📅 2021-yil 27-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя қилиниши устидан назорат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 8 -моддасига мувофиқ нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари) томонидан давлат нотариал идоралар нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
адлия органлари томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ нотариуслар фаолиятини ҳар уч йилда бир марта режали текшириш тартиби;
адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини рейд (ҳар йили камида бир марта), «сирли мижоз» ва хизмат текшируви (заруратга қараб) кўринишидаги қисқа муддатли текшириш тартиби;
адлия органлари томонидан нотариуслар фаолиятини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ва адлия органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни мунтазам ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган камерал текшириш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарорига 1-ИЛОВА
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органи) томонидан давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда — нотариуслар) томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ушбу Низом нотариус фаолиятини бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда ўтказиладиган назорат ҳамда текшириш тадбирларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан назорат қилиш нотариусларни режали текшириш, қисқа муддатли текшириш ва камерал текшириш орқали амалга оширилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
режали текшириш — адлия органи томонидан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига киритилган ва ҳар уч йилда бир марта ўтказиладиган назорат шакли;
қисқа муддатли текшириш — нотариуслар фаолияти адлия органи томонидан рейд, «сирли мижоз» ҳамда хизмат текшируви тарзида амалга ошириладиган назорат шакли;
камерал текшириш — адлия органи томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — Тизим) маълумотлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган нотариус фаолиятига оид бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга ошириладиган назорат шакли.
2-боб. Назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
4. Назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ҳамда топшириқлари;
адлия органлари йиллик (чораклик) иш режалари;
нотариусдан олинган маълумотлар таҳлили;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
Тизимдаги маълумотлар таҳлили;
оммавий ахборот воситаларида берилган ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган (келиб тушган) қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида ахборот берувчи хабарлар ва маълумотлар;
бошқа ташкилотлардан олинган маълумотлар.
5. Назорат тадбирлари адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади, камерал текшириш ўтказиш бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги назорат тадбирини ўтказишни ўзининг қуйи турувчи таркибий бўлинмаларига юклашга ҳақли.
Назорат тадбири Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан биргаликда ўтказилиши мумкин.
6. Назорат тадбири ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг, навбатдаги иш кунидан кечиктирмасдан бу ҳақда адлия органи назорат тадбири ўтказиладиган нотариус(лар)ни ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши лозим, бундан рейд ва «сирли мижоз» кўринишидаги назорат тадбирларини ўтказиш ҳоллари мустасно.
Хабарнома (хат)да назорат тадбири ўтказиш учун асос, текшириладиган нотариус фамилияси, исми, отасининг исми, у фаолият юритаётган нотариал округ номи, текшириш назарда тутилган давр оралиғи, йўналиш ёки ҳолат ва уни ўтказиш муддати, ишчи гуруҳ таркиби кўрсатилиши зарур.
Хабарномага намунавий саволнома илова қилинади.
7. Ишчи гуруҳ назорат тадбирини ўтказишда:
нотариал идора биносига кириш, нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги ва қонун билан қўриқланадиган маълумотларни сир сақлаш тартибига риоя қилиш шарти билан назорат тадбирини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, Тизимдан фойдаланишга;
нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилишга;
назорат тадбири ўтказиш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар иштирокчилари билан суҳбат ўтказишга, қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан улардан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш ва олишга ҳақлидир.
Ишчи гуруҳ рейд ўтказилаётган вақтда юқоридагиларга қўшимча равишда:
нотариус фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш, лозим бўлганда улардан нусхалар олиш;
рейд ўтказилаётган вақтда кузатув (видео) мосламалари ва видео тасвирга туширувчи бошқа қурилмалардан фойдаланиш;
нотариал идора биносида ўрнатилган кузатув (видео) мосламаларидаги ёзувларнинг архивини куннинг маълум бир қисми ёки аниқ бир соат бўйича кўздан кечириш ва нусха олиш ҳуқуқларига эга.
Ишчи гуруҳ аъзолари назорат тадбири ўтказилаётган нотариусдан барча ҳужжатларни олишга ҳақли.
Ишчи гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Ишчи гуруҳ қуйидагиларга мажбурдир:
назорат тадбири ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатлар нусхаларини назорат тадбири ўтказилаётган нотариусга тақдим этиш;
назорат тадбирини саволнома асосида олиб бориш;
назорат тадбирини тўлиқ, сифатли ва холисона ўтказиш;
назорат тадбири ўтказиш вақтини текшириш ўтказилаётган нотариус иш вақти билан мувофиқлаштириш;
назорат тадбири ўтказилаётган нотариал идора ходимларига нисбатан муомала маданиятини сақлаш, улар билан холис, принципиал ва касб этикаси талабларидан келиб чиқиб муомала қилиш;
назорат тадбири давомида ўзларига маълум бўлган хизмат ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
назорат тадбири давомида нотариусдан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва материалларни бут сақланишини ҳамда текшириш якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви, товламачилик ва шу каби бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик.
Ишчи гуруҳ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
9. Ишчи гуруҳ раҳбари назорат тадбири ўтказиш давомида қуйидаги вазифаларни бажариши шарт:
ишчи гуруҳ аъзоларининг бир-бири билан узвий алоқадорлиги ва бирлигини таъминлаш, уларга услубий раҳбарлик қилиш;
ишчи гуруҳ аъзолари томонидан назорат тадбири давомида мансаб суиистеъмоллигига йўл қўйилишининг олдини олиш, назорат тадбирининг холисона ўтказилишини таъминлаш;
назорат тадбири натижасини умумлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда унинг муҳокамасини ташкил қилиш;
ишчи гуруҳ аъзоларининг мазкур Низом талабларига қатъий риоя этишини назорат қилиш.
1-§. Режали текшириш ўтказиш тартиби
10. Режали текшириш адлия органи раҳбари буйруғи билан тасдиқланган йиллик (чораклик) иш режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
11. Режали текшириш жараёнида нотариус томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, лицензия талаблари ва шартларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши ўрганилади.
12. Нотариуслар иш фаолиятида режали текшириш уч йилда бир марта ўтказилади.
Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш фаолиятини бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.
13. Режали текшириш муддати бир нотариус фаолиятини ўрганиш учун беш иш кунидан ошмаслиги шарт.
Текшириш ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарининг асослантирилган билдиргисига мувофиқ ушбу муддат қўшимча беш иш кунига қадар адлия органи томонидан узайтирилиши мумкин.
14. Режали текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқда бир нечта нотариуслар фаолиятини текшириш белгиланган бўлса, уларнинг барчасининг фаолияти тўлиқ текширилиши шарт.
Айрим сабабларга кўра, буйруқда кўрсатилган нотариус фаолиятида текшириш ўтказилмаганда, бу ҳақда алоҳида далолатнома тузилиб, текшириш устидан назорат қилувчи раҳбарга дарҳол хабар қилиниши лозим.
Бунда текшириш ўтказилмаган нотариус фаолияти текшириш ўтказилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар бартараф этилганидан сўнг текширилади.
15. Ишчи гуруҳ аъзоларига текшириш ўтказиш учун тегишли ҳудуд ва бинога киришга тўсқинлик қилинганда ёки тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганда бу ҳақда ишчи гуруҳ томонидан текшириш ўтказиладиган нотариус иштирокида далолатнома тузилади ва улар томонидан имзоланади.
Нотариус далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақда далолатномада қайд этилади.
16. Ишчи гуруҳ раҳбари шу куннинг ўзида тузилган далолатномани илова қилган ҳолда режали текширишни тайинлаган адлия органи раҳбарига билдирги тақдим этади. Адлия органи раҳбари билдирги асосида икки кун муддатда текшириш ўтказишга тўсқинлик қилган нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масаласини кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларига (кейинги ўринларда — малака комиссияси) тақдимнома киритади.
17. Текшириш ўтказишга вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин.
Мутахассис адлия органи расмий хати асосида жалб қилинади.
18. Ишчи гуруҳ томонидан режали текшириш якуни бўйича маълумотнома тузилади.
19. Агарда текшириш давомида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаса, бу ҳақда маълумотномада қайд этилади.
20. Маълумотнома икки нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланади, текшириш ўтказилган нотариусга таништирилади ва бир нусхаси унда қолдирилади.
Маълумотномага таҳлилий маълумотлар ва тегишли нотариал ҳаракатлар нусхалари илова қилиниши мумкин.
Текшириш ўтказилган нотариус маълумотномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда ишчи гуруҳ томонидан далолатнома расмийлаштирилади ва у маълумотномага илова қилинади.
Бу ҳолатда, маълумотноманинг бир нусхаси текшириш ўтказилган нотариусга почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Нотариус маълумотнома юзасидан фикр ва эътирозларини ушбу маълумотномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай назорат тадбирини ўтказган адлия органига ёзма шаклда тақдим этиши лозим.
21. Режали текшириш якунлари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, адлия органи нотариус (лар)га тегишли чоралар кўриш учун ўн кун муддатда тегишли малака комиссиясига тақдимнома киритади.
Хизмат зарурати туфайли текшириш ҳужжатлари ва материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилганда, уларнинг нусхаси олиб қолиниши ва сақланиши шарт.
2-§. Қисқа муддатли текшириш ўтказиш тартиби
22. Қисқа муддатли текшириш рейд, «сирли мижоз» ва хизмат текшируви кўринишида амалга оширилади.
Қисқа муддатли текшириш якунлари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, адлия органи нотариус (лар)га тегишли чоралар кўриш учун ўн кун муддатда тегишли малака комиссиясига тақдимнома киритади.
23. Рейд ўтказиш орқали текширишда адлия органи буйруғи билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан нотариусларнинг ўз фаолияти давомида қонунчилик ҳужжатларига, меҳнат ва ижро интизомига, Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига риоя этилиши тўсатдан жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
24. Рейд тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.
Рейд тадбирини ўтказиш муддати бир иш куни этиб белгиланади.
25. Ҳар бир нотариуснинг фаолияти ҳисобот йили давомида камида бир маротаба рейд ўтказиш орқали текширилади.
Рейд тадбири давомида нотариусларнинг уч кунлик амалга оширган ишлари танлов асосида ўрганилиши мумкин.
26. Нотариуслар фаолиятида ўтказиладиган рейд тадбирларига лозим бўлган тақдирда, рейд тадбирини ўтказаётган адлия органи раҳбарининг рухсати билан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.
27. Рейд тадбири мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади. Саволномада кўрсатиб ўтилган ҳар бир масала юзасидан аниқланган ҳолатлар рейд натижаси бўйича тузилган далолатномада акс эттирилиши лозим.
28. Нотариус фаолиятида рейд тадбирлари иш вақти давомида ўтказилади. Бунда нотариус томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тўхтатиб қўйилмаслиги лозим.
29. Нотариус тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳга сўралган вақтда тақдим этилишини таъминлаши лозим.
30. Фаолиятида рейд ўтказилаётган нотариус қуйидаги ҳуқуқларга эга:
рейд ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан танишиш;
рейд натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномага нисбатан ўзининг эътирозларини ёзма тарзда билдириш.
Нотариус қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
31. Фаолиятида рейд ўтказилаётган нотариус қуйидагиларга мажбур:
ишчи гуруҳга текшириш ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
рейд ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни, кўчирма нусхаларни ва бошқа ахборотларни тақдим этиш;
ишчи гуруҳнинг текшириш ўтказишига тўсқинлик қилмаслик;
ишчи гуруҳ аъзосининг хизмат вазифаларини бажаришига нисбатан ҳар қандай таъсир ўтказмаслик;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
32. Рейд натижаси юзасидан текшириш ўтказилган жойнинг ўзида далолатнома расмийлаштирилади ва рейд ўтказган шахслар томонидан имзоланади ҳамда текшириш ўтказилган нотариусга таништирилади.
Нотариус далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, у ишчи гуруҳга асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хатини тақдим этиши шарт.
Нотариус тушунтириш хати ёзишдан бош тортган тақдирда, ишчи гуруҳ томонидан бу ҳақда далолатномада тегишли ёзув қайд этилади.
33. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси рейд давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун нотариусда қолдирилади.
34. Хизмат зарурати туфайли текшириш ҳужжатлари ва материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилганда, уларнинг нусхаси олиб қолиниши ва сақланиши шарт.
35. «Сирли мижоз» тадбири адлия органи раҳбарининг буйруғига асосан мунтазам равишда ўтказилади.
36. «Сирли мижоз» тадбири қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
нотариал ҳаракатларнинг сифати ва тезкорлиги адлия органида шубҳа уйғотганда, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий хизмат кўрсатиш жараёнидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда.
37. «Сирли мижоз» тадбирига адлия органининг масъул ходимлари, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ихтиёрига кўра жамоатчилик асосида иштирок этишга розилик берган вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Юридик шахс вакилининг текшириш жараёнидаги ваколати чегараси, текшириш ўтказишнинг тартиби, шартлари ва муддатлари адлия органи билан тузиладиган шартномада белгиланади.
Шартномага асосан «Сирли мижоз» тадбирини ўтказишга жалб қилинган фуқаролар ва юридик шахс вакиллари текшириш натижасида олинган маълумотларни адлия органи раҳбарининг рухсатисиз ошкор қилиши тақиқланади.
38. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш учун бир иш куни, давомли нотариал ҳаракатлар учун — ушбу ҳаракатнинг охирги кунига қадар муддат белгиланади.
39. «Сирли мижоз» сифатида жалб қилинган фуқаро ёки юридик шахс вакили ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини сўраб нотариусга мурожаат қилади.
«Сирли мижоз»нинг вазифаси нотариал идорага фуқаро (мижоз) сифатида бориш, ўзига маълум бир хизматни кўрсатилишини сўраш, тегишли хизмат кўрсатилишидан олдин имкон даражасида идора иш фаолиятини кузатиш ҳисобланади.
«Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш давомида:
бино атрофи ва хоналарнинг тозалиги;
хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлиги;
хизмат кўрсатиш вақтида муомала ва кийиниш маданиятига риоя этилиши;
Нотариусларнинг касб этикаси қоидаларига амал қилиниши;
стресс вазиятларда ходимларнинг фуқаролар билан қандай муносабатда бўлиши;
нотариуснинг билим даражаси;
нотариуснинг коррупцион ҳолатларига мойиллиги;
нотариус томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига лозим даражада риоя этилмаётганлиги (масалан, хизмат кўрсатилиши учун ортиқча ҳужжатлар сўраши ёки аксинча зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилмаслиги) ҳолатлари ўрганилади.
40. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказишда яширин диктофон ёки видео кузатув мосламаларидан фойдаланилиши мумкин.
Ушбу мосламалар ёрдамида ёзиб олинган маълумотлар адлия органи томонидан тўлиқ қабул қилиб олинади ва улардан мазкур Низомда кўрсатилган ҳоллардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
41. «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш жараёнида нотариусни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш, шу жумладан низоли, баҳсли ҳолатларни ва камчиликларни сунъий равишда келтириб чиқариш тақиқланади.
42. «Сирли мижоз» тадбири якунлари бўйича уни ўтказган тегишли адлия органи томонидан маълумотнома тузилади.
«Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш жараёнида нотариус томонидан ортиқча пул маблағлари ундирилганлиги ёки коррупция ҳолатларига йўл қўйганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади ва унинг натижасига кўра ҳужжатлар тегишлилигига кўра малака комиссиясига (тақдимнома орқали) ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
43. Хизмат текшируви жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, оммавий ахборот воситаларида нотариуснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан чоп этилган танқидий материалларда баён этилган ҳолатларга аниқлик киритиш, Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш, рейд, «Сирли мижоз» тадбирлари ва камерал текширишлар натижасида аниқланган ҳолатларни текшириш мақсадида ўтказилади.
44. Хизмат текшируви адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида беш иш куни давомида ўтказилади. Адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида мазкур муддат қўшимча беш иш кунига қадар узайтирилиши мумкин.
45. Агар хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан нотариус лицензиясининг амал қилиши ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши назарда тутилган бўлса, нотариуснинг Тизимдан фойдаланишини дарҳол чеклаш учун ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасасига юборилади.
46. Хизмат текшируви давомида нотариус томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ҳолати, сабаблари ва шароитлари, ножўя хатти-ҳаракат содир этилишига алоқадор бўлган аниқ бир ходим ва шахсларнинг айбдорлик даражаси аниқланади.
47. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган нотариус буйруқ билан таништирилиши шарт.
48. Нотариусга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганда, хизмат текшируви ўтказилаётган ҳолат юзасидан ундан ёзма тушунтириш талаб қилинади.
Нотариус ёзма тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда ишчи гуруҳ томонидан тегишли далолатнома тузилади.
Далолатнома ишчи гуруҳ аъзолари ёки тушунтириш беришдан бош тортганлигини тасдиқлайдиган бошқа ходимлар томонидан имзоланади. Нотариуснинг тушунтириш беришдан бош тортиши хизмат текширувини ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
49. Ишчи гуруҳ аъзолари нотариал идоранинг бошқа ходимларидан ҳам тушунтиришлар талаб қилишга ҳақли.
50. Хизмат текшируви ўтказиш жараёнида ишчи гуруҳ қуйидагиларни аниқлайди:
нотариус томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган ёки содир этилмаганлиги фактини тасдиқловчи ҳолатларни;
нотариус томонидан айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари бузилганлигини.
51. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган нотариус:
содир этилган хатти-ҳаракат юзасидан ўз фикрини баён қилиш орқали ёзма тушунтиришлар бериш, ўз тушунтиришининг моҳияти бўйича далилларни тақдим қилиш;
хизмат текшируви якуни бўйича уни ўтказиш ҳужжатлари, шунингдек хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги маълумотнома ёки хулоса билан танишишга ҳақли.
52. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат текшируви якуни бўйича адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган маълумотнома ёхуд хулоса тузилади. Ушбу маълумотнома ёки хулоса бир нусхада расмийлаштирилади.
53. Хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси нотариусга таништирилиши шарт.
Нотариус хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси билан танишишдан бош тортса, бу ҳақида далолатнома тузилади.
54. Хизмат текшируви натижасида ножўя хатти-ҳаракат факти аниқланган тақдирда, адлия органи томонидан хизмат текшируви маълумотномаси ёки хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар тегишлилигига кўра малака комиссиясига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
3-§. Камерал текшириш ўтказиш тартиби
55. Камерал текшириш адлия органи томонидан ўзи жойлашган манзил бўйича нотариуснинг нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилишини Тизимдаги маълумотлар, нотариус томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ҳамда адлия органида мавжуд бўлган нотариус фаолиятига оид бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга оширилади.
56. Камерал текшириш адлия органи раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
57. Камерал текшириш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
58. Камерал текшириш мунтазам равишда ўтказилади.
59. Камерал текшириш адлия органининг масъул таркибий бўлинмаси томонидан нотариуснинг ҳузурига бормасдан адлия органи жойлашган ерда амалга оширилади.
Камерал текшириш жараёнида адлия органи томонидан ўрганиш, таҳлил қилиш ёки умумлаштириш мақсадида нотариус томонидан расмийлаштирилган бир ёки бир нечта нотариал ҳаракатлар ёхуд маълум бир турдаги нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳужжатларни идорага чақириб олишга йўл қўйилмайди.
60. Агар адлия органи томонидан камерал текшириш жараёнида нотариуснинг Тизимга киритилган маълумотлари ҳамда тегишли ҳисоботларини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган ҳисоботларида кўрсатилган ва адлия органидаги мавжуд маълумотлар ўртасида тафовут мавжудлиги аниқланса, бу ҳақида нотариусга тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда талабнома юборилади.
Тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан ёки электрон почта орқали юборилади.
Талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда нотариус талабномада кўрсатилган хато ва камчиликларни, шунингдек қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриб, бу ҳақида талабнома киритган адлия органига тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда жавоб хати тақдим этиши шарт.
Нотариус томонидан талабномада кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлигини асословчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, адлия органи талабномада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш мақсадида қисқа муддатли текшириш тайинлайди.
Камерал текшириш жараёнида нотариус фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда адлия органи қисқа муддатли текшириш тайинлаши мумкин.
61. Камерал текшириш натижаси бўйича адлия органи томонидан умумлаштирилган маълумотнома тузилади.
62. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш адлия органи томонидан Тизимдаги маълумотларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш орқали амалга оширилади.
63. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган намунавий шаклдаги саволнома асосида ўтказилади.
64. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш учун адлия органи раҳбарининг буйруғи талаб этилмайди. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш мунтазам равишда амалга ошириб борилади.
Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома тузилади.
65. Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар бўйича уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик мақсадида адлия органи томонидан нотариусларга кўрсатмалар, огоҳномалар ёки тақдимномалар юборилади.
Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида нотариус фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда адлия органи қисқа муддатли текшириш ёки камерал текшириш тайинлаши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
66. Текшириш натижасидан норози бўлган нотариус адлия органининг юқори турувчи ташкилотига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
67. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Нотариус иш фаолиятида режали текшириш ўтказишда ўрганиладиган масалалар юзасидан
Т/р Ўрганиладиган масала 1. Лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши (хусусий нотариуслар учун) 2. Бинонинг нотариус фаолиятини ташкил этишга оид минимал талабларга мувофиқлиги 3. Меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши, нотариал идорада пешлавҳаларнинг мавжудлиги 4. Номенклатураларнинг юритилганлиги 5. Йиғмажилдларнинг тикилиши ҳолати 6. Нотариал идорага келиб тушган топшириқлар ижроси ҳолати 7. Архив ҳужжатларининг сақланиши 8. «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими юритиш 9. Кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ шартномаларнинг расмийлаштирилиши 10. Уй-жой ижара шартномаларининг расмийлаштирилиши 11. Кўчмас мулклар бўйича ишончномаларнинг расмийлаштирилиши 12. Транспорт воситасини тасарруф этиш ҳақидаги шартномаларнинг расмийлаштирилиши 13. Транспорт воситаси ижара шартномаларининг расмийлаштирилиши 14. Транспорт воситаси бўйича ишончномаларнинг расмийлаштирилиши 15. Бошқа шартномаларнинг (кафиллик, қарз ва б.) расмийлаштирилиши 16. Гаров ва ипотека шартномаларининг расмийлаштирилиши 17. Мерос ишларининг расмийлаштирилиши 18. Васиятномаларнинг расмийлаштирилиши 19. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари талабларига тўлиқ риоя қилиниши ҳолати 20. Гербли (махсус) бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва сарфлаш ҳолати
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Нотариус фаолиятини қисқа муддатли текшириш юзасидан
Т/р Ўрганиладиган масала 1. Қонун ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг соҳага оид ҳужжатлари ва топшириқ хатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда таъминланиши 2. Ишга узрли сабабларсиз келмаслик ёки кечикиб келиш 3. Ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки токсик моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида келиш 4. Нотариус томонидан мансаб (хизмат) вазифасини (ваколатини) суиистеъмол қилиниши (лавозими бўйича берилган ваколатлардан хизмат манфаатларига зид равишда фойдаланиш) ва ғайриахлоқий кўринишдаги, номуносиб бўлган маънавий хатти-ҳаракатларни содир этилиши 5. Хизмат сирлари бўлган маълумотларни ошкор қилиш 6. Ходимлар ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда техника хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини қўпол равишда бузиши 7. Идорада иш юритишни ташкил қилиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, вазирлик кўрсатмаларининг мавжудлигини ва уларга риоя этилиш аҳволини ўрганиш 8. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда уларга риоя этилиши 9. Нотариус фаолиятини ташкил этиш учун минимал талабларнинг мавжудлиги 10. Нотариусларнинг касб этика қоидаларига риоя этилиши 11. Хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида у ёки бу ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги учун пул, моддий қимматликлар, қимматбаҳо буюмлар ва хизматлар кўринишида ҳақ олмаслик 12. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг қонунийлиги 13. Гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлашнинг кунлик ижроси 14. Нотариус томонидан нотариал ҳаракатларнинг «Нотариат тўғрисида»ги Қонун , Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва улар бўйича давлат божини ундиришнинг кунлик амалиёти, жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилинадиган ҳужжатларнинг асослилиги
Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Нотариус фаолиятида камерал текшириш ва Тизимдаги маълумотларни таҳлил қилиш юзасидан
Т/р Ўрганиладиган масала Муддат 1. Битимларни тасдиқлашда тарафларининг бармоқ излари сканер қилинган вақт тафовути (10 минутдан ортиқ бўлган ҳолатлар) ҳар ойда 2. Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш якунлангандан кейин бармоқ излари сканер қилинган ёки бармоқ изи ўзгартирилган ҳолатлар ҳар ойда 3. Нотариал ҳаракатларга оид маълумотлар Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилмаган ҳолатлар ҳар ойда 4. Нотариал ҳаракатлар тасдиқлангандан кейин Тизимдаги маълумотларга ўзбошимча ўзгартириш (тузатиш) киритилган ҳолатлар ҳар ойда 5. Тўловлар бўйича инвойс шакллантирилганда SMS хабар юборилган телефон рақами ўзгартирилган ҳолатлар ҳар ойда 6. Тўловлар тўғрисида SMS хабар такрорланувчи телефон рақамларга юборилган ҳолатлар ҳар ойда 7. Битимни расмийлаштиришда нотариал тасдиқланган ишончномага асосан вакил иштирок қилган ҳолларда ишончнома бекор бўлганлиги ёки бўлмаганлиги Тизим орқали текширилмаган ёки нотўғри текширилган ҳолатлар ҳар ойда 8. Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда нотариал ҳаракатда иштирок этиш уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги Тизим орқали текширилмаган ёхуд нотўғри текширилган ҳолатлар ҳар ойда 9. Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришни рад этиш ҳақидаги маълумот Тизимга киритилмаган ёки нотўғри киритилган ҳолатлар ҳар ойда 10. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилмаган ёки нотўғри текширилган ҳолатлар ҳар ойда 11. Битим бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритилмаган ҳолатлар ҳар ойда 12. Васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритилмаган ҳолатлар ҳар ойда 13. Тизим орқали мерос қолдирувчининг мол-мулкига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлиги текширилганлик ҳолатлари ҳар ойда 14. Гаров ёки ипотека шартномалари бўйича мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилмаган ҳолатлар ҳар ойда 15. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси мавжуд бўлмаган Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни олиш битимларини тасдиқлаганлик ҳолатлари ҳар ойда 16. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга Тизим орқали битим нусхасини бир кун муддатда тақдим этилмаган ҳолатлар ҳар ойда 17. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақида тасдиқланган шартномалар ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилмаган ҳолатлар ҳар ойда 18. Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш учун вақт сарфи ҳақидаги таҳлилий маълумот ҳар ойда 19. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказилаётганда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилмаганлик ҳолатлари ҳар ойда 20. Солиқ тўлови ва коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг Тизим орқали олинмаган ҳолатлар ҳар ойда 21. Нотариал ҳаракатлар учун белгиланган суммадан ортиқча миқдорда тўлов ундирилган ҳолатлар ҳар ойда 22. Нотариусларнинг нотариал ҳаракат турлари бўйича расмийлаштирган ҳаракат сони таҳлили ҳар ойда 23. Нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун мурожаат этувчиларнинг электрон навбатига риоя этилмаганлик ҳолатлари ҳар ойда 24. Кўчмас мулк ва мерос ишлари бўйича нотариал ҳаракатнинг сканер нусхаси Тизимга бириктирилмаган ҳолатлар ҳар ойда 25. Кўчмас мулк ҳуқуқини вужудга келишини назарда тутувчи битимларни рақамли кўринишда ягона электрон нотариал архив фондига бириктирилмаган ҳолатлар ҳар ойда
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотлари йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шартномалар тузиш ҳолларига»;
б) 5-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги» сўзлари «экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 28 декабрдаги 318-сон қарорида :
а) қарор номидаги ва 1-банддаги «Нотариус» сўзи «Давлат нотариуси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илова (Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом)да:
номидаги «Нотариус» сўзи «Давлат нотариуси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «нотариус» сўзи «давлат нотариуси (кейинги ўринларда нотариус деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автотранспорт воситасини 18 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига, мототранспорт воситасини эса 16 ёшга тўлмаган жисмоний шахс номига давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг номидан қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувчилари, васий ёки ҳомийлари) иштирок этади»;
б) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўгай ота-она» сўзлари «фарзандликка олувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомототранспорт воситаларини бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битишувларни ҳисобга олиш юридик шахслар томонидан ўз ходимларига берилган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномаларга ҳамда енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида енгил автомобилларни ва мототранспорт воситаларини, шунингдек каршеринг ташкилотларининг йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ва юридик шахсларга ўттиз кунгача муддатга қисқа муддатли ижарага бериш юзасидан оддий ёзма шаклда тузиладиган ижара шартномаларига нисбатан қўлланилмайди».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида сайловолди ташвиқотини олиб борувчи субъект томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказилади. Бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорида :
а) 1-иловада :
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёрдамчисини» сўзи «стажёрини» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банднинг учинчи хатбошиси «мажбурий» сўзидан кейин «тўлиқ» сўзи билан тўлдирилсин;
20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинган давлат божининг нотариусларга йўналтириладиган қисми Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли электрон тақсимлаш тўлов тизими орқали тақсимланади»;
28-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳамда» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
31-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги «ва» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «комплекс, мақсадли ёки назорат текширувлари» сўзлари «текширишлар» сўзи билан алмаштирилсин;
37-банддаги «одоб-ахлоқ» сўзлари «касб этикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Нотариуснинг фаолиятини текширишга Нотариал палата ходими ёки унинг бошқарув аъзоларидан бири ёхуд нотариуслар жалб қилиниши мумкин»;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда ёхуд бошқа узрли сабабларга (нотариус меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва (ёки) бола парваришлаш таътилларига чиққанда, ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда) кўра адлия бошқармалари Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ушбу нотариуснинг тугалланмаган нотариал ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш учун бошқа нотариусга ваколат беради ва бу ҳақда тегишли буйруқ расмийлаштирилади»;
б) 2-илованинг 19-бандида :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«талабгорда Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда»;
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
в) 4-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорида :
а) 1-иловада :
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда, ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади».
21-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёхуд унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларга нотариус бошқа шахсга ўтказилган қисми ҳақида белги қўяди, шунингдек ўз имзоси ва муҳрини қўйиб, нусхасини олиб қолади»;
22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёхуд унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини ва (ёки) туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тақдим этишни талаб қилади»;
36-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
б) 2-иловада :
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
16-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Нотариус томонидан битим тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари экстерриториаллик тамойили асосида исталган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги уни кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.
Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
24-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Битим тарафларининг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги, эри ёки хотини йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади.
Агар мурожаат қилувчи томонидан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тақдим этилса, ушбу ҳужжатлар ҳам мурожаат қилувчининг фуқаролик ҳолатларини тасдиқлаш учун қабул қилинади»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Битимни расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
в) 3-иловада :
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Нотариус шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Шартномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нотариус томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Шартномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий пропискасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
г) 4-иловада :
10-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тасарруф этиш (олди-сотди, ҳадя қилиш, айрибошлаш, лизинг, ижара, текин фойдаланишга бериш, гаров (ипотека)га қўйиш, мол-мулкни бошқа шаклда ўзгага ўтказиш (тасарруф этиш) ҳақида битимларни тузиш) ҳуқуқи билан бериладиган ишончномани тасдиқлашда кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан тақиқ (хатлов) мавжуд бўлса, бундан тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномаларни тасдиқлаш мустасно»;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Нотариус мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нотариус томонидан тегишли маълумотларга аниқлик киритилгандан сўнг, идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан автоматик тарзда МИБ маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар олинади. Бунда, текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади»;
27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бошқа шахсга ўтказиш йўли билан берилган ишончноманинг амал қилиш муддати асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ишончномани расмийлаштиришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Юридик шахснинг СТИРи Тизимга киритилиши шарт»;
46-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нотариус ишончномани тасдиқлашни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади»;
д) 5-иловада :
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
Мурожаат қилувчи фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади»;
17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома билан тасдиқланади. Бунда ваколат берувчи жисмоний шахсларнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали текширилиб, Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади»;
23-банднинг олтинчи хатбошиси иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Меросдан воз кечиш ҳақидаги аризалар нотариал тасдиқланиши лозим»;
29-бандда :
қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олиниши мумкин.
Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали амалга оширилади»;
саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Гувоҳнома беришда Тизимга қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — ЖШ ШИР) киритилиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортга ёки ID-картага эга бўлган фуқаролари;
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча (доимий) яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ЖШ ШИР мавжуд бўлган 16 ёшга тўлмаган фуқаролар.
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШ ШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий рўйхатга олинмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
48-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Нотариус гувоҳнома беришни рад этганда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундирилган тўловлар қайтариб берилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 июль,
464-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY SAVOLNOMA
NAMUNAVIY SAVOLNOMA
NAMUNAVIY SAVOLNOMA
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
“Notariat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq, shuningdek, notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya qilinishi ustidan nazorat faoliyatini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Notariat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 22 8 -moddasiga muvofiq notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazoratni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, adliya boshqarmalari amalga oshirishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — adliya organlari) tomonidan davlat notarial idoralar notariuslari va xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslarning notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazorat faoliyatini tashkil etish va oʻtkazish tartibi;
adliya organlari tomonidan tasdiqlangan yillik (choraklik) ish rejasiga muvofiq notariuslar faoliyatini har uch yilda bir marta rejali tekshirish tartibi;
adliya organlari tomonidan notariuslar faoliyatini reyd (har yili kamida bir marta), “sirli mijoz” va xizmat tekshiruvi (zaruratga qarab) koʻrinishidagi qisqa muddatli tekshirish tartibi;
adliya organlari tomonidan notariuslar faoliyatini “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi va adliya organida mavjud boʻlgan boshqa hujjatlarni muntazam oʻrganish, tahlil qilish va umumlashtirish orqali amalga oshiriladigan kameral tekshirish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-iyuldagi 464-son qaroriga 1-ILOVA
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — adliya organi) tomonidan davlat notarial idoralari notariuslari va xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar (keyingi oʻrinlarda — notariuslar) tomonidan notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibini belgilaydi.
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazorat qilish notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, notariuslar tomonidan litsenziya talablari va shartlariga, notarial harakatlar maxfiyligiga va notarius qasamyodiga rioya qilinishi yuzasidan tekshirishlar oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.
Ushbu Nizom notarius faoliyatini boshqa huquqni muhofaza qiluvchi va nazorat qiluvchi organlar tomonidan qonunda belgilangan tartibda oʻtkaziladigan nazorat hamda tekshirish tadbirlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Notariuslarning notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etishi ustidan nazorat qilish notariuslarni rejali tekshirish, qisqa muddatli tekshirish va kameral tekshirish orqali amalga oshiriladi.
3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
rejali tekshirish — adliya organi tomonidan tasdiqlangan yillik (choraklik) ish rejasiga kiritilgan va har uch yilda bir marta oʻtkaziladigan nazorat shakli;
qisqa muddatli tekshirish — notariuslar faoliyati adliya organi tomonidan reyd, “sirli mijoz” hamda xizmat tekshiruvi tarzida amalga oshiriladigan nazorat shakli;
kameral tekshirish — adliya organi tomonidan oʻzi joylashgan manzil boʻyicha notariuslarning notarial harakatlarni rasmiylashtirishda qonunchilikka rioya etilishini “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — Tizim) maʼlumotlar hamda adliya organida mavjud boʻlgan notarius faoliyatiga oid boshqa hujjatlarni oʻrganish, tahlil qilish va umumlashtirish orqali amalga oshiriladigan nazorat shakli.
2-bob. Nazorat tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
4. Nazorat tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish uchun quyidagilar asos boʻladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari hamda topshiriqlari;
adliya organlari yillik (choraklik) ish rejalari;
notariusdan olingan maʼlumotlar tahlili;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;
Tizimdagi maʼlumotlar tahlili;
ommaviy axborot vositalarida berilgan yoki Internet jahon axborot tarmogʻida, shu jumladan ijtimoiy tarmoqlarda joylashtirilgan (kelib tushgan) qonunbuzilish holatlari haqida axborot beruvchi xabarlar va maʼlumotlar;
boshqa tashkilotlardan olingan maʼlumotlar.
5. Nazorat tadbirlari adliya organi rahbarining buyrugʻi asosida amalga oshiriladi, kameral tekshirish oʻtkazish bundan mustasno.
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi nazorat tadbirini oʻtkazishni oʻzining quyi turuvchi tarkibiy boʻlinmalariga yuklashga haqli.
Nazorat tadbiri Oʻzbekiston Respublikasi Notarial palatasi bilan birgalikda oʻtkazilishi mumkin.
6. Nazorat tadbiri oʻtkazish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinganidan soʻng, navbatdagi ish kunidan kechiktirmasdan bu haqda adliya organi nazorat tadbiri oʻtkaziladigan notarius(lar)ni yozma yoki elektron ravishda xabardor qilishi lozim, bundan reyd va “sirli mijoz” koʻrinishidagi nazorat tadbirlarini oʻtkazish hollari mustasno.
Xabarnoma (xat)da nazorat tadbiri oʻtkazish uchun asos, tekshiriladigan notarius familiyasi, ismi, otasining ismi, u faoliyat yuritayotgan notarial okrug nomi, tekshirish nazarda tutilgan davr oraligʻi, yoʻnalish yoki holat va uni oʻtkazish muddati, ishchi guruh tarkibi koʻrsatilishi zarur.
Xabarnomaga namunaviy savolnoma ilova qilinadi.
7. Ishchi guruh nazorat tadbirini oʻtkazishda:
notarial idora binosiga kirish, notarial harakatlarning maxfiyligi va qonun bilan qoʻriqlanadigan maʼlumotlarni sir saqlash tartibiga rioya qilish sharti bilan nazorat tadbirini oʻtkazish uchun zarur boʻlgan hujjatlar va materiallar bilan tanishish, Tizimdan foydalanishga;
notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi yuzasidan Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilishga;
nazorat tadbiri oʻtkazish va tahlil davomida aniqlangan holatlarga aniqlik kiritish maqsadida bitim, ariza va boshqa hujjatlar ishtirokchilari bilan suhbat oʻtkazishga, qonunchilik hujjatlarining buzilishi holatlari yuzasidan ulardan ogʻzaki va yozma tushuntirishlar talab qilish va olishga haqlidir.
Ishchi guruh reyd oʻtkazilayotgan vaqtda yuqoridagilarga qoʻshimcha ravishda:
notarius faoliyati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan zarur hujjatlar va boshqa axborotlarni talab qilish, lozim boʻlganda ulardan nusxalar olish;
reyd oʻtkazilayotgan vaqtda kuzatuv (video) moslamalari va video tasvirga tushiruvchi boshqa qurilmalardan foydalanish;
notarial idora binosida oʻrnatilgan kuzatuv (video) moslamalaridagi yozuvlarning arxivini kunning maʼlum bir qismi yoki aniq bir soat boʻyicha koʻzdan kechirish va nusxa olish huquqlariga ega.
Ishchi guruh aʼzolari nazorat tadbiri oʻtkazilayotgan notariusdan barcha hujjatlarni olishga haqli.
Ishchi guruh qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
8. Ishchi guruh quyidagilarga majburdir:
nazorat tadbiri oʻtkazish huquqini beruvchi barcha zarur hujjatlar nusxalarini nazorat tadbiri oʻtkazilayotgan notariusga taqdim etish;
nazorat tadbirini savolnoma asosida olib borish;
nazorat tadbirini toʻliq, sifatli va xolisona oʻtkazish;
nazorat tadbiri oʻtkazish vaqtini tekshirish oʻtkazilayotgan notarius ish vaqti bilan muvofiqlashtirish;
nazorat tadbiri oʻtkazilayotgan notarial idora xodimlariga nisbatan muomala madaniyatini saqlash, ular bilan xolis, prinsipial va kasb etikasi talablaridan kelib chiqib muomala qilish;
nazorat tadbiri davomida oʻzlariga maʼlum boʻlgan xizmat va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga oshkor etmaslik;
nazorat tadbiri davomida notariusdan foydalanish uchun olingan hujjatlar va materiallarni but saqlanishini hamda tekshirish yakunlangandan soʻng qaytarilishini taʼminlash;
korrupsiyaga oid huquqbuzarlik, manfaatlar toʻqnashuvi, tovlamachilik va shu kabi boshqa salbiy holatlarga yoʻl qoʻymaslik.
Ishchi guruh qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻz zimmasiga boshqa majburiyatlarni ham olishi mumkin.
9. Ishchi guruh rahbari nazorat tadbiri oʻtkazish davomida quyidagi vazifalarni bajarishi shart:
ishchi guruh aʼzolarining bir-biri bilan uzviy aloqadorligi va birligini taʼminlash, ularga uslubiy rahbarlik qilish;
ishchi guruh aʼzolari tomonidan nazorat tadbiri davomida mansab suiisteʼmolligiga yoʻl qoʻyilishining oldini olish, nazorat tadbirining xolisona oʻtkazilishini taʼminlash;
nazorat tadbiri natijasini umumlashtirish, tahlil qilish hamda uning muhokamasini tashkil qilish;
ishchi guruh aʼzolarining mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya etishini nazorat qilish.
1-§. Rejali tekshirish oʻtkazish tartibi
10. Rejali tekshirish adliya organi rahbari buyrugʻi bilan tasdiqlangan yillik (choraklik) ish rejasiga muvofiq mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan namunaviy shakldagi savolnoma asosida oʻtkaziladi.
11. Rejali tekshirish jarayonida notarius tomonidan notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, litsenziya talablari va shartlariga, notarial harakatlar maxfiyligiga va notarius qasamyodiga rioya qilinishi oʻrganiladi.
12. Notariuslar ish faoliyatida rejali tekshirish uch yilda bir marta oʻtkaziladi.
Notarius ish faoliyatini dastlabki tekshirish u ish faoliyatini boshlaganidan bir yil oʻtgandan soʻng amalga oshiriladi.
13. Rejali tekshirish muddati bir notarius faoliyatini oʻrganish uchun besh ish kunidan oshmasligi shart.
Tekshirish oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh rahbarining asoslantirilgan bildirgisiga muvofiq ushbu muddat qoʻshimcha besh ish kuniga qadar adliya organi tomonidan uzaytirilishi mumkin.
14. Rejali tekshirish oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruqda bir nechta notariuslar faoliyatini tekshirish belgilangan boʻlsa, ularning barchasining faoliyati toʻliq tekshirilishi shart.
Ayrim sabablarga koʻra, buyruqda koʻrsatilgan notarius faoliyatida tekshirish oʻtkazilmaganda, bu haqda alohida dalolatnoma tuzilib, tekshirish ustidan nazorat qiluvchi rahbarga darhol xabar qilinishi lozim.
Bunda tekshirish oʻtkazilmagan notarius faoliyati tekshirish oʻtkazilishiga toʻsqinlik qiluvchi sabablar bartaraf etilganidan soʻng tekshiriladi.
15. Ishchi guruh aʼzolariga tekshirish oʻtkazish uchun tegishli hudud va binoga kirishga toʻsqinlik qilinganda yoki tegishli hujjatlar taqdim etilmaganda bu haqda ishchi guruh tomonidan tekshirish oʻtkaziladigan notarius ishtirokida dalolatnoma tuziladi va ular tomonidan imzolanadi.
Notarius dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda, bu haqda dalolatnomada qayd etiladi.
16. Ishchi guruh rahbari shu kunning oʻzida tuzilgan dalolatnomani ilova qilgan holda rejali tekshirishni tayinlagan adliya organi rahbariga bildirgi taqdim etadi. Adliya organi rahbari bildirgi asosida ikki kun muddatda tekshirish oʻtkazishga toʻsqinlik qilgan notarius litsenziyasining amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish masalasini koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalariga (keyingi oʻrinlarda — malaka komissiyasi) taqdimnoma kiritadi.
17. Tekshirish oʻtkazishga vazirliklar, idoralar va ularning hududiy boʻlinmalari, ilmiy va taʼlim muassasalari hamda boshqa tashkilotlar vakillari mutaxassis sifatida jalb qilinishi mumkin.
Mutaxassis adliya organi rasmiy xati asosida jalb qilinadi.
18. Ishchi guruh tomonidan rejali tekshirish yakuni boʻyicha maʼlumotnoma tuziladi.
19. Agarda tekshirish davomida qonunbuzilish holatlari aniqlanmasa, bu haqda maʼlumotnomada qayd etiladi.
20. Maʼlumotnoma ikki nusxada tuzilib, ularning har biri ishchi guruh rahbari va aʼzolari tomonidan imzolanadi, tekshirish oʻtkazilgan notariusga tanishtiriladi va bir nusxasi unda qoldiriladi.
Maʼlumotnomaga tahliliy maʼlumotlar va tegishli notarial harakatlar nusxalari ilova qilinishi mumkin.
Tekshirish oʻtkazilgan notarius maʼlumotnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, bu haqda ishchi guruh tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi va u maʼlumotnomaga ilova qilinadi.
Bu holatda, maʼlumotnomaning bir nusxasi tekshirish oʻtkazilgan notariusga pochta orqali buyurtma xat bilan yuboriladi.
Notarius maʼlumotnoma yuzasidan fikr va eʼtirozlarini ushbu maʼlumotnomani olgan kundan boshlab uch ish kunidan kechiktirmay nazorat tadbirini oʻtkazgan adliya organiga yozma shaklda taqdim etishi lozim.
21. Rejali tekshirish yakunlari boʻyicha kamchiliklar aniqlangan taqdirda, adliya organi notarius (lar)ga tegishli choralar koʻrish uchun oʻn kun muddatda tegishli malaka komissiyasiga taqdimnoma kiritadi.
Xizmat zarurati tufayli tekshirish hujjatlari va materiallari huquqni muhofaza qiluvchi organga yuborilganda, ularning nusxasi olib qolinishi va saqlanishi shart.
2-§. Qisqa muddatli tekshirish oʻtkazish tartibi
22. Qisqa muddatli tekshirish reyd, “sirli mijoz” va xizmat tekshiruvi koʻrinishida amalga oshiriladi.
Qisqa muddatli tekshirish yakunlari boʻyicha kamchiliklar aniqlangan taqdirda, adliya organi notarius (lar)ga tegishli choralar koʻrish uchun oʻn kun muddatda tegishli malaka komissiyasiga taqdimnoma kiritadi.
23. Reyd oʻtkazish orqali tekshirishda adliya organi buyrugʻi bilan tuzilgan ishchi guruh tomonidan notariuslarning oʻz faoliyati davomida qonunchilik hujjatlariga, mehnat va ijro intizomiga, Notariuslarning kasb etikasi qoidalariga rioya etilishi toʻsatdan joyiga chiqqan holda oʻrganiladi.
24. Reyd tadbiri adliya organi rahbarining buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.
Reyd tadbirini oʻtkazish muddati bir ish kuni etib belgilanadi.
25. Har bir notariusning faoliyati hisobot yili davomida kamida bir marotaba reyd oʻtkazish orqali tekshiriladi.
Reyd tadbiri davomida notariuslarning uch kunlik amalga oshirgan ishlari tanlov asosida oʻrganilishi mumkin.
26. Notariuslar faoliyatida oʻtkaziladigan reyd tadbirlariga lozim boʻlgan taqdirda, reyd tadbirini oʻtkazayotgan adliya organi rahbarining ruxsati bilan tegishli mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
27. Reyd tadbiri mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan namunaviy shakldagi savolnoma asosida oʻtkaziladi. Savolnomada koʻrsatib oʻtilgan har bir masala yuzasidan aniqlangan holatlar reyd natijasi boʻyicha tuzilgan dalolatnomada aks ettirilishi lozim.
28. Notarius faoliyatida reyd tadbirlari ish vaqti davomida oʻtkaziladi. Bunda notarius tomonidan fuqarolarga huquqiy xizmat koʻrsatish toʻxtatib qoʻyilmasligi lozim.
29. Notarius tegishli hujjatlarni ishchi guruhga soʻralgan vaqtda taqdim etilishini taʼminlashi lozim.
30. Faoliyatida reyd oʻtkazilayotgan notarius quyidagi huquqlarga ega:
reyd oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq bilan tanishish;
reyd natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan dalolatnomaga nisbatan oʻzining eʼtirozlarini yozma tarzda bildirish.
Notarius qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
31. Faoliyatida reyd oʻtkazilayotgan notarius quyidagilarga majbur:
ishchi guruhga tekshirish oʻtkazish uchun barcha zarur shart-sharoitlarni yaratish;
reyd oʻtkazish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan zarur hujjatlarni, koʻchirma nusxalarni va boshqa axborotlarni taqdim etish;
ishchi guruhning tekshirish oʻtkazishiga toʻsqinlik qilmaslik;
ishchi guruh aʼzosining xizmat vazifalarini bajarishiga nisbatan har qanday taʼsir oʻtkazmaslik;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlarni bajarish.
32. Reyd natijasi yuzasidan tekshirish oʻtkazilgan joyning oʻzida dalolatnoma rasmiylashtiriladi va reyd oʻtkazgan shaxslar tomonidan imzolanadi hamda tekshirish oʻtkazilgan notariusga tanishtiriladi.
Notarius dalolatnomani imzolashni rad etgan taqdirda, u ishchi guruhga asoslantirilgan fikr va eʼtirozlari bayon etilgan tushuntirish xatini taqdim etishi shart.
Notarius tushuntirish xati yozishdan bosh tortgan taqdirda, ishchi guruh tomonidan bu haqda dalolatnomada tegishli yozuv qayd etiladi.
33. Dalolatnoma ikki nusxada tuziladi va bir nusxasi reyd davomida aniqlangan xato va kamchiliklarni bartaraf qilish hamda ularga kelgusida yoʻl qoʻymaslik chora-tadbirlarini ishlab chiqish va amalga oshirish uchun notariusda qoldiriladi.
34. Xizmat zarurati tufayli tekshirish hujjatlari va materiallari huquqni muhofaza qiluvchi organga yuborilganda, ularning nusxasi olib qolinishi va saqlanishi shart.
35. “Sirli mijoz” tadbiri adliya organi rahbarining buyrugʻiga asosan muntazam ravishda oʻtkaziladi.
36. “Sirli mijoz” tadbiri quyidagi hollarda oʻtkaziladi:
notarial harakatlarning sifati va tezkorligi adliya organida shubha uygʻotganda, ushbu sohada huquqbuzarliklar sodir etilayotganligi haqidagi maʼlumotlarga aniqlik kiritish zarurati tugʻilganda;
jismoniy va yuridik shaxslarning huquqiy xizmat koʻrsatish jarayonidan noroziligi haqidagi murojaatlari kelib tushganda.
37. “Sirli mijoz” tadbiriga adliya organining masʼul xodimlari, shuningdek fuqarolar va yuridik shaxslarning oʻz ixtiyoriga koʻra jamoatchilik asosida ishtirok etishga rozilik bergan vakillari jalb qilinishi mumkin.
Yuridik shaxs vakilining tekshirish jarayonidagi vakolati chegarasi, tekshirish oʻtkazishning tartibi, shartlari va muddatlari adliya organi bilan tuziladigan shartnomada belgilanadi.
Shartnomaga asosan “Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazishga jalb qilingan fuqarolar va yuridik shaxs vakillari tekshirish natijasida olingan maʼlumotlarni adliya organi rahbarining ruxsatisiz oshkor qilishi taqiqlanadi.
38. “Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazish uchun bir ish kuni, davomli notarial harakatlar uchun — ushbu harakatning oxirgi kuniga qadar muddat belgilanadi.
39. “Sirli mijoz” sifatida jalb qilingan fuqaro yoki yuridik shaxs vakili huquqiy xizmat koʻrsatilishini soʻrab notariusga murojaat qiladi.
“Sirli mijoz”ning vazifasi notarial idoraga fuqaro (mijoz) sifatida borish, oʻziga maʼlum bir xizmatni koʻrsatilishini soʻrash, tegishli xizmat koʻrsatilishidan oldin imkon darajasida idora ish faoliyatini kuzatish hisoblanadi.
“Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazish davomida:
bino atrofi va xonalarning tozaligi;
xizmat koʻrsatish sifati va tezkorligi;
xizmat koʻrsatish vaqtida muomala va kiyinish madaniyatiga rioya etilishi;
Notariuslarning kasb etikasi qoidalariga amal qilinishi;
stress vaziyatlarda xodimlarning fuqarolar bilan qanday munosabatda boʻlishi;
notariusning bilim darajasi;
notariusning korrupsion holatlariga moyilligi;
notarius tomonidan xizmat koʻrsatish jarayonida qonunchilik hujjatlariga lozim darajada rioya etilmayotganligi (masalan, xizmat koʻrsatilishi uchun ortiqcha hujjatlar soʻrashi yoki aksincha zarur boʻlgan hujjatlarni talab qilmasligi) holatlari oʻrganiladi.
40. “Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazishda yashirin diktofon yoki video kuzatuv moslamalaridan foydalanilishi mumkin.
Ushbu moslamalar yordamida yozib olingan maʼlumotlar adliya organi tomonidan toʻliq qabul qilib olinadi va ulardan mazkur Nizomda koʻrsatilgan hollardan tashqari boshqa maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
41. “Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazish jarayonida notariusni huquqbuzarliklar sodir etishga ogʻdirish va undash, shu jumladan nizoli, bahsli holatlarni va kamchiliklarni sunʼiy ravishda keltirib chiqarish taqiqlanadi.
42. “Sirli mijoz” tadbiri yakunlari boʻyicha uni oʻtkazgan tegishli adliya organi tomonidan maʼlumotnoma tuziladi.
“Sirli mijoz” tadbirini oʻtkazish jarayonida notarius tomonidan ortiqcha pul mablagʻlari undirilganligi yoki korrupsiya holatlariga yoʻl qoʻyganligi holatlari aniqlangan taqdirda, holat yuzasidan xizmat tekshiruvi oʻtkaziladi va uning natijasiga koʻra hujjatlar tegishliligiga koʻra malaka komissiyasiga (taqdimnoma orqali) va (yoki) huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.
43. Xizmat tekshiruvi jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini oʻrganish, ommaviy axborot vositalarida notariusning xatti-harakatlari yuzasidan chop etilgan tanqidiy materiallarda bayon etilgan holatlarga aniqlik kiritish, Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish, reyd, “Sirli mijoz” tadbirlari va kameral tekshirishlar natijasida aniqlangan holatlarni tekshirish maqsadida oʻtkaziladi.
44. Xizmat tekshiruvi adliya organi rahbarining buyrugʻi asosida besh ish kuni davomida oʻtkaziladi. Adliya organi rahbarining buyrugʻi asosida mazkur muddat qoʻshimcha besh ish kuniga qadar uzaytirilishi mumkin.
45. Agar xizmat tekshiruvi oʻtkazish toʻgʻrisidagi buyruq bilan notarius litsenziyasining amal qilishi oʻn kundan koʻp boʻlmagan muddatga toʻxtatib turilishi nazarda tutilgan boʻlsa, notariusning Tizimdan foydalanishini darhol cheklash uchun ushbu buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va “Adliya organlari va muassasalarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi” davlat muassasasiga yuboriladi.
46. Xizmat tekshiruvi davomida notarius tomonidan sodir etilgan nojoʻya xatti-harakatning holati, sabablari va sharoitlari, nojoʻya xatti-harakat sodir etilishiga aloqador boʻlgan aniq bir xodim va shaxslarning aybdorlik darajasi aniqlanadi.
47. Oʻziga nisbatan xizmat tekshiruvi oʻtkazilayotgan notarius buyruq bilan tanishtirilishi shart.
48. Notariusga nisbatan xizmat tekshiruvi oʻtkazilayotganda, xizmat tekshiruvi oʻtkazilayotgan holat yuzasidan undan yozma tushuntirish talab qilinadi.
Notarius yozma tushuntirish berishdan bosh tortgan hollarda ishchi guruh tomonidan tegishli dalolatnoma tuziladi.
Dalolatnoma ishchi guruh aʼzolari yoki tushuntirish berishdan bosh tortganligini tasdiqlaydigan boshqa xodimlar tomonidan imzolanadi. Notariusning tushuntirish berishdan bosh tortishi xizmat tekshiruvini oʻtkazishga toʻsqinlik qilmaydi.
49. Ishchi guruh aʼzolari notarial idoraning boshqa xodimlaridan ham tushuntirishlar talab qilishga haqli.
50. Xizmat tekshiruvi oʻtkazish jarayonida ishchi guruh quyidagilarni aniqlaydi:
notarius tomonidan nojoʻya xatti-harakat sodir etilgan yoki sodir etilmaganligi faktini tasdiqlovchi holatlarni;
notarius tomonidan aynan qaysi normativ-huquqiy hujjat talablari buzilganligini.
51. Oʻziga nisbatan xizmat tekshiruvi oʻtkazilayotgan notarius:
sodir etilgan xatti-harakat yuzasidan oʻz fikrini bayon qilish orqali yozma tushuntirishlar berish, oʻz tushuntirishining mohiyati boʻyicha dalillarni taqdim qilish;
xizmat tekshiruvi yakuni boʻyicha uni oʻtkazish hujjatlari, shuningdek xizmat tekshiruvi natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma yoki xulosa bilan tanishishga haqli.
52. Ishchi guruh tomonidan xizmat tekshiruvi yakuni boʻyicha adliya organi rahbari yoki uning oʻrinbosari tomonidan tasdiqlanadigan maʼlumotnoma yoxud xulosa tuziladi. Ushbu maʼlumotnoma yoki xulosa bir nusxada rasmiylashtiriladi.
53. Xizmat tekshiruvi maʼlumotnomasi yoki xulosasi notariusga tanishtirilishi shart.
Notarius xizmat tekshiruvi maʼlumotnomasi yoki xulosasi bilan tanishishdan bosh tortsa, bu haqida dalolatnoma tuziladi.
54. Xizmat tekshiruvi natijasida nojoʻya xatti-harakat fakti aniqlangan taqdirda, adliya organi tomonidan xizmat tekshiruvi maʼlumotnomasi yoki xulosasi va toʻplangan hujjatlar tegishliligiga koʻra malaka komissiyasiga yoxud huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.
3-§. Kameral tekshirish oʻtkazish tartibi
55. Kameral tekshirish adliya organi tomonidan oʻzi joylashgan manzil boʻyicha notariusning notarial harakatlarni rasmiylashtirishda qonunchilikka rioya etilishini Tizimdagi maʼlumotlar, notarius tomonidan taqdim etilgan hisobotlar hamda adliya organida mavjud boʻlgan notarius faoliyatiga oid boshqa hujjatlarni oʻrganish, tahlil qilish va umumlashtirish orqali amalga oshiriladi.
56. Kameral tekshirish adliya organi rahbarining buyrugʻi asosida amalga oshiriladi.
57. Kameral tekshirish mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan namunaviy shakldagi savolnoma asosida oʻtkaziladi.
58. Kameral tekshirish muntazam ravishda oʻtkaziladi.
59. Kameral tekshirish adliya organining masʼul tarkibiy boʻlinmasi tomonidan notariusning huzuriga bormasdan adliya organi joylashgan yerda amalga oshiriladi.
Kameral tekshirish jarayonida adliya organi tomonidan oʻrganish, tahlil qilish yoki umumlashtirish maqsadida notarius tomonidan rasmiylashtirilgan bir yoki bir nechta notarial harakatlar yoxud maʼlum bir turdagi notarial harakatlar bilan bogʻliq hujjatlarni idoraga chaqirib olishga yoʻl qoʻyilmaydi.
60. Agar adliya organi tomonidan kameral tekshirish jarayonida notariusning Tizimga kiritilgan maʼlumotlari hamda tegishli hisobotlarini toʻldirishda xatoliklarga yoʻl qoʻyilganligi yoki taqdim etilgan hisobotlarida koʻrsatilgan va adliya organidagi mavjud maʼlumotlar oʻrtasida tafovut mavjudligi aniqlansa, bu haqida notariusga tegishli tuzatishlar kiritish talab qilingan holda yozma shaklda talabnoma yuboriladi.
Tuzatishlar kiritish haqidagi talabnoma pochta orqali buyurtma xat bilan yoki elektron pochta orqali yuboriladi.
Talabnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda notarius talabnomada koʻrsatilgan xato va kamchiliklarni, shuningdek qonunbuzilish holatlarini bartaraf etish choralarini koʻrib, bu haqida talabnoma kiritgan adliya organiga tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda javob xati taqdim etishi shart.
Notarius tomonidan talabnomada koʻrsatilgan holatlar bartaraf etilganligini asoslovchi hujjatlar belgilangan muddatda taqdim etilmagan taqdirda, adliya organi talabnomada koʻrsatilgan holatlarni oʻrganish maqsadida qisqa muddatli tekshirish tayinlaydi.
Kameral tekshirish jarayonida notarius faoliyatida qonunbuzilish holatlari aniqlangan taqdirda adliya organi qisqa muddatli tekshirish tayinlashi mumkin.
61. Kameral tekshirish natijasi boʻyicha adliya organi tomonidan umumlashtirilgan maʼlumotnoma tuziladi.
62. Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish adliya organi tomonidan Tizimdagi maʼlumotlarni oʻrganish, tahlil qilish va umumlashtirish orqali amalga oshiriladi.
63. Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish mazkur Nizomning 3-ilovasida keltirilgan namunaviy shakldagi savolnoma asosida oʻtkaziladi.
64. Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish uchun adliya organi rahbarining buyrugʻi talab etilmaydi. Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish muntazam ravishda amalga oshirib boriladi.
Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish natijasi boʻyicha tahliliy maʼlumotnoma tuziladi.
65. Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish jarayonida aniqlangan xato va kamchiliklar boʻyicha ularni bartaraf qilish hamda kelgusida yoʻl qoʻymaslik maqsadida adliya organi tomonidan notariuslarga koʻrsatmalar, ogohnomalar yoki taqdimnomalar yuboriladi.
Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish jarayonida notarius faoliyatida qonunbuzilish holatlari aniqlangan taqdirda adliya organi qisqa muddatli tekshirish yoki kameral tekshirish tayinlashi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
66. Tekshirish natijasidan norozi boʻlgan notarius adliya organining yuqori turuvchi tashkilotiga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
67. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Notarius ish faoliyatida rejali tekshirish oʻtkazishda oʻrganiladigan masalalar yuzasidan
T/r Oʻrganiladigan masala 1. Litsenziya talab va shartlariga rioya etilishi (xususiy notariuslar uchun) 2. Binoning notarius faoliyatini tashkil etishga oid minimal talablarga muvofiqligi 3. Mehnat va ijro intizomiga rioya etilishi, notarial idorada peshlavhalarning mavjudligi 4. Nomenklaturalarning yuritilganligi 5. Yigʻmajildlarning tikilishi holati 6. Notarial idoraga kelib tushgan topshiriqlar ijrosi holati 7. Arxiv hujjatlarining saqlanishi 8. “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi yuritish 9. Koʻchmas mulkni tasarruf etish bilan bogʻliq shartnomalarning rasmiylashtirilishi 10. Uy-joy ijara shartnomalarining rasmiylashtirilishi 11. Koʻchmas mulklar boʻyicha ishonchnomalarning rasmiylashtirilishi 12. Transport vositasini tasarruf etish haqidagi shartnomalarning rasmiylashtirilishi 13. Transport vositasi ijara shartnomalarining rasmiylashtirilishi 14. Transport vositasi boʻyicha ishonchnomalarning rasmiylashtirilishi 15. Boshqa shartnomalarning (kafillik, qarz va b.) rasmiylashtirilishi 16. Garov va ipoteka shartnomalarining rasmiylashtirilishi 17. Meros ishlarining rasmiylashtirilishi 18. Vasiyatnomalarning rasmiylashtirilishi 19. “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni bilan tasdiqlangan Davlat boji stavkalarining miqdorlari talablariga toʻliq rioya qilinishi holati 20. Gerbli (maxsus) blankalarni hisobga olish, saqlash va sarflash holati
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Notarius faoliyatini qisqa muddatli tekshirish yuzasidan
T/r Oʻrganiladigan masala 1. Qonun hujjatlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining sohaga oid hujjatlari va topshiriq xatlarida belgilangan vazifalarni amalga oshirishni oʻz vaqtida va toʻliq hajmda taʼminlanishi 2. Ishga uzrli sabablarsiz kelmaslik yoki kechikib kelish 3. Ishga alkogolli ichimliklar, giyohvandlik yoki toksik moddalar taʼsiridan mastlik holatida kelish 4. Notarius tomonidan mansab (xizmat) vazifasini (vakolatini) suiisteʼmol qilinishi (lavozimi boʻyicha berilgan vakolatlardan xizmat manfaatlariga zid ravishda foydalanish) va gʻayriaxloqiy koʻrinishdagi, nomunosib boʻlgan maʼnaviy xatti-harakatlarni sodir etilishi 5. Xizmat sirlari boʻlgan maʼlumotlarni oshkor qilish 6. Xodimlar oʻzining hayoti yoki sogʻligʻiga xavf tugʻdiradigan tarzda texnika xavfsizligi, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini qoʻpol ravishda buzishi 7. Idorada ish yuritishni tashkil qilish va ijro intizomini nazorat qilish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar, vazirlik koʻrsatmalarining mavjudligini va ularga rioya etilish ahvolini oʻrganish 8. Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha qonun hujjatlari va ichki hujjatlarning mavjudligi hamda ularga rioya etilishi 9. Notarius faoliyatini tashkil etish uchun minimal talablarning mavjudligi 10. Notariuslarning kasb etika qoidalariga rioya etilishi 11. Xizmat vazifalarini amalga oshirish jarayonida u yoki bu harakati yoxud harakatsizligi uchun pul, moddiy qimmatliklar, qimmatbaho buyumlar va xizmatlar koʻrinishida haq olmaslik 12. Notarial harakatlarni amalga oshirishning qonuniyligi 13. Gerbli blankalarni hisobga olish, saqlash, sarflashning kunlik ijrosi 14. Notarius tomonidan notarial harakatlarning “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonun , Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida”gi qarori hamda Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma (roʻyxat raqami 3113, 2019-yil 4-yanvar) talablari asosida rasmiylashtirilganligi va ular boʻyicha davlat bojini undirishning kunlik amaliyoti, jismoniy va yuridik shaxslardan talab qilinadigan hujjatlarning asosliligi
Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Notarius faoliyatida kameral tekshirish va Tizimdagi maʼlumotlarni tahlil qilish yuzasidan
T/r Oʻrganiladigan masala Muddat 1. Bitimlarni tasdiqlashda taraflarining barmoq izlari skaner qilingan vaqt tafovuti (10 minutdan ortiq boʻlgan holatlar) har oyda 2. Notarial harakatni rasmiylashtirish yakunlangandan keyin barmoq izlari skaner qilingan yoki barmoq izi oʻzgartirilgan holatlar har oyda 3. Notarial harakatlarga oid maʼlumotlar Tizimga aniq va toʻliq kiritilmagan holatlar har oyda 4. Notarial harakatlar tasdiqlangandan keyin Tizimdagi maʼlumotlarga oʻzboshimcha oʻzgartirish (tuzatish) kiritilgan holatlar har oyda 5. Toʻlovlar boʻyicha invoys shakllantirilganda SMS xabar yuborilgan telefon raqami oʻzgartirilgan holatlar har oyda 6. Toʻlovlar toʻgʻrisida SMS xabar takrorlanuvchi telefon raqamlarga yuborilgan holatlar har oyda 7. Bitimni rasmiylashtirishda notarial tasdiqlangan ishonchnomaga asosan vakil ishtirok qilgan hollarda ishonchnoma bekor boʻlganligi yoki boʻlmaganligi Tizim orqali tekshirilmagan yoki notoʻgʻri tekshirilgan holatlar har oyda 8. Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni rasmiylashtirishda notarial harakatda ishtirok etish ularning taʼsis hujjatlariga muvofiq yoki muvofiq emasligi Tizim orqali tekshirilmagan yoxud notoʻgʻri tekshirilgan holatlar har oyda 9. Notarial harakatni rasmiylashtirishni rad etish haqidagi maʼlumot Tizimga kiritilmagan yoki notoʻgʻri kiritilgan holatlar har oyda 10. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan mol-mulk bilan bogʻliq bitimlarni tasdiqlashda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish taqiqlanmaganligi va (yoki) xatlanmaganligi Tizim orqali tekshirilmagan yoki notoʻgʻri tekshirilgan holatlar har oyda 11. Bitim bekor qilinganligi toʻgʻrisida Tizimga maʼlumot kiritilmagan holatlar har oyda 12. Vasiyatnomaning oʻzgartirilganligi yoki bekor qilinganligi toʻgʻrisida Tizimga maʼlumot kiritilmagan holatlar har oyda 13. Tizim orqali meros qoldiruvchining mol-mulkiga nisbatan meros ishi ochilgan yoki ochilmaganligi tekshirilganlik holatlari har oyda 14. Garov yoki ipoteka shartnomalari boʻyicha mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishni taqiqlash haqidagi maʼlumotlar Tizimga kiritilmagan holatlar har oyda 15. Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiskasi mavjud boʻlmagan Oʻzbekistonda doimiy yashovchi chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Toshkent shahri va Toshkent viloyatida joylashgan koʻchmas mulkni olish bitimlarini tasdiqlaganlik holatlari har oyda 16. Koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun vakolatli organga Tizim orqali bitim nusxasini bir kun muddatda taqdim etilmagan holatlar har oyda 17. Avtomototransport vositalarini boshqa shaxsga oʻtkazish haqida tasdiqlangan shartnomalar haqidagi maʼlumotlar DYHXX organlarida hisobga qoʻyish uchun Tizim orqali yuborilmagan holatlar har oyda 18. Notarial harakatni rasmiylashtirish uchun vaqt sarfi haqidagi tahliliy maʼlumot har oyda 19. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazilayotganda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining vakolatlariga kiradigan kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorliklar haqida maʼlumotlar Majburiy ijro byurosi axborot tizimi orqali onlayn rejimda tekshirilmaganlik holatlari har oyda 20. Soliq toʻlovi va kommunal xizmatlar (gaz taʼminoti, sovuq suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarish, issiqlik taʼminoti (markaziy isitish va issiq suv taʼminoti) boʻyicha xizmatlar) va elektr energiyasi uchun toʻlanadigan majburiy toʻlovlar boʻyicha qarzi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalarning Tizim orqali olinmagan holatlar har oyda 21. Notarial harakatlar uchun belgilangan summadan ortiqcha miqdorda toʻlov undirilgan holatlar har oyda 22. Notariuslarning notarial harakat turlari boʻyicha rasmiylashtirgan harakat soni tahlili har oyda 23. Notarial harakatlarni rasmiylashtirish uchun murojaat etuvchilarning elektron navbatiga rioya etilmaganlik holatlari har oyda 24. Koʻchmas mulk va meros ishlari boʻyicha notarial harakatning skaner nusxasi Tizimga biriktirilmagan holatlar har oyda 25. Koʻchmas mulk huquqini vujudga kelishini nazarda tutuvchi bitimlarni raqamli koʻrinishda yagona elektron notarial arxiv fondiga biriktirilmagan holatlar har oyda
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-iyuldagi 464-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 7-martdagi 38-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yengil avtomobillarni, mototransport vositalarini ijaraga berish xizmatlari koʻrsatuvchi yuridik shaxslar hamda jismoniy shaxslar oʻrtasida yengil avtomobillarni va mototransport vositalarini, shuningdek karshering tashkilotlari yoʻlovchilar avtotransporti va mototransport vositalarini jismoniy va yuridik shaxslarga oʻttiz kungacha muddatga qisqa muddatli ijaraga berish yuzasidan oddiy yozma shartnomalar tuzish hollariga”;
b) 5-banddan ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
v) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “avtomototransport vositasi roʻyxatga olingan joydagi yoki bitim sodir etilgan (sotib oluvchining tanloviga koʻra) joydagi” soʻzlari “eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan joydagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Notarius tomonidan oʻz kasb majburiyatlari buzilishi oqibatida yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2010-yil 28-dekabrdagi 318-son qarorida :
a) qaror nomidagi va 1-banddagi “Notarius” soʻzi “Davlat notariusi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilova (Notarius tomonidan oʻz kasb majburiyatlari buzilishi oqibatida yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom)da:
nomidagi “Notarius” soʻzi “Davlat notariusi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “notarius” soʻzi “davlat notariusi (keyingi oʻrinlarda notarius deb ataladi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 27-fevraldagi 106-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulkning oldi-sotdi, ayirboshlash va hadya qilish bitimlarini idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda notarial tasdiqlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorliklar haqidagi maʼlumotlar kommunal tashkilotlar axborot tizimlari orqali va ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorlik mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar Majburiy ijro byurosi axborot tizimi orqali onlayn rejimda tekshiriladi. Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 14-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtotransport vositasini 18 yoshga toʻlmagan jismoniy shaxs nomiga, mototransport vositasini esa 16 yoshga toʻlmagan jismoniy shaxs nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazishda, ularning nomidan qonuniy vakillari (ota-onalari, farzandlikka oluvchilari, vasiy yoki homiylari) ishtirok etadi”;
b) 24-bandning uchinchi xatboshisidagi “oʻgay ota-ona” soʻzlari “farzandlikka oluvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 45-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomototransport vositalarini begonalashtirish bilan bogʻliq boʻlmagan bitishuvlarni hisobga olish yuridik shaxslar tomonidan oʻz xodimlariga berilgan avtomototransport vositalaridan foydalanish va (yoki) ularni tasarruf etish huquqiga ishonchnomalarga hamda yengil avtomobillarni va mototransport vositalarini ijaraga berish boʻyicha xizmatlar koʻrsatuvchi yuridik shaxslar hamda jismoniy shaxslar oʻrtasida yengil avtomobillarni va mototransport vositalarini, shuningdek karshering tashkilotlarining yoʻlovchilar avtotransporti va mototransport vositalarini jismoniy va yuridik shaxslarga oʻttiz kungacha muddatga qisqa muddatli ijaraga berish yuzasidan oddiy yozma shaklda tuziladigan ijara shartnomalariga nisbatan qoʻllanilmaydi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2014-y., 7-son, 76-modda) Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalari quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Saylovchilar bilan uchrashuvlar kabi ommaviy tadbirlar ularning oʻtkazilish joyi va vaqti haqida saylovoldi tashviqotini olib boruvchi subyekt tomonidan tegishli tuman (shahar) hokimliklarini kamida uch kun oldin yozma ravishda xabardor qilgan holda oʻtkaziladi. Bunda, ushbu ommaviy tadbirlarni oʻtkazish uchun ruxsatnoma talab qilinmaydi”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat notarial faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-martdagi 156-son qarorida :
a) 1-ilovada :
12-bandning ikkinchi xatboshisidagi “yordamchisini” soʻzi “stajyorini” soʻzi bilan almashtirilsin;
17-bandning uchinchi xatboshisi “majburiy” soʻzidan keyin “toʻliq” soʻzi bilan toʻldirilsin;
20-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga kirim qilingan davlat bojining notariuslarga yoʻnaltiriladigan qismi Moliya vazirligi Gʻaznachiligining tegishli elektron taqsimlash toʻlov tizimi orqali taqsimlanadi”;
28-bandning birinchi xatboshisidagi “hamda” soʻzi “va (yoki)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31-bandning oʻn birinchi xatboshisidagi “va” soʻzi “va (yoki)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
33-banddagi “kompleks, maqsadli yoki nazorat tekshiruvlari” soʻzlari “tekshirishlar” soʻzi bilan almashtirilsin;
37-banddagi “odob-axloq” soʻzlari “kasb etikasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Notariusning faoliyatini tekshirishga Notarial palata xodimi yoki uning boshqaruv aʼzolaridan biri yoxud notariuslar jalb qilinishi mumkin”;
45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Notarius litsenziyasining amal qilishi toʻxtatib turilganda yoki tugatilganda yoxud boshqa uzrli sabablarga (notarius mehnatga layoqatsizlik, homiladorlik, tugʻish va (yoki) bola parvarishlash taʼtillariga chiqqanda, ishdan ajralgan holda malaka oshirishga yuborilganda va boshqa hollarda) koʻra adliya boshqarmalari Notarial palataning hududiy boshqarmalari bilan kelishgan holda ushbu notariusning tugallanmagan notarial harakatlarini amalga oshirish hamda aholiga notarial xizmatlar koʻrsatish uchun boshqa notariusga vakolat beradi va bu haqda tegishli buyruq rasmiylashtiriladi”;
b) 2-ilovaning 19-bandida :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“talabgorda Oʻzbekiston Respublikasi “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunining 2-moddasi ikkinchi qismida koʻrsatilgan holatlar mavjud boʻlganda”;
beshinchi-oltinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi-yettinchi xatboshilar deb hisoblansin.
v) 4-ilovaning 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Har bir okrugdagi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notariuslar soni ushbu notarial okrugdagi notariuslar lavozimlari eng kam sonining uch baravaridan oshmasligi lozim”.
8. Vazirlar Mahkamasining “Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarorida :
a) 1-ilovada :
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Notarius bitimni rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning (ularning qonuniy vakillarining, shuningdek vasiy va homiylarining) va yuridik shaxs vakillarining shaxsini aniqlaydi.
Bitimni amalga oshirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning shaxsi quyidagi hujjatlarga asosan aniqlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti, haydovchilik guvohnomasi, ID-kartasi;
16 yoshga toʻlmagan fuqarolar — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
harbiy xizmatchilar — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar yoxud ID-kartalar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari — ularning milliy pasporti (qonun hujjatlariga muvofiq chet el fuqarolari tegishli ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatga olinishi lozim) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi, ID-kartasi yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilinganligini tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
xorijda doimiy yashayotgan va konsullik roʻyxatida turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-karta.
Bitimni rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qilgan fuqaroning shaxsini hamda yuridik shaxsning huquq layoqatini aniqlashda notarius tegishli axborot resurslaridan foydalanadi”;
16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va h.k.) bilan tasdiqlanadi. Bunda, vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirilib, Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi”.
21-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida keltirilgan hujjatlardagi maʼlumotlar bilan yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri sohasidagi vakolatli organning yer uchastkasining maydoni yoki koʻchmas mulk yoxud uning bir qismi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlari oʻrtasida farq mavjud boʻlsa, koʻchmas mulk yoki uning bir qismiga huquq belgilovchi hujjatlarga notarius boshqa shaxsga oʻtkazilgan qismi haqida belgi qoʻyadi, shuningdek oʻz imzosi va muhrini qoʻyib, nusxasini olib qoladi”;
22-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“MIB maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar. Bunda tekshirish oʻtkazilgan sana va vaqti koʻrsatilgan hamda maxsus QR-kodga ega boʻlgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi”;
23-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kadastr maʼlumotnomasida koʻrsatilgan yer uchastkasining yoki koʻchmas mulkning yoxud uning bir qismining haqiqiy maydoni mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatda koʻrsatilganidan koʻp boʻlsa, shuningdek koʻchmas mulkning yoki uning bir qismining mulkdori ustki qavat qurgan, qoʻshimcha imorat qurgan yoki yashash xonasi boʻlmagan qismini qayta taʼmirlab, yashash xonasiga oʻzgartirgan boʻlsa yoki boshqacha tarzda oʻzgartirgan boʻlsa, notarius tuman (shahar) hokimining bu oʻzgarishlar toʻgʻrisida qarori va uy, kvartira, uyning yoki kvartiraning bir qismini foydalanishga qabul qilish toʻgʻrisidagi komissiya dalolatnomasini tasdiqlash haqidagi qarorini va (yoki) tuman (shahar) qurilish boʻlimining qurilishi (rekonstruksiyasi) tugallangan binolar va inshootlarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasini taqdim etishni talab qiladi”;
36-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bitim taraflarining oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi, eri yoki xotini yoʻqligi haqidagi maʼlumotlar, tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari bilan bogʻliq barcha maʼlumotlar notarial idoralar tomonidan mustaqil ravishda, fuqarolardan ortiqcha maʼlumot talab qilmasdan, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali olinadi.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali amalga oshiriladi.
Agar murojaat qiluvchi tomonidan tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi guvohnomalar taqdim etilsa, ushbu hujjatlar ham murojaat qiluvchining fuqarolik holatlarini tasdiqlash uchun qabul qilinadi”;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Bitimni rasmiylashtirishda Tizimga quyidagi shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSH SHIR) kiritilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasining biometrik pasportga yoki ID-kartaga ega boʻlgan fuqarolari;
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga yoki ID-kartaga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha (doimiy) yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan 16 yoshga toʻlmagan fuqarolar.
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarda JSH SHIR mavjud boʻlmaganda Tizimga ularning tugʻilganlik haqida guvohnomasining seriyasi va raqami kiritiladi.
Mazkur band talablari qonun hujjatlariga muvofiq yashash guvohnomasisiz va doimiy roʻyxatga olinmagan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan koʻchmas mulk sotib olish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Yuridik shaxsning STIRi Tizimga kiritilishi shart”;
b) 2-ilovada :
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Notarius bitimni rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning (ularning qonuniy vakillarining, shuningdek vasiy va homiylarining) va yuridik shaxs vakillarining shaxsini aniqlaydi.
Bitimni amalga oshirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning shaxsi quyidagi hujjatlarga asosan aniqlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti, haydovchilik guvohnomasi, ID-kartasi;
16 yoshga toʻlmagan fuqarolar — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
harbiy xizmatchilar — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar yoxud ID-kartalar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari — ularning milliy pasporti (qonun hujjatlariga muvofiq chet el fuqarolari tegishli ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatga olinishi lozim) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi, ID-kartasi yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilinganligini tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
xorijda doimiy yashayotgan va konsullik roʻyxatida turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-karta.
Avtomototransport vositasini boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimni amalga oshirishni soʻrab murojaat qilgan fuqaroning shaxsini hamda yuridik shaxsning huquq layoqatini aniqlashda notarius tegishli axborot resurslaridan foydalanadi”;
16-band ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va h.k.) bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirilib, Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi”;
20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Notarius tomonidan bitim tasdiqlangunga qadar avtomototransport vositalari eksterritoriallik tamoyili asosida istalgan joydagi (sotib oluvchining tanloviga koʻra) DYHXX organlarida agregatlar raqamlari roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan koʻzdan kechirilishi kerak. Agregatlar raqamlarining roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi uni koʻzdan kechirgan mansabdor shaxsning familiyasi hamda ismi va otasi ismining bosh harflari, koʻzdan kechirilgan sana koʻrsatilgan va mansabdor shaxs imzosi qoʻyilgan holda roʻyxatdan oʻtkazish hujjatidagi shtamp yoki maʼlumotnoma bilan tasdiqlanadi.
Notarius tomonidan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar talab qilib olinib oʻrganilgandan soʻng, idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan avtomatik tarzda MIB maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar olinadi. Bunda tekshirish oʻtkazilgan sana va vaqti koʻrsatilgan hamda maxsus QR-kodga ega boʻlgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi”;
24-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bitim taraflarining oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi, eri yoki xotini yoʻqligi haqidagi maʼlumotlar, tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari bilan bogʻliq barcha maʼlumotlar notarial idoralar tomonidan mustaqil ravishda, fuqarolardan ortiqcha maʼlumot talab qilmasdan, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali olinadi.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmat orqali amalga oshiriladi.
Agar murojaat qiluvchi tomonidan tugʻilganlik, nikoh tuzilganligi, nikohdan ajralganlik va oʻlim haqidagi guvohnomalar taqdim etilsa, ushbu hujjatlar ham murojaat qiluvchining fuqarolik holatlarini tasdiqlash uchun qabul qilinadi”;
uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Bitimni rasmiylashtirishda Tizimga quyidagi shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSH SHIR) kiritilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasining biometrik pasportga yoki ID-kartaga ega boʻlgan fuqarolari;
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga yoki ID-kartaga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha (doimiy) yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan 16 yoshga toʻlmagan fuqarolar.
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarda JSH SHIR mavjud boʻlmaganda Tizimga ularning tugʻilganlik haqida guvohnomasining seriyasi va raqami kiritiladi.
Yuridik shaxsning STIRi Tizimga kiritilishi shart”;
v) 3-ilovada :
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Notarius shartnomani rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning (ularning qonuniy vakillarining, shuningdek vasiy va homiylarining) va yuridik shaxs vakillarining shaxsini aniqlaydi.
Shartnomani rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qiluvchilarning shaxsi quyidagi hujjatlarga asosan aniqlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti, haydovchilik guvohnomasi, ID-kartasi;
16 yoshga toʻlmagan fuqarolar — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
harbiy xizmatchilar — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar yoxud ID-kartalar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari — ularning milliy pasporti (qonun hujjatlariga muvofiq chet el fuqarolari tegishli ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatga olinishi lozim) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi, ID-kartasi yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilinganligini tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
xorijda doimiy yashayotgan va konsullik roʻyxatida turgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-karta.
Shartnomani rasmiylashtirishni soʻrab murojaat qilgan fuqaroning shaxsini hamda yuridik shaxsning huquq layoqatini aniqlashda notarius tegishli axborot resurslaridan foydalanadi”;
16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma va (yoki) vakolatini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar (qaror, umumiy majlis bayonnomasi, kuzatuv kengashining qarori, buyruq va h.k.) bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirilib, Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi”;
19-bandning oʻn ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Notarius tomonidan mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar talab qilib olinib oʻrganilgandan soʻng, idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan avtomatik tarzda MIB maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar olinadi. Bunda, tekshirish oʻtkazilgan sana va vaqti koʻrsatilgan hamda maxsus QR-kodga ega boʻlgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi”;
29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Shartnomani rasmiylashtirishda Tizimga quyidagi shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSH SHIR) kiritilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasining biometrik pasportga yoki ID-kartaga ega boʻlgan fuqarolari;
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga yoki ID-kartaga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha (doimiy) yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan 16 yoshga toʻlmagan fuqarolar.
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarda JSH SHIR mavjud boʻlmaganda Tizimga ularning tugʻilganlik haqida guvohnomasining seriyasi va raqami kiritiladi.
Mazkur band talablari qonun hujjatlariga muvofiq yashash guvohnomasisiz va doimiy propiskasiz Oʻzbekiston Respublikasi hududidan koʻchmas mulk sotib olish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Yuridik shaxsning STIRi Tizimga kiritilishi shart”;
g) 4-ilovada :
10-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tasarruf etish (oldi-sotdi, hadya qilish, ayriboshlash, lizing, ijara, tekin foydalanishga berish, garov (ipoteka)ga qoʻyish, mol-mulkni boshqa shaklda oʻzgaga oʻtkazish (tasarruf etish) haqida bitimlarni tuzish) huquqi bilan beriladigan ishonchnomani tasdiqlashda koʻchmas mulk va transport vositalariga nisbatan taqiq (xatlov) mavjud boʻlsa, bundan tasarruf etish huquqisiz ishonchnomalarni tasdiqlash mustasno”;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Notarius murojaat qiluvchilarning (ularning qonuniy vakillarining, shuningdek vasiy va homiylarining) va yuridik shaxs vakillarining shaxsini aniqlaydi.
Murojaat qiluvchilarning shaxsi quyidagi hujjatlarga asosan aniqlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti, haydovchilik guvohnomasi, ID-kartasi;
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarning shaxsi — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
harbiy xizmatchilar — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar yoxud ID-kartalar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari — ularning milliy pasporti (qonun hujjatlariga muvofiq chet el fuqarolari tegishli ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatga olinishi lozim) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi, ID-kartasi yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilinganligini tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
xorijda doimiy yashayotgan va konsullik roʻyxatida turgan Oʻzbekiston fuqarolarining shaxsi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-karta.
Murojaat qiluvchi fuqaroning shaxsini hamda yuridik shaxsning huquq layoqatini aniqlashda notarius tegishli axborot resurslaridan foydalanadi”;
19-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Notarius tomonidan tegishli maʼlumotlarga aniqlik kiritilgandan soʻng, idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan avtomatik tarzda MIB maʼlumotlar bazasi orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ijro hujjatlari boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalar olinadi. Bunda, tekshirish oʻtkazilgan sana va vaqti koʻrsatilgan hamda maxsus QR-kodga ega boʻlgan tekshirish natijalari toʻgʻrisidagi koʻchirma chop etiladi va tegishli hujjatlar yigʻmajildi bilan birga tikiladi”;
27-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boshqa shaxsga oʻtkazish yoʻli bilan berilgan ishonchnomaning amal qilish muddati asosiy ishonchnomaning amal qilish muddatidan oshmasligi kerak. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirilib, Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi”;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Ishonchnomani rasmiylashtirishda Tizimga quyidagi shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSH SHIR) kiritilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasining biometrik pasportga yoki ID-kartaga ega boʻlgan fuqarolari;
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga yoki ID-kartaga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha (doimiy) yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan 16 yoshga toʻlmagan fuqarolar.
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarda JSH SHIR mavjud boʻlmaganda Tizimga ularning tugʻilganlik haqida guvohnomasining seriyasi va raqami kiritiladi.
Mazkur band talablari qonun hujjatlariga muvofiq yashash guvohnomasisiz va doimiy roʻyxatga olinmagan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan koʻchmas mulk sotib olish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Yuridik shaxsning STIRi Tizimga kiritilishi shart”;
46-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Notarius ishonchnomani tasdiqlashni rad etganda toʻlangan davlat boji, gerb yigʻimi hamda huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar uchun undirilgan toʻlovlar qaytarib beriladi”;
d) 5-ilovada :
14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Murojaat qiluvchilarning shaxsi quyidagi hujjatlarga asosan aniqlanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining pasporti, haydovchilik guvohnomasi, ID-kartasi;
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarning shaxsi — tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma;
harbiy xizmatchilar — harbiy qismlar va harbiy muassasalar qoʻmondonligi tomonidan beriladigan shaxsiy guvohnomalar yoki harbiy biletlar yoxud ID-kartalar (harbiy xizmatga majbur fuqarolarning harbiy bileti bundan mustasno);
chet el fuqarolari — ularning milliy pasporti (qonun hujjatlariga muvofiq chet el fuqarolari tegishli ichki ishlar organlari tomonidan roʻyxatga olinishi lozim) yoki Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi, ID-kartasi yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilinganligini tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
xorijda doimiy yashayotgan va konsullik roʻyxatida turgan Oʻzbekiston fuqarolarining shaxsi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining xorijga chiqish biometrik pasporti;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-karta.
Murojaat qiluvchi fuqaroning shaxsini hamda yuridik shaxsning huquq layoqatini aniqlashda notarius tegishli axborot resurslaridan foydalanadi”;
17-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vakilning vakolati uning nomiga berilgan ishonchnoma bilan tasdiqlanadi. Bunda vakolat beruvchi jismoniy shaxslarning oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd etilmaganligi “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali tekshirilib, Tizim orqali chop etiladi va hujjatlar yigʻmajildiga tikiladi”;
23-bandning oltinchi xatboshisi ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Merosdan voz kechish haqidagi arizalar notarial tasdiqlanishi lozim”;
29-bandda :
quyidagi tahrirdagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Mazkur bandning beshinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari bilan bogʻliq maʼlumotlarni taqdim etish imkoni boʻlmagan taqdirda, ushbu maʼlumotlar notarial idoralar tomonidan mustaqil ravishda, “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali olinishi mumkin.
Elektron tizimlarda texnik nosozliklar boʻlganda, ushbu tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmat orqali amalga oshiriladi”;
sakkizinchi-toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi-oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Guvohnoma berishda Tizimga quyidagi shaxslarning jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (keyingi oʻrinlarda — JSH SHIR) kiritilishi shart:
Oʻzbekiston Respublikasining biometrik pasportga yoki ID-kartaga ega boʻlgan fuqarolari;
Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasiga yoki ID-kartaga ega boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha (doimiy) yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar;
JSH SHIR mavjud boʻlgan 16 yoshga toʻlmagan fuqarolar.
16 yoshga toʻlmagan fuqarolarda JSH SHIR mavjud boʻlmaganda Tizimga ularning tugʻilganlik haqida guvohnomasining seriyasi va raqami kiritiladi.
Mazkur band talablari qonun hujjatlariga muvofiq yashash guvohnomasisiz va doimiy roʻyxatga olinmasdan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan koʻchmas mulk sotib olish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolariga nisbatan tatbiq etilmaydi”;
48-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Notarius guvohnoma berishni rad etganda toʻlangan davlat boji, gerb yigʻimi hamda huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar uchun undirilgan toʻlovlar qaytarib beriladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-iyul,
464-son