хизмати орқали фуқаронинг яшаш манзилига юборади.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали олиши ҳам мумкин.
Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган ва судга мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган маъмурий иш ҳужжатлари «E-ma'muriy ish» тизими орқали тегишли судга юборилишини таъминлайди.
35. Ваколатли органлар томонидан маъмурий ишларга доир қуйидаги маълумотлар «E-maʼmuriy ish» тизими орқали судларга юборилиши шарт:
ҳуқуқбузарнинг ва жабрланувчининг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан жисмоний шахснинг идентификация рақами — ЖШШИР, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно;
ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, уни содир этиш усули ва содир этилган жойи (аниқ манзили), вақти;
МЖТКнинг ҳуқуқбузарлик квалификация қилинган тегишли моддаси (қисми, банди);
ҳуқуқбузарнинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлиги;
жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатмаси, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
етказилган моддий ва маънавий зарар миқдори юзасидан ҳисоб-китоблар, агар мавжуд бўлса;
ҳуқуқбузарликка доир далиллар (ёзма, ашёвий далил, фото, видеоёзув ва бошқалар), шунингдек, далилнинг номи, миқдори, ўлчов бирлиги ва баҳоси;
ҳуқуқбузарликни аниқлаган ваколатли орган номи, баённомани тузган масъул шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми.
Шунингдек, МЖТКнинг 52 , 133 , 134-моддаларида назарда тутилган маъмурий баённомага ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари МЖТКнинг 282-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Агар иш бўйича ашёвий далиллар олинган бўлса, у ҳолда олинган ашёвий далиллар маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса белгиланган тартибда ҳал этилади.
36. Судларга юборилаётган маъмурий ишларнинг электрон шакли ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида ЭРИ, ЭГИ, QR-код ёки бармоқ изларини тушириш орқали автоматлаштирилган тартибда тасдиқланиши шарт.
37. Судларнинг электрон тизимига тушган маъмурий ишларга оид электрон шаклдаги ҳужжатлар автоматлаштирилган тартибда электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.
38. Суд томонидан маъмурий иш материаллари ваколатли органга қайтарилган тақдирда, ваколатли орган уч иш кун ичида суднинг маъмурий ишни қайтариш ҳақидаги ажримда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, маъмурий иш материалларини мазкур Низомга асосан судга қайтадан юборади.
39. Маъмурий ишни қайтариш ҳақидаги ажримда маъмурий иш бўйича қўшимча муддат талаб этиладиган экспертиза тайинлаш ва маъмурий иш юзасидан жабрланувчи, гувоҳлардан (республиканинг бошқа ҳудудларида истиқомат қиладиган шахслар) тушунтириш олиш талаб этилган тақдирда, ваколатли орган ўттиз кун мобайнида ушбу камчиликларни бартараф этиб мазкур Низомга асосан судга қайта юбориши лозим.
40. Судлар томонидан маъмурий ишларга доир маълумотлар электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилгандан кейин шу вақтнинг ўзида «E-maʼmuriy ish» тизимига автоматлаштирилган тартибда бу ҳақида хабар юборилади.
41. Судларда маъмурий ишларни кўриш билан боғлиқ ҳар қандай маълумотлар ваколатли органлар томонидан «E-maʼmuriy ish» тизими орқали электрон шаклда юборилиши шарт, агар иш заруратга кўра қоғоз шаклида расмийлаштирилган ҳужжатларнинг асл нусхаси талаб этилган тақдирда, ушбу ҳужжатлар тақдим этилади.
42. Агар маъмурий ишларни кўриб чиқиш пайтида ваколатли орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, «E-ma'muriy ish» тизими орқали материалларни электрон шаклда тегишли прокуратура органига юборади.
43. Прокуратура органи томонидан материалларни текшириш натижасида жиноят аломатлари йўқлиги аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор ҳамда маъмурий иш ҳужжатлари «E-ma'muriy ish» тизими орқали ваколатли органга қайтариб юборилади.
Прокурор ёки ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор «E-ma'muriy ish» тизимига киритилади ҳамда маъмурий ишни кўриб чиқиш тугатилади.
44. Судда кўрилган маъмурий иш бўйича чиқарилган қарор, мажбурий ижрога қаратилган ижро қарори ва уларга доир маълумотлар, шунингдек, қарорнинг ихтиёрий ижро этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЭРИ ҳамда QR-код билан тасдиқланган ҳолда «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади.
45. Судлар томонидан ҳуқуқбузар(лар)га нисбатан маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилганда, бу ҳақидаги суд қарори ва тегишли маълумотлар ЭРИ ҳамда QR-код билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органга ҳамда маъмурий қамоқ жазосини ижро этувчи масъул органга «E-ma'muriy ish» тизими орқали юборилади.
Маъмурий қамоқ жазосини ижро этувчи масъул органлар томонидан ҳуқуқбузар маъмурий жазони ўташни бошлаганлиги ҳамда жазони ўтаб бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади. Бунда ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан маълумотлар алоҳида киритилади.
46. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган автомототранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул ходими томонидан ejarima.uz веб-сайтига киритилиши шарт. Бунда жарима майдонининг масъул ходими автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда ejarima.uz веб-сайти орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақамини киритганда, автомототранспорт воситасининг асосий реквизитлари автоматик равишда тўлдирилади, автомототранспорт воситасининг ҳолати ва бошқа тегишли реквизитлари эса қўшимча тарзда киритилади.
Автомототранспорт воситасини жарима майдонидан чиқаришда тегишли рухсатнома ҳамда чиқариш вақти қайд этилади.
47. Ҳуқуқбузар жаримани МЖТКда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари «E-ma'muriy ish» тизими орқали Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади.
Ваколатли органнинг қарорига асосан қарор ижроси бир ой муддатга кечиктирилган ёки тўхтатиб турилган ҳоллар бундан мустасно.
48. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ижро ҳужжати ваколатли органлар томонидан «E-ma'muriy ish» тизими орқали Мажбурий ижро бюроси органларига юборилади.
49. Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.
Ушбу қарорни чиқарган ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг тўғри ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги ушбу қарорга масъул бўлган ходимга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралар қўлланиши учун асос бўлади, белгиланган муддатда шикоят бериш қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туриш мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
50. Мажбурий ижро бюроси органларининг электрон тизимига тушган ижро ҳужжатлари тақдим этилган санада автоматик равишда электрон рўйхатдан ўтказилади ҳамда шу вақтнинг ўзида «E-maʼmuriy ish» тизимига бу ҳақида маълумот киритилади.
51. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижро ҳужжатини қайтариб юбориш учун асослар мавжуд бўлганда, Мажбурий ижро бюроси органи (мансабдор шахс) томонидан ижро ҳужжати ҳамда уни қайтариб юбориш тўғрисидаги қарор ушбу ҳужжат олинган кундан эътиборан уч кун ичида Мажбурий ижро бюроси органларининг электрон тизими орқали «E-maʼmuriy ish» тизимига юборилади.
52. Ваколатли орган ҳужжатда йўл қўйилган камчиликларни ижро ҳужжати қайтарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида бартараф қилади ҳамда уни такроран «E-maʼmuriy ish» тизими орқали Мажбурий ижро бюроси органларига юборади.
53. Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш, тамомлаш ёки тугатиш тўғрисидаги қарорлар улар чиқарилган кундан эътиборан бир иш куни ичида «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади.
54. Мажбурий ижро бюроси органларининг ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорлари «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилган вақтдан бошлаб ваколатли орган ҳисоб рақамига жариманинг тўланишига тақиқ қўйилади. Шунингдек, «E-maʼmuriy ish» тизимида ижро ҳужжати рўйхатдан ўтган рақами кўрсатилиб, унда жаримани Мажбурий ижро бюроси органлари орқали тўлаш лозимлиги ҳақида автоматик равишда маълумот кўрсатилади.
55. Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати «E-maʼmuriy ish» тизими орқали электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
5-боб. Маъмурий ишларни планшет ва компьютерда расмийлаштириш
56. МЖТКга мувофиқ ҳуқуқбузар тўғрисидаги маълумотлар планшет орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ёки компьютерда реал вақт режимида «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда маъмурий баённома ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга киритилади.
57. Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет ёки компьютер орқали маъмурий баённома ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга тўғри киритилишига ваколатли орган ходими (мансабдор шахс) масъул ҳисобланади.
Агар ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли органнинг масъул ходими ушбу ҳужжатларга асосан шахсга доир маълумотларни электрон тизимга қўлда киритади ҳамда унинг тўғри киритилишига шахсан жавоб беради.
Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисларнинг шахсга доир маълумотлари ёки бошқа маълумотлари тизимга нотўғри киритилганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотларни киритган масъул ходимга нисбатан у хизмат қиладиган (ишлайдиган) ваколатли орган томонидан хизмат текшируви тайинланади.
Хизмат текшируви натижалари бўйича ваколатли органнинг хулосаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этилади ҳамда ушбу хулосага асосан «E-ma'muriy ish» тизимига Ички ишлар вазирлиги томонидан уч иш кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.
58. Маъмурий ишларни планшет орқали ёки компьютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга:
маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги;
жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги;
жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши мумкинлиги;
унинг МЖТКда назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.
59. Ваколатли органлар томонидан маъмурий иш юритишда планшетдан фойдаланган ҳолда аудио, видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек, бошқа маълумотлардан (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар) иборат ҳужжатлар электрон шаклда қайд этилиши мумкин.
60. Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, маъмурий баённомага бу ҳақида ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузар баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек, мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли.
Фуқаро маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақида изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда электрон маъмурий баённома холислар иштирокида расмийлаштирилади.
61. Ҳуқуқбузарнинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки унинг ўзи шахсига доир маълумотларни планшет орқали аниқлаш учун ихтиёрий равишда маълум қилишни истамаган ҳолларда ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш МЖТКнинг 284-моддасига мувофиқ умумий асосларда электрон шаклда амалга оширилади.
62. Планшет қурилмаси ёки компьютер орқали ҳуқуқбузарга доир қўшимча аниқланган маълумотлар (ҳолатлар) (қидирувдаги шахс, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш, қарздорлик ва ҳ.к.,) бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
63. «E-ma'muriy ish» тизими орқали электрон шаклда маъмурий иш расмийлаштирилаётганда ҳуқуқбузарнинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги маълумот тизим томонидан аниқланиб, автоматик равишда талабнома шакллантирилади.
Агар ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида унинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ушбу шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлиги тегишли талабномани тўлдириш асосида ушбу тизим орқали текширилади, маъмурий ишларга тааллуқли бўлмаган ҳамда жиноят ишлари бўйича шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақидаги маълумотларни текшириш ҳолатлари бундан мустасно.
64. Талабнома текширилаётган ҳар бир шахс учун алоҳида расмийлаштирилади.
65. Талабномада текширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи бош келишикда, қисқартиришларсиз аниқ кўрсатилади ҳамда ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан ЭРИ ёки QR-код билан тасдиқланади.
66. Ваколатли органларнинг масъул ходими томонидан «E-maʼmuriy ish» тизими орқали тушган сўровнома ва талабномалар бир иш кун ичида текширилади ҳамда текшириш натижаси ва санаси кўрсатилиб, ички ишлар органларининг электрон шаклдаги штампи ва масъул ходимнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Маълумотлар базасида текширилаётган шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида маълумот бўлмаса, талабноманинг орқа томонига «Маъмурий жазога тортилган шахслар тизимида маълумотлар мавжуд эмас», «Маълумотнома Ички ишлар вазирлиги ходимининг электрон калити ёрдамида текширилади» ёзуви билан текшириш санасини кўрсатган ҳолда электрон шаклдаги штамп ва ЭРИ қўйилади.
Ҳисобга олиш ҳужжатида текширилаётган шахсга доир маълумотлар топилганда, талабноманинг орқа томонида текшириш санаси ва «Маълумотнома Ички ишлар вазирлиги ходимининг электрон калити ёрдамида текширилади» матни ёзилиб, электрон шаклдаги штамп ва ЭРИ қўйилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
67. Ваколатли органлар томонидан масъул ходимларга планшетлар, ЭРИ ҳамда «E-maʼmuriy ish» тизимига кириш учун мўлжалланган логин ва пароль берилади.
68. Масъул ходимларга бириктирилган планшетлар доимий равишда соз, батарея қуввати тўлдирилган ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
69. Масъул ходимлар ўзларига бириктирилган планшетларнинг бут сақланиши ва ушбу планшетдан фойдаланган ҳолда тузилаётган маъмурий баённома ва маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор учун шахсан жавобгар ҳисобланади. Планшетлар йўқолган, учинчи шахсларга берилган, қасддан нобуд қилинган, унга ўрнатилган дастур ва иловалар қасддан яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда, зарар бириктирилган масъул ходим ҳисобидан қопланади.
70. Масъул ходимлар ўзларига бириктирилган планшетларни иш вақти тугаганидан сўнг иш жойидаги хизмат сейфида сақлайди ёки ваколатли орган раҳбари белгилаган жойга (масъул ходимга) топширади.
71. Планшетлар бириктирилган ваколатли орган мансабдор шахси ёки бошқа ходимлар хизмат вазифаларидан бўшатилганда ёхуд бошқа сабабларга кўра планшетдан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган ҳолларда планшет ваколатли органларнинг тегишли моддий-техника таъминоти учун масъул ходимига топширилади.
72. Электрон шаклдаги маъмурий ишлар бўйича маълумотлар архиви (иш ҳужжатларининг электрон шакли) Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг серверларида сақланади.
73. Маъмурий ишлар бўйича статистик ҳисоботлар, ундирилган жарима ва зарарлар, мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш, йўқ қилиш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари ва бошқа турдаги маълумотлар «E-ma'muriy ish» тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
74. «E-ma'muriy ish» тизими орқали маъмурий иш юритиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
75. Ваколатли органларнинг масъул ходими «E-maʼmuriy ish» тизимидаги шахсга доир маълумотлар учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаслиги учун жавобгардир.
76. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Маъмурий ишларни «E-ma'muriy ish» тизими орқали юритиш тартибини жорий этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич 1. Маъмурий ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда — Ваколатли орган) 2. Ички ишлар вазирлиги 1. Ваколатли орган ходимлари орасидан «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга тизим администратори масъул тайинланади ва буйруқдан кўчирма ҳамда паспорт маълумотларини илова қилган ҳолда Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда маълумот юборади. Заруратга кўра 2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (кейинги ўринларда — «E-ma'muriy ish» тизими)дан фойдаланиши учун рўйхатдан ўтади. Бир иш куни ичида 3. Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти Ҳуқуқий статистика бош маркази томонидан ваколатли орган администраторлари учун логин ва пароль берилади. Уч иш куни ичида 2-босқич Ваколатли органнинг масъул ходими 1. Ваколатли орган администраторлари тизимдан фойдаланиши учун ҳудудий масъул ходимларини «E-maʼmuriy ish» тизимида рўйхатга олиб, уларга логин ва пароллар бириктириб уларни ишлашини назорат қилади. Бир иш куни ичида 2. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги электрон иш юритиш ишлари «E-ma'muriy ish» тизими орқали юритади. Расмийлаштириш давомида 3-босқич 1. Ваколатли органнинг мансабдор шахси 2. Фуқаролар 1. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённома планшет ёки компьютер ёрдамида расмийлаштирилганда ваколатли органнинг мансабдор шахси ва фуқаро томонидан электрон рақамли имзо ёки электрон график имзолари билан тасдиқлайди. 2. Ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан маъмурий жазо қўллаш юзасидан қарор қабул қилингандан кейин фуқаро ушбу қарор билан танишганлиги ҳақида электрон рақамли имзо ёки бармоқ изи билан тасдиқлайди. 3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан айрим турдаги ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш имкони бўлмаганда тушунтириш хати ва бошқа ҳужжатлар қоғоз шаклда расмийлаштирилиб, уларни PDF форматда «E-ma'muriy ish» тизимига киритади. Ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ва шу вақтнинг ўзида 4-босқич 1. Ваколатли органнинг масъул ходими 2. Фуқаролар 1. Ҳужжат ваколатли орган масъул ходими томонидан тасдиқланиши билан ушбу ҳужжатга ягона хос рақам берилиб, ижро этиш учун ҳуқуқбузарнинг телефон рақамига SMS ёки «Ўзбекистон почтаси» АЖ орқали яшаш манзилига хабар юборилади. Шу куннинг ўзида 2. Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган жарима, тўлов варақаси (квитанция)ни ejarima.uz веб-сайти, телеграм бот ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин. Шу куннинг ўзида 3. Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлса, ваколатли орган (мансабдор шахси) маъмурий иш ҳужжатларини «E-ma'muriy ish» тизими орқали кўриб чиқиш учун судга юборади. Белгиланган муддатда 5-босқич 1. Ваколатли органнинг масъул ходими 2. Судлар 1. Судга келиб тушган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар автоматлаштирилган тартибда электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади. Автоматик равишда 2. Келиб тушган маъмурий ишда камчиликлар бўлган тақдирда ваколатли органнинг масъул ходимига қайтариб юборилади, ваколатли орган масъул ходимига ушбу камчиликларни бартараф этгандан сўнг судга қайтадан кўриб чиқиш учун «E-ma'muriy ish» тизими орқали юборади. Уч иш кунидан бир ойга қадар 3. Автомототранспорт воситаларини жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-maʼmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Белгиланган тартибда 6-босқич 1. Ваколатли органнинг масъул ходими 1. Ҳуқуқбузар жаримани МЖтКда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини «E-ma'muriy ish» тизими орқали мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилади. бир ой муддатга 2. Мажбурий ижро бюроси 2. Мажбурий ижро бюросининг электрон тизимига келиб тушган ижро ҳужжатлари тақдим этилган санада автоматик равишда электрон рўйхатдан ўтказилади ҳамда шу вақтнинг ўзида «E-maʼmuriy ish» тизимига бу ҳақида маълумот юборилади. Автоматик равишда
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тўлдириш
1-позицияда маъмурий баённома (кейинги ўринларда — баённома) МЖтКнинг 269 1 — (маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар), 279 — (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш) ва 281 - (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни) моддалари асосида расмийлаштирилади.
2-позицияда баённомага автоматлаштирилган равишда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали серия рақами берилади.
3-позицияда баённомага автоматлаштирилган равишда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали тартиб рақами берилади (мисол: 20 073 0000001, бунда 20 — йил, 073 — баённома расмийлаштирган орган коди, 0000001 — баённоманинг тартиб рақами).
4-позицияда баённома тузилган сана «E-maʼmuriy ish» тизими орқали автоматлаштирилган тартибда берилади.
5-позицияда баённома тузилган ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман номи) кўрсатилади, минтақа коди қайд этилади.
6-позицияда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилади, мансабдор шахс ва ҳуқуқбузар томонидан баённомадаги QR-кодни сканер қилиш орқали ушбу баённома жойлашган жойга ўтиб, уни кўришга ва электрон шаклини олишга имконият яратилади.
7-позицияда баённомани тузган ваколатли орган номи, коди танланади.
8 — 13-позицияларда баённома тузган ваколатли орган ходимига (мансабдор шахсга) тегишли бўлган жетон ёки гувоҳноманинг серия рақами, ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозимининг тўлиқ номи, унвони, баённомани шахсан ўзи тузганлиги ЭРИ ёки ЭГИ ҳамда QR-код билан тасдиқланган ҳолда автоматик равишда тўлдирилади. Тасдиқлаш тартиби ЭРИдан фойдаланган ҳолда бармоқ изларини тушириш ёки планшетга ЭГИ қўйиш орқали амалга оширилади, сана «E-maʼmuriy ish» тизими орқали автоматлаштирилган тартибда берилади.
14 — 16-позицияларда ҳуқуқбузарни идентификация қилиш учун дактилоскопик таққослаш ёки мультибиометрик идентификация қилиш ёхуд биометрик паспорт тизими орқали автоматлаштирилган режимда маълумотлар «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади, сўнг шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилиши амалга оширилади.
Планшет орқали шахснинг юзи тўғридан суратга олинганда, планшет суратга туширилаётган шахсдан тахминан 70, 80 см масофадан кам бўлмаган узоқликда ва планшет камераси кўзлар билан тенг баландликда бўлиши, суратга олинаётган шахс бошининг ҳолати тепага кўтарилиб кетмаслиги ёки пастга қараб қолмаслиги ҳамда чапга ёки ўнга бурилмаган бўлиши лозим.
17-позицияда баённома расмийлаштиришда ҳуқуқбузарнинг телефон рақами баённомани тузган ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қўлда киритилади ёки мобил алоқа тармоғи операторлари тизимларидан интеграция қилинган ҳолда автоматлаштирилган режимда киритилиши ҳам мумкин.
18 — 23-позицияларда ҳуқуқбузарнинг туғилган жойи, биометрик паспорти, транспорт воситасини қайд этиш ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами, миллати, фуқаролиги, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар идентификация тизимлари орқали автоматик равишда киритилади, бундан маълумотлар қўлда киритилган ҳолатлар мустасно.
24-позицияда ҳуқуқбузарнинг номидаги автотранспорт воситаси, суғурта полиси (серияси, рақами, амал қилиш муддатлари) мансабдор шахс томонидан киритилади.
25-позицияда ҳуқуқбузарнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги ҳолати кўрсатиб ўтилади (мастлик ҳолати: 1-алкоголли, 2-гиёҳванд, 3-бошқача ҳолатдаги мастлик).
26-позицияда ҳуқуқбузар бошқарган автотранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар қўлда киритилиши ёки электрон ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда автоматлаштирилган режимда киритилиши ҳам мумкин.
27-позицияда ҳуқуқбузарнинг аввал маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ёки тортилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар автоматлаштирилган режимда «E-maʼmuriy ish» тизимидан текширилган ҳолатда тўлдирилади. Бунда шахсга тегишли бўлган маълумотлар фамилияси, исми, отасининг исми ёки биометрик паспорт серияси, рақами асосида солиштирилади.
28 — 30-позицияларда ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, сана (йил, кун, ой) киритилади.
31 — 33-позицияларда МЖТКнинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилган модда, прим, қисмлари киритилади.
34-позицияда ҳуқуқбузарнинг МЖТКнинг бошқа моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги бўйича қўшимча моддалар белгиси киритилади.
35-позицияда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Агар ушбу банд ваколатли органларга тегишли бўлмаса, тўлдирилмасдан қолдирилади.
36 — 41-позицияларда МЖТКнинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарнинг баённомани расмийлаштириш бўйича муносабати (мен розиман ёки рози эмасман) кўрсатилган ҳолда ЭГИ ёки бармоқ изини қўйиш орқали тасдиқланади, сана (йил, кун, ой).
Бунда шахсни бармоқ излари орқали идентификация қилиш учун бармоқ изи сифати етарли даражада бўлмаса, қолган тўққизта бармоқ изидан ихтиёрий танлаб сканер қилиш ҳам мумкин. Шахснинг бармоқ изини сканер қилиш вақтида унинг касби, соғлиғи, қўлларнинг кирлиги, об-ҳаво шароити, терининг қуруқлиги, қўлнинг ҳаддан зиёд терлаши, бармоқ изи папилляр нақшлари бўртганлик даражаси паст бўлиши мумкинлигини инобатга олиш зарур. Ушбу талаб 58 — 61-позицияларга ҳам қўлланилади.
42-позицияда ҳуқуқбузарликнинг содир этилиш жойи ва усусли (тафсилоти) ҳақидаги маълумотлар киритилади.
43-позицияда ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг ҳуқуқбузарлиги бўйича эътирози мавжуд бўлмаса, ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан оғзаки тушунтириш олиниб, планшетга киритилади, агар унинг эътирози бўлса, ёзма равишда тушунтириш хати олиниб, электрон баённомага қоғоз шаклидаги ҳужжатнинг pdf форматидаги нусхаси илова қилинади.
44 — 49-позицияларга гувоҳ, холис ёки жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, телефон рақами, яшаш манзили, электрон график имзоси, бармоқ изи ва санаси (йил, кун, ой) киритилади.
50, 51-позицияларда ҳуқуқбузарлик оқибатида моддий зарар етказилганлиги, баённома расмийлаштириш вақтида аниқ бўлса зарар миқдори кўрсатилади.
52-позицияда олиб қўйилган ҳуқуқбузарлик ашёлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Бунда ашёлар миқдори кўплиги сабабли улар тўғрисидаги маълумотлар ушбу позицияга сиғмаган тақдирда, ашёлар ҳақидаги маълумот баённомага илова қилинган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
53-позицияда маъмурий ишни кўриб чиқиш учун баённомага илова қилинган ҳужжатлар кўрсатилади.
54 — 57-позицияларда маъмурий иш кўриб чиқиладиган жой ва вақти тўғрисида фуқаро қайси шаклда (SMS ёки почта алоқаси хизмати орқали) огоҳлантирилиши белгиланади ҳамда ҳуқуқбузарнинг ЭГИ ёки бармоқ изи билан тасдиқланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга ИЛОВА
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорни тўлдириш
1-позицияда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга (кейинги ўринларда — қарор) автоматлаштирилган равишда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали берилган серия рақами кўрсатилади.
2 ва 3-позицияларда қарорга автоматлаштирилган равишда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали берилган тартиб рақами берилади (мисол: 20 073 0000001, бунда 20 — йил, 073 — қарор расмийлаштирган орган коди, 0000001 — қарорнинг тартиб рақами).
4 — 6-позицияларда қарор чиқарилган сана (йил, кун, ой) вақти, вилоят, шаҳар, туман номлари кўрсатилади, минтақа коди қайд этилади.
7-позицияда «E-maʼmuriy ish» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилади, мансабдор шахс ва ҳуқуқбузар томонидан қарордаги QR-кодни сканер қилиш орқали ушбу қарор жойлашган жойга ўтиб, уни кўришга ва электрон шаклини олишга имконият яратилади.
8 ва 9-позицияларда маъмурий ишни кўриб чиққан ваколатли орган номи унинг кодини танлаш орқали ҳамда қарорни чиқарган масъул шахсга тегишли бўлган жетон ёки гувоҳномаси серияси ва рақами автоматик равишда тўлдирилади.
10-позицияда қарорни чиқарган ваколатли орган (мансабдор шахс) қарорни шахсан ўзи кўриб чиққанлигини ЭРИ ёки ЭГИ ҳамда QR-код билан тасдиқлайди.
11-позицияда қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ЭРИ ёки ЭГИ ҳамда QR-код қўйилгандан сўнг сана «E-maʼmuriy ish» тизими орқали автоматик равишда киритилади.
12 — 14-позицияларда қарорни кўриб чиққан ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, унвони тўлиқ автоматик равишда тўлдирилади.
15, 16-позицияларда ҳуқуқбузарни идентификация қилиш учун дактилоскопик таққослаш ёки мультибиометрик идентификация қилиш ёхуд биометрик паспорт тизими орқали автоматлаштирилган режимда маълумотлар «E-maʼmuriy ish» тизимига киритилади, сўнг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда ахборот тизимига киритилиши амалга оширилади. Агар шахс чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти билан ҳужжатлаштирилмаган бўлса, мансабдор шахс томонидан унинг шахсига оид маълумотлар қўлда киритилади.
Планшет орқали шахснинг юзи тўғридан суратга олинганда планшет, суратга туширилаётган шахсдан тахминан 70, 80 см масофадан кам бўлмаган узоқликда ва планшет камераси кўзлар билан тенг баландликда бўлиши, суратга олинаётган шахс бошининг ҳолати тепага кўтарилиб кетмаслиги ёки пастга қараб қолмаслиги ҳамда чапга ёки ўнга бурилмаган бўлиши лозим.
17 — 21-позицияларда ҳуқуқбузарнинг туғилган жойи, биометрик паспорти, транспорт воситасини қайд этиш ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами, миллати, фуқаролиги, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар идентификация тизимлари орқали автоматик равишда киритилади, шахслар ҳақидаги маълумотлар қўлда киритилган ҳолатлар бундан мустасно.
22-позицияда ҳуқуқбузарнинг иш жойи, лавозими, машғулоти тури маълумотлари қўлда киритилади.
23-позицияда ҳуқуқбузарнинг номидаги автотранспорт воситаси, суғурта полиси (серияси, рақами, амал қилиш муддатлари) киритилади.
24-позицияда ҳуқуқбузарнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги ҳолати кўрсатиб ўтилади (мастлик ҳолати: 1-алкоголли, 2-гиёҳванд, 3-бошқача ҳолатдаги мастлик).
25-позицияда ҳуқуқбузар бошқарган автотранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар қўлда киритилиши ёки электрон ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда автоматик равишда киритилиши ҳам мумкин.
26-позицияда МЖТКнинг 282-моддасида кўрсатилган шахсга оид қолган маълумотлар киритилади.
27-позицияда ҳуқуқбузарнинг аввал маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ёки тортилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда «E-maʼmuriy ish» тизимидан текширилган ҳолда тўлдирилади. Бунда, шахсга тегишли бўлган маълумотлар унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки биометрик паспорт серияси, рақами асосида солиштирилади.
28 — 30-позицияларда МЖТКнинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилган модда, прим, қисмлари киритилади.
31-позицияда ҳуқуқбузарнинг МЖТКнинг бошқа моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида қўшимча моддалар белгиси киритилади ёки электрон ахборот тизимлари интеграция қилинган ҳолда автоматик равишда киритилиши ҳам мумкин.
32-позицияда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Агар ушбу банд ваколатли органларга тегишли бўлмаса, тўлдирилмасдан қолдирилади.
33-позицияда маъмурий судлар томонидан маъмурий жазо қўлланилиши кўрсатилади.
34-позицияда маъмурий жазони қўллаш МЖТКнинг 34-моддасига асосан битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилиши кўрсатилади.
35-позицияда ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолат юзасидан олинган фотосурат бириктирилади. Бунда фото, видеоёзув ва бошқа планшет орқали иловалар электрон равишда киритилиши мумкин.
36-позицияда ҳуқуқбузар учун тайинланган жазо — жарима миқдори (сўм), (миқдори ёзув кўринишда) қўлда киритилади.
37-позицияда ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим бўлган зарар миқдори (сўм), (миқдори ёзув кўринишда) қўлда киритилади.
38-позицияда ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилган қўшимча жазо чораси белгиси киритилади.
39 — 45-позицияларда МЖТКнинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарнинг қарор бўйича муносабати (мен розиман ёки рози эмасман) кўрсатилган ҳолда ЭГИ ёки бармоқ изини қўйиш орқали тасдиқланади, сана (йил, кун, ой) автоматик равишда киритилади ҳамда адвокат хизматидан фойдаланилган бўлса, белги қўйилади.
Ҳуқуқбузарлик ашёлари бўйича судлар томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотлар (мусодара, йўқ қилиш ёки эгасига қайтариш) суд қарорлари асосида электрон шаклда киритилади.
46, 47-позицияларда ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки зарар белгиси ҳамда ҳуқуқбузарга қарор чиқарилганлиги кўрсатилади. Қарор бўйича тегишли тўлов амалга оширилгандан сўнг квитанция кесиб олиниб бир қисми банкда, бир қисми ҳуқуқбузарда қолади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 июль,
431-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TARTIBI
TARTIBI
Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni yuritishning elektron tizimini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Raqamli Oʻzbekiston-2030” strategiyasini tasdiqlash va uni samarali amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 5-oktabrdagi PF-6079-son hamda “ Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son farmonlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Sud hokimiyati organlari faoliyatini raqamlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2020-yil 3-sentabrdagi PQ-4818-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ish hujjatlarini elektron tarzda rasmiylashtirish hamda ularni maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni yuritish va koʻrib chiqish vakolatiga ega boʻlgan davlat organlariga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) elektron shaklda yuborish tartibi;
huquqbuzarlik sodir etgan shaxs, jabrlanuvchi, guvoh va xolislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, saqlash va tahlil qilish qoidalari;
vakolatli organlar oʻrtasida idoralararo axborot almashishning yagona markazlashtirilgan elektron tizimini yuritish tartibi;
maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni vakolatli organlar tomonidan joyida planshet va kompyuter yordamida rasmiylashtirish tartibi;
maʼmuriy bayonnoma va maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni elektron shaklda rasmiylashtirish qoidalari.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimini (keyingi oʻrinlarda — “E-ma'muriy ish” tizimi) tashkil etish, uning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlash, shuningdek, maʼmuriy bayonnoma tuzishda, maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishda vakolatli davlat organlarining tizimdan samarali foydalanishlarini taʼminlash boʻyicha masʼul organ etib belgilansin.
3. Belgilansinki:
“E-ma'muriy ish” tizimini yuritishda maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha guvoh, jabrlanuvchi, xolis va huquqbuzarning shaxsi elektron raqamli imzo (barmoq izi yoki grafik imzo)dan foydalangan holda identifikatsiya qilinadi hamda ishni koʻrib chiqayotgan vakolatli organlarning mansabdor shaxslari tomonidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar va ishga taalluqli hujjatlar QR-kod bilan tasdiqlanadi;
maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha maʼmuriy javobgarlikka tortilgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vakolatli organlar tomonidan tekshirish, zarur maʼlumotlarni olish hamda ulardan foydalanish “E-ma'muriy ish” tizimi orqali amalga oshiriladi;
yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatida Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali yuritiladi.
maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar boʻyicha elektron shakldagi maʼlumotlar arxivini (ish hujjatlarining elektron shaklini) saqlash Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi;
“E-ma'muriy ish” tizimidagi maʼlumotlar vakolatli organlarning mansabdor shaxslari foydalanadigan maʼlumotlar hisoblanadi hamda ular ushbu maʼlumotlar bilan faqat qonunchilik hujjatlari bilan zimmasiga yuklangan vazifalarni amalga oshirish uchun tanishishi hamda foydalanishi mumkin;
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, “Oʻzbekiston pochtasi” AJ hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2021-yil 1-avgustga qadar:
axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga nisbatan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorlarning yetkazib berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish mexanizmini ishlab chiqsin va joriy qilsin;
maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarga hamda protsessning boshqa ishtirokchilariga (jabrlanuvchi, guvoh, xolislar va boshqa ishtirokchilarga) ishni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida elektron xabarnoma yuborish mexanizmini ishlab chiqsin.
5. “Oʻzbekiston pochtasi” AJ “E-ma'muriy ish” tizimi orqali elektron shaklda tushgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorlarning qogʻoz shaklida maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxslarga belgilangan tartibda yetkazib berilishini taʼminlasin.
6. Belgilab qoʻyilsinki, ishni koʻrib chiqishda ishtirok etuvchi shaxslarni maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida xabardor qilish hamda ish boʻyicha qabul qilingan qarorlarni yetkazib berish bilan bogʻliq xarajatlar, ishni koʻrib chiqayotgan vakolatli organning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
7. 2021-yil 1-sentabrga qadar:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Markaziy bank, Oliy sud, Bosh prokuratura, Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda sud qarori bilan yoki boshqa sabablarga koʻra bekor qilingan maʼmuriy jarimalarni yoki kamaytirilgan jarimaning farqi summasini avtomatlashtirilgan tarzda fuqarolarga qaytarish mexanizmini yaratish;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda “E-ma'muriy ish” tizimiga maʼmuriy jarimalarni qaytarilganligi haqidagi maʼlumotlar taqdim etish;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
Transport vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda “E-ma'muriy ish” tizimidan foydalangan holda avtomototransport vositalarini jarima maydonchalariga qoʻyish va ularni chiqarish tartibini raqamli texnologiyaga oʻtkazish;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi bilan birgalikda barmoq izlari hamda yuz tuzilishi orqali shaxslarni avtomatlashtirilgan multibiometrik identifikatsiya qilish imkonini beruvchi platformani yaratish va server qurilmalarini xarid qilish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlasin.
8. Vakolatli organlar maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni elektron shaklda shakllantirish maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari hamda ushbu qaror talablariga muvofiq yuritilishini taʼminlasinlar.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
a) bir oy muddatda:
ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalardan kelib chiqib ichki ishlar organlarining “E-ma'muriy ish” tizimini yuritishga masʼul boʻlgan sohaviy va hududiy boʻlinmalarining tashkiliy-shtat tuzilmasi qayta koʻrib chiqilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni mazkur qarorga muvofiqlashtirsin;
b) Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati, shu jumladan, maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuritishning maqsadi hamda uni qoʻllash tartibi ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-iyuldagi 431-son qaroriga ILOVA
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qonun hujjatlarida belgilangan tartibda maʼmuriy huquqbuzarliklar (keyingi oʻrinlarda — huquqbuzarlik) yuzasidan ish yuritish va tegishli jazo choralarini qoʻllash vakolatiga ega boʻlgan davlat organlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar)ning Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-ma'muriy ish” tizimi) orqali huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy ish) elektron shaklda yuritish tartibini belgilaydi, Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatida Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Maʼmuriy amaliyot” moduli orqali yuritiladigan yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir maʼmuriy ishlar bundan mustasno.
2. Maʼmuriy ishlarni “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali yuritish Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga va boshqa qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlariga, shuningdek, ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladi.
3. Maʼmuriy ishlarni “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuritish tartibini joriy etish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“E-ma'muriy ish” tizimi — huquqbuzarlik sodir etilgan holat yuzasidan maʼmuriy ish hujjatlarini elektron tarzda rasmiylashtirish va shakllantirish, vakolatli organga elektron yuborish hamda huquqbuzarlik sodir etgan shaxs (keyingi oʻrinlarda — huquqbuzar), jabrlanuvchi, guvoh va xolislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish, saqlash, tahlil qilish, shuningdek, vakolatli organlar oʻrtasida idoralararo axborot almashishning yagona markazlashtirilgan elektron tizimi;
ejarima.uz veb-sayti — huquqbuzar va unga qoʻllanilgan jazo choralari haqidagi maʼlumotlarni, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning videotexnika vositalari orqali yoʻl harakati ishtirokchilari (yoʻlovchi va piyodalar bundan mustasno) tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik holatlari qayd etilgan maʼlumotlarni internet jahon axborot tarmogʻi yordamida elektron shaklda yuborish, qabul qilish, olish, koʻrish uchun moʻljallangan elektron manzil;
vakolatli organlar — maʼmuriy ishlarni qoʻzgʻatish, koʻrib chiqish va bayonnoma tuzishga vakolatli davlat organlari;
elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda ERI) — elektron hujjatdagi mazkur elektron hujjat axborotini elektron raqamli imzoning yopiq kalitidan foydalangan holda maxsus oʻzgartirish natijasida hosil qilingan hamda elektron raqamli imzoning ochiq kaliti yordamida elektron hujjatdagi axborotda xatolik yoʻqligini aniqlash va elektron raqamli imzo yopiq kalitining egasini identifikatsiya qilish imkoniyatini beradigan imzo;
elektron grafik imzo (keyingi oʻrinlarda EGI) — elektron hujjatni zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan texnik qurilmalar yordamida tasdiqlaydigan elektron hujjatdagi shaxs tomonidan qoʻlda (yozma ravishda) amalga oshiriladigan grafikli imzo;
QR-kod (matritsa shtrixli kod) — yakunlangan elektron hujjatga biriktiriladigan va hujjatni qogʻoz shaklida tasdiqlaydigan hamda chop etilganda koʻrsatiladigan maxsus grafikli kod;
yagona xos raqam — “E-ma'muriy ish” tizimi hamda “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimi tomonidan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnoma (keyingi oʻrinlarda — maʼmuriy bayonnoma) hamda maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga identifikatsiyalash uchun beriladigan elektron raqam.
5. Maʼmuriy ishlarni elektron shaklda yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ichki ishlar vazirligi) tomonidan shakllantiriladigan “E-ma'muriy ish” tizimi orqali amalga oshiriladi.
E-ma'muriy ish” tizimini yuritish hamda muhofaza qilish Ichki ishlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
6. Maʼmuriy ishlarni elektron shaklda yuritish vakolatli organlarning tegishli tarkibiy boʻlinmalari tomonidan maʼmuriy ish hujjatlari “E-maʼmuriy ish” tizimiga elektron shaklda kiritilishi orqali amalga oshiriladi.
7. Maʼmuriy ishlarni qogʻoz shaklida yuritish zarurati yuzaga kelganda, ushbu hujjatlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga elektron shaklda kiritiladi hamda uning qogʻoz shakli bevosita vakolatli organda saqlanadi.
2-bob. “E-maʼmuriy ish” tizimida roʻyxatdan oʻtish tartibi
8. “E-maʼmuriy ish” tizimi himoyalangan “Elektron hukumat”ning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻida ishlaydi. Undan foydalanishda vakolatli organning tegishli tuzilmasi tomonidan axborot xavfsizligi taʼminlanishi lozim.
9. Vakolatli organlarda “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalanadigan xodimlarni roʻyxatga olish va hisobini yuritish uchun markaziy apparat xodimlari orasidan administratorlar tayinlanadi.
Vakolatli organlar tomonidan administrator sifatida belgilangan masʼul xodimlar haqida ularning buyruqlaridan koʻchirma va pasport nusxalarini yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlarini ilova qilgan holda bir ish kun ichida Ichki ishlar vazirligiga yozma ravishda xabar yuboriladi.
Vakolatli organlarning administratorlari uchun login va parol uch ish kun ichida Ichki ishlar vazirligi tomonidan beriladi.
10. Vakolatli organlar administratorlari tegishli tuzilmadagi:
roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslarni “E-maʼmuriy ish” tizimida roʻyxatga oladi;
roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslar “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali ERI bilan taʼminlanishini tashkil etadi, ularga pasport nusxasi asosida login va parollar biriktiradi;
roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslarning lavozimi oʻzgarganda yoki ular ishdan boʻshatilganda login va parollarga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;
roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslar tomonidan axborot xavfsizligi qoidalariga rioya qilinishi, shu jumladan, parollar maxfiyligi ustidan nazorat olib boradi;
roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslarga “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalanish tartibini muntazam oʻrgatib boradi.
11. Roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslar “E-maʼmuriy ish” tizimida roʻyxatdan oʻtganidan soʻng vakolatli organlar administratorlari ularning maʼlumotlarini tizimda tasdiqlaydi.
“E-maʼmuriy ish” tizimida roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlash bir ish kuni davomida amalga oshiriladi.
Roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslar “E-maʼmuriy ish” tizimida bir marotaba roʻyxatdan oʻtkaziladi.
12. Roʻyxatga olishga masʼul shaxslarning lavozimi oʻzgarganda vakolatli organlar tuzilmalari administratorlari “E-maʼmuriy ish” tizimiga tegishli tuzilmada roʻyxatga olish vazifasi yuklangan yangi xodimning shaxsiga oid maʼlumotlarni kiritadi va “E-maʼmuriy ish” tizimi kelgusida belgilangan tartibda yuritilishini tashkil etadi.
13. Roʻyxatga olish uchun masʼul shaxslarning lavozimi oʻzgarganligi toʻgʻrisida buyruq qabul qilingandan soʻng bu haqida bir ish kuni davomida kadrlar xizmati tomonidan administratorga maʼlum qilinishi lozim.
14. Har bir vakolatli organga “E-maʼmuriy ish” tizimida xos raqam biriktiriladi.
15. Maʼlumotlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritilganidan soʻng hujjatlar ijrochi sifatida belgilangan tarmoqqa (xodimga) darhol ushbu tizim orqali yuboriladi.
Qonun buzilishiga yoʻl qoʻyish holatlarining barchasi avtomatik tarzda “E-maʼmuriy ish” tizimida jamlanib boriladi.
3-bob. Elektron ish yuritish tartibi
16. Maʼmuriy ishlarga oid maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash, umumlashtirish, saqlash, tahlil qilish va ularni himoya qilish elektron shaklda idoralararo axborot almashish orqali amalga oshiriladi.
17. Vakolatli organlar tomonidan huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh va xolislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni sudga yuborish, shuningdek, sudda ishni koʻrish bilan bogʻliq maʼlumot almashinuvi faqat “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali amalga oshiriladi.
18. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi va uning hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — Majburiy ijro byurosi organlari) faoliyatiga joriy etilgan axborot tizimi “E-maʼmuriy ish” tizimiga integratsiya qilinadi.
19. Huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh va xolislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning markazlashtirilgan hisobi Ichki ishlar vazirligi tomonidan “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali yuritiladi.
20. Quyidagilar maʼmuriy ishlarni yuritishda hisobga olish elektron hujjatlari hisoblanadi:
ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi maʼmuriy bayonnoma;
ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror.
21. “E-ma'muriy ish” tizimi va maʼmuriy ishlar davlat tilida, qoraqalpoq tilida yoki muayyan joydagi koʻpchilik aholi soʻzlashadigan tilda yuritiladi.
22. Maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari yoki avtomatlashtirilgan axborot tizimlari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklar haqidagi maʼlumotlar (texnik ekspertiza xulosasi, oʻlchash vositalarining dalolatnomalari, log-fayllar va boshqa hujjatlar) elektron aloqa tarmogʻi orqali real vaqt rejimida “E-maʼmuriy ish” tizimiga konvertatsiya qilish yoʻli bilan taqdim etiladi.
23. Sud va vakolatli organlarning axborot tizimlarini yoki maʼlumotlar bazalarini takomillashtirish yoxud elektron hamkorlik toʻgʻrisidagi texnologik yoʻriqnomani oʻzgartirish zarurati paydo boʻlgan taqdirda, “E-ma'muriy ish” tizimiga hamda undagi elektron hujjat shakliga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq Ichki ishlar vazirligi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi.
24. “E-maʼmuriy ish” tizimi maʼlumotlari vakolatli organlar faoliyati doirasida ularning masʼul shaxslari foydalanadigan axborot resursi hisoblanadi.
25. “E-maʼmuriy ish” tizimidagi maʼlumotlar bilan faqat maʼmuriy ishlarni qoʻzgʻatish, koʻrib chiqish va bayonnoma tuzishga vakolatli organlarning mansabdor shaxslari hamda “E-maʼmuriy ish” tizimiga biriktirilgan xodimlar tanishish va ulardan foydalanish huquqiga egadirlar.
4-bob. Maʼmuriy ishlarni elektron shaklda shakllantirish (rasmiylashtirish)
26. Vakolatli organlar tomonidan huquqbuzarga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (keyingi oʻrinlarda — MJTK) talablari buzilganligi haqida ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalarga muvofiq belgilangan shakldagi maʼmuriy bayonnoma yoki maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror huquqbuzarlik sodir etilgan joyning oʻzida planshet yoki kompyuter yordamida “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali rasmiylashtiriladi. Ushbu qaror “Fuqarolarning biometrik hujjatlari elektron tizimi” yoki daktiloskopik taqqoslash yoxud multibiometrik identifikatsiya qilish dasturlari (keyingi oʻrinlarda — identifikatsiya tizimlari) orqali huquqbuzarning shaxsini aniqlagan holda ERI yoki EGI hamda QR-kod bilan tasdiqlanadi.
Mazkur Nizomning 27-bandida koʻrsatilgan holatlarda, sodir etilgan huquqbuzarliklar keyinchalik aniqlanganda, maʼmuriy ishlar jabrlanuvchining arizasi bilan qoʻzgʻatilganda, shuningdek, aloqa tarmogʻi mavjud boʻlmagan hududlarda yoki maʼmuriy ishni qogʻoz shaklida shakllantirishni taqozo etadigan holatlarda hujjatlar qogʻoz shaklida rasmiylashtirilib, huquqbuzarlik aniqlangan kunda pdf formatida skaner qilingan holda belgilangan tartibda “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi.
27. Maʼmuriy ishlar quyidagi holatlarda soddalashtirilgan tartibda yuritilmaydi:
maʼmuriy ish soddalashtirilgan tartibda yuritilishiga huquqbuzar yoki jabrlanuvchining eʼtirozi boʻlganda yoxud huquqbuzar huquqbuzarlik faktini inkor etganda;
joyning oʻzida solinadigan jarimaning miqdori bazaviy hisoblash miqdorining ikkidan bir qismidan yuqori boʻlsa;
sodir etilgan huquqbuzarlik uchun belgilangan sanksiyada jarima jazosidan boshqa turdagi maʼmuriy jazo qoʻllanilishi nazarda tutilgan boʻlsa;
chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan maʼmuriy tarzda chiqarib yuborish bilan bogʻliq boʻlgan huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar koʻrib chiqilayotganda;
ish boʻyicha moddiy va maʼnaviy zarar koʻrgan taraf yoki uning vakili zararni undirishni talab qilgan hollarda;
huquqbuzarlik sodir etgan bir necha shaxslardan loaqal bittasi huquqbuzarlik sodir etganligini rad etganda.
Bunday holatlarda ish elektron shaklda maʼmuriy bayonnoma tuzish orqali amalga oshiriladi (MJTKning 138-moddasi birinchi , ikkinchi va uchinchi qismlarida , shuningdek, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno).
Bir yil davomida takroran sodir etilishi oqibatida jinoiy javobgarlik kelib chiqishi nazarda tutilgan huquqbuzarliklar boʻyicha soddalashtirilgan tartibda yuritilayotgan maʼmuriy ishda shaxsning muqaddam maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi haqidagi maʼlumotni darhol olishning imkoni boʻlmasa, ish yuritish tegishli maʼlumotlar olingunga qadar umumiy tartibda davom ettiriladi hamda tegishli maʼlumot natijasiga koʻra ushbu ish yuzasidan elektron shaklda maʼmuriy bayonnomani tuzish yoki tuzmaslik yoxud ish hujjatlarini tegishliligi boʻyicha surishtiruv yoki tergov organlariga yuborish masalasi hal qilinadi.
28. MJTKning 283-moddasi toʻrtinchi — yettinchi qismlariga muvofiq maʼmuriy bayonnoma tuzishni istisno etadigan holatlarda maʼmuriy ishlar yuzasidan qarorni rasmiylashtirish “E-ma'muriy ish” tizimi orqali amalga oshiriladi.
29. Huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan taqdirda, ushbu maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan yuqori turuvchi organga (mansabdor shaxsga) yoki sudga belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkinligi haqida ogohlantiriladi.
30. Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror “E-ma'muriy ish” tizimi orqali elektron hujjat shaklida chiqariladi hamda ijro etish uchun huquqbuzarga yetkazib beriladi.
Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning xos raqami va jarima miqdori haqidagi maʼlumotlar zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda huquqbuzarning ejarima.uz veb-saytidagi shaxsiy kabinetiga, “SMS” xabar orqali uning telefoniga yoki pochta xizmati orqali yashash manziliga yuboriladi. Huquqbuzarlik rasmiylashtirilayotgan joyda maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni chop etish imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, qaror qogʻozda chop etilib, huquqbuzarga taqdim etiladi.
31. Huquqbuzar maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni olganidan soʻng huquqbuzarlik sodir etilgan joyning oʻzida yoki boshqa joyda elektron toʻlov tizimlari, mobil ilovalar yoki bank kassalari orqali jarimani toʻlashi yoki yetkazilgan zarar uchun toʻlovni amalga oshirishi mumkin.
Huquqbuzar unga maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida jarima miqdorining ellik foizini yoki oʻttiz kun ichida jarima miqdorining yetmish foizini ixtiyoriy ravishda toʻlagan taqdirda, u jarimaning qolgan qismini toʻlashdan ozod qilinadi va bu “E-maʼmuriy ish” tizimida aks ettiriladi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan holatlar bundan mustasno.
Mazkur tartib sud qarorlariga asosan qoʻllaniladigan jarimalarga nisbatan ham tatbiq etiladi.
32. Huquqbuzarga tayinlangan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni ijro etish boʻyicha toʻlovlar, shuningdek, belgilangan tartibda bekor qilingan qaror boʻyicha toʻlangan toʻlovlarni fuqarolarga real vaqt rejimida qaytarish “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi hamda bu haqidagi maʼlumotlar darhol ushbu tizim orqali “E-ma'muriy ish” tizimiga hisobga olish uchun yuboriladi.
Toʻlovlar haqidagi maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi, shuningdek, oʻz vaqtida “E-ma'muriy ish” tizimiga yuborilishi uchun “Elektron hukumat”ning yagona billing tizimining masʼul xodimi javobgar hisoblanadi.
33. Huquqbuzar jarima toʻlovlarini toʻlaganidan soʻng toʻlov amalga oshirilganligi haqidagi maʼlumotlar zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda huquqbuzarning ejarima.uz veb-saytidagi shaxsiy kabinetiga, “SMS” xabar orqali uning telefoniga yoki pochta xizmati orqali yashash manziliga yuboriladi.
Huquqbuzar qarorning ijro qilinganligi haqidagi toʻlov varaqasi (kvitansiya)ni ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olishi mumkin.
34. Vakolatli organlar tomonidan huquqbuzarga nisbatan maʼmuriy bayonnoma rasmiylashtirilganda sudlarning vakolatiga kiradigan maʼmuriy ishlar “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali tegishli sudlarga yuboriladi.
Maʼmuriy bayonnomani rasmiylashtirgan vakolatli organ MJTKga asosan mazkur maʼmuriy ishni koʻrib chiqishga vakolatli boʻlgan taqdirda, ishni belgilangan tartibda koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi va pochta xizmati orqali fuqaroning yashash manziliga yuboradi.
Bundan tashqari, huquqbuzar maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali olishi ham mumkin.
Agar huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan va sudga murojaat qilgan taqdirda, vakolatli organ maʼmuriy ish hujjatlari “E-ma'muriy ish” tizimi orqali tegishli sudga yuborilishini taʼminlaydi.
35. Vakolatli organlar tomonidan maʼmuriy ishlarga doir quyidagi maʼlumotlar “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali sudlarga yuborilishi shart:
huquqbuzarning va jabrlanuvchining shaxsiga oid maʼlumotlar, shu jumladan jismoniy shaxsning identifikatsiya raqami — JSHSHIR, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar bundan mustasno;
huquqbuzarlikning mohiyati, uni sodir etish usuli va sodir etilgan joyi (aniq manzili), vaqti;
MJTKning huquqbuzarlik kvalifikatsiya qilingan tegishli moddasi (qismi, bandi);
huquqbuzarning muqaddam maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi;
jabrlanuvchining, guvohlarning koʻrsatmasi, ekspertning xulosasi, agar ular mavjud boʻlsa;
yetkazilgan moddiy va maʼnaviy zarar miqdori yuzasidan hisob-kitoblar, agar mavjud boʻlsa;
huquqbuzarlikka doir dalillar (yozma, ashyoviy dalil, foto, videoyozuv va boshqalar), shuningdek, dalilning nomi, miqdori, oʻlchov birligi va bahosi;
huquqbuzarlikni aniqlagan vakolatli organ nomi, bayonnomani tuzgan masʼul shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi.
Shuningdek, MJTKning 52 , 133 , 134-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy bayonnomaga ushbu bandning birinchi qismida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari MJTKning 282-moddasi ikkinchi va uchinchi qismlarida koʻrsatilgan hujjatlar ilova qilinishi lozim.
Agar ish boʻyicha ashyoviy dalillar olingan boʻlsa, u holda olingan ashyoviy dalillar maʼmuriy ish koʻrib chiqilgunga qadar shunday ashyo va hujjatlarni olib qoʻyish huquqi berilgan organlar (mansabdor shaxslar) tomonidan belgilab beriladigan joylarda saqlanadi, ish koʻrib boʻlinganidan keyin esa belgilangan tartibda hal etiladi.
36. Sudlarga yuborilayotgan maʼmuriy ishlarning elektron shakli vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan planshet yoki kompyuterga oʻrnatilgan texnik qurilmalar yordamida ERI, EGI, QR-kod yoki barmoq izlarini tushirish orqali avtomatlashtirilgan tartibda tasdiqlanishi shart.
37. Sudlarning elektron tizimiga tushgan maʼmuriy ishlarga oid elektron shakldagi hujjatlar avtomatlashtirilgan tartibda elektron tizim orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi.
38. Sud tomonidan maʼmuriy ish materiallari vakolatli organga qaytarilgan taqdirda, vakolatli organ uch ish kun ichida sudning maʼmuriy ishni qaytarish haqidagi ajrimda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib, maʼmuriy ish materiallarini mazkur Nizomga asosan sudga qaytadan yuboradi.
39. Maʼmuriy ishni qaytarish haqidagi ajrimda maʼmuriy ish boʻyicha qoʻshimcha muddat talab etiladigan ekspertiza tayinlash va maʼmuriy ish yuzasidan jabrlanuvchi, guvohlardan (respublikaning boshqa hududlarida istiqomat qiladigan shaxslar) tushuntirish olish talab etilgan taqdirda, vakolatli organ oʻttiz kun mobaynida ushbu kamchiliklarni bartaraf etib mazkur Nizomga asosan sudga qayta yuborishi lozim.
40. Sudlar tomonidan maʼmuriy ishlarga doir maʼlumotlar elektron tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin shu vaqtning oʻzida “E-maʼmuriy ish” tizimiga avtomatlashtirilgan tartibda bu haqida xabar yuboriladi.
41. Sudlarda maʼmuriy ishlarni koʻrish bilan bogʻliq har qanday maʼlumotlar vakolatli organlar tomonidan “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali elektron shaklda yuborilishi shart, agar ish zaruratga koʻra qogʻoz shaklida rasmiylashtirilgan hujjatlarning asl nusxasi talab etilgan taqdirda, ushbu hujjatlar taqdim etiladi.
42. Agar maʼmuriy ishlarni koʻrib chiqish paytida vakolatli organ (mansabdor shaxs) huquqbuzarlik holatida jinoyat alomatlari bor degan xulosaga kelsa, “E-ma'muriy ish” tizimi orqali materiallarni elektron shaklda tegishli prokuratura organiga yuboradi.
43. Prokuratura organi tomonidan materiallarni tekshirish natijasida jinoyat alomatlari yoʻqligi aniqlangan taqdirda, jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish haqidagi qaror hamda maʼmuriy ish hujjatlari “E-ma'muriy ish” tizimi orqali vakolatli organga qaytarib yuboriladi.
Prokuror yoki vakolatli organ tomonidan huquqbuzarlikda jinoyat alomatlari aniqlangan taqdirda, jinoyat ishini qoʻzgʻatish haqidagi qaror “E-ma'muriy ish” tizimiga kiritiladi hamda maʼmuriy ishni koʻrib chiqish tugatiladi.
44. Sudda koʻrilgan maʼmuriy ish boʻyicha chiqarilgan qaror, majburiy ijroga qaratilgan ijro qarori va ularga doir maʼlumotlar, shuningdek, qarorning ixtiyoriy ijro etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ERI hamda QR-kod bilan tasdiqlangan holda “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi.
45. Sudlar tomonidan huquqbuzar(lar)ga nisbatan maʼmuriy qamoqqa olish tarzidagi jazo chorasini qoʻllash toʻgʻrisida qaror chiqarilganda, bu haqidagi sud qarori va tegishli maʼlumotlar ERI hamda QR-kod bilan tasdiqlangan holda vakolatli organga hamda maʼmuriy qamoq jazosini ijro etuvchi masʼul organga “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuboriladi.
Maʼmuriy qamoq jazosini ijro etuvchi masʼul organlar tomonidan huquqbuzar maʼmuriy jazoni oʻtashni boshlaganligi hamda jazoni oʻtab boʻlganligi haqidagi maʼlumotlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi. Bunda har bir huquqbuzarga nisbatan maʼlumotlar alohida kiritiladi.
46. Avtomototransport vositalarini jarima maydonchalariga qoʻyish hamda chiqarish sud yoki vakolatli organlarning tegishli qarori (qoʻyishda — bayonnoma, chiqarishda — ruxsatnomasi) asosida “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalangan holda amalga oshiriladi.
Jarima maydoniga qoʻyilayotgan hamda chiqarilayotgan avtomototransport vositasi haqidagi maʼlumotlar jarima maydonining masʼul xodimi tomonidan ejarima.uz veb-saytiga kiritilishi shart. Bunda jarima maydonining masʼul xodimi avtomototransport vositasini jarima maydoniga qoʻyishda ejarima.uz veb-sayti orqali oʻz shaxsiy kabinetidan foydalangan holda uning davlat raqamini kiritganda, avtomototransport vositasining asosiy rekvizitlari avtomatik ravishda toʻldiriladi, avtomototransport vositasining holati va boshqa tegishli rekvizitlari esa qoʻshimcha tarzda kiritiladi.
Avtomototransport vositasini jarima maydonidan chiqarishda tegishli ruxsatnoma hamda chiqarish vaqti qayd etiladi.
47. Huquqbuzar jarimani MJTKda belgilangan muddat ichida toʻlamagan taqdirda, maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarining majburiy ijrosini amalga oshirish maqsadida ijro hujjatlari “E-ma'muriy ish” tizimi orqali Majburiy ijro byurosi organlariga taqdim etiladi, bunda jarimani ixtiyoriy toʻlash imkoniyati toʻgʻrisida huquqbuzarni xabardor qilgan holda unga maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning topshirilganligi yoki yuborilganligini tasdiqlovchi hujjat ijro hujjatiga majburiy tartibda ilova qilinadi.
Vakolatli organning qaroriga asosan qaror ijrosi bir oy muddatga kechiktirilgan yoki toʻxtatib turilgan hollar bundan mustasno.
48. “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ijro hujjati vakolatli organlar tomonidan “E-ma'muriy ish” tizimi orqali Majburiy ijro byurosi organlariga yuboriladi.
49. Agar maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror chiqarilgan kundan boshlab uch oy davomida ijro etishga qaratilmagan boʻlsa, bunday qaror ijro etilmaydi.
Ushbu qarorni chiqargan vakolatli organ (mansabdor shaxs) tomonidan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning toʻgʻri va oʻz vaqtida ijro etilmaganligi ushbu qarorga masʼul boʻlgan xodimga nisbatan tegishli intizomiy jazo choralar qoʻllanishi uchun asos boʻladi, belgilangan muddatda shikoyat berish qarorning ijrosini shikoyat koʻrib chiqilgunga qadar toʻxtatib turish mumkin boʻlgan holatlar bundan mustasno.
50. Majburiy ijro byurosi organlarining elektron tizimiga tushgan ijro hujjatlari taqdim etilgan sanada avtomatik ravishda elektron roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda shu vaqtning oʻzida “E-maʼmuriy ish” tizimiga bu haqida maʼlumot kiritiladi.
51. “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq ijro hujjatini qaytarib yuborish uchun asoslar mavjud boʻlganda, Majburiy ijro byurosi organi (mansabdor shaxs) tomonidan ijro hujjati hamda uni qaytarib yuborish toʻgʻrisidagi qaror ushbu hujjat olingan kundan eʼtiboran uch kun ichida Majburiy ijro byurosi organlarining elektron tizimi orqali “E-maʼmuriy ish” tizimiga yuboriladi.
52. Vakolatli organ hujjatda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni ijro hujjati qaytarilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bartaraf qiladi hamda uni takroran “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali Majburiy ijro byurosi organlariga yuboradi.
53. Majburiy ijro byurosi organlari tomonidan ijro ishi yuritishni qoʻzgʻatish, tamomlash yoki tugatish toʻgʻrisidagi qarorlar ular chiqarilgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi.
54. Majburiy ijro byurosi organlarining ijro ishi yuritishni qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi qarorlari “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritilgan vaqtdan boshlab vakolatli organ hisob raqamiga jarimaning toʻlanishiga taqiq qoʻyiladi. Shuningdek, “E-maʼmuriy ish” tizimida ijro hujjati roʻyxatdan oʻtgan raqami koʻrsatilib, unda jarimani Majburiy ijro byurosi organlari orqali toʻlash lozimligi haqida avtomatik ravishda maʼlumot koʻrsatiladi.
55. Maʼmuriy ishlarni yuritishda qonunlarning ijrosi ustidan prokuror nazorati “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali elektron shaklda amalga oshirilishi mumkin.
5-bob. Maʼmuriy ishlarni planshet va kompyuterda rasmiylashtirish
56. MJTKga muvofiq huquqbuzar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar planshet orqali huquqbuzarlik sodir etilgan joyning oʻzida yoki kompyuterda real vaqt rejimida “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalangan holda maʼmuriy bayonnoma yoki maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga kiritiladi.
57. Huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh, xolisga tegishli boʻlgan shaxsga doir maʼlumotlarning (familiyasi, ismi, otasining ismi va tugʻilgan sanasi) planshet yoki kompyuter orqali maʼmuriy bayonnoma yoki maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga toʻgʻri kiritilishiga vakolatli organ xodimi (mansabdor shaxs) masʼul hisoblanadi.
Agar huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh, xolis Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmasa yoki identifikatsiya tizimlari yordamida ularning shaxsini aniqlashning imkoni boʻlmasa, ularning yonida maʼlumotlar bazasiga kiritilmagan chet el pasporti yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar mavjud boʻlgan taqdirda, vakolatli organning masʼul xodimi ushbu hujjatlarga asosan shaxsga doir maʼlumotlarni elektron tizimga qoʻlda kiritadi hamda uning toʻgʻri kiritilishiga shaxsan javob beradi.
Huquqbuzar, jabrlanuvchi, guvoh, xolislarning shaxsga doir maʼlumotlari yoki boshqa maʼlumotlari tizimga notoʻgʻri kiritilganligi aniqlangan taqdirda, uch kun ichida ushbu maʼlumotlarni kiritgan masʼul xodimga nisbatan u xizmat qiladigan (ishlaydigan) vakolatli organ tomonidan xizmat tekshiruvi tayinlanadi.
Xizmat tekshiruvi natijalari boʻyicha vakolatli organning xulosasi Ichki ishlar vazirligiga taqdim etiladi hamda ushbu xulosaga asosan “E-ma'muriy ish” tizimiga Ichki ishlar vazirligi tomonidan uch ish kun ichida tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
58. Maʼmuriy ishlarni planshet orqali yoki kompyuterda rasmiylashtirishda huquqbuzarga:
maʼmuriy ishning elektron shaklda rasmiylashtirilayotganligi;
jarimani yoki zararni ixtiyoriy ravishda elektron toʻlov tizimlari, mobil ilovalar yoki bank kassalari orqali, ejarima.uz veb-sayti yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali toʻlashi mumkinligi;
jarima solish toʻgʻrisidagi qaror topshirilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida jarima miqdorining ellik foizini yoki oʻttiz kun ichida jarima miqdorining yetmish foizini ixtiyoriy ravishda toʻlagan taqdirda, u jarimaning qolgan qismini toʻlashdan ozod qilinishi mumkinligi;
uning MJTKda nazarda tutilgan boshqa huquq va majburiyatlari tushuntiriladi.
59. Vakolatli organlar tomonidan maʼmuriy ish yuritishda planshetdan foydalangan holda audio, videoyozuvlardan hamda fotosuratlardan, shuningdek, boshqa maʼlumotlardan (texnik ekspertiza xulosasi, oʻlchash vositalarining dalolatnomalari va boshqa maxsus hujjatlar) iborat hujjatlar elektron shaklda qayd etilishi mumkin.
60. Agar fuqaro oʻzi sodir etgan huquqbuzarlik faktiga eʼtiroz bildirib, maʼmuriy bayonnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, maʼmuriy bayonnomaga bu haqida yozib qoʻyiladi. Huquqbuzar bayonnomaning mazmuni yuzasidan bayonnomaga ilova qilinadigan tushuntirish va mulohazalarini berishga, shuningdek, mazkur bayonnomaga imzo chekishdan bosh tortish sabablarini bayon etishga haqli.
Fuqaro maʼmuriy bayonnomani imzolashdan hamda bu haqida izoh berish yoki tushuntirish berishdan bosh tortgan hollarda elektron maʼmuriy bayonnoma xolislar ishtirokida rasmiylashtiriladi.
61. Huquqbuzarning yonida shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan yoki uning oʻzi shaxsiga doir maʼlumotlarni planshet orqali aniqlash uchun ixtiyoriy ravishda maʼlum qilishni istamagan hollarda huquqbuzarliklarni rasmiylashtirish MJTKning 284-moddasiga muvofiq umumiy asoslarda elektron shaklda amalga oshiriladi.
62. Planshet qurilmasi yoki kompyuter orqali huquqbuzarga doir qoʻshimcha aniqlangan maʼlumotlar (holatlar) (qidiruvdagi shaxs, qalbaki hujjatlardan foydalanish, qarzdorlik va h.k.,) boʻyicha qonun hujjatlari bilan belgilangan tartibda tegishli choralar koʻriladi.
63. “E-ma'muriy ish” tizimi orqali elektron shaklda maʼmuriy ish rasmiylashtirilayotganda huquqbuzarning muqaddam maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi haqidagi maʼlumot tizim tomonidan aniqlanib, avtomatik ravishda talabnoma shakllantiriladi.
Agar huquqbuzar Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi boʻlmasa yoki identifikatsiya tizimlari yordamida uning shaxsini aniqlashning imkoni boʻlmasa, ushbu shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi tegishli talabnomani toʻldirish asosida ushbu tizim orqali tekshiriladi, maʼmuriy ishlarga taalluqli boʻlmagan hamda jinoyat ishlari boʻyicha shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi haqidagi maʼlumotlarni tekshirish holatlari bundan mustasno.
64. Talabnoma tekshirilayotgan har bir shaxs uchun alohida rasmiylashtiriladi.
65. Talabnomada tekshirilayotgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va yashash joyi bosh kelishikda, qisqartirishlarsiz aniq koʻrsatiladi hamda vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan ERI yoki QR-kod bilan tasdiqlanadi.
66. Vakolatli organlarning masʼul xodimi tomonidan “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali tushgan soʻrovnoma va talabnomalar bir ish kun ichida tekshiriladi hamda tekshirish natijasi va sanasi koʻrsatilib, ichki ishlar organlarining elektron shakldagi shtampi va masʼul xodimning ERIsi bilan tasdiqlanadi.
Maʼlumotlar bazasida tekshirilayotgan shaxsning maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi haqida maʼlumot boʻlmasa, talabnomaning orqa tomoniga “Maʼmuriy jazoga tortilgan shaxslar tizimida maʼlumotlar mavjud emas”, “Maʼlumotnoma Ichki ishlar vazirligi xodimining elektron kaliti yordamida tekshiriladi” yozuvi bilan tekshirish sanasini koʻrsatgan holda elektron shakldagi shtamp va ERI qoʻyiladi.
Hisobga olish hujjatida tekshirilayotgan shaxsga doir maʼlumotlar topilganda, talabnomaning orqa tomonida tekshirish sanasi va “Maʼlumotnoma Ichki ishlar vazirligi xodimining elektron kaliti yordamida tekshiriladi” matni yozilib, elektron shakldagi shtamp va ERI qoʻyiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
67. Vakolatli organlar tomonidan masʼul xodimlarga planshetlar, ERI hamda “E-maʼmuriy ish” tizimiga kirish uchun moʻljallangan login va parol beriladi.
68. Masʼul xodimlarga biriktirilgan planshetlar doimiy ravishda soz, batareya quvvati toʻldirilgan va dasturiy-texnik taʼminoti ishchi holatda boʻlishi lozim.
69. Masʼul xodimlar oʻzlariga biriktirilgan planshetlarning but saqlanishi va ushbu planshetdan foydalangan holda tuzilayotgan maʼmuriy bayonnoma va maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror uchun shaxsan javobgar hisoblanadi. Planshetlar yoʻqolgan, uchinchi shaxslarga berilgan, qasddan nobud qilingan, unga oʻrnatilgan dastur va ilovalar qasddan yaroqsiz holga keltirilgan taqdirda, zarar biriktirilgan masʼul xodim hisobidan qoplanadi.
70. Masʼul xodimlar oʻzlariga biriktirilgan planshetlarni ish vaqti tugaganidan soʻng ish joyidagi xizmat seyfida saqlaydi yoki vakolatli organ rahbari belgilagan joyga (masʼul xodimga) topshiradi.
71. Planshetlar biriktirilgan vakolatli organ mansabdor shaxsi yoki boshqa xodimlar xizmat vazifalaridan boʻshatilganda yoxud boshqa sabablarga koʻra planshetdan foydalanish zarurati mavjud boʻlmagan hollarda planshet vakolatli organlarning tegishli moddiy-texnika taʼminoti uchun masʼul xodimiga topshiriladi.
72. Elektron shakldagi maʼmuriy ishlar boʻyicha maʼlumotlar arxivi (ish hujjatlarining elektron shakli) Ichki ishlar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudining serverlarida saqlanadi.
73. Maʼmuriy ishlar boʻyicha statistik hisobotlar, undirilgan jarima va zararlar, mol-mulkni davlat daromadiga oʻtkazish, yoʻq qilish bilan bogʻliq ijro harakatlari va boshqa turdagi maʼlumotlar “E-ma'muriy ish” tizimi orqali avtomatik ravishda shakllantiriladi.
74. “E-ma'muriy ish” tizimi orqali maʼmuriy ish yuritish qoidalariga rioya etilishi ustidan nazorat qilish Ichki ishlar vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
75. Vakolatli organlarning masʼul xodimi “E-maʼmuriy ish” tizimidagi shaxsga doir maʼlumotlar uchinchi shaxslarga oshkor etilmasligi hamda ushbu maʼlumotlardan gʻarazli maqsadlarda foydalanilmasligi uchun javobgardir.
76. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA
Maʼmuriy ishlarni “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuritish tartibini joriy etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich 1. Maʼmuriy ishlarni qoʻzgʻatish, koʻrib chiqish va bayonnoma tuzishga vakolatli davlat organlari (keyingi oʻrinlarda — Vakolatli organ) 2. Ichki ishlar vazirligi 1. Vakolatli organ xodimlari orasidan “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalanish huquqiga ega tizim administratori masʼul tayinlanadi va buyruqdan koʻchirma hamda pasport maʼlumotlarini ilova qilgan holda Ichki ishlar vazirligiga yozma ravishda maʼlumot yuboradi. Zaruratga koʻra 2. Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “E-ma'muriy ish” tizimi)dan foydalanishi uchun roʻyxatdan oʻtadi. Bir ish kuni ichida 3. Ichki ishlar vazirligi Raqamli texnologiyalar va huquqiy statistika departamenti Huquqiy statistika bosh markazi tomonidan vakolatli organ administratorlari uchun login va parol beriladi. Uch ish kuni ichida 2-bosqich Vakolatli organning masʼul xodimi 1. Vakolatli organ administratorlari tizimdan foydalanishi uchun hududiy masʼul xodimlarini “E-maʼmuriy ish” tizimida roʻyxatga olib, ularga login va parollar biriktirib ularni ishlashini nazorat qiladi. Bir ish kuni ichida 2. Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi elektron ish yuritish ishlari “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuritadi. Rasmiylashtirish davomida 3-bosqich 1. Vakolatli organning mansabdor shaxsi 2. Fuqarolar 1. Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi bayonnoma planshet yoki kompyuter yordamida rasmiylashtirilganda vakolatli organning mansabdor shaxsi va fuqaro tomonidan elektron raqamli imzo yoki elektron grafik imzolari bilan tasdiqlaydi. 2. Vakolatli organning mansabdor shaxsi tomonidan maʼmuriy jazo qoʻllash yuzasidan qaror qabul qilingandan keyin fuqaro ushbu qaror bilan tanishganligi haqida elektron raqamli imzo yoki barmoq izi bilan tasdiqlaydi. 3. Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlar yuzasidan ayrim turdagi hujjatlarni elektron shaklda rasmiylashtirish imkoni boʻlmaganda tushuntirish xati va boshqa hujjatlar qogʻoz shaklda rasmiylashtirilib, ularni PDF formatda “E-ma'muriy ish” tizimiga kiritadi. Huquqbuzarlik aniqlangan joyda va shu vaqtning oʻzida 4-bosqich 1. Vakolatli organning masʼul xodimi 2. Fuqarolar 1. Hujjat vakolatli organ masʼul xodimi tomonidan tasdiqlanishi bilan ushbu hujjatga yagona xos raqam berilib, ijro etish uchun huquqbuzarning telefon raqamiga SMS yoki “Oʻzbekiston pochtasi” AJ orqali yashash manziliga xabar yuboriladi. Shu kunning oʻzida 2. Huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan jarima, toʻlov varaqasi (kvitansiya)ni ejarima.uz veb-sayti, telegram bot yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olishi mumkin. Shu kunning oʻzida 3. Agar huquqbuzar oʻziga nisbatan chiqarilgan maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlsa, vakolatli organ (mansabdor shaxsi) maʼmuriy ish hujjatlarini “E-ma'muriy ish” tizimi orqali koʻrib chiqish uchun sudga yuboradi. Belgilangan muddatda 5-bosqich 1. Vakolatli organning masʼul xodimi 2. Sudlar 1. Sudga kelib tushgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar avtomatlashtirilgan tartibda elektron tizim orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi. Avtomatik ravishda 2. Kelib tushgan maʼmuriy ishda kamchiliklar boʻlgan taqdirda vakolatli organning masʼul xodimiga qaytarib yuboriladi, vakolatli organ masʼul xodimiga ushbu kamchiliklarni bartaraf etgandan soʻng sudga qaytadan koʻrib chiqish uchun “E-ma'muriy ish” tizimi orqali yuboradi. Uch ish kunidan bir oyga qadar 3. Avtomototransport vositalarini jarima maydonchalariga qoʻyish hamda chiqarish sud yoki vakolatli organlarning tegishli qarori (qoʻyishda — bayonnoma, chiqarishda — ruxsatnomasi) asosida “E-maʼmuriy ish” tizimidan foydalangan holda amalga oshiriladi. Belgilangan tartibda 6-bosqich 1. Vakolatli organning masʼul xodimi 1. Huquqbuzar jarimani MJtKda belgilangan muddat ichida toʻlamagan taqdirda, maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini “E-ma'muriy ish” tizimi orqali majburiy ijro byurosi organlariga taqdim etiladi. bir oy muddatga 2. Majburiy ijro byurosi 2. Majburiy ijro byurosining elektron tizimiga kelib tushgan ijro hujjatlari taqdim etilgan sanada avtomatik ravishda elektron roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda shu vaqtning oʻzida “E-maʼmuriy ish” tizimiga bu haqida maʼlumot yuboriladi. Avtomatik ravishda
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomaga ILOVA
Maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi bayonnomani toʻldirish
1-pozitsiyada maʼmuriy bayonnoma (keyingi oʻrinlarda — bayonnoma) MJtKning 269 1 — (maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar), 279 — (maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomani tuzish) va 281 - (maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomaning mazmuni) moddalari asosida rasmiylashtiriladi.
2-pozitsiyada bayonnomaga avtomatlashtirilgan ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali seriya raqami beriladi.
3-pozitsiyada bayonnomaga avtomatlashtirilgan ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali tartib raqami beriladi (misol: 20 073 0000001, bunda 20 — yil, 073 — bayonnoma rasmiylashtirgan organ kodi, 0000001 — bayonnomaning tartib raqami).
4-pozitsiyada bayonnoma tuzilgan sana “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali avtomatlashtirilgan tartibda beriladi.
5-pozitsiyada bayonnoma tuzilgan hudud (viloyat, shahar, tuman nomi) koʻrsatiladi, mintaqa kodi qayd etiladi.
6-pozitsiyada “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali avtomatik ravishda QR-kod qoʻyiladi, mansabdor shaxs va huquqbuzar tomonidan bayonnomadagi QR-kodni skaner qilish orqali ushbu bayonnoma joylashgan joyga oʻtib, uni koʻrishga va elektron shaklini olishga imkoniyat yaratiladi.
7-pozitsiyada bayonnomani tuzgan vakolatli organ nomi, kodi tanlanadi.
8 — 13-pozitsiyalarda bayonnoma tuzgan vakolatli organ xodimiga (mansabdor shaxsga) tegishli boʻlgan jeton yoki guvohnomaning seriya raqami, xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimining toʻliq nomi, unvoni, bayonnomani shaxsan oʻzi tuzganligi ERI yoki EGI hamda QR-kod bilan tasdiqlangan holda avtomatik ravishda toʻldiriladi. Tasdiqlash tartibi ERIdan foydalangan holda barmoq izlarini tushirish yoki planshetga EGI qoʻyish orqali amalga oshiriladi, sana “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali avtomatlashtirilgan tartibda beriladi.
14 — 16-pozitsiyalarda huquqbuzarni identifikatsiya qilish uchun daktiloskopik taqqoslash yoki multibiometrik identifikatsiya qilish yoxud biometrik pasport tizimi orqali avtomatlashtirilgan rejimda maʼlumotlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi, soʻng shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi haqidagi maʼlumotlar avtomatik ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritilishi amalga oshiriladi.
Planshet orqali shaxsning yuzi toʻgʻridan suratga olinganda, planshet suratga tushirilayotgan shaxsdan taxminan 70, 80 sm masofadan kam boʻlmagan uzoqlikda va planshet kamerasi koʻzlar bilan teng balandlikda boʻlishi, suratga olinayotgan shaxs boshining holati tepaga koʻtarilib ketmasligi yoki pastga qarab qolmasligi hamda chapga yoki oʻnga burilmagan boʻlishi lozim.
17-pozitsiyada bayonnoma rasmiylashtirishda huquqbuzarning telefon raqami bayonnomani tuzgan vakolatli organ (mansabdor shaxs) tomonidan qoʻlda kiritiladi yoki mobil aloqa tarmogʻi operatorlari tizimlaridan integratsiya qilingan holda avtomatlashtirilgan rejimda kiritilishi ham mumkin.
18 — 23-pozitsiyalarda huquqbuzarning tugʻilgan joyi, biometrik pasporti, transport vositasini qayd etish yoki haydovchilik guvohnomasi seriyasi va raqami, millati, fuqaroligi, yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar identifikatsiya tizimlari orqali avtomatik ravishda kiritiladi, bundan maʼlumotlar qoʻlda kiritilgan holatlar mustasno.
24-pozitsiyada huquqbuzarning nomidagi avtotransport vositasi, sugʻurta polisi (seriyasi, raqami, amal qilish muddatlari) mansabdor shaxs tomonidan kiritiladi.
25-pozitsiyada huquqbuzarning huquqbuzarlik sodir etilgan vaqtdagi holati koʻrsatib oʻtiladi (mastlik holati: 1-alkogolli, 2-giyohvand, 3-boshqacha holatdagi mastlik).
26-pozitsiyada huquqbuzar boshqargan avtotransport vositasi haqidagi maʼlumotlar qoʻlda kiritilishi yoki elektron axborot tizimlarini integratsiya qilgan holda avtomatlashtirilgan rejimda kiritilishi ham mumkin.
27-pozitsiyada huquqbuzarning avval maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi yoki tortilmaganligi haqidagi maʼlumotlar avtomatlashtirilgan rejimda “E-maʼmuriy ish” tizimidan tekshirilgan holatda toʻldiriladi. Bunda shaxsga tegishli boʻlgan maʼlumotlar familiyasi, ismi, otasining ismi yoki biometrik pasport seriyasi, raqami asosida solishtiriladi.
28 — 30-pozitsiyalarda huquqbuzarlik sodir etilgan vaqt, sana (yil, kun, oy) kiritiladi.
31 — 33-pozitsiyalarda MJTKning tegishli moddalari boʻyicha huquqbuzarga nisbatan qoʻllanilgan modda, prim, qismlari kiritiladi.
34-pozitsiyada huquqbuzarning MJTKning boshqa moddalari boʻyicha huquqbuzarlik sodir etilganligi boʻyicha qoʻshimcha moddalar belgisi kiritiladi.
35-pozitsiyada yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. Agar ushbu band vakolatli organlarga tegishli boʻlmasa, toʻldirilmasdan qoldiriladi.
36 — 41-pozitsiyalarda MJTKning tegishli moddalari boʻyicha huquqbuzarning bayonnomani rasmiylashtirish boʻyicha munosabati (men roziman yoki rozi emasman) koʻrsatilgan holda EGI yoki barmoq izini qoʻyish orqali tasdiqlanadi, sana (yil, kun, oy).
Bunda shaxsni barmoq izlari orqali identifikatsiya qilish uchun barmoq izi sifati yetarli darajada boʻlmasa, qolgan toʻqqizta barmoq izidan ixtiyoriy tanlab skaner qilish ham mumkin. Shaxsning barmoq izini skaner qilish vaqtida uning kasbi, sogʻligʻi, qoʻllarning kirligi, ob-havo sharoiti, terining quruqligi, qoʻlning haddan ziyod terlashi, barmoq izi papillyar naqshlari boʻrtganlik darajasi past boʻlishi mumkinligini inobatga olish zarur. Ushbu talab 58 — 61-pozitsiyalarga ham qoʻllaniladi.
42-pozitsiyada huquqbuzarlikning sodir etilish joyi va ususli (tafsiloti) haqidagi maʼlumotlar kiritiladi.
43-pozitsiyada huquqbuzarlikni sodir etgan shaxsning huquqbuzarligi boʻyicha eʼtirozi mavjud boʻlmasa, vakolatli organ (mansabdor shaxs) tomonidan ogʻzaki tushuntirish olinib, planshetga kiritiladi, agar uning eʼtirozi boʻlsa, yozma ravishda tushuntirish xati olinib, elektron bayonnomaga qogʻoz shaklidagi hujjatning pdf formatidagi nusxasi ilova qilinadi.
44 — 49-pozitsiyalarga guvoh, xolis yoki jabrlanuvchining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi, telefon raqami, yashash manzili, elektron grafik imzosi, barmoq izi va sanasi (yil, kun, oy) kiritiladi.
50, 51-pozitsiyalarda huquqbuzarlik oqibatida moddiy zarar yetkazilganligi, bayonnoma rasmiylashtirish vaqtida aniq boʻlsa zarar miqdori koʻrsatiladi.
52-pozitsiyada olib qoʻyilgan huquqbuzarlik ashyolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi. Bunda ashyolar miqdori koʻpligi sababli ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ushbu pozitsiyaga sigʻmagan taqdirda, ashyolar haqidagi maʼlumot bayonnomaga ilova qilingan holda taqdim etilishi mumkin.
53-pozitsiyada maʼmuriy ishni koʻrib chiqish uchun bayonnomaga ilova qilingan hujjatlar koʻrsatiladi.
54 — 57-pozitsiyalarda maʼmuriy ish koʻrib chiqiladigan joy va vaqti toʻgʻrisida fuqaro qaysi shaklda (SMS yoki pochta aloqasi xizmati orqali) ogohlantirilishi belgilanadi hamda huquqbuzarning EGI yoki barmoq izi bilan tasdiqlanadi.
Maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida yagona elektron ish yurituv tizimi orqali maʼmuriy huquqbuzarlikka oid ishlarni yuritish tartibi haqidagi nizomga 3-ILOVA
Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga ILOVA
Maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni toʻldirish
1-pozitsiyada maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorga (keyingi oʻrinlarda — qaror) avtomatlashtirilgan ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali berilgan seriya raqami koʻrsatiladi.
2 va 3-pozitsiyalarda qarorga avtomatlashtirilgan ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali berilgan tartib raqami beriladi (misol: 20 073 0000001, bunda 20 — yil, 073 — qaror rasmiylashtirgan organ kodi, 0000001 — qarorning tartib raqami).
4 — 6-pozitsiyalarda qaror chiqarilgan sana (yil, kun, oy) vaqti, viloyat, shahar, tuman nomlari koʻrsatiladi, mintaqa kodi qayd etiladi.
7-pozitsiyada “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali avtomatik ravishda QR-kod qoʻyiladi, mansabdor shaxs va huquqbuzar tomonidan qarordagi QR-kodni skaner qilish orqali ushbu qaror joylashgan joyga oʻtib, uni koʻrishga va elektron shaklini olishga imkoniyat yaratiladi.
8 va 9-pozitsiyalarda maʼmuriy ishni koʻrib chiqqan vakolatli organ nomi uning kodini tanlash orqali hamda qarorni chiqargan masʼul shaxsga tegishli boʻlgan jeton yoki guvohnomasi seriyasi va raqami avtomatik ravishda toʻldiriladi.
10-pozitsiyada qarorni chiqargan vakolatli organ (mansabdor shaxs) qarorni shaxsan oʻzi koʻrib chiqqanligini ERI yoki EGI hamda QR-kod bilan tasdiqlaydi.
11-pozitsiyada qaror chiqargan organ (mansabdor shaxs) tomonidan ERI yoki EGI hamda QR-kod qoʻyilgandan soʻng sana “E-maʼmuriy ish” tizimi orqali avtomatik ravishda kiritiladi.
12 — 14-pozitsiyalarda qarorni koʻrib chiqqan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi, unvoni toʻliq avtomatik ravishda toʻldiriladi.
15, 16-pozitsiyalarda huquqbuzarni identifikatsiya qilish uchun daktiloskopik taqqoslash yoki multibiometrik identifikatsiya qilish yoxud biometrik pasport tizimi orqali avtomatlashtirilgan rejimda maʼlumotlar “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritiladi, soʻng familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi haqidagi maʼlumotlar avtomatik ravishda axborot tizimiga kiritilishi amalga oshiriladi. Agar shaxs chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs boʻlsa yoxud Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolik pasporti bilan hujjatlashtirilmagan boʻlsa, mansabdor shaxs tomonidan uning shaxsiga oid maʼlumotlar qoʻlda kiritiladi.
Planshet orqali shaxsning yuzi toʻgʻridan suratga olinganda planshet, suratga tushirilayotgan shaxsdan taxminan 70, 80 sm masofadan kam boʻlmagan uzoqlikda va planshet kamerasi koʻzlar bilan teng balandlikda boʻlishi, suratga olinayotgan shaxs boshining holati tepaga koʻtarilib ketmasligi yoki pastga qarab qolmasligi hamda chapga yoki oʻnga burilmagan boʻlishi lozim.
17 — 21-pozitsiyalarda huquqbuzarning tugʻilgan joyi, biometrik pasporti, transport vositasini qayd etish yoki haydovchilik guvohnomasi seriyasi va raqami, millati, fuqaroligi, yashash manzili toʻgʻrisidagi maʼlumotlar identifikatsiya tizimlari orqali avtomatik ravishda kiritiladi, shaxslar haqidagi maʼlumotlar qoʻlda kiritilgan holatlar bundan mustasno.
22-pozitsiyada huquqbuzarning ish joyi, lavozimi, mashgʻuloti turi maʼlumotlari qoʻlda kiritiladi.
23-pozitsiyada huquqbuzarning nomidagi avtotransport vositasi, sugʻurta polisi (seriyasi, raqami, amal qilish muddatlari) kiritiladi.
24-pozitsiyada huquqbuzarning huquqbuzarlik sodir etilgan vaqtdagi holati koʻrsatib oʻtiladi (mastlik holati: 1-alkogolli, 2-giyohvand, 3-boshqacha holatdagi mastlik).
25-pozitsiyada huquqbuzar boshqargan avtotransport vositasi haqidagi maʼlumotlar qoʻlda kiritilishi yoki elektron axborot tizimlarini integratsiya qilgan holda avtomatik ravishda kiritilishi ham mumkin.
26-pozitsiyada MJTKning 282-moddasida koʻrsatilgan shaxsga oid qolgan maʼlumotlar kiritiladi.
27-pozitsiyada huquqbuzarning avval maʼmuriy javobgarlikka tortilganligi yoki tortilmaganligi haqidagi maʼlumotlar avtomatik ravishda “E-maʼmuriy ish” tizimidan tekshirilgan holda toʻldiriladi. Bunda, shaxsga tegishli boʻlgan maʼlumotlar uning familiyasi, ismi, otasining ismi yoki biometrik pasport seriyasi, raqami asosida solishtiriladi.
28 — 30-pozitsiyalarda MJTKning tegishli moddalari boʻyicha huquqbuzarga nisbatan qoʻllanilgan modda, prim, qismlari kiritiladi.
31-pozitsiyada huquqbuzarning MJTKning boshqa moddalari boʻyicha huquqbuzarlik sodir etilganligi toʻgʻrisida qoʻshimcha moddalar belgisi kiritiladi yoki elektron axborot tizimlari integratsiya qilingan holda avtomatik ravishda kiritilishi ham mumkin.
32-pozitsiyada yoʻl harakati qoidalarining buzilishiga doir huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi. Agar ushbu band vakolatli organlarga tegishli boʻlmasa, toʻldirilmasdan qoldiriladi.
33-pozitsiyada maʼmuriy sudlar tomonidan maʼmuriy jazo qoʻllanilishi koʻrsatiladi.
34-pozitsiyada maʼmuriy jazoni qoʻllash MJTKning 34-moddasiga asosan bitta shaxs ikki yoki undan ortiq huquqbuzarlik sodir etgan taqdirda, maʼmuriy jazo har bir huquqbuzarlik uchun alohida-alohida qoʻllanilishi koʻrsatiladi.
35-pozitsiyada huquqbuzarlik sodir etilgan holat yuzasidan olingan fotosurat biriktiriladi. Bunda foto, videoyozuv va boshqa planshet orqali ilovalar elektron ravishda kiritilishi mumkin.
36-pozitsiyada huquqbuzar uchun tayinlangan jazo — jarima miqdori (soʻm), (miqdori yozuv koʻrinishda) qoʻlda kiritiladi.
37-pozitsiyada huquqbuzar tomonidan qoplanishi lozim boʻlgan zarar miqdori (soʻm), (miqdori yozuv koʻrinishda) qoʻlda kiritiladi.
38-pozitsiyada huquqbuzarga nisbatan qoʻllanilgan qoʻshimcha jazo chorasi belgisi kiritiladi.
39 — 45-pozitsiyalarda MJTKning tegishli moddalari boʻyicha huquqbuzarning qaror boʻyicha munosabati (men roziman yoki rozi emasman) koʻrsatilgan holda EGI yoki barmoq izini qoʻyish orqali tasdiqlanadi, sana (yil, kun, oy) avtomatik ravishda kiritiladi hamda advokat xizmatidan foydalanilgan boʻlsa, belgi qoʻyiladi.
Huquqbuzarlik ashyolari boʻyicha sudlar tomonidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida maʼlumotlar (musodara, yoʻq qilish yoki egasiga qaytarish) sud qarorlari asosida elektron shaklda kiritiladi.
46, 47-pozitsiyalarda huquqbuzarlik uchun jarima yoki zarar belgisi hamda huquqbuzarga qaror chiqarilganligi koʻrsatiladi. Qaror boʻyicha tegishli toʻlov amalga oshirilgandan soʻng kvitansiya kesib olinib bir qismi bankda, bir qismi huquqbuzarda qoladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 8-iyul,
431-son