📅 2021-yil 19-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 19-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi moliya vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 19 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги молия вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июля 2021 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства жилищно-коммунального обслуживания Министерства финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 July 2021 · Ministry and agency documents · Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi moliya vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
МЕЪЁРЛАНГАН
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125-сон, 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й, 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сон ва 41-сон қарорига ИЛОВА
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 15-бандда :
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи ва ўнинчи хатбошилар тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик пунктларга йиғиш;».
3. 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 2-илованинг 1-жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. 4-илованинг жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. 5-илова мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг
1-жадвал Қоплама тури хар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада) Ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобида ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатида) хар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимнинг меъёрланган сони Ҳудудда қопламали майдон 100,1 110 183,5 0,09 Ҳудудда қопламасиз (тупроқли, тошли ва қопламаси бўлмаган) майдон 134,4 221 495,0 0,24
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 2, 3 ва 4-разрядли кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчи)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг меъёрланган сони
Иш турлари Ўлчов бирлиги Ҳар 100 кв.м майдонга (100 метр) нисбатан йиллик вақт меъёрлари, соат* Ишлаб чиқариш меъёри (киши/соат) (1 бир/3 гр) Ҳар 1 га (10 000 кв.м) майдонга ходимлар сони (100 кв.м * 4гр) Битта ходим бир йилда хизмат кўрсатадиган меъёр (10000 кв.м / 5гр) Кўкаламзорлаштириладиган майдон Жумладан: бир йиллик ўсимликлар ва кўп йиллик ўсимликлар экилган майдонлар 100 кв.м 31,25 0,032 3,2 3125 м 2 Арча ва баргли дарахтлар экилган майдон 100 кв.м 20,8 0,048 4,81 2080 м 2 » .
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 3-ИЛОВА
«Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимларини жорий этиш шартлари
№ Лавозим номлари, разрядлар диапазони Лавозимни жорий этиш шартлари Бошқармалар учун бирликларнинг меъёрланган сони 1. Участка устаси 30 — 40 та ишчига 1 та бирлик Ишчилар сонидан келиб чиқиб 2. Бригадир 10 — 15 та ишчига 1 та бирлик Ишчилар сонидан келиб чиқиб 3. Электр-газ пайвандловчи (1 — 6 разрядли газпайвандловчи, электр пайвандловчи) Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда, пайванд ишларини бажариш зарурати 2,0 4. 2 — 6 разрядли электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри 2 даражадан паст бўлмаган камида 100 комплект электр жиҳозларининг мавжудлиги 1,0 5. 2 — 5 разрядли электрчи 500 бирлик ёритиш ускуналари учун 1 та бирлик Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб 6. 2 — 4 разрядли электр моторлар моторчиси 100 та бирлик электр моторлари учун 1 та бирлик Электр моторлари бирликларининг сонидан келиб чиқиб 7. 4 — 6 разрядли созловчи-механик Иш сменаси давомида иш билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда металл ва ёғочга ишлов бериш станокларининг мавжудлиги ҳолларида 1,0 8. 2 — 6 разрядли таъмирловчи чилангар Мунтазам равишда таъмирлаш ва созлаш талаб этиладиган механизмлар мавжудлиги ҳолларида 2,0 9. 2 — 5 разрядли барча номдаги чилангарлар Таъмирланиши талаб этиладиган механизмлар, машиналар ва агрегатларнинг мавжудлиги ҳолларида 3,0 10. 2 — 5 разрядли авточилангарлар Ҳар 10 та бирлик автотранспорт воситалари учун 1 та бирлик Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб 11. 2 — 4 разрядли стропачилар 1 та бирлик юк кўтариш жиҳози (автокран) учун 1 та бирлик Юк кўтариш жиҳозларининг сонидан келиб чиқиб 12. 2 — 5 разрядли насос қурилмаси машинисти 1 та бирлик кўчма ёки турғун насос қурилмаси ёки 20 та вертикал ва кузатув қудуқлари учун 1 та бирлик Насос қурилмалари сонидан келиб чиққан ҳолда 13. Дурадгор, ёғочга ишлов берувчи Смена давомида иш билан таъминланганликни ҳисобга олган ҳолда, дурадгорлик ва ёғочга ишлов бериш бўйича иш ҳажмларининг мавжудлиги 2,0 14. Мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи) 10 км ариқ тизими учун 1 та бирлик Ариқ тизимининг узунлигидан келиб чиққан ҳолда 15. 2 — разрядли аккумуляторчи 100 та аккумулятор батареяси (автомобиллар, юклаш машиналари ва бошқалар учун) учун 1 та бирлик Аккумуляторлар сонидан келиб чиққан ҳолда 16. Ҳудудларни ташқи безатиш ишчиси Ҳар 1000 м 2 ташқи хизмат кўрсатиш бўйича иш ҳажмларига 1 та бирлик Ташқи хизмат кўрсатиш иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда 17. Қабристон назоратчиси Қабристонда 1 та бирлик 1,0 18. Қабристон қоровули Қабристонда (ишнинг сменалилигидан келиб чиққан қолда) шаҳар ва туман марказларида 3 — смена, қишлоқ аҳоли пунктларида 1 — смена. 3 сменада — 3 та бирлик. 1 сменада — 1 та бирлик. 19. Дафн маросими хизматлари ишчиси Бир кунда 3 та кўмиш маросими ўтказишда 1 та бирлик Бир кунда ўтказиладиган кўмиш мароси?ларидан келиб чиққан ҳолда 20. Истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи 1 — 3 та пулсиз хизмат кўрсатиладиган ҳожатхоналар учун 1 та бирлик Ҳожатхоналар сонидан келиб чиққан ҳолда » .
Вазир Ш.С. ХИДОЯТОВ
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
Тошкент ш.,
2021 йил 5 июль
179-сон
41-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI UY-JOY KOMMUNAL XIZMAT KOʻRSATISh VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MOLIYA VAZIRLIGINING
Qarori
MEʼYORLANGAN
Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 10-yanvardagi 4-son “Respublika aholi punktlarini obodonlashtirish ishlarini tashkil etishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va Moliya vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston “Oʻzkommunxizmat” agentligi va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining 2009-yil 16-iyundagi 07-125-son, 64-son qarori (roʻyxat raqami 1989, 2009-yil 29-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y, 30-31-son, 354-modda) bilan tasdiqlangan Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi va Moliya vazirligining 2021-yil 19-iyuldagi 179-son va 41-son qaroriga ILOVA
Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 15-bandda :
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
oltinchi va oʻninchi xatboshilar toʻrtinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. 16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“qattiq maishiy chiqindilarni vaqtinchalik punktlarga yigʻish;”.
3. 19-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
4. 2-ilovaning 1-jadvali mazkur oʻzgartirishlarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
5. 4-ilovaning jadvali mazkur oʻzgartirishlarning 2-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
6. 5-ilova mazkur oʻzgartirishlarning 3-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA
“Hududlarni supurish uchun xodimlarning
1-jadval Qoplama turi xar 1000 kv.m maydonga nisbatan vaqt meʼyorlari (daqiqada) Oʻrtacha yillik davriylik (marta hisobida har 1000 kv.m maydonga yil davomida sarflanadigan vaqt (soatida) xar 1000 kv.m maydonga yiliga belgilangan xodimning meʼyorlangan soni Hududda qoplamali maydon 100,1 110 183,5 0,09 Hududda qoplamasiz (tuproqli, toshli va qoplamasi boʻlmagan) maydon 134,4 221 495,0 0,24
Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA
“Koʻkalamzorlashtirish ishlarida band boʻlgan 2, 3 va 4-razryadli koʻkalamzorlashtiruvchi (yashil xoʻjalik ishchi)lari tomonidan oʻsimliklar (koʻchatlar)ni ekish va ularni parvarish qilish uchun xodimlarning meʼyorlangan soni
Ish turlari Oʻlchov birligi Har 100 kv.m maydonga (100 metr) nisbatan yillik vaqt meʼyorlari, soat* Ishlab chiqarish meʼyori (kishi/soat) (1 bir/3 gr) Har 1 ga (10 000 kv.m) maydonga xodimlar soni (100 kv.m * 4gr) Bitta xodim bir yilda xizmat koʻrsatadigan meʼyor (10000 kv.m / 5gr) Koʻkalamzorlashtiriladigan maydon Jumladan: bir yillik oʻsimliklar va koʻp yillik oʻsimliklar ekilgan maydonlar 100 kv.m 31,25 0,032 3,2 3125 m 2 Archa va bargli daraxtlar ekilgan maydon 100 kv.m 20,8 0,048 4,81 2080 m 2 ” .
Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 3-ILOVA
“Tuman (shahar) obodonlashtirish boshqarmalari xodimlarining meʼyorlangan sonini belgilash toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
Asosiy ishlab chiqarish xodimlarining alohida lavozimlarini joriy etish shartlari
№ Lavozim nomlari, razryadlar diapazoni Lavozimni joriy etish shartlari Boshqarmalar uchun birliklarning meʼyorlangan soni 1. Uchastka ustasi 30 — 40 ta ishchiga 1 ta birlik Ishchilar sonidan kelib chiqib 2. Brigadir 10 — 15 ta ishchiga 1 ta birlik Ishchilar sonidan kelib chiqib 3. Elektr-gaz payvandlovchi (1 — 6 razryadli gazpayvandlovchi, elektr payvandlovchi) Ish smenasi davomida ish bilan taʼminlash darajasini hisobga olgan holda, payvand ishlarini bajarish zarurati 2,0 4. 2 — 6 razryadli elektr asbob-uskunalarini taʼmirlaydigan va ularga xizmat koʻrsatadigan elektr montyori 2 darajadan past boʻlmagan kamida 100 komplekt elektr jihozlarining mavjudligi 1,0 5. 2 — 5 razryadli elektrchi 500 birlik yoritish uskunalari uchun 1 ta birlik Yoritish birliklarining sonidan kelib chiqib 6. 2 — 4 razryadli elektr motorlar motorchisi 100 ta birlik elektr motorlari uchun 1 ta birlik Elektr motorlari birliklarining sonidan kelib chiqib 7. 4 — 6 razryadli sozlovchi-mexanik Ish smenasi davomida ish bilan taʼminlanishini hisobga olgan holda metall va yogʻochga ishlov berish stanoklarining mavjudligi hollarida 1,0 8. 2 — 6 razryadli taʼmirlovchi chilangar Muntazam ravishda taʼmirlash va sozlash talab etiladigan mexanizmlar mavjudligi hollarida 2,0 9. 2 — 5 razryadli barcha nomdagi chilangarlar Taʼmirlanishi talab etiladigan mexanizmlar, mashinalar va agregatlarning mavjudligi hollarida 3,0 10. 2 — 5 razryadli avtochilangarlar Har 10 ta birlik avtotransport vositalari uchun 1 ta birlik Avtotransport vositalarining sonidan kelib chiqib 11. 2 — 4 razryadli stropachilar 1 ta birlik yuk koʻtarish jihozi (avtokran) uchun 1 ta birlik Yuk koʻtarish jihozlarining sonidan kelib chiqib 12. 2 — 5 razryadli nasos qurilmasi mashinisti 1 ta birlik koʻchma yoki turgʻun nasos qurilmasi yoki 20 ta vertikal va kuzatuv quduqlari uchun 1 ta birlik Nasos qurilmalari sonidan kelib chiqqan holda 13. Duradgor, yogʻochga ishlov beruvchi Smena davomida ish bilan taʼminlanganlikni hisobga olgan holda, duradgorlik va yogʻochga ishlov berish boʻyicha ish hajmlarining mavjudligi 2,0 14. Mirob (ariq-drenaj tizimiga suv berishni tartibga soluvchi ishchi) 10 km ariq tizimi uchun 1 ta birlik Ariq tizimining uzunligidan kelib chiqqan holda 15. 2 — razryadli akkumulyatorchi 100 ta akkumulyator batareyasi (avtomobillar, yuklash mashinalari va boshqalar uchun) uchun 1 ta birlik Akkumulyatorlar sonidan kelib chiqqan holda 16. Hududlarni tashqi bezatish ishchisi Har 1000 m 2 tashqi xizmat koʻrsatish boʻyicha ish hajmlariga 1 ta birlik Tashqi xizmat koʻrsatish ish hajmlaridan kelib chiqqan holda 17. Qabriston nazoratchisi Qabristonda 1 ta birlik 1,0 18. Qabriston qorovuli Qabristonda (ishning smenaliligidan kelib chiqqan qolda) shahar va tuman markazlarida 3 — smena, qishloq aholi punktlarida 1 — smena. 3 smenada — 3 ta birlik. 1 smenada — 1 ta birlik. 19. Dafn marosimi xizmatlari ishchisi Bir kunda 3 ta koʻmish marosimi oʻtkazishda 1 ta birlik Bir kunda oʻtkaziladigan koʻmish marosi?laridan kelib chiqqan holda 20. Istirohat bogʻlari va bogʻlarda hojatxonalarni tozalovchi 1 — 3 ta pulsiz xizmat koʻrsatiladigan hojatxonalar uchun 1 ta birlik Hojatxonalar sonidan kelib chiqqan holda ” .
Vazir Sh.S. XIDOYATOV
Moliya vaziri T. IShMETOV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri N.B. XUSANOV
Toshkent sh.,
2021-yil 19-iyul,
Toshkent sh.,
2021-yil 19-iyul,
Toshkent sh.,
2021-yil 5-iyul
179-son
41-son