📅 2021-yil 14-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 14-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 14 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ *
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
Қишлоқ ҳўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ва «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий суғориш технологиялари жорий этиладиган майдонларни кенгайтириш, ушбу жараёнларга халқаро молия институтларининг инвестицияларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.Н.» компанияси (Австрия Республикаси) (кейинги ўринларда — «Bauer» компанияси) ўртасида «Bauer» компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган сувни тежайдиган замонавий технологияларни етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича имзоланган келишувга мувофиқ «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) молиялаштириш учун «UniCredit Bank Austria AG» банки томонидан 26 йил 6 ойга 8 йиллик имтиёзли даври билан 7,9 млн евро миқдорида Ўзбекистон Республикаси кафолати остида кредит бериш маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
а) «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун «UniCredit Bank Austria AG» банкининг кредити бўйича асосий қарзни, унга ҳисобланадиган фоизлар ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузади;
суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғориш технологияларини жорий этиши тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза ҳамда суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида маълумотларни тақдим этади;
ишчи гуруҳ суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда манзилли рўйхатни шакллантиради.
3. Белгилансинки:
лойиҳа республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади;
лойиҳа доирасида жалб этиладиган кредитга хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида мазкур кредитни қайта кредитлашда Ўзбекистон Республикаси маржаси 0,35 фоиз миқдорда бўлади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси — лойиҳа ижрочиси ҳисобланади;
лойиҳа ижрочиси лойиҳани бошқариш ва тўлиқ амалга ошириш ҳамда «UniCredit Bank Austria AG» банкидан жалб этилаётган кредит бўйича асосий қарз, ҳисобланадиган фоиз ва бошқа тўловларни 1-иловага мувофиқ белгиланган муддатларда тўланиши учун масъулдир;
«Unicredit Bank Austria AG» банкидан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарз, ҳисобланадиган фоизлар ва бошқа тўловлар ( 1-иловага мувофиқ) қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида лойиҳа ижрочиси томонидан қопланади;
лойиҳа ижрочиси томонидан қайта кредитланган қарз маблағлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, ушбу қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари лойиҳани самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Австрия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли ҳисобот ҳамда зарур ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этишни ташкил этишга шахсан жавобгардирлар.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерларга сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга солиқ солинмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларини ва ушбу технологияларни харид қилишга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар тақдим этилиши ҳамда сув тежайдиган технологиялар жорий этилган ер майдонлари камида беш йил мобайнида мақбуллаштирилмаслиги;
Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарорига асосан фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирига белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси номидан «UniCredit Banlc Austria AG» банки билан «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасини молиялаштириш бўйича қарз битимини;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси (лойиҳа ижрочиси) ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикасининг «UniCredit Banlc Austria AG» банки ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги қарз битими бўйича юридик хулоса белгиланган тартибда берилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
лойиҳа учун ажратилган маблағлар доирасида суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон берсин ҳамда икки ой муддатда манзилли рўйхатни белгиланган тартибда тасдиқласин;
ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган низомда белгиланган тартибда лойиҳа ижрочиси билан ташаббускорлар ўртасида сублойиҳа шартномалари имзоланишини ҳамда «Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.Н.» компанияси (Австрия Республикаси) билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш юзасидан тегишли шартнома имзоланишини таъминласин;
имзоланган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йиллик якуни билан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб борсин
9. Белгилаб қўйилсинки:
ташаббускорларга сублойиҳани амалга ошириш учун суғориш технологиялари уч йил имтиёзли давр билан ўн йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставкада берилади;
ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган чет эллик мутахассислар учун кириш визаларини консуллик йиғимлар ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга виза расмийлаштирилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини белгиланган тартибда таъминласин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 441-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун «UniCredit Bank Austria AG» банкининг кредити бўйича асосий қарзни, унга ҳисобланадиган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш
Қарз миқдори 7 904 249,0 евро Қарз муддати 26 йил 6 ой Имтиёзли муддат 8 йил Бир марталик тўловлар ** 89 884,0 евро шундан: кафолат мукофоти 17 800 евро («UniCredit Bank Austria AG» банкига) 1440 евро (Экспорт-кредит агентлигига) бошқарув учун тўлов 51 378 евро (жами қарз миқдоридан 0,65 %, «UniCredit Bank Austria AG» банкига) мажбурият учун тўлов 19 267 евро (ечиб олинмаган қарз миқдоридан йиллик 0,65 %, «UniCredit Bank Austria AG» банкига) 0,9 % (асосий қарз қолдиқ миқдоридан) Австрия Республикаси Экспорт-кредит агентлигининг кафолати учун мукофот маржаси евро Тўлов санаси Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси Австрия Республикаси Экспорт-кредит агентлигининг кафолати учун мукофот маржаси Жами тўловлар суммаси *** 89 884,0 ** 89 884,00 01.10.2021 17 784,56 17 784,56 01.01.2022 17 784,56 17 784,56 01.04.2022 17 784,56 17 784,56 01.07.2022 17 784,56 17 784,56 01.10.2022 17 784,56 17 784,56 01.01.2023 17 784,56 17 784,56 01.04.2023 17 784,56 17 784,56 01.07.2023 17 784,56 17 784,56 01.10.2023 17 784,56 17 784,56 01.01.2024 17 784,56 17 784,56 01,04.2024 17 784,56 17 784,56 01.07.2024 17 784,56 17 784,56 01.10.2024 17 784,56 17 784,56 01.01.2025 17 784,56 17 784,56 01.04.2025 17 784,56 17 784,56 01.07.2025 17 784,56 17 784,56 01.10.2025 17 784,56 17 784,56 01.01.2026 17 784,56 17 784,56 01.04.2026 17 784,56 17 784,56 01.07.2026 17 784,56 17 784,56 01.10.2026 17 784,56 17 784,56 01.01.2027 17 784,56 17 784,56 01.04.2027 17 784,56 17 784,56 01.07.2027 17 784,56 17 784,56 01.10.2027 17 784,56 17 784,56 01.01.2028 17 784,56 17 784,56 01.04.2028 17 784,56 17 784,56 01.07.2028 17 784,56 17 784,56 01.10.2028 17 784,56 17 784,56 01.01.2029 17 784,56 17 784,56 01.04.2029 17 784,56 17 784,56 01.07.2029 17 784,56 17 784,56 01.01.2030 213 628,50 35 088,46 248 716,96 01.07.2030 213 628,50 35 088,46 248 716,96 01.01.2031 213 628,50 33 165,80 246 794,30 01.07.2031 213 628,50 33 165,80 246 794,30 01.01.2032 213 628,50 31 243,15 244 871,65 01.07.2032 213 628,50 31 243,15 244 871,65 01.01.2033 213 628,50 29 320,49 242 948,99 01.07.2033 213 628,50 29 320,49 242 948,99 01.01.2034 213 628,50 27 397,84 241 026,34 01.07.2034 213 628,50 27 397,84 241 026,34 01.01.2035 213 628,50 25 475,18 239 103,68 01.07.2035 213 628,50 25 475,18 239 103,68 01.01.2036 213 628,50 23 552,53 237 181,03 01.07.2036 213 628,50 23 552,53 237 181,03 01.01.2037 213 628,50 21 629,87 235 258,37 01.07.2037 213 628,50 21 629,87 235 258,37 01.01.2038 213 628,50 19 707,22 233 335,72 01.07.2038 213 628,50 19 707,22 233 335,72 01.01.2039 213 628,50 17 784,56 231 413,06 01.07.2039 213 628,50 17 784,56 231 413,06 01.01.2040 213 628,50 15 861,91 229 490,41 01.07.2040 213 628,50 15 861,91 229 490,41 01.01.2041 213 628,50 13 939,25 227 567,75 01.07.2041 213 628,50 13 939,25 227 567,75 01.01.2042 213 628,50 12 016,59 225 645,09 01.07.2042 213 628,50 12 016,59 225 645,09 01.01.2043 213 628,50 10 093,94 223 722,44 01.07.2043 213 628,50 10 093,94 223 722,44 01.01.2044 213 628,50 8 171,28 221 799,78 01.07.2044 213 628,50 8 171,28 221 799,78 01.01.2045 213 628,50 6 248,63 219 877,13 01.07.2045 213 628,50 6 248,63 219 877,13 01.01.2046 213 628,50 4 325,97 217 954,47 01.07.2046 213 628,50 4 325,97 217 954,47 01.01.2047 213 628,50 2 403,32 216 031,82 01.07.2047 213 628,50 2 403,32 216 031,82 01.01.2048 213 628,00 961,33 214 589,33 Жами 7 904 254,00 1 334 803,23 9 239 057,23
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 441-сон қарорига 2-ИЛОВА
Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида «Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.Н.» компанияси (Австрия Республикаси) томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини (кейинги ўринларда — суғориш технологиялари) ташаббускорларга етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишлаб чиқарувчи ташкилот — лойиҳа доирасида суғориш технологияларини лойиҳа ижрочисига етказиб берувчи ҳамда тўлиқ ўрнатувчи ташкилот — «Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.Н.» компанияси (Австрия Республикаси);
лойиҳа ижрочиси — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси;
ташаббускор — суғориш технологияларини жорий этиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги ташкилоти.
3. Суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини шакллантириш ҳамда суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ҳамда суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда-Вазирлик) суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузади.
5. Вазирлик лойиҳа учун ажратилган маблағлар доирасида манзилли рўйхатни шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон беради.
6. Ташаббускорлар эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
суғориш технологияларини жорий этиши тўғрисида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотлар.
7. Вазирлик лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб этиладиган қўшимча маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олиши мумкин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ташаббускорлар томонидан тегишли маълумотлар ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишида Вазирликка кўмаклашади.
9. Ишчи гуруҳ ташаббускорлар томонидан Вазирликка тақдим этилган ҳужжатларни ўн иш кунида кўриб чиқади ҳамда манзилли рўйхатни шакллантиради.
Манзилли рўйхатни шакллантириш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
ташаббускорларнинг ижара ҳуқуқи асосида ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг мавжудлиги;
суғориш технологияларини жорий этиш учун сув ва электр таъминотининг мавжудлиги ёки унинг ташкил этилиши;
кенг қамровли суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ўртача қиялиги 10 градуеда ортиқ бўлмаслиги ва яхлит контурда жойлашганлиги;
бизнес-режанинг (инвестицион давр мобайнида операцион харажатларни қоплаш манбаи мавжудлиги, сублойиҳани қоплаш муддати ва бошқалар) мавжудлиги;
солиқ ҳамда муддати ўтган кредитор қарздорликлари мавжуд эмаслиги.
Ишчи гуруҳ зарур ҳолларда ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
10. Ишчи гуруҳ ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича уларни манзилли рўйхатга киритиш ёки киритишни асослантирилган ҳолда рад этиши тўғрисида қарор қабул қилади.
Ишчи гуруҳ қарори тегишли хулоса шаклида расмийлаштирилади. Хулоса ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
11. Ушбу Низомнинг 6-банди талабларига жавоб бермаган ва манзилли рўйхатга киритилмаган ташаббускорлар ишчи гуруҳ томонидан бу тўғрисида беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Ишчи гуруҳ қароридан норози бўлган ташаббускорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
12. Ишчи гуруҳ. тасдиқланган хулосаларга асосан уч иш кунида манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлаш учун вазирликка киритади.
Манзилли рўйхат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.
Ташаббускорларнинг таклифлари ҳамда ишчи гуруҳнинг тасдиқланган хулосаларига асосан манзилли рўйхатга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
13. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхатни ва ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида ишлаб чиқарувчи ташкилотга етказади.
14. Ишлаб чиқарувчи ташкилот тақдим этилган ҳужжатлар асосида икки ой муддатда ҳар бир ташаббускор учун тижорат таклифларини шакллантиради ва Вазирликка тақдим этади.
15. Вазирлик тижорат таклифларини беш иш кунида ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда давлат тилида тақдим этади.
Тижорат таклифларида қуйидаги шартлар назарда тутилади:
ташаббускорларга сублойиҳани амалга ошириш учун суғориш технологиялари уч йил имтиёзли давр билан ўн йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставкада берилади;
ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади;
суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб кириш билан боғлиқ барча солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда божхона йиғимлари ташаббускорлар томонидан қопланади.
16. Ташаббускорлар берилган тижорат таклифларини ўн кун муддатда кўриб чиқади, уларнинг шартларини қабул қилиши ёки ўзгартириш киритиши юзасидан ўз таклифларини Вазирликка билдиради.
Вазирлик ва ташаббускорларнинг ўзаро келишуви асосида беш иш кунида якуний сублойиҳа буюртмаси шакллантирилади.
17. Вазирлик якуний сублойиҳа буюртмасини ўн иш кунида ишлаб чиқарувчи ташкилотга тақдим этади ҳамда якуний тижорат таклифларини олади.
18. Вазирлик якуний тижорат таклифларини ташаббускорлар билан шартнома имзолаш учун бир иш кунида лойиҳа ижрочисига тақдим этади.
19. Лойиҳа ижрочиси ўн иш кунида якуний тижорат таклифлари асосида суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда етказади.
20. Ташаббускорлар бир ой муддатда шартнома лойиҳаларини ўрганиб чиқади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имзолайди ва лойиҳа ижрочисига ёзма ёки электрон шаклда етказади.
Лойиҳа ижрочиси сублойиҳа шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди ва Вазирликка тақдим қилади.
21. Вазирлик имзоланган сублойиҳа шартномалари асосида бир ой муддатда ишлаб чиқарувчи ташкилот билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича шартномани белгиланган тартибда имзолайди.
22. Ишлаб чиқарувчи ташкилот имзоланган шартномада белгиланган муддатларда суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини лойиҳа ижрочисига етказиб беради.
3-боб Лойиҳани молиялаштириш тартиби
23. Лойиҳа ижрочиси ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан етказиб берилган суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини белгиланган тартибда қабул қилиб олади ҳамда бу ҳақда Вазирликка ёзма маълумот тақдим қилади.
24. Вазирлик беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини қабул қилиб олинганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
25. Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан етказиб берилган суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва молиялаштирувчи банк ўртасида тузилган кредит битими шартлари асосида молиялаштирилади.
26. Лойиҳа ижрочиси суғориш технологияларини шартнома асосида ташаббускорларга етказиб беради.
Бунда ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорини олдиндан тўлаши шарт.
27. Етказиб берилган суғориш технологияларининг шартнома қиймати еврода белгиланиб, сублойиҳа ташаббускорлари томонидан миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун евронинг сўмга нисбатан валюта қийматида қайтариш графигига мувофиқ қайтарилади.
28. Белгиланган тўлов жадвалининг учинчи йилидан бошлаб асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўловлари бўйича тўланмаслик хавфи ташаббускорлар томонидан тўрт йил муддатга белгиланган тартибда суғурталанади.
29. Суғориш технологияларини табиий офатлардан ва қасддан зарар етиш хавфи ташаббускорлар томонидан камида уч йил муддатга белгиланган тартибда суғурталанади.
30. Лойиҳа доирасида ташаббускорларнинг ер участкасида тўлиқ ўрнатилган суғориш технологиялари асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича гаров таъминоти объекти ҳисобланади.
4-боб. Суғориш технологияларини ташаббускорларнинг ер участкаларига тўлиқ ўрнатиш
31. Ташаббускорлар ер участкаларига суғориш технологияларини тўлиқ ўрнатиш учун зарур бўладиган электр ва сув таъминоти тармоқларини қуриш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
32. Лойиҳа ижрочиси:
ишлаб чиқарувчи ташкилот билан биргаликда суғориш технологияларини ташаббускорларнинг ер участкасига тўлиқ ўрнатади;
ташаббускорлар иштирокида суғориш технологиялари синовини белгиланган тартибда ўтказади, мавжуд камчиликларни бартараф қилади;
суғориш технологияларини топшириш ва қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда далолатнома асосида амалга оширади;
ташаббускорлар ер участкасида ўрнатилган суғориш технологияларига ўн йил муддат давомида шартнома асосида техник хизмат кўрсатади, шундан дастлабки икки йили кафолатланган муддат ҳисобланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
33. Шартномаларнинг бажарилиши бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган томонлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Суғориш технологияларини жорий қилувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш
Босқичлар Субъект Тадбир номи Ижро муддати 1-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Манзилли рўйхатни шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон бериш. 2-босқич Ташаббускорлар Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш: суғориш технологиялари жорий этиши тўғрисида ариза; суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида маълумотлар. Эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ташаббускорлар томонидан тегишли маълумотлар ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишида Вазирликка кўмаклашиш. Доимий 4-босқич Ишчи гуруҳ Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда манзилли рўйхатни шакллантириш. Ташаббускорларни манзилли рўйхатга киритиш ёки киритишни асослантирилган ҳолда рад этиши тўғрисида тегишли хулоса расмийлаштириш. Ун иш кунида Хулосани ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзолаш ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқлаш. Манзилли рўйхатга киритилмаган ташаббускорларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш. Беш иш кунида Манзилли рўйхатни шакллантириш. Манзилли рўйхатни ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзолаш. Уч иш кунида 5-босқич қишлоқ хўжалиги вазири Манзилли рўйхатни тасдиқлаш. Тасдиқланган манзилли рўйхатни ва ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ишлаб чиқарувчи ташкилотга етказиш. Уч иш кунида 6-босқич Ишлаб чиқарувчи ташкилот Ҳар бир ташаббускорлар учун тижорат таклифларини шакллантириш ва Вазирликка тақдим этиш. Икки ой муддатда 7-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тижорат таклифларини ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда давлат тилида тақдим этиш. Беш иш кунида 8-босқич Ташаббускорлар Тижорат таклифларини кўриб чиқиш, уларнинг шартларини қабул қилиши ёки ўзгартириш киритиши юзасидан ўз таклифларини Вазирликка билдириш. Ун кун муддатда 9-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ташаббускорлар билан ўзаро келишув асосида якуний сублойиҳа буюртмасини шакллантириш. Беш иш кунида Якуний сублойиҳа буюртмасини ишлаб чиқарувчи ташкилотга тақдим этиш ҳамда якуний тижорат таклифларини олиш. Ун иш кунида Якуний тижорат таклифларини ташаббускорлар билан шартнома имзолаш учун лойиҳа ижрочисига тақдим этиш. Бир иш кунида 10-босқич Лойиҳа ижрочиси Суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тўғрисидаги сублойиҳанинг шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда етказиш. Ўн иш кунида 11-босқич Ташаббускорлар Сублойиҳа шартнома лойиҳасини ўрганиб чиқиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имзолаш ва лойиҳа ижрочисига ёзма ёки электрон шаклда етказиш. Бир ой муддатда 12-босқич Лойиҳа ижрочиси Сублойиҳа шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш ва Вазирликка тақдим қилиш. 13-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ишлаб чиқарувчи ташкилот билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича шартномани белгиланган тартибда имзолаш. Бир ой муддатда 14-босқич Ишлаб чиқарувчи ташкилот Суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини лойиҳа ижрочисига етказиб бериш. Шартномада белгиланган муддатларда 15-босқич Лойиҳа ижрочиси Суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини белгиланган тартибда қабул қилиб олиш ҳамда бу ҳақда Вазирликка ёзма маълумот тақдим қилиш. Шартномада белгиланган муддатларда 16-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлигини суғориш технологиялари қабул қилиб олинганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш. Беш иш кунида 17-босқич Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Етказиб берилган суғориш технологияларини молиялаштириш. Белгиланган муддатларда 18-босқич Лойиҳа ижрочиси Суғориш технологияларини шартнома асосида ташаббускорларга етказиб бериш. Белгиланган муддатларда 19-босқич Ташаббускорлар Суғориш технологияларини тўлиқ ўрнатиш учун зарур бўладиган электр ва сув таъминоти тармоқларини қуриш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда 20-босқич Лойиҳа ижрочиси Ишлаб чиқарувчи ташкилот билан биргаликда суғориш технологияларини ташаббускорларнинг ер участкасига тўлиқ ўрнатиш. Жадвал бўйича Ташаббускорлар иштирокида суғориш технологиялари синовини белгиланган тартибда ўтказиш. Жадвал бўйича Суғориш технологияларини топшириш ва қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда далолатнома асосида амалга ошириш. Жадвал бўйича Ўрнатилган суғориш технологияларига шартнома асосида техник хизмат кўрсатиш. Ун йил муддат давомида
Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(ТАШКИЛОТНИНГ РАСМИЙ БЛАНКАСИ) «_____» ____________ 20____ йил № ______ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири _______________________ га (Ф.И.О.) Нусхаси: ________________ вилояти, _______________ туман ҳокими ______________________________________га (Ф.И.О.) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасида иштирок этишга ҳамда имтиёзли тўлов шартлари асосида замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини харид қилишга тайёрлигимизни маълум қиламиз. Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун _____________ вилояти, _____________ туманининг «__________________» массиви ҳудудида жойлашган жами _______ гектар ер участкаси танланган. Ушбу ер участкасида замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектларини (электр ва сув таъминоти, зарур сиғимдаги сув тиндиргич, насос ва бошқалар) барпо этишни ўз ҳисобимиздан амалга оширишга кафолат берамиз. Лойиҳада иштирок этиш учун зарур маълумотлар илова қилинади. _______________________________ (ташкилот раҳбари) ____________ (имзо, муҳр) ___________________________ (Ф.И.О.)
Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва суғориш технологиялари тўғрисида
Т/р Ҳудуд номи (вилоят, туман номи) Ташаббускор ташкилот (ер участка эгаси) Ер участкаси Электр таъминоти (мавжуд ёки мавжуд эмас) Суғориш манбаи (каналдан ўзи оқар, насос билан, суғориш қудуғидан, бошқалар) Ер участкасида жойлаштириладиган экин тури Жорий қилинадиган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологиялари (кенг қамровли фронтал ёки айланма ҳаракатланувчи, мобиль (тиркамали ёки барабанли), стационар ва бошқалар) номи раҳбарининг Ф.И.О. ва тел рақами жойлашган массив номи контур рақами майдони, га 1. 2.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 441-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 58 1 -банд билан тўлдирилсин: « 58 1 . 8413811000 Насослар ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 июль,
441-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PROGNOZ JADVALI *
NIZOM
SXEMASI
MAʼLUMOT
Qishloq hoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 23-oktabrdagi PF-5853-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasi va “Qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etishni yanada jadal tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-dekabrdagi PQ-4919-son qaroriga muvofiq respublika hududlarida suv resurslaridan samarali foydalanish, zamonaviy sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan maydonlarni kengaytirish, ushbu jarayonlarga xalqaro moliya institutlarining investitsiyalarini keng jalb etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.N.” kompaniyasi (Avstriya Respublikasi) (keyingi oʻrinlarda — “Bauer” kompaniyasi) oʻrtasida “Bauer” kompaniyasi tomonidan ishlab chiqariladigan suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish boʻyicha imzolangan kelishuvga muvofiq “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) moliyalashtirish uchun “UniCredit Bank Austria AG” banki tomonidan 26 yil 6 oyga 8 yillik imtiyozli davri bilan 7,9 mln yevro miqdorida Oʻzbekiston Respublikasi kafolati ostida kredit berish maʼqullaganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
a) “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasini moliyalashtirish uchun “UniCredit Bank Austria AG” bankining krediti boʻyicha asosiy qarzni, unga hisoblanadigan foizlar va boshqa toʻlovlarni qaytarish prognoz jadvali 1-ilovaga muvofiq;
b) quyidagilarni nazarda tutuvchi Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari rahbarligida ishchi guruh tuzadi;
sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlar eʼlon berilgan kundan boshlab bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga sugʻorish texnologiyalarini joriy etishi toʻgʻrisida belgilangan shakldagi ariza hamda sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan yer uchastkasi va joriy qilinadigan sugʻorish texnologiyalari toʻgʻrisida maʼlumotlarni taqdim etadi;
ishchi guruh sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi taqdim etilgan hujjatlarni besh ish kunida koʻrib chiqadi hamda manzilli roʻyxatni shakllantiradi.
3. Belgilansinki:
loyiha respublikaning barcha hududlarida amalga oshiriladi;
loyiha doirasida jalb etiladigan kreditga xizmat koʻrsatish yuzasidan ehtimoldagi tavakkalchiliklarni qoplash maqsadida mazkur kreditni qayta kreditlashda Oʻzbekiston Respublikasi marjasi 0,35 foiz miqdorda boʻladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi — loyiha ijrochisi hisoblanadi;
loyiha ijrochisi loyihani boshqarish va toʻliq amalga oshirish hamda “UniCredit Bank Austria AG” bankidan jalb etilayotgan kredit boʻyicha asosiy qarz, hisoblanadigan foiz va boshqa toʻlovlarni 1-ilovaga muvofiq belgilangan muddatlarda toʻlanishi uchun masʼuldir;
“Unicredit Bank Austria AG” bankidan jalb etiladigan kredit boʻyicha asosiy qarz, hisoblanadigan foizlar va boshqa toʻlovlar ( 1-ilovaga muvofiq) qayta kreditlash toʻgʻrisidagi bitim shartlari asosida loyiha ijrochisi tomonidan qoplanadi;
loyiha ijrochisi tomonidan qayta kreditlangan qarz mablagʻlari boʻyicha qarzdorlik oʻz vaqtida qaytarilmagan taqdirda, ushbu qarzdorlik Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari loyihani samarali amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratish, shuningdek, Avstriya Respublikasi va Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq tegishli hisobot hamda zarur hujjatlarni oʻz vaqtida tayyorlash va taqdim etishni tashkil etishga shaxsan javobgardirlar.
5. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq suvni tejaydigan (tomchilatib, yomgʻirlatib, diskret va boshqa) sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan yerlarga suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan oyning boshidan eʼtiboran besh yil muddatga soliq solinmasligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etishni yanada jadal tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-dekabrdagi PQ-4919-son qaroriga muvofiq qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilariga suvni tejaydigan texnologiyalarni joriy etish xarajatlarini va ushbu texnologiyalarni xarid qilishga ajratiladigan bank kreditlari boʻyicha foiz xarajatlarining bir qismini qoplashga subsidiyalar taqdim etilishi hamda suv tejaydigan texnologiyalar joriy etilgan yer maydonlari kamida besh yil mobaynida maqbullashtirilmasligi;
Vazirlar Mahkamasining “Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjetidan subsidiyalar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 3-maydagi 320-son qaroriga asosan fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziriga belgilangan tartibda:
Oʻzbekiston Respublikasi nomidan “UniCredit Banlc Austria AG” banki bilan “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasini moliyalashtirish boʻyicha qarz bitimini;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi (loyiha ijrochisi) oʻrtasida qayta kreditlash toʻgʻrisidagi bitimni imzolash vakolati berilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi bilan Avstriya Respublikasining “UniCredit Banlc Austria AG” banki oʻrtasida imzolangan Oʻzbekiston Respublikasi kafolati ostidagi qarz bitimi boʻyicha yuridik xulosa belgilangan tartibda berilishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:
loyiha uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlar manzilli roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxat) shakllantirish boʻyicha oʻzining rasmiy veb-saytida hamda axborot resurslarida eʼlon bersin hamda ikki oy muddatda manzilli roʻyxatni belgilangan tartibda tasdiqlasin;
ushbu qarorga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan nizomda belgilangan tartibda loyiha ijrochisi bilan tashabbuskorlar oʻrtasida subloyiha shartnomalari imzolanishini hamda “Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.N.” kompaniyasi (Avstriya Respublikasi) bilan sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish yuzasidan tegishli shartnoma imzolanishini taʼminlasin;
imzolangan shartnomalar ijrosi yuzasidan tizimli monitoring oʻrnatsin hamda har yarim yillik yakuni bilan Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot taqdim qilib borsin
9. Belgilab qoʻyilsinki:
tashabbuskorlarga subloyihani amalga oshirish uchun sugʻorish texnologiyalari uch yil imtiyozli davr bilan oʻn yil muddatga, yillik 2,5 foiz stavkada beriladi;
tashabbuskorlar shartnoma umumiy qiymatining kamida 15 foizi miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshiradi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligining viza buyurtmanomalariga binoan loyihani amalga oshirishga jalb etiladigan chet ellik mutaxassislar uchun kirish vizalarini konsullik yigʻimlar va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan, zarur hollarda, Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Qishloq xoʻjaligi vazirligining buyurtmanomalari boʻyicha loyihani amalga oshirishda ishtirok etuvchi xorijiy mutaxassislarga viza rasmiylashtirilishi va muddati uzaytirilishini, shuningdek, ularning vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olinishini belgilangan tartibda taʼminlasin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-iyundagi 352-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatiga 3-ilovaga muvofiq qoʻshimchalar kiritilsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyuldagi 441-son qaroriga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasini moliyalashtirish uchun “UniCredit Bank Austria AG” bankining krediti boʻyicha asosiy qarzni, unga hisoblanadigan foizlarni va boshqa toʻlovlarni qaytarish
Qarz miqdori 7 904 249,0 yevro Qarz muddati 26 yil 6 oy Imtiyozli muddat 8 yil Bir martalik toʻlovlar ** 89 884,0 yevro shundan: kafolat mukofoti 17 800 yevro (“UniCredit Bank Austria AG” bankiga) 1440 yevro (Eksport-kredit agentligiga) boshqaruv uchun toʻlov 51 378 yevro (jami qarz miqdoridan 0,65 %, “UniCredit Bank Austria AG” bankiga) majburiyat uchun toʻlov 19 267 yevro (yechib olinmagan qarz miqdoridan yillik 0,65 %, “UniCredit Bank Austria AG” bankiga) 0,9 % (asosiy qarz qoldiq miqdoridan) Avstriya Respublikasi Eksport-kredit agentligining kafolati uchun mukofot marjasi yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz boʻyicha toʻlovlar summasi Avstriya Respublikasi Eksport-kredit agentligining kafolati uchun mukofot marjasi Jami toʻlovlar summasi *** 89 884,0 ** 89 884,00 01.10.2021 17 784,56 17 784,56 01.01.2022 17 784,56 17 784,56 01.04.2022 17 784,56 17 784,56 01.07.2022 17 784,56 17 784,56 01.10.2022 17 784,56 17 784,56 01.01.2023 17 784,56 17 784,56 01.04.2023 17 784,56 17 784,56 01.07.2023 17 784,56 17 784,56 01.10.2023 17 784,56 17 784,56 01.01.2024 17 784,56 17 784,56 01,04.2024 17 784,56 17 784,56 01.07.2024 17 784,56 17 784,56 01.10.2024 17 784,56 17 784,56 01.01.2025 17 784,56 17 784,56 01.04.2025 17 784,56 17 784,56 01.07.2025 17 784,56 17 784,56 01.10.2025 17 784,56 17 784,56 01.01.2026 17 784,56 17 784,56 01.04.2026 17 784,56 17 784,56 01.07.2026 17 784,56 17 784,56 01.10.2026 17 784,56 17 784,56 01.01.2027 17 784,56 17 784,56 01.04.2027 17 784,56 17 784,56 01.07.2027 17 784,56 17 784,56 01.10.2027 17 784,56 17 784,56 01.01.2028 17 784,56 17 784,56 01.04.2028 17 784,56 17 784,56 01.07.2028 17 784,56 17 784,56 01.10.2028 17 784,56 17 784,56 01.01.2029 17 784,56 17 784,56 01.04.2029 17 784,56 17 784,56 01.07.2029 17 784,56 17 784,56 01.01.2030 213 628,50 35 088,46 248 716,96 01.07.2030 213 628,50 35 088,46 248 716,96 01.01.2031 213 628,50 33 165,80 246 794,30 01.07.2031 213 628,50 33 165,80 246 794,30 01.01.2032 213 628,50 31 243,15 244 871,65 01.07.2032 213 628,50 31 243,15 244 871,65 01.01.2033 213 628,50 29 320,49 242 948,99 01.07.2033 213 628,50 29 320,49 242 948,99 01.01.2034 213 628,50 27 397,84 241 026,34 01.07.2034 213 628,50 27 397,84 241 026,34 01.01.2035 213 628,50 25 475,18 239 103,68 01.07.2035 213 628,50 25 475,18 239 103,68 01.01.2036 213 628,50 23 552,53 237 181,03 01.07.2036 213 628,50 23 552,53 237 181,03 01.01.2037 213 628,50 21 629,87 235 258,37 01.07.2037 213 628,50 21 629,87 235 258,37 01.01.2038 213 628,50 19 707,22 233 335,72 01.07.2038 213 628,50 19 707,22 233 335,72 01.01.2039 213 628,50 17 784,56 231 413,06 01.07.2039 213 628,50 17 784,56 231 413,06 01.01.2040 213 628,50 15 861,91 229 490,41 01.07.2040 213 628,50 15 861,91 229 490,41 01.01.2041 213 628,50 13 939,25 227 567,75 01.07.2041 213 628,50 13 939,25 227 567,75 01.01.2042 213 628,50 12 016,59 225 645,09 01.07.2042 213 628,50 12 016,59 225 645,09 01.01.2043 213 628,50 10 093,94 223 722,44 01.07.2043 213 628,50 10 093,94 223 722,44 01.01.2044 213 628,50 8 171,28 221 799,78 01.07.2044 213 628,50 8 171,28 221 799,78 01.01.2045 213 628,50 6 248,63 219 877,13 01.07.2045 213 628,50 6 248,63 219 877,13 01.01.2046 213 628,50 4 325,97 217 954,47 01.07.2046 213 628,50 4 325,97 217 954,47 01.01.2047 213 628,50 2 403,32 216 031,82 01.07.2047 213 628,50 2 403,32 216 031,82 01.01.2048 213 628,00 961,33 214 589,33 Jami 7 904 254,00 1 334 803,23 9 239 057,23
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyuldagi 441-son qaroriga 2-ILOVA
Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) doirasida “Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.N.” kompaniyasi (Avstriya Respublikasi) tomonidan ishlab chiqariladigan zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini (keyingi oʻrinlarda — sugʻorish texnologiyalari) tashabbuskorlarga yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ishlab chiqaruvchi tashkilot — loyiha doirasida sugʻorish texnologiyalarini loyiha ijrochisiga yetkazib beruvchi hamda toʻliq oʻrnatuvchi tashkilot — “Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.N.” kompaniyasi (Avstriya Respublikasi);
loyiha ijrochisi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Maʼmuriy-xoʻjalik xizmati” davlat muassasasi;
tashabbuskor — sugʻorish texnologiyalarini joriy etish istagini bildirgan qishloq xoʻjaligi tashkiloti.
3. Sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlar manzilli roʻyxatini shakllantirish hamda sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish hamda sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi (keyingi oʻrinlarda-Vazirlik) sugʻorish texnologiyalarini joriy etuvchi tashabbuskorlar manzilli roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxat) shakllantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining oʻrinbosari rahbarligida ishchi guruh tuzadi.
5. Vazirlik loyiha uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida manzilli roʻyxatni shakllantirish boʻyicha oʻzining rasmiy veb-saytida hamda axborot resurslarida eʼlon beradi.
6. Tashabbuskorlar eʼlon berilgan kundan boshlab bir oy muddatda Vazirlikka quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
sugʻorish texnologiyalarini joriy etishi toʻgʻrisida mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza;
sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan yer uchastkasi va joriy qilinadigan sugʻorish texnologiyalari toʻgʻrisida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi maʼlumotlar.
7. Vazirlik loyihani amalga oshirish doirasida talab etiladigan qoʻshimcha maʼlumotlarni idoralararo axborot tizimlari orqali oʻzaro hamkorlik qilish asosida olishi mumkin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari tashabbuskorlar tomonidan tegishli maʼlumotlar oʻz vaqtida va toʻliq taqdim etilishida Vazirlikka koʻmaklashadi.
9. Ishchi guruh tashabbuskorlar tomonidan Vazirlikka taqdim etilgan hujjatlarni oʻn ish kunida koʻrib chiqadi hamda manzilli roʻyxatni shakllantiradi.
Manzilli roʻyxatni shakllantirish quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:
tashabbuskorlarning ijara huquqi asosida ajratilgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining mavjudligi;
sugʻorish texnologiyalarini joriy etish uchun suv va elektr taʼminotining mavjudligi yoki uning tashkil etilishi;
keng qamrovli sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan yer uchastkasi oʻrtacha qiyaligi 10 graduyeda ortiq boʻlmasligi va yaxlit konturda joylashganligi;
biznes-rejaning (investitsion davr mobaynida operatsion xarajatlarni qoplash manbai mavjudligi, subloyihani qoplash muddati va boshqalar) mavjudligi;
soliq hamda muddati oʻtgan kreditor qarzdorliklari mavjud emasligi.
Ishchi guruh zarur hollarda tashabbuskorlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligini joyiga chiqqan holda oʻrganadi.
10. Ishchi guruh tashabbuskorlar tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha ularni manzilli roʻyxatga kiritish yoki kiritishni asoslantirilgan holda rad etishi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Ishchi guruh qarori tegishli xulosa shaklida rasmiylashtiriladi. Xulosa ishchi guruhi aʼzolari tomonidan imzolanadi va ishchi guruh rahbari tomonidan tasdiqlanadi.
11. Ushbu Nizomning 6-bandi talablariga javob bermagan va manzilli roʻyxatga kiritilmagan tashabbuskorlar ishchi guruh tomonidan bu toʻgʻrisida besh ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi.
Ishchi guruh qaroridan norozi boʻlgan tashabbuskorlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga murojaat qilish huquqiga ega.
12. Ishchi guruh. tasdiqlangan xulosalarga asosan uch ish kunida manzilli roʻyxatni shakllantiradi va tasdiqlash uchun vazirlikka kiritadi.
Manzilli roʻyxat ishchi guruh aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri tomonidan tasdiqlanadi.
Tashabbuskorlarning takliflari hamda ishchi guruhning tasdiqlangan xulosalariga asosan manzilli roʻyxatga belgilangan tartibda oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin.
13. Vazirlik tasdiqlangan manzilli roʻyxatni va tashabbuskorlar tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni uch ish kunida ishlab chiqaruvchi tashkilotga yetkazadi.
14. Ishlab chiqaruvchi tashkilot taqdim etilgan hujjatlar asosida ikki oy muddatda har bir tashabbuskor uchun tijorat takliflarini shakllantiradi va Vazirlikka taqdim etadi.
15. Vazirlik tijorat takliflarini besh ish kunida tashabbuskorlarga yozma yoki elektron shaklda davlat tilida taqdim etadi.
Tijorat takliflarida quyidagi shartlar nazarda tutiladi:
tashabbuskorlarga subloyihani amalga oshirish uchun sugʻorish texnologiyalari uch yil imtiyozli davr bilan oʻn yil muddatga, yillik 2,5 foiz stavkada beriladi;
tashabbuskorlar shartnoma umumiy qiymatining kamida 15 foizi miqdorida oldindan toʻlovni amalga oshiradi;
sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini olib kirish bilan bogʻliq barcha soliqlar va majburiy toʻlovlar hamda bojxona yigʻimlari tashabbuskorlar tomonidan qoplanadi.
16. Tashabbuskorlar berilgan tijorat takliflarini oʻn kun muddatda koʻrib chiqadi, ularning shartlarini qabul qilishi yoki oʻzgartirish kiritishi yuzasidan oʻz takliflarini Vazirlikka bildiradi.
Vazirlik va tashabbuskorlarning oʻzaro kelishuvi asosida besh ish kunida yakuniy subloyiha buyurtmasi shakllantiriladi.
17. Vazirlik yakuniy subloyiha buyurtmasini oʻn ish kunida ishlab chiqaruvchi tashkilotga taqdim etadi hamda yakuniy tijorat takliflarini oladi.
18. Vazirlik yakuniy tijorat takliflarini tashabbuskorlar bilan shartnoma imzolash uchun bir ish kunida loyiha ijrochisiga taqdim etadi.
19. Loyiha ijrochisi oʻn ish kunida yakuniy tijorat takliflari asosida sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish toʻgʻrisidagi shartnoma loyihasini ishlab chiqadi hamda tashabbuskorlarga yozma yoki elektron shaklda yetkazadi.
20. Tashabbuskorlar bir oy muddatda shartnoma loyihalarini oʻrganib chiqadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda imzolaydi va loyiha ijrochisiga yozma yoki elektron shaklda yetkazadi.
Loyiha ijrochisi subloyiha shartnomalarini belgilangan tartibda imzolaydi va Vazirlikka taqdim qiladi.
21. Vazirlik imzolangan subloyiha shartnomalari asosida bir oy muddatda ishlab chiqaruvchi tashkilot bilan sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish boʻyicha shartnomani belgilangan tartibda imzolaydi.
22. Ishlab chiqaruvchi tashkilot imzolangan shartnomada belgilangan muddatlarda sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini loyiha ijrochisiga yetkazib beradi.
3-bob Loyihani moliyalashtirish tartibi
23. Loyiha ijrochisi ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan yetkazib berilgan sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini belgilangan tartibda qabul qilib oladi hamda bu haqda Vazirlikka yozma maʼlumot taqdim qiladi.
24. Vazirlik besh ish kunida Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligini sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini qabul qilib olinganligi haqida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
25. Ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan yetkazib berilgan sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlari Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi va moliyalashtiruvchi bank oʻrtasida tuzilgan kredit bitimi shartlari asosida moliyalashtiriladi.
26. Loyiha ijrochisi sugʻorish texnologiyalarini shartnoma asosida tashabbuskorlarga yetkazib beradi.
Bunda tashabbuskorlar shartnoma umumiy qiymatining kamida 15 foizi miqdorini oldindan toʻlashi shart.
27. Yetkazib berilgan sugʻorish texnologiyalarining shartnoma qiymati yevroda belgilanib, subloyiha tashabbuskorlari tomonidan milliy valyutada Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankning valyuta operatsiyalari boʻyicha buxgalteriya hisobi, statistik va boshqa hisobotlarni yuritish, shuningdek, bojxona va boshqa majburiy toʻlovlari uchun yevroning soʻmga nisbatan valyuta qiymatida qaytarish grafigiga muvofiq qaytariladi.
28. Belgilangan toʻlov jadvalining uchinchi yilidan boshlab asosiy qarz va unga hisoblangan foizlar toʻlovlari boʻyicha toʻlanmaslik xavfi tashabbuskorlar tomonidan toʻrt yil muddatga belgilangan tartibda sugʻurtalanadi.
29. Sugʻorish texnologiyalarini tabiiy ofatlardan va qasddan zarar yetish xavfi tashabbuskorlar tomonidan kamida uch yil muddatga belgilangan tartibda sugʻurtalanadi.
30. Loyiha doirasida tashabbuskorlarning yer uchastkasida toʻliq oʻrnatilgan sugʻorish texnologiyalari asosiy qarz va foiz toʻlovlari boʻyicha garov taʼminoti obyekti hisoblanadi.
4-bob. Sugʻorish texnologiyalarini tashabbuskorlarning yer uchastkalariga toʻliq oʻrnatish
31. Tashabbuskorlar yer uchastkalariga sugʻorish texnologiyalarini toʻliq oʻrnatish uchun zarur boʻladigan elektr va suv taʼminoti tarmoqlarini qurish ishlarini oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiradi.
32. Loyiha ijrochisi:
ishlab chiqaruvchi tashkilot bilan birgalikda sugʻorish texnologiyalarini tashabbuskorlarning yer uchastkasiga toʻliq oʻrnatadi;
tashabbuskorlar ishtirokida sugʻorish texnologiyalari sinovini belgilangan tartibda oʻtkazadi, mavjud kamchiliklarni bartaraf qiladi;
sugʻorish texnologiyalarini topshirish va qabul qilish ishlarini belgilangan tartibda dalolatnoma asosida amalga oshiradi;
tashabbuskorlar yer uchastkasida oʻrnatilgan sugʻorish texnologiyalariga oʻn yil muddat davomida shartnoma asosida texnik xizmat koʻrsatadi, shundan dastlabki ikki yili kafolatlangan muddat hisoblanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
33. Shartnomalarning bajarilishi boʻyicha nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
34. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan tomonlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Sugʻorish texnologiyalarini joriy qiluvchi tashabbuskorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish
Bosqichlar Subyekt Tadbir nomi Ijro muddati 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Manzilli roʻyxatni shakllantirish boʻyicha oʻzining rasmiy veb-saytida hamda axborot resurslarida eʼlon berish. 2-bosqich Tashabbuskorlar Vazirlikka quyidagi hujjatlarni taqdim etish: sugʻorish texnologiyalari joriy etishi toʻgʻrisida ariza; sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan yer uchastkasi va joriy qilinadigan sugʻorish texnologiyalari toʻgʻrisida maʼlumotlar. Eʼlon berilgan kundan boshlab bir oy muddatda 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Tashabbuskorlar tomonidan tegishli maʼlumotlar oʻz vaqtida va toʻliq taqdim etilishida Vazirlikka koʻmaklashish. Doimiy 4-bosqich Ishchi guruh Hujjatlarni koʻrib chiqish hamda manzilli roʻyxatni shakllantirish. Tashabbuskorlarni manzilli roʻyxatga kiritish yoki kiritishni asoslantirilgan holda rad etishi toʻgʻrisida tegishli xulosa rasmiylashtirish. Un ish kunida Xulosani ishchi guruh aʼzolari tomonidan imzolash va ishchi guruh rahbari tomonidan tasdiqlash. Manzilli roʻyxatga kiritilmagan tashabbuskorlarni yozma yoki elektron shaklda xabardor qilish. Besh ish kunida Manzilli roʻyxatni shakllantirish. Manzilli roʻyxatni ishchi guruh rahbari va aʼzolari tomonidan imzolash. Uch ish kunida 5-bosqich qishloq xoʻjaligi vaziri Manzilli roʻyxatni tasdiqlash. Tasdiqlangan manzilli roʻyxatni va tashabbuskorlar tomonidan taqdim qilingan hujjatlarni ishlab chiqaruvchi tashkilotga yetkazish. Uch ish kunida 6-bosqich Ishlab chiqaruvchi tashkilot Har bir tashabbuskorlar uchun tijorat takliflarini shakllantirish va Vazirlikka taqdim etish. Ikki oy muddatda 7-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Tijorat takliflarini tashabbuskorlarga yozma yoki elektron shaklda davlat tilida taqdim etish. Besh ish kunida 8-bosqich Tashabbuskorlar Tijorat takliflarini koʻrib chiqish, ularning shartlarini qabul qilishi yoki oʻzgartirish kiritishi yuzasidan oʻz takliflarini Vazirlikka bildirish. Un kun muddatda 9-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Tashabbuskorlar bilan oʻzaro kelishuv asosida yakuniy subloyiha buyurtmasini shakllantirish. Besh ish kunida Yakuniy subloyiha buyurtmasini ishlab chiqaruvchi tashkilotga taqdim etish hamda yakuniy tijorat takliflarini olish. Un ish kunida Yakuniy tijorat takliflarini tashabbuskorlar bilan shartnoma imzolash uchun loyiha ijrochisiga taqdim etish. Bir ish kunida 10-bosqich Loyiha ijrochisi Sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish toʻgʻrisidagi subloyihaning shartnoma loyihasini ishlab chiqish hamda tashabbuskorlarga yozma yoki elektron shaklda yetkazish. Oʻn ish kunida 11-bosqich Tashabbuskorlar Subloyiha shartnoma loyihasini oʻrganib chiqish hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda imzolash va loyiha ijrochisiga yozma yoki elektron shaklda yetkazish. Bir oy muddatda 12-bosqich Loyiha ijrochisi Subloyiha shartnomalarini belgilangan tartibda imzolash va Vazirlikka taqdim qilish. 13-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Ishlab chiqaruvchi tashkilot bilan sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish boʻyicha shartnomani belgilangan tartibda imzolash. Bir oy muddatda 14-bosqich Ishlab chiqaruvchi tashkilot Sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini loyiha ijrochisiga yetkazib berish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 15-bosqich Loyiha ijrochisi Sugʻorish texnologiyalari va ularning butlovchi qismlarini belgilangan tartibda qabul qilib olish hamda bu haqda Vazirlikka yozma maʼlumot taqdim qilish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 16-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Moliya vazirligini sugʻorish texnologiyalari qabul qilib olinganligi haqida yozma yoki elektron shaklda xabardor qilish. Besh ish kunida 17-bosqich Moliya vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi Yetkazib berilgan sugʻorish texnologiyalarini moliyalashtirish. Belgilangan muddatlarda 18-bosqich Loyiha ijrochisi Sugʻorish texnologiyalarini shartnoma asosida tashabbuskorlarga yetkazib berish. Belgilangan muddatlarda 19-bosqich Tashabbuskorlar Sugʻorish texnologiyalarini toʻliq oʻrnatish uchun zarur boʻladigan elektr va suv taʼminoti tarmoqlarini qurish ishlarini oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda 20-bosqich Loyiha ijrochisi Ishlab chiqaruvchi tashkilot bilan birgalikda sugʻorish texnologiyalarini tashabbuskorlarning yer uchastkasiga toʻliq oʻrnatish. Jadval boʻyicha Tashabbuskorlar ishtirokida sugʻorish texnologiyalari sinovini belgilangan tartibda oʻtkazish. Jadval boʻyicha Sugʻorish texnologiyalarini topshirish va qabul qilish ishlarini belgilangan tartibda dalolatnoma asosida amalga oshirish. Jadval boʻyicha Oʻrnatilgan sugʻorish texnologiyalariga shartnoma asosida texnik xizmat koʻrsatish. Un yil muddat davomida
Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
(TASHKILOTNING RASMIY BLANKASI) “_____” ____________ 20____ yil № ______ Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vaziri _______________________ ga (F.I.O.) Nusxasi: ________________ viloyati, _______________ tuman hokimi ______________________________________ga (F.I.O.) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi tomonidan amalga oshirilayotgan “Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligida suvni tejaydigan zamonaviy texnologiyalarni joriy etish” loyihasida ishtirok etishga hamda imtiyozli toʻlov shartlari asosida zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini xarid qilishga tayyorligimizni maʼlum qilamiz. Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun _____________ viloyati, _____________ tumanining “__________________” massivi hududida joylashgan jami _______ gektar yer uchastkasi tanlangan. Ushbu yer uchastkasida zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun zarur boʻladigan barcha infratuzilma obyektlarini (elektr va suv taʼminoti, zarur sigʻimdagi suv tindirgich, nasos va boshqalar) barpo etishni oʻz hisobimizdan amalga oshirishga kafolat beramiz. Loyihada ishtirok etish uchun zarur maʼlumotlar ilova qilinadi. _______________________________ (tashkilot rahbari) ____________ (imzo, muhr) ___________________________ (F.I.O.)
Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini yetkazib berish va toʻliq oʻrnatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalari joriy etiladigan yer uchastkasi va sugʻorish texnologiyalari toʻgʻrisida
T/r Hudud nomi (viloyat, tuman nomi) Tashabbuskor tashkilot (yer uchastka egasi) Yer uchastkasi Elektr taʼminoti (mavjud yoki mavjud emas) Sugʻorish manbai (kanaldan oʻzi oqar, nasos bilan, sugʻorish qudugʻidan, boshqalar) Yer uchastkasida joylashtiriladigan ekin turi Joriy qilinadigan zamonaviy yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalari (keng qamrovli frontal yoki aylanma harakatlanuvchi, mobil (tirkamali yoki barabanli), statsionar va boshqalar) nomi rahbarining F.I.O. va tel raqami joylashgan massiv nomi kontur raqami maydoni, ga 1. 2.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-iyuldagi 441-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi hududiga import qilishda bojxona boji va qoʻshilgan qiymat soligʻidan ozod etiladigan, oʻxshashi respublikada ishlab chiqarilmaydigan texnologik asbob-uskunalar roʻyxatiga kiritilayotgan qoʻshimchalar
1. Quyidagi mazmundagi 58 1 -band bilan toʻldirilsin: “ 58 1 . 8413811000 Nasoslar ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 14-iyul,
441-son