📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори ҳамда «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:
кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K — SAVDO» ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга ошириш;
кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича «K — SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
кўчма савдони амалга ошириш талаблари ва шартлари, кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш, объектларнинг жойлашиш схемасини тузиш, электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш, кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш тартибини назарда тутувчи Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ;
мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома бериш, уларни ўрнатишга (қуришга) ва уларнинг ишлашига қўйиладиган талаблар, мавсумий кафени ўрнатиш (қуриш) ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи Умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, туман (шаҳар) захирасидаги ер участкалари «K — SAVDO» ААТ орқали «E-auksion» электрон савдо платформасида кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали 36 ойгача муддатга (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун кўпи билан 120 ойгача), шунингдек, мавсумий кафеларни ўрнатиш учун ижарага берилиши мумкин.
Давлат мулкини балансида сақловчи вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг тизимларидаги ташкилотларда савдо автоматларини ўрнатиш мумкин бўлган майдонларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш мақсадида белгиланган тартибда онлайн-аукционга чиқариш чораларини кўрсин.
Бунда, савдо автоматларини ўрнатиш учун давлат мулкини ижарага бериш бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан ташаббус кўрсатилганда, давлат мулкини балансида сақловчи вазирлик ва идоралар ушбу ташаббусларни икки кунлик муддатда кўриб чиқиб, давлат мулкини ижарага бериш бўйича ваколатли органга таклифларни тақдим қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «K — SAVDO» ААТни ишга туширсин:
кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш;
кўчма савдо жойларининг хариталари билан танишиш;
аҳоли пунктлари бўйича кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционларни амалга ошириш;
аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи учун тўловларнинг амалга оширилиши, шунингдек, пул маблағларини қайтариш;
тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида QR-код қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юбориш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга кўчма савдо объектлари тўғрисида маълумот юбориш;
кўчма савдо жойлашиш схемасида мавжуд бўш турган ва банд қилинган кўчма савдо жойлари тўғрисида маълумот олиш;
кўчма савдо объектлари реестрини юритиш;
жисмоний ва юридик шахслар «K — SAVDO» ААТга киритган ариза ҳолатини реал вақт режимида онлайн кузатиш имкониятини яратиш;
Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси «K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда:
2021 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизматини жорий этишни;
2021 йил 1 ноябрга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойларини танлаш ва кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаларини тузиш ҳамда уларни «K — SAVDO» ААТга жойлаштиришни;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси ёрдамида «K — SAVDO» ААТга интеграция қилишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, савдо автоматлари учун давлат стандартларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат Таснифлагичини қайта кўриб чиқсин ҳамда унда савдо автоматлари орқали чакана савдо ва (ёки) хизмат кўрсатиш фаолият турини назарда тутсин.
7. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига «Uzvend» ассоциацияси билан биргаликда уюшма таркибига кирувчи корхоналар негизида савдо автоматларини, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва материалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ҳудудларда уларга техник хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
жойлашиш схемаси — кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви;
кўчма савдо жойи — кўчма савдо объектининг «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви — сотиладиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;
кўчма савдо объектлари — 100 квадрат метр майдондан кўп бўлмаган, вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва (ёки) мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари, мобил контейнерлар, енгил конструкциялар, шу каби ва шунга ўхшаш бошқа кўчма савдо объектлари);
кўчма савдо субъектлари — кўчма савдони амалга ошириш учун «K-SAVDO» ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган жисмоний ва юридик шахслар;
кўчма савдо — кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш, хизматлар кўрсатиш;
оператор — савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
«E-auksion» электрон савдо платформаси — (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
мобил контейнер — исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган енгил типдаги ихчам савдо дўконлари;
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
тиркама — механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган ва двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси, шу жумладан, ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамалар;
енгил конструкция — ернинг устки қатламига зарар етказмасдан ихчам металл ёки ёғоч конструкциялардан фойдаланиб қурилган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш (йиғиш) имконияти мавжуд бўлган қурилма;
кичик ошхона — истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар.
3. Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш учун материалларни тўплаш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
байрам кунлари ва байрамолди кунларда савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган кўчма савдоларга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган кўргазма ва ярмарка савдоларига;
бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдоларига;
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.
5. «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
2-боб. Кўчма савдони амалга ошириш талаб ва шартлари
6. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
чакана савдо соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;
давлат ветеринария хизматининг ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ёки ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари томонидан берилган ижобий хулосалар асосида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, шунингдек, ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш;
назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги (савдо автоматлари бундан мустасно);
кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқинди қутиларини ўрнатиш;
товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.
7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:
нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
сут ва сут маҳсулотлари;
кичик ошхона;
сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;
музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;
озиқ-овқат маҳсулотлари;
нашриёт маҳсулотлари;
гуллар;
халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;
ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари;
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини енгил конструкцияли кўчма музлатгичларда сақлаш ва сотиш;
енгил турдаги транспорт воситаларини (енгил автомобиль, велосипед, самокат, скутер ва бошқалар) ижарага бериш ва таъмирлаш хизматлари;
электромобилларни зарядлаш;
сартарошлик хизматлари;
косметолог хизматлари;
пойабзал таъмирлаш хизмати;
маиший техника воситаларини таъмирлаш хизмати;
калит ясаш хизмати.
Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин.
8. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:
техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);
тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);
енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);
ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;
акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар (таркибида шакар, бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликлар, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар ҳамда юпқа тўғралган ёки юпқа шаклга келтирилган, қовурилган ёки қуритилган, истеъмол қадоғига қадоқланган, таркибида картошка ёки унинг таъмини берувчи қўшимчалар бўлган маҳсулотлар (чипслар) бундан мустасно);
ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;
диний мазмундаги материаллар;
қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.
9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;
бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;
муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;
чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;
маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;
сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);
пиёдалар ўтиш жойларида;
велосипед йўлакларида;
қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;
лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;
қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;
«Тўхташ тақиқланади» йўл белгиси ёки «тўхташ тақиқланади» йўл чизиғи таъсири доирасида.
10. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совитиш ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объектларини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага беришга рухсат берилади.
Бунда, кўчма савдо объектларини фойдаланишга ёки ижарага бериш Давлат солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади, ижарага олувчи эса юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт.
12. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси техник кўрикдан ўтиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, шунингдек, техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.
Кўчма савдо автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартириш (қайта жиҳозлаш) талаб қилинса, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.
13. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келиши таъминламаган тақдирда, кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди.
14. Кўчма савдо субъектлари:
кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисида QR-код қўйилган ва электрон шаклда олинган гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириши;
15. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.
16. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.
17. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти «K-SAVDO» ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Бунда транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.
18. Савдо автоматлари орқали оммавий талабдаги, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари), қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар) сотилади, хизматлар кўрсатилади.
Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини «K-SAVDO» ААТда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек, улар зиммасига товар-моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишининг олдини олиш ҳам юкланади.
3-боб. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш
1-§. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари
19. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан кўчма савдо схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни тўлдириш йўли билан амалга оширилади, транспорт воситалари бундан мустасно.
20. Кўчма савдо жойини ижарага олиш ҳуқуқи жойлашиш схемалари доирасида «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини кўпи билан 36 ойгача (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун кўпи билан 120 ойгача) ижарага берилади, кўчма савдонинг «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади.
21. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
22. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари чегириб қолингандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:
20 фоизи — ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига;
80 фоизи — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказилади. Бунда ер участкаси давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлса, маблағнинг ушбу қисми мазкур ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади.
2-§. Жойлашиш схемасини тузиш
23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.
Кўчма савдо жойи «K — SAVDO» ААТга маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари томонидан ҳам киритилиши мумкин.
24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан «K — SAVDO» ААТ орқали беш иш куни муддатда келишади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари беш иш кун муддатда келишмаган тақдирда, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади. Бунда белгиланган муддатда келишилмаган жойлашиш схемаси бўйича кўрилган зарар учун жавобгарлик чоралари тегишли мансабдор шахслар зиммасига юкланади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемасини келишиш рад этилган тақдирда, ушбу ташкилотнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан асослантирилган ва имзоланган хулосани «K — SAVDO» ААТга илова қилиши шарт.
25. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари келишилганидан кейин ўн кун ичида «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилади. Бунда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси келишилган кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши мумкин.
Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.
26. Жисмоний ва юридик шахслар кўчма савдо жойини «K — SAVDO» ААТга киритиш ҳуқуқига эга.
Бунда ғолиб деб топилган жисмоний шахс беш иш куни ичида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт.
27. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч иш куни ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.
28. Кўриб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси таклиф этилган кўчма савдо жойини «K-SAVDO» ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бунда талабгор рад этилган таклифлар бўйича қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
3-§. Электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш
29. Бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг.
30. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.
31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради.
Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим.
32. «K-SAVDO» ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади.
33. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.
4-боб. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби
34. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси «K-SAVDO» ААТда жойлашиш схемасидан ташқарида, электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан рўйхатга олинади.
35. «K — SAVDO» ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун талабгор тегишли электрон бланкани тўлдиради.
Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
юридик шахснинг номи ёки жисмоний ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;
савдо объектининг ихтисослашуви;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим;
электрон почта манзили (мавжуд бўлганда).
36. Электрон бланка тўлдирилгач, «K-SAVDO» ААТ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборади.
37. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади.
38. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.
5-боб. Кўчма савдо объектлари реестрини юритиш тартиби
39. «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектлари реестри (кейинги ўринларда — реестр) электрон шаклда юритилади.
40. Реестрда ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;
юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;
кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);
ҳудудларда электр таъминотининг техник ҳолати ва мавжуд қувватлардан келиб чиқиб, электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудларнинг махсус шартлари;
кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлаткичлар, автобус бекатлари ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиладиган ҳудудлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим;
иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);
кўчма савдо объекти жойлашган жой.
41. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилади.
6-боб. Кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш
42. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.
43. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлайди:
ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тўхтатилганда;
кўчма савдо субъекти томонидан кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда, кўчма савдони амалга оширишни бутунлай тўхтатганлиги тўғрисида ёзма ахборот киритилганда.
Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда ижарага берилган кўчма савдони амалга ошириш жойи қонунчиликда белгиланган асосларга кўра олиб қўйилган тақдирда, тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади.
44. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.
45. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даврининг тугаш санасидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим (узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно).
46. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар «K-SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкани тўлдириши лозим.
47. Электрон бланка тўлдирилгандан сўнг «K-SAVDO» ААТ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
48 «K-SAVDO» ААТда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
49. Кўчма савдо объектлари:
электр энергияси ва газ таъминоти билан автоном қурилмалар орқали ёки тадбиркорлик субъектининг эгаллаган майдони ва фаолият туридан келиб чиқиб, алоҳида шартнома асосида қўшни объект орқали белгиланган тартибда электр энергияси тармоғига уланиш ҳисобига таъминланади;
ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан уланади.
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1- босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари, туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари Туман (шаҳар) ҳудудида жойлар сони кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектлари жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини (кейинги ўринларда — Схема)ни тузади. Ҳар йили 1 декабрга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Схемани тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади. Схема тузилган санадан эътиборан беш иш куни мобайнида 3-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Схемани «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «K-SAVDO» ААТ) жойлаштиради. Жойлашув схемаларини ҳар уч йилда бир ма?та қайта кўриб чиқилади. Келишилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида 4-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорлик субъектлари « K- SAVDO » АТТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун схемага кўчма савдо амалга ошириладиган аниқ жойни киритиш бўйича таклиф бериш ҳуқуқига эга. Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича таклиф этилган кўчма савдо жойини « K- SAVDO » АТТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади. Таклиф келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида 5-босқич Жисмоний шахс ва юридик шахслар Кўчма савдо жойини сотиб олиш мақсадида онлайн-аукционда қатнашиш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аризани юборади ва закалат суммасини тўлайди. Аризаларни қабул қилиш муддати давомида Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционда иштирок этади. ( Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади, бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг бўлади). Аукцион ўтказилиш кунида 6-босқич Жисмоний шахс ва юридик шахслар Аукцион ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлайди. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аниқланади. Белгиланган муддатда 7-босқич Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси «K- SAVDO » ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади ( Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади) . Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи схемада унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади. Баённома расмийлаштирилгандан сўнг
Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Кўчма савдонинг «K-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ГУВОҲНОМА № КS 00000 _________________________________________________________________га (кўчма савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи) кўчма савдони амалга оширишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ____________ манзилида чекланган муддатга кўчма савдони амалга оширишга ҳуқуқи берилди. Гувоҳнома берилган сана: 20___ йил «_____» «_________________» идентификация рақами (СТИР, ЖШШИР): ______________________ савдо объектининг ихтисослашуви: _______________________________; иш тартиби (иш кунлари, иш вақти): ______________________________; кўчма савдо объектини жойлаштириш даври: ______________________; электрон почта манзили: ____________________; автотранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: _________________________________________. Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши талаб этилади. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир: қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш; харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса техникаларини мажбурий қўллаш (савдо автоматлари бундан мустасно); банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги; кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудини зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш; сотувчиларда кўчма савдо объекти бўйича гувоҳномаси ва унинг тасдиқланган жойлашиш схемасининг, сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхаларининг бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши лозим. ___________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ф.И.О. QR-код учун жой Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 2-ИЛОВА
«K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
1. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий ташкилотлари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси
Т/р Чора-тадбирнинг номи Амалга ошириш механизми Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар 1. «K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш юзасидан техник топшириқни тайёрлаш. «K — SAVDO» ААТни ишга тушириш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва керакли инфратузилмани тайёрлаш. 2021 йил август Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. «K — SAVDO» ААТни ишга тушириш. «K — SAVDO» ААТни ишлаб чиқиш ва тизимни дастлабки синовдан ўтказиш. Тизимни ишга тушириш юзасидан тегишли ташкилий тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. «K — SAVDO» ААТни интеграция қилиш. «K — SAVDO» ААТни қарорда белгиланган манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил октябрь Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. «K — SAVDO» ААТнинг ишлаши бўйича ўқув курслари ташкил қилиш. «K — SAVDO» ААТни ишлатиш жараёнлари юзасидан масъул ходимларни вазирлик, идора ва ташкилотлар кесимида белгилаб олиш. Масъул ходимларни ишлаб чиқилган дастур асосида қисқа муддатли махсус курсда ўқитиш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 5. «K — SAVDO» ААТда сўров тизими ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш юзасидан сўров шаклини ишлаб чиқиш. Сўров тизимини жорий қилиш ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий этилишини таъминлаш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 6. Кўчма савдо объектларини танлаш тизимини жорий этиш. Электрон аукционлар орқали интерактив харитага киритилган кўчма савдо объектларини танлаш тизимини ишлаб чиқиш. Тадбиркорлик субъектлари учун электрон аукционларда иштирок этиш бўйича видеоқўлланма ишлаб чиқиш ва тизимга жойлаштириш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 7. Объектининг рўйхатдан ўтгани юзасидан гувоҳномаларни юбориш. Кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтгани юзасидан QR-кодга эга бўлган гувоҳнома шаклини ишлаб чиқиш. Тизим орқали гувоҳноманинг тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида юбориш имкониятини амалиётга жорий қилиш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Схемада қайд этилган кўчма савдо объектлари бандлиги юзасидан маълумотларни олиш. Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо схемасида қайд этилган кўчма савдо объектлари бандлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилишини таъминлаш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Кўчма савдо реестрини яратиш Кўчма савдо реестри шаклини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган реестрга асосан кўчма савдо объектлари базасини яратиш ва юритилишини таъминлаш. 2021 йил ноябрь Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш»;
б) 19-бандда :
биринчи хатбошидаги «Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди, салқин ичимликлар ва музқаймоқлар сотиш бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўчма савдони тадбиркорлик субъектлари томонидан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари, жойлари ва ихтисослашув турлари кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
а) 1-иловада :
3-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш»;
бешинчи хатбоши «ларёклар» сўзидан кейин «, савдо автоматлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«савдо автомати — нақд пул ёки бошқа тўлов воситаларини қабул қилгандан сўнг сотувчининг иштирокисиз товарлар бериш орқали хизмат кўрсатувчи савдо ускунаси (vending machine). Савдо автомати турғун ёки кўчма савдо объекти шаклида бўлиши мумкин»;
тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги XVII 3 боб билан тўлдирилсин:
«XVII 3 . Савдо автоматидан фойдаланган ҳолда чакана савдо қилиш хусусиятлари
187 11 . Савдо автоматлари, қоида тариқасида, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда (таълим ташкилотлари, шифохоналар, маъмурий бинолар, савдо комплекслари, вокзаллар, аэропортлар, пиёдалар йўли, майдонлар, боғлар ва бошқалар) жойлаштирилади.
Савдо автоматларини жамоат тартибини сақлашга, йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда ўрнатишга йўл қўйилмайди.
187 12 . Савдо автоматлари муайян жисмоний ёки юридик шахсга тегишли ҳудудда ўрнатилганда, савдо автоматлари фаолияти учун зарур бўлган электр энергияси харажатларини қоплаш ва бошқа масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади.
187 13 . Савдо автоматлари орқали товарларни сотишга «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида савдо автомати кўчма савдо объекти сифатида рўйхатга олингандан сўнг йўл қўйилади.
187 14 . Савдо автоматлари орқали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, сотиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома талаб қилинадиган товарлар сотиш тақиқланади.
187 15 . Электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахслар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг талаби бўйича ўз электр тармоқларига тадбиркорлик субъектларининг савдо автоматларини улашлари шарт.
187 16 . Савдо автоматларида улардан фойдаланиш тартиби ҳамда савдо автоматига техник хизмат кўрсатувчи шахслар билан боғланиш ҳақидаги маълумотлар давлат тилида ва тушунарли шаклда жойлаштирилган бўлиши лозим. Савдо автоматларида ушбу маълумотларнинг бошқа тилларга таржимаси ҳам жойлаштирилиши мумкин.
187 17 . Савдо автоматлари ёруғ, тоза, шунингдек, дренаж, қувурлар ва бошқа зарар етказувчи воситалардан ҳоли бўлган жойга жойлаштирилади.
187 18 . Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо автоматлари чанг, ҳашаротлар, кемирувчилар ва бошқа зарарловчи манбалардан ҳимояланган бўлиши, тозаланиши ҳамда унинг техника, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги назорат қилиб борилиши лозим.
187 19 . Савдо автоматлари орқали сотиладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари қонунчилик ҳужжатларига, ўрнатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва қадоқланган, шунингдек, уларнинг санитар-гигиеник талабларга мувофиқ, сифати бузилмаган ҳолда сақланиши ҳамда товарларни ёнма-ён сақлаш тартибига риоя қилиниши таъминланган бўлиши лозим.
Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари (крахмал ёки крем тўлдирилган қандолат маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, гўшт, балиқ, парранда маҳсулотлари ва улардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар) савдо автоматлари орқали сотилишида уларни ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишлари (қопламалари) бузилмаган бўлиши керак.
187 20 . Газланган ичимликлар тарқатадиган ва сув таъминотига уланган барча савдо автоматларида контейнер клапанлари ёки бошқа қурилмалар, шу жумладан, сув билан алоқа қилувчи юзалар токсик моддалар ишлаб чиқаришга қаршилик қиладиган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
187 21 . Савдо автомати эгаси унинг ёнида чиқинди ташлаш учун мўлжалланган идиш бўлишини таъминлаши шарт»;
б) 2-илованинг 3-бандида :
биринчи хатбошидаги «ёзги кафе» сўзлари «мавсумий кафе» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мавсумий кафе — умумий овқатланиш корхонасига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 602-модда):
а) 1-илованинг 10-банди иккинчи хатбошиси «давлат солиқ хизмати органларида» сўзларидан кейин «электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-илова қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 5-сон, 115-модда) билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 1-банд «реконструкция қилиш» сўзларидан кейин «шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мавсумий кафе — умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки стационар овқатланиш ташкилотидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, шу жумладан, енгил турдаги қурилмалардан ташкил топган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган бино ёки иншоот»;
в) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«умумий овқатланиш объекти биносидан 5 метрдан ошмайдиган масофада мавсумий кафени жойлаштириш».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорининг 3-банди «назарда тутилган ҳоллар» сўзларидан кейин «шунингдек, савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 август,
485-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
Koʻchma savdo faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini yanada keng joriy etish hamda savdo avtomati orqali chakana savdo faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-maydagi PQ-5113-son qarori hamda “Koʻchma savdo faoliyatiga axborot texnologiyalarini joriy etish va savdo avtomati orqali chakana savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-iyundagi PQ-5136-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, umumiy ovqatlanish korxonalari va koʻchma savdo faoliyatini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻchma savdo faoliyatiga zamonaviy axborot texnologiyalarini yanada keng joriy etish hamda savdo avtomati orqali chakana savdo faoliyatini tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 4-iyundagi PQ-5136-son qarori bilan 2021-yil 1-dekabrdan boshlab:
koʻchma savdo faoliyati tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻchma savdo obyektlarini elektron tarzda “K — SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “K — SAVDO” AAT) roʻyxatdan oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirish;
koʻchma savdo joyi (xususiy mulkdorlarga tegishli joylardan tashqari) koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalari boʻyicha “K — SAVDO” AAT orqali elektron auksionda sotish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
koʻchma savdoni amalga oshirish talablari va shartlari, koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish, obyektlarning joylashish sxemasini tuzish, elektron auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotish, koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi, koʻchma savdoni amalga oshirish davrining tugatilishi va koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatlarini uzaytirish tartibini nazarda tutuvchi Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“K — SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;
Koʻchma savdo faoliyatini tartibga solish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar rejasi 3-ilovaga muvofiq;
mavsumiy kafelarni oʻrnatish (qurish) boʻyicha ruxsatnoma berish, ularni oʻrnatishga (qurishga) va ularning ishlashiga qoʻyiladigan talablar, mavsumiy kafeni oʻrnatish (qurish) va ulardan foydalanish boʻyicha nazoratni amalga oshirish mexanizmlarini nazarda tutuvchi Umumiy ovqatlanish korxonalari mavsumiy kafelarining ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki, davlat organlari va tashkilotlariga, shu jumladan, obodonlashtirish va yoʻl tashkilotlariga, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan hamda vaqtincha foydalanilmayotgan yer uchastkalari, shuningdek, tuman (shahar) zaxirasidagi yer uchastkalari “K — SAVDO” AAT orqali “E-auksion” elektron savdo platformasida koʻchma savdo obyektini joylashtirish uchun tadbirkorlik subyektlariga elektron onlayn-auksion orqali 36 oygacha muddatga (yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashda foydalaniladigan yengil konstruksiyali koʻchma muzlatkichlar, avtobus bekatlari hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlar uchun koʻpi bilan 120 oygacha), shuningdek, mavsumiy kafelarni oʻrnatish uchun ijaraga berilishi mumkin.
Davlat mulkini balansida saqlovchi vazirlik va idoralar bir oy muddatda oʻzlarining tizimlaridagi tashkilotlarda savdo avtomatlarini oʻrnatish mumkin boʻlgan maydonlarni tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish maqsadida belgilangan tartibda onlayn-auksionga chiqarish choralarini koʻrsin.
Bunda, savdo avtomatlarini oʻrnatish uchun davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha tadbirkorlik subyektlari tomonidan tashabbus koʻrsatilganda, davlat mulkini balansida saqlovchi vazirlik va idoralar ushbu tashabbuslarni ikki kunlik muddatda koʻrib chiqib, davlat mulkini ijaraga berish boʻyicha vakolatli organga takliflarni taqdim qilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda 2021-yil 1-noyabrga qadar quyidagilarni nazarda tutuvchi “K — SAVDO” AATni ishga tushirsin:
koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun buyurtma berish;
koʻchma savdo joylarining xaritalari bilan tanishish;
aholi punktlari boʻyicha koʻchma savdo joylarining sxemalariga muvofiq elektron auksionlarni amalga oshirish;
auksion gʻolibi tomonidan koʻchma savdo joyi uchun toʻlovlarning amalga oshirilishi, shuningdek, pul mablagʻlarini qaytarish;
tadbirkorlik subyektlariga real vaqt rejimida QR-kod qoʻyilgan elektron shakldagi guvohnoma yuborish;
manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlarga koʻchma savdo obyektlari toʻgʻrisida maʼlumot yuborish;
koʻchma savdo joylashish sxemasida mavjud boʻsh turgan va band qilingan koʻchma savdo joylari toʻgʻrisida maʼlumot olish;
koʻchma savdo obyektlari reyestrini yuritish;
jismoniy va yuridik shaxslar “K — SAVDO” AATga kiritgan ariza holatini real vaqt rejimida onlayn kuzatish imkoniyatini yaratish;
Davlat soliq qoʻmitasining Moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi “K — SAVDO” AATni ishlab chiqish, amaliyotga joriy etish va texnik qoʻllab-quvvatlashni moliyalashtirish manbai etib belgilansin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar va idoralar hamda tuman (shahar) hokimliklari bilan birgalikda:
2021-yil 1-oktabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida umumiy ovqatlanish korxonalarining mavsumiy kafelarini joylashtirish boʻyicha elektron ariza berish xizmatini joriy etishni;
2021-yil 1-noyabrga qadar har bir tuman (shahar) kesimida koʻchma savdo joylarini tanlash va koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalarini tuzish hamda ularni “K — SAVDO” AATga joylashtirishni;
manfaatdor vazirliklar, idoralar va tashkilotlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsion platformasi yordamida “K — SAVDO” AATga integratsiya qilishni taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi ikki oy muddatda:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda mazkur qaror talablaridan kelib chiqib, savdo avtomatlari uchun davlat standartlarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy faoliyat turlari umumdavlat Tasniflagichini qayta koʻrib chiqsin hamda unda savdo avtomatlari orqali chakana savdo va (yoki) xizmat koʻrsatish faoliyat turini nazarda tutsin.
7. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasiga “Uzvend” assotsiatsiyasi bilan birgalikda uyushma tarkibiga kiruvchi korxonalar negizida savdo avtomatlarini, ularning ehtiyot qismlari va materiallarini ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish hamda hududlarda ularga texnik xizmat koʻrsatish markazlarini tashkil etish tavsiya etilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga 1-ILOVA
Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida koʻchma savdoni amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi;
joylashish sxemasi — koʻchma savdo obyektlarining oldindan tasdiqlangan joylashuvi;
koʻchma savdo joyi — koʻchma savdo obyektining “K-SAVDO” AATda roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan hududiy joylashgan joyi;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi — sotiladigan tovarlarning tovar guruhlaridan biriga mansubligi bilan ifodalangan xilma-xilligi;
koʻchma savdo obyektlari — 100 kvadrat metr maydondan koʻp boʻlmagan, vaqtinchalik asosda joylashtirilgan va (yoki) mavsumiy xususiyatga ega boʻlgan, shuningdek, istalgan vaqtda boshqa joyga oson koʻchirish va yigʻish mumkin boʻlgan koʻchma savdo obyektlari (lotoklar, palatkalar, savdo aravalari, peshtaxtalar, avtodoʻkonlar, avtotirkamalar, avtotsisternalar, fudtraklar, tonarlar, savdo avtomatlari, mobil konteynerlar, yengil konstruksiyalar, shu kabi va shunga oʻxshash boshqa koʻchma savdo obyektlari);
koʻchma savdo subyektlari — koʻchma savdoni amalga oshirish uchun “K-SAVDO” AATda belgilangan tartibda koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazgan jismoniy va yuridik shaxslar;
koʻchma savdo — koʻchma savdo obyektlaridan foydalangan holda, turgʻun savdo shoxobchalari joylashgan joydan tashqarida oziq-ovqat va nooziq-ovqat tovarlari bilan chakana savdo qilish, xizmatlar koʻrsatish;
operator — savdo platformasida auksion va tanlovni tashkil etish hamda oʻtkazish vakolati berilgan “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” aksiyadorlik jamiyati;
“E-auksion” elektron savdo platformasi — (keyingi oʻrinlarda — savdo platformasi) — elektron onlayn-auksion va elektron tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, istagi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish va ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;
mobil konteyner — istalgan vaqtda boshqa joyga oson koʻchirish va yigʻish mumkin boʻlgan yengil tipdagi ixcham savdo doʻkonlari;
transport vositasi — odamlarni, yuklarni tashishga yoki maxsus ishlarni bajarishga moʻljallangan qurilma;
tirkama — mexanik transport vositasi tarkibida harakatlanishga moʻljallangan va dvigatel bilan jihozlanmagan transport vositasi, shu jumladan, yarim tirkama va uzaytiriladigan tirkamalar;
yengil konstruksiya — yerning ustki qatlamiga zarar yetkazmasdan ixcham metall yoki yogʻoch konstruksiyalardan foydalanib qurilgan, buzib olib (bartaraf etib) koʻchirish (yigʻish) imkoniyati mavjud boʻlgan qurilma;
kichik oshxona — isteʼmolchilarga oson tayyorlanadigan taomlar va zakuskalar, qaynoq va salqin ichimliklar bilan jadal xizmat koʻrsatishni tashkil etuvchi korxona. Sotiladigan mahsulotlar turiga koʻra kichik oshxonalar quyidagilarga ixtisoslashgan boʻlishi mumkin: kabobxona, palovxona, somsaxona, sosiskaxona, chuchvaraxona, cheburekxona, pirojkaxona, blinchikxona va shu kabilar.
3. Koʻchma savdo obyektlari joylashuvi sxemasini tuzish, shuningdek, elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotib olish uchun materiallarni toʻplash va kelishish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Ushbu Nizom talablari quyidagilarga nisbatan tatbiq etilmaydi:
bayram kunlari va bayramoldi kunlarda savdo xizmati koʻrsatish yuzasidan yuridik shaxslar bilan tuzilgan shartnomalar asosida tashkil etilgan koʻchma savdolarga;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari asosida tashkil etilgan koʻrgazma va yarmarka savdolariga;
bozorlar va savdo majmualari hududida sotiladigan meva-sabzavot mahsulotlarining chakana savdolariga;
amalga oshirish tartibi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining alohida qarorlarida nazarda tutilgan boshqa hollarga.
5. “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “K-SAVDO” AAT) koʻchma savdo obyektlarini ushbu Nizomda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazgan tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston Respublikasi hududida koʻchma savdo bilan shugʻullanish huquqiga ega.
2-bob. Koʻchma savdoni amalga oshirish talab va shartlari
6. Koʻchma savdoni amalga oshirishning majburiy talablari va shartlari quyidagilardan iborat:
chakana savdo sohasida qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, sanitariya, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalariga rioya qilish;
davlat veterinariya xizmatining hayvonlar kasalliklari tashxisi va oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi davlat markazlari yoki veterinariya-sanitariya ekspertizasi laboratoriyalari tomonidan berilgan ijobiy xulosalar asosida goʻsht va goʻsht mahsulotlari, sut va sut mahsulotlari, tuxumlar, shuningdek, oʻsimlik oziq-ovqat mahsulotlarini realizatsiya qilish;
nazorat-kassa mashinalari, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda esa onlayn nazorat-kassa mashinalari yoki virtual kassalar va bank plastik kartochkalaridan foydalangan holda toʻlovlarni qabul qilish uchun hisob-kitob terminalining mavjudligi (savdo avtomatlari bundan mustasno);
koʻchma savdo obyektlari yaqinida maishiy chiqindi qutilarini oʻrnatish;
tovarlarni koʻchma savdo obyektlari orqali va roʻyxatdan oʻtilgan joyda sotish.
7. Savdo obyektining ixtisoslashuv turlari quyidagilardan iborat:
non va non mahsulotlari, qandolat mahsulotlari;
goʻsht va goʻsht mahsulotlari;
sut va sut mahsulotlari;
kichik oshxona;
sabzavotlar-mevalar va poliz ekinlari, shuningdek, quruq mevalar, pista va yongʻoqlar;
muzqaymoq, alkogolsiz yaxna va issiq ichimliklar;
oziq-ovqat mahsulotlari;
nashriyot mahsulotlari;
gullar;
xalq badiiy va boshqa hunarmandchilik buyumlari;
hunarmandchilik mahsulotlari, suvenirlar, kiyim-kechak, poyabzal va yengil sanoat buyumlari;
nooziq-ovqat mahsulotlari;
yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yengil konstruksiyali koʻchma muzlatgichlarda saqlash va sotish;
yengil turdagi transport vositalarini (yengil avtomobil, velosiped, samokat, skuter va boshqalar) ijaraga berish va taʼmirlash xizmatlari;
elektromobillarni zaryadlash;
sartaroshlik xizmatlari;
kosmetolog xizmatlari;
poyabzal taʼmirlash xizmati;
maishiy texnika vositalarini taʼmirlash xizmati;
kalit yasash xizmati.
Tadbirkorlik subyektlari koʻchma savdo obyekti ixtisoslashuv turlarining bir nechtasi bilan savdo qoidalariga rioya etgan holda shugʻullanishi mumkin.
8. Quyidagi turdagi tovarlarning koʻchma savdosi taqiqlanadi:
texnik jihatdan murakkab maishiy mahsulotlar (maishiy metall kesish va yogʻochni qayta ishlash dastgohlari, maishiy elektrotexnika va asbob-uskunalar, maishiy radioelektron uskunalar, maishiy hisoblash va koʻpaytirish texnikasi, foto va kino uskunalar, telefon apparatlari va faks mashinalari, elektr musiqa asboblari, elektron oʻyinchoqlar, maishiy gaz uskunalari va qurilmalari);
tez buziladigan tovarlar (sovitkich va (yoki) muzlatkich bilan jihozlangan va tez buziladigan tovarlar sovitkich va (yoki) muzlatkichlarda saqlangan hollar bundan mustasno);
yengil alangalanuvchi va yonuvchi suyuqliklar;
bolalar oziq-ovqat mahsulotlari (quruq sut, kukunsimon boʻtqa yormasi, ozuqaviy aralashmalar, meva va sabzavot konservalari va pyuresi);
hayvonlar, termik ishlov berilmagan, kelib chiqishi hayvonotga mansub mahsulot va xom ashyolar, veterinariya dori vositalari, mikroorganizmlar shtamplari, oziqalar va ozuqabop qoʻshimchalar;
aksiz solinadigan tovarlar, shu jumladan, spirtli ichimliklar (tarkibida shakar, boshqa shirinlashtiruvchi yoki xushboʻylashtiruvchi moddalar mavjud boʻlgan ichimliklar, energetik va tetiklashtiruvchi ichimliklar hamda yupqa toʻgʻralgan yoki yupqa shaklga keltirilgan, qovurilgan yoki quritilgan, isteʼmol qadogʻiga qadoqlangan, tarkibida kartoshka yoki uning taʼmini beruvchi qoʻshimchalar boʻlgan mahsulotlar (chipslar) bundan mustasno);
hasharotlar va zararkunandalarni zaharlashda qoʻllaniladigan kimyoviy moddalar va zaharlar;
diniy mazmundagi materiallar;
qonunchilik hujjatlari bilan koʻchma savdo obyektlari orqali sotilishi taqiqlangan tovarlar.
9. Quyidagi joylarda koʻchma savdo obyektlarini joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi:
madaniy meros obyektlari va qoʻriqlanadigan tabiiy hududlar fasadi oldida;
bino va inshootlarning yongʻinga qarshi oraliqlarida;
muhandislik kommunikatsiyalari xavfsizlik zonalarida;
chorrahalarga 15 metrdan yaqinroqda;
maishiy chiqindilarni yigʻish punktlariga 20 metr masofa orasida;
sunʼiy inshootlarda (toʻxtash bostirmalari, yerosti oʻtish joylari, koʻpriklar, tunnellar, transport bogʻlamalari va yoʻl oʻtkazgichlar);
piyodalar oʻtish joylarida;
velosiped yoʻlaklarida;
qatnov qismining xavfli burilishlarida;
loaqal bir yoʻnalishdagi koʻrinish masofasi 100 metrdan kam boʻlgan yoʻl doʻngliklari yaqinida;
qatnov qismi kesishmalarida va kesishayotgan qatnov qismi chetiga 15 metrdan kam masofada (uch tomonlama kesishmalarda (chorrahalarda) yondan tutashgan yoʻlning sidirgʻa chiziq yoki ajratuvchi boʻlak bilan ajratilgan qarama-qarshi tomoni bundan mustasno);
transport vositasi svetofor ishoralari, yoʻl belgilarini boshqa haydovchilardan toʻsib qoʻyadigan, boshqa transport vositalarining harakatlanishiga (kirish va chiqishiga) imkon qoldirmaydigan yoki piyodalarning harakatiga xalaqit beradigan joylarda;
“Toʻxtash taqiqlanadi” yoʻl belgisi yoki “toʻxtash taqiqlanadi” yoʻl chizigʻi taʼsiri doirasida.
10. Koʻchma savdo obyekti isteʼmolchilarga xizmat koʻrsatish vaqtida vitrinalar va peshtaxta (peshtaxtalar), yongʻinni oʻchirishning birlamchi vositalari, shuningdek, qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning majburiy talablariga javob beradigan zarur savdo, sovitish va boshqa texnologik uskunalar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
11. Roʻyxatdan oʻtkazilgan koʻchma savdo obyektlarini yoki uning bir qismini boshqa shaxsga foydalanishga yoki ijaraga berishga ruxsat beriladi.
Bunda, koʻchma savdo obyektlarini foydalanishga yoki ijaraga berish Davlat soliq qoʻmitasining maxsus avtomatlashtirilgan axborot tizimida amalga oshiriladi, ijaraga oluvchi esa yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan boʻlishi shart.
12. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasi texnik koʻrikdan oʻtishi, yongʻin xavfsizligi qoidalariga javob berishi, shuningdek, texnik jihatdan soz va tegishli sanitariya holatida saqlanishi kerak.
Koʻchma savdo avtotransport vositasining konstruksiyasini oʻzgartirish (qayta jihozlash) talab qilinsa, avtomototransport vositasini qayta jihozlashga belgilangan tartibda ruxsatnoma olinishi shart.
13. Xaridorlarga xizmat koʻrsatiladigan vitrinalar va peshtaxtaga xaridorlarning erkin kelishi taʼminlamagan taqdirda, koʻchma savdo obyektini joylashtirishga ruxsat berilmaydi.
14. Koʻchma savdo subyektlari:
koʻchma savdo obyektida koʻchma savdo subyekti toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan va elektron shaklda olingan guvohnomaning nusxasi, shuningdek, savdo avtomatlarida texnik xizmatning telefon raqamlarini joylashtirishi;
15. Sotish uchun taklif etilayotgan tovarlar turlari, koʻrsatiladigan xizmatlar roʻyxati koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuviga muvofiq sotuvchi tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.
16. Koʻchma savdo subyektlari roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatgan ish rejimiga muvofiq koʻchma savdoni amalga oshiradilar.
17. Transport vositasi orqali koʻchma savdo faoliyati “K-SAVDO” AAT orqali savdo qilinadigan joy haqida xabarnoma yuborish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Bunda transport vositasi orqali koʻchma savdo qilish yoʻl harakati qoidalariga muvofiq transport vositasi toʻxtab turishi taqiqlanmagan joylarda amalga oshirilishi mumkin.
18. Savdo avtomatlari orqali ommaviy talabdagi, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga javob beradigan tovarlar (choy, kofe, salqin va alkogolsiz ichimliklar, nooziq-ovqat tovarlar (gazeta va matbaa mahsulotlari), qandolat va non mahsulotlari, shirinliklar) sotiladi, xizmatlar koʻrsatiladi.
Savdo avtomatlarini mahsulot bilan taʼminlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish savdo avtomatini “K-SAVDO” AATda roʻyxatdan oʻtkazgan koʻchma savdo subyektlariga yuklanadi, shuningdek, ular zimmasiga tovar-moddiy boyliklarni saqlash boʻyicha choralar koʻrish hamda savdo avtomati buzilganda tovarlar buzilishining oldini olish ham yuklanadi.
3-bob. Koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish
1-§. Koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazishning umumiy qoidalari
19. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish yuridik yoki jismoniy shaxslar tomonidan koʻchma savdo sxemasi doirasida va savdo joyini aniq koʻrsatgan holda elektron blankni toʻldirish yoʻli bilan amalga oshiriladi, transport vositalari bundan mustasno.
20. Koʻchma savdo joyini ijaraga olish huquqi joylashish sxemalari doirasida “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron onlayn-auksionda sotiladi. Bunda elektron onlayn-auksion gʻolibiga koʻchma savdo joyini koʻpi bilan 36 oygacha (yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashda foydalaniladigan yengil konstruksiyali koʻchma muzlatkichlar, avtobus bekatlari hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlar uchun koʻpi bilan 120 oygacha) ijaraga beriladi, koʻchma savdoning “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnoma yer uchastkasi ijarasi shartnomasiga tenglashtiriladi.
21. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektini roʻyxatdan oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi.
22. Auksion savdolari oʻtkazilishidan olingan pul mablagʻlari summasi elektron onlayn-auksionni tashkil etish va oʻtkazish xarajatlari chegirib qolingandan soʻng quyidagi tartibda taqsimlanadi:
20 foizi — vakolatli organning maxsus hisobvaragʻiga;
80 foizi — tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetiga oʻtkaziladi. Bunda yer uchastkasi davlat organlari va tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi bilan tegishli boʻlsa, mablagʻning ushbu qismi mazkur tashkilotlarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
2-§. Joylashish sxemasini tuzish
23. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Kadastr agentligining hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda yilning 1-dekabriga qadar, ilgari joylashtirilgan sxemalar boʻyicha esa ularni qayta koʻrib chiqish muddatidan kamida bir oy oldin ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan talablarga muvofiq joylar soni koʻrsatilgan holda, tegishli tuman (shahar) hududida koʻchma savdo obyektlarining joylashuvini oʻz ichiga olgan joylashish sxemalarini tuzadi.
Koʻchma savdo joyi “K — SAVDO” AATga mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimlarining yordamchilari tomonidan ham kiritilishi mumkin.
24. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi koʻchma savdo obyektlarini joylashtirish sxemalarini tegishlicha Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati va Qurilish vazirligining hududiy boʻlinmalari bilan “K — SAVDO” AAT orqali besh ish kuni muddatda kelishadi.
“K — SAVDO” AATga kiritilgan joylashish sxemasi yuzasidan masʼul vazirlik va idoralarning hududiy boʻlinmalari besh ish kun muddatda kelishmagan taqdirda, joylashish sxemasi kelishilgan hisoblanadi. Bunda belgilangan muddatda kelishilmagan joylashish sxemasi boʻyicha koʻrilgan zarar uchun javobgarlik choralari tegishli mansabdor shaxslar zimmasiga yuklanadi.
“K — SAVDO” AATga kiritilgan joylashish sxemasini kelishish rad etilgan taqdirda, ushbu tashkilotning rahbari (oʻrinbosari) tomonidan asoslantirilgan va imzolangan xulosani “K — SAVDO” AATga ilova qilishi shart.
25. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi tomonidan koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalari kelishilganidan keyin oʻn kun ichida “K-SAVDO” AATda joylashtiriladi. Bunda tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi kelishilgan koʻchma savdo obyektlarining joylashish sxemalari toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalarida eʼlon berishi mumkin.
Joylashish sxemalari har uch yilda bir marta qayta koʻrib chiqiladi.
26. Jismoniy va yuridik shaxslar koʻchma savdo joyini “K — SAVDO” AATga kiritish huquqiga ega.
Bunda gʻolib deb topilgan jismoniy shaxs besh ish kuni ichida tadbirkorlik subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtishi shart.
27. Jismoniy va yuridik shaxslar hamda hokim yordamchilari tomonidan taklif etilgan koʻchma savdo joyi uch ish kuni ichida tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi tomonidan ushbu Nizom talablariga muvofiqligi jihatdan koʻrib chiqiladi.
28. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi taklif etilgan koʻchma savdo joyini “K-SAVDO” AATga joylashtiradi yoki sabablarini koʻrsatgan holda joylashtirishni rad etadi. Bunda talabgor rad etilgan takliflar boʻyicha qonunchilikka muvofiq shikoyat qilish huquqiga ega.
3-§. Elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotish
29. Boshlangʻich narx tegishli tuman (shahar)dagi yer uchastkasining yer soligʻiga teng.
30. Auksionda har qanday yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor ishtirokchi sifatida qatnashishi mumkin.
31. Auksionda qatnashish uchun talabgor tegishli elektron arizani toʻldiradi.
Elektron arizada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi kerak:
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan, yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashda foydalaniladigan yengil konstruksiyali koʻchma muzlatkichlar, avtobus bekatlari hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlar uchun 120 oydan oshmasligi lozim.
32. “K-SAVDO” AAT orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq bir ish kuni mobaynida elektron savdolar bayonnomasi asosida koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali xaridor va operatorga yuboradi.
33. Roʻyxatdan oʻtgan koʻchma savdo joyi joylashish sxemasida uning koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrida bandligini koʻrsatuvchi maxsus belgi bilan belgilanadi.
4-bob. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish tartibi
34. Koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasi “K-SAVDO” AATda joylashish sxemasidan tashqarida, elektron onlayn-auksion oʻtkazmasdan roʻyxatga olinadi.
35. “K — SAVDO” AATda transport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabgor tegishli elektron blankani toʻldiradi.
Elektron blankada quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:
yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy va yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi va otasining ismi (agar mavjud boʻlsa);
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
avtomototransport vositasining markasi, turi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisi;
savdo obyektining ixtisoslashuvi;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan, yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashda foydalaniladigan yengil konstruksiyali koʻchma muzlatkichlar, avtobus bekatlari hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlar uchun 120 oydan oshmasligi lozim;
elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda).
36. Elektron blanka toʻldirilgach, “K-SAVDO” AAT tadbirkorlik subyekti tomonidan kiritilgan maʼlumotlarni onlayn tarzda qayta ishlaydi va koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi QR-kod (matritsali-shtrixli kod) qoʻyilgan elektron shakldagi guvohnoma yuboradi.
37. Roʻyxatdan oʻtganlikni tasdiqlovchi elektron shakldagi guvohnoma tadbirkorlik subyektining mavjud elektron pochta manziliga ham yuboriladi.
38. Tadbirkorlik subyektida koʻchma savdoni amalga oshirish uchun bir nechta transport vositalari mavjud boʻlsa, roʻyxatga olish har bir transport vositasi boʻyicha alohida amalga oshiriladi.
5-bob. Koʻchma savdo obyektlari reyestrini yuritish tartibi
39. “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektlari reyestri (keyingi oʻrinlarda — reyestr) elektron shaklda yuritiladi.
40. Reyestrda har bir roʻyxatdan oʻtkazilgan koʻchma savdo obyekti boʻyicha quyidagi maʼlumotlar mavjud boʻladi:
roʻyxatga olish sanasi va uning raqami;
yuridik shaxsning toʻliq nomi, jismoniy shaxs va yakka tartibdagi tadbirkorning familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa);
soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
koʻchma savdo obyektining ixtisoslashuvi;
koʻchma savdo amalga oshiriladigan transport vositasining davlat roʻyxatidan oʻtkazish raqami belgisi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (transport vositasi orqali koʻchma savdo amalga oshirilganda);
hududlarda elektr taʼminotining texnik holati va mavjud quvvatlardan kelib chiqib, elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlarning maxsus shartlari;
koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri, bunda muddat 36 oydan, yetishtirilgan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini saqlashda foydalaniladigan yengil konstruksiyali koʻchma muzlatkichlar, avtobus bekatlari hamda elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari oʻrnatiladigan hududlar uchun 120 oydan oshmasligi lozim;
ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti);
koʻchma savdo obyekti joylashgan joy.
41. Koʻchma savdo obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda:
Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi hamda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga yuboriladi.
6-bob. Koʻchma savdoni amalga oshirish davrining tugatilishi va koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatlarini uzaytirish
42. Koʻchma savdoni amalga oshirish joyini oʻzgartirish koʻchma savdo obyektlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan umumiy tartibda amalga oshirilishi mumkin.
43. Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi koʻchma savdo obyektini reyestrdan quyidagi hollarda chiqarib tashlaydi:
ushbu koʻchma savdo obyekti boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarning notoʻgʻriligi aniqlanganda;
yuridik shaxs tugatilganda, jismoniy shaxs tomonidan yakka tartibdagi tadbirkor sifatidagi faoliyati toʻxtatilganda;
koʻchma savdo subyekti tomonidan koʻchma savdo obyektidan foydalangan holda, koʻchma savdoni amalga oshirishni butunlay toʻxtatganligi toʻgʻrisida yozma axborot kiritilganda.
Tadbirkorlik subyektiga ushbu Nizomda belgilangan tartibda ijaraga berilgan koʻchma savdoni amalga oshirish joyi qonunchilikda belgilangan asoslarga koʻra olib qoʻyilgan taqdirda, tadbirkorlik subyektiga yetkazilgan zarar qonunchilik hujjatlariga muvofiq pul summasini toʻlash yoki boshqacha kompensatsiya toʻlash yoʻli bilan bartaraf etiladi.
44. Reyestrdan chiqarish koʻchma savdo subyektining koʻchma savdo obyekti joylashtirilgan joyda koʻchma savdoni amalga oshirish huquqini yoʻqotishiga olib keladi. Reyestrdan chiqarish qayta roʻyxatdan oʻtishga toʻsqinlik qilmaydi.
45. Roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrining tugash sanasidan kechiktirmasdan tadbirkorlik subyekti koʻchma savdo joyini boʻshatishi lozim (uzaytirilgan holatlar bundan mustasno).
46. Tegishli savdo joyida koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatini ikki martadan ortiq uzaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi (mazkur cheklov savdo avtomatlariga tatbiq etilmaydi). Bunda koʻchma savdo subyekti koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddati tugagunga qadar “K-SAVDO” AATda koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi elektron blankani toʻldirishi lozim.
47. Elektron blanka toʻldirilgandan soʻng “K-SAVDO” AAT koʻchma savdo subyektining elektron pochta manziliga koʻchma savdo obyektini joylashtirish muddati uzaytirilganligini tasdiqlovchi QR-kod (matritsali-shtrixli kod) qoʻyilgan elektron hujjat yuboradi.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
48 “K-SAVDO” AATda joylashtirilgan maʼlumotlar tanishib chiqish uchun ochiq hisoblanadi.
49. Koʻchma savdo obyektlari:
elektr energiyasi va gaz taʼminoti bilan avtonom qurilmalar orqali yoki tadbirkorlik subyektining egallagan maydoni va faoliyat turidan kelib chiqib, alohida shartnoma asosida qoʻshni obyekt orqali belgilangan tartibda elektr energiyasi tarmogʻiga ulanish hisobiga taʼminlanadi;
ichimlik suv va oqova suv tarmoqlariga ulanish imkoniyati mavjud boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibga muvofiq tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari hisobidan ulanadi.
50. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Koʻchma savdo obyektlari joylashuvi sxemasini tuzish, shuningdek, elektron onlayn-auksion orqali koʻchma savdo joylarini sotib olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1- bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi, Kadastr boʻlimlari, tuman (shahar) hokim yordamchilari Tuman (shahar) hududida joylar soni koʻrsatilgan holda, koʻchma savdo obyektlari joylashuvini oʻz ichiga olgan joylashish sxemalarini (keyingi oʻrinlarda — Sxema)ni tuzadi. Har yili 1-dekabrga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Sxemani tegishlicha Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati va Qurilish vazirligining hududiy boʻlinmalari bilan kelishadi. Sxema tuzilgan sanadan eʼtiboran besh ish kuni mobaynida 3-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Sxemani “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “K-SAVDO” AAT) joylashtiradi. Joylashuv sxemalarini har uch yilda bir ma?ta qayta koʻrib chiqiladi. Kelishilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida 4-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi Tadbirkorlik subyektlari “ K- SAVDO ” ATT orqali keyinchalik realizatsiya qilish uchun sxemaga koʻchma savdo amalga oshiriladigan aniq joyni kiritish boʻyicha taklif berish huquqiga ega. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan taklif etilgan koʻchma savdo joyining ushbu Nizom talablariga muvofiqligini koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha taklif etilgan koʻchma savdo joyini “ K- SAVDO ” ATTga joylashtiradi yoki sabablarini koʻrsatgan holda rad etadi. Taklif kelib tushgan kundan boshlab uch ish kuni mobaynida 5-bosqich Jismoniy shaxs va yuridik shaxslar Koʻchma savdo joyini sotib olish maqsadida onlayn-auksionda qatnashish uchun “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali elektron arizani yuboradi va zakalat summasini toʻlaydi. Arizalarni qabul qilish muddati davomida Joylashish sxemalari doirasida koʻchma savdo joylarini sotish boʻyicha “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksionda ishtirok etadi. ( Auksion narxlarni oshirish prinsipi boʻyicha oʻtkaziladi, boshlangʻich narx tegishli tuman (shahar)dagi yer uchastkasining yer soligʻiga teng boʻladi). Auksion oʻtkazilish kunida 6-bosqich Jismoniy shaxs va yuridik shaxslar Auksion gʻolibi deb eʼtirof etilgan taqdirda, koʻchma savdo joyining toʻliq narxini toʻlaydi. Koʻchma savdo joyining qiymati toʻlanganligi “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali aniqlanadi. Belgilangan muddatda 7-bosqich Tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi “K- SAVDO ” AAT orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq bir ish kuni mobaynida elektron savdolar bayonnomasi asosida koʻchma savdo obyektining roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi guvohnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan rasmiylashtirilgan holda, “E-auksion” elektron savdo platformasi orqali xaridor va operatorga yuboradi ( Roʻyxatdan oʻtganlikni tasdiqlovchi elektron shakldagi guvohnoma tadbirkorlik subyektining mavjud elektron pochta manziliga ham yuboriladi) . Roʻyxatdan oʻtgan koʻchma savdo joyi sxemada uning koʻchma savdo obyektini joylashtirish davrida bandligini koʻrsatuvchi maxsus belgi bilan belgilanadi. Bayonnoma rasmiylashtirilgandan soʻng
Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Koʻchma savdoning “K-SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi GUVOHNOMA № KS 00000 _________________________________________________________________ga (koʻchma savdoni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektining toʻliq nomi) koʻchma savdoni amalga oshirishning belgilangan talablariga javob beradigan ____________ manzilida cheklangan muddatga koʻchma savdoni amalga oshirishga huquqi berildi. Guvohnoma berilgan sana: 20___ yil “_____” “_________________” identifikatsiya raqami (STIR, JSHSHIR): ______________________ savdo obyektining ixtisoslashuvi: _______________________________; ish tartibi (ish kunlari, ish vaqti): ______________________________; koʻchma savdo obyektini joylashtirish davri: ______________________; elektron pochta manzili: ____________________; avtotransport vositasining markasi, turi va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgisi: _________________________________________. Ushbu guvohnoma egasi oʻz faoliyatida texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilishi talab etiladi. Koʻchma savdoni amalga oshirishda quyidagilar ruxsat beruvchi talablar va shartlarga tegishlidir: qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, chakana savdo qoidalariga, sanitariya qoidalariga, normalarga va gigiyenik normativlarga majburiy rioya qilish; xaridorlar bilan naqd pulda hisob-kitob qilishda nazorat-kassa texnikalarini majburiy qoʻllash (savdo avtomatlari bundan mustasno); bank plastik kartochkalardan foydalangan holda toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminalining mavjudligi; koʻchma savdo joyini va atrof hududini zarur tarzdagi sanitariya holatida saqlash; sotuvchilarda koʻchma savdo obyekti boʻyicha guvohnomasi va uning tasdiqlangan joylashish sxemasining, sotiladigan tovarlarning kelib chiqishi, sifati va xavfsizligini tasdiqlaydigan hujjatlar asl nusxalarining boʻlishi, shuningdek, ular nazorat organlarining mansabdor shaxslari talablariga koʻra koʻrsatilishi lozim. ___________ tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi F.I.O. QR-kod uchun joy Agar sizda koʻchirmaning haqiqiyligini tekshirish zarurati yuzaga kelsa, chap burchakdagi QR-kodni skanerlang.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga 2-ILOVA
“K — SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga ulanadigan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hamda uning hududiy boʻlinmalari.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi va uning hududiy boʻlinmalari.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi va uning hududiy boʻlinmalari.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi va uning hududiy boʻlinmalari.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasining hududiy tashkilotlari.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga 3-ILOVA
Koʻchma savdo faoliyatini tartibga solish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar rejasi
T/r Chora-tadbirning nomi Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar 1. “K — SAVDO” AATni ishlab chiqish yuzasidan texnik topshiriqni tayyorlash. “K — SAVDO” AATni ishga tushirish uchun texnik topshiriqni ishlab chiqish va kerakli infratuzilmani tayyorlash. 2021-yil avgust Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. “K — SAVDO” AATni ishga tushirish. “K — SAVDO” AATni ishlab chiqish va tizimni dastlabki sinovdan oʻtkazish. Tizimni ishga tushirish yuzasidan tegishli tashkiliy tadbirlarni amalga oshirish. 2021-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. “K — SAVDO” AATni integratsiya qilish. “K — SAVDO” AATni qarorda belgilangan manfaatdor vazirlik va idoralar bilan integratsiya qilish yuzasidan zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2021-yil oktabr Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. “K — SAVDO” AATning ishlashi boʻyicha oʻquv kurslari tashkil qilish. “K — SAVDO” AATni ishlatish jarayonlari yuzasidan masʼul xodimlarni vazirlik, idora va tashkilotlar kesimida belgilab olish. Masʼul xodimlarni ishlab chiqilgan dastur asosida qisqa muddatli maxsus kursda oʻqitish. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 5. “K — SAVDO” AATda soʻrov tizimi va uning mobil ilovasini ishlab chiqish. Koʻchma savdo obyektini roʻyxatdan oʻtkazish yuzasidan soʻrov shaklini ishlab chiqish. Soʻrov tizimini joriy qilish hamda uning mobil ilovasini ishlab chiqish, amaliyotga joriy etilishini taʼminlash. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 6. Koʻchma savdo obyektlarini tanlash tizimini joriy etish. Elektron auksionlar orqali interaktiv xaritaga kiritilgan koʻchma savdo obyektlarini tanlash tizimini ishlab chiqish. Tadbirkorlik subyektlari uchun elektron auksionlarda ishtirok etish boʻyicha videoqoʻllanma ishlab chiqish va tizimga joylashtirish. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 7. Obyektining roʻyxatdan oʻtgani yuzasidan guvohnomalarni yuborish. Koʻchma savdo obyekti roʻyxatdan oʻtgani yuzasidan QR-kodga ega boʻlgan guvohnoma shaklini ishlab chiqish. Tizim orqali guvohnomaning tadbirkorlik subyektlariga real vaqt rejimida yuborish imkoniyatini amaliyotga joriy qilish. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Sxemada qayd etilgan koʻchma savdo obyektlari bandligi yuzasidan maʼlumotlarni olish. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan koʻchma savdo sxemasida qayd etilgan koʻchma savdo obyektlari bandligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish tizimini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etilishini taʼminlash. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Koʻchma savdo reyestrini yaratish Koʻchma savdo reyestri shaklini ishlab chiqish. Ishlab chiqilgan reyestrga asosan koʻchma savdo obyektlari bazasini yaratish va yuritilishini taʼminlash. 2021-yil noyabr Davlat soliq qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2002-yil 26-noyabrdagi 407-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2002-y., 11-son, 71-modda) bilan tasdiqlangan Ulgurji va chakana savdo faoliyatini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“chakana savdo — savdo sohasida yakuniy isteʼmol uchun undan tijorat maqsadlarida foydalanish huquqisiz aholiga tovarlarni donalab yoki koʻp boʻlmagan miqdorlarda (sonda) naqd pulga yoki bank plastik kartalari (korporativ bank kartasi bundan mustasno) yoxud kontaktsiz onlayn toʻlov tizimlari orqali sotishni nazarda tutuvchi faoliyatni amalga oshirish”;
b) 19-bandda :
birinchi xatboshidagi “Chakana savdoni koʻchma ravishda (doʻkonchalarda) amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi, salqin ichimliklar va muzqaymoqlar sotish bundan mustasno” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Koʻchma savdoni tadbirkorlik subyektlari tomonidan savdoni amalga oshirishning aniq muddatlari, joylari va ixtisoslashuv turlari koʻrsatilgan holda, koʻchma savdo obyektlarini elektron tarzda “K — SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirishga yoʻl qoʻyiladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalarini hamda Oʻzbekiston Respublikasida umumiy ovqatlanish mahsulotlarini (xizmatlarini) ishlab chiqarish va sotish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 2-son, 15-modda):
a) 1-ilovada :
3-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“chakana savdo — savdo sohasida yakuniy isteʼmol uchun undan tijorat maqsadlarida foydalanish huquqisiz aholiga tovarlarni donalab yoki koʻp boʻlmagan miqdorlarda (sonda) naqd pulga yoki bank plastik kartalari (korporativ bank kartasi bundan mustasno) yoxud kontaktsiz onlayn toʻlov tizimlari orqali sotishni nazarda tutuvchi faoliyatni amalga oshirish”;
beshinchi xatboshi “laryoklar” soʻzidan keyin “, savdo avtomatlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“savdo avtomati — naqd pul yoki boshqa toʻlov vositalarini qabul qilgandan soʻng sotuvchining ishtirokisiz tovarlar berish orqali xizmat koʻrsatuvchi savdo uskunasi (vending machine). Savdo avtomati turgʻun yoki koʻchma savdo obyekti shaklida boʻlishi mumkin”;
toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi XVII 3 bob bilan toʻldirilsin:
“XVII 3 . Savdo avtomatidan foydalangan holda chakana savdo qilish xususiyatlari
187 11 . Savdo avtomatlari, qoida tariqasida, aholi koʻp toʻplanadigan joylarda (taʼlim tashkilotlari, shifoxonalar, maʼmuriy binolar, savdo komplekslari, vokzallar, aeroportlar, piyodalar yoʻli, maydonlar, bogʻlar va boshqalar) joylashtiriladi.
Savdo avtomatlarini jamoat tartibini saqlashga, yoʻlovchilar va transport vositalari harakatiga xalaqit berishi mumkin boʻlgan joylarda oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.
187 12 . Savdo avtomatlari muayyan jismoniy yoki yuridik shaxsga tegishli hududda oʻrnatilganda, savdo avtomatlari faoliyati uchun zarur boʻlgan elektr energiyasi xarajatlarini qoplash va boshqa masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladigan shartnomada belgilab qoʻyiladi.
187 13 . Savdo avtomatlari orqali tovarlarni sotishga “K — SAVDO” avtomatlashtirilgan axborot tizimida savdo avtomati koʻchma savdo obyekti sifatida roʻyxatga olingandan soʻng yoʻl qoʻyiladi.
187 14 . Savdo avtomatlari orqali alkogol va tamaki mahsulotlari, shuningdek, sotish uchun alohida litsenziya yoki ruxsatnoma talab qilinadigan tovarlar sotish taqiqlanadi.
187 15 . Elektr taʼminoti shartnomasiga muvofiq ishlab chiqarish va (yoki) maishiy ehtiyojlar uchun elektr energiyasidan foydalanuvchi yuridik yoki jismoniy shaxslar hududiy elektr tarmoqlari korxonasining talabi boʻyicha oʻz elektr tarmoqlariga tadbirkorlik subyektlarining savdo avtomatlarini ulashlari shart.
187 16 . Savdo avtomatlarida ulardan foydalanish tartibi hamda savdo avtomatiga texnik xizmat koʻrsatuvchi shaxslar bilan bogʻlanish haqidagi maʼlumotlar davlat tilida va tushunarli shaklda joylashtirilgan boʻlishi lozim. Savdo avtomatlarida ushbu maʼlumotlarning boshqa tillarga tarjimasi ham joylashtirilishi mumkin.
187 17 . Savdo avtomatlari yorugʻ, toza, shuningdek, drenaj, quvurlar va boshqa zarar yetkazuvchi vositalardan holi boʻlgan joyga joylashtiriladi.
187 18 . Oziq-ovqat mahsulotlari sotiladigan savdo avtomatlari chang, hasharotlar, kemiruvchilar va boshqa zararlovchi manbalardan himoyalangan boʻlishi, tozalanishi hamda uning texnika, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi nazorat qilib borilishi lozim.
187 19 . Savdo avtomatlari orqali sotiladigan barcha oziq-ovqat mahsulotlari qonunchilik hujjatlariga, oʻrnatilgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq ishlab chiqarilgan, qayta ishlangan va qadoqlangan, shuningdek, ularning sanitar-gigiyenik talablarga muvofiq, sifati buzilmagan holda saqlanishi hamda tovarlarni yonma-yon saqlash tartibiga rioya qilinishi taʼminlangan boʻlishi lozim.
Tez buziladigan oziq-ovqat mahsulotlari (kraxmal yoki krem toʻldirilgan qandolat mahsulotlari, sut va sut mahsulotlari, tuxum, goʻsht, baliq, parranda mahsulotlari va ulardan tayyorlangan boshqa mahsulotlar) savdo avtomatlari orqali sotilishida ularni ishlab chiqaruvchi tomonidan qadoqlangan idishlari (qoplamalari) buzilmagan boʻlishi kerak.
187 20 . Gazlangan ichimliklar tarqatadigan va suv taʼminotiga ulangan barcha savdo avtomatlarida konteyner klapanlari yoki boshqa qurilmalar, shu jumladan, suv bilan aloqa qiluvchi yuzalar toksik moddalar ishlab chiqarishga qarshilik qiladigan materiallardan tayyorlangan boʻlishi kerak.
187 21 . Savdo avtomati egasi uning yonida chiqindi tashlash uchun moʻljallangan idish boʻlishini taʼminlashi shart”;
b) 2-ilovaning 3-bandida :
birinchi xatboshidagi “yozgi kafe” soʻzlari “mavsumiy kafe” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“mavsumiy kafe — umumiy ovqatlanish korxonasiga tutash yoki statsionar ovqatlanish tashkilotidan 5 metrdan oshmaydigan masofada joylashgan, ovqatlanish boʻyicha qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan, tasdiqlangan talablarga muvofiq jihozlangan, shu jumladan, yengil turdagi qurilmalardan tashkil topgan, qurilishga ruxsat olish talab qilinmaydigan bino yoki inshoot”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Fiskal xotiraga ega boʻlgan nazorat-kassa mashinalarining qoʻllanishini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2011-yil 17-noyabrdagi 306-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2013-y., 46-son, 602-modda):
a) 1-ilovaning 10-bandi ikkinchi xatboshisi “davlat soliq xizmati organlarida” soʻzlaridan keyin “elektron shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 3-ilova quyidagi mazmundagi 8-band bilan toʻldirilsin:
“8. Savdo avtomatlari orqali tovarlarni sotish va (yoki) xizmatlarni koʻrsatish”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-maydagi 370-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-yil, 5-son, 115-modda) bilan tasdiqlangan Obyektni qayta ixtisoslashtirish va rekonstruksiya qilishga ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 1-band “rekonstruksiya qilish” soʻzlaridan keyin “shu jumladan, umumiy ovqatlanish korxonalarining mavsumiy kafelarini joylashtirish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-band quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“mavsumiy kafe — umumiy ovqatlanish tashkilotiga tutash yoki statsionar ovqatlanish tashkilotidan 5 metrdan oshmaydigan masofada joylashgan, ovqatlanish boʻyicha qoʻshimcha xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan, tasdiqlangan talablarga muvofiq jihozlangan, shu jumladan, yengil turdagi qurilmalardan tashkil topgan, qurilishga ruxsat olish talab qilinmaydigan bino yoki inshoot”;
v) 5-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“umumiy ovqatlanish obyekti binosidan 5 metrdan oshmaydigan masofada mavsumiy kafeni joylashtirish”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Onlayn nazorat-kassa mashinalari va virtual kassa tizimi qoʻllanilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-noyabrdagi 943-son qarorining 3-bandi “nazarda tutilgan hollar” soʻzlaridan keyin “shuningdek, savdo avtomatlari orqali tovarlarni sotish va (yoki) xizmatlarni koʻrsatish” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 3-avgust,
485-son