UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ:

Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказиш, жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб бориш, ҳодиса жойига етиб олиш учун давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкинлиги;

транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиш тартиби;

мажбурий тартибда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича доимий комиссияларни ташкил этиш, транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ҳамда транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;

транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни тўплаш, мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда мулкий зарарни қоплаш тартиби;

мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш манбалари.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ҳарбий хизматчининг (ходимининг) ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни Миллий гвардиянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 487-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) органлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг (кейинги ўринларда — мулкий зарар) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.

2. Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ҳарбий хизматчининг (ходимининг) ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.

3. Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қопланади.

2-боб. Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш тартиби

4. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказишда;

жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб боришда;

ҳодиса жойига етиб боришда.

Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсуниши шарт.

5. Миллий гвардия органлари томонидан транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ҳарбий хизматчи (ходим) ўз идентификацияловчи ҳужжатини бериши шарт.

Транспорт воситаси эгаси Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш учун ҳарбий хизматчи (ходим) идентификацияловчи ҳужжатини тақдим этмаган тақдирда, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) талабини бажармаслик ҳуқуқига эга.

6. Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

махсус мўлжалланган ва товуш чиқарув мосламалари (сирена) ўрнатилган транспорт воситалари ҳамда Ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари;

шаҳар йўловчи ташиш транспорт воситалари.

3-боб. Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалалари бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

7. Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалаларини ўрганиш бўйича Миллий гвардия органлари бошлиқлари (командирлари) томонидан тасдиқланган тегишли хизмат мутахассисларидан иборат бўлган доимий комиссиялар (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.

8. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ҳолат бўйича барча тасдиқловчи ҳужжатлар (тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли давлат ташкилотларининг маълумотномалари) илова қилинган билдирги билан биргаликда уч кун муддатда Миллий гвардия органлари раҳбарига мурожаат қилади.

9. Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили Миллий гвардия органлари раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

а) транспорт воситасидан мажбурий фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида ариза. Ушбу аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахслар учун — юридик шахснинг номи, реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

жисмоний шахслар — фамилияси, исми ва отасининг исми, банк реквизитлари (мавжуд бўлса), яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили (мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар;

б) транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти) нусхаси;

в) транспорт воситаларидан фойдаланган Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) идентификацияловчи ҳужжати;

г) юридик ёки жисмоний шахснинг вакили учун (транспорт воситаси эгасининг вакили мурожаат қилган тақдирда) — вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

10. Миллий гвардия органи раҳбари билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.

11. Комиссия котиби мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.

12. Комиссия транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилларининг мурожаатларини мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.

13. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича мулкий зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баён билан расмийлаштирилади

14. Комиссия қарори бўйича уч кун муддатда манфаатдор шахсларга ёзма маълумот берилади.

15. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.

16. Транспорт воситаларидан фойдаланган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) идентификацияловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда, Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар қопланмайди.

4-боб. Мулкий зарар миқдорини аниқлаш ва қоплаш тартиби

17. Мулкий зарар миқдори Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда ўн кун муддат ичида аниқланади.

18. Миллий гвардия органлари транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.

19. Комиссиянинг мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қуйидагилар Миллий гвардия органлари томонидан қопланади:

фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;

Миллий гвардия органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситасига етказилган шикастни жорий таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар;

Миллий гвардия органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган ҳолларда, унинг фойдаланишдан аввалги ҳолатидаги бозор қиймати.

20. Мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган мулкий зарар қопланиши лозим.

21. Мулкий зарар миқдори нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Мулкий зарарнинг ўрнини Миллий гвардия органлари томонидан қоплаш масалалари бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

23. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилот ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш

Босқичлар Субъектлар Тадбир номи Бажариш муддати 1-босқич Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) 1. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ҳолати юзасидан билдирги билан мурожаат қилиш. 2. Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни топшириш. Уч кунда 2-босқич Транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига ариза билан мурожаат қилиш Мурожаатига кўра 3-босқич Миллий гвардия органлари раҳбари Мулкий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш Бир кунда 4-босқич Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия котиби Мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш Икки кунда 5-босқич Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия 1. Мулкий зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш. Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда) 2. Қарорни манфаатдор шахсларга етказиш. Уч кунда 6-босқич Миллий гвардия органлари 1. Мулкий зарар миқдорини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқлаш. Ўн кунда 2. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш. Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 август,

487-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/487/0749-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 32-moddasiga muvofiq:

Milliy gvardiyaning harbiy xizmatchilari (xodimlari) shoshilinch tibbiy yordamga muhtoj fuqarolarni tibbiyot muassasalariga yetkazish, jinoyatlar sodir etishda gumon qilinayotgan shaxslarni taʼqib qilish va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga olib borish, hodisa joyiga yetib olish uchun davlat organlarining, boshqa tashkilotlarning va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tartibda foydalanishi mumkinligi;

transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan qoplanishi belgilab qoʻyilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiya (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) tomonidan xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq hollarda davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tartibda foydalanish tartibi;

majburiy tartibda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash masalalari boʻyicha doimiy komissiyalarni tashkil etish, transport vositasidan majburiy tarzda foydalangan Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) hamda transport vositasining egasi yoki uning vakili murojaatlarini koʻrib chiqish tartibi;

transport vositasi egasiga yetkazilgan mulkiy zarar miqdori toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni toʻplash, mulkiy zarar miqdorini aniqlash hamda mulkiy zararni qoplash tartibi;

mulkiy zarar miqdorini aniqlash hamda uning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlarni amalga oshirish manbalari.

3. Belgilab qoʻyilsinki:

Milliy gvardiya organlari tomonidan mulkiy zarar miqdorini aniqlash hamda uning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlar Milliy gvardiyaga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi;

Milliy gvardiya organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda harbiy xizmatchining (xodimining) noqonuniy xatti-harakatlari tufayli foydalanganlik natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrni Milliy gvardiyaning budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi, ushbu summa keyinchalik aybdor shaxsdan undirib olinadi.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 487-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) organlari tomonidan xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning (keyingi oʻrinlarda — mulkiy zarar) oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi.

2. Milliy gvardiya organlari tomonidan mulkiy zarar miqdorini aniqlash hamda uning oʻrnini qoplash bilan bogʻliq xarajatlar Milliy gvardiyaga har yili ajratiladigan budjet mablagʻlari doirasida amalga oshiriladi.

Milliy gvardiya organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda harbiy xizmatchining (xodimining) noqonuniy xatti-harakatlari tufayli foydalanganlik natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrni Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining budjetdan tashqari jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi, ushbu summa keyinchalik aybdor shaxsdan undirib olinadi.

3. Milliy gvardiya organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrni ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq qoplanadi.

2-bob. Milliy gvardiya organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy foydalanish tartibi

4. Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchilari (xodimlari) tomonidan xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq quyidagi hollarda davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tartibda foydalanishi mumkin:

shoshilinch tibbiy yordamga muhtoj fuqarolarni tibbiyot muassasalariga yetkazishda;

jinoyatlar sodir etishda gumon qilinayotgan shaxslarni taʼqib qilish va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga olib borishda;

hodisa joyiga yetib borishda.

Ushbu holatlarda transport vositalari haydovchilari Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisining (xodimining) transport vositasidan majburiy tarzda foydalanish talabiga boʻysunishi shart.

5. Milliy gvardiya organlari tomonidan transport vositasidan majburiy tarzda foydalanilganda, transport vositasining egasiga harbiy xizmatchi (xodim) oʻz identifikatsiyalovchi hujjatini berishi shart.

Transport vositasi egasi Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisi (xodimi) tomonidan transport vositasidan foydalanish uchun harbiy xizmatchi (xodim) identifikatsiyalovchi hujjatini taqdim etmagan taqdirda, harbiy xizmatchining (xodimning) talabini bajarmaslik huquqiga ega.

6. Quyidagi tashkilotlarning yoki fuqarolarning transport vositalaridan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi:

xorijiy davlatlarning diplomatik, konsullik va boshqa vakolatxonalariga tegishli transport vositalari;

xalqaro tashkilotlarga tegishli boʻlgan transport vositalari;

maxsus moʻljallangan va tovush chiqaruv moslamalari (sirena) oʻrnatilgan transport vositalari hamda Hukumat rahbarlarini olib yuruvchi, tez tibbiy yordam, yongʻin oʻchirish, konvoy, inkassator xizmatlarining transport vositalari;

shahar yoʻlovchi tashish transport vositalari.

3-bob. Mulkiy zararning oʻrnini qoplash masalalari boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi

7. Yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash masalalarini oʻrganish boʻyicha Milliy gvardiya organlari boshliqlari (komandirlari) tomonidan tasdiqlangan tegishli xizmat mutaxassislaridan iborat boʻlgan doimiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuziladi.

8. Transport vositasidan majburiy tarzda foydalangan Milliy gvardiya harbiy xizmatchisi (xodimi) holat boʻyicha barcha tasdiqlovchi hujjatlar (tibbiyot muassasalari, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va boshqa vakolatli davlat tashkilotlarining maʼlumotnomalari) ilova qilingan bildirgi bilan birgalikda uch kun muddatda Milliy gvardiya organlari rahbariga murojaat qiladi.

9. Mulkiy zararning oʻrnini qoplash uchun transport vositasining egasi yoki uning vakili Milliy gvardiya organlari rahbariga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza bilan murojaat qiladi:

a) transport vositasidan majburiy foydalanganlik natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash toʻgʻrisida ariza. Ushbu arizada quyidagilar koʻrsatiladi:

yuridik shaxslar uchun — yuridik shaxsning nomi, rekvizitlari, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, bank rekvizitlari, rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi;

jismoniy shaxslar — familiyasi, ismi va otasining ismi, bank rekvizitlari (mavjud boʻlsa), yashash manzili va bogʻlanish uchun telefon raqami, elektron manzili (mavjud boʻlsa) toʻgʻrisida maʼlumotlar;

b) transport vositasini qayd etish guvohnomasi (texnik pasporti) nusxasi;

v) transport vositalaridan foydalangan Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisining (xodimining) identifikatsiyalovchi hujjati;

g) yuridik yoki jismoniy shaxsning vakili uchun (transport vositasi egasining vakili murojaat qilgan taqdirda) — vakil sifatida murojaat qilish huquqini tasdiqlovchi hujjat;

10. Milliy gvardiya organi rahbari bildirgi (ariza) tushgan kundan boshlab bir kun ichida masalani oʻrganib chiqish uchun Komissiyaga taqdim etadi.

11. Komissiya kotibi mulkiy zararni qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni hamda transport vositalaridan foydalanish xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda amalga oshirilganligi boʻyicha oʻrganish natijalarini Komissiya yigʻilishida koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi.

12. Komissiya transport vositasining egasi yoki uning vakillarining murojaatlarini mazkur Nizomning 8 va 9-bandida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun ichida, qoʻshimcha hujjatlarni olish (oʻrganish) talab etilganda esa yigirma kun ichida koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha qaror qabul qiladi.

13. Hujjatlarni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha mulkiy zarar qoplanishi yoki rad etilishi toʻgʻrisida Komissiyaning qarori qabul qilinadi va Komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan bayon bilan rasmiylashtiriladi

14. Komissiya qarori boʻyicha uch kun muddatda manfaatdor shaxslarga yozma maʼlumot beriladi.

15. Komissiya raisi va aʼzolari zararni qoplash boʻyicha taqdim etiladigan hujjatlarning haqqoniyligi, qabul qilingan qarorning qonuniyligi va toʻgʻri qabul qilinganligiga masʼul hisoblanadi.

16. Transport vositalaridan foydalangan harbiy xizmatchining (xodimning) identifikatsiyalovchi hujjati boʻlmagan taqdirda, Milliy gvardiya organlari tomonidan mulkiy zarar qoplanmaydi.

4-bob. Mulkiy zarar miqdorini aniqlash va qoplash tartibi

17. Mulkiy zarar miqdori Milliy gvardiya organlari tomonidan baholash tashkilotini jalb qilgan holda oʻn kun muddat ichida aniqlanadi.

18. Milliy gvardiya organlari transport vositasi egasiga yetkazilgan mulkiy zarar miqdori toʻgʻrisidagi zarur maʼlumotlarni vakolatli davlat organlari va boshqa davlat tashkilotlaridan talab qilib olish huquqiga ega.

19. Komissiyaning mulkiy zararni qoplash toʻgʻrisidagi qaroriga muvofiq quyidagilar Milliy gvardiya organlari tomonidan qoplanadi:

foydalanganlik natijasida meʼyor boʻyicha sarf qilingan yoqilgʻining haqiqiy xarajat qiymati;

Milliy gvardiya organlari tomonidan foydalanilgan transport vositasiga yetkazilgan shikastni joriy taʼmirlash bilan bogʻliq xarajatlar;

Milliy gvardiya organlari tomonidan foydalanilgan transport vositasi butunlay yaroqsiz holga kelgan va tiklash imkoni boʻlmagan hollarda, uning foydalanishdan avvalgi holatidagi bozor qiymati.

20. Mulkiy zarar oʻrnini qoplash boʻyicha tegishli qaror qabul qilingandan soʻng Milliy gvardiya organlari tomonidan oʻn kun muddatda keltirilgan mulkiy zarar qoplanishi lozim.

21. Mulkiy zarar miqdori naqd yoki pul oʻtkazish yoʻli bilan Milliy gvardiya organlarining moliya xizmatlari tomonidan amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Mulkiy zararning oʻrnini Milliy gvardiya organlari tomonidan qoplash masalalari boʻyicha nizo va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

23. Mazkur Nizomning talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilotlar va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlari tomonidan davlat organlari, boshqa tashkilot va fuqarolarning transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanish natijasida yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash

Bosqichlar Subyektlar Tadbir nomi Bajarish muddati 1-bosqich Milliy gvardiya organlari harbiy xizmatchisi (xodimi) 1. Transport vositasidan majburiy tarzda foydalangan holati yuzasidan bildirgi bilan murojaat qilish. 2. Transport vositalaridan majburiy tarzda foydalanganlik natijasida yetkazilgan mulkiy zarar holatini oʻrganish uchun zarur hujjatlarni topshirish. Uch kunda 2-bosqich Transport vositasining egasi yoki uning vakili Mulkiy zararning oʻrnini qoplash uchun Milliy gvardiya organlari rahbariga ariza bilan murojaat qilish Murojaatiga koʻra 3-bosqich Milliy gvardiya organlari rahbari Mulkiy zarar oʻrnini qoplash toʻgʻrisida bildirgi (ariza)ni oʻrganib chiqish uchun Komissiyaga taqdim etish Bir kunda 4-bosqich Yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash boʻyicha doimiy komissiya kotibi Mulkiy zararni qoplash boʻyicha tegishli hujjatlarni hamda transport vositalaridan foydalanish xizmat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq holda amalga oshirilganligi boʻyicha oʻrganish natijalarini Komissiya yigʻilishida koʻrib chiqish uchun tayyorlash Ikki kunda 5-bosqich Yetkazilgan mulkiy zararning oʻrnini qoplash boʻyicha doimiy komissiya 1. Mulkiy zararni oʻrnini qoplash toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqish va natijasi boʻyicha qaror qabul qilish. Oʻn kunda (qoʻshimcha hujjatlarni olish talab etilganda yigirma kunda) 2. Qarorni manfaatdor shaxslarga yetkazish. Uch kunda 6-bosqich Milliy gvardiya organlari 1. Mulkiy zarar miqdorini baholash tashkilotini jalb qilgan holda aniqlash. Oʻn kunda 2. Yetkazilgan zararni manfaatdor shaxslarga qoplab berish. Qaror qabul qilingandan soʻng oʻn kunda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-avgust,

487-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.08.2021-y., 09/21/487/0749-son)

lex.uz