UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

ТУЗИЛМАСИ

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

СХЕМАСИ

Фармацевтика саноатида Зарур амалиётлар (GxP) талабларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК таркибидаги Зарур амалиётлар (GxP) миллий инспекторати бўлими ажратиб чиқарилиб, давлат унитар корхонаси шаклидаги Агентликнинг Зарур амалиётлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этилсин.

Белгилансинки, Марказ Агентликнинг «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК таркибидаги Зарур амалиётлар (GxP) миллий инспекторати бўлимининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда Зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;

Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик бўйича сертификатлаш мақсадида фармацевтик инспекциялар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган дори воситалари, тиббий жиҳозларнинг маҳаллий стандартлари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

дори воситалари, тиббий жиҳозларни яратиш, ишлаб чиқариш, муомаласини тартибга солиш, сифатини назорат қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш жараёнларига халқаро «ISO» сифат менежменти тизимини ва Зарур амалиётлар (GxP) қоидаларини жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш.

Белгилансинки, Марказ фаолиятини мувофиқлаштириш Агентлик томонидан амалга оширилади.

3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

кўрсатилган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Агентлик:

а) икки ҳафта муддатда:

Марказ тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқласин;

Марказнинг раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини белгиласин;

б) бир ой муддатда:

Марказ уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан Марказни малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, Марказга асосий воситалар ва моддий-техник базани шакллантириш учун хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан 2021 йил учун зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланадиган жами 28 нафар қўшимча штат бирлиги ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ушбу ажратилаётган қўшимча штатларга малакали ходимлар тайинлансин ҳамда уларга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосини амалга оширишга лицензия беришни ташкил этиш вазифаси юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «68» рақами «55» рақами билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг

»;

в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг

г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаларининг

Бошлиқ Бош мутахассис 1

д) 4-иловада :

5-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

12-бандда :

тўртинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бир вақтнинг ўзида «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК раҳбари ҳисобланади»;

13-банднинг «г» кичик бандида :

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 4-бандда :

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«е) Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг ходимлари ва жалб этиладиган мутахассисларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, Агентлик ходимларини ҳамда Агентлик томонидан фармацевтика соҳаси учун зарур бўлган бошқа кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

Бунда 2027 йил 1 январга қадар Агентлик томонидан иқтидорли кадрларни танлаб олиш ва уларнинг етакчи хорижий муассасаларда амалиёт ўташи билан боғлиқ, шунингдек, юборилган кадрларнинг барча харажатлари, шу жумладан, яшаш ва ўқиш харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади»;

қуйидаги мазмундаги «е 1 » — кичик банд қўшилсин:

«е 1 ) Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда штат тузилмасига қўшимча мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш».

б) 6-банддаги «ва «ж» — «з» кичик бандларида» сўзлари «ва «ж» кичик бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» сўзлари «Зарур амалиётлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

2-банднинг еттинчи хатбошисидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» сўзлари «Зарур амалиётлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи Ариза ва талаб этиладиган ҳужжатларни ишчи органга тақдим этиш Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Зарур амалиётлар маркази (ишчи орган) 1. Ишчи орган ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш. 3 иш куни 2. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш. Хизматлар тўлови амалга оширилгандан сўнг 7 иш кун мобайнида 3. Ариза берувчи билан фармацевтик инспекция ўтказиш муддатларини келишиш учун унга инспекция дастурини йўллаш. 1 иш куни ичида 3-босқич Зарур амалиётлар маркази (ишчи орган) 1. Фармацевтик инспекцияни бевосита жойида ўтказиш. 2. Ўтказилган фармацевтик инспекция юзасидан ҳисобот тузиш ва ариза берувчига тақдим этиш. 3. Ижобий ҳисобот тузилганидан сўнг қарор қабул қилиш ва сертификатни бериш. 7 иш кунигача, инспекция назорати 3 иш кунигача 10 иш куни ичида, инспекция назорати 5 иш куни ичида 3 иш куни 4-босқич Ариза берувчи Номувофиқлик бўлган тақдирда, номувофиқликларни бартараф этиш ҳамда тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини тузиш, режа ижросини таъминлаш ва ишчи органга мурожаат этиш. 90 иш кунигача 5-босқич Зарур амалиётлар маркази (ишчи орган) 1. Тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракат режасини ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини жойнинг ўзига борган ҳолда ўрганиб чиқиш. 2. Фармацевтик инспекция натижасида аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилиш. 10 иш куни

».

в) Низомга 2 — 4-иловалардаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» сўзлари «Зарур амалиётлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 август,

486-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон; 25.11.2025 й., 09/25/738/1087-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TASHKILIY TUZILMASI

TUZILMASI

NAMUNAVIY TUZILMASI

SXEMASI

Farmatsevtika sanoatida Zarur amaliyotlar (GxP) talablarini amalga oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Farmatsevtika mahsulotlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish, texnik jihatdan tartibga solish va farmatsevtika tarmogʻiga ilgʻor xorijiy amaliyot va xalqaro standartlarni tatbiq etish boʻyicha ishlar muvofiqlashtirilishini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” DUK tarkibidagi Zarur amaliyotlar (GxP) milliy inspektorati boʻlimi ajratib chiqarilib, davlat unitar korxonasi shaklidagi Agentlikning Zarur amaliyotlar markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) etib qayta tashkil etilsin.

Belgilansinki, Markaz Agentlikning “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” DUK tarkibidagi Zarur amaliyotlar (GxP) milliy inspektorati boʻlimining huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

farmatsevtika tarmogʻida faoliyat yuritayotgan korxona va tashkilotlarda Zarur amaliyotlar (GxP) xalqaro standartlarini joriy qilish ishlarini tashkil etish;

Zarur amaliyotlar (GxP) talablariga muvofiqlik boʻyicha sertifikatlash maqsadida farmatsevtik inspeksiyalar oʻtkazish;

Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqarilayotgan dori vositalari, tibbiy jihozlarning mahalliy standartlari xalqaro standartlar bilan uygʻunlashtirilishini taʼminlash;

dori vositalari, tibbiy jihozlarni yaratish, ishlab chiqarish, muomalasini tartibga solish, sifatini nazorat qilish, texnik jihatdan tartibga solish jarayonlariga xalqaro “ISO” sifat menejmenti tizimini va Zarur amaliyotlar (GxP) qoidalarini joriy qilish sohasida xalqaro hamkorlikni muvofiqlashtirish.

Belgilansinki, Markaz faoliyatini muvofiqlashtirish Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.

3. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

koʻrsatilgan pullik xizmatlardan tushadigan mablagʻlar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar, donor mamlakatlar va tashkilotlarning grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Agentlik:

a) ikki hafta muddatda:

Markaz tuzilmasi va shtatlar jadvalini tasdiqlasin;

Markazning rahbar va xodimlari mehnatiga haq toʻlashning Yagona tarif setkasi boʻyicha razryadlarini belgilasin;

b) bir oy muddatda:

Markaz ustavini belgilangan tartibda tasdiqlasin hamda uning davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

“Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” DUK tomonidan Markazni malakali xodimlar bilan taʼminlash va uning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, Markazga asosiy vositalar va moddiy-texnik bazani shakllantirish uchun xizmat koʻrsatishdan tushgan mablagʻlar hisobidan 2021-yil uchun zarur mablagʻlar ajratish choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining Agentlikning hududiy boʻlinmalariga Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan saqlanadigan jami 28 nafar qoʻshimcha shtat birligi ajratish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Ushbu ajratilayotgan qoʻshimcha shtatlarga malakali xodimlar tayinlansin hamda ularga dori vositalari va tibbiy buyumlarning chakana savdosini amalga oshirishga litsenziya berishni tashkil etish vazifasi yuklansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.M. Xadjibayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 486-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-dekabrdagi 993-son qarorida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “68” raqami “55” raqami bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining

”;

v) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi markaziy apparatining

g) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish boʻlinmalarining

Boshliq Bosh mutaxassis 1

d) 4-ilovada :

5-bandning ikkinchi xatboshisidan “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

12-bandda :

toʻrtinchi xatboshidan “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vaziri bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi direktori bir vaqtning oʻzida “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” DUK rahbari hisoblanadi”;

13-bandning “g” kichik bandida :

toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 1-avgustdagi 641-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligining Farmatsevtika tarmogʻini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandda :

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“e) Agentlikning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, uning xodimlari va jalb etiladigan mutaxassislarni moddiy ragʻbatlantirish, shuningdek, Agentlik xodimlarini hamda Agentlik tomonidan farmatsevtika sohasi uchun zarur boʻlgan boshqa kadrlarni oʻqitish, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni taʼminlash.

Bunda 2027-yil 1-yanvarga qadar Agentlik tomonidan iqtidorli kadrlarni tanlab olish va ularning yetakchi xorijiy muassasalarda amaliyot oʻtashi bilan bogʻliq, shuningdek, yuborilgan kadrlarning barcha xarajatlari, shu jumladan, yashash va oʻqish xarajatlari jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoplanadi”;

quyidagi mazmundagi “e 1 ” — kichik band qoʻshilsin:

“e 1 ) Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda Agentlik markaziy apparati va uning hududiy boʻlinmalari uchun mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda shtat tuzilmasiga qoʻshimcha mutaxassislarni shartnoma asosida jalb qilish”.

b) 6-banddagi “va “j” — “z” kichik bandlarida” soʻzlari “va “j” kichik bandlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Farmatsevtika sohasiga zarur amaliyotlar (GxP) talablarini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 18-sentabrdagi 788-son qarorida :

a) 2-banddagi “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” soʻzlari “Zarur amaliyotlar markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

2-bandning yettinchi xatboshisidagi “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” soʻzlari “Zarur amaliyotlar markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

Nizomga 1-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Zarur amaliyotlar (GxP) talablariga muvofiqlik yuzasidan inspeksiyalar oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza va talab etiladigan hujjatlarni ishchi organga taqdim etish Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Zarur amaliyotlar markazi (ishchi organ) 1. Ishchi organ va ariza beruvchi oʻrtasida shartnoma tuzish. 3 ish kuni 2. Taqdim etilgan hujjatlarni ekspertizadan oʻtkazish. Xizmatlar toʻlovi amalga oshirilgandan soʻng 7 ish kun mobaynida 3. Ariza beruvchi bilan farmatsevtik inspeksiya oʻtkazish muddatlarini kelishish uchun unga inspeksiya dasturini yoʻllash. 1 ish kuni ichida 3-bosqich Zarur amaliyotlar markazi (ishchi organ) 1. Farmatsevtik inspeksiyani bevosita joyida oʻtkazish. 2. Oʻtkazilgan farmatsevtik inspeksiya yuzasidan hisobot tuzish va ariza beruvchiga taqdim etish. 3. Ijobiy hisobot tuzilganidan soʻng qaror qabul qilish va sertifikatni berish. 7 ish kunigacha, inspeksiya nazorati 3 ish kunigacha 10 ish kuni ichida, inspeksiya nazorati 5 ish kuni ichida 3 ish kuni 4-bosqich Ariza beruvchi Nomuvofiqlik boʻlgan taqdirda, nomuvofiqliklarni bartaraf etish hamda tuzatuvchi va ogohlantiruvchi harakatlar rejasini tuzish, reja ijrosini taʼminlash va ishchi organga murojaat etish. 90 ish kunigacha 5-bosqich Zarur amaliyotlar markazi (ishchi organ) 1. Tuzatuvchi va ogohlantiruvchi harakat rejasini hamda nomuvofiqliklar bartaraf etilganligini joyning oʻziga borgan holda oʻrganib chiqish. 2. Farmatsevtik inspeksiya natijasida aniqlangan nomuvofiqliklar belgilangan muddat ichida bartaraf etilganligi holatidan kelib chiqib qaror qabul qilish. 10 ish kuni

”.

v) Nizomga 2 — 4-ilovalardagi “Dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” soʻzlari “Zarur amaliyotlar markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-avgust,

486-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.08.2021-y., 09/21/486/0748-son; 25.11.2025-y., 09/25/738/1087-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz