UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

МЕЪЁРЛАРИ

МЕЪЁРЛАРИ *

Рўйхати

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар (кейинги ўринларда — қаровсиз болалар) билан ишлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этиш, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари, улар фаолиятини ташкил этиш ҳамда бошқариш тартиби, назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни марказга қабул қилиш, рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби, вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш ва уларни марказдан чиқариш тартибини назарда тутувчи Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болалар биринчи навбатда юбориладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қаровсиз болаларнинг шахсини аниқлаш, уларнинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни тўлиқ ўрганиш;

қаровсиз болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш ва тиббий текширувдан ўтказиш натижасига кўра уларни ота-онасига (ота-она ўрнини босувчи шахсларга) топшириш ёки тегишли муассасалар (ихтисослаштирилган таълим, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия, болалар ёки соғлиқни сақлаш муассасалари)га жойлаштирилишини ташкил этиш;

қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, вақтинча сақлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш тадбирларини ташкил этиш.

3. 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан қаровсиз болалар билан ишлаш тизимида шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

а) вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлигини аниқлаш бўйича:

вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан — таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари томонидан — хизмат ҳудудида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан — оилаларда ўрганиш (кузатиш) ва профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида қаровсиз болалар аниқланади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган вояга етмаганларни аниқлаш ва улар билан манзилли ишлаш йўналишидаги ишларга фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари масъул этиб белгиланиб, улар зиммасига маҳаллаларда қаровсиз қолган болаларнинг ўз вақтида аниқланмасдан қолиш ҳолатлари бўйича шахсий жавобгарлик юкланади;

вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлиги давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқланган ҳолларда улар бу тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради;

б) қаровсиз болаларни Марказга қабул қилиш ва вақтинча сақлаш бўйича:

профилактика инспектори қаровсиз бола аниқланганлиги ҳақида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар туманлари ички ишлар органлари бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари)га (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи) навбатчилик қисми орқали хабар беради;

профилактика инспектори боланинг шахсини аниқлаш ҳамда унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни, қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни бирламчи ўрганиш бўйича тадбирларни амалга оширади, агарда боланинг қаровсиз қолмаганлиги тўғрисида хулосага келса, далолатнома тузиш орқали уни ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширади;

профилактика инспектори бирламчи ўрганиш натижаларига кўра бола қаровсиз қолганлиги тўғрисида хулосага келса, ушбу хулосани туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига тақдим этади, у эса, хулосани кўриб чиқиб, болани Марказга қабул қилиш ҳақида йўлланма тайёрлайди ва уни Марказга юборади;

Марказ ходимлари 5 соат ичида махсус автотранспорт воситасида қаровсиз бола сақланаётган манзилга етиб келиб, уни қабул қилиб олади ва белгиланган тартибда Марказга олиб бориб жойлаштиради;

Марказ бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи)га (кейинги ўринларда — ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи) қаровсиз бола қабул қилинганлиги ҳақида навбатчилик қисми орқали хабар беради;

Марказ бошлиғининг сўровига асосан ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси мутахассислари 3 соат ичида Марказга етиб келиб, қаровсиз болани белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказади;

тиббий текширув хулосасига кўра қаровсиз боланинг даволанишга муҳтожлиги (ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан ортда қолган, тан жароҳати, касаллиги, ҳомиладорлиги) аниқланган ҳолларда у даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига ёки ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан ортда қолаётган болаларга мўлжалланган муассасага жойлаштирилади;

Марказ томонидан 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахси аниқланади, унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омиллар тўлиқ ўрганилади, боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келинса, бола ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилади;

Марказ томонидан ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилган боланинг ўқиши, хулқ-атвори ва оиласидаги муҳит бир йил давомида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари билан биргаликда мониторинг қилиб борилади;

мониторинг давомида боланинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолаётганлиги кузатилса, уни белгиланган тартибда Марказга қайтариш чоралари кўрилади;

боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра унинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилада яшаётганлиги ва давлат ёрдамига муҳтожлиги тўғрисида хулосага келинса, Марказ ушбу болани 48 соатдан ортиқ, бироқ 30 кундан (зарурат бўлганда 45 кундан) кўп бўлмаган вақт давомида Марказда сақлаш ҳақида судга илтимоснома киритади;

ушбу илтимоснома 24 соат ичида Марказда сайёр ёки онлайн шаклда ўтказиладиган ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади;

суд илтимосномани кўриб чиқиш жараёнида қаровсиз боланинг ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар) рози бўлмаган ҳолда ҳам уни Марказга ва келгусида ихтисослаштирилган таълим муассасасига қабул қилиш масаласини кўриб чиқади;

қаровсиз боланинг доимий яшаш жойи бошқа минтақа ҳудудида бўлса, Марказ 48 соат ичида уни тегишли ҳудуддаги Марказга олиб бориб топширади;

в) қаровсиз болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш ва ўқиши давомида хулқ-атворини назорат қилиш бўйича:

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг сўровига асосан уч кун ичида Марказда Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг сайёр ёки онлайн шаклдаги йиғилиши ўтказилади ҳамда қаровсиз болани унинг хулқ-атвори, психологик қиёфаси, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда қарор нусхаси тегишли вазирлик ёки идорага юборилади;

тегишли вазирлик ёки идора уч кун ичида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг қарорига мувофиқ болани ўқишга қабул қилиш тўғрисида йўлланмани ўзига бевосита бўйсунувчи ихтисослаштирилган таълим муассасасига, йўлланманинг нусхасини — Марказга юборади;

Марказ йўлланмага мувофиқ 48 соат ичида болани тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига олиб бориб топширади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқув йили давомида (тегишли синфлар учун белгиланган ёшларга мувофиқ равишда) ўзи бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идоранинг йўлланмасига мувофиқ қаровсиз болани қабул квотасидан ташқари 5 фоиз миқдорида ажратилган қўшимча квоталар доирасида синов ва имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари қаровсиз болаларга жамоат тарбиячиси сифатида бириктирилади ҳамда уларнинг ўқиши ва хулқ-атворини доимий равишда назорат қилиб боради;

қаровсиз қолган болалар билан ишлаш, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш ва ўқиш жараёнларининг самарадорлигини ошириб бориш ишларига Халқ таълими вазирлиги бевосита масъул этиб белгиланиб, бу борадаги ишларни ташкил этишда уларнинг ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланади;

ўқиш давомида қаровсиз болага ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи — умумий мураббий, ихтисослаштирилган таълим муассасасида хизматни ўтайдиган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог — индивидуал мураббий сифатида бириктирилади ҳамда қаровсиз боланинг ўқиши ва хулқ-атворини кунлик назорат қилиб боради;

ихтисослаштирилган таълим муассасасида қаровсиз боланинг ўқиши ва хулқ-атворини кунлик назорат қилиб боришда, шунингдек, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этишда ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси бўйича ўринбосари (ўғил болалар учун) ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари (қиз болалар учун) бевосита кўмаклашади;

г) қаровсиз болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаганидан кейин уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш бўйича:

ихтисослаштирилган таълим муассасаси қаровсиз боланинг ўқиши тамомланишига уч ой қолганда бу ҳақда Марказга хабар беради;

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаган қаровсиз вояга етмаган шахснинг профессионал ёки олий таълим муассасасига умумий тартибда ўқишга киришида кўмаклашади;

профессионал ёки олий таълим муассасасига ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган қаровсиз вояга етмаган бир ой ичида ҳудудий меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштирилади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаларини тамомлаётган қаровсиз болалар тегишли таълим муассасаси йўлланмаси бўйича «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ўқитилади;

профессионал ёки олий таълим муассасасига ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган чақирилиш ёшидаги қаровсиз болани чақирувни амалга оширувчи комиссиялар навбатдаги чақирувда биринчилар қаторида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга юбориш чораларини кўради;

қаровсиз вояга етмаганларнинг иш шароити, меҳнатига ҳақ тўланиши ва ижтимоий мослашуви билан боғлиқ масалалар ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, меҳнат, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари, «Нуроний» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги бўлинмаларининг вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан бир йил давомида жадвал асосида мониторинг қилиб борилади ҳамда уларга зарур амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

4. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлиги учун қуйидагиларни назарда тутувчи жавобгарлик тизими жорий этилсин:

а) қаровсиз болалар билан ишлаш тизимининг барча бўғинларида мазкур қарорга мувофиқ янги тартибнинг тўлиқ жорий этилиши ва самарали қўлланилиши учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек, ўзининг тизимида ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бошқа вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари;

б) қаровсиз болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қуйидагилар:

боланинг қаровсиз қолганлиги аниқланган вақтдан бошлаб Марказга қабул қилингунига қадар — маҳаллий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

Марказга қабул қилинган вақтдан бошлаб ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлагунига қадар — ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаганидан кейин бир йил давомида — ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, меҳнат, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлинмалари бошлиқлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

5. Белгилансинки:

қаровсиз боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқиш харажатлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилада яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож қаровсиз болани ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқиши давомида кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш харажатлари Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, агар таълим муассасасида ушбу таъминот назарда тутилган бўлмаса;

Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия қарорига асосан қаровсиз болаларга Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатиб борилади, шу жумладан, уларга таълим ва касб-ҳунар ўргатиш бўйича тадбирларга юқори малакали мутахассислар шартнома асосида жалб қилинади;

Марказлар банк ҳисобварағига эга бўлади, унга жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ўтказилади, банк ҳисобварағидаги маблағлар фақат қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мақсадли сарфланади;

Марказ фаолиятига доир тадбирларни амалга оширишда, шу жумладан, қаровсиз болаларни экскурсия ва саёҳатларга олиб боришда аввалдан берилган буюртма асосида ҳудудий ички ишлар органларининг хизмат автобусларидан фойдаланилади;

Марказларда сақланаётган қаровсиз болаларга таълим бериш бўйича жалб этилган педагог-ходимлар меҳнатига ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6. Марказлар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилсин:

Марказлар фаолиятини назорат қилиш, юклатилган вазифаларни амалга оширишда уларга ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, ижтимоий мослашуви ва реабилитацияси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги тадбирлар Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганлар саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария қоидалари ва гигиена нормалари, овқатланиш меъёрлари талабларига риоя этилишини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганларнинг оилаларини ўрганиш, оиласидаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга ёт ғоялардан асраш борасидаги тадбирлар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга олиб келинган вояга етмаганлар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари муҳофазаси бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, уларни меҳнат бозоридаги юқори талабга эга касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тадбирлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин, шу жумладан, Марказларнинг тузилмасини янги тартиб ва талабларни эътиборга олган ҳолда ҳамда штат бирликларини педагог ва психолог кадрлар билан кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қаровсиз болалар учун профессионал таълим муассасаларида қўшимча квота ажратиш, ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғини вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссия раиси ўринбосари этиб белгилаш, шунингдек, қаровсиз болалар билан ишлаш тизимида жорий этилган янги тартиб ва талабларнинг бузилишига йўл қўйган давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатини ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғига бериш тўғрисида таклифларни киритсин;

уч ой муддатда вояга етмаганларни ташиш учун Тошкент шаҳридаги Марказни 4 та, бошқа ҳудудлардаги Марказларни 2 тадан «Damas» автотранспорт воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин;

уч ой муддатда Марказларни капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва заруратга кўра қуриш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 ноябрга қадар «E-voyaga yetmaganlar» ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва унинг тўлақонли қўлланилишини, шу жумладан қаровсиз болани аниқлаш, Марказга қабул қилиш, тегишли муассасага юбориш, ўқиши ва хулқ-атворини назорат қилиш, ишга жойлаштириш ва мониторинг олиб бориш жараёнларида қоғоз шаклидаги иш юритувни истисно этган ҳолда, таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 1-ИЛОВА

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ички ишлар вазирининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмаларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Марказлар ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ҳамда вояга етмаганларни қабул қилиш, вақтинча сақлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реабилитациясини амалга оширувчи махсус бўлинмаси ҳисобланади.

4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкларга, шунингдек, вояга етмаганлар тўғрисида идоралараро ахборот алмашиш тизимига ҳамда Марказга қабул қилинган вояга етмаганларга доир маълумотлар базасига эга.

Марказлар банк ҳисобварағига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ўтказилади, банк ҳисобварағидаги маблағлар фақат қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мақсадли сарфланади.

5. Марказлар бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига бўйсунади.

6. Марказларда вояга етмаганларни сақлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи махсус шарт-шароитлар таъминланади:

ҳудудни қўриқлаш;

вояга етмаганларнинг шахсий хавфсизлиги ва уларни салбий таъсирлардан юқори даражада ҳимоя қилиш чоралари;

ҳудудга бегона шахсларнинг эркин киришини чеклаш;

марказда сақланаётган вояга етмаганларнинг марказ ҳудудини эркин тарк этишини чеклаш;

вояга етмаганларни кеча-кундуз назорат қилиш;

вояга етмаганларни шахсий текширувдан ўтказиш, уларнинг буюмларини, шунингдек, улар олаётган ва юбораётган посилка ва бошқа почта жўнатмаларини текширувдан ўтказиш.

7. Марказлар фаолиятини ташкил этишда вояга етмаганлар билан профилактик тадбирларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтиёрий равишда жалб этилиши мумкин.

2-боб. Марказларнинг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатлари

8. Марказларнинг асосий вазифалари:

қабул қилинган вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

вояга етмаганларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, ижтимоий мослашуви ва реабилитацияси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш;

вояга етмаганларга тиббий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;

ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш.

Марказлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

9. Марказлар ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қабул қилинган вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаган, уларнинг мажбурий умумий таълим олишига тўсқинлик қилган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишида қатнашади;

етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болаларни қабул қилишда васийлик ва ҳомийлик органларига кўмаклашади;

вояга етмаганларнинг доимий ёки вақтинча яшаш манзили бўйича оиласини ўрганиш ишларини ташкил этади;

шахси аниқланмаган вояга етмаганлар бўйича, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳамда фуқаролик жамияти институтларига сўровлар юборади;

б) вояга етмаганларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, ижтимоий мослашуви ва реабилитацияси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

ваколатли органлар билан ҳамкорликда Марказларга жойлаштирилган ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган вояга етмаганлар учун иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

вояга етмаганларнинг Марказлардан чиқариш даврида уларнинг вояга етганлари орасидан ишсиз бўлганларни ишга жойлаштиради ёки меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш чораларини кўриш бўйича ишларни ташкил этади;

вояга етмаганларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида улар билан Марказларда ишлаш учун ижод соҳасидаги малакали мутахассисларни жалб қилади;

вояга етмаганларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича ишларни ташкил этади;

в) вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш соҳасида:

вояга етмаганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Конституция ва қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказади;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш чораларини кўради;

вояга етмаганлар онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб боради;

вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни ташкил қилади, шунингдек, ҳар бир вояга етмаган билан унда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган тарбиявий ишар олиб борилишини таъминлайди;

г) вояга етмаганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш ва муҳофаза қилиш соҳасида:

Марказларни дори воситалари, тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ишларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этади;

республика ўқув-тарбия муассасаларига ёхуд вазирлик ва идоралар тасарруфидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилиши режалаштирилган вояга етмаганларни тиббий текширувдан ўтказиш якуни бўйича маълумотларни белгиланган тартибда иш ҳужжатларига қўшиб йиғиб боради;

д) ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган вояга етмаганларнинг соғлом муҳитда яшашини таъминлаш чораларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;

қабул қилинган вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди

қабул қилинган вояга етмаганлар тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларни хабардор қилади;

е) вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш соҳасида:

қабул қилинган вояга етмаганлар билан профилактика ишларини олиб борилишини ташкил этади ва назорат қилади;

якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

Марказлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10. Марказлар ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш доирасида қуйидаги ваколатларга эга:

уч ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг шахсини аниқлаш, ҳаёти, соғлиғини муҳофаза қилиш ёки улар томонидан такроран ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида уларни кеча-кундуз қабул қилишни ҳамда вақтинча сақлашни таъминлаш;

олиб келинган вояга етмаганлар билан якка тартибда профилактика ишини олиб бориш, вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон яратадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бу ҳақда тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларни хабардор қилиш;

вояга етмаганларни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига олиб бориш, шунингдек, ушбу муассасаларда сақланаётган вояга етмаганларни жойлаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш;

олиб келинган вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини кўриш, улар бўйича давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларига тегишли сўровлар жўнатиш ва зарур маълумотларни олиш;

олиб келинган вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасаларига ёхуд вазирлик ва идоралар тасарруфидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юборилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга хулоса тақдим этиш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Марказлар уларга олиб келинган вояга етмаганлар бўйича юборилган сўровлар ва бошқа маълумотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаган давлат органлари масъул шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тўғрисида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар прокуратурасини хабардор қилади.

3-боб. Вояга етмаганларни Марказларга қабул қилиш ва улардан чиқариш асослари

11. Марказларга 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган қуйидаги вояга етмаганлар кеча-кундуз қабул қилинади:

ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган;

ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасаларини ёхуд бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этганлар;

ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёшда бўлганлар;

ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етишга қодир бўлмаганлар, агар вояга етмаганларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш ёки улар томонидан такроран ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш зарур бўлса, шунингдек, вояга етмаганларнинг шахси аниқланмаган ёхуд унинг аниқ яшаш жойи бўлмаса ёки ўзлари ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаётган бўлса;

маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳуқуқбузарликларни содир этганлар, агар уларнинг шахси аниқланмаган бўлса ёхуд уларнинг аниқ яшаш жойи бўлмаса ёки ўзлари ҳуқуқбузарликлар содир этган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаётган бўлса;

ўзининг ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши тўғрисидаги масаланинг суд томонидан кўриб чиқилишини вақтинча кутиб турганлар;

суднинг ажримига кўра ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасига юборилаётганлар.

12. Марказлардан вояга етмаган шахсни чиқариш учун қуйидагилардан бири асос бўлади:

вояга етмаган шахснинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлик ёки ҳомийлик органи)га топширилиши;

республика ўқув-тарбия муассасасига қабул қилиниши;

болалар-меҳрибонлик уйига қабул қилиниши;

ихтисослаштирилган таълим муассасасига қабул қилиниши;

вояга етмаган шахсда марказда қолишига тўсқинлик қилувчи касаллик аниқланганлиги сабабли уни соғлиқни сақлаш муассасасига юборилиши;

олиб келинган вояга етмаган шахснинг 18 ёшга тўлиши.

4-боб. Назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш ва уларни қабул қилиш тартиби

13. Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари хизмат ҳудудида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари оилаларда ўрганиш (кузатиш) ва профилактик тадбирларни амалга ошириш жараёнида қаровсиз болаларни аниқлайди.

14. Вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлиги давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқланган ҳолларда улар бу тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради.

15. Профилактика инспектори бирламчи ўрганиш натижаларига кўра бола қаровсиз қолганлиги тўғрисида хулосага келган тақдирда, ушбу хулосани маҳаллий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига тақдим этади, маҳаллий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи эса, хулосани кўриб чиқиб, болани Марказга қабул қилиш юзасидан йўлланма тайёрлайди ва уни Марказга юборади.

16. Марказ ходимлари 5 соат ичида махсус автотранспорт воситасида қаровсиз бола сақланаётган манзилга етиб келиб, уни қабул қилиб олади ва белгиланган тартибда Марказга олиб бориб жойлаштиради.

17. Марказ бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи)га қаровсиз бола қабул қилинганлиги ҳақида навбатчилик қисми орқали хабар беради.

18. Марказ бошлиғининг сўровига асосан ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси мутахассислари 3 соат ичида Марказга етиб келиб, қаровсиз болани белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказади.

Тиббий текширув хулосасига кўра қаровсиз боланинг даволанишга муҳтожлиги (ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан орқада қолган, тан жароҳати, касаллиги, ҳомиладорлиги) аниқланган ҳолларда у даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига ёки ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан орқада қолаётган болаларга мўлжалланган муассасага жойлаштирилади.

19. Марказ 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахсини аниқлайди, унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни тўлиқ ўрганади, боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келса, уни ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширади.

Марказдан ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилган боланинг ўқиши, хулқ-атвори ва оиласидаги муҳит бир йил давомида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари билан биргаликда мониторинг қилиб борилади.

Мониторинг давомида боланинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолаётганлиги кузатилса, уни белгиланган тартибда Марказга қайтариш чоралари кўрилади.

20. Марказ боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра унинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилада яшаётганлиги ва давлат ёрдамига муҳтожлиги тўғрисида хулосага келса, ушбу болани Марказда 48 соатдан ортиқ, бироқ 30 кундан (зарурат бўлганда 45 кундан) кўп бўлмаган вақт давомида сақлаш ҳақида судга илтимоснома киритади.

Ушбу илтимоснома 24 соат ичида Марказда сайёр ёки онлайн шаклда ўтказиладиган ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Суд илтимосномани кўриб чиқиш жараёнида қаровсиз боланинг ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар) рози бўлмаган ҳолда ҳам уни Марказга ва келгусида ихтисослаштирилган таълим муассасасига қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.

21. Қаровсиз боланинг доимий яшаш жойи бошқа минтақа ҳудудида бўлса, Марказ 48 соат ичида уни тегишли ҳудуддаги Марказга олиб бориб топширади.

22. Вояга етмаганларни 48 соатдан кўп бўлмаган муддатга Марказларга қабул қилишга туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари ёки Марказ бошлиғи ёхуд унинг ўринбосарларининг қарори асос бўлади.

Вояга етмаганларни 48 соатдан кўп бўлган муддатга Марказларга қабул қилиш учун суднинг қонуний кучга кирган ажрими асос бўлади.

23. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан вояга етмаганлар назоратсиз ва қаровсиз қолганлиги аниқланганда вояга етмаганлар марказга қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида туман (шаҳар) ички ишлар органларининг энг яқин таянч пунктига ёки Марказга олиб келинади.

Вояга етмаганларни марказларга қабул қилиш борасидаги тадбирлар мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

24. Марказ бошлиғи ёки унинг ўринбосарлари вояга етмаган шахс ушбу Марказга қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Марказ жойлашган ҳудуддаги прокурорни ва Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияни зудлик билан, лекин узоғи билан 24 соатдан кечиктирмасдан хабардор қилади.

25. Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия тақдим этилган ҳужжатларни зудлик билан кўриб чиқиб, 48 соатдан кўп бўлмаган муддатда туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки марказ бошлиғининг ёхуд унинг ўринбосарларининг вояга етмаганни Марказга қабул қилиш тўғрисидаги қарорини келишиб беради.

26. Вояга етмаганлар ва уларнинг буюмлари Марказга жойлаштирилишидан олдин бир жинсга мансуб икки ёки ундан ортиқ шахслар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилади.

Шахсий кўрик натижасида тан жароҳати ҳолатлари аниқланганда ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларига хабар берилади ҳамда Марказда сақланиши ман этилган буюмлар олиб қўйилади ва ўтказилган шахсий кўрик натижасига кўра далолатнома расмийлаштирилади.

27. Марказга олиб келиниши тақиқланган буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда юритилади.

28. Пул маблағлари ёки моддий қийматга эга бўлган буюмлар, ҳужжатлар, шахсий ашёлар ва бошқа буюмлар Марказнинг ушбу буюмларни сақлаш учун масъул этиб тайинланган ходимига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда расмийлаштирилган далолатномага мувофиқ вақтинчалик сақлаб туриш учун топширилади.

29. Марказга жойлаштирилган вояга етмаганлар тўғрисида маълумот улар Марказга олиб келинган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда юритиладиган вояга етмаганларни рўйхатга олиш китобига қайд ёзуви киритилади.

30. Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар 48 соатгача Марказда сақланса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ҳисобга олиш карточкаси (электрон тарзда) тўлдирилади, Марказга жойлаштирилган вояга етмаганлар 48 соатдан ортиқ сақланса, унга нисбатан Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда ҳисобга олиш йиғмажилди юритилади. Йиғмажилд электрон тарзда юритилиши ҳам мумкин.

31. Жиноят содир этган ва жиноят содир этишда гумонланаётган, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари ёки алкоголь ичимликлар таъсирида бўлган, ногиронлик белгиси яққол кўриниб турган, ақли норасо бўлган вояга етмаганлар ҳамда 18 ёшга тўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган шахслар Марказга қабул қилинмайди.

5-боб. Марказда вояга етмаганларни сақлаш тартиби

32. Марказда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар ўттиз кунгача бўлишлари мумкин. Истисно ҳолларда бу муддат марказ бошлиғи ёки ўринбосарининг илтимосномасига кўра, суднинг ажрими асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.

33. Қуйидагилар вояга етмаганнинг Марказда бўлиш муддатига кирмайди:

эълон қилинган карантин ёки фавқулодда ҳолатлар даври;

вояга етмаганнинг соғлиқни сақлаш муассасасининг ҳужжати билан тасдиқланган ва уни оиласига қайтариш ёки тегишли муассасага юборишга тўсқинлик қилаётган касаллик даври;

суднинг илтимосномани қаноатлантириш ва вояга етмаганни республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги ажрими юзасидан берилган шикоят (протест)нинг кўриб чиқилиш вақти.

34. Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар 20 нафардан ортиқ бўлмаган гуруҳларга тақсимланади. Ўғил болалар ва қиз болалар алоҳида ётоқхоналарга жойлаштирилади.

35. Вояга етмаганлар Марказни ўзбошимчалик билан тарк этишини, ҳуқуқбузарлик содир этилишини истисно этувчи хавфсиз шароитларда сақланади ва кеча-кундуз Марказ ходимлари назорати остида бўладилар.

36. Марказда сақланаётган вояга етмаганларнинг марказ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган кун тартибига риоя этишлари навбатчи ходимлар томонидан назорат қилинади. Навбатчи ходимлар таркиби, иш вақти ва хизмат вазифалари марказ бошлиғи томонидан белгиланади.

37. Марказда сақланаётган вояга етмаганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ота-онасини ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ўзининг Марказга олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда муассасаларнинг қарорлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори турувчи органларга, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;

ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муомалада бўлиш;

чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашув, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқот ҳамда учрашувга келган оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан учрашиш, посилкалар, бандероллар, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;

тасдиқланган меъёрлар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиш.

6-боб. Марказда вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш тартиби

38. Марказда сақланаётган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

а) ички ишлар органлари доимий равишда:

вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, уни содир этишда қатнашган шахсларни, вояга етмаганларни ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишга жалб қилиш ҳолатларини, вояга етмаганларга нисбатан ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир этилганлик ҳолатларини аниқлайди;

вояга етмаганларни моддий таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд вояга етмаганларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди, уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга хабар беради;

шахси аниқланмаган вояга етмаганлар бўйича, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш юзасидан давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳамда фуқаролик жамияти институтларига сўровлар юборади;

вояга етмаганни топиб олиш шароитлари, юриш йўли, транспорт тури, тахминий яшаш жойлари, кун кечириш учун зарур бўлган пул маблағлари ва манбалари ҳамда шахсини аниқлаш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаш йўли билан вояга етмаганнинг шахсини аниқлаш чораларини кўради;

вояга етмаганнинг шахси аниқланганидан сўнг бир сутка мобайнида тегишли ички ишлар органларига, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, шунингдек, манфаатдор давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларига вояга етмаганнинг бўлиб турган жойи ҳақида маълумотлар юборади;

олиб келинган вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасаларига ёхуд вазирлик ва идоралар тасарруфидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга хулоса тақдим этади;

б) таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари доимий равишда:

вояга етмаганларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида малакали мутахассисларни жалб қилади;

вояга етмаганларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб беради;

вояга етмаганлар орасида компьютер технологиялари ва Интернетдан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда Интернет ахборот тармоғи орқали электрон кутубхона тизимларига кириш имкониятини яратади;

вояга етмаганларнинг орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиб, китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Марказда мавжуд кутубхоналарни янги адабиётлар билан тўлдириб боради;

вояга етмаганларга белгиланган тартибда дарс машғулотларини ўтказади;

вояга етмаганнинг турмуш тарзи, алоқалари ва ниятини, унинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари, ўзбошимчалик билан ўқишни тўхтатиш, оиладан, таълим муассасаларидан кетиб қолиши сабабларини аниқлайди;

в) соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари доимий равишда:

вояга етмаганларга тиббий ёрдам кўрсатади, белгиланган муддатларда тиббий текширувларни амалга оширади;

республика ўқув-тарбия муассасасига ёхуд вазирлик ва идоралар тасарруфидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилиши режалаштирилган вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасасига қабул қилиш мумкинлигини аниқлаш учун бевосита Марказларда бепул тиббий текширувдан ўтказади;

Марказда санитария-гигиена меъёрлари талабларига риоя этилишини таъминлайди;

г) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари доимий равишда:

Марказга жойлаштирилган вояга етмаганларнинг оиласидаги ички муносабатни ва шахслараро муносабатларни ва ижтимоий-маънавий муҳитни фуқаролар йиғини орқали ўрганишни амалга оширади;

оилани ўрганиш жараёнида ундаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, оиладаги ижтимоий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатади;

вояга етмаган нотинч ва муаммоли оилаларда истиқомат қилаётган бўлса, ушбу оиланинг маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш борасидаги ишларни ташкил этади;

вояга етмаганни имкон қадар ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёхуд васий ёки ҳомийлар тарбиясида қолиши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

д) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари ҳар ойда камида икки маротаба:

Марказга қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган вояга етмаганлар учун иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

вояга етмаганларнинг Марказдан чиқиш даврида вояга етганлари ичидан ишсиз бўлганларини ишга жойлаштириш ёки меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш чораларини кўради;

бўш иш ўринлари базасидан фойдаланган ҳолда Марказдан чиқарилаётган 18 ёшга тўлган ёшларга бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар тақдим этади;

Марказга қабул қилинганлар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради.

39. Марказ томонидан сақланаётган вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини самарали ташкил этиш доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари жалб этилиши мумкин.

7-боб. Вояга етмаган шахсни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топшириш

40. Марказ томонидан вояга етмаганларни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (васийлик ва ҳомийлик органлари)га ёхуд уларнинг вакилларига топшириш далолатнома расмийлаштириш орқали амалга оширилади ва бу ҳақида вояга етмаганларни Марказга қабул қилиш китобига тегишли қайд ёзуви киритилади.

41. Вояга етмаганлар оиласига Марказ ходимлари кузатувида қайтарилади.

Вояга етмаганлар ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек, уларнинг вакилларига бериб юборилиши мумкин.

42. Ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг вояга етмаган фарзандини Марказдан олиб кетиш имконияти йўқлиги аниқланган тақдирда, вояга етмаганни яшаш манзилига кузатиб бориш Марказ томонидан амалга оширилади.

43. Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилган вояга етмаганнинг яшаш шароити ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан уч ой мобайнида мониторинг қилиб борилади.

44. Вояга етмаганнинг яшаши учун зарур шароитлар йўқлиги ёки бошқа сабабларга кўра яшаш жойига қайтиш имкони бўлмаган тақдирда, марказ бошлиғи бу ҳақида уни қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун унинг яшаш жойи бўйича Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга хабарнома юборади, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда вояга етмаганни тегишли муассасага жойлаштириш чораларини кўради.

8-боб. Вояга етмаган шахсни республика ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш

45. Қуйидаги ҳолларда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш юзасидан Марказ томонидан Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга хулоса тақдим этилади:

ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг моҳиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган;

айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан жиноий жавобгарликдан озод қилинган, тегишли материаллар Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;

ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган бўлса;

якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамасдан мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган бўлса.

46. Марказ томонидан вояга етмаганларни республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш суд ажримига асосан амалга оширилади.

47. Марказ вояга етмаганни жинсига қараб тегишли республика ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш чораларини кўради.

48. Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилиши лозим бўлган вояга етмаганлар ушбу муассасаларга тегишли ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юборилади.

9-боб. Вояга етмаган шахсни «Меҳрибонлик» уйига ёки ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш

49. Вояга етмаганларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия қарорига мувофиқ, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан Марказ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

50. Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи)нинг сўровига асосан уч кун ичида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг сайёр ёки онлайн шаклдаги йиғилиши Марказда ўтказилади ҳамда қаровсиз болани унинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарор нусхаси тегишли вазирлик ёки идорага юборилади.

51. Тегишли вазирлик ёки идора уч кун ичида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг қарорига мувофиқ болани ўқишга қабул қилиш тўғрисида йўлланмани ўзига бевосита бўйсунувчи ихтисослаштирилган таълим муассасасига, йўлланманинг нусхасини эса Марказга юборади.

52. Марказ йўлланмага мувофиқ 48 соат ичида болани тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига олиб бориб топширади.

53. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқув йили давомида (тегишли синфлар учун белгиланган ёшларга мувофиқ равишда) ўзи бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идоранинг йўлланмасига мувофиқ қаровсиз болани қабул квотасидан ташқари 5 фоиз миқдорида ажратилган қўшимча квоталар доирасида синов ва имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилади.

10-боб. Вояга етмаган шахсни кузатиб бориш

54. Яшаш (қабул қилиш) жойига юборилаётган вояга етмаганлар бепул йўлкира чиптаси, шунингдек, белгиланган нормаларда йўл учун озиқ-овқат ёки пул маблағлари билан таъминланади. Зарурат бўлганда вояга етмаганларга алоҳида кийим-кечак ва пойабзал буюмлари берилиши мумкин.

55. Марказ ходимлари томонидан вояга етмаганларни истиқомат қилиш жойига кузатиб бориш (жойлаштириш) қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1-2 нафар вояга етмаганни кузатиб бориш учун 2 нафар;

3-4 нафар вояга етмаганни кузатиб бориш учун 2 — 4 нафар;

5 ва ундан ортиқ вояга етмаганни кузатиб бориш учун 4 — 10 нафар.

56. Вояга етмаганларни яшаш (қабул қилиш) жойига кузатиб бориш Марказнинг шаҳодатланган ходимлари томонидан амалга оширилади. Вояга етмаганнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат юзага келган ҳолларда хизмат сафарига тиббий ходимлар ҳам жалб этилиши мумкин.

57. Агарда кузатувда уч ёки ундан ортиқ ходим иштирок этадиган ҳолат юзага келса, марказ бошлиғи ҳудудий бўлинмалар бошлиқларига қўшимча ходим ажратишга рухсат берилиши юзасидан билдирги ёзади.

58. Марказ бошлиқлари ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари рухсати билан хизмат сафарига юборилаётган ходимлар билан вояга етмаганни кузатиб бориш ва жойлаштириш юзасидан белгиланган тартибда йўриқнома ўтказиб, уларнинг орасидан унвони ва лавозими юқори бўлган ходимни гуруҳ раҳбари этиб белгилаб, йўриқнома баёни билан тасдиқлайди.

59. Кузатилаётган вояга етмаганларга тегишли бўлган ҳужжатлар, улар тўғрисидаги батафсил маълумотлар Марказнинг ижтимоий ходими ҳамда психологи томонидан тайёрланиб, вояга етмаганнинг барча буюмлари билан бирга хизмат сафарига юборилаётган ходимларга тақдим этилади.

Вояга етмаганни Марказга қабул қилишда улардан вақтинчалик сақлаб туриш учун олинган пуллар, ҳужжатлар, шахсий ашёлар ва бошқа буюмлар тилхат билан унинг ота-оналарига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга, шунингдек, васийлик ва ҳомийлик органлари, таълим муассасаси вакилларига ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахсларга эса далолатнома орқали топширилади.

60. Марказдаги вояга етмаганларни кузатишда транспорт воситаларнинг барча турларидан фойдаланилади. Кузатишга сарф бўладиган маблағлар белгиланган тартибда вояга етмаганларни марказда сақлаш учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

61. Республика ўқув-тарбия муассасаларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларини ёхуд бошқа болалар муассасаларини ўзбошимчалик билан тарк этганлиги учун Марказда сақланаётган вояга етмаганлар, агар ушбу муассасалар ёки Марказ бошқа ҳудудларда жойлашган бўлса, вояга етмаган тегишлилиги бўйича Марказ ходимлари кузатувида, агар ушбу муассасалар Марказ билан битта ҳудудда жойлашган бўлса, тегишли муассаса вакиллари кузатувида қайтарилади.

Марказ ҳамда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг вакиллари вояга етмаган топилганлиги ҳақидаги хабарнома олингандан сўнг уч кун мобайнида вояга етмаганни олиб кетиш учун Марказга етиб келиши шарт.

62. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган фарзандларини ватанларига қайтариш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилгунга қадар Марказда сақланади.

63. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари Марказлар ходимларига вояга етмаганларни олиб келиш ва уларни яшаш жойларига олиб боришда навбатдан ташқари чипта (шаҳарлараро ва халқаро йўналишларида) сотиб олишларида амалий ёрдам кўрсатади.

64. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси вояга етмаганларни кузатаётган Марказ ходимларига вояга етмаганларни бир транспортдан бошқа транспортга ўтиш чоғида ва йўлнинг охирги пунктларида қўриқлашга, кузатув вақтида қочиб кетган вояга етмаганларни қидиришга ваколатлари доирасида кўмаклашади.

11-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш тартиби

65. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.

Марказ санитария-гигиена меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб берадиган, вояга етмаганларни хавфсиз сақлаш учун яроқли биноларда, қоида тариқасида, вилоят марказларида ташкил этилади.

66. Марказга хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ҳамда вояга етмаганларга таълим-тарбия бериш борасидаги тадбирларни амалга оширувчи тарбиячи педагоглар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ туну-кун Марказда фаолият олиб боради.

67. Марказнинг ташкилий тузилмаси ва штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

68. Марказга бевосита раҳбарликни тегишли равишда ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари томонидан тайинланадиган бошлиқ (кейинги ўринларда — Марказ бошлиғи) амалга оширади.

69. Марказ бошлиғи Марказ номидан фаолият кўрсатади, унинг манфаатларини ифодалайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади.

70. Марказ бошлиғи:

Марказ ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича буйруқ ва қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Марказ фаолиятида қонунийликни таъминлаш чораларини кўради, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва интизоми, хизмат фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;

ўз ўринбосарининг ваколатларини белгилайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ички тартиб ва Марказда сақланаётган вояга етмаганларнинг хулқ-атвори қоидалари ва кун тартибини тасдиқлайди;

ўз ваколатлари доирасида Марказнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

71. Тегишлилиги бўйича ҳудудий бўлинмалар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинма (гуруҳлари) Марказ фаолиятини (хўжалик ва молиявий фаолияти бундан мустасно) мониторинг қилиб боради ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига тақдим этиш учун ҳудудий бўлинмалар раҳбариятига киритади.

12-боб. Марказнинг фаолиятини молиялаштириш, унинг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти

72. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

73. Марказ фаолияти тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

74. Марказ Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда техника воситалари, транспорт воситалари, мебель, жиҳозлар ва бошқа мол-мулк билан таъминланади.

75. Марказ ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

76. Марказнинг молиявий-статистика ҳисоботлари ҳудудий бўлинмалар молия бўлимлари томонидан юритилади.

77. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш молия органлари томонидан амалга оширилади.

13-боб. Якунловчи қоидалар

78. Ваколатли органлар томонидан эълон қилинган карантин ва фавқулодда ҳолатлар даврида Марказга қабул қилинган вояга етмаганлар карантин тугагунга қадар ёки фавқулодда ҳолатлар бартараф этилгунига қадар сақланади.

Карантин даврида Марказга вояга етмаганлари қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

79. Марказда вояга етмаганларни овқатлантириш ва бошқа маиший хизматлар аутсорсинг хизматини жалб қилиш орқали ташкил этилади ва амалга оширилади.

80. Марказда вояга етмаганларни овқатлантириш ва бошқа маиший хизматлар учун пул маблағлари йиллик буюртмалар бўйича белгиланади ва аутсорсинг хизматлари учун келишилган ҳисоб-китоблар, озиқ-овқат нархлари белгиланган меъёрлар асосида йил бўйича режалаштирилади.

81. Марказ ходимлари штат бирликларини ўзгартириш ҳамда уларни ўзининг функцияси билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рухсати билан амалга оширилади.

82. Марказ ходимлари хизматни фуқаролик кийимида олиб боради. Марказ ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган байрам кунлари, йиғилишларда, ўқув машғулотлари ўтказилган вақтларда хизмат кийимида бўлишади.

83. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

84. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Вояга етмаганларни ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилиш

Босқичлар Субъект Бажариш механизми Бажариш муддатлари 1-босқич Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи орган ва муассасалар 1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи орган ва муассасалар томонидан ўтказилган тадбирлар ёки бевосита хизмат фаолияти жараёнида ёхуд тегишли маълумотлар асосида назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар аниқланади. 2. Аниқланган назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар ички ишлар органлари таянч пунктига олиб келиб, улар тўғрисида зудлик билан васийлик ва ҳомийлик органларига хабар берилади. Аниқланганда зудлик билан 2-босқич Васийлик ва ҳомийлик органлари Васийлик ва ҳомийлик органлари олинган хабарлар бўйича 3 соат ичида вояга етмаганни қабул қилишнинг қуйидаги турларидан бири бўйича ички ишлар органларига хулоса тақдим қилади: ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади; васийлик ёки ҳомийликка олган шахсларга топширилади; оила тартибида (патронат) қабул қилинади; ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд васийлик ва ҳомийликка олган шахсларда уларни қабул қилиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда Марказга қабул қилинади. 3 соат ичида 3-босқич Ички ишлар органлари, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан вояга етмаганни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчига ёхуд васийлик ва ҳомийликка топширишнинг имкони мавжуд бўлмаганлиги учун Марказга қабул қилиш бўйича тақдим этган хулосага кўра, зудлик билан вояга етмаганни Марказга қабул қилиш бўйича қарор чиқариб, уни Марказга олиб борилишини таъминлайди. 3 соат ичида 4-босқич Марказлар Ички ишлар органлари томонидан васийлик ва ҳомийлик органлари хулосасига кўра олиб келинган Низомнинг 11-бандида келтирилган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни кеча-кундуз қабул қилади ва 30 кунгача, айрим ҳолларда яна 15 кун сақланишини таъминлайди. Кеча-кундуз қабул қилиб 30 кунгача (қўшимча 15 кун) сақлайди 5-босқич Марказлар Марказга қабул қилинган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар тўғрисида 24 соат ичида Марказ вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ва Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия хабардор қилинади. 24 соат ичида 6-босқич Марказлар Марказга қабул қилинган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни 48 соат ичида ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд васийлик ва ҳомийликка топшириш чорасини кўради. 48 соат ичида 7-босқич Марказлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ва муассасалар билан ҳамкорликда 1. Марказга қабул қилинган 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни 30 кун ичида (ёки айрим ҳолларда 15 кун қўшимча муддатда) улар билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ва муассасалар Низомнинг 28-бандига мувофиқ профилактика ишлари амалга оширилади. 2. Олиб борилган профилактика ишлари натижасида вояга етмаганларни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчига ёхуд васийлик ва ҳомийликка топшириш имкони бўлмаган ҳолларда уларни қабул қилишнинг қуйидаги чораларини кўради: республика ўқув-тарбия муассасаларига қабул қилиш чораларини кўради; вазирлик ва идоралар ҳузуридаги умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юборади. 30 кун (қўшимча 15 кун ҳам кириши мумкин) ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болалар биринчи навбатда юбориладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари

Т/р Ҳудудлар Муассасалар номи Ўғил болалар учун Қиз болалар учун Ўғил ва қиз болалар учун 1. Фарғона вилояти Фарғона «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи Андижон тумани 7-сон мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Фарғона шаҳар 4-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Қува тумани 62-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 2. Андижон вилояти Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Асака шаҳар 25-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Шаҳрихон тумани 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 3. Наманган вилояти Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Давлатобод тумани 3-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Давлатобод тумани 18-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 4. Самарқанд вилояти Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Пастдарғом тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Оқдарё тумани 52-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 5. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Шаҳрисабз тумани 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 6. Сурхондарё вилояти Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Денов тумани 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Музработ тумани 7-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 7. Бухоро вилояти Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи А. Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернати Ғиждувон тумани 8-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Олот тумани 31-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 8. Навоий вилояти Навоий Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Навбаҳор тумани 37-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Қизилтепа тумани 39-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 9. Хоразм вилояти Р.М. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби Ҳазорасп тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Урганч шаҳар 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 10. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Элликқалъа тумани 13-сон республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 11. Жиззах вилояти Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати; Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи; Қибрай «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Жиззах шаҳар «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 12. Тошкент шаҳри Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. Ангрен шаҳар ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Боёвут тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. Гулистон тумани ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати. 13. Тошкент вилояти 14. Сирдарё вилояти

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш

I. Озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари *

(бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)

Т/р Озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари 3 — 6 ёшли болалар учун 7 — 13 ёшли болалар учун 14 — 18 ёшли болалар учун 1. 1-навли буғдой нони 300 400 600 2. Буғдой уни 20 30 40 3. Картошка уни 3 3 3 4. Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари 50 80 100 5. Қанд, шакар 50 80 100 6. Қандолатчилик маҳсулотлари 20 20 25 7. Сариёғ 20 30 40 8. Ўсимлик ёғи 15 20 20 9. Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари 300 400 500 10. Қаймоқ 15 20 20 11. Творог 30 40 50 12. Пишлоқ 10 15 15 13. Гўшт, парранда гўшти 100 130 175 14. Колбаса маҳсулотлари 20 25 30 15. Балиқ 50 70 90 16. Тухум 1 дона 1 дона 1,5 дона 17. Картошка 300 350 400 18. Сабзавотлар, кўкатлар (шу жумладан, томат (3 гр.) 200 300 455 19. Мева, сабзавот шарбатлари 150 200 250 20. Қуруқ мевалар, (шу жумладан, наъматак (5 гр.) 10 15 15 21. Чой 0,2 0,3 0,5 22. Какао 1 1 1 23. Йодланган туз 5 10 12 24. Ачитқилар 1 1 1

II. Бирламчи кийим-кечак ва пойабзал буюмлари билан таъминлаш меъёрлари *

Т/р Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари Ўлчов бирлиги Ўғил болалар учун (сони) Қиз болалар учун (сони) 1. Тунги пижама дона 1 1 2. Дастрўмол дона 1 1 3. Ички кўйлак тўплам 1 1 4. Майка дона 1 1 5. Ип пайпоқ жуфт 2 2 6. Жун пайпоқ жуфт 2 2 7. Шиппак жуфт 1 1

III. Бошқа бирламчи ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари *

Т/р Буюмларнинг номи Ўлчов бирлиги Ўғил болалар учун (сони) Қиз болалар учун (сони) 1. Атир совун (100 гр) дона 1 1 2. Шампунь (200 гр) дона 1 1 3. Тиш пастаси (50 гр) ** тюбик 1 1 4. Тиш чўткаси дона 1 1 5. Ҳожатхона қоғози ** ўрам 1 1 6. Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма) Тўплам (10 дона) - 1 7. Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик ** дона 1 1 8. Момиқ (пахта) (200 гр) тўплам - 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш

I. Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари билан таъминлаш меъёрлари

Т/р Кийим-кечак ва пойабзал буюмларининг номи Ўлчов бирлиги Ўғил болалар учун (сони) Қиз болалар учун (сони) Фойдаланиш муддати (йил) 1. Қишки пальто/куртка дона 1 1 2 2. Мавсумий пальто, куртка дона 1 1 2 3. Мактаб формаси тўплам 1 1 1 4. Ўғил болалар учун костюм (галстук билан) тўплам 2 - 2 5. Ўғил болалар учун жунли костюм (байрам учун) тўплам 1 - 2 6. Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаги дона 3 - 1 7. Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак дона 3 - 1 8. Қиз болалар учун кўйлак (юбка, блузка) дона - 3 1 9. Қиз болалар учун уй халати/ кўйлаги дона - 2 1 10. Қиз болалар учун қишки кўйлак дона - 1 1 11. Жун свитер (жемперлар) дона 2 2 2 12. Қиз болалар учун ёзги кўйлак дона - 3 1 13. Ёзги бош кийим дона 1 1 1 14. Қишки бош кийим дона 2 2 1 15. Қиз болалар учун трико ва шим дона - 4 1 16. Дастрўмол дона 6 6 1 17. Ўғил болалар учун шимнинг камари дона 1 - 1 18. Шарф дона 1 1 2 19. Қўлқоп жуфт 2 2 1 20. Ички кўйлак тўплам 4 4 2 21. Спорт формаси, кроссовка тўплам 1 1 1 22. Қиз болалар учун бюстгальтер дона - 3 1 23. Калта спорт иштони дона 2 2 1 24. Майка дона 6 6 1 25. Ип пайпоқ жуфт 9 9 1 26. Жун пайпоқ жуфт 6 6 1 27. Ботинка, туфли жуфт 3 3 1 28. Шиппак жуфт 4 4 1 29. Қишки этик, ботинка жуфт 1 1 1 30. Калиш жуфт 1 1 1 31. Ярим жун спорт костюми дона 1 1 1 32. Тунги пижама дона 2 1 1 33. Қиз болалар учун колготка дона - 5 1 34. Чўмилиш кийими дона 1 1 1 35. Резина шапка дона 1 1 2 36. Иш кийими тўплам 1 1 2 37. Портфель, сумка дона 1 1 1 38. Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка дона 1 1 3

II. Бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари

(бир йил учун)

Т/р Буюмларнинг номи Ўлчов бирлиги Ўғил болалар учун (сони) Қиз болалар учун (сони) 1. Атир совун (100 гр) дона 24 24 2. Хўжалик (кир) совуни (100 гр) дона 12 12 3. Шампунь (200 гр) дона 12 12 4. Тиш пастаси (50 гр) тюбик 12 12 5. Тиш чўткаси дона 3 3 6. Тароқ дона 2 2 7. Баданни ювиш учун губка дона 2 2 8. Пойабзал мойи тюбик 6 6 9. Ҳожатхона қоғози ўрам 24 24 10. Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма) тўплам (10 дона) - 12 11. Кир ювиш кукуни (400 гр) упаковка 12 12 12. Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л) (фойдаланиш муддати 3 йил) дона 1 1 13. Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик дона 12 5 14. Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 — 150 гр) флакон 6 - 15. Дезодорант (аэрозоль) дона 6 6 16. Момиқ (пахта) (200 гр) тўплам - 4

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарорига 2-илованинг «Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари билан таъминлаш меъёрлари» деб номланган II бўлимида :

24 позициясининг «ўғил болалар», «қиз болалар» устунларида «4» рақами «6» рақами билан алмаштирилсин;

25 позициясининг «ўғил болалар», «қиз болалар» устунларида «5» рақами «12» рақами билан алмаштирилсин;

26 позициясининг «ўғил болалар», «қиз болалар» устунларида «5» рақами «6» рақами билан алмаштирилсин;

28 позициясининг «ўғил болалар», «қиз болалар» устунларида «2» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 26 ноябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 63-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 103-модда) 1-илованинг 7-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 3 август,

490-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/490/0753-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

MEʼYORLARI

MEʼYORLARI *

Roʻyxati

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Ota-ona yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar nazoratisiz va qarovisiz qolgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilalarda yashayotgan, davlat va jamoatchilik yordamiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmaganlar (keyingi oʻrinlarda — qarovsiz bolalar) bilan ishlash boʻyicha faoliyatni samarali tashkil etish, shuningdek, voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markazlar) faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

ichki ishlar organlarining voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlarining asosiy vazifalari, funksiyalari, vakolatlari, ular faoliyatini tashkil etish hamda boshqarish tartibi, nazoratsiz va qarovsiz qolgan voyaga yetmaganlarni aniqlash, ularni markazga qabul qilish, roʻyxatga olish va saqlash tartibi, voyaga yetmaganlar bilan yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish va ularni markazdan chiqarish tartibini nazarda tutuvchi Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qabul qilingan bolalar birinchi navbatda yuboriladigan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qabul qilingan bolalarni oziq-ovqat, birlamchi kiyim-kechak va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari 3-ilovaga muvofiq;

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirilgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilalarda yashayotgan va davlat yordamiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmaganlarni kiyim-kechak, poyabzal va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Markazlar faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:

qarovsiz bolalarning shaxsini aniqlash, ularning oʻqishi va xulq-atvorini, oilasidagi muhitni hamda qarovsiz qolishiga sabab boʻlgan omillarni toʻliq oʻrganish;

qarovsiz bolalarning ijtimoiy-huquqiy holatiga baho berish va tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish natijasiga koʻra ularni ota-onasiga (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslarga) topshirish yoki tegishli muassasalar (ixtisoslashtirilgan taʼlim, ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya, bolalar yoki sogʻliqni saqlash muassasalari)ga joylashtirilishini tashkil etish;

qarovsiz bolalarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish, shu jumladan, ularni oziq-ovqat, birlamchi kiyim-kechak va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash, vaqtincha saqlash va kasb-hunarga oʻrgatish tadbirlarini tashkil etish.

3. 2021-yil 1-sentabrdan eʼtiboran qarovsiz bolalar bilan ishlash tizimida shunday tartib joriy etilsinki, unga muvofiq:

a) voyaga yetmagan shaxsning qarovsiz qolganligini aniqlash boʻyicha:

voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixologlar tomonidan — taʼlim muassasalarida, profilaktika inspektorlari tomonidan — xizmat hududida, mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari tomonidan — oilalarda oʻrganish (kuzatish) va profilaktika tadbirlarini amalga oshirish jarayonida qarovsiz bolalar aniqlanadi;

ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilalarda yashayotgan voyaga yetmaganlarni aniqlash va ular bilan manzilli ishlash yoʻnalishidagi ishlarga fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari masʼul etib belgilanib, ular zimmasiga mahallalarda qarovsiz qolgan bolalarning oʻz vaqtida aniqlanmasdan qolish holatlari boʻyicha shaxsiy javobgarlik yuklanadi;

voyaga yetmagan shaxsning qarovsiz qolganligi davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolar tomonidan aniqlangan hollarda ular bu toʻgʻrisida profilaktika inspektoriga xabar beradi;

b) qarovsiz bolalarni Markazga qabul qilish va vaqtincha saqlash boʻyicha:

profilaktika inspektori qarovsiz bola aniqlanganligi haqida tuman (shahar) ichki ishlar organlari boshligʻining oʻrinbosari — jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi (Toshkent shahar tumanlari ichki ishlar organlari boshligʻining huquqbuzarliklar profilaktikasi masalalari boʻyicha oʻrinbosari)ga (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi) navbatchilik qismi orqali xabar beradi;

profilaktika inspektori bolaning shaxsini aniqlash hamda uning oʻqishi va xulq-atvorini, oilasidagi muhitni, qarovsiz qolishiga sabab boʻlgan omillarni birlamchi oʻrganish boʻyicha tadbirlarni amalga oshiradi, agarda bolaning qarovsiz qolmaganligi toʻgʻrisida xulosaga kelsa, dalolatnoma tuzish orqali uni ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga topshiradi;

profilaktika inspektori birlamchi oʻrganish natijalariga koʻra bola qarovsiz qolganligi toʻgʻrisida xulosaga kelsa, ushbu xulosani tuman (shahar) jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻiga taqdim etadi, u esa, xulosani koʻrib chiqib, bolani Markazga qabul qilish haqida yoʻllanma tayyorlaydi va uni Markazga yuboradi;

Markaz xodimlari 5 soat ichida maxsus avtotransport vositasida qarovsiz bola saqlanayotgan manzilga yetib kelib, uni qabul qilib oladi va belgilangan tartibda Markazga olib borib joylashtiradi;

Markaz boshligʻi hududiy ichki ishlar organlari rahbarining oʻrinbosari — jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi (Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — Huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi boshligʻi)ga (keyingi oʻrinlarda — hududiy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi) qarovsiz bola qabul qilinganligi haqida navbatchilik qismi orqali xabar beradi;

Markaz boshligʻining soʻroviga asosan hududiy sogʻliqni saqlash muassasasi mutaxassislari 3 soat ichida Markazga yetib kelib, qarovsiz bolani belgilangan tartibda tibbiy tekshiruvdan oʻtkazadi;

tibbiy tekshiruv xulosasiga koʻra qarovsiz bolaning davolanishga muhtojligi (aqliy va ruhiy rivojlanishda yoshiga nisbatan ortda qolgan, tan jarohati, kasalligi, homiladorligi) aniqlangan hollarda u davolanish uchun tegishli sogʻliqni saqlash muassasasiga yoki aqliy va ruhiy rivojlanishda yoshiga nisbatan ortda qolayotgan bolalarga moʻljallangan muassasaga joylashtiriladi;

Markaz tomonidan 48 soat ichida qarovsiz bolaning shaxsi aniqlanadi, uning oʻqishi va xulq-atvorini, oilasidagi muhitni hamda qarovsiz qolishiga sabab boʻlgan omillar toʻliq oʻrganiladi, bolaning ijtimoiy-huquqiy holatiga baho berish natijasiga koʻra ijobiy xulosaga kelinsa, bola ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga topshiriladi;

Markaz tomonidan ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga topshirilgan bolaning oʻqishi, xulq-atvori va oilasidagi muhit bir yil davomida voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixologlar tomonidan mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari bilan birgalikda monitoring qilib boriladi;

monitoring davomida bolaning ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda qolayotganligi kuzatilsa, uni belgilangan tartibda Markazga qaytarish choralari koʻriladi;

bolaning ijtimoiy-huquqiy holatiga baho berish natijasiga koʻra uning ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilada yashayotganligi va davlat yordamiga muhtojligi toʻgʻrisida xulosaga kelinsa, Markaz ushbu bolani 48 soatdan ortiq, biroq 30 kundan (zarurat boʻlganda 45 kundan) koʻp boʻlmagan vaqt davomida Markazda saqlash haqida sudga iltimosnoma kiritadi;

ushbu iltimosnoma 24 soat ichida Markazda sayyor yoki onlayn shaklda oʻtkaziladigan yopiq sud majlisida koʻrib chiqiladi;

sud iltimosnomani koʻrib chiqish jarayonida qarovsiz bolaning ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar) rozi boʻlmagan holda ham uni Markazga va kelgusida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga qabul qilish masalasini koʻrib chiqadi;

qarovsiz bolaning doimiy yashash joyi boshqa mintaqa hududida boʻlsa, Markaz 48 soat ichida uni tegishli hududdagi Markazga olib borib topshiradi;

v) qarovsiz bolalarni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga joylashtirish va oʻqishi davomida xulq-atvorini nazorat qilish boʻyicha:

hududiy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻining soʻroviga asosan uch kun ichida Markazda Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning sayyor yoki onlayn shakldagi yigʻilishi oʻtkaziladi hamda qarovsiz bolani uning xulq-atvori, psixologik qiyofasi, yoshi, iqtidori, qobiliyati, qiziqishlari va boshqa omillarni inobatga olgan holda tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga joylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi hamda qaror nusxasi tegishli vazirlik yoki idoraga yuboriladi;

tegishli vazirlik yoki idora uch kun ichida Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning qaroriga muvofiq bolani oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida yoʻllanmani oʻziga bevosita boʻysunuvchi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga, yoʻllanmaning nusxasini — Markazga yuboradi;

Markaz yoʻllanmaga muvofiq 48 soat ichida bolani tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga olib borib topshiradi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi oʻquv yili davomida (tegishli sinflar uchun belgilangan yoshlarga muvofiq ravishda) oʻzi bevosita boʻysunuvchi vazirlik yoki idoraning yoʻllanmasiga muvofiq qarovsiz bolani qabul kvotasidan tashqari 5 foiz miqdorida ajratilgan qoʻshimcha kvotalar doirasida sinov va imtihonlarsiz oʻqishga qabul qiladi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi rahbarining tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari qarovsiz bolalarga jamoat tarbiyachisi sifatida biriktiriladi hamda ularning oʻqishi va xulq-atvorini doimiy ravishda nazorat qilib boradi;

qarovsiz qolgan bolalar bilan ishlash, ularni ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirish va oʻqish jarayonlarining samaradorligini oshirib borish ishlariga Xalq taʼlimi vazirligi bevosita masʼul etib belgilanib, bu boradagi ishlarni tashkil etishda ularning hududiy organlari rahbarlari zimmasiga shaxsiy javobgarlik yuklanadi;

oʻqish davomida qarovsiz bolaga hududiy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi — umumiy murabbiy, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida xizmatni oʻtaydigan voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixolog — individual murabbiy sifatida biriktiriladi hamda qarovsiz bolaning oʻqishi va xulq-atvorini kunlik nazorat qilib boradi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida qarovsiz bolaning oʻqishi va xulq-atvorini kunlik nazorat qilib borishda, shuningdek, ularga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatilishini tashkil etishda hududiy ichki ishlar organlari huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi boshligʻining yoshlar huquqbuzarliklari profilaktikasi boʻyicha oʻrinbosari (oʻgʻil bolalar uchun) va xotin-qizlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari (qiz bolalar uchun) bevosita koʻmaklashadi;

g) qarovsiz bolalar ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishni tamomlaganidan keyin ularning bandligini taʼminlash va mehnat faoliyatini monitoring qilish boʻyicha:

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi qarovsiz bolaning oʻqishi tamomlanishiga uch oy qolganda bu haqda Markazga xabar beradi;

hududiy jamoat xavfsizligi xizmati ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishni tamomlagan qarovsiz voyaga yetmagan shaxsning professional yoki oliy taʼlim muassasasiga umumiy tartibda oʻqishga kirishida koʻmaklashadi;

professional yoki oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirish istagi boʻlmagan yoki oʻqishga kira olmagan qarovsiz voyaga yetmagan bir oy ichida hududiy mehnat organlari tomonidan ishga joylashtiriladi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalarini tamomlayotgan qarovsiz bolalar tegishli taʼlim muassasasi yoʻllanmasi boʻyicha “Ishga marhamat” monomarkazlari va kasb-hunarga oʻqitish markazlarida Oʻzbekiston Respublikasi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bepul oʻqitiladi;

professional yoki oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga kirish istagi boʻlmagan yoki oʻqishga kira olmagan chaqirilish yoshidagi qarovsiz bolani chaqiruvni amalga oshiruvchi komissiyalar navbatdagi chaqiruvda birinchilar qatorida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda muddatli harbiy xizmatga yuborish choralarini koʻradi;

qarovsiz voyaga yetmaganlarning ish sharoiti, mehnatiga haq toʻlanishi va ijtimoiy moslashuvi bilan bogʻliq masalalar hududiy ichki ishlar organlari jamoat xavfsizligi xizmati, mehnat, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash organlari, “Nuroniy” jamgʻarmasi, Yoshlar ishlari agentligi boʻlinmalarining vakillari ishtirokida tuzilgan ishchi guruh tomonidan bir yil davomida jadval asosida monitoring qilib boriladi hamda ularga zarur amaliy va huquqiy yordam koʻrsatiladi.

4. Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish tizimi samaradorligi uchun quyidagilarni nazarda tutuvchi javobgarlik tizimi joriy etilsin:

a) qarovsiz bolalar bilan ishlash tizimining barcha boʻgʻinlarida mazkur qarorga muvofiq yangi tartibning toʻliq joriy etilishi va samarali qoʻllanilishi uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, shuningdek, oʻzining tizimida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi faoliyat koʻrsatayotgan boshqa vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari;

b) qarovsiz bolalarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha quyidagilar:

bolaning qarovsiz qolganligi aniqlangan vaqtdan boshlab Markazga qabul qilinguniga qadar — mahalliy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi;

Markazga qabul qilingan vaqtdan boshlab ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishni tamomlaguniga qadar — hududiy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishni tamomlaganidan keyin bir yil davomida — hududiy ichki ishlar organlari jamoat xavfsizligi xizmati, mehnat, mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari, Yoshlar ishlari agentligi boʻlinmalari boshliqlari shaxsan javobgar hisoblanadi.

5. Belgilansinki:

qarovsiz bolaning ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqish xarajatlari respublika budjeti hisobidan amalga oshiriladi;

ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilada yashayotgan va davlat yordamiga muhtoj qarovsiz bolani ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasida oʻqishi davomida kiyim-kechak, poyabzal va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash xarajatlari Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiya qaroriga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi, agar taʼlim muassasasida ushbu taʼminot nazarda tutilgan boʻlmasa;

Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiya qaroriga asosan qarovsiz bolalarga Bolalarni qoʻllab-quvvatlash fondi hamda “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan zarur ijtimoiy-moddiy yordam koʻrsatib boriladi, shu jumladan, ularga taʼlim va kasb-hunar oʻrgatish boʻyicha tadbirlarga yuqori malakali mutaxassislar shartnoma asosida jalb qilinadi;

Markazlar bank hisobvaragʻiga ega boʻladi, unga jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar oʻtkaziladi, bank hisobvaragʻidagi mablagʻlar faqat qarovsiz bolalarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish uchun maqsadli sarflanadi;

Markaz faoliyatiga doir tadbirlarni amalga oshirishda, shu jumladan, qarovsiz bolalarni ekskursiya va sayohatlarga olib borishda avvaldan berilgan buyurtma asosida hududiy ichki ishlar organlarining xizmat avtobuslaridan foydalaniladi;

Markazlarda saqlanayotgan qarovsiz bolalarga taʼlim berish boʻyicha jalb etilgan pedagog-xodimlar mehnatiga oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun soatbay haq toʻlash qonunchilikda belgilangan tartibda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

6. Markazlar faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirishning quyidagilarni nazarda tutuvchi tartibi joriy etilsin:

Markazlar faoliyatini nazorat qilish, yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda ularga yordam koʻrsatish, voyaga yetmaganlarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish Ichki ishlar vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

Markazlarga qabul qilingan voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-pedagogik yordam koʻrsatish, ularning yoshiga xos boʻlgan psixofiziologik xususiyatlari, qobiliyatlari, qiziqishlari, ijtimoiy moslashuvi va reabilitatsiyasi boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish borasidagi tadbirlar Xalq taʼlimi vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

Markazlarga qabul qilingan voyaga yetmaganlar salomatligini muhofaza qilish, sanitariya qoidalari va gigiyena normalari, ovqatlanish meʼyorlari talablariga rioya etilishini taʼminlash Sogʻliqni saqlash vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

Markazlarga qabul qilingan voyaga yetmaganlarning oilalarini oʻrganish, oilasidagi maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish, nizoli holatlarning oldini olish, oilaviy munosabatlarni mustahkamlash va milliy mentalitetga yot gʻoyalardan asrash borasidagi tadbirlar Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan;

Markazlarga olib kelingan voyaga yetmaganlar oʻrtasida mehnat huquqlari muhofazasi boʻyicha keng axborot-tushuntirish ishlarini tashkil etish, ularni mehnat bozoridagi yuqori talabga ega kasb-hunarga oʻrgatish boʻyicha tadbirlar Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin, shu jumladan, Markazlarning tuzilmasini yangi tartib va talablarni eʼtiborga olgan holda hamda shtat birliklarini pedagog va psixolog kadrlar bilan kuchaytirish nuqtai nazaridan qayta koʻrib chiqsin;

ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga qarovsiz bolalar uchun professional taʼlim muassasalarida qoʻshimcha kvota ajratish, hududiy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻini voyaga yetmaganlar ishlari boʻyicha mintaqaviy idoralararo komissiya raisi oʻrinbosari etib belgilash, shuningdek, qarovsiz bolalar bilan ishlash tizimida joriy etilgan yangi tartib va talablarning buzilishiga yoʻl qoʻygan davlat organlarining mansabdor shaxslariga nisbatan javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha taqdimnoma kiritish vakolatini hududiy ichki ishlar organlari boshligʻiga berish toʻgʻrisida takliflarni kiritsin;

uch oy muddatda voyaga yetmaganlarni tashish uchun Toshkent shahridagi Markazni 4 ta, boshqa hududlardagi Markazlarni 2 tadan “Damas” avtotransport vositalari bilan belgilangan tartibda taʼminlasin;

uch oy muddatda Markazlarni kapital taʼmirlash, jihozlash va zaruratga koʻra qurish boʻyicha 2021-2022-yillarga moʻljallangan dasturni ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

2021-yil 1-noyabrga qadar “E-voyaga yetmaganlar” yagona axborot tizimini ishlab chiqsin va uning toʻlaqonli qoʻllanilishini, shu jumladan qarovsiz bolani aniqlash, Markazga qabul qilish, tegishli muassasaga yuborish, oʻqishi va xulq-atvorini nazorat qilish, ishga joylashtirish va monitoring olib borish jarayonlarida qogʻoz shaklidagi ish yurituvni istisno etgan holda, taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Markazlar uchun maxsus oʻquv dasturlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov va xalq taʼlimi vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 1-ILOVA

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markazlar) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Markazlar oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, ichki ishlar vazirining buyruqlari, farmoyishlari va koʻrsatmalariga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.

3. Markazlar ichki ishlar organlarining voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik, qarovsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasini hamda voyaga yetmaganlarni qabul qilish, vaqtincha saqlash, ularning ijtimoiy moslashuvi va reabilitatsiyasini amalga oshiruvchi maxsus boʻlinmasi hisoblanadi.

4. Markaz davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanib, mustaqil balansga, bank muassasalarida hisobvaragʻiga, Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi yozilgan muhrga, shtampga, blanklarga, shuningdek, voyaga yetmaganlar toʻgʻrisida idoralararo axborot almashish tizimiga hamda Markazga qabul qilingan voyaga yetmaganlarga doir maʼlumotlar bazasiga ega.

Markazlar bank hisobvaragʻiga jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar oʻtkaziladi, bank hisobvaragʻidagi mablagʻlar faqat qarovsiz bolalarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish uchun maqsadli sarflanadi.

5. Markazlar bevosita Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalariga boʻysunadi.

6. Markazlarda voyaga yetmaganlarni saqlash boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi maxsus shart-sharoitlar taʼminlanadi:

hududni qoʻriqlash;

voyaga yetmaganlarning shaxsiy xavfsizligi va ularni salbiy taʼsirlardan yuqori darajada himoya qilish choralari;

hududga begona shaxslarning erkin kirishini cheklash;

markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlarning markaz hududini erkin tark etishini cheklash;

voyaga yetmaganlarni kecha-kunduz nazorat qilish;

voyaga yetmaganlarni shaxsiy tekshiruvdan oʻtkazish, ularning buyumlarini, shuningdek, ular olayotgan va yuborayotgan posilka va boshqa pochta joʻnatmalarini tekshiruvdan oʻtkazish.

7. Markazlar faoliyatini tashkil etishda voyaga yetmaganlar bilan profilaktik tadbirlarni amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlari, nodavlat va notijorat tashkilotlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ixtiyoriy ravishda jalb etilishi mumkin.

2-bob. Markazlarning asosiy vazifalari, funksiyalari va vakolatlari

8. Markazlarning asosiy vazifalari:

qabul qilingan voyaga yetmaganlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish;

voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-pedagogik yordam koʻrsatish, ularning yoshiga xos boʻlgan psixofiziologik xususiyatlari, qobiliyatlari, qiziqishlari, ijtimoiy moslashuvi va reabilitatsiyasi boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

voyaga yetmaganlarda qonunga itoatkorlik xulq-atvorini shakllantirish;

voyaga yetmaganlarga tibbiy-pedagogik yordam koʻrsatish, ularning hayoti va sogʻligʻini saqlash;

ijtimoiy jihatdan ogʻir ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish;

voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning oldini olish boʻyicha yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish.

Markazlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalarni ham amalga oshirishi mumkin.

9. Markazlar oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) qabul qilingan voyaga yetmaganlarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasida:

voyaga yetmagan bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmagan, ularning majburiy umumiy taʼlim olishiga toʻsqinlik qilgan ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga nisbatan qonuniy chora koʻrilishida qatnashadi;

yetim bolalar va ota-onalar qarovisiz qolgan bolalarni qabul qilishda vasiylik va homiylik organlariga koʻmaklashadi;

voyaga yetmaganlarning doimiy yoki vaqtincha yashash manzili boʻyicha oilasini oʻrganish ishlarini tashkil etadi;

shaxsi aniqlanmagan voyaga yetmaganlar boʻyicha, uning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish yuzasidan davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlariga hamda fuqarolik jamiyati institutlariga soʻrovlar yuboradi;

b) voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-pedagogik yordam koʻrsatish, ularning yoshiga xos boʻlgan psixofiziologik xususiyatlari, qobiliyatlari, qiziqishlari, ijtimoiy moslashuvi va reabilitatsiyasi boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish sohasida:

vakolatli organlar bilan hamkorlikda Markazlarga joylashtirilgan ijtimoiy jihatdan ogʻir ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlar uchun ish joylari kvotasini belgilash boʻyicha aniq maqsadga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

voyaga yetmaganlarning Markazlardan chiqarish davrida ularning voyaga yetganlari orasidan ishsiz boʻlganlarni ishga joylashtiradi yoki mehnat bozorining real talablaridan kelib chiqqan holda kasb-hunarga tayyorlash choralarini koʻrish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;

voyaga yetmaganlarning musiqa, rassomchilik, adabiyot, teatr va sanʼatning boshqa turlariga qiziqishlarini oshirish maqsadida ular bilan Markazlarda ishlash uchun ijod sohasidagi malakali mutaxassislarni jalb qiladi;

voyaga yetmaganlarni jismoniy chiniqtirish va sport sohasidagi qobiliyatlarini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratish boʻyicha ishlarni tashkil etadi;

v) voyaga yetmaganlarda qonunga itoatkorlik xulq-atvorini shakllantirish sohasida:

voyaga yetmaganlarga mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar, Konstitutsiya va qonunchilik hujjatlarining mazmun-mohiyatini yetkazadi;

voyaga yetmaganlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyati darajasini oshirish choralarini koʻradi;

voyaga yetmaganlar ongiga huquq va burch, halollik va poklik tushunchalarini hamda odob-axloq normalarini chuqur singdirib boradi;

voyaga yetmaganlar oʻrtasida huquqiy madaniyatni shakllantirish boʻyicha huquqiy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil qiladi, shuningdek, har bir voyaga yetmagan bilan unda davlat ramzlari bilan faxrlanish tuygʻularini shakllantirish orqali mamlakatga daxldorlik, vatanparvarlik hissini kuchaytirishga qaratilgan tarbiyaviy ishar olib borilishini taʼminlaydi;

g) voyaga yetmaganlarga tibbiy yordam koʻrsatish, ularning hayoti va sogʻligʻini saqlash va muhofaza qilish sohasida:

Markazlarni dori vositalari, tibbiy jihozlar bilan taʼminlash ishlarini sogʻliqni saqlash sohasidagi davlat boshqaruvi organlari va sogʻliqni saqlash muassasalari bilan hamkorlikda tashkil etadi;

respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga yoxud vazirlik va idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirilishi rejalashtirilgan voyaga yetmaganlarni tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish yakuni boʻyicha maʼlumotlarni belgilangan tartibda ish hujjatlariga qoʻshib yigʻib boradi;

d) ijtimoiy jihatdan ogʻir ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish sohasida:

ijtimoiy jihatdan ogʻir ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlarning sogʻlom muhitda yashashini taʼminlash choralarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi;

qabul qilingan voyaga yetmaganlarning nazoratsizligi, qarovsizligiga, huquqbuzarliklar yoki boshqa gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etishiga imkon beradigan sabablar va shart-sharoitlarni aniqlaydi

qabul qilingan voyaga yetmaganlar toʻgʻrisida tegishli davlat organlari va boshqa tashkilotlarni xabardor qiladi;

e) voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning oldini olish boʻyicha yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish sohasida:

qabul qilingan voyaga yetmaganlar bilan profilaktika ishlarini olib borilishini tashkil etadi va nazorat qiladi;

yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish samaradorligini oshirish choralarini koʻradi.

Markazlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

10. Markazlar oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarni amalga oshirish doirasida quyidagi vakolatlarga ega:

uch yoshdan oʻn sakkiz yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlarning shaxsini aniqlash, hayoti, sogʻligʻini muhofaza qilish yoki ular tomonidan takroran huquqbuzarliklar sodir etilishining oldini olish maqsadida ularni kecha-kunduz qabul qilishni hamda vaqtincha saqlashni taʼminlash;

olib kelingan voyaga yetmaganlar bilan yakka tartibda profilaktika ishini olib borish, voyaga yetmaganlarning nazoratsizligi, qarovsizligi, huquqbuzarliklar yoki boshqa gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etishiga imkon yaratadigan sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash hamda bu haqda tegishli davlat organlari va boshqa tashkilotlarni xabardor qilish;

voyaga yetmaganlarni ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalariga olib borish, shuningdek, ushbu muassasalarda saqlanayotgan voyaga yetmaganlarni joylashtirish boʻyicha boshqa chora-tadbirlarni amalga oshirish;

olib kelingan voyaga yetmaganlarni ijtimoiy himoya qilish choralarini koʻrish, ular boʻyicha davlat organlari, fuqarolik jamiyati institutlari, nodavlat va notijorat tashkilotlariga tegishli soʻrovlar joʻnatish va zarur maʼlumotlarni olish;

olib kelingan voyaga yetmaganlarni respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga yoxud vazirlik va idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga yuborilishi maqsadga muvofiqligi yuzasidan Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaga xulosa taqdim etish;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq xalqaro hamkorlikni amalga oshirish.

Markaz qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

Markazlar ularga olib kelingan voyaga yetmaganlar boʻyicha yuborilgan soʻrovlar va boshqa maʼlumotlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda taqdim etmagan davlat organlari masʼul shaxslarining harakati (harakatsizligi) toʻgʻrisida tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar yoki Toshkent shahar prokuraturasini xabardor qiladi.

3-bob. Voyaga yetmaganlarni Markazlarga qabul qilish va ulardan chiqarish asoslari

11. Markazlarga 3 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan quyidagi voyaga yetmaganlar kecha-kunduz qabul qilinadi:

ota-ona yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar nazoratisiz va qarovisiz qolgan;

ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan oilalarda yashayotgan hamda davlat va jamoatchilik yordamiga muhtoj boʻlgan;

ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalarini, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun taʼlim muassasalarini yoxud boshqa bolalar muassasalarini oʻzboshimchalik bilan tark etganlar;

ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan qonunchilik hujjatlarida belgilangan yoshda boʻlganlar;

ijtimoiy xavfli qilmishlar sodir etgan, lekin jinoiy javobgarlikka tortish mumkin boʻlgan yoshga toʻlmagan yoxud ruhiy holatining buzilganligi bilan bogʻliq boʻlmagan holda rivojlanishda oʻz yoshiga nisbatan ancha orqada qolishi oqibatida sodir etgan qilmishining ahamiyatini toʻla ravishda anglab yetishga qodir boʻlmaganlar, agar voyaga yetmaganlarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishni taʼminlash yoki ular tomonidan takroran ijtimoiy xavfli qilmishlar sodir etilishining oldini olish zarur boʻlsa, shuningdek, voyaga yetmaganlarning shaxsi aniqlanmagan yoxud uning aniq yashash joyi boʻlmasa yoki oʻzlari ijtimoiy xavfli qilmishlar sodir etgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashamayotgan boʻlsa;

maʼmuriy javobgarlikni keltirib chiqaradigan huquqbuzarliklarni sodir etganlar, agar ularning shaxsi aniqlanmagan boʻlsa yoxud ularning aniq yashash joyi boʻlmasa yoki oʻzlari huquqbuzarliklar sodir etgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashamayotgan boʻlsa;

oʻzining ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasasiga joylashtirilishi toʻgʻrisidagi masalaning sud tomonidan koʻrib chiqilishini vaqtincha kutib turganlar;

sudning ajrimiga koʻra ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasasiga yuborilayotganlar.

12. Markazlardan voyaga yetmagan shaxsni chiqarish uchun quyidagilardan biri asos boʻladi:

voyaga yetmagan shaxsning ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (vasiylik yoki homiylik organi)ga topshirilishi;

respublika oʻquv-tarbiya muassasasiga qabul qilinishi;

bolalar-mehribonlik uyiga qabul qilinishi;

ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga qabul qilinishi;

voyaga yetmagan shaxsda markazda qolishiga toʻsqinlik qiluvchi kasallik aniqlanganligi sababli uni sogʻliqni saqlash muassasasiga yuborilishi;

olib kelingan voyaga yetmagan shaxsning 18 yoshga toʻlishi.

4-bob. Nazoratsiz va qarovsiz qolgan voyaga yetmaganlarni aniqlash va ularni qabul qilish tartibi

13. Voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixologlar taʼlim muassasalarida, profilaktika inspektorlari xizmat hududida, mahalla fuqarolar yigʻinlari raislari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari oilalarda oʻrganish (kuzatish) va profilaktik tadbirlarni amalga oshirish jarayonida qarovsiz bolalarni aniqlaydi.

14. Voyaga yetmagan shaxsning qarovsiz qolganligi davlat idoralari, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolar tomonidan aniqlangan hollarda ular bu toʻgʻrisida profilaktika inspektoriga xabar beradi.

15. Profilaktika inspektori birlamchi oʻrganish natijalariga koʻra bola qarovsiz qolganligi toʻgʻrisida xulosaga kelgan taqdirda, ushbu xulosani mahalliy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻiga taqdim etadi, mahalliy jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi esa, xulosani koʻrib chiqib, bolani Markazga qabul qilish yuzasidan yoʻllanma tayyorlaydi va uni Markazga yuboradi.

16. Markaz xodimlari 5 soat ichida maxsus avtotransport vositasida qarovsiz bola saqlanayotgan manzilga yetib kelib, uni qabul qilib oladi va belgilangan tartibda Markazga olib borib joylashtiradi.

17. Markaz boshligʻi hududiy ichki ishlar organlari rahbarining oʻrinbosari — jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi (Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi boshligʻi)ga qarovsiz bola qabul qilinganligi haqida navbatchilik qismi orqali xabar beradi.

18. Markaz boshligʻining soʻroviga asosan hududiy sogʻliqni saqlash muassasasi mutaxassislari 3 soat ichida Markazga yetib kelib, qarovsiz bolani belgilangan tartibda tibbiy tekshiruvdan oʻtkazadi.

Tibbiy tekshiruv xulosasiga koʻra qarovsiz bolaning davolanishga muhtojligi (aqliy va ruhiy rivojlanishda yoshiga nisbatan orqada qolgan, tan jarohati, kasalligi, homiladorligi) aniqlangan hollarda u davolanish uchun tegishli sogʻliqni saqlash muassasasiga yoki aqliy va ruhiy rivojlanishda yoshiga nisbatan orqada qolayotgan bolalarga moʻljallangan muassasaga joylashtiriladi.

19. Markaz 48 soat ichida qarovsiz bolaning shaxsini aniqlaydi, uning oʻqishi va xulq-atvorini, oilasidagi muhitni hamda qarovsiz qolishiga sabab boʻlgan omillarni toʻliq oʻrganadi, bolaning ijtimoiy-huquqiy holatiga baho berish natijasiga koʻra ijobiy xulosaga kelsa, uni ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga topshiradi.

Markazdan ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar)ga topshirilgan bolaning oʻqishi, xulq-atvori va oilasidagi muhit bir yil davomida voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixologlar tomonidan mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash hamda oila va xotin-qizlar organlari bilan birgalikda monitoring qilib boriladi.

Monitoring davomida bolaning ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda qolayotganligi kuzatilsa, uni belgilangan tartibda Markazga qaytarish choralari koʻriladi.

20. Markaz bolaning ijtimoiy-huquqiy holatiga baho berish natijasiga koʻra uning ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilada yashayotganligi va davlat yordamiga muhtojligi toʻgʻrisida xulosaga kelsa, ushbu bolani Markazda 48 soatdan ortiq, biroq 30 kundan (zarurat boʻlganda 45 kundan) koʻp boʻlmagan vaqt davomida saqlash haqida sudga iltimosnoma kiritadi.

Ushbu iltimosnoma 24 soat ichida Markazda sayyor yoki onlayn shaklda oʻtkaziladigan yopiq sud majlisida koʻrib chiqiladi.

Sud iltimosnomani koʻrib chiqish jarayonida qarovsiz bolaning ota-onasi (ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar) rozi boʻlmagan holda ham uni Markazga va kelgusida ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga qabul qilish masalasini koʻrib chiqadi.

21. Qarovsiz bolaning doimiy yashash joyi boshqa mintaqa hududida boʻlsa, Markaz 48 soat ichida uni tegishli hududdagi Markazga olib borib topshiradi.

22. Voyaga yetmaganlarni 48 soatdan koʻp boʻlmagan muddatga Markazlarga qabul qilishga tuman (shahar) ichki ishlar organlari boshliqlari yoki Markaz boshligʻi yoxud uning oʻrinbosarlarining qarori asos boʻladi.

Voyaga yetmaganlarni 48 soatdan koʻp boʻlgan muddatga Markazlarga qabul qilish uchun sudning qonuniy kuchga kirgan ajrimi asos boʻladi.

23. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi hamda unda ishtirok etuvchi organlar va muassasalar tomonidan voyaga yetmaganlar nazoratsiz va qarovsiz qolganligi aniqlanganda voyaga yetmaganlar markazga qabul qilish uchun hujjatlarni rasmiylashtirish maqsadida tuman (shahar) ichki ishlar organlarining eng yaqin tayanch punktiga yoki Markazga olib kelinadi.

Voyaga yetmaganlarni markazlarga qabul qilish borasidagi tadbirlar mazkur Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

24. Markaz boshligʻi yoki uning oʻrinbosarlari voyaga yetmagan shaxs ushbu Markazga qabul qilinganligi toʻgʻrisida mazkur Markaz joylashgan hududdagi prokurorni va Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyani zudlik bilan, lekin uzogʻi bilan 24 soatdan kechiktirmasdan xabardor qiladi.

25. Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiya taqdim etilgan hujjatlarni zudlik bilan koʻrib chiqib, 48 soatdan koʻp boʻlmagan muddatda tuman (shahar) ichki ishlar organlari yoki markaz boshligʻining yoxud uning oʻrinbosarlarining voyaga yetmaganni Markazga qabul qilish toʻgʻrisidagi qarorini kelishib beradi.

26. Voyaga yetmaganlar va ularning buyumlari Markazga joylashtirilishidan oldin bir jinsga mansub ikki yoki undan ortiq shaxslar ishtirokida shaxsiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Shaxsiy koʻrik natijasida tan jarohati holatlari aniqlanganda ichki ishlar organlarining navbatchilik qismlariga xabar beriladi hamda Markazda saqlanishi man etilgan buyumlar olib qoʻyiladi va oʻtkazilgan shaxsiy koʻrik natijasiga koʻra dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

27. Markazga olib kelinishi taqiqlangan buyumlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda yuritiladi.

28. Pul mablagʻlari yoki moddiy qiymatga ega boʻlgan buyumlar, hujjatlar, shaxsiy ashyolar va boshqa buyumlar Markazning ushbu buyumlarni saqlash uchun masʼul etib tayinlangan xodimiga Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda rasmiylashtirilgan dalolatnomaga muvofiq vaqtinchalik saqlab turish uchun topshiriladi.

29. Markazga joylashtirilgan voyaga yetmaganlar toʻgʻrisida maʼlumot ular Markazga olib kelingan kunning oʻzida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda yuritiladigan voyaga yetmaganlarni roʻyxatga olish kitobiga qayd yozuvi kiritiladi.

30. Markazga qabul qilingan voyaga yetmaganlar 48 soatgacha Markazda saqlansa, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan shakldagi hisobga olish kartochkasi (elektron tarzda) toʻldiriladi, Markazga joylashtirilgan voyaga yetmaganlar 48 soatdan ortiq saqlansa, unga nisbatan Ichki ishlar vazirligi tomonidan tasdiqlangan shaklda hisobga olish yigʻmajildi yuritiladi. Yigʻmajild elektron tarzda yuritilishi ham mumkin.

31. Jinoyat sodir etgan va jinoyat sodir etishda gumonlanayotgan, giyohvandlik vositalari, ularning analoglari yoki psixotrop moddalar, shuningdek, tarkibida kuchli taʼsir qiluvchi moddalar mavjud boʻlgan dori vositalari yoki alkogol ichimliklar taʼsirida boʻlgan, nogironlik belgisi yaqqol koʻrinib turgan, aqli noraso boʻlgan voyaga yetmaganlar hamda 18 yoshga toʻlganligini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlgan shaxslar Markazga qabul qilinmaydi.

5-bob. Markazda voyaga yetmaganlarni saqlash tartibi

32. Markazda nazoratsiz va qarovsiz qolgan voyaga yetmaganlar oʻttiz kungacha boʻlishlari mumkin. Istisno hollarda bu muddat markaz boshligʻi yoki oʻrinbosarining iltimosnomasiga koʻra, sudning ajrimi asosida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻn besh kungacha uzaytirilishi mumkin.

33. Quyidagilar voyaga yetmaganning Markazda boʻlish muddatiga kirmaydi:

eʼlon qilingan karantin yoki favqulodda holatlar davri;

voyaga yetmaganning sogʻliqni saqlash muassasasining hujjati bilan tasdiqlangan va uni oilasiga qaytarish yoki tegishli muassasaga yuborishga toʻsqinlik qilayotgan kasallik davri;

sudning iltimosnomani qanoatlantirish va voyaga yetmaganni respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga joylashtirish toʻgʻrisidagi ajrimi yuzasidan berilgan shikoyat (protest)ning koʻrib chiqilish vaqti.

34. Markazga qabul qilingan voyaga yetmaganlar 20 nafardan ortiq boʻlmagan guruhlarga taqsimlanadi. Oʻgʻil bolalar va qiz bolalar alohida yotoqxonalarga joylashtiriladi.

35. Voyaga yetmaganlar Markazni oʻzboshimchalik bilan tark etishini, huquqbuzarlik sodir etilishini istisno etuvchi xavfsiz sharoitlarda saqlanadi va kecha-kunduz Markaz xodimlari nazorati ostida boʻladilar.

36. Markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlarning markaz boshligʻi tomonidan tasdiqlanadigan kun tartibiga rioya etishlari navbatchi xodimlar tomonidan nazorat qilinadi. Navbatchi xodimlar tarkibi, ish vaqti va xizmat vazifalari markaz boshligʻi tomonidan belgilanadi.

37. Markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlar quyidagi huquqlarga ega:

ota-onasini yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni oʻzining Markazga olib kelinganligi yoki joylashtirilganligi toʻgʻrisida xabardor qilish;

voyaga yetmaganlar oʻrtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklarning profilaktikasini amalga oshiruvchi organlar hamda muassasalarning qarorlari va mansabdor shaxslarining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan yuqori turuvchi organlarga, prokuratura organlariga yoki sudga shikoyat qilish;

oʻzgalarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitmaydigan insoniy muomalada boʻlish;

cheklanmagan miqdorda telefonda soʻzlashuv, boshqa aloqa vositalari orqali muloqot hamda uchrashuvga kelgan oila aʼzolari va yaqin qarindoshlari bilan uchrashish, posilkalar, banderollar, xat va telegrammalar olish hamda joʻnatish;

tasdiqlangan meʼyorlar boʻyicha bepul ovqat, kiyim-kechak, poyabzal va boshqa ashyoviy taʼminot buyumlarini olish.

6-bob. Markazda voyaga yetmaganlar bilan yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish tartibi

38. Markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlar bilan yakka tartibdagi profilaktika ishlarini tashkil etish doirasida quyidagi tadbirlar amalga oshiriladi:

a) ichki ishlar organlari doimiy ravishda:

voyaga yetmaganlar tomonidan sodir etilgan huquqbuzarlik holatlari, uni sodir etishda qatnashgan shaxslarni, voyaga yetmaganlarni huquqbuzarlik yoki boshqa gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir etishga jalb qilish holatlarini, voyaga yetmaganlarga nisbatan gʻayrihuquqiy harakatlar sodir etilganlik holatlarini aniqlaydi;

voyaga yetmaganlarni moddiy taʼminlash, tarbiyalash va ularga taʼlim berish boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarishdan boʻyin tovlayotgan yoki lozim darajada bajarmayotgan yoxud voyaga yetmaganlarning xulq-atvoriga salbiy taʼsir koʻrsatayotgan yoki ular bilan shafqatsiz muomalada boʻlayotgan ota-onalarni yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni aniqlaydi, ularga nisbatan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan taʼsir choralarini qoʻllash toʻgʻrisida tegishli davlat organlari va boshqa tashkilotlarga xabar beradi;

shaxsi aniqlanmagan voyaga yetmaganlar boʻyicha, uning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish yuzasidan davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlarga hamda fuqarolik jamiyati institutlariga soʻrovlar yuboradi;

voyaga yetmaganni topib olish sharoitlari, yurish yoʻli, transport turi, taxminiy yashash joylari, kun kechirish uchun zarur boʻlgan pul mablagʻlari va manbalari hamda shaxsini aniqlash uchun ahamiyatga molik boshqa holatlarni aniqlash yoʻli bilan voyaga yetmaganning shaxsini aniqlash choralarini koʻradi;

voyaga yetmaganning shaxsi aniqlanganidan soʻng bir sutka mobaynida tegishli ichki ishlar organlariga, ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga, shuningdek, manfaatdor davlat organlari va fuqarolik jamiyati institutlariga voyaga yetmaganning boʻlib turgan joyi haqida maʼlumotlar yuboradi;

olib kelingan voyaga yetmaganlarni respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga yoxud vazirlik va idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirilishi maqsadga muvofiqligi haqida Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaga xulosa taqdim etadi;

b) taʼlim sohasidagi davlat boshqaruvi organlari va taʼlim muassasalari doimiy ravishda:

voyaga yetmaganlarning musiqa, rassomchilik, adabiyot, teatr va sanʼatning boshqa turlariga qiziqishlarini oshirish maqsadida malakali mutaxassislarni jalb qiladi;

voyaga yetmaganlarni jismoniy chiniqtirish va sport sohasidagi qobiliyatlarini namoyon qilishlari uchun zarur sharoitlar yaratib beradi;

voyaga yetmaganlar orasida kompyuter texnologiyalari va Internetdan foydalanishni tashkil etish hamda Internet axborot tarmogʻi orqali elektron kutubxona tizimlariga kirish imkoniyatini yaratadi;

voyaga yetmaganlarning orasida kitobxonlikni keng targʻib qilib, kitobxonlik madaniyatini shakllantirish maqsadida Markazda mavjud kutubxonalarni yangi adabiyotlar bilan toʻldirib boradi;

voyaga yetmaganlarga belgilangan tartibda dars mashgʻulotlarini oʻtkazadi;

voyaga yetmaganning turmush tarzi, aloqalari va niyatini, uning shaxsiy fazilatlari, qiziqishlari, oʻzboshimchalik bilan oʻqishni toʻxtatish, oiladan, taʼlim muassasalaridan ketib qolishi sabablarini aniqlaydi;

v) sogʻliqni saqlash sohasidagi davlat boshqaruvi organlari va sogʻliqni saqlash muassasalari doimiy ravishda:

voyaga yetmaganlarga tibbiy yordam koʻrsatadi, belgilangan muddatlarda tibbiy tekshiruvlarni amalga oshiradi;

respublika oʻquv-tarbiya muassasasiga yoxud vazirlik va idoralar tasarrufidagi umumtaʼlim, ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirilishi rejalashtirilgan voyaga yetmaganlarni respublika oʻquv-tarbiya muassasasiga qabul qilish mumkinligini aniqlash uchun bevosita Markazlarda bepul tibbiy tekshiruvdan oʻtkazadi;

Markazda sanitariya-gigiyena meʼyorlari talablariga rioya etilishini taʼminlaydi;

g) Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda ularning hududiy boʻlinmalari doimiy ravishda:

Markazga joylashtirilgan voyaga yetmaganlarning oilasidagi ichki munosabatni va shaxslararo munosabatlarni va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni fuqarolar yigʻini orqali oʻrganishni amalga oshiradi;

oilani oʻrganish jarayonida undagi mavjud muammolarni bartaraf etish, oiladagi ijtimoiy muhitni sogʻlomlashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirishda fuqarolar yigʻinlariga amaliy yordam koʻrsatadi;

voyaga yetmagan notinch va muammoli oilalarda istiqomat qilayotgan boʻlsa, ushbu oilaning maʼnaviy-axloqiy muhitni sogʻlomlashtirish, nizoli holatlarning oldini olish, oilaviy munosabatlarni mustahkamlash va milliy mentalitetga zid boʻlgan xavf-xatarlarni bartaraf etish borasidagi ishlarni tashkil etadi;

voyaga yetmaganni imkon qadar ota-onasi yoki ota-onasi oʻrnini bosuvchi shaxslar yoxud vasiy yoki homiylar tarbiyasida qolishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

d) Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda uning hududiy organlari har oyda kamida ikki marotaba:

Markazga qabul qilingan ijtimoiy jihatdan ogʻir ahvolda boʻlgan voyaga yetmaganlar uchun ish joylari kvotasini belgilash boʻyicha aniq maqsadga yoʻnaltirilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

voyaga yetmaganlarning Markazdan chiqish davrida voyaga yetganlari ichidan ishsiz boʻlganlarini ishga joylashtirish yoki mehnat bozorining real talablaridan kelib chiqqan holda kasb-hunarga tayyorlash choralarini koʻradi;

boʻsh ish oʻrinlari bazasidan foydalangan holda Markazdan chiqarilayotgan 18 yoshga toʻlgan yoshlarga boʻsh ish oʻrinlari toʻgʻrisida maʼlumotlar taqdim etadi;

Markazga qabul qilinganlar oʻrtasida mehnat huquqlari va muhofazasi masalalari boʻyicha keng axborot-tushuntirish ishlarini olib boradi.

39. Markaz tomonidan saqlanayotgan voyaga yetmaganlar bilan yakka tartibdagi profilaktika ishlarini samarali tashkil etish doirasida qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa tashkilotlar hamda fuqarolik jamiyati institutlari jalb etilishi mumkin.

7-bob. Voyaga yetmagan shaxsni ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga topshirish

40. Markaz tomonidan voyaga yetmaganlarni ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar (vasiylik va homiylik organlari)ga yoxud ularning vakillariga topshirish dalolatnoma rasmiylashtirish orqali amalga oshiriladi va bu haqida voyaga yetmaganlarni Markazga qabul qilish kitobiga tegishli qayd yozuvi kiritiladi.

41. Voyaga yetmaganlar oilasiga Markaz xodimlari kuzatuvida qaytariladi.

Voyaga yetmaganlar ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar, shuningdek, ularning vakillariga berib yuborilishi mumkin.

42. Ota-onasi yoki uning oʻrnini bosuvchi shaxslarning voyaga yetmagan farzandini Markazdan olib ketish imkoniyati yoʻqligi aniqlangan taqdirda, voyaga yetmaganni yashash manziliga kuzatib borish Markaz tomonidan amalga oshiriladi.

43. Ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga topshirilgan voyaga yetmaganning yashash sharoiti oʻzini oʻzi boshqarish organlari hamda ichki ishlar organlari xodimlari tomonidan uch oy mobaynida monitoring qilib boriladi.

44. Voyaga yetmaganning yashashi uchun zarur sharoitlar yoʻqligi yoki boshqa sabablarga koʻra yashash joyiga qaytish imkoni boʻlmagan taqdirda, markaz boshligʻi bu haqida uni qabul qilish toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun uning yashash joyi boʻyicha Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaga xabarnoma yuboradi, shuningdek, vasiylik va homiylik organlari bilan hamkorlikda voyaga yetmaganni tegishli muassasaga joylashtirish choralarini koʻradi.

8-bob. Voyaga yetmagan shaxsni respublika oʻquv-tarbiya muassasasiga joylashtirish

45. Quyidagi hollarda 14 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlarni respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga qabul qilish yuzasidan Markaz tomonidan Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyalarga xulosa taqdim etiladi:

ijtimoiy xavfli qilmishlar sodir etgan, lekin jinoiy javobgarlikka tortish mumkin boʻlgan yoshga toʻlmagan yoxud ruhiy kasallik bilan bogʻliq boʻlmagan holda rivojlanishda oʻz yoshiga nisbatan orqada qolishi oqibatida sodir etgan qilmishining mohiyatini toʻliq anglab yetishga qodir boʻlmagan;

aybliligi toʻgʻrisidagi masala hal qilinmasdan jinoiy javobgarlikdan ozod qilingan, tegishli materiallar Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaga koʻrib chiqish uchun topshirilgan boʻlsa;

oʻquv-tarbiya muassasalariga joylashtirish tariqasidagi majburlov chorasi qoʻllanilgan holda jinoiy jazodan ozod qilingan boʻlsa;

yakka tartibdagi profilaktika ishi olib borilayotganligiga qaramasdan muntazam ravishda huquqbuzarliklar yoki boshqa gʻayriijtimoiy xatti-harakatlar sodir qilishni davom ettirayotgan boʻlsa.

46. Markaz tomonidan voyaga yetmaganlarni respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga joylashtirish sud ajrimiga asosan amalga oshiriladi.

47. Markaz voyaga yetmaganni jinsiga qarab tegishli respublika oʻquv-tarbiya muassasasiga joylashtirish choralarini koʻradi.

48. Respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga joylashtirilishi lozim boʻlgan voyaga yetmaganlar ushbu muassasalarga tegishli hujjatlari rasmiylashtirilgandan soʻng qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuboriladi.

9-bob. Voyaga yetmagan shaxsni “Mehribonlik” uyiga yoki ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga joylashtirish

49. Voyaga yetmaganlarni mehribonlik uylariga joylashtirish Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiya qaroriga muvofiq, vasiylik va homiylik organlari tomonidan Markaz xodimlari bilan hamkorlikda amalga oshiriladi.

50. Hududiy ichki ishlar organlari rahbarining oʻrinbosari — jamoat xavfsizligi xizmati boshligʻi (Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari — huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi boshligʻi)ning soʻroviga asosan uch kun ichida Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning sayyor yoki onlayn shakldagi yigʻilishi Markazda oʻtkaziladi hamda qarovsiz bolani uning xulq-atvori, psixologik portreti, yoshi, iqtidori, qobiliyati, qiziqishlari va boshqa omillarni inobatga olgan holda tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga joylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi, qaror nusxasi tegishli vazirlik yoki idoraga yuboriladi.

51. Tegishli vazirlik yoki idora uch kun ichida Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiyaning qaroriga muvofiq bolani oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida yoʻllanmani oʻziga bevosita boʻysunuvchi ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga, yoʻllanmaning nusxasini esa Markazga yuboradi.

52. Markaz yoʻllanmaga muvofiq 48 soat ichida bolani tegishli ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasiga olib borib topshiradi.

53. Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasasi oʻquv yili davomida (tegishli sinflar uchun belgilangan yoshlarga muvofiq ravishda) oʻzi bevosita boʻysunuvchi vazirlik yoki idoraning yoʻllanmasiga muvofiq qarovsiz bolani qabul kvotasidan tashqari 5 foiz miqdorida ajratilgan qoʻshimcha kvotalar doirasida sinov va imtihonlarsiz oʻqishga qabul qiladi.

10-bob. Voyaga yetmagan shaxsni kuzatib borish

54. Yashash (qabul qilish) joyiga yuborilayotgan voyaga yetmaganlar bepul yoʻlkira chiptasi, shuningdek, belgilangan normalarda yoʻl uchun oziq-ovqat yoki pul mablagʻlari bilan taʼminlanadi. Zarurat boʻlganda voyaga yetmaganlarga alohida kiyim-kechak va poyabzal buyumlari berilishi mumkin.

55. Markaz xodimlari tomonidan voyaga yetmaganlarni istiqomat qilish joyiga kuzatib borish (joylashtirish) quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

1-2 nafar voyaga yetmaganni kuzatib borish uchun 2 nafar;

3-4 nafar voyaga yetmaganni kuzatib borish uchun 2 — 4 nafar;

5 va undan ortiq voyaga yetmaganni kuzatib borish uchun 4 — 10 nafar.

56. Voyaga yetmaganlarni yashash (qabul qilish) joyiga kuzatib borish Markazning shahodatlangan xodimlari tomonidan amalga oshiriladi. Voyaga yetmaganning sogʻligʻi bilan bogʻliq holat yuzaga kelgan hollarda xizmat safariga tibbiy xodimlar ham jalb etilishi mumkin.

57. Agarda kuzatuvda uch yoki undan ortiq xodim ishtirok etadigan holat yuzaga kelsa, markaz boshligʻi hududiy boʻlinmalar boshliqlariga qoʻshimcha xodim ajratishga ruxsat berilishi yuzasidan bildirgi yozadi.

58. Markaz boshliqlari hududiy boʻlinmalar boshliqlari ruxsati bilan xizmat safariga yuborilayotgan xodimlar bilan voyaga yetmaganni kuzatib borish va joylashtirish yuzasidan belgilangan tartibda yoʻriqnoma oʻtkazib, ularning orasidan unvoni va lavozimi yuqori boʻlgan xodimni guruh rahbari etib belgilab, yoʻriqnoma bayoni bilan tasdiqlaydi.

59. Kuzatilayotgan voyaga yetmaganlarga tegishli boʻlgan hujjatlar, ular toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlar Markazning ijtimoiy xodimi hamda psixologi tomonidan tayyorlanib, voyaga yetmaganning barcha buyumlari bilan birga xizmat safariga yuborilayotgan xodimlarga taqdim etiladi.

Voyaga yetmaganni Markazga qabul qilishda ulardan vaqtinchalik saqlab turish uchun olingan pullar, hujjatlar, shaxsiy ashyolar va boshqa buyumlar tilxat bilan uning ota-onalariga yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslarga, shuningdek, vasiylik va homiylik organlari, taʼlim muassasasi vakillariga yoki qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa shaxslarga esa dalolatnoma orqali topshiriladi.

60. Markazdagi voyaga yetmaganlarni kuzatishda transport vositalarning barcha turlaridan foydalaniladi. Kuzatishga sarf boʻladigan mablagʻlar belgilangan tartibda voyaga yetmaganlarni markazda saqlash uchun respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

61. Respublika oʻquv-tarbiya muassasalarini, yetim bolalar va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan taʼlim muassasalarini yoxud boshqa bolalar muassasalarini oʻzboshimchalik bilan tark etganligi uchun Markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlar, agar ushbu muassasalar yoki Markaz boshqa hududlarda joylashgan boʻlsa, voyaga yetmagan tegishliligi boʻyicha Markaz xodimlari kuzatuvida, agar ushbu muassasalar Markaz bilan bitta hududda joylashgan boʻlsa, tegishli muassasa vakillari kuzatuvida qaytariladi.

Markaz hamda ushbu bandning birinchi xatboshida koʻrsatib oʻtilgan muassasalarning vakillari voyaga yetmagan topilganligi haqidagi xabarnoma olingandan soʻng uch kun mobaynida voyaga yetmaganni olib ketish uchun Markazga yetib kelishi shart.

62. Chet el fuqarolarining Oʻzbekiston Respublikasi hududida ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan voyaga yetmagan farzandlarini vatanlariga qaytarish Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari va qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etilgunga qadar Markazda saqlanadi.

63. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari Markazlar xodimlariga voyaga yetmaganlarni olib kelish va ularni yashash joylariga olib borishda navbatdan tashqari chipta (shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlarida) sotib olishlarida amaliy yordam koʻrsatadi.

64. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari hamda Ichki ishlar vazirligi Transportda jamoat xavfsizligini taʼminlash bosh boshqarmasi voyaga yetmaganlarni kuzatayotgan Markaz xodimlariga voyaga yetmaganlarni bir transportdan boshqa transportga oʻtish chogʻida va yoʻlning oxirgi punktlarida qoʻriqlashga, kuzatuv vaqtida qochib ketgan voyaga yetmaganlarni qidirishga vakolatlari doirasida koʻmaklashadi.

11-bob. Markaz faoliyatini tashkil etish tartibi

65. Markaz qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etiladi.

Markaz sanitariya-gigiyena meʼyorlari va yongʻin xavfsizligi qoidalariga javob beradigan, voyaga yetmaganlarni xavfsiz saqlash uchun yaroqli binolarda, qoida tariqasida, viloyat markazlarida tashkil etiladi.

66. Markazga xizmat koʻrsatuvchi tibbiyot xodimlari hamda voyaga yetmaganlarga taʼlim-tarbiya berish borasidagi tadbirlarni amalga oshiruvchi tarbiyachi pedagoglar qonunchilik hujjatlariga muvofiq tunu-kun Markazda faoliyat olib boradi.

67. Markazning tashkiliy tuzilmasi va shtat birliklari Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishilgan holda belgilanadi.

68. Markazga bevosita rahbarlikni tegishli ravishda hududiy boʻlinmalar boshliqlari tomonidan tayinlanadigan boshliq (keyingi oʻrinlarda — Markaz boshligʻi) amalga oshiradi.

69. Markaz boshligʻi Markaz nomidan faoliyat koʻrsatadi, uning manfaatlarini ifodalaydi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnomalar tuzadi.

70. Markaz boshligʻi:

Markaz vakolati doirasiga kiruvchi masalalar boʻyicha buyruq va qarorlar qabul qiladi hamda Markazga yuklangan vazifalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;

Markaz faoliyatida qonuniylikni taʼminlash choralarini koʻradi, xodimlarning kasbiy tayyorgarligi va intizomi, xizmat faoliyati yuzasidan nazoratni amalga oshiradi;

oʻz oʻrinbosarining vakolatlarini belgilaydi, xodimlar oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi, ichki tartib va Markazda saqlanayotgan voyaga yetmaganlarning xulq-atvori qoidalari va kun tartibini tasdiqlaydi;

oʻz vakolatlari doirasida Markazning barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi.

71. Tegishliligi boʻyicha hududiy boʻlinmalar huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmalari, voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklar profilaktikasi faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlinma (guruhlari) Markaz faoliyatini (xoʻjalik va moliyaviy faoliyati bundan mustasno) monitoring qilib boradi hamda ularning faoliyatini takomillashtirish yuzasidan takliflarni Ichki ishlar vazirligi rahbariyatiga taqdim etish uchun hududiy boʻlinmalar rahbariyatiga kiritadi.

12-bob. Markazning faoliyatini moliyalashtirish, uning mol-mulki va moliya-xoʻjalik faoliyati

72. Markaz faoliyatini moliyalashtirish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda quyidagi manbalar hisobiga amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar;

homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

73. Markaz faoliyati tegishli moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tasdiqlangan xarajatlar smetasi asosida moliyalashtiriladi.

74. Markaz Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda texnika vositalari, transport vositalari, mebel, jihozlar va boshqa mol-mulk bilan taʼminlanadi.

75. Markaz xodimlarining ish haqi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi.

76. Markazning moliyaviy-statistika hisobotlari hududiy boʻlinmalar moliya boʻlimlari tomonidan yuritiladi.

77. Markazning moliya-xoʻjalik faoliyatini nazorat qilish moliya organlari tomonidan amalga oshiriladi.

13-bob. Yakunlovchi qoidalar

78. Vakolatli organlar tomonidan eʼlon qilingan karantin va favqulodda holatlar davrida Markazga qabul qilingan voyaga yetmaganlar karantin tugagunga qadar yoki favqulodda holatlar bartaraf etilguniga qadar saqlanadi.

Karantin davrida Markazga voyaga yetmaganlari qabul qilish vaqtincha toʻxtatiladi.

79. Markazda voyaga yetmaganlarni ovqatlantirish va boshqa maishiy xizmatlar autsorsing xizmatini jalb qilish orqali tashkil etiladi va amalga oshiriladi.

80. Markazda voyaga yetmaganlarni ovqatlantirish va boshqa maishiy xizmatlar uchun pul mablagʻlari yillik buyurtmalar boʻyicha belgilanadi va autsorsing xizmatlari uchun kelishilgan hisob-kitoblar, oziq-ovqat narxlari belgilangan meʼyorlar asosida yil boʻyicha rejalashtiriladi.

81. Markaz xodimlari shtat birliklarini oʻzgartirish hamda ularni oʻzining funksiyasi bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarga jalb etish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri ruxsati bilan amalga oshiriladi.

82. Markaz xodimlari xizmatni fuqarolik kiyimida olib boradi. Markaz xodimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan bayram kunlari, yigʻilishlarda, oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazilgan vaqtlarda xizmat kiyimida boʻlishadi.

83. Markazni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

84. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Ichki ishlar organlarining voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Voyaga yetmaganlarni ichki ishlar organlari voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qabul qilish

Bosqichlar Subyekt Bajarish mexanizmi Bajarish muddatlari 1-bosqich Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi hamda unda ishtirok etuvchi organ va muassasalar 1. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi hamda unda ishtirok etuvchi organ va muassasalar tomonidan oʻtkazilgan tadbirlar yoki bevosita xizmat faoliyati jarayonida yoxud tegishli maʼlumotlar asosida nazoratsiz va qarovsiz qolgan voyaga yetmaganlar aniqlanadi. 2. Aniqlangan nazoratsiz va qarovsiz qolgan voyaga yetmaganlar ichki ishlar organlari tayanch punktiga olib kelib, ular toʻgʻrisida zudlik bilan vasiylik va homiylik organlariga xabar beriladi. Aniqlanganda zudlik bilan 2-bosqich Vasiylik va homiylik organlari Vasiylik va homiylik organlari olingan xabarlar boʻyicha 3 soat ichida voyaga yetmaganni qabul qilishning quyidagi turlaridan biri boʻyicha ichki ishlar organlariga xulosa taqdim qiladi: ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga topshiriladi; vasiylik yoki homiylikka olgan shaxslarga topshiriladi; oila tartibida (patronat) qabul qilinadi; ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi yoxud vasiylik va homiylikka olgan shaxslarda ularni qabul qilish imkoni mavjud boʻlmagan hollarda Markazga qabul qilinadi. 3 soat ichida 3-bosqich Ichki ishlar organlari, Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) Vasiylik va homiylik organlari tomonidan voyaga yetmaganni ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchiga yoxud vasiylik va homiylikka topshirishning imkoni mavjud boʻlmaganligi uchun Markazga qabul qilish boʻyicha taqdim etgan xulosaga koʻra, zudlik bilan voyaga yetmaganni Markazga qabul qilish boʻyicha qaror chiqarib, uni Markazga olib borilishini taʼminlaydi. 3 soat ichida 4-bosqich Markazlar Ichki ishlar organlari tomonidan vasiylik va homiylik organlari xulosasiga koʻra olib kelingan Nizomning 11-bandida keltirilgan 3 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlarni kecha-kunduz qabul qiladi va 30 kungacha, ayrim hollarda yana 15 kun saqlanishini taʼminlaydi. Kecha-kunduz qabul qilib 30 kungacha (qoʻshimcha 15 kun) saqlaydi 5-bosqich Markazlar Markazga qabul qilingan 3 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlar toʻgʻrisida 24 soat ichida Markaz viloyatlar, Toshkent shahar va Qoraqalpogʻiston Respublikasi prokurori va Bolalar masalalari boʻyicha hududiy komissiya xabardor qilinadi. 24 soat ichida 6-bosqich Markazlar Markazga qabul qilingan 3 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlarni 48 soat ichida ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi yoxud vasiylik va homiylikka topshirish chorasini koʻradi. 48 soat ichida 7-bosqich Markazlar huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi yoki unda ishtirok etuvchi organ va muassasalar bilan hamkorlikda 1. Markazga qabul qilingan 3 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan voyaga yetmaganlarni 30 kun ichida (yoki ayrim hollarda 15 kun qoʻshimcha muddatda) ular bilan huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi yoki unda ishtirok etuvchi organ va muassasalar Nizomning 28-bandiga muvofiq profilaktika ishlari amalga oshiriladi. 2. Olib borilgan profilaktika ishlari natijasida voyaga yetmaganlarni ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchiga yoxud vasiylik va homiylikka topshirish imkoni boʻlmagan hollarda ularni qabul qilishning quyidagi choralarini koʻradi: respublika oʻquv-tarbiya muassasalariga qabul qilish choralarini koʻradi; vazirlik va idoralar huzuridagi umumtaʼlim yoki ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga yuboradi. 30 kun (qoʻshimcha 15 kun ham kirishi mumkin) ichida

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 2-ILOVA

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qabul qilingan bolalar birinchi navbatda yuboriladigan ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari

T/r Hududlar Muassasalar nomi Oʻgʻil bolalar uchun Qiz bolalar uchun Oʻgʻil va qiz bolalar uchun 1. Fargʻona viloyati Fargʻona “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi Andijon tumani 7-son musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati Fargʻona Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Fargʻona shahar 4-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Quva tumani 62-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 2. Andijon viloyati Andijon Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Asaka shahar 25-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Shahrixon tumani 2-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 3. Namangan viloyati Namangan Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Davlatobod tumani 3-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Davlatobod tumani 18-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 4. Samarqand viloyati Shahrisabz “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi V. Uspenskiy nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi Samarqand Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Pastdargʻom tumani 1-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Oqdaryo tumani 52-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 5. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahar 2-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Shahrisabz tumani 6-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 6. Surxondaryo viloyati Termiz Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Denov tumani 2-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Muzrabot tumani 7-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 7. Buxoro viloyati Nukus “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi A. Fitrat nomidagi Buxoro maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internati Gʻijduvon tumani 8-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Olot tumani 31-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 8. Navoiy viloyati Navoiy Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Navbahor tumani 37-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Qiziltepa tumani 39-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 9. Xorazm viloyati R.M. Glier nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi Hazorasp tumani 1-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Urganch shahar 6-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Ellikqalʼa tumani 13-son respublika ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 11. Jizzax viloyati Ichki ishlar vazirligining ixtisoslashtirilgan maktab-internati; Toshkent “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi; Qibray “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi. Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati Jizzax Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Jizzax shahar “Umid” ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 12. Toshkent shahri Respublika Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Chirchiq Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Guliston Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazi. Angren shahar ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Boyovut tumani 1-son ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. Guliston tumani ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktab-internati. 13. Toshkent viloyati 14. Sirdaryo viloyati

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 3-ILOVA

Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qabul qilingan bolalarni oziq-ovqat, birlamchi kiyim-kechak va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash

I. Oziq-ovqat bilan taʼminlash meʼyorlari *

(bir kishi hisobiga kuniga grammda (brutto)

T/r Oziq-ovqat mahsulotlarining turlari 3 — 6 yoshli bolalar uchun 7 — 13 yoshli bolalar uchun 14 — 18 yoshli bolalar uchun 1. 1-navli bugʻdoy noni 300 400 600 2. Bugʻdoy uni 20 30 40 3. Kartoshka uni 3 3 3 4. Dukkaklilar yormasi, makaron mahsulotlari 50 80 100 5. Qand, shakar 50 80 100 6. Qandolatchilik mahsulotlari 20 20 25 7. Sariyogʻ 20 30 40 8. Oʻsimlik yogʻi 15 20 20 9. Sut, sut-qatiq mahsulotlari 300 400 500 10. Qaymoq 15 20 20 11. Tvorog 30 40 50 12. Pishloq 10 15 15 13. Goʻsht, parranda goʻshti 100 130 175 14. Kolbasa mahsulotlari 20 25 30 15. Baliq 50 70 90 16. Tuxum 1 dona 1 dona 1,5 dona 17. Kartoshka 300 350 400 18. Sabzavotlar, koʻkatlar (shu jumladan, tomat (3 gr.) 200 300 455 19. Meva, sabzavot sharbatlari 150 200 250 20. Quruq mevalar, (shu jumladan, naʼmatak (5 gr.) 10 15 15 21. Choy 0,2 0,3 0,5 22. Kakao 1 1 1 23. Yodlangan tuz 5 10 12 24. Achitqilar 1 1 1

II. Birlamchi kiyim-kechak va poyabzal buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari *

T/r Kiyim-kechak va poyabzal buyumlari Oʻlchov birligi Oʻgʻil bolalar uchun (soni) Qiz bolalar uchun (soni) 1. Tungi pijama dona 1 1 2. Dastroʻmol dona 1 1 3. Ichki koʻylak toʻplam 1 1 4. Mayka dona 1 1 5. Ip paypoq juft 2 2 6. Jun paypoq juft 2 2 7. Shippak juft 1 1

III. Boshqa birlamchi ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari *

T/r Buyumlarning nomi Oʻlchov birligi Oʻgʻil bolalar uchun (soni) Qiz bolalar uchun (soni) 1. Atir sovun (100 gr) dona 1 1 2. Shampun (200 gr) dona 1 1 3. Tish pastasi (50 gr) ** tyubik 1 1 4. Tish choʻtkasi dona 1 1 5. Hojatxona qogʻozi ** oʻram 1 1 6. Qiz bolalar uchun shaxsiy gigiyena vositasi (qistirma) Toʻplam (10 dona) - 1 7. Soqol olish buyumi (britva), bir martalik ** dona 1 1 8. Momiq (paxta) (200 gr) toʻplam - 1

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 4-ILOVA

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirilgan, ijtimoiy jihatdan xavfli ahvoldagi oilalarda yashayotgan va davlat yordamiga muhtoj boʻlgan voyaga yetmaganlarni kiyim-kechak, poyabzal va ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash

I. Kiyim-kechak va poyabzal buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari

T/r Kiyim-kechak va poyabzal buyumlarining nomi Oʻlchov birligi Oʻgʻil bolalar uchun (soni) Qiz bolalar uchun (soni) Foydalanish muddati (yil) 1. Qishki palto/kurtka dona 1 1 2 2. Mavsumiy palto, kurtka dona 1 1 2 3. Maktab formasi toʻplam 1 1 1 4. Oʻgʻil bolalar uchun kostum (galstuk bilan) toʻplam 2 - 2 5. Oʻgʻil bolalar uchun junli kostum (bayram uchun) toʻplam 1 - 2 6. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan maktab koʻylagi dona 3 - 1 7. Oʻgʻil bolalar uchun ip gazlamadan ustki koʻylak dona 3 - 1 8. Qiz bolalar uchun koʻylak (yubka, bluzka) dona - 3 1 9. Qiz bolalar uchun uy xalati/ koʻylagi dona - 2 1 10. Qiz bolalar uchun qishki koʻylak dona - 1 1 11. Jun sviter (jemperlar) dona 2 2 2 12. Qiz bolalar uchun yozgi koʻylak dona - 3 1 13. Yozgi bosh kiyim dona 1 1 1 14. Qishki bosh kiyim dona 2 2 1 15. Qiz bolalar uchun triko va shim dona - 4 1 16. Dastroʻmol dona 6 6 1 17. Oʻgʻil bolalar uchun shimning kamari dona 1 - 1 18. Sharf dona 1 1 2 19. Qoʻlqop juft 2 2 1 20. Ichki koʻylak toʻplam 4 4 2 21. Sport formasi, krossovka toʻplam 1 1 1 22. Qiz bolalar uchun byustgalter dona - 3 1 23. Kalta sport ishtoni dona 2 2 1 24. Mayka dona 6 6 1 25. Ip paypoq juft 9 9 1 26. Jun paypoq juft 6 6 1 27. Botinka, tufli juft 3 3 1 28. Shippak juft 4 4 1 29. Qishki etik, botinka juft 1 1 1 30. Kalish juft 1 1 1 31. Yarim jun sport kostumi dona 1 1 1 32. Tungi pijama dona 2 1 1 33. Qiz bolalar uchun kolgotka dona - 5 1 34. Choʻmilish kiyimi dona 1 1 1 35. Rezina shapka dona 1 1 2 36. Ish kiyimi toʻplam 1 1 2 37. Portfel, sumka dona 1 1 1 38. Shaxsiy buyumlarni saqlash uchun ryukzak/sumka dona 1 1 3

II. Boshqa ashyoviy taʼminot buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari

(bir yil uchun)

T/r Buyumlarning nomi Oʻlchov birligi Oʻgʻil bolalar uchun (soni) Qiz bolalar uchun (soni) 1. Atir sovun (100 gr) dona 24 24 2. Xoʻjalik (kir) sovuni (100 gr) dona 12 12 3. Shampun (200 gr) dona 12 12 4. Tish pastasi (50 gr) tyubik 12 12 5. Tish choʻtkasi dona 3 3 6. Taroq dona 2 2 7. Badanni yuvish uchun gubka dona 2 2 8. Poyabzal moyi tyubik 6 6 9. Hojatxona qogʻozi oʻram 24 24 10. Qiz bolalar uchun shaxsiy gigiyena vositasi (qistirma) toʻplam (10 dona) - 12 11. Kir yuvish kukuni (400 gr) upakovka 12 12 12. Togʻora (plastmassa) (sigʻimi 10 l) (foydalanish muddati 3 yil) dona 1 1 13. Soqol olish buyumi (britva), bir martalik dona 12 5 14. Soqol olish vositasi (soqol olish koʻpigi, loson) (100 — 150 gr) flakon 6 - 15. Dezodorant (aerozol) dona 6 6 16. Momiq (paxta) (200 gr) toʻplam - 4

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

2. Vazirlar Mahkamasining “Respublika oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-oktabrdagi 880-son qaroriga 2-ilovaning “Kiyim-kechak va poyabzal buyumlari bilan taʼminlash meʼyorlari” deb nomlangan II boʻlimida :

24 pozitsiyasining “oʻgʻil bolalar”, “qiz bolalar” ustunlarida “4” raqami “6” raqami bilan almashtirilsin;

25 pozitsiyasining “oʻgʻil bolalar”, “qiz bolalar” ustunlarida “5” raqami “12” raqami bilan almashtirilsin;

26 pozitsiyasining “oʻgʻil bolalar”, “qiz bolalar” ustunlarida “5” raqami “6” raqami bilan almashtirilsin;

28 pozitsiyasining “oʻgʻil bolalar”, “qiz bolalar” ustunlarida “2” raqami “4” raqami bilan almashtirilsin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 490-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2010-yil 26-noyabrdagi 269-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2010-y., 11-son, 63-modda).

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi PQ-2833-son qarori)” 2017-yil 16-iyundagi 385-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 6-son, 103-modda) 1-ilovaning 7-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 3-avgust,

490-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.08.2021-y., 09/21/490/0753-son; 07.07.2022-y., 09/22/363/0600-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 31.12.2022-y., 09/22/731/1141-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 28.12.2024-y., 09/24/893/1088-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz