UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 июля 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 July 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

ДАСТУРИ

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони , «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва ушбу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ:

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил қилинганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;

Институт юридик шахс ҳисобланган давлат илмий ташкилоти бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;

Институтнинг жорий фаолияти, бино ва иншоотлардан фойдаланиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш (илмий ходимлардан ташқари) бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилиши;

Институт фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар 2021 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учун ажратилган бюджет ажратмалари доирасида молиялаштирилиши, 2022 йилдан эса Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Институт:

илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;

Институт директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда, Институт директорининг илм-фан бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Институт тузилмасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораториясини (кейинги ўринларда — қўшма лаборатория) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

қўшма лаборатория Институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

қўшма лабораторияга Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 603-сон қарори билан жорий этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти умумий раҳбарлик қилади ва ишини мувофиқлаштиради.

4. Қуйидагилар:

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига, зарур ҳолларда, Институтнинг тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Институтга республикадаги илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида амалга ошираётган илмий ва ўқув фаолиятига, жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида ташкил этилаётган Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига яқиндан кўмаклашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қўшимча вазифа юклатилсин.

6. Қуйидагилар Институтнинг илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган ҳисоб рақами орқали ажратиладиган маблағлар;

Рақамли технологиялари соҳасида устувор лойиҳаларни амалга оширишни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳада лойиҳаларни тайёрлаш учун тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда ушбу жамғарманинг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Институт мурожаатларига кўра хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда:

Институтнинг уставини тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

Институтни зарур телефон ва ҳукумат алоқаси ҳамда Интернет хизматлари билан таъминлаган ҳолда видеоконференция, интернет-форум ва телекўприк ташкил этишда техник ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.

9. Институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Бўз-2 мавзеси 17-а уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

10. Институтга 2 та, жумладан, 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сон қарорига 1-ИЛОВА

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг

Илмий кенгаш Директорнинг илм-фан бўйича маслаҳатчиси — Илмий кенгаш раиси Директор Ёш олимлар кенгаши Директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Илмий котиб «Алгоритмик тизимлар» лабораторияси 2 Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш сектори 2 Бош иқтисодчи 1 Бухгалтерия 2 Патентлаш ва шартномалар сектори 2 Бош юрисконсульт 1 «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси * 2 «Индустриал интеллектуал тизимлар» лабораторияси 2 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Халқаро алоқалар сектори 2 «Механик жараёнларни рақамлаштириш» лабораторияси 2 «Тимсолларни аниқлаш» лабораторияси 2 Девонхона 1 Махсус бўлим 1 «Рақамли энергетика» лабораторияси 2 «Нутқ ва матнларга ишлов бериш» лабораторияси 2 Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими 8 Бизнес-инкубатор ва акселератор сектори 2 «Рақамли тиббиёт» лабораторияси 2 «Мураккаб тизимларни моделлаштириш» лабораторияси 2 Дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказиш сектори 2 Илмий журналлар таҳририятлари ** «Big Data» лабораторияси 2 Техник тизимларда жараёнларни рақамли лойиҳалаш ва бошқариш лабораторияси 2 «Биометрик тизимлар» лабораторияси 2 «Интеллектуал бошқариш тизимлари» лабораторияси 2 «Масофавий зондлаш» лабораторияси 2 «Ақлли тизимлар» лабораторияси 2

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сон қарорига 2-ИЛОВА

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддат Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича фундаментал, амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш 1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш. 1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида дунёда эришилган илмий натижаларни таҳлил қилиш. 2021 йил август - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Сунъий интеллект соҳасининг ривожланишидаги тенденциялари бўйича таҳлилий материал тайёрлаш. 2021 йил сентябрь 3. Тайёрланган таҳлилий материал асосида институтнинг илмий дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил октябрь 2. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик йўналишлари бўйича, шунингдек мамлакатимизда юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ва қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш ва танловга тақдим этишни таъминлаш. 1. Соҳалар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш. 2. Эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш. 3. Лойиҳаларни бажариш. 2021 йил августдан бошлаб доимий Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар, лойиҳалар буюртмачилари маблағлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Институт) 3. Қўшма альянс доирасида сунъий интеллект технологиялари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларини амалга ошириш ва унинг натижаларини амалиётга жорий этилишини ташкил этиш. 1. Фундаментал ва амалий йўналишларда долзарб мавзулардаги лойиҳаларни Қўшма альянс иштирокчилари билан ҳамкорликда шакллантириш. ҳар йили ноябрь ойида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг сунъий интеллект учун мўлжалланган ҳисоб рақами маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қўшма альянс иштирокчилари, Институт 2. Шакллантирилган лойиҳалар мавзуларини Қўшма альянсда таҳлил қилиш ва танлаш. ҳар йили декабрь ойида 3. Аниқланган лойиҳалар мавзуларини тасдиқлаш учун Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш. ҳар йили январь ойида 4. Лойиҳалардан устуворларини аниқлаш ва молиялаштириш учун тегишли хулосаларни тайёрлаш ва молиялаштириш. белгиланган муддатларда Мувофиқлаштириш комиссияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги 4. Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электрон ҳукумат соҳаларида амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш. 1. Тажриба-синов лойиҳаларида сунъий интеллект соҳасида устувор илмий йўналишларни аниқлаш. 2. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш. 3. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш. 2021-2022 йиллар Буюртмачилар маблағлари Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясин ишлаб чиқиш. 1. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш. икки ҳафта муддатда - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Таҳлил натижалари асосида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини аниқлаган ҳолда стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2021 йил август 3. Стратегия лойиҳасини хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда такомиллаштириш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2021 йил сентябрь 4. Стратегия лойиҳасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш. 2021 йил ноябрь 6. Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки билан биргаликда электрон ҳукумат, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, ақлли шаҳар, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект технологиялари бўйича қўшма лабораториясини очиш. 1. Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш. 2. Ҳамкорликда олиб бориладиган тадқиқот йўналишларни белгилаш. 2021-2022 йиллар - Институт, Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки II. Рақамли технологияларни ривожлантиришнинг илмий экотизимини шакллантириш 7. Институт илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалий чоралар кўриш. 1. Институт ходимларининг илмий салоҳиятини аниқлаб олиш ва илмий даражасиз ходимлар рўйхатини шакллантириш. икки ҳафта муддатда - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт 2. Илмий даражасиз ходимларга раҳбар ва мавзу бириктириш. бир ой муддатда 3. PhD/DSc илмий даражаларини олиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил сентябрь 8. Институтда сунъий интеллект соҳасида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш. 1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик очиш. 2021-2022 йиллар Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар Олий аттестация комиссияси 2. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик учун квоталарни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт 3. Сунъий интеллект соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини амалга ошириш. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт 9. Институт қошида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини берувчи илмий даражалар берувчи Илмий кенгашни ташкил этиш. 1. Илмий Кенгаш таркибини шакллантириш. 2021 йил август - Олий аттестация комиссияси, Институт, Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Шакллантирилган Илмий Кенгашни таркибини тасдиқлаш. 2021 йил сентябрь 3. Илмий Кенгаш фаолиятини ташкил этиш. 2021 йил октябрь 10. Хорижий мутахассисларнинг иштирокида сунъий интеллект йўналишига доир илмий-техникавий анжуман ташкил этиш. 1. Ахборот хатини юбориш ва иштирокчиларни жалб қилиш. 2. Конференцияга материал тўплаш ва илмий экспертизадан ўтказиш. 3. Конференция материалларининг тўпламини тайёрлаш. 4. Конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказиш. 2021 йил сентябрь-ноябрь Бюджетдан ташқари маблағлар Институт 11. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказини ташкил қилиш. 1. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази фаолиятини йўлга қўйиш. 2021 йил август - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт 2. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази тузилмаси, уставини тасдиқлаш ҳамда малакали ходимларни жалб қилиш. 2021 йил сентябрь 3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг ёш олимлари ҳамда талабаларини Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига кенг жалб қилиб бориш. 2021 йил октябрдан бошлаб доимий III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш 12. Институт бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш чораларини кўриш. 1. Институт олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун мавжуд моддий-техник базани ҳамда бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиб чиқиш. 2021 йил август Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт 2. Ўрганиш натижасида капитал таъмирлаш ва зарур моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш ва таклиф киритиш. 2021 йил сентябрь 3. Капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш. 2022 йил давомида 13. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг мавжуд моддий-техника воситаларини Институт балансига ўтказиш. 1. Мавжуд моддий-техник қурилмалар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш. 2. Моддий-техника воситаларининг топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш. 2021 йил август-сентябрь - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт 14. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораториясини ташкил этиш. 1. «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш. 2. «Интеллектуал дастурий тизимлар» қўшма лабораторияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш. 2021 йил август-сентябрь - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш 15. Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича илғор хорижий инновацион ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Институт олимларининг чет эл институтларида стажировкаларини ташкил этиш. 2. Илғор чет эл институтлари мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. 3. Институт ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиб бориш 2021-2022 йиллар мобайнида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 16. Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети билан ҳамкорлик қилиш. 1. Лаборатория олимларининг Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университетида стажировкалари. 2. Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. 3. Лаборатория ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиш. 2021 йил якунига қадар Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт 17. Хорижий нуфузли илмий марказ ва олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурада таълим олишини йўлга қўйиш. 1. Докторантурага қабул қилишга тайёр бўлган хорижий илмий муассасаларини аниқлаш. 2. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг докторантура таълим дастурлари очиқ стипендия танловларида иштирок этиш. 3. Очиқ стипендия танловларида ғолиб бўлган ходимларни ўрнатилган тартибда докторантурада ўқишни ташкил этиш. 2021 йил августдан бошлаб доимий «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Институт, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Эл-юрт умиди» жамғармаси 18. Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект бўйича дунёнинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ижтимоий ва бошқа зарур соҳаларда ҳамкорлик қилиш. 1. Хорижий етакчи компаниялар ва ташкилотлари рўйхатини шакллантириш. 2. Етакчи халқаро компаниялар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. 2021-2022 йиллар мобайнида Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 475-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг «а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун технологик шароитларни яратувчи;»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши қўшилсин:

«Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;»;

йигирма биринчи хатбоши йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 12-банднинг 4-кичик бандидаги «ўсишини рағбатлантиришни» сўзларидан кейин «сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш» сўзлари қўшилсин;

г) 13-банднинг 4-кичик бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

«сунъий интеллект соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича инновацион маҳсулотларни ҳамда уларнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилади;».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорида :

а) 1-илова (Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси)нинг 3-банди «г» кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илова (Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»)нинг 14-бандидаги «Интернет буюмларни» сўзлари «Буюмлар интернетини» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборотга қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ер участкасига оид ахборот киради, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги шахсий идентификациясиз маълумотлар бундан мустасно, ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фойдаланадилар».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 603-сон қарорининг 1 , 2 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8 , 9 ва 10-бандлари ҳамда иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «телефон рақамлари» сўзларидан кейин «, масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID ва бошқалар) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш» сўзлари қўшилсин;

б) 1-илова («Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими архитектураси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори билан тасдиқланган «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини ривожлантириш стратегиясида :

а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«буюмлар интернети — ахборот жамияти учун белгиланган, мавжуд ва ривожланадиган, функционал жиҳатдан мос ахборот-коммуникация технологиялари асосида (моддий ва виртуал) буюмларни бир-бири билан боғлаш йўли билан, бирмунча мураккаброқ хизматлар тақдим этилиши имкониятини таъминлайдиган глобал инфратузилма;»;

б) 9-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «интернет буюмлари» сўзлари «буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «интернет буюмларини» сўзлари «буюмлар интернетини» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 23-банддаги «интернет буюмлари» сўзлари «буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 31 июль,

475-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

DASTURI

Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilm-fanni 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 29-oktabrdagi PF-6097-son Farmoni , “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini jadal joriy etish uchun shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-fevraldagi PQ-4996-son qaroriga muvofiq hamda sunʼiy intellekt texnologiyalarini jadal joriy etish va ushbu sohada yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini jadal joriy etish uchun shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 17-fevraldagi PQ-4996-son qaroriga muvofiq:

Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti huzuridagi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari ilmiy-innovatsion markazi hamda Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Intellektual dasturiy tizimlar ilmiy-amaliy markazi negizida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil qilinganligi hamda uning asosiy vazifalari belgilanganligi;

Institut yuridik shaxs hisoblangan davlat ilmiy tashkiloti boʻlib, Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti huzuridagi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari ilmiy-innovatsion markazi hamda Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzuridagi Intellektual dasturiy tizimlar ilmiy-amaliy markazining shartnomalari va majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanishi;

Institutning joriy faoliyati, bino va inshootlardan foydalanish, xodimlar mehnatiga haq toʻlash (ilmiy xodimlardan tashqari) boʻyicha xarajatlarni moliyalashtirish Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi;

Institut xodimlariga Fanlar akademiyasi tizimidagi ilmiy-tadqiqot muassasalarining tegishli lavozimlari uchun belgilangan mehnatga haq toʻlash miqdorlari va shartlari tatbiq etilishi;

Institut faoliyatini tashkil qilish bilan bogʻliq xarajatlar 2021-yilda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi uchun ajratilgan budjet ajratmalari doirasida moliyalashtirilishi, 2022-yildan esa Davlat budjetining xarajatlar parametrlarida belgilangan tartibda nazarda tutilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, Institut:

ilmiy tashkilot sifatida davlat buyurtmalari va dasturlarini amalga oshirishda hamda fundamental va amaliy tadqiqotlarni olib borishda ishtirok etadi;

Institut direktori va uning oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

Bunda, Institut direktorining ilm-fan boʻyicha oʻrinbosari Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan kelishilgan holda lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining Institut tuzilmasida Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti hamda Institutning “Intellektual dasturiy tizimlar” qoʻshma laboratoriyasini (keyingi oʻrinlarda — qoʻshma laboratoriya) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Belgilansinki:

qoʻshma laboratoriya Institutning tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi va Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti binosiga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtiriladi;

qoʻshma laboratoriyaga Vazirlar Mahkamasining “Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzurida Intellektual dasturiy tizimlar ilmiy-amaliy markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 19-iyuldagi 603-son qarori bilan joriy etilgan Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti rektorining ilmiy konsultanti umumiy rahbarlik qiladi va ishini muvofiqlashtiradi.

4. Quyidagilar:

Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziriga, zarur hollarda, Institutning tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

5. Institutga respublikadagi ilmiy tashkilotlar va oliy taʼlim muassasalarining raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt sohasida amalga oshirayotgan ilmiy va oʻquv faoliyatiga, jumladan, Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Fargʻona filiali huzurida tashkil etilayotgan Raqamli texnologiyalar ilmiy-innovatsion markaziga yaqindan koʻmaklashish hamda hamkorlik aloqalarini oʻrnatish boʻyicha qoʻshimcha vazifa yuklatilsin.

6. Quyidagilar Institutning ilmiy xodimlar mehnatiga haq toʻlash boʻyicha xarajatlarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ilmiy faoliyatga oid dasturlarni amalga oshirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;

Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan sunʼiy intellekt sohasida ilmiy tadqiqotlar va innovatsion ishlanmalarni moliyalashtirish uchun alohida ochiladigan hisob raqami orqali ajratiladigan mablagʻlar;

Raqamli texnologiyalari sohasida ustuvor loyihalarni amalga oshirishni, normativ-huquqiy hujjatlar, ilmiy-tadqiqot ishlari va dasturlarini ishlab chiqish, shuningdek, ushbu sohada loyihalarni tayyorlash uchun tadqiqotlar oʻtkazish maqsadida Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda ushbu jamgʻarmaning elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisob raqamidan ajratiladigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Institut murojaatlariga koʻra xorijiy va xalqaro ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va kengaytirishga koʻmaklashsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bir oy muddatda:

Institutning ustavini tasdiqlash hamda uni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

Institutni zarur telefon va hukumat aloqasi hamda Internet xizmatlari bilan taʼminlagan holda videokonferensiya, internet-forum va telekoʻprik tashkil etishda texnik yordam koʻrsatish choralarini koʻrsin.

9. Institut Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani Boʻz-2 mavzesi 17-a uy manzilida operativ boshqaruv huquqi asosida joylashtirilsin.

10. Institutga 2 ta, jumladan, 1 ta shaxsiy biriktirilgan va 1 ta navbatchi avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vaziri Sh.M. Sadikov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-iyuldagi 475-son qaroriga 1-ILOVA

Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot institutining

Ilmiy kengash Direktorning ilm-fan boʻyicha maslahatchisi — Ilmiy kengash raisi Direktor Yosh olimlar kengashi Direktorning ilm-fan boʻyicha oʻrinbosari Ishlab chiqarish boʻyicha direktor oʻrinbosari Direktorning umumiy masalalar boʻyicha oʻrinbosari Ilmiy kotib “Algoritmik tizimlar” laboratoriyasi 2 Texnik hujjatlarni ishlab chiqish sektori 2 Bosh iqtisodchi 1 Buxgalteriya 2 Patentlash va shartnomalar sektori 2 Bosh yuriskonsult 1 “Intellektual dasturiy tizimlar” qoʻshma laboratoriyasi * 2 “Industrial intellektual tizimlar” laboratoriyasi 2 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Xalqaro aloqalar sektori 2 “Mexanik jarayonlarni raqamlashtirish” laboratoriyasi 2 “Timsollarni aniqlash” laboratoriyasi 2 Devonxona 1 Maxsus boʻlim 1 “Raqamli energetika” laboratoriyasi 2 “Nutq va matnlarga ishlov berish” laboratoriyasi 2 Dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va joriy qilish boʻlimi 8 Biznes-inkubator va akselerator sektori 2 “Raqamli tibbiyot” laboratoriyasi 2 “Murakkab tizimlarni modellashtirish” laboratoriyasi 2 Dasturiy mahsulotlarni sinovdan oʻtkazish sektori 2 Ilmiy jurnallar tahririyatlari ** “Big Data” laboratoriyasi 2 Texnik tizimlarda jarayonlarni raqamli loyihalash va boshqarish laboratoriyasi 2 “Biometrik tizimlar” laboratoriyasi 2 “Intellektual boshqarish tizimlari” laboratoriyasi 2 “Masofaviy zondlash” laboratoriyasi 2 “Aqlli tizimlar” laboratoriyasi 2

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-iyuldagi 475-son qaroriga 2-ILOVA

Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini tashkil etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddat Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt sohasini rivojlantirish boʻyicha fundamental, amaliy tadqiqotlar olib borish hamda dasturiy mahsulotlar ishlab chiqish 1. Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti oldiga qoʻyilgan maqsad va vazifalarni hisobga olgan holda ilmiy rivojlanish dasturini ishlab chiqish. 1. Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt sohalarida dunyoda erishilgan ilmiy natijalarni tahlil qilish. 2021-yil avgust - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Sunʼiy intellekt sohasining rivojlanishidagi tendensiyalari boʻyicha tahliliy material tayyorlash. 2021-yil sentabr 3. Tayyorlangan tahliliy material asosida institutning ilmiy dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil oktabr 2. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik yoʻnalishlari boʻyicha, shuningdek mamlakatimizda yuqori texnologiyalarga asoslangan, import oʻrnini bosuvchi, eksportbop dasturiy mahsulotlar va qurilmalarni ishlab chiqish yuzasidan fundamental va amaliy tadqiqot loyihalarini tayyorlash va tanlovga taqdim etishni taʼminlash. 1. Sohalar boʻyicha fundamental va amaliy tadqiqot loyihalarini ishlab chiqish va Innovatsion rivojlanish vazirligiga kiritish. 2. Eʼlon qilingan loyihalarda ishtirok etish. 3. Loyihalarni bajarish. 2021-yil avgustdan boshlab doimiy Ilmiy faoliyatga oid dasturlar doirasida bajariladigan loyihalarga ajratiladigan mablagʻlar, loyihalar buyurtmachilari mablagʻlari Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti (Institut) 3. Qoʻshma alyans doirasida sunʼiy intellekt texnologiyalari sohasida fundamental va amaliy tadqiqot ishlarini amalga oshirish va uning natijalarini amaliyotga joriy etilishini tashkil etish. 1. Fundamental va amaliy yoʻnalishlarda dolzarb mavzulardagi loyihalarni Qoʻshma alyans ishtirokchilari bilan hamkorlikda shakllantirish. har yili noyabr oyida Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining sunʼiy intellekt uchun moʻljallangan hisob raqami mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Qoʻshma alyans ishtirokchilari, Institut 2. Shakllantirilgan loyihalar mavzularini Qoʻshma alyansda tahlil qilish va tanlash. har yili dekabr oyida 3. Aniqlangan loyihalar mavzularini tasdiqlash uchun Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasiga kiritish. har yili yanvar oyida 4. Loyihalardan ustuvorlarini aniqlash va moliyalashtirish uchun tegishli xulosalarni tayyorlash va moliyalashtirish. belgilangan muddatlarda Muvofiqlashtirish komissiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi 4. Sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha 2021-2022-yillarda qishloq xoʻjaligi, bank, moliya, soliq, transport, energetika, sogʻliqni saqlash, farmatsevtika, elektron hukumat sohalarida amalga oshiriladigan tajriba-sinov loyihalarini amalga oshirishda ishtirok etish. 1. Tajriba-sinov loyihalarida sunʼiy intellekt sohasida ustuvor ilmiy yoʻnalishlarni aniqlash. 2. Amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalar tayyorlash. 3. Ilmiy tadqiqotlarni oʻtkazish va natijalarini ishlab chiqarishga tatbiq etish. 2021-2022-yillar Buyurtmachilar mablagʻlari Institut, manfaatdor vazirlik va idoralar 5. Oʻzbekiston Respublikasida sunʼiy intellektni rivojlantirish strategiyasin ishlab chiqish. 1. Strategiya loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish va tahlil qilish. ikki hafta muddatda - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Institut, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tahlil natijalari asosida sunʼiy intellekt texnologiyalarini rivojlantirish muammolari va istiqbollarini aniqlagan holda strategiya loyihasini ishlab chiqish. 2021-yil avgust 3. Strategiya loyihasini xorijiy va mahalliy mutaxassislarni jalb qilgan holda takomillashtirish va manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2021-yil sentabr 4. Strategiya loyihasini tasdiqlashni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda kiritish. 2021-yil noyabr 6. Dasturiy mahsulot va axborot texnologiyalari texnologik parki bilan birgalikda elektron hukumat, taʼlim, sogʻliqni saqlash, kommunal soha, aqlli shahar, qishloq xoʻjaligi sohalarida axborot texnologiyalari va sunʼiy intellekt texnologiyalari boʻyicha qoʻshma laboratoriyasini ochish. 1. Hamkorlik toʻgʻrisidagi memorandumni imzolash. 2. Hamkorlikda olib boriladigan tadqiqot yoʻnalishlarni belgilash. 2021-2022-yillar - Institut, Dasturiy mahsulot va axborot texnologiyalari texnologik parki II. Raqamli texnologiyalarni rivojlantirishning ilmiy ekotizimini shakllantirish 7. Institut ilmiy salohiyatini oshirish maqsadida Oliy malakali kadrlar tayyorlash boʻyicha amaliy choralar koʻrish. 1. Institut xodimlarining ilmiy salohiyatini aniqlab olish va ilmiy darajasiz xodimlar roʻyxatini shakllantirish. ikki hafta muddatda - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut 2. Ilmiy darajasiz xodimlarga rahbar va mavzu biriktirish. bir oy muddatda 3. PhD/DSc ilmiy darajalarini olish boʻyicha reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil sentabr 8. Institutda sunʼiy intellekt sohasida oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etish. 1. Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt boʻyicha ixtisoslik ochish. 2021-2022-yillar Ilmiy faoliyatga oid dasturlar doirasida bajariladigan loyihalarga ajratiladigan mablagʻlar Oliy attestatsiya komissiyasi 2. Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt boʻyicha ixtisoslik uchun kvotalarni shakllantirish va Innovatsion rivojlanish vazirligiga kiritish. Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut 3. Sunʼiy intellekt sohasida ilmiy kadrlar tayyorlash jarayonini amalga oshirish. Innovatsion rivojlanish vazirligi, Institut 9. Institut qoshida raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellekt boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (Dsc) ilmiy darajalarini beruvchi ilmiy darajalar beruvchi Ilmiy kengashni tashkil etish. 1. Ilmiy Kengash tarkibini shakllantirish. 2021-yil avgust - Oliy attestatsiya komissiyasi, Institut, Innovatsion rivojlanish vazirligi 2. Shakllantirilgan Ilmiy Kengashni tarkibini tasdiqlash. 2021-yil sentabr 3. Ilmiy Kengash faoliyatini tashkil etish. 2021-yil oktabr 10. Xorijiy mutaxassislarning ishtirokida sunʼiy intellekt yoʻnalishiga doir ilmiy-texnikaviy anjuman tashkil etish. 1. Axborot xatini yuborish va ishtirokchilarni jalb qilish. 2. Konferensiyaga material toʻplash va ilmiy ekspertizadan oʻtkazish. 3. Konferensiya materiallarining toʻplamini tayyorlash. 4. Konferensiyani tashkillashtirish va oʻtkazish. 2021-yil sentabr-noyabr Budjetdan tashqari mablagʻlar Institut 11. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Fargʻona filiali huzurida Raqamli texnologiyalar ilmiy-innovatsion markazini tashkil qilish. 1. Raqamli texnologiyalar ilmiy-innovatsion markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil avgust - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut 2. Raqamli texnologiyalar ilmiy-innovatsion markazi tuzilmasi, ustavini tasdiqlash hamda malakali xodimlarni jalb qilish. 2021-yil sentabr 3. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Fargʻona filialining yosh olimlari hamda talabalarini Raqamli texnologiyalar ilmiy-innovatsion markaziga keng jalb qilib borish. 2021-yil oktabrdan boshlab doimiy III. Moddiy-texnik bazani mustahkamlash va zamonaviy laboratoriyalarni tashkil etish 12. Institut bino va inshootlarini kapital taʼmirlash hamda moddiy-texnik bazani mustahkamlash va zamonaviy laboratoriyalarni tashkil etish choralarini koʻrish. 1. Institut oldiga qoʻyilgan vazifalarni samarali bajarish uchun mavjud moddiy-texnik bazani hamda bino va inshootlarning texnik holatini oʻrganib chiqish. 2021-yil avgust Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar doirasida Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut 2. Oʻrganish natijasida kapital taʼmirlash va zarur moddiy-texnik bazani mustahkamlash boʻyicha xarajatlar smetalarini ishlab chiqish va taklif kiritish. 2021-yil sentabr 3. Kapital taʼmirlash hamda moddiy-texnik bazasini mustahkamlash ishlarini amalga oshirish. 2022-yil davomida 13. Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti huzuridagi Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari ilmiy-innovatsion markazi hamda Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston milliy universiteti huzuridagi Intellektual-dasturiy tizimlar ilmiy-amaliy markazining mavjud moddiy-texnika vositalarini Institut balansiga oʻtkazish. 1. Mavjud moddiy-texnik qurilmalar va jihozlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Moddiy-texnika vositalarining topshirilishi va qabul qilinishini taʼminlash. 2021-yil avgust-sentabr - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Institut 14. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti hamda Institutning “Intellektual dasturiy tizimlar” qoʻshma laboratoriyasini tashkil etish. 1. “Intellektual dasturiy tizimlar” qoʻshma laboratoriyasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2. “Intellektual dasturiy tizimlar” qoʻshma laboratoriyasi moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻrish. 2021-yil avgust-sentabr - Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Institut IV. Xorijiy ilmiy-tadqiqot va oliy taʼlim muassasalari bilan aloqalarni rivojlantirish 15. Sunʼiy intellekt yoʻnalishi boʻyicha zamonaviy usul va algoritmlarni joriy etish boʻyicha ilgʻor xorijiy innovatsion va ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Institut olimlarining chet el institutlarida stajirovkalarini tashkil etish. 2. Ilgʻor chet el institutlari mutaxassislarining Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. 3. Institut xodimlari uchun maʼruza va seminarlar, mahorat darslari oʻtkazib borish 2021-2022-yillar mobaynida Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 16. Sunʼiy intellekt yoʻnalishi boʻyicha zamonaviy usul va algoritmlarni joriy etish boʻyicha N.E. Bauman nomidagi Moskva davlat texnika universiteti bilan hamkorlik qilish. 1. Laboratoriya olimlarining N.E.Bauman nomidagi Moskva davlat texnika universitetida stajirovkalari. 2. N.E. Bauman nomidagi Moskva davlat texnika universiteti mutaxassislarining Oʻzbekistonga tashrifini tashkil etish. 3. Laboratoriya xodimlari uchun maʼruza va seminarlar, mahorat darslari oʻtkazish. 2021-yil yakuniga qadar Xalqaro tashkilotlar grantlari, xoʻjalik shartnomalari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut 17. Xorijiy nufuzli ilmiy markaz va oliy taʼlim muassasalariga maqsadli doktoranturada taʼlim olishini yoʻlga qoʻyish. 1. Doktoranturaga qabul qilishga tayyor boʻlgan xorijiy ilmiy muassasalarini aniqlash. 2. “El-yurt umidi” jamgʻarmasining doktorantura taʼlim dasturlari ochiq stipendiya tanlovlarida ishtirok etish. 3. Ochiq stipendiya tanlovlarida gʻolib boʻlgan xodimlarni oʻrnatilgan tartibda doktoranturada oʻqishni tashkil etish. 2021-yil avgustdan boshlab doimiy “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari, Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Institut, Innovatsion rivojlanish vazirligi, “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 18. Raqamli iqtisodiyot va sunʼiy intellekt boʻyicha dunyoning yetakchi kompaniyalari va tashkilotlari bilan qishloq xoʻjaligi, bank, moliya, soliq, transport, energetika, sogʻliqni saqlash, farmatsevtika, ijtimoiy va boshqa zarur sohalarda hamkorlik qilish. 1. Xorijiy yetakchi kompaniyalar va tashkilotlari roʻyxatini shakllantirish. 2. Yetakchi xalqaro kompaniyalar va tashkilotlar bilan hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 3. Qoʻshma loyihalarni amalga oshirish. 2021-2022-yillar mobaynida Xalqaro tashkilotlar grantlari, xoʻjalik shartnomalari doirasida ajratiladigan mablagʻlar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Institut

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-iyuldagi 475-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-maydagi 318-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning “a” kichik bandiga quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi qoʻshilsin:

“sunʼiy intellekt asosidagi dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va joriy qilish uchun texnologik sharoitlarni yaratuvchi;”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 11-bandga quyidagi mazmundagi yigirma birinchi xatboshi qoʻshilsin:

“Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti;”;

yigirma birinchi xatboshi yigirma ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 12-bandning 4-kichik bandidagi “oʻsishini ragʻbatlantirishni” soʻzlaridan keyin “sunʼiy intellekt asosidagi dasturiy mahsulotlarni ishlab chiqish va joriy qilish” soʻzlari qoʻshilsin;

g) 13-bandning 4-kichik bandiga quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:

“sunʼiy intellekt sohasida fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni olib borish hamda sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida boshqaruv va ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirish boʻyicha innovatsion mahsulotlarni hamda ularning modellari, algoritmlari va dasturiy taʼminotini ishlab chiqish va iqtisodiyot tarmoqlari, ijtimoiy soha va davlat boshqaruvi tizimida sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy qiladi;”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 7-avgustdagi 622-son qarorida :

a) 1-ilova (Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasi)ning 3-bandi “g” kichik bandining toʻqqizinchi xatboshisidagi “Internet buyumlar” soʻzlari “Buyumlar interneti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilova (Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”)ning 14-bandidagi “Internet buyumlarni” soʻzlari “Buyumlar internetini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 17-iyuldagi 599-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning yer kadastriga doir axborotni vazirliklar va idoralarning hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarining rasmiy veb-saytlariga joylashtirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida nizomning 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Foydalanishi cheklangan yer kadastriga doir axborotga qishloq xoʻjaligini yuritish uchun belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga ajratilgan yer uchastkasiga oid axborot kiradi, qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari, shu jumladan ularning konturlari va chegaralari toʻgʻrisidagi shaxsiy identifikatsiyasiz maʼlumotlar bundan mustasno, ushbu axborotdan vakolatli vazirliklar, idoralar va tashkilotlar foydalanadilar”.

4. Vazirlar Mahkamasining “Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzurida Intellektual dasturiy tizimlar ilmiy-amaliy markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 19-iyuldagi 603-son qarorining 1 , 2 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8 , 9 va 10-bandlari hamda ilovasi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Aholiga taqdim etilayotgan elektron davlat xizmatlarini koʻrsatishda shaxsni tasdiqlash tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 30-oktabrdagi 679-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “telefon raqamlari” soʻzlaridan keyin “, masofadan turib biometrik identifikatsiyalash (Face-ID va boshqalar) uchun sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllash hamda boshqa maʼlumotlar asosida roʻyxatga olish” soʻzlari qoʻshilsin;

b) 1-ilova (“Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalashning yagona axborot tizimi arxitekturasi)ning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“

”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 17-dekabrdagi 794-son qarori bilan tasdiqlangan “Aqlli qishloq xoʻjaligi” texnologiyalarini rivojlantirish strategiyasida :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buyumlar interneti — axborot jamiyati uchun belgilangan, mavjud va rivojlanadigan, funksional jihatdan mos axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida (moddiy va virtual) buyumlarni bir-biri bilan bogʻlash yoʻli bilan, birmuncha murakkabroq xizmatlar taqdim etilishi imkoniyatini taʼminlaydigan global infratuzilma;”;

b) 9-bandning “v” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “internet buyumlari” soʻzlari “buyumlar interneti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 21-bandning uchinchi xatboshisidagi “internet buyumlarini” soʻzlari “buyumlar internetini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 23-banddagi “internet buyumlari” soʻzlari “buyumlar interneti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 31-iyul,

475-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2021-y., 09/21/475/0737-son; 29.12.2023-y., 09/23/688/0996-son)

lex.uz