📅 2021-yil 12-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАСИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон, « Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш шартлари;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор бўйича шикоят қилиш тартиби;
ажратилган субсидиядан субсидия олувчи томонидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби.
2. Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш жараёнида электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 1-ИЛОВА
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
маҳсулотлар — хўжаликларнинг ўзида етиштирилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар;
субсидия — чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга қайтармаслик шарти билан бюджетдан ажратиладиган маблағ;
субсидия олувчилар — қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтган ва қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
чорвачилик субъектлари — йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар етиштирувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар;
интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси — сунъий сув ҳавзалари, кичик сув ҳавзалари, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси;
йирик ва майда шохли моллар — жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парваришланадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари — қорамол, қўй ва эчки;
қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси — очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 м 3 ҳажмдаги сувда 10 кгдан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси.
3. Экспортга сотилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.
2-боб. Субсидия ажратиш шартлари
4. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 1 250 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади);
чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар 2 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм. Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;
2024 йил 1 январга қадар балиқчилик ҳўжаликларига — интенсив усулда совуқ сувда етиштирилган балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида.
5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган субсидия олувчиларга ажратилади.
6. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
субсидия олувчи ушбу Низомнинг 4 , 5 , 10 -бандлари талабларига мос келмаса;
субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияси (кейинги ўринларда — комиссия) томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
7. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
8. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари электрон ҳисобварақ-фактуралар ва «оn-line» касса аппаратлари орқали сотилганда, сотилган маҳсулот номи (товар коди) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактуралар (савдо чеклар) шакллантирилади.
9. Маҳсулотларни нақд пул ёки банк картаси (тўлов терминали) орқали сотиш бўйича «оn-line» касса аппаратларини ўрнатиш субсидия олувчилар зиммасига юкланади.
10. Йирик ва майда шохли моллар гўшти (тирик вазндаги), парранда гўшти ва балиқ килограмм, сут литр, парранда тухуми дона ўлчов бирлигида ёзилади.
11. Йирик ва майда шохли молларнинг 1 килограмм тирик вазндаги гўштининг сўйим чиқими (суб маҳсулотларсиз) коэффициенти 55 фоиз ҳисобида ҳисобга олинади.
3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) «my.vetgov.uz» сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига (кейинги ўринларда — Бўлим) ариза билан мурожаат қилади.
Бўлим субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир кун ичида комиссияга тақдим этади.
14. Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўриб чиқилади.
15. Чорвачилик субъекти томонидан сотилган маҳсулотларга субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга 3 , 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ топширилади.
16. Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларни ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва маҳсулотларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4 , 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда Қўмитага тақдим этади.
17. Хулоса келиб тушган санада Қўмита ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.
18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотганидан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотларини «my.vetgov.uz» сайти орқали доимий кузатиб боради.
5-боб. Субсидияни ажратиш тартиби
19. Қўмита календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5 , 5а ва 5б-иловалардаги шаклларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уч иш кунида тасдиқлайди.
20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.
21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси «my.vetgov.uz» сайти орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.
22. Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади.
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
Комиссия ва солиқ органлари тақдим этган хулосаси ва маълумотларининг ҳаққонийлиги учун ўзлари жавобгар ҳисобланади.
24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
25. Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган
Т/р Маҳсулот номи Ўлчов бирлиги ** Маҳсулот (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди * 1. Сигир сути литр 00401001001000000 2. Эчки сути литр 00401001002000000 3. Қўй сути литр 00401001005000000 4. Бутун (бўлинмаган) мол гўшти кг 00201001004000000 5. Суяксиз мол гўшти кг 00201001001000000 6. Қўй гўшти кг 00204001001000000 7. Эчки гўшти кг 00204002001000000 8. Янги сўйилган товуқ гўшти кг 00207001001000000 9. Музлатилган парранда гўшти кг 00207002001000000 10. Музлатилган товуқ гўшти (бўлакларга бўлинмаган) кг 00207002001000002 11. Курка гўшти (тозаланган, патсиз) кг 00207001004000000 12. Музлатилган курка гўшти кг 00207002004000000 13. Янги сўйилган ўрдак гўшти кг 00207001001000000 14. Янги сўйилган ғоз гўшти кг 00207001003000000 15. Янги сўйилган курка гўшти кг 00207001004000000 16. Бедана гўшти кг 00207001005000000 17. Суякли мол гўшти кг 00201001003000000 18. Товуқ тухуми дона 00407001001000000 19. Бедана тухуми дона 00407001002000000 20. Туя қуш тухуми дона 00407001003000000 21. Ғоз тухуми дона 00407001005000000 22. Ўрдак тухуми дона 00407001004000000 23. Курка тухуми дона 00407001006000000 24. Сазан кг 00301001001000000 25. Сом кг 00301001002000000 26. Судак кг 00301001003000000 27. Карп кг 00301001004000000 28. Толстолоб кг 00301001005000000 29. Осётр кг 00301001006000000 30. Оқ амур кг 00301001007000000 31. Форель кг 00301001009000000 32. Лосось кг 00301001011000000 33. Музлатилган толстолоб кг 00303001001000000 34. Музлатилган форель кг 00303001004000000 35. Музлатилган лосось кг 00303001005000000 36. Музлатилган сом кг 00303001006000000 37. Музлатилган карп кг 00303001007000000 38. Музлатилган осётр кг 00303001009000000 39. Музлатилган балиқлар кг 00303001999000000
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг субсидия олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Субсидия олувчи Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг «my.vetgov.uz» сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига ариза билан мурожаат қилади. Ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида 2-босқич Комиссия (Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияси) Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларнинг ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва уларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, 4а ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этади. Беш иш кунида 3-босқич Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси хулоса келиб тушган санада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади. Уч иш кунида 4-босқич Субсидия олувчи Ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотгандан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари натижасини «my.vetgov.uz» сайти орқали кузатиб бориш имконияти яратилади. Доимий 5-босқич Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир иш кунида 6-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот тизими орқали келиб тушган Қўмитанинг хулосасини олгандан сўнг бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир иш кунида 7-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан ажратилади. Кейинги ойнинг 25-санасига қадар
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Чорвачилик субъектлари томонидан етиштирилган ва сотилган гўшт (тирик вазнда) ва сут маҳсулотлари учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи: 2. Жойлашган жойи: (почта манзили) 3. СТИР рақами: 4. Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили: 7. Хўжаликда етиштирилган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган гўшт, тирик вазнда (кг) сут (литр). 8. Ихтисослаштирилган ва автоматлаштирилган сўйиш корхонасининг номи ва манзили 9. Сўйиладиган ҳайвоннинг идентификация рақами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
Паррандачилик субъектлари томонидан етиштирилган ва сотилган парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи: 2. Жойлашган жойи: (почта манзили) 3. СТИР рақами: 4. Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили: 7. Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган парранда гўшти (кг) 8. Хўжаликда етиштириладиган ва 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган тухум (дона)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3б-ИЛОВА
Балиқчилик субъектлари томонидан интенсив усулда етиштирилган ва сотилган лосось, форель, осётр балиқлари (кг) ва бошқа турдаги балиқлар учун субсидия олиш тўғрисидаги ариза
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи: 2. Жойлашган жойи: (почта манзили) 3. СТИР рақами: 4. Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи) 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили: 7. Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган лосось, форель ва осётр балиқлари (кг) 8. Хўжаликда интенсив усулда етиштирилиб, 90 кун давомида сотилиши режалаштириладиган бошқа турдаги балиқлар (кг)
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси _____________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «____» _____________ ХУЛОСА ____________ вилояти ____________ туманидаги субсидия олишга талабгор «_____________» нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва куйидагилар аниқланди: Т/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Жами мол бош сони Шундан: Жами ер майдони Шундан: Йиллик жамғарилган озиқа бирлиги (тонна) Молхона бинолари (сони) Етиштириладиган маҳсулот (тонна) прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот (тонна) прогноз соғин сигирлар боқувдаги моллар озиқа экин бино ва иншоот очиқ бино ёпиқ бино гўшт (тирик вазнда) сотиб олинадиган сут гўшт (тирик вазнда) соғиб олинадиган сут жами: ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси _____________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «___» _______________ ___________ вилояти _________ туманидаги субсидия олишга талабгор «____________» нинг 20___ йил ___________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: Т/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Жами парранда сони (юз бош) Хўжалик ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумот Шундан (сони): Ходимлар сони Асбоб-ускуналар мавжудлиги Етиштириладиган маҳсулот прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот прогноз гўшт учун тухум учун доимий мавсумий озиқа таъминоти сув таъминоти шамоллатиш тизими Сўйиш линияси гўшт (кг) тухум (дона) гўшт (кг) тухум (дона) жами: ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари: Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4б-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман комиссияси раиси __________________________________ (Ф.И.О) 20___ йил «____» ____________ ___________ вилояти __________ туманидаги субсидия олишга талабгор «___________» нинг 20___ йил __________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди: T/р Хўжалик номи Жойлашган манзили Интенсив сув ҳавза майдони Интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси Совуқ сув балиқлари, шундан: Қолган турдаги балиқлар, шундан: Етиштириладиган маҳсулот (кг) прогноз Реализация қилинадиган маҳсулот (кг) прогноз Интенсив Ярим интенсив Ёпиқ сув айланма тизими (ЎЗВ) Қафас (садок) Лосось Форель Осётр 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. ЯКУНИЙ ХУЛОСА: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ташкилот номи) __________ вилояти _______________ туманидаги ______________ги ҳақиқатдан хам ўз хўжалигида __________________ маҳсулотни етиштиради ва сотади. Комиссия аъзолари: Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири имзо/муҳр Ф.И.О. Туман солиқ инспекцияси бошлиғи имзо/муҳр Ф.И.О.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
______ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган сут ва гўшт (тирик вазнда) маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари жадвали
Т/р Ҳудудлар номи Ўз хўжаликларида етиштириладиган қорамол ва қўй гўшти (тирик вазнда), (тонна) Ўз хўжаликларида етиштириладиган сут, (тонна) 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2. Андижон вилояти 3. Бухоро вилояти 4. Жиззах вилояти 5. Қашқадарё вилояти 6. Навоий вилояти 7. Наманган вилояти 8. Самарқанд вилояти 9. Сурхондарё вилояти 10. Сирдарё вилояти 11. Тошкент вилояти 12. Фарғона вилояти 13. Хоразм вилояти Жами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5а-ИЛОВА
______ йилда ўз хўжаликларида етиштириладиган парранда гўшти (сўйилган вазнда) ва тухум маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари жадвали
Т/р Ҳудудлар номи Ўз хўжаликларида етиштириладиган парранда гўшти (сўйилган вазнда), (тонна) Ўз хўжаликларида етиштириладиган тухум, (минг дона) 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2. Андижон вилояти 3. Бухоро вилояти 4. Жиззах вилояти 5. Қашқадарё вилояти 6. Навоий вилояти 7. Наманган вилояти 8. Самарқанд вилояти 9. Сурхондарё вилояти 10. Сирдарё вилояти 11. Тошкент вилояти 12. Фарғона вилояти 13. Хоразм вилояти Жами
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5б-ИЛОВА
_______ йилда ўз хўжаликларида интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда бошқа турда етиштирилган балиқ прогноз кўрсаткичлари жадвали
Т/р Ҳудудлар номи Ўз хўжаликларида интенсив усулда етиштириладиган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр), (тонна) Ўз хўжаликларида бошқа турдаги етиштирилган балиқлар, (тонна) 1. Қорақалпоғистон Республикаси 2. Андижон вилояти 3. Бухоро вилояти 4. Жиззах вилояти 5. Қашқадарё вилояти 6. Навоий вилояти 7. Наманган вилояти 8. Самарқанд вилояти 9. Сурхондарё вилояти 10. Сирдарё вилояти 11. Тошкент вилояти 12. Фарғона вилояти 13. Хоразм вилояти Жами
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 2-ИЛОВА
Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
1. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими мудири 4. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи 5. Лавозими бўйича — туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-бандда :
«а» кичик бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) гўшт ва сут қорамолчилигида — ёши энг кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи бузоқлар, бўғоз бўлган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 36 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган ғунажинлар танланади»;
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) «б» кичик банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) қўйчилик ва эчкичиликда — мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 ойликдан қам бўлмаган наслдор қўй ва эчкилар танланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1057-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Импорт қилинган ҳайвонлар йигирма бир кундан кечиктирмасдан идентификация қилинади»;
б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади»;
в) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш схемаси».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги тўғрисидаги низомда :
а) 9-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги бешинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«озуқабоп экинларни етиштириш учун ажратилган ер участкаларида ушбу экинлар етиштирилишини мониторинг қилиш;
паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озиқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш»;
б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги «д» — «з» кичик бандлар қўшилсин:
«д) паррандачилик ва қуёнчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда нархлар мониторингини юритиш соҳасида:
паррандачилик ва қуёнчилик тармоқларини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
парранда ва қуёнларни парваришлаш технологиялари бўйича халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда таҳлилий ишларни амалга оширади;
экспорт қилиш қоидалари (шартлари) бўйича таклифлар тайёрлайди;
экспорт масалалари бўйича халқаро шартномалар ва битимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда соҳадаги тадбиркорларни бошқа компаниялар билан халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади;
ички ва ташқи бозларнинг ҳолати ва маҳсулотга бўлган талабини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
паррандачилик ва қуёнчилик соҳасида тезкор онлайн-мониторинг юритиш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантиради ва юритади;
е) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:
аҳоли ўртасида паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларининг истеъмол даражасини ошириш юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради;
оммавий ахборот воситаларида маҳсулот етиштирувчилар томонидан ижтимоий тусдаги, шу жумладан, парранда ва қуён гўштининг фойдали томонлари, парранда ва қуён боқиш афзалликлари ҳақидаги маълумотларни ёритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга оширади;
маҳсулотлар нархлари шаклланишининг мақбул механизмини белгилаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда маҳсулотларни сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, бозор конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, хорижий инвестициялар ва беғараз техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш чораларини кўради;
ж) парранда ва қуёнлар учун тўла қийматли, юқори оқсилли озуқалар ишлаб чиқариш учун янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан паррандачилик ва қуёнчилик тармоғининг озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида:
парранда ва қуёнларни тўла қийматли озиқлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
озуқа ем тайёрлашни кўпайтириш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тадбиркорларга етказади;
паррандачилик ва қуёнчилик тармоғи озуқа базасини мустаҳкамлаш соҳасида интенсив технологияларни қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганади;
чет давлатлардан сифатли озуқалар ва уларнинг қўшимчалари келтиришни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни ташкил этади;
з) паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш соҳасида:
агентлик мутахассисларини ва ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассисларни тегишли малака ошириш курсларига, шу жумладан, хорижга юбориш орқали қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;
инновацион технологияларни кенг жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
инновацион технологиялар ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, илмий-тадқиқотлар ва экспериментал ишланмаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
паррандачилик ва қуёнчилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарорида :
а) 2-банддаги «1-илова билан тасдиқланган рўйхат доирасида» сўзлари «чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан лалми ва яйлов ер участкалари ажратилган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — озуқабоп экинлар етиштирувчилар) суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.»
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида :
а) қарорга 1-иловада :
4-банднинг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилари , 11-банднинг учинчи хатбоши , 12-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда — наслдор қорамолларнинг туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги, бўғоз бўлган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим»;
11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ёши кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи ёш қорамол бўлиши»;
12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан қам бўлмаслиги;»;
15-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«наслдор қорамол, қўй ва эчкининг идентификация электрон базасига киритилганлиги»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«божхона юк декларацияси нусхаси»;
27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) қарорга 2-илованинг 12-банди иккинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошилари ҳамда 3-илованинг 10-банди иккинчи , учинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
в) қарорга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига 4-ИЛОВА
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг
Т/р Ф.И.О. Иш жойи ва лавозими 1. Лавозими бўйича — Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи 4. Лавозими бўйича — ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили, комиссия котиби
г) қарорга 5-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорига 5-ИЛОВА
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларининг
Т/р Ф.И.О. Иш жойи ва лавозими 1. Лавозими бўйича — Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича — Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Вилоят агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи 4. Лавозими бўйича — ҳудудий «Чорванасл» маркази директори, комиссия котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 июль,
434-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
MAHSULOTLAR ROʻYXATI
SXEMASI
NAMUNASI
NAMUNASI
NAMUNASI
NAMUNASI
NAMUNASI
NAMUNASI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Chorvachilik tarmoqlarini davlat tomonidan yanada qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 3-martdagi PQ-5017-son, “ Parrandachilikni rivojlantirish va tarmoq ozuqa bazasini mustahkamlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 14-iyundagi PQ-5146-son qarorlariga muvofiq, shuningdek, chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiyalar ajratish sohasidagi munosabatlarni huquqiy tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish shartlari;
chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratishda talab etiladigan hujjatlar, ularni koʻrib chiqish hamda subsidiya ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi;
subsidiya ajratishni rad etish asoslari va subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror boʻyicha shikoyat qilish tartibi;
ajratilgan subsidiyadan subsidiya oluvchi tomonidan maqsadli foydalanishni nazorat qilish tartibi.
2. Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining namunaviy tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Davlat soliq qoʻmitasi va Moliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish jarayonida elektron axborot tizimi orqali maʼlumotlar almashinuvini yoʻlga qoʻysin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi B.T. Norqobilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qaroriga 1-ILOVA
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiyalar ajratish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
mahsulotlar — xoʻjaliklarning oʻzida yetishtirilgan yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti, parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) tuxumi, goʻshti, intensiv usulda yetishtirilgan sovuq suv baliqlari (losos, forel va osyotr) hamda qolgan turdagi baliqlar;
subsidiya — chorvachilik, parrandachilik, baliqchilik mahsulotlari yetishtirish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun yuridik shaxslarga va yakka tartibdagi tadbirkorlarga qaytarmaslik sharti bilan budjetdan ajratiladigan mablagʻ;
subsidiya oluvchilar — qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi sifatida soliq organlarida roʻyxatdan oʻtgan va qoʻshilgan qiymat soligʻidan qarzdorligi mavjud boʻlmagan chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklari hamda ushbu yoʻnalishda faoliyat koʻrsatuvchi yakka tartibdagi tadbirkorlar;
chorvachilik subyektlari — yirik va mayda shoxli mollar goʻshti, suti, parranda (tovuq, bedana, oʻrdak, gʻoz, kurka va tuyaqush) tuxumi, goʻshti, intensiv usulda yetishtirilgan sovuq suv baliqlari (losos, forel va osyotr) hamda qolgan turdagi baliqlar yetishtiruvchi tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi shaxslar;
intensiv usulda baliq yetishtirish texnologiyasi — sunʼiy suv havzalari, kichik suv havzalari, yopiq suv aylanma tizimi va qafas (sadok) moslamalarida intensiv usulda baliq yetishtirish texnologiyasi;
yirik va mayda shoxli mollar — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan saqlanadigan (parvarishlanadigan) va urchitiladigan uy hayvonlari — qoramol, qoʻy va echki;
qafas (sadok) moslamalarida intensiv baliq yetishtirish texnologiyasi — ochiq suv havzalarida turli oʻlchamdagi qafas moslamalari oʻrnatilib, suv osti qismi toʻr bilan oʻralgan va ushbu toʻrning suv ustki qismi maxsus moslamaga (temir, plastik) mahkamlangan holda 1 m 3 hajmdagi suvda 10 kgdan kam boʻlmagan baliq yetishtirish texnologiyasi.
3. Eksportga sotilgan chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik mahsulotlariga subsidiya ajratilmaydi.
2-bob. Subsidiya ajratish shartlari
4. Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi boʻlgan subsidiya oluvchilarga respublika budjetidan quyidagi miqdorda subsidiya ajratiladi:
parrandachilik xoʻjaliklariga — oʻz xoʻjaliklarida yetishtirilib, sotilgan parranda goʻshtining har bir kilogrammi uchun 2023-yil 1-yanvardan boshlab 2024-yil 1-yanvarga qadar 1 250 soʻm (bunda subsidiya qoʻshilgan qiymat soligʻidan vaqtincha ozod qilish boʻyicha imtiyoz amalda boʻlgan davr uchun ham toʻlanadi);
chorvachilik xoʻjaliklariga — oʻz xoʻjaliklarida va aholi xonadonlari bilan birgalikda kooperatsiya usulida yetishtirilib, goʻsht uchun sotilgan yirik va mayda shoxli mollar tirik vaznining har bir kilogrammi uchun 2023-yil 1-yanvardan boshlab 2023-yil 31-dekabrga qadar 2 000 soʻm hamda sutning har bir litri uchun 200 soʻm. Bunda subsidiya qoʻshilgan qiymat soligʻidan vaqtincha ozod qilish boʻyicha imtiyoz amalda boʻlgan davr uchun ham toʻlanadi;
2024-yil 1-yanvarga qadar baliqchilik hoʻjaliklariga — intensiv usulda sovuq suvda yetishtirilgan baliqlarning (losos, forel va osyotr) har bir kilogrammi uchun 1 500 soʻm, qolgan turdagi baliqlar uchun 500 soʻm miqdorida.
5. Subsidiya qoʻshilgan qiymat soligʻidan qarzdorligi mavjud boʻlmagan subsidiya oluvchilarga ajratiladi.
6. Subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
subsidiya oluvchi ushbu Nizomning 4 , 5 , 10 -bandlari talablariga mos kelmasa;
subsidiya oluvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tumanlar (shaharlar) komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar orqali ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.
Ushbu bandda qayd etilganidan tashqari boshqa holatlarda, sotib oluvchiga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Subsidiya oluvchi subsidiya ajratilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarordan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
8. Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik mahsulotlari elektron hisobvaraq-fakturalar va “on-line” kassa apparatlari orqali sotilganda, sotilgan mahsulot nomi (tovar kodi) ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq elektron hisobvaraq-fakturalar (savdo cheklar) shakllantiriladi.
9. Mahsulotlarni naqd pul yoki bank kartasi (toʻlov terminali) orqali sotish boʻyicha “on-line” kassa apparatlarini oʻrnatish subsidiya oluvchilar zimmasiga yuklanadi.
10. Yirik va mayda shoxli mollar goʻshti (tirik vazndagi), parranda goʻshti va baliq kilogramm, sut litr, parranda tuxumi dona oʻlchov birligida yoziladi.
11. Yirik va mayda shoxli mollarning 1 kilogramm tirik vazndagi goʻshtining soʻyim chiqimi (sub mahsulotlarsiz) koeffitsiyenti 55 foiz hisobida hisobga olinadi.
3-bob. Subsidiya ajratish uchun talab etiladigan hujjatlar va ularni koʻrib chiqish tartibi
13. Subsidiya oluvchilar oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) “my.vetgov.uz” sayti orqali tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlariga (keyingi oʻrinlarda — Boʻlim) ariza bilan murojaat qiladi.
Boʻlim subsidiya ajratish bilan bogʻliq ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish uchun bir kun ichida komissiyaga taqdim etadi.
14. Subsidiya oluvchilar tomonidan taqdim etilgan ariza ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrib chiqiladi.
15. Chorvachilik subyekti tomonidan sotilgan mahsulotlarga subsidiya olish uchun ariza ushbu Nizomga 3 , 3a va 3b-ilovalarga muvofiq topshiriladi.
16. Komissiya subsidiya oluvchining arizasiga koʻra sotiladigan mahsulotlarni oʻz xoʻjaligida yetishtirilganligi va mahsulotlarning tegishli turlari boʻyicha besh ish kunida ushbu Nizomga 4 , 4a va 4b-ilovalarga muvofiq xulosa beradi hamda “my.vetgov.uz” sayti orqali elektron shaklda Qoʻmitaga taqdim etadi.
17. Xulosa kelib tushgan sanada Qoʻmita va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida integratsiya qilingan maʼlumotlar bazasidan elektron tartibda foydalanadi.
18. Subsidiya oluvchi oʻz xoʻjaligida yetishtirgan chorvachilik mahsulotlarini sotganidan soʻng komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlarini “my.vetgov.uz” sayti orqali doimiy kuzatib boradi.
5-bob. Subsidiyani ajratish tartibi
19. Qoʻmita kalendar yil mobaynida chorvachilik subyektlariga ajratiladigan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Nizomga 5 , 5a va 5b-ilovalardagi shakllarda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda uch ish kunida tasdiqlaydi.
20. Komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari ijobiy boʻlgan taqdirda, elektron shakldagi maʼlumotlar Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining “my.vetgov.uz” sayti orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining xulosasi “my.vetgov.uz” sayti orqali kelib tushgandan soʻng bir ish kunida budjetdan shu maqsadga ajratilgan mablagʻlar doirasida tegishli subsidiya summasini subsidiya oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
22. Subsidiya subsidiya oluvchi tomonidan berilgan arizaga asosan keyingi oyning 25-sanasiga qadar ajratiladi.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi kelgusi yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarini shakllantirishda subsidiya oluvchilarga subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni hisobga oladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Subsidiya berish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi
Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, sud tartibida hal qilinadi.
Komissiya va soliq organlari taqdim etgan xulosasi va maʼlumotlarining haqqoniyligi uchun oʻzlari javobgar hisoblanadi.
24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:
subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklarida mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;
subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.
25. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi ajratilgan subsidiyalardan maqsadli foydalanilishini nazorat qiladi.
26. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Elektron hisobvaraq-fakturaga kiritiladigan
T/r Mahsulot nomi Oʻlchov birligi ** Mahsulot (xizmat)larning Yagona elektron milliy katalogi boʻyicha identifikatsiya kodi * 1. Sigir suti litr 00401001001000000 2. Echki suti litr 00401001002000000 3. Qoʻy suti litr 00401001005000000 4. Butun (boʻlinmagan) mol goʻshti kg 00201001004000000 5. Suyaksiz mol goʻshti kg 00201001001000000 6. Qoʻy goʻshti kg 00204001001000000 7. Echki goʻshti kg 00204002001000000 8. Yangi soʻyilgan tovuq goʻshti kg 00207001001000000 9. Muzlatilgan parranda goʻshti kg 00207002001000000 10. Muzlatilgan tovuq goʻshti (boʻlaklarga boʻlinmagan) kg 00207002001000002 11. Kurka goʻshti (tozalangan, patsiz) kg 00207001004000000 12. Muzlatilgan kurka goʻshti kg 00207002004000000 13. Yangi soʻyilgan oʻrdak goʻshti kg 00207001001000000 14. Yangi soʻyilgan gʻoz goʻshti kg 00207001003000000 15. Yangi soʻyilgan kurka goʻshti kg 00207001004000000 16. Bedana goʻshti kg 00207001005000000 17. Suyakli mol goʻshti kg 00201001003000000 18. Tovuq tuxumi dona 00407001001000000 19. Bedana tuxumi dona 00407001002000000 20. Tuya qush tuxumi dona 00407001003000000 21. Gʻoz tuxumi dona 00407001005000000 22. Oʻrdak tuxumi dona 00407001004000000 23. Kurka tuxumi dona 00407001006000000 24. Sazan kg 00301001001000000 25. Som kg 00301001002000000 26. Sudak kg 00301001003000000 27. Karp kg 00301001004000000 28. Tolstolob kg 00301001005000000 29. Osyotr kg 00301001006000000 30. Oq amur kg 00301001007000000 31. Forel kg 00301001009000000 32. Losos kg 00301001011000000 33. Muzlatilgan tolstolob kg 00303001001000000 34. Muzlatilgan forel kg 00303001004000000 35. Muzlatilgan losos kg 00303001005000000 36. Muzlatilgan som kg 00303001006000000 37. Muzlatilgan karp kg 00303001007000000 38. Muzlatilgan osyotr kg 00303001009000000 39. Muzlatilgan baliqlar kg 00303001999000000
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisining subsidiya olish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish va subsidiya ajratish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Subsidiya oluvchi Subsidiya oluvchilar oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining “my.vetgov.uz” sayti orqali tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimlariga ariza bilan murojaat qiladi. Oʻz xoʻjaligida yetishtirilgan mahsulotlarni chorak davomida 2-bosqich Komissiya (Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyasi) Komissiya subsidiya oluvchining arizasiga koʻra sotiladigan mahsulotlarning oʻz xoʻjaligida yetishtirilganligi va ularning tegishli turlari boʻyicha besh ish kunida ushbu Nizomga 4, 4a va 4b-ilovalarga muvofiq xulosa beradi hamda “my.vetgov.uz” sayti orqali elektron shaklda Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga taqdim etadi. Besh ish kunida 3-bosqich Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi xulosa kelib tushgan sanada Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi va Soliq qoʻmitasi oʻrtasida integratsiya qilingan maʼlumotlar bazasidan elektron tartibda foydalanadi. Uch ish kunida 4-bosqich Subsidiya oluvchi Oʻz xoʻjaligida yetishtirgan chorvachilik mahsulotlarini sotgandan soʻng komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari natijasini “my.vetgov.uz” sayti orqali kuzatib borish imkoniyati yaratiladi. Doimiy 5-bosqich Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi Komissiya xulosasi va soliq organlarining maʼlumotlari ijobiy boʻlgan taqdirda, elektron shakldagi maʼlumotlarni Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi axborot tizimi orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir ish kunida 6-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi axborot tizimi orqali kelib tushgan Qoʻmitaning xulosasini olgandan soʻng budjetdan shu maqsadga ajratilgan mablagʻlar doirasida tegishli subsidiya summasini subsidiya oluvchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir ish kunida 7-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya subsidiya oluvchi tomonidan berilgan arizaga asosan ajratiladi. Keyingi oyning 25-sanasiga qadar
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Chorvachilik subyektlari tomonidan yetishtirilgan va sotilgan goʻsht (tirik vaznda) va sut mahsulotlari uchun subsidiya olish toʻgʻrisidagi ariza
1. Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 2. Joylashgan joyi: (pochta manzili) 3. STIR raqami: 4. Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili: 7. Xoʻjalikda yetishtirilgan va 90 kun davomida sotilishi rejalashtiriladigan goʻsht, tirik vaznda (kg) sut (litr). 8. Ixtisoslashtirilgan va avtomatlashtirilgan soʻyish korxonasining nomi va manzili 9. Soʻyiladigan hayvonning identifikatsiya raqami
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA
Parrandachilik subyektlari tomonidan yetishtirilgan va sotilgan parranda goʻshti va tuxum mahsulotlari uchun subsidiya olish toʻgʻrisidagi ariza
1. Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 2. Joylashgan joyi: (pochta manzili) 3. STIR raqami: 4. Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili: 7. Xoʻjalikda yetishtiriladigan va 90 kun davomida sotilishi rejalashtiriladigan parranda goʻshti (kg) 8. Xoʻjalikda yetishtiriladigan va 90 kun davomida sotilishi rejalashtiriladigan tuxum (dona)
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3b-ILOVA
Baliqchilik subyektlari tomonidan intensiv usulda yetishtirilgan va sotilgan losos, forel, osyotr baliqlari (kg) va boshqa turdagi baliqlar uchun subsidiya olish toʻgʻrisidagi ariza
1. Yuridik shaxsning toʻliq nomi: 2. Joylashgan joyi: (pochta manzili) 3. STIR raqami: 4. Bank rekvizitlari: (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻi) 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili: 7. Xoʻjalikda intensiv usulda yetishtirilib, 90 kun davomida sotilishi rejalashtiriladigan losos, forel va osyotr baliqlari (kg) 8. Xoʻjalikda intensiv usulda yetishtirilib, 90 kun davomida sotilishi rejalashtiriladigan boshqa turdagi baliqlar (kg)
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi _____________________________________ (F.I.O) 20___ yil “____” _____________ XULOSA ____________ viloyati ____________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “_____________” ning 20___ yil ___________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va kuyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Jami mol bosh soni Shundan: Jami yer maydoni Shundan: Yillik jamgʻarilgan oziqa birligi (tonna) Molxona binolari (soni) Yetishtiriladigan mahsulot (tonna) prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot (tonna) prognoz sogʻin sigirlar boquvdagi mollar oziqa ekin bino va inshoot ochiq bino yopiq bino goʻsht (tirik vaznda) sotib olinadigan sut goʻsht (tirik vaznda) sogʻib olinadigan sut jami: YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O.
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4a-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi _____________________________________ (F.I.O) 20___ yil “___” _______________ ___________ viloyati _________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “____________” ning 20___ yil ___________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Jami parranda soni (yuz bosh) Xoʻjalik tashkil etilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot Shundan (soni): Xodimlar soni Asbob-uskunalar mavjudligi Yetishtiriladigan mahsulot prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot prognoz goʻsht uchun tuxum uchun doimiy mavsumiy oziqa taʼminoti suv taʼminoti shamollatish tizimi Soʻyish liniyasi goʻsht (kg) tuxum (dona) goʻsht (kg) tuxum (dona) jami: YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari: Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O.
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4b-ILOVA
“Tasdiqlayman” tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, tuman komissiyasi raisi __________________________________ (F.I.O) 20___ yil “____” ____________ ___________ viloyati __________ tumanidagi subsidiya olishga talabgor “___________” ning 20___ yil __________dagi murojaatiga va taqdim etilgan hujjatlarga asosan tuman komissiyasi tomonidan joyiga chiqib oʻrganildi va quyidagilar aniqlandi: T/r Xoʻjalik nomi Joylashgan manzili Intensiv suv havza maydoni Intensiv usulda baliq yetishtirish texnologiyasi Sovuq suv baliqlari, shundan: Qolgan turdagi baliqlar, shundan: Yetishtiriladigan mahsulot (kg) prognoz Realizatsiya qilinadigan mahsulot (kg) prognoz Intensiv Yarim intensiv Yopiq suv aylanma tizimi (OʻZV) Qafas (sadok) Losos Forel Osyotr 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 1. 2. YAKUNIY XULOSA: ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (tashkilot nomi) __________ viloyati _______________ tumanidagi ______________gi haqiqatdan xam oʻz xoʻjaligida __________________ mahsulotni yetishtiradi va sotadi. Komissiya aʼzolari: Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi imzo/muhr F.I.O. Tuman iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri imzo/muhr F.I.O. Tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi imzo/muhr F.I.O.
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
______ yilda oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan sut va goʻsht (tirik vaznda) mahsulotlarining prognoz koʻrsatkichlari jadvali
T/r Hududlar nomi Oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan qoramol va qoʻy goʻshti (tirik vaznda), (tonna) Oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan sut, (tonna) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2. Andijon viloyati 3. Buxoro viloyati 4. Jizzax viloyati 5. Qashqadaryo viloyati 6. Navoiy viloyati 7. Namangan viloyati 8. Samarqand viloyati 9. Surxondaryo viloyati 10. Sirdaryo viloyati 11. Toshkent viloyati 12. Fargʻona viloyati 13. Xorazm viloyati Jami
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5a-ILOVA
______ yilda oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan parranda goʻshti (soʻyilgan vaznda) va tuxum mahsulotlarining prognoz koʻrsatkichlari jadvali
T/r Hududlar nomi Oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan parranda goʻshti (soʻyilgan vaznda), (tonna) Oʻz xoʻjaliklarida yetishtiriladigan tuxum, (ming dona) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2. Andijon viloyati 3. Buxoro viloyati 4. Jizzax viloyati 5. Qashqadaryo viloyati 6. Navoiy viloyati 7. Namangan viloyati 8. Samarqand viloyati 9. Surxondaryo viloyati 10. Sirdaryo viloyati 11. Toshkent viloyati 12. Fargʻona viloyati 13. Xorazm viloyati Jami
Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5b-ILOVA
_______ yilda oʻz xoʻjaliklarida intensiv usulda yetishtirilgan sovuq suv baliqlari (losos, forel va osyotr) hamda boshqa turda yetishtirilgan baliq prognoz koʻrsatkichlari jadvali
T/r Hududlar nomi Oʻz xoʻjaliklarida intensiv usulda yetishtiriladigan sovuq suv baliqlari (losos, forel va osyotr), (tonna) Oʻz xoʻjaliklarida boshqa turdagi yetishtirilgan baliqlar, (tonna) 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 2. Andijon viloyati 3. Buxoro viloyati 4. Jizzax viloyati 5. Qashqadaryo viloyati 6. Navoiy viloyati 7. Namangan viloyati 8. Samarqand viloyati 9. Surxondaryo viloyati 10. Sirdaryo viloyati 11. Toshkent viloyati 12. Fargʻona viloyati 13. Xorazm viloyati Jami
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qaroriga 2-ILOVA
Chorvachilik mahsulotlari uchun subsidiya ajratilishini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining
1. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi mudiri 4. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) soliq inspeksiyasi boshligʻi 5. Lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi chorvachilik boʻyicha mutaxassisi, komissiya kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 8-sentabrdagi 252-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2014-y., 37-son, 469-modda) bilan tasdiqlangan Naslli mahsulotni (materialni) eksport va import qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-bandda :
“a” kichik bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“a) goʻsht va sut qoramolchiligida — yoshi eng koʻpi bilan 18 oygacha boʻlgan zotdor urgʻochi buzoqlar, boʻgʻoz boʻlgan va kutilayotgan tugʻish vaqtidagi yoshi 36 oydan koʻp boʻlmaydigan, homilaning otasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar boʻlgan gʻunajinlar tanlanadi”;
ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) “b” kichik bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“b) qoʻychilik va echkichilikda — mustahkam konstitutsiyali, Oʻzbekiston Respublikasining tuproq-iqlim sharoitlarida urchitish uchun mos keladigan yoshi 6 oylikdan qam boʻlmagan nasldor qoʻy va echkilar tanlanadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-sentabrdagi 748-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 38-son, 1057-modda) bilan tasdiqlangan Hayvonlarni identifikatsiya qilish, ularni hisobga olish, hisobdan chiqarish va saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 13-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. Import qilingan hayvonlar yigirma bir kundan kechiktirmasdan identifikatsiya qilinadi”;
b) 27-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“27. Hayvon egalarining arizasiga muvofiq davlat veterinariya xizmati tomonidan hayvonlarni identifikatsiya qilish, hisobga olish va hisobdan chiqarish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq uch kun ichida amalga oshiriladi”;
v) 1-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Hayvonlarni identifikatsiya qilish, hisobga olish va hisobdan chiqarish sxemasi”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 27-iyundagi 532-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi huzuridagi “Oʻzbekchorvanasl” agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandning beshinchi xatboshi quyidagi mazmundagi beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar bilan almashtirilsin:
“ozuqabop ekinlarni yetishtirish uchun ajratilgan yer uchastkalarida ushbu ekinlar yetishtirilishini monitoring qilish;
parrandachilik va quyonchilik tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha qabul qilingan dasturiy chora-tadbirlar amalga oshirilishini muvofiqlashtirish, yagona ilmiy-texnik, texnologik, investitsiya va eksport siyosatini izchil amalga oshirish, shuningdek, ichki va tashqi bozorlarda narxlar monitoringini yuritish;
parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarini sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini amalga oshirish, mahsulotlar narxlari shakllanishining maqbul mexanizmini belgilash boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqish;
parranda va quyonlar uchun toʻla qiymatli, yuqori oqsilli oziqalar ishlab chiqarish uchun yangi ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil etish va mavjudlarini modernizatsiya qilish yoʻli bilan parrandachilik va quyonchilik tarmogʻining ozuqa bazasini mustahkamlash;
parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarini yetishtirish va qayta ishlash sohasida ishlab chiqilgan innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish uchun ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish”;
b) 10-bandga quyidagi mazmundagi “d” — “z” kichik bandlar qoʻshilsin:
“d) parrandachilik va quyonchilik tarmogʻini rivojlantirish boʻyicha qabul qilingan dasturiy chora-tadbirlar amalga oshirilishini muvofiqlashtirish, yagona ilmiy-texnik, texnologik, investitsiya va eksport siyosatini izchil amalga oshirish, shuningdek, ichki va tashqi bozorlarda narxlar monitoringini yuritish sohasida:
parrandachilik va quyonchilik tarmoqlarini rivojlantirishga doir dasturiy chora-tadbirlar ishlab chiqadi;
parranda va quyonlarni parvarishlash texnologiyalari boʻyicha xalqaro tajribadan kelib chiqqan holda tahliliy ishlarni amalga oshiradi;
eksport qilish qoidalari (shartlari) boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
eksport masalalari boʻyicha xalqaro shartnomalar va bitimlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi hamda sohadagi tadbirkorlarni boshqa kompaniyalar bilan xalqaro hamkorligini rivojlantirishga koʻmaklashadi;
ichki va tashqi bozlarning holati va mahsulotga boʻlgan talabini tahlil qiladi va monitoringini yuritadi;
parrandachilik va quyonchilik sohasida tezkor onlayn-monitoring yuritish boʻyicha integratsiyalashtirilgan axborot tizimini shakllantiradi va yuritadi;
e) parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarini sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini amalga oshirish, mahsulotlar narxlari shakllanishining maqbul mexanizmini belgilash boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqish sohasida:
aholi oʻrtasida parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarining isteʼmol darajasini oshirish yuzasidan tushuntirish ishlarini olib boradi;
ommaviy axborot vositalarida mahsulot yetishtiruvchilar tomonidan ijtimoiy tusdagi, shu jumladan, parranda va quyon goʻshtining foydali tomonlari, parranda va quyon boqish afzalliklari haqidagi maʼlumotlarni yoritish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
mahsulotlarni sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha marketing tadqiqotlarini amalga oshiradi;
mahsulotlar narxlari shakllanishining maqbul mexanizmini belgilash boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqadi;
xalqaro darajadagi ekspertlar va mutaxassislar bilan hamkorlikda mahsulotlarni sotish bozorlarini kengaytirish boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqadi;
raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarish hajmini oshirish boʻyicha loyihalarni tashkil etish orqali eksport salohiyatini oshirish, bozor konyunkturasi boʻyicha chuqur marketing tadqiqotlarini amalga oshirish, xorijiy investitsiyalar va begʻaraz texnik koʻmak mablagʻlarini (grantlar) jalb qilish choralarini koʻradi;
j) parranda va quyonlar uchun toʻla qiymatli, yuqori oqsilli ozuqalar ishlab chiqarish uchun yangi ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil etish va mavjudlarini modernizatsiya qilish yoʻli bilan parrandachilik va quyonchilik tarmogʻining ozuqa bazasini mustahkamlash sohasida:
parranda va quyonlarni toʻla qiymatli oziqlantirish boʻyicha takliflar va tavsiyalar ishlab chiqadi;
ozuqa yem tayyorlashni koʻpaytirish boʻyicha yangi ishlab chiqarish quvvatlarini kengaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va tadbirkorlarga yetkazadi;
parrandachilik va quyonchilik tarmogʻi ozuqa bazasini mustahkamlash sohasida intensiv texnologiyalarni qoʻllash boʻyicha xalqaro tajribalarni oʻrganadi;
chet davlatlardan sifatli ozuqalar va ularning qoʻshimchalari keltirishni tashkil etish boʻyicha hamkorlikdagi ishlarni tashkil etadi;
z) parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarini yetishtirish va qayta ishlash sohasida ishlab chiqilgan innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish uchun ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish sohasida:
agentlik mutaxassislarini va ishlab chiqarish sohasidagi mutaxassislarni tegishli malaka oshirish kurslariga, shu jumladan, xorijga yuborish orqali qayta tayyorlash boʻyicha tadbirlar amalga oshirilishini tashkil etadi;
innovatsion texnologiyalarni keng joriy etish uchun ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish boʻyicha tegishli tahliliy, maʼlumotnoma, statistik materiallar va takliflarni umumlashtiradi va tayyorlaydi;
innovatsion texnologiyalar rivojlanishining jahon tendensiyalarini hisobga olgan holda, ilmiy-tadqiqotlar va eksperimental ishlanmalarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
parrandachilik va quyonchilik mahsulotlarini qayta ishlash sohasida yangi loyihalarni ishlab chiqadi”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 15-iyuldagi 587-son qarorida :
a) 2-banddagi “1-ilova bilan tasdiqlangan roʻyxat doirasida” soʻzlari “chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi barcha xoʻjalik subyektlariga va omuxta yem ishlab chiqaruvchi korxonalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“1. Ushbu Nizom chorvachilik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi barcha xoʻjalik subyektlariga va omuxta yem ishlab chiqaruvchi korxonalarga ozuqabop ekinlar yetishtirish, tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish majburiyatlari bilan lalmi va yaylov yer uchastkalari ajratilgan tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilar) sugʻorish tik quduqlarini burgʻilash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibini belgilaydi.”
5. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarorida :
a) qarorga 1-ilovada :
4-bandning ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 11-bandning uchinchi xatboshi , 12-bandning toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
10-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“10. Import qilinadigan nasldor qoramollar quyidagi talablarga mos kelishi lozim:
goʻsht va sut yoʻnalishidagi xoʻjaliklarda — nasldor qoramollarning tugʻish vaqtida kutilayotgan yoshi 30 oydan koʻp boʻlmasligi, boʻgʻoz boʻlgan, homilaning otasi toʻgʻrisidagi qoʻshimcha maʼlumotlar mavjud boʻlishi lozim”;
11-bandning ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“yoshi koʻpi bilan 18 oygacha boʻlgan zotdor urgʻochi yosh qoramol boʻlishi”;
12-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“nasldor qoʻy va echkilar yoshi 6 oylikdan qam boʻlmasligi;”;
15-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“nasldor qoramol, qoʻy va echkining identifikatsiya elektron bazasiga kiritilganligi”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“bojxona yuk deklaratsiyasi nusxasi”;
27-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) qarorga 2-ilovaning 12-bandi ikkinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilari hamda 3-ilovaning 10-bandi ikkinchi , uchinchi va oltinchi xatboshilari chiqarib tashlansin.
v) qarorga 4-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-maydagi 280-son qaroriga 4-ILOVA
Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish faoliyatini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha tumanlar (shaharlar) komissiyalarining
T/r F.I.O. Ish joyi va lavozimi 1. Lavozimi boʻyicha — Tuman hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Tuman veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boʻlimi boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Tuman agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — hududiy “Chorvanasl” markazi tuman vakili, komissiya kotibi
g) qarorga 5-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-maydagi 280-son qaroriga 5-ILOVA
Chorvachilik tarmogʻini yanada rivojlantirish faoliyatini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar komissiyalarining
T/r F.I.O. Ish joyi va lavozimi 1. Lavozimi boʻyicha — Viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Viloyat veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish boshqarmasi boshligʻi, komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Viloyat agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha — hududiy “Chorvanasl” markazi direktori, komissiya kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-iyul,
434-son