UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Кадрлар бўлими мудири Ж.Б. Хайдаров ўн кун муддатда Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассиснинг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқланишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 503-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати) функционал таркибий бўлими ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда кадрларни сифатли танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлашни таъминлайди.

2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бўлим Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.

4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалалари тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларини талаб этилган мутахассислик, малака ва иш тажрибасига эга бўлган масъул ҳамда техник ходимлар билан ўз вақтида ва сифатли тўлдириш, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича улар билан алоҳида суҳбатлашиш ва уларни аттестациядан ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича унинг таркибини мунтазам равишда янгилаб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига кадрлар захираси билан ишлаш мониторингини олиб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг касбий савияси ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ва техник ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг касбий савияси ҳамда ишчанлик малакасини баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат бошқаруви органларининг, хўжалик бирлашмаларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва марказий аппаратлари мутахассисларининг сифатли таркибини таҳлил қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича вакант лавозимларни таҳлил қилиш:

в) Вазирлар Маҳкамаси аппарати шахсий таркибининг ҳисобини юритиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини ҳисобга олиш ҳужжатларини мунтазам янгилаб бориш ва тўлдириш, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларини кадрлар масалалари бўйича зарур ахборот ҳамда маълумотлар билан таъминлаш.

6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ходимларни танлаш, келишиш, ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритишда ишга қабул қилинадиган янги ходимлар бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланиши ва расмийлаштирилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, марказий аппаратлари масъул ходимларининг сифат таркиби таҳлил этилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган вакант лавозимлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодлар бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторинги натижалари тўғрисида ахборот киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этади;

кадрларни тегишли лавозимларга тавсия қилиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг мутасаддилик қилинадиган тармоқлар масалалари юзасидан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган семинарлар ва тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишда тегишли ҳужжатларни (қарорлар, фармойишлар, буйруқлар) белгиланган тартибда тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг кадрлар таркиби тўғрисида таҳлилий материаллар ва уларнинг сифатини яхшилашга доир таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари масъул ходимлари ротацияси тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига белгиланган тартибла таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан битирувчиларни Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тақсимлашни таҳлил қилиш ва режалаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:

кадрлар салоҳиятининг касбий савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, замонавий услублардан фойдаланган ҳолда жамоада кулай маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари учун тренингларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар ҳисобини юритади, ушбу масала юзасидан зарур ахборотни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини аттестациядан ўтказишни ва уларнинг касбий савиясини баҳолашни ташкил этади, аттестация комиссиялари қарорларини бажариш тадбирларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига тааллуқли тушадиган хатлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрлайди, мукофотлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа органлар ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради, топширади ва ҳисобини юритади.

Бўлим унга юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.

3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига мувофиқ давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар мажлислари ҳамда йиғилишларида иштирок этиш;

зарур бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда киритилган ҳужжатларни белгиланган тартибда қайтариш.

Бўлим томонидан зарур материаллар ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши лозим.

8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, « Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлаш талабларининг бажарилиши;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминланиши;

кадрлар билан ишлаш ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, ҳужжатларни сақлаш кадрлар бўйича иш юритиш ҳолати;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этилиши учун жавоб беради.

4-боб. Бўлим тузилмаси

9. Бўлим тузилмаси Бўлим мудири, Бўлим мудирининг ўринбосари (ходимларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш ва тизимли юритиш масалалари), меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассис ва инспекторни (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича) ўз ичига олади.

Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.

11. Бўлим мудири, Бўлим мудирининг ўринбосари (ходимларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш ва тизимли юритиш масалалари), меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассис, инспектор (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича) белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

1-§. Аппарат фаолиятини ташкил этишнинг умумий масалалари

12. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низом, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирининг ўринбосари ва бош мутахассиснинг шахсий иш режаси Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.

13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ходимлар ишини ташкил этади, бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизоми бўйича тўлиқ жавоб беради;

тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан таклифлар тайёрлайди ва киритишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимлар касбий савияси ва ишчанлик малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди, зарур ҳолларда ходимларни аттестацияси билан боғлиқ ишларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассисликлари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, рағбатлантириш, ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага мувофиқ тайинлаш ва тасдиқлаш бўйича ҳужжатлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади;

Бўлим фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини ташкил этади ва уларни имзолайди;

малака ошириш тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича ўтказадиган мажлисларда иштирок этади;

Бўлим ходимлари ўртасида мажбуриятлар тақсимотини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;

Бўлим ходимлари ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади, келиб тушган ҳужжатлар ва хатларни ходимлар ўртасида тақсимлайди;

Бўлим ишларини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

Бўлим ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

Бўлим фаолияти билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда ижро интизомига тўлиқ амал қилади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколати доирасида бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.

14. Бўлим мудирининг ўринбосари (ходимларнинг малакасини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш ва тизимли юритиш масалалари):

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари ходимларининг кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкага жалб этиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига бириктирилган вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларидан бўлган номзодлар рўйхатини шакллантиради. Номзодларнинг шакллантирилган рўйхати тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради ва келишиш ишларини мувофиқлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодлар бўйича амалга ошириладиган ишлар мониторинги натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этишга доир таклифлар тайёрлайди;

малакали ходимларга бўлган жорий ва келгусидаги эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда кадрларни лавозимларга танлаш ишларини режалаштиради ва мувофиқлаштиради;

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

кадрлар ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

вакант лавозимларга тавсия этиладиган номзодларнинг ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимларига ва ишга қабул қилинаётган шахсларга маслаҳатлар беради, ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларининг мазмун-моҳиятини тушунтиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида меҳнат интизомига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, ходимларнинг интизомий жавобгарлиги масалалари бўйича Бўлим мудирига таклифлар тайёрлайди;

раҳбар ходимлар лавозимлари бўйича захира кадрлар базасини шакллантиради ва мақсадли ўқитиш курсларида ўқийдиган номзодлар ҳужжатларини тайёрлайди;

Бўлимда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги ва махфийлик режимига риоя этилишини таъминлайди;

Бўлимга ижрога келиб тушган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқади ва ҳал этиш чораларини кўради;

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан тегишли чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан бошқа функцияларни амалга оширади.

15. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Бўлим мудири ўринбосари бажаради.

16. Бўлимнинг меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассиси:

Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул ходимларининг сифатли таркиби тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти учун тегишли таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларда, шунингдек, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида, Ўзбекистон Республикаси Президент номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича вакант лавозимлар тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлайди;

давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича кадрлар ҳаракатланиши ҳисобини юритади, уларнинг шахсий маълумотлари базасини шакллантиради ва унинг мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг мутасаддилик қилинадиган тармоқлар масалалари юзасидан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган семинарлар ва тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

таркибий бўлинмалар билан биргаликда ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиш графигини ишлаб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрлайди, мукофотлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

кадрлар масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқларини тайёрлайди;

Бўлимга ижрога келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва тегишли жавоб хатларини тайёрлайди;

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан бошқа функцияларни амалга оширади.

17. Бўлим инспектори (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича):

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритади, Бўлимда ҳужжатлар ўтишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги тайинланган ходимларини ҳисобга олиш ҳужжатларини расмийлаштиради, уларнинг шахсий ҳужжатларини шакллантиради ва мунтазам янгилаб боришни таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари тўғрисида маълумотлар базасини юритади;

Кадрлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа давлат органлар ва ташкилотлар раҳбарлари учун хизмат гувоҳномалари, шунингдек, техник ходимлар учун рухсатномалар тайёрлайди ҳамда уларни расмийлаштириш учун тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамасининг хизмат гувоҳномалари бланкалари ҳисобини юритади ва уларни рўйхатга олади, ушбу ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисида далолатномалар тайёрлайди;

меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;

ишларни архивда сақлаш учун тайёрлайди ва ўз вақтида топширилишини таъминлайди;

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан бошқа функцияларни амалга оширади.

2-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш

18. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида тегишли лавозимларга номзодларни танлаш, қоидага кўра, ходимларнинг амалдаги таркиби, тасдиқланган кадрлар захирасига киритилган номзодлар ҳамда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари ходимлари таркибидан амалга оширилади.

Тегишли лавозимларга номзодларни танлаш ва тавсия этишда, қоидага кўра, камида уч нафар мутахассиснинг номзодлари тақдим этилади.

19. Номзодларни бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан олдиндан келишиш ҳамда номзодга маълумотнома ва таркибий бўлинма раҳбарининг ёзма тавсиясини тақдим этиш Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

20. Тавсия этиладиган номзодларнинг илова қилинган келишиш якунлари ҳужжатлари ҳақида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот берилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан маъқулланган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиш учун Кадрлар бўлимига ва Биринчи бўлимга тақдим этилади.

21. Ўрганиш натижалари бўйича таркибий бўлинма раҳбари томонидан Кадрлар бўлими билан биргаликда тавсия қилинган номзодларга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш таъминланади.

22. Тайёрланган ҳужжатлар асосида зарурат бўлганда бажариладиган функционал вазифалар мавзуси бўйича тавсия этиладиган номзодлар томонидан ахборот (маълумотнома) тайёрланган ҳолда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси тавсия этилган номзодлар билан суҳбат ўтказади.

23. Суҳбат якунлари бўйича Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланган шакл бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмасига тегишли лавозимга номзодни тавсия қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига қўшма тақдимнома киритилади.

24. Тақдимномани кўриб чиқиш якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан маъқулланган тақдирда тавсия этиладиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида келишилиши керак.

25. Кўриб чиқиш якунлари бўйича тавсия қилинадиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида:

маъқулланганда — ходимни тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши имзоланади;

номзод рад этилганда — материаллар Бўлимга қайтарилади.

26. Аппаратда кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига, Бўлим мудирига ва Биринчи бўлим мудирига юкланади.

27. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Президенти билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

28. Аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, котибиятлар мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлимлар мудирлари, хизматлар мудирлари (матбуот котиби) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

29. Бош мутахассислар, Бош вазир ва унинг ўринбосарларининг ёрдамчилари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

30. Инспекторлар ва бошқа техник ходимлар белгиланган тартибда аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

31. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар талабларидан келиб чиқиб уларнинг эгаллаб турган лавозимга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3-§. Аппарат ходимларини стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш

32. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захирасини шакллантириш учун мутахассисларни стажировкадан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан белгиланади.

33. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкага жалб этиш учун таркибий бўлинмалар аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларидан бўлган номзодлар рўйхатини шакллантирадилар. Номзодларнинг шакллантирилган рўйхати тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот берилади ва у билан келишилади.

34. Шакллантирилган рўйхатлар асосида стажировканинг аниқ даври кўрсатилган ҳолда стажировкаларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.

35. Мутахассисларни стажировкадан ўтказиш қуйидаги тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади:

мутахассисларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишни ташкил этиш асослари билан таништириш;

мутахассисларни ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилиши учун киритиладиган ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ишига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга жалб этиш;

номзодларни хизмат сафарларига чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мақсадли ўрганиш ишига жалб қилиш.

36. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг малакасини ошириш мавзули семинарлар, курслар, давра суҳбатлари ўтказиш, иқтисодий ўқишни ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг маърузаларини эшитиш йўли билан амалга оширилади.

37. Иқтисодий ўқишни ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг маърузаларини эшитиш Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланадиган ярим йиллик жадваллар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ходимларни танлаш, келишиш, ўрганиш ва уларнинг номзодларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритишда ишга қабул қилинадиган янги ходимлар бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштиришни ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари Номзодларни танлаш. Ҳар бир лавозимга тасдиқланган кадрлар захирасидан (камида 3 номзодни) тегишли лавозимларга номзодларни танлаш. Зарурат бўлганда 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари Дастлабки келишув. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси номига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан дастлаб келишилган номзод учун тақдимнома киритади. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ 3-босқич Таркибий бўлинма раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Кадрлар бўлими Суҳбатлашиш. Биргаликда ўрганиш натижалари бўйича тавсия этилган номзодларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан суҳбатга пухта тайёрлашни таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ 4-босқич Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида (ушбу масала тўғрисида тавсия этилган номзодлар иштирокида) тавсия қилинган номзодларни тайинлаш тўғрисидаги масала ҳақида ахборот беради. Суҳбатдан сўнг кейинги душанба 5-босқич Кадрлар бўлими Тайинлаш. Раёсат томонидан маъқулланганда — Кадрлар бўлими ходими лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат лойиҳасини тайёрлайди ва кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаши учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тақдим этади. Тайинлаш тўғрисидаги ҳужжат имзолангандан сўнг буйруқни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташ жадвалини тайёрлайди. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатидан сўнг икки кун давомида 6-босқич Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказиш комиссияси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказиш: 6 ойдан сўнг — Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабул қилинган янги масъул ходимлар билан; йил охирида — Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан. Йил давомида 7-босқич Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирлар Маҳкамаси аппаратида аттестация ўтказиш. Икки йилда бир марта

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захираси шакллантирилишини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари Номзодларни кадрлар захирасига киритиш учун аниқлаш ва танлаш. Ҳар бир лавозимга тегишли маълумот, профессионал тайёргарлик, мутахассислиги ва эгаллайдиган лавозими бўйича етарли иш тажрибаси, бошқарув фаолияти кўникмаларига эга камида уч нафар номзод таклиф этилади. 1 январдан 30 октябргача 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари Кадрлар захирасини тузиш. келишиш. ҳимоя қилиш ва тасдиқлаш. Кадрларни танлаш натижалари бўйича кадрлар захираси рўйхатини тузиш. 1 ноябрдан 20 декабргача 3-босқич Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари, Кадрлар бўлими Кадрлар захираси билан ишлаш. кадрлар захирасига киритилган номзодларни тайёрлаш. Кадрлар захирасига киритилган шахслар тизимли равишда тайёрланишини таъминлайди. Кадрлар захирасига киритилган шахслар куйидаги шаклларда тайёрланади: Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг муайян иш участкаларида бир ойлик, икки ойлик ва уч ойлик стажировка ўташ; Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари ва йиғилишларига таҳлилий материаллар тайёрлашга жалб қилиш; вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мақсадли ўрганишда иштирок этиш; қайта тайёрлаш ва малака ошириш, хорижий стажировкаларни ташкил этиш. Кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг профессионал ўсиши, ишчанлик малакаси ошишининг мунтазам мониторинги олиб борилишини таъминлаш. Йил давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 503-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 16 мартдаги 221-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарори 1-иловасининг 50-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 6 август,

503-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2021 й., 09/21/503/0771-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-iyundagi PQ-5143-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Kadrlar boʻlimi mudiri J.B. Xaydarov oʻn kun muddatda Boʻlim mudiri, uning oʻrinbosari va mutaxassisning funksional vazifalari taqsimlanishini qayta koʻrib chiqib, tasdiqlanishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi R.V. Abduqodirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 503-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi (keyingi oʻrinlarda — Boʻlim) Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi apparati) funksional tarkibiy boʻlimi hisoblanadi va Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda kadrlarni sifatli tanlash va joy-joyiga qoʻyishni tashkil etish, Vazirlar Mahkamasi apparatida kadrlar zaxirasini shakllantirish va tayyorlashni taʼminlaydi.

2. Boʻlim oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasi apparatida ish yuritish boʻyicha yoʻriqnomaga, shuningdek, ushbu Nizomga amal qiladi.

3. Boʻlim oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri rahbarligida amalga oshiradi.

Boʻlim Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisiga boʻysunadi.

4. Boʻlim oʻz faoliyatini Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa organlar va tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiradi.

2-bob. Boʻlimning vazifalari va funksiyalari

5. Quyidagilar Boʻlimning asosiy vazifalari hisoblanadi:

a) Vazirlar Mahkamasi rahbariyatining topshirigʻiga muvofiq davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari rahbar xodimlarini tasdiqlangan nomenklaturaga muvofiq lavozimga tayinlash hamda lavozimdan ozod etish masalalari toʻgʻrisida hujjatlar loyihalarini tayyorlash;

b) Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda:

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalarini talab etilgan mutaxassislik, malaka va ish tajribasiga ega boʻlgan masʼul hamda texnik xodimlar bilan oʻz vaqtida va sifatli toʻldirish, shuningdek, ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ular bilan alohida suhbatlashish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari masʼul xodimlari lavozimlariga kadrlar zaxirasini shakllantirish va tayyorlash ishlarini muvofiqlashtirish, ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha uning tarkibini muntazam ravishda yangilab borish;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va mutaxassislari lavozimlariga kadrlar zaxirasi bilan ishlash monitoringini olib borish;

Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlarining kasbiy saviyasi va malakasini oshirish, shuningdek, ularni qayta tayyorlash boʻyicha takliflar tayyorlash;

Vazirlar Mahkamasi apparatining masʼul va texnik xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularning kasbiy saviyasi hamda ishchanlik malakasini baholash;

Vazirlar Mahkamasi apparatining masʼul xodimlari, davlat boshqaruvi organlarining, xoʻjalik birlashmalarining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va markaziy apparatlari mutaxassislarining sifatli tarkibini tahlil qilish;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalarida, shuningdek, davlat boshqaruvi organlarida, xoʻjalik birlashmalarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti nomenklaturasiga kiradigan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchilari bilan belgilangan tartibda kelishiladigan lavozimlar boʻyicha vakant lavozimlarni tahlil qilish:

v) Vazirlar Mahkamasi apparati shaxsiy tarkibining hisobini yuritish, Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlarini hisobga olish hujjatlarini muntazam yangilab borish va toʻldirish, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari, Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi va uning oʻrinbosarlarini kadrlar masalalari boʻyicha zarur axborot hamda maʼlumotlar bilan taʼminlash.

6. Boʻlim oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

xodimlarni tanlash, kelishish, oʻrganish va Vazirlar Mahkamasi Rayosatiga tasdiqlash uchun kiritishda ishga qabul qilinadigan yangi xodimlar boʻyicha tegishli hujjatlar tayyorlanishi va rasmiylashtirilishini tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining masʼul xodimlari, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, markaziy apparatlari masʼul xodimlarining sifat tarkibi tahlil etilishini tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalarida, shuningdek, davlat boshqaruvi organlarida, xoʻjalik birlashmalarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti nomenklaturasiga kiradigan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchilari bilan belgilangan tartibda kelishiladigan vakant lavozimlar boʻyicha tahliliy materiallar tayyorlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilariga, Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi va uning oʻrinbosarlariga Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlik lavozimlari va mutaxassislari lavozimlari uchun kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar monitoringi natijalari toʻgʻrisida axborot kiritadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlik lavozimlari va mutaxassislari lavozimlari uchun kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlarning Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovka oʻtashini tashkil etadi;

kadrlarni tegishli lavozimlarga tavsiya qilish masalalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda xodimlarning mutasaddilik qilinadigan tarmoqlar masalalari yuzasidan xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan seminarlar va tadbirlarda ishtirok etishini tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

xodimlarni lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etishda tegishli hujjatlarni (qarorlar, farmoyishlar, buyruqlar) belgilangan tartibda tayyorlaydi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining kadrlar tarkibi toʻgʻrisida tahliliy materiallar va ularning sifatini yaxshilashga doir takliflar tayyorlaydi;

Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari masʼul xodimlari rotatsiyasi toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasi rahbariyatiga belgilangan tartibla takliflar kiritadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi bilan bitiruvchilarni Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga taqsimlashni tahlil qilish va rejalashtirish masalalari boʻyicha oʻzaro hamkorlik qiladi:

kadrlar salohiyatining kasbiy saviyasini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish, shuningdek, zamonaviy uslublardan foydalangan holda jamoada kulay maʼnaviy-ruhiy muhitni shakllantirish masalalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari uchun treninglarni tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatida kadrlar hisobini yuritadi, ushbu masala yuzasidan zarur axborotni tayyorlaydi va Vazirlar Mahkamasi rahbariyatiga taqdim etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazishni va ularning kasbiy saviyasini baholashni tashkil etadi, attestatsiya komissiyalari qarorlarini bajarish tadbirlarini ishlab chiqadi, ularning bajarilishini nazorat qiladi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlariga taalluqli tushadigan xatlar va murojaatlarni koʻrib chiqishda ishtirok etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlarini Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan mukofotlashga taqdim etish uchun hujjatlar tayyorlaydi, mukofotlar, ragʻbatlantirish va jazo choralari hisobini yuritadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlariga pensiya tayinlash uchun zarur hujjatlarni rasmiylashtiradi;

ichki mehnat tartibi qoidalariga rioya etilishini nazorat qiladi;

davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa organlar va tashkilotlarining rahbar xodimlari hamda Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlarining xizmat guvohnomalarini rasmiylashtiradi, topshiradi va hisobini yuritadi.

Boʻlim unga yuklangan boshqa vazifalarni ham belgilangan tartibda amalga oshiradi.

3-bob. Boʻlimning huquqlari va javobgarligi

7. Boʻlim oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa organlar va tashkilotlardan oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun zarur materiallar va maʼlumotlarni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisining topshirigʻiga muvofiq davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, nodavlat notijorat va boshqa tashkilotlar majlislari hamda yigʻilishlarida ishtirok etish;

zarur boʻlganda Vazirlar Mahkamasida koʻrib chiqiladigan masalalarni puxta ishlab chiqish uchun davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, ilmiy muassasalar va boshqa tashkilotlarning rahbarlari va vakillarini belgilangan tartibda jalb qilish, ushbu maqsadlar uchun ishchi guruhlar tashkil etish;

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti talablari buzilgan holda kiritilgan hujjatlarni belgilangan tartibda qaytarish.

Boʻlim tomonidan zarur materiallar va maʼlumotlarni taqdim etish boʻyicha talablar, agar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari, Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi topshiriqlarida bajarishning boshqa muddatlari belgilanmagan boʻlsa, Boʻlim belgilagan muddatlarda bajarilishi lozim.

8. Boʻlim:

oʻziga yuklangan vazifalarning tegishli darajada va samarali bajarilishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son, “ Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qarorlari va Vazirlar Mahkamasining “Ijro intizomini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1999-yil 12-yanvardagi 12-son qaroriga muvofiq ijro intizomini taʼminlash talablarining bajarilishi;

Vazirlar Mahkamasi rahbariyatiga axborot berish uchun materiallar va hujjatlarning belgilangan muddatlarda bajarilishini taʼminlanishi;

kadrlar bilan ishlash hisobi va hisobotini yuritish, hujjatlarni saqlash kadrlar boʻyicha ish yuritish holati;

jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarining oʻz vaqtida koʻrib chiqish va hal etilishi uchun javob beradi.

4-bob. Boʻlim tuzilmasi

9. Boʻlim tuzilmasi Boʻlim mudiri, Boʻlim mudirining oʻrinbosari (xodimlarning malakasini oshirish, kadrlar zaxirasini shakllantirish va tizimli yuritish masalalari), mehnat munosabatlari masalalari boʻyicha hujjatlarni va kadrlarga oid maʼlumotlar bazasini tizimli yuritish masalalari boʻyicha bosh mutaxassis va inspektorni (ish yuritish va apparat xodimlari maʼlumotlar bazasini yuritish boʻyicha) oʻz ichiga oladi.

Boʻlim tuzilmasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

10. Boʻlim ishlariga mudir rahbarlik qiladi.

11. Boʻlim mudiri, Boʻlim mudirining oʻrinbosari (xodimlarning malakasini oshirish, kadrlar zaxirasini shakllantirish va tizimli yuritish masalalari), mehnat munosabatlari masalalari boʻyicha hujjatlarni va kadrlarga oid maʼlumotlar bazasini tizimli yuritish masalalari boʻyicha bosh mutaxassis, inspektor (ish yuritish va apparat xodimlari maʼlumotlar bazasini yuritish boʻyicha) belgilangan tartibda lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

5-bob. Boʻlim faoliyatini tashkil etish

1-§. Apparat faoliyatini tashkil etishning umumiy masalalari

12. Boʻlim ishlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati toʻgʻrisidagi nizom, ushbu Nizomga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatida Ish yuritish boʻyicha yoʻriqnoma, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari topshiriqlari, Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisining buyruqlari va topshiriqlariga muvofiq, shuningdek, Vazirlar Mahkamasining ish rejalari, Boʻlimning ish rejalari asosida tashkil etiladi.

Boʻlimning ish rejasi, Vazirlar Mahkamasining Rayosati tomonidan tasdiqlanadigan Vazirlar Mahkamasi ish rejasi asosida shakllantiriladi.

Boʻlimning ish rejasi, Boʻlim mudirining shaxsiy ish rejasi Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi tomonidan tasdiqlanadi.

Boʻlim mudirining oʻrinbosari va bosh mutaxassisning shaxsiy ish rejasi Boʻlim mudiri tomonidan tasdiqlanadi.

13. Boʻlim mudiri:

Boʻlimga bevosita rahbarlik qiladi, xodimlar ishini tashkil etadi, boʻlimga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi hamda ijro intizomi boʻyicha toʻliq javob beradi;

tasdiqlangan tuzilma va shtatlar jadvaliga muvofiq lavozimga tavsiya etiladigan nomzodlar boʻyicha Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari tomonidan takliflar tayyorlaydi va kiritishda ishtirok etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda xodimlar kasbiy saviyasi va ishchanlik malakasini oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirilishini taʼminlaydi, zarur hollarda xodimlarni attestatsiyasi bilan bogʻliq ishlarni tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlik lavozimlari va mutaxassisliklari lavozimlari uchun kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlarning Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovka oʻtashini tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisiga Boʻlim xodimlarini lavozimga tayinlash, lavozimdan ozod etish, ragʻbatlantirish, va ularni jazolash toʻgʻrisida takliflar kiritadi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat xizmati va kadrlar zaxirasi masalalari boʻyicha maslahatchisi boʻlinmalari bilan davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari rahbar xodimlarini tasdiqlangan nomenklaturaga muvofiq tayinlash va tasdiqlash boʻyicha hujjatlar tayyorlashda hamkorlik qiladi;

Boʻlim faoliyatiga taalluqli masalalar boʻyicha hujjatlarni ishlab chiqadi, shuningdek, Vazirlar Mahkamasiga boʻlim yuritadigan sohaga taalluqli masalalar boʻyicha kiritilgan hujjatlar loyihalari koʻrib chiqilishini tashkil etadi va ularni imzolaydi;

malaka oshirish tizimini rivojlantirish boʻyicha belgilangan vazifalarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqishga rahbarlik qiladi;

Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari, Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi Boʻlim yuritadigan sohaga taalluqli masalalar boʻyicha oʻtkazadigan majlislarda ishtirok etadi;

Boʻlim xodimlari oʻrtasida majburiyatlar taqsimotini ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisiga kiritadi;

Boʻlim xodimlari ishini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi, kelib tushgan hujjatlar va xatlarni xodimlar oʻrtasida taqsimlaydi;

Boʻlim ishlarini yanada takomillashtirishga oid chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amalga oshirilishini taʼminlaydi;

Boʻlim xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qiladi, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitadi, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlarni koʻradi;

Vazirlar Mahkamasi apparatida Ish yuritish boʻyicha yoʻriqnomaga muvofiq ish yuritilishini taʼminlaydi;

Boʻlim faoliyati bilan bogʻliq jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi hamda ijro intizomiga toʻliq amal qiladi;

chiquvchi xat-xabarlarni imzolaydi;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq vakolati doirasida boshqa funksional vazifalarni amalga oshiradi.

14. Boʻlim mudirining oʻrinbosari (xodimlarning malakasini oshirish, kadrlar zaxirasini shakllantirish va tizimli yuritish masalalari):

Vazirlar Mahkamasi tarkibiy boʻlinmalari xodimlarining kadrlar zaxirasini yaratadi, ularni tayyorlash va stajirovkadan oʻtishini tashkil etadi, tanlashni amalga oshiradi va belgilangan tartibda joy-joyiga qoʻyishda qatnashadi, ularni qayta tayyorlashni tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovkaga jalb etish uchun Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalariga biriktirilgan vazirliklar, idoralar, boshqa tashkilotlarning masʼul xodimlaridan boʻlgan nomzodlar roʻyxatini shakllantiradi. Nomzodlarning shakllantirilgan roʻyxati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisiga axborot beradi va kelishish ishlarini muvofiqlashtiradi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari rahbarlik lavozimlari va mutaxassislari lavozimlari uchun kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar monitoringi natijalari toʻgʻrisida tahliliy materiallar tayyorlaydi;

Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlik lavozimlari va mutaxassislari lavozimlari uchun kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlarning Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovka oʻtashini tashkil etishga doir takliflar tayyorlaydi;

malakali xodimlarga boʻlgan joriy va kelgusidagi ehtiyojlardan kelib chiqqan holda kadrlarni lavozimlarga tanlash ishlarini rejalashtiradi va muvofiqlashtiradi;

qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

kadrlar ishini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

vakant lavozimlarga tavsiya etiladigan nomzodlarning hujjatlarini tayyorlashni tashkil etadi;

Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari xodimlariga va ishga qabul qilinayotgan shaxslarga maslahatlar beradi, ichki tartib hamda odob-axloq qoidalarining mazmun-mohiyatini tushuntiradi;

Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalarida mehnat intizomiga rioya etilishi ustidan nazoratni tashkil etadi, xodimlarning intizomiy javobgarligi masalalari boʻyicha Boʻlim mudiriga takliflar tayyorlaydi;

rahbar xodimlar lavozimlari boʻyicha zaxira kadrlar bazasini shakllantiradi va maqsadli oʻqitish kurslarida oʻqiydigan nomzodlar hujjatlarini tayyorlaydi;

Boʻlimda belgilangan tartibda axborot xavfsizligi va maxfiylik rejimiga rioya etilishini taʼminlaydi;

Boʻlimga ijroga kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlarini oʻz vaqtida koʻrib chiqadi va hal etish choralarini koʻradi;

Boʻlim mudirining topshiriqlariga binoan tegishli chiquvchi xat-xabarlarni imzolaydi.

Boʻlim mudirining topshiriqlariga binoan boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

15. Boʻlim mudiri vaqtincha boʻlmaganda uning vazifalarini Boʻlim mudiri oʻrinbosari bajaradi.

16. Boʻlimning mehnat munosabatlari masalalari boʻyicha hujjatlarni va kadrlarga oid maʼlumotlar bazasini tizimli yuritish masalalari boʻyicha bosh mutaxassisi:

Vazirlar Mahkamasi apparati masʼul xodimlarining sifatli tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tahlil qiladi va Vazirlar Mahkamasi rahbariyati uchun tegishli takliflar tayyorlaydi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalarda, shuningdek, davlat boshqaruvi organlarida, xoʻjalik birlashmalarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezident nomenklaturasiga kiradigan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchilari bilan belgilangan tartibda kelishiladigan lavozimlar boʻyicha vakant lavozimlar toʻgʻrisida tahliliy materiallar tayyorlaydi;

davlat boshqaruvi organlarida, xoʻjalik birlashmalarida, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti nomenklaturasiga kiradigan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchilari bilan belgilangan tartibda kelishiladigan lavozimlar boʻyicha kadrlar harakatlanishi hisobini yuritadi, ularning shaxsiy maʼlumotlari bazasini shakllantiradi va uning muntazam yangilab borilishini taʼminlaydi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan birgalikda xodimlarning mutasaddilik qilinadigan tarmoqlar masalalari yuzasidan xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan seminarlar va tadbirlarda ishtirok etishini tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;

tarkibiy boʻlinmalar bilan birgalikda xodimlarning mehnat taʼtiliga chiqish grafigini ishlab chiqadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlarini Oʻzbekiston Respublikasi davlat mukofotlari bilan mukofotlashga taqdim etish uchun hujjatlar tayyorlaydi, mukofotlar, ragʻbatlantirish va jazo choralari hisobini yuritadi;

kadrlar masalalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisining buyruqlarini tayyorlaydi;

Boʻlimga ijroga kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqadi va tegishli javob xatlarini tayyorlaydi;

Boʻlim mudirining topshiriqlariga binoan boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

17. Boʻlim inspektori (ish yuritish va apparat xodimlari maʼlumotlar bazasini yuritish boʻyicha):

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatida Ish yuritish boʻyicha yoʻriqnomaga muvofiq ish yuritadi, Boʻlimda hujjatlar oʻtishini nazorat qiladi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining yangi tayinlangan xodimlarini hisobga olish hujjatlarini rasmiylashtiradi, ularning shaxsiy hujjatlarini shakllantiradi va muntazam yangilab borishni taʼminlaydi, Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlari toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini yuritadi;

Kadrlar masalalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisining buyruqlari loyihalarini tayyorlashga koʻmaklashadi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlariga pensiya tayinlash uchun zarur hujjatlarni rasmiylashtiradi;

Vazirlar Mahkamasi apparatining xodimlari, davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa davlat organlar va tashkilotlar rahbarlari uchun xizmat guvohnomalari, shuningdek, texnik xodimlar uchun ruxsatnomalar tayyorlaydi hamda ularni rasmiylashtirish uchun taqdim etadi;

Vazirlar Mahkamasining xizmat guvohnomalari blankalari hisobini yuritadi va ularni roʻyxatga oladi, ushbu hujjatlarni yoʻq qilish toʻgʻrisida dalolatnomalar tayyorlaydi;

mehnat daftarchalariga tegishli yozuvlar kiritadi va ularning saqlanishini taʼminlaydi;

ishlarni arxivda saqlash uchun tayyorlaydi va oʻz vaqtida topshirilishini taʼminlaydi;

Boʻlim mudirining topshiriqlariga binoan boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.

2-§. Vazirlar Mahkamasi apparatida kadrlarni tanlash, kelishish, tayinlash va attestatsiyadan oʻtkazish

18. Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalarida tegishli lavozimlarga nomzodlarni tanlash, qoidaga koʻra, xodimlarning amaldagi tarkibi, tasdiqlangan kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlar hamda davlat boshqaruvi organlari, xoʻjalik birlashmalari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari markaziy apparatlari xodimlari tarkibidan amalga oshiriladi.

Tegishli lavozimlarga nomzodlarni tanlash va tavsiya etishda, qoidaga koʻra, kamida uch nafar mutaxassisning nomzodlari taqdim etiladi.

19. Nomzodlarni bir vaqtning oʻzida Bosh vazirning tegishli oʻrinbosari, Bosh vazirning maslahatchisi va Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi bilan oldindan kelishish hamda nomzodga maʼlumotnoma va tarkibiy boʻlinma rahbarining yozma tavsiyasini taqdim etish Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

20. Tavsiya etiladigan nomzodlarning ilova qilingan kelishish yakunlari hujjatlari haqida Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziriga axborot beriladi. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri tomonidan maʼqullangan taqdirda hujjatlar belgilangan tartibda oʻrganish uchun Kadrlar boʻlimiga va Birinchi boʻlimga taqdim etiladi.

21. Oʻrganish natijalari boʻyicha tarkibiy boʻlinma rahbari tomonidan Kadrlar boʻlimi bilan birgalikda tavsiya qilingan nomzodlarga belgilangan tartibda tasdiqlanadigan roʻyxat boʻyicha zarur hujjatlarni tayyorlash taʼminlanadi.

22. Tayyorlangan hujjatlar asosida zarurat boʻlganda bajariladigan funksional vazifalar mavzusi boʻyicha tavsiya etiladigan nomzodlar tomonidan axborot (maʼlumotnoma) tayyorlangan holda Bosh vazirning tegishli oʻrinbosari yoki Bosh vazirning maslahatchisi va Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi tavsiya etilgan nomzodlar bilan suhbat oʻtkazadi.

23. Suhbat yakunlari boʻyicha Bosh vazirning tegishli oʻrinbosari yoki maslahatchisi va Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi tomonidan belgilangan shakl boʻyicha Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmasiga tegishli lavozimga nomzodni tavsiya qilish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri nomiga qoʻshma taqdimnoma kiritiladi.

24. Taqdimnomani koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri tomonidan maʼqullangan taqdirda tavsiya etiladigan nomzodlar Vazirlar Mahkamasi Rayosatida kelishilishi kerak.

25. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha tavsiya qilinadigan nomzodlar Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida:

maʼqullanganda — xodimni tayinlash toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasining qarori yoki farmoyishi imzolanadi;

nomzod rad etilganda — materiallar Boʻlimga qaytariladi.

26. Apparatda kadrlarni tanlash, kelishish, tayinlash va attestatsiyadan oʻtkazish tartibiga rioya qilinishi uchun shaxsiy javobgarlik Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlariga, Boʻlim mudiriga va Birinchi boʻlim mudiriga yuklanadi.

27. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchilari va Vazirlar Mahkamasining Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisidagi Vakolatli vakili Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti bilan belgilangan tartibda kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadilar va lavozimdan ozod etiladilar.

28. Apparat boshqaruvchisining oʻrinbosarlari, kotibiyatlar mudirlari, ularning oʻrinbosarlari, boshqarmalar boshliqlari, ularning oʻrinbosarlari, boʻlimlar mudirlari, xizmatlar mudirlari (matbuot kotibi) belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasining qarori bilan lavozimga tayinlanadilar va lavozimdan ozod qilinadilar.

29. Bosh mutaxassislar, Bosh vazir va uning oʻrinbosarlarining yordamchilari belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasining farmoyishi bilan lavozimga tayinlanadilar va lavozimdan ozod qilinadilar.

30. Inspektorlar va boshqa texnik xodimlar belgilangan tartibda apparat boshqaruvchisining buyrugʻi bilan lavozimga tayinlanadilar va lavozimdan ozod qilinadilar.

31. Vazirlar Mahkamasi apparatining masʼul xodimlarini mamlakatni rivojlantirishning zamonaviy bosqichida amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlar talablaridan kelib chiqib ularning egallab turgan lavozimga muvofiqligini baholash yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

3-§. Apparat xodimlarini stajirovkadan oʻtkazish va malakasini oshirish

32. Vazirlar Mahkamasi apparatida kadrlar zaxirasini shakllantirish uchun mutaxassislarni stajirovkadan oʻtkazish tartibi Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisining buyrugʻi bilan belgilanadi.

33. Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovkaga jalb etish uchun tarkibiy boʻlinmalar apparatning tarkibiy boʻlinmalariga biriktirilgan vazirliklar va idoralarning, boshqa tashkilotlarning masʼul xodimlaridan boʻlgan nomzodlar roʻyxatini shakllantiradilar. Nomzodlarning shakllantirilgan roʻyxati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisiga axborot beriladi va u bilan kelishiladi.

34. Shakllantirilgan roʻyxatlar asosida stajirovkaning aniq davri koʻrsatilgan holda stajirovkalarni oʻtkazish jadvali tasdiqlanadi.

35. Mutaxassislarni stajirovkadan oʻtkazish quyidagi tadbirlarni bajarish yoʻli bilan amalga oshiriladi:

mutaxassislarni Vazirlar Mahkamasi apparatida ishni tashkil etish asoslari bilan tanishtirish;

mutaxassislarni hujjatlarning tegishli loyihalarini, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri, Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlislarida koʻrib chiqilishi uchun kiritiladigan axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash ishiga, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashga jalb etish;

nomzodlarni xizmat safarlariga chiqqan holda Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlari bilan birgalikda vazirliklar, idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini maqsadli oʻrganish ishiga jalb qilish.

36. Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlarining malakasini oshirish mavzuli seminarlar, kurslar, davra suhbatlari oʻtkazish, iqtisodiy oʻqishni tashkil etish va Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari va xodimlarining maʼruzalarini eshitish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

37. Iqtisodiy oʻqishni tashkil etish va Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlarining maʼruzalarini eshitish Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi tomonidan tasdiqlanadigan yarim yillik jadvallar asosida amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Xodimlarni tanlash, kelishish, oʻrganish va ularning nomzodlarini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Rayosatiga tasdiqlash uchun kiritishda ishga qabul qilinadigan yangi xodimlar boʻyicha hisobga olish hujjatlarini tayyorlash va rasmiylashtirishni tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmasi rahbari Nomzodlarni tanlash. Har bir lavozimga tasdiqlangan kadrlar zaxirasidan (kamida 3 nomzodni) tegishli lavozimlarga nomzodlarni tanlash. Zarurat boʻlganda 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmasi rahbari Dastlabki kelishuv. Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi nomiga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining tegishli oʻrinbosari yoki maslahatchisi bilan dastlab kelishilgan nomzod uchun taqdimnoma kiritadi. Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi tasdiqlagan jadvalga muvofiq 3-bosqich Tarkibiy boʻlinma rahbari, Vazirlar Mahkamasi apparati Kadrlar boʻlimi Suhbatlashish. Birgalikda oʻrganish natijalari boʻyicha tavsiya etilgan nomzodlarni Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi bilan suhbatga puxta tayyorlashni taʼminlaydi. Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi tasdiqlagan jadvalga muvofiq 4-bosqich Kadrlar boʻlimi, Vazirlar Mahkamasi apparati boshqaruvchisi Vazirlar Mahkamasi Rayosatining majlisi. Vazirlar Mahkamasi Rayosati majlisida (ushbu masala toʻgʻrisida tavsiya etilgan nomzodlar ishtirokida) tavsiya qilingan nomzodlarni tayinlash toʻgʻrisidagi masala haqida axborot beradi. Suhbatdan soʻng keyingi dushanba 5-bosqich Kadrlar boʻlimi Tayinlash. Rayosat tomonidan maʼqullanganda — Kadrlar boʻlimi xodimi lavozimga tayinlash toʻgʻrisida hujjat loyihasini tayyorlaydi va keyinchalik Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri imzolashi uchun Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisiga taqdim etadi. Tayinlash toʻgʻrisidagi hujjat imzolangandan soʻng buyruqni tayyorlash va Vazirlar Mahkamasi apparatida stajirovka oʻtash jadvalini tayyorlaydi. Vazirlar Mahkamasi Rayosatidan soʻng ikki kun davomida 6-bosqich Kadrlar boʻlimi, Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlari bilan alohida suhbat oʻtkazish komissiyasi Vazirlar Mahkamasi apparatining masʼul xodimlari bilan alohida suhbat oʻtkazish: 6 oydan soʻng — Vazirlar Mahkamasi apparatiga qabul qilingan yangi masʼul xodimlar bilan; yil oxirida — Vazirlar Mahkamasi apparati xodimlari bilan. Yil davomida 7-bosqich Kadrlar boʻlimi, Vazirlar Mahkamasi apparatining tarkibiy boʻlinmalari Vazirlar Mahkamasi apparatida attestatsiya oʻtkazish. Ikki yilda bir marta

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatida kadrlar zaxirasi shakllantirilishini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmasi rahbari Nomzodlarni kadrlar zaxirasiga kiritish uchun aniqlash va tanlash. Har bir lavozimga tegishli maʼlumot, professional tayyorgarlik, mutaxassisligi va egallaydigan lavozimi boʻyicha yetarli ish tajribasi, boshqaruv faoliyati koʻnikmalariga ega kamida uch nafar nomzod taklif etiladi. 1-yanvardan 30-oktabrgacha 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmasi rahbari Kadrlar zaxirasini tuzish. kelishish. himoya qilish va tasdiqlash. Kadrlarni tanlash natijalari boʻyicha kadrlar zaxirasi roʻyxatini tuzish. 1-noyabrdan 20-dekabrgacha 3-bosqich Vazirlar Mahkamasi apparati tarkibiy boʻlinmasi rahbari, Kadrlar boʻlimi Kadrlar zaxirasi bilan ishlash. kadrlar zaxirasiga kiritilgan nomzodlarni tayyorlash. Kadrlar zaxirasiga kiritilgan shaxslar tizimli ravishda tayyorlanishini taʼminlaydi. Kadrlar zaxirasiga kiritilgan shaxslar kuyidagi shakllarda tayyorlanadi: Vazirlar Mahkamasi apparatining muayyan ish uchastkalarida bir oylik, ikki oylik va uch oylik stajirovka oʻtash; Vazirlar Mahkamasining majlislari va yigʻilishlariga tahliliy materiallar tayyorlashga jalb qilish; vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, hududiy boshqaruv organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini maqsadli oʻrganishda ishtirok etish; qayta tayyorlash va malaka oshirish, xorijiy stajirovkalarni tashkil etish. Kadrlar zaxirasiga kiritilgan shaxslarning professional oʻsishi, ishchanlik malakasi oshishining muntazam monitoringi olib borilishini taʼminlash. Yil davomida

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-avgustdagi 503-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparatining Kadrlar boʻlimi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 16-martdagi 221-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 22-yanvardagi PQ-4569-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4612-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimini kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-martdagi PQ-4635-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarorlari)” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qarori 1-ilovasining 50-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 6-avgust,

503-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2021-y., 09/21/503/0771-son)

lex.uz