UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 2-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 2 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилашга доир тезкор чора-тадбирлар тўғрисида

Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

а) ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва доимий иш ўринларини яратиш бўйича:

ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 11,3 триллион сўмлик 1,1 мингта лойиҳани ишга тушириш, 418,3 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва 19 мингта янги иш ўрнини яратиш;

умумий қиймати 1,2 триллион сўмлик 26 та лойиҳани амалга ошириб, 10 та пахта-тўқимачилик кластерида толани қайта ишлаш даражасини 45,8 фоиздан 77 фоизга етказиш ва 7,7 мингта янги иш ўрнини яратиш;

Китоб, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларидаги мева-сабзавотчилик кластерларида йилига 12,5 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ва вилоятда маҳсулотни қайта ишлаш даражасини 5,7 фоиздан 12,5 фоизга етказиш;

ҳудуддаги мавжуд 261,3 млн тонна цемент хом ашёси, 18,7 млн тонна гипс, 33,3 млн тонна ойна хом ашёси, 15,6 млн метр куб табиий қопламабоп тошлар, 12 млн метр куб қум-шағал, 19,8 млн метр куб қурилиш тошлари, 18,7 млн метр куб керамзит хом ашёси захираларидан фойдаланган ҳолда, Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ ва бошқа туманларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш;

ҳудуддаги 18 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш ва 11 та янги кичик саноат зонасини ташкил этиш;

ҳудудда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали 2021 йилда 10 мингта янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш;

б) қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бўйича:

фойдаланишдан чиққан 81 минг гектар ер майдонини ўзлаштириш;

Китоб, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларини мева, узум, сабзавот маҳсулотлари ва картошка етиштиришга ихтисослаштириш, шунингдек, ушбу туманларда жами 20 минг гектар ер майдонида интенсив боғлар ва узумзорлар барпо этиш;

Деҳқонобод туманининг «Оқтош-Белибойли», Шаҳрисабз туманининг «Тўдамайдон» ва «Улоч» маҳаллалари ҳудудида жами 2 минг гектар лалми ер майдонида замонавий токзорлар яратиш;

ҳудуд бўйича жами 41,7 минг гектар ер майдонида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш;

ҳудудни 125 донадан юқори унумли ҳайдов трактори ва замонавий айланма плуг, 200 дона лазерли ер текислагич, 500 донадан чопиқ трактори ва культиватор, 100 дона юқори унумли пневматик чигит экиш ва 50 дона ғалла экиш сеялкалари билан таъминлаш;

ҳудудга хориждан қўшимча 21,7 минг бош наслли қорамол ва 18 минг бош майда шохли қорамол олиб келинишини таъминлаш;

балиқ етиштириш йиллик ҳажмини 30,4 минг тоннага етказиш;

в) 2021 йилда камида 90 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсиз фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан:

25 минг нафар аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш ва бунга Жамоат ишлари жамғармасидан 20 млрд сўм ажратиш;

25 та қишлоқ хўжалиги кооперативида кам таъминланган ва камбағал оилаларнинг 1,8 минг нафар ишсиз аъзоси бандлигини таъминлаш, шунингдек, ушбу фуқароларга кооперативлар устав фондига аъзолик улуши сифатида жами 4 млрд сўм миқдорида субсидиялар ажратиш;

6,2 мингта кам таъминланган, шу жумладан «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилган оилаларни енгил конструкцияли иссиқхоналар, суғориш воситалари, томорқаларда экиш учун уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш, ушбу мақсадларга 27,4 млрд сўм миқдорида субсидиялар ажратиш;

6 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва ушбу тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 17,4 млрд сўм миқдорида субсидиялар ажратиш;

меҳнат органларининг йўлланмаларига асосан 12 мингдан зиёд ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг стипендия ва ўқув харажатларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 10 млрд сўм ажратиш;

ишсиз фуқароларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш доирасида 7 минг нафар фуқарога ишсизлик нафақасини тайинлаш ва 6 млрд сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўланишини таъминлаш;

г) 2021 йилда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича:

республика бюджетидан ажратиладиган 250 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобига 410 мингдан зиёд аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти тармоғига улаш;

Қарши шаҳар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш доирасида хорижий кредитлар ҳисобидан умумий қиймати 53 млн долларлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

1,5 минг км паст кучланишли электр тармоқларини ва 400 та трансформатор кичик станциясини қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

умумий фойдаланишдаги 58 км автомобиль йўллари, 39 та таъмирталаб кўприк ва йўл ўтказгични янгидан қуриш ва реконструкция қилиш;

д) 2021 йилда ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш ва янги уй-жойлар барпо этиш бўйича:

2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш, 14 тасини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, 10 та мактабгача таълим ташкилотини давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда 40 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, шу асосда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 41,2 фоиздан 58 фоизгача ошириш;

2 та умумтаълим мактаби қуриш, 91 тасини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;

11 та тиббиёт муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш доирасида умумий қиймати 71,2 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

15 та массивда жами 3,7 мингта хонадонга мўлжалланган замонавий турар жой мажмуаларини барпо этиш.

Белгилансинки, ушбу банддан келиб чиқадиган чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида, Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов (« г » ва «д» кичик бандлар ), Ж.А. Қўчқоров («а» кичик банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари ва «в» кичик банд ), С.У. Умурзаков («а» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ), Ш.М. Ғаниев («а» кичик банднинг тўртинчи хатбоши ва «б» кичик банд ) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

белгиланган кўрсаткичларга ўз вақтида ва тўлиқ эришилишини таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи навбатдаги вазифаларини бир ҳафта муддатда белгилаб, уларнинг бажарилишини назорат қилиб борсин;

ҳар ойда масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиб, ўзларига юкланган вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан, зарур ҳолларда, интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиб борсин;

зарур маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши, мақсадли сарфланиши ва тўлиқ ўзлаштирилишини, шунингдек, амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини таъминласин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) маъқуллансин:

1-иловага мувофиқ Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг ўсиш нуқталари («драйвер» соҳалари);

2-иловага мувофиқ 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилаш дастурини молиялаштириш манбалари;

3-иловага мувофиқ 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма кўрсаткичлари;

4-иловага мувофиқ 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури;

5-иловага мувофиқ 2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;

6-иловага мувофиқ 2021 йилда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек, кўп квартирали турар жой фондини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури;

7-иловага мувофиқ 2021 йилда Қашқадарё вилоятида ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури.

Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Дастур доирасида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

а) қуйидагилар:

республика бюджети маблағлари ҳисобидан Шаҳрисабз тумани тоғ олди ҳудудларига «Тамшуш» дарёсидан сув қувурларини тортиш ва бошқа ирригация тадбирларини амалга ошириш орқали ушбу ҳудудларда жами 3,2 минг гектар лалми ерлар ҳамда яйловларни ўзлаштириш;

янги ўзлаштириладиган ер майдонлари ҳисобидан Шаҳрисабз туманининг «Ғелон», «Кўл», «Ҳисорак», «Сайёд», «Сувтушар», «Бошқоп», «Сарчашма», «Бешбек» ва «Аммоғон» қишлоқларида кооперация асосида картошка ва сабзавот экинлари етиштиришни йўлга қўйиш;

«Тамшуш» дарёсидан сув қувурларини тортиш ва бошқа ирригация тадбирларини амалга оширишда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини буюртмачи этиб, «Ўзсувқурилиш» акциядорлик жамиятининг «UZGIDROTEXNIK» масъулияти чекланган жамиятини бош пудратчи этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

б) белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган ерлар тегишли ҳудудда оилавий корхона ташкил этган фуқароларга, айниқса, «темир дафтар»га киритилган камбағал оилаларга 2 гектаргача майдондан ажратилади.

4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021-2022 йилларда:

Китоб, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларини боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослаштириш, шу асосда вилоятда камида 20 минг гектар майдонда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш;

Косон, Қамаши ва Қарши туманларида кооперация механизмлари асосида 1,2 минг гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин.

Бош вазир ўринбосарлари (С.У. Умурзаков, Ж.А. Қўчқоров) бир ой муддатда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш лойиҳаларини ҳамда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий кредитлар ва бошқа маблағлар жалб қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Қашқадарё вилоятидаги 39 та таъмирталаб кўприк ва йўл ўтказгични янгидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида ушбу соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирилсин.

Бош вазир ўринбосарлари (А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров) уч кун муддатда ушбу бандда назарда тутилган кўприк ва йўл ўтказгичларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва улар бўйича таъмирлаш-тиклаш ишларини 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрлари доирасида амалга оширилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун зарур маблағлар ажратилишини ташкил этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси бир ой муддатда халқаро аҳамиятдаги М-39 «Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтувчи 1 255 — 315 км (60 км) қисмини қайта қуриш ишларини 2022 — 2025 йилларда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

а) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда Қашқадарё вилоятида фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича мавжуд захира ва имкониятларни ҳар томонлама ўрганиб, ҳудудда фармацевтика соҳасига ихтисослашган эркин иқтисодий зона ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда:

икки ой муддатда Қашқадарё вилоятида фармацевтика, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва қурилиш материаллари саноатини кенгайтириш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин, жумладан, уларни амалга ошириш учун салоҳиятли тадбиркорларни ва молиялаштириш манбаларини аниқласин;

истиқболли инвестиция лойиҳаларини Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясида кўриб чиқиб, уларни 2021 йилдан амалга ошириш чораларини кўрсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг ўсиш нуқталари («драйвер» соҳалари)

Т/р Туман ва шаҳар номи Ўсиш нуқталари 1. Ғузор тумани Нефть-газ ва кимё саноати, соя етиштириш, озиқ-овқат саноати 2. Деҳқонобод тумани Қурилиш материаллари саноати, чорвачилик, боғдорчилик (тоғ олди ҳудудларда) 3. Касби тумани Чорвачилик, тўқимачилик 4. Китоб тумани Балиқчилик (форель), боғдорчилик, узумчилик, туризм, қурилиш материаллари саноати 5. Косон тумани Чорвачилик, озиқ-овқат саноати, тиббий-соғломлаштириш хизматлари 6. Қамаши тумани Боғдорчилик, узумчилик, қурилиш материаллари саноати, озиқ-овқат саноати, иссиқхона хўжалиги 7. Қарши тумани Иссиқхона хўжалиги, сабзавотчилик, тўқимачилик 8. Миришкор тумани Чорвачилик, пахта-ғаллачилик, балиқчилик, тўқимачилик 9. Муборак тумани Кимё саноати, иссиқхона хўжалиги, тиббий туризм, чорвачилик 10. Нишон тумани Чорвачилик, тўқимачилик, балиқчилик 11. Чироқчи тумани Боғдорчилик, узумчилик, қурилиш материаллари саноати 12. Шаҳрисабз тумани Боғдорчилик, узумчилик, туризм, тўқимачилик, асаларичилик, балиқчилик (форель) 13. Яккабоғ тумани Боғдорчилик, узумчилик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати 14. Шаҳрисабз шаҳри Туризм, ҳунармандчилик, тўқимачилик 15. Қарши шаҳри Чарм-пойабзал, хизмат кўрсатиш, туризм

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва инфратузилмани янада яхшилаш дастурини

Т/р Тадбирлар номи Лойиҳа сони (бирлик) Ўзлаштириладиган маблағлар Молиялаштириш манбалари Иш ўрни (бирлик) жами (млн сўм) шундан: республика бюджети (млн сўм) маҳаллий бюджет (млн сўм) мақсадли жамғармалар (млн сўм) тармоқ ташкилотлари маблағлари (млн сўм) ташаббускор маблағлари (млн сўм) тижорат банклари кредитлари (млн сўм) хорижий кредитлар (минг долл.) хорижий инвестициялар (минг долл.) млн сўм минг долл. Жами 2 327 16 936 440 7 319 980 882 244 729 807 19 160 84 800 136 262 4 838 118 1 511 833 210 414 671 830 19 015 I. Инвестиция лойиҳалари 1 125 11 346 282 5 212 176 562 762 3 753 607 1 458 569 144 462 418 300 19 015 1. саноат тармоқларида 296 7 722 161 2 319 140 495 690 1 900 500 418 640 109 151 386 539 10 137 2. хизмат кўрсатиш соҳасида 449 2 209 037 2 076 820 12 130 1 382 904 693 916 9 369 2 761 5 531 3. қишлоқ хўжалиги соҳасида 380 1 415 084 816 216 54 942 470 203 346 013 25 942 29 000 3 347 II. Тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш 52 4 096 648 1 191 994 266 482 84 800 1 076 711 30 483 12 952 253 530 1. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 46 1 337 648 1 027 194 28 482 996 711 30 483 952 27 530 2. қурилиш материаллари хом ашёларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш 6 2 674 200 80 000 238 000 80 000 12 000 226 000 3. тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш - 84 800 84 800 84 800 III. Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ҳамда кўп квартирали турар жой фондини яхшилаш 957 1 071 622 493 922 53 000 338 500 19 160 136 262 53 000 1. йўл-транспорт инфратузилмаси 43 87 400 87 400 84 400 3 000 2. электр энергияси таъминоти 395 135 502 135 502 135 502 3. газ таъминоти 9 760 760 760 4. ичимлик суви таъминоти 11 250 000 250 000 250 000 5. оқова сув тизими (Қарши шаҳрида) 1 577 700 53 000 53 000 6. кўп квартирали уй-жойлар қуриш, уларни таъмирлаш ва туташ ҳудудларини ободонлаштириш 498 20 260 20 260 4 100 16 160 IV. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш 193 421 888 421 888 391 307 7 800 22 781 1. мактабгача таълим ташкилотлари 66 78 261 78 261 57 780 4 100 16 381 2. умумтаълим мактаблари 94 247 948 247 948 244 448 1 500 2 000 3. соғлиқни сақлаш объектлари 13 77 200 77 200 71 200 2 000 4 000 4. маданият объектлари 1 8 000 8 000 8 000 5. жисмоний тарбия ва спорт объектлари 19 10 479 10 479 9 879 200 400

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 3-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

Т/р Ҳудудлар номи Йўналишлар номи Лойиҳа сони (бирлик) Лойиҳа қиймати (млн сўм) шундан: Иш ўрни (бирлик) ташаббускор маблағлари (млн сўм) тижорат банклари кредитлари (млн сўм) хорижий кредитлар (минг долл.) хорижий инвестициялар (минг долл.) Вилоят бўйича жами Саноат 296 7 722 161 1 900 500 418 640 109 151 386 539 10 137 Қишлоқ хўжалиги 380 1 415 084 470 203 346 013 25 942 29 000 3 347 Хизмат кўрсатиш 449 2 209 037 1 382 904 693 916 9 369 2 761 5 531 Жами 1 125 11 346 282 3 753 607 1 458 569 144 462 418 300 19 015 1. Ғузор тумани Саноат 33 163 868 46 137 18 541 3 600 5 500 736 Қишлоқ хўжалиги 43 80 689 26 950 45 564 250 500 347 Хизмат кўрсатиш 44 53 064 28 876 24 188 360 Жами 120 297 621 101 963 88 293 3 850 6 000 1 443 2. Деҳқонобод тумани Саноат 7 274 242 121 350 17 950 12 380 281 Қишлоқ хўжалиги 19 43 523 22 578 6 720 305 1 000 290 Хизмат кўрсатиш 17 55 398 33 395 16 226 530 211 Жами 43 373 163 177 323 40 896 13 215 1 000 782 3. Касби тумани Саноат 9 21 851 17 964 3 887 293 Қишлоқ хўжалиги 26 70 856 8 396 4 308 335 5 000 135 Хизмат кўрсатиш 13 11 506 5 807 5 699 162 Жами 48 104 213 32 167 13 894 335 5 000 590 4. Китоб тумани Саноат 27 1 444 149 46 912 5 972 1 700 125 939 802 Қишлоқ хўжалиги 33 55 336 30 112 23 589 150 295 Хизмат кўрсатиш 17 81 515 52 960 13 513 1 380 332 Жами 77 1 581 000 129 984 43 074 3 230 125 939 1 429 5. Косон тумани Саноат 15 445 008 167 945 44 348 20 000 1 350 1 169 Қишлоқ хўжалиги 34 59 824 22 561 31 050 570 148 Хизмат кўрсатиш 40 71 558 40 529 31 029 396 Жами 89 576 390 231 035 106 427 20 570 1 350 1 713 6. Қамаши тумани Саноат 13 21 421 12 329 5 822 300 101 Қишлоқ хўжалиги 22 43 760 13 452 28 782 140 530 Хизмат кўрсатиш 21 59 051 33 246 11 526 1 310 251 Жами 56 124 232 59 027 46 130 1 750 882 7. Қарши тумани Саноат 12 1 116 990 10 115 8 820 489 100 250 566 Қишлоқ хўжалиги 29 373 476 43 066 8 740 7 011 22 500 449 Хизмат кўрсатиш 14 70 292 41 160 16 183 1 188 217 Жами 55 1 560 758 94 341 33 743 8 688 122 750 1 232 8. Миришкор тумани Саноат 9 446 862 23 100 4 112 5 500 33 000 919 Қишлоқ хўжалиги 58 147 613 72 378 10 456 5 943 214 Хизмат кўрсатиш 9 8 848 3 490 4 649 65 70 Жами 76 603 322 98 968 19 217 11 508 33 000 1 203 9. Муборак тумани Саноат 7 799 801 18 819 1 632 300 71 200 352 Қишлоқ хўжалиги 7 16 321 6 650 9 671 51 Хизмат кўрсатиш 17 107 108 99 375 6 850 81 277 Жами 31 923 230 124 844 18 153 300 71 281 680 10. Нишон тумани Саноат 11 152 806 43 315 8 165 296 9 000 160 Қишлоқ хўжалиги 18 140 011 71 371 13 497 5 059 236 Хизмат кўрсатиш 13 40 491 26 654 13 837 75 Жами 42 333 309 141 340 35 499 5 355 9 000 471 11. Чироқчи тумани Саноат 21 521 668 127 301 112 362 1 872 24 000 597 Қишлоқ хўжалиги 29 151 003 62 719 56 674 2 900 325 Хизмат кўрсатиш 29 230 953 150 324 71 037 880 338 Жами 79 903 624 340 344 240 073 5 652 24 000 1 260 12. Шаҳрисабз тумани Саноат 14 91 001 29 018 7 483 5 000 258 Қишлоқ хўжалиги 23 71 259 29 240 9 918 2 945 79 Хизмат кўрсатиш 5 6 064 4 244 1 820 14 Жами 42 168 324 62 502 19 221 2 945 5 000 351 13. Яккабоғ тумани Саноат 21 417 635 271 928 5 108 6 899 6 000 840 Қишлоқ хўжалиги 21 45 285 20 486 23 000 165 88 Хизмат кўрсатиш 21 112 108 77 153 27 270 705 244 Жами 63 575 027 369 567 55 378 7 769 6 000 1 172 14. Шаҳрисабз шаҳри Саноат 12 459 855 352 343 24 672 7 600 939 Қишлоқ хўжалиги 5 5 003 2 470 2 533 18 Хизмат кўрсатиш 25 92 365 50 133 20 432 2 000 499 Жами 42 557 223 404 946 47 637 7 600 2 000 1 456 15. Қарши шаҳри Саноат 85 1 345 004 611 924 149 766 48 215 5 300 2 124 Қишлоқ хўжалиги 13 111 127 37 774 71 511 169 142 Хизмат кўрсатиш 164 1 208 717 735 558 429 657 3 311 680 2 085 Жами 262 2 664 848 1 385 256 650 934 51 695 5 980 4 351

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 4-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Маблағлар ва молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 1. Пахта етиштиришга ихтисослашган туманлардаги 10 та пахта-тўқимачилик кластерида 26 та лойиҳани амалга ошириб, йилига 132 минг тонна толани қайта ишлаш ва 30,1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш. 2021 йил 1 декабрь 1 162,5 млрд сўм, шундан: ташаббускор маблағлари — 920,1 млрд сўм; банк кредити — 2,3 млрд сўм; хорижий инвестициялар — 22 млн АҚШ долл. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 2. Ғузор туманида 36 минг тонна сояни қайта ишлаш қувватларини яратиб, йилига 12 минг тонна ўсимлик ёғи ва 22 минг тонна кунжара маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (200 та доимий ва 850 та мавсумий иш ўрни). 2021-2022 йиллар шу жумладан: 1-босқич — 2021 йил 1 декабрь; 2-босқич — 2022 йил 1 декабрь 60,0 млрд сўм, хорижий инвестициялар (5,5 млн АҚШ долл.) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 3. Яккабоғ туманида йилига 3 минг тонна масхар ҳамда 14 минг тонна чигитни қайта ишлаш ва истеъмол ёғи ишлаб чиқаришни ташкил этиш (100 та янги иш ўрни). 2021 йил 1 декабрь 62,1 млрд сўм, шундан: ташаббускор маблағлари — 57,2 млрд сўм; банк кредити — 4,9 млрд сўм Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 4. Қамаши, Яккабоғ, Чироқчи, Китоб ва Шаҳрисабз туманларидаги мева-сабзавотчилик кластерларида йилига 12,5 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш. 2021 йил 1 декабрь 17,0 млрд сўм, шундан: ташаббускор маблағлари — 4,1 млрд сўм; банк кредити — 12,9 млрд сўм Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 5. Ҳудудда сутни қайта ишлаш бўйича 13 та лойиҳани ишга тушириш ва сутни қайта ишлаш даражасини 12,7 фоиздан 16 фоизга етказиш. 2021 йил 1 декабрь 35,8 млрд сўм, шундан: ташаббускор маблағлари — 15,4 млрд сўм; банк кредити — 10,1 млрд сўм; хорижий инвестициялар — 952 минг АҚШ долл. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги II. Қурилиш материаллари хом ашёларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш 6. Ҳудуддаги 261,3 млн тонна цемент хом ашёси, 18,7 млн тонна гипс, 33,3 млн тонна ойна хом ашёси, 15,6 млн метр куб табиий қопламабоп тошлар, 12 млн метр куб қум-шағал, 19,8 млн метр куб қурилиш тошлари ва 18,7 млн метр куб керамзит хом ашёси мавжуд конларни саноат усулида ўзлаштириш ҳамда уларни қайта ишлаш қувватларини яратиш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат геология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 7. Китоб туманида цемент (200 та иш ўрни) ва оҳак (100 та иш ўрни) ишлаб чиқариш ҳама тошни қайта ишлаб, микрокальцит (100 та иш ўрни) ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш. 2021-2022 йиллар 2 161,5 млрд сўм, хорижий инвестициялар (198,3 млн АҚШ долл.) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Давлат геология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 8. Қамаши туманида гипс хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш (10 та иш ўрни). 2021-2022 йиллар 83,9 млрд сўм, хорижий инвестициялар (7,7 млн АҚШ долл.) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 9. Деҳқонобод туманида йилига 9 млн тонна доломит тоши, 8,5 млн метр куб гипсокартон, 150 минг тонна гипс, 5,5 минг метр куб безак тошлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш (200 та иш ўрни). 2021-2022 йиллар 210,8 млрд сўм, шундан: ташаббускор маблағлари — 80,0 млрд сўм; банк кредити — 12 млн АҚШ долл. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 10. Чироқчи туманида битум маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш (150 та янги иш ўрни). 2021 йил 1 декабрь 218,0 млрд сўм, хорижий инвестициялар (20,0 млн долл.) Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 11. 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 13 та ва йил якуни билан жами 50 та фаолият кўрсатмаётган саноат корхонасининг фаолиятини тиклаш. 2021 йил 20 декабрь - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси 12. Маҳсулот қайта ишловчи 57 та саноат корхонасини модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги III. Туман ва шаҳарларнинг ўсиш нуқталари («драйвер» соҳалари)ни ривожлантириш ҳамда жойларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 13. Ҳар бир туман ва шаҳардаги мавжуд имкониятлар, ресурслар ва ўзига хос хусусиятларни инобатга олиб, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида «драйвер» лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни бошлаш. 2021 йил 1 октябрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 14. Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва картошка етиштиришга ихтисослаштириш, шу жумладан: ф ойдаланишдан чиққан 38 минг гектар ерни ҳамда ер ости сув захираси мавжуд 43 минг гектар лалми ерларни ўзлаштириш; 20 минг гектар интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш, шундан 2021 йилда 7,8 минг гектарни ўзлаштириб, 3,8 минг гектарига интенсив боғ ва 4 минг гектарига замонавий токзор барпо қилиш; фойдаланишдан чиққан 10 минг гектар ерларда кластер усулида соя етиштириш ва уни қайта ишлашни ташкил қилиш; Шаҳрисабз тумани тоғолди ҳудудларида 3,2 минг гектар лалми ерларда картошка етиштириш бўйича кооперация ташкил этиш ; Деҳқонобод туманида 2,7 минг гектар майдонда писта ва каврак плантациялари ташкил қилиш; ҳар бир туманда мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил қилиш. 2021-2022 йиллар ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 15. Хизмат кўрсатиш соҳасида 449 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва ишга тушириш, шу жумладан: 2 142 ўринли 35 та меҳмонхона, шунингдек, 326 та уй меҳмонхонасини ташкил қилиш; М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг вилоят ҳудудидан ўтган қисмида (49 гектар) лойиҳа асосида 119 та хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш; Шаҳрисабз туманида 2,7 минг гектар, Китоб туманида 3,4 минг гектар ермайдонида эркин туристик зоналар, жумладан камида 1 мингта уй меҳмонхонасини ташкил қилиш; Косон ва Муборак туманларидаги маъданли иссиқ сув ҳавзалари атрофида 700 ўринли замонавий санаторийлар барпо этиш. 2021 йил 1 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 16. 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,5 мингта, йил якуни билан жами 10 мингта кичик бизнес субъекти ташкил этилишига кўмаклашиш. 2021 йил 20 декабрь - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги , Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман 17. 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,2 мингта, йил якуни билан жами 2,2 мингта фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъекти фаолиятини тиклашга кўмаклашиш. 2021 йил 20 декабрь - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги , Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман 18. Вилоятдаги мавжуд 18 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш ҳамда 11 та янги кичик саноат зонасини ташкил этиш. 2021 йил 1 октябрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, тармоқ корхоналари 19. Хатлов натижасида бўш турганлиги аниқланган 72 та объектдан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 2021 йил 1 сентябрь - Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги IV. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш 20. Барча дастурларни самарали амалга ошириб, улар доирасида камида 90 мингта янги иш ўрнини яратиш. 2021 йил 20 декабрь - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 21. Вилоятдаги банд бўлмаган аҳоли билан манзилли ишлаб, уларга ўзини ўзи банд қилиш учун субсидиялар ажратиш. 2021 йил 20 декабрь 27,4 млрд сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 22. 2021-2022 йилларда ҳар йили камида 6 минг нафардан фуқарони касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш. 2021-2022 йиллар 10,0 млрд сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 23. Банд бўлмаган 25 минг нафар ишсиз фуқарони ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш. 2021 йил 1 декабрь 20,0 млрд сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 24. «Темир дафтар»идаги оилалар, «Аёллар дафтари»даги хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»даги ёшлар билан тизимли ишлаб, уларни ушбу дафтарлардан чиқариш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш. 2021-2022 йиллар 27,4 млрд сўм, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 5-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ ҳўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Маблағлар ва молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Фойдаланишдан чиққан, лалми ва бошқа ерларни ўзлаштириш ҳамда сув тежовчи технологияларни кенгайтириш 1. Вилоятда фойдаланишдан чиққан 81 минг гектар ерларни ўзлаштириш ва қайта фойдаланишга киритиш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2. Вилоятда фойдаланишдан чиққан 10 минг гектар ерларни ўзлаштириш ҳисобига кластер усулида соя етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш. 2021 йил 1 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 3. Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачиликка ихтисослаштириб, ушбу туманларда фойдаланишдан чиққан 10 минг гектар майдонни ўзлаштириш ҳисобига чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш. 2021 йил 1 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 4. Ғузор тумани «Наврўз» ҳудудида фойдаланишдан чиққан 115 гектар ер майдонида 10 та тик қудуқ қазиш ва интенсив боғ ташкил этиш. 2021 йил 1 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 5. Деҳқонобод тумани «Оқтош-Белибойли» маҳалласи ҳудудида 1 минг гектар лалми ер майдонида замонавий интенсив токзор барпо этиш. 2021 йил 1 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 6. 41,7 минг гектарда сув тежовчи технологияларни, жумладан, 27,6 минг гектарда томчилатиб ва 14,1 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш. 2021 йил 1 ноябрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги II. Боғдорчилик ва узумчилик ни ривожлантириш 7. Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманларини боғдорчилик ҳамда узумчиликка ихтисослаштириш ва ушбу туманларда жами 20 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги 8. Шаҳрисабз туманидаги «Тўдамайдон» ва «Улоч» маҳаллаларида 1 минг гектар лалми ерга сув чиқариб, кооперация асосида токзорлар барпо этиш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги III. Чорвачилик ва пиллачиликни ривожлантириш 9. 16 та чорвачилик комплексини ташкил этиш ва четдан 21,7 мингта наслли йирик ҳамда 18 мингта майда шохли моллар келтириш. 2021-2022 йиллар Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 10. Шаҳрисабз ва Китоб туманларида аҳолининг хоҳиш-истагидан келиб чиқиб, уларнинг хонадонларида сунъий ҳавзаларда кооперация усулида форель балиғи етиштиришни ташкил қилиш. 2021 йил 1 октябрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 11. Китоб ва Шаҳрисабз туманларида аҳолининг кўникмаларидан келиб чиқиб, жами 10 минг асалари оиласини (битта хонадонда 10 тадан) кластер усулида боқишни ташкил этиш. 2021 йил 1 октябрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 12. Вилоятнинг ҳар бир туманида 1 млн тупдан жами 13 млн туп тут кўчатлари экилишини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги IV. Қишлоқ хўжалигининг техника таъминотини яхшилаш 13. Йил якунига қадар 125 донадан юқори унумли ҳайдов трактори ва замонавий айланма плуг, 200 дона лазерли ер текислагич, 500 донадан чопиқ трактори ва культиватор, 100 дона юқори унумли пневматик чигит экиш ҳамда 50 дона ғалла экиш сеялкалари сотиб олинишига кўмаклашиш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 6-ИЛОВА

2021 йилда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, шунингдек, кўп квартирали турар жой фондини яхшилаш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Маблағлар ва молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Йўл-транспорт инфратузилмаси қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 1. 58 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 30,0 млрд сўм, республика бюджети Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси 2. 39 та таъмирталаб кўприкни қайта қуриш ва реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 57,4 млрд сўм, шундан: республика бюджети — 54,4 млрд сўм; маҳаллий бюджет –3,0 млрд сўм Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси II. Электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш 3. 1 500 км паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда 400 та трансформатор пунктини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 135,5 млрд сўм, тармоқ корхонаси маблағлари Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 4. 3,7 км газ қувурини мукаммал ва 2,6 км газ қувурини жорий таъмирлаш. 2021 йил 20 декабрь 0,76 млрд сўм, тармоқ корхонаси маблағлари Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ III. Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тизимини яхшилаш 5. 77 км «Оқсув-Деҳқонобод» сув қувурини тортиш ишларини якунига етказиш. 2021 йил 20 декабрь 49,0 млрд сўм, республика бюджети Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 6. 411 км ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 201,0 млрд сўм, республика бюджети Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 7. Қарши шаҳар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш. 2021-2023 йиллар 578,0 млрд сўм, Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари (53,0 млн АҚШ долл.) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ VI. Кўп квартирали уйлар қуриш, уларни таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш 8. Вилоятда жами 3 710 та уй-жой, шу жумладан оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар учун 90 та ижара уйини қуриш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 9. Кўп қаватли уйларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, шу жумладан: 2021 йил 1 декабрь 13,1 млрд сўм, маҳаллий бюджет, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги шундан: 65 та кўп қаватли уйларнинг жами 52 695 метр кв. том қисмини мукаммал таъмирлаш; 9,8 млрд сўм 80 та кўп қаватли уйнинг 23 348 метр кв. том қисмини жорий таъмирлаш; 1,8 млрд сўм 83 та кўп қаватли уйнинг фасад қисмини таъмирлаш. 1,5 млрд сўм 10. Кўп қаватли уйларда: 2021 йил ноябрь 2,41 млрд сўм, маҳаллий бюджет, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, шундан: 529 та кириш йўлакларига темир эшик ва кодли қулфлар ўрнатиш; 0,69 млрд сўм Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 384 та кириш йўлагини таъмирлаш; 1,0 млрд сўм 57 та ертўланинг муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш. 0,72 млрд сўм 11. 99 та кўп қаватли уй олди қисмидаги 26 075 метр кв. йўлакларни таъмирлаш ҳамда кўп қаватли уйлар ҳудудига 230 та тунги ёритиш ускунасини ўрнатиш. 2021 йил 1 декабрь 1,8 млрд сўм, республика бюджети Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 12. Жойларда 54 та болалар ўйингоҳини янгидан қуриш. 2021 йил 1 декабрь 2,3 млрд сўм, республика бюджети Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 13. Умумий фойдаланиладиган 15 та ҳожатхона қуриш. 2021 йил ноябрь 0,65 млрд сўм, маҳаллий бюджет Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 479-сон қарорига 7-ИЛОВА

2021 йилда Қашқадарё вилоятида ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Маблағлар ва молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 1. 2 та 240 ўринли янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва 14 та мактабгача таълим ташкилоти биноларини реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 57,8 млрд сўм, республика бюджети Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2. Ғузор туманидаги «Бўстон» ва «Наврўз» маҳалларида давлат-хусусий шериклик асосида 150 та ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилотини қуриш. 2021 йил 1 ноябрь 1,5 млрд сўм, ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 3. Деҳқонобод туманида аҳоли зич жойлашган маҳаллаларда 500 ўринга мўлжалланган 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида , ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 4. Китоб туманида давлат-хусусий шериклик асосида 250 ўринли 2 та, жумладан «Қайнар» маҳалласида 150 ўринли ва «Гулистон» маҳалласида 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь 4,3 млрд сўм , ташаббускор маблағлари, банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 5. Китоб туманида аҳоли зич жойлашган маҳаллаларда 500 ўринга мўлжалланган 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь 1,1 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 6. Косон туманидаги «Муғжагул» маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида 120 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь 2,1 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 7. Косон туманидаги «Арабхона» маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида 75 ўринли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь 1,6 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 8. Қарши шаҳридаги «Кунчиқар» маҳалласида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ташаббускорлар топиш ва лойиҳаларни бошлаш. 2021 йил 1 июль 1,2 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 9. Шаҳрисабз туманидаги «Чуқур» ва «Шаматон» маҳаллаларида давлат-хусусий шериклик асосида 200 ўринли 2 та мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш. 2021 йил 1 октябрь 4,4 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 10. Қамаши туманида «Тўқбой» маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш. 2021 йил 1 октябрь 4,2 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача таълим вазирлиги II. Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 11. 1 320 ўқув ўринли 2 та янги умумтаълим мактабини қуриш, 18 379 ўқув ўринли 76 та мактаб биносини реконструкция қилиш ва 15 та мактабни мукаммал таъмирлаш. 2021 йил 20 декабрь 244,4 млрд сўм, республика бюджети Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 12. Ғузор туманидаги «Халқобод» маҳалласи «Қорқин» қишлоғида давлат-хусусий шериклик асосида 180 ўринли янги умумтаълим мактабини ташкил этиш. 2021 йил 1 октябрь 3,5 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Халқ таълим вазирлиги , Молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги III. Соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 13. 490 ўринли ва 100 қатновли 3 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш ҳамда 8 та муассасани реконструкция қилиш. 2021 йил 20 декабрь 71,2 млрд сўм, республика бюджети Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 14. Косон тумани «Арабхона» маҳалласида хусусий диагностика марказини ташкил этиш. 2021 йил 20 декабрь 5,0 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15. Қарши шаҳрида хусусий кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш. 2021 йил 1 октябрь 1,0 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги IV. Маданият, жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш 16. Вилоят қўғирчоқ театри биносини янгидан қуриш. 2021 йил 1 декабрь 8,0 млрд сўм, республика бюджети Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 17. Чироқчи туманида 18 х 30 метр ўлчамли спорт залини қуриш. 2021 йил 1 декабрь 4,5 млрд сўм, республика бюджети Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 18. Яккабоғ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун: 2021 йил 1 декабрь 5,4 млрд сўм, республика бюджети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги , Қашқадарё вилояти ҳокимлиги шундан: 25 х 11 метр ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзасини; 2,9 млрд сўм кураш залини қуриш. 2,5 млрд сўм 19. Ғузор туманидаги маҳаллалар ҳудудида «workout», стритбол ва бадминтон майдонларини қуриш. 2021 йил 20 декабрь Ҳисоб-китоб асосида , ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 20. Қамаши туманидаги бокс билан шуғулланиш биносини давлат-хусусий шериклик асосида таъмирлаш ва ишга тушириш. 2021 йил 1 октябрь 0,4 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги 21. Косон тумани «Ниҳол» маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида 20 х 40 метр ўлчамдаги сунъий қопламали мини футбол майдонини қуриш. 2021 йил 1 октябрь 0,2 млрд сўм, ташаббускор маблағлари , банк кредитлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 2 август,

479-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2021 й., 09/21/479/0739-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MOLIYALASHTIRISH MANBALARI

YIGʻMA KOʻRSATKICHLARI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish, kambagʻallikni qisqartirish va infratuzilmani yanada yaxshilashga doir tezkor chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni jadal rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va ularning daromadlarini oshirish, shuningdek, muhandislik-kommunikatsiya, ishlab chiqarish va ijtimoiy infratuzilmani yaxshilash, qishloq xoʻjaligi va sanoat mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish, iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy sohada xizmat koʻrsatish sifatini yaxshilash, shu asosda aholi uchun munosib turmush sharoitlarini yaratish va kambagʻallikni qisqartirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish, kambagʻallikni qisqartirish va infratuzilmani yanada yaxshilashning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:

a) ishlab chiqarishni diversifikatsiya qilish, yangi ishlab chiqarish quvvatlari va doimiy ish oʻrinlarini yaratish boʻyicha:

hududiy investitsiya loyihalari doirasida umumiy qiymati 11,3 trillion soʻmlik 1,1 mingta loyihani ishga tushirish, 418,3 mln dollar miqdorida toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni oʻzlashtirish va 19 mingta yangi ish oʻrnini yaratish;

umumiy qiymati 1,2 trillion soʻmlik 26 ta loyihani amalga oshirib, 10 ta paxta-toʻqimachilik klasterida tolani qayta ishlash darajasini 45,8 foizdan 77 foizga yetkazish va 7,7 mingta yangi ish oʻrnini yaratish;

Kitob, Qamashi, Chiroqchi, Shahrisabz va Yakkabogʻ tumanlaridagi meva-sabzavotchilik klasterlarida yiliga 12,5 ming tonna meva-sabzavotni qayta ishlash boʻyicha yangi quvvatlarni ishga tushirish va viloyatda mahsulotni qayta ishlash darajasini 5,7 foizdan 12,5 foizga yetkazish;

hududdagi mavjud 261,3 mln tonna sement xom ashyosi, 18,7 mln tonna gips, 33,3 mln tonna oyna xom ashyosi, 15,6 mln metr kub tabiiy qoplamabop toshlar, 12 mln metr kub qum-shagʻal, 19,8 mln metr kub qurilish toshlari, 18,7 mln metr kub keramzit xom ashyosi zaxiralaridan foydalangan holda, Dehqonobod, Kitob, Qamashi, Chiroqchi, Yakkabogʻ va boshqa tumanlarda qurilish materiallari ishlab chiqarish quvvatlarini yaratish;

hududdagi 18 ta kichik sanoat zonasi faoliyatini rivojlantirish va 11 ta yangi kichik sanoat zonasini tashkil etish;

hududda aholini tadbirkorlikka keng jalb qilish va oilaviy tadbirkorlikni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash orqali 2021-yilda 10 mingta yangi tadbirkorlik subyektini tashkil etish;

b) qishloq xoʻjaligi tarmoqlarini rivojlantirish boʻyicha:

foydalanishdan chiqqan 81 ming gektar yer maydonini oʻzlashtirish;

Kitob, Qamashi, Chiroqchi, Shahrisabz va Yakkabogʻ tumanlarini meva, uzum, sabzavot mahsulotlari va kartoshka yetishtirishga ixtisoslashtirish, shuningdek, ushbu tumanlarda jami 20 ming gektar yer maydonida intensiv bogʻlar va uzumzorlar barpo etish;

Dehqonobod tumanining “Oqtosh-Beliboyli”, Shahrisabz tumanining “Toʻdamaydon” va “Uloch” mahallalari hududida jami 2 ming gektar lalmi yer maydonida zamonaviy tokzorlar yaratish;

hudud boʻyicha jami 41,7 ming gektar yer maydonida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish;

hududni 125 donadan yuqori unumli haydov traktori va zamonaviy aylanma plug, 200 dona lazerli yer tekislagich, 500 donadan chopiq traktori va kultivator, 100 dona yuqori unumli pnevmatik chigit ekish va 50 dona gʻalla ekish seyalkalari bilan taʼminlash;

hududga xorijdan qoʻshimcha 21,7 ming bosh naslli qoramol va 18 ming bosh mayda shoxli qoramol olib kelinishini taʼminlash;

baliq yetishtirish yillik hajmini 30,4 ming tonnaga yetkazish;

v) 2021-yilda kamida 90 ming nafar aholi bandligini taʼminlash va ishsiz fuqarolarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, jumladan:

25 ming nafar aholini jamoat ishlariga jalb qilish va bunga Jamoat ishlari jamgʻarmasidan 20 mlrd soʻm ajratish;

25 ta qishloq xoʻjaligi kooperativida kam taʼminlangan va kambagʻal oilalarning 1,8 ming nafar ishsiz aʼzosi bandligini taʼminlash, shuningdek, ushbu fuqarolarga kooperativlar ustav fondiga aʼzolik ulushi sifatida jami 4 mlrd soʻm miqdorida subsidiyalar ajratish;

6,2 mingta kam taʼminlangan, shu jumladan “temir daftar”, “yoshlar daftari” va “ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarni yengil konstruksiyali issiqxonalar, sugʻorish vositalari, tomorqalarda ekish uchun urugʻlar va koʻchatlar bilan taʼminlash, ushbu maqsadlarga 27,4 mlrd soʻm miqdorida subsidiyalar ajratish;

6 ming nafar ishsiz fuqaroning bandligini taʼminlashga koʻmaklashish va ushbu tadbirlarni moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi huzuridagi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasidan 17,4 mlrd soʻm miqdorida subsidiyalar ajratish;

mehnat organlarining yoʻllanmalariga asosan 12 mingdan ziyod ishsiz fuqaroni kasb-hunarga oʻqitish, ularning stipendiya va oʻquv xarajatlarini moliyalashtirish uchun Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasidan 10 mlrd soʻm ajratish;

ishsiz fuqarolarni moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash doirasida 7 ming nafar fuqaroga ishsizlik nafaqasini tayinlash va 6 mlrd soʻm miqdorida ishsizlik nafaqasi toʻlanishini taʼminlash;

g) 2021-yilda muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha:

respublika budjetidan ajratiladigan 250 mlrd soʻm miqdoridagi mablagʻlar hisobiga 410 mingdan ziyod aholini markazlashgan ichimlik suvi taʼminoti tarmogʻiga ulash;

Qarshi shahar oqova suv tarmogʻini rekonstruksiya qilish doirasida xorijiy kreditlar hisobidan umumiy qiymati 53 mln dollarlik qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;

1,5 ming km past kuchlanishli elektr tarmoqlarini va 400 ta transformator kichik stansiyasini qurish hamda rekonstruksiya qilish;

umumiy foydalanishdagi 58 km avtomobil yoʻllari, 39 ta taʼmirtalab koʻprik va yoʻl oʻtkazgichni yangidan qurish va rekonstruksiya qilish;

d) 2021-yilda ijtimoiy soha infratuzilmasini rivojlantirish va yangi uy-joylar barpo etish boʻyicha:

2 ta davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti qurish, 14 tasini rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash, shuningdek, 10 ta maktabgacha taʼlim tashkilotini davlat-xususiy sheriklik asosida hamda 40 ta oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish, shu asosda bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olish darajasini 41,2 foizdan 58 foizgacha oshirish;

2 ta umumtaʼlim maktabi qurish, 91 tasini rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash;

11 ta tibbiyot muassasasini qurish va rekonstruksiya qilish doirasida umumiy qiymati 71,2 mlrd soʻmlik qurilish-taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;

15 ta massivda jami 3,7 mingta xonadonga moʻljallangan zamonaviy turar joy majmualarini barpo etish.

Belgilansinki, ushbu banddan kelib chiqadigan chora-tadbirlarni amalga oshirish doirasida, Bosh vazir oʻrinbosarlari A.J. Ramatov (“ g ” va “d” kichik bandlar ), J.A. Qoʻchqorov (“a” kichik bandning beshinchi — yettinchi xatboshilari va “v” kichik band ), S.U. Umurzakov (“a” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari ), Sh.M. Gʻaniyev (“a” kichik bandning toʻrtinchi xatboshi va “b” kichik band ) Qashqadaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda:

belgilangan koʻrsatkichlarga oʻz vaqtida va toʻliq erishilishini taʼminlash yuzasidan masʼul vazirlik va idoralar rahbarlari hamda tuman (shahar) hokimlarining birinchi navbatdagi vazifalarini bir hafta muddatda belgilab, ularning bajarilishini nazorat qilib borsin;

har oyda masʼul rahbarlarning hisobotlarini eshitib, oʻzlariga yuklangan vazifalarni bajarishda kamchiliklarga yoʻl qoʻygan mansabdor shaxslarga nisbatan, zarur hollarda, intizomiy jazo choralarini qoʻllash toʻgʻrisida takliflar kiritib borsin;

zarur mablagʻlarning oʻz vaqtida ajratilishi, maqsadli sarflanishi va toʻliq oʻzlashtirilishini, shuningdek, amalga oshirilayotgan ishlarning natijadorligini taʼminlasin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish, kambagʻallikni qisqartirish va infratuzilmani yanada yaxshilash dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) maʼqullansin:

1-ilovaga muvofiq Qashqadaryo viloyati tuman va shaharlarining oʻsish nuqtalari (“drayver” sohalari);

2-ilovaga muvofiq 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish, kambagʻallikni qisqartirish va infratuzilmani yanada yaxshilash dasturini moliyalashtirish manbalari;

3-ilovaga muvofiq 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining yigʻma koʻrsatkichlari;

4-ilovaga muvofiq 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi;

5-ilovaga muvofiq 2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida qishloq xoʻjaligi sohasini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi;

6-ilovaga muvofiq 2021-yilda Qashqadaryo viloyatida muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini, shuningdek, koʻp kvartirali turar joy fondini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi;

7-ilovaga muvofiq 2021-yilda Qashqadaryo viloyatida ijtimoiy soha infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi.

Masʼul vazirlik va idoralar rahbarlari zimmasiga Dastur doirasida nazarda tutilgan chora-tadbirlarni oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli amalga oshirish yuzasidan shaxsiy javobgarlik yuklansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi va Qashqadaryo viloyati hokimligining:

a) quyidagilar:

respublika budjeti mablagʻlari hisobidan Shahrisabz tumani togʻ oldi hududlariga “Tamshush” daryosidan suv quvurlarini tortish va boshqa irrigatsiya tadbirlarini amalga oshirish orqali ushbu hududlarda jami 3,2 ming gektar lalmi yerlar hamda yaylovlarni oʻzlashtirish;

yangi oʻzlashtiriladigan yer maydonlari hisobidan Shahrisabz tumanining “Gʻelon”, “Koʻl”, “Hisorak”, “Sayyod”, “Suvtushar”, “Boshqop”, “Sarchashma”, “Beshbek” va “Ammogʻon” qishloqlarida kooperatsiya asosida kartoshka va sabzavot ekinlari yetishtirishni yoʻlga qoʻyish;

“Tamshush” daryosidan suv quvurlarini tortish va boshqa irrigatsiya tadbirlarini amalga oshirishda Qashqadaryo viloyati hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasini buyurtmachi etib, “Oʻzsuvqurilish” aksiyadorlik jamiyatining “UZGIDROTEXNIK” masʼuliyati cheklangan jamiyatini bosh pudratchi etib belgilash toʻgʻrisidagi takliflari qabul qilinsin.

b) belgilansinki, ushbu bandda nazarda tutilgan yerlar tegishli hududda oilaviy korxona tashkil etgan fuqarolarga, ayniqsa, “temir daftar”ga kiritilgan kambagʻal oilalarga 2 gektargacha maydondan ajratiladi.

4. Qashqadaryo viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 2021-2022-yillarda:

Kitob, Qamashi, Chiroqchi, Shahrisabz va Yakkabogʻ tumanlarini bogʻdorchilik, uzumchilik va sabzavotchilikka ixtisoslashtirish, shu asosda viloyatda kamida 20 ming gektar maydonda intensiv bogʻ va uzumzorlar barpo etish;

Koson, Qamashi va Qarshi tumanlarida kooperatsiya mexanizmlari asosida 1,2 ming gektar maydonda zamonaviy issiqxonalar tashkil etish boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

Bosh vazir oʻrinbosarlari (S.U. Umurzakov, J.A. Qoʻchqorov) bir oy muddatda intensiv bogʻ va uzumzorlar barpo etish loyihalarini hamda zamonaviy issiqxonalar tashkil etish loyihalarini moliyalashtirish uchun xorijiy kreditlar va boshqa mablagʻlar jalb qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

5. Qashqadaryo viloyatidagi 39 ta taʼmirtalab koʻprik va yoʻl oʻtkazgichni yangidan qurish hamda rekonstruksiya qilish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish xarajatlari 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturida ushbu soha uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida moliyalashtirilsin.

Bosh vazir oʻrinbosarlari (A.J. Ramatov, J.A. Qoʻchqorov) uch kun muddatda ushbu bandda nazarda tutilgan koʻprik va yoʻl oʻtkazgichlarning manzilli roʻyxatini shakllantirsin va ular boʻyicha taʼmirlash-tiklash ishlarini 2021 — 2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi parametrlari doirasida amalga oshirilishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Moliya vazirligi va Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bilan birgalikda oʻn kun muddatda koʻprik va yoʻl oʻtkazgichlarni qurish hamda rekonstruksiya qilish boʻyicha loyihaoldi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqish uchun zarur mablagʻlar ajratilishini tashkil etsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi bir oy muddatda xalqaro ahamiyatdagi M-39 “Toshkent — Termiz” avtomobil yoʻlining Qashqadaryo viloyati hududidan oʻtuvchi 1 255 — 315 km (60 km) qismini qayta qurish ishlarini 2022 — 2025-yillarda xalqaro moliya institutlari kreditlari hisobidan amalga oshirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

7. Bosh vazir oʻrinbosari S.U. Umurzakov, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi:

a) Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Qashqadaryo viloyatida farmatsevtika sanoatini rivojlantirish boʻyicha mavjud zaxira va imkoniyatlarni har tomonlama oʻrganib, hududda farmatsevtika sohasiga ixtisoslashgan erkin iqtisodiy zona tashkil etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;

b) Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi bilan birgalikda:

ikki oy muddatda Qashqadaryo viloyatida farmatsevtika, toʻqimachilik, charm-poyabzal va qurilish materiallari sanoatini kengaytirish boʻyicha istiqbolli investitsiya loyihalarining manzilli roʻyxatini shakllantirsin, jumladan, ularni amalga oshirish uchun salohiyatli tadbirkorlarni va moliyalashtirish manbalarini aniqlasin;

istiqbolli investitsiya loyihalarini Eksport va investitsiyalarni rivojlantirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasida koʻrib chiqib, ularni 2021-yildan amalga oshirish choralarini koʻrsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari A.J. Ramatov va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 1-ILOVA

Qashqadaryo viloyati tuman va shaharlarining oʻsish nuqtalari (“drayver” sohalari)

T/r Tuman va shahar nomi Oʻsish nuqtalari 1. Gʻuzor tumani Neft-gaz va kimyo sanoati, soya yetishtirish, oziq-ovqat sanoati 2. Dehqonobod tumani Qurilish materiallari sanoati, chorvachilik, bogʻdorchilik (togʻ oldi hududlarda) 3. Kasbi tumani Chorvachilik, toʻqimachilik 4. Kitob tumani Baliqchilik (forel), bogʻdorchilik, uzumchilik, turizm, qurilish materiallari sanoati 5. Koson tumani Chorvachilik, oziq-ovqat sanoati, tibbiy-sogʻlomlashtirish xizmatlari 6. Qamashi tumani Bogʻdorchilik, uzumchilik, qurilish materiallari sanoati, oziq-ovqat sanoati, issiqxona xoʻjaligi 7. Qarshi tumani Issiqxona xoʻjaligi, sabzavotchilik, toʻqimachilik 8. Mirishkor tumani Chorvachilik, paxta-gʻallachilik, baliqchilik, toʻqimachilik 9. Muborak tumani Kimyo sanoati, issiqxona xoʻjaligi, tibbiy turizm, chorvachilik 10. Nishon tumani Chorvachilik, toʻqimachilik, baliqchilik 11. Chiroqchi tumani Bogʻdorchilik, uzumchilik, qurilish materiallari sanoati 12. Shahrisabz tumani Bogʻdorchilik, uzumchilik, turizm, toʻqimachilik, asalarichilik, baliqchilik (forel) 13. Yakkabogʻ tumani Bogʻdorchilik, uzumchilik, toʻqimachilik, oziq-ovqat sanoati 14. Shahrisabz shahri Turizm, hunarmandchilik, toʻqimachilik 15. Qarshi shahri Charm-poyabzal, xizmat koʻrsatish, turizm

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 2-ILOVA

2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish, kambagʻallikni qisqartirish va infratuzilmani yanada yaxshilash dasturini

T/r Tadbirlar nomi Loyiha soni (birlik) Oʻzlashtiriladigan mablagʻlar Moliyalashtirish manbalari Ish oʻrni (birlik) jami (mln soʻm) shundan: respublika budjeti (mln soʻm) mahalliy budjet (mln soʻm) maqsadli jamgʻarmalar (mln soʻm) tarmoq tashkilotlari mablagʻlari (mln soʻm) tashabbuskor mablagʻlari (mln soʻm) tijorat banklari kreditlari (mln soʻm) xorijiy kreditlar (ming doll.) xorijiy investitsiyalar (ming doll.) mln soʻm ming doll. Jami 2 327 16 936 440 7 319 980 882 244 729 807 19 160 84 800 136 262 4 838 118 1 511 833 210 414 671 830 19 015 I. Investitsiya loyihalari 1 125 11 346 282 5 212 176 562 762 3 753 607 1 458 569 144 462 418 300 19 015 1. sanoat tarmoqlarida 296 7 722 161 2 319 140 495 690 1 900 500 418 640 109 151 386 539 10 137 2. xizmat koʻrsatish sohasida 449 2 209 037 2 076 820 12 130 1 382 904 693 916 9 369 2 761 5 531 3. qishloq xoʻjaligi sohasida 380 1 415 084 816 216 54 942 470 203 346 013 25 942 29 000 3 347 II. Tadbirkorlikni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirish 52 4 096 648 1 191 994 266 482 84 800 1 076 711 30 483 12 952 253 530 1. qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash 46 1 337 648 1 027 194 28 482 996 711 30 483 952 27 530 2. qurilish materiallari xom ashyolarini oʻzlashtirish va qayta ishlash 6 2 674 200 80 000 238 000 80 000 12 000 226 000 3. tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va ishsiz fuqarolarni qoʻllab-quvvatlash - 84 800 84 800 84 800 III. Muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini hamda koʻp kvartirali turar joy fondini yaxshilash 957 1 071 622 493 922 53 000 338 500 19 160 136 262 53 000 1. yoʻl-transport infratuzilmasi 43 87 400 87 400 84 400 3 000 2. elektr energiyasi taʼminoti 395 135 502 135 502 135 502 3. gaz taʼminoti 9 760 760 760 4. ichimlik suvi taʼminoti 11 250 000 250 000 250 000 5. oqova suv tizimi (Qarshi shahrida) 1 577 700 53 000 53 000 6. koʻp kvartirali uy-joylar qurish, ularni taʼmirlash va tutash hududlarini obodonlashtirish 498 20 260 20 260 4 100 16 160 IV. Ijtimoiy soha infratuzilmasini rivojlantirish 193 421 888 421 888 391 307 7 800 22 781 1. maktabgacha taʼlim tashkilotlari 66 78 261 78 261 57 780 4 100 16 381 2. umumtaʼlim maktablari 94 247 948 247 948 244 448 1 500 2 000 3. sogʻliqni saqlash obyektlari 13 77 200 77 200 71 200 2 000 4 000 4. madaniyat obyektlari 1 8 000 8 000 8 000 5. jismoniy tarbiya va sport obyektlari 19 10 479 10 479 9 879 200 400

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 3-ILOVA

2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida amalga oshiriladigan investitsiya loyihalarining

T/r Hududlar nomi Yoʻnalishlar nomi Loyiha soni (birlik) Loyiha qiymati (mln soʻm) shundan: Ish oʻrni (birlik) tashabbuskor mablagʻlari (mln soʻm) tijorat banklari kreditlari (mln soʻm) xorijiy kreditlar (ming doll.) xorijiy investitsiyalar (ming doll.) Viloyat boʻyicha jami Sanoat 296 7 722 161 1 900 500 418 640 109 151 386 539 10 137 Qishloq xoʻjaligi 380 1 415 084 470 203 346 013 25 942 29 000 3 347 Xizmat koʻrsatish 449 2 209 037 1 382 904 693 916 9 369 2 761 5 531 Jami 1 125 11 346 282 3 753 607 1 458 569 144 462 418 300 19 015 1. Gʻuzor tumani Sanoat 33 163 868 46 137 18 541 3 600 5 500 736 Qishloq xoʻjaligi 43 80 689 26 950 45 564 250 500 347 Xizmat koʻrsatish 44 53 064 28 876 24 188 360 Jami 120 297 621 101 963 88 293 3 850 6 000 1 443 2. Dehqonobod tumani Sanoat 7 274 242 121 350 17 950 12 380 281 Qishloq xoʻjaligi 19 43 523 22 578 6 720 305 1 000 290 Xizmat koʻrsatish 17 55 398 33 395 16 226 530 211 Jami 43 373 163 177 323 40 896 13 215 1 000 782 3. Kasbi tumani Sanoat 9 21 851 17 964 3 887 293 Qishloq xoʻjaligi 26 70 856 8 396 4 308 335 5 000 135 Xizmat koʻrsatish 13 11 506 5 807 5 699 162 Jami 48 104 213 32 167 13 894 335 5 000 590 4. Kitob tumani Sanoat 27 1 444 149 46 912 5 972 1 700 125 939 802 Qishloq xoʻjaligi 33 55 336 30 112 23 589 150 295 Xizmat koʻrsatish 17 81 515 52 960 13 513 1 380 332 Jami 77 1 581 000 129 984 43 074 3 230 125 939 1 429 5. Koson tumani Sanoat 15 445 008 167 945 44 348 20 000 1 350 1 169 Qishloq xoʻjaligi 34 59 824 22 561 31 050 570 148 Xizmat koʻrsatish 40 71 558 40 529 31 029 396 Jami 89 576 390 231 035 106 427 20 570 1 350 1 713 6. Qamashi tumani Sanoat 13 21 421 12 329 5 822 300 101 Qishloq xoʻjaligi 22 43 760 13 452 28 782 140 530 Xizmat koʻrsatish 21 59 051 33 246 11 526 1 310 251 Jami 56 124 232 59 027 46 130 1 750 882 7. Qarshi tumani Sanoat 12 1 116 990 10 115 8 820 489 100 250 566 Qishloq xoʻjaligi 29 373 476 43 066 8 740 7 011 22 500 449 Xizmat koʻrsatish 14 70 292 41 160 16 183 1 188 217 Jami 55 1 560 758 94 341 33 743 8 688 122 750 1 232 8. Mirishkor tumani Sanoat 9 446 862 23 100 4 112 5 500 33 000 919 Qishloq xoʻjaligi 58 147 613 72 378 10 456 5 943 214 Xizmat koʻrsatish 9 8 848 3 490 4 649 65 70 Jami 76 603 322 98 968 19 217 11 508 33 000 1 203 9. Muborak tumani Sanoat 7 799 801 18 819 1 632 300 71 200 352 Qishloq xoʻjaligi 7 16 321 6 650 9 671 51 Xizmat koʻrsatish 17 107 108 99 375 6 850 81 277 Jami 31 923 230 124 844 18 153 300 71 281 680 10. Nishon tumani Sanoat 11 152 806 43 315 8 165 296 9 000 160 Qishloq xoʻjaligi 18 140 011 71 371 13 497 5 059 236 Xizmat koʻrsatish 13 40 491 26 654 13 837 75 Jami 42 333 309 141 340 35 499 5 355 9 000 471 11. Chiroqchi tumani Sanoat 21 521 668 127 301 112 362 1 872 24 000 597 Qishloq xoʻjaligi 29 151 003 62 719 56 674 2 900 325 Xizmat koʻrsatish 29 230 953 150 324 71 037 880 338 Jami 79 903 624 340 344 240 073 5 652 24 000 1 260 12. Shahrisabz tumani Sanoat 14 91 001 29 018 7 483 5 000 258 Qishloq xoʻjaligi 23 71 259 29 240 9 918 2 945 79 Xizmat koʻrsatish 5 6 064 4 244 1 820 14 Jami 42 168 324 62 502 19 221 2 945 5 000 351 13. Yakkabogʻ tumani Sanoat 21 417 635 271 928 5 108 6 899 6 000 840 Qishloq xoʻjaligi 21 45 285 20 486 23 000 165 88 Xizmat koʻrsatish 21 112 108 77 153 27 270 705 244 Jami 63 575 027 369 567 55 378 7 769 6 000 1 172 14. Shahrisabz shahri Sanoat 12 459 855 352 343 24 672 7 600 939 Qishloq xoʻjaligi 5 5 003 2 470 2 533 18 Xizmat koʻrsatish 25 92 365 50 133 20 432 2 000 499 Jami 42 557 223 404 946 47 637 7 600 2 000 1 456 15. Qarshi shahri Sanoat 85 1 345 004 611 924 149 766 48 215 5 300 2 124 Qishloq xoʻjaligi 13 111 127 37 774 71 511 169 142 Xizmat koʻrsatish 164 1 208 717 735 558 429 657 3 311 680 2 085 Jami 262 2 664 848 1 385 256 650 934 51 695 5 980 4 351

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 4-ILOVA

2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida tadbirkorlikni rivojlantirish va kambagʻallikni qisqartirish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Mablagʻlar va moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash 1. Paxta yetishtirishga ixtisoslashgan tumanlardagi 10 ta paxta-toʻqimachilik klasterida 26 ta loyihani amalga oshirib, yiliga 132 ming tonna tolani qayta ishlash va 30,1 mln dona tayyor mahsulotlar ishlab chiqarish quvvatlarini yaratish. 2021-yil 1-dekabr 1 162,5 mlrd soʻm, shundan: tashabbuskor mablagʻlari — 920,1 mlrd soʻm; bank krediti — 2,3 mlrd soʻm; xorijiy investitsiyalar — 22 mln AQSH doll. Qashqadaryo viloyati hokimligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 2. Gʻuzor tumanida 36 ming tonna soyani qayta ishlash quvvatlarini yaratib, yiliga 12 ming tonna oʻsimlik yogʻi va 22 ming tonna kunjara mahsuloti ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish (200 ta doimiy va 850 ta mavsumiy ish oʻrni). 2021-2022-yillar shu jumladan: 1-bosqich — 2021-yil 1-dekabr; 2-bosqich — 2022-yil 1-dekabr 60,0 mlrd soʻm, xorijiy investitsiyalar (5,5 mln AQSH doll.) Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 3. Yakkabogʻ tumanida yiliga 3 ming tonna masxar hamda 14 ming tonna chigitni qayta ishlash va isteʼmol yogʻi ishlab chiqarishni tashkil etish (100 ta yangi ish oʻrni). 2021-yil 1-dekabr 62,1 mlrd soʻm, shundan: tashabbuskor mablagʻlari — 57,2 mlrd soʻm; bank krediti — 4,9 mlrd soʻm Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 4. Qamashi, Yakkabogʻ, Chiroqchi, Kitob va Shahrisabz tumanlaridagi meva-sabzavotchilik klasterlarida yiliga 12,5 ming tonna meva-sabzavotni qayta ishlash quvvatlarini ishga tushirish. 2021-yil 1-dekabr 17,0 mlrd soʻm, shundan: tashabbuskor mablagʻlari — 4,1 mlrd soʻm; bank krediti — 12,9 mlrd soʻm Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 5. Hududda sutni qayta ishlash boʻyicha 13 ta loyihani ishga tushirish va sutni qayta ishlash darajasini 12,7 foizdan 16 foizga yetkazish. 2021-yil 1-dekabr 35,8 mlrd soʻm, shundan: tashabbuskor mablagʻlari — 15,4 mlrd soʻm; bank krediti — 10,1 mlrd soʻm; xorijiy investitsiyalar — 952 ming AQSH doll. Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi II. Qurilish materiallari xom ashyolarini oʻzlashtirish va qayta ishlash 6. Hududdagi 261,3 mln tonna sement xom ashyosi, 18,7 mln tonna gips, 33,3 mln tonna oyna xom ashyosi, 15,6 mln metr kub tabiiy qoplamabop toshlar, 12 mln metr kub qum-shagʻal, 19,8 mln metr kub qurilish toshlari va 18,7 mln metr kub keramzit xom ashyosi mavjud konlarni sanoat usulida oʻzlashtirish hamda ularni qayta ishlash quvvatlarini yaratish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qashqadaryo viloyati hokimligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 7. Kitob tumanida sement (200 ta ish oʻrni) va ohak (100 ta ish oʻrni) ishlab chiqarish hama toshni qayta ishlab, mikrokalsit (100 ta ish oʻrni) ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshirish. 2021-2022-yillar 2 161,5 mlrd soʻm, xorijiy investitsiyalar (198,3 mln AQSH doll.) Qashqadaryo viloyati hokimligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 8. Qamashi tumanida gips xom ashyosini qayta ishlash va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarish loyihasini ishga tushirish (10 ta ish oʻrni). 2021-2022-yillar 83,9 mlrd soʻm, xorijiy investitsiyalar (7,7 mln AQSH doll.) Qashqadaryo viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 9. Dehqonobod tumanida yiliga 9 mln tonna dolomit toshi, 8,5 mln metr kub gipsokarton, 150 ming tonna gips, 5,5 ming metr kub bezak toshlar ishlab chiqarish loyihasini amalga oshirish (200 ta ish oʻrni). 2021-2022-yillar 210,8 mlrd soʻm, shundan: tashabbuskor mablagʻlari — 80,0 mlrd soʻm; bank krediti — 12 mln AQSH doll. Qashqadaryo viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat geologiya qoʻmitasi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 10. Chiroqchi tumanida bitum mahsuloti ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish (150 ta yangi ish oʻrni). 2021-yil 1-dekabr 218,0 mlrd soʻm, xorijiy investitsiyalar (20,0 mln doll.) Qashqadaryo viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 11. 2021-yilning birinchi yarim yilligida 13 ta va yil yakuni bilan jami 50 ta faoliyat koʻrsatmayotgan sanoat korxonasining faoliyatini tiklash. 2021-yil 20-dekabr - Qashqadaryo viloyati hokimligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi 12. Mahsulot qayta ishlovchi 57 ta sanoat korxonasini modernizatsiya qilish va ishlab chiqarish quvvatlarini oshirish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qashqadaryo viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi III. Tuman va shaharlarning oʻsish nuqtalari (“drayver” sohalari)ni rivojlantirish hamda joylarda tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash 13. Har bir tuman va shahardagi mavjud imkoniyatlar, resurslar va oʻziga xos xususiyatlarni inobatga olib, sanoat, xizmat koʻrsatish, qishloq xoʻjaligi va chorvachilik sohalarida “drayver” loyihalarni ishlab chiqish va amalga oshirishni boshlash. 2021-yil 1-oktabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi 14. Yakkabogʻ, Qamashi, Chiroqchi, Shahrisabz va Kitob tumanlarini bogʻdorchilik, uzumchilik, sabzavotchilik va kartoshka yetishtirishga ixtisoslashtirish, shu jumladan: f oydalanishdan chiqqan 38 ming gektar yerni hamda yer osti suv zaxirasi mavjud 43 ming gektar lalmi yerlarni oʻzlashtirish; 20 ming gektar intensiv bogʻ va uzumzorlar barpo etish, shundan 2021-yilda 7,8 ming gektarni oʻzlashtirib, 3,8 ming gektariga intensiv bogʻ va 4 ming gektariga zamonaviy tokzor barpo qilish; foydalanishdan chiqqan 10 ming gektar yerlarda klaster usulida soya yetishtirish va uni qayta ishlashni tashkil qilish; Shahrisabz tumani togʻoldi hududlarida 3,2 ming gektar lalmi yerlarda kartoshka yetishtirish boʻyicha kooperatsiya tashkil etish ; Dehqonobod tumanida 2,7 ming gektar maydonda pista va kavrak plantatsiyalari tashkil qilish; har bir tumanda meva-sabzavotchilik klasterlari tashkil qilish. 2021-2022-yillar hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qashqadaryo viloyati hokimligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 15. Xizmat koʻrsatish sohasida 449 ta yangi investitsiya loyihasini amalga oshirish va ishga tushirish, shu jumladan: 2 142 oʻrinli 35 ta mehmonxona, shuningdek, 326 ta uy mehmonxonasini tashkil qilish; M-39 “Toshkent-Termiz” avtomobil yoʻlining viloyat hududidan oʻtgan qismida (49 gektar) loyiha asosida 119 ta xizmat koʻrsatish obyektini tashkil etish; Shahrisabz tumanida 2,7 ming gektar, Kitob tumanida 3,4 ming gektar yermaydonida erkin turistik zonalar, jumladan kamida 1 mingta uy mehmonxonasini tashkil qilish; Koson va Muborak tumanlaridagi maʼdanli issiq suv havzalari atrofida 700 oʻrinli zamonaviy sanatoriylar barpo etish. 2021-yil 1-dekabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qashqadaryo viloyati hokimligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Turizm va sport vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 16. 2021-yilning birinchi yarim yilligida 5,5 mingta, yil yakuni bilan jami 10 mingta kichik biznes subyekti tashkil etilishiga koʻmaklashish. 2021-yil 20-dekabr - Qashqadaryo viloyati hokimligi , Savdo-sanoat palatasi, Biznes-ombudsman 17. 2021-yilning birinchi yarim yilligida 1,2 mingta, yil yakuni bilan jami 2,2 mingta faoliyat koʻrsatmayotgan kichik biznes subyekti faoliyatini tiklashga koʻmaklashish. 2021-yil 20-dekabr - Qashqadaryo viloyati hokimligi , Savdo-sanoat palatasi, Biznes-ombudsman 18. Viloyatdagi mavjud 18 ta kichik sanoat zonasi faoliyatini rivojlantirish hamda 11 ta yangi kichik sanoat zonasini tashkil etish. 2021-yil 1-oktabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi, tarmoq korxonalari 19. Xatlov natijasida boʻsh turganligi aniqlangan 72 ta obyektdan samarali foydalanish choralarini koʻrish. 2021-yil 1-sentabr - Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi IV. Aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish 20. Barcha dasturlarni samarali amalga oshirib, ular doirasida kamida 90 mingta yangi ish oʻrnini yaratish. 2021-yil 20-dekabr - Qashqadaryo viloyati hokimligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 21. Viloyatdagi band boʻlmagan aholi bilan manzilli ishlab, ularga oʻzini oʻzi band qilish uchun subsidiyalar ajratish. 2021-yil 20-dekabr 27,4 mlrd soʻm, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 22. 2021-2022-yillarda har yili kamida 6 ming nafardan fuqaroni kasbga oʻqitish va qayta tayyorlash orqali ularning bandligini taʼminlash. 2021-2022-yillar 10,0 mlrd soʻm, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 23. Band boʻlmagan 25 ming nafar ishsiz fuqaroni haq toʻlanadigan jamoat ishlariga jalb qilish. 2021-yil 1-dekabr 20,0 mlrd soʻm, Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 24. “Temir daftar”idagi oilalar, “Ayollar daftari”dagi xotin-qizlar va “Yoshlar daftari”dagi yoshlar bilan tizimli ishlab, ularni ushbu daftarlardan chiqarish boʻyicha manzilli chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2021-2022-yillar 27,4 mlrd soʻm, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qashqadaryo viloyati hokimligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 5-ILOVA

2021-2022-yillarda Qashqadaryo viloyatida qishloq hoʻjaligi sohasini rivojlantirish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Mablagʻlar va moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Foydalanishdan chiqqan, lalmi va boshqa yerlarni oʻzlashtirish hamda suv tejovchi texnologiyalarni kengaytirish 1. Viloyatda foydalanishdan chiqqan 81 ming gektar yerlarni oʻzlashtirish va qayta foydalanishga kiritish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 2. Viloyatda foydalanishdan chiqqan 10 ming gektar yerlarni oʻzlashtirish hisobiga klaster usulida soya yetishtirish va qayta ishlashni yoʻlga qoʻyish. 2021-yil 1-dekabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 3. Kasbi, Nishon, Mirishkor va Koson tumanlarini chorvachilikka ixtisoslashtirib, ushbu tumanlarda foydalanishdan chiqqan 10 ming gektar maydonni oʻzlashtirish hisobiga chorva ozuqa bazasini mustahkamlash. 2021-yil 1-dekabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 4. Gʻuzor tumani “Navroʻz” hududida foydalanishdan chiqqan 115 gektar yer maydonida 10 ta tik quduq qazish va intensiv bogʻ tashkil etish. 2021-yil 1-dekabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 5. Dehqonobod tumani “Oqtosh-Beliboyli” mahallasi hududida 1 ming gektar lalmi yer maydonida zamonaviy intensiv tokzor barpo etish. 2021-yil 1-dekabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 6. 41,7 ming gektarda suv tejovchi texnologiyalarni, jumladan, 27,6 ming gektarda tomchilatib va 14,1 ming gektarda yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyalarini joriy etish. 2021-yil 1-noyabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi II. Bogʻdorchilik va uzumchilik ni rivojlantirish 7. Yakkabogʻ, Qamashi, Chiroqchi, Shahrisabz va Kitob tumanlarini bogʻdorchilik hamda uzumchilikka ixtisoslashtirish va ushbu tumanlarda jami 20 ming gektar intensiv bogʻ va tokzorlar barpo etish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi 8. Shahrisabz tumanidagi “Toʻdamaydon” va “Uloch” mahallalarida 1 ming gektar lalmi yerga suv chiqarib, kooperatsiya asosida tokzorlar barpo etish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi III. Chorvachilik va pillachilikni rivojlantirish 9. 16 ta chorvachilik kompleksini tashkil etish va chetdan 21,7 mingta naslli yirik hamda 18 mingta mayda shoxli mollar keltirish. 2021-2022-yillar Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 10. Shahrisabz va Kitob tumanlarida aholining xohish-istagidan kelib chiqib, ularning xonadonlarida sunʼiy havzalarda kooperatsiya usulida forel baligʻi yetishtirishni tashkil qilish. 2021-yil 1-oktabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 11. Kitob va Shahrisabz tumanlarida aholining koʻnikmalaridan kelib chiqib, jami 10 ming asalari oilasini (bitta xonadonda 10 tadan) klaster usulida boqishni tashkil etish. 2021-yil 1-oktabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 12. Viloyatning har bir tumanida 1 mln tupdan jami 13 mln tup tut koʻchatlari ekilishini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Pillachilik va qorakoʻlchilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Qashqadaryo viloyati hokimligi IV. Qishloq xoʻjaligining texnika taʼminotini yaxshilash 13. Yil yakuniga qadar 125 donadan yuqori unumli haydov traktori va zamonaviy aylanma plug, 200 dona lazerli yer tekislagich, 500 donadan chopiq traktori va kultivator, 100 dona yuqori unumli pnevmatik chigit ekish hamda 50 dona gʻalla ekish seyalkalari sotib olinishiga koʻmaklashish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 6-ILOVA

2021-yilda Qashqadaryo viloyatida muhandislik-kommunikatsiya va yoʻl-transport infratuzilmasini, shuningdek, koʻp kvartirali turar joy fondini yaxshilash boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Mablagʻlar va moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Yoʻl-transport infratuzilmasi qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 1. 58 km umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 30,0 mlrd soʻm, respublika budjeti Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 2. 39 ta taʼmirtalab koʻprikni qayta qurish va rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 57,4 mlrd soʻm, shundan: respublika budjeti — 54,4 mlrd soʻm; mahalliy budjet –3,0 mlrd soʻm Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi II. Elektr energiyasi va gaz taʼminotini yaxshilash 3. 1 500 km past kuchlanishli elektr tarmoqlari hamda 400 ta transformator punktini yangidan qurish va rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 135,5 mlrd soʻm, tarmoq korxonasi mablagʻlari Energetika vazirligi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 4. 3,7 km gaz quvurini mukammal va 2,6 km gaz quvurini joriy taʼmirlash. 2021-yil 20-dekabr 0,76 mlrd soʻm, tarmoq korxonasi mablagʻlari Energetika vazirligi, “Hududgaztaʼminot” AJ III. Ichimlik suvi taʼminotini va oqova suv tizimini yaxshilash 5. 77 km “Oqsuv-Dehqonobod” suv quvurini tortish ishlarini yakuniga yetkazish. 2021-yil 20-dekabr 49,0 mlrd soʻm, respublika budjeti Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 6. 411 km ichimlik suvi tarmogʻini rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 201,0 mlrd soʻm, respublika budjeti Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 7. Qarshi shahar oqova suv tarmogʻini rekonstruksiya qilish. 2021-2023-yillar 578,0 mlrd soʻm, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki kredit mablagʻlari (53,0 mln AQSH doll.) Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, Moliya vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ VI. Koʻp kvartirali uylar qurish, ularni taʼmirlash va tutash hududlarni obodonlashtirish 8. Viloyatda jami 3 710 ta uy-joy, shu jumladan ogʻir turmush sharoitidagi xotin-qizlar uchun 90 ta ijara uyini qurish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida, qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan manbalar Qurilish vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi 9. Koʻp qavatli uylarni taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirish, shu jumladan: 2021-yil 1-dekabr 13,1 mlrd soʻm, mahalliy budjet, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi shundan: 65 ta koʻp qavatli uylarning jami 52 695 metr kv. tom qismini mukammal taʼmirlash; 9,8 mlrd soʻm 80 ta koʻp qavatli uyning 23 348 metr kv. tom qismini joriy taʼmirlash; 1,8 mlrd soʻm 83 ta koʻp qavatli uyning fasad qismini taʼmirlash. 1,5 mlrd soʻm 10. Koʻp qavatli uylarda: 2021-yil noyabr 2,41 mlrd soʻm, mahalliy budjet, Qashqadaryo viloyati hokimligi, Moliya vazirligi, shundan: 529 ta kirish yoʻlaklariga temir eshik va kodli qulflar oʻrnatish; 0,69 mlrd soʻm Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi 384 ta kirish yoʻlagini taʼmirlash; 1,0 mlrd soʻm 57 ta yertoʻlaning muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini taʼmirlash. 0,72 mlrd soʻm 11. 99 ta koʻp qavatli uy oldi qismidagi 26 075 metr kv. yoʻlaklarni taʼmirlash hamda koʻp qavatli uylar hududiga 230 ta tungi yoritish uskunasini oʻrnatish. 2021-yil 1-dekabr 1,8 mlrd soʻm, respublika budjeti Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 12. Joylarda 54 ta bolalar oʻyingohini yangidan qurish. 2021-yil 1-dekabr 2,3 mlrd soʻm, respublika budjeti Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi 13. Umumiy foydalaniladigan 15 ta hojatxona qurish. 2021-yil noyabr 0,65 mlrd soʻm, mahalliy budjet Qashqadaryo viloyati hokimligi, Moliya vazirligi, Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-avgustdagi 479-son qaroriga 7-ILOVA

2021-yilda Qashqadaryo viloyatida ijtimoiy soha infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Mablagʻlar va moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 1. 2 ta 240 oʻrinli yangi maktabgacha taʼlim tashkilotini qurish va 14 ta maktabgacha taʼlim tashkiloti binolarini rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 57,8 mlrd soʻm, respublika budjeti Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 2. Gʻuzor tumanidagi “Boʻston” va “Navroʻz” mahallarida davlat-xususiy sheriklik asosida 150 ta oʻrinli 2 ta maktabgacha taʼlim tashkilotini qurish. 2021-yil 1-noyabr 1,5 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 3. Dehqonobod tumanida aholi zich joylashgan mahallalarda 500 oʻringa moʻljallangan 20 ta oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil qilish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida , tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 4. Kitob tumanida davlat-xususiy sheriklik asosida 250 oʻrinli 2 ta, jumladan “Qaynar” mahallasida 150 oʻrinli va “Guliston” mahallasida 100 oʻrinli nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr 4,3 mlrd soʻm , tashabbuskor mablagʻlari, bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 5. Kitob tumanida aholi zich joylashgan mahallalarda 500 oʻringa moʻljallangan 20 ta oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr 1,1 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 6. Koson tumanidagi “Mugʻjagul” mahallasida davlat-xususiy sheriklik asosida 120 oʻrinli nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr 2,1 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 7. Koson tumanidagi “Arabxona” mahallasida davlat-xususiy sheriklik asosida 75 oʻrinli maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr 1,6 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 8. Qarshi shahridagi “Kunchiqar” mahallasida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha tashabbuskorlar topish va loyihalarni boshlash. 2021-yil 1-iyul 1,2 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi 9. Shahrisabz tumanidagi “Chuqur” va “Shamaton” mahallalarida davlat-xususiy sheriklik asosida 200 oʻrinli 2 ta maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish. 2021-yil 1-oktabr 4,4 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 10. Qamashi tumanida “Toʻqboy” mahallasida davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil qilish. 2021-yil 1-oktabr 4,2 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi II. Umumtaʼlim maktablarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 11. 1 320 oʻquv oʻrinli 2 ta yangi umumtaʼlim maktabini qurish, 18 379 oʻquv oʻrinli 76 ta maktab binosini rekonstruksiya qilish va 15 ta maktabni mukammal taʼmirlash. 2021-yil 20-dekabr 244,4 mlrd soʻm, respublika budjeti Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Xalq taʼlim vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 12. Gʻuzor tumanidagi “Xalqobod” mahallasi “Qorqin” qishlogʻida davlat-xususiy sheriklik asosida 180 oʻrinli yangi umumtaʼlim maktabini tashkil etish. 2021-yil 1-oktabr 3,5 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Xalq taʼlim vazirligi , Moliya vazirligi, Qashqadaryo viloyati hokimligi III. Sogʻliqni saqlash obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 13. 490 oʻrinli va 100 qatnovli 3 ta sogʻliqni saqlash muassasasini qurish hamda 8 ta muassasani rekonstruksiya qilish. 2021-yil 20-dekabr 71,2 mlrd soʻm, respublika budjeti Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 14. Koson tumani “Arabxona” mahallasida xususiy diagnostika markazini tashkil etish. 2021-yil 20-dekabr 5,0 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 15. Qarshi shahrida xususiy koʻp tarmoqli tibbiyot markazini tashkil etish. 2021-yil 1-oktabr 1,0 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi IV. Madaniyat, jismoniy tarbiya va sport obyektlarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash 16. Viloyat qoʻgʻirchoq teatri binosini yangidan qurish. 2021-yil 1-dekabr 8,0 mlrd soʻm, respublika budjeti Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Madaniyat vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 17. Chiroqchi tumanida 18 x 30 metr oʻlchamli sport zalini qurish. 2021-yil 1-dekabr 4,5 mlrd soʻm, respublika budjeti Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va sport vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi 18. Yakkabogʻ tumanidagi bolalar va oʻsmirlar sport maktabi uchun: 2021-yil 1-dekabr 5,4 mlrd soʻm, respublika budjeti, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Moliya vazirligi, Turizm va sport vazirligi , Qashqadaryo viloyati hokimligi shundan: 25 x 11 metr oʻlchamdagi yopiq suzish havzasini; 2,9 mlrd soʻm kurash zalini qurish. 2,5 mlrd soʻm 19. Gʻuzor tumanidagi mahallalar hududida “workout”, stritbol va badminton maydonlarini qurish. 2021-yil 20-dekabr Hisob-kitob asosida , tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 20. Qamashi tumanidagi boks bilan shugʻullanish binosini davlat-xususiy sheriklik asosida taʼmirlash va ishga tushirish. 2021-yil 1-oktabr 0,4 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi 21. Koson tumani “Nihol” mahallasida davlat-xususiy sheriklik asosida 20 x 40 metr oʻlchamdagi sunʼiy qoplamali mini futbol maydonini qurish. 2021-yil 1-oktabr 0,2 mlrd soʻm, tashabbuskor mablagʻlari , bank kreditlari Qashqadaryo viloyati hokimligi, Turizm va sport vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 2-avgust,

479-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.08.2021-y., 09/21/479/0739-son)

lex.uz