UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 2-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 2 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида иссиқлик электр станциялари айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш орқали электр энергетика соҳаси салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

2020 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қарз келишуви имзоланганлиги;

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) томонидан 81,6 млн евро миқдорида 7 йил муддатга, шу жумладан 30 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 1 фоиз плюс 6 ойлик Euribor ставкасида ва мажбурият учун комиссия 0,5 фоиз ставкасида қарз ажратилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши ва институционал ривожланиш лойиҳалари учун лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилиши талаб этилмаслиги;

лойиҳани амалга ошириш муддати 2 йил (2021-2022 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул;

«Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» АЖ (кейинги ўринларда — иссиқлик электр станциялари) айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш учун ЕТТБ томонидан ажратилган қарздан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича ташаббускор масъул ижрочилар — қарз олувчилар ҳисобланади;

ЕТТБ томонидан ажратилган қарзни қайтариш, шу жумладан фоизлар, бир марталик комиссия ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар тегишлилиги бўйича иссиқлик электр станцияларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

иссиқлик электр станциялари томонидан ЕТТБ қарзидан фойдаланиш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва унинг филиалларида мажбурий ундирувга (тақиққа) тегишли бўлмаган ва бўлинмайдиган махсус валюта ҳисобварағи очилади ва юритилади.

3. «Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» АЖ томонидан қайтаришнинг прогноз жадваллари 2 — 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳа доирасида ЕТТБ қарзларини Ўзбекистон Республикаси ва иссиқлик электр станциялари ўртасида тузиладиган қайта кредитлаш тўғрисида битимларни имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз келишуви, шунингдек, иссиқлик электр станциялари ўртасида имзоланган қайта кредитлаш тўғрисида битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг белгиланган штатлар сонига қўшимча равишда 4 та штат бирлигидан иборат лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш ҳамда мониторинг юритиш бўйича гуруҳ ташкил этишни инобатга олиб «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқласин.

7. Иссиқлик электр станцияларига аудиторлик хизматларини кўрсатиш сертификатига эга бўлган ва ЕТТБнинг талабларига жавоб берадиган аудиторлик компанияси билан ўрнатилган тартибда махсус валюта ҳисобварақларни аудитдан ўтказиш учун шартномаларни имзолаш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг талабнома (буюртма)ларига мувофиқ:

Ташқи ишлар вазирлиги — лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги — лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга ўрнатилган тартибда кўп марталик визаларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, яшаш жойидан рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришни таъминласин.

9. «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ томонидан лойиҳа доирасида импорт тартибида олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод этилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ЕТТБнинг қарзидан фойдаланиш

минг евро Т/р Кўрсаткичлар номи Умумий қарз Қарзнинг қайтарилиши «Тошкент иссиқлик электр станцияси» АЖ «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» АЖ 1. Ходимлар иш ҳақи учун 44 867,00 8 229,00 10 246,50 5 203,00 12 613,00 8 575,50 2. Эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар учун 31 146,00 - 5 148,40 2 790,10 23 207,50 - 3. Консалтинг хизматлари учун 75,00 - 25,00 25,00 25,00 - 4. Махсус ҳисобварақлар аудитори учун 50,00 9,20 11,40 5,80 14,00 9,60 5. Тақсимланмаган маблағ 4 646,00 - 1 548,70 1 548,70 1 548,60 - 6. Бир марталик комиссия 816,00 83,37 171,41 96,59 377,76 86,87 Жами: 81 600,00 8 321,57 17 151,41 9 669,19 37 785,86 8 671,97

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ходимларга иш ҳақи ва махсус ҳисобварақ аудитори учун ажратилган ЕТТБ қарзини «Тошкент ИЭС» АЖ томонидан қайтаришнинг

Қарз миқдори — 8 321,57 минг евро Қайтариш муддати — 7 йил Имтиёзли давр — 30 ой Фоиз ставкаси — 1% + 6 ойлик euribor Мажбурият комиссияси — ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 % Бир марталик комиссия тўлови — 1% минг евро Тўлов санаси Асосий қарз тўлов миқдори Мажбурият комиссияси тўлови миқдори Фоизлар ва маржа тўлови миқдори * Жами тўланадиган тўлов миқдори ** 2021 йил 5 октябрь 20,86 0,00 20,86 2022 йил 5 апрель 13,83 13,83 27,66 2022 йил 5 октябрь 6,95 27,81 34,76 2023 йил 5 апрель 832,16 0,00 41,49 873,65 2023 йил 5 октябрь 832,16 37,55 869,71 2024 йил 5 апрель 832,16 33,38 865,54 2024 йил 5 октябрь 832,16 29,21 861,37 2025 йил 5 апрель 832,16 24,90 857,06 2025 йил 5 октябрь 832,16 20,86 853,02 2026 йил 5 апрель 832,16 16,60 848,76 2026 йил 5 октябрь 832,16 12,52 844,68 2027 йил 5 апрель 832,16 8,30 840,46 2027 йил 5 октябрь 832,13 4,17 836,30 Жами: 8 321,57 41,64 270,62 8 633,83

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус ҳисобварақ аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган ЕТТБ қарзини «Навоий ИЭС» АЖ томонидан қайтаришнинг

Қарз миқдори — 17 151,41 минг евро Қайтариш муддати — 7 йил Имтиёзли давр — 30 ой Фоиз ставкаси — 1% + 6 ойлик euribor Мажбурият комиссияси — ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 % Бир марталик комиссия тўлови — 1% минг евро Тўлов санаси Асосий қарз тўлов миқдори Мажбурият комиссияси тўлови миқдори Фоизлар ва маржа тўлови миқдори * Жами тўланадиган тўлов миқдори ** 2021 йил 5 октябрь 43,00 0,00 43,00 2022 йил 5 апрель 28,51 28,51 57,02 2022 йил 5 октябрь 14,33 57,33 71,66 2023 йил 5 апрель 1 715,14 0,00 85,52 1 800,66 2023 йил 5 октябрь 1 715,14 77,39 1 792,53 2024 йил 5 апрель 1 715,14 68,79 1 783,93 2024 йил 5 октябрь 1 715,14 60,19 1 775,33 2025 йил 5 апрель 1 715,14 51,31 1 766,45 2025 йил 5 октябрь 1 715,14 43,00 1 758,14 2026 йил 5 апрель 1 715,14 34,21 1 749,35 2026 йил 5 октябрь 1 715,14 25,80 1 740,94 2027 йил 5 апрель 1 715,14 17,10 1 732,24 2027 йил 5 октябрь 1 715,15 8,60 1 723,75 Жами: 17 151,41 85,84 557,75 17 795,00

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус ҳисобварақ аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган ЕТТБ қарзини «Тахиатош ИЭС» АЖ томонидан қайтаришнинг

Қарз миқдори — 9 669,19 минг евро Қайтариш муддати — 7 йил Имтиёзли давр — 30 ой Фоиз ставкаси — 1% + 6 ойлик euribor Мажбурият комиссияси — ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 % Бир марталик комиссия тўлови — 1% минг евро Тўлов санаси Асосий қарз тўлов миқдори Мажбурият комиссияси тўлови миқдори Фоизлар ва маржа тўлови миқдори * Жами тўланадиган тўлов миқдори ** 2021 йил 5 октябрь 24,24 0,00 24,24 2022 йил 5 апрель 16,07 16,07 32,14 2022 йил 5 октябрь 8,08 32,32 40,40 2023 йил 5 апрель 966,92 0,00 48,21 1 015,13 2023 йил 5 октябрь 966,92 43,63 1 010,55 2024 йил 5 апрель 966,92 38,78 1 005,70 2024 йил 5 октябрь 966,92 33,93 1 000,85 2025 йил 5 апрель 966,92 28,93 995,85 2025 йил 5 октябрь 966,92 24,24 991,16 2026 йил 5 апрель 966,92 19,29 986,21 2026 йил 5 октябрь 966,92 14,54 981,46 2027 йил 5 апрель 966,92 9,64 976,56 2027 йил 5 октябрь 966,91 4,85 971,76 Жами: 9 669,19 48,39 314,43 10 032,01

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус ҳисобварақ аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган ЕТТБ қарзини «Сирдарё ИЭС» АЖ томонидан қайтаришнинг

Қарз миқдори — 37 785,86 минг евро Қайтариш муддати — 7 йил Имтиёзли давр — 30 ой Фоиз ставкаси — 1% + 6 ойлик euribor Мажбурият комиссияси — ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 % Бир марталик комиссия тўлови — 1% минг евро Тўлов санаси Асосий қарз тўлов миқдори Мажбурият комиссияси тўлови миқдори Фоизлар ва маржа тўлови миқдори * Жами тўланадиган тўлов миқдори ** 2021 йил 5 октябрь 94,72 0,00 94,72 2022 йил 5 апрель 62,80 62,80 125,60 2022 йил 5 октябрь 31,57 126,30 157,87 2023 йил 5 апрель 3 778,59 0,00 188,41 3 967,00 2023 йил 5 октябрь 3 778,59 170,50 3 949,09 2024 йил 5 апрель 3 778,59 151,56 3 930,15 2024 йил 5 октябрь 3 778,59 132,61 3 911,20 2025 йил 5 апрель 3 778,59 113,05 3 891,64 2025 йил 5 октябрь 3 778,59 94,72 3 873,31 2026 йил 5 апрель 3 778,59 75,36 3 853,95 2026 йил 5 октябрь 3 778,59 56,83 3 835,42 2027 йил 5 апрель 3 778,59 37,68 3 816,27 2027 йил 5 октябрь 3 778,55 18,94 3 797,49 Жами: 37 785,86 189,09 1 228,76 39 203,71

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон қарорига 6-ИЛОВА

«Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергияси соҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида ходимларга иш ҳақи ва махсус ҳисобварақ аудитори учун ажратилган ЕТТБ қарзини «Талимаржон ИЭС» АЖ томонидан қайтаришнинг

Қарз миқдори — 8 671,97 минг евро Қайтариш муддати — 7 йил Имтиёзли давр — 30 ой Фоиз ставкаси — 1% + 6 ойлик euribor Мажбурият комиссияси — ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 % Бир марталик комиссия тўлови — 1% минг евро Тўлов санаси Асосий қарз тўлов миқдори Мажбурият комиссияси тўлови миқдори Фоизлар ва маржа тўлови миқдори * Жами тўланадиган тўлов миқдори ** 2021 йил 5 октябрь 21,74 0,00 21,74 2022 йил 5 апрель 14,41 14,41 28,82 2022 йил 5 октябрь 7,25 28,99 36,24 2023 йил 5 апрель 867,20 0,00 43,24 910,44 2023 йил 5 октябрь 867,20 39,13 906,33 2024 йил 5 апрель 867,20 34,78 901,98 2024 йил 5 октябрь 867,20 30,44 897,64 2025 йил 5 апрель 867,20 25,94 893,14 2025 йил 5 октябрь 867,20 21,74 888,94 2026 йил 5 апрель 867,20 17,30 884,50 2026 йил 5 октябрь 867,20 13,04 880,24 2027 йил 5 апрель 867,20 8,65 875,85 2027 йил 5 октябрь 867,17 4,35 871,52 Жами: 8 671,97 43,40 282,01 8 997,38

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 2 август,

478-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2021 й., 09/21/478/0738-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

PROGNOZ JADVALI

PROGNOZ JADVALI

PROGNOZ JADVALI

PROGNOZ JADVALI

PROGNOZ JADVALI

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasi davrida aholi, budjet, bazaviy infratuzilma va tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash uchun tashqi yordam mablagʻlarini jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-apreldagi PQ-4691-son qaroriga muvofiq hamda Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida issiqlik elektr stansiyalari aylanma mablagʻlari va operatsion likvidlik ehtiyojlarini moliyalashtirish orqali elektr energetika sohasi salohiyatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

2020-yil 9-dekabrda Oʻzbekiston Respublikasi hamda Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki oʻrtasida Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qarz kelishuvi imzolanganligi;

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasini (keyingi oʻrinlarda — loyiha) amalga oshirish uchun Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki (keyingi oʻrinlarda — YETTB) tomonidan 81,6 mln yevro miqdorida 7 yil muddatga, shu jumladan 30 oylik imtiyozli davr bilan, yillik 1 foiz plyus 6 oylik Euribor stavkasida va majburiyat uchun komissiya 0,5 foiz stavkasida qarz ajratilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari ishtirokidagi loyihalarni tayyorlash va amalga oshirish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi PQ-3857-son qaroriga muvofiq xalqaro moliya institutlari va xorijiy hukumat moliya tashkilotlari ishtirokidagi loyihalarni amalga oshirish doirasida soliq va bojxona imtiyozlari taqdim qilinishi va institutsional rivojlanish loyihalari uchun loyihaning texnik-iqtisodiy asoslarining ishlab chiqilishi talab etilmasligi;

loyihani amalga oshirish muddati 2 yil (2021-2022-yillar) etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ loyihaning amalga oshirilishini muvofiqlashtirish va monitoring qilish boʻyicha masʼul;

“Toshkent issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Navoiy issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Taxiatosh issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — issiqlik elektr stansiyalari) aylanma mablagʻlari va operatsion likvidlik ehtiyojlarini moliyalashtirish uchun YETTB tomonidan ajratilgan qarzdan maqsadli hamda samarali foydalanish boʻyicha tashabbuskor masʼul ijrochilar — qarz oluvchilar hisoblanadi;

YETTB tomonidan ajratilgan qarzni qaytarish, shu jumladan foizlar, bir martalik komissiya va boshqa xarajatlar bilan bogʻliq toʻlovlar tegishliligi boʻyicha issiqlik elektr stansiyalarining oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

issiqlik elektr stansiyalari tomonidan YETTB qarzidan foydalanish uchun “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB va uning filiallarida majburiy undiruvga (taqiqqa) tegishli boʻlmagan va boʻlinmaydigan maxsus valyuta hisobvaragʻi ochiladi va yuritiladi.

3. “Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida:

Yevropa tiklanish va taraqqiyot bankining qarzidan foydalanish sxemasi 1-ilovaga muvofiq;

Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki qarzini “Toshkent issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Navoiy issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Taxiatosh issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi” AJ tomonidan qaytarishning prognoz jadvallari 2 — 6-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vaziriga loyiha doirasida YETTB qarzlarini Oʻzbekiston Respublikasi va issiqlik elektr stansiyalari oʻrtasida tuziladigan qayta kreditlash toʻgʻrisida bitimlarni imzolash vakolati berilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi va YETTB oʻrtasida imzolangan qarz kelishuvi, shuningdek, issiqlik elektr stansiyalari oʻrtasida imzolangan qayta kreditlash toʻgʻrisida bitimlarga belgilangan tartibda yuridik xulosa bersin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi “Issiqlik elektr stansiyalari” AJning belgilangan shtatlar soniga qoʻshimcha ravishda 4 ta shtat birligidan iborat loyihani oʻz vaqtida va samarali amalga oshirishni taʼminlash hamda monitoring yuritish boʻyicha guruh tashkil etishni inobatga olib “Issiqlik elektr stansiyalari” AJning tashkiliy tuzilmasini tasdiqlasin.

7. Issiqlik elektr stansiyalariga auditorlik xizmatlarini koʻrsatish sertifikatiga ega boʻlgan va YETTBning talablariga javob beradigan auditorlik kompaniyasi bilan oʻrnatilgan tartibda maxsus valyuta hisobvaraqlarni auditdan oʻtkazish uchun shartnomalarni imzolash tavsiya etilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi va “Issiqlik elektr stansiyalari” AJning talabnoma (buyurtma)lariga muvofiq:

Tashqi ishlar vazirligi — loyihani amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislar uchun belgilangan tartibda kirish vizalarining konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan, zarur hollarda, Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida rasmiylashtirilishini;

Ichki ishlar vazirligi — loyihani amalga oshirishda ishtirok etadigan xorijiy mutaxassislarga oʻrnatilgan tartibda koʻp martalik vizalarning muddatini uzaytirishni, shuningdek, vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazish, yashash joyidan roʻyxatdan oʻtkazish va ularning muddatini uzaytirishni taʼminlasin.

9. “Navoiy issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Taxiatosh issiqlik elektr stansiyasi” AJ, “Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi” AJ tomonidan loyiha doirasida import tartibida olib kiriladigan ehtiyot qismlar va asbob-uskunalar Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilingan tegishli sinov laboratoriyalari mavjud boʻlmagan taqdirda, istisno tariqasida, majburiy sertifikatlashdan ozod etilsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri S.U. Umurzakov va Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 1-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida YETTBning qarzidan foydalanish

ming yevro T/r Koʻrsatkichlar nomi Umumiy qarz Qarzning qaytarilishi “Toshkent issiqlik elektr stansiyasi” AJ “Navoiy issiqlik elektr stansiyasi” AJ “Taxiatosh issiqlik elektr stansiyasi” AJ “Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi” AJ “Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi” AJ 1. Xodimlar ish haqi uchun 44 867,00 8 229,00 10 246,50 5 203,00 12 613,00 8 575,50 2. Ehtiyot qismlar va asbob-uskunalar uchun 31 146,00 - 5 148,40 2 790,10 23 207,50 - 3. Konsalting xizmatlari uchun 75,00 - 25,00 25,00 25,00 - 4. Maxsus hisobvaraqlar auditori uchun 50,00 9,20 11,40 5,80 14,00 9,60 5. Taqsimlanmagan mablagʻ 4 646,00 - 1 548,70 1 548,70 1 548,60 - 6. Bir martalik komissiya 816,00 83,37 171,41 96,59 377,76 86,87 Jami: 81 600,00 8 321,57 17 151,41 9 669,19 37 785,86 8 671,97

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 2-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida xodimlarga ish haqi va maxsus hisobvaraq auditori uchun ajratilgan YETTB qarzini “Toshkent IES” AJ tomonidan qaytarishning

Qarz miqdori — 8 321,57 ming yevro Qaytarish muddati — 7 yil Imtiyozli davr — 30 oy Foiz stavkasi — 1% + 6 oylik euribor Majburiyat komissiyasi — oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan yillik 0,5 % Bir martalik komissiya toʻlovi — 1% ming yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz toʻlov miqdori Majburiyat komissiyasi toʻlovi miqdori Foizlar va marja toʻlovi miqdori * Jami toʻlanadigan toʻlov miqdori ** 2021-yil 5-oktabr 20,86 0,00 20,86 2022-yil 5-aprel 13,83 13,83 27,66 2022-yil 5-oktabr 6,95 27,81 34,76 2023-yil 5-aprel 832,16 0,00 41,49 873,65 2023-yil 5-oktabr 832,16 37,55 869,71 2024-yil 5-aprel 832,16 33,38 865,54 2024-yil 5-oktabr 832,16 29,21 861,37 2025-yil 5-aprel 832,16 24,90 857,06 2025-yil 5-oktabr 832,16 20,86 853,02 2026-yil 5-aprel 832,16 16,60 848,76 2026-yil 5-oktabr 832,16 12,52 844,68 2027-yil 5-aprel 832,16 8,30 840,46 2027-yil 5-oktabr 832,13 4,17 836,30 Jami: 8 321,57 41,64 270,62 8 633,83

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 3-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida xodimlarga ish haqi, ehtiyot qismlar va asbob-uskunalar, maxsus hisobvaraq auditori va konsalting xizmatlari uchun ajratilgan YETTB qarzini “Navoiy IES” AJ tomonidan qaytarishning

Qarz miqdori — 17 151,41 ming yevro Qaytarish muddati — 7 yil Imtiyozli davr — 30 oy Foiz stavkasi — 1% + 6 oylik euribor Majburiyat komissiyasi — oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan yillik 0,5 % Bir martalik komissiya toʻlovi — 1% ming yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz toʻlov miqdori Majburiyat komissiyasi toʻlovi miqdori Foizlar va marja toʻlovi miqdori * Jami toʻlanadigan toʻlov miqdori ** 2021-yil 5-oktabr 43,00 0,00 43,00 2022-yil 5-aprel 28,51 28,51 57,02 2022-yil 5-oktabr 14,33 57,33 71,66 2023-yil 5-aprel 1 715,14 0,00 85,52 1 800,66 2023-yil 5-oktabr 1 715,14 77,39 1 792,53 2024-yil 5-aprel 1 715,14 68,79 1 783,93 2024-yil 5-oktabr 1 715,14 60,19 1 775,33 2025-yil 5-aprel 1 715,14 51,31 1 766,45 2025-yil 5-oktabr 1 715,14 43,00 1 758,14 2026-yil 5-aprel 1 715,14 34,21 1 749,35 2026-yil 5-oktabr 1 715,14 25,80 1 740,94 2027-yil 5-aprel 1 715,14 17,10 1 732,24 2027-yil 5-oktabr 1 715,15 8,60 1 723,75 Jami: 17 151,41 85,84 557,75 17 795,00

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 4-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida xodimlarga ish haqi, ehtiyot qismlar va asbob-uskunalar, maxsus hisobvaraq auditori va konsalting xizmatlari uchun ajratilgan YETTB qarzini “Taxiatosh IES” AJ tomonidan qaytarishning

Qarz miqdori — 9 669,19 ming yevro Qaytarish muddati — 7 yil Imtiyozli davr — 30 oy Foiz stavkasi — 1% + 6 oylik euribor Majburiyat komissiyasi — oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan yillik 0,5 % Bir martalik komissiya toʻlovi — 1% ming yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz toʻlov miqdori Majburiyat komissiyasi toʻlovi miqdori Foizlar va marja toʻlovi miqdori * Jami toʻlanadigan toʻlov miqdori ** 2021-yil 5-oktabr 24,24 0,00 24,24 2022-yil 5-aprel 16,07 16,07 32,14 2022-yil 5-oktabr 8,08 32,32 40,40 2023-yil 5-aprel 966,92 0,00 48,21 1 015,13 2023-yil 5-oktabr 966,92 43,63 1 010,55 2024-yil 5-aprel 966,92 38,78 1 005,70 2024-yil 5-oktabr 966,92 33,93 1 000,85 2025-yil 5-aprel 966,92 28,93 995,85 2025-yil 5-oktabr 966,92 24,24 991,16 2026-yil 5-aprel 966,92 19,29 986,21 2026-yil 5-oktabr 966,92 14,54 981,46 2027-yil 5-aprel 966,92 9,64 976,56 2027-yil 5-oktabr 966,91 4,85 971,76 Jami: 9 669,19 48,39 314,43 10 032,01

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 5-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energetika sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida xodimlarga ish haqi, ehtiyot qismlar va asbob-uskunalar, maxsus hisobvaraq auditori va konsalting xizmatlari uchun ajratilgan YETTB qarzini “Sirdaryo IES” AJ tomonidan qaytarishning

Qarz miqdori — 37 785,86 ming yevro Qaytarish muddati — 7 yil Imtiyozli davr — 30 oy Foiz stavkasi — 1% + 6 oylik euribor Majburiyat komissiyasi — oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan yillik 0,5 % Bir martalik komissiya toʻlovi — 1% ming yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz toʻlov miqdori Majburiyat komissiyasi toʻlovi miqdori Foizlar va marja toʻlovi miqdori * Jami toʻlanadigan toʻlov miqdori ** 2021-yil 5-oktabr 94,72 0,00 94,72 2022-yil 5-aprel 62,80 62,80 125,60 2022-yil 5-oktabr 31,57 126,30 157,87 2023-yil 5-aprel 3 778,59 0,00 188,41 3 967,00 2023-yil 5-oktabr 3 778,59 170,50 3 949,09 2024-yil 5-aprel 3 778,59 151,56 3 930,15 2024-yil 5-oktabr 3 778,59 132,61 3 911,20 2025-yil 5-aprel 3 778,59 113,05 3 891,64 2025-yil 5-oktabr 3 778,59 94,72 3 873,31 2026-yil 5-aprel 3 778,59 75,36 3 853,95 2026-yil 5-oktabr 3 778,59 56,83 3 835,42 2027-yil 5-aprel 3 778,59 37,68 3 816,27 2027-yil 5-oktabr 3 778,55 18,94 3 797,49 Jami: 37 785,86 189,09 1 228,76 39 203,71

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 478-son qaroriga 6-ILOVA

“Hayotiy muhim infratuzilmani qoʻllab-quvvatlash dasturi: elektr energiyasi sohasini qoʻllab-quvvatlash” loyihasi doirasida xodimlarga ish haqi va maxsus hisobvaraq auditori uchun ajratilgan YETTB qarzini “Talimarjon IES” AJ tomonidan qaytarishning

Qarz miqdori — 8 671,97 ming yevro Qaytarish muddati — 7 yil Imtiyozli davr — 30 oy Foiz stavkasi — 1% + 6 oylik euribor Majburiyat komissiyasi — oʻzlashtirilmagan qarz miqdoridan yillik 0,5 % Bir martalik komissiya toʻlovi — 1% ming yevro Toʻlov sanasi Asosiy qarz toʻlov miqdori Majburiyat komissiyasi toʻlovi miqdori Foizlar va marja toʻlovi miqdori * Jami toʻlanadigan toʻlov miqdori ** 2021-yil 5-oktabr 21,74 0,00 21,74 2022-yil 5-aprel 14,41 14,41 28,82 2022-yil 5-oktabr 7,25 28,99 36,24 2023-yil 5-aprel 867,20 0,00 43,24 910,44 2023-yil 5-oktabr 867,20 39,13 906,33 2024-yil 5-aprel 867,20 34,78 901,98 2024-yil 5-oktabr 867,20 30,44 897,64 2025-yil 5-aprel 867,20 25,94 893,14 2025-yil 5-oktabr 867,20 21,74 888,94 2026-yil 5-aprel 867,20 17,30 884,50 2026-yil 5-oktabr 867,20 13,04 880,24 2027-yil 5-aprel 867,20 8,65 875,85 2027-yil 5-oktabr 867,17 4,35 871,52 Jami: 8 671,97 43,40 282,01 8 997,38

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 2-avgust,

478-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.08.2021-y., 09/21/478/0738-son)

lex.uz