📅 2021-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ДАЛОЛАТНОМА
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитиш икки йил мобайнида амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида ўқув жараёнини юридик фанлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича чуқурлаштирилган таълимни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари (кейинги ўринларда — академик лицейлар) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ички ишлар вазирлигининг академиясига кириш учун ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражаси юқори, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак, жисмонан етук, иродаси кучли ва шижоатли номзодлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрларни тайёрлаш;
ўқитишнинг инновацион шакл ва методикаларини жорий этиш асосида миллий таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқув адабиётларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва уларнинг янги авлодини яратиш, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш қобилиятини янада ўстириш мақсадида ўқув жараёнига ўқувчиларда олинган назарий билимларини амалиётда қўллай олиши, юзага келган турли муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш тажрибаси ҳамда тегишли кўникмалар ҳосил қилишни назарда тутувчи «case-study» методикасини татбиқ этиш;
ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий базалар ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
академик лицейларга 2019/2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар амалдаги таълим дастурларига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар эса икки йиллик таълим дастурларини бир йилда ўзлаштириш асосида ўқишни тугатади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
академик лицейлар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатдаги бўш педагог лавозимларини эгаллаш учун танловларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тузиладиган комиссия томонидан танловларни тест ва суҳбат шаклларида ўтказиш тартиби;
танлов натижаларини белгиланган мезонлар асосида расмийлаштириш, номзодларни ишга қабул қилишга тавсия этиш ёки тавсия этмаслик юзасидан комиссия қарорини қабул қилиш тартиби.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси зиммасига академик лицейлар фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
академик лицейлар ўқув-услубий жараёнини ташкил этишнинг самарали механизмини жорий этишга кўмаклашиш;
академик лицейларнинг илмий, ўқув ва ўқув-услубий йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириб боришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
академик лицейлар ўртасида фан олимпиадалари ва спорт мусобақа (спартакиада)ларини ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам бериш;
таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаши, ҳуқуқий билимларини, касбий ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;
ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни жорий этиш ва қўллаш борасида кўмаклашиш;
академик лицейларни янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-услубий қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
бир ой муддатда таълим ва тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида академик лицейлар ички интизом уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;
2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейларнинг ўқув жараёни икки йиллик тизимга ўтказилишини инобатга олган ҳолда юридик фанлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича чуқурлаштирилган таълимни назарда тутувчи ўқув режалари ва таълим дастурларини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш танлов асосида ўтказилади.
Танловнинг мақсади — таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий илм ва маҳоратга, ижодий ва илмий салоҳиятга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган педагог кадрларни холисона саралаб олишдан иборат.
Танлов адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойиллари асосида амалга оширилади.
3. Педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Танловни ташкил этиш тартиби
4. Таълим муассасаларидаги бўш лавозимларга ходимларни жамлаш учун танлов ўтказилади.
Танлов ўтказилиши тўғрисида таълим муассасаларининг манзили ва мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтида эълон берилади.
5. Таълим муассасаларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган педагоглар таълим муассасаси директорининг буйруғи билан танловсиз ишга қабул қилинади.
Соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган педагоглар сони таълим муассасасида фаолият юритаётган барча педагогларнинг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
6. Таълим муассасаларидаги бўш педагогик лавозимларга номзодлар қуйидаги шахслар қаторидан жамланади:
умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси (илмий унвони)га бўлган, педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга мутахассислар;
умумкасбий ва махсус фанлар бўйича педагог лавозим учун ўтказиладиган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига, шунингдек, магистр даражасига ёхуд камида уч йил педагогик иш стажига эга бўлган бакалавр даражасига эга мутахассислар.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилган, тегишли соҳада олий маълумотга, юксак касбий тайёргарлик ва ахлоқий сифатларга, шунингдек малака талабларига жавоб берадиган шахслар педагогик иш стажига эга бўлмаган ҳолда танловда иштирок этишлари мумкин.
7. Номзодлар танловда қатнашиш учун ариза ва сўровнома-анкета, қисқа шахсий маълумот (резюме)ларини миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz), таълим муассасаларининг веб-сайти, онлайн ёки тўғридан-тўғри эълон берилган кундан бошлаб 20 кун давомида тақдим этади.
8. Танлов ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин ўн иш куни ичида ўтказилади.
Танловга келмаган номзодлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.
9. Танловга ҳужжатларни топширган номзодлар сони бир нафардан ошмаса, танлов ўтказилмайди ва таълим муассасалари томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон такроран берилади.
Қайтадан эълон берилган тақдирда ҳам танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган номзодлар сони бир нафардан ошмаса ушбу бир нафар номзод билан танлов ўтказилади. Бунда номзод тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан ортиқ балл тўплаган тақдирда танловдан ўтган ҳисобланади.
10. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган фуқаролар танловга қўйилмайдилар (реабилитация қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
11. Танловда қатнашиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва уларни сақлаш учун таълим муассасаларининг кадрлар бўйича инспектори (ходими) масъул ҳисобланади.
12. Номзодлардан қонунчилик ҳужжатларида талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжат ва уларнинг нусхаларини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.
3-боб. Танловни ўтказиш тартиби
13. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда Комиссия тузилади:
комиссия раиси — таълим муассасаси директори (унинг вазифасини бажарувчи шахс);
комиссия раиси ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси ходими;
комиссия аъзолари — таълим муассасаси директори ўринбосарлари, тегишли кафедра мудири, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий ишлар соҳасидаги тажрибали раҳбар ва педагог ходимлари;
комиссия котиби — таълим муассасаларининг кадрлар бўйича инспектори.
14. Танлов икки босқичда — тест ва суҳбат шаклларида ўтказилади.
15. Танлов ҳар бир босқич бўйича алоҳида кунларда ўтказилиб, биринчи кун тест синовлари, иккинчи кун суҳбат шаклида ўтказилади.
Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўз вақтида ўтказилишини ташкиллаштириш комиссия котиби зиммасига юклатилади.
Котиб комиссия аъзолари ва танловда қатнашувчи номзодларга танловни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида танлов ўтказиладиган санадан уч кун олдин хабар беради.
16. Танлов моддий-техник воситалар билан жиҳозланган махсус ўқув аудиториясида ўтказилади ҳамда танлов жараёни видеотасвирга олинади.
17. Танлов ўтказиш бўйича тест саволлари мажмуи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади.
18. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасида сақланади.
19. Номзодга бериладиган тест саволлари 10 хил вариантда тайёрланади ва 40 тадан саволдан (шундан, ҳар бир саволга 4 тадан (a, b, с, d) жавоб) иборат китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., танлов ўтказилган кун, тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахс (шахслар) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
20. Тест синовида номзодга 40 та саволдан иборат 1 та тест варианти берилади, бунда ҳар бир тўғри жавоблар — 0,5 балл билан баҳоланади.
21. Комиссия томонидан номзодга тест синови ўтказишнинг қисқача мақсади, мазмуни ва тартиби тушунтирилади ҳамда белгиланган тартибда тест синовлари қабул қилинади.
22. Номзодларга тест синовларига жавоб бериш учун аниқ фанлар (жумладан, математика, информатика, физика, кимё ва биология) учун 90 дақиқа, ижтимоий-гуманитар фанлар учун 60 дақиқа вақт берилади. Жавоблар варақасини белгилаш учун қўшимча 10 дақиқа берилади.
23. Тест саволларига жавоб бериш жараёнида номзодларга қуйидаги тақиқлар қўйилади:
қонунчилик ҳужжатларидан, маълумотнома (справочник) ва махсус адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;
бошқа шахслар билан суҳбатлашиш;
тест саволлари ўтказилаётган хонадан рухсатсиз ташқарига чиқиш.
Мазкур банддаги талабларга риоя қилмаган номзод тест жараёнини ўтказиш тартибини бузган деб топилади ва уни танловда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда Комиссия котиби томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
24. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини комиссия котибига топширади.
25. Комиссия аъзолари тест синовлари ўтказилгандан сўнг 3 соат ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўяди. Тестда 12 баллдан кам тўплаган номзод танловнинг иккинчи босқичига қўйилмайди.
26. Тест синовлари натижалари синов ўтказилган кунда номзодларга эълон қилинади.
27. Танлов ўтказиш жараёнида ҳар бир номзод билан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ 80 баллик баҳолаш мезонлари бўйича суҳбат ўтказилади ва шу куннинг ўзида тест натижалари билан қўшиб, умумий балл эълон қилинади.
Суҳбат давомида номзодларга:
илмий-педагогик фаолиятининг натижаларига доир тақдимоти учун 5 дақиқа;
таълимнинг инновацион методларини қўллаган ҳолда тегишли фаннинг аниқ бир мавзусини ўқитиш методикаси бўйича педагогик маҳоратини намоён қилиш учун — 15 дақиқа;
касбий кўникмасини аниқлаш мақсадида савол-жавоб учун — 10 дақиқа вақт ажратилади.
28. Номзодлар томонидан илмий-педагогик фаолияти натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий тадқиқот ва ижодий иш материалларини қамраб олувчи портфолио тайёрланади.
Портфолиога киритилган маълумотларнинг тўғрилиги танлов ўтказилишидан бир кун олдин комиссия котиби томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда баҳолаш учун комиссияга тақдим этилади.
29. Номзод педагогик маҳоратини намоён қилиш жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
педагогик маҳоратининг методик даражаси, илмий-педагогик салоҳияти, қўлланиладиган метод, усул ва воситаларнинг режалаштирилган машғулот мақсадига, шунингдек мантиқийлик, аниқлик ва тизимлилик тамойилларига мос келишига;
ўқув машғулотлари бўйича ижодий муҳокамани ташкил этиш ҳамда педагогик технологияларни қўллаган ҳолда аудиторияни жалб қила олишига;
ўқитилаётган фан бўйича эгаллаган билими, амалий кўникмаси ва малакасининг шаклланганлигига;
ўқувчиларда ижодий-креатив фикрлай олиш, мустақил қарор қабул қилиш орқали касбий кўникмаларини шакллантира олишга.
Номзоднинг педагогик маҳоратини намоён қилиш натижалари комиссия аъзолари томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади.
30. Комиссия томонидан номзоднинг касбий фаолиятида эришган натижалари ва педагогик маҳоратини баҳолаш билан бирга педагог ходимларга хос бўлган креативлик, нутқ маданияти ва касбий компетентлик даражасини замонавий талабларга мослигини аниқлаш мақсадида улар билан педагогик суҳбат ўтказилади.
31. Педагогик суҳбат жараёнида комиссия аъзолари томонидан қуйидаги йўналишлар доирасида саволлар берилади:
таълим мутахассислигининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, вазиятни таҳлил қилишга қодирлик даражасини аниқлаш бўйича;
ўқувчилар онгига «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурч» концептуал ғоясини сингдира олиш бўйича;
таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, компьютер ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш бўйича;
таълим жараёнида қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан (www.lex.uz) фойдаланиш, таҳлил қилиш ва шарҳлаш кўникмаларини аниқлаш бўйича;
чет тиллари (рус тили, инглиз тили ва бошқалар)ни ўзлаштириш даражасини аниқлаш бўйича;
ўқув машғулотларда вақтдан унумли фойдаланиш методи (тайм-менежмент)ни қўллаш маҳоратини аниқлаш бўйича.
32. Комиссия аъзолари номзодларга берилган саволларга уларнинг жавоблари тўғри ёки нотўғрилигини дарҳол маълум қиладилар ҳамда комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўзининг баҳосини қайд варағига қўяди.
Танловнинг мазкур шакли бўйича якуний натижалар номзодларнинг иштирокисиз комиссия аъзолари томонидан коллегиаллик тамойили асосида ўртача арифметик балл шаклида холисона баҳоланади.
33. Танловдан ўтаётган номзодларнинг фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эгалиги, халқаро ёки республика миқёсида ўтказилган кўргазмали танлов ҳамда номинацияларда эришган ютуқлари, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги, шунингдек педагогик суҳбат жараёнида ўқувчиларга «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурч» концептуал ғоясини сингдира олишга доир касбий ва шахсий сифатлари уларни ижобий баҳолашда инобатга олинади.
34. Ўтказилган икки босқичли танловнинг якуний натижалари комиссия аъзоларининг имзоси ва комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги танлов натижалари қайд варақаси расмийлаштирилади.
4-боб. Танлов натижалари
35. Танлов комиссияси қарорига кўра мазкур Низомга 3-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари бўйича энг юқори балл тўплаган номзодлар танлов ўтказилаётган бўш ўринларга педагогик ходим сифатида ишга қабул қилинади.
36. Танлов натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
а) педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этилади;
б) педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этилмайди.
37. Танлов натижалари комиссия баёни билан расмийлаштирилади.
38. Танлов натижасидан норози бўлган номзодлар апелляция комиссиясига апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
39. Апелляция комиссияси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи асосида камида 4 кишидан иборат танлов комиссияси фаолиятида иштирок этмаган таълим муассасаси директори ўринбосари, тегишли кафедра мудири, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий ишлар соҳасидаги тажрибали раҳбар ва педагог ходимларидан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси ходими раислик қилади.
Апелляция шикояти танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида берилиши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.
Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижасига қўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
б) эътироз асосли бўлса, танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этиш.
40. Танлов билан боғлиқ барча ҳужжатлар таълим муассасаларининг кадрлар бўлинмаларида 5 йил давомида сақланади.
41. Комиссия томонидан танлаб олинган номзодларни таълим муассасаси директори меҳнат шартномаси тузиш орқали ишга қабул қилади ҳамда белгиланган тартибда тегишли буйруқ билан расмийлаштиради.
5-боб. Якунловчи қоида
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўш лавозимларига ходимларни жамлаш учун танлов ўтказиш ва педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари Танлов ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтида эълон беради. Бўш лавозимлар мавжуд бўлганда 3 кун ичида 2-босқич Талабгорлар Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz), таълим муассасаларининг веб-сайти орқали онлайн ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади. Эълон берилган кундан бошлаб 20 кун ичида 3-босқич Ички ишлар вазирлиги Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танловларни ўтказиш учун ички ишлар вазирининг буйруғи билан таълим муассасаси директори бошчилигидаги комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тузилади. Эълон берилган кундан бошлаб 10 кун ичида 4-босқич Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Танлов ўтказиш бўйича тест саволлари мажмуини ишлаб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишади. Эълон берилган кундан бошлаб 10 кун ичида 5-босқич Комиссия (танлов босқичи) 1. Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича тест ва суҳбат шаклларида танлов ўтказади. 2. Танлов натижаларига кўра тегишли қарор қабул қилинади ва баён билан расмийлаштиради. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин 10 иш куни ичида 6-босқич Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари Комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар таълим муассасалари ўртасида меҳнат шартномаси тузилади ва белгиланган тартибда тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни ичида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Номзодни тест синовидан четлаштириш тўғрисида
Ҳудуд номи _____________________________________________________________________________ Бино ___________________________________ Хона __________________________________________ Фан ________________________________________ «____» _________________ 20 ____ йил __________________________________________________________ (далолатнома тузилган жой номи) Биз, қуйида имзо чекувчилар, шуни тасдиқлаймизки, Номзод ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ (туман (шаҳар) таълим муассасаси номи Ф.И.О) Фан номи ___________________________________ Фан тили ________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (Номзоднинг (тест) синовидан четлаштирилиши сабаби) Соат ___:____ дақиқада (тест) синовидан четлаштирилди. Комиссия раиси ____________________________________ имзо _____________________ Комиссия аъзоси ____________________________________ имзо _____________________ Комиссия аъзоси ____________________________________ имзо _____________________ Комиссия аъзоси ____________________________________ имзо _____________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилишнинг
Т/р Баҳолаш индикатори * Балл ЖАМИ: 80 I Номзодларнинг илмий-педагогик фаолияти натижалари 40 II Номзодларнинг педагогик маҳорати натижалари 20 III Номзодларнинг касбий кўникмаси 20 I. Номзодларнинг илмий-педагогик фаолияти натижалари 40 1. Докторлик диссертацияси (фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олганлиги 10 2. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги 5 3. Ўқув ва илмий адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланма, монография) тайёрлаш: 5 якка муаллифликда; 3 ҳаммуаллифликда. 2 4. Илмий ва оммавий нашрларда мақолалар эълон қилиш: 3 халқаро миқёсида; 2 республика миқёсида. 1 5. Кўргазмали танлов ёки номинацияларда ғолиб бўлиш: 4 халқаро миқёсда; 2 республика миқёсида; 1 таълим муассасаси миқёсида. 1 6. Илмий-амалий конференция, давра суҳбати ва илмий семинарларда (тезис) қатнашиш: 3 халқаро миқёсда; 2 республика миқёсида. 1 7. Ўқувчи ва талабалар сафидан фан бўйича олимпиада ғолибларини тайёрлаш (1 ғолиб учун): 10 халқаро миқёсида; 4 республика микёсида; 4 олий таълим муассасаси микёсида. 2 II. Номзодларнинг педагогик маҳорати натижалари 20 1. Педагогик маҳоратининг методик даражаси: 11 фаол ва интерфаол методларни қўллаш қобилияти; 5 қўлланиладиган метод ва воситаларнинг режалаштирилган машғулот мақсадига мослиги; 4 тақдимот материалининг сифати ва дизайнининг замонавий профессионал таълимга уйғунлиги ҳамда адабиётлардан фойдаланиш самарадорлиги. 2 2. Педагогик технологияларини қўллаш қобилияти: 9 ижодий муҳокамани ташкил этиш маҳорати; 3 аудитория диққатини йўналтира олиш қобилияти; 3 замонавий таълим технологиялари орқали ўқувчилар билимини баҳолашда илғор усуллардан фойдаланиш даражаси. 3 III. Номзодларнинг касбий кўникмаси 20 1. Вақтдан унумли фойдаланиш (тайм-менежмент) технологиясини қўллаш маҳорати 4 2. Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантира олиш маҳорати 4 3. Х орижий тиллар ( рус, инглиз ва ҳ.к. )ни билиш даражаси 3 4. Таълим мутахассислигининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, вазиятни таҳлил қилиш даражасини аниқлаш бўйича 3 5. Ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш қобилияти 3 6. Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан фойдаланиш даражаси 3
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
____________________________________________________________________________________________ (таълим муассасаси тури, жойлашган манзили) педагог лавозимларига ўтказилган танлов натижалари ҚАЙД ВАРАҚАСИ _________________________ қайд этиш санаси __________________________ қайд этиш рақами Т/р Номзоднинг Ф.И.О. Суҳбат натижаси Тест натижаси Жами илмий-педагогик фаолият педагогик маҳорати касбий кўникмаси умумий 1. 2. 3. 4. 5. Комиссия аъзоларининг баҳолари* Раис: _____________________________________________ (Ф.И.О.) ________________________ имзоси Раис ўринбосари: __________________________________ (Ф.И.О.) ________________________ имзоси Комиссия аъзолари: ________________________________ (Ф.И.О.) ________________________ имзоси _________________________________ _________________________ (Ф.И.О.) имзоси _________________________________ _________________________ (Ф.И.О.) имзоси Котиб: ____________________________________________ _________________________ (Ф.И.О.) имзоси *Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича қўйиладиган балл танловдан ўтаётган номзодга алоҳида тўлдирилади ҳамда мазкур иловага мувофиқ комиссия котиби томонидан мувофиқлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда):
а) 1-бандда :
тўртинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ва Ҳарбий-техника институтига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади»;
б) 1-иловада :
23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
26-бандда «уч» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб қўшилсин:
«4 1 -боб. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва уларни ўқишдан четлаштириш
27 1 . Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ИИВ академик лицейларига кўчириш тақиқланади.
27 2 . Ўқувчиларнинг ўқишини бир ИИВ академик лицейидан бошқа ИИВ академик лицейига кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси билан келишилган ҳолда ёзги таътил даврида амалга оширилади.
27 3 . Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:
а) ўз хоҳишига биноан, бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
б) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
в) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки давлатга чиқиб кетганда;
г) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича ўтказилган якуний назоратда иккита ва ундан ортиқ фанлар бўйича қониқарсиз баҳо олганда);
д) бир семестр мобайнида узрли сабабларсиз 72 соат ва ундан кўп машғулотларда қатнашмаганда;
е) ўқувчи томонидан ИИВ академик лицейининг кун тартибига мунтазам риоя этмаслик ёки ички тартиб-қоидалари қўпол равишда бузилганда;
ж) ўқувчи томонидан содир этилган жиноят учун суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
з) вафот этганлиги сабабли;
и) ота-онаси бошқа давлатга хизмат сафарига юборилганда улар билан жўнаб кетганда.
27 4 . ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчилар ўқишга қайта тикланмайди, мазкур Низом 27 3 -бандининг «б» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
27 5 . Мазкур Низом 27 3 -бандининг «б» ва «и» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда ўқишдан четлатилганлигига 1 йилдан 2 йилгача муддат бўлган ўқувчиларнинг ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
27 6 . ИИВ академик лицейларидан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.
27 7 . ИИВ академик лицейдан четлаштирилган ўқувчиларни Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Комиссия томонидан яшаш манзили бўйича мажбурий умумий ўрта таълимга жалб этиш тўғрисида қарори билан биргаликда ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
27 8 . Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 10 кун муддат ичида ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш масаласини ҳал этади ва бу тўғрисида ИИВ академик лицейига ҳамда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига ёзма равишда маълумот юборади.
Бунда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига юбориладиган маълумотга ИИВ академик лицейидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
27 9 . Ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тўғрисидаги маълумотни олган ИИВ академик лицейи директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва 3 кун муддатда ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасасига жўнатади.
27 10 . Ўқишдан четлаштирилган ёки ўқиши кўчирилаётган ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасаси директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
27 11 . Ўқувчиларни четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар, педагогик кенгашнинг қарори, буйруқ, ариза, ўзлаштириш дафтарчаси ИИВ академик лицейида сақланади».
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ИИВ академик лицейида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
ИИВ академик лицейларига ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишга қабул қилинади»;
31-бандда «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари «Касбий тайёргарлик бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32-банднинг бешинчи хатбошида «Ички ишлар вазирлигининг Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-бандда «Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларнинг» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 2-иловада :
2-бандда «ИИВ академик лицейларига» сўзларидан кейин «қабул йилида» сўзлари қўшилсин;
5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлар ҳамда вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади»;
9-бандда «Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларига» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
16 ва 19-бандларда «Тошкент шаҳар ИИББ» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-бандда «тегишли ИИВ академик лицейига келганда» сўзлари «қабул йилининг 1 июнь кунига қадар тегишли ИИВ академик лицейининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин;
«Қабул йилининг 1 июнь кунидан сўнг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Қабул комиссияси номзодларнинг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасига тақдим этади»;
21-бандда «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
23 , 27 ва 30-бандларда «Тошкент шаҳар ИИББ ва» сўзлари «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-бандда «Тошкент шаҳар ИИББ ва» ҳамда «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари тегишлича «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда» ва «Касбий тайёргарлик бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
39-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда охирги уч йил (қабул йили ва ундан олдинги икки йил), республика фан олимпиадаларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил), Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг республика босқичида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб бўлган номзодлар»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида, тест синовларисиз имтиёз тартибида махсус-профессионал танловда тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда қабул қилиниб, тўплаган баллари тенг бўлиб қолган номзодлар умумий квотадан ташқари қабул қилинади»;
бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 июль,
466-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
DALOLATNOMA
BAHOLASH MEZONLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida oʻquv jarayonini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
“Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 15-apreldagi PQ-5076-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
“Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9-moddasiga muvofiq oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida oʻqitish ikki yil mobaynida amalga oshirilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichki ishlar organlari uchun professional kadrlarni tayyorlashning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 15-apreldagi PQ-5076-son qarorining 10-bandiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylarida oʻquv jarayonini yuridik fanlar va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha chuqurlashtirilgan taʼlimni nazarda tutgan holda takomillashtirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademik litseylari (keyingi oʻrinlarda — akademik litseylar) faoliyatini yanada rivojlantirishning asosiy yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:
Ichki ishlar vazirligining akademiyasiga kirish uchun huquqiy ongi va huquqiy madaniyati darajasi yuqori, intellektual va maʼnaviy salohiyati yuksak, jismonan yetuk, irodasi kuchli va shijoatli nomzodlar hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlar uchun malakali kadrlarni tayyorlash;
oʻqitishning innovatsion shakl va metodikalarini joriy etish asosida milliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish, oʻquv adabiyotlarini zamon talablari asosida takomillashtirish va ularning yangi avlodini yaratish, oʻquvchilarda mantiqiy fikrlash va amaliy koʻnikmalarni shakllantirish maqsadida oʻquv va taʼlim dasturlarini davlat taʼlim standartlariga muvofiqlashtirish;
oʻquvchilarning mantiqiy va tizimli fikrlash qobiliyatini yanada oʻstirish maqsadida oʻquv jarayoniga oʻquvchilarda olingan nazariy bilimlarini amaliyotda qoʻllay olishi, yuzaga kelgan turli muammoli vaziyatlarni tahlil qilish va toʻgʻri qaror qabul qilish tajribasi hamda tegishli koʻnikmalar hosil qilishni nazarda tutuvchi “case-study” metodikasini tatbiq etish;
oʻquv, ilmiy va boshqa adabiyotlar, shu jumladan xorijiy adabiyotlar fondini, oʻqitishning texnik vositalari, shuningdek, global axborot-huquqiy bazalar va taʼlim resurslarini muntazam yangilab borish.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
akademik litseylarga 2019/2020 oʻquv yilida oʻqishga qabul qilingan oʻquvchilar amaldagi taʼlim dasturlariga muvofiq, 2020/2021 oʻquv yilida oʻqishga qabul qilingan oʻquvchilar esa ikki yillik taʼlim dasturlarini bir yilda oʻzlashtirish asosida oʻqishni tugatadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2829-son qaroriga muvofiq akademik litseylar bitiruvchilariga akademik litseyni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi diplom hamda ijtimoiy-gumanitar taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha maxsus chuqurlashtirilgan tayyorgarlikni talab etmaydigan alohida mutaxassisliklar boʻyicha davlat namunasidagi sertifikat beriladi.
4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
akademik litseylar va ixtisoslashtirilgan maktab-internatdagi boʻsh pedagog lavozimlarini egallash uchun tanlovlarni adolatlilik, xolislik, oshkoralik va kollegiallik prinsiplari asosida tashkil etish va oʻtkazish tartibi;
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tuziladigan komissiya tomonidan tanlovlarni test va suhbat shakllarida oʻtkazish tartibi;
tanlov natijalarini belgilangan mezonlar asosida rasmiylashtirish, nomzodlarni ishga qabul qilishga tavsiya etish yoki tavsiya etmaslik yuzasidan komissiya qarorini qabul qilish tartibi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasi zimmasiga akademik litseylar faoliyatini samarali tashkil etishni taʼminlash boʻyicha quyidagi vazifalar yuklansin:
akademik litseylar oʻquv-uslubiy jarayonini tashkil etishning samarali mexanizmini joriy etishga koʻmaklashish;
akademik litseylarning ilmiy, oʻquv va oʻquv-uslubiy yoʻnalishdagi faoliyatini takomillashtirib borishda har tomonlama yordam koʻrsatish;
akademik litseylar oʻrtasida fan olimpiadalari va sport musobaqa (spartakiada)larini tashkil etish va oʻtkazishda amaliy yordam berish;
taʼlim jarayonida oʻquvchilarning mantiqiy va tizimli fikrlashi, huquqiy bilimlarini, kasbiy va jismoniy tayyorgarligi hamda amaliy koʻnikmalarini rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlar va saʼy-harakatlarni qoʻllab-quvvatlash;
oʻqitishning zamonaviy shakl va usullari, ilgʻor pedagogik, axborot-kommunikatsiya, innovatsion texnologiyalarni joriy etish va qoʻllash borasida koʻmaklashish;
akademik litseylarni yangi avlod darsliklari, maxsus oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar va badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
bir oy muddatda taʼlim va tarbiya jarayonini sifatli tashkil etish maqsadida akademik litseylar ichki intizom ustavini tasdiqlasin va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazsin;
2021-yil 1-sentabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda akademik litseylarning oʻquv jarayoni ikki yillik tizimga oʻtkazilishini inobatga olgan holda yuridik fanlar va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha chuqurlashtirilgan taʼlimni nazarda tutuvchi oʻquv rejalari va taʼlim dasturlarini qayta ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyuldagi 466-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga (keyingi oʻrinlarda — taʼlim muassasalari) pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tanlov asosida oʻtkaziladi.
Tanlovning maqsadi — taʼlim muassasalariga zamonaviy talablarga javob beruvchi yuqori malakali, chuqur kasbiy ilm va mahoratga, ijodiy va ilmiy salohiyatga, yuksak axloqiy va maʼnaviy sifatlarga ega boʻlgan pedagog kadrlarni xolisona saralab olishdan iborat.
Tanlov adolatlilik, xolislik, oshkoralik va kollegiallik tamoyillari asosida amalga oshiriladi.
3. Pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Tanlovni tashkil etish tartibi
4. Taʼlim muassasalaridagi boʻsh lavozimlarga xodimlarni jamlash uchun tanlov oʻtkaziladi.
Tanlov oʻtkazilishi toʻgʻrisida taʼlim muassasalarining manzili va murojaat etish uchun telefon raqamlari koʻrsatilgan holda ommaviy axborot vositalari va taʼlim muassasalarining rasmiy veb-saytida eʼlon beriladi.
5. Taʼlim muassasalariga soatbay haq toʻlash asosida ishga qabul qilinayotgan pedagoglar taʼlim muassasasi direktorining buyrugʻi bilan tanlovsiz ishga qabul qilinadi.
Soatbay haq toʻlash asosida ishga qabul qilinayotgan pedagoglar soni taʼlim muassasasida faoliyat yuritayotgan barcha pedagoglarning 10 foizidan oshmasligi lozim.
6. Taʼlim muassasalaridagi boʻsh pedagogik lavozimlarga nomzodlar quyidagi shaxslar qatoridan jamlanadi:
umumtaʼlim fanlari boʻyicha pedagog lavozimini egallash uchun tanlovda fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi (ilmiy unvoni)ga boʻlgan, pedagogik mutaxassislik boʻyicha bakalavr yoki magistr darajasiga ega mutaxassislar;
umumkasbiy va maxsus fanlar boʻyicha pedagog lavozim uchun oʻtkaziladigan tanlovda taʼlim muassasasi yoʻnalishi va ixtisosliklariga mos keladigan fan doktori (DSc), falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga, shuningdek, magistr darajasiga yoxud kamida uch yil pedagogik ish stajiga ega boʻlgan bakalavr darajasiga ega mutaxassislar.
Sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlarda xizmat qilgan, tegishli sohada oliy maʼlumotga, yuksak kasbiy tayyorgarlik va axloqiy sifatlarga, shuningdek malaka talablariga javob beradigan shaxslar pedagogik ish stajiga ega boʻlmagan holda tanlovda ishtirok etishlari mumkin.
7. Nomzodlar tanlovda qatnashish uchun ariza va soʻrovnoma-anketa, qisqa shaxsiy maʼlumot (rezyume)larini milliy vakansiyalar bazasi (ish.mehnat.uz), taʼlim muassasalarining veb-sayti, onlayn yoki toʻgʻridan-toʻgʻri eʼlon berilgan kundan boshlab 20 kun davomida taqdim etadi.
8. Tanlov hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan keyin oʻn ish kuni ichida oʻtkaziladi.
Tanlovga kelmagan nomzodlar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazilmaydi.
9. Tanlovga hujjatlarni topshirgan nomzodlar soni bir nafardan oshmasa, tanlov oʻtkazilmaydi va taʼlim muassasalari tomonidan tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlon takroran beriladi.
Qaytadan eʼlon berilgan taqdirda ham tanlovda ishtirok etish uchun hujjatlarni topshirgan nomzodlar soni bir nafardan oshmasa ushbu bir nafar nomzod bilan tanlov oʻtkaziladi. Bunda nomzod toʻplashi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 50 foizidan ortiq ball toʻplagan taqdirda tanlovdan oʻtgan hisoblanadi.
10. Sud va huquqni muhofaza qiluvchi organlardan salbiy sabablarga koʻra boʻshatilgan, shuningdek, sodir etgan jinoyati uchun muqaddam sudlangan fuqarolar tanlovga qoʻyilmaydilar (reabilitatsiya qilingan holatlar bundan mustasno).
11. Tanlovda qatnashish uchun nomzodlardan hujjatlarni qabul qilib olish va ularni saqlash uchun taʼlim muassasalarining kadrlar boʻyicha inspektori (xodimi) masʼul hisoblanadi.
12. Nomzodlardan qonunchilik hujjatlarida talab qilinishi bekor qilingan hujjat va ularning nusxalarini talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi. Nomzodga hujjatlar qabul qilib olinganligi haqida tilxat beriladi.
3-bob. Tanlovni oʻtkazish tartibi
13. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan kamida 5 kishidan iborat quyidagi tarkibda Komissiya tuziladi:
komissiya raisi — taʼlim muassasasi direktori (uning vazifasini bajaruvchi shaxs);
komissiya raisi oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi xodimi;
komissiya aʼzolari — taʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarlari, tegishli kafedra mudiri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalarining oʻquv-uslubiy ishlar sohasidagi tajribali rahbar va pedagog xodimlari;
komissiya kotibi — taʼlim muassasalarining kadrlar boʻyicha inspektori.
14. Tanlov ikki bosqichda — test va suhbat shakllarida oʻtkaziladi.
15. Tanlov har bir bosqich boʻyicha alohida kunlarda oʻtkazilib, birinchi kun test sinovlari, ikkinchi kun suhbat shaklida oʻtkaziladi.
Tanlovga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻz vaqtida oʻtkazilishini tashkillashtirish komissiya kotibi zimmasiga yuklatiladi.
Kotib komissiya aʼzolari va tanlovda qatnashuvchi nomzodlarga tanlovni oʻtkazish vaqti va joyi haqida tanlov oʻtkaziladigan sanadan uch kun oldin xabar beradi.
16. Tanlov moddiy-texnik vositalar bilan jihozlangan maxsus oʻquv auditoriyasida oʻtkaziladi hamda tanlov jarayoni videotasvirga olinadi.
17. Tanlov oʻtkazish boʻyicha test savollari majmui Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan ishlab chiqilib, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan kelishiladi.
18. Test savollari va ularning javoblari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasida saqlanadi.
19. Nomzodga beriladigan test savollari 10 xil variantda tayyorlanadi va 40 tadan savoldan (shundan, har bir savolga 4 tadan (a, b, s, d) javob) iborat kitob shaklida boʻladi va uning titul varagʻida nomzodning F.I.O., tanlov oʻtkazilgan kun, test savollariga berilgan javoblarni tekshirish natijalari va tekshirgan shaxs (shaxslar) F.I.O. va imzosi koʻrsatiladi.
20. Test sinovida nomzodga 40 ta savoldan iborat 1 ta test varianti beriladi, bunda har bir toʻgʻri javoblar — 0,5 ball bilan baholanadi.
21. Komissiya tomonidan nomzodga test sinovi oʻtkazishning qisqacha maqsadi, mazmuni va tartibi tushuntiriladi hamda belgilangan tartibda test sinovlari qabul qilinadi.
22. Nomzodlarga test sinovlariga javob berish uchun aniq fanlar (jumladan, matematika, informatika, fizika, kimyo va biologiya) uchun 90 daqiqa, ijtimoiy-gumanitar fanlar uchun 60 daqiqa vaqt beriladi. Javoblar varaqasini belgilash uchun qoʻshimcha 10 daqiqa beriladi.
23. Test savollariga javob berish jarayonida nomzodlarga quyidagi taqiqlar qoʻyiladi:
qonunchilik hujjatlaridan, maʼlumotnoma (spravochnik) va maxsus adabiyotlardan, har qanday turdagi texnika vositalaridan yoki boshqa materiallardan (maʼlumotlardan) foydalanish;
boshqa shaxslar bilan suhbatlashish;
test savollari oʻtkazilayotgan xonadan ruxsatsiz tashqariga chiqish.
Mazkur banddagi talablarga rioya qilmagan nomzod test jarayonini oʻtkazish tartibini buzgan deb topiladi va uni tanlovda qatnashishdan chetlashtirish uchun asos boʻladi. Ushbu holatda Komissiya kotibi tomonidan mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma rasmiylashtiriladi va Komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi.
24. Test topshiriqlarini belgilangan muddatdan oldin bajargan yoki test topshiriqlarini bajarish uchun ajratilgan vaqt tugagach, nomzodlar test materiallarini komissiya kotibiga topshiradi.
25. Komissiya aʼzolari test sinovlari oʻtkazilgandan soʻng 3 soat ichida test savollariga berilgan javoblarni tekshirib, natijalarni (toʻgʻri va notoʻgʻri javoblar soni) tegishlicha har bir nomzodning test kitobi titul varagʻiga yozib qoʻyadi. Testda 12 balldan kam toʻplagan nomzod tanlovning ikkinchi bosqichiga qoʻyilmaydi.
26. Test sinovlari natijalari sinov oʻtkazilgan kunda nomzodlarga eʼlon qilinadi.
27. Tanlov oʻtkazish jarayonida har bir nomzod bilan mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq 80 ballik baholash mezonlari boʻyicha suhbat oʻtkaziladi va shu kunning oʻzida test natijalari bilan qoʻshib, umumiy ball eʼlon qilinadi.
Suhbat davomida nomzodlarga:
ilmiy-pedagogik faoliyatining natijalariga doir taqdimoti uchun 5 daqiqa;
taʼlimning innovatsion metodlarini qoʻllagan holda tegishli fanning aniq bir mavzusini oʻqitish metodikasi boʻyicha pedagogik mahoratini namoyon qilish uchun — 15 daqiqa;
kasbiy koʻnikmasini aniqlash maqsadida savol-javob uchun — 10 daqiqa vaqt ajratiladi.
28. Nomzodlar tomonidan ilmiy-pedagogik faoliyati natijalarini baholashga qaratilgan oʻquv-metodik, ilmiy tadqiqot va ijodiy ish materiallarini qamrab oluvchi portfolio tayyorlanadi.
Portfolioga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi tanlov oʻtkazilishidan bir kun oldin komissiya kotibi tomonidan oʻrganib chiqiladi hamda baholash uchun komissiyaga taqdim etiladi.
29. Nomzod pedagogik mahoratini namoyon qilish jarayonida quyidagilarga alohida eʼtibor qaratishi lozim:
pedagogik mahoratining metodik darajasi, ilmiy-pedagogik salohiyati, qoʻllaniladigan metod, usul va vositalarning rejalashtirilgan mashgʻulot maqsadiga, shuningdek mantiqiylik, aniqlik va tizimlilik tamoyillariga mos kelishiga;
oʻquv mashgʻulotlari boʻyicha ijodiy muhokamani tashkil etish hamda pedagogik texnologiyalarni qoʻllagan holda auditoriyani jalb qila olishiga;
oʻqitilayotgan fan boʻyicha egallagan bilimi, amaliy koʻnikmasi va malakasining shakllanganligiga;
oʻquvchilarda ijodiy-kreativ fikrlay olish, mustaqil qaror qabul qilish orqali kasbiy koʻnikmalarini shakllantira olishga.
Nomzodning pedagogik mahoratini namoyon qilish natijalari komissiya aʼzolari tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq mezonlar asosida baholanadi.
30. Komissiya tomonidan nomzodning kasbiy faoliyatida erishgan natijalari va pedagogik mahoratini baholash bilan birga pedagog xodimlarga xos boʻlgan kreativlik, nutq madaniyati va kasbiy kompetentlik darajasini zamonaviy talablarga mosligini aniqlash maqsadida ular bilan pedagogik suhbat oʻtkaziladi.
31. Pedagogik suhbat jarayonida komissiya aʼzolari tomonidan quyidagi yoʻnalishlar doirasida savollar beriladi:
taʼlim mutaxassisligining oʻziga xosligidan kelib chiqib, vaziyatni tahlil qilishga qodirlik darajasini aniqlash boʻyicha;
oʻquvchilar ongiga “Vatanga va xalqqa sadoqat bilan xizmat qilish — oliy burch” konseptual gʻoyasini singdira olish boʻyicha;
taʼlimda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllash, kompyuter va Internet jahon axborot tarmogʻidan foydalanish samaradorligini aniqlash boʻyicha;
taʼlim jarayonida qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasidan (www.lex.uz) foydalanish, tahlil qilish va sharhlash koʻnikmalarini aniqlash boʻyicha;
chet tillari (rus tili, ingliz tili va boshqalar)ni oʻzlashtirish darajasini aniqlash boʻyicha;
oʻquv mashgʻulotlarda vaqtdan unumli foydalanish metodi (taym-menejment)ni qoʻllash mahoratini aniqlash boʻyicha.
32. Komissiya aʼzolari nomzodlarga berilgan savollarga ularning javoblari toʻgʻri yoki notoʻgʻriligini darhol maʼlum qiladilar hamda komissiyaning har bir aʼzosi oʻzining bahosini qayd varagʻiga qoʻyadi.
Tanlovning mazkur shakli boʻyicha yakuniy natijalar nomzodlarning ishtirokisiz komissiya aʼzolari tomonidan kollegiallik tamoyili asosida oʻrtacha arifmetik ball shaklida xolisona baholanadi.
33. Tanlovdan oʻtayotgan nomzodlarning fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga egaligi, xalqaro yoki respublika miqyosida oʻtkazilgan koʻrgazmali tanlov hamda nominatsiyalarda erishgan yutuqlari, chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi sertifikatning mavjudligi, shuningdek pedagogik suhbat jarayonida oʻquvchilarga “Vatanga va xalqqa sadoqat bilan xizmat qilish — oliy burch” konseptual gʻoyasini singdira olishga doir kasbiy va shaxsiy sifatlari ularni ijobiy baholashda inobatga olinadi.
34. Oʻtkazilgan ikki bosqichli tanlovning yakuniy natijalari komissiya aʼzolarining imzosi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadigan mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi tanlov natijalari qayd varaqasi rasmiylashtiriladi.
4-bob. Tanlov natijalari
35. Tanlov komissiyasi qaroriga koʻra mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan baholash mezonlari boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar tanlov oʻtkazilayotgan boʻsh oʻrinlarga pedagogik xodim sifatida ishga qabul qilinadi.
36. Tanlov natijalariga koʻra quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
a) pedagog xodim sifatida ishga qabul qilishga tavsiya etiladi;
b) pedagog xodim sifatida ishga qabul qilishga tavsiya etilmaydi.
37. Tanlov natijalari komissiya bayoni bilan rasmiylashtiriladi.
38. Tanlov natijasidan norozi boʻlgan nomzodlar apellyatsiya komissiyasiga apellyatsiya shikoyati bilan murojaat qilish huquqiga ega.
39. Apellyatsiya komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi asosida kamida 4 kishidan iborat tanlov komissiyasi faoliyatida ishtirok etmagan taʼlim muassasasi direktori oʻrinbosari, tegishli kafedra mudiri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar kasbiy taʼlimni rivojlantirish va muvofiqlashtirish hududiy boshqarmalari xodimlari hamda oliy taʼlim muassasalarining oʻquv-uslubiy ishlar sohasidagi tajribali rahbar va pedagog xodimlaridan iborat tarkibda tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasiga Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi xodimi raislik qiladi.
Apellyatsiya shikoyati tanlov natijasi eʼlon qilingan vaqtdan boshlab bir ish kuni davomida berilishi mumkin. Nomzod tomonidan berilgan apellyatsiya shikoyati apellyatsiya komissiyasi tomonidan ikki ish kuni ichida koʻrib chiqilishi lozim.
Apellyatsiya komissiyasi shikoyatni koʻrib chiqish natijasiga qoʻra quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
a) eʼtiroz asossiz boʻlsa, apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish va tanlov natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;
b) eʼtiroz asosli boʻlsa, tanlov natijalariga oʻzgartirish kiritish va pedagog xodim sifatida ishga qabul qilishga tavsiya etish.
40. Tanlov bilan bogʻliq barcha hujjatlar taʼlim muassasalarining kadrlar boʻlinmalarida 5 yil davomida saqlanadi.
41. Komissiya tomonidan tanlab olingan nomzodlarni taʼlim muassasasi direktori mehnat shartnomasi tuzish orqali ishga qabul qiladi hamda belgilangan tartibda tegishli buyruq bilan rasmiylashtiradi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internati boʻsh lavozimlariga xodimlarni jamlash uchun tanlov oʻtkazish va pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ichki ishlar vazirligi taʼlim muassasalari Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalari va taʼlim muassasalarining rasmiy veb-saytida eʼlon beradi. Boʻsh lavozimlar mavjud boʻlganda 3 kun ichida 2-bosqich Talabgorlar Milliy vakansiyalar bazasi (ish.mehnat.uz), taʼlim muassasalarining veb-sayti orqali onlayn yoki toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qiladi. Eʼlon berilgan kundan boshlab 20 kun ichida 3-bosqich Ichki ishlar vazirligi Taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish boʻyicha tanlovlarni oʻtkazish uchun ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan taʼlim muassasasi direktori boshchiligidagi komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tuziladi. Eʼlon berilgan kundan boshlab 10 kun ichida 4-bosqich Ichki ishlar vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Tanlov oʻtkazish boʻyicha test savollari majmuini ishlab chiqadi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan kelishadi. Eʼlon berilgan kundan boshlab 10 kun ichida 5-bosqich Komissiya (tanlov bosqichi) 1. Taʼlim muassasalariga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish boʻyicha test va suhbat shakllarida tanlov oʻtkazadi. 2. Tanlov natijalariga koʻra tegishli qaror qabul qilinadi va bayon bilan rasmiylashtiradi. Hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan keyin 10 ish kuni ichida 6-bosqich Ichki ishlar vazirligi taʼlim muassasalari Komissiya tomonidan tanlab olingan nomzodlar taʼlim muassasalari oʻrtasida mehnat shartnomasi tuziladi va belgilangan tartibda tegishli buyruq bilan rasmiylashtiriladi Tegishli qaror qabul qilingandan keyin 3 ish kuni ichida
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Nomzodni test sinovidan chetlashtirish toʻgʻrisida
Hudud nomi _____________________________________________________________________________ Bino ___________________________________ Xona __________________________________________ Fan ________________________________________ “____” _________________ 20 ____ yil __________________________________________________________ (dalolatnoma tuzilgan joy nomi) Biz, quyida imzo chekuvchilar, shuni tasdiqlaymizki, Nomzod ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ (tuman (shahar) taʼlim muassasasi nomi F.I.O) Fan nomi ___________________________________ Fan tili ________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (Nomzodning (test) sinovidan chetlashtirilishi sababi) Soat ___:____ daqiqada (test) sinovidan chetlashtirildi. Komissiya raisi ____________________________________ imzo _____________________ Komissiya aʼzosi ____________________________________ imzo _____________________ Komissiya aʼzosi ____________________________________ imzo _____________________ Komissiya aʼzosi ____________________________________ imzo _____________________
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilishning
T/r Baholash indikatori * Ball JAMI: 80 I Nomzodlarning ilmiy-pedagogik faoliyati natijalari 40 II Nomzodlarning pedagogik mahorati natijalari 20 III Nomzodlarning kasbiy koʻnikmasi 20 I. Nomzodlarning ilmiy-pedagogik faoliyati natijalari 40 1. Doktorlik dissertatsiyasi (fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olganligi 10 2. Chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi sertifikatning mavjudligi 5 3. Oʻquv va ilmiy adabiyotlar (darslik, oʻquv qoʻllanma, monografiya) tayyorlash: 5 yakka mualliflikda; 3 hammualliflikda. 2 4. Ilmiy va ommaviy nashrlarda maqolalar eʼlon qilish: 3 xalqaro miqyosida; 2 respublika miqyosida. 1 5. Koʻrgazmali tanlov yoki nominatsiyalarda gʻolib boʻlish: 4 xalqaro miqyosda; 2 respublika miqyosida; 1 taʼlim muassasasi miqyosida. 1 6. Ilmiy-amaliy konferensiya, davra suhbati va ilmiy seminarlarda (tezis) qatnashish: 3 xalqaro miqyosda; 2 respublika miqyosida. 1 7. Oʻquvchi va talabalar safidan fan boʻyicha olimpiada gʻoliblarini tayyorlash (1 gʻolib uchun): 10 xalqaro miqyosida; 4 respublika mikyosida; 4 oliy taʼlim muassasasi mikyosida. 2 II. Nomzodlarning pedagogik mahorati natijalari 20 1. Pedagogik mahoratining metodik darajasi: 11 faol va interfaol metodlarni qoʻllash qobiliyati; 5 qoʻllaniladigan metod va vositalarning rejalashtirilgan mashgʻulot maqsadiga mosligi; 4 taqdimot materialining sifati va dizaynining zamonaviy professional taʼlimga uygʻunligi hamda adabiyotlardan foydalanish samaradorligi. 2 2. Pedagogik texnologiyalarini qoʻllash qobiliyati: 9 ijodiy muhokamani tashkil etish mahorati; 3 auditoriya diqqatini yoʻnaltira olish qobiliyati; 3 zamonaviy taʼlim texnologiyalari orqali oʻquvchilar bilimini baholashda ilgʻor usullardan foydalanish darajasi. 3 III. Nomzodlarning kasbiy koʻnikmasi 20 1. Vaqtdan unumli foydalanish (taym-menejment) texnologiyasini qoʻllash mahorati 4 2. Oʻquvchilarda vatanparvarlik tuygʻusini shakllantira olish mahorati 4 3. X orijiy tillar ( rus, ingliz va h.k. )ni bilish darajasi 3 4. Taʼlim mutaxassisligining oʻziga xosligidan kelib chiqib, vaziyatni tahlil qilish darajasini aniqlash boʻyicha 3 5. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllash qobiliyati 3 6. Internet jahon axborot tarmogʻi imkoniyatlaridan foydalanish darajasi 3
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
____________________________________________________________________________________________ (taʼlim muassasasi turi, joylashgan manzili) pedagog lavozimlariga oʻtkazilgan tanlov natijalari QAYD VARAQASI _________________________ qayd etish sanasi __________________________ qayd etish raqami T/r Nomzodning F.I.O. Suhbat natijasi Test natijasi Jami ilmiy-pedagogik faoliyat pedagogik mahorati kasbiy koʻnikmasi umumiy 1. 2. 3. 4. 5. Komissiya aʼzolarining baholari* Rais: _____________________________________________ (F.I.O.) ________________________ imzosi Rais oʻrinbosari: __________________________________ (F.I.O.) ________________________ imzosi Komissiya aʼzolari: ________________________________ (F.I.O.) ________________________ imzosi _________________________________ _________________________ (F.I.O.) imzosi _________________________________ _________________________ (F.I.O.) imzosi Kotib: ____________________________________________ _________________________ (F.I.O.) imzosi *Komissiya aʼzolari tomonidan har bir yoʻnalish boʻyicha qoʻyiladigan ball tanlovdan oʻtayotgan nomzodga alohida toʻldiriladi hamda mazkur ilovaga muvofiq komissiya kotibi tomonidan muvofiqlashtiriladi.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyuldagi 466-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi akademik litseylarining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 26-sentabrdagi 767-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 39-son, 1045-modda):
a) 1-bandda :
toʻrtinchi xatboshida “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yongʻin xavfsizligi institutiga va Harbiy-texnika institutiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga va Favqulodda vaziyatlar vazirligi oliy taʼlim muassasalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ichki ishlar vazirligi akademiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti yoki Favqulodda vaziyatlar vazirligi oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga kira olmagan idoraviy akademik litseylarning bitiruvchilari ushbu vazirliklar va idoralar rahbarlari tomonidan belgilanadigan tartibda ustunlik asosida tegishlicha ichki ishlar organlariga, Milliy gvardiyaning qoʻriqlash xizmatiga va Favqulodda vaziyatlar vazirligining yongʻin-qutqaruv boʻlinmalariga xizmatga qabul qilinadi”;
b) 1-ilovada :
23-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
26-bandda “uch” soʻzi “ikki” soʻzi bilan almashtirilsin;
27-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 14-martdagi PQ-2829-son qaroriga muvofiq akademik litseylar bitiruvchilariga akademik litseyni tamomlaganlik toʻgʻrisidagi diplom hamda ijtimoiy-gumanitar taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha maxsus chuqurlashtirilgan tayyorgarlikni talab etmaydigan alohida mutaxassisliklar boʻyicha davlat namunasidagi sertifikat beriladi”;
quyidagi mazmundagi 4 1 -bob qoʻshilsin:
“4 1 -bob. IIV akademik litseylari oʻquvchilari oʻqishini koʻchirish, qayta tiklash va ularni oʻqishdan chetlashtirish
27 1 . Oʻquvchilarni boshqa taʼlim muassasalaridan IIV akademik litseylariga koʻchirish taqiqlanadi.
27 2 . Oʻquvchilarning oʻqishini bir IIV akademik litseyidan boshqa IIV akademik litseyiga koʻchirish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi bilan kelishilgan holda yozgi taʼtil davrida amalga oshiriladi.
27 3 . Oʻquvchilar quyidagi hollarda oʻqishdan chetlashtirilishi mumkin:
a) oʻz xohishiga binoan, boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirilishi munosabati bilan;
b) salomatligi tufayli (tibbiy komissiya maʼlumotnomasi asosida);
v) doimiy yashash uchun boshqa hududga yoki davlatga chiqib ketganda;
g) oʻquvchi tomonidan oʻquv dasturi va oʻquv rejasi talablari bajarilmaganda (semestr yakuni boʻyicha oʻtkazilgan yakuniy nazoratda ikkita va undan ortiq fanlar boʻyicha qoniqarsiz baho olganda);
d) bir semestr mobaynida uzrli sabablarsiz 72 soat va undan koʻp mashgʻulotlarda qatnashmaganda;
e) oʻquvchi tomonidan IIV akademik litseyining kun tartibiga muntazam rioya etmaslik yoki ichki tartib-qoidalari qoʻpol ravishda buzilganda;
j) oʻquvchi tomonidan sodir etilgan jinoyat uchun sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirganda;
z) vafot etganligi sababli;
i) ota-onasi boshqa davlatga xizmat safariga yuborilganda ular bilan joʻnab ketganda.
27 4 . IIV akademik litseylaridan chetlashtirilgan oʻquvchilar oʻqishga qayta tiklanmaydi, mazkur Nizom 27 3 -bandining “b” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
27 5 . Mazkur Nizom 27 3 -bandining “b” va “i” kichik bandlarida nazarda tutilgan hollarda oʻqishdan chetlatilganligiga 1 yildan 2 yilgacha muddat boʻlgan oʻquvchilarning oʻqishini qayta tiklash Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
27 6 . IIV akademik litseylaridan chetlatilgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar akademik litsey direktori tomonidan qaror qabul qilingan kundan boshlab bir hafta muddatda tegishli tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha idoralararo komissiyaga taqdim etiladi.
27 7 . IIV akademik litseydan chetlashtirilgan oʻquvchilarni Voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha idoralararo Komissiya tomonidan yashash manzili boʻyicha majburiy umumiy oʻrta taʼlimga jalb etish toʻgʻrisida qarori bilan birgalikda hujjatlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Xalq taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalariga yuboriladi.
27 8 . Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi yoki Xalq taʼlimi vazirligining hududiy boʻlinmalari 10 kun muddat ichida oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish masalasini hal etadi va bu toʻgʻrisida IIV akademik litseyiga hamda oʻquvchining oʻqishi koʻchirilayotgan taʼlim muassasasiga yozma ravishda maʼlumot yuboradi.
Bunda oʻquvchining oʻqishi koʻchirilayotgan taʼlim muassasasiga yuboriladigan maʼlumotga IIV akademik litseyidan taqdim etilgan hujjatlarning nusxalari ilova qilinadi.
27 9 . Oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish toʻgʻrisidagi maʼlumotni olgan IIV akademik litseyi direktori oʻquvchini oʻquvchilar safidan chiqarish haqida buyruq chiqaradi va 3 kun muddatda oʻquvchini qabul qilayotgan taʼlim muassasasiga joʻnatadi.
27 10 . Oʻqishdan chetlashtirilgan yoki oʻqishi koʻchirilayotgan oʻquvchini qabul qilayotgan taʼlim muassasasi direktori 3 kun muddatda oʻquvchini oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi.
27 11 . Oʻquvchilarni chetlashtirish va boshqa taʼlim muassasasiga oʻtkazish uchun asos boʻlgan hujjatlar, pedagogik kengashning qarori, buyruq, ariza, oʻzlashtirish daftarchasi IIV akademik litseyida saqlanadi”.
28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Tegishli maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka va yuksak axloqiy sifatlarga ega boʻlgan shaxslar IIV akademik litseyida pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadirlar.
IIV akademik litseylariga oʻqituvchilar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining akademik litseylari va ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga pedagog xodimlarni ishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq ishga qabul qilinadi”;
31-bandda “Kadrlar bosh boshqarmasi” soʻzlari “Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
32-bandning beshinchi xatboshida “Ichki ishlar vazirligining Moliya va moddiy-texnika taʼminoti bosh boshqarmasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi Moliya va moddiy-texnika taʼminoti departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37-bandda “Toshkent shahar IIBB va viloyatlar IIBlarning” soʻzlari “Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda viloyatlar IIBlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin.
v) 2-ilovada :
2-bandda “IIV akademik litseylariga” soʻzlaridan keyin “qabul yilida” soʻzlari qoʻshilsin;
5-bandning birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlar hamda viloyat IIB boshliqlari IIV akademik litseyi qabul komissiyasi raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasining yuqori malakali va tajribali katta ofitserlari komissiya raisi oʻrinbosarlari etib belgilanadi”;
9-bandda “Toshkent shahar IIBB va viloyatlar IIBlariga” soʻzlari “Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda viloyatlar IIBlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16 va 19-bandlarda “Toshkent shahar IIBB” soʻzlari “Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBB” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-bandda “tegishli IIV akademik litseyiga kelganda” soʻzlari “qabul yilining 1-iyun kuniga qadar tegishli IIV akademik litseyining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
18-bandga quyidagi tahrirdagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar qoʻshilsin;
“Qabul yilining 1-iyun kunidan soʻng oʻqishga imtiyozli kirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar qabul qilinmaydi.
Qabul komissiyasi nomzodlarning oʻqishga imtiyozli kirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlarini qabul yilining 25-iyun kuniga qadar tegishli vazirlik va idoralar bilan koʻrib chiqilishi va Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga qabul qilish boʻyicha davlat komissiyasiga taqdim etilishini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasiga taqdim etadi”;
21-bandda “Kadrlar bosh boshqarmasi” soʻzlari “Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar va kadrlar bilan taʼminlash departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23 , 27 va 30-bandlarda “Toshkent shahar IIBB va” soʻzlari “Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandda “Toshkent shahar IIBB va” hamda “Kadrlar bosh boshqarmasi” soʻzlari tegishlicha “Toshkent shahar va Toshkent viloyati IIBBlari hamda” va “Kasbiy tayyorgarlik boshqarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
39-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ixtisoslik fanlari boʻyicha xalqaro olimpiadalarda oxirgi uch yil (qabul yili va undan oldingi ikki yil), respublika fan olimpiadalarida oxirgi bir yil (qabul yili va undan oldingi yil), Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan musobaqalarning respublika bosqichida oxirgi bir yil (qabul yili va undan oldingi yil) davomida gʻolib boʻlgan nomzodlar”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Terrorizm va jinoyatchilikka qarshi kurashish hamda jamoat xavfsizligini taʼminlash chogʻida halok boʻlgan yoki olgan jarohati tufayli nogiron boʻlib qolgan ichki ishlar organlari xodimlarining farzandlari qabul kvotalaridan tashqari, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashga munosib hissa qoʻshgan, xizmat yoki ilmiy faoliyatida yuqori natijalarga erishgan ichki ishlar organlarining amaldagi xodimlari farzandlari ajratilgan besh foizli kvotalar doirasida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining taqdimnomasi asosida, test sinovlarisiz imtiyoz tartibida maxsus-professional tanlovda toʻplagan ballari boʻyicha ketma-ketlikda qabul qilinib, toʻplagan ballari teng boʻlib qolgan nomzodlar umumiy kvotadan tashqari qabul qilinadi”;
beshinchi xatboshi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 28-iyul,
466-son