UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МЕТОДИКАСИ

МЕТОДИКАСИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1 -иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) Университетига номзодларни бакалавриат таълим йўналишларига курсантлар сафига саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби:

номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари босқичларида амалга оширилади;

ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур;

ҳарбий-профессионал йўналишда тадбирларни ташкил этиш Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари томонидан таъминланади;

дастлабки саралаб олиш давомида номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш, якка тартибда суҳбатлашиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, индивидуал-психологик ўрганиш ҳамда умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш амалга оширилади;

б) номзодларни умумфуқаровий асосда бакалавриат таълим йўналишларига талабалар сафига қабул қилиш тартиби:

номзодларни умумфуқаровий асосда талабалар сафига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;

Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади;

умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Университет томонидан мустақил равишда белгиланади;

тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт қиймати) ҳар йили Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;

в) номзодларни Университет магистратурасига қабул қилиш тартиби:

магистратура мутахассисликларига умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг қабул квотаси Университет имкониятларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт (шу жумладан, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида Университет томонидан мустақил белгиланади;

Университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп хизмат стажига эга бўлган, камида «майор» офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади;

магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади;

магистратурага қабул қилиш учун номзодлар касбий тайёргарлик, чет тили ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонлари ҳамда тест синовларидан ўтадилар.

2. Белгилаб қўйилсинки:

Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади;

Университетга қабул тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг «Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш» таълим йўналишлари бўйича номзодлар билан дастлабки саралаб олиш тадбирлари Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилади.

Университетда «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг (кейинги ўринларда — Университет) бакалавриати кундузги ва сиртқи, магистратураси кундузги таълим шаклларига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ҳамда сиртқи таълим шаклларига номзодларни қабул қилиш (ҳарбий таълим йўналиши ва мутахассисликларига) мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.

Университетга «Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш» таълим йўналишлари бўйича номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий эҳтиёж режа-тақсимотига (квотасига) мувофиқ амалга оширилади.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг йиллик кўрсаткичи Университет имкониятларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт (шу жумладан, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида Университет бошлиғи томонидан мустақил белгиланади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

дастлабки саралаб олиш — номзодлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ўрганиш ва умумлаштириш, шунингдек, уларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш (бакалавриат таълим йўналишлари учун — индивидуал-психологик хусусиятлари, магистратура мутахассисликлари учун — касбий тайёргарлик ва чет тили бўйича — саралаш имтиҳонларини олиш) ва тест синовларини топширишга тавсия этиш;

курсант — ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган ва Университетнинг олий ҳарбий таълим йўналишида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

номзод — Университет бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун танловда қатнашиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчи (ходим), магистратурага кириш учун танловда қатнашиш истагини билдирган офицер унвонидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчи (ходим) ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

талаба — Университетда умумфуқаровий асосда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

тингловчи — Университетнинг магистратурасида, сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган контракт бўйича ҳарбий хизматни (хизматни) ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки ходим;

ҳарбий-профессионал йўналтириш — шахсий майлларига, қизиқишларига, қобилиятларига мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёшларни ҳарбий касбни асосли танлашларига кўмаклашиш бўйича мақсадли йўналтирилган, режалаштирилган тарзда ташкил этиладиган фаолият.

4. Номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Университет бошлиғи раислигида Университет қабул комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссияси) тузилади.

Қабул комиссияси раиси, унинг ўринбосари ва масъул котиб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғига асосан тайинланади. Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) тегишли соҳавий хизматлари мутахассислари киритилиши мумкин.

Қабул комиссиясининг қолган аъзолари Университет бошлиғининг буйруғига асосан Университетнинг доимий шахсий таркибидан тайинланади.

5. Қабул комиссияси ҳар йили 1 февралдан 1 ноябрга қадар фаолият юритади.

6. Қабул комиссияси раиси:

қабул комиссиясининг ишига бошчилик қилади ва мувофиқлаштиради;

қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;

қабул комиссияси масъул котибининг йўналишлар бўйича ўринбосарларини ҳамда кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

қабул комиссияси масъул котибининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари орқали кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

7. Қабул комиссияси раиси ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради.

8. Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

9. Номзодлар тест синовларини уч тилдан — давлат, қорақалпоқ ва рус тилларидан — бирини шахсан танлаган ҳолда топширадилар.

10. Университетнинг кундузги таълим шаклида курсант, тингловчи ва талабалар, сиртқи таълим шаклида тингловчилар таҳсил олади.

11. Университетга қабул тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади.

12. Университетга қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик ва холислик тамойиллари асосида амалга оширилади.

2-боб. Университетга номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш

1-§. Номзодлар билан ўтказиладиган саралаб олиш тадбирлари

13. Университетга номзодларни курсантлар сафига саралаб олиш ва қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

14. Университет томонидан курсантлар контингентини сифатли бутлаш учун босқичма-босқич ҳарбий-профессионал йўналтириш, дастлабки саралаб олиш ҳамда тест синовларидан иборат саралаш тадбирлари амалга оширилади.

15. Университетга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

16. Номзодлар ва уларнинг ота-оналари мудофаа ишлари бўйича бўлимлар (ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари) ҳамда ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан моддий масъуллиги тўғрисида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

17. Номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш учун тузилган Қабул комиссияси таркибида номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш, индивидуал-психологик ўрганиш ҳамда номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссиялар тузилади.

18. Университетга ўқишга кириш истагини билдирган:

фуқаролар таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ёки Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — тегишли ҳудудий органлар)га мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан;

ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ўзлари хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга (муассасага) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қиладилар.

Қабул қилинган аризалар (билдиргилар) асосида тегишли ҳудудий органлар ҳамда ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилади.

19. Ҳужжат расмийлаштириш таълим йўналишлари бўйича қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар орқали:

«Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти»;

«Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш»;

«Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш»;

«Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш»;

«Иқтисодий хавфсизлик»;

«Аниқлаш ва қўриқлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти»;

«Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти»;

б) Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари орқали:

«Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти»;

«Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти»;

«Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш».

20. Университетга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) ҳар йили 1 февралдан 20 мартга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

21. Университетга ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан тегишли ҳудудий органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза (билдирги);

чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;

таржимаи ҳол;

анкета;

хизматни ўташ жойидан (агар хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома;

ота-онасининг Университетга ўқишга киришига розилик хати;

хорижий тилларни билиш даражаси бўйича камида В2 даражадаги халқаро сертификат нусхаси (агар мавжуд бўлса).

«Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш» таълим йўналишига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар чет тилини билиш даражаси ҳақидаги халқаро тан олинган дастурлар — IELTS бўйича 5.5 балл ва ундан юқори, TOEFL бўйича 72 балл ва ундан юқори, TestDaF бўйича ТDN3 ва ундан юқори, DELF B2 ва ундан юқори сертификат ёки давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлганда, Университетга ўқишга кириш бўйича танловда иштирок этадилар.

Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий органлар томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

ўқиш ёки иш жойидан (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) маълумотнома;

чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат ва университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар нусхаси.

Университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

22. Университетга ўқишга киришни хоҳлаган ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Университетга ўқишга киришга тавсия этиш бўйича ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма);

ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган тавсиянома.

Номзодлардан ушбу Низомнинг 21 ва 22-бандларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

2-§. Ҳарбий-профессионал йўналтириш

23. Ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.

24. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

офицерлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларда офицер — Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниш ва англашни шакллантириш;

Университетга ўқишга киришга қарор қилган ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг истеъдодини, қобилиятларини ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;

Университетга кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлигига ва соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;

Университетга ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама камол топган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.

25. Ҳарбий-профессионал йўналтириш дастлабки саралаб олиш тадбирлари бошланишига қадар ўтказилади ва ушбу босқичда:

ёшларнинг фахрийлар, ҳарбий қисмлар ва Университет вакиллари билан учрашувлари;

вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий органларида, шунингдек ҳарбий қисмларда, муассасаларда Университетдаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материаллари, ўқишга қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга Университетга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турларида офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусиятлари ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;

умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ўқувчиларига офицер касби, Университетга тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш воситасида таъминланади.

26. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицер касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларини жалб этган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.

27. Ёшларга уларни ҳарбий-профессионал йўналтириш мақсадида касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.

Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари томонидан ўтказилади, уларда номзоднинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва Университетда ўқишга маънавий-психологик тайёрлик даражасига дастлабки баҳо берилади, шунингдек, номзодларнинг қизиқишлари ва қобилиятлари ўрганилади.

28. Ҳарбий хизматчиларни Университетга ўқишга киришга тайёрлаш Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.

29. Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари жойларда ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Университетдаги ўқув-тарбиявий жараёнларни ёритувчи нашрлар (буклетлар ва плакатлар, ўқишга кириш шартлари) ҳарбий қисмларга (муассасаларга), ҳудудий органларга етказилишини ташкил этадилар.

30. Университет зиммасига ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида қуйидаги вазифалар юкланади:

Университетдаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, фильмлар ва видеороликлар кўринишида ахборот материалларини тайёрлаш ва Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлигининг тегишли соҳавий хизматларига тарқатиш;

Университет вакилларининг телевидениеда радиода, марказий ва минтақавий (маҳаллий) матбуот саҳифаларида чиқишларини ташкил этиш, Университет тўғрисидаги фильмларни намойиш этиш, мавзули кечалар, маърузалар ва очиқ эшиклар кунлари ўтказиш;

ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, шунингдек, таътиллар даврида Университетнинг доимий ва ўзгариб турувчи таркиби томонидан ҳарбий хизматчилар ва ёшлар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиб бориш.

31. Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг тегишли соҳавий хизматларига ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида қуйидаги вазифалар юкланади:

ҳарбий қисмларнинг маънавият ва маърифат марказларида, ички ишлар органларида Университетдаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот қабул қилиш шартлари, Университетга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусиятлари ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш ва безаш;

мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати, Университетдаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги фильмлар намойишларини, шунингдек, фахрийлар ва Университетнинг вакиллари билан учрашувларни ташкил этиш;

ҳарбий хизматчилар, ходимлар билан офицер касби тўғрисида якка тартибда тушунтириш суҳбатлари ўтказиш;

ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишлар якунларини вақти-вақти билан таҳлил қилиш;

Университет билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш.

3-§. Дастлабки саралаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

32. Соғлиғи, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлик даражасига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ғоявий-маънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки саралаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

33. Дастлабки саралаб олишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

номзодга оид тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар) аниқлаштириш, офицер касбини танлашнинг сабабларини аниқлаш;

номзоднинг умумтаълим, соғлиғи ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;

номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.

34. Дастлабки саралаб олиш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

35. Дастлабки саралаб олишда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

36. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш, натижаларни таҳлил қилиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, унинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, маънавий фазилатлари ва касбий лаёқатини баҳолаш усулини қўллаган ҳолда ҳар йили 1 февралдан 31 мартга қадар (шу куни ҳам) ўтказилади.

Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, маънавий фазилатлари ва касбий лаёқатини аниқлаш доирасида уларнинг:

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш борасидаги конституциявий мажбуриятларни тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаши;

бурчни ҳис этиши, қатъиятлилиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги ва ўзини тўғри тутиши;

жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши;

хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарликда эришган натижалари ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, офицер бўлиш истагининг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлари мавжудлигига асосий эътибор берилади.

37. Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар номзод ўқишга қабул қилингандан сўнг расмийлаштирилади.

38. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати) аниқлаштириш, офицер касбини танлашининг сабабларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш ва хорижий тилларни эгаллаганлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Суҳбат давомида Университет томонидан номзодларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар талабгорнинг эътиборига етказилади.

39. Якка тартибдаги суҳбат ёшлар билан — тегишли ҳудудий органлар бўлим бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.

40. Тиббий кўрикдан ўтказиш икки (бирламчи ва якуний) босқичда амалга оширилади.

Бирламчи тиббий кўрик фақат ёшлар учун тегишли ҳудудий органлар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан ҳар йили 1 февралдан 31 мартга қадар (шу куни ҳам) ўтказилади.

Якуний тиббий кўрик ёшлар ва ҳарбий хизматчилар учун тегишли ҳудудий органлар ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан барча мажбурий ташхис-диагностик текширувлар амалга оширилган ҳолда ҳар йили 1 апрелдан 20 майга қадар (шу куни ҳам) ўтказилади.

41. Бирламчи ва якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг Университетда ўқишга соғлиғига кўра яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.

Соғлиғининг ҳолатига кўра Университетда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

42. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш таълим йўналишлари бўйича қуйидаги тартибда амалга оширилади:

«Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш», «Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш», «Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш», «Иқтисодий хавфсизлик», «Аниқлаш ва қўриқлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти», «Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти» таълим йўналишлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ;

«Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти», «Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш» таълим йўналишлари учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ.

Номзодларнинг антропометрик кўрсаткичларига доир мезонлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳарбий хизмат (хизмат)га қабул қилиш талабларига мувофиқ танланган мутахассисликка қараб белгиланади.

43. Номзодлар билан индивидуал-психологик ўрганиш тадбирлари Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида, тегишли ҳудудий органларида Қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ индивидуал-психологик ўрганиш методикасига асосан ҳар йили 1 майдан 30 майга қадар (шу куни ҳам) ўтказилади.

44. Индивидуал-психологик ўрганиш бўйича тасдиқланган режа-жадвал тегишли ҳудудий органларга ҳар йили 10 апрелга қадар Қабул комиссияси томонидан юборилади.

45. Индивидуал-психологик тест синови натижалари бўйича ўқишга тавсия этиш ёки тавсия этмаслик юзасидан хулосалар берилади.

Индивидуал-психологик тест синови натижалари бўйича ўқишга тавсия этилмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

46. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида тегишли ҳудудий органлар бошлиқлари белгилаган жойларда Қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомга 7-иловада келтирилган методикага мувофиқ ҳар йили 1 майдан 30 майга қадар (шу куни ҳам) ўтказилади.

47. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тасдиқланган режа-жадвал тегишли ҳудудий органларга ҳар йили 10 апрелга қадар Қабул комиссияси томонидан юборилади.

48. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг белгиланган талабларига жавоб бермайди деб топилган номзодлар саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

49. Дастлабки саралаб олишдан муваффақиятли ўтган ва тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тўлиқ расмийлаштирилгандан кейин тегишли ҳудудий органлар ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан ҳар йили 10 июнга қадар Қабул комиссиясига юборилади.

50. Қабул комиссияси томонидан тест синовларида қатнашишга рухсат этилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳар йили олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар қабули бошлангунга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

51. Дастлабки саралаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Университетга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.

4-§. Университетга қабул учун ўтказиладиган тест синовлари

52. Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

53. Тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин икки кун ичида Университетга тақдим этилади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

54. Тест синовига белгиланган вақтда келмаган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

55. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

5-§. Университетга қабул қилиш тартиби

56. Номзодларни Университетга ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари (танловдан ташқари ва тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга номзодлар бундан мустасно) асосида амалга оширилади.

57. Қабул комиссияси тест синовлари натижалари тақдим этилгандан кейин беш кун ичида номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ҳамда мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради ва икки кун муддатда Давлат тест марказига тақдим этади.

Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Университетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

57 1 . Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар номзодларни Университетга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан Университетнинг кадрлар бўлими томонидан 5 кун ичида тегишли идораларга юборилади.

58. Университетга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда уларни ўқишга қабул қилиш масаласи алоҳида кўриб чиқилади.

59. Университетга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий органлар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) қайтариб юборилади.

60. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Университетда сақланади.

3-боб. Университетга номзодларни талабалар сафига қабул қилиш

1-§. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

61. Университет бакалавриатига ўқишга кириш учун номзодлар Қабул комиссияси, давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтадилар.

62. Университетга номзодларни умумфуқаровий асосда талабалар сафига қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

63. Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

64. Университет битирувчиларига тегишли намунадаги диплом ва ҳарбий тайёргарликдан ўтганларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади.

Университет талабаларини ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш ва ундан ўтказиш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.

Миллий гвардия қўмондонининг тақдимномасига асосан Университетнинг ҳарбий тайёргарлигини ўтган битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан бошланғич ҳарбий унвон (захирадаги лейтенант) берилади.

65. Қабул комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин номзодларни қабул қилиш муддатлари, таълим йўналишларининг номлари, ўқишга қабул қилиш параметрлари (ўринлар сони), тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги ахборотни Миллий гвардия ва Университетнинг расмий веб-сайтларига жойлаштиради ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

2-§. Номзодларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш шартлари, тўлов тартиби ва миқдори ҳамда номзодларга бериладиган имтиёзлар

66. Умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилиш тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, шунингдек, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Университет томонидан мустақил равишда белгиланади.

67. Университетда тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт қиймати) ҳар йили Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

68. Имтиёзга эга номзодлар Университетнинг кундузги таълим шаклига талабалар сафига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тўлов-контракт шартлари асосида қабул қилинади.

3-§. Тест синовлари

69. Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлар учун (тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов белгиланади.

70. Номзодлар умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида ўқиган чет тилларидан бирида имтиҳон топширадилар.

4-§. Университетга номзодларни кундузги таълим шаклига талабалар сафига қабул қилиш тартиби

71. Университетда танланган таълим йўналишига қараб номзодлар белгиланган тартибда тасдиқланган фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.

72. Тўлов-контракт асосида номзодларни ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун тўлов-контрактда кўрсатилган маблағ миқдори ҳар йили белгиланган тартибда, 15 сентябрдан кечиктирмай, ўтказилгандан сўнг Университет бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ҳар йили Университет бошлиғининг тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган номзодларнинг 2 сентябрдан бошлаб дарсларга қатнашишига рухсат бериш тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилади.

Қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан белгиланган муддатларда ушбу қийматлар бўйича тўлов-контракт шартларини биринчи ўқув йили учун тўлиқ бажарганларидан сўнг Университет бошлиғининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.

4-боб. Университет магистратурасига офицер лавозимларидаги ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) саралаб олиш ва қабул қилиш

1-§. Умумий қоидалар

73. Университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп хизмат стажига эга бўлган, камида «майор» офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади.

Истисно тариқасида, Университет бакалавриатини имтиёзли тамомлаган, лавозимга тайинланган, илмий-тадқиқот йўналишида салмоқли ютуқларга эришган (илмий мақолалари нашр этилган, ўқув адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этган, ихтиро патентлари ва гувоҳномаларни олган) ҳамда тегишли кафедраларнинг қўшма йиғилишининг қарорига кўра тавсия этилган ҳарбий хизматчилар Университет бошлиғининг қарорига асосан, келгусида Университетда 5 йил ишлаб бериш шарти билан, магистратурага ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловларда иштирок этиши мумкин.

«Олий Бош қўмондон» давлат стипендияси соҳиби бўлган курсантлар бакалавриатни тамомлагач, камида икки йил ҳарбий хизматни (хизматни) ўтагандан сўнг, мутахассислиги бўйича беш йил мобайнида Университетнинг магистратурасига умумий қабул квота доирасида кириш имтиҳонларисиз ва мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги чекловларни инобатга олмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади.

74. Магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

75. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 10 мартга қадар ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари тўғрисидаги маълумотлар Миллий гвардия ва Университетнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

76. Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 апрелдан 1 июнга қадар қабул қилинади.

77. Университет магистратура тингловчилари контингентини сифатли бутлаш учун касбий тайёргарлик, чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун) ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонлари ҳамда тест синовлари ўтказилади.

78. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга 9-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

79. Магистратурага ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзининг бевосита командирлари (бошлиқлари) номига мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ билдирги билан мурожаат қиладилар.

80. Билдиргига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маълумотнома-объективка;

яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумот;

номзод учун бевосита командири (бошлиғи) томонидан берилган тавсифнома;

ҳарбий (хизмат) гувоҳнома нусхаси;

ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган тиббий маълумотнома;

нашр этилган мақолалари ва ўқув қўлланмаларнинг рўйхати (мавжуд бўлганда);

чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги халқаро сертификатларнинг асл нусхаси (мавжуд бўлганда);

давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома (2-шакл);

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси (мавжуд бўлганда);

Номзодларнинг олий маълумот тўғрисидаги диплом (иловаси билан) ёки дипломдан кўчирмаси (Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

81. Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларида Университет магистратураси тингловчилигига номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилади, номзодларнинг умумий рўйхати шакллантирилади ва белгиланган тартибда номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари ҳар йили 1 июнга қадар (шу куни ҳам) Қабул комиссиясига юборилади.

82. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари (ходимлари) қаторидан бўлган номзодларга расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлар Қабул комиссиясига юборилади.

83. Номзодларнинг маълумоти, чет тилини билиш даражаси, иш тажрибаси ва касбий малакасига оид қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилиши мумкин.

84. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун жорий йилнинг 1 июнига қадар имконият берилади.

85. Ҳужжатларни қабул қилиш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

86. Қабул комиссияси Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан юборилган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади, уларнинг рўйхатини шакллантиради, белгиланган тартибда ҳужжатлари расмийлаштирилган номзодларнинг саралаб олиш босқичида иштирок этишини таъминлайди.

87. Қабул комиссияси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини қабул қилиш;

шахсий йиғмажилдларни белгиланган талабларга мувофиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиш;

номзодлар учун маслаҳатлашувларни ташкил этиш;

касбий тайёргарлик, чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун) ва жисмоний тайёргарликдан саралаш имтиҳонларини, шу жумладан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовларини ўтказиш;

саралаш имтиҳонлари юзасидан номзодларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш;

саралаш имтиҳонлари натижалари ҳақида якуний маълумотлар тайёрлаш;

Университет магистратурасига ўқишга кирган номзодлар бўйича баённомани расмийлаштириш.

88. Келиб тушган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари ва уларнинг рўйхати Қабул комиссияси томонидан ўрганиб чиқилади ва номзодларни саралаш имтиҳонларида қатнашувчиларнинг рўйхатини ҳар йили 10 июнга қадар шакллантиради.

2-§. Номзодлар билан саралаш имтиҳонлари ва тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

89. Ҳар йили июнь — август ойларида Университетнинг магистратурага киришни хоҳловчи номзодлари билан Университетда йиғин ўтказилади.

Йиғин мобайнида номзодлар касбий тайёргарлик, чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун) ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонларини топширадилар.

90. Номзодларнинг билим ва кўникмаларини текшириш мақсадида Университетда ҳар йили саралаш имтиҳонларининг билетлари ишлаб чиқилади.

91. Номзодларни Университетга қабул қилиш учун Университет бошлиғининг буйруғи билан касбий тайёргарлик, чет тили ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонларини қабул қилиш учун тегишли мутахассислардан иборат кичик комиссиялар тузилади.

92. Касбий тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонида номзоднинг мутахассислиги бўйича ҳарбий-профессионал тайёргарлиги текширилади. Номзоднинг билими билет саволларига оғзаки жавоб беришига қараб баҳоланади.

93. Номзоднинг чет тили бўйича билими билет саволларига оғзаки жавоб бериш усули билан баҳоланади.

Имтиҳон саволлари олий ҳарбий таълим муассасаларида чет тили бўйича ўрганиладиган ўқув дастури асосида тузиб чиқилади.

94. Саралаш имтиҳонларининг натижалари беш балли тизим асосида баҳоланади. Саралаш имтиҳонларида қўлланадиган баҳолаш мезонлари Университет томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланади.

95. Магистратурага ўқишга топшираётган номзоднинг жисмоний тайёргарлиги қуйидаги машқлар бўйича баҳоланади:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик Миллий гвардиянинг жисмоний тайёргарлик бўйича қўлланмаси талаблари асосида ўтказилади.

96. Номзодларнинг саралаш имтиҳонларининг натижалари бўйича қўйилган баҳоларга доир эътирозлари Университетда ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Номзодлар ўз эътирозларини саралаш имтиҳонлари якунлангандан сўнг икки сутка мобайнида апелляция комиссиясига тақдим этишлари мумкин.

Апелляция комиссияси уч сутка мобайнида эътирозларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва эътироз билдирган шахсга маълумот беради.

97. Қабул комиссияси раиси қуйидаги номзодларни саралаш имтиҳонларидан четлаштириш ҳуқуқи эга:

имтиҳонларнинг биридан қониқарсиз баҳо олган;

имтиҳонларга узрли сабабларсиз қатнашмаган;

ҳарбий интизомни қўпол равишда бузган.

98. Номзодларга касбий тайёргарлик, чет тили, жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонларини ўтказиш натижасига кўра Қабул комиссияси томонидан номзодни тест синовларида иштирок этишга рухсат этиш ёки рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

99. Саралаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодлар қуйидаги фанлар бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширади:

мутахассислик фанлари;

маънавий-маърифий тайёргарлик;

чет тили (чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлари мавжуд бўлмаганлар учун).

100. Мутахассислик фанлари ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича тест топшириқлари Университет томонидан ишлаб чиқилади ҳамда ҳар йили 1 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.

Магистратура мутахассисликлари бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси Университет бошлиғи томонидан тасдиқланади.

101. Тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

102. Тест синовлари Давлат тест маркази билан келишилган муддатларда, тўлов-шартнома асосида Тошкент шаҳридаги катта сиғимли биноларда ўтказилади.

103. Тест синовларининг натижалари қабул квоталари доирасида белгиланган рейтинг тизими бўйича Давлат тест маркази томонидан аниқланади.

104. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзод тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки кун давомида Университетда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Номзодга апелляция шикояти қабул қилинганлиги ва кўриб чиқиш санаси тўғрисида хабарнома берилади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси йиғилишида уч кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ҳамда унинг натижаси ҳақида мурожаат этувчига жавоб хати юборилади.

3-§. Магистратурага қабул қилиш тартиби

105. Қабул комиссияси томонидан номзодларнинг тест синовларида олган баллари жамланиб, умумий қайдномада номзодларнинг ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида рўйхати шакллантирилади.

Рўйхатда номзодлар ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибидаги кетма-кетликда жойлаштирилади.

106. Магистратурага ўқишга қабул қилиш жараёнида тест синовлари натижаларига кўра бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда касбий тайёргарлик, жисмоний тайёргарлик ва чет тили бўйича синов натижалари юқори бўлган номзодларга устунлик ҳуқуқи берилади.

107. Умумий қайднома асосида Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 25 августга қадар номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

108. Ҳар йили 30 августга қадар Қабул комиссияси баённомаси асосида номзодларни магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳақидаги Университет бошлиғининг буйруғи имзоланади ва офицерлар Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига асосан тингловчи лавозимига тайинланади.

5-боб. Университет магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини саралаб олиш ва қабул қилиш

1-§. Номзодларни саралаб олиш тартиби

109. Университет магистратурасига бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар саралаб олиш натижаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган шахслар турдош таълим йўналишлари рўйхатидаги ихтисосликларнинг фақат биридан танловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Таянч олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари саралаб олиш натижаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори бир тингловчини ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

110. Магистратурага қабул тегишли таълим йўналиши ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган турдош олий таълим йўналишлари (магистратурага қабул бўйича) рўйхати бўйича бакалавр даражасига ёки дипломли мутахассис малакасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тест синовлари асосида амалга оширилади.

2-§. Ҳужжатларни қабул қилиш

111. Университет магистратурасига ўқишга кириш учун номзодлар Қабул комиссияси, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.

112. Номзодлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) бўлган муддатда рўйхатдан ўтади.

113. Номзодлар рўйхатдан ўтиши учун Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда Университет бошлиғи номига ариза;

муайян имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар серияси, рақами, берилган вақти кўрсатилган ҳолда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро эътироф этилган имтиҳон тизимлари (International English Language Testing System (IELTS), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT), Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber (TestDaF), Тest de Connaissance du Français (TCF), Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Cambridge English Qualifications, Goethe Certificate ва ҳоказо) сертификатлари, давлат стипендиялари билан тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжат.

Ҳужжат тақдим этиш жараёнида номзодлар паспортини (идентификация ID-картасини) шахсан кўрсатадилар.

Номзоднинг олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асли (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унинг иловаси «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.

114. Рўйхатдан ўтиш давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали амалга оширилганда мазкур Низомнинг 113-бандида келтирилган маълумотлар номзод томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади. Ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.

115. Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

116. Рўйхатга олинган номзодлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар (мутахассисликлар, таълим шакли ва тиллар кесимида) Қабул комиссияси томонидан Университет веб-сайтига жойлаштириб борилади.

117. Тест синовлари натижалари бўйича Давлат комиссиясининг номзодларни Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида ҳужжатларнинг асл нусхалари номзод томонидан Университет магистратура бўлимига тақдим этилади.

118. Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, номзод тест синовларидан (магистратурага қабул қилинган бўлса — Университет магистратураси талабалари сафидан) четлаштирилади, ҳужжатлар эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

3-§. Тест синовлари

119. Тест синовлари Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда тўлов-шартнома асосида ўтказилади.

120. Номзодлар Қабул комиссияси томонидан белгиланган мутахассислик фанлари бўйича тест синовларини топширадилар. Тест топшириқлари 75 та саволни ўз ичига олади.

121. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан биргаликда 2 соат 30 дақиқа вақт белгиланади.

122. Тест синовларида номзодлар олиши мумкин бўлган максимал балл 232,5 баллни ташкил этади (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл).

Магистратура мутахассисликлари бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси Университет бошлиғи томонидан тасдиқланади.

123. Номзодлар томонидан тўпланган баллар ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида, уларнинг танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмаганлиги тўғрисидаги маълумот тест синовлари тўлиқ якунланиб, Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг эълон қилинади.

124. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзод тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб икки кун давомида Университетда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Номзодга апелляция шикояти қабул қилинганлиги ва кўриб чиқиш санаси тўғрисида хабарнома берилади.

Апелляция шикояти апелляция комиссияси йиғилишида уч кун муддатда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ҳамда унинг натижаси ҳақида мурожаат этувчига жавоб хати юборилади.

4-§. Фуқароларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш ва ўқиш учун тўлов тартиби

125. Магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари Университет томонидан мустақил равишда белгиланади.

126. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин Университет билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контракт расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланклари Қабул комиссияси томонидан синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.

127. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган номзодлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларига мувофиқ амалга оширилади.

128. Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади ва амалга оширилади.

129. Қабул комиссиясининг Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори ҳар йили белгиланган тартибда, 15 сентябрдан кечиктирмай ўтказилгандан сўнг Университет бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

6-боб. Номзодларни сиртқи таълим шаклига саралаб олиш тартиби

1-§. Умумий қоидалар

130. Номзодларни Университетнинг сиртқи таълим шаклига тингловчилар сафига қабул қилиш ушбу Низомга 11-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

131. Университетнинг сиртқи таълим шаклига камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмати) стажига эга, ёши ўттиз бешдан катта бўлмаган (олий маълумотга эга бўлган шахслар бундан мустасно) Миллий гвардиянинг амалдаги ҳарбий хизматчилари (ходимлари) қабул қилиниши мумкин. Сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосда уч йилни ташкил этади.

132. Университетнинг сиртқи таълим шаклига Хавфсизлик кенгаши томонидан ҳар йил белгиланадиган қўшимча квоталар бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида камида уч йиллик ҳарбий хизмат (хизмат) стажига эга бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.

133. Тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тўлов қиймати бир тингловчини ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, Университет Васийлик кенгаши қарори билан белгиланади.

134. Университетнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш истагини билдирган Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари ўз хизмат жойи бўйича бошлиқлари номига ҳар йили 1 апрелдан 1 майга қадар (шу куни ҳам) билдирги билан (таълим йўналиши, ўқув тили, шакли (олий таълим муассасасини тугатганлиги ёки олий маълумоти йўқлиги, қайси чет тилидан тест топшириши, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар унинг рақамини ва танланган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналишини) кўрсатилган ҳолда) мурожаат қилади.

135. Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг билдиргиларига асосан ўз хизмат жойлари бўйича кадр органлари томонидан номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари ҳар йили 2 майдан 30 майга қадар (шу куни ҳам) ташкил этилади. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш ишлари якуни бўйича номзодларнинг ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади. Номзодларнинг ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

таълим йўналиши кўрсатилган ҳолда номзоднинг билдиргиси;

маълумотнома-объективка;

лавозимга тайинлаш тўғрисидаги охирги буйруқдан кўчирма;

маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (шаҳодатнома, диплом, иловаси билан);

хизмат тавсияномаси;

давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномага эга эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Номзодларнинг ҳужжатлар йиғмажилди ҳар йили 15 июнга қадар Қабул комиссиясига тақдим этилади.

136. Университет сиртқи таълим шаклига номзодларни қабул қилиш тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

137. Тест синовларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

138. Номзодларни Университетнинг сиртқи таълим шаклига тингловчилар сафига имтиёз билан қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2-§. Тест синовлари

139. Университет сиртқи таълим шаклига номзодларни қабул қилиш учун тест синовлари Давлат тест маркази билан келишилган муддатларда ўтказилади.

140. Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов белгиланади.

141. Тест синовларининг натижалари Давлат тест маркази томонидан аниқланади.

3-§. Университетга сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби

142. Номзодлар тест синовлари натижалари асосида Университет сиртқи таълим шаклига тингловчилар сафига ўқишга қабул қилинади.

143. Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли баённомани расмийлаштиради.

144. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома асосида номзодларни Университетга ўқишга қабул қилишга Университет бошлиғининг буйруғи расмийлаштирилади.

145. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тингловчилар ва Университет ўртасида белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномаси расмийлаштирилади.

146. Белгиланган намунадаги контракт бланклари Қабул комиссияси томонидан тест синовларининг натижалари эълон қилингандан сўнг берилади ва ўқишга қабул қилинган тингловчилар билан 2 нусхада расмийлаштирилади.

147. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган номзодлар учун тўлов ҳар йили тўлов-контракт шартларига мувофиқ белгиланади ва амалга оширилади.

148. Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

149. Университетнинг магистратурасига қабул қилиш бўйича тест синовларининг ўтказилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш Давлат тест маркази ҳамда Университет ўртасидаги келишувга кўра Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

150. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Университетга номзодларни курсантлар сафига саралаб олиш ва қабул қилиш

Босқичлар Субъектлар Ўтказиладиган тадбирлар (ўтказиш жойи) Бажариш муддатлари 1-босқич Миллий гвардия Қабул комиссиясини ташкил этиш Ҳар йили 1 февралга қадар 2-босқич Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 1. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) раҳбарларини фаол жалб этган ҳолда умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари маъмуриятлари билан ўзаро алоқасини ташкил этиш. 2. ЧҚБТ раҳбарлари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказиш. 3. Ёшларнинг ҳарбий қисм, Университет вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашуви. Дастлабки саралаб олиш тадбирлари бошлангунига қадар 3-босқич Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ҳамда ҳарбий қисм (муассасалар) 1. Номзодларнинг ариза (билдирги)ларини қабул қилиш. Ҳар йили 1 февралдан 20 мартга қадар 2. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш. Ҳар йили 1 февралдан 31 мартга қадар 3. Номзод билан якка тартибда суҳбат ўтказиш. Ариза (билдирги) берилгандан сўнг 10 кун ичида 4-босқич Тегишли ҳудудий органлар ҳузуридаги тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиялар 1. Бирламчи тиббий кўрик (ҳарбий хизматчилар бундан мустасно). Ҳар йили 1 февралдан 31 мартга қадар 2. Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш. Ҳар йили 1 апрелдан 20 майга қадар 5-босқич Қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссияси Индивидуал-психологик ўрганиш. Ҳар йили 1 майдан 30 майга қадар Қабул комиссиясининг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш. Ҳар йили 1 майдан 30 майга қадар 6-босқич Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ҳамда ҳарбий қисм (муассасалар) Ҳужжатларни Қабул комиссиясига топшириш. Ҳар йили 10 июнга қадар 7-босқич Қабул комиссияси Ҳужжатларни Давлат тест марказининг махсус дастурига киритиш. Ҳар йили олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар қабули бошлангунга қадар 8-босқич Номзод Давлат тест марказидан рўйхатидан ўтиш. Ҳар йили олий таълим муассасалари бакалавриатига ҳужжатлар қабули бошлангунга қадар 9-босқич Давлат тест маркази Тест синови. Белгиланган муддатларда 10-босқич Қабул комиссияси 1. Тест синовлари натижаларини эълон қилиш, тегишли баённомани расмийлаштириш. Тест натижалари тақдим этилгандан кейин 5 кун ичида 2. Университет бошлиғининг буйруғини чиқариш. Тест синовлари натижалари тақдим этилгандан кейин 10 кун ичида

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (бошлиқнинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (номзоднинг яшаш манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ яшовчи ________________________________дан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (номзоднинг Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Мен, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатига ўқишга киришга номзод, __________________________________________________________________________ ‎ (Ф.И.О.) ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинсам, ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тўғрисида моддий масъуллигим ҳақида огоҳлантирилдим. 20 йил «____» ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) Биз, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси,______________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) фарзандимиз _______________________________________________________________________ (Ф.И.О.) ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинса, ҳарбий хизматчиларни ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини давлатга ундириш тўғрисида моддий масъуллигимиз ҳақида огоҳлантирилдик. 20 йил «____» ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) 20 йил «____» ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳудудий орган бошлиғи Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ да ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (номзоднинг яшаш манзили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ яшовчи________________________________ дан ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ АРИЗА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Мени, ўз хоҳишимга кўра Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатига ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман. Тест синовларини ____________________ тилида _________________ алифбосида топшираман. ‎ ‎ ‎ (давлат, қорақалпоқ, рус) (кирилл, лотин) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________________ тилида топшираман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (чет тилининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ Танловда _____________________________________ таълим йўналиши бўйича иштирок этаман. ‎ ‎ (танлаган таълим йўналишининг номланиши) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган сирларни сақлашга ваъда бераман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 йил «____» _______________ ‎ ___________ ‎ ________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (бевосита бошлиқнинг лавозими, ҳарбий унвони, Ф.И.О.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ БИЛДИРГИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Мен _____________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ (ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси) ‎Сиздан ўз хоҳишимга кўра, мени Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатига ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман. Тест синовларини______________________ тилида _________________ алифбосида топшираман. ‎ ‎ ‎ (давлат, қорақалпоқ, рус) (кирилл, лотин) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни)____________________ тилида топшираман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (чет тилининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Танловда _____________________________________ таълим йўналиши бўйича иштирок этаман. ‎ ‎ (танлаган таълим йўналишининг номланиши) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган сирларни сақлашга ваъда бераман. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 йил «____» _______________ ‎ ___________ ‎ ________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Якка тартибдаги суҳбат ‎ВАРАҚАСИ Номзоднинг Ф.И.О. _________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Номзоднинг оилавий аҳволи: _________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати: _________________ _________________________________________________________________________________ Офицер касбини танлашининг сабаблари _____________________________________________ _________________________________________________________________________________ Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси:_________________________________ _________________________________________________________________________________ Номзоднинг чет тилини эгаллаганлик даражаси: _________________________________________ _________________________________________________________________________________ Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: ________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби батафсил тушунтирилди. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахснинг ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎ лавозими, ҳарбий унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ (имзо) ‎ 20__ йил «___» _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Индивидуал-психологик ўрганиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.

2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бакалавриатидаги ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Кадрлар бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланади ҳамда индивидуал-психологик ўрганиш бошлангунга қадар Қабул комиссияси раисига юборилади.

3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари Қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ҳамда у тестлар ва жавобларнинг ошкор бўлиб кетмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

4. Дастлаб номзодлар Қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича масъул бўлган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек, ҳар бир вазифа бўйича тайёрланган тест саволлари жавобларини топганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.

2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш

5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки номзодларни гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилиши мумкин.

6. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни гуруҳларга бўлган ҳолда ўтказилади.

7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта топшириқлар бўйича психологик тестлар берилади.

8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

шахсга хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик барқарорлиги, самимийлиги;

касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.

9. Психологик тест бошлангунга қадар номзоднинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва унга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун рухсат берилади.

10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзод шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.

13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг, номзодлар жавоблар бланкларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.

14. Топшириқларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзодга дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.

15. Топшириқларни муваффақиятли топшира олмаган номзоднинг такрорий тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.

3-боб. Якунловчи қоидалар

16. Индивидуал-психологик ўрганишдан ўтган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.

18. Қайднома Қабул комиссиясининг индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзод унга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.

2. Қабул комиссиясининг номзодларни умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан дастлаб номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби тушунтирилади.

3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:

фуқаролар спорт кийимида;

ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари шарт.

4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради.

Ўғил болалар:

турникда тортилиш;

100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш.

Қиз болалар:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш;

1000 метрга югуриш.

5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади.

2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бир оз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқлар орасини очиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда букиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45° гача кўтаришга рухсат берилади.

8. Номзодларнинг турникда тортилиш машқи қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаролар учун:

12 маротаба ва ундан кўп тортилганда — «аъло»;

10-11 маротаба тортилганда — «яхши»;

8-9 маротаба тортилганда — «қониқарли»;

1 — 7 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади;

б) ҳарбий хизматчилар учун:

14 маротаба ва ундан кўп тортилганда — «аъло»;

12-13 маротаба тортилганда — «яхши»;

10-11 маротаба тортилганда — «қониқарли»;

1 — 9 маротаба тортилганда ёхуд умуман тортила олмаганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.

9. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламали текис жойларда ўтказилади.

10. Номзодларнинг 100 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаролар (ўғил болалар) учун:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;

14,5 — 14,8 сония ичида бажарган тақдирда — «яхши»;

14,9 — 15,4 сония ичида бажарган тақдирда — «қониқарли»;

15,5 сония ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади;

б) фуқаролар (қиз болалар) учун:

17,3 сонияда бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади;

в) ҳарбий хизматчилар учун:

14,0 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;

14,1 — 14,4 сония ичида бажарган тақдирда — «яхши»;

14,5 — 15,2 сония ичида бажарган тақдирда — «қониқарли»;

15,3 сония ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.

11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Номзодларнинг 3000 метрга югуриш машқи қуйидагича баҳоланади:

а) фуқаро ёшлар (ўғил болалар) учун:

13,20 дақиқада бажарган тақдирда — «аъло»;

13,20 — 14,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «яхши»;

14,00 — 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда — «қониқарли»;

14,30 дақиқа ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади;

б) ҳарбий хизматчилар учун:

12,40 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «аъло»;

12,40 — 13,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «яхши»;

13,00 — 13,35 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «қониқарли»;

13,35 дақиқа ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади;

в) қиз болалар 1000 метрга югуриш машқини 5,00 дақиқа ичида бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

12. Қиз болалар учун куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда бир дақиқада иккита машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сония вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажаришда:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Биринчи машқ учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилингандан сўнг, дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришилади.

Иккинчи машқни бажаришда:

қўлга таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб — ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.

Куч ишлатиш машқлари комплексини номзод қизлар камида (умумий ҳисобда) 26 маротаба бажарган тақдирда, улар ушбу синовдан «ўтди» деб ҳисобланади.

13. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда номзод камида битта «қониқарсиз» баҳо олганда, у умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган деб ҳисобланади.

14. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.

16. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.

17. Қайднома Қабул комиссиясининг номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «ТАСДИҚЛАЙМАН» ‎‎Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети қабул ‎комиссияси раиси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (унвони, имзоси ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ йил «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети қабул комиссияси йиғилишининг ‎ ____-сон баённомаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ йил «___» ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи) Раислик қилувчи: ‎ _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.) Қатнашганлар: _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (қабул комиссияси аъзолари) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (қабул комиссияси аъзолари) КУН ТАРТИБИ: (номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида) ‎ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети қабул комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан қарор қилади: _________________________________ мутахассислиги бўйича танлов натижалари * : ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Номзоднинг Ф.И.О. Номзоднинг махсус коди Тест синовларида тўплаган баллар Имтиёз Умумий балл Ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида ёзув 1.‎ 2.‎ 3.‎ 4.‎ 5.‎ 6.‎ 7.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Қабул комиссияси аъзолари ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) ‎ ‎ Қабул комиссияси масъул котиби: ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий унвони, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Университетга номзодларни магистратурага саралаб олиш ва қабул қилиш

Босқичлар Субъектлар Ўтказиладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Қабул комиссияси 1. Университет магистратурасига ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, қабул квоталари, тўлов-контрактнинг миқдори (фуқаролар учун) тўғрисидаги маълумотларни Миллий гвардия ва Университетнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш. 2. Университетнинг эксперт гуруҳи томонидан номзодлар билан тест синовларини ўтказиш учун саволномани шакллантириш. Ҳар йили 10 мартга қадар 2-босқич Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари кадр органлари 1. Номзодларнинг билдирги (ариза)лари ва тегишли ҳужжатларни қабул қилиш ва кадрлар органларига топшириш. 2. Номзодларга оид ҳужжатларни ўрганиш натижасига кўра Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан қарор қабул қилиш. 3. Номзодларнинг билдирги (ариза)лари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни Қабул комиссиясига юбориш. Ҳар йили 10 апрелдан — 1 июнга қадар 3-босқич Қабул комиссияси Келиб тушган номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини ўрганиб чиқиш ва саралаш имтиҳонларида қатнашувчилар рўйхатини шакллантириш. Ҳар йили 10 июнга қадар 4-босқич Қабул комиссияси Номзодлар билан касбий тайёргарлик, чет тили ва жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имтиҳонларини қабул қилиш бўйича йиғин ўтказиш. Ҳар йили июнь — август ойларида 5-босқич Давлат тест маркази, Қабул комиссияси Тест синовлари. Белгиланган муддатларда 6-босқич Номзодлар 1. Кириш имтиҳони натижалари бўйича шикоят қилиш. Жавоблар эълон қилинган кундан бошлаб 2 кун мобайнида Апелляция комиссияси 2. Шикоятларни кўриб чиқиш. 3 кун мобайнида 7-босқич 1. Қабул комиссияси. 1. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш. Ҳар йили 25 августга қадар 2. Университет бошлиғи. 2. Номзодларни магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш. Ҳар йили 30 августга қадар

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси __________ вилояти (шаҳар) бошқармаси бошлиғи _____________________________ га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ БИЛДИРГИ Менга Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга ва танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман. Танловда магистратуранинг __________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (мутахассисликнинг номланиши) мутахассислиги бўйича иштирок этаман. Тест синовларини ____________________________ тилида ______________________ алифбосида ‎ ‎ ‎ (давлат, қорақалпоқ, рус) ‎ (кирилл, лотин) ‎ ‎ ‎ топшираман. Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________________________________ тилида ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (чет тилининг номи) ‎ ‎ топшираман. ‎ _______________________ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ (имзо) (Ф.И.О.) ‎ 20__ йил «_____» ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

Университетга номзодларни сиртқи таълим шаклига тингловчилар сафига қабул қилиш

Босқичлар Субъектлар Ўтказиладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идоралар Номзодлар томонидан билдиргиларни тақдим этиш. Ҳар йили 1 апрелдан 1 майга қадар 2-босқич Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идоралар Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш. Ҳар йили 1 майдан 30 майга қадар 3-босқич Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идоралар Номзодларнинг ҳужжатлар йиғмажилдини Қабул комиссиясига тақдим этиш. Ҳар йили 15 июнга қадар 4-босқич Давлат тест маркази Тест синовлари. Белгиланган муддатларда 5-босқич Қабул комиссияси, Номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича баённомани расмийлаштириш. Белгиланган муддатларда Университет бошлиғи Номзодларни тингловчилар сафига қабул қилиш ҳақида буйруқни расмийлаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида низомда :

5-банднинг иккинчи хатбошида «Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти (кейинги ўринларда Ҳарбий-техник институт деб аталади)» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда — Жамоат хавфсизлиги университети)» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда «Ҳарбий-техник институтнинг» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги университетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида ҳуқуқий билимни ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги 694-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг 1-бандидаги «Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 502-сон қарори билан тасдиқланган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхатининг 2-бандидаги «Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Илҳом» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 503-сон қарорига 1-илованинг учинчи хатбошисидаги «Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги университети» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 август,

500-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон; 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

METODIKASI

METODIKASI

SXEMASI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasida professional kadrlarni tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 15-apreldagi PQ-5077-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1 -ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

a) Universitetiga nomzodlarni bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kursantlar safiga saralab olish va qabul qilish tartibi:

nomzodlarni kursantlar safiga qabul qilish harbiy-professional yoʻnalish, dastlabki saralab olish va test sinovlari bosqichlarida amalga oshiriladi;

oʻqishga kirish uchun nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi zarur;

harbiy-professional yoʻnalishda tadbirlarni tashkil etish Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi va Mudofaa vazirligining tegishli sohaviy xizmatlari tomonidan taʼminlanadi;

dastlabki saralab olish davomida nomzodning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish, yakka tartibda suhbatlashish, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish, individual-psixologik oʻrganish hamda umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash amalga oshiriladi;

b) nomzodlarni umumfuqaroviy asosda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga talabalar safiga qabul qilish tartibi:

nomzodlarni umumfuqaroviy asosda talabalar safiga qabul qilish Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar asosida amalga oshiriladi;

Universitetga oʻqishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari qabul qilinadi;

umumfuqaroviy asosda talabalikka qabul qilishning toʻlov-kontrakt asosidagi qabul koʻrsatkichlari, shuningdek, qoʻshimcha tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish Universitet tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish qiymati (shu jumladan, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt qiymati) har yili Universitetning Vasiylik kengashi tomonidan belgilanadi;

v) nomzodlarni Universitet magistraturasiga qabul qilish tartibi:

magistratura mutaxassisliklariga umumfuqaroviy asosda talabalikka qabul qilishning qabul kvotasi Universitet imkoniyatlaridan kelib chiqib, toʻlov-kontrakt (shu jumladan, qoʻshimcha tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt) asosida Universitet tomonidan mustaqil belgilanadi;

Universitet magistraturasiga 5 yil va undan koʻp xizmat stajiga ega boʻlgan, kamida “mayor” ofitser lavozimlarida xizmat oʻtayotgan, oʻqishga qabul yilining 31-dekabrigacha 45 yoshdan oshmagan harbiy xizmatchilar (xodimlar) qabul qilinadi;

magistraturaga oʻqishga qabul qilingan shaxslarning oxirgi egallab turgan lavozimi uchun belgilangan pul taʼminoti oʻqish davri mobaynida saqlab qolinadi;

magistraturaga qabul qilish uchun nomzodlar kasbiy tayyorgarlik, chet tili va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlari hamda test sinovlaridan oʻtadilar.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

Universitetga nomzodlarni kursant, tinglovchi va talabalar safiga oʻqishga qabul qilish Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan test sinovlarini oʻtkazish orqali amalga oshiriladi;

Universitetga qabul test sinovlari Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar asosida oʻtkaziladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetining “Yoʻl-patrul xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Patrul-post xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Pasport tizimini huquqiy taʼminlash” taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha nomzodlar bilan dastlabki saralab olish tadbirlari Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari tomonidan oʻtkaziladi.

Universitetda “Mehribonlik” uylari, Bolalar shaharchalari, oilaviy bolalar uylari va Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimining Bolalar uylari tarbiyachilarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash pedagog xodimlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish uchun belgilangan tartib asosida amalga oshiriladi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetining (keyingi oʻrinlarda — Universitet) bakalavriati kunduzgi va sirtqi, magistraturasi kunduzgi taʼlim shakllariga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.

2. Universitetning bakalavriat va magistratura bosqichlariga hamda sirtqi taʼlim shakllariga nomzodlarni qabul qilish (harbiy taʼlim yoʻnalishi va mutaxassisliklariga) mutaxassis kadrlarga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadigan Butlash rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Universitetga “Yoʻl-patrul xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Patrul-post xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Pasport tizimini huquqiy taʼminlash” taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha nomzodlarni oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining hududiy ehtiyoj reja-taqsimotiga (kvotasiga) muvofiq amalga oshiriladi.

Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklariga umumfuqaroviy asosda talabalikka qabul qilishning yillik koʻrsatkichi Universitet imkoniyatlaridan kelib chiqib, toʻlov-kontrakt (shu jumladan, qoʻshimcha tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt) asosida Universitet boshligʻi tomonidan mustaqil belgilanadi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

dastlabki saralab olish — nomzodlar haqidagi maʼlumotlarni toʻplash, oʻrganish va umumlashtirish, shuningdek, ularning jismoniy tayyorgarligini baholash (bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari uchun — individual-psixologik xususiyatlari, magistratura mutaxassisliklari uchun — kasbiy tayyorgarlik va chet tili boʻyicha — saralash imtihonlarini olish) va test sinovlarini topshirishga tavsiya etish;

kursant — haqiqiy harbiy xizmatda boʻlgan va Universitetning oliy harbiy taʼlim yoʻnalishida tahsil olayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

nomzod — Universitet bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga oʻqishga kirish uchun tanlovda qatnashish istagini bildirgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi (xodim), magistraturaga kirish uchun tanlovda qatnashish istagini bildirgan ofitser unvonidagi kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchi (xodim) yoki Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

talaba — Universitetda umumfuqaroviy asosda tahsil olayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi;

tinglovchi — Universitetning magistraturasida, sirtqi taʼlim shaklida tahsil olayotgan kontrakt boʻyicha harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtayotgan harbiy xizmatchi yoki xodim;

harbiy-professional yoʻnaltirish — shaxsiy mayllariga, qiziqishlariga, qobiliyatlariga muvofiq va turli mutaxassisliklar boʻyicha harbiy kadrlarga boʻlgan ehtiyojlarni hisobga olgan holda yoshlarni harbiy kasbni asosli tanlashlariga koʻmaklashish boʻyicha maqsadli yoʻnaltirilgan, rejalashtirilgan tarzda tashkil etiladigan faoliyat.

4. Nomzodlarni kursant, tinglovchi va talabalar safiga qabul qilishni sifatli tashkil etish maqsadida Universitet boshligʻi raisligida Universitet qabul komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Qabul komissiyasi) tuziladi.

Qabul komissiyasi raisi, uning oʻrinbosari va masʼul kotib har yili Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining buyrugʻiga asosan tayinlanadi. Qabul komissiyasi tarkibiga Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining buyrugʻi bilan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) tegishli sohaviy xizmatlari mutaxassislari kiritilishi mumkin.

Qabul komissiyasining qolgan aʼzolari Universitet boshligʻining buyrugʻiga asosan Universitetning doimiy shaxsiy tarkibidan tayinlanadi.

5. Qabul komissiyasi har yili 1-fevraldan 1-noyabrga qadar faoliyat yuritadi.

6. Qabul komissiyasi raisi:

qabul komissiyasining ishiga boshchilik qiladi va muvofiqlashtiradi;

qabul komissiyasining vazifalarini belgilaydi;

qabul komissiyasi masʼul kotibining yoʻnalishlar boʻyicha oʻrinbosarlarini hamda kichik komissiyalar tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi;

qabul komissiyasi masʼul kotibining yoʻnalishlar boʻyicha oʻrinbosarlari orqali kichik komissiyalar faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi.

7. Qabul komissiyasi raisi oʻziga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun oʻz vakolati doirasida buyruqlar chiqaradi.

8. Universitetga nomzodlarni kursant, tinglovchi va talabalar safiga oʻqishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi (keyingi oʻrinlarda — Davlat test markazi) tomonidan test sinovlarini oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

9. Nomzodlar test sinovlarini uch tildan — davlat, qoraqalpoq va rus tillaridan — birini shaxsan tanlagan holda topshiradilar.

10. Universitetning kunduzgi taʼlim shaklida kursant, tinglovchi va talabalar, sirtqi taʼlim shaklida tinglovchilar tahsil oladi.

11. Universitetga qabul test sinovlari Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar asosida oʻtkaziladi.

12. Universitetga qabul barcha uchun teng huquqlilik va xolislik tamoyillari asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Universitetga nomzodlarni kursantlar safiga qabul qilish

1-§. Nomzodlar bilan oʻtkaziladigan saralab olish tadbirlari

13. Universitetga nomzodlarni kursantlar safiga saralab olish va qabul qilish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

14. Universitet tomonidan kursantlar kontingentini sifatli butlash uchun bosqichma-bosqich harbiy-professional yoʻnaltirish, dastlabki saralab olish hamda test sinovlaridan iborat saralash tadbirlari amalga oshiriladi.

15. Universitetga oʻqishga kirish uchun nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 12-sentabrdagi PQ-4447-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining harbiy xizmatni oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablarga javob berishi zarur.

16. Nomzodlar va ularning ota-onalari mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar (ichki ishlar organlari hududiy boʻlinmalari) hamda harbiy qismlar (muassasalar) tomonidan moddiy masʼulligi toʻgʻrisida mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda yozma ravishda ogohlantiriladi.

17. Nomzodlarni kursantlar safiga qabul qilish uchun tuzilgan Qabul komissiyasi tarkibida nomzodlarning hujjatlarini oʻrganish, individual-psixologik oʻrganish hamda nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha kichik komissiyalar tuziladi.

18. Universitetga oʻqishga kirish istagini bildirgan:

fuqarolar taʼlim yoʻnalishlaridan kelib chiqqan holda oʻzlarining yashash joyidagi mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlarga yoki Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — tegishli hududiy organlar)ga mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan;

harbiy xizmatchilar (xodimlar) oʻzlari xizmat oʻtayotgan harbiy qismga (muassasaga) mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi bildirgi bilan murojaat qiladilar.

Qabul qilingan arizalar (bildirgilar) asosida tegishli hududiy organlar hamda harbiy qismlar (muassasalar) tomonidan belgilangan tartibda hujjatlar rasmiylashtiriladi.

19. Hujjat rasmiylashtirish taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

a) mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar orqali:

“Maxsus vazifalarni bajarish qoʻshinlarining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”;

“Xizmat faoliyatini tarbiyaviy-psixologik taʼminlash”;

“Xavfsizlikni huquqiy taʼminlash”;

“Xalqaro harbiy hamkorlikni huquqiy taʼminlash”;

“Iqtisodiy xavfsizlik”;

“Aniqlash va qoʻriqlash tizimlaridan foydalanish boʻyicha qoʻmondonlik-muhandislik faoliyati”;

“Qoʻriqlash boʻlinmalarining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”;

b) Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari orqali:

“Yoʻl-patrul xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”;

“Patrul-post xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”;

“Pasport tizimini huquqiy taʼminlash”.

20. Universitetga oʻqishga kirish uchun arizalar (bildirgilar) har yili 1-fevraldan 20-martga qadar (shu kuni ham) qabul qilinadi.

21. Universitetga oʻqishga kirishni xohlagan nomzodlar tomonidan tegishli hududiy organlarga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

ariza (bildirgi);

chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi yoki harbiy guvohnomasi nusxasi;

tarjimai hol;

anketa;

xizmatni oʻtash joyidan (agar xizmatni oʻtayotgan boʻlsa) tavsifnoma;

ota-onasining Universitetga oʻqishga kirishiga rozilik xati;

xorijiy tillarni bilish darajasi boʻyicha kamida V2 darajadagi xalqaro sertifikat nusxasi (agar mavjud boʻlsa).

“Xalqaro harbiy hamkorlikni huquqiy taʼminlash” taʼlim yoʻnalishiga oʻqishga kirishni xohlagan nomzodlar chet tilini bilish darajasi haqidagi xalqaro tan olingan dasturlar — IELTS boʻyicha 5.5 ball va undan yuqori, TOEFL boʻyicha 72 ball va undan yuqori, TestDaF boʻyicha TDN3 va undan yuqori, DELF B2 va undan yuqori sertifikat yoki davlat namunasidagi V2 va undan yuqori darajadagi malaka sertifikatiga ega boʻlganda, Universitetga oʻqishga kirish boʻyicha tanlovda ishtirok etadilar.

Quyidagi hujjatlar tegishli hududiy organlar tomonidan tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan mustaqil ravishda, shu jumladan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olinadi:

shaxsni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;

tugʻilganlik haqida guvohnoma nusxasi;

shaxsning belgilangan shakldagi fotosurati;

maʼlumoti toʻgʻrisidagi (umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, boshlangʻich professional, oʻrta professional, oʻrta maxsus professional) hujjatlar (asli va nusxasi) hamda reyting daftarchasi (baholar tabeli) nusxasi;

oʻqish yoki ish joyidan (agar oʻqiyotgan yoki ishlayotgan boʻlsa) maʼlumotnoma;

chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha milliy sertifikat va universitetga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar nusxasi.

Universitetga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;

Nomzodlar tomonidan hujjatlarni taqdim etishda pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) yoki uning oʻrnini bosuvchi hujjat, tugʻilganlik haqida guvohnoma, chaqiriluvchining qayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma yoxud chaqiriluvchining harbiy guvohnomasi shaxsan koʻrsatiladi.

22. Universitetga oʻqishga kirishni xohlagan harbiy xizmatchilar tomonidan oʻz xizmat oʻtash joyiga mazkur Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan hujjatlar bilan birga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:

Universitetga oʻqishga kirishga tavsiya etish boʻyicha hujjatlar (muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarga — harbiy boʻlinmaning umumiy yigʻilishi bayonnomasidan koʻchirma);

harbiy qismlar (muassasalar) va boʻlinmalarning komandirlari (boshliqlari) tomonidan berilgan tavsiyanoma.

Nomzodlardan ushbu Nizomning 21 va 22-bandlarida nazarda tutilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

2-§. Harbiy-professional yoʻnaltirish

23. Harbiy xizmatchi kasbining mohiyatini va unga qoʻyiladigan talablarni ochib berish, yoshlarda harbiy kasbni ongli ravishda tanlashni shakllantirish, muayyan harbiy mutaxassislikni tanlashda ularga yordam berish harbiy-professional yoʻnaltirishning asosiy maqsadi hisoblanadi.

24. Quyidagilar harbiy-professional yoʻnaltirishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

ofitserlar xizmatining ijtimoiy mazmuni va oʻziga xosligini ochib berish, shu asosda yoshlarda ofitser — Vatan himoyachisi kasbining yuksak masʼuliyatini toʻgʻri tushunish va anglashni shakllantirish;

Universitetga oʻqishga kirishga qaror qilgan yoshlar va harbiy xizmatchilarga ularning isteʼdodini, qobiliyatlarini va shaxsiy fazilatlarini hisobga olgan holda harbiy mutaxassislikni tanlashda yordam berish;

Universitetga kiruvchi nomzodlarning maʼnaviy va axloqiy fazilatlariga, psixologik xususiyatlariga, umumjismoniy va umumtaʼlim tayyorgarligiga va sogʻligʻiga qoʻyiladigan talablarni tushuntirish;

Universitetga oʻqishga kirishga eng iqtidorli, har tomonlama kamol topgan va Vatanga sadoqatli yoshlarni jalb etish.

25. Harbiy-professional yoʻnaltirish dastlabki saralab olish tadbirlari boshlanishiga qadar oʻtkaziladi va ushbu bosqichda:

yoshlarning faxriylar, harbiy qismlar va Universitet vakillari bilan uchrashuvlari;

vazirliklar va idoralarning hududiy organlarida, shuningdek harbiy qismlarda, muassasalarda Universitetdagi hayotni aks ettiruvchi koʻrgazmali tashviqot materiallari, oʻqishga qabul qilish shartlari, muddatli harbiy xizmatni oʻtagan harbiy xizmatchilarga va kontrakt boʻyicha harbiy xizmatchilarga Universitetga kirishda beriladigan imtiyozlar, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari qoʻshinlarining har xil turlarida ofitserlar tarkibining harbiy xizmati xususiyatlari va oʻziga xosliklarini aks ettiruvchi oʻquv-maslahat burchaklarini tashkil etish;

umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim muassasalari oʻquvchilariga ofitser kasbi, Universitetga tayyorgarlik koʻrish va kirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yetkazish ishlarini tashkil etish vositasida taʼminlanadi.

26. Nomzodlarda harbiy xizmatga qiziqishni shakllantirish va ofitser kasbi toʻgʻrisida toʻgʻri tasavvur hosil qilish ishlari umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim muassasalari, mahalliy harbiy boshqaruv organlari va jamoat tashkilotlari bilan oʻzaro yaqin hamkorlikda chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbarlarini jalb etgan holda manfaatdor vazirliklar va idoralar tomonidan amalga oshiriladi.

27. Yoshlarga ularni harbiy-professional yoʻnaltirish maqsadida kasbga doir maslahatlar beriladi, nomzodlarning shaxsiy fazilatlari, qiziqishlari va qobiliyatlarini hisobga olgan holda harbiy kasbni tanlashda bevosita yordam koʻrsatiladi.

Kasbga doir maslahatlar taʼlim muassasalarining chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik rahbarlari tomonidan oʻtkaziladi, ularda nomzodning shaxsiy fazilatlariga, qobiliyatlariga va Universitetda oʻqishga maʼnaviy-psixologik tayyorlik darajasiga dastlabki baho beriladi, shuningdek, nomzodlarning qiziqishlari va qobiliyatlari oʻrganiladi.

28. Harbiy xizmatchilarni Universitetga oʻqishga kirishga tayyorlash Milliy gvardiya va Ichki ishlar vazirligining tegishli sohaviy xizmatlari tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi.

29. Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi va Mudofaa vazirligining tegishli sohaviy xizmatlari joylarda harbiy-professional yoʻnaltirish boʻyicha ishlarning tashkil etilishi va oʻtkazilishi, Universitetdagi oʻquv-tarbiyaviy jarayonlarni yorituvchi nashrlar (bukletlar va plakatlar, oʻqishga kirish shartlari) harbiy qismlarga (muassasalarga), hududiy organlarga yetkazilishini tashkil etadilar.

30. Universitet zimmasiga harbiy-professional yoʻnaltirish doirasida quyidagi vazifalar yuklanadi:

Universitetdagi hayot, turmush va oʻqishning oʻziga xos jihatlari toʻgʻrisidagi plakatlar, bukletlar, filmlar va videoroliklar koʻrinishida axborot materiallarini tayyorlash va Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligining tegishli sohaviy xizmatlariga tarqatish;

Universitet vakillarining televideniyeda radioda, markaziy va mintaqaviy (mahalliy) matbuot sahifalarida chiqishlarini tashkil etish, Universitet toʻgʻrisidagi filmlarni namoyish etish, mavzuli kechalar, maʼruzalar va ochiq eshiklar kunlari oʻtkazish;

harbiy stajirovkalar, ishlab chiqarish amaliyotlari, shuningdek, taʼtillar davrida Universitetning doimiy va oʻzgarib turuvchi tarkibi tomonidan harbiy xizmatchilar va yoshlar bilan uchrashuv va suhbatlar oʻtkazib borish.

31. Milliy gvardiya, Ichki ishlar vazirligi va Mudofaa vazirligining tegishli sohaviy xizmatlariga harbiy-professional yoʻnaltirish doirasida quyidagi vazifalar yuklanadi:

harbiy qismlarning maʼnaviyat va maʼrifat markazlarida, ichki ishlar organlarida Universitetdagi hayotni aks ettiruvchi koʻrgazmali tashviqot qabul qilish shartlari, Universitetga kirishda beriladigan imtiyozlar, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari qoʻshinlarida ofitserlar tarkibining harbiy xizmati xususiyatlari va oʻziga xos jihatlarini aks ettiruvchi oʻquv-maslahat burchaklarini tashkil etish va bezash;

muntazam ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari ofitserlar tarkibining harbiy xizmati, Universitetdagi oʻquv-tarbiyaviy jarayon toʻgʻrisidagi filmlar namoyishlarini, shuningdek, faxriylar va Universitetning vakillari bilan uchrashuvlarni tashkil etish;

harbiy xizmatchilar, xodimlar bilan ofitser kasbi toʻgʻrisida yakka tartibda tushuntirish suhbatlari oʻtkazish;

harbiy-professional yoʻnaltirish boʻyicha ishlar yakunlarini vaqti-vaqti bilan tahlil qilish;

Universitet bilan mustahkam aloqa oʻrnatish.

3-§. Dastlabki saralab olishni tashkil etish va oʻtkazish tartibi

32. Sogʻligʻi, individual-psixologik xususiyatlari va umumjismoniy tayyorgarlik darajasiga muvofiq harbiy ixtisoslikning zamonaviy talablariga javob beradigan, gʻoyaviy-maʼnaviy barqarorlikka, mustahkam intellektual va maʼnaviy-axloqiy salohiyatga ega boʻlgan nomzodlarni aniqlash dastlabki saralab olishning asosiy maqsadi hisoblanadi.

33. Dastlabki saralab olishning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:

nomzodga oid tegishli hujjatlarni va uni tavsiflovchi maʼlumotlarni toʻplash;

nomzod toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlarni (oilaviy ahvoli, ota-onalari va yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati va shu kabilar) aniqlashtirish, ofitser kasbini tanlashning sabablarini aniqlash;

nomzodning umumtaʼlim, sogʻligʻi va umumjismoniy tayyorgarlik darajasini har tomonlama va xolisona baholash;

nomzodning individual-psixologik xususiyatlarini oʻrganish.

34. Dastlabki saralab olish davomida quyidagi tadbirlar tashkil etiladi va oʻtkaziladi:

hujjatlarni toʻplash va oʻrganish;

yakka tartibda suhbatlashish;

tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

individual-psixologik oʻrganish;

umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash.

35. Dastlabki saralab olishda ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.

36. Hujjatlarni toʻplash va oʻrganish, natijalarni tahlil qilish, nomzod toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni rejali jamlash va tizimlashtirish, uning ijtimoiy faolligi, siyosiy va huquqiy madaniyati, maʼnaviy fazilatlari va kasbiy layoqatini baholash usulini qoʻllagan holda har yili 1-fevraldan 31-martga qadar (shu kuni ham) oʻtkaziladi.

Nomzodlarning ijtimoiy faolligi, siyosiy va huquqiy madaniyati, maʼnaviy fazilatlari va kasbiy layoqatini aniqlash doirasida ularning:

mamlakatda amalga oshirilayotgan islohotlarning mohiyati va ahamiyatini, davlatni himoya qilish borasidagi konstitutsiyaviy majburiyatlarni tushunishi;

yuqori darajadagi hushyorlik hamda yot mafkura va axloqqa nisbatan murosasizlik zarurligini anglashi;

burchni his etishi, qatʼiyatliligi, ishchanligi, mehnatsevarligi va oʻzini toʻgʻri tutishi;

jamoaning ijtimoiy hayotida faol qatnashishi;

xizmat (mehnat) faoliyatida, oʻqishda va chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlikda erishgan natijalari hisobga olinadi.

Bundan tashqari, ofitser boʻlish istagining asoslanganligiga va buning uchun zarur fazilatlari mavjudligiga asosiy eʼtibor beriladi.

37. Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani kelishish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzod oʻqishga qabul qilingandan soʻng rasmiylashtiriladi.

38. Yakka tartibdagi suhbat nomzodlar toʻgʻrisidagi turli maʼlumotlarni (oilaviy ahvoli, ota-onalari va yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati) aniqlashtirish, ofitser kasbini tanlashining sabablarini aniqlash, taʼlim muassasasidagi oʻzlashtirish va xorijiy tillarni egallaganlik darajasini baholash maqsadida oʻtkaziladi.

Suhbat davomida Universitet tomonidan nomzodlarga qoʻyiladigan talablar, beriladigan imtiyozlar va boshqa masalalar talabgorning eʼtiboriga yetkaziladi.

39. Yakka tartibdagi suhbat yoshlar bilan — tegishli hududiy organlar boʻlim boshliqlari tomonidan, harbiy xizmatchilar bilan — harbiy qismlar (muassasalar), boʻlinmalarning komandirlari (boshliqlari) tomonidan oʻtkaziladi. Bunda yakka tartibdagi suhbat nomzod ariza (bildirgi) bilan murojaat qilgan kundan boshlab 10 kun ichida oʻtkaziladi. Yakka tartibdagi suhbat natijasi boʻyicha mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda yakka tartibdagi suhbat varaqasi toʻldiriladi.

40. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ikki (birlamchi va yakuniy) bosqichda amalga oshiriladi.

Birlamchi tibbiy koʻrik faqat yoshlar uchun tegishli hududiy organlar huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan har yili 1-fevraldan 31-martga qadar (shu kuni ham) oʻtkaziladi.

Yakuniy tibbiy koʻrik yoshlar va harbiy xizmatchilar uchun tegishli hududiy organlar huzuridagi harbiy-tibbiy komissiyalar tomonidan barcha majburiy tashxis-diagnostik tekshiruvlar amalga oshirilgan holda har yili 1-apreldan 20-mayga qadar (shu kuni ham) oʻtkaziladi.

41. Birlamchi va yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha nomzodning Universitetda oʻqishga sogʻligʻiga koʻra yaroqliligi toʻgʻrisida xulosa beriladi. Mazkur xulosa nomzodning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildiga qoʻshib qoʻyiladi.

Sogʻligʻining holatiga koʻra Universitetda oʻqishga yaroqsiz deb topilgan nomzodlar dastlabki saralab olishning keyingi bosqichlariga qoʻyilmaydi.

42. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

“Maxsus vazifalarni bajarish qoʻshinlarining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Xizmat faoliyatini tarbiyaviy-psixologik taʼminlash”, “Xavfsizlikni huquqiy taʼminlash”, “Xalqaro harbiy hamkorlikni huquqiy taʼminlash”, “Iqtisodiy xavfsizlik”, “Aniqlash va qoʻriqlash tizimlaridan foydalanish boʻyicha qoʻmondonlik-muhandislik faoliyati”, “Qoʻriqlash boʻlinmalarining qoʻmondonlik-taktik faoliyati” taʼlim yoʻnalishlari uchun — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq;

“Yoʻl-patrul xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Patrul-post xizmatining qoʻmondonlik-taktik faoliyati”, “Pasport tizimini huquqiy taʼminlash” taʼlim yoʻnalishlari uchun — Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 26-sentabrdagi 764-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarida tibbiy tekshiruvni tashkil etish va harbiy-tibbiy ekspertizani oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq.

Nomzodlarning antropometrik koʻrsatkichlariga doir mezonlar Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarga harbiy xizmat (xizmat)ga qabul qilish talablariga muvofiq tanlangan mutaxassislikka qarab belgilanadi.

43. Nomzodlar bilan individual-psixologik oʻrganish tadbirlari Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida, tegishli hududiy organlarida Qabul komissiyasi tarkibiga kiritilgan mutaxassis-psixologlar tomonidan nomzodlarni psixologik test sinovidan oʻtkazish yoʻli bilan mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq individual-psixologik oʻrganish metodikasiga asosan har yili 1-maydan 30-mayga qadar (shu kuni ham) oʻtkaziladi.

44. Individual-psixologik oʻrganish boʻyicha tasdiqlangan reja-jadval tegishli hududiy organlarga har yili 10-aprelga qadar Qabul komissiyasi tomonidan yuboriladi.

45. Individual-psixologik test sinovi natijalari boʻyicha oʻqishga tavsiya etish yoki tavsiya etmaslik yuzasidan xulosalar beriladi.

Individual-psixologik test sinovi natijalari boʻyicha oʻqishga tavsiya etilmagan nomzodlar dastlabki saralab olishning keyingi bosqichlariga qoʻyilmaydi.

46. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarligi darajasini baholash Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida tegishli hududiy organlar boshliqlari belgilagan joylarda Qabul komissiyasi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan metodikaga muvofiq har yili 1-maydan 30-mayga qadar (shu kuni ham) oʻtkaziladi.

47. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tasdiqlangan reja-jadval tegishli hududiy organlarga har yili 10-aprelga qadar Qabul komissiyasi tomonidan yuboriladi.

48. Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholashning belgilangan talablariga javob bermaydi deb topilgan nomzodlar saralab olishning keyingi tadbirlariga qoʻyilmaydi.

49. Dastlabki saralab olishdan muvaffaqiyatli oʻtgan va test sinovlarida qatnashishga ruxsat etilgan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlari toʻliq rasmiylashtirilgandan keyin tegishli hududiy organlar va harbiy qismlar (muassasalar) tomonidan har yili 10-iyunga qadar Qabul komissiyasiga yuboriladi.

50. Qabul komissiyasi tomonidan test sinovlarida qatnashishga ruxsat etilgan nomzodlar haqidagi maʼlumotlar har yili oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga hujjatlar qabuli boshlangunga qadar Davlat test markaziga taqdim etiladi.

51. Dastlabki saralab olishdan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar Universitetga oʻqishga kirishda Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan imtiyozlardan foydalanish huquqini qoʻlga kiritadi.

4-§. Universitetga qabul uchun oʻtkaziladigan test sinovlari

52. Test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan nomzodlardan (toʻliq davlat taʼminotidagi shaxslar bundan mustasno) test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlov undiriladi.

53. Test sinovlari natijalari test sinovlari toʻliq yakunlangandan keyin ikki kun ichida Universitetga taqdim etiladi va uning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

54. Test sinoviga belgilangan vaqtda kelmagan nomzodlar uchun qoʻshimcha test sinovlari oʻtkazilmaydi.

55. Test sinovlari natijasi boʻyicha berilgan apellyatsiya shikoyatlari Davlat test markazi tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

5-§. Universitetga qabul qilish tartibi

56. Nomzodlarni Universitetga oʻqishga qabul qilish Davlat test markazi tomonidan taqdim etilgan test sinovlari natijalari (tanlovdan tashqari va test sinovlarisiz oʻqishga kirish huquqiga ega nomzodlar bundan mustasno) asosida amalga oshiriladi.

57. Qabul komissiyasi test sinovlari natijalari taqdim etilgandan keyin besh kun ichida nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqadi hamda mazkur Nizomga 8-ilovaga muvofiq shakldagi bayonnomani rasmiylashtiradi va ikki kun muddatda Davlat test markaziga taqdim etadi.

Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma nomzodlarni Universitetga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqni rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.

57 1 . Tegishli shakl boʻyicha davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish uchun zarur boʻlgan materiallar nomzodlarni Universitetga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruq chiqarilgan kundan eʼtiboran Universitetning kadrlar boʻlimi tomonidan 5 kun ichida tegishli idoralarga yuboriladi.

58. Universitetga oʻqishga qabul qilish jarayonida Davlat test markazi tomonidan oʻtkazilgan test sinovlari natijalariga koʻra bir nechta nomzodlarning oʻtish reyting ballari teng boʻlgan holatlarda ularni oʻqishga qabul qilish masalasi alohida koʻrib chiqiladi.

59. Universitetga oʻqishga kirmagan nomzodlarning shaxsiy hujjatlari yigʻmajildlari test sinovlari natijalari eʼlon qilingan kundan eʼtiboran 10 kun ichida tegishli hududiy organlar va harbiy qismlarga (muassasalarga) qaytarib yuboriladi.

60. Nomzodni oʻqishga qabul qilish uchun asos boʻlgan hujjatlar Universitetda saqlanadi.

3-bob. Universitetga nomzodlarni talabalar safiga qabul qilish

1-§. Hujjatlarni qabul qilish tartibi

61. Universitet bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun nomzodlar Qabul komissiyasi, davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali roʻyxatdan oʻtadilar.

62. Universitetga nomzodlarni umumfuqaroviy asosda talabalar safiga qabul qilish Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 20-iyundagi 393-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga talabalarni oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan talablar asosida amalga oshiriladi.

63. Universitetga oʻqishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari qabul qilinadi.

64. Universitet bitiruvchilariga tegishli namunadagi diplom va harbiy tayyorgarlikdan oʻtganlarga zaxiradagi leytenant harbiy unvoni beriladi.

Universitet talabalarini harbiy tayyorgarlikka jalb qilish va undan oʻtkazish tartibi amaldagi qonunchilikka muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan kelishilgan holda Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan belgilanadi.

Milliy gvardiya qoʻmondonining taqdimnomasiga asosan Universitetning harbiy tayyorgarligini oʻtgan bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vaziri tomonidan boshlangʻich harbiy unvon (zaxiradagi leytenant) beriladi.

65. Qabul komissiyasi hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan bir oy oldin nomzodlarni qabul qilish muddatlari, taʼlim yoʻnalishlarining nomlari, oʻqishga qabul qilish parametrlari (oʻrinlar soni), test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi axborotni Milliy gvardiya va Universitetning rasmiy veb-saytlariga joylashtiradi hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qiladi.

2-§. Nomzodlarni toʻlov-kontrakt asosida qabul qilish shartlari, toʻlov tartibi va miqdori hamda nomzodlarga beriladigan imtiyozlar

66. Umumfuqaroviy asosda talabalikka qabul qilish toʻlov-kontrakt asosidagi qabul koʻrsatkichlari, shuningdek, qoʻshimcha tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish Universitet tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.

67. Universitetda toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish qiymati (shu jumladan, tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt qiymati) har yili Universitetning Vasiylik kengashi tomonidan belgilanadi.

68. Imtiyozga ega nomzodlar Universitetning kunduzgi taʼlim shakliga talabalar safiga Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga muvofiq toʻlov-kontrakt shartlari asosida qabul qilinadi.

3-§. Test sinovlari

69. Test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan nomzodlar uchun (toʻliq davlat taʼminotidagi shaxslar bundan mustasno) test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlov belgilanadi.

70. Nomzodlar umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim muassasalarida oʻqigan chet tillaridan birida imtihon topshiradilar.

4-§. Universitetga nomzodlarni kunduzgi taʼlim shakliga talabalar safiga qabul qilish tartibi

71. Universitetda tanlangan taʼlim yoʻnalishiga qarab nomzodlar belgilangan tartibda tasdiqlangan fan majmualari boʻyicha test sinovlaridan oʻtadilar.

72. Toʻlov-kontrakt asosida nomzodlarni oʻqishga qabul qilish yuridik yoki jismoniy shaxslar tomonidan oʻqish uchun toʻlov-kontraktda koʻrsatilgan mablagʻ miqdori har yili belgilangan tartibda, 15-sentabrdan kechiktirmay, oʻtkazilgandan soʻng Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

Har yili Universitet boshligʻining toʻlov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etilgan nomzodlarning 2-sentabrdan boshlab darslarga qatnashishiga ruxsat berish toʻgʻrisidagi buyrugʻi rasmiylashtiriladi.

Qoʻshimcha tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida oʻqish istagida boʻlgan nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat komissiyasi) tomonidan belgilangan muddatlarda ushbu qiymatlar boʻyicha toʻlov-kontrakt shartlarini birinchi oʻquv yili uchun toʻliq bajarganlaridan soʻng Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan oʻqishga qabul qilinadi.

4-bob. Universitet magistraturasiga ofitser lavozimlaridagi harbiy xizmatchilarni (xodimlarni) saralab olish va qabul qilish

1-§. Umumiy qoidalar

73. Universitet magistraturasiga 5 yil va undan koʻp xizmat stajiga ega boʻlgan, kamida “mayor” ofitser lavozimlarida xizmat oʻtayotgan, oʻqishga qabul yilining 31-dekabrigacha 45 yoshdan oshmagan harbiy xizmatchilar (xodimlar) qabul qilinadi.

Istisno tariqasida, Universitet bakalavriatini imtiyozli tamomlagan, lavozimga tayinlangan, ilmiy-tadqiqot yoʻnalishida salmoqli yutuqlarga erishgan (ilmiy maqolalari nashr etilgan, oʻquv adabiyotlarni ishlab chiqishda ishtirok etgan, ixtiro patentlari va guvohnomalarni olgan) hamda tegishli kafedralarning qoʻshma yigʻilishining qaroriga koʻra tavsiya etilgan harbiy xizmatchilar Universitet boshligʻining qaroriga asosan, kelgusida Universitetda 5 yil ishlab berish sharti bilan, magistraturaga oʻqishga kirish uchun oʻtkaziladigan tanlovlarda ishtirok etishi mumkin.

“Oliy Bosh qoʻmondon” davlat stipendiyasi sohibi boʻlgan kursantlar bakalavriatni tamomlagach, kamida ikki yil harbiy xizmatni (xizmatni) oʻtagandan soʻng, mutaxassisligi boʻyicha besh yil mobaynida Universitetning magistraturasiga umumiy qabul kvota doirasida kirish imtihonlarisiz va mazkur bandning birinchi xatboshisidagi cheklovlarni inobatga olmagan holda oʻqishga qabul qilinadi.

74. Magistraturaga oʻqishga qabul qilingan shaxslarning oxirgi egallab turgan lavozimi uchun belgilangan pul taʼminoti oʻqish davri mobaynida saqlab qolinadi.

75. Qabul komissiyasi tomonidan har yili 10-martga qadar oʻqishga qabul qilish muddatlari, mutaxassislik nomlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Milliy gvardiya va Universitetning rasmiy veb-saytlarida joylashtiriladi hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi.

76. Magistraturaga kirish uchun hujjatlar har yili 10-apreldan 1-iyunga qadar qabul qilinadi.

77. Universitet magistratura tinglovchilari kontingentini sifatli butlash uchun kasbiy tayyorgarlik, chet tili (chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi belgilangan darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjud boʻlmaganlar uchun) va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlari hamda test sinovlari oʻtkaziladi.

78. Magistraturaga qabul qilishni tashkil etish mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

79. Magistraturaga oʻqishga kirish istagini bildirgan nomzodlar oʻzining bevosita komandirlari (boshliqlari) nomiga mazkur Nizomning 10-ilovasiga muvofiq bildirgi bilan murojaat qiladilar.

80. Bildirgiga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

maʼlumotnoma-obyektivka;

yaqin qarindoshlari toʻgʻrisidagi maʼlumot;

nomzod uchun bevosita komandiri (boshligʻi) tomonidan berilgan tavsifnoma;

harbiy (xizmat) guvohnoma nusxasi;

harbiy-tibbiy komissiya tomonidan berilgan tibbiy maʼlumotnoma;

nashr etilgan maqolalari va oʻquv qoʻllanmalarning roʻyxati (mavjud boʻlganda);

chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi belgilangan darajadagi xalqaro sertifikatlarning asl nusxasi (mavjud boʻlganda);

davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnoma (2-shakl);

qonunchilik hujjatlariga muvofiq oʻqishga kirishda imtiyoz beruvchi hujjatning asl nusxasi (mavjud boʻlganda);

Nomzodlarning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom (ilovasi bilan) yoki diplomdan koʻchirmasi (Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarini davlat granti boʻyicha oʻqib tugatganlar uchun) hamda chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi V2 va undan yuqori darajadagi milliy sertifikat “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.

81. Milliy gvardiya hududiy boshqarmalarida Universitet magistraturasi tinglovchiligiga nomzodlarning hujjatlari oʻrganiladi, nomzodlarning umumiy roʻyxati shakllantiriladi va belgilangan tartibda nomzodlarning rasmiylashtirilgan shaxsiy yigʻmajildlari har yili 1-iyunga qadar (shu kuni ham) Qabul komissiyasiga yuboriladi.

82. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar harbiy xizmatchilari (xodimlari) qatoridan boʻlgan nomzodlarga rasmiylashtirilgan shaxsiy yigʻmajildlar Qabul komissiyasiga yuboriladi.

83. Nomzodlarning maʼlumoti, chet tilini bilish darajasi, ish tajribasi va kasbiy malakasiga oid qoʻshimcha maʼlumotlar ham taqdim etilishi mumkin.

84. Hujjatlar belgilangan muddatda toʻliq taqdim etilmagan taqdirda nomzodga kamchiliklarni bartaraf etish va hujjatlarni takroran taqdim etish uchun joriy yilning 1-iyuniga qadar imkoniyat beriladi.

85. Hujjatlarni qabul qilish uchun belgilangan muddat tugagandan soʻng ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.

86. Qabul komissiyasi Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlar va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan yuborilgan nomzodlarning hujjatlarini qabul qiladi, ularning roʻyxatini shakllantiradi, belgilangan tartibda hujjatlari rasmiylashtirilgan nomzodlarning saralab olish bosqichida ishtirok etishini taʼminlaydi.

87. Qabul komissiyasi tomonidan quyidagi ishlar amalga oshiriladi:

nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlarini qabul qilish;

shaxsiy yigʻmajildlarni belgilangan talablarga muvofiqligini va toʻgʻri rasmiylashtirilganligini oʻrganish;

nomzodlar uchun maslahatlashuvlarni tashkil etish;

kasbiy tayyorgarlik, chet tili (chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi belgilangan darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjud boʻlmaganlar uchun) va jismoniy tayyorgarlikdan saralash imtihonlarini, shu jumladan Davlat test markazi bilan hamkorlikda test sinovlarini oʻtkazish;

saralash imtihonlari yuzasidan nomzodlarning shikoyat va arizalarini koʻrib chiqish;

saralash imtihonlari natijalari haqida yakuniy maʼlumotlar tayyorlash;

Universitet magistraturasiga oʻqishga kirgan nomzodlar boʻyicha bayonnomani rasmiylashtirish.

88. Kelib tushgan nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlari va ularning roʻyxati Qabul komissiyasi tomonidan oʻrganib chiqiladi va nomzodlarni saralash imtihonlarida qatnashuvchilarning roʻyxatini har yili 10-iyunga qadar shakllantiradi.

2-§. Nomzodlar bilan saralash imtihonlari va test sinovlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi

89. Har yili iyun — avgust oylarida Universitetning magistraturaga kirishni xohlovchi nomzodlari bilan Universitetda yigʻin oʻtkaziladi.

Yigʻin mobaynida nomzodlar kasbiy tayyorgarlik, chet tili (chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi belgilangan darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjud boʻlmaganlar uchun) va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlarini topshiradilar.

90. Nomzodlarning bilim va koʻnikmalarini tekshirish maqsadida Universitetda har yili saralash imtihonlarining biletlari ishlab chiqiladi.

91. Nomzodlarni Universitetga qabul qilish uchun Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan kasbiy tayyorgarlik, chet tili va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlarini qabul qilish uchun tegishli mutaxassislardan iborat kichik komissiyalar tuziladi.

92. Kasbiy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonida nomzodning mutaxassisligi boʻyicha harbiy-professional tayyorgarligi tekshiriladi. Nomzodning bilimi bilet savollariga ogʻzaki javob berishiga qarab baholanadi.

93. Nomzodning chet tili boʻyicha bilimi bilet savollariga ogʻzaki javob berish usuli bilan baholanadi.

Imtihon savollari oliy harbiy taʼlim muassasalarida chet tili boʻyicha oʻrganiladigan oʻquv dasturi asosida tuzib chiqiladi.

94. Saralash imtihonlarining natijalari besh balli tizim asosida baholanadi. Saralash imtihonlarida qoʻllanadigan baholash mezonlari Universitet tomonidan ishlab chiqiladi hamda Milliy gvardiya qoʻmondoni tomonidan tasdiqlanadi.

95. Magistraturaga oʻqishga topshirayotgan nomzodning jismoniy tayyorgarligi quyidagi mashqlar boʻyicha baholanadi:

turnikda tortilish;

100 metrga yugurish;

3000 metrga yugurish.

Jismoniy tayyorgarlik Milliy gvardiyaning jismoniy tayyorgarlik boʻyicha qoʻllanmasi talablari asosida oʻtkaziladi.

96. Nomzodlarning saralash imtihonlarining natijalari boʻyicha qoʻyilgan baholarga doir eʼtirozlari Universitetda tashkil etilgan apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.

Nomzodlar oʻz eʼtirozlarini saralash imtihonlari yakunlangandan soʻng ikki sutka mobaynida apellyatsiya komissiyasiga taqdim etishlari mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi uch sutka mobaynida eʼtirozlarni koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi va eʼtiroz bildirgan shaxsga maʼlumot beradi.

97. Qabul komissiyasi raisi quyidagi nomzodlarni saralash imtihonlaridan chetlashtirish huquqi ega:

imtihonlarning biridan qoniqarsiz baho olgan;

imtihonlarga uzrli sabablarsiz qatnashmagan;

harbiy intizomni qoʻpol ravishda buzgan.

98. Nomzodlarga kasbiy tayyorgarlik, chet tili, jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlarini oʻtkazish natijasiga koʻra Qabul komissiyasi tomonidan nomzodni test sinovlarida ishtirok etishga ruxsat etish yoki rad qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

99. Saralash imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlar quyidagi fanlar boʻyicha Davlat test markazi tomonidan oʻtkaziladigan test sinovlarini topshiradi:

mutaxassislik fanlari;

maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik;

chet tili (chet tilini bilish darajasini tasdiqlovchi belgilangan darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatlari mavjud boʻlmaganlar uchun).

100. Mutaxassislik fanlari hamda maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik boʻyicha test topshiriqlari Universitet tomonidan ishlab chiqiladi hamda har yili 1-iyunga qadar Davlat test markaziga taqdim etiladi.

Magistratura mutaxassisliklari boʻyicha test sinovlari oʻtkaziladigan fanlar majmuasi Universitet boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

101. Test sinovlarini oʻtkazish tartibi Davlat test markazi tomonidan belgilanadi.

102. Test sinovlari Davlat test markazi bilan kelishilgan muddatlarda, toʻlov-shartnoma asosida Toshkent shahridagi katta sigʻimli binolarda oʻtkaziladi.

103. Test sinovlarining natijalari qabul kvotalari doirasida belgilangan reyting tizimi boʻyicha Davlat test markazi tomonidan aniqlanadi.

104. Test sinovlari natijasidan norozi boʻlgan nomzod test sinovlari natijasi eʼlon qilingan kundan boshlab ikki kun davomida Universitetda tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga test natijalari boʻyicha apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega. Nomzodga apellyatsiya shikoyati qabul qilinganligi va koʻrib chiqish sanasi toʻgʻrisida xabarnoma beriladi.

Apellyatsiya shikoyati apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida uch kun muddatda koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi hamda uning natijasi haqida murojaat etuvchiga javob xati yuboriladi.

3-§. Magistraturaga qabul qilish tartibi

105. Qabul komissiyasi tomonidan nomzodlarning test sinovlarida olgan ballari jamlanib, umumiy qaydnomada nomzodlarning har bir mutaxassislik boʻyicha alohida roʻyxati shakllantiriladi.

Roʻyxatda nomzodlar har bir mutaxassislik boʻyicha toʻplangan eng yuqori balldan boshlab kamayib borish tartibidagi ketma-ketlikda joylashtiriladi.

106. Magistraturaga oʻqishga qabul qilish jarayonida test sinovlari natijalariga koʻra bir nechta nomzodlarning oʻtish reyting ballari teng boʻlgan holatlarda kasbiy tayyorgarlik, jismoniy tayyorgarlik va chet tili boʻyicha sinov natijalari yuqori boʻlgan nomzodlarga ustunlik huquqi beriladi.

107. Umumiy qaydnoma asosida Qabul komissiyasi tomonidan har yili 25-avgustga qadar nomzodlarni magistraturaga oʻqishga qabul qilishga tavsiya etish toʻgʻrisida bayonnoma rasmiylashtirilib, Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

108. Har yili 30-avgustga qadar Qabul komissiyasi bayonnomasi asosida nomzodlarni magistratura tinglovchilari safiga qabul qilish haqidagi Universitet boshligʻining buyrugʻi imzolanadi va ofitserlar Milliy gvardiya qoʻmondonining buyrugʻiga asosan tinglovchi lavozimiga tayinlanadi.

5-bob. Universitet magistraturasiga Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini saralab olish va qabul qilish

1-§. Nomzodlarni saralab olish tartibi

109. Universitet magistraturasiga bakalavr darajasiga yoki diplomli mutaxassis malakasiga ega boʻlgan shaxslar saralab olish natijasi va toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilinadi.

Bakalavr darajasiga yoki diplomli mutaxassis malakasiga ega boʻlgan shaxslar turdosh taʼlim yoʻnalishlari roʻyxatidagi ixtisosliklarning faqat biridan tanlovda qatnashish huquqiga ega. Tayanch oliy maʼlumotga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari saralab olish natijasi va toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilinadi.

Toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishning toʻlov miqdori bir tinglovchini oʻqitish bilan bogʻliq asoslangan xarajatlar miqdoridan kelib chiqib, Vasiylik kengashi tomonidan belgilanadi.

110. Magistraturaga qabul tegishli taʼlim yoʻnalishi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan belgilangan turdosh oliy taʼlim yoʻnalishlari (magistraturaga qabul boʻyicha) roʻyxati boʻyicha bakalavr darajasiga yoki diplomli mutaxassis malakasiga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari oʻrtasida test sinovlari asosida amalga oshiriladi.

2-§. Hujjatlarni qabul qilish

111. Universitet magistraturasiga oʻqishga kirish uchun nomzodlar Qabul komissiyasi, davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadilar.

112. Nomzodlar har yili 1-iyuldan 30-iyulgacha (shu kuni ham) boʻlgan muddatda roʻyxatdan oʻtadi.

113. Nomzodlar roʻyxatdan oʻtishi uchun Qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:

Magistratura mutaxassisligi koʻrsatilgan holda Universitet boshligʻi nomiga ariza;

muayyan imtiyozni tasdiqlovchi hujjatlar seriyasi, raqami, berilgan vaqti koʻrsatilgan holda chet tilini bilish darajasi toʻgʻrisidagi xalqaro eʼtirof etilgan imtihon tizimlari (International English Language Testing System (IELTS), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT), Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber (TestDaF), Test de Connaissance du Français (TCF), Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Cambridge English Qualifications, Goethe Certificate va hokazo) sertifikatlari, davlat stipendiyalari bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi hujjat.

Hujjat taqdim etish jarayonida nomzodlar pasportini (identifikatsiya ID-kartasini) shaxsan koʻrsatadilar.

Nomzodning oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomining asli (yoki diplomdan koʻchirma — Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarini davlat granti boʻyicha oʻqib tugatganlar uchun) hamda uning ilovasi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali mustaqil ravishda olinadi.

114. Roʻyxatdan oʻtish davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali amalga oshirilganda mazkur Nizomning 113-bandida keltirilgan maʼlumotlar nomzod tomonidan mustaqil ravishda elektron shaklda yuklanadi. Hujjatlar va maʼlumotlarning haqiqiyligi va toʻgʻriligi uchun nomzod shaxsan javobgar hisoblanadi.

115. Roʻyxatdan oʻtishning belgilangan muddati tugagandan soʻng maʼlumotlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.

116. Roʻyxatga olingan nomzodlar soni haqidagi kunlik maʼlumotlar (mutaxassisliklar, taʼlim shakli va tillar kesimida) Qabul komissiyasi tomonidan Universitet veb-saytiga joylashtirib boriladi.

117. Test sinovlari natijalari boʻyicha Davlat komissiyasining nomzodlarni Universitet magistraturasiga oʻqishga qabul qilish uchun tavsiya etilganligi toʻgʻrisidagi qarori qabul qilinganidan soʻng uch ish kuni mobaynida hujjatlarning asl nusxalari nomzod tomonidan Universitet magistratura boʻlimiga taqdim etiladi.

118. Hujjatlarda, shu jumladan, elektron shakldagi maʼlumotlarda qalbakilashtirish yoki soxtalashtirish holatlari aniqlanganda, nomzod test sinovlaridan (magistraturaga qabul qilingan boʻlsa — Universitet magistraturasi talabalari safidan) chetlashtiriladi, hujjatlar esa belgilangan tartibda huquqni muhofaza qilish organlariga yuboriladi.

3-§. Test sinovlari

119. Test sinovlari Davlat test markazi bilan kelishilgan holda toʻlov-shartnoma asosida oʻtkaziladi.

120. Nomzodlar Qabul komissiyasi tomonidan belgilangan mutaxassislik fanlari boʻyicha test sinovlarini topshiradilar. Test topshiriqlari 75 ta savolni oʻz ichiga oladi.

121. Nomzodga test topshiriqlarini bajarish uchun javoblar varaqasini toʻldirish bilan birgalikda 2 soat 30 daqiqa vaqt belgilanadi.

122. Test sinovlarida nomzodlar olishi mumkin boʻlgan maksimal ball 232,5 ballni tashkil etadi (har bir toʻgʻri javob uchun 3,1 ball).

Magistratura mutaxassisliklari boʻyicha test sinovlari oʻtkaziladigan fanlar majmuasi Universitet boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

123. Nomzodlar tomonidan toʻplangan ballar haqidagi maʼlumot test sinovi oʻtkazilgan kunning ertasiga Davlat test markazining rasmiy veb-saytida, ularning tanlov asosida talabalikka tavsiya etilgani yoki etilmaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot test sinovlari toʻliq yakunlanib, Davlat komissiyasi qarori qabul qilingandan soʻng eʼlon qilinadi.

124. Test sinovlari natijasidan norozi boʻlgan nomzod test sinovlari natijasi eʼlon qilingan kundan boshlab ikki kun davomida Universitetda tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga test natijalari boʻyicha apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega. Nomzodga apellyatsiya shikoyati qabul qilinganligi va koʻrib chiqish sanasi toʻgʻrisida xabarnoma beriladi.

Apellyatsiya shikoyati apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida uch kun muddatda koʻrib chiqilib, tegishli qaror qabul qilinadi hamda uning natijasi haqida murojaat etuvchiga javob xati yuboriladi.

4-§. Fuqarolarni toʻlov-kontrakt asosida qabul qilish va oʻqish uchun toʻlov tartibi

125. Magistraturaga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul koʻrsatkichlari Universitet tomonidan mustaqil ravishda belgilanadi.

126. Nomzodlarni toʻlov-kontrakt asosida magistraturaga tavsiya etish toʻgʻrisida Davlat komissiyasining qarori qabul qilingandan keyin Universitet bilan yuridik yoki jismoniy shaxslar oʻrtasida belgilangan tartibda kontrakt rasmiylashtiriladi.

Belgilangan namunadagi kontrakt blanklari Qabul komissiyasi tomonidan sinov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab beriladi va yuridik shaxslar uchun rahbar va bosh buxgalter tomonidan imzolangan holda uch nusxada, jismoniy shaxslar uchun ikki nusxada rasmiylashtiriladi.

127. Toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilingan nomzodlar uchun toʻlov har yili kontrakt shartlariga muvofiq amalga oshiriladi.

128. Kontrakt shartlari va tomonlarning majburiyatlari, ularni amalga oshirish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilanadi va amalga oshiriladi.

129. Qabul komissiyasining Universitet magistraturasiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi qaroriga muvofiq toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilish yuridik yoki jismoniy shaxslar tomonidan oʻqish uchun belgilangan mablagʻ miqdori har yili belgilangan tartibda, 15-sentabrdan kechiktirmay oʻtkazilgandan soʻng Universitet boshligʻining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

6-bob. Nomzodlarni sirtqi taʼlim shakliga saralab olish tartibi

1-§. Umumiy qoidalar

130. Nomzodlarni Universitetning sirtqi taʼlim shakliga tinglovchilar safiga qabul qilish ushbu Nizomga 11-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

131. Universitetning sirtqi taʼlim shakliga kamida uch yillik harbiy xizmat (xizmati) stajiga ega, yoshi oʻttiz beshdan katta boʻlmagan (oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar bundan mustasno) Milliy gvardiyaning amaldagi harbiy xizmatchilari (xodimlari) qabul qilinishi mumkin. Sirtqi taʼlim shaklida oʻqish muddati oliy maʼlumotga ega boʻlmagan shaxslar uchun toʻrt yil, oliy maʼlumotga ega boʻlgan shaxslar uchun toʻlov-kontrakt asosda uch yilni tashkil etadi.

132. Universitetning sirtqi taʼlim shakliga Xavfsizlik kengashi tomonidan har yil belgilanadigan qoʻshimcha kvotalar boʻyicha boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar va Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida kamida uch yillik harbiy xizmat (xizmat) stajiga ega boʻlgan harbiy xizmatchilar (xodimlar) toʻlov-kontrakt asosida qabul qilinishi mumkin.

133. Toʻlov-kontrakt asosida oʻqitish uchun toʻlov qiymati bir tinglovchini oʻqitish bilan bogʻliq asoslangan xarajatlar miqdoridan kelib chiqib, Universitet Vasiylik kengashi qarori bilan belgilanadi.

134. Universitetning sirtqi taʼlim shakliga oʻqishga kirish istagini bildirgan Milliy gvardiya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar va Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi boshqa vazirlik va idoralarning harbiy xizmatchilari hamda xodimlari oʻz xizmat joyi boʻyicha boshliqlari nomiga har yili 1-apreldan 1-mayga qadar (shu kuni ham) bildirgi bilan (taʼlim yoʻnalishi, oʻquv tili, shakli (oliy taʼlim muassasasini tugatganligi yoki oliy maʼlumoti yoʻqligi, qaysi chet tilidan test topshirishi, harbiy tavsiyanomaga ega boʻlganlar uning raqamini va tanlangan ikkinchi oliy taʼlim muassasasi taʼlim yoʻnalishini) koʻrsatilgan holda) murojaat qiladi.

135. Harbiy xizmatchi va xodimlarning bildirgilariga asosan oʻz xizmat joylari boʻyicha kadr organlari tomonidan nomzodlarning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish ishlari har yili 2-maydan 30-mayga qadar (shu kuni ham) tashkil etiladi. Hujjatlarni toʻplash va oʻrganish ishlari yakuni boʻyicha nomzodlarning hujjatlar yigʻmajildi rasmiylashtiriladi. Nomzodlarning hujjatlar yigʻmajildida quyidagi hujjatlar boʻlishi shart:

taʼlim yoʻnalishi koʻrsatilgan holda nomzodning bildirgisi;

maʼlumotnoma-obyektivka;

lavozimga tayinlash toʻgʻrisidagi oxirgi buyruqdan koʻchirma;

maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlar nusxasi (shahodatnoma, diplom, ilovasi bilan);

xizmat tavsiyanomasi;

davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomaga ega ekanligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma.

Nomzodlarning hujjatlar yigʻmajildi har yili 15-iyunga qadar Qabul komissiyasiga taqdim etiladi.

136. Universitet sirtqi taʼlim shakliga nomzodlarni qabul qilish test sinovlarini oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

137. Test sinovlarida ishtirok etadigan nomzodlarning soni cheklanmaydi.

138. Nomzodlarni Universitetning sirtqi taʼlim shakliga tinglovchilar safiga imtiyoz bilan qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

2-§. Test sinovlari

139. Universitet sirtqi taʼlim shakliga nomzodlarni qabul qilish uchun test sinovlari Davlat test markazi bilan kelishilgan muddatlarda oʻtkaziladi.

140. Test sinovlari tashkil etilayotgan oʻquv yilidan avvalgi yillarda taʼlim muassasalarini tugatgan nomzodlardan test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida toʻlov belgilanadi.

141. Test sinovlarining natijalari Davlat test markazi tomonidan aniqlanadi.

3-§. Universitetga sirtqi taʼlim shakliga oʻqishga qabul qilish tartibi

142. Nomzodlar test sinovlari natijalari asosida Universitet sirtqi taʼlim shakliga tinglovchilar safiga oʻqishga qabul qilinadi.

143. Qabul komissiyasi nomzodlarni oʻqishga qabul qilish boʻyicha tegishli bayonnomani rasmiylashtiradi.

144. Qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan bayonnoma asosida nomzodlarni Universitetga oʻqishga qabul qilishga Universitet boshligʻining buyrugʻi rasmiylashtiriladi.

145. Toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilingan tinglovchilar va Universitet oʻrtasida belgilangan tartibda toʻlov-kontrakt shartnomasi rasmiylashtiriladi.

146. Belgilangan namunadagi kontrakt blanklari Qabul komissiyasi tomonidan test sinovlarining natijalari eʼlon qilingandan soʻng beriladi va oʻqishga qabul qilingan tinglovchilar bilan 2 nusxada rasmiylashtiriladi.

147. Toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga qabul qilingan nomzodlar uchun toʻlov har yili toʻlov-kontrakt shartlariga muvofiq belgilanadi va amalga oshiriladi.

148. Kontrakt shartlari va tomonlarning majburiyatlari, ularni amalga oshirish tartibi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

149. Universitetning magistraturasiga qabul qilish boʻyicha test sinovlarining oʻtkazilishi bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash Davlat test markazi hamda Universitet oʻrtasidagi kelishuvga koʻra Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

150. Mazkur Nizomda belgilangan masalalar boʻyicha nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Universitetga nomzodlarni kursantlar safiga saralab olish va qabul qilish

Bosqichlar Subyektlar Oʻtkaziladigan tadbirlar (oʻtkazish joyi) Bajarish muddatlari 1-bosqich Milliy gvardiya Qabul komissiyasini tashkil etish Har yili 1-fevralga qadar 2-bosqich Milliy gvardiya, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 1. Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik (CHQBT) rahbarlarini faol jalb etgan holda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim muassasalari maʼmuriyatlari bilan oʻzaro aloqasini tashkil etish. 2. CHQBT rahbarlari bilan (har yilgi) oʻquv-metodik yigʻinlar oʻtkazish. 3. Yoshlarning harbiy qism, Universitet vakillari, faxriylar va jamoat tashkilotlari vakillari bilan uchrashuvi. Dastlabki saralab olish tadbirlari boshlanguniga qadar 3-bosqich Mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar, Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari hamda harbiy qism (muassasalar) 1. Nomzodlarning ariza (bildirgi)larini qabul qilish. Har yili 1-fevraldan 20-martga qadar 2. Nomzodlarning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish. Har yili 1-fevraldan 31-martga qadar 3. Nomzod bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazish. Ariza (bildirgi) berilgandan soʻng 10 kun ichida 4-bosqich Tegishli hududiy organlar huzuridagi tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyalar 1. Birlamchi tibbiy koʻrik (harbiy xizmatchilar bundan mustasno). Har yili 1-fevraldan 31-martga qadar 2. Yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Har yili 1-apreldan 20-mayga qadar 5-bosqich Qabul komissiyasining individual-psixologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiyasi Individual-psixologik oʻrganish. Har yili 1-maydan 30-mayga qadar Qabul komissiyasining umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiyasi Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash. Har yili 1-maydan 30-mayga qadar 6-bosqich Mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar, Ichki ishlar vazirligi hududiy boʻlinmalari hamda harbiy qism (muassasalar) Hujjatlarni Qabul komissiyasiga topshirish. Har yili 10-iyunga qadar 7-bosqich Qabul komissiyasi Hujjatlarni Davlat test markazining maxsus dasturiga kiritish. Har yili oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga hujjatlar qabuli boshlangunga qadar 8-bosqich Nomzod Davlat test markazidan roʻyxatidan oʻtish. Har yili oliy taʼlim muassasalari bakalavriatiga hujjatlar qabuli boshlangunga qadar 9-bosqich Davlat test markazi Test sinovi. Belgilangan muddatlarda 10-bosqich Qabul komissiyasi 1. Test sinovlari natijalarini eʼlon qilish, tegishli bayonnomani rasmiylashtirish. Test natijalari taqdim etilgandan keyin 5 kun ichida 2. Universitet boshligʻining buyrugʻini chiqarish. Test sinovlari natijalari taqdim etilgandan keyin 10 kun ichida

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (boshliqning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (nomzodning yashash manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ yashovchi ________________________________dan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (nomzodning F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Men, Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti bakalavriatiga oʻqishga kirishga nomzod, __________________________________________________________________________ ‎ (F.I.O.) ushbu taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilinsam, harbiy xizmatchilarni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini davlatga undirish toʻgʻrisida moddiy masʼulligim haqida ogohlantirildim. 20 yil “____” ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) Biz, Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti bakalavriatiga oʻqishga kirishga nomzodning ota-onasi,______________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ (F.I.O.) farzandimiz _______________________________________________________________________ (F.I.O.) ushbu taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilinsa, harbiy xizmatchilarni oʻqitishga sarflangan budjet mablagʻlarini davlatga undirish toʻgʻrisida moddiy masʼulligimiz haqida ogohlantirildik. 20 yil “____” ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) 20 yil “____” ____________ ______________ __________________ __________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (hududiy organ boshligʻi F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ da ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (nomzodning yashash manzili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ yashovchi________________________________ dan ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ARIZA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Meni, oʻz xohishimga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun nomzodlar roʻyxatiga kiritishingizni soʻrayman. Test sinovlarini ____________________ tilida _________________ alifbosida topshiraman. ‎ ‎ ‎ (davlat, qoraqalpoq, rus) (kirill, lotin) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni) ____________________ tilida topshiraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (chet tilining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ Tanlovda _____________________________________ taʼlim yoʻnalishi boʻyicha ishtirok etaman. ‎ ‎ (tanlagan taʼlim yoʻnalishining nomlanishi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Harbiy xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan sirlarni saqlashga vaʼda beraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 yil “____” _______________ ‎ ___________ ‎ ________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (bevosita boshliqning lavozimi, harbiy unvoni, F.I.O.)‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ BILDIRGI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Men _____________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ (harbiy xizmatchining harbiy unvoni, F.I.O., lavozimi, tugʻilgan yili, sanasi va joyi, harbiy xizmatga chaqirilgan yili va sanasi) ‎Sizdan oʻz xohishimga koʻra, meni Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti bakalavriatiga oʻqishga kirish uchun nomzod sifatida yuqori qoʻmondonlikka tavsiya etishingizni soʻrayman. Test sinovlarini______________________ tilida _________________ alifbosida topshiraman. ‎ ‎ ‎ (davlat, qoraqalpoq, rus) (kirill, lotin) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni)____________________ tilida topshiraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (chet tilining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tanlovda _____________________________________ taʼlim yoʻnalishi boʻyicha ishtirok etaman. ‎ ‎ (tanlagan taʼlim yoʻnalishining nomlanishi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Harbiy xizmat boʻyicha menga maʼlum boʻlgan sirlarni saqlashga vaʼda beraman. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20 yil “____” _______________ ‎ ___________ ‎ ________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Yakka tartibdagi suhbat ‎VARAQASI Nomzodning F.I.O. _________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Nomzodning oilaviy ahvoli: _________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Nomzodning ota-onasi, yaqin qarindoshlarining harbiy xizmatga munosabati: _________________ _________________________________________________________________________________ Ofitser kasbini tanlashining sabablari _____________________________________________ _________________________________________________________________________________ Nomzodning taʼlim muassasasidagi oʻzlashtirish darajasi:_________________________________ _________________________________________________________________________________ Nomzodning chet tilini egallaganlik darajasi: _________________________________________ _________________________________________________________________________________ Nomzod haqidagi qoʻshimcha maʼlumotlar: ________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga oʻqishga qabul qilish tartibi batafsil tushuntirildi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (yakka tartibdagi suhbat oʻtkazgan shaxsning ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ ‎ __________________ ‎ lavozimi, harbiy unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ (imzo) ‎ 20__ yil “___” _______________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Individual-psixologik oʻrganish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Individual-psixologik oʻrganish nomzodlarni mazkur Metodikada belgilangan tartibda psixologik test sinovidan oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

2. Psixologik testlar, ularning javoblari, baholash mezonlari va javoblar blanklari Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti bakalavriatidagi oʻqishning oʻziga xosligi hisobga olingan holda, qoida tariqasida, har uch yilda bir marotaba Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Kadrlar boshqarmasi psixolog-mutaxassislari tomonidan ishlab chiqilib, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni tomonidan tasdiqlanadi hamda individual-psixologik oʻrganish boshlangunga qadar Qabul komissiyasi raisiga yuboriladi.

3. Psixologik testlar, ularning javoblari, baholash mezonlari va javoblar blanklari Qabul komissiyasining individual-psixologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiya raisida saqlanadi hamda u testlar va javoblarning oshkor boʻlib ketmasligi uchun javobgar hisoblanadi.

4. Dastlab nomzodlar Qabul komissiyasining individual-psixologik oʻrganish boʻyicha masʼul boʻlgan mutaxassislar tomonidan individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish tartibi, shuningdek, har bir vazifa boʻyicha tayyorlangan test savollari javoblarini topganlik uchun nazarda tutilgan baholash mezonlari bilan tanishtiriladi hamda ularga tegishli yoʻl-yoʻriqlar beriladi.

2-bob. Individual-psixologik oʻrganishni oʻtkazish

5. Individual-psixologik oʻrganish yakka tartibda yoki nomzodlarni guruhlarga boʻlgan holda oʻtkazilishi mumkin.

6. Individual-psixologik oʻrganish nomzodlarni guruhlarga boʻlgan holda oʻtkaziladi.

7. Individual-psixologik oʻrganish davomida nomzodlarga bir nechta topshiriqlar boʻyicha psixologik testlar beriladi.

8. Psixologik testlar nomzodlarning quyidagi individual-psixologik xususiyatlarini aniqlashga yoʻnaltiriladi:

aql zakovati, umumiy intellektual salohiyati va xotirasi;

mantiqiy fikrlashi, ziyrakligi, tafakkur shakllarining rivojlanganlik darajasi, fikrlash tezligi va tahlil qilish qobiliyatlari;

shaxsga xos individual xususiyatlari, kirishimliligi, psixik barqarorligi, samimiyligi;

kasbni tanlashining maqsadi va maqsadining barqarorligi.

9. Psixologik test boshlangunga qadar nomzodning sogʻligʻi surishtiriladi. Oʻzini yomon his qilayotganidan shikoyat qilgan nomzodlar oʻrganishga qoʻyilmaydi. Bunday holatda dalolatnoma tuziladi va unga keyingi individual-psixologik oʻrganishdan oʻtish uchun ruxsat beriladi.

10. Javoblar varaqasining toʻgʻri toʻldirilishi uchun nomzod shaxsan javobgar hisoblanadi.

11. Psixologik test sinovlari oʻtkaziladigan xonaga mikrokalkulyator, lugʻat, jadval, kitob, uyali telefon, kompyuter va boshqa telekommunikatsiya vositalari olib kirish va ulardan foydalanish taqiqlanadi.

12. Psixologik test oʻtkazish vaqtida oʻrganish oʻtkazayotgan shaxslar nomzodlarni uzluksiz ravishda kuzatib turadi.

13. Barcha topshiriqlar bajarib boʻlingandan soʻng, nomzodlar javoblar blanklarini oʻrganish oʻtkazayotgan mutaxassislardan biriga topshiradi. Oʻrganish oʻtkazgan mutaxassislar javoblar blanklarini qabul qilishda ularning toʻgʻri toʻldirilganligiga eʼtibor berishi zarur.

14. Topshiriqlarning barchasini muvaffaqiyatli topshirgan nomzodga dastlabki saralab olishning keyingi tadbirlarida ishtirok etish uchun ruxsat beriladi.

15. Topshiriqlarni muvaffaqiyatli topshira olmagan nomzodning takroriy test sinovlaridan oʻtishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Individual-psixologik oʻrganishdan oʻtgan nomzodlarga qaydnoma rasmiylashtiriladi.

17. Mazkur qaydnomada nomzodlar tomonidan toʻplangan ballar va individual-psixologik oʻrganish boʻyicha xulosa aks ettiriladi.

18. Qaydnoma Qabul komissiyasining individual-psixologik oʻrganish boʻyicha kichik komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi.

19. Individual-psixologik oʻrganish natijalaridan norozi boʻlgan nomzod unga nisbatan berilgan xulosani asoslantiruvchi maʼlumot bilan tanishish huquqiga ega.

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.

2. Qabul komissiyasining nomzodlarni umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiyasi tarkibiga kiritilgan mutaxassislar tomonidan dastlab nomzodlarga mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar hamda mashqlarni bajarish tartibi tushuntiriladi.

3. Nomzodlar umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlariga:

fuqarolar sport kiyimida;

harbiy xizmatchilar harbiy kiyimda kelishlari shart.

4. Nomzodlar quyidagi mashqlarni bajaradi.

Oʻgʻil bolalar:

turnikda tortilish;

100 metrga yugurish;

3000 metrga yugurish.

Qiz bolalar:

kuch ishlatish mashqlari kompleksi;

100 metrga yugurish;

1000 metrga yugurish.

5. Mashqlar oraligʻida nomzodlarga dam olish uchun kamida 10 daqiqa vaqt beriladi.

6. Belgilangan mashqlarni uzrsiz sabablarga koʻra topshirmagan yoxud topshirishdan bosh tortgan nomzodlar qoniqarsiz baholanadi.

2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar

7. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:

bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana bir oz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻrilanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;

iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;

harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etadi).

Ushbu mashqni bajarishda oyoqlar orasini ochish, tanani harakatsiz holatda bukish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.

Juft tutilgan oyoqlarni 45° gacha koʻtarishga ruxsat beriladi.

8. Nomzodlarning turnikda tortilish mashqi quyidagicha baholanadi:

a) fuqarolar uchun:

12 marotaba va undan koʻp tortilganda — “aʼlo”;

10-11 marotaba tortilganda — “yaxshi”;

8-9 marotaba tortilganda — “qoniqarli”;

1 — 7 marotaba yoxud umuman tortila olmaganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi;

b) harbiy xizmatchilar uchun:

14 marotaba va undan koʻp tortilganda — “aʼlo”;

12-13 marotaba tortilganda — “yaxshi”;

10-11 marotaba tortilganda — “qoniqarli”;

1 — 9 marotaba tortilganda yoxud umuman tortila olmaganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.

9. 100 metrga yugurish mashqi:

yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi;

stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamali tekis joylarda oʻtkaziladi.

10. Nomzodlarning 100 metrga yugurish mashqi quyidagicha baholanadi:

a) fuqarolar (oʻgʻil bolalar) uchun:

14,4 soniya ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;

14,5 — 14,8 soniya ichida bajargan taqdirda — “yaxshi”;

14,9 — 15,4 soniya ichida bajargan taqdirda — “qoniqarli”;

15,5 soniya va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi;

b) fuqarolar (qiz bolalar) uchun:

17,3 soniyada bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi;

v) harbiy xizmatchilar uchun:

14,0 soniya ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;

14,1 — 14,4 soniya ichida bajargan taqdirda — “yaxshi”;

14,5 — 15,2 soniya ichida bajargan taqdirda — “qoniqarli”;

15,3 soniya va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.

11. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.

Nomzodlarning 3000 metrga yugurish mashqi quyidagicha baholanadi:

a) fuqaro yoshlar (oʻgʻil bolalar) uchun:

13,20 daqiqada bajargan taqdirda — “aʼlo”;

13,20 — 14,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda — “yaxshi”;

14,00 — 14,30 daqiqagacha bajargan taqdirda — “qoniqarli”;

14,30 daqiqa va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi;

b) harbiy xizmatchilar uchun:

12,40 daqiqa ichida bajargan taqdirda — “aʼlo”;

12,40 — 13,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda — “yaxshi”;

13,00 — 13,35 daqiqa ichida bajargan taqdirda — “qoniqarli”;

13,35 daqiqa va undan koʻp vaqtda bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi;

v) qiz bolalar 1000 metrga yugurish mashqini 5,00 daqiqa ichida bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

12. Qiz bolalar uchun kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda bir daqiqada ikkita mashq uzluksiz bajariladi.

Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniya vaqt ajratiladi.

Birinchi mashqni bajarishda:

chalqancha yotiladi;

qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;

dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.

Birinchi mashq uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilingandan soʻng, darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishiladi.

Ikkinchi mashqni bajarishda:

qoʻlga tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;

qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);

qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng dastlabki holatga qaytiladi.

Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib — yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.

Kuch ishlatish mashqlari kompleksini nomzod qizlar kamida (umumiy hisobda) 26 marotaba bajargan taqdirda, ular ushbu sinovdan “oʻtdi” deb hisoblanadi.

13. Nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik darajasini baholashda nomzod kamida bitta “qoniqarsiz” baho olganda, u umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan oʻtmagan deb hisoblanadi.

14. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlaridan oʻtmagan nomzodlarga mashqlarni takroriy bajarishga ruxsat berilmaydi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Umumjismoniy tayyorgarlik sinovlarini topshirgan nomzodlarga qaydnoma rasmiylashtiriladi.

16. Mazkur qaydnomada nomzodlar tomonidan bajarilgan mashqlar va ular uchun qoʻyilgan baholar koʻrsatiladi.

17. Qaydnoma Qabul komissiyasining nomzodlarning umumjismoniy tayyorgarlik koʻrganligini baholash boʻyicha kichik komissiyasi aʼzolari tomonidan imzolanadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “TASDIQLAYMAN” ‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti qabul ‎komissiyasi raisi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (unvoni, imzosi va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20___ yil “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti qabul komissiyasi yigʻilishining ‎ ____-son bayonnomasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ yil “___” ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (yigʻilish oʻtkazilgan hudud nomi) Raislik qiluvchi: ‎ _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (qabul komissiyasi raisining unvoni va F.I.O.) Qatnashganlar: _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (qabul komissiyasi aʼzolari) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (qabul komissiyasi aʼzolari) KUN TARTIBI: (nomzodlarni oʻqishga qabul qilish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida) ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti qabul komissiyasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi tomonidan taqdim etilgan test sinovlari natijalariga asosan qaror qiladi: _________________________________ mutaxassisligi boʻyicha tanlov natijalari * : ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Nomzodning F.I.O. Nomzodning maxsus kodi Test sinovlarida toʻplagan ballar Imtiyoz Umumiy ball Oʻqishga qabul qilinganligi haqida yozuv 1.‎ 2.‎ 3.‎ 4.‎ 5.‎ 6.‎ 7.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Qabul komissiyasi aʼzolari ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy unvoni, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy unvoni, F.I.O.) ‎ ‎ Qabul komissiyasi masʼul kotibi: ‎ ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy unvoni, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Universitetga nomzodlarni magistraturaga saralab olish va qabul qilish

Bosqichlar Subyektlar Oʻtkaziladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Qabul komissiyasi 1. Universitet magistraturasiga oʻqishga qabul qilish muddatlari, mutaxassislik nomlari, qabul kvotalari, toʻlov-kontraktning miqdori (fuqarolar uchun) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Milliy gvardiya va Universitetning rasmiy veb-saytlarida joylashtirish hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon berish. 2. Universitetning ekspert guruhi tomonidan nomzodlar bilan test sinovlarini oʻtkazish uchun savolnomani shakllantirish. Har yili 10-martga qadar 2-bosqich Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari kadr organlari 1. Nomzodlarning bildirgi (ariza)lari va tegishli hujjatlarni qabul qilish va kadrlar organlariga topshirish. 2. Nomzodlarga oid hujjatlarni oʻrganish natijasiga koʻra Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari boshliqlari tomonidan qaror qabul qilish. 3. Nomzodlarning bildirgi (ariza)lari va ularga ilova qilingan hujjatlarni Qabul komissiyasiga yuborish. Har yili 10-apreldan — 1-iyunga qadar 3-bosqich Qabul komissiyasi Kelib tushgan nomzodlarning shaxsiy yigʻmajildlarini oʻrganib chiqish va saralash imtihonlarida qatnashuvchilar roʻyxatini shakllantirish. Har yili 10-iyunga qadar 4-bosqich Qabul komissiyasi Nomzodlar bilan kasbiy tayyorgarlik, chet tili va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha saralash imtihonlarini qabul qilish boʻyicha yigʻin oʻtkazish. Har yili iyun — avgust oylarida 5-bosqich Davlat test markazi, Qabul komissiyasi Test sinovlari. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Nomzodlar 1. Kirish imtihoni natijalari boʻyicha shikoyat qilish. Javoblar eʼlon qilingan kundan boshlab 2 kun mobaynida Apellyatsiya komissiyasi 2. Shikoyatlarni koʻrib chiqish. 3 kun mobaynida 7-bosqich 1. Qabul komissiyasi. 1. Test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan nomzodlarni magistraturaga oʻqishga qabul qilishga tavsiya etish. Har yili 25-avgustga qadar 2. Universitet boshligʻi. 2. Nomzodlarni magistraturaga qabul qilish haqida buyruq chiqarish. Har yili 30-avgustga qadar

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi __________ viloyati (shahar) boshqarmasi boshligʻi _____________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy unvoni va F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ BILDIRGI Menga Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti magistraturasiga oʻqishga kirish uchun hujjatlarimni rasmiylashtirishga va tanlovda ishtirok etishga ruxsat berishingizni soʻrayman. Tanlovda magistraturaning __________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (mutaxassislikning nomlanishi) mutaxassisligi boʻyicha ishtirok etaman. Test sinovlarini ____________________________ tilida ______________________ alifbosida ‎ ‎ ‎ (davlat, qoraqalpoq, rus) ‎ (kirill, lotin) ‎ ‎ ‎ topshiraman. Chet tili boʻyicha test sinovlarini (imtihonni) ____________________________________ tilida ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (chet tilining nomi) ‎ ‎ topshiraman. ‎ _______________________ ‎ __________________________________________ ‎ ‎ (imzo) (F.I.O.) ‎ 20__ yil “_____” ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universitetiga nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

Universitetga nomzodlarni sirtqi taʼlim shakliga tinglovchilar safiga qabul qilish

Bosqichlar Subyektlar Oʻtkaziladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari hamda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi boshqa vazirlik va idoralar Nomzodlar tomonidan bildirgilarni taqdim etish. Har yili 1-apreldan 1-mayga qadar 2-bosqich Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari hamda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi boshqa vazirlik va idoralar Nomzodlarning hujjatlarini toʻplash va oʻrganish. Har yili 1-maydan 30-mayga qadar 3-bosqich Milliy gvardiya hududiy boshqarmalari hamda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi boshqa vazirlik va idoralar Nomzodlarning hujjatlar yigʻmajildini Qabul komissiyasiga taqdim etish. Har yili 15-iyunga qadar 4-bosqich Davlat test markazi Test sinovlari. Belgilangan muddatlarda 5-bosqich Qabul komissiyasi, Nomzodlarni oʻqishga qabul qilish boʻyicha bayonnomani rasmiylashtirish. Belgilangan muddatlarda Universitet boshligʻi Nomzodlarni tinglovchilar safiga qabul qilish haqida buyruqni rasmiylashtirish.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 500-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-noyabrdagi 971-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Respublika ixtisoslashtirilgan musiqa akademik litseyiga oʻquvchilarni tanlab olish, oʻqishga qabul qilish va oʻqishdan chetlatish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

5-bandning ikkinchi xatboshida “Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti (keyingi oʻrinlarda Harbiy-texnik institut deb ataladi)” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi universiteti (keyingi oʻrinlarda — Jamoat xavfsizligi universiteti)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda “Harbiy-texnik institutning” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi universitetining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Huquqni muhofaza qiluvchi organlar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari tizimida huquqiy bilimni oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-avgustdagi 694-son qarorida :

a) 1-banddagi “Milliy gvardiya Harbiy-texnik instituti” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning 1-bandidagi “Milliy gvardiyaning Harbiy-texnik instituti” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 502-son qarori bilan tasdiqlangan Adiblar xiyobonida haykallari oʻrnatilgan atoqli yozuvchi va shoirlarning ibratli hayoti va ijodini chuqur oʻrganish hamda targʻib qilish boʻyicha oliy taʼlim muassasalarini biriktirish roʻyxatining 2-bandidagi “Milliy gvardiya Harbiy-texnik instituti” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Jamoat xavfsizligi universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Ilhom” mukofotini taʼsis etish toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi 503-son qaroriga 1-ilovaning uchinchi xatboshisidagi “Milliy gvardiyasi Harbiy-texnika instituti” soʻzlari “Jamoat xavfsizligi universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-avgust,

500-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.08.2021-y., 09/21/500/0767-son, 26.10.2021-y., 09/21/656/0996-son, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son; 28.12.2021-y., 09/21/775/1206-son; 08.08.2025-y., 09/25/504/0707-son; 27.08.2025-y., 09/25/538/0782-son; 04.11.2025-y., 09/25/688/1005-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son; 17.04.2026-y., 09/26/175/0373-son)

lex.uz