UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 9-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 9 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

«Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон, « Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш, уларни турмушга тайёрлаш, фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш, турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила мустаҳкамлигини ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда мурожаат қилишлари учун қулайликлар яратилишини электрон тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини, ижтимоий фаоллигини оширишга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган, хотин-қизларга боғлиқ статистик маълумотлар жамланадиган «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси (кейинги ўринларда — Миллий платформа) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Миллий платформанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш ва бу орқали давлат органларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш;

хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни шакллантириш;

хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар, шу жумладан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлашга кўмаклашиш;

хотин-қизлар ўз ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун янада қулайликлар яратиш;

оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олиш;

хотин-қизлар бўйича юритилаётган статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ягона тизимини яратиш;

Республика ва ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини кенг оммага етказиш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Миллий платформани такомиллаштириш бўйича буюртмачи ва унинг юритилиши, узлуксиз фаолият кўрсатиши учун масъул ҳисобланади;

давлат органлари ва ташкилотлари Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар рўйхатига мувофиқ сўраладиган маълумотлар ва ахборотларни киритиб боради;

Миллий платформани техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини мунтазам такомиллаштириш билан боғлиқ барча харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари грантлари, ташқи беғараз кўмак маблағлари (грантлар, техник кўмаклар ва бошқалар), қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Миллий платформа ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси ўртасидаги ўзаро электрон ҳамкорлик Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.

4. Миллий платформанинг узлуксиз ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар:

а) Миллий платформанинг самарали фаолият кўрсатишига масъул вазирлик ва идоралар бир ой муддатда:

Миллий платформанинг вазифалари тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солишни назарда тутган ҳолда, технологик йўриқномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Миллий платформа билан ишлаш учун масъул бўлган ходимларни бириктирсин;

Миллий платформани такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Миллий платформани Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш;

хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш, ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни, «Ишга марҳамат» мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслар ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш чораларини кўрсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази:

Миллий платформа орқали ҳуқуқий, тиббий, психологик маслаҳат олиш ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зудлик билан маслаҳатлар бериб бориш;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибларни ёритиб бориш чораларини кўрсин;

г) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий платформа орқали «Аёллар дафтари»га киритиш ва чиқариш масалалари бўйича онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зудлик билан зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш чораларини кўрсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази оилавий қадриятларни тарғиб қилувчи, фарзанд тарбиясига оид қўлланмаларни, видеолавҳаларни, шунингдек, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни Миллий платформага юклаш ва ҳар ойда янгилаб бориш чораларини кўрсин.

е) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хотин-қизларнинг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва спорт турмуш-тарзини юритишга жалб этишга, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга оид видеоматериаллар ва қўлланмаларни Миллий платформага доимий юклаб бориш чораларини кўрсин;

ж) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хотин-қизларнинг Миллий платформадан бепул фойдаланишини таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш масалалари бўйича келиб тушган мурожаатларга 24 соат ичида тезкор муносабат билдириш амалиётини йўлга қўйсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

бир ой муддатда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган Миллий платформани такомиллаштириш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилишини таъминласин;

уч ой муддатда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Миллий платформани тўлиқ ишга тушириш ишларини якунласин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорига ИЛОВА

«Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари билан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ахборот тизимлари ўртасида идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

«Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси (кейинги ўринларда — Миллий платформа) — давлат органлари ва ташкилотларининг хотин-қизларга оид маълумотлар, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва бошқа ахборот манбаларидаги статистик маълумотларини ўзида жамловчи, таҳлил қилувчи ва қайта ишловчи, маълумот берувчи ягона ахборот тизими;

«Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасидан фойдаланувчилар — давлат органлари ва ташкилотларининг идоралараро электрон сўровларни юбориш ва ушбу сўровлар асосида тегишли маълумотларни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслари, очиқ контентдан фойдаланувчилар;

ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки ва маълумотлар базаси;

ахборот тизими — ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берадиган ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган йиғиндиси;

идоралараро электрон сўров — давлат органлари ва ташкилотларининг маълумот бор бўлган бошқа давлат органлари ва ташкилотларга электрон шаклида юборилган маълумотни тақдим этиш тўғрисидаги талаби;

технологик йўриқнома — Миллий платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларидан идоралараро электрон сўровлар орқали маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича ўзаро электрон ҳамкорлик тартиби, маълумотларга қўйиладиган талаблар, шакл ва муддатларини ифода этувчи, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган идоравий ҳужжат.

3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Миллий платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси буюртмачиси ҳисобланади.

4. Қуйидагилар Миллий платформанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилган ҳолда, тезкор таҳлилий маълумотлардан самарали фойдаланиш ва бу орқали давлат органларининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

вазирлик ва идоралардан хотин-қизлар билан боғлиқ маълумотлар тезкор йиғилиши ва реал вақт режимида таҳлил қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг таълим олишларига кўмаклашиш;

хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларини шакллантириш;

хотин-қизларни турли тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;

хотин-қизлар, шу жумладан, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этишга ёрдам бериш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлашга кўмаклашиш;

хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқларини таъминланиши бўйича мурожаат қилишлари учун янада қулайликлар яратиш;

оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажралишларнинг олдини олиш;

хотин-қизлар бўйича юритилаётган статистик ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва ягона тизимини яратиш;

Республика ва ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини кенг оммага етказиш.

2-боб. Миллий платформадан фойдаланиш

5. Миллий платформага маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан келиб чиқиб, уларни Миллий платформага интеграция қилиш бўйича ишлаб чиқиладиган технологик йўриқномалар билан белгиланади.

6. Технологик йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Миллий платформага интеграция қилинадиган ахборот тизими ёки ахборот ресурси эгаси бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланади.

7. Миллий платформа учун керакли маълумотнома ва классификаторлар «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида юритилади. Бунда давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзларининг ахборот тизимларида ва ахборот ресурсларида «Электрон ҳукуматнинг маълумотнома ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишлари шарт.

8. Миллий платформа фойдаланувчиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

Миллий платформага эгалик қилади, унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди;

Миллий платформада иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари жамланадиган ҳамда таҳлил этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва уларни тақдим этиш даврийлигини белгилайди;

б) давлат органлари ва ташкилотлари:

Миллий платформага жамланиши лозим бўлган маълумотларни белгиланган рўйхатга ва муддатларга мувофиқ электрон ҳамкорлик орқали тақдим этади ёхуд тизимга доимий равишда киритишни таъминлайди;

тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайди.

3-боб. Миллий платформа орқали маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

9. Миллий платформа орқали маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

10. Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларнинг хатловдан ўтказилишини таъминлайди.

11. Миллий платформада жамланиши лозим бўлган маълумотларнинг давлат органлари ва ташкилотлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан тақдим этилишини таъминлайди.

12. Миллий платформа билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш орқали давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлайди.

13. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни Миллий платформа орқали йиғади ва таҳлил қилади.

14. Миллий платформа доирасида идоралараро электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва қабул қилишни автоматлаштириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг тегишли маълумот ва ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва марказлашган маълумотлар базалари билан интеграция қилинади.

15. Давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ маълумотлар ва ахборотларни Миллий платформадаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини таъминлайди.

16. Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ўз ичига олган идоралараро электрон сўровлар ҳамда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга йўл қўйилмайди.

4-боб. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда тегишли маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ рўйхатда белгиланган тегишли маълумотни Миллий платформа доирасида бошқа ахборот тизимига тақдим этиш учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотларни сўраш ва қабул қилишга ҳақли.

Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

18. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот таъминотида Миллий платформадан фойдаланган ҳолда, ўзаро электрон ҳамкорликнинг технологик йўриқномага мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:

ўз ахборот тизимлари ва ресурсларининг Миллий платформага интеграция қилинишини таъминлаш бўйича веб-хизматларни ишлаб чиқади ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

Миллий платформага уланган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари дастурий ва техник воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

Миллий платформадан фойдаланган ҳолда маълумотларни қабул қилади, таҳлил қилади ва тақдим этади;

Миллий платформадан фойдаланган ҳолда тақдим этилаётган маълумотларнинг долзарблигини ва тўғрилигини таъминлайди;

технологик йўриқнома талабларига мувофиқ маълумотларни белгиланган форматларда ва шаклда тақдим этади.

19. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари сўралган маълумотларни тўлиқ ҳажмда тақдим этишлари, шунингдек, уларнинг ишончлилигини таъминлаши шарт.

20. Миллий платформадан фойдаланувчилар идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида жўнатиладиган ва қабул қилинадиган ҳужжат ва маълумотларнинг белгиланган тартибда сақлаши ва ҳимоясини таъминлаши шарт.

21. Давлат органлари ходимларига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълум бўлган маълумотларни, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти, юридик шахснинг фаолиятига доир маълумотларни, уларнинг ёзма розилигисиз, шунингдек, қонун ҳимоясидаги бошқа сир ва маълумотларни ошкор этишга йўл қўймаслиги керак.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Миллий платформадан фойдаланувчилар давлат органларининг идоралараро электрон сўровлари юзасидан сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш учун жавобгардир.

23. Идоралараро электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари Миллий платформа орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгардир.

24. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

Босқичлар Масъуллар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари ва ташкилотлари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотларни хатловдан ўтказиш. икки ҳафта муддатда 2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги сўровига асосан « Аziz-ayol.uz » ягона интерактив миллий платформасида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш. 2-иловада белгиланган муддатларда 2-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари « Аziz-ayol.uz » ягона интерактив миллий платформасида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш. икки ой муддатда 3-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат органлари ва ташкилотлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 1. « Аziz-ayol.uz » ягона интерактив миллий платформаси билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш. бир ой муддатда 2. « Аziz-ayol.uz » ягона интерактив миллий платформасини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини таъминлаш. уч ой давомида 4-босқич Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, давлат органлари ва ташкилотлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг маълумотларни таҳлил қилиш борасидаги ахборотларини « Аziz-ayol.uz » ягона интерактив миллий платформасида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш. доимий

«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформаси доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

«Аziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар

Т/р Ташкилот номи Тақдим этиладиган маълумотлар Амалга ошириш муддати 1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 1. Бўш (вакант) иш ўринлари миллий базаси (ish.mehnat.uz) веб-сайти билан интеграция қилиш. Бир ой муддатда 2. Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатадиган онлайн тўгаракларни ташкил этиш. Бир ой муддатда 3. Касбга ўргатадиган ўқув қўлланмалари ва видеоматериалларни юклаб бориш. Ҳар ўн беш кунда 4. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва ўқув марказлари манзиллари, улардаги ўқув курслари ва уларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ойда 5. Ҳудудлар кесимида ишсиз аёллар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, АТ Халқ банки, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 1. Тадбиркор аёлларнинг мотивацион мақола ва видеодарсларини юклаб бориш. Ҳар ойда 2. Тадбиркор хотин-қизлар статистикасини юритиш мақсадида уларнинг рўйхатини шакллантириб, юклаб бориш. Ҳар чоракда 3. Хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун тайёр бизнес намуналарни (электрон китоблар, аудио ва видеоқўлланмалар, бизнес ғоялари) юклаб бориш. Ҳар ойда 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 1. Платформа орқали ҳуқуқий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. Доимий 2. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, жумладан, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларига чиқиш, ижтимоий нафақалар олиш, пенсияга чиқиш, тадбиркорликни бошлашда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни ёритиб бориш. Ҳар ойда 4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1. Платформа орқали тиббий маслаҳат сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. Доимий 2. Эрта туғруқлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ойда 3. Тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумотлар, видеоматериалларни юклаб бориш. Ҳар ойда 5. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази 1. Платформа орқали психологик маслаҳат ҳамда зўравонлик ва тазйиқдан ҳимояланиш мақсадида ёрдам сўраб қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш. Доимий 2. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ойда 3. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича маслаҳатлар, видеороликлар ва кўрсатмалар юклаб бориш. Ҳар ўн беш кунда 6. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 1. Платформа орқали «Аёллар дафтари»га киритиш ва чиқариш масалалари бўйича қилинган онлайн мурожаатларни қабул қилиб, зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш. Доимий 2. Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишга платформа орқали онлайн мурожаатлар қабул қилиш. Ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар 3. Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хотин-қизларга берилган имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ҳафтада 4. Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорлари, танловда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Доимий 5. «Мўътабар аёл» кўкрак нишони совриндорлари сони, кўкрак нишони олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Доимий 6. «Маҳалла ифтихори» ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини олган хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Доимий 7. Мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оила институтини мустаҳкамлаш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бериш. Ҳар ўн беш кунда 8. Раҳбарликка захирага олинган хотин-қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1. Платформа орқали хотин-қизларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш ва бошқа тааллуқли масалаларда қилинган онлайн мурожаатларига зарур маслаҳатларни бериб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этиш. Доимий 2. Давлат мукофоти совриндорлари (Зулфия номидаги Давлат мукофотлари совриндорларидан ташқари) бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Доимий 8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Платформага оилавий қадриятлар, эр-хотинлик муносабатлари ва фарзанд тарбиясига оид видеолавҳаларни, маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бадиий адабиётларни юклаб бориш. Ҳар ойда 9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Платформага жисмоний тарбия ва спортга хотин-қизларнинг кенг қатламларини жалб қилиш, соғлом турмуш-тарзини, ёш авлодни жисмонан соғ бўлишини, оилавий спортни тарғиб қилувчи видеоматериаллар ва қўлланмаларни юклаб бориш. Ҳар ойда 10. Олий аттестация комиссияси 1. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш Ҳар чоракда 2. Фан доктори (DSc) илмий даражаси бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчи қизлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар олти ойда 2. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. Ҳар олти ойда 12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. Олий таълим муассасаларидаги талаба хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар олти ойда 2. Ўрта махсус, профессионал муассасалардаги ўқувчи хотин-қизлар сони ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар олти ойда 3. Иқтидорли (республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловларда фахрли ўрин олган ва бошқа ютуқларга эришган) қизлар тўғрисида маълумотларни юклаб бориш. Ҳар олти ойда 13. Миллий статистика қўмитаси 1. Умумий аҳоли сони, шундан хотин-қизлар сони тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан: 0 — 2; 3 — 6; 7 — 17; 18 — 30; 31 ёш ва ундан юқори; 16 — 54 ёшдаги хотин-қизлар; 55 ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар. Ҳар йилнинг июнь ойида 2. Оилалар сони. Ҳар йилнинг июнь ойида 3. «Gender.stat.uz» электрон платформаси билан интеграция қилиш. Доимий 14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 1. Қайд этилган эрта никоҳлар сони (ҳоким қарорига асосан никоҳ ёши қисқартирилган) тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 2. Никоҳдан ажралганлик қайд этилган оилалардаги вояга етмаган болалар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 3. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 4. 30 ёшгача бўлганлар орасида қайд этилган никоҳлар сони тўғрисидаги маълумотларни юклаб бориш. Ҳар чоракда 5. Оилавий ажралишлар, тузилган никоҳлар ва туғилганлик ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш (қайд этилган туғилиш, никоҳ ва ажралишлар қиёсий). Ҳар ойда 15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш. Икки ой муддатда 16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар (шунингдек жиноятда иштирок этган хотин-қизлар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 2. Хотин-қизларга нисбатан содир этилган жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 3. ЖИЭМдан қайтган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 4. Пробация ҳисобида турганлар (аёллар) ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 5. Ҳимоя ордери берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 6. Узоқ муддатга хорижий давлатларга кетганлар ҳамда келган хотин-қизлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Хар ойда 7. Нотинч оилалар/жиноятчиликка мойиллиги борлар ҳақидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ойда 17. АТ Халқ банки (келишув асосида) 1. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун тақдим этилаётган кредитлар ва субсидиялар тўғрисидаги статистик маълумотларни юклаб бориш. Ҳар ойда 2. Тадбиркорлик лойиҳалари, хотин-қизларга тадбиркорликни бошлаш бўйича берилаётган имтиёзлар, «Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақидаги маълумотларни юклаб бериш. Ҳар ойда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 9 август,

507-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 09/21/507/0773-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2021-yil 5-martdagi PQ-5020-son, “ Zoʻrlik ishlatishdan jabr koʻrgan xotin-qizlarni reabilitatsiya qilishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 19-maydagi PQ-5116-son qarorlari ijrosini taʼminlash, shuningdek xotin-qizlarning taʼlim olishlariga koʻmaklashish, ularni turmushga tayyorlash, farzand tarbiyasiga oid koʻnikmalarni shakllantirish, turli tazyiq, zoʻravonlikdan himoya qilish, kasb-hunarga oʻrgatish, bandligini taʼminlash, tadbirkorlikka jalb etish, ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, oila mustahkamligini hamda sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, ularning muammolarini hal qilishda murojaat qilishlari uchun qulayliklar yaratilishini elektron tizimlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi tizimida xotin-qizlar huquqiy madaniyatini, ijtimoiy faolligini oshirishga, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilishga yoʻnaltirilgan, xotin-qizlarga bogʻliq statistik maʼlumotlar jamlanadigan “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy platforma) ishga tushirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar Milliy platformaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalanilgan holda, tezkor tahliliy maʼlumotlardan samarali foydalanish va bu orqali davlat organlarining xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlashga oid faoliyatining samaradorligini oshirish;

vazirlik va idoralardan xotin-qizlar bilan bogʻliq maʼlumotlar tezkor yigʻilishi va real vaqt rejimida tahlil qilinishini taʼminlash;

xotin-qizlarning taʼlim olishlariga koʻmaklashish;

xotin-qizlarni turmushga tayyorlash, ularda farzand tarbiyasiga oid koʻnikmalarni shakllantirish;

xotin-qizlarni turli tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish;

xotin-qizlar, shu jumladan, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻrgatish, ularning bandligini taʼminlash, tadbirkorlikka jalb etishga yordam berish;

xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini taʼminlashga koʻmaklashish;

xotin-qizlar oʻz huquqlarining taʼminlanishi boʻyicha murojaat qilishlari uchun yanada qulayliklar yaratish;

oilalarning mustahkamligini taʼminlash, ajralishlarning oldini olish;

xotin-qizlar boʻyicha yuritilayotgan statistik hisobotlarning haqqoniyligini taʼminlash yagona tizimini yaratish;

Respublika va hududiy xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarining faoliyatini keng ommaga yetkazish.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi Milliy platformani takomillashtirish boʻyicha buyurtmachi va uning yuritilishi, uzluksiz faoliyat koʻrsatishi uchun masʼul hisoblanadi;

davlat organlari va tashkilotlari Milliy platformadagi idoralararo elektron oʻzaro axborot almashinuvi doirasidagi maʼlumotlar roʻyxatiga muvofiq soʻraladigan maʼlumotlar va axborotlarni kiritib boradi;

Milliy platformani texnik qoʻllab-quvvatlash, shuningdek, uning funksional imkoniyatlarini muntazam takomillashtirish bilan bogʻliq barcha xarajatlar Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi, xalqaro moliya institutlari va tashkilotlari grantlari, tashqi begʻaraz koʻmak mablagʻlari (grantlar, texnik koʻmaklar va boshqalar), qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi;

Milliy platformadagi idoralararo elektron oʻzaro axborot almashinuvini tashkil etish bilan bogʻliq tadbirlar tegishli davlat organlari va tashkilotlarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;

Milliy platforma hamda mutasaddi vazirlik va idoralarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi oʻrtasidagi oʻzaro elektron hamkorlik Elektron hukumatning idoralararo maʼlumotlar uzatish tarmogʻi orqali amalga oshiriladi.

4. Milliy platformaning uzluksiz va samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlash maqsadida quyidagilar:

a) Milliy platformaning samarali faoliyat koʻrsatishiga masʼul vazirlik va idoralar bir oy muddatda:

Milliy platformaning vazifalari toʻliq, oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi, shu jumladan, davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligini tartibga solishni nazarda tutgan holda, texnologik yoʻriqnomalarni ishlab chiqsin va tasdiqlasin. Milliy platforma bilan ishlash uchun masʼul boʻlgan xodimlarni biriktirsin;

Milliy platformani takomillashtirish boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligiga taqdim etsin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi:

Milliy platformani Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining Boʻsh (vakant) ish oʻrinlari milliy bazasi (ish.mehnat.uz) veb-sayti bilan integratsiya qilish;

xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻrgatadigan onlayn toʻgaraklarni tashkil etish, oʻquv qoʻllanmalari va videomateriallarni, “Ishga marhamat” monomarkazlari va oʻquv markazlari manzillari, ulardagi oʻquv kurslar va ularning muddatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish choralarini koʻrsin;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi:

Milliy platforma orqali huquqiy, tibbiy, psixologik maslahat olish hamda zoʻravonlik va tazyiqdan himoyalanish maqsadida yordam soʻrab qilingan onlayn murojaatlarni qabul qilib, zudlik bilan maslahatlar berib borish;

homiladorlik va tugʻish taʼtillariga chiqish, ijtimoiy nafaqalar olish, pensiyaga chiqish va boshqa dolzarb masalalar yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan tartiblarni yoritib borish choralarini koʻrsin;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Milliy platforma orqali “Ayollar daftari”ga kiritish va chiqarish masalalari boʻyicha onlayn murojaatlarni qabul qilib, zudlik bilan zarur maslahatlarni berib borish hamda muammolarni hal etish choralarini koʻrsin;

d) Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi oilaviy qadriyatlarni targʻib qiluvchi, farzand tarbiyasiga oid qoʻllanmalarni, videolavhalarni, shuningdek, madaniy tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda badiiy adabiyotlarni Milliy platformaga yuklash va har oyda yangilab borish choralarini koʻrsin.

e) Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi jismoniy tarbiya va sport sohasida xotin-qizlarning keng qatlamlarini sport bilan shugʻullanishga va sport turmush-tarzini yuritishga jalb etishga, oʻsib kelayotgan yosh avlodni jismonan sogʻlom etib tarbiyalashga oid videomateriallar va qoʻllanmalarni Milliy platformaga doimiy yuklab borish choralarini koʻrsin;

j) Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi xotin-qizlarning Milliy platformadan bepul foydalanishini taʼminlash choralarini koʻrsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga tazyiq va zoʻravonlikdan jabr koʻrgan, oʻz joniga suiqasd qilgan yoki oʻz joniga qasd qilishga moyilligi boʻlgan xotin-qizlar bilan muloqot qilish va shoshilinch ruhiy, psixoterapevtik, huquqiy yordam koʻrsatish, maslahat berish va axborot taqdim etish masalalari boʻyicha kelib tushgan murojaatlarga 24 soat ichida tezkor munosabat bildirish amaliyotini yoʻlga qoʻysin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi:

bir oy muddatda loyiha qiymati va tegishli ishlarni moliyalashtirish manbalarini aks ettirgan holda, mutasaddi vazirlik va idoralarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan Milliy platformani takomillashtirish, keyinchalik texnik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha texnik hujjatlarning ishlab chiqilishini hamda vakolatli organlardan ekspertizadan oʻtkazilishini taʼminlasin;

uch oy muddatda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Milliy platformani toʻliq ishga tushirish ishlarini yakunlasin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini keng yoritilishini taʼminlasin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vaziri R.T. Mamatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-avgustdagi 507-son qaroriga ILOVA

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — davlat organlari va tashkilotlari) axborot tizimlari va axborot resurslari bilan Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining axborot tizimlari oʻrtasida idoralararo axborot almashinuvini yoʻlga qoʻyish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy platforma) — davlat organlari va tashkilotlarining xotin-qizlarga oid maʼlumotlar, axborot tizimlari, axborot resurslari va boshqa axborot manbalaridagi statistik maʼlumotlarini oʻzida jamlovchi, tahlil qiluvchi va qayta ishlovchi, maʼlumot beruvchi yagona axborot tizimi;

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasidan foydalanuvchilar — davlat organlari va tashkilotlarining idoralararo elektron soʻrovlarni yuborish va ushbu soʻrovlar asosida tegishli maʼlumotlarni taqdim etishga masʼul boʻlgan mansabdor shaxslari, ochiq kontentdan foydalanuvchilar;

axborot resursi — axborot tizimi tarkibidagi elektron shakldagi axborot, maʼlumotlar banki va maʼlumotlar bazasi;

axborot tizimi — axborotlarni toʻplash, saqlash, qidirish, ishlash va ulardan foydalanish imkonini beradigan axborot resurslari, axborot texnologiyalari va aloqa vositalarining tashkiliy jihatdan tartibga solingan yigʻindisi;

idoralararo elektron soʻrov — davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumot bor boʻlgan boshqa davlat organlari va tashkilotlarga elektron shaklida yuborilgan maʼlumotni taqdim etish toʻgʻrisidagi talabi;

texnologik yoʻriqnoma — Milliy platforma doirasida davlat organlari va tashkilotlaridan idoralararo elektron soʻrovlar orqali maʼlumotlarni yigʻish va qayta ishlash boʻyicha oʻzaro elektron hamkorlik tartibi, maʼlumotlarga qoʻyiladigan talablar, shakl va muddatlarini ifoda etuvchi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi bilan birgalikda tasdiqlanadigan idoraviy hujjat.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Milliy platformani ishlab chiqish va joriy etish loyihasi buyurtmachisi hisoblanadi.

4. Quyidagilar Milliy platformaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalanilgan holda, tezkor tahliliy maʼlumotlardan samarali foydalanish va bu orqali davlat organlarining xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlashga oid faoliyatining samaradorligini oshirish;

vazirlik va idoralardan xotin-qizlar bilan bogʻliq maʼlumotlar tezkor yigʻilishi va real vaqt rejimida tahlil qilinishini taʼminlash;

xotin-qizlarning taʼlim olishlariga koʻmaklashish;

xotin-qizlarni turmushga tayyorlash, ularda farzand tarbiyasiga oid koʻnikmalarini shakllantirish;

xotin-qizlarni turli tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish;

xotin-qizlar, shu jumladan, “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻrgatish, ularning bandligini taʼminlash, tadbirkorlikka jalb etishga yordam berish;

xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy faolligini oshirish, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini taʼminlashga koʻmaklashish;

xotin-qizlarning oʻz huquqlarini taʼminlanishi boʻyicha murojaat qilishlari uchun yanada qulayliklar yaratish;

oilalarning mustahkamligini taʼminlash, ajralishlarning oldini olish;

xotin-qizlar boʻyicha yuritilayotgan statistik hisobotlarning haqqoniyligini taʼminlash va yagona tizimini yaratish;

Respublika va hududiy xotin-qizlar jamoatchilik kengashlarining faoliyatini keng ommaga yetkazish.

2-bob. Milliy platformadan foydalanish

5. Milliy platformaga maʼlumotlarni taqdim etish tartibi har bir davlat organi va tashkilotining axborot tizimlari va axborot resurslaridan kelib chiqib, ularni Milliy platformaga integratsiya qilish boʻyicha ishlab chiqiladigan texnologik yoʻriqnomalar bilan belgilanadi.

6. Texnologik yoʻriqnomalar Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan kelishilgan holda, Milliy platformaga integratsiya qilinadigan axborot tizimi yoki axborot resursi egasi boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan tasdiqlanadi.

7. Milliy platforma uchun kerakli maʼlumotnoma va klassifikatorlar “Elektron hukumatning maʼlumotnomalar va klassifikatorlar registri” axborot tizimida yuritiladi. Bunda davlat boshqaruvi organlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻzlarining axborot tizimlarida va axborot resurslarida “Elektron hukumatning maʼlumotnoma va klassifikatorlar registri” axborot tizimida joylashtirilgan maʼlumotnoma va klassifikatorlaridan foydalanishlari shart.

8. Milliy platforma foydalanuvchilarining vazifalari quyidagilardan iborat:

a) Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi:

Milliy platformaga egalik qiladi, uning uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi;

Milliy platformada ishtirok etuvchi davlat organlari va tashkilotlari jamlanadigan hamda tahlil etiladigan maʼlumotlar roʻyxatini shakllantiradi va ularni taqdim etish davriyligini belgilaydi;

b) davlat organlari va tashkilotlari:

Milliy platformaga jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni belgilangan roʻyxatga va muddatlarga muvofiq elektron hamkorlik orqali taqdim etadi yoxud tizimga doimiy ravishda kiritishni taʼminlaydi;

taqdim etilayotgan maʼlumotlarning ishonchliligi, haqqoniyligi va dolzarbligini taʼminlaydi.

3-bob. Milliy platforma orqali maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish

9. Milliy platforma orqali maʼlumotlarni yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

10. Davlat organlari va tashkilotlari oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarning xatlovdan oʻtkazilishini taʼminlaydi.

11. Milliy platformada jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarning davlat organlari va tashkilotlari Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi soʻroviga asosan taqdim etilishini taʼminlaydi.

12. Milliy platforma bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish orqali davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorlikni bosqichma-bosqich amalga oshirilishini taʼminlaydi.

13. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda tasdiqlangan maʼlumotlar toʻplami asosida maʼlumotlarni Milliy platforma orqali yigʻadi va tahlil qiladi.

14. Milliy platforma doirasida idoralararo elektron soʻrovlarni yuborish, qayta ishlash va qabul qilishni avtomatlashtirish uchun davlat organlari va tashkilotlarning tegishli maʼlumot va axborotlar mavjud boʻlgan axborot tizimlari va resurslari “Elektron hukumat” tizimining axborot tizimlari komplekslari va markazlashgan maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilinadi.

15. Davlat organlari va tashkilotlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼlumotlar va axborotlarni Milliy platformadagi idoralararo elektron oʻzaro axborot almashinuvini taʼminlaydi.

16. Idoralararo elektron hamkorlik tizimi orqali davlat siri va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarni oʻz ichiga olgan idoralararo elektron soʻrovlar hamda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni taqdim etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-bob. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshirishda tegishli maʼlumotlarni taqdim etuvchi davlat organlari va tashkilotlarining huquq va majburiyatlari

17. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshirishda davlat organlari va tashkilotlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq roʻyxatda belgilangan tegishli maʼlumotni Milliy platforma doirasida boshqa axborot tizimiga taqdim etish uchun tegishli davlat organlari va tashkilotlardan maʼlumotlarni soʻrash va qabul qilishga haqli.

Davlat organlari va tashkilotlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

18. Davlat organlari va tashkilotlari axborot taʼminotida Milliy platformadan foydalangan holda, oʻzaro elektron hamkorlikning texnologik yoʻriqnomaga muvofiqligini taʼminlash uchun quyidagilarni amalga oshiradi:

oʻz axborot tizimlari va resurslarining Milliy platformaga integratsiya qilinishini taʼminlash boʻyicha veb-xizmatlarni ishlab chiqadi hamda ularning uzluksiz ishlashini taʼminlaydi;

Milliy platformaga ulangan axborot tizimlari va axborot resurslari dasturiy va texnik vositalarining uzluksiz ishlashini taʼminlaydi;

Milliy platformadan foydalangan holda maʼlumotlarni qabul qiladi, tahlil qiladi va taqdim etadi;

Milliy platformadan foydalangan holda taqdim etilayotgan maʼlumotlarning dolzarbligini va toʻgʻriligini taʼminlaydi;

texnologik yoʻriqnoma talablariga muvofiq maʼlumotlarni belgilangan formatlarda va shaklda taqdim etadi.

19. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlari soʻralgan maʼlumotlarni toʻliq hajmda taqdim etishlari, shuningdek, ularning ishonchliligini taʼminlashi shart.

20. Milliy platformadan foydalanuvchilar idoralararo elektron hamkorlik doirasida joʻnatiladigan va qabul qilinadigan hujjat va maʼlumotlarning belgilangan tartibda saqlashi va himoyasini taʼminlashi shart.

21. Davlat organlari xodimlariga idoralararo elektron hamkorlik orqali maʼlum boʻlgan maʼlumotlarni, jismoniy shaxsning shaxsiy hayoti, yuridik shaxsning faoliyatiga doir maʼlumotlarni, ularning yozma roziligisiz, shuningdek, qonun himoyasidagi boshqa sir va maʼlumotlarni oshkor etishga yoʻl qoʻymasligi kerak.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Milliy platformadan foydalanuvchilar davlat organlarining idoralararo elektron soʻrovlari yuzasidan soʻralgan maʼlumotlarni oʻz vaqtida taqdim etish uchun javobgardir.

23. Idoralararo elektron hamkorlikni amalga oshiruvchi davlat organlari Milliy platforma orqali taqdim etiladigan maʼlumotlarning haqiqiyligi uchun javobgardir.

24. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi orqali davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlarini yigʻish, qayta ishlash va tahlil qilish

Bosqichlar Masʼullar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari va tashkilotlari, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 1. Oʻzlarining axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarni xatlovdan oʻtkazish. ikki hafta muddatda 2. Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi soʻroviga asosan “ Aziz-ayol.uz ” yagona interaktiv milliy platformasida jamlanishi lozim boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish. 2-ilovada belgilangan muddatlarda 2-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, davlat organlari va tashkilotlari “ Aziz-ayol.uz ” yagona interaktiv milliy platformasida yuritiladigan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish va tasdiqlash. ikki oy muddatda 3-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Davlat organlari va tashkilotlari, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 1. “ Aziz-ayol.uz ” yagona interaktiv milliy platformasi bilan idoralararo elektron hamkorlik qilish talablarini ishlab chiqish. bir oy muddatda 2. “ Aziz-ayol.uz ” yagona interaktiv milliy platformasini vazirlik va idoralarning axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari bilan elektron hamkorligini taʼminlash. uch oy davomida 4-bosqich Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, davlat organlari va tashkilotlari Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligining maʼlumotlarni tahlil qilish borasidagi axborotlarini “ Aziz-ayol.uz ” yagona interaktiv milliy platformasida shakllantirish va real vaqt rejimida olish choralarini koʻrish. doimiy

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasi doirasida davlat organlari va tashkilotlarining oʻzaro elektron hamkorligi tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

“Aziz-ayol.uz” yagona interaktiv milliy platformasidagi idoralararo elektron oʻzaro axborot almashinuvi doirasidagi maʼlumotlar

T/r Tashkilot nomi Taqdim etiladigan maʼlumotlar Amalga oshirish muddati 1. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi 1. Boʻsh (vakant) ish oʻrinlari milliy bazasi (ish.mehnat.uz) veb-sayti bilan integratsiya qilish. Bir oy muddatda 2. Xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻrgatadigan onlayn toʻgaraklarni tashkil etish. Bir oy muddatda 3. Kasbga oʻrgatadigan oʻquv qoʻllanmalari va videomateriallarni yuklab borish. Har oʻn besh kunda 4. “Ishga marhamat” monomarkazlari va oʻquv markazlari manzillari, ulardagi oʻquv kurslari va ularning muddatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har oyda 5. Hududlar kesimida ishsiz ayollar toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 2. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi, AT Xalq banki, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi 1. Tadbirkor ayollarning motivatsion maqola va videodarslarini yuklab borish. Har oyda 2. Tadbirkor xotin-qizlar statistikasini yuritish maqsadida ularning roʻyxatini shakllantirib, yuklab borish. Har chorakda 3. Xotin-qizlarga tadbirkorlik faoliyatini boshlash uchun tayyor biznes namunalarni (elektron kitoblar, audio va videoqoʻllanmalar, biznes gʻoyalari) yuklab borish. Har oyda 3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 1. Platforma orqali huquqiy maslahat soʻrab qilingan onlayn murojaatlarni qabul qilib, zarur maslahatlarni berib borish. Doimiy 2. Xotin-qizlar huquqlari, jumladan, homiladorlik va tugʻish taʼtillariga chiqish, ijtimoiy nafaqalar olish, pensiyaga chiqish, tadbirkorlikni boshlashda xotin-qizlarga berilgan imtiyozlar va boshqa dolzarb masalalar yuzasidan normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan qoidalarni yoritib borish. Har oyda 4. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 1. Platforma orqali tibbiy maslahat soʻrab qilingan onlayn murojaatlarni qabul qilib, zarur maslahatlarni berib borish. Doimiy 2. Erta tugʻruqlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har oyda 3. Tibbiy madaniyatni oshirish, sogʻlom turmush tarzini targʻib qiluvchi maʼlumotlar, videomateriallarni yuklab borish. Har oyda 5. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi huzuridagi Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi 1. Platforma orqali psixologik maslahat hamda zoʻravonlik va tazyiqdan himoyalanish maqsadida yordam soʻrab qilingan onlayn murojaatlarni qabul qilib, zarur maslahatlarni berib borish. Doimiy 2. Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazlariga murojaat qilgan xotin-qizlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har oyda 3. Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikka uchrashining oldini olish, tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlarga huquqiy, psixologik, tibbiy yordam koʻrsatilishi boʻyicha maslahatlar, videoroliklar va koʻrsatmalar yuklab borish. Har oʻn besh kunda 6. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 1. Platforma orqali “Ayollar daftari”ga kiritish va chiqarish masalalari boʻyicha qilingan onlayn murojaatlarni qabul qilib, zarur maslahatlarni berib borish hamda muammolarni hal etish. Doimiy 2. Oliy taʼlim muassasalariga qoʻshimcha davlat granti asosidagi qabul koʻrsatkichlari doirasida ehtiyojmand oilalardagi xotin-qizlarning tanlovda ishtirok etishi uchun tavsiyanoma olishga platforma orqali onlayn murojaatlar qabul qilish. Har yili 30-maydan 8-iyunga qadar 3. Xotin-qizlarning manfaatlariga qaratilgan loyihalar haqidagi maʼlumotlar, normativ-huquqiy hujjatlarda xotin-qizlarga berilgan imtiyozlar haqidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har haftada 4. Zulfiya nomidagi Davlat mukofotlari sovrindorlari, tanlovda ishtirok etish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Doimiy 5. “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishoni sovrindorlari soni, koʻkrak nishoni olish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Doimiy 6. “Mahalla iftixori” va “Mehnat faxriysi” koʻkrak nishonini olgan xotin-qizlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Doimiy 7. Mamlakatda xotin-qizlar huquqlarini himoya qilish va oila institutini mustahkamlash yoʻnalishida olib borilayotgan islohotlar, bu borada qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab berish. Har oʻn besh kunda 8. Rahbarlikka zaxiraga olingan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 1. Platforma orqali xotin-qizlarni imtiyozli uy-joy bilan taʼminlash va boshqa taalluqli masalalarda qilingan onlayn murojaatlariga zarur maslahatlarni berib borish hamda muammolarni hal etish. Doimiy 2. Davlat mukofoti sovrindorlari (Zulfiya nomidagi Davlat mukofotlari sovrindorlaridan tashqari) boʻlgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Doimiy 8. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Platformaga oilaviy qadriyatlar, er-xotinlik munosabatlari va farzand tarbiyasiga oid videolavhalarni, madaniy tadbirlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda badiiy adabiyotlarni yuklab borish. Har oyda 9. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi Platformaga jismoniy tarbiya va sportga xotin-qizlarning keng qatlamlarini jalb qilish, sogʻlom turmush-tarzini, yosh avlodni jismonan sogʻ boʻlishini, oilaviy sportni targʻib qiluvchi videomateriallar va qoʻllanmalarni yuklab borish. Har oyda 10. Oliy attestatsiya komissiyasi 1. Falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasi boʻlgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish Har chorakda 2. Fan doktori (DSc) ilmiy darajasi boʻlgan xotin-qizlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 11. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalaridagi oʻquvchi qizlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har olti oyda 2. Iqtidorli (respublika va xalqaro fan olimpiadalari, tanlovlarda faxrli oʻrin olgan va boshqa yutuqlarga erishgan) qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni yuklab borish. Har olti oyda 12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 1. Oliy taʼlim muassasalaridagi talaba xotin-qizlar soni haqidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har olti oyda 2. Oʻrta maxsus, professional muassasalardagi oʻquvchi xotin-qizlar soni haqidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har olti oyda 3. Iqtidorli (respublika va xalqaro fan olimpiadalari, tanlovlarda faxrli oʻrin olgan va boshqa yutuqlarga erishgan) qizlar toʻgʻrisida maʼlumotlarni yuklab borish. Har olti oyda 13. Milliy statistika qoʻmitasi 1. Umumiy aholi soni, shundan xotin-qizlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan: 0 — 2; 3 — 6; 7 — 17; 18 — 30; 31 yosh va undan yuqori; 16 — 54 yoshdagi xotin-qizlar; 55 va undan yuqori yoshdagi xotin-qizlar. Har yilning iyun oyida 2. Oilalar soni. Har yilning iyun oyida 3. “Gender.stat.uz” elektron platformasi bilan integratsiya qilish. Doimiy 14. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi 1. Qayd etilgan erta nikohlar soni (hokim qaroriga asosan nikoh yoshi qisqartirilgan) toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 2. Nikohdan ajralganlik qayd etilgan oilalardagi voyaga yetmagan bolalar soni toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 3. 30 yoshgacha boʻlganlar orasida qayd etilgan nikohdan ajralishlar soni toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 4. 30 yoshgacha boʻlganlar orasida qayd etilgan nikohlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Har chorakda 5. Oilaviy ajralishlar, tuzilgan nikohlar va tugʻilganlik haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish (qayd etilgan tugʻilish, nikoh va ajralishlar qiyosiy). Har oyda 15. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi bilan integratsiya qilish. Ikki oy muddatda 16. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 1. Ayollar tomonidan sodir etilgan jinoyatlar (shuningdek jinoyatda ishtirok etgan xotin-qizlar) haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 2. Xotin-qizlarga nisbatan sodir etilgan jinoyatlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 3. JIEMdan qaytgan xotin-qizlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 4. Probatsiya hisobida turganlar (ayollar) haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 5. Himoya orderi berilgan xotin-qizlar haqidagi maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 6. Uzoq muddatga xorijiy davlatlarga ketganlar hamda kelgan xotin-qizlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Xar oyda 7. Notinch oilalar/jinoyatchilikka moyilligi borlar haqidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har oyda 17. AT Xalq banki (kelishuv asosida) 1. Xotin-qizlar tadbirkorligini rivojlantirish uchun taqdim etilayotgan kreditlar va subsidiyalar toʻgʻrisidagi statistik maʼlumotlarni yuklab borish. Har oyda 2. Tadbirkorlik loyihalari, xotin-qizlarga tadbirkorlikni boshlash boʻyicha berilayotgan imtiyozlar, “Ayollar daftari”dagi xotin-qizlarga koʻrsatilayotgan yordamlar haqidagi maʼlumotlarni yuklab berish. Har oyda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 9-avgust,

507-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.08.2021-y., 09/21/507/0773-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son; 18.12.2023-y., 09/23/665/0942-son; 11.12.2024-y., 09/24/833/1016-son; 07.10.2025-y., 09/25/627/0901-son)

lex.uz