UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ДАСТУРИ

Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини камайтириш, унинг ифлосланиш даражасининг доимий мониторингини олиб бориш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, шунингдек, ўрмонлаштириш ва дарахтзорларни кўпайтириш бўйича республикада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Иқлим ўзгариши оқибатида охирги ўн йилликда Чорвоқ сув омбори атрофида яйловлардан иборат ландшафтларда, ўсимлик қоплами кескин камайиб бормоқда. Бу жараён тупроқ қатлами мустаҳкамлигига таъсир этмоқда ва чанг миқдорининг ҳавога тез кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Глобал иқлим ўзгариши шароитида баҳор-ёз мавсумларида кучли шамол таъсирида чанг ва қум зарраларининг ердан юқорига кўтарилиши ва унинг атмосфера қатламларида горизонтал ва вертикал ҳаракатланиб, кўриниш масофасининг 500 метргача қисқариши ва ҳавонинг ифлосланиши билан тавсифланувчи хавфли метеорологик жараёнларнинг такрорланишлар сони ортиб бормоқда.

Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларини ўрмонлаштириш, ўсимлик қопламининг қисқаришига таъсир этувчи антропоген омилларни чеклаш, табиий муҳитни тиклашга қаратилган илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш асосида табиий омиллар ва иқлим ўзгаришларининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолининг сифатли ҳордиқ чиқариши учун зарур муҳит яратиш ҳамда тоғли ҳудудларнинг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни хатловдан ўтказиш, хатлов натижаси асосида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш ҳамда чорва молларининг боқилишини тақиқлаш;

Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудларда ерлар деградациясининг олдини олиш, кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш;

геоахборот технологиялари, шу жумладан, ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологиясини кенг жорий этган ҳолда, ўрмон фондининг ҳаётий даври ҳақидаги аниқ ва доимий маълумотларни таҳлил қилиш, ўрмон фонди деградацияси ва ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ва назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли яшайдиган ва махсус туристик зона ҳисобланган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш бўйича илмий ечимларни аниқлаш ҳамда янги технологияларни жорий қилишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни танлов асосида ташкил этиш.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ўсимлик қоплами қисқаришининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

тоғ ва тоғ олди ҳудудларини ўрмонлаштириш ҳамда ер эрозиясининг олдини олиш бўйича маҳаллий флора таркибида учрайдиган дарахт ва буталар сонини кўпайтириш;

кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш;

чорва молларининг боқилиш ҳудудлари ва чиқинди зоналарини тартибга солиш;

ўсимлик қопламининг қисқаришига таъсир этувчи тизимли омилларни ўрганишга қаратилган кенг кўламдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини асраш;

кўкаламзорлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Дастурни амалга оширишга масъул этиб белгиланган ижрочилар — вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари:

Дастурга киритилган барча тадбирларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминласин;

Дастурда назарда тутилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларда аниқ масъулларни белгилаган ҳолда, Дастурни амалга ошириш режа-графигини тасдиқласин, ҳар бир банднинг тўлиқ бажарилиши бўйича уларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтирсин;

Дастур ижроси бўйича тўлиқ маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳар ойнинг 1-санасига қадар тақдим этиб борилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси 2021 йил 1 октябрга қадар:

Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни хатловдан (кейинги ўринларда — хатлов) ўтказсин;

хатлов натижасида «Чорвоқ» эркин туристик зонаси бош режасига мувофиқ туристик инфраструктура барпо этилиши белгиланмаган, ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларда:

хатловдан сўнг бир ой муддатда ўрмон барпо этиладиган ер майдонларини аниқласин ҳамда ушбу майдонларга талаб этиладиган дарахт ва буталарнинг уруғлик захирасини яратсин;

Фанлар академияси билан биргаликда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экиладиган дарахт ҳамда буталар турлари рўйхатини шакллантирсин;

2021 — 2023 йилларда ўрмон барпо қилиш тадбирларининг босқичма-босқич амалга оширилишини ташкил этсин;

ўрмон фонди ерларида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш орқали «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) ва рақамли технологияларни жорий қилсин.

6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон барпо этиш ишларининг буюртмачиси ҳисобланади;

лойиҳа ва пудрат ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;

ўрмон барпо қилиш тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан суғориладиган ерларни шамол эрозияси ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Дастурда илғор космик технологиялардан фойдаланиш (сунъий йўлдош аппаратлари ва учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ерни масофадан зондлаш, космик суратларни қабул қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларга ишлов бериш) билан боғлиқ харажатлар 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

ўрмон билан қопланган ҳамда ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларда барча турдаги қурилиш материалларидан бино ва иншоотлар қуриш тақиқланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларда тартибсиз ва ортиқча чорва молларининг боқилиши оқибатида тупроқнинг деградацияга учрашининг олдини олиш мақсадида, яйловнинг муайян участкасида ўтлатиладиган чорва молларининг тури ва сонига боғлиқ ҳолда тасдиқланадиган яйловлардан фойдаланиш нормалари ҳамда муддатларига қатъий риоя этсин.

Белгилаб қўйилсинки, Чорвоқ сув омбори атрофидаги ҳудудларда барпо қилинган ўрмонларда чорва молларини ўтлатишга йўл қўйилмайди.

8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Угом-Чотқол Миллий табиат боғи Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг Пском ва Угом дарёлари юқори қисмлари акваториясини Миллий боғнинг қўриқланма зонаси этиб белгилаш чораларини кўрсин.

9. 2021 — 2025 йилларда Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги экотизимни ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш, ерлар деградациясининг олдини олиш ҳамда чўлланишга қарши курашишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш дастури (кейинги ўринларда — Илмий дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Белгилансинки, Илмий дастур доирасида:

фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни (кейинги ўринларда — лойиҳалар) амалга оширувчи илмий ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида аниқланади;

бажариладиган лойиҳаларнинг оралиқ ва якуний ҳисоботи тегишли илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг истеъмолчиси бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида белгиланган тартибда ўтказиладиган мониторинг доирасида ҳимоя қилинади.

11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида дарахтлар, ноёб ўсимликлар экилишини ва парвариш қилинишини ўз ичига олган экологик тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишида коттежлар қуриш амалиётини чеклаб, ҳудуднинг туристик салоҳиятини инобатга олган ҳолда, жаҳон стандартларига мос, замонавий ва кўп қаватли меҳмонхоналар қуриш амалиётини йўлга қўйсин, бунда ҳудудни кўкаламзорлаштириш бўйича инвестиция мажбуриятлари белгилансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳудудларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария нормалари, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш ҳолатлари устидан қатъий назоратни амалга оширсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Чорвоқ сув омбори акваториясидаги автоматик ўлчов-кузатув постларининг 2022 йил 1 январга қадар Ягона метеорологик кузатувлар маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат ўрмон фонди ерларида биохилмахилликни сақлаш, уларнинг қайта тикланишини таъминлаш, ноқонуний дарахт кесиш, мол боқиш, ёввойи ҳайвонларни овлаш каби ҳуқуқбузарликларига қарши курашишни кучайтириш, давлат ўрмон фонди ҳудудидаги ўрмон хўжаликлари, ўрмон-ов хўжаликлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўрмон тузиш лойиҳалари талабларига амал қилиниши устидан давлат назоратини кучайтирсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 499-сон қарорига 1-ИЛОВА

Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ўсимлик қоплами қисқаришининг олдини олишга қаратилган

Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларни ўрмонлаштириш ҳамда ер эрозиясини олдини олиш бўйича маҳаллий флора таркибида учрайдиган дарахт ва буталар сонини кўпайтириш 1. Чорвоқ сув омбори ва унинг атрофидаги ўрмон билан қопланган ҳудудларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. 1. Республика миқёсида мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш. 2021 йил июль Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2. Ишчи гуруҳ билан Чорвоқ сув омбори ва унинг атрофидаги ўрмон билан қопланган ҳудудларни тўлиқ хатловдан ўтказиш. 2021 йил октябрь 3. Хатлов натижасида ўрмон барпо этиладиган ер майдонларини аниқлаш, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экиладиган дарахт ва буталар турлари рўйхатини шакллантириш. 2021 йил ноябрь 4. Талаб этиладиган дарахт ва буталар уруғлари ва кўчатларни тайёрлаш, ўрмон барпо қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ер тайёрлаш усули, технологияси ва кўчат экиш схемасини аниқлаш. доимий 2. Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш ҳамда экологик мувозанатни сақлаш учун доимий муҳофаза қилиш чораларини кўриш. 1. Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш учун ишчи гуруҳни шакллантириш. 2021 йил август Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Чорвоқ сув омбори ҳудудини тўлиқ ўрмонзорлаштириш. 2021 — 2023 йй. 3. Тошкент вилоятидаги ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлаш ва уларга қарши кураш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. 1. Мавжуд ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2021 йил август Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2. Мавжуд ўрмонзорлардаги касаллик турини аниқлашга қаратилган ишларни олиб бориш. доимий 4. Ўрмонларнинг тур таркибини аниқлаш, назорат қилиш мақсадида космик мониторинг тизими ва геоахборот технологиялари (ГАТ) мониторинг платформасини жорий этиш. 1. Ўрмонларни тиклаш бўйича ишларни назорат қилиш, ўрмонларни тиклаш жараёнларини кузатиш, ўсимликларни аниқлаш ҳамда назорат қилиш. 2021 йил ноябрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ўрмонларни ёши, захираси, баландлиги, биологик маҳсулдорлиги бўйича тоифаларга ажратиш. 2021 — 2023 йй. 5. Масофадан зондлаш орқали ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш устидан назорат ва мониторинг тизимини йўлга қўйиш. 1. Ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ҳамда улар устидан назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш. 2021 йил октябрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ўрмонларга таъсир қилувчи салбий жараёнларни ўрганиш. 2021 йил декабрь 3. Ўрмонларга таъсир қилувчи салбий жараёнларни ўрганиш ва хариталарини тузишни (дарахтларга зараркунандалар ва касалликларнинг таъсири, ўрмонларнинг қуриши ёки ботқоқланиши, уларнинг таназзулга учраши ва нобуд бўлишига олиб келиш омилларини аниқлашни) йўлга қўйиш. 2021 — 2023 йй. 6. Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чораларини кучайтириш. 1. Давлат ўрмон фонди ерларида ҳимоя ўрмон плантацияларини, шу жумладан Тошкент вилоятида кенгайтириш. 2021 — 2025 йй. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Қишлоқ хўжалиги ерларида шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш учун уларни ҳимоя қилувчи ўрмон плантацияларини яратиш. 2021 — 2025 йй. 3. Нукус, Урганч, Хива ва Бухоро шаҳарлари атрофида «яшил камарлар» яратиш. 2021 — 2025 йй. 7. Мавжуд ўрмон дарахт ва буталарининг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланган майдонларни аниқлаш мақсадида ўрмон-патологик кузатув олиб бориш. 1. Ҳар йили май-июль ойларида дарахтларни 30 кунлик оралиқ билан икки марта уйғунлашган ( биологик, кимёвий ва механик ) ишловларни амалга ошириш ҳамда фойдали энтомофаглар (трихограмма, олтинкўз ва бошқалар) етиштириб, табиатга қўйиб юбориш (тарқатиш). доимий Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2. Ўсимликлар зарарланишининг олдини олиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш ҳамда илмий тавсиялар ва амалий қўлланмалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш. 2022 йил январь II. Кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш 8. Ўзбекистонда қум ва чанг бўронларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича салоҳиятни ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 1. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини тайёрлаш. 2021 йил сентябрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини жалб қилинган вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштириш. 2021 йил декабрь 3. Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. 2022 йил февраль 9. 2023 йилгача республиканинг барча ҳудудларида Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини қабул қилиш. 1. Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастури лойиҳасини тайёрлаш. 2021 йил сентябрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Ҳар бир минтақа учун Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. 2022 йил февраль 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақада Кўкаламзорлаштириш тизимини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш. 2022 йил февраль 10. Чангли бўронлар кузатиладиган мавсумларда Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантирувчи қисқа муддатли прогнозлаш амалиётини жорий этиш. 1. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш. 2021 йил ноябрь Гидрометеорология хизмати маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудуд учун хавфли метеорологик ҳодисалар тўғрисида олдиндан огоҳлантирувчи қисқа муддатли прогнозлаш амалиётини жорий этиш. 2022 йил январь III. Чорва молларининг боқилиш ҳудудлари ва чиқинди зоналарини тартибга солиш 11. Чорвоқ сув омбори ва унга туташ ҳудуддагиер майдонларининг маҳсулдорлигидан келиб чиқиб, белгиланган меъёрда чорва моллари боқилишини тартибга солиш. Чорвоқ сув омбори ва унга туташ ҳудуддагиер майдонларининг маҳсулдорлигидан келиб чиқиб, чорва молларини яйловлардан фойдаланиш нормалари ҳамда муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда белгиланган ҳудудларда чорва молларининг боқилишини чеклаш. 2021 йил июль Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 12. Ноқонуний қурилиш объектларини аниқлашда ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологиясини жорий этиш. 1. Ноқонуний қурилиш объектларини (бино ва иншоотларни) аниқлаш. 2021 йил октябрь Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 2. Ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда аниқланган ноқонуний қурилиш объектлари устидан назоратни йўлга қўйиш. доимий 13. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида туристлар гавжум бўлган жойларда маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш ҳамда жавобгарлик чораларини кучайтириш. 1. Туристлар гавжум бўлган жойларда маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш. 2021 йил сентябрь Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси 2. Маиший чиқиндиларни ташлаш ва йиғиш пунктларини кўпайтириш ҳамда жавобгарлик чораларини кучайтириш. 2022 йил август 14. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудларининг туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда эколагерлар ташкил этиш. 1. Эколагерлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 2021 йил сентябрь Туризм ва спорт вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси 2. Эколагерлар ташкил этиш бўйича тадбирлар (акциялар) ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. 2022 йил декабрь IV. Ўсимлик қопламининг қисқаришига таъсир этувчи тизимли омилларни ўрганишга қаратилган кенг кўламдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш 15. Чорвоқ сув омбори ҳудудининг экотизимини ҳимоя қилиш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини ўтказиш. 1. Мавзу доирасида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш. 2021 йил август Инновацион ривожланиш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳалар танловини эълон қилиш. 2021 йил сентябрь 16. Иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновациялар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантириш бўйича минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 1. Ҳудудий дастур лойиҳасини тайёрлаш. 2. Ҳужжат лойиҳасини Марказий Осиё мамлакатлари билан келишиш. 3. Минтақавий дастурни амалга ошириш. 2021 — 2025 йй. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 17. «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими» мавзусида халқаро конференция ўтказиш. 1. Тадбир дастури ва концепциясини ишлаб чиқиш. 2022 йил сентябрь Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Гидрометеорология хизмати маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш. 2023 йил II чорак 3. МДҲ, Европа, Осиё ва бошқа мамлакатлар олимлари ва мутахассисларининг таклифи билан халқаро конференция ташкил этиш. 2024 йил II чорак V. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини асраш 18. Иқлим ва ҳудуд инфратузилмасининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудудда атмосфера ҳавоси сифати мониторинг тизими учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш. 1. Дастурий таъминот лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2021 йил август Гидрометеорология хизмати маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2. Чорвоқ сув омбори жойлашган ҳудудда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги дастурий таъминот ни тегишли манфаатдор вазирлик ва идораларга етказиш. 2021 йил ноябрь 19. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида коттеджлар қурилиши амалиётини қисқартириб, кўп қаватли, жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар қуриш амалиётини йўлга қўйиш. Қурилиш ишлари, қурилиш майдони умумий ер қисмининг 40% дан кўп бўлмаган қисмида амалга оширилишини ҳамда лойиҳа майдонига қараб ҳар 50 сотих учун 60 туп дарахт экиш ва парвариш қилиш мажбуриятини юклаш амалиётини татбиқ қилиш. доимий Туризм ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бўстонлиқ туман ҳокимлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси 20. Чорвоқ сув омбори ҳудудида Гидрометеорология хизматининг автоматик ўлчов постини Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. Чорвоқ сув омбори ҳудудида автоматик ўлчов постини Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш. 2021 йил ноябрь Гидрометеорология хизмати маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 21. Чорвоқ сув омборининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи минтақасини белгилаш. Чорвоқ сув омбори сувни муҳофаза қилиш зонасининг қирғоқ бўйи минтақасини белгилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш. 2022 йил январь Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамияти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги 22. Чорвоқ сув омбори сув сатҳининг вақт давомида ўзгариши динамикасини кузатишда ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этиш. 1. Чорвоқ сув омборининг сув сатҳини ерни масофадан зондлаш ҳамда космик мониторинг технологияларини қўллаган ҳолда таҳлил қилиш ва кузатув ишларини йўлга қўйиш. ҳар йили Ўзбекгидроэнерго акциядорлик жамияти, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Чорвоқ сув омборининг сув сатҳининг вақт давомида ўзгариши динамикасини, муҳофаза зоналарини мониторинг қилиш мақсадида ерни масофадан зондлаш ва космик мониторинг технологияларини жорий этиш. 2021-2022 йй. VI. Кўкаламзорлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш 23. Республиканинг барча ҳудудларида кўчат материаллари (кўчатлар ва уруғдан кўкартирилган кўчатлар) етиштириш учун кўчатхоналар яратиш. 1. Кўчатзорни яратиш учун ҳудудни танлаш. 2021 йил декабрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Тупроқ-иқлим шароитига қараб дарахтлар ва буталарнинг навларини аниқлаш. 2021 йил декабрь 3. Экиш материалларини етиштиришни ташкил этиш. ҳар йили 24. Давлат ўрмон фондига киритилмаган ерларга дарахтлар ва буталарни экиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш. 1. Архитектура ва ландшафт дизайни талабларини инобатга олган ҳолда, 377,4 миллион дарахт ва буталарни экиш учун шаҳар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун ҳудудларни аниқлаш. 2021 — 2023 ҳар йили экишдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Суғориш тармоқларини тайёрлаш ва суғоришнинг замонавий усуллари орқали экишни ташкил этиш. ҳар йили баҳорда 3. Масъул шахсларни аниқлаш ва уларга экилган дарахтларни бириктириш. ҳар йили 1 майгача 4. Кўкаламзорлаштириш ва дарахтларни парвариш қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш. ҳар йили 25. Тошкент шаҳри ва вилоятидаги пилот майдонларида давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мобил илова яратиш. 1. Пилот майдонлардаги дарахтларни инвентаризация қилиш. 2021 йил декабрь Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. 2022 йил ноябрь 3. Ягона ахборот базасини яратиш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаш. 2023 йил январь 26. Ўрмон фонди ерларида инновацион ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш орқали «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) ва рақамли технологияларни жорий қилиш. 1. Лойиҳа олди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш. 2021 йил декабрь Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли органларда экспертизадан ўтказган ҳолда тасдиқлаш. 2022 йил февраль 3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ижрочи ташкилотни аниқлаш ва шартномани имзолаш. 2022 йил май 4. Дастурда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш. 2022 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 499-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021 — 2025 йилларда Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги экотизимни ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш, ерлар деградациясининг олдини олиш ҳамда чўлланишга қарши курашишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш

Т/р Илмий тадқиқот мавзуси Илмий тадқиқот шакли Кутилаётган асосий натижалар Илмий тадқиқот натижаларининг истеъмолчиси 1. Масофавий зондлаш маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўсимлик қоплами ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган Миллий дастурий маҳсулот яратиш. амалий 1. Масофавий зондлаш маълумотлари асосида ўсимлик қоплами диагнозининг синтезли усули ишлаб чиқилади. 2. Ўсимлик қоплами мониторингини бажаришда белгиланган вақт оралиқлари учун ўсимлик қоплами динамикасини кузатиш имконияти яратилади. 3. Ўзбекистоннинг чўл ва чалачўл вилоятларидаги яйлов ўсимликлари қоплами агрометеорологик прогнозлаштирилади. 4. Ер ресурслари деградациясини таҳлил қилишга имкон берувчи автоматлаштирилган технология яратилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази 2. Турли экотизимлар кесимида сув ва шамол эрозиясининг олдини олишга қаратилган ва интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар ёрдамида шамол оқимини сусайтирувчи иҳота ўрмонзорини ташкил этиш. амалий 1. Сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш чоралари кўрилади. 2. Интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар танланади ва экилади. 3. Шамол оқимини сусайтирувчи иҳота ўрмонзори ташкил этилади. Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси 3. «Тупроқ клиникаси» мобил инновацион лабораториясидан фойдаланиб, Чорвоқ сув омбори ҳудудида тупроқ қатламларининг таркибини таҳлил қилиш орқали ҳавога чанг кўтарилишини ўрганиш. амалий 1. «Тупроқ клиникаси» мобил инновацион лабораториясидан фойдаланиб, Чорвоқ сув омбори ҳудудида тупроқ қатламларининг таркиби таҳлил қилинади. 2. Чорвоқ сув омбори ҳудудида ҳавога чанг кўтарилиши ўрганилади. 3. Тегишли тавсиялар тайёрланади. Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси 4. Масофавий зондлаш, космик суратлар ва космик мониторинг технологияларини жорий этган ҳолда, давлат ўрмон кадастри ва ўрмон хўжалиги мониторингини юритишнинг янги услубиятини тизимли равишда йўлга қўйиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ҳудудларининг чегараларини аниқлаш, ўрмон ер фондини гуруҳларга ажратиш, ўрмонларга салбий таъсир қилувчи жараёнларни ўрганиш ва хариталарини тузиш ҳамда олинган маълумотларнинг автоматлаштирилган Миллий дастурий таъминотини яратиш ва унга интеграция қилиш. амалий 1. Ўрмон фондининг ҳаётий даврини, шу жумладан ўрмонларнинг турлари ва таркибини аниқлаш, ўрмонларнинг ёши, захираси, баландлиги, биологик маҳсулдорлиги, дарахтларга зараркунандалар ва касалликларнинг таъсири, ўрмонларнинг қуриши ёки ботқоқланиши, уларнинг таназзулга учраши ҳамда нобуд бўлишига олиб келиши омилларини аниқлаш, кузатиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилади. 2. Ўрмонларнинг ноқонуний кесилишини аниқлаш ва шу каби ҳолатлар устидан назорат қилиш имконини берувчи рақамли синов платформалари яратилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги 5. Маданий ҳолда барпо этилган ёнғоқмевали ва бошқа турдаги ўрмонларнинг турли касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш. амалий Маданий ҳолда барпо этилган ёнғоқмевали ва бошқа турдаги ўрмонларда учрайдиган ҳар хил турдаги касаллик ва зараркунандалар тарқалишининг олди олиниб, бартараф этилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси 6. Ўрмон билан қопланмаган сувсиз ерларда маданий ўрмонзорлар барпо этишда тупроқ намлигини оширувчи наноелимлар ҳамда контейнерли блокларни қўллаган ҳолда кўчатлар кўкарувчанлигини 70-80 фоизгача оширишга имкон яратувчи кўчат экишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш. инновацион Маданий ўрмонларнинг илмий асосланган ҳолда юқори кўкарувчанликка эга бўлган тизими яратилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти 7. Тоғ ва тоғ олди майдонларида тупроқ деградацияси ҳамда чўлланиш жараёнларига қарши ўрмонмелиоратив, шу жумладан фитомелиотив ўсимликларни кўпайтириш, тупроқларнинг физик ва механик хоссаларини яхшилаш. амалий Тоғ ва тоғолди майдонларида илмий асосланган ҳолда юқори кўкарувчанликка эга бўлган маданий ўрмонзорлар барпо этиш орқали, тупроқларнинг физик ва механик хоссалари яхшиланади ҳамда шу орқали кўчат экиладиган ҳудудлар ареали кенгаяди. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимияти, Фанлар академияси 8. Чорвоқ сув омбори ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш ва уларнинг мониторингини юритишда, информацион-ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали, ўсимликлар қопламининг ҳозирги ва келажакдаги ҳолатини моделлаштириш. фундаментал, амалий 1. Тадқиқот ҳудуди ўсимликлар турлари ва таркиби шакллантирилади. 2. Ўсимликлар тарқалган фитоценозлар аниқланади, уларнинг ботаник таркиби тавсифланади ҳамда ГАТ хариталари яратилади. 3. Камёб ўсимлик ценопопуляцияларининг структуралари ва типлари ҳар бир тадқиқот объекти популяцияларининг замонавий ҳолатига баҳо берилади. 4. Турларнинг оптимал ва критик ҳолатдаги популяциялари аниқланади ҳамда унинг сабаблари очиб берилади. MaxEnt дастурида климатик сценарийлар ёрдамида турларнинг тарихий ва замонавий ареалларининг шаклланиши модели яратилади ҳамда бу ўз навбатида келажакда иқлим ўзгариши натижасида ареали қисқариб кетадиган турларнинг муҳофазасини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 9. Чорвоқ сув омбори ҳудудида иҳота ўрмонзорларини барпо этиш, тупроқ таркибидаги чанглардан самарали ҳимояланиш ҳамда тупроқ эрозиясидан сақланиш мақсадида, маҳаллий флора таркибида учрайдиган дўлана, бодом, заранг, шумтол, қатранғи ва олма каби дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. амалий 1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси, Бурчмулла ўрмон хўжалиги бўлими ва Фанлар академияси билан ҳамкорликда Чорвоқ сув омбори ҳудудида иҳота ўрмонзорларини барпо этиш мумкин бўлган турлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. 2. Ҳудудда тупроқ эрозиясидан сақланиш мақсадида, фойдаланиш мумкин бўлган ўсимликларнинг турларини экиш бўйича технологик хариталар яратилади. 3. Ҳудудда тупроқ таркибидаги чанглардан самарали ҳимояланишда фойдаланиш мумкин бўлган ўсимлик турларини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. 4. Маҳаллий флора таркибида учрайдиган дўлана, бодом, заранг, шумтол, қатранғи ва олма каби дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш технологик хариталар ишлаб чиқилади. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси 10. Чорвоқ сув омбори ва унга ёндош ҳудудларда мавжуд иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолатини баҳолаш, турлар таркибини аниқлаш, ўсимлик зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. амалий 1. Чорвоқ сув омбори ҳудудида мавжуд ва барпо этилиши мўлжалланган иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонот дунёсининг турлари таркиби аниқланади. 2. Иҳота ўрмонзорларидаги умуртқасиз ҳайвонларнинг замонавий ҳолати баҳоланади. 3. Ўсимлик зараркунандаларидан ҳимоя қилишда биологик усуллар ёрдамида қарши курашишга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси 11. Яшил иқлим фонди (ЯИФ), Мослашиш фонди (МФ), Глобал экологик фонд (ГЭФ) ва бошқа халқаро ташкилотларнинг иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш. инновацион Чорвоқ сув омбори ҳамда унинг атрофидаги ҳудудларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича олинган натижалар ушбу ҳудудга жорий этилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 август,

499-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2021 й., 09/21/499/0768-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KOMPLEKS ChORA-TADBIRLAR DASTURI

DASTURI

Chorvoq suv ombori atrofidagi togʻ va togʻ oldi hududlarda oʻsimlik qoplamining qisqarishini oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Atrof-muhitning ifloslanish darajasini kamaytirish, uning ifloslanish darajasining doimiy monitoringini olib borish, ifloslantiruvchi manbalarning holati va atrof-muhitga taʼsirini kamaytirish, shuningdek, oʻrmonlashtirish va daraxtzorlarni koʻpaytirish boʻyicha respublikada tizimli ishlar olib borilmoqda.

Iqlim oʻzgarishi oqibatida oxirgi oʻn yillikda Chorvoq suv ombori atrofida yaylovlardan iborat landshaftlarda, oʻsimlik qoplami keskin kamayib bormoqda. Bu jarayon tuproq qatlami mustahkamligiga taʼsir etmoqda va chang miqdorining havoga tez koʻtarilishiga sabab boʻlmoqda. Global iqlim oʻzgarishi sharoitida bahor-yoz mavsumlarida kuchli shamol taʼsirida chang va qum zarralarining yerdan yuqoriga koʻtarilishi va uning atmosfera qatlamlarida gorizontal va vertikal harakatlanib, koʻrinish masofasining 500 metrgacha qisqarishi va havoning ifloslanishi bilan tavsiflanuvchi xavfli meteorologik jarayonlarning takrorlanishlar soni ortib bormoqda.

Chorvoq suv ombori atrofidagi togʻ va togʻ oldi hududlarini oʻrmonlashtirish, oʻsimlik qoplamining qisqarishiga taʼsir etuvchi antropogen omillarni cheklash, tabiiy muhitni tiklashga qaratilgan ilmiy-tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish asosida tabiiy omillar va iqlim oʻzgarishlarining aholi salomatligiga salbiy taʼsirini yumshatish, aholining sifatli hordiq chiqarishi uchun zarur muhit yaratish hamda togʻli hududlarning turistik jozibadorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, Fanlar akademiyasi va Toshkent viloyati hokimligining quyidagi takliflariga rozilik berilsin:

Chorvoq suv ombori atrofi va unga tutash hududlardagi barcha toifadagi yerlarda oʻrmon bilan qoplangan va oʻrmon barpo qilish mumkin boʻlgan maydonlarni xatlovdan oʻtkazish, xatlov natijasi asosida belgilangan tartibda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarni oʻrmon fondi yerlari toifasiga oʻtkazish hamda chorva mollarining boqilishini taqiqlash;

Chorvoq suv ombori atrofi va unga tutash hududlarda yerlar degradatsiyasining oldini olish, kuchli shamol va changli boʻronlar taʼsirini yumshatuvchi ihota daraxtzorlarini barpo etish;

geoaxborot texnologiyalari, shu jumladan, yerni masofadan zondlash va kosmik monitoring texnologiyasini keng joriy etgan holda, oʻrmon fondining hayotiy davri haqidagi aniq va doimiy maʼlumotlarni tahlil qilish, oʻrmon fondi degradatsiyasi va oʻrmonlarning noqonuniy kesilishini aniqlash va nazorat qilish tizimini yoʻlga qoʻyish;

aholi yashaydigan va maxsus turistik zona hisoblangan togʻ va togʻ oldi hududlarida tabiiy omillar taʼsirini yumshatish, yerlar degradatsiyasining oldini olish, oʻsimlik va hayvonot dunyosi muhofazasi va ularni qayta tiklash boʻyicha ilmiy yechimlarni aniqlash hamda yangi texnologiyalarni joriy qilishga qaratilgan fundamental va amaliy ilmiy tadqiqotlarni tanlov asosida tashkil etish.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Chorvoq suv ombori hamda uning atrofidagi togʻ va togʻ oldi hududlarida oʻsimlik qoplami qisqarishining oldini olishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

togʻ va togʻ oldi hududlarini oʻrmonlashtirish hamda yer eroziyasining oldini olish boʻyicha mahalliy flora tarkibida uchraydigan daraxt va butalar sonini koʻpaytirish;

kuchli shamol va changli boʻronlar taʼsirini yumshatuvchi ihota daraxtzorlarini barpo etish;

chorva mollarining boqilish hududlari va chiqindi zonalarini tartibga solish;

oʻsimlik qoplamining qisqarishiga taʼsir etuvchi tizimli omillarni oʻrganishga qaratilgan keng koʻlamdagi ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish;

ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, aholi salomatligini asrash;

koʻkalamzorlashtirishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish.

3. Dasturni amalga oshirishga masʼul etib belgilangan ijrochilar — vazirlik, idora va boshqa tashkilotlar rahbarlari:

Dasturga kiritilgan barcha tadbirlarning soʻzsiz va sifatli bajarilishini taʼminlasin;

Dasturda nazarda tutilgan vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida tegishli vazirlik, idora va boshqa tashkilotlarda aniq masʼullarni belgilagan holda, Dasturni amalga oshirish reja-grafigini tasdiqlasin, har bir bandning toʻliq bajarilishi boʻyicha ularning shaxsiy javobgarligini kuchaytirsin;

Dastur ijrosi boʻyicha toʻliq maʼlumotlarning Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga har oyning 1-sanasiga qadar taqdim etib borilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi, Toshkent viloyati hokimligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi 2021-yil 1-oktabrga qadar:

Chorvoq suv ombori atrofi va unga tutash hududlardagi barcha toifadagi yerlarda oʻrmon bilan qoplangan va oʻrmon barpo qilish mumkin boʻlgan maydonlarni xatlovdan (keyingi oʻrinlarda — xatlov) oʻtkazsin;

xatlov natijasida “Chorvoq” erkin turistik zonasi bosh rejasiga muvofiq turistik infrastruktura barpo etilishi belgilanmagan, oʻrmon bilan qoplangan va oʻrmon barpo qilish mumkin boʻlgan maydonlarni qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasidan oʻrmon fondi yerlari toifasiga oʻtkazish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Chorvoq suv ombori atrofidagi hududlarda:

xatlovdan soʻng bir oy muddatda oʻrmon barpo etiladigan yer maydonlarini aniqlasin hamda ushbu maydonlarga talab etiladigan daraxt va butalarning urugʻlik zaxirasini yaratsin;

Fanlar akademiyasi bilan birgalikda tuproq va iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda ekiladigan daraxt hamda butalar turlari roʻyxatini shakllantirsin;

2021 — 2023-yillarda oʻrmon barpo qilish tadbirlarining bosqichma-bosqich amalga oshirilishini tashkil etsin;

oʻrmon fondi yerlarida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash orqali “Aqlli oʻrmon xoʻjaligi” (Smart forestry) va raqamli texnologiyalarni joriy qilsin.

6. Belgilansinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Chorvoq suv ombori atrofi va unga tutash hududlardagi barcha toifadagi yerlarda oʻrmon barpo etish ishlarining buyurtmachisi hisoblanadi;

loyiha va pudrat ishlari qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi;

oʻrmon barpo qilish tadbirlarini amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish 2021-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, 2022-yildan sugʻoriladigan yerlarni shamol eroziyasi va suv xoʻjaligi obyektlarini qum bosishiga qarshi ihota daraxtzorlarini barpo etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi;

Dasturda ilgʻor kosmik texnologiyalardan foydalanish (sunʼiy yoʻldosh apparatlari va uchuvchisiz uchish qurilmalaridan foydalangan holda yerni masofadan zondlash, kosmik suratlarni qabul qilish, maʼlumotlarni tahlil qilish va ularga ishlov berish) bilan bogʻliq xarajatlar 2022-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi davlat budjetidan Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligiga ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi;

oʻrmon bilan qoplangan hamda oʻrmon barpo qilish mumkin boʻlgan maydonlarda barcha turdagi qurilish materiallaridan bino va inshootlar qurish taqiqlanadi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hamda Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda Chorvoq suv ombori atrofidagi hududlarda tartibsiz va ortiqcha chorva mollarining boqilishi oqibatida tuproqning degradatsiyaga uchrashining oldini olish maqsadida, yaylovning muayyan uchastkasida oʻtlatiladigan chorva mollarining turi va soniga bogʻliq holda tasdiqlanadigan yaylovlardan foydalanish normalari hamda muddatlariga qatʼiy rioya etsin.

Belgilab qoʻyilsinki, Chorvoq suv ombori atrofidagi hududlarda barpo qilingan oʻrmonlarda chorva mollarini oʻtlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Davlat soliq qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda Ugom-Chotqol Milliy tabiat bogʻi Burchmulla davlat oʻrmon xoʻjaligining Pskom va Ugom daryolari yuqori qismlari akvatoriyasini Milliy bogʻning qoʻriqlanma zonasi etib belgilash choralarini koʻrsin.

9. 2021 — 2025-yillarda Chorvoq suv ombori hamda uning atrofidagi ekotizimni himoya qilish va qayta tiklash, yerlar degradatsiyasining oldini olish hamda choʻllanishga qarshi kurashishga qaratilgan fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalarni amalga oshirish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Ilmiy dastur) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

10. Belgilansinki, Ilmiy dastur doirasida:

fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalarni (keyingi oʻrinlarda — loyihalar) amalga oshiruvchi ilmiy tashkilotlar Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar asosida aniqlanadi;

bajariladigan loyihalarning oraliq va yakuniy hisoboti tegishli ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarining isteʼmolchisi boʻlgan vazirlik va idoralar vakillari ishtirokida belgilangan tartibda oʻtkaziladigan monitoring doirasida himoya qilinadi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi:

Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi uch oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda “Chorvoq” erkin turistik zonasi hududida daraxtlar, noyob oʻsimliklar ekilishini va parvarish qilinishini oʻz ichiga olgan ekologik tadbirlarni tashkil etish choralarini koʻrsin;

Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi “Chorvoq” erkin turistik zonasi hududida investitsiya loyihalari amalga oshirilishida kottejlar qurish amaliyotini cheklab, hududning turistik salohiyatini inobatga olgan holda, jahon standartlariga mos, zamonaviy va koʻp qavatli mehmonxonalar qurish amaliyotini yoʻlga qoʻysin, bunda hududni koʻkalamzorlashtirish boʻyicha investitsiya majburiyatlari belgilansin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi va Boʻstonliq tumani hokimligi bilan birgalikda hududlarda ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish hamda sanitariya normalari, qoidalarini va gigiyena normativlarini buzish holatlari ustidan qatʼiy nazoratni amalga oshirsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazi va Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Chorvoq suv ombori akvatoriyasidagi avtomatik oʻlchov-kuzatuv postlarining 2022-yil 1-yanvarga qadar Yagona meteorologik kuzatuvlar maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilinishini taʼminlasin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi davlat oʻrmon fondi yerlarida bioxilmaxillikni saqlash, ularning qayta tiklanishini taʼminlash, noqonuniy daraxt kesish, mol boqish, yovvoyi hayvonlarni ovlash kabi huquqbuzarliklariga qarshi kurashishni kuchaytirish, davlat oʻrmon fondi hududidagi oʻrmon xoʻjaliklari, oʻrmon-ov xoʻjaliklari va boshqa muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda oʻrmon tuzish loyihalari talablariga amal qilinishi ustidan davlat nazoratini kuchaytirsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Sh.M. Gʻaniyev, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 499-son qaroriga 1-ILOVA

Chorvoq suv ombori hamda uning atrofidagi togʻ va togʻ oldi hududlarida oʻsimlik qoplami qisqarishining oldini olishga qaratilgan

T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Togʻ va togʻ oldi hududlarni oʻrmonlashtirish hamda yer eroziyasini oldini olish boʻyicha mahalliy flora tarkibida uchraydigan daraxt va butalar sonini koʻpaytirish 1. Chorvoq suv ombori va uning atrofidagi oʻrmon bilan qoplangan hududlarni toʻliq xatlovdan oʻtkazish. 1. Respublika miqyosida mutaxassislar ishtirokida ishchi guruhni shakllantirish. 2021-yil iyul Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Kadastr agentligi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, Toshkent viloyati hokimligi 2. Ishchi guruh bilan Chorvoq suv ombori va uning atrofidagi oʻrmon bilan qoplangan hududlarni toʻliq xatlovdan oʻtkazish. 2021-yil oktyabr 3. Xatlov natijasida oʻrmon barpo etiladigan yer maydonlarini aniqlash, tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqqan holda ekiladigan daraxt va butalar turlari roʻyxatini shakllantirish. 2021-yil noyabr 4. Talab etiladigan daraxt va butalar urugʻlari va koʻchatlarni tayyorlash, oʻrmon barpo qilish boʻyicha loyiha-qidiruv ishlarini oʻtkazish, loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, yer tayyorlash usuli, texnologiyasi va koʻchat ekish sxemasini aniqlash. doimiy 2. Chorvoq suv ombori hududini toʻliq oʻrmonzorlashtirish hamda ekologik muvozanatni saqlash uchun doimiy muhofaza qilish choralarin� koʻrish. 1. Chorvoq suv ombori hududini toʻliq oʻrmonzorlashtirish uchun ishchi guruhni shakllantirish. 2021-yil avgust Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Toshkent viloyati hokimligi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Chorvoq suv ombori hududini toʻliq oʻrmonzorlashtirish. 2021 — 2023-yy. 3. Toshkent viloyatidagi oʻrmonzorlardagi kasallik turini aniqlash va ularga qarshi kurash boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash. 1. Mavjud oʻrmonzorlardagi kasallik turini aniqlashga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2021-yil avgust Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 2. Mavjud oʻrmonzorlardagi kasallik turini aniqlashga qaratilgan ishlarni olib borish. doimiy 4. Oʻrmonlarning tur tarkibini aniqlash, nazorat qilish maqsadida kosmik monitoring tizimi va geoaxborot texnologiyalari (GAT) monitoring platformasini joriy etish. 1. Oʻrmonlarni tiklash boʻyicha ishlarni nazorat qilish, oʻrmonlarni tiklash jarayonlarini kuzatish, oʻsimliklarni aniqlash hamda nazorat qilish. 2021-yil noyabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oʻrmonlarni yoshi, zaxirasi, balandligi, biologik mahsuldorligi boʻyicha toifalarga ajratish. 2021 — 2023-yy. 5. Masofadan zondlash orqali oʻrmonlarning noqonuniy kesilishini aniqlash ustidan nazorat va monitoring tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Yerni masofadan zondlash va kosmik monitoring texnologiyalarini joriy etgan holda oʻrmonlarning noqonuniy kesilishini aniqlash hamda ular ustidan nazorat qilish tizimini yoʻlga qoʻyish. 2021-yil oktyabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oʻrmonlarga taʼsir qiluvchi salbiy jarayonlarni oʻrganish. 2021-yil dekabr 3. Oʻrmonlarga taʼsir qiluvchi salbiy jarayonlarni oʻrganish va xaritalarini tuzishni (daraxtlarga zararkunandalar va kasalliklarning taʼsiri, oʻrmonlarning qurishi yoki botqoqlanishi, ularning tanazzulga uchrashi va nobud boʻlishiga olib kelish omillarini aniqlashni) yoʻlga qoʻyish. 2021 — 2023-yy. 6. Oʻrmon xoʻjaligi tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish choralarini kuchaytirish. 1. Davlat oʻrmon fondi yerlarida himoya oʻrmon plantatsiyalarini, shu jumladan Toshkent viloyatida kengaytirish. 2021 — 2025-yy. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Qishloq xoʻjaligi yerlarida shamol va suv eroziyasidan himoya qilish uchun ularni himoya qiluvchi oʻrmon plantatsiyalarini yaratish. 2021 — 2025-yy. 3. Nukus, Urganch, Xiva va Buxoro shaharlari atrofida “yashil kamarlar” yaratish. 2021 — 2025-yy. 7. Mavjud oʻrmon daraxt va butalarining kasallik va zararkunandalar bilan zararlangan maydonlarni aniqlash maqsadida oʻrmon-patologik kuzatuv olib borish. 1. Har yili may-iyul oylarida daraxtlarni 30 kunlik oraliq bilan ikki marta uygʻunlashgan ( biologik, kimyoviy va mexanik ) ishlovlarni amalga oshirish hamda foydali entomofaglar (trixogramma, oltinkoʻz va boshqalar) yetishtirib, tabiatga qoʻyib yuborish (tarqatish). doimiy Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Toshkent viloyati hokimligi 2. Oʻsimliklar zararlanishining oldini olish boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish hamda ilmiy tavsiyalar va amaliy qoʻllanmalar ishlab chiqilishini tashkil etish. 2022-yil yanvar II. Kuchli shamol va changli boʻronlar taʼsirini yumshatuvchi ihota daraxtzorlarini barpo etish 8. Oʻzbekistonda qum va chang boʻronlarining salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha salohiyatni oshirish boʻyicha tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 1. Milliy harakatlar rejasi loyihasini tayyorlash. 2021-yil sentyabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Milliy harakatlar rejasi loyihasini jalb qilingan vazirlik va idoralar bilan muvofiqlashtirish. 2021-yil dekabr 3. Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritish. 2022-yil fevral 9. 2023-yilgacha respublikaning barcha hududlarida Koʻkalamzorlashtirish tizimini rivojlantirish dasturini qabul qilish. 1. Koʻkalamzorlashtirish tizimini rivojlantirish dasturi loyihasini tayyorlash. 2021-yil sentyabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Har bir mintaqa uchun Koʻkalamzorlashtirish tizimini rivojlantirish dasturini ishlab chiqish. 2022-yil fevral 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan mintaqada Koʻkalamzorlashtirish tizimini rivojlantirish dasturini tasdiqlash. 2022-yil fevral 10. Changli boʻronlar kuzatiladigan mavsumlarda Chorvoq suv ombori joylashgan hudud uchun xavfli meteorologik hodisalar toʻgʻrisida oldindan ogohlantiruvchi qisqa muddatli prognozlash amaliyotini joriy etish. 1. Chorvoq suv ombori joylashgan hudud uchun xavfli meteorologik hodisalar toʻgʻrisida oldindan ogohlantirish tizimini ishlab chiqish. 2021-yil noyabr Gidrometeorologiya xizmati markazi, Toshkent viloyati hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Chorvoq suv ombori joylashgan hudud uchun xavfli meteorologik hodisalar toʻgʻrisida oldindan ogohlantiruvchi qisqa muddatli prognozlash amaliyotini joriy etish. 2022-yil yanvar III. Chorva mollarining boqilish hududlari va chiqindi zonalarini tartibga solish 11. Chorvoq suv ombori va unga tutash hududdagiyer maydonlarining mahsuldorligidan kelib chiqib, belgilangan meʼyorda chorva mollari boqilishini tartibga solish. Chorvoq suv ombori va unga tutash hududdagiyer maydonlarining mahsuldorligidan kelib chiqib, chorva mollarini yaylovlardan foydalanish normalari hamda muddatlariga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash hamda belgilangan hududlarda chorva mollarining boqilishini cheklash. 2021-yil iyul Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Toshkent viloyati hokimligi 12. Noqonuniy qurilish obyektlarini aniqlashda yerni masofadan zondlash hamda kosmik monitoring texnologiyasini joriy etish. 1. Noqonuniy qurilish obyektlarini (bino va inshootlarni) aniqlash. 2021-yil oktyabr Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Kadastr agentligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi, Toshkent viloyati hokimligi 2. Yerni masofadan zondlash hamda kosmik monitoring texnologiyalarini joriy etgan holda aniqlangan noqonuniy qurilish obyektlari ustidan nazoratni yoʻlga qoʻyish. doimiy 13. “Chorvoq” erkin turistik zonasi hududida turistlar gavjum boʻlgan joylarda maishiy chiqindilarni tashlash va yigʻish punktlarini koʻpaytirish hamda javobgarlik choralarini kuchaytirish. 1. Turistlar gavjum boʻlgan joylarda maishiy chiqindilarni tashlash va yigʻish punktlarini koʻpaytirish. 2021-yil sentyabr Turizm va sport vazirligi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi 2. Maishiy chiqindilarni tashlash va yigʻish punktlarini koʻpaytirish hamda javobgarlik choralarini kuchaytirish. 2022-yil avgust 14. “Chorvoq” erkin turistik zonasi hududlarining turistik jozibadorligini oshirish maqsadida keng jamoatchilikni jalb etgan holda ekolagerlar tashkil etish. 1. Ekolagerlar tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish. 2021-yil sentyabr Turizm va sport vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Boʻstonliq tumani hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi 2. Ekolagerlar tashkil etish boʻyicha tadbirlar (aksiyalar) oʻtkazish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. 2022-yil dekabr IV. Oʻsimlik qoplamining qisqarishiga taʼsir etuvchi tizimli omillarni oʻrganishga qaratilgan keng koʻlamdagi ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish 15. Chorvoq suv ombori hududining ekotizimini himoya qilish maqsadida ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi talablariga muvofiq ilmiy loyihalar tanlovini oʻtkazish. 1. Mavzu doirasida ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasini shakllantirish. 2021-yil avgust Innovatsion rivojlanish vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyihalar tanlovini eʼlon qilish. 2021-yil sentyabr 16. Iqlim oʻzgarishi muammolarini hal qilish uchun Qishloq xoʻjaligi sohasidagi innovatsiyalar, tadqiqotlar va ishlanmalarni rivojlantirish boʻyicha mintaqaviy dasturni ishlab chiqish va qabul qilish. 1. Hududiy dastur loyihasini tayyorlash. 2. Hujjat loyihasini Markaziy Osiyo mamlakatlari bilan kelishish. 3. Mintaqaviy dasturni amalga oshirish. 2021 — 2025-yy. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, Tashqi ishlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 17. “Markaziy Osiyoda iqlim oʻzgarishi bilan bogʻliq muammolar va ularning yechimi” mavzusida xalqaro konferensiya oʻtkazish. 1. Tadbir dasturi va konsepsiyasini ishlab chiqish. 2022-yil sentyabr Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Gidrometeorologiya xizmati markazi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasi bilan kelishish. 2023-yil II chorak 3. MDH, Yevropa, Osiyo va boshqa mamlakatlar olimlari va mutaxassislarining taklifi bilan xalqaro konferensiya tashkil etish. 2024-yil II chorak V. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish, aholi salomatligini asrash 18. Iqlim va hudud infratuzilmasining oʻzgarishini hisobga olgan holda, Chorvoq suv ombori joylashgan hududda atmosfera havosi sifati monitoring tizimi uchun dasturiy taʼminot ishlab chiqish. 1. Dasturiy taʼminot loyihasini ishlab chiqish. 2021-yil avgust Gidrometeorologiya xizmati markazi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi 2. Chorvoq suv ombori joylashgan hududda atmosfera havosi sifati monitoringi dasturiy taʼminot ni tegishli manfaatdor vazirlik va idoralarga yetkazish. 2021-yil noyabr 19. “Chorvoq” erkin turistik zonasi hududida kottedjlar qurilishi amaliyotini qisqartirib, koʻp qavatli, jahon standartlariga mos mehmonxonalar qurish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Qurilish ishlari, qurilish maydoni umumiy yer qismining 40% dan koʻp boʻlmagan qismida amalga oshirilishini hamda loyiha maydoniga qarab har 50 sotix uchun 60 tup daraxt ekish va parvarish qilish majburiyatini yuklash amaliyotini tatbiq qilish. doimiy Turizm va sport vazirligi, Qurilish vazirligi, Boʻstonliq tuman hokimligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi 20. Chorvoq suv ombori hududida Gidrometeorologiya xizmatining avtomatik oʻlchov postini Yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish. Chorvoq suv ombori hududida avtomatik oʻlchov postini Yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish boʻyicha chora tadbirlarni amalga oshirish. 2021-yil noyabr Gidrometeorologiya xizmati markazi, Toshkent viloyati hokimligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 21. Chorvoq suv omborining suvni muhofaza qilish zonasi va qirgʻoq boʻyi mintaqasini belgilash. Chorvoq suv ombori suvni muhofaza qilish zonasining qirgʻoq boʻyi mintaqasini belgilash boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va uni amalga oshirish. 2022-yil yanvar Oʻzbekgidroenergo aksiyadorlik jamiyati, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Toshkent viloyati hokimligi 22. Chorvoq suv ombori suv sathining vaqt davomida oʻzgarishi dinamikasini kuzatishda yerni masofadan zondlash va kosmik monitoring texnologiyalarini joriy etish. 1. Chorvoq suv omborining suv sathini yerni masofadan zondlash hamda kosmik monitoring texnologiyalarini qoʻllagan holda tahlil qilish va kuzatuv ishlarini yoʻlga qoʻyish. har yili Oʻzbekgidroenergo aksiyadorlik jamiyati, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Chorvoq suv omborining suv sathining vaqt davomida oʻzgarishi dinamikasini, muhofaza zonalarini monitoring qilish maqsadida yerni masofadan zondlash va kosmik monitoring texnologiyalarini joriy etish. 2021-2022-yy. VI. Koʻkalamzorlashtirishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarini amalga oshirish 23. Respublikaning barcha hududlarida koʻchat materiallari (koʻchatlar va urugʻdan koʻkartirilgan koʻchatlar) yetishtirish uchun koʻchatxonalar yaratish. 1. Koʻchatzorni yaratish uchun hududni tanlash. 2021-yil dekabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Tuproq-iqlim sharoitiga qarab daraxtlar va butalarning navlarini aniqlash. 2021-yil dekabr 3. Ekish materiallarini yetishtirishni tashkil etish. har yili 24. Davlat oʻrmon fondiga kiritilmagan erlarga daraxtlar va butalarni ekish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish. 1. Arxitektura va landshaft dizayni talablarini inobatga olgan holda, 377,4 million daraxt va butalarni ekish uchun shahar va aholi punktlarini koʻkalamzorlashtirish uchun hududlarni aniqlash. 2021 — 2023 har yili ekishdan oldin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Sugʻorish tarmoqlarini tayyorlash va sugʻorishning zamonaviy usullari orqali ekishni tashkil etish. har yili bahorda 3. Masʼul shaxslarni aniqlash va ularga ekilgan daraxtlarni biriktirish. har yili 1-maygacha 4. Koʻkalamzorlashtirish va daraxtlarni parvarish qilish boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash. har yili 25. Toshkent shahri va viloyatidagi pilot maydonlarida davlat oʻrmon fondiga kiritilmagan daraxtlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan mobil ilova yaratish. 1. Pilot maydonlardagi daraxtlarni inventarizatsiya qilish. 2021-yil dekabr Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarni rivojlantirish vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent shahar hokimligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy taʼminotni ishlab chiqish. 2022-yil noyabr 3. Yagona axborot bazasini yaratish va undan foydalanish imkoniyatini taʼminlash. 2023-yil yanvar 26. Oʻrmon fondi yerlarida innovatsion resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash orqali “Aqlli oʻrmon xoʻjaligi” (Smart forestry) va raqamli texnologiyalarni joriy qilish. 1. Loyiha oldi oʻrganishni va maʼlumotlar tahlilini amalga oshirish. 2021-yil dekabr Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish hamda vakolatli organlarda ekspertizadan oʻtkazgan holda tasdiqlash. 2022-yil fevral 3. Loyihani amalga oshirish boʻyicha ijrochi tashkilotni aniqlash va shartnomani imzolash. 2022-yil may 4. Dasturda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish hamda doimiy texnik qoʻllab-quvvatlash ishlarini taʼminlab borish. 2022-yil sentyabr

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 499-son qaroriga 2-ILOVA

2021 — 2025-yillarda Chorvoq suv ombori hamda uning atrofidagi ekotizimni himoya qilish va qayta tiklash, yerlar degradatsiyasining oldini olish hamda choʻllanishga qarshi kurashishga qaratilgan fundamental va amaliy tadqiqotlar hamda innovatsion loyihalarni amalga oshirish

T/r Ilmiy tadqiqot mavzusi Ilmiy tadqiqot shakli Kutilayotgan asosiy natijalar Ilmiy tadqiqot natijalarining isteʼmolchisi 1. Masofaviy zondlash maʼlumotlaridan foydalangan holda oʻsimlik qoplami oʻzgarishini monitoring qilish boʻyicha avtomatlashtirilgan Milliy dasturiy mahsulot yaratish. amaliy 1. Masofaviy zondlash maʼlumotlari asosida oʻsimlik qoplami diagnozining sintezli usuli ishlab chiqiladi. 2. Oʻsimlik qoplami monitoringini bajarishda belgilangan vaqt oraliqlari uchun oʻsimlik qoplami dinamikasini kuzatish imkoniyati yaratiladi. 3. Oʻzbekistonning choʻl va chalachoʻl viloyatlaridagi yaylov oʻsimliklari qoplami agrometeorologik prognozlashtiriladi. 4. Yer resurslari degradatsiyasini tahlil qilishga imkon beruvchi avtomatlashtirilgan texnologiya yaratiladi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Gidrometeorologiya xizmati markazi 2. Turli ekotizimlar kesimida suv va shamol eroziyasining oldini olishga qaratilgan va intensiv oʻsish xususiyatiga ega daraxt-butalar yordamida shamol oqimini susaytiruvchi ihota oʻrmonzorini tashkil etish. amaliy 1. Suv va shamol eroziyasining oldini olish choralari koʻriladi. 2. Intensiv oʻsish xususiyatiga ega daraxt-butalar tanlanadi va ekiladi. 3. Shamol oqimini susaytiruvchi ihota oʻrmonzori tashkil etiladi. Toshkent viloyati Oʻrmon xoʻjaligi boshqarmasi 3. “Tuproq klinikasi” mobil innovatsion laboratoriyasidan foydalanib, Chorvoq suv ombori hududida tuproq qa�lamlarining tarkibini tahlil qilish orqali havoga chang koʻtarilishini oʻrganish. amaliy 1. “Tuproq klinikasi” mobil innovatsion laboratoriyasidan foydalanib, Chorvoq suv ombori hududida tuproq qatlamlarining tarkibi tahlil qilinadi. 2. Chorvoq suv ombori hududida havoga chang koʻtarilishi oʻrganiladi. 3. Tegishli tavsiyalar tayyorlanadi. Toshkent viloyati Oʻrmon xoʻjaligi boshqarmasi 4. Masofaviy zondlash, kosmik suratlar va kosmik monitoring texnologiyalarini joriy etgan holda, davlat oʻrmon kadastri va oʻrmon xoʻjaligi monitoringini yuritishning yangi uslubiyatini tizimli ravishda yoʻlga qoʻyish, shuningdek, oʻrmon xoʻjaligi hududlarining chegaralarini aniqlash, oʻrmon yer fondini guruhlarga ajratish, oʻrmonlarga salbiy taʼsir qiluvchi jarayonlarni oʻrganish va xaritalarini tuzish hamda olingan maʼlumotlarning avtomatlashtirilgan Milliy dasturiy taʼminotini yaratish va unga integratsiya qilish. amaliy 1. Oʻrmon fondining hayotiy davrini, shu jumladan oʻrmonlarning turlari va tarkibini aniqlash, oʻrmonlarning yoshi, zaxirasi, balandligi, biologik mahsuldorligi, daraxtlarga zararkunandalar va kasalliklarning taʼsiri, oʻrmonlarning qurishi yoki botqoqlanishi, ularning tanazzulga uchrashi hamda nobud boʻlishiga olib kelishi omillarini aniqlash, kuzatish va tahlil qilish imkoniyati yaratiladi. 2. Oʻrmonlarning noqonuniy kesilishini aniqlash va shu kabi holatlar ustidan nazorat qilish imkonini beruvchi raqamli sinov platformalari yaratiladi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, “Chorvoq” erkin turistik zonasi direksiyasi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi 5. Madaniy holda barpo etilgan yongʻoqmevali va boshqa turdagi oʻrmonlarning turli kasallik va zararkunandalariga qarshi kurashish boʻyicha tadqiqotlar olib borish. amaliy Madaniy holda barpo etilgan yongʻoqmevali va boshqa turdagi oʻrmonlarda uchraydigan har xil turdagi kasallik va zararkunandalar tarqalishining oldi olinib, bartaraf etiladi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi 6. Oʻrmon bilan qoplanmagan suvsiz yerlarda madaniy oʻrmonzorlar barpo etishda tuproq namligini oshiruvchi nanoyelimlar hamda konteynerli bloklarni qoʻllagan holda koʻchatlar koʻkaruvchanligini 70-80 foizgacha oshirishga imkon yaratuvchi koʻchat ekishning innovatsion texnologiyalarini ishlab chiqish. innovatsion Madaniy oʻrmonlarning ilmiy asoslangan holda yuqori koʻkaruvchanlikka ega boʻlgan tizimi yaratiladi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Toshkent viloyati hokimiyati 7. Togʻ va togʻ oldi maydonlarida tuproq degradatsiyasi hamda choʻllanish jarayonlariga qarshi oʻrmonmeliorativ, shu jumladan fitomeliotiv oʻsimliklarni koʻpaytirish, tuproqlarning fizik va mexanik xossalarini yaxshilash. amaliy Togʻ va togʻoldi maydonlarida ilmiy asoslangan holda yuqori koʻkaruvchanl�kka ega boʻlgan madaniy oʻrmonzorlar barpo etish orqali, tuproqlarning fizik va mexanik xossalari yaxshilanadi hamda shu orqali koʻchat ekiladigan hududlar areali kengayadi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Toshkent viloyati hokimiyati, Fanlar akademiyasi 8. Chorvoq suv ombori oʻsimliklar qoplamining holatini baholash va ularning monitoringini yuritishda, informatsion-axborot texnologiyalaridan foydalanish orqali, oʻsimliklar qoplamining hozirgi va kelajakdagi holatini modellashtirish. fundamental, amaliy 1. Tadqiqot hududi oʻsimliklar turlari va tarkibi shakllantiriladi. 2. Oʻsimliklar tarqalgan fitotsenozlar aniqlanadi, ularning botanik tarkibi tavsiflanadi hamda GAT xaritalari yaratiladi. 3. Kamyob oʻsimlik tsenopopulatsiyalarining strukturalari va tiplari har bir tadqiqot obyekti populatsiyalarining zamonaviy holatiga baho beriladi. 4. Turlarning optimal va kritik holatdagi populatsiyalari aniqlanadi hamda uning sabablari ochib beriladi. MaxEnt dasturida klimatik ssenariylar yordamida turlarning tarixiy va zamonaviy areallarining shakllanishi modeli yaratiladi hamda bu oʻz navbatida kelajakda iqlim oʻzgarishi natijasida areali qisqarib ketadigan turlarning muhofazasini ishlab chiqish uchun xizmat qiladi. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi 9. Chorvoq suv ombori hududida ihota oʻrmonzorlarini barpo etish, tuproq tarkibidagi changlardan samarali himoyalanish hamda tuproq eroziyasidan saqlanish maqsadida, mahalliy flora tarkibida uchraydigan doʻlana, bodom, zarang, shumtol, qatrangʻi va olma kabi daraxt hamda buta turlarini koʻpaytirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. amaliy 1. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti, Chorvoq suv ombori atrofini obodonlashtirish direksiyasi, Burchmulla oʻrmon xoʻjaligi boʻlimi va Fanlar akademiyasi bilan hamkorlikda Chorvoq suv ombori hududida ihota oʻrmonzorlarini barpo etish mumkin boʻlgan turlar boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi. 2. Hududda tuproq eroziyasidan saqlanish maqsadida, foydalanish mumkin boʻlgan oʻsimliklarning turlarini ekish boʻyicha texnologik xaritalar yaratiladi. 3. Hududda tuproq tarkibidagi changlardan samarali himoyalanishda foydalanish mumkin boʻlgan oʻsimlik turlarini koʻpaytirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqiladi. 4. Mahalliy flora tarkibida uchraydigan doʻlana, bodom, zarang, shumtol, qatrangʻi va olma kabi daraxt hamda buta turlarini koʻpaytirish texnologik xaritalar ishlab chiqiladi. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, �rmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Chorvoq suv ombori atrofini obodonlashtirish direksiyasi 10. Chorvoq suv ombori va unga yondosh hududlarda mavjud ihota oʻrmonzorlaridagi umurtqasiz hayvonot dunyosi obyektlarining holatini baholash, turlar tarkibini aniqlash, oʻsimlik zararkunandalarini oʻrganish va ularga qarshi kurashish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish. amaliy 1. Chorvoq suv ombori hududida mavjud va barpo etilishi moʻljallangan ihota oʻrmonzorlaridagi umurtqasiz hayvonot dunyosining turlari tarkibi aniqlanadi. 2. Ihota oʻrmonzorlaridagi umurtqasiz hayvonlarning zamonaviy holati baholanadi. 3. Oʻsimlik zararkunandalaridan himoya qilishda biologik usullar yordamida qarshi kurashishga asoslangan tavsiyalar ishlab chiqiladi. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Chorvoq suv ombori atrofini obodonlashtirish direksiyasi 11. Yashil iqlim fondi (YIF), Moslashish fondi (MF), Global ekologik fond (GEF) va boshqa xalqaro tashkilotlarning iqlim oʻzgarishiga moslashish �oʻyicha loyihalarni tayyorlash va amalga oshirish. innovatsion Chorvoq suv ombori hamda uning atrofidagi hududlarda iqlim oʻzgarishiga moslashish boʻyicha olingan natijalar ushbu hududga joriy etiladi. Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-avgust,

499-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2021-y., 09/21/499/0768-son, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son)

lex.uz