📅 2021-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларини хўжалик айланмасига жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш ва улардан ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳажмларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига (кейинги ўринларда — тара) депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилансинки:
маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, депозитли тараларни йиғиш пунктлари, шунингдек, депозит тизими операторлари депозит тизими иштирокчилари ҳисобланади;
депозит тизимини жорий этган ташаббускор томонидан сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг тарасига истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган депозит маркировкаси туширилади;
депозит тизими ташаббускорлари депозит тўлови миқдори ва депозитли тара айланмаси усулларини мустақил белгилайдилар;
депозит тўлови депозитли тарада маҳсулот реализация қилинганида истеъмолчидан қўшимча тарзда ундирилади ва депозитли тара белгиланган тартибда қайтариб топширилганида, уни топширувчисига қайтариб берилади;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ичимлик маҳсулотларининг тараларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, депозит тўлови миқдорини ўрнатиш, депозит тизимини жорий этиш юзасидан ваколатли органни хабардор қилиш ҳамда депозит тизимини амалга ошириш;
маҳсулотни депозитли тарада қадоқланганлигини идентификация қилиш учун депозит маркировкасини амалга ошириш;
депозитли тарада қадоқланган маҳсулотни реализация қилишда ундириладиган ва депозитли тарани қабул қилишда қайтариладиган депозит тўловини амалга ошириш;
депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
депозит тизимини жорий этишда ушбу тизим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
депозит тизимини ўзгартириш ёки татбиқ этилишини тўхтатиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ичимлик маҳсулотини муомалага чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига тараларга депозит тизимини татбиқ этиш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ушбу қарор қонуний кучга киргунига қадар депозит тизими иштирокчиларига унинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, шунингдек, депозит тизимини жорий этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилишини бошласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 468-сон қарорига ИЛОВА
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига (кейинги ўринларда — тара) депозит тизимини ихтиёрий равишда татбиқ этиш, шунингдек, ишлатилган тарани йиғиш тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бир марта фойдаланиладиган тара — фақат бир марта ишлатишга мўлжалланган, шунингдек, ўзининг физик хусусиятларига кўра ёки гигиеник жиҳатдан такрор фойдаланилмайдиган тара;
депозит маркировкаси — тарани депозитли тара эканлигини билдирувчи, истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган, тасдиқланган намунадаги маркировка белгиси;
депозит тизими — депозитли тарани комплекс бошқаришни таъминлаш мақсадида мазкур тизимда назоратга олинган молиявий механизм орқали иштирок этувчи юридик ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда мувофиқлаштирилган жараёнлар йиғиндиси;
депозит тизими иштирокчилари — маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, йиғиш пунктлари ҳамда депозит тизими операторлари;
депозит тўлови — депозитли тарада маҳсулот реализация қилинганида истеъмолчидан қўшимча тарзда ундириладиган ва депозитли тара ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қайтариб топширилганида, уни топширувчисига тўлаб (қайтариб) бериладиган гаров пули суммаси;
депозитли тара — депозит маркировкаси билан белгиланган ва депозит тўлови ундириладиган тара;
йиғиш пункти — истеъмолчилардан ишлатилган депозитли тарани қабул қилиш ва депозит тўловини қайтариш амалга ошириладиган, депозитли тарани йиғиш жойи (савдо объектлари, тарани автоматлаштирилган тарзда қабул қилиш воситалари (тароматлар) ёки тарани қабул қилишнинг бошқа пунктлари);
кўп марта айланадиган тара — ўзининг фойдаланиш цикли давомида фойдаланиш мақсади, имкониятлари ва яроқлигига кўра белгиланган мақсадда такрор фойдаланишга мўлжалланган тара;
тара — маҳсулотни жойлаштириш, ҳимоялаш, етказиб бериш, сақлаш, ташиш ва намойиш қилиш учун мўлжалланган, ҳар қандай материалдан тайёрланган бирламчи (маҳсулотга тегиб турадиган) қадоқ идиш.
3. Депозит тизими кўп марта айланадиган ҳамда бир марта фойдаланиладиган тарага нисбатан татбиқ этилиши мумкин.
2-боб. Депозит тизимини жорий этишни ташаббус қилиш
4. Депозит тизимини жорий этиш ишлаб чиқарувчилар, қадоқловчилар ёки депозит тизими операторлари (кейинги ўринларда — депозит тизими ташаббускори) томонидан ташаббус қилиниши мумкин.
5. Депозит тизимини жорий этишни ташаббус қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
депозит тизими татбиқ этиладиган тара турларини аниқлаб олиш;
ушбу Низомга мувофиқ депозит тўлови миқдорини ўрнатиш;
депозит тизими иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича депозит тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) ишлаб чиқиш ва лойиҳани илова қилган ҳолда, уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ёзма равишда хабардор қилиш;
депозит тизими иштирокчилари ўртасида (истеъмолчилардан ташқари) тегишли шартномалар тузиш;
депозит тизимини амалга ошириш.
6. Депозит тизими ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3-боб. Депозит маркировкаси
7. Депозитли тарани индентификация қилиш, сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ маркировкаланадиган, депозит маркировкаси ҳисобига амалга оширилади.
8. Депозит маркировкаси уни идентификация қилиш элементларига эга бўлиши, шунингдек, аниқ кўринадиган, тушунарли ва ташқи таъсир омилларига бардошли бўлиши лозим.
Депозит маркировкаси маҳсулот ёрлиғига (этикеткасига) ёки бевосита таранинг ўзига туширилиши мумкин.
9. Тарага (маҳсулот этикеткасига) депозит маркировкасини тушириш, маҳсулотни бозорга дастлабки жойлаштирувчи субъект томонидан амалга оширилади.
4-боб. Депозит тўлови
10. Депозит тизими ташаббускорлари депозит тўлови миқдори ва депозитли тара айланмаси усулларини мустақил белгилайдилар.
11. Депозит тўлови:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига реализация қилинадиган;
халқаро рейсни амалга оширувчи ҳаво кемаси бортида йўловчига маҳсулотни олиб кетиш учун сотиш сифатида етказиб бериладиган;
болалар озуқаси ҳисобланадиган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтиладиган маҳсулот тарасига ўрнатилмайди.
12. Депозит тўлови депозитли тарани қабул қилишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни ўз ичига олмайди.
13. Ҳар бир турдаги таранинг депозит тўлови миқдори тўғрисидаги маълумот маҳсулотни сотишда истеъмолчига етказилиши, шунингдек, товар чекида кўрсатилиши лозим.
5-боб. Депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
14. Топшириладиган (қабул қилинадиган) депозитли тара:
деформацияланмаган (ўзининг дастлабки сифатини қисман ёки бутунлай йўқотмаган) ва кейинчалик тўғридан-тўғри белгиланган мақсадда такрор фойдаланишга яроқли бўлиши (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно);
идентификация қилинадиган амалдаги депозит маркировкасига эга бўлиши керак.
15. Депозитли тараларни қабул қилиш йиғиш пунктлари орқали амалга оширилади. Бунда ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозитли тара топширувчисига тегишли депозит тўлови суммаси тўлиқ миқдорда тўлаб берилади (қайтарилади).
Агар депозитли тара деформацияланган (ўзининг дастлабки сифатини қисман ёки бутунлай йўқотган) ва кейинчалик тўғридан-тўғри белгиланган мақсадда такрор фойдаланишга яроқсиз бўлган ҳолларда (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно), шунингдек, депозит маркировкасини идентификация қилишнинг имкони бўлмаса, депозит тўлови тўланмайди (қайтарилмайди).
16. Йиғиш пунктлари депозит маркировкали ёки маркировкасиз ҳар қандай тарани қабул қилиши мумкин. Лекин, депозит тўлови фақатгина амалдаги депозит маркировкаси билан белгиланган тара учун тўланади (қайтарилади).
17. Йиғиш пунктлари депозит тизими ташаббускорларининг бевосита ўзлари томонидан ва (ёки) депозит тизимига аъзоликка кириш шарти билан ўзга юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилиши мумкин.
Депозит тизимига аъзолик депозит тизими ташаббускори билан тегишли шартнома тузиш орқали амалга оширилади.
Бундай шартномада қуйидагилар белгиланиши лозим:
йиғиш пунктларига қўйиладиган талаблар, депозитли тарани қабул қилиш, йиғиш, сақлаш ва ишлов бериш шартлари;
йиғиш пунктларига депозит тўловини тўлаш (қайтариш) шартлари;
депозитли тарани ташиш шартлари;
қабул қилинадиган депозитли таралар сони депозитли тарадаги маҳсулотнинг сотилган бирлигидан ортиб кетиш ҳолатлари учун шартлар;
қабул қилинадиган депозитли тара миқдори қабул қилиш пунктларидаги уларни жойлаштириш ва вақтинча сақлашнинг мавжуд имкониятларидан ортиб кетиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, депозитли тарани олиб чиқиб кетиш даврийлиги шартлари;
тарани автоматлаштирилган тарзда қабул қилиш воситаларини (тароматларни) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш шартлари;
тарани автоматлаштирилган тарзда қабул қилиш воситаларига (тароматларга), шунингдек, йиғилган депозитли тараларга шикаст етказилганда йиғиш пунктларининг жавобгарлик шартлари;
депозитли тара чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари;
депозитли тарани йиғишни ташкил этиш (қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш, юклаш) учун ўзаро ҳисоб-китоб шартлари;
депозитли тарага доир бошқа шартлар.
18. Кўп марта айланадиган тара учун депозит тўлови уни қабул қилиб олинганидан (саноқдан ўтказилган ва текшириб олинганидан) сўнг, депозит тизими ташаббускорлари томонидан йиғиш пунктларига тўланади (қайтарилади).
19. Топшириладиган (қабул қилинадиган) депозитли тара учун ўзаро ҳисоб-китоблар юридик шахслар билан — нақд пулсиз шаклда ҳамда жисмоний шахслар билан — нақд пул шаклда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.
20. Топширилмаган (қабул қилинмаган) депозитли таралар учун ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилмаганлиги натижасида ҳосил бўладиган депозит тўловларининг қолдиқ қиймати депозит ташаббускорлари ихтиёрида қолади ва депозит тизимини татбиқ этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
6-боб. Депозит тизими ташаббускорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
21. Депозит тизимининг ташаббускорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тарага депозит маркировкасини тушириш усулларини белгилаш;
йиғиш пунктлари томонидан депозитли тарани қабул қилиш тартибини белгилаш;
депозит тизимини бошқаришни амалга ошириш;
шартнома асосида йиғиш пунктлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
депозитли тарани қабул қилиш жараёнлари устидан назоратни амалга ошириш;
депозит тўлови маблағларини бошқаришни амалга ошириш;
йиғиш пунктлари ва истеъмолчилардан деформацияланган (ўзининг дастлабки сифатини қисман ёки бутунлай йўқотган) ва кейинчалик тўғридан-тўғри белгиланган мақсадда такрор фойдаланишга яроқсиз бўлган (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно), шунингдек, депозит маркировкаси бўйича идентификация қилишнинг имкони бўлмаган депозитли тарани қабул қилмаслик;
топширилмаган (қабул қилинмаган) депозитли таралар учун ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилмаганлиги натижасида ҳосил бўладиган депозит тўловларининг қолдиқ қийматини ўз ихтиёрида қолдириш ва депозит тизимини татбиқ этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтириш;
депозит тизими иштирокчилари ўртасидаги низоларни ҳал этишда кўмаклашиш.
Депозит тизими ташаббускорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Депозит тизими ташаббускорлари қуйидагиларга мажбур:
йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларни депозит тизимининг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан оммавий ахборот воситалари ҳамда йиғиш пунктларига маълумот жойлаштириш орқали таъминлаш;
депозит тизими иштирокчилари (истеъмолчилардан ташқари) ўртасидаги барча тадбирларни мувофиқлаштириб бориш;
депозит тизимининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
йиғиш пунктлари ва истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани қабул қилиш;
йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлаш (қайтариш);
ўзаро келишувга мувофиқ, истеъмолчилардан депозитли тарани йиғишни ташкил этиш (қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш, юклаш ва х.к.) учун йиғиш пунктларига пул мукофотлари тўловини амалга ошириш;
депозитли тарани саралаш ва ташишни ташкил этилишини таъминлаш;
йиғилган депозитли таранинг тури ва материали бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;
депозитли тара ташувчиларининг реестрини юритиш;
депозитли тара чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминлаш.
Депозит тизими ташаббускорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7-боб. Йиғиш пунктларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
23. Йиғиш пунктлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
депозит тизими ташаббускоридан депозит тизимининг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ўзлари томонидан йиғилган, ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани депозит тизими ташаббускорига топшириш;
топширилган ҳар бир депозитли тара учун депозит тизими ташаббускоридан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олиш;
ўзаро келишувга мувофиқ, истеъмолчилардан депозитли тарани йиғишни ташкил этиш (қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш, юклаш ва ҳ.к.) учун депозит тизими ташаббускоридан пул мукофотларини олиш;
истеъмолчилардан деформацияланган (ўзининг дастлабки сифатини қисман ёки бутунлай йўқотган) ва кейинчалик тўғридан-тўғри белгиланган мақсадда такрор фойдаланишга яроқсиз бўлган (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно), шунингдек, депозит маркировкаси бўйича идентификация қилишнинг имкони бўлмаган депозитли тарани қабул қилмаслик.
Йиғиш пунктлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
24. Йиғиш пунктлари қуйидагиларга мажбур:
истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тараларни қабул қилиш;
истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлаш (қайтариш);
қабул қилинган депозитли тарани тури ва материаллари бўйича саралаб йиғиш ва вақтинча сақлаш;
депозитли таранинг (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно), шунингдек, депозит маркировкасининг бус-бутунлигини ва унинг бўшлигини таъминлаш;
қабул қилинган ва топширилган депозитли таранинг тури ва материаллари бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;
депозитли тара чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминлаш.
Йиғиш пунктлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8-боб. Депозит тизимида иштирок этувчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
25. Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
депозит тизими ташаббускоридан депозит тизимининг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ келувчи депозитли тарани ихтиёрий йиғиш пунктига топшириш;
топширилган ҳар бир депозитли тара учун йиғиш пунктидан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олиш;
депозит тизими билан боғлиқ муносабатларда бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларининг ҳимоя қилиниши бўйича судга ва бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.
Истеъмолчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
26. Истеъмолчилар қуйидагиларга мажбур:
депозитли тарани топширишда депозитли таранинг бўшлигини, шунингдек, депозит маркировкасининг бус-бутунлигини (бир марта фойдаланиладиган тара бундан мустасно) ҳамда таранинг тури ва материали бўйича сараланишини таъминлаш;
депозитли тара чиқиндиларини рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (кўчаларга, сув йўлларига ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга) ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик;
депозитли тара чиқиндиларини контейнер ва урналарга жойлаштиришда маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тартибларига риоя қилиш.
Истеъмолчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9-боб. Депозит тизимини ўзгартириш ёки татбиқ этилишини тўхтатиш
27. Депозит тизимининг ташаббускори депозит тўлови миқдорини ушбу Низомнинг 10-банди талабларига мувофиқ ўзгартириши ёки уни муайян тарага татбиқ этилишини тўхтатиши мумкин. Бунда депозит тизими ташаббускори депозит тўлови миқдори ўзгарадиган ёки депозит тизимининг муайян тарага татбиқ этилиши тўхтатиладиган санани кўрсатган ҳолда, бу тўғрисида Давлат экология қўмитасини ёзма равишда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳамда йиғиш пунктларига маълумот жойлаштириш орқали депозит тизими иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.
28. Депозит тизимининг муайян тарага татбиқ этилиши тўхтатилганидан кейин депозит маркировкаси ушбу тарага татбиқ этилмайди. Бунда депозит тизими ташаббускори ва йиғиш пунктлари депозит тизимининг муайян тарага татбиқ этилиши тўхтатилган санадан бошлаб, олти ой давомида мазкур депозитли тарани истеъмолчилардан қабул қилишни таъминлайди.
10-боб. Якунловчи қоидалар
29. Мазкур Низомга риоя этилиши устидан назорат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Депозит тизимини ихтиёрий равишда татбиқ этишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Депозит тизимини жорий этиш лойиҳаси ____________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи — депозит тизими ташаббускори) Асосий фаолият йўналиши: _____________________________________________________________________ Жойлашган ери (почта манзили): _________________________________________________________________ Электрон почта манзили: _______________________________________________________________________ Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): _______________________________________________________ (мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда) 1. Депозит тизими татбиқ этиладиган тарага қадоқланадиган маҳсулот Т/р Маҳсулот номи ТИФ ТН коди Маҳсулот маркаси ёки брендининг номи Маҳсулот тури (алкоголли ёки алкоголсиз) Изоҳ: Жадвалга маҳсулотга хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин. 2. Депозит тизими татбиқ этиладиган тара Т/р Фойдаланилишига кўра тури (кўп марта айланадиган / бир марта фойдаланиладиган) Материал номи Ҳарфий белги (қисқартма) Рақамли код Изоҳ: Жадвалга тарага хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин. 3. Депозит тўлови миқдори Ўрнатиладиган депозит тўлови миқдори (сўм) Муомалага чиқариладиган депозитли тара миқдорининг прогнози (дона) Изоҳ: Жадвалга депозит тўловига хос ва зарур бўлган қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин. 4. Депозит маркировкаси Тарага депозит маркировкасини тушириш усуллари: ____________________________________________________________________________________________ 5. Депозит тизими ташаббускори ва лойиҳа тўғрисида қўшимча маълумотлар ____________________________________________________________________________________________ Изоҳ: Лойиҳага депозит тизими иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳалари илова қилиниши мумкин. Ташкилот раҳбари ________________ ____________________________________ имзо Ф.И.О. 20___йил «_____» _____________
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ишлаб чиқарувчилар, қадоқловчилар ёки депозит тизими операторлари (кейинги ўринларда — депозит тизими ташаббускори) 1. Депозит тизими татбиқ этиладиган тара турларини аниқлаб олади. 2. Депозит тўлови миқдорини белгилайди. 3. Депозит маркировкасини тарага тушириш усулларини белгилайди. 4. Депозит тизими иштирокчилари ўртасида тузиладиган шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқади. 1 — 4. Лойиҳани ишлаб чиқиш даврида 5. Депозит тизимини жорий этиш лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) ишлаб чиқади ва лойиҳани илова қилган ҳолда, уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ёзма равишда хабардор қилади. 5. Лойиҳа ишлаб чиқилганидан кейин 2-босқич Давлат экология қўмитаси Лойиҳани маълумот ва умумлаштириш учун қабул қилади. Лойиҳа қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3-босқич Депозит тизими ташаббускори 1. Депозит тизими иштирокчилари билан (истеъмолчилардан ташқари) тегишли шартномалар тузади. 2. Маҳсулот ёрлиғига (этикеткасига) ёки бевосита тарага депозит маркировкасини туширади, депозитли тарадаги маҳсулотни бозорга жойлаштиради (шу жумладан, депозит тўловини ундирган ҳолда). 3. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларни депозит тизимининг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва улардаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар билан оммавий ахборот воситалари ҳамда йиғиш пунктларига маълумот жойлаштириш орқали таъминлайди. 4. Депозит тизими иштирокчилари (истеъмолчилардан ташқари) ўртасидаги барча тадбирларни мувофиқлаштириб боради. Лойиҳа юзасидан Давлат экология қўмитаси хабардор қилинган кундан бошлаб 4-босқич Истеъмолчи 1. Депозитли тарадаги маҳсулотни сотиб олади (шу жумладан, депозит тўловини тўлаган ҳолда). 2. Ихтиёрий йиғиш пунктига ишлатилган депозитли тарани топширади. 3. Топширилган ҳар бир депозитли тара учун йиғиш пунктидан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олади. Заруратга кўра 5-босқич Йиғиш пункти 1. Истеъмолчилардан депозитли тарани қабул қилади. 2. Истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлайди (қайтаради). 3. Қабул қилинган депозитли тарани тури ва материаллари бўйича саралаб йиғишни ва вақтинча сақлашни амалга оширади. 4. Йиғилган депозитли тарани депозит тизими ташаббускорига топширади. 5. Топширилган ҳар бир депозитли тара учун депозит тизими ташаббускоридан депозит тўловини тўлиқ миқдорда олади. 6. Қабул қилинган ва топширилган депозитли таранинг тури ва материаллари бўйича алоҳида ҳисобини юритади. Доимий равишда 6-босқич Депозит тизими ташаббускори 1. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчилардан депозитли тарани қабул қилади. 2. Йиғиш пунктлари ва истеъмолчиларга ҳар бир қабул қилинган депозитли тара учун депозит тўловини тўлиқ миқдорда тўлайди (қайтаради). 3. Ўзаро келишувга мувофиқ, истеъмолчилардан депозитли тарани йиғишни ташкил этганлик (қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш, юклаш ва х.к.) учун йиғиш пунктларига пул мукофотлари тўловини амалга оширади. 4. Депозитли тарани саралаш ва ташишни ташкил этилишини таъминлайди. Доимий равишда 7-босқич Депозит тизими ташаббускори 1. Йиғилган депозитли таранинг тури ва материали бўйича алоҳида ҳисобини юритади. 2. Депозитли тара ташувчиларининг реестрини юритади. Доимий равишда
Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Депозит маркировкасининг кўриниши
I. Бир марта фойдаланиладиган тара учун
II. Кўп марта айланадиган тара учун
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 июль,
468-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Oʻzbekiston Respublikasida ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy joriy etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2019 — 2028-yillar davrida Oʻzbekiston Respublikasida qattiq maishiy chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi PQ-4291-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlarini xoʻjalik aylanmasiga jalb qilish mexanizmlarini takomillashtirish va ulardan hosil boʻladigan chiqindilar hajmlarini kamaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi.
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining Oʻzbekiston Respublikasida ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga (keyingi oʻrinlarda — tara) depozit tizimini ixtiyoriy joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Belgilansinki:
mahsulotlarni depozitli tarada ishlab chiqaruvchi yoki qadoqlovchilar, ulgurji va chakana savdo sohasidagi tadbirkorlik subyektlari, depozitli tarada qadoqlangan mahsulot isteʼmolchilari, depozitli taralarni yigʻish punktlari, shuningdek, depozit tizimi operatorlari depozit tizimi ishtirokchilari hisoblanadi;
depozit tizimini joriy etgan tashabbuskor tomonidan sotuvga chiqariladigan har bir mahsulot birligining tarasiga isteʼmolchi uchun depozit toʻlovi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz ichiga olgan depozit markirovkasi tushiriladi;
depozit tizimi tashabbuskorlari depozit toʻlovi miqdori va depozitli tara aylanmasi usullarini mustaqil belgilaydilar;
depozit toʻlovi depozitli tarada mahsulot realizatsiya qilinganida isteʼmolchidan qoʻshimcha tarzda undiriladi va depozitli tara belgilangan tartibda qaytarib topshirilganida, uni topshiruvchisiga qaytarib beriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi ichimlik mahsulotlarining taralariga depozit tizimini ixtiyoriy joriy etish sohasidagi ishlarni muvofiqlashtirish boʻyicha vakolatli organ hisoblanadi.
3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
depozit tizimi tatbiq etiladigan taralar turlarini aniqlash, depozit toʻlovi miqdorini oʻrnatish, depozit tizimini joriy etish yuzasidan vakolatli organni xabardor qilish hamda depozit tizimini amalga oshirish;
mahsulotni depozitli tarada qadoqlanganligini identifikatsiya qilish uchun depozit markirovkasini amalga oshirish;
depozitli tarada qadoqlangan mahsulotni realizatsiya qilishda undiriladigan va depozitli tarani qabul qilishda qaytariladigan depozit toʻlovini amalga oshirish;
depozitli tarani yigʻishni tashkil etish va oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish;
depozit tizimini joriy etishda ushbu tizim ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari;
depozit tizimini oʻzgartirish yoki tatbiq etilishini toʻxtatish.
4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida ichimlik mahsulotini muomalaga chiqaruvchi tadbirkorlik subyektlariga taralarga depozit tizimini tatbiq etish tavsiya etilsin.
5. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi ushbu qaror qonuniy kuchga kirguniga qadar depozit tizimi ishtirokchilariga uning maqsad va vazifalarini tushuntirish, shuningdek, depozit tizimini joriy etishga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlari amalga oshirilishini boshlasin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi A.I. Maksudov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 28-iyuldagi 468-son qaroriga ILOVA
Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga (keyingi oʻrinlarda — tara) depozit tizimini ixtiyoriy ravishda tatbiq etish, shuningdek, ishlatilgan tarani yigʻish tizimini joriy qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bir marta foydalaniladigan tara — faqat bir marta ishlatishga moʻljallangan, shuningdek, oʻzining fizik xususiyatlariga koʻra yoki gigiyenik jihatdan takror foydalanilmaydigan tara;
depozit markirovkasi — tarani depozitli tara ekanligini bildiruvchi, isteʼmolchi uchun depozit toʻlovi toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz ichiga olgan, tasdiqlangan namunadagi markirovka belgisi;
depozit tizimi — depozitli tarani kompleks boshqarishni taʼminlash maqsadida mazkur tizimda nazoratga olingan moliyaviy mexanizm orqali ishtirok etuvchi yuridik va jismoniy shaxslar faoliyati hamda muvofiqlashtirilgan jarayonlar yigʻindisi;
depozit tizimi ishtirokchilari — mahsulotlarni depozitli tarada ishlab chiqaruvchi yoki qadoqlovchilar, ulgurji va chakana savdo sohasidagi tadbirkorlik subyektlari, depozitli tarada qadoqlangan mahsulot isteʼmolchilari, yigʻish punktlari hamda depozit tizimi operatorlari;
depozit toʻlovi — depozitli tarada mahsulot realizatsiya qilinganida isteʼmolchidan qoʻshimcha tarzda undiriladigan va depozitli tara ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda qaytarib topshirilganida, uni topshiruvchisiga toʻlab (qaytarib) beriladigan garov puli summasi;
depozitli tara — depozit markirovkasi bilan belgilangan va depozit toʻlovi undiriladigan tara;
yigʻish punkti — isteʼmolchilardan ishlatilgan depozitli tarani qabul qilish va depozit toʻlovini qaytarish amalga oshiriladigan, depozitli tarani yigʻish joyi (savdo obyektlari, tarani avtomatlashtirilgan tarzda qabul qilish vositalari (taromatlar) yoki tarani qabul qilishning boshqa punktlari);
koʻp marta aylanadigan tara — oʻzining foydalanish sikli davomida foydalanish maqsadi, imkoniyatlari va yaroqligiga koʻra belgilangan maqsadda takror foydalanishga moʻljallangan tara;
tara — mahsulotni joylashtirish, himoyalash, yetkazib berish, saqlash, tashish va namoyish qilish uchun moʻljallangan, har qanday materialdan tayyorlangan birlamchi (mahsulotga tegib turadigan) qadoq idish.
3. Depozit tizimi koʻp marta aylanadigan hamda bir marta foydalaniladigan taraga nisbatan tatbiq etilishi mumkin.
2-bob. Depozit tizimini joriy etishni tashabbus qilish
4. Depozit tizimini joriy etish ishlab chiqaruvchilar, qadoqlovchilar yoki depozit tizimi operatorlari (keyingi oʻrinlarda — depozit tizimi tashabbuskori) tomonidan tashabbus qilinishi mumkin.
5. Depozit tizimini joriy etishni tashabbus qilish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
depozit tizimi tatbiq etiladigan tara turlarini aniqlab olish;
ushbu Nizomga muvofiq depozit toʻlovi miqdorini oʻrnatish;
depozit tizimi ishtirokchilari oʻrtasida tuziladigan shartnoma loyihalarini ishlab chiqish;
ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha depozit tizimini joriy etish loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) ishlab chiqish va loyihani ilova qilgan holda, uni amalga oshirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasini (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) yozma ravishda xabardor qilish;
depozit tizimi ishtirokchilari oʻrtasida (isteʼmolchilardan tashqari) tegishli shartnomalar tuzish;
depozit tizimini amalga oshirish.
6. Depozit tizimi ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
3-bob. Depozit markirovkasi
7. Depozitli tarani indentifikatsiya qilish, sotuvga chiqariladigan har bir mahsulot birligining ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq markirovkalanadigan, depozit markirovkasi hisobiga amalga oshiriladi.
8. Depozit markirovkasi uni identifikatsiya qilish elementlariga ega boʻlishi, shuningdek, aniq koʻrinadigan, tushunarli va tashqi taʼsir omillariga bardoshli boʻlishi lozim.
Depozit markirovkasi mahsulot yorligʻiga (etiketkasiga) yoki bevosita taraning oʻziga tushirilishi mumkin.
9. Taraga (mahsulot etiketkasiga) depozit markirovkasini tushirish, mahsulotni bozorga dastlabki joylashtiruvchi subyekt tomonidan amalga oshiriladi.
4-bob. Depozit toʻlovi
10. Depozit tizimi tashabbuskorlari depozit toʻlovi miqdori va depozitli tara aylanmasi usullarini mustaqil belgilaydilar.
11. Depozit toʻlovi:
Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga realizatsiya qilinadigan;
xalqaro reysni amalga oshiruvchi havo kemasi bortida yoʻlovchiga mahsulotni olib ketish uchun sotish sifatida yetkazib beriladigan;
bolalar ozuqasi hisoblanadigan;
Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tranzit tarzida olib oʻtiladigan mahsulot tarasiga oʻrnatilmaydi.
12. Depozit toʻlovi depozitli tarani qabul qilishni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarni oʻz ichiga olmaydi.
13. Har bir turdagi taraning depozit toʻlovi miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumot mahsulotni sotishda isteʼmolchiga yetkazilishi, shuningdek, tovar chekida koʻrsatilishi lozim.
5-bob. Depozitli tarani yigʻishni tashkil etish va oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish
14. Topshiriladigan (qabul qilinadigan) depozitli tara:
deformatsiyalanmagan (oʻzining dastlabki sifatini qisman yoki butunlay yoʻqotmagan) va keyinchalik toʻgʻridan-toʻgʻri belgilangan maqsadda takror foydalanishga yaroqli boʻlishi (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno);
identifikatsiya qilinadigan amaldagi depozit markirovkasiga ega boʻlishi kerak.
15. Depozitli taralarni qabul qilish yigʻish punktlari orqali amalga oshiriladi. Bunda har bir qabul qilingan depozitli tara uchun depozitli tara topshiruvchisiga tegishli depozit toʻlovi summasi toʻliq miqdorda toʻlab beriladi (qaytariladi).
Agar depozitli tara deformatsiyalangan (oʻzining dastlabki sifatini qisman yoki butunlay yoʻqotgan) va keyinchalik toʻgʻridan-toʻgʻri belgilangan maqsadda takror foydalanishga yaroqsiz boʻlgan hollarda (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno), shuningdek, depozit markirovkasini identifikatsiya qilishning imkoni boʻlmasa, depozit toʻlovi toʻlanmaydi (qaytarilmaydi).
16. Yigʻish punktlari depozit markirovkali yoki markirovkasiz har qanday tarani qabul qilishi mumkin. Lekin, depozit toʻlovi faqatgina amaldagi depozit markirovkasi bilan belgilangan tara uchun toʻlanadi (qaytariladi).
17. Yigʻish punktlari depozit tizimi tashabbuskorlarining bevosita oʻzlari tomonidan va (yoki) depozit tizimiga aʼzolikka kirish sharti bilan oʻzga yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan tashkil etilishi mumkin.
Depozit tizimiga aʼzolik depozit tizimi tashabbuskori bilan tegishli shartnoma tuzish orqali amalga oshiriladi.
Bunday shartnomada quyidagilar belgilanishi lozim:
yigʻish punktlariga qoʻyiladigan talablar, depozitli tarani qabul qilish, yigʻish, saqlash va ishlov berish shartlari;
yigʻish punktlariga depozit toʻlovini toʻlash (qaytarish) shartlari;
depozitli tarani tashish shartlari;
qabul qilinadigan depozitli taralar soni depozitli taradagi mahsulotning sotilgan birligidan ortib ketish holatlari uchun shartlar;
qabul qilinadigan depozitli tara miqdori qabul qilish punktlaridagi ularni joylashtirish va vaqtincha saqlashning mavjud imkoniyatlaridan ortib ketish holatlarini hisobga olgan holda, depozitli tarani olib chiqib ketish davriyligi shartlari;
tarani avtomatlashtirilgan tarzda qabul qilish vositalarini (taromatlarni) joylashtirish va ulardan foydalanish shartlari;
tarani avtomatlashtirilgan tarzda qabul qilish vositalariga (taromatlarga), shuningdek, yigʻilgan depozitli taralarga shikast yetkazilganda yigʻish punktlarining javobgarlik shartlari;
depozitli tara chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish shartlari;
depozitli tarani yigʻishni tashkil etish (qabul qilish, saqlash, hisobini yuritish, yuklash) uchun oʻzaro hisob-kitob shartlari;
depozitli taraga doir boshqa shartlar.
18. Koʻp marta aylanadigan tara uchun depozit toʻlovi uni qabul qilib olinganidan (sanoqdan oʻtkazilgan va tekshirib olinganidan) soʻng, depozit tizimi tashabbuskorlari tomonidan yigʻish punktlariga toʻlanadi (qaytariladi).
19. Topshiriladigan (qabul qilinadigan) depozitli tara uchun oʻzaro hisob-kitoblar yuridik shaxslar bilan — naqd pulsiz shaklda hamda jismoniy shaxslar bilan — naqd pul shaklda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq toʻlovning boshqa usullarida amalga oshiriladi.
20. Topshirilmagan (qabul qilinmagan) depozitli taralar uchun oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshirilmaganligi natijasida hosil boʻladigan depozit toʻlovlarining qoldiq qiymati depozit tashabbuskorlari ixtiyorida qoladi va depozit tizimini tatbiq etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.
6-bob. Depozit tizimi tashabbuskorlarining huquq va majburiyatlari
21. Depozit tizimining tashabbuskorlari quyidagi huquqlarga ega:
taraga depozit markirovkasini tushirish usullarini belgilash;
yigʻish punktlari tomonidan depozitli tarani qabul qilish tartibini belgilash;
depozit tizimini boshqarishni amalga oshirish;
shartnoma asosida yigʻish punktlari faoliyatini muvofiqlashtirishni amalga oshirish;
depozitli tarani qabul qilish jarayonlari ustidan nazoratni amalga oshirish;
depozit toʻlovi mablagʻlarini boshqarishni amalga oshirish;
yigʻish punktlari va isteʼmolchilardan deformatsiyalangan (oʻzining dastlabki sifatini qisman yoki butunlay yoʻqotgan) va keyinchalik toʻgʻridan-toʻgʻri belgilangan maqsadda takror foydalanishga yaroqsiz boʻlgan (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno), shuningdek, depozit markirovkasi boʻyicha identifikatsiya qilishning imkoni boʻlmagan depozitli tarani qabul qilmaslik;
topshirilmagan (qabul qilinmagan) depozitli taralar uchun oʻzaro hisob-kitoblar amalga oshirilmaganligi natijasida hosil boʻladigan depozit toʻlovlarining qoldiq qiymatini oʻz ixtiyorida qoldirish va depozit tizimini tatbiq etish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltirish;
depozit tizimi ishtirokchilari oʻrtasidagi nizolarni hal etishda koʻmaklashish.
Depozit tizimi tashabbuskorlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
22. Depozit tizimi tashabbuskorlari quyidagilarga majbur:
yigʻish punktlari va isteʼmolchilarni depozit tizimining amaldagi tartibi, talablari, qoidalari va ulardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan ommaviy axborot vositalari hamda yigʻish punktlariga maʼlumot joylashtirish orqali taʼminlash;
depozit tizimi ishtirokchilari (isteʼmolchilardan tashqari) oʻrtasidagi barcha tadbirlarni muvofiqlashtirib borish;
depozit tizimining samarali amalga oshirilishini taʼminlash;
yigʻish punktlari va isteʼmolchilardan ushbu Nizomning 14-bandi talablariga muvofiq keluvchi depozitli tarani qabul qilish;
yigʻish punktlari va isteʼmolchilarga har bir qabul qilingan depozitli tara uchun depozit toʻlovini toʻliq miqdorda toʻlash (qaytarish);
oʻzaro kelishuvga muvofiq, isteʼmolchilardan depozitli tarani yigʻishni tashkil etish (qabul qilish, saqlash, hisobini yuritish, yuklash va x.k.) uchun yigʻish punktlariga pul mukofotlari toʻlovini amalga oshirish;
depozitli tarani saralash va tashishni tashkil etilishini taʼminlash;
yigʻilgan depozitli taraning turi va materiali boʻyicha alohida hisobini yuritish;
depozitli tara tashuvchilarining reyestrini yuritish;
depozitli tara chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etilishini taʼminlash.
Depozit tizimi tashabbuskorlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
7-bob. Yigʻish punktlarining huquq va majburiyatlari
23. Yigʻish punktlari quyidagi huquqlarga ega:
depozit tizimi tashabbuskoridan depozit tizimining amaldagi tartibi, talablari, qoidalari va ulardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish;
oʻzlari tomonidan yigʻilgan, ushbu Nizomning 14-bandi talablariga muvofiq keluvchi depozitli tarani depozit tizimi tashabbuskoriga topshirish;
topshirilgan har bir depozitli tara uchun depozit tizimi tashabbuskoridan depozit toʻlovini toʻliq miqdorda olish;
oʻzaro kelishuvga muvofiq, isteʼmolchilardan depozitli tarani yigʻishni tashkil etish (qabul qilish, saqlash, hisobini yuritish, yuklash va h.k.) uchun depozit tizimi tashabbuskoridan pul mukofotlarini olish;
isteʼmolchilardan deformatsiyalangan (oʻzining dastlabki sifatini qisman yoki butunlay yoʻqotgan) va keyinchalik toʻgʻridan-toʻgʻri belgilangan maqsadda takror foydalanishga yaroqsiz boʻlgan (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno), shuningdek, depozit markirovkasi boʻyicha identifikatsiya qilishning imkoni boʻlmagan depozitli tarani qabul qilmaslik.
Yigʻish punktlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
24. Yigʻish punktlari quyidagilarga majbur:
isteʼmolchilardan ushbu Nizomning 14-bandi talablariga muvofiq keluvchi depozitli taralarni qabul qilish;
isteʼmolchilarga har bir qabul qilingan depozitli tara uchun depozit toʻlovini toʻliq miqdorda toʻlash (qaytarish);
qabul qilingan depozitli tarani turi va materiallari boʻyicha saralab yigʻish va vaqtincha saqlash;
depozitli taraning (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno), shuningdek, depozit markirovkasining bus-butunligini va uning boʻshligini taʼminlash;
qabul qilingan va topshirilgan depozitli taraning turi va materiallari boʻyicha alohida hisobini yuritish;
depozitli tara chiqindilari bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etilishini taʼminlash.
Yigʻish punktlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
8-bob. Depozit tizimida ishtirok etuvchi isteʼmolchilarning huquq va majburiyatlari
25. Isteʼmolchilar quyidagi huquqlarga ega:
depozit tizimi tashabbuskoridan depozit tizimining amaldagi tartibi, talablari, qoidalari va ulardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish;
ushbu Nizomning 14-bandi talablariga muvofiq keluvchi depozitli tarani ixtiyoriy yigʻish punktiga topshirish;
topshirilgan har bir depozitli tara uchun yigʻish punktidan depozit toʻlovini toʻliq miqdorda olish;
depozit tizimi bilan bogʻliq munosabatlarda buzilgan huquqlari yoki qonun bilan muhofaza etiladigan manfaatlarining himoya qilinishi boʻyicha sudga va boshqa vakolatli davlat organlariga murojaat etish.
Isteʼmolchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
26. Isteʼmolchilar quyidagilarga majbur:
depozitli tarani topshirishda depozitli taraning boʻshligini, shuningdek, depozit markirovkasining bus-butunligini (bir marta foydalaniladigan tara bundan mustasno) hamda taraning turi va materiali boʻyicha saralanishini taʼminlash;
depozitli tara chiqindilarini ruxsat etilmagan joylarga va obyektlarga (koʻchalarga, suv yoʻllariga va maishiy chiqindilarni toʻplash va koʻmish uchun belgilanmagan boshqa joylarga) tashlamaslik hamda joylashtirmaslik;
depozitli tara chiqindilarini konteyner va urnalarga joylashtirishda maishiy chiqindilarni saralab yigʻish tartiblariga rioya qilish.
Isteʼmolchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
9-bob. Depozit tizimini oʻzgartirish yoki tatbiq etilishini toʻxtatish
27. Depozit tizimining tashabbuskori depozit toʻlovi miqdorini ushbu Nizomning 10-bandi talablariga muvofiq oʻzgartirishi yoki uni muayyan taraga tatbiq etilishini toʻxtatishi mumkin. Bunda depozit tizimi tashabbuskori depozit toʻlovi miqdori oʻzgaradigan yoki depozit tizimining muayyan taraga tatbiq etilishi toʻxtatiladigan sanani koʻrsatgan holda, bu toʻgʻrisida Davlat ekologiya qoʻmitasini yozma ravishda, shuningdek, ommaviy axborot vositalari hamda yigʻish punktlariga maʼlumot joylashtirish orqali depozit tizimi ishtirokchilarini xabardor qilishi shart.
28. Depozit tizimining muayyan taraga tatbiq etilishi toʻxtatilganidan keyin depozit markirovkasi ushbu taraga tatbiq etilmaydi. Bunda depozit tizimi tashabbuskori va yigʻish punktlari depozit tizimining muayyan taraga tatbiq etilishi toʻxtatilgan sanadan boshlab, olti oy davomida mazkur depozitli tarani isteʼmolchilardan qabul qilishni taʼminlaydi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
29. Mazkur Nizomga rioya etilishi ustidan nazorat isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
30. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Depozit tizimini ixtiyoriy ravishda tatbiq etishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Depozit tizimini joriy etish loyihasi ____________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi — depozit tizimi tashabbuskori) Asosiy faoliyat yoʻnalishi: _____________________________________________________________________ Joylashgan yeri (pochta manzili): _________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: _______________________________________________________________________ Telefon va faks raqami (agar mavjud boʻlsa): _______________________________________________________ (mamlakat va shahar kodini koʻrsatgan holda) 1. Depozit tizimi tatbiq etiladigan taraga qadoqlanadigan mahsulot T/r Mahsulot nomi TIF TN kodi Mahsulot markasi yoki brendining nomi Mahsulot turi (alkogolli yoki alkogolsiz) Izoh: Jadvalga mahsulotga xos va zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar kiritilishi mumkin. 2. Depozit tizimi tatbiq etiladigan tara T/r Foydalanilishiga koʻra turi (koʻp marta aylanadigan / bir marta foydalaniladigan) Material nomi Harfiy belgi (qisqartma) Raqamli kod Izoh: Jadvalga taraga xos va zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar kiritilishi mumkin. 3. Depozit toʻlovi miqdori Oʻrnatiladigan depozit toʻlovi miqdori (soʻm) Muomalaga chiqariladigan depozitli tara miqdorining prognozi (dona) Izoh: Jadvalga depozit toʻloviga xos va zarur boʻlgan qoʻshimcha maʼlumotlar kiritilishi mumkin. 4. Depozit markirovkasi Taraga depozit markirovkasini tushirish usullari: ____________________________________________________________________________________________ 5. Depozit tizimi tashabbuskori va loyiha toʻgʻrisida qoʻshimcha maʼlumotlar ____________________________________________________________________________________________ Izoh: Loyihaga depozit tizimi ishtirokchilari oʻrtasida tuziladigan shartnoma loyihalari ilova qilinishi mumkin. Tashkilot rahbari ________________ ____________________________________ imzo F.I.O. 20___yil “_____” _____________
Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ishlab chiqaruvchilar, qadoqlovchilar yoki depozit tizimi operatorlari (keyingi oʻrinlarda — depozit tizimi tashabbuskori) 1. Depozit tizimi tatbiq etiladigan tara turlarini aniqlab oladi. 2. Depozit toʻlovi miqdorini belgilaydi. 3. Depozit markirovkasini taraga tushirish usullarini belgilaydi. 4. Depozit tizimi ishtirokchilari oʻrtasida tuziladigan shartnoma loyihalarini ishlab chiqadi. 1 — 4. Loyihani ishlab chiqish davrida 5. Depozit tizimini joriy etish loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) ishlab chiqadi va loyihani ilova qilgan holda, uni amalga oshirish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasini (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) yozma ravishda xabardor qiladi. 5. Loyiha ishlab chiqilganidan keyin 2-bosqich Davlat ekologiya qoʻmitasi Loyihani maʼlumot va umumlashtirish uchun qabul qiladi. Loyiha qabul qilib olingan kundan boshlab 3-bosqich Depozit tizimi tashabbuskori 1. Depozit tizimi ishtirokchilari bilan (isteʼmolchilardan tashqari) tegishli shartnomalar tuzadi. 2. Mahsulot yorligʻiga (etiketkasiga) yoki bevosita taraga depozit markirovkasini tushiradi, depozitli taradagi mahsulotni bozorga joylashtiradi (shu jumladan, depozit toʻlovini undirgan holda). 3. Yigʻish punktlari va isteʼmolchilarni depozit tizimining amaldagi tartibi, talablari, qoidalari va ulardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan ommaviy axborot vositalari hamda yigʻish punktlariga maʼlumot joylashtirish orqali taʼminlaydi. 4. Depozit tizimi ishtirokchilari (isteʼmolchilardan tashqari) oʻrtasidagi barcha tadbirlarni muvofiqlashtirib boradi. Loyiha yuzasidan Davlat ekologiya qoʻmitasi xabardor qilingan kundan boshlab 4-bosqich Isteʼmolchi 1. Depozitli taradagi mahsulotni sotib oladi (shu jumladan, depozit toʻlovini toʻlagan holda). 2. Ixtiyoriy yigʻish punktiga ishlatilgan depozitli tarani topshiradi. 3. Topshirilgan har bir depozitli tara uchun yigʻish punktidan depozit toʻlovini toʻliq miqdorda oladi. Zaruratga koʻra 5-bosqich Yigʻish punkti 1. Isteʼmolchilardan depozitli tarani qabul qiladi. 2. Isteʼmolchilarga har bir qabul qilingan depozitli tara uchun depozit toʻlovini toʻliq miqdorda toʻlaydi (qaytaradi). 3. Qabul qilingan depozitli tarani turi va materiallari boʻyicha saralab yigʻishni va vaqtincha saqlashni amalga oshiradi. 4. Yigʻilgan depozitli tarani depozit tizimi tashabbuskoriga topshiradi. 5. Topshirilgan har bir depozitli tara uchun depozit tizimi tashabbuskoridan depozit toʻlovini toʻliq miqdorda oladi. 6. Qabul qilingan va topshirilgan depozitli taraning turi va materiallari boʻyicha alohida hisobini yuritadi. Doimiy ravishda 6-bosqich Depozit tizimi tashabbuskori 1. Yigʻish punktlari va isteʼmolchilardan depozitli tarani qabul qiladi. 2. Yigʻish punktlari va isteʼmolchilarga har bir qabul qilingan depozitli tara uchun depozit toʻlovini toʻliq miqdorda toʻlaydi (qaytaradi). 3. Oʻzaro kelishuvga muvofiq, isteʼmolchilardan depozitli tarani yigʻishni tashkil etganlik (qabul qilish, saqlash, hisobini yuritish, yuklash va x.k.) uchun yigʻish punktlariga pul mukofotlari toʻlovini amalga oshiradi. 4. Depozitli tarani saralash va tashishni tashkil etilishini taʼminlaydi. Doimiy ravishda 7-bosqich Depozit tizimi tashabbuskori 1. Yigʻilgan depozitli taraning turi va materiali boʻyicha alohida hisobini yuritadi. 2. Depozitli tara tashuvchilarining reyestrini yuritadi. Doimiy ravishda
Ichimlik mahsulotlarining isteʼmol qadoqlariga depozit tizimini ixtiyoriy tatbiq etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Depozit markirovkasining koʻrinishi
I. Bir marta foydalaniladigan tara uchun
II. Koʻp marta aylanadigan tara uchun
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 28-iyul,
468-son