📅 2021-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ АЪЗОЛАРИ, МЕВА-САБЗАВОТ КЛАСТЕРЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТДА ЕТИШТИРИЛГАН ИНТЕНСИВ КЎЧАТЛАР (ПАКАНА ВА ЯРИМ ПАКАНА) ХЎРАКИ, КИШМИШБОП ВА САНОАТБОП ТОК КЎЧАТЛАРИ ҲАМДА ПАЙВАНДТАГЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвандтаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш тартиби;
кўчатлар ва пайвандтаглар учун субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдорлари;
кўчатлар ва пайвандтаглар турлари (ток кўчатлари, уруғли ва данакли мевалар, ёнғоқ мевалари) бўйича коэффициентларни аниқлаш тартиби;
республикада кўчатлар ва пайвандтагларни экиш шартлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби;
кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш тартиби.
2. Белгилансинки:
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;
қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвантаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Субсидиялар:
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан ажратилади.
Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
интенсив боғ — интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;
«In-vitro» лабораторияси — ўсимлик организми тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали «соғлом», вируслардан ҳоли бўлган пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория;
кўчатчилик хўжалиги — Ўзбекистон Республикасида мева кўчатларини етиштирувчи мақомга ва кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект;
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси — фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;
лойиҳа ташаббускори — янги интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш юзасидан субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоси, мева-сабзавот кластери иштирокчиси ёки тадбиркорлик субъекти;
мева-сабзавот кластери — бир ёки бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан битим асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда уруғлик, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшилган қиймат занжири яратиш юзасидан ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган фаолият шакли;
пайвандтаг — «In-vitro» лабораториясида ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилган илдиз тизимига эга бўлган ўсимлик пояси;
плантация — қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг ёки мева-сабзавот кластерининг аъзолари томонидан туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор.
3. Субсидиялар кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади, данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар (кўчатлар) бундан мустасно.
4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
интенсив мева кўчатига — 8 000 сўм;
интенсив мева пайвандтагига — 2 500 сўм;
ток кўчатига — 5 000 сўм;
ток пайвандтагига — 5 000 сўм.
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:
Номланиши Кўчат турлари бўйича коэффициентлар ток кўчатлари уруғли мевалар данакли мевалар ёнғоқ мевалар Кўчатлар ва пайвандтаглар 1,00 0,50 0,75 1,00
6. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ интенсив боғ ва токзорларда кўчатларни экиш шартларига риоя қилишлари лозим.
7. Кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича қоплаб берилади.
2-боб. Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
1-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 ноябрга қадар плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантиради.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шакллантирилган манзилли рўйхатни ўн иш кунида Агентликка тақдим этади.
10. Агентлик тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ўн иш кунида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорига етказади.
11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Агентлик ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, миқдори, интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этилиши режалаштирилган ер майдони, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;
интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Лойиҳани молиялаштиришнинг аниқ манбалари (ўз маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция) кўрсатилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
13. Тегишлигига кўра, Агентлик лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
14. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
кўчат етказиб берувчи хўжалик мевали ва узум кўчати етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатлардан ташқари лойиҳа ташаббускорига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади.
17. Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади.
Ушбу кўчат нархидан чегирилган маблағлар лойиҳа ташаббускорига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
2-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
19. Кўчатчилик хўжалиги маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини «in-vitro» лабораториясига субсидия ҳисобига олдиндан тўловни амалга ошириш учун Агентликларга қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), субсидия олиш мақсади, миқдори, маҳаллий шароитда кўчатлар етиштириш режалаштирилган ер майдони (контур рақами), хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (пайвандтаглар академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларида етиштирилган ҳоллар бундан мустасно).
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
22. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
пайвандтаг етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги мевали ва узум кўчат етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентликлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатларда субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
25. Агентликлар «in-vitro» лабораторияга имзоланган уч томонлама шартнома асосида Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, бироқ узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш учун кўчатчилик хўжалиги номидан субсидияни ўтказади.
26. Субсидия маблағлари «in-vitro» лабораторияларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.
27. «In-vitro» лабораторияси кўчатчилик хўжаликларига етказиб берилган пайвандтаглар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағни мос равишда ҳар бир пайвандтаг нархидан чегириб қолади.
Ушбу пайвандтаг нархидан чегирилган маблағлар кўчатчилик хўжалигига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
3-боб. Маҳаллий шароитда кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторингини олиб бориш
28. «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари маҳаллий шароитда кўчатлар ҳамда пайвандтаглар етказиб беришни субсидия маблағлари ажратилгандан (молиялаштирилгандан) сўнг 24 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.
29. Шартномада кўрсатилган параметрлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида ҳар чорак якуни бўйича субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларга мослиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Далолатнома Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакили, лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Далолатнома бир нусхадан Агентлик, кўчатчилик хўжалиги ва «in-vitro» лабораториясида сақланади.
30. Мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентликлар ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан уларга ёзма равишда талабнома юборади.
Лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси ушбу талабномани олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
Агар олинган маблағлар белгиланган муддатда қайтариб берилмаса, Агентлик маблағларни қайтариш бўйича белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
32. Агентликлар ҳар чорак якуни билан ажратилаётган субсидиядан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот киритиб боради.
32 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари сони ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
33. Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
34. Маҳаллий шароитда кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглар етиштириб бериш учун субсидия олган «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари субсидиянинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади.
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради. Ҳар йили 1 ноябрга қадар Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади. 10 иш кунида 2-босқич Агентликлар Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади. 10 иш кунида 3-босқич Лойиҳа ташаббускори 1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади. Ташаббус кўрсатиш тартибида 4-босқич Агентликлар Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди. 15 иш кунида 5-босқич Агентликлар Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради. Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига ўтказилади. Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда 6-босқич Агентликлар Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади. Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради. Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади. Ҳар чорак якуни бўйича 7-босқич Лойиҳа ташаббускори Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради. Талабномани олган кундан 1 ой мобайнида
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг
Т/р Қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ёки мева-сабзавот кластери номи Лойиҳа ташаббускорининг СТИР рақами Ҳудуд, массив Интенсив боғ/токзор майдони (гектар) Контур рақами Мевали дарахт Талаб этиладиган кўчат сони (минг дона) Изоҳ тури нави
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Интенсив боғ ва токзор барпо этиш лойиҳаси тўғрисида
1. Лойиҳа ташаббускори номи: ________________ СТИР рақами: _____________ 2. Ажратилган умумий майдон: _____ гектар, шундан экин майдони _____ гектар. 3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ва контур рақами: ________________. 4. Мевали кўчат тури ва нави, туп сони, экиш схемаси: __________. 5. Кўчатчилик хўжалигининг номи, манзили, телефон рақами. 6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ . 7. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши. 8. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан: Т/р Амалга ошириладиган ишлар Лойиҳанинг умумий қиймати (млн сўм), шундан: Молиялаштириш манбалари, млн сўм лойиҳа ташаббускорининг маблағлари Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига 1. Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш 2. Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш 3. Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш 4. Кўчатларни экиш 5. Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш 6. Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш 7. Бошқа харажатлар ЖАМИ: Келтирилган маълумотлар ишончли (ҳаққоний) бўлиб, лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман. Лойиҳа ташаббускори _______________________ ___________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 июль,
458-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MANZILLI ROʻYXATI
MAʼLUMOT
QISHLOQ XOʻJALIGI BIRLASHMALARINING AʼZOLARI, MEVA-SABZAVOT KLASTERLARI ISHTIROKCHILARI VA TADBIRKORLIK SUBYEKTLARIGA MAHALLIY SHAROITDA YETISHTIRILGAN INTENSIV KOʻCHATLAR (PAKANA VA YARIM PAKANA) XOʻRAKI, KISHMISHBOP VA SANOATBOP TOK KOʻCHATLARI HAMDA PAYVANDTAGLARNI SOTIB OLISH XARAJATLARINING BIR QISMINI QOPLASH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOʻGʻRISIDAGI NIZOMNI TASDIQLASH HAQIDA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Meva-sabzavotchilik va uzumchilik tarmogʻini yanada rivojlantirish, sohada qoʻshilgan qiymat zanjirini yaratishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 11-dekabrdagi PQ-4549-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, koʻchatchilik sohasini intensiv texnologiyalar asosida rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni (keyingi oʻrinlarda — koʻchatlar va payvandtaglar) sotib olish xarajatlarining bir qismini subsidiya ajratish yoʻli bilan qoplab berish tartibi;
koʻchatlar va payvandtaglar uchun subsidiyaning bazaviy hisoblash miqdorlari;
koʻchatlar va payvandtaglar turlari (tok koʻchatlari, urugʻli va danakli mevalar, yongʻoq mevalari) boʻyicha koeffitsiyentlarni aniqlash tartibi;
respublikada koʻchatlar va payvandtaglarni ekish shartlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari tomonidan intensiv bogʻ va tokzor barpo etish boʻyicha loyihalarning manzilli roʻyxatlarini shakllantirish tartibi;
koʻchatlar va payvandtaglarni yetishtirish va yetkazib berish majburiyatlarining bajarilishi boʻyicha monitoring olib borish tartibi.
2. Belgilansinki:
yangi intensiv bogʻ, xoʻraki va kishmishbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan;
sanoatbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi orqali respublika budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar hisobidan subsidiya ajratiladi;
qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladigan mablagʻlardan samarali foydalanilishi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev hamda Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qaroriga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va boshqa tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni (keyingi oʻrinlarda — koʻchatlar va payvantaglar) sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash, shartnoma shartlarini monitoring qilish hamda berilgan subsidiyani qaytarish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
Subsidiyalar:
yangi intensiv bogʻ, xoʻraki va kishmishbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish agentligi) qoshidagi Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi);
sanoatbop tokzorlarni barpo etgan yoki barpo etadigan talabgorlarga Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tomonidan ajratiladi.
Bunda, subsidiyalar proporsional tarzda koʻchat va payvandtag turiga qarab tegishli Jamgʻarma tomonidan beriladi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi tushunchalardan foydalaniladi:
intensiv bogʻ — intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglardan yetishtirilgan koʻchatlarni zich ekish sxemasida resurstejamkor agrotexnologik tadbirlarni amalga oshirish asosida tashkil etilgan va suv tejovchi sugʻorish texnologiyalari joriy etilgan mevali bogʻ;
“In-vitro” laboratoriyasi — oʻsimlik organizmi toʻqimalarini mikroklonal koʻpaytirish usuli orqali “sogʻlom”, viruslardan holi boʻlgan payvandtag yetishtirish uchun ixtisoslashgan, maxsus jihozlangan laboratoriya;
koʻchatchilik xoʻjaligi — Oʻzbekiston Respublikasida meva koʻchatlarini yetishtiruvchi maqomga va koʻchatchilikka ixtisoslashgan kamida 2 gektar yer maydoniga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyekt;
qishloq xoʻjaligi birlashmasi — fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari hamda tomorqa yer egalarini, shuningdek, meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish va ularni tayyorlash, tashish, saqlash va sotish boʻyicha faoliyat olib boruvchi jismoniy va yuridik shaxslarni oʻz ichiga olgan yuridik shaxs;
loyiha tashabbuskori — yangi intensiv bogʻ va/yoki tokzor barpo etish yuzasidan subsidiya olish uchun murojaat qilgan qishloq xoʻjaligi birlashmasi aʼzosi, meva-sabzavot klasteri ishtirokchisi yoki tadbirkorlik subyekti;
meva-sabzavot klasteri — bir yoki bir necha yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bitim asosida zamonaviy texnologiyalardan foydalangan holda urugʻlik, meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish, qayta ishlash, saqlash, tayyor mahsulot ishlab chiqarish va sotish boʻyicha qoʻshilgan qiymat zanjiri yaratish yuzasidan hamkorlikni amalga oshirishga qaratilgan faoliyat shakli;
payvandtag — “In-vitro” laboratoriyasida yoki vegetativ yoʻl bilan koʻpaytirilgan ildiz tizimiga ega boʻlgan oʻsimlik poyasi;
plantatsiya — qishloq xoʻjaligi birlashmalarining yoki meva-sabzavot klasterining aʼzolari tomonidan tutash hududda 10 gektardan kam boʻlmagan maydonlarda bir xil meva yoki uzum turi ekilgan intensiv bogʻ va/yoki tokzor.
3. Subsidiyalar koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun beriladi, danak va urugʻdan koʻpaytirilgan payvandtaglar (koʻchatlar) bundan mustasno.
4. Subsidiyaning bazaviy hisoblash miqdori sotib olinadigan koʻchatlar va payvandtaglarning har bir donasi uchun quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
intensiv meva koʻchatiga — 8 000 soʻm;
intensiv meva payvandtagiga — 2 500 soʻm;
tok koʻchatiga — 5 000 soʻm;
tok payvandtagiga — 5 000 soʻm.
5. Qishloq xoʻjaligi birlashmalari aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va boshqa tadbirkorlik subyektlariga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun har bir dona koʻchatga beriladigan subsidiya miqdori uning bazaviy hisoblash miqdoriga mevali koʻchat turi uchun belgilangan koeffitsiyentni koʻpaytirish yoʻli bilan quyidagicha aniqlanadi:
Nomlanishi Koʻchat turlari boʻyicha koeffitsiyentlar tok koʻchatlari urugʻli mevalar danakli mevalar yongʻoq mevalar Koʻchatlar va payvandtaglar 1,00 0,50 0,75 1,00
6. Loyiha tashabbuskorlari mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq intensiv bogʻ va tokzorlarda koʻchatlarni ekish shartlariga rioya qilishlari lozim.
7. Koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha qoplab beriladi.
2-bob. Mahalliy sharoitda yetishtirilgan koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish tartibi
1-§. Mahalliy sharoitda yetishtirilgan koʻchatlarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari har yili 1-noyabrga qadar plantatsiya asosida barpo etiladigan bogʻ va tokzorlar uchun ajratilgan yoki ajratiladigan yer maydonlaridan kelib chiqib, loyiha tashabbuskorlarining koʻchatlar turlari, navlari va miqdoriga boʻlgan talabini aniqlash maqsadida bogʻ va tokzor barpo etish boʻyicha loyihalarning manzilli roʻyxatini mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakllantiradi.
9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari shakllantirilgan manzilli roʻyxatni oʻn ish kunida Agentlikka taqdim etadi.
10. Agentlik taqdim etilgan manzilli roʻyxat asosida oʻn ish kunida “in-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklarining mahalliy sharoitda yetishtirilgan koʻchatlar yetkazib berish imkoniyatini oʻrganib, olingan maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari orqali loyiha tashabbuskoriga yetkazadi.
11. Loyiha tashabbuskori koʻchatlar sotib olishga subsidiya olish uchun Agentlik va koʻchat yetkazib beruvchi koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida uch tomonlama shartnomani tuzish uchun Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agentlikka quyidagi hujjatlarni ilova qilib, elektron imzo bilan tasdiqlangan arizani elektron pochta orqali yuboradi:
yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), soʻralayotgan subsidiyaning maqsadi, miqdori, intensiv bogʻ va/yoki tokzor barpo etilishi rejalashtirilgan yer maydoni, xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining nomi va bankdagi hisobvaragʻi koʻrsatilgan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza;
intensiv bogʻ va/yoki tokzor barpo etish uchun yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda loyiha toʻgʻrisida maʼlumot.
Elektron shaklda taqdim etilgan hujjatlar elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.
Loyihani moliyalashtirishning aniq manbalari (oʻz mablagʻi, bank krediti, xorijiy investitsiya) koʻrsatilmagan arizalar koʻrib chiqilmaydi.
13. Tegishligiga koʻra, Agentlik loyiha tashabbuskoriga koʻchatlarni sotib olish uchun beriladigan buyurtmaga avans toʻlovi sifatida subsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
14. Subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos hisoblanadi:
loyiha tashabbuskori ushbu Nizomning 11-bandida belgilangan shartlarga mos kelmasa;
koʻchat yetkazib beruvchi xoʻjalik mevali va uzum koʻchati yetishtirish uchun koʻchatchilikka ixtisoslashgan kamida 2 gektar yer maydoniga ega boʻlmasa, shuningdek, koʻchatchilikka ixtisoslashgan xoʻjalik boʻlmasa;
loyiha tashabbuskori tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda Agentliklar tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar orqali ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.
Ushbu bandda qayd etilganidan boshqa holatlardan tashqari loyiha tashabbuskoriga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Agentlik qabul qilgan qaror toʻgʻrisida loyiha tashabbuskorini uch ish kun mobaynida yozma (elektron) ravishda xabardor qiladi va oʻn besh ish kunida loyiha tashabbuskori va koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida koʻchatlar yetishtirish, yetkazib berish va subsidiya ajratib berish boʻyicha uch tomonlama shartnoma imzolanadi.
17. Mablagʻlar koʻchatchilik xoʻjaliklarining xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan asosiy hisobvaraqlariga (tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari) oʻtkaziladi.
18. Koʻchatchilik xoʻjaligi loyiha tashabbuskoriga yetkazib berilayotgan koʻchatlar uchun Jamgʻarmalar tomonidan moliyalashtirilgan mablagʻlarni mos ravishda har bir koʻchat narxidan chegirib qoladi.
Ushbu koʻchat narxidan chegirilgan mablagʻlar loyiha tashabbuskoriga taqdim etilgan subsidiya deb hisoblanadi.
2-§. Mahalliy sharoitda yetishtirilgan payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish
19. Koʻchatchilik xoʻjaligi mahalliy sharoitda yetishtirilgan payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini “in-vitro” laboratoriyasiga subsidiya hisobiga oldindan toʻlovni amalga oshirish uchun Agentliklarga quyidagi hujjatlarni yozma yoki elektron shaklda taqdim qiladi:
yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), subsidiya olish maqsadi, miqdori, mahalliy sharoitda koʻchatlar yetishtirish rejalashtirilgan yer maydoni (kontur raqami), xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining nomi va bankdagi hisobvaragʻi koʻrsatilgan holda subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza;
yer uchastkasiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjat nusxasi (payvandtaglar akademik M.Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot institutining ilmiy-tajriba stansiyalarida yetishtirilgan hollar bundan mustasno).
Elektron shaklda taqdim etilgan hujjatlar elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi.
22. Subsidiya ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
loyiha tashabbuskori ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan shartlarga mos kelmasa;
payvandtag yetkazib beruvchi koʻchatchilik xoʻjaligi mevali va uzum koʻchat yetishtirish uchun koʻchatchilikka ixtisoslashgan kamida 2 gektar yer maydoniga ega boʻlmasa, shuningdek, koʻchatchilikka ixtisoslashgan xoʻjalik boʻlmasa;
loyiha tashabbuskori tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda Agentliklar tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar orqali ishonchsiz va notoʻgʻri maʼlumotlar mavjudligi yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.
Ushbu bandda qayd etilganidan boshqa holatlarda subsidiya oluvchiga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
25. Agentliklar “in-vitro” laboratoriyaga imzolangan uch tomonlama shartnoma asosida Jamgʻarmalar hisobraqamida mablagʻlar mavjud boʻlgan taqdirda bir oy muddatda, biroq uzogʻi bilan olti oydan oshmagan muddatda payvandtaglarni yetishtirish va yetkazib berish uchun koʻchatchilik xoʻjaligi nomidan subsidiyani oʻtkazadi.
26. Subsidiya mablagʻlari “in-vitro” laboratoriyalarining xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan asosiy hisobvaraqlariga (tashkilotlarning maqsadli mablagʻlari) oʻtkaziladi.
27. “In-vitro” laboratoriyasi koʻchatchilik xoʻjaliklariga yetkazib berilgan payvandtaglar uchun Jamgʻarmalar tomonidan moliyalashtirilgan mablagʻni mos ravishda har bir payvandtag narxidan chegirib qoladi.
Ushbu payvandtag narxidan chegirilgan mablagʻlar koʻchatchilik xoʻjaligiga taqdim etilgan subsidiya deb hisoblanadi.
3-bob. Mahalliy sharoitda koʻchatlar va payvandtaglarni yetishtirish va yetkazib berish majburiyatlarining bajarilishi boʻyicha monitoringini olib borish
28. “In-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklari mahalliy sharoitda koʻchatlar hamda payvandtaglar yetkazib berishni subsidiya mablagʻlari ajratilgandan (moliyalashtirilgandan) soʻng 24 oydan oshmagan muddatda yakunlanishi lozim.
29. Shartnomada koʻrsatilgan parametrlar oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash maqsadida Agentlik, akademik M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan loyiha tashabbuskori yoki koʻchatchilik xoʻjaligi ishtirokida har chorak yakuni boʻyicha subsidiya olgan koʻchatchilik xoʻjaligi dalasiga va “in-vitro” laboratoriyasiga tashrif buyurgan holda monitoring oʻtkaziladi.
Monitoring yakunlari boʻyicha shartnomada koʻrsatilgan parametrlarning bajarilish holati va koʻchatlar yetishtirish standartlarga mosligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatilgan holda uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
Dalolatnoma Agentlik, akademik M. Mirzayev nomidagi Bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti vakili, loyiha tashabbuskori yoki koʻchatchilik xoʻjaligi rahbari tomonidan imzolanadi. Dalolatnoma bir nusxadan Agentlik, koʻchatchilik xoʻjaligi va “in-vitro” laboratoriyasida saqlanadi.
30. Monitoring jarayonida qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va boshqa tadbirkorlik subyektlari, loyiha tashabbuskori, koʻchatchilik xoʻjaligi yoki “in-vitro” laboratoriyasi tomonidan shartnoma shartlari bajarilmaganligi aniqlangan taqdirda, Agentliklar oʻtkazib berilgan mablagʻlarni qaytarish yuzasidan ularga yozma ravishda talabnoma yuboradi.
Loyiha tashabbuskori, koʻchatchilik xoʻjaligi yoki “in-vitro” laboratoriyasi ushbu talabnomani olgan kundan eʼtiboran bir oy mobaynida olingan mablagʻlarni Agentliklarning tegishli maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytarishi lozim.
Agar olingan mablagʻlar belgilangan muddatda qaytarib berilmasa, Agentlik mablagʻlarni qaytarish boʻyicha belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin. Bunda loyihaning bajarilmagan qismiga teng boʻlgan subsidiya qaytariladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. “In-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklarining roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Agentliklarning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
32. Agentliklar har chorak yakuni bilan ajratilayotgan subsidiyadan foydalanish samaradorligini oʻrganish, tahlil qilish va tahlil natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasi va Qishloq xoʻjaligi vazirligiga axborot kiritib boradi.
32 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:
subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari soni hamda mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;
subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi.
33. Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari va meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilariga koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladigan mablagʻlardan samarali foydalanilishi yuzasidan nazorat Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
34. Mahalliy sharoitda koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglar yetishtirib berish uchun subsidiya olgan “in-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklari subsidiyaning maqsadli va samarali ishlatilishi uchun javobgar hisoblanadi.
35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana), xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Mahalliy sharoitda yetishtirilgan koʻchatlar va payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari Plantatsiya asosida barpo etiladigan bogʻ va tokzorlar uchun ajratilgan yoki ajratiladigan yer maydonlaridan kelib chiqib, loyiha tashabbuskorlarining koʻchatlar turi, navi va soniga boʻlgan talabni aniqlash maqsadida intensiv bogʻ va tokzor barpo etish boʻyicha loyihalarning manzilli roʻyxatini shakllantiradi. Har yili 1-noyabrga qadar Shakllantirilgan manzilli roʻyxatni Agentliklarga taqdim etadi. 10 ish kunida 2-bosqich Agentliklar Taqdim etilgan manzilli roʻyxat asosida “in-vitro” laboratoriyalari va koʻchatchilik xoʻjaliklarining koʻchatlar yetkazib berish imkoniyatini oʻrganib, olingan maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari orqali loyiha tashabbuskorlariga yetkazadi. 10 ish kunida 3-bosqich Loyiha tashabbuskori 1. Subsidiya olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Agentliklarga hujjatlarni elektron shaklda taqdim qiladi. Tashabbus koʻrsatish tartibida 4-bosqich Agentliklar Loyiha tashabbuskorlari va koʻchatchilik xoʻjaligi oʻrtasida koʻchatlar yetishtirish, yetkazib berish va subsidiya mablagʻlarini ajratib berish boʻyicha uch tomonlama shartnomani imzolaydi. 15 ish kunida 5-bosqich Agentliklar Shartnoma imzolangandan soʻng Agentliklar koʻchatlar yetkazib berish uchun koʻchatchilik xoʻjaliklariga shartnomada belgilangan miqdordagi mablagʻlarni oʻtkazib beradi. Mablagʻlar koʻchatchilik xoʻjaliklarining xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklarida ochilgan asosiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi. Jamgʻarmalar hisobraqamida mablagʻlar mavjud boʻlgan taqdirda bir oy muddatda, aks holda uzogʻi bilan olti oydan oshmagan muddatda 6-bosqich Agentliklar Loyiha tashabbuskori yoki koʻchatchilik xoʻjaligi ishtirokida subsidiya olgan koʻchatchilik xoʻjaligi dalasiga va “in-vitro” laboratoriyasiga tashrif buyurgan holda monitoring oʻtkazadi. Monitoring yakunlari boʻyicha shartnomada koʻrsatilgan parametrlarning bajarilish holati va koʻchatlar yetishtirish standartlariga mosligi toʻgʻrisidagi uch nusxada dalolatnoma rasmiylashtiradi. Monitoring davomida shartnoma shartlari bajarilmagani aniqlangan taqdirda, oʻtkazib berilgan mablagʻlarni qaytarish yuzasidan yozma ravishda talabnoma yuboradi. Har chorak yakuni boʻyicha 7-bosqich Loyiha tashabbuskori Mablagʻlarni Agentliklarning tegishli maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga qaytaradi. Talabnomani olgan kundan 1 oy mobaynida
Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
__________ viloyatida qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari va meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlari tomonidan intensiv bogʻ va tokzor barpo etish boʻyicha loyihalarning
T/r Qishloq xoʻjaligi birlashmasi yoki meva-sabzavot klasteri nomi Loyiha tashabbuskorining STIR raqami Hudud, massiv Intensiv bogʻ/tokzor maydoni (gektar) Kontur raqami Mevali daraxt Talab etiladigan koʻchat soni (ming dona) Izoh turi navi
Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA
Intensiv bogʻ va tokzor barpo etish loyihasi toʻgʻrisida
1. Loyiha tashabbuskori nomi: ________________ STIR raqami: _____________ 2. Ajratilgan umumiy maydon: _____ gektar, shundan ekin maydoni _____ gektar. 3. Loyiha amalga oshirilayotgan joyning manzili va kontur raqami: ________________. 4. Mevali koʻchat turi va navi, tup soni, ekish sxemasi: __________. 5. Koʻchatchilik xoʻjaligining nomi, manzili, telefon raqami. 6. Loyihani amalga oshirish muddati: _________ . 7. Yaratiladigan ish oʻrni: ___ kishi. 8. Loyihaning umumiy qiymati — ________ mln soʻm yoki _____ AQSH dollari, shundan: T/r Amalga oshiriladigan ishlar Loyihaning umumiy qiymati (mln soʻm), shundan: Moliyalashtirish manbalari, mln soʻm loyiha tashabbuskorining mablagʻlari Bogʻdorchilik va issiqxona xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi subsidiyalari Tijorat banklari kreditlari, boshqa manbalar hisobiga 1. Agrotexnik tadbirlar (jumladan, yer haydash, chizellash, yerni tekislash) amalga oshirish 2. Tuproqqa mineral oʻgʻitlar va boshqa kimyoviy moddalar bilan ishlov berish 3. Intensiv koʻchat sotib olish va ularni ekish 4. Koʻchatlarni ekish 5. Suv chiqarish uchun quduqlar va nasos stansiyasi qurish 6. Tomchilab sugʻorish tizimini joriy qilish 7. Boshqa xarajatlar JAMI: Keltirilgan maʼlumotlar ishonchli (haqqoniy) boʻlib, loyiha toʻliq hajmda oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishiga kafolat beraman. Loyiha tashabbuskori _______________________ ___________ (F.I.O.) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 24-iyul,
458-son