📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НОРМАТИВЛАРИ *
НОРМАТИВЛАРИ
Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика ҳудудларидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини янада кенгайтириш ҳамда мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига асосан:
а) 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг тегишли вилоятлари 13 та туманларида замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобуслар мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими (кейинги ўринларда — мобиль гуруҳлар) тажриба-синов тариқасида ташкил этилганлиги;
б) ўтказилган тажриба-синов натижаларида қуйидагилар муваффақиятли амалга оширилганлиги:
мобиль гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида жойлашган 44 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, ушбу ҳудудларга яқин жойлашган 16 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига бириктирилганлиги;
93 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, жами 1 556 нафар мактабгача бўлган ёшдаги болалар мактабгача таълим билан қамраб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Белгилансинки:
мобиль гуруҳлар мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади;
мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари — автобуслар базасида ташкил этилади;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаб, улардаги мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди;
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш борасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
мобиль гуруҳларни мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида ташкил этиш;
мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантириш;
мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
мобиль гуруҳларни ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
ота-оналарга болаларнинг ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва тавсиялар бериш, методик кўрсатмалар тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатиш;
мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув курсларини бепул ташкил этиш;
мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мобиль гуруҳларни ташкил этиш, уларни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктириш тартиби;
мобиль гуруҳларни болалар ўзини қулай ҳис этишига, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ жиҳозлаш нормативлари;
мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ўйин майдончаларини жиҳозлаш нормативлари;
мобиль гуруҳларга болаларни қабул қилиш тартиби.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда:
мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш, зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чораларини кўрсин;
ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мобиль гуруҳларнинг таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта жиҳозланган автобуслари бепул расмийлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилиши, уларга давлат рақами белгилари ажратилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиб-таомиллар амалга оширилишини таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
мобиль гуруҳлар бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 494-сон қарорига ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мактабгача таълим мобиль гуруҳлар (кейинги ўринларда — мобиль гуруҳлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мобиль гуруҳлар ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
3. Мобиль гуруҳлар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
2-боб. Мобиль гуруҳлар мақсади ва вазифалари
4. Мобиль гуруҳлар мақсади болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларга таълим хизматлари кўрсатишдан иборат.
5. Мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
бола шахсининг асосларини шакллантириш, унинг билим орттиришга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш;
ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши ва уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.
3-боб. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёнининг иштирокчилари
6. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:
мобиль гуруҳ тарбияланувчиси;
боланинг қонуний вакиллари;
педагог кадрлар (тарбиячи ва тарбиячининг ёрдамчиси).
7. Мобиль гуруҳларда тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
8. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатида ҳисобда туради.
9. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) давлат мактабгача таълим ташкилоти директорига ҳисобот беради.
10. Мобиль гуруҳлар ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади.
11. Боланинг қонуний вакиллари мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
12. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
4-боб. Мобиль гуруҳларни ташкил этиш
13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлайди ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди.
14. Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари — автобуслар базасида ташкил этилади.
15. Қайта жиҳозланган автобусларнинг ички қисми унда болалар ўзини қулай ҳис этишига, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
16. Қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
17. Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан:
мобиль гуруҳларда таълим-тарбияни ташкил этиш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фақат фанларни ривожлантирувчи муҳит ва ўйин фаолиятини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилади;
зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чоралари кўрилади;
ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимити тасдиқланади.
18. Мобиль гуруҳларда таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ер майдончалари ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган нормативларини инобатга олган ҳолда жиҳозланади.
19. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантирилади.
20. Мобиль гуруҳлар ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктирилади.
21. Мобиль гуруҳлар ўз фаолиятини бириктирилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширади.
5-боб. Мобиль гуруҳларига болаларни қабул қилиш
22. Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони қайта жиҳозланган автобуснинг кўзда тутилган характеристикасидан (ўриндиқлар сони) келиб чиққан ҳолда камида ўн олти нафар, кўпи билан ўттиз нафар бўлиши лозим.
23. Мобиль гуруҳларга бир хил ёки турли ёшдаги болалар мобиль гуруҳларга бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
24. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача ва мактаб таълимини бошқариш ахборот тизимига киритилади.
25. Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
боланинг қонуний вакиллари аризаси;
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;
бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
26. Боланинг қонуний вакиллари аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
боланинг қонуний вакиллари фуқаролик паспорти нусхаси (идентификация ID-картаси нусхаси);
боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
боланинг 2 дона 3х4 ҳажмидаги фотосурати.
27. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, мобиль гуруҳларга болалар ўқув йили давомида қабул қилиниши мумкин.
28. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда, болалар уларнинг қонуний вакиллари томонидан мобиль гуруҳларга қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида навбатга қўйилади.
29. Мобиль гуруҳларга болаларни навбатга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи билан белгиланади.
30. Болаларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўқув йили давомида боланинг қонуний вакиллари аризаси асосида бўш ўрин бўлган тақдирда ўтказилади.
31. Мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар мобиль гуруҳларда тиббий салбий кўрсатмалар бўлмаганда таълим олишлари мумкин.
32. Тиббий салбий кўрсатмалар ва бўш ўрин бўлмаслиги болани мобиль гуруҳга қабул қилиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ, болада тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, боланинг яшаш жойидаги тиббиёт ташкилоти томонидан мобиль гуруҳга боришга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилади ва унда ота-онасининг бири ёки боланинг бошқа яқин қариндоши бўлиши зарурлиги кўрсатилади.
6-боб. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
34. Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.
Бунда, 1 сменадаги машғулотлар давомийлиги 3 соатгача бўлиши лозим.
35. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.
36. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни ўзига хос алоҳида хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади.
37. Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин.
38. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида ташкил этилади ва овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда, битта майдончада ташкил этилган ҳар бир гуруҳга бир ҳафтада 9 соатдан кам бўлмаган таълим бериш назарда тутилади.
39. Мобиль гуруҳларда боланинг қонуний вакиллари хоҳишига кўра, болаларни тез бузилмайдиган маҳсулотлар билан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тўлов асосида енгил таомлантириш ташкил этилиши мумкин.
40. Қайта жиҳозланган автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.
7-боб. Мобиль гуруҳларнинг фаолиятини молиялаштириш
41. Мобиль гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан, қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
Мобиль гуруҳларни ташкил этиш учун жорий этиладиган штат бирликларини сақлаш, мобиль гуруҳлар ташкил этилган автобусларни ёқилғи-мойлаш ва эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш, шунингдек, автобуслар ҳаракатини кузатиш тизими (GPS навигация) учун ойлик абонент тўловини амалга ошириш харажатлари ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
42. Мобиль гуруҳлар фойдаланишидаги мол-мулк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг мол-мулки ҳисобланади.
43. Мобиль гуруҳлар фаолияти тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
44. Мобиль гуруҳлар ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
45. Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
46. Мобиль гуруҳлар педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи меҳнатига ҳақ давлат мактабгача таълим ташкилоти учун белгиланган тартибда тўланади.
8-боб. Якунловчи қоида
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаш ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда, мактабгача таълим мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлаш. Доимий равишда 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ташкил этилаётган мактабгача таълим мобиль гуруҳларни белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар кўриш. Заруратга кўра 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида ер майдонларини танлаш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш. Зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш ва уларни белгиланган нормативларга мувофиқ жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш. Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқлаш. Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқланганидан сўнг бир ой муддатда 4-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхатини туман (шаҳар)лардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантириш. Заруратга кўра 5-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Мактабгача таълим мобиль гуруҳни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотига буйруқ асосида бириктириш. Қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминланганидан ва ажратилган ер майдончалари тайёр бўлганидан сўнг 6-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш. Доимий равишда 7-босқич Давлат мактабгача таълим ташкилоти Мобиль гуруҳлар фаолиятини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқариш. Мактабгача таълим мобиль гуруҳларини бириктирилганидан сўнг
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жиҳозлаш
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Миқдори (сони) 16 нафар бола бўлган гуруҳлар учун 16 нафар боладан ортиқ гуруҳлар учун I. Мебель 1. Болалар столи — 6 ўринли дона 3 <5 2. Болалар стули дона 16 <30 3. Ўқув материаллар учун жавон дона 1 1 4. Ўйинчоқлар учун жавон дона 1 1 5. Магнит-маркер доскаси дона 1 1 6. Пол ёстиқ (бин бэг) дона 6 <10 7. Болалар каравоти (топчан) дона 1 1 II. Ўйинчоқлар 1. Қўғирчоқлар (кўзи ёпиладиган) дона 2 2 2. Машиналар (турли хил) тўплам 1 2 3. Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тўплам 4 6 4. Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тўплам 4 6 5. Болалар идишлари тўплами тўплам 2 4 6. «Лего» конструктори тўплам 4 6 7. Болалар лотоси тўплам 2 4 8. «Дорихона» тўплами тўплам 2 4 9. Қурилиш асбоблари тўплами тўплам 2 4 10. Пазллар тўплам 10 15 11. Мозаикалар тўплам 4 6 III. Дидактик материаллар 1. Ҳисоб таёқчалари тўплам 16 30 2. Геометрик шакллар (геометрик мозаика) тўплам 16 30 3. Мактабгача ёшдаги болалар учун алифбо дона 16 30 4. Рақамлар тўплам 16 30 5. Йил фасллари тасвири туширилган расмлар тўплам 1 2 6. Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 7. Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 8. Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 9. Қушлар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 10. Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 11. Мевалар ва реза мевалар тасвири туширилган карточкалар тўплам 4 6 12. «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» карточкалари тўплам 1 3 13. «Касблар» карточкалари тўплам 1 3 14. Ҳуснихат дона 16 30 IV. Спорт инвентарлари 1. Болалар арғимчоқлари дона 4 6 2. Болалар боулинг кеглиси тўплам 2 4 3. Турли катталикдаги тўплар дона 4 6 4. Турли ҳажмдаги чамбараклар дона 4 6 5. Улоқтириб тушириладиган ҳалқалар дона 2 2 V. Болалар адабиёти 1. Жаҳон халқ эртаклари дона 5 5 2. Ўзбек халқ эртаклари дона 5 5 3. Шеърлар, топишмоқлар дона 5 5 V. Биринчи ёрдам учун дори воситалари ** Дорини номи Дозаси Упаковкадаги сони Миқдори (100 нафар тарбияланувчи ҳисобига қараб) 1. Адреналин 0,1%-1,0 №10 1 уп 2. Димедрол 1%-1,0 №10 1 уп 3. Супрастин 2%-1,0 №5 1 уп 4. Преднизолон 30 мг №3 1 уп 5. Магния сулфат 25%-5,0 №10 1 уп 6. Анальгин 25%-2,0 №10 1 уп 7. Новакаин 0,5%-5,0 №10 1 уп 8. Эуфиллин 2,4%-10,0 №10 1 уп 9. Кальция глюконат 10%-10,0 №10 1 уп 10. Аммиак эритмаси 10%-20,0 Фл 2 фл 11. Йод эритмаси 5%-5,0 Фл 4 фл 12. Бриллиант кўки 1%-30,0 Фл 4 фл 13. Валериана таблеткаси №10 №10 2 уп 14. Но-шпа 2%-2,0 №5 1 уп 15. Парацетамол 0,5 №10 2 уп 16. Тиббий пахта 200 гр. 200 гр. 2 дона 17. Бинт 20 дона 18. Шприц 2,0-5,0-10,0 10 дона 10 донадан 19. Спирт 70%-100,0 25, 40, 50 мл. 4 дона 20. Зарарсизлантириш воситалари 1 та болага 2 граммдан кунига
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун майдончаларни жиҳозлаш
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Миқдори 16 нафар бола бўлган гуруҳлар учун 16 нафар боладан ортиқ гуруҳлар учун 1. Арғимчоқ (икки томонлама) дона 1 2 2. Қумдон дона 1 2 3. Скамейка дона 4 8 4. Сирпанчиқ дона 1 2 5. Сюжетли уй дона 1 1 6. Балансир дона 1 2
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 август,
494-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NORMATIVLARI *
NORMATIVLARI
Mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublika hududlaridagi maktabgacha taʼlim yoshidagi bolalarning qamrovini yanada kengaytirish hamda mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida” 2019-yil 18-sentabrdagi 786-son qaroriga asosan:
a) 2019-2020 oʻquv yilidan boshlab, respublikaning tegishli viloyatlari 13 ta tumanlarida zamonaviy talablarga javob beradigan va qayta jihozlangan ISUZU NC 40 avtobuslar mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tizimi (keyingi oʻrinlarda — mobil guruhlar) tajriba-sinov tariqasida tashkil etilganligi;
b) oʻtkazilgan tajriba-sinov natijalarida quyidagilar muvaffaqiyatli amalga oshirilganligi:
mobil guruhlar maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish imkonsiz boʻlgan, olis va chekka aholi manzillarida joylashgan 44 ta mahalla fuqarolar yigʻinlarida tashkil etilib, ushbu hududlarga yaqin joylashgan 16 ta davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga biriktirilganligi;
93 ta mobil guruhlar tashkil etilib, jami 1 556 nafar maktabgacha boʻlgan yoshdagi bolalar maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining 2021-2022 oʻquv yilidan boshlab, respublikaning barcha hududlarida (Toshkent shahri bundan mustasno) mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish tizimini keng joriy etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
3. Belgilansinki:
mobil guruhlar maktabgacha taʼlim tizimining ajralmas qismi hisoblanadi;
mobil guruhlar zamonaviy talablarga javob beradigan va ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomning 2-ilovasida belgilangan normativlarga muvofiq qayta jihozlangan maxsus avtotransport vositalari — avtobuslar bazasida tashkil etiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda doimiy ravishda respublika boʻyicha maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish imkonsiz boʻlgan, olis va chekka hududlarni aniqlab, ulardagi maktabgacha boʻlgan yoshdagi bolalarning maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinganligini tahlil qilgan holda mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxatini tasdiqlaydi;
4. Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish borasidagi asosiy vazifalari etib belgilansin:
mobil guruhlarni maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish imkonsiz boʻlgan, olis va chekka aholi manzillarida tashkil etish;
mobil guruhlarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalardan shakllantirish;
mobil guruhlardagi taʼlim-tarbiya jarayoniga innovatsion pedagogik texnologiyalarni, taʼlim-tarbiyaning samarali shakllari va usullarini joriy etish;
mobil guruhlarni oʻquv-metodik, didaktik materiallar, rivojlantiruvchi oʻyin va oʻyinchoqlar, milliy madaniy-tarixiy boyliklarni aks ettiradigan hamda bolalikdan kitob oʻqishga qiziqishni oshiradigan badiiy adabiyotlar bilan taʼminlash;
ilgʻor xorijiy tajribani inobatga olgan holda, ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalarning har tomonlama yetuk, intellektual, maʼnaviy-estetik va jismoniy kamol topishi uchun shart-sharoitlar yaratish;
maktabgacha taʼlim tashkilotlariga bormaydigan bolalarning ijtimoiy moslashuvini taʼminlash va ularni boshlangʻich taʼlimga tayyorlash;
ota-onalarga bolalarning rivojlanishi, ularga taʼlim-tarbiya berish masalasida maslahat va tavsiyalar berish, metodik koʻrsatmalar taqdim etish orqali amaliy yordam koʻrsatish;
mobil guruhlarni yuqori malakali pedagog kadrlar bilan taʼminlash, shuningdek, ularning jismoniy tarbiya va birinchi yordam koʻrsatish boʻyicha malakasini oshirish yuzasidan qisqa muddatli oʻquv kurslarini bepul tashkil etish;
maktabgacha taʼlimning muqobil shakllarini rivojlantirish.
5. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
mobil guruhlarni tashkil etish, ularni hududdagi eng yaqin davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tegishli tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlarining buyrugʻiga asosan biriktirish tartibi;
mobil guruhlarni bolalar oʻzini qulay his etishiga, ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq jihozlash normativlari;
mobil guruhlarning taʼlim berish va oʻyin faoliyatini tashkil etish uchun oʻyin maydonchalarini jihozlash normativlari;
mobil guruhlarga bolalarni qabul qilish tartibi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxati tasdiqlangandan keyin bir oy muddatda:
mobil guruhlar uchun taʼlim berish va oʻyin maydonchalarini tashkil etish maqsadida qonunchilikda belgilangan tartibda yer maydonlarini ajratish, zarurat boʻlganda, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga muvofiq usti yopiq oʻyin maydonchalarini qurish choralarini koʻrsin;
yoqilgʻi moylash materiallari sarfi uchun zarur mablagʻlarning yillik limitini tasdiqlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda mobil guruhlarning taʼlim-tarbiya jarayoni sifatini tizimli nazorat qilish va faoliyatini tashkil qilish monitoringini amalga oshirsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlarini shakllantirishda ushbu qaror doirasidagi tadbirlarni amalga oshirish uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi qayta jihozlangan avtobuslari bepul rasmiylashtirilishi, roʻyxatdan oʻtkazilishi, ularga davlat raqami belgilari ajratilishi, shuningdek, ulardan foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa tartib-taomillar amalga oshirilishini taʼminlasin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Mobil guruhlar bazasida maktabgacha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisida” 2019-yil 18-sentabrdagi 786-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bir oy muddatda:
mobil guruhlar biriktirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining namunaviy shtatlar jadvaliga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 494-son qaroriga ILOVA
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom maktabgacha taʼlim mobil guruhlar (keyingi oʻrinlarda — mobil guruhlar) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Mobil guruhlar tashkil etish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
3. Mobil guruhlar yuridik shaxs hisoblanmaydi va ular faoliyatini muvofiqlashtirish va takomillashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Mobil guruhlar maqsadi va vazifalari
4. Mobil guruhlar maqsadi bolalarni maktabgacha taʼlim bilan qamrab olishni kengaytirish, maktabgacha taʼlim tashkilotlariga bormaydigan bolalarga taʼlim xizmatlari koʻrsatishdan iborat.
5. Mobil guruhlarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinmagan bolalarning har tomonlama yetuk, intellektual, maʼnaviy-estetik va jismoniy kamol topishi uchun shart-sharoitlar yaratish;
maktabgacha taʼlim tashkilotlariga bormaydigan bolalarning ijtimoiy moslashuvini taʼminlash va ularni boshlangʻich taʼlimga tayyorlash;
bolalarning sogʻligʻini muhofaza qilish va mustahkamlash;
bolalarni milliy madaniyat va umuminsoniy qadriyatlar bilan tanishtirish;
bola shaxsining asoslarini shakllantirish, uning bilim orttirishga boʻlgan qiziqishlarini rivojlantirish;
taʼlim-tarbiya jarayoniga innovatsion pedagogik texnologiyalar, taʼlim-tarbiyaning samarali shakllari va uslublarini joriy etish;
ota-onalarga bolalarning ilk rivojlanishi va ularga taʼlim-tarbiya berish masalasida maslahat va uslubiy yordam koʻrsatish.
3-bob. Mobil guruhlarda taʼlim-tarbiya jarayonining ishtirokchilari
6. Mobil guruhlardagi taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari quyidagilardan iborat:
mobil guruh tarbiyalanuvchisi;
bolaning qonuniy vakillari;
pedagog kadrlar (tarbiyachi va tarbiyachining yordamchisi).
7. Mobil guruhlarda tegishli kasbiy maʼlumotga, tayyorgarlikka, yuksak axloqiy va maʼnaviy fazilatlarga ega boʻlgan shaxslar pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga egadir.
8. Mobil guruhlarda faoliyat koʻrsatadigan pedagog kadrlari (tarbiyachi, tarbiyachining yordamchisi) va haydovchi mobil guruhlar biriktirilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining shtatida hisobda turadi.
9. Mobil guruhlarda faoliyat koʻrsatadigan pedagog kadrlari (tarbiyachi, tarbiyachining yordamchisi) davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti direktoriga hisobot beradi.
10. Mobil guruhlar xodimlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda har yili tibbiy koʻrikdan oʻtadi.
11. Bolaning qonuniy vakillari mobil guruhlardagi taʼlim-tarbiya jarayoni bilan tanishish huquqiga ega.
12. Mobil guruhlardagi taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari huquq va majburiyatlari qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
4-bob. Mobil guruhlarni tashkil etish
13. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda doimiy ravishda respublika boʻyicha maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish imkonsiz boʻlgan, olis va chekka hududlarni aniqlaydi va ularda maktabgacha boʻlgan yoshdagi bolalarning maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinganligini tahlil qilgan holda mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxatini tasdiqlaydi.
14. Mobil guruhlar zamonaviy talablarga javob beradigan va ushbu Nizomning 2-ilovasida belgilangan normativlarga muvofiq qayta jihozlangan maxsus avtotransport vositalari — avtobuslar bazasida tashkil etiladi.
15. Qayta jihozlangan avtobuslarning ichki qismi unda bolalar oʻzini qulay his etishiga, maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq boʻlishi zarur.
16. Qayta jihozlangan avtobuslar bilan taʼminlash va ularni manzillar roʻyxatiga asosan hududlarga taqsimlash boʻyicha choralar Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan amalga oshiriladi.
17. Mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxati tasdiqlangandan keyin bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari tomonidan:
mobil guruhlarda taʼlim-tarbiyani tashkil etish uchun sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiq faqat fanlarni rivojlantiruvchi muhit va oʻyin faoliyatini tashkil etish maqsadida qonunchilikda belgilangan tartibda yer maydonlari ajratiladi;
zarurat boʻlganda, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga muvofiq usti yopiq oʻyin maydonchalarini qurish choralari koʻriladi;
yoqilgʻi moylash materiallari sarfi uchun zarur mablagʻlarning yillik limiti tasdiqlanadi.
18. Mobil guruhlarda taʼlim berish va oʻyin faoliyatini tashkil etish uchun ajratilgan yer maydonchalari ushbu Nizomning 3-ilovasida belgilangan normativlarini inobatga olgan holda jihozlanadi.
19. Mobil guruhlarga qabul qilinadigan bolalar roʻyxati tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari tomonidan hududlardagi maktabgacha taʼlimga qamrab olinmagan bolalardan shakllantiriladi.
20. Mobil guruhlar hududdagi eng yaqin davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tegishli tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlarining buyrugʻiga asosan biriktiriladi.
21. Mobil guruhlar oʻz faoliyatini biriktirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻiga asosan amalga oshiradi.
5-bob. Mobil guruhlariga bolalarni qabul qilish
22. Bir mobil guruhdagi bolalar soni qayta jihozlangan avtobusning koʻzda tutilgan xarakteristikasidan (oʻrindiqlar soni) kelib chiqqan holda kamida oʻn olti nafar, koʻpi bilan oʻttiz nafar boʻlishi lozim.
23. Mobil guruhlarga bir xil yoki turli yoshdagi bolalar mobil guruhlarga biriktirilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti direktorining buyrugʻi bilan qabul qilinadi.
24. Mobil guruhlarga qabul qilinadigan bolalar hamda ulardagi boʻsh oʻrinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Maktabgacha va maktab taʼlimini boshqarish axborot tizimiga kiritiladi.
25. Mobil guruhlarga bolalar quyidagilar asosida qabul qilinadi:
bolaning qonuniy vakillari arizasi;
tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlari tomonidan beriladigan yoʻllanma;
bola sogʻligʻi toʻgʻrisidagi tibbiy maʼlumotnoma.
26. Bolaning qonuniy vakillari arizasiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
bolaning qonuniy vakillari fuqarolik pasporti nusxasi (identifikatsiya ID-kartasi nusxasi);
bolaning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma nusxasi;
bolaning 2 dona 3x4 hajmidagi fotosurati.
27. Mobil guruhlarda boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlgan taqdirda, mobil guruhlarga bolalar oʻquv yili davomida qabul qilinishi mumkin.
28. Mobil guruhlarda boʻsh oʻrinlar mavjud boʻlmagan taqdirda, bolalar ularning qonuniy vakillari tomonidan mobil guruhlarga qabul qilish boʻyicha tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimlarida navbatga qoʻyiladi.
29. Mobil guruhlarga bolalarni navbatga qoʻyish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining buyrugʻi bilan belgilanadi.
30. Bolalarni bir guruhdan ikkinchi guruhga oʻquv yili davomida bolaning qonuniy vakillari arizasi asosida boʻsh oʻrin boʻlgan taqdirda oʻtkaziladi.
31. Maktabgacha taʼlim tashkilotlariga bormaydigan alohida taʼlim olish ehtiyojlari boʻlgan bolalar mobil guruhlarda tibbiy salbiy koʻrsatmalar boʻlmaganda taʼlim olishlari mumkin.
32. Tibbiy salbiy koʻrsatmalar va boʻsh oʻrin boʻlmasligi bolani mobil guruhga qabul qilish toʻgʻrisidagi arizani rad etish uchun asos boʻladi.
33. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilangan mezonlarga muvofiq, bolada tibbiy salbiy koʻrsatmalar mavjud boʻlganda, bolaning yashash joyidagi tibbiyot tashkiloti tomonidan mobil guruhga borishga ruxsat etish toʻgʻrisida xulosa beriladi va unda ota-onasining biri yoki bolaning boshqa yaqin qarindoshi boʻlishi zarurligi koʻrsatiladi.
6-bob. Mobil guruhlarda taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish
34. Mobil guruhlarda oʻquv yili har yili 2-sentabrdan kelgusi yilning 31-mayigacha hamda yozgi sogʻlomlashtirish davri 1-iyundan 31-avgustgacha hisoblanadi.
Bunda, 1 smenadagi mashgʻulotlar davomiyligi 3 soatgacha boʻlishi lozim.
35. Mobil guruhlarda davlat maktabgacha taʼlim xizmatlari bepul koʻrsatiladi.
36. Mobil guruhlardagi taʼlim-tarbiya jarayoni oʻziga xos alohida xususiyatlari inobatga olingan holda tashkil etiladi.
37. Mobil guruhlarning ish tartibi 1 kunda 3 smenagacha, hafta davomida 6 kungacha amalga oshirilishi mumkin.
38. Mobil guruhlarda taʼlim-tarbiya jarayoni maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablari asosida tashkil etiladi va ovqatlantirishni majburiy tashkil etmagan holda, bitta maydonchada tashkil etilgan har bir guruhga bir haftada 9 soatdan kam boʻlmagan taʼlim berish nazarda tutiladi.
39. Mobil guruhlarda bolaning qonuniy vakillari xohishiga koʻra, bolalarni tez buzilmaydigan mahsulotlar bilan tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi va sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati bilan kelishilgan holda toʻlov asosida yengil taomlantirish tashkil etilishi mumkin.
40. Qayta jihozlangan avtobusda bolalar boʻlgan vaqtda uning harakatlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
7-bob. Mobil guruhlarning faoliyatini moliyalashtirish
41. Mobil guruhlar faoliyatini kengaytirish, shu jumladan, qayta jihozlangan maxsus avtotransport vositalarini sotib olish va jihozlash bilan bogʻliq xarajatlar xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga moliyalashtiriladi;
Mobil guruhlarni tashkil etish uchun joriy etiladigan shtat birliklarini saqlash, mobil guruhlar tashkil etilgan avtobuslarni yoqilgʻi-moylash va ehtiyot qismlari bilan taʼminlash, shuningdek, avtobuslar harakatini kuzatish tizimi (GPS navigatsiya) uchun oylik abonent toʻlovini amalga oshirish xarajatlari har yilgi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
42. Mobil guruhlar foydalanishidagi mol-mulk qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda biriktirilgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining mol-mulki hisoblanadi.
43. Mobil guruhlar faoliyati tasdiqlangan sarf-xarajatlar smetasi va belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan shtatlar jadvaliga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
44. Mobil guruhlar oʻquv-uslubiy, didaktik materiallar, rivojlantiruvchi oʻyin va oʻyinchoqlar, badiiy adabiyotlar bilan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan mazkur maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida taʼminlanadi.
45. Yoqilgʻi moylash materiallari sarfi uchun zarur mablagʻlar mahalliy budjet hisobidan mazkur maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida taʼminlanadi.
46. Mobil guruhlar pedagog kadrlari (tarbiyachi, tarbiyachining yordamchisi) va haydovchi mehnatiga haq davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti uchun belgilangan tartibda toʻlanadi.
8-bob. Yakunlovchi qoida
47. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda doimiy ravishda respublika boʻyicha maktabgacha taʼlim tashkilotlarini qurish imkonsiz boʻlgan, olis va chekka hududlarni aniqlash va ularda maktabgacha boʻlgan yoshdagi bolalarning maktabgacha taʼlim bilan qamrab olinganligini tahlil qilgan holda, maktabgacha taʼlim mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxatini tasdiqlash. Doimiy ravishda 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Tashkil etilayotgan maktabgacha taʼlim mobil guruhlarni belgilangan normativlarga muvofiq qayta jihozlangan avtobuslar bilan taʼminlash va ularni manzillar roʻyxatiga asosan hududlarga taqsimlash boʻyicha choralar koʻrish. Zaruratga koʻra 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar uchun taʼlim berish va oʻyin maydonchalarini tashkil etish maqsadida yer maydonlarini tanlash va ularni qonunchilikda belgilangan tartibda ajratish. Zarurat boʻlganda, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga muvofiq usti yopiq oʻyin maydonchalarini qurish va ularni belgilangan normativlarga muvofiq jihozlash boʻyicha choralar koʻrish. Yoqilgʻi moylash materiallari sarfi uchun zarur mablagʻlarning yillik limitini tasdiqlash. Mobil guruhlar tashkil etiladigan manzillar roʻyxati tasdiqlanganidan soʻng bir oy muddatda 4-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Maktabgacha taʼlim mobil guruhlarga qabul qilinadigan bolalar roʻyxatini tuman (shahar)lardagi maktabgacha taʼlimga qamrab olinmagan bolalardan shakllantirish. Zaruratga koʻra 5-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Maktabgacha taʼlim mobil guruhni hududdagi eng yaqin davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga buyruq asosida biriktirish. Qayta jihozlangan avtobuslar bilan taʼminlanganidan va ajratilgan yer maydonchalari tayyor boʻlganidan soʻng 6-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Maktabgacha taʼlim mobil guruhlarga qabul qilinadigan bolalar hamda ulardagi boʻsh oʻrinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Maktabgacha taʼlimni boshqarish axborot tizimiga kiritish. Doimiy ravishda 7-bosqich Davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti Mobil guruhlar faoliyatini amalga oshirish toʻgʻrisida buyruq chiqarish. Maktabgacha taʼlim mobil guruhlarini biriktirilganidan soʻng
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlarni jihozlash
T/r Nomi Oʻlchov birligi Miqdori (soni) 16 nafar bola boʻlgan guruhlar uchun 16 nafar boladan ortiq guruhlar uchun I. Mebel 1. Bolalar stoli — 6 oʻrinli dona 3 <5 2. Bolalar stuli dona 16 <30 3. Oʻquv materiallar uchun javon dona 1 1 4. Oʻyinchoqlar uchun javon dona 1 1 5. Magnit-marker doskasi dona 1 1 6. Pol yostiq (bin beg) dona 6 <10 7. Bolalar karavoti (topchan) dona 1 1 II. Oʻyinchoqlar 1. Qoʻgʻirchoqlar (koʻzi yopiladigan) dona 2 2 2. Mashinalar (turli xil) toʻplam 1 2 3. Uy hayvonlari va ularning bolalari toʻplam 4 6 4. Yovvoyi hayvonlar va ularning bolalari toʻplam 4 6 5. Bolalar idishlari toʻplami toʻplam 2 4 6. “Lego” konstruktori toʻplam 4 6 7. Bolalar lotosi toʻplam 2 4 8. “Dorixona” toʻplami toʻplam 2 4 9. Qurilish asboblari toʻplami toʻplam 2 4 10. Pazllar toʻplam 10 15 11. Mozaikalar toʻplam 4 6 III. Didaktik materiallar 1. Hisob tayoqchalari toʻplam 16 30 2. Geometrik shakllar (geometrik mozaika) toʻplam 16 30 3. Maktabgacha yoshdagi bolalar uchun alifbo dona 16 30 4. Raqamlar toʻplam 16 30 5. Yil fasllari tasviri tushirilgan rasmlar toʻplam 1 2 6. Uy hayvonlari va ularning bolalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 7. Yovvoyi hayvonlar va ularning bolalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 8. Uy parrandalari tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 9. Qushlar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 10. Sabzavotlar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 11. Mevalar va reza mevalar tasviri tushirilgan kartochkalar toʻplam 4 6 12. “Hayot xavfsizligi asoslari” kartochkalari toʻplam 1 3 13. “Kasblar” kartochkalari toʻplam 1 3 14. Husnixat dona 16 30 IV. Sport inventarlari 1. Bolalar argʻimchoqlari dona 4 6 2. Bolalar bouling keglisi toʻplam 2 4 3. Turli kattalikdagi toʻplar dona 4 6 4. Turli hajmdagi chambaraklar dona 4 6 5. Uloqtirib tushiriladigan halqalar dona 2 2 V. Bolalar adabiyoti 1. Jahon xalq ertaklari dona 5 5 2. Oʻzbek xalq ertaklari dona 5 5 3. Sheʼrlar, topishmoqlar dona 5 5 V. Birinchi yordam uchun dori vositalari ** Dorini nomi Dozasi Upakovkadagi soni Miqdori (100 nafar tarbiyalanuvchi hisobiga qarab) 1. Adrenalin 0,1%-1,0 №10 1 up 2. Dimedrol 1%-1,0 №10 1 up 3. Suprastin 2%-1,0 №5 1 up 4. Prednizolon 30 mg №3 1 up 5. Magniya sulfat 25%-5,0 №10 1 up 6. Analgin 25%-2,0 №10 1 up 7. Novakain 0,5%-5,0 №10 1 up 8. Eufillin 2,4%-10,0 №10 1 up 9. Kalsiya glyukonat 10%-10,0 №10 1 up 10. Ammiak eritmasi 10%-20,0 Fl 2 fl 11. Yod eritmasi 5%-5,0 Fl 4 fl 12. Brilliant koʻki 1%-30,0 Fl 4 fl 13. Valeriana tabletkasi №10 №10 2 up 14. No-shpa 2%-2,0 №5 1 up 15. Paratsetamol 0,5 №10 2 up 16. Tibbiy paxta 200 gr. 200 gr. 2 dona 17. Bint 20 dona 18. Shprits 2,0-5,0-10,0 10 dona 10 donadan 19. Spirt 70%-100,0 25, 40, 50 ml. 4 dona 20. Zararsizlantirish vositalari 1 ta bolaga 2 grammdan kuniga
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
Maktabgacha taʼlim mobil guruhlarning taʼlim berish va oʻyin faoliyatini tashkil etish uchun maydonchalarni jihozlash
T/r Nomi Oʻlchov birligi Miqdori 16 nafar bola boʻlgan guruhlar uchun 16 nafar boladan ortiq guruhlar uchun 1. Argʻimchoq (ikki tomonlama) dona 1 2 2. Qumdon dona 1 2 3. Skameyka dona 4 8 4. Sirpanchiq dona 1 2 5. Syujetli uy dona 1 1 6. Balansir dona 1 2
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 3-avgust,
494-son