UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон ва « Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини маълум бир давр учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби;

иш берувчига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий солиқ суммасини тўлаб бериш ёки тўлаб беришни рад этиш асослари;

иш берувчи томонидан имтиёздан фойдаланиш учун топшириладиган солиқ ҳисоботлари;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган маблағларни иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби.

3. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.

3 1 . Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил ва 2023 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2022 йил ва 2023 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.

4 1 . Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммаси тўғри ҳисобланиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 460-сон қарорига ИЛОВА

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар (кейинги ўринларда — ёш ходимлар) учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автоматлаштирилган дастур — иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

иш берувчининг аризаси — иш берувчининг ижтимоий солиқ суммаси кўрсатилган, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда — солиқ тўловчининг шахсий кабинети) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси.

4. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.

4 1 . Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2024 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2025 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.

5. Иш берувчиларга нисбатан улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш шаклидаги қўллаб-қувватлаш чораси қўлланилиши учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги;

Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

6. Иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Иш берувчи томонидан ариза тақдим этиш ҳамда уни кўриб чиқиш тартиби

7. Иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига (кейинги ўринларда — солиқ органи) ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

8. Иш берувчининг аризаси келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида солиқ органи томонидан автоматлаштирилган дастур ёрдамида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади. Бунда, иш берувчининг аризасидаги маълумотлар ва тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойидаги ҳисобот маълумотлари ўртасида фарқ аниқланса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига иш берувчининг аризаси кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида хабар юборилади.

9. Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади, шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

10. Солиқ органи тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу қарор автоматлаштирилган дастур орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этишни сабаблари асослантирилган ҳолда юборилади.

11. Иш берувчи ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

12. Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг ушбу Низом талаблари доирасида қоплаб берилади.

3-боб. Ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби

13. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни 3 иш куни давомида кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

14. Ғазначилик иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.

4-боб. Ҳисоб ва ҳисоботни юритиш тартиби

15. Солиқ органи иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасининг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.

16. Иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасига доир чораклик ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади.

17. Иш берувчи томонидан қайта ҳисобот бериш орқали умумий иш ҳақи фонди доирасида ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қайта тақсимланган тақдирда, қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчи ёки солиқ органининг ташаббусига кўра ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилинади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низом 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.

19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

‎Намуна 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини ‎Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тўғрисидаги ‎АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Иш берувчининг СТИР ____________ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (иш берувчининг тўлиқ манзили) __________________________________________________________________________ манзилда жойлашган, __________________________________________________________________ фаолиятини амалга оширадиган (асосий фаолият (ихтисослиги) тури) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________, (иш берувчининг тўлиқ номи) Сиздан ташкилотда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йилнинг ______ ой(лар)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб беришингизни сўрайман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотлар ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ёш ходимлар ________ нафар; ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (сони) ‎ ‎ ‎ Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йил _____ ой(лари)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси _______________ сўм. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Иш берувчининг банк реквизитлари: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Банк номи: __________________________________________________ ‎Банк МФО: __________________________________________________ ‎Банкдаги ҳисобварағи: _________________________________________ Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. Илова. 25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар рўйхати. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ташкилот раҳбари ‎ _______________ ‎ _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ (Ф.И.О.) ‎ Бош бухгалтер ‎ _______________ ‎ _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ (Ф.И.О.) ‎ Сана ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Аризага илова ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз ‎‎меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар ‎‎РЎЙХАТИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р ‎ Ёш ходимнинг Ф.И.О. ЖШШИР ёки СТИР 1.‎ 2.‎ 3.‎ 4.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

Иш берувчилар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1 -босқич Иш берувчи Солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади. Ҳисобот тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 2-босқич Солиқ органи Келиб тушган аризада кўрсатилган маълумотларнинг Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ўрганади. 5 иш кунида 3-босқич Автоматлаштирилган дастур Ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастур 1 иш кунида солиқ органининг хулосасини шакллантиради ва шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади ҳамда бу ҳақда иш берувчини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳабардор қилади. 1 иш кунида 4- босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ва бир вақтнинг ўзида ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган дастурга юборади. 3 иш кунида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 24 июль,

460-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 09/21/460/0699-сон; 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Yoshlarning tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va bandligiga koʻmaklashish, ularni ijtimoiy himoya qilish hamda boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 20-apreldagi PF-6208-son va “ Yoshlarning bandligiga koʻmaklashish hamda ularni doimiy ish bilan taʼminlashga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2023-yil 26-apreldagi PF-61-son farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

ish beruvchilarga 25 yoshdan oshmagan xodimlari uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini maʼlum bir davr uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi;

ish beruvchiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi tomonidan ijtimoiy soliq summasini toʻlab berish yoki toʻlab berishni rad etish asoslari;

ish beruvchi tomonidan imtiyozdan foydalanish uchun topshiriladigan soliq hisobotlari;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan qoplab beriladigan mablagʻlarni ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi.

3. Ish beruvchilarga ijtimoiy soliq summasining qoplab berilishi 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga ajratiladigan transfertlar hisobidan amalga oshiriladi.

3 1 . Ish beruvchilarga ijtimoiy soliq summasining qoplab berilishi 2023-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga ajratiladigan transfertlar hisobidan amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi 2022-yil va 2023-yil uchun Davlat budjetini shakllantirishda ijtimoiy soliq hisoboti ortib boruvchi yakun bilan har oyda hisobot davridan keyingi oyning 15 sanasidan kechiktirmasdan topshirilishini inobatga olib, 2022-yil va 2023-yilning I choragida ish beruvchilarga ijtimoiy soliq summasini qoplab berish xarajatlarini alohida qatorda rejalashtirishni nazarda tutsin.

4 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2024-yil va 2025-yil uchun Davlat budjetini shakllantirishda ijtimoiy soliq hisoboti ortib boruvchi yakun bilan har oyda hisobot davridan keyingi oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan topshirilishini inobatga olib, 2024-yil va 2025-yilning I choragida ish beruvchilarga ijtimoiy soliq summasini qoplab berish xarajatlarini alohida qatorda rejalashtirishni nazarda tutsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi ish beruvchilarga qoplab beriladigan ijtimoiy soliq summasi toʻgʻri hisoblanishi ustidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq soliq nazoratini amalga oshirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-iyuldagi 460-son qaroriga ILOVA

Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar (keyingi oʻrinlarda — yosh xodimlar) uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, ustav jamgʻarmasi (kapitali)da davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan yuridik shaxslarga, shuningdek, ijtimoiy soliqni 1 foiz stavkada toʻlovchilarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — ish beruvchilarga ular tomonidan yosh xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berish yoki qoplab berishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;

ish beruvchining arizasi — ish beruvchining ijtimoiy soliq summasi koʻrsatilgan, Soliq organlarining elektron davlat xizmatlari portalidagi (my.soliq.uz) soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti (keyingi oʻrinlarda — soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti) orqali ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq arizasi.

4. Ijtimoiy soliq hisoboti ortib boruvchi yakun bilan har oyda hisobot davridan keyingi oyning 15 sanasidan kechiktirmasdan topshirilishini inobatga olib, ushbu Nizom 2021-yil 1-maydan 2023-yil 15-yanvarga qadar toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan qoplab berishga nisbatan tatbiq etiladi. Bunda, 2022-yil dekabr oyi uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berish uchun ish beruvchi tomonidan ariza berishning oxirgi muddati 2023-yil 1-aprel kuni etib belgilanadi.

4 1 . Ijtimoiy soliq hisoboti ortib boruvchi yakun bilan har oyda hisobot davridan keyingi oyning 15-sanasidan kechiktirmasdan topshirilishini inobatga olib, ushbu Nizom 2023-yil 1-maydan 2025-yil 15-yanvarga qadar toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan qoplab berishga nisbatan tatbiq etiladi. Bunda, 2024-yil dekabr oyi uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berish uchun ish beruvchi tomonidan ariza berishning oxirgi muddati 2025-yil 1-aprel kuni etib belgilanadi.

5. Ish beruvchilarga nisbatan ular tomonidan toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berish shaklidagi qoʻllab-quvvatlash chorasi qoʻllanilishi uchun ularning yosh xodimlari quyidagi talablarga mos kelishi shart:

ijtimoiy soliq summasi qoplab berilishi soʻralayotgan hisobot oyida yosh xodim 25 yoshdan oshmagan boʻlishi;

uzluksiz 6 oy davomida mehnat faoliyatini amalga oshirgan hamda ish beruvchi tomonidan belgilangan tartibda ijtimoiy soliq uzluksiz toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat (elektron qayd) mavjudligi;

Ish beruvchining arizasini ushbu bandda nazarda tutilgan talablardan boshqa asoslarga koʻra rad etish taqiqlanadi.

6. Ish beruvchilarga ular tomonidan yosh xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Ish beruvchi tomonidan ariza taqdim etish hamda uni koʻrib chiqish tartibi

7. Ish beruvchi tomonidan ariza u soliq toʻlovchi sifatida roʻyxatda turgan soliq organiga (keyingi oʻrinlarda — soliq organi) ijtimoiy soliq hisoboti taqdim etilganidan keyin 3 oydan kechiktirmasdan soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali taqdim etiladi.

8. Ish beruvchining arizasi kelib tushgan sanadan boshlab 5 ish kuni mobaynida soliq organi tomonidan avtomatlashtirilgan dastur yordamida arizaning ushbu Nizom talablariga muvofiq yoki muvofiq emasligi oʻrganiladi. Bunda, ish beruvchining arizasidagi maʼlumotlar va toʻlangan ijtimoiy soliq summasi qoplab berilishi soʻralayotgan hisobot oyidagi hisobot maʼlumotlari oʻrtasida farq aniqlansa, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga ish beruvchining arizasi koʻrilmasdan qoldirilganligi haqida xabar yuboriladi.

9. Toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, avtomatlashtirilgan dasturda 1 ish kunida soliq organining xulosasi shakllantiriladi, shakllangan xulosa bilan ish beruvchining arizasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik) yuboriladi hamda bu haqda ish beruvchi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.

10. Soliq organi toʻlangan ijtimoiy soliq summasini qoplab berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, ushbu qaror avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga ijtimoiy soliq summasini qoplab berishni rad etishni sabablari asoslantirilgan holda yuboriladi.

11. Ish beruvchi ijtimoiy soliq summasini qoplab berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

12. Ish beruvchining arizasi kelib tushganda, uning soliqlar boʻyicha qarzdorligi mavjud boʻlsa, ijtimoiy soliq summasi mavjud qarzdorliklar toʻlaligicha bartaraf etilgandan soʻng ushbu Nizom talablari doirasida qoplab beriladi.

3-bob. Ijtimoiy soliq summasini ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berish tartibi

13. Gʻaznachilik avtomatlashtirilgan dastur orqali DMBATga kelib tushgan hujjatlarni 3 ish kuni davomida koʻrib chiqadi va qoplab beriladigan ijtimoiy soliq summasini ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

14. Gʻaznachilik ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan ijtimoiy soliq summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.

4-bob. Hisob va hisobotni yuritish tartibi

15. Soliq organi ish beruvchilarga Davlat budjetidan toʻliq qoplab berilgan ijtimoiy soliq summasining hisobi va hisobotini yuritadi.

16. Ish beruvchilarga Davlat budjetidan toʻliq qoplab berilgan ijtimoiy soliq summasiga doir choraklik hisobot Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi tomonidan har chorakda hisobot davridan keyingi oyning 25-sanasiga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritib boriladi.

17. Ish beruvchi tomonidan qayta hisobot berish orqali umumiy ish haqi fondi doirasida xodimlarga hisoblangan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar qayta taqsimlangan taqdirda, qoplab berilgan ijtimoiy soliq summasi ish beruvchi yoki soliq organining tashabbusiga koʻra oʻzaro qayta hisob-kitob qilinadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizom 2025-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

19. Ushbu Nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

‎Namuna 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini ‎Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish toʻgʻrisidagi ‎ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ish beruvchining STIR ____________ ‎ ___________________________________________________________________________________________ (ish beruvchining toʻliq manzili) __________________________________________________________________________ manzilda joylashgan, __________________________________________________________________ faoliyatini amalga oshiradigan (asosiy faoliyat (ixtisosligi) turi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________, (ish beruvchining toʻliq nomi) Sizdan tashkilotda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yosh xodimlar uchun 20 ___ yilning ______ oy(lar)i uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berishingizni soʻrayman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Yosh xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Olti oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotganlar yosh xodimlar ________ nafar; ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (soni) ‎ ‎ ‎ Olti oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yosh xodimlar uchun 20 ___ yil _____ oy(lari)i uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasi _______________ soʻm. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ish beruvchining bank rekvizitlari: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Bank nomi: __________________________________________________ ‎Bank MFO: __________________________________________________ ‎Bankdagi hisobvaragʻi: _________________________________________ Ushbu ariza va ilova qilingan hujjatlarda keltirilgan maʼlumotlar toʻliq va ishonchli ekanligini tasdiqlayman. Ilova. 25 yoshdan oshmagan va olti oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yosh xodimlar roʻyxati. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tashkilot rahbari ‎ _______________ ‎ _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ (F.I.O.) ‎ Bosh buxgalter ‎ _______________ ‎ _________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ (F.I.O.) ‎ Sana ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Arizaga ilova ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 25 yoshdan oshmagan va olti oy davomida uzluksiz ‎‎mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yosh xodimlar ‎‎ROʻYXATI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r ‎ Yosh xodimning F.I.O. JSHSHIR yoki STIR 1.‎ 2.‎ 3.‎ 4.‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

Ish beruvchilar tomonidan yosh xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1 -bosqich Ish beruvchi Soliq toʻlovchi sifatida roʻyxatda turgan soliq organiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali ariza taqdim etadi. Hisobot taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 2-bosqich Soliq organi Kelib tushgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarning Ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun toʻlangan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan toʻliq qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom talablariga muvofiq yoki muvofiq emasligini oʻrganadi. 5 ish kunida 3-bosqich Avtomatlashtirilgan dastur Ijtimoiy soliq summasini qoplab berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, avtomatlashtirilgan dastur 1 ish kunida soliq organining xulosasini shakllantiradi va shakllangan xulosa bilan ish beruvchining arizasini Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi hamda bu haqda ish beruvchini soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali habardor qiladi. 1 ish kunida 4- bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Avtomatlashtirilgan dastur orqali DMBATga kelib tushgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va qoplab beriladigan ijtimoiy soliq summasini ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi va bir vaqtning oʻzida oʻtkazib berilgan ijtimoiy soliq summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi. 3 ish kunida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 24-iyul,

460-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2021-y., 09/21/460/0699-son; 26.04.2023-y., 06/23/61/0231-son)

lex.uz