UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

КЎРСАТМАЛАР

РЎЙХАТИ

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи « Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида » 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун — мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар, номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш учун — мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида тузиладиган тиббий комиссиялар, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун — Мудофаа вазирлиги, ИИВ ҳарбий-тиббий комиссиялари таркибини шакллантириш ва уларнинг асосий вазифалари;

ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларнинг (ўқувчиларнинг) яроқлилик тоифасини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмалардан, касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвалидан, номзод ва ўқувчилар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар рўйхатидан, бўй ва тана вазни нисбатидан фойдаланган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш ва хулоса қабул қилиш;

тиббий кўрикдан ўтаётган номзод ёки ўқувчи тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги тиббий комиссиялар хулосалари қайд этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хулосаларни номзод ёки ўқувчиларга етказиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 508-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (кейинги ўринларда — Мудофаа вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ИИВ), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) таркибидаги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига (кейинги ўринларда — «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари) ўқишга кираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — номзодлар);

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларида таҳсил олаётган ўқувчиларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган фуқаролар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ белгиланади.

2. Тиббий кўрикдан ўтказиш номзод ва ўқувчилар соғлиғининг ҳолатига кўра «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга киришга ва таҳсил олишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

3. Тиббий кўрикдан ўтказиш:

номзодларнинг дастлабки тиббий кўриги — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тузилган мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда — МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар);

номзодларнинг якуний тиббий кўриги — мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида тузиладиган тиббий комиссиялар (кейинги ўринларда — МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар);

ўқувчиларнинг тиббий кўриги — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тузилган Мудофаа вазирлиги, ИИВ ҳарбий-тиббий комиссиялари (кейинги ўринларда — ҲТК) томонидан амалга оширилади. ҲТК таркиби мазкур Низомнинг 6-банди бўйича шакллантирилади.

2-боб. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ҳамда ҲТК таркибини шакллантириш ва уларнинг фаолияти

4. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шифокор-мутахассисларидан иборат бўлган МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарорида белгиланган тартибда тасдиқланади.

5. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар таркиби (ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари (бўлимлари) шифокор-мутахассислари — жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига юкланади), дерматовенеролог, стоматолог, офтальмолог, оториноларинголог, психиатр ва невропатолог) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тақдимномасига кўра тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қабул қилган қарорлари билан тасдиқланади.

6. ҲТК таркибини шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларидан тегишли бош мутахассислар жалб этилиши мумкин.

7. МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарорида белгиланган тартибда фаолият олиб боришдан ташқари МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар билан биргаликда номзодларни тиббий кўрикдан ўтказишда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори билан тасдиқланган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомда кўрсатилган дастлабки танлаш ва ҳарбий-касбий танлов тадбирлари ўтказиладиган даврда амалга оширади.

ҲТК ўз фаолиятини мазкур Низомнинг 26-бандида кўрсатилган мансабдор шахслар ва органларнинг «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги йўлланмаси ва қарори асосида амалга оширади.

3-боб. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва ҲТКнинг асосий вазифалари

8. МИББ ҳузуридаги тиббий комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш;

руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисида олинган маълумотномаларнинг мавжудлигини текшириш;

номзодларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;

номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга киришга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш;

тиббий кўрикдан ўтказишни сифатли ва холисона амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда комиссия аъзолари билан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида кенгашлар ўтказиб бориш;

номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ушбу ҳисоботни МИБ ҳузуридаги тиббий комиссияларга тақдим этиш.

9. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш;

МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар иши тўғри ташкил этилганлигини ўрганиш ва фаолиятини назорат қилиш ҳамда аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

номзодларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;

номзодларнинг соғлиғи ҳолатига кўра «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга киришга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида, шу жумладан, МИББ ҳузуридаги тиббий комиссияларнинг хулосаларини бекор қилган ҳолда хулосалар қабул қилиш;

тиббий кўрикдан ўтказишни сифатли ва холисона амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда комиссия аъзолари билан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобот тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўсмирлар ва чақирув ёшидаги ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази ҳузуридаги республика муқобил тиббий комиссияси (кейинги ўринларда — РМТК), Мудофаа вазирлиги ва ИИВ Марказий ҳарбий-тиббий комиссияларига (кейинги ўринларда — МҲТК) тақдим этиш.

10. ҲТКнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларни давлат соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасаларида тиббий текширув ва даволашнинг тўлақонлилигини ҳамда сифатини назорат қилиш;

ўқувчиларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишга юборилишини, даволанишга (текширувга) муҳтожларни муддатидан олдин даволаш муассасаларидан асоссиз чиқарилиши ёки уларнинг даволаш (текширув) кунидан кўп муддат давомида асоссиз ушлаб турилишини назорат қилиш;

тиббий ва эксперт ҳужжатларни сифатли расмийлаштириш;

ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларида ўқишга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш;

комиссия иши натижаларини умумлаштириш, таҳлил қилиш, МҲТКга ўз вақтида ҲТК фаолияти натижаларининг ҳисобот даври ва йил якуни бўйича ҳисоботини тақдим этиш.

11. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссияларга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш РМТК ва МҲТКга, шунингдек, ҲТКга услубий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш МҲТКга юкланади.

4-боб. Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш

12. Номзод ёки ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал, улар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган мажбурий диагностик текширувлар рўйхатига мувофиқ мажбурий диагностик тадқиқотлар, зарурат туғилганда эса тиббий кўрсатмаларга кўра бошқа текширувлардан ўтказилади.

13. Тиббий кўрикдан ўтаётган номзодлар ёки ўқувчиларнинг соғлиғи уларнинг соғлиғига оид шикояти бор ёки йўқлигидан қатъи назар, сўров ва объектив текширувлар ёрдамида аниқланади.

Тиббий кўрикдан ўтаётган номзодлар ёки ўқувчилар томонидан унинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган, шунингдек, диспансер кузатувига оид турли тиббий ҳужжатларнинг тақдим этилиши уларни тиббий кўрикдан ўтказилишидан озод этмайди.

Номзодлар ёки ўқувчиларнинг барча тиббий ҳужжатлари ўрганилиб, шикоятлари билан танишиб ва анамнези йиғилгандан кейин улар шифокор-мутахассислар томонидан тиббий текширувдан ўтказилади.

14. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар номзодларнинг, ҲТК ўқувчиларнинг яроқлилик тоифасини аниқлаш мақсадида мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмалардан, мазкур Низомга 3-иловада келтирилган касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвалидан (кейинги ўринларда — касалликлар жадвали), мазкур Низомга 4-иловада келтирилган номзод ва ўқувчилар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар рўйхатидан, мазкур Низомга 5-иловада келтирилган бўй ва тана вазни нисбатидан фойдаланган ҳолда ёзма хулоса қабул қилади.

15. Сиртдан тиббий кўрикдан ўтказиш тақиқланади.

16. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, ҲТК, РМТК ва МҲТК аъзолари комиссия хулосаларини ўзаро маслаҳатлашган ҳолда кўпчилик овоз билан қабул қилади.

Номзод ёки ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган касалликлар, жароҳатлар ва жисмоний нуқсонлар натижасидаги аъзолар фаолиятининг бузилиши даражасини аниқлаш учун тор доирадаги шифокор-мутахассислар кўригидан ўтказишга зарурат туғилганда, номзод МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан РМТКга, ўқувчи ҲТК томонидан МҲТКга юборилади.

17. ҲТК томонидан чиқарилган хулоса, агар хулосада бошқа муддат белгиланган бўлмаса, тиббий кўрикдан ўтказиш санасидан бошлаб олти ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

18. Номзод ва ўқувчи ёки уларнинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, ҲТК ва РМТК томонидан қабул қилинган хулосалардан норози бўлган тақдирда, РМТК ёки МҲТКга ёхуд белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.

Бунда МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан берилган хулосаларни РМТК, шунингдек, ҲТК ёки РМТК томонидан берилган хулосаларни тегишли МҲТК қайта кўриб чиқади.

5-боб. Тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

1-§. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш

19. МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиялар катта шифокори номзодларнинг соғлиғи ҳамда жисмоний ривожланиш ҳолатини аниқлаш учун ҳар томонлама ўрганиш ишларини ташкил этади ва ўтказади.

20. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлари МИББ ҳузуридаги тиббий комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:

а) руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳисобида туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномалар;

б) даволаш-профилактика муассасаларидан — амбулатор беморнинг тиббий варақалари ва уларга тикилган варақларни (025-1у-шакли), касаллик тарихидан кўчирмалар, диспансер ва шифокор кузатуви ҳақидаги маълумотлар, шифокорларнинг хулосалари ҳамда фуқароларнинг соғлиғини тавсифловчи бошқа тиббий ҳужжатлар;

в) номзодлар таҳсил олган умумий ўрта таълим ташкилот синф раҳбари томонидан бериладиган тавсифнома.

21. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказишдан олдин давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан уларда оғиз бўшлиғи санацияси ҳамда мазкур Низомга 1-иловада келтирилган мажбурий диагностик текширувлар рўйхатига мувофиқ таҳлилий (лаборатор) ва тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда тиббий кўрсатмаларга асосан бошқа тиббий текширувлар амалга оширилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан номзодларнинг охирги профилактик эмлашлар ҳақидаги варақалари (профилактик эмлашлар режасига асосан), шунингдек, қон гуруҳи ва резус мансублиги ҳақидаги маълумотлари мудофаа ишлари бўйича бўлимига тақдим этилади.

22. Номзодлар сони МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида бир иш куни мобайнида 50 нафардан ошмаслиги лозим.

Номзодлар МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар мутахассис шифокорлари томонидан мазкур Низомга 2-иловада келтирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.

Тиббий текширув натижалари мазкур Низомга 6-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига кираётган номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади.

23. Номзоднинг яроқлилик тоифасини аниқлашда МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар мутахассис-шифокори бир тўхтамга кела олмаган ҳолларда, амбулатор ёки стационар равишда тиббий текширув ўтказиш учун МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар катта шифокори томонидан берилган йўлланмага асосан давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасига юборилади.

Йўлланмада дастлабки ташхис ва тиббий текширувда айнан нимага аниқлик киритилиши лозимлиги кўрсатилади.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасасида ўтказилган тиббий текширув натижалари мазкур Низомга 7-иловада келтирилган соғлиқ ҳолатини текшириш далолатномасига киритилади. Далолатнома даволаш-профилактика муассасаси бош шифокори ва тиббий текширув ўтказган-мутахассис шифокор томонидан имзоланади ҳамда унга даволаш-профилактика муассасасининг гербли муҳри қўйилади.

МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар тақдим қилинган тиббий текширув натижаларини кўриб чиқади, номзодларнинг соғлиғи, жисмоний ривожланиш ҳолати ҳамда бошқа барча маълумотларни инобатга олган ҳолда унинг ўқишга киришга яроқлилик масаласини ҳал қилади.

24. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришга яроқли;

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришга яроқсиз.

Бунда ушбу хулосаларда «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи қайси вазирлик ва идорага тегишлилиги кўрсатилади.

25. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри МИБлари номзодларнинг йиғмажилдлари ва тиббий текширувдан ўтказишга оид барча ҳужжатларини тегишлилиги бўйича «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига юборади.

2-§. Ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш

26. Ўқувчилар тиббий кўрикдан ўтказилиши учун «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи директори томонидан мазкур Низомга 8-иловада келтирилган йўлланмага мувофиқ юборилади.

Бунда ўқувчилар ёки уларнинг ота-оналари ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслар «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи директорининг йўлланмасига асосан ўтказилган тиббий кўрик натижаларидан норози бўлиб шикоят қилганда ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда прокуратура органлари ёки суднинг тегишли қарорларига асосан тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилади.

27. Тиббий кўрикдан ўтказишга юборилаётган ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари ҲТКга тақдим этилади:

йўлланма ёки прокуратура органлари ва суднинг тегишли қарори;

тиббий тавсифнома;

амбулатор беморнинг тиббий варақаси.

28. Ўқувчиларда ўқиш мобайнида олинган ёки ўқишга кириш вақтида аниқланмаган, «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқишга монелик қиладиган касаллик ёки шикастланиш (жароҳат) оқибатлари аниқланганда ёки икки ой ва ундан ортиқ муддатда соғлиғининг ҳолатига кўра ўқиш жараёнида қатнашмаганда, улар белгиланган тартибда қуйидаги ҲТКлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади:

Мудофаа вазирлиги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари — Фарғона ҳарбий госпиталида;

Миллий гвардия «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари — Мудофаа вазирлиги Марказий поликлиникасида;

ФВВ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари — Қарши ҳарбий госпиталида;

ИИВ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари — Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҲТКда.

29. ҲТК ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда уларнинг барча тиббий ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида таҳсил олишга яроқли ёки яроқсизлиги тўғрисида хулоса қабул қилади.

ҲТК ташхисга аниқлик киритиш мақсадида ўқувчиларни қўшимча тиббий текширувлардан ўтиши учун давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборади. Бунда ушбу муассасалар томонидан ўтказилган қўшимча тиббий текширувлар натижалари мазкур Низомга 7-иловада келтирилган соғлиқ ҳолатини текшириш далолатномасида кўрсатилади.

30. Тиббий кўрик якунига кўра ҲТК томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида таҳсил олишга яроқли;

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида таҳсил олишга вақтинча яроқсиз, кейинги тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан стационар (амбулатор) равишда даволанишга муҳтож;

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида таҳсил олишга яроқсиз.

31. ҲТК томонидан ўқувчиларнинг таҳсил олишга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида хулоса чиқарилганда, ўқувчилар «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг тиббиёт пунктида амбулатор равишда ёки давлат соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасаларида даволанади.

Ўқувчиларнинг стационар ёки амбулатор равишда даволаниш муддати тугагандан сўнг уларни вақтинча таҳсил олишга яроқсиз деб топган ҲТКда такрорий тиббий кўрикдан ўтказилади.

32. Касалликлар жадвалига мувофиқ ўқувчиларнинг таҳсил олишига монелик қиладиган касаллик ёки шикастланиш (жароҳат) оқибатлари мавжуд бўлганда текширув натижалари мазкур Низомга 9-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларининг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади, шунингдек, мазкур Низомга 10-иловада келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада расмийлаштирилади ва тегишлилиги бўйича Мудофаа вазирлиги ёки ИИВ МҲТК томонидан тасдиқлаш учун юборилади.

Мудофаа вазирлиги ёки ИИВ МҲТК томонидан тасдиқланган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг икки нусхаси уни тузган ҲТКга қайтарилади (биринчи нусхаси ўқувчилар таҳсил олаётган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи учун, иккинчи нусхаси ўқувчиларга бериш учун) ва учинчи нусхаси МҲТКда қолади.

33. ҲТК томонидан такрорий тиббий кўрикдан ўтказилаётган ўқувчилар касалликлар жадвалига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида таҳсил олишга яроқли деб топилса, текширув натижалари мазкур Низомга 9-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади, шунингдек унга мазкур Низомга 11-иловада келтирилган маълумотнома расмийлаштирилади. Юқорида қайд этилган маълумотнома «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг манзилига юборилади.

34. Ўқувчиларни соғлиғининг ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра ҲТК томонидан тиббий кўрикдан ўтказишнинг имкони бўлмаса, тиббий кўрикдан ўтказиш тегишлича Мудофаа вазирлиги ва ИИВ МҲТК раислари томонидан белгиланади.

6-боб. Тиббий кўрикдан ўтказишга оид ҳужжатларни расмийлаштириш

35. Тиббий кўрикдан ўтаётган:

а) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг соғлиғи ҳолати, МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ҳамда РМТКнинг хулосалари қуйидаги ҳужжатларда қайд этилади:

мазкур Низомга 6-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига кираётган номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасида;

мазкур Низомга 7-иловада келтирилган соғлиқ ҳолатини текшириш далолатномасида, амбулатор беморнинг тиббий варақасида ва унга тикилган варақада (025-1у-шакли);

мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида;

б) ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг соғлиғи ҳолати, ҲТК ва РМТКнинг хулосалари қуйидаги ҳужжатларда қайд этилади:

мазкур Низомга 7-иловада келтирилган соғлиқ ҳолатини текшириш далолатномасида;

амбулатор беморнинг тиббий варақасига ва унга тикилган варақада (025-1у-шакли);

мазкур Низомга 9-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш варақасида;

мазкур Низомга 10-иловада келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномада;

мазкур Низомга 11-иловада келтирилган маълумотномада;

мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида.

36. Мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китоби барча МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, ҲТК ва РМТКда ушбу комиссияларнинг котиблари томонидан тиббий кўрикдан ўтаётган барча номзодлар ёки ўқувчилар учун юритилади.

Мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида йиғилиш ўтказилган санада комиссия йиғилишининг баённомаси комиссия раиси, йиғилишда қатнашган комиссия аъзолари (камида икки нафар) ва комиссия котиби томонидан имзоланади.

37. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, ҲТК ва РМТК хулосалари номзодлар ва ўқувчиларга тиббий кўрик якунланган вақтнинг ўзида имзо қўйдириб етказилади.

38. Мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида тиббий кўрикдан ўтаётган номзодлар ёки ўқувчиларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси (биометрик паспорти, идентификация ID-картаси) маълумотлари, шикоятлари, касалликнинг анамнези, объектив текширув натижалари, ташхиси ҳамда МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар, ҲТК ва РМТК хулосаси қайд этилади. Ушбу китобнинг «Шикоятлари ва қисқа анамнези» устунида касаллик тарихининг тартиб рақами ва стационар шароитда даволанишда бўлган даври кўрсатилади.

39. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва ҲТК мутахассис шифокорлари кўриги натижалари ва уларнинг хулосалари амбулатор беморнинг тиббий варақасига, шунингдек, мазкур Низомга 6-иловада келтирилган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига кираётган номзодларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига ёзиб қўйилади ва мутахассис шифокорларнинг шахсий муҳри билан тасдиқланади. Сўнг комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланиб, МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ёки ҲТК ташкил этилган муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Зарурат туғилганда, мазкур Низомга 11-иловада келтирилган маълумотнома расмийлаштирилади.

40. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан номзодларни «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришига, ҲТК томонидан ўқувчиларни таҳсил олишга яроқли деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобига объектив маълумотларни қайд этмаган ҳолда «соғлом» деб ёзилади.

Номзодларни ўқишга киришга, ўқувчиларни таҳсил олишга яроқлилигини чекламайдиган баъзи касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар аниқланган тақдирда, мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида уларга қисқача таъриф бериш ва ташхисни кўрсатишга рухсат этилади.

41. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар номзодларни «Темурбеклар мактабига» ҳарбий-академик лицейига ўқишга киришга яроқсиз деб топганда, мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобига қисқа ёзувлар (номзодларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (биометрик паспорти, идентификация ID-картаси) маълумотлари, ташхис, МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар хулосаси) киритилади.

42. ҲТК томонидан ўқувчига мазкур Низомга 10-иловада келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилганда, мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобига қисқа ёзувлар (ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (биометрик паспорт, идентификация ID-картаси) маълумотлари, ташхис, ҲТК хулосаси) киритилади.

Мазкур Низомга 10-иловада келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг бир нусхаси мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида илова сифатида сақланиши лозим.

43. Номзодлар ёки ўқувчилар такрорий тиббий кўрикдан ўтказилганда, мазкур Низомга 12-иловада келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китобида тегишли МҲТК томонидан чиқарилган хулоса, унинг баённомаси рақами ва санаси ёзиб қўйилади.

44. МИББ ва МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар ва ҲТКда юритиладиган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари китоби уч йил, ҲТКнинг ҳужжатлари беш йил давомида сақланади.

Сақлаш муддати тугагандан сўнг юқорида келтирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда йўқ қилинади.

7-боб. Якунловчи қоида

45. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Мажбурий диагностик текширувлар

Т/р Диагностик текширувлар тури 1. Умумий қон таҳлили 2. Умумий пешоб таҳлили 3. Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили 4. «В» ва «С» гепатитларнинг маркерларини (HВsAg, HCV) аниқловчи қон таҳлили 5. Қоннинг RW (Вассерман реакцияси) таҳлили 6. Қоннинг ОИВ билан зарарланиши тўғрисида таҳлил 7. Қоннинг АЛТ, АСТ, умумий оқсил ва билирубин (фракциялари билан) таҳлили 8. Электрокардиография (ЭКГ) (кардиолог ёки шифокор-функционал текширувлар ўтказадиган мутахассиснинг хулосаси билан) 9. Фиброэзофагогастродуоденоскопия (ЭФГДС) 10. Ички аъзоларнинг ультратовуш текшируви (УТТ) 11. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва текширувнинг тартиб рақами ҳамда ўтказилган сана кўрсатилади) 12. Руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида ҳисобда туриш ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномалар (фақат номзодлар учун)

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича

1-боб. Умумий қоидалар

1. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзоднинг (ўқувчининг) (кейинги ўринларда — номзод (ўқувчи)) яроқлилик тоифасини белгилашда касаллик ёки жисмоний нуқсонларнинг хусусияти, уларнинг жисмоний ривожланиш даражаси, организмнинг меҳнатга лаёқати ва функционал мослашув савияси, таълим жараёнининг ўзига хос шарт-шароитлари ва келгуси хизмат истиқболини инобатга олиш лозим.

2. Шифокорлар томонидан ўтказиладиган тиббий текширувлар махсус ажратилган ёруғ, иссиқ ва кенг хоналарда кундузги ёруғликда амалга оширилади. Кундузги ёруғликдан фойдаланишнинг имкони бўлмаса, хона шифокорлар иши учун етарли даражада сунъий равишда ёритилиши лозим. Ҳар бир шифокорга алоҳида хона ажратилади.

3. Тиббий текширув номзоднинг (ўқувчининг) тиббиётга оид ва бошқа ҳужжатлари ўрганиб чиқилгандан сўнг ўтказилади.

Номзод (ўқувчи) саломатлигининг ҳолати уларнинг ўз саломатлиги ҳолатига шикоят қилиш-қилмасликларидан қатъи назар савол-жавоб ўтказиш, анамнез йиғиш ва ҳар томонлама объектив текширув йўли билан аниқланади.

4. Тиббий текширув оммавий тарзда ўтказилганда шифокорлар ҳарбий-тиббий экспертиза услубидан фойдаланадилар. Ушбу услуб номзод (ўқувчи) саломатлиги ҳақида маълумот олишга кам вақт сарфлаш имконини беради, аммо номзоднинг (ўқувчининг) соғлиғи ҳолати бўйича барча маълумотни йиғишга монелик қилмайди.

5. Тиббий текширув жараёнида нафақат жисмоний нуқсонни аниқлаш ва касаллик хусусиятини белгилаш, балки хасталанган аъзо ва тизим фаолиятининг бузилиши ва унинг компенсацияланиш даражаси ҳамда организмнинг умумий функционал мослашувини белгилаш, тегишли эксперт хулосасини қабул қилишга асос бўлади.

6. Касаллик ёки жисмоний нуқсон гумон қилинаётган барча ҳолларда номзоднинг (ўқувчининг) соғлиғи ҳолатига оид ўзгаришларни аниқлаш мақсадида тегишли шифокорлар томонидан текширилиши, шунингдек, тиббий ускуналар ёрдамида тадқиқотлардан ўтказилиши шарт.

2-боб. Антропометрик текширув

7. Ҳарбий-тиббий экспертиза мақсадида қуйидаги асосий антропометрик кўрсаткичлар баҳоланади: тананинг бўйи ва вазни, кўкрак қафасининг айланаси, ўпкаларнинг ҳаётий сиғими, қўл панжасининг кучи ва тананинг кўтариш кучлари ҳисобланади.

Антропометрик текширувлар шифокорнинг назорати остида ўрта тиббиёт ходимлари томонидан, иш бошлашдан олдин тўғри ишлаши текширилган ўлчов воситалари ёрдамида ўтказилади. Номзод (ўқувчи) пастки ички кийимгача ечинган бўлишлари шарт.

8. Номзод (ўқувчи) бўйи тик ҳолатда ўлчанади. Тик турган ҳолда бўй ўлчаш учун номзод (ўқувчи) кураклар оралиғи соҳаси, думба ва товонлар билан вертикал устунга тегиб турган ҳолда, ўлчов воситасининг таглигига туради. Қулоқнинг юқори қирраси ва кўз оралиғининг ташқи бурчаги битта горизонтал чизиқда турган ҳолда бош тўғри тутилади. Бўй ўлчагичнинг ҳаракат тахтачаси бошнинг тепа суягига зич тегиб туриши лозим.

9. Тана вазни тиббий тарозида ўлчанади. Номзод (ўқувчи) тарози майдонининг ўртасида туради. Кўрсаткичлар 0,1 кг аниқликкача ёзилади.

10. Кўкрак қафаси айланаси сантиметрли ўлчов тасмаси ёрдамида, босмасдан орқа томондан куракларнинг пастки бурчаклари тагидан, сўрғичлар айланасининг пастки четидан ўтказилган ҳолда ўлчанади. Бу пайтда номзод (ўқувчи) қўлларини ёнига туширган ҳолда, гавдасини тик тутиб туради ҳамда номзод (ўқувчи)нинг нафас олмаётган (танаффус) пайти, максимал нафас олган ва максимал нафас чиқарган пайтлардаги кўрсаткичлари қайд этилади.

11. Ўпкаларнинг ҳаётийлик сиғими спирометр ёрдамида аниқланади, бунда номзод (ўқувчи) максимал нафас олиб, нафасни спирометр найчасига тўлиқ пуфлайди.

12. Панжаларнинг кучи қўл динамометри ёрдамида аниқланади, бунда номзод (ўқувчи) дастлаб ўнг қўли, кейин чап қўлини горизонтал узатган ҳолда қўл динамометрини бор кучи билан сиқади.

Тананинг кўтариш кучи кўтариш динамометри ёрдамида аниқланади. Номзод (ўқувчи) тизза бўғимлари сатҳида турган динамометр тутқичларини икки қўли билан ушлаб, оёқларини букмаган ҳолда бор кучи билан динамометрни чўзади.

3-боб. Руҳий ҳолатни текшириш

13. Номзоднинг (ўқувчининг) руҳий ҳолати, уни тавсифловчи ҳужжатларни (тегишли таълим муассасалари томонидан расмийлаштирилган тавсифнома, ота-онаси ва даволаш-профилактик муассасаларидан олинган маълумотларни) ўрганиб чиқиш ва шифокорнинг номзод (ўқувчи) билан бевосита мулоқоти орқали текширилади.

Номзод (ўқувчи) билан мулоқот ва кўрик жараёнида унинг юз ифодаси, мимикаси, юриш хусусиятлари, ҳаракатлари, таъсирларга жавобнинг адекватлиги ва шифокор билан суҳбатга бўлган муносабатига эътибор қаратилади.

14. Номзоднинг (ўқувчининг) руҳий ҳолатига баҳо бериш мобайнида тадқиқотнинг клиник услуби етакчи услуб ҳисобланади. Ушбу услубни тадқиқотнинг анъанавий параклиник услублари билан уйғунлаштириб бориш зарур. Номзоднинг (ўқувчининг) руҳий ҳолати қуйидаги изчилликда тадқиқ қилинади: онг, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, идрок, ҳис-ҳаяжон ва шижоат ҳолатига баҳо берилади, психопатологик аломатлари мавжудлиги аниқланади.

Диққатни текширишда унинг барқарорлиги (толиқиши, чалғиши, «қадалиб» қолиши) ва диққат-эътиборини жамлаш хусусиятига аҳамият берилади.

Хотирани текширишда тез ва аниқ эслаб қолиш, ўтган ва ҳозирги воқеаларни айтиб бера олиш, хотира алданишининг мавжудлиги, амнезиянинг (ретроградли, антеретроградли) тури ва бошқалар аниқланади.

Фикрлаш қобилиятини баҳолашда фикрнинг мантиқлилиги, ўй-фикр ва хулосаларнинг кетма-кетлиги, моҳияти, «қадалиб» қолиши, маъносиз гапларнинг кўплиги, «баландпарвозлик»лиги, эзмаланиши, мавҳум фикрлашнинг аниқ фикрлашдан устунлиги ёки аксинчалигига эътибор қаратилади. Фикрлашнинг тезлиги (тез, оддий, секин), унинг йўналтирилганлиги (муаммолар, қизиқишлар) аниқланади.

Ҳис-ҳаяжон ҳолатини аниқлашда номзоднинг (ўқувчининг) кайфияти (кўтаринки, бир маромли, тушкун, беқарор), кайфиятнинг патологик ўзгариб бориши, бундай ўзгаришларнинг давомийлиги ва қандай тусда кечиши баҳоланади. Ҳис-ҳаяжоннинг ташқи кўриниши бўйича муайян ҳолатга мос келиш-келмаслиги, номзоднинг (ўқувчининг) ўз туйғуларини билдирмаслик ёки тия олиш қобилияти баҳоланади. Номзоднинг (ўқувчининг) шижоати қизиқиш ва хатти-ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятларига кўра баҳоланади.

Атроф-муҳитни тўғри идрок этиш қобилиятининг бузилишлари йўқлиги ёки мавжудлиги: иллюзиялар, галлюцинациялар, уларнинг мазмуни, уларга бўлган муносабат (танқидий, аффектив, бефарқ), атроф-муҳит, вақт, ўз шахси ва бошқаларни идрок этиш сифатининг ўзгариши аниқланади. Номзодда (ўқувчида) ушбу бузилишларни ҳамда хаёлдан кетмайдиган фикрлар ва васваса ғояларини аниқлаш учун мақсадли сўров ўтказиш талаб қилинади.

4-боб. Асаб тизимини текшириш

15. Асаб тизимини текшириш номзоднинг (ўқувчининг) тиббий ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, унинг сўрови ва номзодни (ўқувчини) объектив клиник-неврологик текширишдан иборат. Сўров пайтида шикоятлар, ҳаёт анамнези аниқланади, анамнезида ҳушдан кетиш хуружлари, талвасалар, нутқ, эшитиш, кўриш, марказий ва периферия асаб тизими жароҳатлари бўлганлиги, руҳий ва асаб касалликлари муассасаларида даволанганлигига эътибор берилади, тунги сийдик тута олмаслиги тугаган вақти аниқланади. Ирсиятига аниқлик киритилади: қариндошларида талвасали тутқаноқлар, ҳушдан кетишлар, мушаклар заифлик ҳолатлари, руҳий ҳолатининг бузилганлиги, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва гиёҳванд воситаларини истеъмол қилиш ҳолатлари бўлмаганлиги ҳақида маълумотлар олинади.

Ташқи кўрикда тана тузилиши, тери, шиллиқ қаватларининг ҳолати, мушак тизими ва юриш баҳоланади. Номзод (ўқувчи) муқаддам бош мия жароҳати олганлигини инкор қилишига қарамай, бош мия жароҳатларининг йўқлигига аниқлик киритилади.

16. Асаб тизимини текшириш марказий ва периферик нервлар фаолиятини текширишдан бошланади. Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв ва кўз симпатик иннервация фаолияти текширилади. Кўз олмасининг жойлашуви, юқорига, пастга, ичкарига ва ташқарига ҳаракатлари текширилади. Қорачиқларнинг шакли ва ўлчамлари, тенглиги ҳамда ёруғлик таъсирига жавоби (тўғри ва биргаликда) конвергенция ва аккомодацияда аниқланади.

Уч шохли нерв фаолияти ўрганилаётганда юздаги сезувчанлик, чайнаш мушакларининг ҳолати, пастки жағнинг ҳаракат ҳажми, корнеал ва конъюнктивал рефлекслар текширилади.

Шундан сўнг бошқа нервлар фаолияти текширилади. Иккала томонда пешонадаги тери бурмалари, кўз косаларининг кенглиги, кўзни қисиш ва қовоқни сола олиш қобилиятлари, тишлар намойиш қилинганда лаб-бурун бурчагининг бир хиллиги текширилади.

Вестибуляр аппаратнинг ҳаракат фаолияти (нистагм, мувозанат, мўлжалдан адашиш ҳолатлари) аниқланади.

Асосий таъмлар (ширин, нордон, аччиқ) мазасини тўғри сезиши аниқланади, бу мақсадда шакар, ош тузи, лимон кислотасининг стандарт эритмалари қўлланилади, товуш чиқаришда юмшоқ танглайнинг ҳаракатчанлиги, товушнинг жарангдорлиги, ютиш қобилияти, бошни буриш ва елкани кўтариш имконияти, тил оғиздан чиқарилганда ҳаракат ҳажми, унинг мушакларида фибриляр титрашлар ва атрофиянинг мавжудлиги текширилади.

17. Ҳаракат доираси текширилаётганда қўл ва оёқларнинг фаол ва пассив ҳаракатлар ҳажми, ҳаракатларнинг ўзаро мувофиқлиги (статик ва динамик атаксия), мушакларнинг кучи, таранглиги, таъминланиши текширилади. Зўраки ҳаракатлар (гиперкинезлар), ҳаракат чекланиши (контрактуралар) ва атрофиялар мавжудлигига эътибор қаратилади. Сўнгра пай, периостал, тери ва шиллиқ қаватларнинг рефлекслари текширилади. Ҳар бир рефлекс ўнг ва чап томонда алоҳида текширилади, уларнинг кучи ва бир хиллиги солиштириб кўрилади. Патологик рефлексларнинг йўқлиги ёки мавжудлиги, юзаки ва чуқур (оғриқ, ҳарорат, тактил ва мушак-бўғим) сезувчанлиги аҳволи аниқланади.

Вегетатив асаб тизимини текширишда тери қопламлари (юз, тана, қўл ва оёқлар) ранги, таъминот (трофик) бузилишлар мавжудлиги ҳамда пальпация орқали унинг намлиги ва ҳароратига эътибор қаратилади. Терининг вегетатив рефлекслари (маҳаллий ва рефлектор дерматографизм, пиломотор рефлекс), бўйиннинг вегетатив, клиностатик ва ортостатик рефлекслари текшириб кўрилади.

Юқорида қайд этилган асаб тизими объектив текширувларининг минимал ҳажми амбулатория шароитларда ҳамма учун мажбурийдир.

5-боб. Ички аъзоларни текшириш

18. Ички аъзоларни текшириш номзоднинг (ўқувчининг) шикояти ва анамнезини ўрганиш ҳамда умумий кўрикдан бошланадиган текширувдан иборат. Ташқи кўриниш, тананинг тузилиши, терининг ранги, унинг чўзилувчанлиги ва намлигига эътибор қаратилади ҳамда пальпация орқали тери ости ёғ қатлами, лимфа тугунлари ва мушакларнинг ҳолати баҳоланади.

19. Нафас олиш аъзоларини текшириш қуйидаги тартибда ўтказилади:

шикоятларни баҳолашда ҳансирашнинг тавсифи (физиологик ёки патологик, экспираторли, инспираторли ёки аралаш), йўталнинг хусусиятлари, оғриқ мавжуд бўлганда, унинг жойлашуви, кучи, давомийлиги, кўкрак қафасида иррадиацияси ва нафас олиш, йўтал билан боғлиқлигига эътибор қаратилади;

кўрикда тери ва кўриниб турган шиллиқ қаватлар ранги, кўкрак қафасининг шакли, ўмров суяклари ва уларнинг устки ва остки чуқурчалари, куракларнинг жойлашиши, кўкрак қафаси иккала томоннинг симметрияси, нафаснинг тури, тезлиги, нафас ҳаракатларининг мароми ва чуқурлиги, нафас олишда ёрдамчи мушакларнинг иштироки баҳоланади;

пальпация мобайнида кўкрак қафасидаги оғриқнинг кенг тус олганлиги ва унинг резистентлиги (эластиклиги), овоз титраши ифодаланганлиги, ўпка пардаси ишқаланиш товуши ва плевра бўшлиғидаги суюқликнинг шовуллаши аниқланади;

қиёсий перкуссияда ўпканинг чегаралари, ўпка қуйи чеккаларининг ҳаракатчанлиги, ўпкалар юқори учларининг туриш баландлиги, уларнинг кенглиги ҳамда патологик ҳолатларда ўпка перкутор товушининг ўзгарганлиги (плевра бўшлиғида суюқлик ва ўпкада яллиғланиш ёки ўсма касалликлар мавжуд бўлганда товушнинг қисқариши, унинг тўмтоқлашган ёки тўмтоқлиги; ўпкада бўшлиқлар мавжудлигида — абцесс, каверна, ўпка тўқимасида ҳаволаниш ҳажми ошганда — эмфиземада, плевра бўшлиғида ҳаво тўпланганда тимпаник, қутисимон товушлар) аниқланади;

аускультацияда нафас олиш турли босқичларида нафас шовқинларининг тавсифи, кучи ва давомийлиги аниқланади. Асосий (везикуляр, бронхиал ва улардаги ўзгаришлар) ва ёндош нафас шовқинлари (хириллаш, крепитация ва плевранинг ишқаланиш товуши) аниқланади;

агар ўпка касалликлари мавжудлигига гумон қилинадиган аломатлар топилса, рентгенологик, тиббий анжомлар ёрдамида ва лаборатор текшириш усуллари қўлланади.

20. Қон айланиш аъзолари тизимини текшириш қуйидаги тартибда ўтказилади:

қон томирларни текшириш — артерия ва веналарни кўздан кечириш ва пальпация, йирик томирларни аускультация ҳамда қон-томир тизимини тиббий ускуналар ёрдамида текшириш орқали амалга оширилади. Юрак ёки йирик томирлар касалликларини ифода қилувчи пульснинг мароми, тезлиги, кучи ва тўлақонлиги ҳамда тананинг турли соҳаларидаги артерия ва веналарнинг пульсацияси аниқланади. Артериал қон босими тинч (ўтирган) ҳолатда иккала қўлда ўлчанади. Артериал қон босими 140/90 мм симоб устунидан юқорилиги бир-неча маротаба аниқланиши артериал гипертензиянинг ишончли белгиси ҳисобланади. Артериал қон босимини бир маротаба ўлчаш пайтида унинг тасодифан кўтарилганлигини қайд этмаслик мақсадида артериал қон босимини бир неча марта ўлчаш ва энг паст кўрсаткични инобатга олиш мақсадга мувофиқ;

пальпация ва перкуссия орқали юракнинг чегаралари, юрак учидаги турткининг мавжудлиги, унинг кенглиги, кучи, эгилувчанлиги, кўкрак қафасидаги титроқ, юрак соҳаси ва унинг атрофидаги бошқа пульсациялар аниқланади. Номзод (ўқувчи) ҳар хил (ётган, ўтирган ва бошқа) ҳолатларда ва жисмоний зўриқишдан сўнг, юрагини эшитганда тонлар жарангдорлиги (кучайиши, пасайиши, акценти) ва уларнинг тавсифи (парчаланиши, иккига бўлиниши, қўшимча тонлар пайдо бўлиши) баҳоланади ҳамда юрак шовқинлари мавжудлиги қайд этилади. Шовқинни эшитишда унинг юрак фаолияти босқичига муносабати, тавсифи, кучи, давомийлиги, жойлашуви ва асосий иррадиация йўналишларини аниқлаш лозим.

21. Қорин бўшлиғи аъзоларини текширишда шикоятлар ва анамнезга алоҳида эътибор қаратилади. Кўрикда оғиз бўшлиғи (тишлар, милклар, тил, шиллиқ қаватлар) ҳолати баҳоланади. Қорин бўшлиғи аъзоларининг пальпация орқали текшируви ётган ва тик турган ҳолатларда ўтказилади. Аввал юзаки, кейин чуқур сирпанувчи пальпация усуллари билан ички аъзолар оғриғи, қорин пардасининг таъсирланиши, қорин оқ чизиғи чурраси мавжудлиги, қорин деворининг таранглиги ҳамда айрим қорин бўшлиғи аъзолари ва улардаги ўсмасимон ҳосилаларнинг чегаралари, зичлиги, жойлашиши аниқланади. Қорин бўшлиғи аъзоларида касаллик мавжудлигини кўрсатувчи белгилар топилганда, қўшимча (лаборатор, рентгенологик, тиббий ускуналар ёрдамида ва бошқа) текширувлар ўтказилади.

22. Сийдик ажратиш аъзоларини текшириш қуйидаги тартибда ўтказилади:

шикоятлар (ҳолсизлик, бел соҳасидаги оғриқлар, сийдик миқдорининг камайиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, озиб кетиш, жиззакилик ва бошқалар) ва анамнезга, объектив кўрикда танадаги шишлар ва уларнинг жойлашиши куннинг қайси вақтида пайдо бўлиши ҳамда сийдик рангининг ўзгаришига алоҳида эътибор қаратилади;

ирсий нефропатияларга хос бўлган эмбриогенез бузилиш аломатлари (танглайнинг баландлиги, суяк тизими аномалияси, қуён лаби ва бошқалар) аниқланади;

қорин соҳасининг пальпация орқали текшируви турли (тик турган, юқорига қараб ва ёнбошлаб ётган) ҳолатларда ўтказилади. Артериал қон босимининг ошиши буйрак касалликларининг кўп учрайдиган белгиси ҳисобланишини эътиборга олиб, юқори артериал қон босими мавжуд бўлган номзодда (ўқувчида) қорин соҳасини аускультация қилиш орқали буйрак артерияси стенози аниқланади.

6-боб. Жарроҳлик текширувлари

23. Жарроҳлик текширувлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

номзод (ўқувчи) гавдасини тутиши олд ва ён тарафлардан ўрганилади, бунда гавданинг тўғрилиги — бошни тўғри тутиши, елка-бўйин чизиқларининг симметрик туриши, қиррали ўсимталар чизиғининг ўртада жойлашганлиги, куракларнинг бурчаклари симметрик ва бир сатҳда жойлашганлиги, бел соҳаси учбурчакларининг бир хиллиги, кўкрак қафасининг бир оз олдинга туртиб чиққанлиги ва оёқларнинг тўғри шаклда ифодаланганлиги билан белгиланади;

тери қопламларининг ҳолати ўрганилади, агар чандиқлар мавжуд бўлса, уларнинг тавсифи ва келиб чиқиши баҳоланади;

кўкрак қафаси кўздан кечирилаётганда — умуртқа поғонасида қийшайиш ёки деформация борлиги, куракларнинг симметрик жойлашуви, умуртқа поғонаси шаклининг бузилиши (кифоз, лордоз ва бошқалар) даражаси ҳамда мустақил равишда ривожланган патологик шакл ўзгаришлари мавжудлигига эътибор қаратилади. Ўмров суяклари жойлашуви аниқланади;

қорин соҳаси кўздан кечирилади, агар чандиқлар мавжуд бўлса, уларнинг тавсифи ва келиб чиқиши баҳоланади;

жинсий аъзолар кўздан кечирилаётганда олат, сийдик найи ва моякларнинг ривожланиш нуқсонларига алоҳида эътибор қаратилади.

24. Номзоднинг (ўқувчининг) гавдасини тутиши баҳоланади, бунда гавдасини мажбурий ҳолатда тутиши оғриқ ҳисси, анатомик ўзгаришлар ёки компенсация натижасида патологик ўрганиб қолиш туфайли ифодаланади.

Оёқ-қўллар ҳолатлари (ички ёки ташқи ротация, танага яқинлаштирилган ёки ундан узоқлаштирилган, букилган ёки узатилган бўлиши) аниқланади.

Суяклардаги эски синиқ, бўғим чиқиши ва бошқа жароҳатларни аниқлаш учун билдирув нуқталари (суяк бўртмалари ва ўсимталари) жойлашувига эътибор қаратилади. Меъёрда тирсак бўғимида билаклар тўғрига узатилганда, елка суяги ўсимталари ва тирсак ўсимтасининг устки нуқтаси бир чизиқда жойлашишини эътиборга олиб, тирсак букилганда билдирув нуқталарининг учи тирсак ўсимтасида бўлган тенг томонли учбурчакни ташкил этиши аниқланади.

25. Чаноқ (тос) суягининг шакли ва ҳолати қуйидаги тартибда ўрганилади:

кўпчилик номзодларда (ўқувчиларда) меъёрда бир оёқ иккинчисидан калта бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, бир оёқ иккинчисидан 2 см ва ундан кўпроқ калта бўлганда, тоснинг қийшайиши аниқланади;

думба бурмалари ва сон суяги катта кўст бўртмаларининг симметрияси қайд этилади;

думғаза-дум ва анал тешиги соҳалари эпителиал дум йўлаклари ва уларнинг асоратлари, сурункали парапроктит, орқа тешикнинг тўлиқ ёпилмаслиги аломатларини кўриш учун кўздан кечирилади.

26. Оёқлар кўригида оёқлар ўқларининг (тўғри, О-симон ёки Х-симон) жойлашиши аниқланади.

Оёқ терисининг ранги, шишганлиги, трофик ўзгаришлар ва тери ости веналарининг варикоз кенгайишига эътибор қаратилади. Оёқ панжаси ва кафтининг босувчи юзаси кўздан кечирилади.

27. Бош суяги пальпация орқали текширилади, бунда қопқоқ суякларида жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги чандиқлар, юмшоқ тўқималар ва суякларда ўсмасимон ҳосилалар мавжудлигига эътибор қаратилади.

28. Периферик лимфа тугунлари, қалқонсимон без, терининг таранглиги ва ҳарорати ҳамда мушакларнинг ривожланиши аниқланади.

29. Қоринни пальпация орқали қорин олд деворининг тинч ёки кучанишдаги ҳолати, ички аъзолардаги патологик ўзгаришлар ва чов ташқи ҳалқасининг аҳволи аниқланади ҳамда ташқарига чиқиб турган чурра мавжудлиги, унинг ўлчамлари ва тўғриланишга мойиллиги баҳоланади.

30. Таянч-ҳаракат тизими ва умуртқа поғонасини баҳолашда унинг анатомик ўзгарганлиги ва функционал фаолиятининг бузилиш даражаси аниқланади.

31. Оёқ-қўл бўғимларида ҳаракатлар ҳажми уларнинг барча сатҳлардаги фаол ва пассив, шунингдек, супинация ва пронация ҳаракатларини текшириш орқали аниқланади. Мушаклар кучи қўл ва кўтариш динамометрлари орқали аниқланади.

32. Оёқ-қўллар айланасини ўлчаш сантиметрли ўлчов тасмаси билан симметрик соҳаларда амалга оширилади, жумладан, соннинг юқори, ўрта ва пастки учдан бир қисмларида ҳамда елка ва болдирнинг энг йўғон бўлган қисмида ўлчанади.

33. Номзод (ўқувчи) оёқ-қўллари бўғимларининг ҳаракат ҳажмини ўлчашда хатоларга йўл қўймаслик учун қуйидаги усуллар қўлланилади:

елка бўғимини букиш ва ёзиш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) шифокорга ёни билан туради. Бўғимни букиш ҳаракатини аниқлашда бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси елка суягининг катта дўнглиги ва унинг ташқи бўртмаси билан бирлаштирувчи чизиқ марказига параллел ҳолда жойлаштирилади. Номзод (ўқувчи) елка камари иштирокисиз, гавдасини эгмасдан қўлларини олдинга максимал даражада кўтаради. Бўғимни ёзиш ҳаракатини аниқлашда худди шу шартлар билан номзод (ўқувчи) қўлини орқа тарафга максимал қайиради. Елка бўғимини узоқлаштириш ҳаракатини аниқлашда номзод (ўқувчи) шифокорга орқаси билан туради. Курак бурчаклари сатҳи бир хил. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси тананинг вертикал ўқига, ҳаракатланадиган қисми курак суягининг елка ўсиғини тирсак суягининг тирсак ўсимтаси билан боғловчи чизиққа параллел равишда ўрнатилади. Номзод (ўқувчи) қўлларини максимал равишда ён тарафларга узоқлаштиради;

тирсак бўғимини букиш ва ёзиш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) шифокорга ён томони билан туради, кафтларини олдинга қаратиб, қўлларини пастга туширади. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси елка суягининг ташқи дўнглигини билак суягининг бигизсимон ўсимтаси билан бирлаштирадиган чизиққа параллел ҳолда жойлаштирилади. Билак оҳиста охиригача букилади. Бурчак ўлчагичининг ўқи тирсак бўғимининг кўндаланг ўқига мос тушиши керак;

билак-кафт бўғимини ортга ёзиш, кафт юзасига букилиши, радиал ва улнар девиацияси ҳаракатларини аниқлашда номзоднинг (ўқувчининг) билаги ва панжалари горизонтал текисликда бош бармоқ кафтга қисилган ҳолда туради. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси билак суягининг бигизсимон ўсимтаси билан икки бошли мушак пайларининг ташқи томонини бирлаштирувчи чизиққа параллел равишда, ҳаракатланувчи қисми иккинчи кафт суягининг узунлиги бўйлаб параллел ўрнатилади;

сон-чаноқ бўғимини букиш ва ёзиш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) юқорига қараб ётади, бунда текширилаётган оёқ узатилган ҳолда бўлади, иккинчи оёқ тиззасида букилган ҳолда шу томондаги қўл билан ушлаб турилади. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси ёнбош суягининг қанот ости чуқурчасини катта кўст билан бирлаштирадиган чизиққа параллел равишда ўрнатилади, ҳаракатланувчи қисми катта кўстни соннинг ташқи бўртмаси билан бирлаштирадиган чизиққа ўрнатилади. Ўлчов жараёнида текширилаётган оёқ сон-чаноқ бўғимида букилган бўлади. Сон-чаноқ бўғимини узоқлаштириш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) юқорига қараб ётади, бунда оёқлар узатилган, товонлар жуфтланган ва қўллар тана бўйлаб чўзилган ҳолда бўлади. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси ханжарсимон ўсиқдан қов бирлашмаси орқали соннинг ички бўртмаси бўйлаб ўтадиган чизиққа ўрнатилади ва текширилаётган оёқ максимал узоқлаштирилади;

тизза бўғимини букиш ва ёзиш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) иккала тизза бўғимлари ёзилган ҳолда юқорига қараб ётади. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси сон суягининг катта кўсти ва ташқи дўнглигини бирлаштирадиган чизиққа параллел равишда ўрнатилади. Бурчак ўлчагичининг ҳаракатланувчи қисми кичик болдир суягининг бошчаси ва ташқи тўпиғини бирлаштирадиган чизиққа параллел ҳолда ўрнатилиб, аввал болдир соҳаси тизза бўғинидан букилади, кейин тўлиқ ёзилади;

ошиқ-болдир бўғимини оёқ кафтининг юзасига ёзиш ва босувчи юзасига букиш ҳаракатларини аниқлашда номзод (ўқувчи) юқорига қараб ётади. Бунда оёқ панжаси бурчаги 90 градус остида бурчак ўлчагичининг ҳаракатсиз браншаси кичик болдир суягининг бошчаси ва ташқи тўпиғини бирлаштирадиган чизиққа параллел ҳолда, ҳаракатланувчи қисми оёқ панжасини ташқи томони бўйлаб ўрнатилади. Дастлаб оёқ кафтининг босувчи юзасига букиш, кейин оёқ кафтининг юзасига ёзиш ҳаракатлари аниқланади.

34. Оёқ-қўлларнинг узунлиги сантиметрли ўлчов тасмаси ёрдамида ўлчанади. Қўллар учун ўлчов ўқи елка суяги бошчасининг марказидан елканинг бошсимон бўртиғи орқали билак ва тирсак суякларининг бошчалари бўйлаб ўтади. Оёқнинг ўлчов ўқи ёнбош суягининг олдинги юқори ўсиғидан тизза қопқоқ суягининг ички томони орқали ўтиб, биринчи бармоқни бирлаштирувчи тўғри чизиқ бўйлаб ўтказилади. Бўғимларнинг анкилозлари, контрактуралари, сон-чаноқ бўғими патологияларида соғ ва касалланган оёқларнинг анатомик узунлиги бир хил, лекин касалланган оёқнинг нисбий узунлиги калтароқ бўлади. Анатомик узунлик сегмент бўйича, нисбий узунлик оёқ ёки қўлнинг бошидан охиригача бўлган чизиқ бўйича ўлчанади.

Елканинг анатомик узунлиги елка суягининг катта дўмбоғидан тирсак ўсиғигача, билакнинг узунлиги тирсак ўсиғидан тирсак суягининг бигизсимон ўсимтасигача ўлчанади. Соннинг анатомик узунлиги катта кўстдан тизза бўғими оралиғигача, болдирнинг узунлиги тизза бўғими оралиғидан ташқи тўпиқнинг қуйи нуқтасигача ўлчанади. Қўл ёки оёқнинг барча сегментлари узунлигининг йиғиндиси унинг анатомик узунлигини ташкил қилади.

Қўлнинг нисбий узунлиги куракнинг акромиал ўсимтасидан қўлнинг учинчи бармоғи учигача, оёқнинг нисбий узунлиги ёнбош суягининг олдинги юқори ўсиғидан оёқ кафтининг босувчи юза қиррасигача ўтказилган тўғри чизиқни ўлчаш йўли билан аниқланади.

35. Умуртқа поғонасининг текшируви тананинг ўқига юклама бериш ва оғриқли нуқталарни аниқлашдан бошланади. Қўшимча аниқлик киритиш мақсадида умуртқа поғонасининг ўткир ўсиқлари учлари перкуссияси ва паравертебрал нуқталар пальпацияси амалга оширилади.

Бошнинг меъёрда эгилиши: олдинга 40 градусга эгилиш имкони бор, бунда ияк тўшга теккунга қадар эгилади; орқага эгилганда энса соҳаси горизонтал ҳолатни эгаллайди; бош икки ёнбошга елка устига теккунга қадар эгилади. Бошни ҳар иккала томонга 85 градусгача буриш имкони бор. Умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмлари иккала ёнбошга 25-30 градуслар чегарасида ҳаракат имконияти мавжуд.

Меъёрда VII бўйин умуртқасининг ўткир ўсиғи ва энса суягининг бўртиғи орасидаги масофа бош эгилганда 3 см га ва ундан кўпга узаяди, бошни орқага ташлаганда эса, 8 см га ва ундан кўпга камаяди. VII бўйин ва I думғаза умуртқаларининг ўткир ўсиқлараро масофаси эгилганда гавдани одатда тутганга нисбатан 5 см ва ундан кўпга кўпаяди, орқага эгилганда эса, 5 см ва ундан кўпга камаяди. Кўкрак ва бел қисмидаги ёнбошга эгилишлар тик чизиқдан 25 градусдан кам бўлмайди. Умуртқа поғонасининг ҳаракат кенглиги чегараланганлигини баҳолашда текширилаётган умуртқа поғонаси қисмининг олдинга ва орқага эгилишининг йиғиндисини меъёридаги кўрсаткичлар билан солиштирилади.

Умуртқа поғонасида шакл бузилиши мавжудлигига шубҳа қилинганда, қиррали ўсиқлар учлари проекциясида тери маркер билан белгилаб чиқилади. Умуртқа поғонаси шакл бузилишини ўлчаш мумкин. Бунинг учун шовун (отвес) қўлланилади, у VII бўйин умуртқасининг қиррали ўсиғига тиббий боғлам билан ёпиштириб қўйилади. Агар шовун аниқ думбалар оралиғидан ўтса, унда сколиоз, яъни қийшайиш меъёр даражада деб ҳисобланади. Агар шовун ўрта чизиқдан силжиса, унинг кўрсаткичи умуртқа поғонаси шакл бузилишининг барча узунлигида кейин рентген маълумотлари билан солиштириш учун ўлчаш лозим. Симметрик нуқталарда курак чети ва умуртқа поғонаси орасидаги масофа қиёслаб кўрилади, тананинг кўтариш динамометрияси кўрсаткичлари баҳоланади. Умуртқа поғонасининг ифодаланган шакл бузилишлари ташқи нафас олиш фаолиятининг бузилиши билан биргаликда кечиши сабабли ўпкаларнинг ҳаётий сиғими, бир дақиқадаги нафас ҳажми ва ўпкаларнинг максимал сиғими ҳам аниқланиши лозим.

Умуртқа поғонасининг шакл бузилишини тўла тасдиқлаш учун текширувларни тананинг горизонтал ва вертикал ҳолатларидаги умуртқа поғонаси рентгенографияси билан тўлдириш лозим.

Сколиоз даражаси рентгенограммалардаги сколиоз бурчакларини ўлчаш асосида аниқланади: I даража — 1 — 10 градус, II даража — 11 — 25 градус, III даража — 26 — 50 градус, IV даража — 50 градусдан ортиқ.

36. Ясси оёқлик даражаси рентген ёрдамида аниқланади. Оёқ панжасини суратга олиш ялангоёқ тик турган ҳолда, юклама билан ўтказилади.

Ясси оёқликни босқичлари бўйича юзага келадиган органик ўзгаришларини клиник ва рентген тасвирларига кўра баҳолаш қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Артрознинг босқичи Бўғим ёриғининг ҳолати ва ўлчамлари Бўғим оралиғи четларидаги суякли ўсиқлар мавжудлиги ва уларни бўғим четларидан чиқиб турадиган ўлчамлари Бўғим ва туташувчи суякларнинг бўғим юзаларининг ҳолати Биринчи 50% дан ортиқ бўлмаган торайиш мавжуд, ўлчамлари 1 мм дан ортиқ эмас ўзгаришлар йўқ Иккинчи 50% ёки ундан ортиқ бўлган торайиш мавжуд, ўлчамлари 1 мм дан ортиқ бўғим оралиқларининг шакл ўзгаришлари ва тоғай ости остеосклерози билан Учинчи деярли тўлиқ облитерация суяк четлари ўсиқлари ифодаланган қўпол шакл ўзгариши ва тоғай ости остеосклерози билан

Оёқ панжаси гумбазининг баландлиги аниқланади, гумбаз энг баланд нуқтасидан пастки учбурчак — товон суягининг нотекис юзасини биринчи оёқ кафт суяги бошчасининг пастки кафт томони билан бирлаштирадиган чизиқ асосига туширилган перпендикулярнинг узунлиги аниқланади. Меъёрда бу бурчак 125 — 130 градусга тенг, оёқ панжаси гумбазининг баландлиги 39 — 36 мм.

Ясси оёқликнинг I даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 131 — 140 градус, гумбазнинг баландлиги — 35 — 25 мм. Ясси оёқликнинг иккинчи даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 141 — 155 градус, гумбазнинг баландлиги — 24 — 17 мм. Понасимон суяк калталашган, бўйинчаси аниқ ифодаланмаган. Ясси оёқликнинг учинчи даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 155 градусдан ортиқ, гумбазнинг баландлиги — 17 мм дан кам. Шунингдек, оёқ панжаси кўндаланг гумбази яссилиги, бош бармоқнинг узоқлаштирувчи контрактураси кўзга ташланади. Оёқ панжаси буралган ва ташқарига қайрилган. Оёқ панжаси гумбазининг баландлиги ясси оёқликнинг даражасини аниқлашда асосий мезон ҳисобланади.

Оёқ панжалари шаклни ўзгартирувчи артрознинг I босқичи рентген тасвирлари бўғим четларидан 1 мм дан кўп чиқмайдиган суякли ўсиқлар ва бўғим ёриғини 50 фоизгача торайиши билан тавсифланади.

Артрознинг II босқичида бўғим ёриғи кенглиги — 50 фоиз ва ундан кўп торайган, бўғим четларидан 1 мм дан кўп чиқадиган суякли ўсиқлар шакл ўзгаришлари ва туташ суяклар бўғим охирларининг субхондрал остеосклерози билан.

Оёқ панжалари артрози III босқичида бўғим ораси кенглиги деярли облитерацияланган, бўғим четларида оғир ифодаланган суякли ўсиқлар чуқур шакл ўзгаришлари ва туташ суяклар бўғим охирларининг субхондрал остеосклерози билан.

37. Номзод (ўқувчи) ётган ҳолатида магистрал қон томирларининг уришини пальпатор ва аскультатив йўл билан текширилади. Зарурат туғилганда, осциллография ва нитроглицерин билан ўтказиладиган синов амаллари, ангиография, флебография, реовазография, допплерография каби қон айланиш тизими ҳолатининг объектив кўрсаткичларини намоён қилувчи тадқиқотлар ўтказилади.

7-боб. ЛОР аъзоларни текшириш

38. Қулоқ, бурун, томоқ текширувлари узунлиги олти метрдан кам бўлмаган, шовқинлардан ҳоли бўлган хонада ўтказилади. Анамнез йиғишда муқаддам қулоқ, бурун, томоқ касалликларини ўтказганлиги суриштирилади. Шу билан бир вақтда нутқдаги нуқсонлар аниқланади.

Объектив текширув қоронғилаштирилган, ён томондан тушиб турадиган сунъий ёруғлик манбаи бор хонада ўтказилади. Бир вақтда ушбу хонада номзод (ўқувчи) сони иккитадан ошмаслиги керак. Текширув ташқи кўрикдан бошланади, кейин ҳид сезиш, бурундан нафас олиш ва эшитиш текширилади.

39. Қулоқни текширишда қулоқ супраси, сўрғичсимон ўсиқлар кўрикдан ўтказилади, бир вақтнинг ўзида уларнинг сезувчанлиги ҳам аниқланади. Ноғора пардада ўзгаришлар мавжуд бўлса, текшириш пневматик воронка ёрдамида ўтказилади.

40. Юқори нафас йўлларининг нафас олиш ва товуш ҳосил қилиш фаолияти текширилади. Буруннинг ташқи қисмлари ва бурун бўшлиғи, ҳалқум, ҳиқилдоқ кўрикдан ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида номзоднинг (ўқувчининг) оғзидан чиқаётган ҳавонинг ҳидига ҳам эътибор қилинади.

41. Бурун бўшлиғи текширилаётганда бурун ойнасидан фойдаланилади. Шиллиқ қаватларнинг ҳолати текширилади, йиринг, полиплар бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилинади, буруннинг ўрта тоғай девори ҳолати баҳоланади, шиллиқ қаватда бурун бўшлиғини торайтирадиган бурмалар, ўсимталар борлиги аниқланади. Бурундан нафас олиш кучли бузилганда, бурундан сассиқ ҳид келаётганда, товуш дағал бўлиб қолганда, манқаланганда, бодомча безларида ўзгаришлар бўлганда, ҳалқум яралари ва ўсмалари аниқланганда чуқурроқ текширув ўтказилади.

Дудуқланиш мавжудлигида невропатолог, зарурат туғилганда, психиатр ва логопеддан маслаҳат олинади.

42. Ҳид сезиш тўртта стандарт ҳид синамалари ёрдамида ўтказилади: 0,5 фоизли сирка кислотанинг эритмаси (кучсиз ҳид), тоза этил спирти (ўртача ҳид), оддий валериана дамламаси (кучли ҳид), нашатир спирти (ўта кучли ҳид).

Бу эритмалар шакли ва ранги бир хил бўлган рақамланган шиша идишларда сақланади. Ҳид сезиши ўта паст даражага пасайганда номзод (ўқувчи) чуқур неврологик текширувдан ўтиши лозим.

43. ЛОР аъзолари кўригидан сўнг шивирлаб гапирилган нутққа нисбатан эшитиш қобилияти ўткирлиги белгиланади. Текширувни ўтказиш учун йигирма бирдан тўқсон тўққизгача бўлган рақамлардан фойдаланиш тавсия этилади, бунда номзод (ўқувчи) шифокор лабларининг ҳаракатини кўрмаслиги лозим.

Шивирлашни мумкин қадар бир хил жадалликда бўлишини таъминлаш мақсадида шифокор сўзларни нафас чиқаришдан сўнгги қолдиқ ҳаво ёрдамида айтади. Текшириш олти метр масофадан бошланади. Номзоднинг (ўқувчининг) шифокор томонидан шивирлаб айтилган барча сўзларни ёки мутлақ кўпчилигини такрорлай олган масофа эшитиш қобилиятининг ўткирлиги масофаси бўлиб ҳисобланади.

44. Зарурат туғилганда, аудиометрия, қулоқ манометри ёрдамида ёки барокамерада қулоқнинг барометрия фаолияти, Барани креслоси ёки Хилов арғимчоғида қулоқнинг вестибуляр фаолияти текшируви ўтказилади.

8-боб. Оғиз бўшлиғи ва жағларни текшириш

45. Оғиз бўшлиғи ва жағларни текшириш жараёнида шикоятларни аниқлаш, уларнинг тавсифини баҳолаш, анамнез йиғиш, клиник ва фаолиятга оид текширувлар ўтказиш амалга оширилади. Номзоднинг (ўқувчининг) муқаддам ўтказган касалликлари суриштирилади.

46. Объектив текширувлар гавдани тўғри тутиш, тик юзага нисбатан бошнинг туриш ҳолатини баҳолашдан бошланади. Кейин юздаги нуқсон, шакл бузилиши, чандиқ ёки ассиметрияларни аниқлаш мақсадида ташқи кўрик ўтказишга киришилади.

Бўйиннинг лимфа тугунлари бошни бироз пастга эгилган ҳолатида пальпация орқали ўрганилади ҳамда шифокор номзоднинг (ўқувчининг) ортида туриб ҳам уларни пальпация орқали ўрганади. Чакка-пастки жағ бўғимининг аҳволи ва фаолияти ҳам пальпация орқали, зарурат туғилганда, рентгенологик ва бошқа тиббий ускуналар ёрдамида ўрганилади.

47. Тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек, тиш-жағ тизими аъзоларининг асосий фаолиятлари: нафас олиш, нутқ, ютиниш, чайнаш текширилади. Чайнаш фаолиятининг бузилиши, чайнаш фазаларининг ўзгариши, чайнов босимининг нотекис тақсимланиши, чайнашлар сонининг кўпайиши ва овқатни чайнашга кўп вақт сарфлаш билан ифодаланади. Лозим бўлган ҳолларда Н.И. Агаповнинг шартли коэффициенти ёрдамида чайнаш самарадорлигини йўқотиш даражаси белгиланади. Бунда барча тишларнинг чайнаш қуввати 100 % деб қабул қилинади, шунингдек, ҳар бир тишнинг чайнаш қуввати қуйидаги рақамлар билан белгиланади: ёнбош кесувчи тишлар (12, 22, 32, 42) — бир фоиздан, марказий кесувчи тишлар (11, 21, 31, 41) — икки фоиздан, қозиқ тишлар (13, 23, 33, 43) — уч фоиздан, кичик озиқ тишлар (14, 15, 24, 25, 34, 35, 44, 45) — тўрт фоиздан, биринчи озиқ тишлар (16, 26, 36, 46) — олти фоиздан, иккинчи озиқ тишлар (17, 27, 37, 47) — беш фоиздан ҳисобланади.

Тишлар қисман йўқотилганда сақланган чайнаш самарадорлиги, йўқ тишлар ва қарама-қарши тишлар коэффициентлари йиғиндисини юз фоизлик кўрсаткичдан айириш йўли билан аниқланади. Ақл тишлари ҳисобга олинмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро касалликлар Х-таснифи талабларига мувофиқ тишлар формуласи қуйидагича кўрсатилади:

18 17 16 15 14 13 12 11 21 22 23 24 25 26 27 28 48 47 46 45 44 43 42 41 31 32 33 34 35 36 37 38

Тиш формуласининг шартли белгилари: соғлом тиш — С, йўқотилган тиш — Й, чиқмаган тиш — Ч, илдиз — И, кариес — К, пульпит — П, гангрена — Г, гранулема — ГР, олиб ташлаш керак бўлган тиш — ОТ, темир қопламали тиш — ТҚ, кўприксимон протез — КП, ечиладиган протез — ЕП, пломбаланган тиш — ПЛ.

48. Оғиз бўшлиғи ва тишларнинг объектив текшируви кўрик, пальпация ва перкуссиядан иборат. Лозим бўлганда, электроодонтодиагностика, тишлар ва пародонт ўтаётган ёруғлик ёрдамида, Писарев-Шиллер аппликация синамаси ва бошқа усуллар ёрдамида текширилади.

Тиш қаторларининг марказий жипсланиши ўзаро перпендикуляр уч (сагиттал, вертикал, горизонтал) сатҳларда аниқланади.

Тишларнинг тўғри тушмаслик нуқсонлари мавжуд бўлса, уларнинг тури ҳамда аномалиянинг ифодаланганлик даражаси тиш қаторларининг силжиганлиги бир чизиқли ўлчовлар ёрдамида тегмаётган тишларнинг сони кўрсатилади. Тишларнинг тўғри тушмаслик аномалиясида уч даража фарқланади: аномалиянинг I даражасида тиш қаторлари 5 мм гача, II даражасида — 5 мм дан 10 мм гача, III даражасида — 10 мм дан ортиқ силжиган ҳолларда кузатилади. Бу кўрсаткич аномалия даражасидан кейин қавс ичида миллиметрларда кўрсатилади.

9-боб. Кўриш аъзоларини текшириш

49. Кўриш аъзоларини текшириш яхши ёритилган, кўз ўткирлигини беш метр масофадан аниқлаш имкониятини берадиган хоналарда ўтказилади. Офтальмоскопия, скиаскопия ва бошқа текширув усулларини ўтказиш учун қоронғилаштирилган ёндош хона бўлиши лозим.

50. Анамнезни йиғишда кўришнинг ўзига хос хусусиятларига, жумладан, ўтказилган касалликлар ва олинган жароҳатлар, оилада кўриш аъзоларининг ирсий касалликлари борлигига эътибор қаратилади. Суҳбат мобайнида кўз олмаларининг ҳаракатчанлиги ва нигоҳининг йўналишига эътибор қаратилади.

51. Ранг ажрата олишни текшириш кундузги ёки сунъий люминесцент ёруғликда ўтказилади. Ёруғлик манбаи номзоднинг (ўқувчининг) кўриш майдонидан ташқарида бўлиши ва жадвалларни яхши ёритиши керак. Ранг ажратишни текшириш учун Рабкиннинг тўққизинчи ва ундан кечроқ нашр этилган полихроматик жадваллари қўлланилади. Ранг ажратиш меъёрда бўлса, номзод (ўқувчи) ҳамма жадваллар ва яширин белгиларни тўғри ўқийди. Ранг ажратиш меъёрдан паст бўлган ҳолларда, унинг даражасини (хили, шакли, турини) Крис-Нигел-Рабкин таснифи бўйича, Рабкин полихроматик жадвалларига берилган тушунтириш матнидаги услубий кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда белгиланади. Энг муҳими, бу ҳолларда «С» турдаги трихромазия нуқсонини аниқ ажрата билиш лозим, чунки бу турда амалий фаолиятда ранглар тўғри ажратилади.

52. Кўриш ўткирлиги Головин-Сивцев жадвали ёки замонавий белгилар проекторлари ёрдамида аниқланади. Номзоднинг (ўқувчининг) тўлиқ кўриш ўткирлиги жадвалнинг тўғри ўқий олаётган энг кичик белгилари бор қатори бўйича ҳисобланади. Кўриш ўткирлигининг 0,7 дан 1,0 кўрсаткичига тўғри келадиган қаторидаги белгиларни ўқишда биттадан кўп хатога йўл қўймаса, кўриш ўткирлиги тўлиқ ҳисобланади. Коррекциясиз кўриш ўткирлиги тўғрисидаги маълумотлар ўнг ва чап кўзлар учун алоҳида ёзилади. Яхши ва ёмон кўрадиган кўзлар учун фойдаланилган қавариқ шишалар кучи ўртасидаги фарқ 2 диоптрийдан ошмаса, қоидага кўра, мумкин бўлган бинокуляр коррекция ҳисобланади. Тўлиқ ва амалда мумкин бўлган коррекциядан кейинги кўриш ўткирлиги тўғрисидаги маълумотлар ўнг ва чап кўзлар учун алоҳида ёзилади. Кўриш ўткирлиги 0,09 дан 0,01 чегарасида бўлганда, кўриш ўткирлиги 0,1дан кам бўлган ҳолларда махсус текширув учун қўлланиладиган Полякнинг махсус оптотиплари тўплами, зарурат туғилганда, бошқа усуллар билан текширилади.

Яқиндан кўриш ўткирлиги алоҳида ҳар бир кўз учун 30 — 40 см узоқликдан кўрсатиладиган ва номзоднинг (ўқувчининг) орқа томонидан ёритиладиган яқин учун мўлжалланган Головин-Сивцев жадвали ёрдамида текширилади. Кўз орбитасининг ташқи четидан матнгача бўлган масофа ўлчанади.

53. Рефракция аномалиясининг даражаси ва тавсифи скиаскопия ёрдамида аниқланади, рефракциянинг чегарадаги ва баҳсталаб ҳолатларда авторефрактометрия ўтказиш лозим. Скиаскопиядан олинган маълумотлар субъектив усулда текширилади. Скиаскопия ва субъектив текширувдан олинган маълумотлар ўртасида фарқ бир диоптрийдан кўп фарқ қилса, энг яқин турган равшан кўриш нуқтасининг жойи аниқланади.

Шундан сўнг кўз косалари, кўз ёриғи, қовоқлар, кўз ёши нуқталарининг жойлашуви кўздан кечирилади, кўз ёши халтачаси соҳаси босилиб, унинг ҳолати текширилади; кўз олмалари катталигига, уларнинг кўз косасида жойлашувига, қовоқларнинг конъюнктивасига эътибор қаратилади. Ёнбошдан ёритилган ҳолда, лупа ёрдамида склера, шоҳ парда, олдинги камера, рангдор парда, қорачиқ ва кўз гавҳари кўздан кечирилади. Кўз гавҳари ва шишасимон тана ён тарафдан тушиб турувчи ёруғликда текширилади.

Шундан сўнг офтальмоскопия ўтказилади, бунда, кўрув нерви диски, сариқ доғ соҳаси, кўз туби атрофи ва тўр парда томирлари ҳолати баҳоланади.

54. Агар рефракцияни аниқлаш рефрактометрия усули билан амалга оширилса ёки кўз қорачиғининг торлиги туфайли скиаскопия ўтказиш қийинчилик туғдираётган бўлса, текшириш ўтказиш тартибини ўзгартириш лозим. Олдин шишалар ёрдамида рефракциянинг субъектив ўлчови ўтказилади ва энг яқин равшан кўриш нуқтасининг жойи аниқланади, шундан сўнг конъюнктива бўшлиғига уч маротаба оралиғи беш дақиқадан иборат 0,5 — 1 фоизли мидриацил ёки мидакс эритмаси томизилади.

55. Баҳсли ҳолатларда скиаскопия циклоплегия шароитида, яъни аккомодацияни кўпроқ бўшаштирилган ҳолатда ўтказилади, кўзнинг конъюнктива бўшлиғига уч маротаба оралиғи беш дақиқадан иборат 0,5 — 1 фоизли мидриацил ёки мидакс эритмаси томизилади. Номзоднинг (ўқувчининг) субъектив кўрсатмалари шубҳа туғдирса ёки аккомодациянинг спазмига гумон бўлса, рефракцияни ва кўриш ўткирлигини аниқлаш мақсадида, аметропияни коррекция қилиш имкони бўлмаганда, 1 фоизли атропин эритмасини қўллаш зарур бўлади.

56. Қоидага кўра, мидриатиклар билан кенгайтирилган қорачиқда кўриш ўткирлигини текшириш, диафрагмани қўлламасдан ўтказилади. Назарда тутиш керакки, диафрагма ўрнатилган ҳолда кўриш ўткирлигининг ошиши, коррекция қилинмаган аметропиянинг мавжудлигидан далолат беради. Бундай ҳолларда коррекцияловчи шишаларни танлаш йўли билан кўриш ўткирлигини диафрагма билан олинган натижадан кам бўлмаган даражада яхшилаш мумкин.

57. Ёш оқишига шикоят мавжуд бўлса, ёш кетказиш фаолияти рангли кўз ёши-бурун синамаси ёрдамида текширилади.

Гемералопияга шикоятлар мавжуд бўлса ва тўр парда, кўриш нервида ўзгаришлар топилса, биомикроскопия, адаптометрия, периметрия ёки оптик-когерент томография ўтказиш ёки стационар текширувига юбориш лозим бўлади.

10-боб. Тери-таносил аъзоларини текшириш

58. Номзоднинг (ўқувчининг) кўриги кундузги ёруғликда ўтказилиши лозим, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини текшириш учун ёрқин йўналтирилган сунъий ёруғлик ва шиллиқ қаватнинг кўрилаётган соҳаларидаги сўлакни қуритиш учун осон бўлганлиги сабабли ёғоч шпатель қўллаш лозим.

Номзод (ўқувчи) терисидаги тошманинг хусусияти, шакли, таркибий элементлари, уларнинг ранги, жойлашуви, тери ортиқлари ҳолати ва бошқаларга эътибор қаратиш лозим.

59. Тошманинг морфологик элементларини аниқроқ баҳолаш учун махсус текшириш усуллари қўлланилади:

гиперемия билан ниқобланган тошма морфологик элементларининг ҳақиқий рангини аниқлаш мақсадида диаскопия ёки витропрессия қўлланилади. Бу мақсадда шиша таёқча ёки таҳлил шиша текширилаётган тошманинг юзасига босилади ва унинг ҳақиқий ранги аниқланади. Бу усул томир элементларини пигмент ва геморрагик элементлардан фарқлаш ҳамда қизил бўрича бўртмаси ташхисида алоҳида аҳамиятга эга, диаскопияда у қўнғир-сариқ (олма қуйқаси феномени) рангига киради;

қирма олиш усули тери тўкилишини, жумладан псориаз, парапсориаз, қизил бўрича ва бошқаларни тавсифлаш учун қўлланилади;

ёритиш усули тошма таркибий элементларининг тўлиқ намоён бўлмаган хусусиятларини юзага чиқариш мақсадида қўлланилади. Элемент юзасига вазелин ёки сув суртиш мумкин. Масалан, бу усул қўлланилганда қизил ясси темиратки папулаларига хос белги бўлган Уикхем тўри намоён бўлади;

Никольский феномени чин пуфакча ва бошқа дерматозларга ташхис қўйишда қўлланилади, бунда пуфак пайдо бўлиши акантолиз билан бирга кечади;

Кебнер феномени псориаз касаллигининг қўзиш даврини аниқлаш учун қўлланилади, бунда терининг соғлом соҳасини тирнаш ёки ультрабинафша нурлар билан нурлантириш натижасида етти-ўн тўрт кундан кейин псориазга хос тошмалар пайдо бўлади.

Ташхис учун қўшимча маълумотларни дерматографизм ва мушак-соч рефлекси хоссаларини ўрганиш орқали олинади.

Касалланган ўчоқлардан олинган патологик материалларнинг (тери қирмалари, соч бўлаклари, пуфак ва пуфакчаларнинг ичидаги суюқликлар ва бошқаларнинг) бактериоскопик текшируви диагностик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг натижалари кўпчилик ҳолатларда захм, юмшоқ шанкр, замбуруғли касалликлар, пиодермия ва бошқа шунга ўхшаш касалликларга аниқ ташхис қўйиш учун асосий омил бўлиб ҳисобланади.

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвали

1-боб. Умумий қоидалар

Ушбу Касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвали (кейинги ўринларда — Касалликлар жадвали) касалликларнинг барча шаклларини ва кечиш жараёнларини тўлиқ қамраб олмаган. Чунки, касалликлар шаклларининг тўлиқ рўйхатини тузиш имконсиз.

Шу сабабли ушбу Касалликлар жадвалида патологик ўзгаришларнинг ифодаланганлик даражаси, инсон аъзолари фаолиятининг бузилиши, қайталанишлар сони ва даволашнинг самарадорлигига эътибор қаратилган ҳолда умумлаштирилган кўринишда касалликларнинг асосий шакллари кўрсатилган.

Ушбу Касалликлар жадвалида қуйидаги асосий қисқартмалардан фойдаланилади:

Д — диоптрий;

КТ — компьютер томографияси;

ЛОР — ларингооторинологик;

МГ — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;

МРТ — магнит-резонансли томография;

ОИВ — одам иммунитет танқислиги вируси;

ОПЎБ — оёқ панжасининг ўрта бўлими;

УТТ — ультратовуш текшируви;

ҲАЛ — «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари;

ЭКГ — электрокардиография;

ЭхоКГ — эхокардиография;

ЭЭГ — электроэнцефалография.

Тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларнинг яроқлилик тоифалари ушбу Касалликлар жадвалининг қуйидаги иккита устунлари бўйича аниқланади:

I устун — ҲАЛга ўқишга кираётган номзодлар;

II устун — ҲАЛда таҳсил олаётган ўқувчилар.

2-боб. Юқумли ва паразитар касалликлар

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 1-модда. Ичакнинг юқумли касалликлари, бактерияли зоонозлар, бошқа бактериал касалликлар, тери тошмалари билан кечадиган вирусли касалликлар, бўғим оёқлилар орқали юқадиган вирусли ва бошқа касалликлар (марказий асаб тизимининг юқумли касалликлари бундан мустасно), вирус ва хламидиялар чақирадиган бошқа касалликлар, риккетсиозлар, бошқа юқумли ва паразитар касалликлар: а) даволаб бўлмайдиган ёки даволаш мураккаб бўлган яроқсиз яроқсиз б) ўткир ёки сурункали касалликлар хуружидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқлилик якка тартибда аниқланади

1-модданинг «а» бандига қуйидаги касалликлар киради:

бруцеллёзнинг сурункали, қайталанувчи шакллари;

трихоцефалёз, амебиаз ва безгакнинг яққол клиник аломатлар билан кечаётган сурункали шакллари;

қорин тифи, паратифлар ва салмонеллёзларнинг қайталанувчи, асоратли шакллари;

сурункали дизентерия;

ички аъзоларнинг зарарланиши ҳамда марказий асаб тизимидаги ўчоқли ўзгаришлар билан кечаётган цитомегаловирус, оддий герпес вируси ва токсоплазмоз касалликлари;

эхинококкоз.

1-модданинг «а» бандига даволаб бўлмайдиган, бир неча маротаба таҳлилий (лаборатор) текширув усуллари билан тасдиқланган юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг турғун ташувчилари ҳам киради.

1-модданинг «а» банди стационар шароитда даволангандан сўнг беморда умумий астенизация, ҳолсизлик ва озиқланишдаги бузилишлар сақланган, фаолиятига оид бузилишлар мавжуд бўлган ўткир юқумли, паразитар касаллик ва интоксикациялардан кейинги ҳолатларни назарда тутади.

Қорин тифи, паратифлар билан аввал хасталанган номзодларда меъда-ичак йўлларининг фаолияти бузилмаган бўлса, улар стационар шароитдаги даволаниш тугагандан сўнг, камида 12 ой ўтгач ҲАЛга ўқишга киришга яроқли деб топилиши мумкин.

Агар вирусли гепатит маркерлари аниқланса номзод ҲАЛга ўқишга киришга яроқсиз деб топилади. Ўқувчиларда клиник кўринишлар ва таҳлилий (лаборатор) текширувларидаги ўзгаришлар (ферментларнинг ошиб кетиши, бошқа биокимёвий таҳлил кўрсаткичлар) аниқланган ҳолда улар ушбу Касалликлар жадвалининг 55-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 2-модда. Сил касаллиги яроқсиз яроқсиз

2-моддага ўпка ҳамда бошқа аъзолар сил касаллиги киради.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 3-модда. Мохов яроқсиз яроқсиз

Мохов ташхиси қўйилганда, ўқувчи таҳсил олишга яроқсиз деб топилади ва давлат соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги махсус даволаш-профилактика муассасасига ўтказилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 4-модда. ОИВ чақирадиган касаллик яроқсиз яроқсиз Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 5-модда. Заҳм ва асосан жинсий йўл билан юқувчи бошқа касалликлар яроқсиз яроқсиз Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 6-модда. Микозлар яроқсиз яроқсиз

6-моддага актиномикоз, ички аъзолар кандидози, кокцидоидоз, гистоплазмоз, бластомикоз, споротрихоз, хромомикоз, феомикотик абсцесс, мицетома, дерматофития ва бошқа замбуруғ касалликлари киради.

Замбуруғ касалликларига чалинган номзодлар даволангандан сўнг зарарланган аъзолар ва тизимларда ўзгаришлар топилмаса, номзодлар ўқишга киришга яроқли деб топиладилар.

6-моддада кўрсатилган терининг замбуруғли касалликлари билан такроран стационарда даволаниш самара бермаган ўқувчилар ушбу Касалликлар жадвалининг 58-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Дерматофитияга чалинган ўқувчилар даволанишлари лозим. Даволангандан сўнг улар таҳсил олишга яроқли деб топиладилар.

Микоз ташхиси таҳлилий (лаборатор) текширувлар билан тасдиқланиши лозим.

3-боб. Ўсмалар

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 7-модда. Хавфли ўсмалар яроқсиз яроқсиз Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 8-модда. Хавфсиз ўсмалар (бош ва орқа мия ўсмалари бундан истисно), «in situ» ўсмалар: а) фаолиятнинг бузилиши билан кечадиган яроқсиз яроқсиз б) фаолияти бузилишсиз, объектив аломатлар мавжудлигида яроқсиз яроқлилик якка тартибда аниқланади в) жарроҳлик амалиётидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилиши яроқсиз яроқсиз

8-модданинг «б» бандига аъзолар ва тизимлар фаолиятининг бузилишисиз кечадиган, ҳарбий кийим, пойабзал ёки бошқа ҳарбий анжомларни кийишни қийинлаштирмайдиган хавфсиз ўсмалар ёки уларнинг радикал даволанишдан кейинги ҳолатлари киради.

Ҳарбий кийим, пойабзал ва ҳарбий анжомларни кийишга монелик қилмайдиган гемангиома, невус, остеома, хондромалар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишисиз кечадиган овқат ҳазм қилиш йўлларининг якка полиплари, сийдик қопининг хавфсиз папилломалари ҳамда бошқа хавфсиз ўсмалар таҳсил олаётган номзодларнинг яроқлилик даражасини чекламайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

4-боб. Қон, қон ҳосил қилувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммунитет механизмини жалб қилувчи алоҳида бузилишлар

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 9-модда. Қон, қон ҳосил қилувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммунитет механизмини жалб қилувчи алоҳида бузилишлар яроқсиз яроқсиз

9-моддага қуйидаги касалликлар киради:

орттирилган ва ирсий камқонликнинг барча турлари;

эритроцитлар ёки гемоглобин тузилишининг компенсацияланган орттирилган ва ирсий бузилишлари;

тромбоцитлар, лейкоцитлар фаолиятининг орттирилган ва ирсий бузилишлари; цитопеник синдромлар (шу жумладан, лейкопения, идиопатик тромбоцитопеник қирмизи ва бошқа тромбоцитопениялар, трансфузиядан кейинги аутоиммунли асоратлар);

кўп қон кетиши билан кечадиган, гемостаз тизимининг бузилишлари (шу жумладан, гемофилия, бошқа коагулопатиялар ва тромбоцитопатиялар);

тромб пайдо бўлиш хавфининг кучайиши билан кечадиган тромбофилиялар ва бошқа гемостаз тизимидаги бузилишлар;

капиллярларнинг ирсий мўртлиги, томир псевдогемофилияси;

туғма ва орттирилган турғун иммунитет танқислиги ҳолатлари (ОИВ қўзғатган касалликлар бундан мустасно).

Тизимли бўлмаган қон касалликларидан келиб чиққан мўътадил ифодаланган камқонлик, лейкопения, турли этиологияли тромбоцитопения ҳамда ҳужайра ва гуморал иммунитетнинг кам ифодаланган бузилишлари билан кечадиган иммунитет танқислигига чалинган, вазн пасайиши кузатилмаган, меҳнат қобилияти сақланган номзодларга ўқишга киришга яроқсизлик тўғрисида хулоса чиқарилади.

Бошқа аъзолар ва тизимларнинг касалликларида (ўзга сурункали, аутоиммун, ўсма, юқумли касалликлар, саркоидоз ва бошқа гранулематоз, жароҳат ёки уларнинг даволашдаги асоратлари), талоқ олиб ташлангандан кейин ва бошқа ташхис ёки даволаш учун ўтказилган жарроҳлик амалиётларидан кейин кузатилган иккиламчи иммунитет танқислиги, қон таркиби, унинг ивишида ўзгаришлар бўлганда, таҳсил олишга яроқлилик даражаси зарарланган аъзо ёки аъзолар тизими фаолиятининг бузилиш даражасига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича аниқланади.

5-боб. Эндокрин тизимининг касалликлари, озиқланиш ва моддалар алмашинувининг бузилишлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 10-модда. Эутиреоид бўқоқ яроқсиз яроқсиз

10-модда эндокрин бузилишлар бўлмаган, диффузли, тугунли ёки кистали бўқоқ мавжудлигида, шунингдек, жарроҳлик йўли билан даволанишдан сўнгги ҳолатларда қўлланилади. Эндокрин бузилишлар бўлмаган қалқонсимон безнинг 0 ва I даражали диффуз катталашиши 10-моддани қўллаш учун асос бўлмайди, ҲАЛга ўқишга киришга ва таҳсил олишга тўсқинлик қилмайди.

Эндокрин бузилишлар мавжуд бўлганда, ушбу Касалликлар жадвалининг 11-моддаси қўлланилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 11-модда. Эндокрин тизимининг бошқа касалликлари, озиқланиш ва моддалар алмашинувининг бузилишлари: а) фаолиятнинг бузилишидан қатъи назар яроқсиз яроқсиз б) тана вазни етишмаслиги, алиментар семизликнинг I даражаси яроқсиз яроқлилик якка тартибда аниқланади

11-модданинг «а» бандига гипофиз, буйрак усти бези, паратиреоид ва жинсий безлар касалликлари, касаллик туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин эндокрин аъзонинг йўқлиги, тиреотоксикоз ва гипотиреоз касалликлари, қандли ва қандсиз диабетлар, алиментар семизликнинг I даражасидан юқори семизлик даражалари ҳамда бошқа эндокрин касалликлари киради.

Ўткир тиреоидит ва ўткир ости тиреоидит туфайли даволанган номзодлар ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Ўқувчида тиббий текширув натижасида вазннинг пасайишига сабаб бўладиган касалликлар аниқланмаса, улар 11-модданинг «б» банди бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Келиб чиқиш сабаби бошқа бўлган семизликда номзодларни ўқишга киришга яроқлилик тоифаси асосий касалликнинг оғирлиги ва кечиши бўйича ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича аниқланади.

Озиқланиш ҳолати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловага мувофиқ аниқланади.

6-боб. Руҳий ва хулқ-атворнинг бузилишлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 12-модда. Органик руҳий бузилишлар яроқсиз яроқсиз

12-модда бош миянинг шикастланиш ва фаолиятининг бузилишидан (жароҳатлар, бош мия ўсмалари, энцефалит, менингит, асаб тизимининг заҳми ҳамда сенил ва пресенил психозлар, қон томир, дегенератив ва бош миянинг бошқа органик касалликлари ва жароҳатлари) келиб чиққан психозлар, бошқа руҳий бузилишлар, шахс ва хулқ-атвор ўзгаришларини назарда тутади.

Бош миянинг органик касалликлари, жароҳатланиши, асаб тизимининг яллиғланиши ва зарарланиши туфайли даволанганлиги (мурожаати) тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 13-модда. Эндоген психозлар: шизофрения, шизотипик бузилишлар, шизоаффектив, васвасали, ўткир ва ўткинчи психотик бузилишлар ва аффектив бузилишлар (кайфият бузилишлари) яроқсиз яроқсиз

Шизофрения ташхисини қўйишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Шизофрения касаллигига гумон қилинган ҳар бир ҳолатда юқори малакали мутахассисларни жалб қилиб, албатта, стационар шароитда текшириш лозим, чунки тажрибадан маълумки, кўпинча шахснинг якка тартибдаги хусусиятларига хос бўлган феъл ва хулқ-атворнинг бирон-бир касаллик жараёнига алоқаси бўлмаган баъзи белгилари шизофрения белгилари деб қайд қилинади.

Шизофрения аломатларига баъзан, юқумли касалликлар ва интоксикациялар туфайли келиб чиқадиган руҳий фаолиятнинг ўткинчи бузилишлари нотўғри киритилади, аслида эса бу ҳолатлар юқумли касаллик ва интоксикация генезли психозларга тааллуқли ва ушбу Касалликлар жадвалининг 14-моддаси бўйича кўрилади. Шунинг учун ташхис қўйишда хатоликларга йўл қўймаслик мақсадида беморларнинг соматик ҳолатига ва таҳлил текширувлари хулосасига катта эътибор бериш лозим. Агар шизофрения билан бошқа кўринишдаги руҳий бузилишлар (параноид ҳолатларни, шахснинг паранойял ривожланишини ва бошқалар) ўртасида қиёсий ташхисот ўтказишда қийинчилик юзага келганда, тиббий кўрикдан ўтказишда ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддаларини қўллаш лозим.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 14-модда. Симптоматик ва бошқа экзоген этиологияли руҳий бузилишлар яроқсиз яроқсиз

14-модда интоксикацион (руҳиятга фаол таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилишдан кейинги ҳолатлар бундан мустасно) ва юқумли касалликлар ҳамда соматоген психозларни назарда тутади.

Текширув ва тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳужжатларда руҳий бузилишнинг ривожланишига олиб келган касаллик кўрсатилади.

14-моддага руҳий-асаб тизими ва ички аъзолар томонидан патологик ўзгаришлар бўлмаган, анамнезида 14-моддада қайд этилган руҳий бузилишлар мавжуд бўлганлар киради. Бу руҳий бузилишларнинг асоратсиз якуни даволаш-профилактика муассасасида текширилиш билан тасдиқланиши лозим.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 15-модда. Стресс билан боғлиқ невротик ва соматик шаклдаги бузилишлар яроқсиз яроқсиз

15-модда, реактив психозларни, невротик, диссоциатив ва соматик шаклдаги бузилишларни, психоген депрессив ҳолатлар ва реакцияларни, шахснинг невротик ривожланишини, сурункали реакциядан кейинги шахс ўзгаришларини ҳамда жароҳатдан кейинги стресс бузилишларини назарда тутади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 16-модда. Шахс бузилишлари яроқсиз яроқсиз

16-модда шахс бузилишлари, психопатиялар, шахснинг патологик ривожланиши, руҳий инфантилизмнинг ҳамма шаклларини назарда тутади (ушбу Касалликлар жадвалининг 74-моддасида кўрсатилганлар бундан мустасно).

Шахс ўзгаришларига ташхис қўйиш учун синчковлик билан ва объектив йиғилган анамнез зарур ҳамда руҳий касалликларни стационар шароитда ўтказиладиган ҳар томонлама текширув лозим. Ўқувчиларни 16-модда бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш шахсий йиғмажилди, хизмат ва тиббий тавсифномалари ўрганилганидан сўнг амалга оширилади.

Муайян бўлган ташқи зарарлар (инфекция, интоксикация, жароҳатлар ва бошқалар) билан сабабий боғлиқ бўлган психопатияга ўхшаш ҳолатлар ҳамда майлнинг бузилишлари бўлган шахслар ушбу Касалликлар жадвалида назарда тутилган асаб-руҳий патологиясига тегишли нозологик шаклларга биноан тиббий кўрикдан ўтказилади.

Шахснинг бутун патологик тузилишидан келиб чиқмаган хулқ-атвор, хатти-ҳаракатлар, интизомсизлик кўринишларини касалликнинг бузилиш аломатлари деб баҳолаб бўлмайди.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 17-модда. Руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий ва хулқ-атворнинг бузилишлари яроқсиз яроқсиз

17-модда бир ёки бир нечта руҳиятга фаол таъсир этувчи воситаларни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан руҳий бузилишларни назарда тутади.

Ўқувчиларга стационарда сурункали алкоголизм (босқичидан қатъи назар) ёки гиёҳвандлик ташхиси қўйилганда яроқсиз деб топиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 18-модда. Ақлий қолоқлик (заифлик) яроқсиз яроқсиз

18-модда даражасидан қатъи назар ақлий қолоқликнинг ҳамма шакллари киради. Интеллектнинг яққол ва аниқ нуқсонлари мавжудлигида ўқувчиларнинг яроқсизлик масаласи стационар шароитда текширувларсиз ҳал қилиниши лозим.

Ташхис қўйишда, тафаккур ва интеллектнинг клиник ташхис мезонлари экспериментал-психологик тадқиқот натижалари биргаликда етакчи аҳамиятга эга. Агар ташхис қўйишда шифокор текширувининг натижалари тавсифловчи маълумотларга мос келмаса, стационарда текширувдан ўтиш мажбурийдир. Ақлий ривожланишнинг психометрик коэффициентининг текшируви Д. Векслер усули ва Равен жадвали бўйича ўтказилади.

7-боб. Асаб тизимининг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 19-модда. Эпилепсия ва эпилептик тутқаноқлар яроқсиз яроқсиз

Эпилепсия — бу аниқ қўзғатувчисиз, қайталанувчи (2 ва ундан ортиқ) эпилептик хуружлар билан кечувчи ҳолат. Эпилептик тутқаноқ — бош мия нейронларидан аномал ёки ортиқча қўзғалиш туфайли пайдо бўлган клиник кўринишни ифодалайди. Клиник манзара тўсатдан пайдо бўладиган ва транзитор патологик феноменлар (бемор ёки уни кузатувчиси томонидан қайд этилган онг, ҳаракат, сезувчанлик, вегетатив ўзгаришлар, руҳий аломатлар) билан намоён бўлади.

19-моддага спиртли ичимликлар истеъмолини тўхтатиш оқибатида, бош мия жароҳатидан кейин ёки унинг эрта даврида (10 ҳафтагача) ривожланган, бош мия ўсмаларидан келиб чиқадиган, дори воситалари ёки бошқа кимёвий моддалар таъсирида, соматоген метаболик энцефалопатиялар, ноқулай физик омиллар таъсирида келиб чиққан энцефалопатиялар, фебрил талвасалар билан боғлиқ тутқаноқлар кирмайди.

Эпилепсиянинг клиник манзарасини таҳлил қилишда эпилептик тутқаноқларга дифференциал ташхис қўйиш лозим бўлади. Тутқаноқ мавжудлиги шифокор кузатуви орқали тасдиқланиши ҳамда эпилептик тутқаноқни тасдиқловчи бошқа тиббий ҳужжатлар ҳам эътиборга олиниши лозим. Агар тутқаноқнинг ифодаланиши уни эпилепсия деб ҳисоблаш учун асос бўлса, эпилепсия тутқаноғи мавжудлигини тасдиқлаш учун гувоҳларнинг ёзма маълумотлари ҳам эътиборга олиниши мумкин. Бундай ҳолатларда эпилептик тутқаноқ гувоҳларининг имзоси ҳақиқийлиги ҲАЛ директори томонидан тасдиқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 20-модда. Марказий асаб тизимининг яллиғланишлари, миелинсизланувчи касалликлари ва уларнинг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

20-модда марказий асаб тизимининг юқумли ва паразитар касалликларини, бош ва орқа мия юқумли касалликларини, ўткир ва сурункали интоксикацияларда зарарланишини, марказий асаб тизимининг миелинсизланувчи касалликларини назарда тутади.

20-моддада кўрсатилган бузилишлар мавжудлиги тиббий ҳужжатлар ҳамда ўқиш жойидан ушбу бузилишларнинг ўқиш жараёнига таъсири тўғрисидаги тавсифномалардан олинган маълумотлар билан тасдиқланиши лозим, ташхис эса клиник ва махсус текширув натижалари асосида тасдиқланиши лозим. Мазкур ҳолатларда хулоса стационар шароитда текширувдан сўнг чиқарилади.

Калла суяги ички босими даражасини баҳолашда касалликнинг клиник кўринишлари (бош оғриши, қусиш, кўз ҳаракатидаги, когнитив, юриш ҳаракати, чаноқ аъзолари фаолиятининг бузилишлари), люмбал пункция орқали аниқланган орқа мия ликворининг босими, кўз тубида димланиш аломатлари, кўриш нервлари дискларининг иккиламчи атрофияси, КТ (МРТ) маълумотлари асосида гидроцефалия мавжудлиги ҳисобга олинади.

Бош миянинг органик зарарланиши, юқумли касаллик ёки интоксикациядан сўнг юзага келган ҳиссий-иродавий ёки интеллект-хотира бузилишлари мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 12-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Бош мия қоринчалари тизимининг кенгайиши КТ (МРТ) маълумотларига кўра баҳоланади. Олдинги шохлар максимал кенглигининг пешона суяклари ички пластинкалараро масофасига нисбати шу сатҳда 0,5 см дан ортиқ бўлганда (0,4 дан кам — меъёрда, 0,4-0,5 — чегара кўрсаткичи, 0,5 дан ортиқ бўлса — гидроцефалия), Эванс индекси (олдинги шохлар кенглигининг чакка суяклар ички деворлараро максимал масофасига нисбати) 26 дан ортиқ, III қоринча индекси (20 ёшгача — 3,0 дан юқори) гидроцефалия аломатлари деб ҳисобланади. Перивентрикуляр шишнинг мавжудлиги КТ (перивентрикуляр оқ модда зичлигининг камайиши), МРТ (Т2-тасвирда юқори интенсивдаги сигнал) маълумотларига асосан баҳоланади.

Қуйидагилар калла суяги ички босими ошиши синдромининг кучли ифодаланган клиник кўриниш мезонлари ҳисобланади:

бош оғриғи, қусиш, кўз ҳаракатининг, когнитив, юриш ҳаракатининг, чаноқ аъзолари фаолиятининг бузилишлари, кўз нерв дискларининг димланиши ёки кўриш нервлари дискларининг иккиламчи атрофияси мавжудлиги, люмбал пункцияда ликвор босимининг 300 мм сув устунидан юқори бўлиши, паравентрикуляр шиш.

Қуйидагилар калла суяги ички босими ошиши синдромининг мўътадил ифодаланган клиник кўриниш мезонлари ҳисобланади:

бош оғриғи, кўз тубида димланишнинг бошланғич аломатлари, люмбал пункцияда ликвор босимининг 200 мм сув устунидан юқори бўлиши.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 21-модда. Кўпроқ марказий асаб тизимини зарарловчи тизимли атрофиялар, экстрапирамидал, асаб тизимининг бошқа дегенератив касалликлари, асаб-мушак синапси ва мушак касалликлари, болаларнинг церебрал фалажи, асаб тизимининг туғма аномалиялари (ривожланишнинг нуқсонлари), бош ва орқа мия ўсмалари яроқсиз яроқсиз

21-модда церебрал дегенерацияси, Паркинсон касаллиги, бошқа экстрапирамидал тизим (эссенциал титраш) касалликлари, тортилиш билан кечадиган касалликлар (де ла Туретта синдроми — тиббий кўрикдан ўтказиш шифокор-психиатрлар ҳамкорлигида амалга оширилади), орқа мия дегенерацияси, бош ва орқа мия ўсмалари, болаларнинг церебрал фалажи, туғма аномалиялар (ривожланиш нуқсонлари), асаб-мушак бирикмалари (синапс) ва мушак касалликлари ҳамда марказий асаб тизимининг бошқа касалликларини (гидроцефалия, бош мия кисталари ва бошқалар) назарда тутади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 22-модда. Бош ва орқа мия томирлари касалликлари яроқсиз яроқсиз

22-модда субарахноидал, мия ичи ва калла суяги ичига қон қуйилишларини, мия инфарктини, мия қон айланишининг ўтиб кетувчи бузилишларини, дисциркулятор энцефалопатияларни (бош мия сурункали ишемияси), шунингдек, бош ва орқа мия қон томирлари зарарланишларини назарда тутади.

Ҳушдан кетишга мойил бўлган ўқувчилар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтиши ва даволаниши лозим. Вегетатив асаб тизимининг бузилишлари билан кечадиган бошқа касалликлар аниқланмаганда, вегетатив-томир дистонияси ташҳиси қўйилади. Бошқа касалликлар ёки бузилишлар (юқумли касалликлар, жароҳатлар, интоксикациялар ва бошқалар) туфайли ҳушидан кетишлар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича амалга оширилади.

Бош мия қон томир етишмовчилиги ва дисциркулятор энцефалопатия ташхисини қўйишда қуйидаги мезонларни қўллаш лозим:

этиологик омиллардан бирининг мавжудлиги (артериал гипертензия, қандли диабет, гиперхолестеринемия, гипергомоцистеинемия, юрак касалликлари, (ревматик зарарланишлар, юрак ритмларининг бузилиши ва бошқалар), қон касалликлари, жароҳат, юқумли ва тизимли касалликлардан келиб чиққан бош мия қон томирларининг зарарланиши, қон томирлар ривожланиши аномалиялари, умуртқа поғонасининг бўйин бўлими патологияси, бош мия жароҳатлари ва бошқалар);

бош мия фаолияти бузилишини акс этувчи шикоятларнинг мавжудлиги;

бош мия органик зарарланишининг клиник аломатлари мавжудлиги;

цереброваскуляр ўзанининг зарарланиш аломатлари мавжудлиги;

МРТ ёки КТ маълумотларига асосан бош мия тузилмаларида (структурасида) ўзгариш аломатлари мавжудлиги.

Қўшимча текширувлар натижасида аниқланган ўзгаришлар ва учтадан кам бўлмаган клиник белгилар асосида ташхис қўйилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 23-модда. Бош ва орқа мия жароҳатланишлари ва уларнинг оқибатлари. Ташқи таъсир омиллари натижасида келиб чиққан марказий асаб тизимининг зарарланиш оқибатлари яроқсиз яроқсиз

23-модда бош ёки орқа мия жароҳати туфайли келиб чиққан марказий асаб тизимининг ўзгаришлари ва фаолиятининг бузилиши мавжудлиги, марказий асаб тизимининг ҳаво портлаш тўлқини ва бошқа ташқи омиллар таъсири туфайли келиб чиққан зарарланиш асоратларини назарда тутади.

Бош мия жароҳатидан келиб чиққан ҳиссий-иродавий ёки интеллект-хотира бузилишлари мавжуд бўлганда ушбу Касалликлар жадвалининг 12-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.

Калла суягининг шикастланиши ва нуқсонлари мавжуд бўлганда 23-моддадан ташқари ушбу Касалликлар жадвалининг 68-моддаси қўлланилади.

Бош ёки орқа мия ўткир жароҳатини ўтказган номзод ва ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказилиши ушбу Касалликлар жадвалининг 26-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 24-модда. Периферик асаб тизимининг касалликлари яроқсиз яроқсиз

24-модда бош мия нервлари (II ва VIII жуфтликлари бундан мустасно), орқа мия нервлари, илдизча ва ганглияларнинг бирламчи ва иккиламчи зарарланиши оқибатида келиб чиққан касалликларини назарда тутади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 25-модда. Периферик нервлар жароҳатлари ва уларнинг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

25-моддага нервларнинг шикастланишдан кейинги оқибатлари, қўл ёки оёқ фаолиятини чекламайдиган, шикастланган нерв таъминлайдиган мушаклардаги кучнинг кам даражада заифлашиши ёки рефлектор ва (ёки) сезувчанлик бузилишлари аломатлари киради.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 26-модда. Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг хуружидан, жароҳат ва жарроҳлик йўли билан даволанишдан кейинги марказий ва периферик асаб тизимлари фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

26-моддада асаб тизимининг ўткир юқумли, паразитар ва бошқа касалликлари, интоксикацияли зарарланиши ва жароҳатланиши, шунингдек, бош ёки орқа миянинг ўткир томир касалликларидан кейинги ҳолатлари назарда тутилади.

Номзодлар ўткир менингит ёхуд менингоэнцефалит ўтказган, даволанишни тамомлаганига 12 ойдан кам муддат бўлганда ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар. Номзодларда резидуал аломатлар мавжуд бўлмаганда, ушбу Касалликлар жадвалининг 20-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Номзодлар ўткир калла-мия ёки умуртқа-орқа мия жароҳатидан кейинги ҳолатда, жароҳат оғирлиги даражаси ва фаолиятининг бузилиши ифодаланганлигидан қатъи назар, 12 ойдан кам бўлмаган муддатда ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Номзодлар периферик нервларнинг касалликлари ёки жароҳатларидан кейин касаллик ёки жароҳатнинг оғирлик даражаси, жароҳатланган нерв таъминлайдиган қўл-оёқ (аъзолар) фаолиятининг бузилишидан қатъи назар, 12 ойдан кам бўлмаган муддатда ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар. Рефлектор ва (ёки) сезувчанлик бузилишлар ёки жароҳатланган нерв таъминлайдиган мушаклар заифлиги кузатилмаса, мазкур номзодлар ушбу Касалликлар жадвалининг 24-25-моддалари асосида тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

8-боб. Кўриш аъзоси ва ёрдамчи аъзоларнинг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 27-модда. Эутир қовоқларнинг касалликлари ва шикастланишларининг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

Қовоқлар жойлашувининг турли етишмовчиликларида (битиши, ичкарига қайрилиши, ташқарига қайрилиши, ҳақиқий птоз, лагофтальм) кўзнинг кўриш ва ҳаракат фаолиятининг бузилиш даражаси ҳам ҳисобга олинади. Жарроҳлик йўли билан даволашдан ижобий натижа кутилган ҳолатларда, эксперт хулосаси қабул қилинишига қадар жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим.

Алоҳида тангачалар ва қовоқ четларини кам ифодаланган қизариши билан кечадиган оддий блефарит ўқишга киришга қарши кўрсатма бўла олмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 28-модда. Конъюнктива, кўз ёши йўллари, кўз косасининг касалликлари, жароҳатлар ва куйишларнинг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

28-моддага сурункали конъюктивитлар, кўз ёши йўлларининг касалликлари, конъюнктиванинг трахоматоз зарарланиши киради.

Кўз фаолиятининг турғун бузилишлари бўлган трахоманинг турли асоратларида, мазкур бузилишларни назарда тутувчи моддаларга (ушбу Касалликлар жадвалининг 27-моддаси бўйича — қовоқлар фаолиятининг бузилишлари, 28-модда бўйича — кўз ёш йўллари, 29-моддаси бўйича — мугуз парда фаолиятларининг бузилишлари, 34-моддаси бўйича — кўриш ўткирлигининг пасайишига) асосан хулоса қабул қилинади.

Номзод ва ўқувчиларга даволаниш тайинланади, яроқлилик тўғрисида хулоса фақат касалликни стационар шароитда даволаш учун бир ойдан кам бўлмаган муддат талаб қилинган ҳолатларда қабул қилинади. Даволаш самара берганда ва хуруж давридан ташқари бўлган сурункали шакллардаги конъюнктива касалликлари мавжуд бўлганда номзодлар ўқишга киришга, ўқувчилар эса таҳсил олишга яроқли деб топиладилар.

Ягона фолликулалар мавжуд бўлган фолликуляр конъюнктивит, қовоқларнинг бурчаклари ва юқори қисми конъюнктивасининг бахмалга ўхшаш майинлиги, трахомадан келиб чиқмаган конъюнктиванинг алоҳида майда юзаки чандиқлари ҳамда трахомадан келиб чиққан конъюнктива ва шох пардадаги бошқа ўзгаришлар бўлмаган силлиқ чандиқлар, йил давомида трахоматоз жараённинг рецидивсиз кечиши ўқишга киришга кириш учун қарши кўрсатма бўла олмайди.

Кўзнинг баҳорги катар касаллиги мавжуд бўлганда номзодлар яроқсиз деб топиладилар.

II ва III даражали ҳақиқий қанотсимон парда (птеригиум) ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлади. Самарали бўлмаган жарроҳлик амалиётидан сўнг қанотсимон парданинг ўсиш рецидивларида хулоса 28-модда асосида қабул қилинади.

Номзодларнинг кўз ёш аппарати ўзгаришсиз бўлиши лозим.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 29-модда. Кўзнинг шиллиқ пардаси, шох пардаси, томирли пардаси, гавҳари, шишасимон танаси, тўр пардаси, кўрув нервининг касалликлари, жароҳатлар ва куйишларининг якунлари яроқсиз яроқсиз

29-модда сурункали, даволаниши мураккаб бўлган ёки даволанмайдиган касалликлар, жароҳат ва куйишларнинг оқибатларини назарда тутади.

29-моддага сурункали увеит ва увеопатиялар, кератоглобус ва кератоконус, бир ёки иккала кўзда кератопротезлашдан сўнгги ҳолатлар, иккала кўздаги афакия ва артиафакия, кўзнинг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари (тўр парданинг четлари дегенерацияси, кўп сонли хориоретинал ўчоқлар, ортки стафилома ва бошқалар) мавжудлиги, яллиғланиш ёки дистрофик ўзгаришлар чақирмайдиган кўз ичидаги ёт жисм, кўз фаолиятидан қатъи назар тапеторетинал абиотрофиялар киради.

Касалликлар жараёни тугалланган ёки кам хуружли (йилда 2 мартадан кам бўлган) жараённинг ривожланишисиз бўлган ҳолатларда, шунингдек, тўқималар кўчириб ўтказилганда ўқувчиларнинг таҳсил олишга яроқлилиги кўзлар фаолиятининг бузилишларига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари асосида аниқланади.

Кўз ва унинг қўшимча аппаратининг ўсмалари мавжуд бўлганда уларнинг тавсифи бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 7- ёки 8-моддалари бўйича амалга оширилади. Кўз фаолиятининг бузилишга олиб келмайдиган хавфсиз ўсмалар ўқишга киришга монелик қилмайди.

Периферик хориоретинал дистрофиялар, тўр парданинг тўсиқ лазерли коагуляция ўтказган парда кўчмасдан йиртилиши мавжуд бўлган, шунингдек, интраокуляр коррекцияси билан номзодлар ўқишга киришга, ўқувчилар эса таҳсил олишга яроқсиз деб топиладилар.

Гавҳарнинг жойидан тўлиқ ёки қисман чиқиши афакия деб баҳоланади. Бир кўзда афакия бўлиб, иккинчи кўз гавҳари ҳиралашиш ҳисобига кўриш ўткирлиги 0,4 ва ундан паст бўлганда бир кўздаги афакия икки томонлама деб баҳоланади.

Фақат зич ёруғлик берадиган чироқ ёрдамида ўтказилган текширувда гавҳарда аниқланадиган, кўриш ўткирлигини пасайтирмайдиган ранглар жилоси, камалак товланиши, тошчалар, доначалар ва пуфакчалар, шунингдек, гавҳарнинг олдинги пардасида туғма пигмент йиғилганлиги 29-моддани қўллашга асос бўла олмайди ҳамда ўқишга киришга ва таҳсил олишга монелик қила олмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Бир ёки икки кўздаги мутлақ марказий ва атрофдаги турғун скотомалар мавжуд бўлганда номзод ва ўқувчиларнинг яроқлилиги кўз фаолиятининг ҳолатига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари асосида аниқланади.

Заҳм туфайли келиб чиққан паренхиматозли кератит билан хасталанган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 5-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 30-модда. Тўр парданинг кўчиши яроқсиз яроқсиз

Кўриш фаолияти яхши сақланиб қолган, жароҳатдан келиб чиқмаган тўр парданинг кўчиши мавжуд бўлган номзодлар ўқишга киришга, ўқувчилар эса таҳсил олишга яроқсиз деб топиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 31-модда. Глаукома яроқсиз яроқсиз

Глаукома мавжудлиги стационарда зўриқтирувчи синамалар ва компьютер периметрияси қўлланилиб тасдиқланиши лозим. 31-модда бўйича иккиламчи глаукомаси мавжуд номзод ва ўқувчилар ҳам тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 32-модда. Кўз мушаклари касалликлари, кўзларнинг ҳамкор ҳаракатларининг бузилиши яроқсиз яроқсиз

32-моддага диплопия бўлмаган ғилайликнинг барча турлари, нистагм ва кўзнинг бошқа ғайриихтиёрий ҳаракатлари, кўзнинг мушаклари шикастланиши билан кўз косасининг жароҳатидан сўнгги турғун диплопия киради.

Агар нистагм асаб тизими ёки вестибуляр аппаратнинг зарарланиш белгиларидан бири бўлганда, хулоса асосий касаллик бўйича қабул қилинади. Кўришнинг яққол пасайишида хулоса ушбу Касалликлар жадвалининг 34-моддаси ёки 32-моддага мувофиқ қабул қилинади. Кўз олмаларининг четга буришдаги кўзнинг нистагмсимон титраши ўқишга киришга тўсиқ бўла олмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Ҳамкор ғилайликда ташхис бинокуляр кўришнинг текшируви (Фридманнинг рангли мосламаси ёки Кальф усулида зўраки ҳаракатни аниқлаш) билан тасдиқланиши лозим. Бинокуляр кўришнинг мавжудлиги ҳамкор ғилайлик йўқлигини кўрсатади.

Диплопиясиз бўлган ҳамкор ғилайлик, паралитик ғилайликда ва бинокуляр кўришнинг бошқа бузилишларида яроқлилик тоифаси кўзнинг фаолиятига қараб, ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари асосида аниқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 33-модда. Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари яроқсиз яроқсиз

33-моддага қайси кўзлигидан қатъи назар, меридианлардан бирида 3,0 Д дан 5,0 Д (кирган ҳолда) гача бўлган миопия ёки гиперметропия, шунингдек, қайси кўзлигидан қатъи назар, икки бош меридианлардаги рефракция фарқи 2,0 Д дан 3,0 Д гача (кирган ҳолда) бўлган астигматизмнинг ҳар қандай тури киради.

Рефракция аномалияларининг тури ва даражаси циклоплегия ҳолатида скиаскопия ёки рефрактометрия ёрдамида аниқланади.

Аккомодациянинг турғун спазмида, парези ёки фалажида тиббий текширув шифокор-терапевт, шифокор-невролог ва зарурат бўлганда бошқа мутахассис-шифокорлар иштирокида амалга оширилади. Агар аккомодациянинг турғун спазми, парез ёки фалажи асаб тизими, ички аъзолар касалликлари туфайли бўлса, тиббий кўрикдан ўтказиш асосий касаллик бўйича амалга оширилади.

Аккомодациянинг спазми фаолиятга оид касаллик бўлиб ҳисобланади, бунда циклоплегияда аниқланган рефракция, циклоплегиягача бўлган мақбул салбий коррекцияловчи линзанинг кучидан заифроқдир.

Стационар шароитда даволаниш самарасиз бўлган бир ёки иккала кўзнинг аккомодация спазми ёки фалажида яроқлилик тоифаси ушбу Касалликлар жадвалининг 33- ёки 34-моддалари бўйича аниқланади, бунда бир неча марта ўтказилган циклоплегиялардан кейин аввалги сатҳига қайтадиган коррекция қилинган кўриш ўткирлиги ва аметропия даражасига қараб аниқланади.

Бир кўзда аккомодациянинг турғун фалажида яроқлилик тоифаси кўзнинг фаолиятига кўра аниқланади. Аккомодациянинг спазм ёки фалажи ифодаланганлик даражасидан қатъи назар, ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 34-модда. Кўрлик, кўришнинг пастлиги, ранг ажратиш аномалиялари: а) бир кўзда кўриш ўткирлиги 0,4 бошқа кўзда 0,03 дан 0,4 гача ёки бир кўзда кўриш ўткирлиги 0,5 ва ундан юқори бошқа кўзда 0,04 — 0,1 бўлганда яроқсиз яроқсиз б) ранг ажратиш аномалиялари, дихромазия, А ёки Б турдаги аномал трихромазия яроқсиз яроқсиз

Ўқувчининг таҳсил олишга яроқлилик учун коррекция билан кўриш ўткирлиги бир кўзда 0,5 ва иккинчисида 0,1 дан кўп бўлиши лозим. Мунозарали ҳолатларда кўриш ўткирлиги назорат текширувлари ёрдамида аниқланади.

Номзод ва ўқувчиларнинг яроқлилик тоифасини аниқлашда, ҳар бир кўз учун ҳар қандай линзалар билан коррекция қилинган кўриш ўткирлиги ҳисобга олинади, шу жумладан, комбинацияланган ҳамда интраокуляр ёки контакт линзалар билан (линза таъсирини яхши ўтказган ҳолатда — суткада 20 соатдан кам бўлмаган, диплопия ва кўзнинг таъсирланиши йўқ, бинокуляр кўриш мавжуд бўлганда).

Кўришни оддий сферик шишалар билан коррекция қилишда ушбу Касалликлар жадвалининг иккала устунларида назарда тутилган номзод ва ўқувчилар учун амалда чидамли бинокуляр коррекция билан кўриш ўткирлиги ҳисобга олинади, яъни яхши ва ёмон кўрадиган кўзлар учун шишалар кучи фарқи ёки цилиндрли ёки комбинацияланган шишалар билан ёмон кўрадиган кўзда асосий икки меридианларда линза нур синдириш кучининг фарқи 2,0 Д дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Номзодларда коррекцияланган кўриш ўткирлиги фақат миопия ёки миопиялик астигматизм (оддий ёки мураккаб) мавжуд бўлганда, шу жумладан, қайд этилган рефракция чегарасининг сатҳдан ошмаган контактли линзалар бўлганда, кўриш ўткирлиги пасайишининг бошқа сабабларида эса (жумладан, гиперметропияда, гиперметропик ва аралаш астигматизмда) — узоқни кўриш учун коррекция қилинмасдан аниқланади.

МГ ҲАЛга ўқишга кираётган номзодларда ҳар бир кўзда коррекциясиз кўриш ўткирлиги узоқни кўриш учун 0,8 дан кам бўлмаслиги ва яқин учун 1,0 бўлиши лозим, ёмон кўрадиган кўздаги миопия ёки энг кўп аметропия бўлган меридианида гиперметропия 1,0 Д дан кўп бўлмаслиги, ҳар қандай турдаги астигматизмда икки асосий меридианларда рефракциянинг фарқи 0,5 Д дан ошмаслиги лозим.

Бошқа вазирлик ва идораларнинг ҲАЛга кираётган номзодларнинг ҳар бир кўзида коррекциясиз кўриш ўткирлиги узоқни кўриш учун 0,6 дан, яқин учун 0,8 дан кам бўлмаслиги лозим. Улар учун ёмон кўрадиган кўздаги миопия ёки энг кўп аметропия бўлган меридианида гиперметропия 2,0 Д дан кўп бўлмаслиги, ҳар қандай турдаги астигматизмда икки асосий меридианларда рефракциянинг фарқи 1,0 Д дан ошмаслиги лозим.

Ҳар қандай этиологиядан келиб чиққан кўз гавҳари хиралашганда, улар нафақат тирқишли лампа ёрдамида, балки кенгайтирган қорачиқда ўтаётган нур ёрдамида ва ёнбош ёритиш билан ҳам аниқланиши лозим. Текширув вақтида фақат тирқишли лампа ёрдамида аниқланадиган, гавҳардаги рангли товланиш, камалак жилоси, тошчалар, доначалар ва вакуоллар деб аталмиш ўзгаришлар мавжуд бўлганда номзодлар ўқишга киришга, ўқувчилар эса таҳсил олишга яроқсиз деб топилишга асос бўлади.

Биомикроскопия ёрдамида гавҳарнинг орқа қобиғи остида хиралашишлар аниқланганда номзодлар ўқишга киришга ва ўқувчилар таҳсил олишга яроқсиз деб хулоса чиқарилади.

Кўриш ўткирлигининг пасайишига олиб келмайдиган гавҳарнинг олдинги қобиғида туғма пигмент мавжудлиги ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Ранг ажрата олишнинг пасайиш даражалари ва турларига ташхис қўйишда, 9 ва ундан кейинги нашрлардаги Рабкиннинг полихроматик жадвалларига илова қилинган услубий кўрсатмаларни қўллаш лозим.

«С» турдаги аномал трихромазия деган ҳолатлар бу — тиббий кўрикдан ўтаётган номзодлар 9 ва ундан кейинги нашрдаги Рабкиннинг жадвалларида XVIII сон жадвални аниқлаши муқаррар бўлган ҳолда 12 дан ортиқ жадвалларни тўғри аниқлашлари лозим. «С» турдаги аномал трихромазия ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 35-модда. Ўткир касаллик, сурункали касалликнинг хуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик йўли билан даволангандан кейинги кўриш аъзо фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

35-модда шох пардани, рангдор пардани ва кўзнинг бошқа қаватларининг ўтказган ўткир касалликлари ҳамда жароҳат ва жарроҳлик амалиётидан кейинги кўришнинг вақтинча бузилишини назарда тутади.

Номзодлар шох, оқсил пардаларда оптик қайта тиклаш жарроҳлик амалиётидан ўтган бўлиб, агар жарроҳлик йўли билан даволашдан кейин 12 ой муддат ўтмаган бўлса, номзодлар ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин ўқувчиларнинг яроқлилик тоифаси ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари, кўз олмаларининг ультратовуш биометрия натижаларини ҳисобга олган ҳолда, кўз фаолиятларининг ҳолати ва жарроҳлик амалиётгача бўлган ҳужжатлар билан расман тасдиқланган аметропия даражасига кўра аниқланади.

Номзодлар шох пардада ўтказилган лазер коррекцияси жарроҳлик амалиётидан кейин 1 йилдан кам бўлмаган муддат ўтган бўлса ҳамда шох парда ва кўз тубида жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар ва дегенератив ўзгаришлар кузатилмаса, ўқишга киришга яроқли деб топиладилар (МГ ҲАЛ бундан мустасно). Бир йил давомида яроқлилик тоифаси жарроҳлик амалиётигача қандай бўлса, шундай сақланади.

Шунингдек, 35-моддага бир ёки иккала кўзлардаги кўз ёши йўлларининг даволанадиган касалликлари киради. Номзодларга даволаниш тайинланади, 35-модда бўйича ўқишга киришга яроқсизлик тўғрисида хулоса тикланувчи даволанишга бир ойдан кам бўлмаган муддат зарур бўлганда чиқарилади.

Ўқувчилар стационарда узоқ муддат даволаниши лозим бўлмаган ва кўз фаолиятларининг бузилишига олиб келмайдиган касалликлари мавжуд бўлганда таҳсил олишга яроқли деб топиладилар.

9-боб. Қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 36-модда. Ташқи қулоқнинг туғма ва орттирилган касалликлари яроқсиз яроқсиз

36-моддага икки ёки бир томонлама микротия, ташқи қулоқ эшитув йўли ва қулоқ супраси экземаси, сурункали диффуз ташқи отит, ташқи эшитув йўлининг туғма ва орттирилган торайишлари киради.

Номзод ва ўқувчилар — биринчи ва ундан юқори тоифали спортчилар (ҳужжат билан тасдиқланганлар) эшитиш фаолияти бузилмаган ҳолда қулоқ супрасининг кам ифодаланган шакл бузилиши мавжуд бўлганда, яъни соғлом тарафдаги қулоқ супралари нисбатдан ўлчамлари тенг, тоғай рельефи бузилмаган, терида қўпол чандиқли тортилишлари мавжуд бўлмаганда, яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади.

Ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси, қулоқ атрофи соҳасида сурункали қайталанувчи экзема мавжуд бўлган ўқувчиларда стационар даволаниш самара бермаганда, ташқи эшитув каналининг орттирилган торайишида яроқсиз деб топиладилар.

Ташқи эшитув йўлининг замбуруғли зарарланиши мавжуд бўлган ўқувчилар даволаниши лозим, номзодлар эса ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 37-модда. Ўрта қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг касалликлари яроқсиз яроқсиз

37-модда ўрта қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг полиплари, ноғора бўшлиғи грануляциялари, икки ёки бир томонлама сурункали ўрта қулоқ отити, бир томонлама турғун қуруқ тешилиши, адгезивли ўрта отити, тимпаносклерозни назарда тутади.

37-моддага 12 ой ва ундан ортиқ муддат олдин ўтказилган радикал жарроҳлик амалиётидан ёки битта қулоқда очиқ усул билан ўтказилган тимпанопластикадан кейинги даврда жарроҳлик амалиётидан қолган бўшлиқнинг тўлиқ эпидермизацияси кузатиладиган ҳолатлар ҳам киради.

Ўрта қулоқнинг сурункали йирингли яллиғланишлари отоскопия маълумотлари (ноғора пардасининг тешилиши, ноғора бўшлиғидан чиқадиган ажралмалар), ноғора бўшлиғи ажралмаларининг микрофлорасини аниқлаш учун экиш, чакка суягини Шюллер ва Майер усули билан рентгенография қилиш ёки шу суяклар КТ ўтказилиши йўли билан тасдиқланиши лозим.

Адгезив жараёнида ноғора бўшлиғида ёки ўрта қулоқнинг сурункали катарида отоскопияда бир қулоқнинг ноғора пардасида тешик ёки чандиқлар эшитиш ва барофункциянинг бузилиши билан бирга аниқланади. Қулоқ барофункциясининг бузилиши тиббий кўрикдан ўтаётган номзод ва ўқувчининг шикоятлари, ЛОР-аъзоларининг кўриги, қулоқ манометрияси асосида аниқланади.

Ўтказилган перфорациядан кейин ҳосил бўлган ноғора пардадаги кичик чандиқ ва оҳакланиш (ягона петрификатлар), парданинг ҳаракатчанлиги, эшитиш ва қулоқ барофункцияси бузилмаган ҳолатларда 37-моддани қўллашга асос бўлмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Қулоқ барофункциясининг турғун бузилиши қайта ўтказиладиган тадқиқотларнинг маълумотларига кўра аниқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 38-модда. Вестибуляр қобилиятининг бузилиши яроқсиз яроқсиз

Вестибуляр бузилишларда текширув маълумотлари, шунингдек, вестибулометрия натижалари шифокор-невропатолог билан ҳамкорликда баҳоланади. Вестибуляр бузилишларни вақтинча хусусиятга эгалиги кўрсатилганда, стационар шароитда ҳар томонлама текшириш ва даволаш лозим.

Барча номзодларни тиббий кўрикдан ўтказишда вестибуляр аппаратни уч карралик отолит реакциясининг текшируви ёки Кориолис тезланишларнинг узлуксиз кумуляцияси синамаси билан текшириб кўриш шарт.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 39-модда. Карлик, кар-соқовлик, эшитиш қобилиятининг пасайиши яроқсиз яроқсиз

Икки қулоқдаги карлик ёки кар-соқовлик даволаш-профилактика, илмий-тадқиқот муассасалари ёки кар-соқовлар учун бўлган таълим муассасалари томондан тасдиқланиши лозим. Карлик деб қулоқ супраси олдидаги бақиришни эшитмаслик ҳисобланади.

Эшитиш қобилиятининг пастлиги даражасини аниқлашда тадқиқотнинг махсус усулларини, шивирлаш ва суҳбатлашиш нутқи, камертонлар, бўсаға аудиометрияси, қулоқлар барофаолиятини мажбурий равишда аниқлаш билан бирга қўллаш лозим бўлади.

Яроқлилик тоифасининг ўзгаришига олиб келувчи эшитишнинг пасайишида юқоридаги тадқиқотлар бир неча маротаба (текширув даврида йилда камида 3 марта) ўтказилиши лозим.

Бир ёки иккала қулоқдаги карликка гумон қилинганда, Говсеев, Ломбар, Штенгер, Хилов ва бошқа текширувлар ёки объектив аудиометрия усуллари (чақирилган эшитиш потенциалларини рўйхатга олиш, отоакустик эмиссиялар ва бошқалар) қўлланади. Шивирлаб гапиришни эшитишда қулоқлардаги фарқ 3 метрдан кўп бўлганда, Стенверс усули бўйича чакка суякларда рентгенография ёки чакка суякларда КТ текшируви ўтказилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 40-модда. Ўткир касаллик, сурункали касаллик хуружлари, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқ фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

Ўқувчиларнинг яроқлилик тоифаси тўғрисида хулоса ўтказилган касалликлар, жароҳатлар, жарроҳлик амалиётларидан кейин уларнинг умумий аҳволи яхшиланиши ва махсус даволаш тадбирлари тугагандан сўнг, аммо эшитиш, вестибуляр аппарат фаолиятининг тўлиқ тикланиши учун керак бўладиган 1 ой муддатдан кейин қабул қилинади.

Тимпанопластика жарроҳлик амалиётини ўтказган номзод ва ўқувчилар яроқсиз деб топиладилар.

10-боб. Қон айланиш тизими касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 41-модда. Ревматизм, юракнинг бошқа ревматик ва ревматик бўлмаган (шу жумладан туғма) касалликлари яроқсиз яроқсиз

41-моддага юрак етишмовчилиги мавжудлигидан қатъи назар, ритм ва ўтказувчанлиги бузилишлари билан кечадиган юрак касалликлари (миокардитдан кейинги кардиосклероз, сурункали миокардит ва бошқалар), юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонлари, шунингдек, декстракардия, ички аъзоларнинг тўлиқ тескари жойлашуви киради.

Касаллик аломатларининг таҳлили билан қўшилган ҳолда ЭхоКГ, суткалик ЭКГ Холтер мониторинг тести, велоэргометрия ёки тредмил-тест билан тасдиқланиши лозим.

I даражали фаолиятга оид (вагусли) атриовентрикуляр қамали (жисмоний зўриқишида (юракнинг қисқаришлар сони ҳисобидан) ёки тананинг 1 кг оғирлигига нисбатидан 0,020 — 0,025 мг атропин сульфати қон томирига юборилганидан сўнг атривентрикуляр ўтказувчанлиги меъёрлашиши) 41-модданинг қўлланилиши учун асос бўлмайди, ўқишга киришига монелик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Номзодларда гемодинамикаси бузилишисиз кечадиган юракнинг икки тавақали ва бошқа клапанларининг 5 мм гача бўлган бирламчи пролапси аниқланганда, улар ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 42-модда. Аорта, периферик йирик артерия, вена ва лимфа томирлари касалликлари, ривожланишнинг туғма аномалиялари ва шикастланишлар оқибатлари яроқсиз яроқсиз

42-моддага йирик томирларнинг артериал ва артериовеноз аневризмалари, оёқ, қўлтомирларининг облитерацияловчи тромбангиити, аортоартериити, веналарнинг тромбофлебити, флеботромбози, тромбоздан кейинги ҳолат, варикоз касаллиги, «филоёғи», ангиотрофоневрозлар, ёрғоқ веналарининг II ва III даражали варикоз кенгайиши, қон томирларининг шикастланишларидан кейин ҳолатлар киради.

Вена етишмовчилиги белгиларисиз кечадиган алоҳида қисмлардаги цилиндр ёки эластик бўртма кўринишида оёқлар тери ости веналарининг кенгайиши, I даражали варикоцеле 42-моддани қўллашга асос бўлмайди ва ўқишга киришга тўсқинлик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Номзодларнинг ўқишга кириш ва ўқувчиларнинг таҳсил олишга яроқлилик тўғрисидаги хулоса объектив натижа берадиган текширув усуллари (нитроглицерин синамаси билан ўтказилган реовазография, ангио-, флебо-, лимфография ва бошқа усуллар) қўлланилиб тиббий текширув ўтказилганидан кейин чиқарилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 43-модда. Бавосил (геморрой): а) асоратлари мавжуд бўлган яроқсиз яроқсиз б) асоратларсиз кечадиган яроқлилик якка тартибда аниқланади яроқлилик якка тартибда аниқланади

43-модданинг «а» бандига тез-тез хуружли, асоратланган (яллиғланиш, тромбоз), консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаниш ижобий самара бермаган, шунингдек, геморроидал тугунларини ташқарига тушиш билан кечадиган бавосил киради.

43-модданинг «б» бандига самарали даволанган, асоратлари мавжуд бўлмаган, кам хуружли ташқи геморрой киради.

Ягона, яллиғланиш белгилари бўлмаган, озгина катталашган геморрой тугунлари мавжуд бўлганда, шикоятлар бўлмаганда, анамнезда охирги уч йил давомида касалликнинг хуружлари тўғрисида маълумотлар қайд этилмаган ҳолатлар 43-моддани қўллаш учун асос бўлмайди ҳамда ўқишга киришга ва таҳсил олишга тўсқинлик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 44-модда. Нейроциркулятор астения яроқсиз яроқсиз

Нейроциркулятор астения — бу субъектив ва объектив фаолияти ўзгаришсиз хилма-хил кўриниш билан кечадиган юрак томирлар тизими фаолиятининг бузилишлари бўлиб, юрак-қон томир тизимида органик ўзгаришларсиз, кўпроқ томирлар тонуси ва қон томир тизими бошқарувининг бузилиши билан кечаётган умумий невроздир.

Нейроциркулятор астениянинг гипотензив тури соғлом номзодларнинг физиологик гипотониясидан фарқ қилади, улар соғлиғининг ҳолатига ҳеч қандай шикоят қилмайди, артериал босим кўрсаткичи 90/50 — 100/60 мм симоб устунида иш қобилиятини сақлаб қолади. Бундай номзодлар ўқишга киришга яроқли деб топилади. Барча ҳолатларда бошқа аъзо ва тизимларнинг касалликлари туфайли келиб чиққан симптоматик гипотонияни истисно қилиш лозим.

Номзодларда нейроциркулятор астения ташхиси невропатолог, окулист иштирокида, зарурат туғилганда бошқа мутахассисларни ҳам жалб этиб мажбурий равишда фаолиятга оид (жисмоний зўриқиш, гипервентиляция, ортостатик ва бошқалар) ва дори воситалари билан синамалар ўтказилгандан кейин қўйилиши лозим.

Нейроциркулятор астениянинг гипертензив тури ташхисини қўйишда қалқонсимон без ва буйрак фаолиятини текшириш лозим.

44-моддага яққол ва мўътадил ифодаланган аломатлари билан кечаётган нейроциркулятор астениянинг ҳар қандай тури — (нейроциркулятор астениянинг гипотензив турида — артериал босим турғун ҳолатда симоб устунининг 105-100/60-55 мм; гипертензив турида — артериал босим турғун ҳолатда симоб устунининг 140 — 150/90 мм гача), шу жумладан, турғун ёки ўтиб кетувчи юракнинг ритми ва ўтказувчанлиги бузилишлари билан кечадиган ва меҳнат қобилиятини пасайтирмайдиган ҳолатлар киради.

Биринчи ва юқори разрядли спортчиларда (ҳужжатлар билан тасдиқланган) артериал босим ошгани ва юрак бўшлиқларининг ўлчамлари катталашганлиги аниқланганда, тиббий ускуналар ёрдамида ҳар томонлама текширилганларидан сўнг яроқлилик якка тартибда аниқланади.

Миокарднинг органик ўзгаришлари (яллиғланиш, дистрофик ва бошқалар) туфайли юракнинг ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларида тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 41-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 45-модда. Ўткир касаллик, сурункали касаллик хуружи, жароҳат ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги қон айланиш тизими фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

Номзодлар стационар шароитда даволанишдан сўнг норевматик миокардитларни ўтказганларида 12 ой муддатга яроқсиз деб топиладилар. Ушбу муддат тугаганидан сўнг юқорида кўрсатилган номзодларда юракнинг зарарланиш аломатлари (ўчоқли миокардиосклероз, юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишининг турли шакллари, клапан аппаратининг зарарланишлари ва бошқалар) бўлмаса, ўқишга киришга яроқлилиги якка тартибда аниқланади (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

11-боб. Нафас олиш аъзолари касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 46-модда. Бурун бўшлиғи, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва ҳалқум касалликлари яроқсиз яроқсиз

46-моддага йирингли (йирингсиз, полипозли) синуситлар, бурун орқали нафас олишни қийинлаштирувчи ва буруннинг ёндош бўшлиқлари барофункциясининг бузилишлари билан кечадиган бурун бўшлиғи ва бурун-ҳалқум касалликлари, сурункали тонзиллитнинг II даражали токсик-аллергик шакли, сурункали атрофик, гипертрофик, гранулезли фарингит (назофарингит) киради.

Сурункали полипли гайморит мавжудлиги рентген текшируви ёрдамида тасдиқланиши лозим, алоҳида ҳолатларда эса бурун ёндош бўшлиқлари КТ, сурункали йирингли (йирингсиз) синусит-риноскопик маълумотлар ёрдамида, буруннинг ёндош бўшлиқларининг икки кўринишда рентгенографияси, имкон даражасида бурун ёндош бўшлиғи КТ, юқори жағ синуситида — ташхис қўйиш мақсадида пункция қилинади. Бундан ташқари сурункали жараённинг мавжудлиги стационар шароитда ва олдинги 6 ойдан кам бўлмаган аввалги диспансер кузатув натижалари билан тасдиқланади.

Бурун тўсиғининг қийшайиши, нафас олиш эркин бўлган ҳолда юқори нафас йўллари шиллиқ қаватининг нотурғун субатрофик аломатлари, ташхис қўйиш мақсадида ўтказиладиган пункцияда йиринг ёки транссудат олинмаган ва юқори жағ бўшлиғи чиқиш йўлининг ўтказувчанлиги сақланган ҳолда юқори жағ бўшлиғи деворининг шиллиқ қавати қалинлашуви ҳамда юқори жағ бўшлиқларидаги ўтказилган жароҳат амалиётидан кейинги қолган аломатлар (оғиз даҳлизи ўтувчи бурмасининг чизиқли чандиғи, жарроҳлик амалиёти қилинган бўшлиқнинг бурун бўшлиғи билан туташуви ёки рентгенограммадаги «парда») мавжудлиги ўқишга киришга монелик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Юқори жағ бўшлиғида кисталари мавжудлиги, шу жумладан, уларнинг барофункцияси бузилмаганда, номзодлар яроқсиз деб топилади.

Тиббий кўрикдан ўтаётган номзодларнинг шикоятлари, бурун бўшлиғи аҳволи, бурун ёндош бўшлиқларини синашгача ва синашдан сўнгги рентген текширувлари натижалари билан биргаликда барокамерада босим тушиб чиқишини кўтара олиши, тиббий ва хизмат тавсифномасига асосланиб бурун ёндош бўшлиқлари барофункциясининг турғун бузилиши аниқланади.

Икки томонлама бурун билан нафас олишнинг қийинлашуви билан кечадиган бурун тўсиғининг қийшайиши, икки томонлама юқори нафас йўлларининг дистрофик жараёни мавжудлиги ўқишга киришга қарши кўрсатма бўлади.

Бир томонлама бурун билан нафас олишнинг қийинлашуви билан кечадиган бурун тўсиғининг қийшайиши, бурундан эркин нафас олиш билан кечадиган юқори нафас йўллари шиллиқ қавати субатрофик аломатлари мавжудлиги 46-моддани қўллашга асос бўлмайди ҳамда ўқишга киришга монелик қилмайди.

Буруннинг нафас олиш фаолиятининг бузилишисиз ва кам ифодаланган бузилиши билан кечадиган поллинозлар ва аллергик ринитлар мавжудлиги 46-моддани қўллашга асос бўлмайди.

Поллинозлар ва аллергик ринитлар билан хасталанган номзодларни текширувига шифокор-аллерголог мажбурий ҳолда жалб этилиши лозим.

II даражали токсик-аллергик шаклдаги сурункали тонзиллит тез-тез хуружлар, тонзиллоген интоксикация (субфебрилитет, тез чарчаш, сўлғинлик, ҳолсизлик) мавжудлиги, бодомсимон безлар атрофидаги тўқималарни, регионар лимфа тугунларини (паратонзилляр абсцесс, регионар лимфаденит) яллиғланиш жараёнига қўшилиши ва метатонзилляр асоратлар билан тавсифланади. Сурункали тонзиллитнинг фақат шу шакли ўқишга киришга монелик қилади. Сурункали тонзиллитнинг бошқа шакллари бўлган номзодлар ўқишга киришга яроқли деб топиладилар (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 47-модда. Ҳиқилдоқ ва трахеянинг бўйин қисми касалликлари ва шикастланишлари яроқсиз яроқсиз

47-модда нафас етишмовчилиги даражасидан қатъи назар, шунингдек, товуш ҳосил бўлишнинг қийинлашуви билан кечадиган ҳиқилдоқ ёки трахеянинг бўйин қисми туғма ва орттирилган касалликлари ҳамда уларнинг шикастланиш оқибатларини назарда тутади.

Товуш ҳосил бўлишнинг турғун қийинлашувини тасдиқлаш учун кўп маротаба (текширув мобайнида 3 мартадан кам бўлмаган) товушнинг жарангдорлигини текшириш лозим.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 48-модда. Нафас олиш аъзоларининг бошқа касалликлари, шу жумладан туғма касалликлари яроқсиз яроқсиз

48-моддага бронх-ўпка аппарати ва плевранинг сурункали касалликлари (шу жумладан, сурункали бронхит, ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги, бронхоэктатик касаллик), ўпкаларнинг йирингли касалликлари, нафас олиш аъзоларининг туғма аномалиялари, ўпканинг микози, саркоидоз, гистологик текширув натижалари билан тасдиқланган алвеоляр протеиноз, муковисцидоз, ўпканинг Лангерганс ҳужайрали гистиоцитози, ўпканинг лимфангиолейомиоматози, Гудпасчер синдроми, ўпканинг альвеолярли микролитиази, идиопатик фиброзловчи альвеолит ва бошқа идиопатик интерстициал зотилжамлар, ўпканинг эмфиземаси, ўпканинг поликистози, нафас олиш аъзоларининг жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар киради.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 49-модда. Бронхиал астма яроқсиз яроқсиз

Бронхиал астма ташхиси мажмуавий стационар текширувдан кейин қўйилиши лозим.

Касаллик анамнезини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган турғун ремиссиясидаги бронхиал астма ташхисини аниқловчи тестлар сифатида фармакологик ва (ёки) жисмоний бронх қўзғатувчи тестлар ҳисобланади. Қўшимча мезон сифатида қонда умумий ва (ёки) специфик «Е» иммуноглобулинни аниқлаш текшируви бўлиши мумкин.

Бронхспастик синдромлар (обтурацион, эндокрин-гуморал, асаб тизимининг бузилишлари, заҳарланишлар ва бошқалардан келиб чиққан) бошқа касалликлар асорати бўлганда, асосий касалликнинг кечишига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича яроқлилик тоифаси аниқланади.

Бошқа аллергик касалликларда зарарланган аъзо ёки тизим фаолиятининг ҳолатига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 50-модда. Ўткир касаллик, сурункали касаллик хуружи, жароҳат, жарроҳлик амалиётидан кейинги нафас аъзолари фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

Асоратли зотилжамни (инфекцион-токсик шок, йиринглашлар, плевритлар, ателектазлар, кенг тарқалган плевра қатламланиши ва бошқалар) бошдан кечирган номзодлар даволаниш якунидан сўнг 12 ой муддатга яроқсиз деб топилади, мазкур муддатдан сўнг асоратлар сақланган ҳолларда ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддаларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

12-боб. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 51-модда. Тишларнинг ривожланиши ва чиқишидаги бузилишлар, тишнинг қаттиқ тўқималари ва пульпанинг касалликлари яроқсиз яроқсиз

51-модда битта жағда 4 ва ундан ортиқ тишларнинг йўқлиги ёки бир қаторда иккинчи кесувчи, курак ва биринчи кичик озиқ тишнинг кетма-кет йўқлиги, шунингдек, кўп сонли асоратланган кариес мавжуд бўлганда қўлланади.

Жағларда периодонт яллиғланишнинг (перимплантит) клиник ва рентгенологик белгилари бўлмаган жағларнинг имплантацияси ва протезлаш имконияти мавжуд бўлган номзод ва ўқувчиларда тишларнинг умумий сони саналганда, улар қўшиб ҳисобланади.

Тишларнинг умумий саноғида 18, 28, 38, 48-тишлар ҳисобланмайди. Тиш илдизларини протезлаш имкони бўлмаса, улар йўқ тишлар деб ҳисобланади.

Кариесли, олиб ташланган ва пломба қўйилган тишларнинг умумий сони 9 дан кўп ва бунда 4 дан кам бўлмаган тишлар — пульпа ва периодонтнинг зарарланиши билан кечадиган сурункали яллиғланган, илдиз каналларига пломба қўйилган тишлар ҳам қўшиб ҳисобланганда номзод ва ўқувчилар яроқсиз деб топиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 52-модда. Периапикал тўқималар, милклар ва парадонт, сўлак безлари, оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималари, тилнинг (шу жумладан, туғма) касалликлари яроқсиз яроқсиз

52-модда тиббий кўрикдан ўтаётган номзодларда лаб ва танглайнинг туғма ёриқлари, пародонтит ёки парадонтознинг барча шакллари, стоматит, хейлит, гингвит, лейкоплакия ва бошқа преканцерозли касалликлари мавжуд бўлганда қўлланилади.

Пародонтит ёки парадонтознинг мавжудлиги тиш-жағ тизимининг рентгенографиясига асосан тўлиқ текширув ва бирга кечувчи касалликларнинг аниқланиши билан қайд этилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 53-модда. Юз-жағ аномалиялари, дефектлари, деформациялари, жароҳат асоратлари, бошқа касалликлар, тишлар ва уларнинг таянч аппаратидаги ўзгаришлар, жағ касалликлари яроқсиз яроқсиз

53-моддага юз-жағ соҳасининг туғма ҳамда орттирилган нуқсон ва деформациялари, шунингдек, жағ, сўлак безлари, чакка-пастки жағ бўғимларининг сурункали касалликлари, чайнаш фаолиятининг бузилиши ёки чайнаш самарадорлиги 60 фоиздан кам бўлмаганлиги билан бирга кечадиган тиш қаторларининг 5 дан 10 мм гача (иккинчи даража) силжиган тишлаш аномалиялари киради.

Сўлак-тош касаллиги, юз-жағ соҳаларида туғма оқмалари ва кисталари, чакка-пастки жағ бўғимларининг артроз-артритлари мавжуд бўлган номзодлар яроқсиз деб топиладилар.

Номзодларда тиш қаторларининг 5 мм гача (биринчи даража) силжиши, чайнаш самарадорлиги Н.И. Агапов бўйича 60 фоиздан кўп бўлиши билан кечадиган тишлаш нуқсонлари, юқори лабнинг алоҳида, тўлиқ бўлмаган ёриқлари туфайли мажмуавий даволашдан кейин фаолиятнинг бузилиши кузатилмаса, улар ўқишга киришга яроқли деб топиладилар (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 54-модда. Қизилўнгач, ичаклар (ўн икки бармоқли ичакдан ташқари) ва қорин парданинг (шу жумладан, туғма) касалликлари яроқсиз яроқсиз

54-моддага қизилўнгач, ичаклар, қорин пардасининг оқмалари, кизилўнгач, ичакларнинг стриктура ёки чандиқли торайишлари ёки асаб-мушак касалликлари, қорин пардасининг ёпишиб қолиши (ёпишиш жараёни лапаратомия ёки рентгенологик ёки эндоскопик текширувлар натижалари билан тасдиқланган бўлиши лозим), сурункали эзофагитлар, энтеритлар, колитлар, тўғри ичак қатламларининг тушиши, парапроктитлар, орқа чиқариш тешиги сфинктерининг етишмовчилиги, шунингдек, қизилўнгач, ичаклар (ўн икки бармоқли ичакдан ташқари) ва қорин парданинг бошқа туғма ҳамда орттирилган касаллик ва аномалиялари киради.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 55-модда. Меъда, ўн икки бармоқли ичак, жигар, ўт қопи, ўт чиқариш йўллари ва меъда ости безининг касалликлари а) фаолиятнинг бузилишлари билан яроқсиз яроқсиз б) фаолият бузилишисиз, объектив аломатлар мавжуд бўлганда яроқлилик якка тартибда аниқланади яроқлилик якка тартибда аниқланади

55-модданинг «а» бандига тана вазни етишмаслиги билан кечадиган сурункали гастродуоденитлар, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, жигар циррози, сурункали гепатитлар, панкреатитлар, холециститлар, ўт пуфагининг холестерози, ўт қопи ва ўт чиқариш йўлларининг тош касаллиги, ўт ва меъда ости бези оқмалари, шунингдек, фаолиятнинг бузилишлари билан кечадиган меъда, ўн икки бармоқли ичак, жигар, ўт қопи, ўт чиқариш йўллари ва меъда ости безининг бошқа орттирилган ҳамда туғма касаллик ва аномалиялари киради.

Яра касалликнинг ремиссия даври учун ишончли белги бўлиб, фиброгастроскопияда аниқланган ярадан кейинги чандиқ ва (ёки) сунъий гипотония шароитида ўтказилган дуоденографияда аниқланган қўпол чандиқли шакл бузилишининг мавжудлиги, меъда ярасида эса — фиброскопияда аниқланган ярадан кейинги чандиқнинг мавжудлиги ҳисобланади.

Сурункали гепатит мавжудлиги стационар шароитда жигарнинг зарарланишини исботловчи таҳлилий (лаборатор) ва тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувлар комплекси асосида тасдиқланиши лозим.

55-модданинг «б» бандига озиқланиш бузилишисиз кечадиган ремиссия давридаги гастрит ва гастродуоденитлар, ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, ферментопатияли (хавфсиз) гипербилирубинемия киради ҳамда номзод ва ўқувчилар яроқли деб топиладилар (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 56-модда. Чурралар яроқсиз яроқсиз

56-моддага ташқи, диафрагма (кардия билан меъда олди қисми кўкрак қафасида жойлашган, орттирилган диафрагманинг релаксацияси), вентрал чурралар киради.

Муваффақиятсиз даволаниш натижалари (касалликнинг қайталаниши) ёки даволанишдан бош тортилса ҳамда уни ўтказиш учун қарши кўрсатмалар мавжудлиги 56-модданинг қўлланилишига асос бўлади.

Йирик бўлмаган (физиологик ҳалқа чегарасида) киндик чурраси, қорин парда олди липомаси ҳамда жисмоний зўриқиш ва кучаниш вақтида чурра чиқиши кузатилмайдиган чов ҳалқасининг кенгайиши 56-моддани қўллаш учун асос бўлмайди ва ўқишга киришга тўсиқ бўла олмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 57-модда. Ўткир касаллик, сурункали касалликларнинг хуружлари ёки жарроҳлик амалиётидан кейинги овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятининг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

Ташқи чурралари мавжуд бўлган номзодлар 12 ойдан кам бўлмаган муддатга яроқсиз деб топиладилар. Номзодлар асоратсиз ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин (аппендектомия, герниопластика, моякни пастга тушириш ва бошқалар) даволаш муассасасидан чиққанларидан кейин ўқишга киришга икки ой муддатга яроқсиздирлар.

13-боб. Тери ва тери ости қаватининг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 58-модда. Тери ва тери ости қаватининг касалликлари яроқсиз яроқсиз

58-моддага экзема, псориаз, лихнификация билан ифодаланган атопик дерматит, буллали дерматитлар, сурункали эшакем, рецидивли Квинке шишлари, барча пиодермиялар, конглабатли ҳуснбузар, қизил бўричанинг тери шакли, фотодерматоз, қизил ясси темиратки, экссудатив эритема, сурункали кечадиган геморрагик васкулитнинг тери шакли, фолликулит, перифолликулит, чегараланган склеродермия, ксеродермия, ихтиоз, кератодермия, уяли алопеция, фолликулали кератоз, пес касаллиги киради.

Атопик дерматитнинг (нейродермитнинг) тарқалган лихенификацияси деганда, юз, тирсак ва тизза ости чуқурчаларидаги терининг зарарланиши ҳамда тери қопламасининг оммавий зарарланиши тушунилади. Анемнезда атопик дерматит (нейродермит) мавжуд бўлиб, охирги 5 йил мобайнида рецидив бўлмаганлиги тери-таносил диспансерлари томонидан тасдиқланиши ушбу моддани қўллашга асос бўлмайди. «Чегараланган склеродермия» сурункали ва тизимли касаллик бўлганлигини инобатга олган ҳолда, номзодлар ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Чекланган шаклида кечадиган ҳуснбузар мавжуд бўлган номзодларнинг яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 59-модда. Терининг ва тери ости қаватининг ўткир касалликлари ва сурункали касалликларнинг қайталанишдан кейинги фаолиятининг бузилиши яроқсиз яроқсиз

14-боб. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималарнинг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 60-модда. Юқумли, яллиғланиш, аутоиммун ва бошқа сабаблардан келиб чиққан артритлар ва артропатиялар, бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари яроқсиз яроқсиз

60-модда ревматоид артрит, серологик манфий бўлган спондилоартритлар (анкилозловчи спондилоартрит — Бехтерев касаллиги, реактив артритнинг сурункали кечиши, псориатик артропатия) бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари, тизимли васкулитлар (улкан ҳужайрали артериит, тугунли полиартериит, Кавасаки касаллиги, Вегенер гранулематози, микроскопик полиангиит, эозинофилли ангиит, криоглобулинли васкулит, геморрагик васкулитни висцерал шакли), сурункали подагрик артрити, пирофосфатли артропатия ва бошқаларни назарда тутади.

Аллергия, аутоиммун, модда алмашув бузилишлари ва бошқа сабаблардан келиб чиққан бўғимлар зарарланишини номзод ва ўқувчилар даволангандан кейин бўғимлар фаолиятининг бузилиш даражасига кўра баҳоланади, бошқа аъзо ва тизимларнинг қўшма зарарланишида ушбу Касалликлар жадвалининг асосий касалликка тегишли моддаси бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Ички аъзолар зарарланиши бўлмаган бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларидаги бўғимлар зарарланишининг ўткир шаклидан номзодларга нисбатан яроқсизлик тўғрисида хулоса чиқарилади. Ўткир шаклидан сўнг 12 ой мобайнида касалликнинг аломатлари бўлмаганда номзодлар ўқишга киришга яроқли деб топилади.

Бўғимларнинг ўткир яллиғланиш касалликлари ёки геморрагик васкулитнинг тери ва тери-бўғим шаклидан кейин тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 73-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 61-модда. Суяклар, йирик бўғимлар, тоғайларнинг жарроҳлик касалликлари ва зарарланишлари яроқсиз яроқсиз

Суяк ва бўғимларнинг касалликларидан кейин ўқишга киришга яроқлилик тоифаси тўғрисида хулоса тиббий текширувдан ва зарурат бўлганда эса, даволанишдан кейин чиқарилади. Бунда касалликнинг хуружларга, ривожланишга мойиллиги, даволанишнинг турғунлигини ҳисобга олиш керак бўлади.

61-моддага бўғимнинг анкилози, сунъий бўғим, бўғимнинг барқарорсизлиги, артрозлар, бўғимнинг контрактураси, бўғим тоғайининг емирилиши, бўғимнинг асептик некрози, секвестрлар, остеомиелитлар, остеохондропатиялар, клиник текширув ва нур ёрдамида ташхис қўйиш билан аниқланадиган бўғимнинг оддий чиқиши, шунингдек, бўғим, тоғай ва пайларнинг бошқа орттирилган ва туғма касалликлари ҳамда шикастланиш оқибатлари киради.

Бўғимлар фаолияти бузилишсиз кечадиган Осгуд-Шлаттер касаллиги мавжуд бўлган ўқувчиларнинг яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 62-модда. Умуртқа касалликлари ва уларнинг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

62-моддага умуртқанинг дегенератив-дистрофик ва яллиғланиш касалликлари, туғма ва орттирилган шакл бузилишлари (деформация), ривожланиш нуқсонлари киради.

Ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича умуртқа фаолиятининг бузилишини баҳолаш вертеброген неврологик бузилишларининг ифодаланганлигига кўра ўтказилади.

Сколиоз даражаси рентгенолог томонидан рентгенограммаларда сколиоз бурчакларини ўлчаш орқали аниқланади: I даражаси — 1-10 градус, II даражаси — 11-25 градус, III даражаси — 26-50 градус, IV даражаси — 50 градусдан ортиқ (В.Д. Чаклин бўйича). S-симон сколиозда қийшайиш максимал ёй бўйича аниқланади. Сколиоз бурчакларининг ўлчови Фергюссон ёки Кобб усулида аниқланади.

Ёнбош проекцияли рентгенограммаларда бешинчи кўкрак поғонанинг юқори чеккаси ва ўн иккинчи поғонанинг пастки чеккасидан ўтказилган чизиқлараро кўкрак соҳасидаги кифозли шакли бузилишининг бурчаги ўлчанади. Меъёрда у 20 — 40 градусни ташкил қилади.

5 градусгача (қўшилган ҳолда) бўлган I даражали сколиоз ҲАЛга ўқишга киришга монелик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Умуртқа поғонасининг бир қисмидаги умуртқалараро остеохондрози билан номзодлар яроқсиз деб топиладилар.

Умуртқанинг патологик ўзгаришлари хусусияти кўп ўқли, зўриқишли ва ҳаракатдаги фаолиятга оид рентгенологик, тиббий кўрсатмалар бўлганда эса бошқа текширувлар (КТ, МРТ, радиоизотоп текшируви, денситометрия ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим.

Ташқи нафас олиш ва кўкрак қафаси аъзоларининг фаолияти бузилишисиз кечадиган кўкрак қафасининг деформацияси («товуқсимон кўкрак», кильсимон, ҳунисимон деформациялар ва бошқалар) мавжуд бўлганда номзодларнинг яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 63-модда. Кафтнинг, бармоқларнинг нуқсонлари, шакли бузилишлари ва йўқлиги яроқсиз яроқсиз

63-моддага қўл панжаси, кафт бўғимлари ва бармоқларнинг турғун контрактураси, сохта бўғимлар, сурункали остеомиелитлар, уларнинг барча сатҳларда йўқлиги, бўғимларининг емирилиши, нуқсонлари ва артропластикадан кейинги ҳолатлари, панжа бўғимларининг эски чиқишлари, остеохондропатиялари, қўл панжаси бўғимлари ва бармоқларнинг тузилишга оид нуқсонлари ва шикастланишлар оқибатлари, шунингдек, бошқа қўл панжаси, кафт бўғимлари ва бармоқларнинг орттирилган ва туғма нуқсонлари ва касалликлари киради.

Биринчи бармоқ учун тирноқ фалангасининг етишмаслиги, бошқа бармоқлар учун эса икки фаланганинг етишмаслиги қўл панжасида бармоқнинг йўқлиги деб ҳисобланади. Фаланганинг проксимал бошчаси сатҳидан йўқлиги унинг умуман йўқлиги деб ҳисобланади.

Бармоқ пайлари ёки нервларининг шикастланиши ва касалликлари оқибатида бармоқ ноқулай томонга тўлиқ тортишиб қолганда ёки ҳаракат тўлиқ чекланганда (турғун контрактура мавжудлигида) бармоқ йўқ деб ҳисобланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 64-модда. Ясси оёқлик, оёқ панжасининг бошқа шакл ўзгаришлари ва бармоқларининг нуқсонлари яроқсиз яроқсиз

64-модда оёқ панжасининг туғма ва орттирилган шакл бузилишларини («от», товон, варусли, вальгусли маймоқлик ва бошқа туғма ёки орттирилган оёқ панжасининг шакл бузилишларини) назарда тутади. 64-моддага, шунингдек, панжа суякларининг экзоостозлари, бўғимларнинг артрозлари, юришни ёки стандарт пойабзал кийишни қийинлаштирувчи шикастланиш оқибатлари ва касалликлари, оёқда бармоқларнинг етишмаслиги, уларнинг қотиб қолиши ёки ҳаракатсизлиги ҳам киради.

Номзодларнинг ўқишга киришга яроқлилигини баҳолашда оёқ панжаси гумбазининг баландроқлиги кўпинча меъёр даражаси деб ҳисобланишини назарда тутиш лозим. Баланд гумбазли («ҳавол») оёқ панжаси деб шундай шакл ўзгаришига айтиладики, бунда орқа бўлим супинация, олдинги бўлим пронация ва юқорига тортилган ҳолатда, шу билан бирга ички ва ташқи гумбаз баландлиги юқори даражада (яққол буралган оёқ панжаси деб аталувчи); оёқ панжасининг олдинги бўлими тўлиқ ёзилган, кенг ва бироз тортилган, оёқ панжасининг ўрта суяклари бошчалари остида қадоқлар мавжуд бўлади.

Ясси оёқликнинг босқичлари бўйича юзага келадиган органик ўзгаришлар клиник ва рентген тасвирларига кўра қуйидагича баҳоланади:

Артрознинг босқичи Бўғим ёриғининг ҳолати ва ўлчамлари Бўғим оралиғи четларидаги суякли ўсиқлар мавжудлиги ва уларни бўғим четларидан чиқиб турадиган ўлчамлари Бўғим ва туташувчи суякларнинг бўғим охирлари юзаларининг ҳолати Биринчи 50 фоиздан ортиқ бўлмаган торайиш мавжуд, ўлчамлари 1 мм дан ортиқ эмас ўзгаришлар йўқ Иккинчи 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган торайиш мавжуд, ўлчамлари 1 мм дан ортиқ бўғим оралиқларининг шакл ўзгаришлари ва тоғай ости остеосклерози билан Учинчи Деярли тўлиқ облитерация ифодаланган суяк четлари ўсиқлари қўпол шакл ўзгариши ва тоғай ости остеосклерози билан

оёқ панжаси гумбазининг баландлиги аниқланади, гумбаз энг баланд нуқтасидан пастки учбурчак — товон суягининг нотекис юзасини биринчи оёқ кафти суяги бошчасининг пастки кафт томони билан бирлаштирадиган чизиқ асосига туширилган перпендикулярнинг узунлиги аниқланади. Меъёрда бу бурчак 125 — 130 градусга тенг, оёқ панжаси гумбазининг баландлиги 39-36 мм;

ясси оёқликнинг биринчи даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 131 — 140 градус, гумбазнинг баландлиги — 35 — 25 мм. Ясси оёқликнинг иккинчи даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 141 — 155 градус, гумбазнинг баландлиги — 24 — 17 мм. Понасимон суяк калталашган, бўйинчаси аниқ ифодаланмаган. Ясси оёқликнинг учинчи даражаси: ички кафт гумбазининг кўндаланг кесмаси бурчаги 155 градусдан ортиқ, гумбазнинг баландлиги — 17 мм дан кам. Шунингдек, оёқ панжаси кўндаланг гумбази яссилиги, бош бармоқнинг узоқлаштирувчи контрактураси кузатилади. Оёқ панжаси буралган ва ташқарига қайрилган. Ясси оёқликнинг даражасини аниқлашда асосий мезон бўлиб оёқ панжаси гумбазининг баландлиги ҳисобланади;

оёқ панжалари шаклни ўзгартирувчи артрознинг I босқичи рентген тасвирлари бўғим четларидан 1 мм дан кўп чиқмайдиган суякли ўсиқлар ва бўғим ёриғини 50 фоизгача торайиши билан тавсифланади;

артрознинг II босқичида бўғим ёриғи кенглиги — 50 фоиз ва ундан кўп торайган, бўғим четларидан 1 мм дан кўп чиқадиган суякли ўсиқлар шакл ўзгаришлари ва туташ суяклар бўғим охирларининг субхондрал остеосклерози билан кечади;

оёқ панжалар артрози III босқичида бўғим ораси кенглиги деярли облитерацияланган, бўғим четларида оғир ифодаланган суякли ўсиқлар чуқур шакл ўзгаришлари ва туташ суяклар бўғим охирларининг субхондрал остеосклерози билан кечади;

номзоднинг бир оёғида II даражали ясси оёқлик ва иккинчи оёғида эса I даражали ясси оёқлик мавжуд бўлганда, эксперт хулосаси II даражали ясси оёқлик бўйича қабул қилинади;

ОПЎБ бўғимларида остеоартрознинг I ва II босқичи мавжуд бўлган I даражали, шунингдек, остеоартроз аломатлари бўлмаган II даражали ясси оёқлик 64-моддани қўллаш учун асос бўлмайди ва ўқишга киришга тўсқинлик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 65-модда. Қўл-оёқ фаолиятининг бузилиши билан кечадиган ва/ёки ҳарбий кийим, пойабзал ҳамда ҳарбий анжомлар кийишини қийинлаштирувчи туғма ва орттирилган шакл бузилишлари яроқсиз яроқсиз

65-модда туғма ёки орттирилган қўл-оёқ калталиги ва шакл бузилишлари, шу жумладан, суяклар сингандан кейинги бурчакли шакл бузилишларидан келиб чиққан ҳолатларни ҳамда қўл ёки оёқнинг сатҳидан (соҳасидан) қатъи назар йўқлигини назарда тутади.

Оёқларнинг Х-симон қийшайишида болдирнинг ички тўпиқлараро масофаси 5 смгача, О-симон қийшайишида сон суяги ички ўсиқларининг оралиғидаги масофа 9 см гача, қўлнинг 2 см гача ёки оёқнинг 1 см гача калталиги, пастки поғона (болдир, оёқ панжаси)нинг 5 градусдан кам ротацияли шакл бузилиши бўлганда 65-модда қўлланмайди ва номзодлар ўқишга киришга яроқли деб топилади (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Фаолияти сақланганлиги билан кечадиган қўлнинг кам бўлган бурчакли шакл бузилиши мавжуд бўлганда, номзодлар ўқишга киришга, ўқувчилар эса таҳсил олишга яроқсиз деб топиладилар.

15-боб. Сийдик чиқариш ва жинсий аъзоларнинг касалликлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 66-модда. Буйракларнинг сурункали касалликлари, буйрак ва сийдик тоши касаллиги яроқсиз яроқсиз

Буйрак касалликлари билан хасталанган ўқувчилар стационар шароитда тиббий текширув ва даволанишдан сўнг тиббий кўрикдан ўтказилади.

«Сурункали пиелонефрит» ташхиси лейкоцитурия, бактерияурия мавжудлиги миқдорли усуллар билан аниқланадиган, уролог ва тери-таносил касалликлари шифокори иштирокида ҳамда мажбурий рентгенурологик текшируви асосида, сийдик чиқариш ва жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликларини истисно қилиш шарти билан қўйилади. Зарурат туғилган ҳолларда, буйракнинг УТТ ва радиоизотоп текширувлари ўтказилиши лозим.

66-модда бўйича номзодларда буйракларнинг ўткир яллиғланишидан кейин турғун патологик сийдик синдроми мавжудлигида, шунингдек, буйраклар фаолиятининг бузилиш даражаси, хусусияти, давомийлиги ва кечишдан қатъи назар ўқишга киришга ва таҳсил олишга яроқсиз деб топиладилар.

Сийдик тош касаллиги УТТ (акустик соя мавжуд бўлганда) ёки рентген текшируви билан тасдиқланган бўлиши лозим.

66-моддага қайта тош ҳосил бўлмаган, фаолияти бузилишисиз кечадиган якка тошларни тиббий ускуна ёрдамида сийдик йўлларидан (жомчадан, сийдик чиқариш йўлидан, сийдик қопидан) олиб ташлаш ёки ўзлари чиқиб кетгандан кейинги ҳолатлардаги сийдик тош касаллиги ҳам киради.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 67-модда. Юқори сийдик йўллари уродинамикасининг бузилиши (гидронефроз), пиелонефрит (иккиламчи), буйрак ва сийдик йўлларининг бошқа касалликлари, цистит, сийдик қопининг касалликлари, венерик бўлмаган уретрит, уретранинг стриктураси, уретранинг бошқа касалликлари яроқсиз яроқсиз

67-модда қорин бўшлиғи аъзолари ва қиндаги сийдик оқмалари, нефростома, эпицистостома, уретеростома, нефроптоз, буйракларнинг дистопияси, бир буйракнинг йўқлиги, буйракларнинг поликистози, вазоренал артериал гипертензиялар билан кечадиган буйрак томирларининг аномалиялари, сийдик найи ва уретранинг стриктураси, буйракларнинг дисплазияси, уларнинг ва элементларининг иккиталиги, «тақасимон» буйрак, юқори сийдик йўллари ёки сийдик қопининг аномалияларини назарда тутади.

Буйраклар сийдик ажратиш фаолиятининг бузилиши сийдик ва қоннинг таҳлилий (лаборатор) текширувлари, рентгенологик (экскретор урографияси, КТ, ангиография), УТТ ёки радиоизотоп усуллар (ренография, динамик нефросцинтиграфия, воситали ангиография) билан тасдиқланиши лозим.

Нефроптознинг босқичи рентгенолог томонидан текширилувчини вертикал ҳолатида бажарилган рентгенограммалар орқали аниқланади: I босқич — буйрак пастки қутбининг меъёрдан икки умуртқа пасайиши; II босқич — уч умуртқа пасайиши; III босқич — уч умуртқадан ортиқ пасайиши.

Юқори сийдик йўлларининг нотўлиқ бўлиниши мавжуд бўлганда буйракларнинг фаолиятга оид, шунингдек, пешобда патологик ўзгаришлар қайд этилмаган ҳолатларда номзодларнинг ўқишга киришига монелик қилмайди (МГ ҲАЛ бундан мустасно).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 68-модда. Эркаклар жинсий аъзоларининг касалликлари (шу жумладан, туғма) яроқсиз яроқсиз

68-модда простата безининг хавфсиз гиперплазияси, яллиғланиш ва бошқа касалликлари, моякнинг сувли шиши, орхит, эпидедимит, олат четки танасининг ортиқлиги, фимоз, парафимоз, гипоспадия, шунингдек, эркак жинсий аъзоларининг бошқа касалликларини назарда тутади.

Тож эгатидан дистал жойлашган гипоспадия (олат бошчаси шакли) 68-моддани қўллаш учун асос бўлмайди, номзодларнинг ўқишга киришига тўсқинлик қилмайди.

68-модда бир мояк йўқлиги ва моякларнинг гипоплазиясида ҳам қўлланади.

16-боб. Жароҳатлар, заҳарланишлар ва бошқа ташқи омиллар таъсири оқибатлари

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 69-модда. Бош суякларининг жароҳат ва жарроҳлик амалиётидан кейинги нуқсонлари яроқсиз яроқсиз

69-моддага калла суяги, юз-жағ соҳасининг орттирилган ҳамда туғма нуқсон ва шакл бузилишлари, чакка-пастки жағ бўғимларининг анкилозлари, пастки жағнинг сохта бўғимлари, юз-жағ соҳасининг контрактуралари киради.

69-моддада қайд этилмаган кўз косаси суяк деворларининг шикастланиш оқибатлари мавжуд бўлган номзод ва ўқувчилар ушбу Касалликлар жадвалининг 28-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

69-моддада қайд этилмаган юз-жағ соҳасидаги шикастланиш оқибатлари мавжуд бўлган номзод ва ўқувчилар ушбу Касалликлар жадвалининг 53-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 70-модда. Умуртқа, гавда, қўл ва оёқлар суяклари (чаноқ суяклари, курак, ўмров, тўш, қовурғалар, елка, тирсак, билак, сон суяги бўйинчаси, сон, кичик ва катта болдир, тизза қопқоғи суяги ва бошқа суяклар) синиш оқибатлари яроқсиз яроқсиз

70-модда фаолиятга оид бузилишлар билан кечадиган умуртқалар синишлари оқибатлари, спондило ва корпородез жароҳат амалиётлари ўтказилган ҳолатлар, бўғимларнинг чиқиш ва чиқиш-синишлар оқибатлари, чаноқ суякларининг синиш оқибатлари, қўл ва оёқ найсимон ва бошқа суякларининг асоратланган синишлари оқибатлари, сохта бўғимлар, суяк синишларининг остеосинтезидан кейин олиб ташланмаган металл мосламаларни назарда тутади.

Чаноқ ҳалқасининг шакли бузилишсиз кечадиган алоҳида чаноқ суякларининг битган якка синишлари, шунингдек, фаолиятга оид бузилишсиз бўлган бошқа суякларнинг битган якка синишлари 69-моддани қўллаш учун асос бўлмайди ва ўқишга киришга тўсқинлик қилмайди (МГ ҲАЛга кираётган номзодларда яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади).

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 71-модда. Кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва чаноқ ички аъзоларининг жароҳатлари (жароҳатдан келиб чиққан пневмоторакс ёки гемоторакс, юрак, ўпка, меъда-ичак йўли, жигар, талоқ, буйраклар, чаноқ аъзолари, қорин бўшлиғининг бошқа аъзолари жароҳатлари, кўп тармоқли оғир жароҳат), юқорида қайд этилган аъзоларнинг касалликлари туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётларининг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

71-моддага кўкрак қафаси аъзолари касаллик ва жароҳатлари туфайли торакотомия амалиёти ўтказилган ҳолатлар, қон кетишини тўхтатиш, пневмоторакс ёки гемотораксни бартараф этиш, касаллик ва жароҳатдан келиб чиққан жарроҳлик амалиётларидан кейинги ҳолатлар, ичак, меъда, талоқ, жигар, буйраклар, чаноқ аъзолари ва қорин бўшлиғининг бошқа аъзоларида ўтказилган лапаратомия ва люмботомия жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар киради.

Организмнинг аъзо ва тизимларидан жарроҳлик йўли билан ёт жисмлар олиб ташлангандан кейинги оқибатлари мавжуд бўлганда ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари ҳам қўлланилади.

Сийдик чиқаришга мойиллик қилмайдиган олат бошчасининг шикастланиш оқибатлари мавжудлиги ўқишга киришга монелик қилмайди.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 72-модда. Тери ва тери ости тўқималари жароҳатларининг оқибатлари яроқсиз яроқсиз

72-моддага теридаги келлоид, гипертрофик, атрофик ҳамда юзнинг бадбуришлигига олиб келадиган чандиқлар, бўғимларнинг ҳаракатларини чеклайдиган ёки ҳарбий кийим, пойабзал ва ҳарбий анжомларни кийишга тўсқинлик қиладиган тери қопламининг куйишлардан кейинги ҳолатлар киради.

72-моддага тананинг тери қопламларида расм, ёзув, ва нақшлар (татуировка) мавжудлиги ҳам киради.

Жарроҳлик амалиёти самарасиз бўлган каузалгия аломатлари билан кечадиган чандиқлар мавжуд бўлганда ўқишга киришга ва таҳсил олишга яроқлилик тўғрисидаги хулоса ушбу Касалликлар жадвалининг 24-моддасига мувофиқ чиқарилади.

Кўзлар, қўл ёки оёқ панжаларининг шикастланиши билан кечадиган юзнинг куйиши ва совуқ уриши оқибатлари мавжуд бўлган номзод ва ўқувчилар ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 73-модда. Дори воситалари ва биологик моддалар билан заҳарланиш, тиббиётга оид бўлмаган моддаларнинг заҳарловчи таъсири. Ташқи омилларнинг таъсири (радиация, паст ёки юқори ҳарорат ва ёруғлик, ҳаво ёки сувнинг ортиқча босими ва бошқалар) яроқсиз яроқсиз

73-модда дори воситалари, ўта заҳарловчи ҳамда бошқа заҳарли моддаларнинг ўткир ва сурункали таъсирлари, шунингдек, бошқа ташқи омиллар оқибатлари ва аллергик реакцияларни назарда тутади.

Ўқувчиларнинг таъминоти меъёрда белгиланган асосий овқат маҳсулотларига клиник манзараси ифодаланган овқатланиш аллергияси бўлганда (стационар шароитда тиббий текширувда тасдиқланган), уларнинг таҳсил олишга яроқлилиги якка тартибда аниқланади. Бошқа аллергик касалликларда (эшакем, поллиноз, аллергикринитлар, дерматитлар ва бошқалар), зарарланган аъзо ёки тизимга кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

Ўткир заҳарланишлар, токсик-аллергик таъсирлар, ўткир аллергик касалликлардан кейин (анафилактик шок, қон зардоби касаллиги, Лайелл, Стивенс-Жонсон синдроми) ва бошқа ташқи омиллар (иссиқ уриши, совқотиш, ҳаво, сувнинг ортиқча босими ва бошқалар) таъсир этганда, номзод ва ўқувчиларнинг яроқлилик тоифаси стационар шароитда касалликнинг якуни, овқатдан заҳарланиш ва ташқи омиллар таъсирида зарарланган аъзо ва тизимлар фаолиятининг сақланганлигига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддалари бўйича аниқланади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 74-модда. Суяк-мушак тизими, бириктирувчи тўқима, тери ва тери ости қаватининг касалликларидан даволаниш, ярадорлик, жароҳатлар, заҳарланишлар ва ташқи омилларнинг бошқа таъсирларидан кейинги фаолиятнинг вақтинча бузилишлари яроқсиз яроқсиз

Бўғимларнинг ўткир яллиғланиш касалликларини ўтказган номзодлар даволаниш тугагандан кейин 12 ой муддатга ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар. Мазкур муддатдан сўнг бўғимларнинг яллиғланиш касалликларининг аломатлари бўлмаса, номзодларнинг яроқлилик тоифаси якка тартибда аниқланади.

Ўқувчилар бўғимларнинг ўткир яллиғланиш касалликлари туфайли стационар шароитда даволаш тугагандан сўнг яллиғланишнинг клиник ва таҳлилий аломатлари мавжуд бўлганда (тинч ҳолат ва зўриқишларда бўғимларда оғриқ ҳислари бўлган ва уларнинг иш қобилиятлари чекланганида), уларга яроқсизлик тўғрисида хулоса чиқарилади.

Суяк ва бўғимларни жарроҳлик йўли билан даволаш, пайларнинг пластика ёки тендолизидан (қўл ва оёқ бармоқлари бундан мустасно) кейин, суякларнинг синишидан кейинги қотмаган суяк қадоқлари мавжуд бўлганда, ҳаракатлар ҳажмининг вақтинча пасайиши кузатилганда ва иш қобилиятлари чекланганида ўқувчиларнинг таҳсил олишга яроқсизлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Узун найсимон суяклар синиши оқибатларини даволашда қониқарсиз натижалар мавжуд бўлганда, ўқувчиларга яроқсизлик тўғрисида хулоса ушбу Касалликлар жадвалининг 70-моддасига мувофиқ чиқарилади.

Қўл кафти, оёқ панжасининг кичик суяклари ҳамда болдир тўпиқларининг синишида ўқувчиларга нисбатан чиқариладиган яроқлилик тўғрисидаги хулоса якка тартибда чиқарилади.

Номзодларга умуртқаларнинг кўндаланг, қиррали ўсиқлари, узун найсимон суякнинг синиши туфайли ўрнатилган металл мосламалари (штифт, пластина, спица ва бошқалар) мавжуд бўлганда, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Касалликлар жадвалининг 70-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Стационар даволаш талаб қилмайдиган, ўқув дарсларида қатнашишга тўсқинлик қилмайдиган кичик суякларнинг асоратсиз ёпиқ синишлари туфайли ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатларда ўқувчиларга таҳсил олишга яроқли деб хулоса қабул қилинади.

Жағ суяклари ва юзнинг юмшоқ тўқималарида жароҳатларнинг оқибатлари мавжуд бўлганда, синишларнинг секин битиши, қаттиқ чандиқларнинг мавжудлиги ёки жарроҳлик амалиётини, ортопедик даволашнинг мураккаб усулларини қўллашни талаб қиладиган ҳамда жароҳат остеомиелити билан кечадиган ҳолатларда ўқувчилар таҳсил олишга яроқсиз деб топилади.

Номзодлар ўткир ташқи таъсирлар ва заҳарланишлардан кейинги қолдиқ аломатлари мавжуд бўлганда, 12 ой муддатга ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар. Кейинчалик уларни ўқишга киришга яроқлилик тоифаси аъзо ва тизимлар фаолиятининг тикланганлик даражасига кўра ушбу Касалликлар жадвалининг 73-моддасига мувофиқ аниқланади.

Бир неча анатомик соҳаларнинг умумий майдони 20 фоиздан кўп бўлган, юзаки (II ва IIIа даражали) куйишларидан кейин мустақил эпителизация мавжуд бўлганда ва майдони 10 фоиздан кўп бўлган чуқур (IIIб ва IV даражали) куйишлар туфайли ўтказилган аутодермопластикадан кейинги ҳолатларда номзодлар ўқишга киришга яроқсизлиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 75-модда. Жисмоний ривожланиш етишмовчилиги: а) ўзгаришлар билан кечадиган яроқсиз яроқсиз б) ўзгаришсиз кечадиган, бўйи 160 см дан паст, вазни 50 кг дан кам бўлган ҳолатларда яроқсиз яроқсиз

Номзодларнинг жисмоний ривожланишини баҳолашда уларнинг ёшини ҳисобга олиш лозим, чунки организмнинг жадал ўсиш даврида тана вазни бўйдан орқада қолиши мумкин. Бўй ва вазн номутаносиблиги ўзича жисмоний ривожланиш етишмовчилигининг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланмайди. Номзодларнинг жисмоний баркамоллиги тўғрисидаги хулоса якка тартибда, унинг вазни, бўйи, мушаклар тизимининг ривожланганлик даражаси ва кўкрак қафаси айланасининг ўлчами мутаносиблигига кўра берилади. Мушаклар тизимининг ривожланганлигини баҳолашда, тери ости ёғ қатламининг тўпланиш даражасини ҳамда кам ифодаланган мушаклари мавжуд бўлган бўйи баланд шахсларнинг суяк мушаклари хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади.

Мушак тизими ривожланишининг заифлиги мушакларнинг бўшашганлиги, рельеф контурларининг йўқлиги ва мушак ҳажмининг етишмовчилиги, қорин деворининг осилиб тушиши, айниқса, унинг пастки қисми, кучанганда чов соҳасидаги қорин деворининг бўртиб чиқиши, ўмров суяклари ва курак қирраларининг дўппайиб чиқиши; куракнинг пастки бурчакларини кўкрак қафасидан айрилиб узоқлашиши (қанотсимон кураклар), мушаклар қисқаришида кўндаланг кесимини кам ифодаланган катталашиши билан тавсифланади.

Бўйи 160 см дан паст, вазни 50 кг дан кам бўлган номзодлар даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, жисмоний ривожланганлиги ортда қолаётганлиги сабабларини аниқлаш учун ҳар томонлама чуқур тиббий текширувлардан ўтказиш (номзодни текширишда қўлланиладиган барча мажбурий таҳлилий ва тиббий воситалар ёрдамида текширишлар ўтказиш, ЭхоКГ, ЛОР касалликлар шифокори ва эндокринолог маслаҳатларини олиш) мақсадида соғлиги ҳолати бўйича ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

Жисмоний ривожланишнинг ортда қолаётганлик сабаблари аниқланганда, номзодларга ушбу Касалликлар жадвалининг тегишли моддаси қўлланилади. Инфантилизмдан (иккиламчи жинсий белгилар ривожланишининг етишмовчилигидан) келиб чиққан жисмоний ривожланишнинг ифодаланган аломатлари мавжуд бўлганда, номзодлар ушбу Касалликлар жадвалининг 11-моддасига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладилар.

75-модда бўйича фикрлаш саёзлиги, ҳиссий-иродавий бузилишлари ва енгил қисқа муддатли астено-вегетатив қўзғалишлар билан намоён бўлган жисмоний ривожланишнинг етишмовчилиги ва руҳий инфантилизм мавжуд бўлган номзодлар тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Руҳий инфантилизмнинг бошқа шаклларида ушбу Касалликлар жадвалининг 16-моддаси қўлланилади. Руҳий инфантилизмнинг намоён бўлишининг диагностик ва экспертлик баҳосини психиатр бериши лозим.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 76-модда. Сийдик тутолмаслик (энурез) яроқсиз яроқсиз

Тундаги сийдикни тутолмаслик билан хасталанган номзод ва ўқувчилар стационар шароитда текширувдан ўтиш ва даволаниш учун юбориладилар.

Тиббий текширув тўлиқ бўлиши лозим, шунингдек, текшириш жараёнига уролог, невропатолог ва психиатрни жалб этган ҳолда амалга оширилиши лозим. Текширув жараёнида асосий эътибор скелетга (турк эгари, умуртқа поғонасининг бел қисми), ташқи жинсий аъзоларга (фимоз, оқмалар, сийдик чиқариш найининг нуқсонлари), сийдик чиқариш — жинсий тизимининг нуқсонларига қаратилади. Бундан ташқари, мажбурий ҳолда диурез (кундузги, тунги), сийдик қопчасининг ҳажми ва унинг шакли (цистоскопия, хромоцистоскопия, цистография) текширилади. Агар тунги сийдикни тута олмаслик бирор бир руҳий ёки сийдик чиқариш — жинсий аъзолар тизимлари касалликларининг аломати бўлса, хулоса асосий касаллик бўйича қабул қилинади.

Касалликлар номи, фаолиятнинг бузилиш даражаси I устун II устун 77-модда. Нутқнинг бузилиши яроқсиз яроқсиз

Дудуқлик мавжуд бўлганда, тиббий кўрикдан ўтаётган номзодлар чуқур тиббий текширувдан ўтказилади. Текширув пайтида ўқиш жойидан олинган ҳужжатларни батафсил ўрганиш асосида ўқишга киришга яроқлилик тўғрисидаги хулосаси чиқарилади, шунингдек, невропатолог, психиатр ва отоларинголог (зарурат бўлса логопедни ҳам) ўзаро маслаҳатлашуви инобатга олинади.

Номзодлар дудуқланишнинг барча турлари мавжуд бўлганда ўқишга киришга яроқсиз деб топиладилар.

77-моддага узоқ муддатли тизимли даволаниш самара бермайдиган табиати фаолиятига оид бўлган турғун афония ва турғун фаолиятнинг бузилиши билан кечадиган сурункали ларингитлар ва овоз бойламларининг бошқа касалликлари ҳам киради.

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Номзод ва ўқувчилар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар

Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари. Касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвалининг моддалари ва касалликлар рўйхати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари номланиши. Номзод ва ўқувчилар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган талаблар Миллий гвардия «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи Мудофаа вазирлиги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи Ички ишлар вазирлиги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи Бўйи 170 см ваундан юқори 165 см ва ундан юқори 165 см ва ундан юқори 160 см ва ундан юқори Вазни 57 кг дан I даражали семизликкача 55 кг дан I даражали семизликкача 55 кг дан I даражали семизликкача 50 кг дан I даражали семизликкача Кўриш аъзоси узоқ масофани кўриш ўткирлиги коррекциясиз (кўрсаткичлар диоптрияда) 1,0 — 0,8/1,0 — 0,8 0,6/0,6 0,6/0,6 0,6/0,6 яқин масофани кўриш ўткирлиги коррекциясиз (кўрсаткичлар диоптрияда) 0,8/0,8 0,8/0,8 0,8/0,8 0,8/0,8 ранг ажратиш трихромазия «С» тури яроқсиз яроқли яроқли яроқли дихромазия ва трихромазия «А» ва «В» турлари яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Эшитиш шивирлаб гапириш, метрдан кам бўлмаган масофада 6/6 6/6 6/6 6/6 Вирусли гепатитнинг маркерлари мусбатлигида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Тўлиқ соғлик ҳолатигача ва ўн икки ой мобайнида ремиссиянинг турғунлигигача даволанган қорин тифи, паратиф касалликларидан кейинги ҳолат яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Ҳарбий кийим, пойабзал ва ҳарбий анжомларни кийишга монелик қилмайдиган гемангиома, невус, остеома, хондромалар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишисиз кечадиган овқат ҳазм қилиш йўлларининг якка полиплари, сийдик қопининг хавфсиз папилломалари ҳамда бошқа хавфсиз ўсмалар яроқсиз яроқли яроқли яроқли Тизимли бўлмаган қон касалликларидан келиб чиққан мўътадил ифодаланган кам қонлик, лейкопения, турли этиологияли тромбоцитопения ҳамда ҳужайра ва гуморал иммунитетнинг кам ифодаланган бузилишлари билан кечадиган иммунитет танқислигига чалинган, вазн пасайиши кузатилмаган, меҳнат қобилияти сақланган фуқароларга ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Қалқонсимон безнинг биринчи даражали (қўшилган ҳолда) диффуз катталашиши (эндокрин бузилишларсиз кечишим) яроқли яроқли яроқли яроқли Тана вазни етишмовчилиги мавжуд бўлганда, ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Тўлиқ соғлик ҳолатигача ва ўн икки ой мобайнида ремиссиянинг турғунлигигача даволанган менингококк касаллигидан кейинги ҳолат яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Бош суяк-мия ёки умуртқа-орқа мия жароҳатидан кейинги ҳолатда жароҳат оғирлиги даражаси ва фаолиятининг бузилиши ифодаланганлигидан қатъий назар, ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Периферик нервларнинг касалликлари ёки жароҳатларидан кейин касаллик ёки жароҳатдан сўнг ўн икки ой мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Алоҳида тангачалар ва қовоқ четларини кам ифодаланган қизариши билан кечадиган оддий блефарит яроқсиз яроқли яроқли яроқли Гавҳарда аниқланадиган, кўриш ўткирлигини пасайтирмайдиган ранглар жилоси, камалак товланиши, тошчалар, доначалар ва пуфакчалар, шунингдек, гавҳарнинг олдинги пардасида туғма пигмент йиғилганлиги яроқсиз яроқли яроқли яроқли Кўз олмаларининг четга буришдаги кўзнинг нистагмсимон титраши яроқсиз яроқли яроқли яроқли Кўриш ўткирлигининг пасайишига олиб келмайдиган гавҳарнинг олдинги қобиғида туғма пигмент мавжудлиги яроқсиз яроқли яроқли яроқли Шох парда оптик қайта тиклаш жарроҳлик амалиётидан кейин бир йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Ўтказилган перфорациядан кейин ҳосил бўлган ноғора пардадаги кичик чандиқ ва оҳакланиш (ягона петрификатлар), парданинг ҳаракатчанлиги, эшитиш ва қулоқ барофункцияси бузилмаган ҳолатлар яроқсиз яроқли яроқли яроқли Атриовентрикуляр қамалининг биринчи даражали фаолиятга оид (вагусли) бузилиши (томирига дори воситаларини юборилганидан сўнг атривентрикуляр ўтказувчанлиги меъёрлашиши) яроқсиз яроқли яроқли яроқли Биринчи даражали варикоцеле яроқсиз яроқли яроқли яроқли Ягона, яллиғланиш белгилари бўлмаган, озгина катталашган геморрой тугунларининг мавжудлиги яроқсиз яроқли яроқли яроқли Норевматик бўлган миокардитларни ўтказганидан кейин ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Ўткир гайморит, фронтит, сфеноидит ўтказганидан кейинги ҳолат яроқсиз яроқли яроқли яроқли Бир томонлама бурун билан нафас олишнинг қийинлашуви билан кечадиган бурун тўсиғининг қийшайиши яроқсиз яроқли яроқли яроқли Сурункали тонзиллитнинг биринчи даражали токсик-аллергик шакли яроқсиз яроқли яроқли яроқли Тиш қаторларининг 5 мм гача (биринчи даражали) силжиши, чайнаш самарадорлиги Н.И. Агапов бўйича 60 фоиздан кўп бўлиши билан кечадиган тишлаш нуқсонлари, юқори лабнинг алоҳида, тўлиқ бўлмаган ёриқлари туфайли мажмуавий даволашдан кейин фаолиятнинг бузилиши бўлмаса яроқсиз яроқли яроқли яроқли 55 модданинг «б» банди яроқсиз яроқли яроқли яроқли Катта бўлмаган (физиологик ҳалқа чегарасида) киндик чурраси, қорин олди девори тери липомаси ҳамда жисмоний зўриқиш ва кучаниш вақтида чурра чиқиши кузатилмайдиган чов ҳалқасининг кенгайиши яроқсиз яроқли яроқли яроқли Жарроҳлик амалиётидан кейин (аппендектомия, герниопластика, моякни пастга тушириш ва бошқалар) даволаш муассасасидан чиққандан кейин икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Ички аъзоларда зарарланиш кузатилмаган ҳолда бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларидаги бўғимлар зарарланишининг ўткир шаклини ўтказганидан кейин ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Бўғимлар фаолияти бузилишсиз кечадиган Осгуд-Шлаттер касаллиги яроқсиз яроқлилиги якка тартибда аниқланади яроқлилиги якка тартибда аниқланади яроқлилиги якка тартибда аниқланади беш градусгача (қўшилган ҳолда) бўлган сколиоз яроқсиз яроқли яроқли яроқли ОПЎБ бўғимларида остеоартрознинг биринчи ва иккинчи босқичи мавжуд бўлган биринчи даражали, шунингдек, остеоартроз аломатлари бўлмаган иккинчи даражали ясси оёқлик яроқсиз яроқли яроқли яроқли Оёқларнинг Х-симон қийшайишида болдирнинг ички тўпиқлараро масофаси 5 смгача ёки О-симон қийшайишида сон суяги ички ўсиқларининг оралиғидаги масофа 9 смгача бўлганда, қўлнинг 2 смгача ёки оёқнинг 1 смгача калталиги ҳамда оёқ панжаси биринчи бармоғининг ташқарига 5 градусдан кам ротацияли шакл бузилиши аниқланганда яроқсиз яроқли яроқли яроқли Тўлиқ соғлик ҳолатигача ва ўн икки ой мобайнида ремиссиянинг турғунлигигача даволанган буйракларнинг яллиғланиш касалликларидан кейинги ҳолат яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Юқори сийдик йўлларининг нотўлиқ бўлиниши мавжудлигида буйракларнинг фаолиятга оид, шунингдек, пешобда патологик ўзгаришлар қайд этилмаган ҳолатлар яроқсиз яроқли яроқли яроқли Чаноқ ҳалқасининг шакли бузилишсиз кечадиган алоҳида чаноқ суякларининг битган якка синишлари, шунингдек, фаолиятининг бузилишсиз кечадиган бошқа суякларнинг битган якка синишлари яроқлилиги якка тартибда аниқланади яроқли яроқли яроқли Бўғимларнинг ўткир яллиғланиш касалликларини ўтказганидан кейин ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз Ўткир ташқи таъсирлар ва заҳарланишлардан кейинги асоратлари мавжудлигида ўн икки ой муддат мобайнида яроқсиз яроқсиз яроқсиз яроқсиз

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Бўй ва тана вазни нисбати (меъёрда ва ҳужайра озиқланиши бузилишида)

15 ёш 16 ёш 17 ёш бўй (см) тана вазни етишмаслиги (≤ кг) тана вазни меъёрда (кг) I даражали семизлик (кг) бўй (см) тана вазни етишмаслиги (≤ кг) тана вазни меъёрда (кг) I даражали семизлик (кг) бўй (см) тана вазни етишмаслиги (≤ кг) тана вазни меъёрда (кг) I даражали семизлик (кг) мин. макс. мин. макс. мин. макс. 156 42,8 42,9 55,2 55,3-64,0 159 46,0 46,1 59,5 59,6-67,1 161 48,6 48,7 62,9 63,0-69,2 157 43,4 43,5 55,9 56,0-64,5 160 46,6 46,7 60,2 60,3-67,8 162 49,2 49,3 63,7 63,8-69,9 158 44,0 44,1 56,6 56,7-65,0 161 47,2 47,3 61,0 61,1-68,5 163 49,8 49,9 64,5 64,6-70,7 159 46,5 46,6 57,3 57,4-65,6 162 47,8 47,9 61,7 61,8-69,2 164 50,4 50,5 65,3 65,4-71,5 160 45,1 45,2 58,1 58,2-66,1 163 48,4 48,5 62,5 62,6-69,9 165 51,0 51,1 66,1 66,2-72,1 161 45,6 45,7 58,8 58,9-66,6 164 49,0 49,1 63,3 63,4-70,6 166 51,7 51,8 66,9 67,0-73,1 162 46,2 46,3 59,5 59,6-67,1 165 49,6 49,7 64,0 64,1-71,3 167 52,3 52,4 67,7 67,8-73,9 163 46,8 46,9 60,3 60,4-67,6 166 50,2 50,3 64,8 64,9-72,0 168 52,9 53,0 68,5 68,6-74,7 164 47,4 47,5 61,0 61,1-68,2 167 50,8 50,9 65,6 65,7-72,7 169 53,5 53,6 69,3 69,4-75,5 165 47,9 48,0 61,8 61,9-68,7 168 51,4 51,5 66,4 66,5-73,4 170 54,2 54,3 70,1 70,2-76,3 166 48,5 48,6 62,5 62,6-69,2 169 52,0 52,1 67,2 67,3-74,1 171 54,8 54,9 71,0 71,1-77,2 167 49,1 49,2 66,3 66,4-69,7 170 52,6 52,7 68,0 68,1-74,8 172 55,5 55,6 71,8 71,9-78,0 168 49,7 49,8 64,0 64,1-70,2 171 53,3 53,4 68,8 68,9-75,5 173 56,1 56,2 72,6 72,7-78,8 169 50,3 50,4 64,8 64,9-70,8 172 53,9 54,0 69,6 69,7-76,2 174 56,8 56,9 73,5 73,6-79,7 170 50,9 51,0 65,6 65,7-71,3 173 54,5 54,6 70,4 70,5-76,9 175 57,4 57,5 74,3 74,4-80,5 171 51,5 51,6 66,3 66,4-71,8 174 55,1 55,2 71,2 71,3-77,6 176 58,1 58,2 75,2 75,3-81,4 172 51,1 52,2 67,1 67,2-72,3 175 55,8 55,9 72,0 72,1-78,3 177 58,7 58,8 76,0 76,1-82,2 173 52,7 52,8 67,9 68,0-72,8 176 56,4 56,5 72,9 73,0-79,0 178 59,4 59,5 76,9 77,0-83,1 174 53,3 53,4 68,7 68,8-73,4 177 57,1 57,2 73,7 73,8-79,7 179 60,1 60,2 77,8 77,9-84,0 175 53,9 54,0 69,5 69,6-73,9 178 57,7 57,8 74,5 74,6-80,4 180 60,8 60,9 78,6 78,7-84,8 176 54,6 54,7 70,3 70,4-74,4 179 58,4 58,5 75,4 75,5-81,1 181 61,4 61,5 79,5 79,6-85,7 177 55,2 55,3 71,1 71,2-74,9 180 59,0 59,1 76,2 76,3-81,8 182 62,1 62,2 80,4 80,5-86,6 178 55,8 55,9 71,9 72,0-75,8 181 59,7 59,8 77,1 77,2-82,5 183 62,8 62,9 81,3 81,4-87,5 179 56,4 56,5 72,7 72,8-76,0 182 60,3 60,4 77,9 78,0-83,2 184 63,5 63,6 82,2 82,3-88,4 180 57,1 57,2 73,5 73,6-76,5 183 61,0 61,1 78,8 78,9-83,9 185 64,2 64,3 83,1 83,2-89,3 181 57,7 57,8 74,3 74,4-77,0 184 61,7 61,8 79,6 79,7-84,6 186 64,9 65,0 84,0 84,1-90,2

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏«Темурбеклар мактаби» ‎ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган ‎номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш ‎ВАРАҚАСИ ‎ ‎ Сурат ўрни 1. Фамилияси, исми, отасининг исми ___________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ 2. Туғилган йили ___________________________________________________________________ 3. Доимий яшаш жойи (манзили) ______________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________________ ўқишга кираётган номзод қайси вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик _________________________________________________________________________________ лицейига ариза ёзган 5. Тиббий текширув натижалари: ‎ Ўтказиладиган текширувлар Тиббий кўрикдан ўтказиш босқичлари дастлабки якуний Шикоятлар ва анамнези Ўтказилган касалликлар ва жароҳатлар Антропометрик кўрсаткичлар: бўйи ‎‎тана вазни ‎‎‎спирометрия ‎Динамометрия: ўнг қўл ‎чап қўл ‎гавданинг тик туриш пайтида ‎Жарроҳлик текшируви натижалари: умумий жисмоний ривожланиши‎ ‎тери ва кўринадиган шиллиқ қаватлар ‎лимфа тугунлари ‎суяк-мушак тизими ‎периферик томирлар ‎сийдик, жинсий тизим ‎анус ва йўғон ичак ‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ Хулоса: ‎ Сана, жарроҳнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми Ички аъзолар текшируви натижалари:‎ Озиқланиш ҳолати Эндокрин тизими Юрак: чегаралари ‎тонлари ‎фаолият синамалари ‎пульс ‎артериал босим ‎Нафас олиш аъзолари ‎ ‎ Овқат ҳазм қилиш аъзолари Жигар Талоқ Буйраклар Ташхис: ‎ Хулоса: ‎ Сана, терапевтнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми Асаб тизими текшируви натижалари: бош-мия нервлари ‎‎ҳаракат фаолияти ‎‎рефлекслар ‎‎сезиш ‎ ‎вегетатив асаб тизими ‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ ‎Хулоса: ‎ ‎ ‎ Сана, невропатологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми онг ‎диққат-эътибор ‎хотира ‎тафаккур ‎интеллект ‎ҳиссий-иродавий фаолият Ташхис: ‎ ‎ ‎ Хулоса: ‎ Сана, психиатрнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми Кўриш аъзосининг текширув натижалари: ранг ажратиш (Рабкин бўйича) Кўриш ўткирлиги коррекциясиз‎‎‏ ўнг кўз ‎ ‎ чап кўз ‎ ‎ Кўриш ўткирлиги коррекция билан ўнг кўз ‎ ‎ чап кўз ‎ ‎ Рефракция скиаскопик ўнг кўз ‎ ‎ чап кўз ‎ ‎ ‎Бинокуляр кўриш ‎ ‎ Яққол кўришнинг энг яқин нуқтаси ўнг кўз ‎ ‎ чап кўз ‎ ‎ ‎Кўз ёши йўллари ‎ Қовоқ ва конъюнктива ‎‎ ‎‎ Кўз олмаларининг жойлашуви, ҳаракатчанлиги ‎‎ ‎‎ Қорачиқ ва уларнинг таъсирга жавоби ‎‎ ‎‎ ‎Оптик муҳитлар ‎ўнг кўз ‎ ‎ ‎чап кўз ‎ ‎ ‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ Хулоса: ‎ ‎‎ ‎‎ Сана, офтальмологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ‎ ‎ ЛОР аъзоларининг текширув натижалари: ‎Нутқ ‎ ‎ ‎Бурун орқали нафас олиш ‎ўнг ‎ ‎чап ‎ ‎ Ҳид билиш ‎‎ўнг ‎ ‎ ‎‎‎чап ‎‎ ‎‎ ‎‎‏Шивирлаб гапиришга эшитиш ўткирлиги ‎ўнг ‎‎ ‎‎ ‎чап ‎‎ ‎‎ ‎Қулоқнинг барофаолияти ‎ўнг ‎ ‎ ‎чап‎ ‎ ‎ ‎Вестибулляр аппаратининг фаолияти (айланиш билан икки ҳисса тажриба) ‎ ‎ ‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ ‎‎Хулоса: ‎ ‎ ‎ ‎Сана, отоларингологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ‎ ‎ ‎Тишлар ва оғиз бўшлиғини текширув натижалари: ‎Тишлаш ҳолати ‎ ‎ ‎Оғизнинг шиллиқ қавати ‎ ‎ Тишлар ‎ ‎ ‎‎Милклар ‎ ‎ ‎‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ ‎Хулоса: ‎ ‎ ‎ ‎Сана, стоматологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ‎ ‎ Тери-таносил аъзоларини текширув натижалари ‎ ‎ ‎Ташхис: ‎ ‎ ‎ ‎Хулоса: ‎ ‎ ‎ ‎Сана, дерматовенерологнинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ‎ ‎ ‎ ‎6. Рентгенологик, лаборатор ва қўшимча тиббий ускуналар ёрдамида ўтказилган текширувлар ҳамда заруратга кўра бошқа шифокор-мутахассислар хулосаларини қайд этиш учун ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎ 7. МИББ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг хулосаси: ‎ 20__ йил «___» __________да _____________________________ ҳузуридаги тиббий (мудофаа ишлари бўйича бўлим номи) комиссия томонидан номзод дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» _________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Касалликлар жадвалининг _____-моддаси «___» банди I устунига мувофиқ _______________________________________________________________________________га (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ўқишга киришга ________________________ деб топилди. ‎ ‎ ‎ ‎‎(яроқли, яроқсиз — кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси _____________________________________________________________ ‎М.Ў. ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎Комиссия котиби ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ 8. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиянинг хулосаси: ‎ 20__ йил «___» __________да ________________________________________ ҳузуридаги тиббий ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(мудофаа ишлари бўйича бошқарма номи)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ комиссия томонидан номзод якуний тиббий кўрикдан ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» _________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Касалликлар жадвалининг _____-моддаси «___» банди I устунига мувофиқ ____________________ ‎______________________________________________________________________________ га (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ўқишга киришга _________________________ деб топилди. ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(яроқли, яроқсиз — кўрсатилади)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссия раиси __________________________________________________________ ‎М.Ў. ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎Комиссия котиби _________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Соғлиқ ҳолатини текшириш ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‏Сурат ўрни ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________________________________, (Ф.И.О., туғилган йили) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________ томонидан (ким томонидан юборилганлиги кўрсатилади) ‎ ‎ 20___ йил «___» __________да тиббий текширувдан ўтиш учун юборилган ______________________________ ‎_____________________________________________________________________________________ га (да) (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎ ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) ____________________________, __________________________________ (кераксизи ўчирилади) (номзод (ўқувчи) — кўрсатилади) ‎ (даволаш-профилактика (тиббий) _________________________________________________________________________________________ да муассасасининг номи) 20__ йил «___» __________дан 20__ йил «___» __________гача стационар (амбулатор) тиббий текширувдан ўтказилди. Шикоятлари: ________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Анамнези: __________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Объектив текширув маълумотлари: ______________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Махсус текширувлар натижалари ________________________________________________________________ (рентгенологик, лаборатор ва бошқалар) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Ташхис: ____________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Даволаш-профилактика (тиббиёт) муассасасининг бош шифокори (бошлиғи) ‎___________________________________________________________________________________________ (имзо, Ф.И.О.) М.Ў.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Текширув ўтказган шифокор ___________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) Даволаш-профилактика (тиббиёт) муассасасининг манзили: ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «Темурбеклар мактаби» ‎ҳарбий-академик ‎лицейининг бурчак ‎штампи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________ га ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий-тиббий муассаса номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тиббий кўрикдан ўтказиш учун ‎ЙЎЛЛАНМА ‎ Т/р‎ Ўқувчининг Ф.И.О. Туғилган йили Дастлабки ташхис Тиббий кўрикдан ўтказиш мақсади 1.‎ ‎ ‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________________ директори ______________________________ ‎ («Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎«Темурбеклар мактаби» ‎ҳарбий-академик лицейи ўқувчисини ‎тиббий кўрикдан ўтказиш ‎ВАРАҚАСИ ‏‏‏ ‎ ‏‎‏Сурат ўрни ____________________________________________________________________________________ ўқувчиси (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ ни ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________________________ ҳарбий-тиббий комиссияси (ҳарбий-тиббий муассаса номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ томонидан 20__ йил «___» __________ да тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари: туғилган сана ___________, бўйи ____ см, тана вазни ____ кг, кўкрак қафасининг айланаси ______________/________________/___________________ см. (тинч пайтида) (максимал нафас олганда) ‎‎(максимал нафас чиқарганда) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Лаборатор-тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувлар Текширув натижалари Умумий қон таҳлили ‎20___ йил «___» _____________ Умумий пешоб таҳлили ‎20___ йил «___ «_____________ Гижжа тухумлари ва содда организмларни аниқловчи нажас таҳлили ‎20___ йил «___» _____________ Қоннинг биохимик таҳлили ‎20___ йил «___» _____________ Қоннинг RW ҳамда «В» ва «С» гепатитларнинг маркерлари таҳлили ‎20___ йил «___» _____________ Қоннинг ОИВга таҳлили ‎20___ йил «___» _____________ Кўкрак қафаси аъзолари флюорографияси ‎20___ йил «___» _____________ ЭКГ ‎20___ йил «___» _____________ УТТ ‎20___ йил «___» _____________ ЭФГДС ‎20___ йил «___» _____________ Бошқа текширувлар ‎20___ йил «___» _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Шифокорлар хулосалари: ‎ Жарроҳ ‎ Терапевт ‎ Невропатолог ‎ Оториноларинголог ‎ Офтальмолог ‎ Психиатр ‎ Стоматолог ‎ Дерматолог ‎ Бошқа шифокор-мутахассислар ‎ ‎Ташхис:_____________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» __________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Касалликлар жадвалининг _____-моддаси «___» банди II устунига мувофиқ ўқувчи ‎___________________________________________________________________________________________ («Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ўқишга __________________________________________________________________. ‎ ‎ (яроқли, яроқсиз, вақтинча яроқли — кўрсатилади) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кузатувчига муҳтож, муҳтож эмас ________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (керак бўлмагани ўчирилсин) ____________________________________________________________________________________________ (керак бўлганда, кузатувчиларнинг сони, транспорт тури ва ўтказиш тартиби кўрсатилади) Ҳарбий-тиббий комиссия раиси _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳарбий-тиббий комиссия котиби ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ КАСАЛЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА ____- сон‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ йил «___» __________да ____________________________________________нинг (тегишли мансабдор шахснинг лавозими) 20__ йил «___» __________даги _____-сон йўлланмасига (қарорига) асосан _____________________________________________________________________ ўқувчиси ______________ (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________ ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан тиббий кўрикдан (ҳарбий-тиббий муассаса номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ўтказилди. 1. Фамилияси, исми, отасининг исми ________________________________________. ‎2. Туғилган сана ______. ‎3. Бўйи ____ см. ‎4. Тана вазни ____ кг. ‎5. ‎Кўкрак қафасининг айланаси ____________/________________/__________________см. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (тинч пайтида) ‎‎(максимал нафас олганда, максимал нафас чиқарганда) ‎ ‎ ‎ ‎ 6. Шикоятлари:________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 7. Қисқа анамнез: _____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (касаллик қачон бошланган; қачон ва қайси ҳолатда жароҳат, шикастланиш олган; ‎ ____________________________________________________________________________________________ жароҳат, шикастланиш олганлик ва қайси ҳолатда бўлганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжудлиги ____________________________________________________________________________________________ таълим олишга касалликнинг таъсири, дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ва уларнинг натижалари; ____________________________________________________________________________________________ даволаш-профилактика муассасаларида даволаш чоралари ва уларнинг самарадорлиги ва бошқалар) ____________________________________________________________________________________________ 8. Қаерда ва қачон текширув ва даволанишда бўлган __________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (даволаш-профилактика муассасаси номланиши, ____________________________________________________________________________________________ қайси даврда даволанганлиги тўғрисидаги маълумотлар) 9. Объектив текширув маълумотлари ______________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 10. Махсус текширувлар натижалари ______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рентгенологик, лаборатор ва бошқалар) ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 11. Ташхис: __________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Касалликлар жадвалининг _____-моддаси «___» банди II устунига мувофиқ ўқувчи ___________________________________________________ да ўқишга ________________________________ ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎‎(яроқлилик тоифаси тўғрисидаги комиссия хулосаси) 13. Кузатувчиларга муҳтож, муҳтож эмас ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (керак бўлмагани ўчирилсин) ____________________________________________________________________________________________ (керак бўлганда, кузатувчиларнинг сони, транспорт тури ва ўтказиш тартиби кўрсатилади) Ҳарбий-тиббий комиссия раиси ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў. Ҳарбий-тиббий комиссия котиби ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссиянинг почта манзили: _________________________________________________ Вазирлик ва идора марказий ҳарбий-тиббий комиссияси қарори: ________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Ҳарбий-тиббий муассасанинг бурчак штампи ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎МАЪЛУМОТНОМА ‎ ____________________________________________________________________________________ ўқувчиси (вазирлик ва идора «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг номи) ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ (ўқувчининг Ф.И.О., туғилган йили) 20__ йил «___» __________ да __________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (ҳарбий-тиббий муассаса номи) ‎ ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Ташхис: _____________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» __________ даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Касалликлар жадвалининг _____-моддаси «___» банди II устуни асосида ўқувчи ____________________________________________________________________________________________ (ўқувчининг таҳсил олишга яроқлилик тоифаси тўғрисидаги комиссия хулосаси) ____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Ҳарбий-тиббий комиссия раиси ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ М.Ў. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Ҳарбий-тиббий комиссия котиби __________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзо, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Комиссиянинг почта манзили _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилиш баённомалари ‎КИТОБИ ___________________________________________________________ (комиссиянинг номи) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Т/р‎ Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, қайси МИББдан, тиббий кўрикдан ўтказиш санаси ва ким томонидан тиббий кўрикдан ўтказишга юборилган Шикоятлари ва қисқа анамнези Шифокор текширувининг объектив маълумотлари ва ташхис Комиссия хулосаси Изоҳ ‎(МИББ тиббий комиссияси учун МИБ тиббий комиссиясининг хулосаси) 1‎ 2 3 4 5 6 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 508-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан белгиланган тартибда ўтказилади».

2. 28-банднинг учинчи хатбошидаги «тиббий текширувдан» сўзлари «тиббий кўрикдан» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Номзодлар якуний тиббий кўрикдан мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан белгиланган тартибда ўтказилади».

4. 31-банддаги «тиббий текширув» сўзлари «тиббий кўрик» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 11 август,

508-сон

(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 38-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2024 й., 09/24/38/0057-сон)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2021 й., 09/21/508/0779-сон; 22.01.2024 й., 09/24/38/0057-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

KOʻRSATMALAR

ROʻYXATI

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Oʻsmirlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari va davlat xizmati uchun kadrlar zaxirasini tayyorlash tizimini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2019-yil 28-iyundagi PQ-4375-son, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va harbiy xizmatga chaqirish tizimini yanada takomillashtirishni nazarda tutuvchi “ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ” 2021-yil 27-fevraldagi PQ-5010-son qarorlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

nomzodlarni dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun — mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlari huzuridagi tibbiy komissiyalar, nomzodlarni yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun — mudofaa ishlari boshqarmalari huzurida tuziladigan tibbiy komissiyalar, oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun — Mudofaa vazirligi, IIV harbiy-tibbiy komissiyalari tarkibini shakllantirish va ularning asosiy vazifalari;

oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarning (oʻquvchilarning) yaroqlilik toifasini aniqlash maqsadida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha koʻrsatmalardan, kasallik va jismoniy nuqsonlar jadvalidan, nomzod va oʻquvchilar sogʻligʻi va jismoniy rivojlanishining holatiga nisbatan qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar roʻyxatidan, boʻy va tana vazni nisbatidan foydalangan holda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va xulosa qabul qilish;

tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzod yoki oʻquvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularning sogʻligʻi holati haqidagi tibbiy komissiyalar xulosalari qayd etiladigan hujjatlarni rasmiylashtirish va xulosalarni nomzod yoki oʻquvchilarga yetkazish.

2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarori bilan tasdiqlangan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

3. Mudofaa vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri vazifasini bajaruvchi T.A. Xudaybergenov, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R.M. Djurayev, Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.M. Xadjibayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-avgustdagi 508-son qaroriga 1-ILOVA

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom:

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Mudofaa vazirligi), Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — IIV), Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — FVV), Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy gvardiya) tarkibidagi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga (keyingi oʻrinlarda — “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylari) oʻqishga kirayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini (keyingi oʻrinlarda — nomzodlar);

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylarida tahsil olayotgan oʻquvchilarni (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibini belgilaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati “Temurbeklar maktabi” va “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan fuqarolar hamda tahsil olayotgan oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi Davlat xavfsizlik xizmati va Sogʻliqni saqlash vazirligining qoʻshma qaroriga muvofiq belgilanadi.

2. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish nomzod va oʻquvchilar sogʻligʻining holatiga koʻra “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirishga va tahsil olishga yaroqliligini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.

3. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish:

nomzodlarning dastlabki tibbiy koʻrigi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tuzilgan mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlari huzuridagi tibbiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalar);

nomzodlarning yakuniy tibbiy koʻrigi — mudofaa ishlari boshqarmalari huzurida tuziladigan tibbiy komissiyalar (keyingi oʻrinlarda — MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar);

oʻquvchilarning tibbiy koʻrigi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarori bilan tuzilgan Mudofaa vazirligi, IIV harbiy-tibbiy komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — HTK) tomonidan amalga oshiriladi. HTK tarkibi mazkur Nizomning 6-bandi boʻyicha shakllantiriladi.

2-bob. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar hamda HTK tarkibini shakllantirish va ularning faoliyati

4. Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalarining shifokor-mutaxassislaridan iborat boʻlgan MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalar tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarorida belgilangan tartibda tasdiqlanadi.

5. MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tarkibi (oʻsmirlar va chaqiriluvchi yoshlarga tibbiy yordam koʻrsatish muassasalari (boʻlimlari) shifokor-mutaxassislari — jarroh, terapevt (katta shifokor vazifasi jarroh yoki terapevt zimmasiga yuklanadi), dermatovenerolog, stomatolog, oftalmolog, otorinolaringolog, psixiatr va nevropatolog) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Toshkent shahar Sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi va viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalarining taqdimnomasiga koʻra tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qabul qilgan qarorlari bilan tasdiqlanadi.

6. HTK tarkibini shakllantirishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Toshkent shahar Sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, Fargʻona, Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlari sogʻliqni saqlash boshqarmalaridan tegishli bosh mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

7. MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida tinchlik va urush davrida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 25-dekabrdagi PQ-4076-son qarorida belgilangan tartibda faoliyat olib borishdan tashqari MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar bilan birgalikda nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 28-iyundagi PQ-4375-son qarori bilan tasdiqlangan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomda koʻrsatilgan dastlabki tanlash va harbiy-kasbiy tanlov tadbirlari oʻtkaziladigan davrda amalga oshiradi.

HTK oʻz faoliyatini mazkur Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan mansabdor shaxslar va organlarning “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilarini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi yoʻllanmasi va qarori asosida amalga oshiradi.

3-bob. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar va HTKning asosiy vazifalari

8. MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalarning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

nomzodlarni dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

ruhiy-asab, teri-tanosil kasalliklari va narkologik dispanserlari, ftiziatriya va pulmonologiya (silga qarshi dispanserlar) hamda OITSga qarshi kurashish markazlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalarida hisobda turishi yoki turmasligi toʻgʻrisida olingan maʼlumotnomalarning mavjudligini tekshirish;

nomzodlarni qoʻshimcha tekshiruv va davolashga yoʻnaltirish, qoʻshimcha tekshiruv va davolashdan soʻng ularning tibbiy komissiyaga kelishlarini nazoratga olish;

nomzodlar sogʻligʻining holatiga koʻra “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirishga yaroqliligi yoki yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosalar qabul qilish;

tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni sifatli va xolisona amalga oshirish maqsadida muntazam ravishda komissiya aʼzolari bilan yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish borasida kengashlar oʻtkazib borish;

nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha hisobot tayyorlash va ushbu hisobotni MIB huzuridagi tibbiy komissiyalarga taqdim etish.

9. MIB huzuridagi tibbiy komissiyaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

nomzodlarni yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish;

MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalar ishi toʻgʻri tashkil etilganligini oʻrganish va faoliyatini nazorat qilish hamda aniqlangan kamchilik va muammolarni hal etishda amaliy yordam koʻrsatish;

nomzodlarni qoʻshimcha tekshiruv va davolashga yoʻnaltirish, qoʻshimcha tekshiruv va davolashdan soʻng ularning tibbiy komissiyaga kelishlarini nazoratga olish;

nomzodlarning sogʻligʻi holatiga koʻra “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirishga yaroqliligi yoki yaroqsizligi toʻgʻrisida, shu jumladan, MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalarning xulosalarini bekor qilgan holda xulosalar qabul qilish;

tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni sifatli va xolisona amalga oshirish maqsadida muntazam ravishda komissiya aʼzolari bilan yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;

nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra hisobot tayyorlash va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻsmirlar va chaqiruv yoshidagi yoshlarga tibbiy yordamni tashkil etish markazi huzuridagi respublika muqobil tibbiy komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — RMTK), Mudofaa vazirligi va IIV Markaziy harbiy-tibbiy komissiyalariga (keyingi oʻrinlarda — MHTK) taqdim etish.

10. HTKning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

oʻquvchilarni davlat sogʻliqni saqlash tizimi davolash-profilaktika muassasalarida tibbiy tekshiruv va davolashning toʻlaqonliligini hamda sifatini nazorat qilish;

oʻquvchilarning oʻz vaqtida tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga yuborilishini, davolanishga (tekshiruvga) muhtojlarni muddatidan oldin davolash muassasalaridan asossiz chiqarilishi yoki ularning davolash (tekshiruv) kunidan koʻp muddat davomida asossiz ushlab turilishini nazorat qilish;

tibbiy va ekspert hujjatlarni sifatli rasmiylashtirish;

oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish hamda ularning “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylarida oʻqishga yaroqliligi yoki yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosalar qabul qilish;

komissiya ishi natijalarini umumlashtirish, tahlil qilish, MHTKga oʻz vaqtida HTK faoliyati natijalarining hisobot davri va yil yakuni boʻyicha hisobotini taqdim etish.

11. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalarga uslubiy hamda amaliy yordam koʻrsatish RMTK va MHTKga, shuningdek, HTKga uslubiy hamda amaliy yordam koʻrsatish MHTKga yuklanadi.

4-bob. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish

12. Nomzod yoki oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishdan avval, ular mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan majburiy diagnostik tekshiruvlar roʻyxatiga muvofiq majburiy diagnostik tadqiqotlar, zarurat tugʻilganda esa tibbiy koʻrsatmalarga koʻra boshqa tekshiruvlardan oʻtkaziladi.

13. Tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlar yoki oʻquvchilarning sogʻligʻi ularning sogʻligʻiga oid shikoyati bor yoki yoʻqligidan qatʼi nazar, soʻrov va obyektiv tekshiruvlar yordamida aniqlanadi.

Tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlar yoki oʻquvchilar tomonidan uning sogʻligʻi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilgan, shuningdek, dispanser kuzatuviga oid turli tibbiy hujjatlarning taqdim etilishi ularni tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishidan ozod etmaydi.

Nomzodlar yoki oʻquvchilarning barcha tibbiy hujjatlari oʻrganilib, shikoyatlari bilan tanishib va anamnezi yigʻilgandan keyin ular shifokor-mutaxassislar tomonidan tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi.

14. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar nomzodlarning, HTK oʻquvchilarning yaroqlilik toifasini aniqlash maqsadida mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha koʻrsatmalardan, mazkur Nizomga 3-ilovada keltirilgan kasallik va jismoniy nuqsonlar jadvalidan (keyingi oʻrinlarda — kasalliklar jadvali), mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan nomzod va oʻquvchilar sogʻligʻi va jismoniy rivojlanishining holatiga nisbatan qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar roʻyxatidan, mazkur Nizomga 5-ilovada keltirilgan boʻy va tana vazni nisbatidan foydalangan holda yozma xulosa qabul qiladi.

15. Sirtdan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish taqiqlanadi.

16. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar, HTK, RMTK va MHTK aʼzolari komissiya xulosalarini oʻzaro maslahatlashgan holda koʻpchilik ovoz bilan qabul qiladi.

Nomzod yoki oʻquvchini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida aniqlangan kasalliklar, jarohatlar va jismoniy nuqsonlar natijasidagi aʼzolar faoliyatining buzilishi darajasini aniqlash uchun tor doiradagi shifokor-mutaxassislar koʻrigidan oʻtkazishga zarurat tugʻilganda, nomzod MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan RMTKga, oʻquvchi HTK tomonidan MHTKga yuboriladi.

17. HTK tomonidan chiqarilgan xulosa, agar xulosada boshqa muddat belgilangan boʻlmasa, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sanasidan boshlab olti oy mobaynida haqiqiy hisoblanadi.

18. Nomzod va oʻquvchi yoki ularning ota-onasi yoxud ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar, HTK va RMTK tomonidan qabul qilingan xulosalardan norozi boʻlgan taqdirda, RMTK yoki MHTKga yoxud belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishlari mumkin.

Bunda MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan xulosalarni RMTK, shuningdek, HTK yoki RMTK tomonidan berilgan xulosalarni tegishli MHTK qayta koʻrib chiqadi.

5-bob. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi

1-§. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

19. MIBB huzuridagi tibbiy komissiyalar katta shifokori nomzodlarning sogʻligʻi hamda jismoniy rivojlanish holatini aniqlash uchun har tomonlama oʻrganish ishlarini tashkil etadi va oʻtkazadi.

20. Mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlari MIBB huzuridagi tibbiy komissiyaga quyidagilarni taqdim etadi:

a) ruhiy-asab, teri-tanosil kasalliklari va narkologik dispanserlari, ftiziatriya va pulmonologiya (silga qarshi dispanserlar) hamda OITSga qarshi kurashish markazlari, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari hisobida turish yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnomalar;

b) davolash-profilaktika muassasalaridan — ambulator bemorning tibbiy varaqalari va ularga tikilgan varaqlarni (025-1u-shakli), kasallik tarixidan koʻchirmalar, dispanser va shifokor kuzatuvi haqidagi maʼlumotlar, shifokorlarning xulosalari hamda fuqarolarning sogʻligʻini tavsiflovchi boshqa tibbiy hujjatlar;

v) nomzodlar tahsil olgan umumiy oʻrta taʼlim tashkilot sinf rahbari tomonidan beriladigan tavsifnoma.

21. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishdan oldin davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan ularda ogʻiz boʻshligʻi sanatsiyasi hamda mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan majburiy diagnostik tekshiruvlar roʻyxatiga muvofiq tahliliy (laborator) va tibbiy uskunalar yordamida oʻtkaziladigan, shuningdek, zarur boʻlgan hollarda tibbiy koʻrsatmalarga asosan boshqa tibbiy tekshiruvlar amalga oshiriladi.

Tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi tomonidan nomzodlarning oxirgi profilaktik emlashlar haqidagi varaqalari (profilaktik emlashlar rejasiga asosan), shuningdek, qon guruhi va rezus mansubligi haqidagi maʼlumotlari mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimiga taqdim etiladi.

22. Nomzodlar soni MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida bir ish kuni mobaynida 50 nafardan oshmasligi lozim.

Nomzodlar MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar mutaxassis shifokorlari tomonidan mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha koʻrsatmalarga muvofiq tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi.

Tibbiy tekshiruv natijalari mazkur Nizomga 6-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga kirayotgan nomzodlarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasiga kiritiladi.

23. Nomzodning yaroqlilik toifasini aniqlashda MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar mutaxassis-shifokori bir toʻxtamga kela olmagan hollarda, ambulator yoki statsionar ravishda tibbiy tekshiruv oʻtkazish uchun MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar katta shifokori tomonidan berilgan yoʻllanmaga asosan davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi davolash-profilaktika muassasasiga yuboriladi.

Yoʻllanmada dastlabki tashxis va tibbiy tekshiruvda aynan nimaga aniqlik kiritilishi lozimligi koʻrsatiladi.

Davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi davolash-profilaktika muassasasida oʻtkazilgan tibbiy tekshiruv natijalari mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan sogʻliq holatini tekshirish dalolatnomasiga kiritiladi. Dalolatnoma davolash-profilaktika muassasasi bosh shifokori va tibbiy tekshiruv oʻtkazgan-mutaxassis shifokor tomonidan imzolanadi hamda unga davolash-profilaktika muassasasining gerbli muhri qoʻyiladi.

MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar taqdim qilingan tibbiy tekshiruv natijalarini koʻrib chiqadi, nomzodlarning sogʻligʻi, jismoniy rivojlanish holati hamda boshqa barcha maʼlumotlarni inobatga olgan holda uning oʻqishga kirishga yaroqlilik masalasini hal qiladi.

24. Nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan quyidagi xulosalardan biri qabul qilinadi:

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga kirishga yaroqli;

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga kirishga yaroqsiz.

Bunda ushbu xulosalarda “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi qaysi vazirlik va idoraga tegishliligi koʻrsatiladi.

25. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri MIBlari nomzodlarning yigʻmajildlari va tibbiy tekshiruvdan oʻtkazishga oid barcha hujjatlarini tegishliligi boʻyicha “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga yuboradi.

2-§. Oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

26. Oʻquvchilar tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi uchun “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi direktori tomonidan mazkur Nizomga 8-ilovada keltirilgan yoʻllanmaga muvofiq yuboriladi.

Bunda oʻquvchilar yoki ularning ota-onalari yoxud ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi direktorining yoʻllanmasiga asosan oʻtkazilgan tibbiy koʻrik natijalaridan norozi boʻlib shikoyat qilganda va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa hollarda prokuratura organlari yoki sudning tegishli qarorlariga asosan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun yuboriladi.

27. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga yuborilayotgan oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari HTKga taqdim etiladi:

yoʻllanma yoki prokuratura organlari va sudning tegishli qarori;

tibbiy tavsifnoma;

ambulator bemorning tibbiy varaqasi.

28. Oʻquvchilarda oʻqish mobaynida olingan yoki oʻqishga kirish vaqtida aniqlanmagan, “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida oʻqishga monelik qiladigan kasallik yoki shikastlanish (jarohat) oqibatlari aniqlanganda yoki ikki oy va undan ortiq muddatda sogʻligʻining holatiga koʻra oʻqish jarayonida qatnashmaganda, ular belgilangan tartibda quyidagi HTKlar tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi:

Mudofaa vazirligi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilari — Fargʻona harbiy gospitalida;

Milliy gvardiya “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilari — Mudofaa vazirligi Markaziy poliklinikasida;

FVV “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilari — Qarshi harbiy gospitalida;

IIV “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilari — Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV HTKda.

29. HTK oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda ularning barcha tibbiy hujjatlarini oʻrganib chiqadi va “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida tahsil olishga yaroqli yoki yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi.

HTK tashxisga aniqlik kiritish maqsadida oʻquvchilarni qoʻshimcha tibbiy tekshiruvlardan oʻtishi uchun davlat sogʻliqni saqlash tizimidagi hududiy davolash-profilaktika muassasalariga yuboradi. Bunda ushbu muassasalar tomonidan oʻtkazilgan qoʻshimcha tibbiy tekshiruvlar natijalari mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan sogʻliq holatini tekshirish dalolatnomasida koʻrsatiladi.

30. Tibbiy koʻrik yakuniga koʻra HTK tomonidan quyidagi xulosalardan biri qabul qilinadi:

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida tahsil olishga yaroqli;

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida tahsil olishga vaqtincha yaroqsiz, keyingi tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sharti bilan statsionar (ambulator) ravishda davolanishga muhtoj;

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida tahsil olishga yaroqsiz.

31. HTK tomonidan oʻquvchilarning tahsil olishga vaqtincha yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosa chiqarilganda, oʻquvchilar “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining tibbiyot punktida ambulator ravishda yoki davlat sogʻliqni saqlash tizimi davolash-profilaktika muassasalarida davolanadi.

Oʻquvchilarning statsionar yoki ambulator ravishda davolanish muddati tugagandan soʻng ularni vaqtincha tahsil olishga yaroqsiz deb topgan HTKda takroriy tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

32. Kasalliklar jadvaliga muvofiq oʻquvchilarning tahsil olishiga monelik qiladigan kasallik yoki shikastlanish (jarohat) oqibatlari mavjud boʻlganda tekshiruv natijalari mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilarining tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasiga kiritiladi, shuningdek, mazkur Nizomga 10-ilovada keltirilgan kasallik toʻgʻrisidagi guvohnoma uch nusxada rasmiylashtiriladi va tegishliligi boʻyicha Mudofaa vazirligi yoki IIV MHTK tomonidan tasdiqlash uchun yuboriladi.

Mudofaa vazirligi yoki IIV MHTK tomonidan tasdiqlangan kasallik toʻgʻrisidagi guvohnomaning ikki nusxasi uni tuzgan HTKga qaytariladi (birinchi nusxasi oʻquvchilar tahsil olayotgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi uchun, ikkinchi nusxasi oʻquvchilarga berish uchun) va uchinchi nusxasi MHTKda qoladi.

33. HTK tomonidan takroriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilayotgan oʻquvchilar kasalliklar jadvaliga muvofiq “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyida tahsil olishga yaroqli deb topilsa, tekshiruv natijalari mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilarini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasiga kiritiladi, shuningdek unga mazkur Nizomga 11-ilovada keltirilgan maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi. Yuqorida qayd etilgan maʼlumotnoma “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining manziliga yuboriladi.

34. Oʻquvchilarni sogʻligʻining holati yoki boshqa sabablarga koʻra HTK tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazishning imkoni boʻlmasa, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tegishlicha Mudofaa vazirligi va IIV MHTK raislari tomonidan belgilanadi.

6-bob. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga oid hujjatlarni rasmiylashtirish

35. Tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan:

a) nomzodlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularning sogʻligʻi holati, MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar hamda RMTKning xulosalari quyidagi hujjatlarda qayd etiladi:

mazkur Nizomga 6-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga kirayotgan nomzodlarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasida;

mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan sogʻliq holatini tekshirish dalolatnomasida, ambulator bemorning tibbiy varaqasida va unga tikilgan varaqada (025-1u-shakli);

mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida;

b) oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, ularning sogʻligʻi holati, HTK va RMTKning xulosalari quyidagi hujjatlarda qayd etiladi:

mazkur Nizomga 7-ilovada keltirilgan sogʻliq holatini tekshirish dalolatnomasida;

ambulator bemorning tibbiy varaqasiga va unga tikilgan varaqada (025-1u-shakli);

mazkur Nizomga 9-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi oʻquvchilarini tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasida;

mazkur Nizomga 10-ilovada keltirilgan kasallik toʻgʻrisidagi guvohnomada;

mazkur Nizomga 11-ilovada keltirilgan maʼlumotnomada;

mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida.

36. Mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobi barcha MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar, HTK va RMTKda ushbu komissiyalarning kotiblari tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan barcha nomzodlar yoki oʻquvchilar uchun yuritiladi.

Mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida yigʻilish oʻtkazilgan sanada komissiya yigʻilishining bayonnomasi komissiya raisi, yigʻilishda qatnashgan komissiya aʼzolari (kamida ikki nafar) va komissiya kotibi tomonidan imzolanadi.

37. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar, HTK va RMTK xulosalari nomzodlar va oʻquvchilarga tibbiy koʻrik yakunlangan vaqtning oʻzida imzo qoʻydirib yetkaziladi.

38. Mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlar yoki oʻquvchilarning tugʻilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi (biometrik pasporti, identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, shikoyatlari, kasallikning anamnezi, obyektiv tekshiruv natijalari, tashxisi hamda MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar, HTK va RMTK xulosasi qayd etiladi. Ushbu kitobning “Shikoyatlari va qisqa anamnezi” ustunida kasallik tarixining tartib raqami va statsionar sharoitda davolanishda boʻlgan davri koʻrsatiladi.

39. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar va HTK mutaxassis shifokorlari koʻrigi natijalari va ularning xulosalari ambulator bemorning tibbiy varaqasiga, shuningdek, mazkur Nizomga 6-ilovada keltirilgan “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga kirayotgan nomzodlarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish varaqasiga yozib qoʻyiladi va mutaxassis shifokorlarning shaxsiy muhri bilan tasdiqlanadi. Soʻng komissiya raisi va kotibi tomonidan imzolanib, MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar yoki HTK tashkil etilgan muassasaning gerbli muhri bilan tasdiqlanadi. Zarurat tugʻilganda, mazkur Nizomga 11-ilovada keltirilgan maʼlumotnoma rasmiylashtiriladi.

40. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan nomzodlarni “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga kirishiga, HTK tomonidan oʻquvchilarni tahsil olishga yaroqli deb topilgan taqdirda, mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobiga obyektiv maʼlumotlarni qayd etmagan holda “sogʻlom” deb yoziladi.

Nomzodlarni oʻqishga kirishga, oʻquvchilarni tahsil olishga yaroqliligini cheklamaydigan baʼzi kasalliklar yoki jismoniy nuqsonlar aniqlangan taqdirda, mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida ularga qisqacha taʼrif berish va tashxisni koʻrsatishga ruxsat etiladi.

41. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar nomzodlarni “Temurbeklar maktabiga” harbiy-akademik litseyiga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topganda, mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobiga qisqa yozuvlar (nomzodlarning tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi (biometrik pasporti, identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, tashxis, MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar xulosasi) kiritiladi.

42. HTK tomonidan oʻquvchiga mazkur Nizomga 10-ilovada keltirilgan kasallik toʻgʻrisidagi guvohnoma rasmiylashtirilganda, mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobiga qisqa yozuvlar (oʻquvchining tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma (biometrik pasport, identifikatsiya ID-kartasi) maʼlumotlari, tashxis, HTK xulosasi) kiritiladi.

Mazkur Nizomga 10-ilovada keltirilgan kasallik toʻgʻrisidagi guvohnomaning bir nusxasi mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida ilova sifatida saqlanishi lozim.

43. Nomzodlar yoki oʻquvchilar takroriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazilganda, mazkur Nizomga 12-ilovada keltirilgan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobida tegishli MHTK tomonidan chiqarilgan xulosa, uning bayonnomasi raqami va sanasi yozib qoʻyiladi.

44. MIBB va MIB huzuridagi tibbiy komissiyalar va HTKda yuritiladigan tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari kitobi uch yil, HTKning hujjatlari besh yil davomida saqlanadi.

Saqlash muddati tugagandan soʻng yuqorida keltirilgan hujjatlar belgilangan tartibda yoʻq qilinadi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

45. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Majburiy diagnostik tekshiruvlar

T/r Diagnostik tekshiruvlar turi 1. Umumiy qon tahlili 2. Umumiy peshob tahlili 3. Gijja tuxumlari va sodda organizmlarni aniqlovchi najas tahlili 4. “V” va “S” gepatitlarning markerlarini (HVsAg, HCV) aniqlovchi qon tahlili 5. Qonning RW (Vasserman reaksiyasi) tahlili 6. Qonning OIV bilan zararlanishi toʻgʻrisida tahlil 7. Qonning ALT, AST, umumiy oqsil va bilirubin (fraksiyalari bilan) tahlili 8. Elektrokardiografiya (EKG) (kardiolog yoki shifokor-funksional tekshiruvlar oʻtkazadigan mutaxassisning xulosasi bilan) 9. Fibroezofagogastroduodenoskopiya (EFGDS) 10. Ichki aʼzolarning ultratovush tekshiruvi (UTT) 11. Koʻkrak qafasi aʼzolarining flyuorografiyasi (tekshiriluvchining familiyasi, ismi, otasining ismi va tekshiruvning tartib raqami hamda oʻtkazilgan sana koʻrsatiladi) 12. Ruhiy-asab, teri-tanosil kasalliklari va narkologik dispanserlari, ftiziatriya va pulmonologiya (silga qarshi dispanserlar) hamda OITSga qarshi kurashish markazlari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalarida hisobda turish yoki turmasligi toʻgʻrisida maʼlumotnomalar (faqat nomzodlar uchun)

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha

1-bob. Umumiy qoidalar

1. “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodning (oʻquvchining) (keyingi oʻrinlarda — nomzod (oʻquvchi)) yaroqlilik toifasini belgilashda kasallik yoki jismoniy nuqsonlarning xususiyati, ularning jismoniy rivojlanish darajasi, organizmning mehnatga layoqati va funksional moslashuv saviyasi, taʼlim jarayonining oʻziga xos shart-sharoitlari va kelgusi xizmat istiqbolini inobatga olish lozim.

2. Shifokorlar tomonidan oʻtkaziladigan tibbiy tekshiruvlar maxsus ajratilgan yorugʻ, issiq va keng xonalarda kunduzgi yorugʻlikda amalga oshiriladi. Kunduzgi yorugʻlikdan foydalanishning imkoni boʻlmasa, xona shifokorlar ishi uchun yetarli darajada sunʼiy ravishda yoritilishi lozim. Har bir shifokorga alohida xona ajratiladi.

3. Tibbiy tekshiruv nomzodning (oʻquvchining) tibbiyotga oid va boshqa hujjatlari oʻrganib chiqilgandan soʻng oʻtkaziladi.

Nomzod (oʻquvchi) salomatligining holati ularning oʻz salomatligi holatiga shikoyat qilish-qilmasliklaridan qatʼi nazar savol-javob oʻtkazish, anamnez yigʻish va har tomonlama obyektiv tekshiruv yoʻli bilan aniqlanadi.

4. Tibbiy tekshiruv ommaviy tarzda oʻtkazilganda shifokorlar harbiy-tibbiy ekspertiza uslubidan foydalanadilar. Ushbu uslub nomzod (oʻquvchi) salomatligi haqida maʼlumot olishga kam vaqt sarflash imkonini beradi, ammo nomzodning (oʻquvchining) sogʻligʻi holati boʻyicha barcha maʼlumotni yigʻishga monelik qilmaydi.

5. Tibbiy tekshiruv jarayonida nafaqat jismoniy nuqsonni aniqlash va kasallik xususiyatini belgilash, balki xastalangan aʼzo va tizim faoliyatining buzilishi va uning kompensatsiyalanish darajasi hamda organizmning umumiy funksional moslashuvini belgilash, tegishli ekspert xulosasini qabul qilishga asos boʻladi.

6. Kasallik yoki jismoniy nuqson gumon qilinayotgan barcha hollarda nomzodning (oʻquvchining) sogʻligʻi holatiga oid oʻzgarishlarni aniqlash maqsadida tegishli shifokorlar tomonidan tekshirilishi, shuningdek, tibbiy uskunalar yordamida tadqiqotlardan oʻtkazilishi shart.

2-bob. Antropometrik tekshiruv

7. Harbiy-tibbiy ekspertiza maqsadida quyidagi asosiy antropometrik koʻrsatkichlar baholanadi: tananing boʻyi va vazni, koʻkrak qafasining aylanasi, oʻpkalarning hayotiy sigʻimi, qoʻl panjasining kuchi va tananing koʻtarish kuchlari hisoblanadi.

Antropometrik tekshiruvlar shifokorning nazorati ostida oʻrta tibbiyot xodimlari tomonidan, ish boshlashdan oldin toʻgʻri ishlashi tekshirilgan oʻlchov vositalari yordamida oʻtkaziladi. Nomzod (oʻquvchi) pastki ichki kiyimgacha yechingan boʻlishlari shart.

8. Nomzod (oʻquvchi) boʻyi tik holatda oʻlchanadi. Tik turgan holda boʻy oʻlchash uchun nomzod (oʻquvchi) kuraklar oraligʻi sohasi, dumba va tovonlar bilan vertikal ustunga tegib turgan holda, oʻlchov vositasining tagligiga turadi. Quloqning yuqori qirrasi va koʻz oraligʻining tashqi burchagi bitta gorizontal chiziqda turgan holda bosh toʻgʻri tutiladi. Boʻy oʻlchagichning harakat taxtachasi boshning tepa suyagiga zich tegib turishi lozim.

9. Tana vazni tibbiy tarozida oʻlchanadi. Nomzod (oʻquvchi) tarozi maydonining oʻrtasida turadi. Koʻrsatkichlar 0,1 kg aniqlikkacha yoziladi.

10. Koʻkrak qafasi aylanasi santimetrli oʻlchov tasmasi yordamida, bosmasdan orqa tomondan kuraklarning pastki burchaklari tagidan, soʻrgʻichlar aylanasining pastki chetidan oʻtkazilgan holda oʻlchanadi. Bu paytda nomzod (oʻquvchi) qoʻllarini yoniga tushirgan holda, gavdasini tik tutib turadi hamda nomzod (oʻquvchi)ning nafas olmayotgan (tanaffus) payti, maksimal nafas olgan va maksimal nafas chiqargan paytlardagi koʻrsatkichlari qayd etiladi.

11. Oʻpkalarning hayotiylik sigʻimi spirometr yordamida aniqlanadi, bunda nomzod (oʻquvchi) maksimal nafas olib, nafasni spirometr naychasiga toʻliq puflaydi.

12. Panjalarning kuchi qoʻl dinamometri yordamida aniqlanadi, bunda nomzod (oʻquvchi) dastlab oʻng qoʻli, keyin chap qoʻlini gorizontal uzatgan holda qoʻl dinamometrini bor kuchi bilan siqadi.

Tananing koʻtarish kuchi koʻtarish dinamometri yordamida aniqlanadi. Nomzod (oʻquvchi) tizza boʻgʻimlari sathida turgan dinamometr tutqichlarini ikki qoʻli bilan ushlab, oyoqlarini bukmagan holda bor kuchi bilan dinamometrni choʻzadi.

3-bob. Ruhiy holatni tekshirish

13. Nomzodning (oʻquvchining) ruhiy holati, uni tavsiflovchi hujjatlarni (tegishli taʼlim muassasalari tomonidan rasmiylashtirilgan tavsifnoma, ota-onasi va davolash-profilaktik muassasalaridan olingan maʼlumotlarni) oʻrganib chiqish va shifokorning nomzod (oʻquvchi) bilan bevosita muloqoti orqali tekshiriladi.

Nomzod (oʻquvchi) bilan muloqot va koʻrik jarayonida uning yuz ifodasi, mimikasi, yurish xususiyatlari, harakatlari, taʼsirlarga javobning adekvatligi va shifokor bilan suhbatga boʻlgan munosabatiga eʼtibor qaratiladi.

14. Nomzodning (oʻquvchining) ruhiy holatiga baho berish mobaynida tadqiqotning klinik uslubi yetakchi uslub hisoblanadi. Ushbu uslubni tadqiqotning anʼanaviy paraklinik uslublari bilan uygʻunlashtirib borish zarur. Nomzodning (oʻquvchining) ruhiy holati quyidagi izchillikda tadqiq qilinadi: ong, diqqat-eʼtibor, xotira, tafakkur, idrok, his-hayajon va shijoat holatiga baho beriladi, psixopatologik alomatlari mavjudligi aniqlanadi.

Diqqatni tekshirishda uning barqarorligi (toliqishi, chalgʻishi, “qadalib” qolishi) va diqqat-eʼtiborini jamlash xususiyatiga ahamiyat beriladi.

Xotirani tekshirishda tez va aniq eslab qolish, oʻtgan va hozirgi voqealarni aytib bera olish, xotira aldanishining mavjudligi, amneziyaning (retrogradli, anteretrogradli) turi va boshqalar aniqlanadi.

Fikrlash qobiliyatini baholashda fikrning mantiqliligi, oʻy-fikr va xulosalarning ketma-ketligi, mohiyati, “qadalib” qolishi, maʼnosiz gaplarning koʻpligi, “balandparvozlik”ligi, ezmalanishi, mavhum fikrlashning aniq fikrlashdan ustunligi yoki aksinchaligiga eʼtibor qaratiladi. Fikrlashning tezligi (tez, oddiy, sekin), uning yoʻnaltirilganligi (muammolar, qiziqishlar) aniqlanadi.

His-hayajon holatini aniqlashda nomzodning (oʻquvchining) kayfiyati (koʻtarinki, bir maromli, tushkun, beqaror), kayfiyatning patologik oʻzgarib borishi, bunday oʻzgarishlarning davomiyligi va qanday tusda kechishi baholanadi. His-hayajonning tashqi koʻrinishi boʻyicha muayyan holatga mos kelish-kelmasligi, nomzodning (oʻquvchining) oʻz tuygʻularini bildirmaslik yoki tiya olish qobiliyati baholanadi. Nomzodning (oʻquvchining) shijoati qiziqish va xatti-harakatlarining oʻziga xos xususiyatlariga koʻra baholanadi.

Atrof-muhitni toʻgʻri idrok etish qobiliyatining buzilishlari yoʻqligi yoki mavjudligi: illyuziyalar, gallyutsinatsiyalar, ularning mazmuni, ularga boʻlgan munosabat (tanqidiy, affektiv, befarq), atrof-muhit, vaqt, oʻz shaxsi va boshqalarni idrok etish sifatining oʻzgarishi aniqlanadi. Nomzodda (oʻquvchida) ushbu buzilishlarni hamda xayoldan ketmaydigan fikrlar va vasvasa gʻoyalarini aniqlash uchun maqsadli soʻrov oʻtkazish talab qilinadi.

4-bob. Asab tizimini tekshirish

15. Asab tizimini tekshirish nomzodning (oʻquvchining) tibbiy hujjatlarini oʻrganib chiqish, uning soʻrovi va nomzodni (oʻquvchini) obyektiv klinik-nevrologik tekshirishdan iborat. Soʻrov paytida shikoyatlar, hayot anamnezi aniqlanadi, anamnezida hushdan ketish xurujlari, talvasalar, nutq, eshitish, koʻrish, markaziy va periferiya asab tizimi jarohatlari boʻlganligi, ruhiy va asab kasalliklari muassasalarida davolanganligiga eʼtibor beriladi, tungi siydik tuta olmasligi tugagan vaqti aniqlanadi. Irsiyatiga aniqlik kiritiladi: qarindoshlarida talvasali tutqanoqlar, hushdan ketishlar, mushaklar zaiflik holatlari, ruhiy holatining buzilganligi, spirtli ichimliklarni suiisteʼmol qilish va giyohvand vositalarini isteʼmol qilish holatlari boʻlmaganligi haqida maʼlumotlar olinadi.

Tashqi koʻrikda tana tuzilishi, teri, shilliq qavatlarining holati, mushak tizimi va yurish baholanadi. Nomzod (oʻquvchi) muqaddam bosh miya jarohati olganligini inkor qilishiga qaramay, bosh miya jarohatlarining yoʻqligiga aniqlik kiritiladi.

16. Asab tizimini tekshirish markaziy va periferik nervlar faoliyatini tekshirishdan boshlanadi. Koʻzni harakatlantiruvchi nerv va koʻz simpatik innervatsiya faoliyati tekshiriladi. Koʻz olmasining joylashuvi, yuqoriga, pastga, ichkariga va tashqariga harakatlari tekshiriladi. Qorachiqlarning shakli va oʻlchamlari, tengligi hamda yorugʻlik taʼsiriga javobi (toʻgʻri va birgalikda) konvergensiya va akkomodatsiyada aniqlanadi.

Uch shoxli nerv faoliyati oʻrganilayotganda yuzdagi sezuvchanlik, chaynash mushaklarining holati, pastki jagʻning harakat hajmi, korneal va konyunktival reflekslar tekshiriladi.

Shundan soʻng boshqa nervlar faoliyati tekshiriladi. Ikkala tomonda peshonadagi teri burmalari, koʻz kosalarining kengligi, koʻzni qisish va qovoqni sola olish qobiliyatlari, tishlar namoyish qilinganda lab-burun burchagining bir xilligi tekshiriladi.

Vestibulyar apparatning harakat faoliyati (nistagm, muvozanat, moʻljaldan adashish holatlari) aniqlanadi.

Asosiy taʼmlar (shirin, nordon, achchiq) mazasini toʻgʻri sezishi aniqlanadi, bu maqsadda shakar, osh tuzi, limon kislotasining standart eritmalari qoʻllaniladi, tovush chiqarishda yumshoq tanglayning harakatchanligi, tovushning jarangdorligi, yutish qobiliyati, boshni burish va yelkani koʻtarish imkoniyati, til ogʻizdan chiqarilganda harakat hajmi, uning mushaklarida fibrilyar titrashlar va atrofiyaning mavjudligi tekshiriladi.

17. Harakat doirasi tekshirilayotganda qoʻl va oyoqlarning faol va passiv harakatlar hajmi, harakatlarning oʻzaro muvofiqligi (statik va dinamik ataksiya), mushaklarning kuchi, tarangligi, taʼminlanishi tekshiriladi. Zoʻraki harakatlar (giperkinezlar), harakat cheklanishi (kontrakturalar) va atrofiyalar mavjudligiga eʼtibor qaratiladi. Soʻngra pay, periostal, teri va shilliq qavatlarning reflekslari tekshiriladi. Har bir refleks oʻng va chap tomonda alohida tekshiriladi, ularning kuchi va bir xilligi solishtirib koʻriladi. Patologik reflekslarning yoʻqligi yoki mavjudligi, yuzaki va chuqur (ogʻriq, harorat, taktil va mushak-boʻgʻim) sezuvchanligi ahvoli aniqlanadi.

Vegetativ asab tizimini tekshirishda teri qoplamlari (yuz, tana, qoʻl va oyoqlar) rangi, taʼminot (trofik) buzilishlar mavjudligi hamda palpatsiya orqali uning namligi va haroratiga eʼtibor qaratiladi. Terining vegetativ reflekslari (mahalliy va reflektor dermatografizm, pilomotor refleks), boʻyinning vegetativ, klinostatik va ortostatik reflekslari tekshirib koʻriladi.

Yuqorida qayd etilgan asab tizimi obyektiv tekshiruvlarining minimal hajmi ambulatoriya sharoitlarda hamma uchun majburiydir.

5-bob. Ichki aʼzolarni tekshirish

18. Ichki aʼzolarni tekshirish nomzodning (oʻquvchining) shikoyati va anamnezini oʻrganish hamda umumiy koʻrikdan boshlanadigan tekshiruvdan iborat. Tashqi koʻrinish, tananing tuzilishi, terining rangi, uning choʻziluvchanligi va namligiga eʼtibor qaratiladi hamda palpatsiya orqali teri osti yogʻ qatlami, limfa tugunlari va mushaklarning holati baholanadi.

19. Nafas olish aʼzolarini tekshirish quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

shikoyatlarni baholashda hansirashning tavsifi (fiziologik yoki patologik, ekspiratorli, inspiratorli yoki aralash), yoʻtalning xususiyatlari, ogʻriq mavjud boʻlganda, uning joylashuvi, kuchi, davomiyligi, koʻkrak qafasida irradiatsiyasi va nafas olish, yoʻtal bilan bogʻliqligiga eʼtibor qaratiladi;

koʻrikda teri va koʻrinib turgan shilliq qavatlar rangi, koʻkrak qafasining shakli, oʻmrov suyaklari va ularning ustki va ostki chuqurchalari, kuraklarning joylashishi, koʻkrak qafasi ikkala tomonning simmetriyasi, nafasning turi, tezligi, nafas harakatlarining maromi va chuqurligi, nafas olishda yordamchi mushaklarning ishtiroki baholanadi;

palpatsiya mobaynida koʻkrak qafasidagi ogʻriqning keng tus olganligi va uning rezistentligi (elastikligi), ovoz titrashi ifodalanganligi, oʻpka pardasi ishqalanish tovushi va plevra boʻshligʻidagi suyuqlikning shovullashi aniqlanadi;

qiyosiy perkussiyada oʻpkaning chegaralari, oʻpka quyi chekkalarining harakatchanligi, oʻpkalar yuqori uchlarining turish balandligi, ularning kengligi hamda patologik holatlarda oʻpka perkutor tovushining oʻzgarganligi (plevra boʻshligʻida suyuqlik va oʻpkada yalligʻlanish yoki oʻsma kasalliklar mavjud boʻlganda tovushning qisqarishi, uning toʻmtoqlashgan yoki toʻmtoqligi; oʻpkada boʻshliqlar mavjudligida — absess, kaverna, oʻpka toʻqimasida havolanish hajmi oshganda — emfizemada, plevra boʻshligʻida havo toʻplanganda timpanik, qutisimon tovushlar) aniqlanadi;

auskultatsiyada nafas olish turli bosqichlarida nafas shovqinlarining tavsifi, kuchi va davomiyligi aniqlanadi. Asosiy (vezikulyar, bronxial va ulardagi oʻzgarishlar) va yondosh nafas shovqinlari (xirillash, krepitatsiya va plevraning ishqalanish tovushi) aniqlanadi;

agar oʻpka kasalliklari mavjudligiga gumon qilinadigan alomatlar topilsa, rentgenologik, tibbiy anjomlar yordamida va laborator tekshirish usullari qoʻllanadi.

20. Qon aylanish aʼzolari tizimini tekshirish quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

qon tomirlarni tekshirish — arteriya va venalarni koʻzdan kechirish va palpatsiya, yirik tomirlarni auskultatsiya hamda qon-tomir tizimini tibbiy uskunalar yordamida tekshirish orqali amalga oshiriladi. Yurak yoki yirik tomirlar kasalliklarini ifoda qiluvchi pulsning maromi, tezligi, kuchi va toʻlaqonligi hamda tananing turli sohalaridagi arteriya va venalarning pulsatsiyasi aniqlanadi. Arterial qon bosimi tinch (oʻtirgan) holatda ikkala qoʻlda oʻlchanadi. Arterial qon bosimi 140/90 mm simob ustunidan yuqoriligi bir-necha marotaba aniqlanishi arterial gipertenziyaning ishonchli belgisi hisoblanadi. Arterial qon bosimini bir marotaba oʻlchash paytida uning tasodifan koʻtarilganligini qayd etmaslik maqsadida arterial qon bosimini bir necha marta oʻlchash va eng past koʻrsatkichni inobatga olish maqsadga muvofiq;

palpatsiya va perkussiya orqali yurakning chegaralari, yurak uchidagi turtkining mavjudligi, uning kengligi, kuchi, egiluvchanligi, koʻkrak qafasidagi titroq, yurak sohasi va uning atrofidagi boshqa pulsatsiyalar aniqlanadi. Nomzod (oʻquvchi) har xil (yotgan, oʻtirgan va boshqa) holatlarda va jismoniy zoʻriqishdan soʻng, yuragini eshitganda tonlar jarangdorligi (kuchayishi, pasayishi, aksenti) va ularning tavsifi (parchalanishi, ikkiga boʻlinishi, qoʻshimcha tonlar paydo boʻlishi) baholanadi hamda yurak shovqinlari mavjudligi qayd etiladi. Shovqinni eshitishda uning yurak faoliyati bosqichiga munosabati, tavsifi, kuchi, davomiyligi, joylashuvi va asosiy irradiatsiya yoʻnalishlarini aniqlash lozim.

21. Qorin boʻshligʻi aʼzolarini tekshirishda shikoyatlar va anamnezga alohida eʼtibor qaratiladi. Koʻrikda ogʻiz boʻshligʻi (tishlar, milklar, til, shilliq qavatlar) holati baholanadi. Qorin boʻshligʻi aʼzolarining palpatsiya orqali tekshiruvi yotgan va tik turgan holatlarda oʻtkaziladi. Avval yuzaki, keyin chuqur sirpanuvchi palpatsiya usullari bilan ichki aʼzolar ogʻrigʻi, qorin pardasining taʼsirlanishi, qorin oq chizigʻi churrasi mavjudligi, qorin devorining tarangligi hamda ayrim qorin boʻshligʻi aʼzolari va ulardagi oʻsmasimon hosilalarning chegaralari, zichligi, joylashishi aniqlanadi. Qorin boʻshligʻi aʼzolarida kasallik mavjudligini koʻrsatuvchi belgilar topilganda, qoʻshimcha (laborator, rentgenologik, tibbiy uskunalar yordamida va boshqa) tekshiruvlar oʻtkaziladi.

22. Siydik ajratish aʼzolarini tekshirish quyidagi tartibda oʻtkaziladi:

shikoyatlar (holsizlik, bel sohasidagi ogʻriqlar, siydik miqdorining kamayishi, mehnat qobiliyatining pasayishi, ozib ketish, jizzakilik va boshqalar) va anamnezga, obyektiv koʻrikda tanadagi shishlar va ularning joylashishi kunning qaysi vaqtida paydo boʻlishi hamda siydik rangining oʻzgarishiga alohida eʼtibor qaratiladi;

irsiy nefropatiyalarga xos boʻlgan embriogenez buzilish alomatlari (tanglayning balandligi, suyak tizimi anomaliyasi, quyon labi va boshqalar) aniqlanadi;

qorin sohasining palpatsiya orqali tekshiruvi turli (tik turgan, yuqoriga qarab va yonboshlab yotgan) holatlarda oʻtkaziladi. Arterial qon bosimining oshishi buyrak kasalliklarining koʻp uchraydigan belgisi hisoblanishini eʼtiborga olib, yuqori arterial qon bosimi mavjud boʻlgan nomzodda (oʻquvchida) qorin sohasini auskultatsiya qilish orqali buyrak arteriyasi stenozi aniqlanadi.

6-bob. Jarrohlik tekshiruvlari

23. Jarrohlik tekshiruvlari quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

nomzod (oʻquvchi) gavdasini tutishi old va yon taraflardan oʻrganiladi, bunda gavdaning toʻgʻriligi — boshni toʻgʻri tutishi, yelka-boʻyin chiziqlarining simmetrik turishi, qirrali oʻsimtalar chizigʻining oʻrtada joylashganligi, kuraklarning burchaklari simmetrik va bir sathda joylashganligi, bel sohasi uchburchaklarining bir xilligi, koʻkrak qafasining bir oz oldinga turtib chiqqanligi va oyoqlarning toʻgʻri shaklda ifodalanganligi bilan belgilanadi;

teri qoplamlarining holati oʻrganiladi, agar chandiqlar mavjud boʻlsa, ularning tavsifi va kelib chiqishi baholanadi;

koʻkrak qafasi koʻzdan kechirilayotganda — umurtqa pogʻonasida qiyshayish yoki deformatsiya borligi, kuraklarning simmetrik joylashuvi, umurtqa pogʻonasi shaklining buzilishi (kifoz, lordoz va boshqalar) darajasi hamda mustaqil ravishda rivojlangan patologik shakl oʻzgarishlari mavjudligiga eʼtibor qaratiladi. Oʻmrov suyaklari joylashuvi aniqlanadi;

qorin sohasi koʻzdan kechiriladi, agar chandiqlar mavjud boʻlsa, ularning tavsifi va kelib chiqishi baholanadi;

jinsiy aʼzolar koʻzdan kechirilayotganda olat, siydik nayi va moyaklarning rivojlanish nuqsonlariga alohida eʼtibor qaratiladi.

24. Nomzodning (oʻquvchining) gavdasini tutishi baholanadi, bunda gavdasini majburiy holatda tutishi ogʻriq hissi, anatomik oʻzgarishlar yoki kompensatsiya natijasida patologik oʻrganib qolish tufayli ifodalanadi.

Oyoq-qoʻllar holatlari (ichki yoki tashqi rotatsiya, tanaga yaqinlashtirilgan yoki undan uzoqlashtirilgan, bukilgan yoki uzatilgan boʻlishi) aniqlanadi.

Suyaklardagi eski siniq, boʻgʻim chiqishi va boshqa jarohatlarni aniqlash uchun bildiruv nuqtalari (suyak boʻrtmalari va oʻsimtalari) joylashuviga eʼtibor qaratiladi. Meʼyorda tirsak boʻgʻimida bilaklar toʻgʻriga uzatilganda, yelka suyagi oʻsimtalari va tirsak oʻsimtasining ustki nuqtasi bir chiziqda joylashishini eʼtiborga olib, tirsak bukilganda bildiruv nuqtalarining uchi tirsak oʻsimtasida boʻlgan teng tomonli uchburchakni tashkil etishi aniqlanadi.

25. Chanoq (tos) suyagining shakli va holati quyidagi tartibda oʻrganiladi:

koʻpchilik nomzodlarda (oʻquvchilarda) meʼyorda bir oyoq ikkinchisidan kalta boʻlishi mumkinligini hisobga olib, bir oyoq ikkinchisidan 2 sm va undan koʻproq kalta boʻlganda, tosning qiyshayishi aniqlanadi;

dumba burmalari va son suyagi katta koʻst boʻrtmalarining simmetriyasi qayd etiladi;

dumgʻaza-dum va anal teshigi sohalari epitelial dum yoʻlaklari va ularning asoratlari, surunkali paraproktit, orqa teshikning toʻliq yopilmasligi alomatlarini koʻrish uchun koʻzdan kechiriladi.

26. Oyoqlar koʻrigida oyoqlar oʻqlarining (toʻgʻri, O-simon yoki X-simon) joylashishi aniqlanadi.

Oyoq terisining rangi, shishganligi, trofik oʻzgarishlar va teri osti venalarining varikoz kengayishiga eʼtibor qaratiladi. Oyoq panjasi va kaftining bosuvchi yuzasi koʻzdan kechiriladi.

27. Bosh suyagi palpatsiya orqali tekshiriladi, bunda qopqoq suyaklarida jarohat yoki jarrohlik amaliyotidan keyingi chandiqlar, yumshoq toʻqimalar va suyaklarda oʻsmasimon hosilalar mavjudligiga eʼtibor qaratiladi.

28. Periferik limfa tugunlari, qalqonsimon bez, terining tarangligi va harorati hamda mushaklarning rivojlanishi aniqlanadi.

29. Qorinni palpatsiya orqali qorin old devorining tinch yoki kuchanishdagi holati, ichki aʼzolardagi patologik oʻzgarishlar va chov tashqi halqasining ahvoli aniqlanadi hamda tashqariga chiqib turgan churra mavjudligi, uning oʻlchamlari va toʻgʻrilanishga moyilligi baholanadi.

30. Tayanch-harakat tizimi va umurtqa pogʻonasini baholashda uning anatomik oʻzgarganligi va funksional faoliyatining buzilish darajasi aniqlanadi.

31. Oyoq-qoʻl boʻgʻimlarida harakatlar hajmi ularning barcha sathlardagi faol va passiv, shuningdek, supinatsiya va pronatsiya harakatlarini tekshirish orqali aniqlanadi. Mushaklar kuchi qoʻl va koʻtarish dinamometrlari orqali aniqlanadi.

32. Oyoq-qoʻllar aylanasini oʻlchash santimetrli oʻlchov tasmasi bilan simmetrik sohalarda amalga oshiriladi, jumladan, sonning yuqori, oʻrta va pastki uchdan bir qismlarida hamda yelka va boldirning eng yoʻgʻon boʻlgan qismida oʻlchanadi.

33. Nomzod (oʻquvchi) oyoq-qoʻllari boʻgʻimlarining harakat hajmini oʻlchashda xatolarga yoʻl qoʻymaslik uchun quyidagi usullar qoʻllaniladi:

yelka boʻgʻimini bukish va yozish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) shifokorga yoni bilan turadi. Boʻgʻimni bukish harakatini aniqlashda burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi yelka suyagining katta doʻngligi va uning tashqi boʻrtmasi bilan birlashtiruvchi chiziq markaziga parallel holda joylashtiriladi. Nomzod (oʻquvchi) yelka kamari ishtirokisiz, gavdasini egmasdan qoʻllarini oldinga maksimal darajada koʻtaradi. Boʻgʻimni yozish harakatini aniqlashda xuddi shu shartlar bilan nomzod (oʻquvchi) qoʻlini orqa tarafga maksimal qayiradi. Yelka boʻgʻimini uzoqlashtirish harakatini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) shifokorga orqasi bilan turadi. Kurak burchaklari sathi bir xil. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi tananing vertikal oʻqiga, harakatlanadigan qismi kurak suyagining yelka oʻsigʻini tirsak suyagining tirsak oʻsimtasi bilan bogʻlovchi chiziqqa parallel ravishda oʻrnatiladi. Nomzod (oʻquvchi) qoʻllarini maksimal ravishda yon taraflarga uzoqlashtiradi;

tirsak boʻgʻimini bukish va yozish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) shifokorga yon tomoni bilan turadi, kaftlarini oldinga qaratib, qoʻllarini pastga tushiradi. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi yelka suyagining tashqi doʻngligini bilak suyagining bigizsimon oʻsimtasi bilan birlashtiradigan chiziqqa parallel holda joylashtiriladi. Bilak ohista oxirigacha bukiladi. Burchak oʻlchagichining oʻqi tirsak boʻgʻimining koʻndalang oʻqiga mos tushishi kerak;

bilak-kaft boʻgʻimini ortga yozish, kaft yuzasiga bukilishi, radial va ulnar deviatsiyasi harakatlarini aniqlashda nomzodning (oʻquvchining) bilagi va panjalari gorizontal tekislikda bosh barmoq kaftga qisilgan holda turadi. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi bilak suyagining bigizsimon oʻsimtasi bilan ikki boshli mushak paylarining tashqi tomonini birlashtiruvchi chiziqqa parallel ravishda, harakatlanuvchi qismi ikkinchi kaft suyagining uzunligi boʻylab parallel oʻrnatiladi;

son-chanoq boʻgʻimini bukish va yozish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) yuqoriga qarab yotadi, bunda tekshirilayotgan oyoq uzatilgan holda boʻladi, ikkinchi oyoq tizzasida bukilgan holda shu tomondagi qoʻl bilan ushlab turiladi. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi yonbosh suyagining qanot osti chuqurchasini katta koʻst bilan birlashtiradigan chiziqqa parallel ravishda oʻrnatiladi, harakatlanuvchi qismi katta koʻstni sonning tashqi boʻrtmasi bilan birlashtiradigan chiziqqa oʻrnatiladi. Oʻlchov jarayonida tekshirilayotgan oyoq son-chanoq boʻgʻimida bukilgan boʻladi. Son-chanoq boʻgʻimini uzoqlashtirish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) yuqoriga qarab yotadi, bunda oyoqlar uzatilgan, tovonlar juftlangan va qoʻllar tana boʻylab choʻzilgan holda boʻladi. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi xanjarsimon oʻsiqdan qov birlashmasi orqali sonning ichki boʻrtmasi boʻylab oʻtadigan chiziqqa oʻrnatiladi va tekshirilayotgan oyoq maksimal uzoqlashtiriladi;

tizza boʻgʻimini bukish va yozish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) ikkala tizza boʻgʻimlari yozilgan holda yuqoriga qarab yotadi. Burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi son suyagining katta koʻsti va tashqi doʻngligini birlashtiradigan chiziqqa parallel ravishda oʻrnatiladi. Burchak oʻlchagichining harakatlanuvchi qismi kichik boldir suyagining boshchasi va tashqi toʻpigʻini birlashtiradigan chiziqqa parallel holda oʻrnatilib, avval boldir sohasi tizza boʻgʻinidan bukiladi, keyin toʻliq yoziladi;

oshiq-boldir boʻgʻimini oyoq kaftining yuzasiga yozish va bosuvchi yuzasiga bukish harakatlarini aniqlashda nomzod (oʻquvchi) yuqoriga qarab yotadi. Bunda oyoq panjasi burchagi 90 gradus ostida burchak oʻlchagichining harakatsiz branshasi kichik boldir suyagining boshchasi va tashqi toʻpigʻini birlashtiradigan chiziqqa parallel holda, harakatlanuvchi qismi oyoq panjasini tashqi tomoni boʻylab oʻrnatiladi. Dastlab oyoq kaftining bosuvchi yuzasiga bukish, keyin oyoq kaftining yuzasiga yozish harakatlari aniqlanadi.

34. Oyoq-qoʻllarning uzunligi santimetrli oʻlchov tasmasi yordamida oʻlchanadi. Qoʻllar uchun oʻlchov oʻqi yelka suyagi boshchasining markazidan yelkaning boshsimon boʻrtigʻi orqali bilak va tirsak suyaklarining boshchalari boʻylab oʻtadi. Oyoqning oʻlchov oʻqi yonbosh suyagining oldingi yuqori oʻsigʻidan tizza qopqoq suyagining ichki tomoni orqali oʻtib, birinchi barmoqni birlashtiruvchi toʻgʻri chiziq boʻylab oʻtkaziladi. Boʻgʻimlarning ankilozlari, kontrakturalari, son-chanoq boʻgʻimi patologiyalarida sogʻ va kasallangan oyoqlarning anatomik uzunligi bir xil, lekin kasallangan oyoqning nisbiy uzunligi kaltaroq boʻladi. Anatomik uzunlik segment boʻyicha, nisbiy uzunlik oyoq yoki qoʻlning boshidan oxirigacha boʻlgan chiziq boʻyicha oʻlchanadi.

Yelkaning anatomik uzunligi yelka suyagining katta doʻmbogʻidan tirsak oʻsigʻigacha, bilakning uzunligi tirsak oʻsigʻidan tirsak suyagining bigizsimon oʻsimtasigacha oʻlchanadi. Sonning anatomik uzunligi katta koʻstdan tizza boʻgʻimi oraligʻigacha, boldirning uzunligi tizza boʻgʻimi oraligʻidan tashqi toʻpiqning quyi nuqtasigacha oʻlchanadi. Qoʻl yoki oyoqning barcha segmentlari uzunligining yigʻindisi uning anatomik uzunligini tashkil qiladi.

Qoʻlning nisbiy uzunligi kurakning akromial oʻsimtasidan qoʻlning uchinchi barmogʻi uchigacha, oyoqning nisbiy uzunligi yonbosh suyagining oldingi yuqori oʻsigʻidan oyoq kaftining bosuvchi yuza qirrasigacha oʻtkazilgan toʻgʻri chiziqni oʻlchash yoʻli bilan aniqlanadi.

35. Umurtqa pogʻonasining tekshiruvi tananing oʻqiga yuklama berish va ogʻriqli nuqtalarni aniqlashdan boshlanadi. Qoʻshimcha aniqlik kiritish maqsadida umurtqa pogʻonasining oʻtkir oʻsiqlari uchlari perkussiyasi va paravertebral nuqtalar palpatsiyasi amalga oshiriladi.

Boshning meʼyorda egilishi: oldinga 40 gradusga egilish imkoni bor, bunda iyak toʻshga tekkunga qadar egiladi; orqaga egilganda ensa sohasi gorizontal holatni egallaydi; bosh ikki yonboshga yelka ustiga tekkunga qadar egiladi. Boshni har ikkala tomonga 85 gradusgacha burish imkoni bor. Umurtqa pogʻonasining koʻkrak va bel qismlari ikkala yonboshga 25-30 graduslar chegarasida harakat imkoniyati mavjud.

Meʼyorda VII boʻyin umurtqasining oʻtkir oʻsigʻi va ensa suyagining boʻrtigʻi orasidagi masofa bosh egilganda 3 sm ga va undan koʻpga uzayadi, boshni orqaga tashlaganda esa, 8 sm ga va undan koʻpga kamayadi. VII boʻyin va I dumgʻaza umurtqalarining oʻtkir oʻsiqlararo masofasi egilganda gavdani odatda tutganga nisbatan 5 sm va undan koʻpga koʻpayadi, orqaga egilganda esa, 5 sm va undan koʻpga kamayadi. Koʻkrak va bel qismidagi yonboshga egilishlar tik chiziqdan 25 gradusdan kam boʻlmaydi. Umurtqa pogʻonasining harakat kengligi chegaralanganligini baholashda tekshirilayotgan umurtqa pogʻonasi qismining oldinga va orqaga egilishining yigʻindisini meʼyoridagi koʻrsatkichlar bilan solishtiriladi.

Umurtqa pogʻonasida shakl buzilishi mavjudligiga shubha qilinganda, qirrali oʻsiqlar uchlari proyeksiyasida teri marker bilan belgilab chiqiladi. Umurtqa pogʻonasi shakl buzilishini oʻlchash mumkin. Buning uchun shovun (otves) qoʻllaniladi, u VII boʻyin umurtqasining qirrali oʻsigʻiga tibbiy bogʻlam bilan yopishtirib qoʻyiladi. Agar shovun aniq dumbalar oraligʻidan oʻtsa, unda skolioz, yaʼni qiyshayish meʼyor darajada deb hisoblanadi. Agar shovun oʻrta chiziqdan siljisa, uning koʻrsatkichi umurtqa pogʻonasi shakl buzilishining barcha uzunligida keyin rentgen maʼlumotlari bilan solishtirish uchun oʻlchash lozim. Simmetrik nuqtalarda kurak cheti va umurtqa pogʻonasi orasidagi masofa qiyoslab koʻriladi, tananing koʻtarish dinamometriyasi koʻrsatkichlari baholanadi. Umurtqa pogʻonasining ifodalangan shakl buzilishlari tashqi nafas olish faoliyatining buzilishi bilan birgalikda kechishi sababli oʻpkalarning hayotiy sigʻimi, bir daqiqadagi nafas hajmi va oʻpkalarning maksimal sigʻimi ham aniqlanishi lozim.

Umurtqa pogʻonasining shakl buzilishini toʻla tasdiqlash uchun tekshiruvlarni tananing gorizontal va vertikal holatlaridagi umurtqa pogʻonasi rentgenografiyasi bilan toʻldirish lozim.

Skolioz darajasi rentgenogrammalardagi skolioz burchaklarini oʻlchash asosida aniqlanadi: I daraja — 1 — 10 gradus, II daraja — 11 — 25 gradus, III daraja — 26 — 50 gradus, IV daraja — 50 gradusdan ortiq.

36. Yassi oyoqlik darajasi rentgen yordamida aniqlanadi. Oyoq panjasini suratga olish yalangoyoq tik turgan holda, yuklama bilan oʻtkaziladi.

Yassi oyoqlikni bosqichlari boʻyicha yuzaga keladigan organik oʻzgarishlarini klinik va rentgen tasvirlariga koʻra baholash quyidagi jadvalga muvofiq amalga oshiriladi:

Artrozning bosqichi Boʻgʻim yorigʻining holati va oʻlchamlari Boʻgʻim oraligʻi chetlaridagi suyakli oʻsiqlar mavjudligi va ularni boʻgʻim chetlaridan chiqib turadigan oʻlchamlari Boʻgʻim va tutashuvchi suyaklarning boʻgʻim yuzalarining holati Birinchi 50% dan ortiq boʻlmagan torayish mavjud, oʻlchamlari 1 mm dan ortiq emas oʻzgarishlar yoʻq Ikkinchi 50% yoki undan ortiq boʻlgan torayish mavjud, oʻlchamlari 1 mm dan ortiq boʻgʻim oraliqlarining shakl oʻzgarishlari va togʻay osti osteosklerozi bilan Uchinchi deyarli toʻliq obliteratsiya suyak chetlari oʻsiqlari ifodalangan qoʻpol shakl oʻzgarishi va togʻay osti osteosklerozi bilan

Oyoq panjasi gumbazining balandligi aniqlanadi, gumbaz eng baland nuqtasidan pastki uchburchak — tovon suyagining notekis yuzasini birinchi oyoq kaft suyagi boshchasining pastki kaft tomoni bilan birlashtiradigan chiziq asosiga tushirilgan perpendikulyarning uzunligi aniqlanadi. Meʼyorda bu burchak 125 — 130 gradusga teng, oyoq panjasi gumbazining balandligi 39 — 36 mm.

Yassi oyoqlikning I darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 131 — 140 gradus, gumbazning balandligi — 35 — 25 mm. Yassi oyoqlikning ikkinchi darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 141 — 155 gradus, gumbazning balandligi — 24 — 17 mm. Ponasimon suyak kaltalashgan, boʻyinchasi aniq ifodalanmagan. Yassi oyoqlikning uchinchi darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 155 gradusdan ortiq, gumbazning balandligi — 17 mm dan kam. Shuningdek, oyoq panjasi koʻndalang gumbazi yassiligi, bosh barmoqning uzoqlashtiruvchi kontrakturasi koʻzga tashlanadi. Oyoq panjasi buralgan va tashqariga qayrilgan. Oyoq panjasi gumbazining balandligi yassi oyoqlikning darajasini aniqlashda asosiy mezon hisoblanadi.

Oyoq panjalari shaklni oʻzgartiruvchi artrozning I bosqichi rentgen tasvirlari boʻgʻim chetlaridan 1 mm dan koʻp chiqmaydigan suyakli oʻsiqlar va boʻgʻim yorigʻini 50 foizgacha torayishi bilan tavsiflanadi.

Artrozning II bosqichida boʻgʻim yorigʻi kengligi — 50 foiz va undan koʻp toraygan, boʻgʻim chetlaridan 1 mm dan koʻp chiqadigan suyakli oʻsiqlar shakl oʻzgarishlari va tutash suyaklar boʻgʻim oxirlarining subxondral osteosklerozi bilan.

Oyoq panjalari artrozi III bosqichida boʻgʻim orasi kengligi deyarli obliteratsiyalangan, boʻgʻim chetlarida ogʻir ifodalangan suyakli oʻsiqlar chuqur shakl oʻzgarishlari va tutash suyaklar boʻgʻim oxirlarining subxondral osteosklerozi bilan.

37. Nomzod (oʻquvchi) yotgan holatida magistral qon tomirlarining urishini palpator va askultativ yoʻl bilan tekshiriladi. Zarurat tugʻilganda, ossillografiya va nitroglitserin bilan oʻtkaziladigan sinov amallari, angiografiya, flebografiya, reovazografiya, dopplerografiya kabi qon aylanish tizimi holatining obyektiv koʻrsatkichlarini namoyon qiluvchi tadqiqotlar oʻtkaziladi.

7-bob. LOR aʼzolarni tekshirish

38. Quloq, burun, tomoq tekshiruvlari uzunligi olti metrdan kam boʻlmagan, shovqinlardan holi boʻlgan xonada oʻtkaziladi. Anamnez yigʻishda muqaddam quloq, burun, tomoq kasalliklarini oʻtkazganligi surishtiriladi. Shu bilan bir vaqtda nutqdagi nuqsonlar aniqlanadi.

Obyektiv tekshiruv qorongʻilashtirilgan, yon tomondan tushib turadigan sunʼiy yorugʻlik manbai bor xonada oʻtkaziladi. Bir vaqtda ushbu xonada nomzod (oʻquvchi) soni ikkitadan oshmasligi kerak. Tekshiruv tashqi koʻrikdan boshlanadi, keyin hid sezish, burundan nafas olish va eshitish tekshiriladi.

39. Quloqni tekshirishda quloq suprasi, soʻrgʻichsimon oʻsiqlar koʻrikdan oʻtkaziladi, bir vaqtning oʻzida ularning sezuvchanligi ham aniqlanadi. Nogʻora pardada oʻzgarishlar mavjud boʻlsa, tekshirish pnevmatik voronka yordamida oʻtkaziladi.

40. Yuqori nafas yoʻllarining nafas olish va tovush hosil qilish faoliyati tekshiriladi. Burunning tashqi qismlari va burun boʻshligʻi, halqum, hiqildoq koʻrikdan oʻtkaziladi. Bir vaqtning oʻzida nomzodning (oʻquvchining) ogʻzidan chiqayotgan havoning hidiga ham eʼtibor qilinadi.

41. Burun boʻshligʻi tekshirilayotganda burun oynasidan foydalaniladi. Shilliq qavatlarning holati tekshiriladi, yiring, poliplar bor-yoʻqligiga ishonch hosil qilinadi, burunning oʻrta togʻay devori holati baholanadi, shilliq qavatda burun boʻshligʻini toraytiradigan burmalar, oʻsimtalar borligi aniqlanadi. Burundan nafas olish kuchli buzilganda, burundan sassiq hid kelayotganda, tovush dagʻal boʻlib qolganda, manqalanganda, bodomcha bezlarida oʻzgarishlar boʻlganda, halqum yaralari va oʻsmalari aniqlanganda chuqurroq tekshiruv oʻtkaziladi.

Duduqlanish mavjudligida nevropatolog, zarurat tugʻilganda, psixiatr va logopeddan maslahat olinadi.

42. Hid sezish toʻrtta standart hid sinamalari yordamida oʻtkaziladi: 0,5 foizli sirka kislotaning eritmasi (kuchsiz hid), toza etil spirti (oʻrtacha hid), oddiy valeriana damlamasi (kuchli hid), nashatir spirti (oʻta kuchli hid).

Bu eritmalar shakli va rangi bir xil boʻlgan raqamlangan shisha idishlarda saqlanadi. Hid sezishi oʻta past darajaga pasayganda nomzod (oʻquvchi) chuqur nevrologik tekshiruvdan oʻtishi lozim.

43. LOR aʼzolari koʻrigidan soʻng shivirlab gapirilgan nutqqa nisbatan eshitish qobiliyati oʻtkirligi belgilanadi. Tekshiruvni oʻtkazish uchun yigirma birdan toʻqson toʻqqizgacha boʻlgan raqamlardan foydalanish tavsiya etiladi, bunda nomzod (oʻquvchi) shifokor lablarining harakatini koʻrmasligi lozim.

Shivirlashni mumkin qadar bir xil jadallikda boʻlishini taʼminlash maqsadida shifokor soʻzlarni nafas chiqarishdan soʻnggi qoldiq havo yordamida aytadi. Tekshirish olti metr masofadan boshlanadi. Nomzodning (oʻquvchining) shifokor tomonidan shivirlab aytilgan barcha soʻzlarni yoki mutlaq koʻpchiligini takrorlay olgan masofa eshitish qobiliyatining oʻtkirligi masofasi boʻlib hisoblanadi.

44. Zarurat tugʻilganda, audiometriya, quloq manometri yordamida yoki barokamerada quloqning barometriya faoliyati, Barani kreslosi yoki Xilov argʻimchogʻida quloqning vestibulyar faoliyati tekshiruvi oʻtkaziladi.

8-bob. Ogʻiz boʻshligʻi va jagʻlarni tekshirish

45. Ogʻiz boʻshligʻi va jagʻlarni tekshirish jarayonida shikoyatlarni aniqlash, ularning tavsifini baholash, anamnez yigʻish, klinik va faoliyatga oid tekshiruvlar oʻtkazish amalga oshiriladi. Nomzodning (oʻquvchining) muqaddam oʻtkazgan kasalliklari surishtiriladi.

46. Obyektiv tekshiruvlar gavdani toʻgʻri tutish, tik yuzaga nisbatan boshning turish holatini baholashdan boshlanadi. Keyin yuzdagi nuqson, shakl buzilishi, chandiq yoki assimetriyalarni aniqlash maqsadida tashqi koʻrik oʻtkazishga kirishiladi.

Boʻyinning limfa tugunlari boshni biroz pastga egilgan holatida palpatsiya orqali oʻrganiladi hamda shifokor nomzodning (oʻquvchining) ortida turib ham ularni palpatsiya orqali oʻrganadi. Chakka-pastki jagʻ boʻgʻimining ahvoli va faoliyati ham palpatsiya orqali, zarurat tugʻilganda, rentgenologik va boshqa tibbiy uskunalar yordamida oʻrganiladi.

47. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda, shuningdek, tish-jagʻ tizimi aʼzolarining asosiy faoliyatlari: nafas olish, nutq, yutinish, chaynash tekshiriladi. Chaynash faoliyatining buzilishi, chaynash fazalarining oʻzgarishi, chaynov bosimining notekis taqsimlanishi, chaynashlar sonining koʻpayishi va ovqatni chaynashga koʻp vaqt sarflash bilan ifodalanadi. Lozim boʻlgan hollarda N.I. Agapovning shartli koeffitsiyenti yordamida chaynash samaradorligini yoʻqotish darajasi belgilanadi. Bunda barcha tishlarning chaynash quvvati 100 % deb qabul qilinadi, shuningdek, har bir tishning chaynash quvvati quyidagi raqamlar bilan belgilanadi: yonbosh kesuvchi tishlar (12, 22, 32, 42) — bir foizdan, markaziy kesuvchi tishlar (11, 21, 31, 41) — ikki foizdan, qoziq tishlar (13, 23, 33, 43) — uch foizdan, kichik oziq tishlar (14, 15, 24, 25, 34, 35, 44, 45) — toʻrt foizdan, birinchi oziq tishlar (16, 26, 36, 46) — olti foizdan, ikkinchi oziq tishlar (17, 27, 37, 47) — besh foizdan hisoblanadi.

Tishlar qisman yoʻqotilganda saqlangan chaynash samaradorligi, yoʻq tishlar va qarama-qarshi tishlar koeffitsiyentlari yigʻindisini yuz foizlik koʻrsatkichdan ayirish yoʻli bilan aniqlanadi. Aql tishlari hisobga olinmaydi. Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining Xalqaro kasalliklar X-tasnifi talablariga muvofiq tishlar formulasi quyidagicha koʻrsatiladi:

18 17 16 15 14 13 12 11 21 22 23 24 25 26 27 28 48 47 46 45 44 43 42 41 31 32 33 34 35 36 37 38

Tish formulasining shartli belgilari: sogʻlom tish — S, yoʻqotilgan tish — Y, chiqmagan tish — Ch, ildiz — I, kariyes — K, pulpit — P, gangrena — G, granulema — GR, olib tashlash kerak boʻlgan tish — OT, temir qoplamali tish — TQ, koʻpriksimon protez — KP, yechiladigan protez — YEP, plombalangan tish — PL.

48. Ogʻiz boʻshligʻi va tishlarning obyektiv tekshiruvi koʻrik, palpatsiya va perkussiyadan iborat. Lozim boʻlganda, elektroodontodiagnostika, tishlar va parodont oʻtayotgan yorugʻlik yordamida, Pisarev-Shiller applikatsiya sinamasi va boshqa usullar yordamida tekshiriladi.

Tish qatorlarining markaziy jipslanishi oʻzaro perpendikulyar uch (sagittal, vertikal, gorizontal) sathlarda aniqlanadi.

Tishlarning toʻgʻri tushmaslik nuqsonlari mavjud boʻlsa, ularning turi hamda anomaliyaning ifodalanganlik darajasi tish qatorlarining siljiganligi bir chiziqli oʻlchovlar yordamida tegmayotgan tishlarning soni koʻrsatiladi. Tishlarning toʻgʻri tushmaslik anomaliyasida uch daraja farqlanadi: anomaliyaning I darajasida tish qatorlari 5 mm gacha, II darajasida — 5 mm dan 10 mm gacha, III darajasida — 10 mm dan ortiq siljigan hollarda kuzatiladi. Bu koʻrsatkich anomaliya darajasidan keyin qavs ichida millimetrlarda koʻrsatiladi.

9-bob. Koʻrish aʼzolarini tekshirish

49. Koʻrish aʼzolarini tekshirish yaxshi yoritilgan, koʻz oʻtkirligini besh metr masofadan aniqlash imkoniyatini beradigan xonalarda oʻtkaziladi. Oftalmoskopiya, skiaskopiya va boshqa tekshiruv usullarini oʻtkazish uchun qorongʻilashtirilgan yondosh xona boʻlishi lozim.

50. Anamnezni yigʻishda koʻrishning oʻziga xos xususiyatlariga, jumladan, oʻtkazilgan kasalliklar va olingan jarohatlar, oilada koʻrish aʼzolarining irsiy kasalliklari borligiga eʼtibor qaratiladi. Suhbat mobaynida koʻz olmalarining harakatchanligi va nigohining yoʻnalishiga eʼtibor qaratiladi.

51. Rang ajrata olishni tekshirish kunduzgi yoki sunʼiy lyuminessent yorugʻlikda oʻtkaziladi. Yorugʻlik manbai nomzodning (oʻquvchining) koʻrish maydonidan tashqarida boʻlishi va jadvallarni yaxshi yoritishi kerak. Rang ajratishni tekshirish uchun Rabkinning toʻqqizinchi va undan kechroq nashr etilgan polixromatik jadvallari qoʻllaniladi. Rang ajratish meʼyorda boʻlsa, nomzod (oʻquvchi) hamma jadvallar va yashirin belgilarni toʻgʻri oʻqiydi. Rang ajratish meʼyordan past boʻlgan hollarda, uning darajasini (xili, shakli, turini) Kris-Nigel-Rabkin tasnifi boʻyicha, Rabkin polixromatik jadvallariga berilgan tushuntirish matnidagi uslubiy koʻrsatmalardan foydalangan holda belgilanadi. Eng muhimi, bu hollarda “S” turdagi trixromaziya nuqsonini aniq ajrata bilish lozim, chunki bu turda amaliy faoliyatda ranglar toʻgʻri ajratiladi.

52. Koʻrish oʻtkirligi Golovin-Sivsev jadvali yoki zamonaviy belgilar proyektorlari yordamida aniqlanadi. Nomzodning (oʻquvchining) toʻliq koʻrish oʻtkirligi jadvalning toʻgʻri oʻqiy olayotgan eng kichik belgilari bor qatori boʻyicha hisoblanadi. Koʻrish oʻtkirligining 0,7 dan 1,0 koʻrsatkichiga toʻgʻri keladigan qatoridagi belgilarni oʻqishda bittadan koʻp xatoga yoʻl qoʻymasa, koʻrish oʻtkirligi toʻliq hisoblanadi. Korreksiyasiz koʻrish oʻtkirligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻng va chap koʻzlar uchun alohida yoziladi. Yaxshi va yomon koʻradigan koʻzlar uchun foydalanilgan qavariq shishalar kuchi oʻrtasidagi farq 2 dioptriydan oshmasa, qoidaga koʻra, mumkin boʻlgan binokulyar korreksiya hisoblanadi. Toʻliq va amalda mumkin boʻlgan korreksiyadan keyingi koʻrish oʻtkirligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻng va chap koʻzlar uchun alohida yoziladi. Koʻrish oʻtkirligi 0,09 dan 0,01 chegarasida boʻlganda, koʻrish oʻtkirligi 0,1dan kam boʻlgan hollarda maxsus tekshiruv uchun qoʻllaniladigan Polyakning maxsus optotiplari toʻplami, zarurat tugʻilganda, boshqa usullar bilan tekshiriladi.

Yaqindan koʻrish oʻtkirligi alohida har bir koʻz uchun 30 — 40 sm uzoqlikdan koʻrsatiladigan va nomzodning (oʻquvchining) orqa tomonidan yoritiladigan yaqin uchun moʻljallangan Golovin-Sivsev jadvali yordamida tekshiriladi. Koʻz orbitasining tashqi chetidan matngacha boʻlgan masofa oʻlchanadi.

53. Refraksiya anomaliyasining darajasi va tavsifi skiaskopiya yordamida aniqlanadi, refraksiyaning chegaradagi va bahstalab holatlarda avtorefraktometriya oʻtkazish lozim. Skiaskopiyadan olingan maʼlumotlar subyektiv usulda tekshiriladi. Skiaskopiya va subyektiv tekshiruvdan olingan maʼlumotlar oʻrtasida farq bir dioptriydan koʻp farq qilsa, eng yaqin turgan ravshan koʻrish nuqtasining joyi aniqlanadi.

Shundan soʻng koʻz kosalari, koʻz yorigʻi, qovoqlar, koʻz yoshi nuqtalarining joylashuvi koʻzdan kechiriladi, koʻz yoshi xaltachasi sohasi bosilib, uning holati tekshiriladi; koʻz olmalari kattaligiga, ularning koʻz kosasida joylashuviga, qovoqlarning konyunktivasiga eʼtibor qaratiladi. Yonboshdan yoritilgan holda, lupa yordamida sklera, shoh parda, oldingi kamera, rangdor parda, qorachiq va koʻz gavhari koʻzdan kechiriladi. Koʻz gavhari va shishasimon tana yon tarafdan tushib turuvchi yorugʻlikda tekshiriladi.

Shundan soʻng oftalmoskopiya oʻtkaziladi, bunda, koʻruv nervi diski, sariq dogʻ sohasi, koʻz tubi atrofi va toʻr parda tomirlari holati baholanadi.

54. Agar refraksiyani aniqlash refraktometriya usuli bilan amalga oshirilsa yoki koʻz qorachigʻining torligi tufayli skiaskopiya oʻtkazish qiyinchilik tugʻdirayotgan boʻlsa, tekshirish oʻtkazish tartibini oʻzgartirish lozim. Oldin shishalar yordamida refraksiyaning subyektiv oʻlchovi oʻtkaziladi va eng yaqin ravshan koʻrish nuqtasining joyi aniqlanadi, shundan soʻng konyunktiva boʻshligʻiga uch marotaba oraligʻi besh daqiqadan iborat 0,5 — 1 foizli midriatsil yoki midaks eritmasi tomiziladi.

55. Bahsli holatlarda skiaskopiya sikloplegiya sharoitida, yaʼni akkomodatsiyani koʻproq boʻshashtirilgan holatda oʻtkaziladi, koʻzning konyunktiva boʻshligʻiga uch marotaba oraligʻi besh daqiqadan iborat 0,5 — 1 foizli midriatsil yoki midaks eritmasi tomiziladi. Nomzodning (oʻquvchining) subyektiv koʻrsatmalari shubha tugʻdirsa yoki akkomodatsiyaning spazmiga gumon boʻlsa, refraksiyani va koʻrish oʻtkirligini aniqlash maqsadida, ametropiyani korreksiya qilish imkoni boʻlmaganda, 1 foizli atropin eritmasini qoʻllash zarur boʻladi.

56. Qoidaga koʻra, midriatiklar bilan kengaytirilgan qorachiqda koʻrish oʻtkirligini tekshirish, diafragmani qoʻllamasdan oʻtkaziladi. Nazarda tutish kerakki, diafragma oʻrnatilgan holda koʻrish oʻtkirligining oshishi, korreksiya qilinmagan ametropiyaning mavjudligidan dalolat beradi. Bunday hollarda korreksiyalovchi shishalarni tanlash yoʻli bilan koʻrish oʻtkirligini diafragma bilan olingan natijadan kam boʻlmagan darajada yaxshilash mumkin.

57. Yosh oqishiga shikoyat mavjud boʻlsa, yosh ketkazish faoliyati rangli koʻz yoshi-burun sinamasi yordamida tekshiriladi.

Gemeralopiyaga shikoyatlar mavjud boʻlsa va toʻr parda, koʻrish nervida oʻzgarishlar topilsa, biomikroskopiya, adaptometriya, perimetriya yoki optik-kogerent tomografiya oʻtkazish yoki statsionar tekshiruviga yuborish lozim boʻladi.

10-bob. Teri-tanosil aʼzolarini tekshirish

58. Nomzodning (oʻquvchining) koʻrigi kunduzgi yorugʻlikda oʻtkazilishi lozim, ogʻiz boʻshligʻi shilliq qavatini tekshirish uchun yorqin yoʻnaltirilgan sunʼiy yorugʻlik va shilliq qavatning koʻrilayotgan sohalaridagi soʻlakni quritish uchun oson boʻlganligi sababli yogʻoch shpatel qoʻllash lozim.

Nomzod (oʻquvchi) terisidagi toshmaning xususiyati, shakli, tarkibiy elementlari, ularning rangi, joylashuvi, teri ortiqlari holati va boshqalarga eʼtibor qaratish lozim.

59. Toshmaning morfologik elementlarini aniqroq baholash uchun maxsus tekshirish usullari qoʻllaniladi:

giperemiya bilan niqoblangan toshma morfologik elementlarining haqiqiy rangini aniqlash maqsadida diaskopiya yoki vitropressiya qoʻllaniladi. Bu maqsadda shisha tayoqcha yoki tahlil shisha tekshirilayotgan toshmaning yuzasiga bosiladi va uning haqiqiy rangi aniqlanadi. Bu usul tomir elementlarini pigment va gemorragik elementlardan farqlash hamda qizil boʻricha boʻrtmasi tashxisida alohida ahamiyatga ega, diaskopiyada u qoʻngʻir-sariq (olma quyqasi fenomeni) rangiga kiradi;

qirma olish usuli teri toʻkilishini, jumladan psoriaz, parapsoriaz, qizil boʻricha va boshqalarni tavsiflash uchun qoʻllaniladi;

yoritish usuli toshma tarkibiy elementlarining toʻliq namoyon boʻlmagan xususiyatlarini yuzaga chiqarish maqsadida qoʻllaniladi. Element yuzasiga vazelin yoki suv surtish mumkin. Masalan, bu usul qoʻllanilganda qizil yassi temiratki papulalariga xos belgi boʻlgan Uikxem toʻri namoyon boʻladi;

Nikolskiy fenomeni chin pufakcha va boshqa dermatozlarga tashxis qoʻyishda qoʻllaniladi, bunda pufak paydo boʻlishi akantoliz bilan birga kechadi;

Kebner fenomeni psoriaz kasalligining qoʻzish davrini aniqlash uchun qoʻllaniladi, bunda terining sogʻlom sohasini tirnash yoki ultrabinafsha nurlar bilan nurlantirish natijasida yetti-oʻn toʻrt kundan keyin psoriazga xos toshmalar paydo boʻladi.

Tashxis uchun qoʻshimcha maʼlumotlarni dermatografizm va mushak-soch refleksi xossalarini oʻrganish orqali olinadi.

Kasallangan oʻchoqlardan olingan patologik materiallarning (teri qirmalari, soch boʻlaklari, pufak va pufakchalarning ichidagi suyuqliklar va boshqalarning) bakterioskopik tekshiruvi diagnostik muhim ahamiyatga ega boʻlib, ularning natijalari koʻpchilik holatlarda zaxm, yumshoq shankr, zamburugʻli kasalliklar, piodermiya va boshqa shunga oʻxshash kasalliklarga aniq tashxis qoʻyish uchun asosiy omil boʻlib hisoblanadi.

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Kasallik va jismoniy nuqsonlar jadvali

1-bob. Umumiy qoidalar

Ushbu Kasallik va jismoniy nuqsonlar jadvali (keyingi oʻrinlarda — Kasalliklar jadvali) kasalliklarning barcha shakllarini va kechish jarayonlarini toʻliq qamrab olmagan. Chunki, kasalliklar shakllarining toʻliq roʻyxatini tuzish imkonsiz.

Shu sababli ushbu Kasalliklar jadvalida patologik oʻzgarishlarning ifodalanganlik darajasi, inson aʼzolari faoliyatining buzilishi, qaytalanishlar soni va davolashning samaradorligiga eʼtibor qaratilgan holda umumlashtirilgan koʻrinishda kasalliklarning asosiy shakllari koʻrsatilgan.

Ushbu Kasalliklar jadvalida quyidagi asosiy qisqartmalardan foydalaniladi:

D — dioptriy;

KT — kompyuter tomografiyasi;

LOR — laringootorinologik;

MG — Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi;

MRT — magnit-rezonansli tomografiya;

OIV — odam immunitet tanqisligi virusi;

OPOʻB — oyoq panjasining oʻrta boʻlimi;

UTT — ultratovush tekshiruvi;

HAL — “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylari;

EKG — elektrokardiografiya;

ExoKG — exokardiografiya;

EEG — elektroensefalografiya.

Tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan shaxslarning yaroqlilik toifalari ushbu Kasalliklar jadvalining quyidagi ikkita ustunlari boʻyicha aniqlanadi:

I ustun — HALga oʻqishga kirayotgan nomzodlar;

II ustun — HALda tahsil olayotgan oʻquvchilar.

2-bob. Yuqumli va parazitar kasalliklar

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 1-modda. Ichakning yuqumli kasalliklari, bakteriyali zoonozlar, boshqa bakterial kasalliklar, teri toshmalari bilan kechadigan virusli kasalliklar, boʻgʻim oyoqlilar orqali yuqadigan virusli va boshqa kasalliklar (markaziy asab tizimining yuqumli kasalliklari bundan mustasno), virus va xlamidiyalar chaqiradigan boshqa kasalliklar, rikketsiozlar, boshqa yuqumli va parazitar kasalliklar: a) davolab boʻlmaydigan yoki davolash murakkab boʻlgan yaroqsiz yaroqsiz b) oʻtkir yoki surunkali kasalliklar xurujidan keyingi faoliyatning vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi

1-moddaning “a” bandiga quyidagi kasalliklar kiradi:

brutsellyozning surunkali, qaytalanuvchi shakllari;

trixotsefalyoz, amebiaz va bezgakning yaqqol klinik alomatlar bilan kechayotgan surunkali shakllari;

qorin tifi, paratiflar va salmonellyozlarning qaytalanuvchi, asoratli shakllari;

surunkali dizenteriya;

ichki aʼzolarning zararlanishi hamda markaziy asab tizimidagi oʻchoqli oʻzgarishlar bilan kechayotgan sitomegalovirus, oddiy gerpes virusi va toksoplazmoz kasalliklari;

exinokokkoz.

1-moddaning “a” bandiga davolab boʻlmaydigan, bir necha marotaba tahliliy (laborator) tekshiruv usullari bilan tasdiqlangan yuqumli kasalliklar qoʻzgʻatuvchilarining turgʻun tashuvchilari ham kiradi.

1-moddaning “a” bandi statsionar sharoitda davolangandan soʻng bemorda umumiy astenizatsiya, holsizlik va oziqlanishdagi buzilishlar saqlangan, faoliyatiga oid buzilishlar mavjud boʻlgan oʻtkir yuqumli, parazitar kasallik va intoksikatsiyalardan keyingi holatlarni nazarda tutadi.

Qorin tifi, paratiflar bilan avval xastalangan nomzodlarda meʼda-ichak yoʻllarining faoliyati buzilmagan boʻlsa, ular statsionar sharoitdagi davolanish tugagandan soʻng, kamida 12 oy oʻtgach HALga oʻqishga kirishga yaroqli deb topilishi mumkin.

Agar virusli gepatit markerlari aniqlansa nomzod HALga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladi. Oʻquvchilarda klinik koʻrinishlar va tahliliy (laborator) tekshiruvlaridagi oʻzgarishlar (fermentlarning oshib ketishi, boshqa biokimyoviy tahlil koʻrsatkichlar) aniqlangan holda ular ushbu Kasalliklar jadvalining 55-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 2-modda. Sil kasalligi yaroqsiz yaroqsiz

2-moddaga oʻpka hamda boshqa aʼzolar sil kasalligi kiradi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 3-modda. Moxov yaroqsiz yaroqsiz

Moxov tashxisi qoʻyilganda, oʻquvchi tahsil olishga yaroqsiz deb topiladi va davlat sogʻliqni saqlash tizimi tasarrufidagi maxsus davolash-profilaktika muassasasiga oʻtkaziladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 4-modda. OIV chaqiradigan kasallik yaroqsiz yaroqsiz Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 5-modda. Zahm va asosan jinsiy yoʻl bilan yuquvchi boshqa kasalliklar yaroqsiz yaroqsiz Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 6-modda. Mikozlar yaroqsiz yaroqsiz

6-moddaga aktinomikoz, ichki aʼzolar kandidozi, koksidoidoz, gistoplazmoz, blastomikoz, sporotrixoz, xromomikoz, feomikotik abssess, mitsetoma, dermatofitiya va boshqa zamburugʻ kasalliklari kiradi.

Zamburugʻ kasalliklariga chalingan nomzodlar davolangandan soʻng zararlangan aʼzolar va tizimlarda oʻzgarishlar topilmasa, nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladilar.

6-moddada koʻrsatilgan terining zamburugʻli kasalliklari bilan takroran statsionarda davolanish samara bermagan oʻquvchilar ushbu Kasalliklar jadvalining 58-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Dermatofitiyaga chalingan oʻquvchilar davolanishlari lozim. Davolangandan soʻng ular tahsil olishga yaroqli deb topiladilar.

Mikoz tashxisi tahliliy (laborator) tekshiruvlar bilan tasdiqlanishi lozim.

3-bob. Oʻsmalar

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 7-modda. Xavfli oʻsmalar yaroqsiz yaroqsiz Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 8-modda. Xavfsiz oʻsmalar (bosh va orqa miya oʻsmalari bundan istisno), “in situ” oʻsmalar: a) faoliyatning buzilishi bilan kechadigan yaroqsiz yaroqsiz b) faoliyati buzilishsiz, obyektiv alomatlar mavjudligida yaroqsiz yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi v) jarrohlik amaliyotidan keyingi faoliyatning vaqtincha buzilishi yaroqsiz yaroqsiz

8-moddaning “b” bandiga aʼzolar va tizimlar faoliyatining buzilishisiz kechadigan, harbiy kiyim, poyabzal yoki boshqa harbiy anjomlarni kiyishni qiyinlashtirmaydigan xavfsiz oʻsmalar yoki ularning radikal davolanishdan keyingi holatlari kiradi.

Harbiy kiyim, poyabzal va harbiy anjomlarni kiyishga monelik qilmaydigan gemangioma, nevus, osteoma, xondromalar, ichki aʼzolar faoliyatining buzilishisiz kechadigan ovqat hazm qilish yoʻllarining yakka poliplari, siydik qopining xavfsiz papillomalari hamda boshqa xavfsiz oʻsmalar tahsil olayotgan nomzodlarning yaroqlilik darajasini cheklamaydi (MG HAL bundan mustasno).

4-bob. Qon, qon hosil qiluvchi aʼzolarning kasalliklari va immunitet mexanizmini jalb qiluvchi alohida buzilishlar

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 9-modda. Qon, qon hosil qiluvchi aʼzolarning kasalliklari va immunitet mexanizmini jalb qiluvchi alohida buzilishlar yaroqsiz yaroqsiz

9-moddaga quyidagi kasalliklar kiradi:

orttirilgan va irsiy kamqonlikning barcha turlari;

eritrotsitlar yoki gemoglobin tuzilishining kompensatsiyalangan orttirilgan va irsiy buzilishlari;

trombotsitlar, leykotsitlar faoliyatining orttirilgan va irsiy buzilishlari; sitopenik sindromlar (shu jumladan, leykopeniya, idiopatik trombotsitopenik qirmizi va boshqa trombotsitopeniyalar, transfuziyadan keyingi autoimmunli asoratlar);

koʻp qon ketishi bilan kechadigan, gemostaz tizimining buzilishlari (shu jumladan, gemofiliya, boshqa koagulopatiyalar va trombotsitopatiyalar);

tromb paydo boʻlish xavfining kuchayishi bilan kechadigan trombofiliyalar va boshqa gemostaz tizimidagi buzilishlar;

kapillyarlarning irsiy moʻrtligi, tomir psevdogemofiliyasi;

tugʻma va orttirilgan turgʻun immunitet tanqisligi holatlari (OIV qoʻzgʻatgan kasalliklar bundan mustasno).

Tizimli boʻlmagan qon kasalliklaridan kelib chiqqan moʻtadil ifodalangan kamqonlik, leykopeniya, turli etiologiyali trombotsitopeniya hamda hujayra va gumoral immunitetning kam ifodalangan buzilishlari bilan kechadigan immunitet tanqisligiga chalingan, vazn pasayishi kuzatilmagan, mehnat qobiliyati saqlangan nomzodlarga oʻqishga kirishga yaroqsizlik toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.

Boshqa aʼzolar va tizimlarning kasalliklarida (oʻzga surunkali, autoimmun, oʻsma, yuqumli kasalliklar, sarkoidoz va boshqa granulematoz, jarohat yoki ularning davolashdagi asoratlari), taloq olib tashlangandan keyin va boshqa tashxis yoki davolash uchun oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotlaridan keyin kuzatilgan ikkilamchi immunitet tanqisligi, qon tarkibi, uning ivishida oʻzgarishlar boʻlganda, tahsil olishga yaroqlilik darajasi zararlangan aʼzo yoki aʼzolar tizimi faoliyatining buzilish darajasiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha aniqlanadi.

5-bob. Endokrin tizimining kasalliklari, oziqlanish va moddalar almashinuvining buzilishlari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 10-modda. Eutireoid boʻqoq yaroqsiz yaroqsiz

10-modda endokrin buzilishlar boʻlmagan, diffuzli, tugunli yoki kistali boʻqoq mavjudligida, shuningdek, jarrohlik yoʻli bilan davolanishdan soʻnggi holatlarda qoʻllaniladi. Endokrin buzilishlar boʻlmagan qalqonsimon bezning 0 va I darajali diffuz kattalashishi 10-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi, HALga oʻqishga kirishga va tahsil olishga toʻsqinlik qilmaydi.

Endokrin buzilishlar mavjud boʻlganda, ushbu Kasalliklar jadvalining 11-moddasi qoʻllaniladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 11-modda. Endokrin tizimining boshqa kasalliklari, oziqlanish va moddalar almashinuvining buzilishlari: a) faoliyatning buzilishidan qatʼi nazar yaroqsiz yaroqsiz b) tana vazni yetishmasligi, alimentar semizlikning I darajasi yaroqsiz yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi

11-moddaning “a” bandiga gipofiz, buyrak usti bezi, paratireoid va jinsiy bezlar kasalliklari, kasallik tufayli oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotidan keyin endokrin aʼzoning yoʻqligi, tireotoksikoz va gipotireoz kasalliklari, qandli va qandsiz diabetlar, alimentar semizlikning I darajasidan yuqori semizlik darajalari hamda boshqa endokrin kasalliklari kiradi.

Oʻtkir tireoidit va oʻtkir osti tireoidit tufayli davolangan nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Oʻquvchida tibbiy tekshiruv natijasida vaznning pasayishiga sabab boʻladigan kasalliklar aniqlanmasa, ular 11-moddaning “b” bandi boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Kelib chiqish sababi boshqa boʻlgan semizlikda nomzodlarni oʻqishga kirishga yaroqlilik toifasi asosiy kasallikning ogʻirligi va kechishi boʻyicha ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha aniqlanadi.

Oziqlanish holati “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ilovaga muvofiq aniqlanadi.

6-bob. Ruhiy va xulq-atvorning buzilishlari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 12-modda. Organik ruhiy buzilishlar yaroqsiz yaroqsiz

12-modda bosh miyaning shikastlanish va faoliyatining buzilishidan (jarohatlar, bosh miya oʻsmalari, ensefalit, meningit, asab tizimining zahmi hamda senil va presenil psixozlar, qon tomir, degenerativ va bosh miyaning boshqa organik kasalliklari va jarohatlari) kelib chiqqan psixozlar, boshqa ruhiy buzilishlar, shaxs va xulq-atvor oʻzgarishlarini nazarda tutadi.

Bosh miyaning organik kasalliklari, jarohatlanishi, asab tizimining yalligʻlanishi va zararlanishi tufayli davolanganligi (murojaati) tibbiy hujjatlar bilan tasdiqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 13-modda. Endogen psixozlar: shizofreniya, shizotipik buzilishlar, shizoaffektiv, vasvasali, oʻtkir va oʻtkinchi psixotik buzilishlar va affektiv buzilishlar (kayfiyat buzilishlari) yaroqsiz yaroqsiz

Shizofreniya tashxisini qoʻyishga ehtiyotkorlik bilan yondashish lozim. Shizofreniya kasalligiga gumon qilingan har bir holatda yuqori malakali mutaxassislarni jalb qilib, albatta, statsionar sharoitda tekshirish lozim, chunki tajribadan maʼlumki, koʻpincha shaxsning yakka tartibdagi xususiyatlariga xos boʻlgan feʼl va xulq-atvorning biron-bir kasallik jarayoniga aloqasi boʻlmagan baʼzi belgilari shizofreniya belgilari deb qayd qilinadi.

Shizofreniya alomatlariga baʼzan, yuqumli kasalliklar va intoksikatsiyalar tufayli kelib chiqadigan ruhiy faoliyatning oʻtkinchi buzilishlari notoʻgʻri kiritiladi, aslida esa bu holatlar yuqumli kasallik va intoksikatsiya genezli psixozlarga taalluqli va ushbu Kasalliklar jadvalining 14-moddasi boʻyicha koʻriladi. Shuning uchun tashxis qoʻyishda xatoliklarga yoʻl qoʻymaslik maqsadida bemorlarning somatik holatiga va tahlil tekshiruvlari xulosasiga katta eʼtibor berish lozim. Agar shizofreniya bilan boshqa koʻrinishdagi ruhiy buzilishlar (paranoid holatlarni, shaxsning paranoyyal rivojlanishini va boshqalar) oʻrtasida qiyosiy tashxisot oʻtkazishda qiyinchilik yuzaga kelganda, tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalarini qoʻllash lozim.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 14-modda. Simptomatik va boshqa ekzogen etiologiyali ruhiy buzilishlar yaroqsiz yaroqsiz

14-modda intoksikatsion (ruhiyatga faol taʼsir etuvchi moddalarni isteʼmol qilishdan keyingi holatlar bundan mustasno) va yuqumli kasalliklar hamda somatogen psixozlarni nazarda tutadi.

Tekshiruv va tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi hujjatlarda ruhiy buzilishning rivojlanishiga olib kelgan kasallik koʻrsatiladi.

14-moddaga ruhiy-asab tizimi va ichki aʼzolar tomonidan patologik oʻzgarishlar boʻlmagan, anamnezida 14-moddada qayd etilgan ruhiy buzilishlar mavjud boʻlganlar kiradi. Bu ruhiy buzilishlarning asoratsiz yakuni davolash-profilaktika muassasasida tekshirilish bilan tasdiqlanishi lozim.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 15-modda. Stress bilan bogʻliq nevrotik va somatik shakldagi buzilishlar yaroqsiz yaroqsiz

15-modda, reaktiv psixozlarni, nevrotik, dissotsiativ va somatik shakldagi buzilishlarni, psixogen depressiv holatlar va reaksiyalarni, shaxsning nevrotik rivojlanishini, surunkali reaksiyadan keyingi shaxs oʻzgarishlarini hamda jarohatdan keyingi stress buzilishlarini nazarda tutadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 16-modda. Shaxs buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

16-modda shaxs buzilishlari, psixopatiyalar, shaxsning patologik rivojlanishi, ruhiy infantilizmning hamma shakllarini nazarda tutadi (ushbu Kasalliklar jadvalining 74-moddasida koʻrsatilganlar bundan mustasno).

Shaxs oʻzgarishlariga tashxis qoʻyish uchun sinchkovlik bilan va obyektiv yigʻilgan anamnez zarur hamda ruhiy kasalliklarni statsionar sharoitda oʻtkaziladigan har tomonlama tekshiruv lozim. Oʻquvchilarni 16-modda boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkazish shaxsiy yigʻmajildi, xizmat va tibbiy tavsifnomalari oʻrganilganidan soʻng amalga oshiriladi.

Muayyan boʻlgan tashqi zararlar (infeksiya, intoksikatsiya, jarohatlar va boshqalar) bilan sababiy bogʻliq boʻlgan psixopatiyaga oʻxshash holatlar hamda maylning buzilishlari boʻlgan shaxslar ushbu Kasalliklar jadvalida nazarda tutilgan asab-ruhiy patologiyasiga tegishli nozologik shakllarga binoan tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Shaxsning butun patologik tuzilishidan kelib chiqmagan xulq-atvor, xatti-harakatlar, intizomsizlik koʻrinishlarini kasallikning buzilish alomatlari deb baholab boʻlmaydi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 17-modda. Ruhiyatga faol taʼsir etuvchi vositalarni isteʼmol qilish natijasida kelib chiqqan ruhiy va xulq-atvorning buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

17-modda bir yoki bir nechta ruhiyatga faol taʼsir etuvchi vositalarni isteʼmol qilish natijasida kelib chiqqan ruhiy buzilishlarni nazarda tutadi.

Oʻquvchilarga statsionarda surunkali alkogolizm (bosqichidan qatʼi nazar) yoki giyohvandlik tashxisi qoʻyilganda yaroqsiz deb topiladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 18-modda. Aqliy qoloqlik (zaiflik) yaroqsiz yaroqsiz

18-modda darajasidan qatʼi nazar aqliy qoloqlikning hamma shakllari kiradi. Intellektning yaqqol va aniq nuqsonlari mavjudligida oʻquvchilarning yaroqsizlik masalasi statsionar sharoitda tekshiruvlarsiz hal qilinishi lozim.

Tashxis qoʻyishda, tafakkur va intellektning klinik tashxis mezonlari eksperimental-psixologik tadqiqot natijalari birgalikda yetakchi ahamiyatga ega. Agar tashxis qoʻyishda shifokor tekshiruvining natijalari tavsiflovchi maʼlumotlarga mos kelmasa, statsionarda tekshiruvdan oʻtish majburiydir. Aqliy rivojlanishning psixometrik koeffitsiyentining tekshiruvi D. Veksler usuli va Raven jadvali boʻyicha oʻtkaziladi.

7-bob. Asab tizimining kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 19-modda. Epilepsiya va epileptik tutqanoqlar yaroqsiz yaroqsiz

Epilepsiya — bu aniq qoʻzgʻatuvchisiz, qaytalanuvchi (2 va undan ortiq) epileptik xurujlar bilan kechuvchi holat. Epileptik tutqanoq — bosh miya neyronlaridan anomal yoki ortiqcha qoʻzgʻalish tufayli paydo boʻlgan klinik koʻrinishni ifodalaydi. Klinik manzara toʻsatdan paydo boʻladigan va tranzitor patologik fenomenlar (bemor yoki uni kuzatuvchisi tomonidan qayd etilgan ong, harakat, sezuvchanlik, vegetativ oʻzgarishlar, ruhiy alomatlar) bilan namoyon boʻladi.

19-moddaga spirtli ichimliklar isteʼmolini toʻxtatish oqibatida, bosh miya jarohatidan keyin yoki uning erta davrida (10 haftagacha) rivojlangan, bosh miya oʻsmalaridan kelib chiqadigan, dori vositalari yoki boshqa kimyoviy moddalar taʼsirida, somatogen metabolik ensefalopatiyalar, noqulay fizik omillar taʼsirida kelib chiqqan ensefalopatiyalar, febril talvasalar bilan bogʻliq tutqanoqlar kirmaydi.

Epilepsiyaning klinik manzarasini tahlil qilishda epileptik tutqanoqlarga differensial tashxis qoʻyish lozim boʻladi. Tutqanoq mavjudligi shifokor kuzatuvi orqali tasdiqlanishi hamda epileptik tutqanoqni tasdiqlovchi boshqa tibbiy hujjatlar ham eʼtiborga olinishi lozim. Agar tutqanoqning ifodalanishi uni epilepsiya deb hisoblash uchun asos boʻlsa, epilepsiya tutqanogʻi mavjudligini tasdiqlash uchun guvohlarning yozma maʼlumotlari ham eʼtiborga olinishi mumkin. Bunday holatlarda epileptik tutqanoq guvohlarining imzosi haqiqiyligi HAL direktori tomonidan tasdiqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 20-modda. Markaziy asab tizimining yalligʻlanishlari, miyelinsizlanuvchi kasalliklari va ularning oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

20-modda markaziy asab tizimining yuqumli va parazitar kasalliklarini, bosh va orqa miya yuqumli kasalliklarini, oʻtkir va surunkali intoksikatsiyalarda zararlanishini, markaziy asab tizimining miyelinsizlanuvchi kasalliklarini nazarda tutadi.

20-moddada koʻrsatilgan buzilishlar mavjudligi tibbiy hujjatlar hamda oʻqish joyidan ushbu buzilishlarning oʻqish jarayoniga taʼsiri toʻgʻrisidagi tavsifnomalardan olingan maʼlumotlar bilan tasdiqlanishi lozim, tashxis esa klinik va maxsus tekshiruv natijalari asosida tasdiqlanishi lozim. Mazkur holatlarda xulosa statsionar sharoitda tekshiruvdan soʻng chiqariladi.

Kalla suyagi ichki bosimi darajasini baholashda kasallikning klinik koʻrinishlari (bosh ogʻrishi, qusish, koʻz harakatidagi, kognitiv, yurish harakati, chanoq aʼzolari faoliyatining buzilishlari), lyumbal punksiya orqali aniqlangan orqa miya likvorining bosimi, koʻz tubida dimlanish alomatlari, koʻrish nervlari disklarining ikkilamchi atrofiyasi, KT (MRT) maʼlumotlari asosida gidrotsefaliya mavjudligi hisobga olinadi.

Bosh miyaning organik zararlanishi, yuqumli kasallik yoki intoksikatsiyadan soʻng yuzaga kelgan hissiy-irodaviy yoki intellekt-xotira buzilishlari mavjud boʻlganda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 12-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Bosh miya qorinchalari tizimining kengayishi KT (MRT) maʼlumotlariga koʻra baholanadi. Oldingi shoxlar maksimal kengligining peshona suyaklari ichki plastinkalararo masofasiga nisbati shu sathda 0,5 sm dan ortiq boʻlganda (0,4 dan kam — meʼyorda, 0,4-0,5 — chegara koʻrsatkichi, 0,5 dan ortiq boʻlsa — gidrotsefaliya), Evans indeksi (oldingi shoxlar kengligining chakka suyaklar ichki devorlararo maksimal masofasiga nisbati) 26 dan ortiq, III qorincha indeksi (20 yoshgacha — 3,0 dan yuqori) gidrotsefaliya alomatlari deb hisoblanadi. Periventrikulyar shishning mavjudligi KT (periventrikulyar oq modda zichligining kamayishi), MRT (T2-tasvirda yuqori intensivdagi signal) maʼlumotlariga asosan baholanadi.

Quyidagilar kalla suyagi ichki bosimi oshishi sindromining kuchli ifodalangan klinik koʻrinish mezonlari hisoblanadi:

bosh ogʻrigʻi, qusish, koʻz harakatining, kognitiv, yurish harakatining, chanoq aʼzolari faoliyatining buzilishlari, koʻz nerv disklarining dimlanishi yoki koʻrish nervlari disklarining ikkilamchi atrofiyasi mavjudligi, lyumbal punksiyada likvor bosimining 300 mm suv ustunidan yuqori boʻlishi, paraventrikulyar shish.

Quyidagilar kalla suyagi ichki bosimi oshishi sindromining moʻtadil ifodalangan klinik koʻrinish mezonlari hisoblanadi:

bosh ogʻrigʻi, koʻz tubida dimlanishning boshlangʻich alomatlari, lyumbal punksiyada likvor bosimining 200 mm suv ustunidan yuqori boʻlishi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 21-modda. Koʻproq markaziy asab tizimini zararlovchi tizimli atrofiyalar, ekstrapiramidal, asab tizimining boshqa degenerativ kasalliklari, asab-mushak sinapsi va mushak kasalliklari, bolalarning serebral falaji, asab tizimining tugʻma anomaliyalari (rivojlanishning nuqsonlari), bosh va orqa miya oʻsmalari yaroqsiz yaroqsiz

21-modda serebral degeneratsiyasi, Parkinson kasalligi, boshqa ekstrapiramidal tizim (essensial titrash) kasalliklari, tortilish bilan kechadigan kasalliklar (de la Turetta sindromi — tibbiy koʻrikdan oʻtkazish shifokor-psixiatrlar hamkorligida amalga oshiriladi), orqa miya degeneratsiyasi, bosh va orqa miya oʻsmalari, bolalarning serebral falaji, tugʻma anomaliyalar (rivojlanish nuqsonlari), asab-mushak birikmalari (sinaps) va mushak kasalliklari hamda markaziy asab tizimining boshqa kasalliklarini (gidrotsefaliya, bosh miya kistalari va boshqalar) nazarda tutadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 22-modda. Bosh va orqa miya tomirlari kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

22-modda subaraxnoidal, miya ichi va kalla suyagi ichiga qon quyilishlarini, miya infarktini, miya qon aylanishining oʻtib ketuvchi buzilishlarini, dissirkulyator ensefalopatiyalarni (bosh miya surunkali ishemiyasi), shuningdek, bosh va orqa miya qon tomirlari zararlanishlarini nazarda tutadi.

Hushdan ketishga moyil boʻlgan oʻquvchilar chuqurlashtirilgan tibbiy tekshiruvdan oʻtishi va davolanishi lozim. Vegetativ asab tizimining buzilishlari bilan kechadigan boshqa kasalliklar aniqlanmaganda, vegetativ-tomir distoniyasi tashhisi qoʻyiladi. Boshqa kasalliklar yoki buzilishlar (yuqumli kasalliklar, jarohatlar, intoksikatsiyalar va boshqalar) tufayli hushidan ketishlar mavjud boʻlganda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha amalga oshiriladi.

Bosh miya qon tomir yetishmovchiligi va dissirkulyator ensefalopatiya tashxisini qoʻyishda quyidagi mezonlarni qoʻllash lozim:

etiologik omillardan birining mavjudligi (arterial gipertenziya, qandli diabet, giperxolesterinemiya, gipergomotsisteyinemiya, yurak kasalliklari, (revmatik zararlanishlar, yurak ritmlarining buzilishi va boshqalar), qon kasalliklari, jarohat, yuqumli va tizimli kasalliklardan kelib chiqqan bosh miya qon tomirlarining zararlanishi, qon tomirlar rivojlanishi anomaliyalari, umurtqa pogʻonasining boʻyin boʻlimi patologiyasi, bosh miya jarohatlari va boshqalar);

bosh miya faoliyati buzilishini aks etuvchi shikoyatlarning mavjudligi;

bosh miya organik zararlanishining klinik alomatlari mavjudligi;

serebrovaskulyar oʻzanining zararlanish alomatlari mavjudligi;

MRT yoki KT maʼlumotlariga asosan bosh miya tuzilmalarida (strukturasida) oʻzgarish alomatlari mavjudligi.

Qoʻshimcha tekshiruvlar natijasida aniqlangan oʻzgarishlar va uchtadan kam boʻlmagan klinik belgilar asosida tashxis qoʻyiladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 23-modda. Bosh va orqa miya jarohatlanishlari va ularning oqibatlari. Tashqi taʼsir omillari natijasida kelib chiqqan markaziy asab tizimining zararlanish oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

23-modda bosh yoki orqa miya jarohati tufayli kelib chiqqan markaziy asab tizimining oʻzgarishlari va faoliyatining buzilishi mavjudligi, markaziy asab tizimining havo portlash toʻlqini va boshqa tashqi omillar taʼsiri tufayli kelib chiqqan zararlanish asoratlarini nazarda tutadi.

Bosh miya jarohatidan kelib chiqqan hissiy-irodaviy yoki intellekt-xotira buzilishlari mavjud boʻlganda ushbu Kasalliklar jadvalining 12-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Kalla suyagining shikastlanishi va nuqsonlari mavjud boʻlganda 23-moddadan tashqari ushbu Kasalliklar jadvalining 68-moddasi qoʻllaniladi.

Bosh yoki orqa miya oʻtkir jarohatini oʻtkazgan nomzod va oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazilishi ushbu Kasalliklar jadvalining 26-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 24-modda. Periferik asab tizimining kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

24-modda bosh miya nervlari (II va VIII juftliklari bundan mustasno), orqa miya nervlari, ildizcha va gangliyalarning birlamchi va ikkilamchi zararlanishi oqibatida kelib chiqqan kasalliklarini nazarda tutadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 25-modda. Periferik nervlar jarohatlari va ularning oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

25-moddaga nervlarning shikastlanishdan keyingi oqibatlari, qoʻl yoki oyoq faoliyatini cheklamaydigan, shikastlangan nerv taʼminlaydigan mushaklardagi kuchning kam darajada zaiflashishi yoki reflektor va (yoki) sezuvchanlik buzilishlari alomatlari kiradi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 26-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasallikning xurujidan, jarohat va jarrohlik yoʻli bilan davolanishdan keyingi markaziy va periferik asab tizimlari faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

26-moddada asab tizimining oʻtkir yuqumli, parazitar va boshqa kasalliklari, intoksikatsiyali zararlanishi va jarohatlanishi, shuningdek, bosh yoki orqa miyaning oʻtkir tomir kasalliklaridan keyingi holatlari nazarda tutiladi.

Nomzodlar oʻtkir meningit yoxud meningoensefalit oʻtkazgan, davolanishni tamomlaganiga 12 oydan kam muddat boʻlganda oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar. Nomzodlarda rezidual alomatlar mavjud boʻlmaganda, ushbu Kasalliklar jadvalining 20-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Nomzodlar oʻtkir kalla-miya yoki umurtqa-orqa miya jarohatidan keyingi holatda, jarohat ogʻirligi darajasi va faoliyatining buzilishi ifodalanganligidan qatʼi nazar, 12 oydan kam boʻlmagan muddatda oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Nomzodlar periferik nervlarning kasalliklari yoki jarohatlaridan keyin kasallik yoki jarohatning ogʻirlik darajasi, jarohatlangan nerv taʼminlaydigan qoʻl-oyoq (aʼzolar) faoliyatining buzilishidan qatʼi nazar, 12 oydan kam boʻlmagan muddatda oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar. Reflektor va (yoki) sezuvchanlik buzilishlar yoki jarohatlangan nerv taʼminlaydigan mushaklar zaifligi kuzatilmasa, mazkur nomzodlar ushbu Kasalliklar jadvalining 24-25-moddalari asosida tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

8-bob. Koʻrish aʼzosi va yordamchi aʼzolarning kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 27-modda. Eutir qovoqlarning kasalliklari va shikastlanishlarining oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

Qovoqlar joylashuvining turli yetishmovchiliklarida (bitishi, ichkariga qayrilishi, tashqariga qayrilishi, haqiqiy ptoz, lagoftalm) koʻzning koʻrish va harakat faoliyatining buzilish darajasi ham hisobga olinadi. Jarrohlik yoʻli bilan davolashdan ijobiy natija kutilgan holatlarda, ekspert xulosasi qabul qilinishiga qadar jarrohlik amaliyoti oʻtkazilishi lozim.

Alohida tangachalar va qovoq chetlarini kam ifodalangan qizarishi bilan kechadigan oddiy blefarit oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻla olmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 28-modda. Konyunktiva, koʻz yoshi yoʻllari, koʻz kosasining kasalliklari, jarohatlar va kuyishlarning oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

28-moddaga surunkali konyuktivitlar, koʻz yoshi yoʻllarining kasalliklari, konyunktivaning traxomatoz zararlanishi kiradi.

Koʻz faoliyatining turgʻun buzilishlari boʻlgan traxomaning turli asoratlarida, mazkur buzilishlarni nazarda tutuvchi moddalarga (ushbu Kasalliklar jadvalining 27-moddasi boʻyicha — qovoqlar faoliyatining buzilishlari, 28-modda boʻyicha — koʻz yosh yoʻllari, 29-moddasi boʻyicha — muguz parda faoliyatlarining buzilishlari, 34-moddasi boʻyicha — koʻrish oʻtkirligining pasayishiga) asosan xulosa qabul qilinadi.

Nomzod va oʻquvchilarga davolanish tayinlanadi, yaroqlilik toʻgʻrisida xulosa faqat kasallikni statsionar sharoitda davolash uchun bir oydan kam boʻlmagan muddat talab qilingan holatlarda qabul qilinadi. Davolash samara berganda va xuruj davridan tashqari boʻlgan surunkali shakllardagi konyunktiva kasalliklari mavjud boʻlganda nomzodlar oʻqishga kirishga, oʻquvchilar esa tahsil olishga yaroqli deb topiladilar.

Yagona follikulalar mavjud boʻlgan follikulyar konyunktivit, qovoqlarning burchaklari va yuqori qismi konyunktivasining baxmalga oʻxshash mayinligi, traxomadan kelib chiqmagan konyunktivaning alohida mayda yuzaki chandiqlari hamda traxomadan kelib chiqqan konyunktiva va shox pardadagi boshqa oʻzgarishlar boʻlmagan silliq chandiqlar, yil davomida traxomatoz jarayonning retsidivsiz kechishi oʻqishga kirishga kirish uchun qarshi koʻrsatma boʻla olmaydi.

Koʻzning bahorgi katar kasalligi mavjud boʻlganda nomzodlar yaroqsiz deb topiladilar.

II va III darajali haqiqiy qanotsimon parda (pterigium) oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻladi. Samarali boʻlmagan jarrohlik amaliyotidan soʻng qanotsimon pardaning oʻsish retsidivlarida xulosa 28-modda asosida qabul qilinadi.

Nomzodlarning koʻz yosh apparati oʻzgarishsiz boʻlishi lozim.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 29-modda. Koʻzning shilliq pardasi, shox pardasi, tomirli pardasi, gavhari, shishasimon tanasi, toʻr pardasi, koʻruv nervining kasalliklari, jarohatlar va kuyishlarining yakunlari yaroqsiz yaroqsiz

29-modda surunkali, davolanishi murakkab boʻlgan yoki davolanmaydigan kasalliklar, jarohat va kuyishlarning oqibatlarini nazarda tutadi.

29-moddaga surunkali uveyit va uveopatiyalar, keratoglobus va keratokonus, bir yoki ikkala koʻzda keratoprotezlashdan soʻnggi holatlar, ikkala koʻzdagi afakiya va artiafakiya, koʻzning degenerativ-distrofik oʻzgarishlari (toʻr pardaning chetlari degeneratsiyasi, koʻp sonli xorioretinal oʻchoqlar, ortki stafiloma va boshqalar) mavjudligi, yalligʻlanish yoki distrofik oʻzgarishlar chaqirmaydigan koʻz ichidagi yot jism, koʻz faoliyatidan qatʼi nazar tapetoretinal abiotrofiyalar kiradi.

Kasalliklar jarayoni tugallangan yoki kam xurujli (yilda 2-martadan kam boʻlgan) jarayonning rivojlanishisiz boʻlgan holatlarda, shuningdek, toʻqimalar koʻchirib oʻtkazilganda oʻquvchilarning tahsil olishga yaroqliligi koʻzlar faoliyatining buzilishlariga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari asosida aniqlanadi.

Koʻz va uning qoʻshimcha apparatining oʻsmalari mavjud boʻlganda ularning tavsifi boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 7- yoki 8-moddalari boʻyicha amalga oshiriladi. Koʻz faoliyatining buzilishga olib kelmaydigan xavfsiz oʻsmalar oʻqishga kirishga monelik qilmaydi.

Periferik xorioretinal distrofiyalar, toʻr pardaning toʻsiq lazerli koagulyatsiya oʻtkazgan parda koʻchmasdan yirtilishi mavjud boʻlgan, shuningdek, intraokulyar korreksiyasi bilan nomzodlar oʻqishga kirishga, oʻquvchilar esa tahsil olishga yaroqsiz deb topiladilar.

Gavharning joyidan toʻliq yoki qisman chiqishi afakiya deb baholanadi. Bir koʻzda afakiya boʻlib, ikkinchi koʻz gavhari hiralashish hisobiga koʻrish oʻtkirligi 0,4 va undan past boʻlganda bir koʻzdagi afakiya ikki tomonlama deb baholanadi.

Faqat zich yorugʻlik beradigan chiroq yordamida oʻtkazilgan tekshiruvda gavharda aniqlanadigan, koʻrish oʻtkirligini pasaytirmaydigan ranglar jilosi, kamalak tovlanishi, toshchalar, donachalar va pufakchalar, shuningdek, gavharning oldingi pardasida tugʻma pigment yigʻilganligi 29-moddani qoʻllashga asos boʻla olmaydi hamda oʻqishga kirishga va tahsil olishga monelik qila olmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Bir yoki ikki koʻzdagi mutlaq markaziy va atrofdagi turgʻun skotomalar mavjud boʻlganda nomzod va oʻquvchilarning yaroqliligi koʻz faoliyatining holatiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari asosida aniqlanadi.

Zahm tufayli kelib chiqqan parenximatozli keratit bilan xastalangan nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 5-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 30-modda. Toʻr pardaning koʻchishi yaroqsiz yaroqsiz

Koʻrish faoliyati yaxshi saqlanib qolgan, jarohatdan kelib chiqmagan toʻr pardaning koʻchishi mavjud boʻlgan nomzodlar oʻqishga kirishga, oʻquvchilar esa tahsil olishga yaroqsiz deb topiladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 31-modda. Glaukoma yaroqsiz yaroqsiz

Glaukoma mavjudligi statsionarda zoʻriqtiruvchi sinamalar va kompyuter perimetriyasi qoʻllanilib tasdiqlanishi lozim. 31-modda boʻyicha ikkilamchi glaukomasi mavjud nomzod va oʻquvchilar ham tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 32-modda. Koʻz mushaklari kasalliklari, koʻzlarning hamkor harakatlarining buzilishi yaroqsiz yaroqsiz

32-moddaga diplopiya boʻlmagan gʻilaylikning barcha turlari, nistagm va koʻzning boshqa gʻayriixtiyoriy harakatlari, koʻzning mushaklari shikastlanishi bilan koʻz kosasining jarohatidan soʻnggi turgʻun diplopiya kiradi.

Agar nistagm asab tizimi yoki vestibulyar apparatning zararlanish belgilaridan biri boʻlganda, xulosa asosiy kasallik boʻyicha qabul qilinadi. Koʻrishning yaqqol pasayishida xulosa ushbu Kasalliklar jadvalining 34-moddasi yoki 32-moddaga muvofiq qabul qilinadi. Koʻz olmalarining chetga burishdagi koʻzning nistagmsimon titrashi oʻqishga kirishga toʻsiq boʻla olmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Hamkor gʻilaylikda tashxis binokulyar koʻrishning tekshiruvi (Fridmanning rangli moslamasi yoki Kalf usulida zoʻraki harakatni aniqlash) bilan tasdiqlanishi lozim. Binokulyar koʻrishning mavjudligi hamkor gʻilaylik yoʻqligini koʻrsatadi.

Diplopiyasiz boʻlgan hamkor gʻilaylik, paralitik gʻilaylikda va binokulyar koʻrishning boshqa buzilishlarida yaroqlilik toifasi koʻzning faoliyatiga qarab, ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari asosida aniqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 33-modda. Refraksiya va akkomodatsiyaning buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

33-moddaga qaysi koʻzligidan qatʼi nazar, meridianlardan birida 3,0 D dan 5,0 D (kirgan holda) gacha boʻlgan miopiya yoki gipermetropiya, shuningdek, qaysi koʻzligidan qatʼi nazar, ikki bosh meridianlardagi refraksiya farqi 2,0 D dan 3,0 D gacha (kirgan holda) boʻlgan astigmatizmning har qanday turi kiradi.

Refraksiya anomaliyalarining turi va darajasi sikloplegiya holatida skiaskopiya yoki refraktometriya yordamida aniqlanadi.

Akkomodatsiyaning turgʻun spazmida, parezi yoki falajida tibbiy tekshiruv shifokor-terapevt, shifokor-nevrolog va zarurat boʻlganda boshqa mutaxassis-shifokorlar ishtirokida amalga oshiriladi. Agar akkomodatsiyaning turgʻun spazmi, parez yoki falaji asab tizimi, ichki aʼzolar kasalliklari tufayli boʻlsa, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish asosiy kasallik boʻyicha amalga oshiriladi.

Akkomodatsiyaning spazmi faoliyatga oid kasallik boʻlib hisoblanadi, bunda sikloplegiyada aniqlangan refraksiya, sikloplegiyagacha boʻlgan maqbul salbiy korreksiyalovchi linzaning kuchidan zaifroqdir.

Statsionar sharoitda davolanish samarasiz boʻlgan bir yoki ikkala koʻzning akkomodatsiya spazmi yoki falajida yaroqlilik toifasi ushbu Kasalliklar jadvalining 33- yoki 34-moddalari boʻyicha aniqlanadi, bunda bir necha marta oʻtkazilgan sikloplegiyalardan keyin avvalgi sathiga qaytadigan korreksiya qilingan koʻrish oʻtkirligi va ametropiya darajasiga qarab aniqlanadi.

Bir koʻzda akkomodatsiyaning turgʻun falajida yaroqlilik toifasi koʻzning faoliyatiga koʻra aniqlanadi. Akkomodatsiyaning spazm yoki falaji ifodalanganlik darajasidan qatʼi nazar, oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 34-modda. Koʻrlik, koʻrishning pastligi, rang ajratish anomaliyalari: a) bir koʻzda koʻrish oʻtkirligi 0,4 boshqa koʻzda 0,03 dan 0,4 gacha yoki bir koʻzda koʻrish oʻtkirligi 0,5 va undan yuqori boshqa koʻzda 0,04 — 0,1 boʻlganda yaroqsiz yaroqsiz b) rang ajratish anomaliyalari, dixromaziya, A yoki B turdagi anomal trixromaziya yaroqsiz yaroqsiz

Oʻquvchining tahsil olishga yaroqlilik uchun korreksiya bilan koʻrish oʻtkirligi bir koʻzda 0,5 va ikkinchisida 0,1 dan koʻp boʻlishi lozim. Munozarali holatlarda koʻrish oʻtkirligi nazorat tekshiruvlari yordamida aniqlanadi.

Nomzod va oʻquvchilarning yaroqlilik toifasini aniqlashda, har bir koʻz uchun har qanday linzalar bilan korreksiya qilingan koʻrish oʻtkirligi hisobga olinadi, shu jumladan, kombinatsiyalangan hamda intraokulyar yoki kontakt linzalar bilan (linza taʼsirini yaxshi oʻtkazgan holatda — sutkada 20 soatdan kam boʻlmagan, diplopiya va koʻzning taʼsirlanishi yoʻq, binokulyar koʻrish mavjud boʻlganda).

Koʻrishni oddiy sferik shishalar bilan korreksiya qilishda ushbu Kasalliklar jadvalining ikkala ustunlarida nazarda tutilgan nomzod va oʻquvchilar uchun amalda chidamli binokulyar korreksiya bilan koʻrish oʻtkirligi hisobga olinadi, yaʼni yaxshi va yomon koʻradigan koʻzlar uchun shishalar kuchi farqi yoki silindrli yoki kombinatsiyalangan shishalar bilan yomon koʻradigan koʻzda asosiy ikki meridianlarda linza nur sindirish kuchining farqi 2,0 D dan ortiq boʻlmasligi lozim.

Nomzodlarda korreksiyalangan koʻrish oʻtkirligi faqat miopiya yoki miopiyalik astigmatizm (oddiy yoki murakkab) mavjud boʻlganda, shu jumladan, qayd etilgan refraksiya chegarasining sathdan oshmagan kontaktli linzalar boʻlganda, koʻrish oʻtkirligi pasayishining boshqa sabablarida esa (jumladan, gipermetropiyada, gipermetropik va aralash astigmatizmda) — uzoqni koʻrish uchun korreksiya qilinmasdan aniqlanadi.

MG HALga oʻqishga kirayotgan nomzodlarda har bir koʻzda korreksiyasiz koʻrish oʻtkirligi uzoqni koʻrish uchun 0,8 dan kam boʻlmasligi va yaqin uchun 1,0 boʻlishi lozim, yomon koʻradigan koʻzdagi miopiya yoki eng koʻp ametropiya boʻlgan meridianida gipermetropiya 1,0 D dan koʻp boʻlmasligi, har qanday turdagi astigmatizmda ikki asosiy meridianlarda refraksiyaning farqi 0,5 D dan oshmasligi lozim.

Boshqa vazirlik va idoralarning HALga kirayotgan nomzodlarning har bir koʻzida korreksiyasiz koʻrish oʻtkirligi uzoqni koʻrish uchun 0,6 dan, yaqin uchun 0,8 dan kam boʻlmasligi lozim. Ular uchun yomon koʻradigan koʻzdagi miopiya yoki eng koʻp ametropiya boʻlgan meridianida gipermetropiya 2,0 D dan koʻp boʻlmasligi, har qanday turdagi astigmatizmda ikki asosiy meridianlarda refraksiyaning farqi 1,0 D dan oshmasligi lozim.

Har qanday etiologiyadan kelib chiqqan koʻz gavhari xiralashganda, ular nafaqat tirqishli lampa yordamida, balki kengaytirgan qorachiqda oʻtayotgan nur yordamida va yonbosh yoritish bilan ham aniqlanishi lozim. Tekshiruv vaqtida faqat tirqishli lampa yordamida aniqlanadigan, gavhardagi rangli tovlanish, kamalak jilosi, toshchalar, donachalar va vakuollar deb atalmish oʻzgarishlar mavjud boʻlganda nomzodlar oʻqishga kirishga, oʻquvchilar esa tahsil olishga yaroqsiz deb topilishga asos boʻladi.

Biomikroskopiya yordamida gavharning orqa qobigʻi ostida xiralashishlar aniqlanganda nomzodlar oʻqishga kirishga va oʻquvchilar tahsil olishga yaroqsiz deb xulosa chiqariladi.

Koʻrish oʻtkirligining pasayishiga olib kelmaydigan gavharning oldingi qobigʻida tugʻma pigment mavjudligi oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻlmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Rang ajrata olishning pasayish darajalari va turlariga tashxis qoʻyishda, 9 va undan keyingi nashrlardagi Rabkinning polixromatik jadvallariga ilova qilingan uslubiy koʻrsatmalarni qoʻllash lozim.

“S” turdagi anomal trixromaziya degan holatlar bu — tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlar 9 va undan keyingi nashrdagi Rabkinning jadvallarida XVIII son jadvalni aniqlashi muqarrar boʻlgan holda 12 dan ortiq jadvallarni toʻgʻri aniqlashlari lozim. “S” turdagi anomal trixromaziya oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻlmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 35-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasallikning xurujlari, jarohat yoki jarrohlik yoʻli bilan davolangandan keyingi koʻrish aʼzo faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

35-modda shox pardani, rangdor pardani va koʻzning boshqa qavatlarining oʻtkazgan oʻtkir kasalliklari hamda jarohat va jarrohlik amaliyotidan keyingi koʻrishning vaqtincha buzilishini nazarda tutadi.

Nomzodlar shox, oqsil pardalarda optik qayta tiklash jarrohlik amaliyotidan oʻtgan boʻlib, agar jarrohlik yoʻli bilan davolashdan keyin 12 oy muddat oʻtmagan boʻlsa, nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotidan keyin oʻquvchilarning yaroqlilik toifasi ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari, koʻz olmalarining ultratovush biometriya natijalarini hisobga olgan holda, koʻz faoliyatlarining holati va jarrohlik amaliyotgacha boʻlgan hujjatlar bilan rasman tasdiqlangan ametropiya darajasiga koʻra aniqlanadi.

Nomzodlar shox pardada oʻtkazilgan lazer korreksiyasi jarrohlik amaliyotidan keyin 1 yildan kam boʻlmagan muddat oʻtgan boʻlsa hamda shox parda va koʻz tubida jarrohlik amaliyotidan keyingi asoratlar va degenerativ oʻzgarishlar kuzatilmasa, oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladilar (MG HAL bundan mustasno). Bir yil davomida yaroqlilik toifasi jarrohlik amaliyotigacha qanday boʻlsa, shunday saqlanadi.

Shuningdek, 35-moddaga bir yoki ikkala koʻzlardagi koʻz yoshi yoʻllarining davolanadigan kasalliklari kiradi. Nomzodlarga davolanish tayinlanadi, 35-modda boʻyicha oʻqishga kirishga yaroqsizlik toʻgʻrisida xulosa tiklanuvchi davolanishga bir oydan kam boʻlmagan muddat zarur boʻlganda chiqariladi.

Oʻquvchilar statsionarda uzoq muddat davolanishi lozim boʻlmagan va koʻz faoliyatlarining buzilishiga olib kelmaydigan kasalliklari mavjud boʻlganda tahsil olishga yaroqli deb topiladilar.

9-bob. Quloq va soʻrgʻichsimon oʻsiqning kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 36-modda. Tashqi quloqning tugʻma va orttirilgan kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

36-moddaga ikki yoki bir tomonlama mikrotiya, tashqi quloq eshituv yoʻli va quloq suprasi ekzemasi, surunkali diffuz tashqi otit, tashqi eshituv yoʻlining tugʻma va orttirilgan torayishlari kiradi.

Nomzod va oʻquvchilar — birinchi va undan yuqori toifali sportchilar (hujjat bilan tasdiqlanganlar) eshitish faoliyati buzilmagan holda quloq suprasining kam ifodalangan shakl buzilishi mavjud boʻlganda, yaʼni sogʻlom tarafdagi quloq supralari nisbatdan oʻlchamlari teng, togʻay relyefi buzilmagan, terida qoʻpol chandiqli tortilishlari mavjud boʻlmaganda, yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi.

Tashqi eshituv yoʻli, quloq suprasi, quloq atrofi sohasida surunkali qaytalanuvchi ekzema mavjud boʻlgan oʻquvchilarda statsionar davolanish samara bermaganda, tashqi eshituv kanalining orttirilgan torayishida yaroqsiz deb topiladilar.

Tashqi eshituv yoʻlining zamburugʻli zararlanishi mavjud boʻlgan oʻquvchilar davolanishi lozim, nomzodlar esa oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 37-modda. Oʻrta quloq va soʻrgʻichsimon oʻsiqning kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

37-modda oʻrta quloq va soʻrgʻichsimon oʻsiqning poliplari, nogʻora boʻshligʻi granulyatsiyalari, ikki yoki bir tomonlama surunkali oʻrta quloq otiti, bir tomonlama turgʻun quruq teshilishi, adgezivli oʻrta otiti, timpanosklerozni nazarda tutadi.

37-moddaga 12 oy va undan ortiq muddat oldin oʻtkazilgan radikal jarrohlik amaliyotidan yoki bitta quloqda ochiq usul bilan oʻtkazilgan timpanoplastikadan keyingi davrda jarrohlik amaliyotidan qolgan boʻshliqning toʻliq epidermizatsiyasi kuzatiladigan holatlar ham kiradi.

Oʻrta quloqning surunkali yiringli yalligʻlanishlari otoskopiya maʼlumotlari (nogʻora pardasining teshilishi, nogʻora boʻshligʻidan chiqadigan ajralmalar), nogʻora boʻshligʻi ajralmalarining mikroflorasini aniqlash uchun ekish, chakka suyagini Shyuller va Mayer usuli bilan rentgenografiya qilish yoki shu suyaklar KT oʻtkazilishi yoʻli bilan tasdiqlanishi lozim.

Adgeziv jarayonida nogʻora boʻshligʻida yoki oʻrta quloqning surunkali katarida otoskopiyada bir quloqning nogʻora pardasida teshik yoki chandiqlar eshitish va barofunksiyaning buzilishi bilan birga aniqlanadi. Quloq barofunksiyasining buzilishi tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzod va oʻquvchining shikoyatlari, LOR-aʼzolarining koʻrigi, quloq manometriyasi asosida aniqlanadi.

Oʻtkazilgan perforatsiyadan keyin hosil boʻlgan nogʻora pardadagi kichik chandiq va ohaklanish (yagona petrifikatlar), pardaning harakatchanligi, eshitish va quloq barofunksiyasi buzilmagan holatlarda 37-moddani qoʻllashga asos boʻlmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Quloq barofunksiyasining turgʻun buzilishi qayta oʻtkaziladigan tadqiqotlarning maʼlumotlariga koʻra aniqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 38-modda. Vestibulyar qobiliyatining buzilishi yaroqsiz yaroqsiz

Vestibulyar buzilishlarda tekshiruv maʼlumotlari, shuningdek, vestibulometriya natijalari shifokor-nevropatolog bilan hamkorlikda baholanadi. Vestibulyar buzilishlarni vaqtincha xususiyatga egaligi koʻrsatilganda, statsionar sharoitda har tomonlama tekshirish va davolash lozim.

Barcha nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazishda vestibulyar apparatni uch karralik otolit reaksiyasining tekshiruvi yoki Koriolis tezlanishlarning uzluksiz kumulyatsiyasi sinamasi bilan tekshirib koʻrish shart.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 39-modda. Karlik, kar-soqovlik, eshitish qobiliyatining pasayishi yaroqsiz yaroqsiz

Ikki quloqdagi karlik yoki kar-soqovlik davolash-profilaktika, ilmiy-tadqiqot muassasalari yoki kar-soqovlar uchun boʻlgan taʼlim muassasalari tomondan tasdiqlanishi lozim. Karlik deb quloq suprasi oldidagi baqirishni eshitmaslik hisoblanadi.

Eshitish qobiliyatining pastligi darajasini aniqlashda tadqiqotning maxsus usullarini, shivirlash va suhbatlashish nutqi, kamertonlar, boʻsagʻa audiometriyasi, quloqlar barofaoliyatini majburiy ravishda aniqlash bilan birga qoʻllash lozim boʻladi.

Yaroqlilik toifasining oʻzgarishiga olib keluvchi eshitishning pasayishida yuqoridagi tadqiqotlar bir necha marotaba (tekshiruv davrida yilda kamida 3-marta) oʻtkazilishi lozim.

Bir yoki ikkala quloqdagi karlikka gumon qilinganda, Govseyev, Lombar, Shtenger, Xilov va boshqa tekshiruvlar yoki obyektiv audiometriya usullari (chaqirilgan eshitish potensiallarini roʻyxatga olish, otoakustik emissiyalar va boshqalar) qoʻllanadi. Shivirlab gapirishni eshitishda quloqlardagi farq 3 metrdan koʻp boʻlganda, Stenvers usuli boʻyicha chakka suyaklarda rentgenografiya yoki chakka suyaklarda KT tekshiruvi oʻtkaziladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 40-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasallik xurujlari, jarohat yoki jarrohlik amaliyotidan keyingi quloq va soʻrgʻichsimon oʻsiq faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

Oʻquvchilarning yaroqlilik toifasi toʻgʻrisida xulosa oʻtkazilgan kasalliklar, jarohatlar, jarrohlik amaliyotlaridan keyin ularning umumiy ahvoli yaxshilanishi va maxsus davolash tadbirlari tugagandan soʻng, ammo eshitish, vestibulyar apparat faoliyatining toʻliq tiklanishi uchun kerak boʻladigan 1 oy muddatdan keyin qabul qilinadi.

Timpanoplastika jarrohlik amaliyotini oʻtkazgan nomzod va oʻquvchilar yaroqsiz deb topiladilar.

10-bob. Qon aylanish tizimi kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 41-modda. Revmatizm, yurakning boshqa revmatik va revmatik boʻlmagan (shu jumladan tugʻma) kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

41-moddaga yurak yetishmovchiligi mavjudligidan qatʼi nazar, ritm va oʻtkazuvchanligi buzilishlari bilan kechadigan yurak kasalliklari (miokarditdan keyingi kardioskleroz, surunkali miokardit va boshqalar), yurakning tugʻma va orttirilgan nuqsonlari, shuningdek, dekstrakardiya, ichki aʼzolarning toʻliq teskari joylashuvi kiradi.

Kasallik alomatlarining tahlili bilan qoʻshilgan holda ExoKG, sutkalik EKG Xolter monitoring testi, veloergometriya yoki tredmil-test bilan tasdiqlanishi lozim.

I darajali faoliyatga oid (vagusli) atrioventrikulyar qamali (jismoniy zoʻriqishida (yurakning qisqarishlar soni hisobidan) yoki tananing 1 kg ogʻirligiga nisbatidan 0,020 — 0,025 mg atropin sulfati qon tomiriga yuborilganidan soʻng atriventrikulyar oʻtkazuvchanligi meʼyorlashishi) 41-moddaning qoʻllanilishi uchun asos boʻlmaydi, oʻqishga kirishiga monelik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Nomzodlarda gemodinamikasi buzilishisiz kechadigan yurakning ikki tavaqali va boshqa klapanlarining 5 mm gacha boʻlgan birlamchi prolapsi aniqlanganda, ular oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 42-modda. Aorta, periferik yirik arteriya, vena va limfa tomirlari kasalliklari, rivojlanishning tugʻma anomaliyalari va shikastlanishlar oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

42-moddaga yirik tomirlarning arterial va arteriovenoz anevrizmalari, oyoq, qoʻltomirlarining obliteratsiyalovchi trombangiiti, aortoarteriiti, venalarning tromboflebiti, flebotrombozi, trombozdan keyingi holat, varikoz kasalligi, “filoyogʻi”, angiotrofonevrozlar, yorgʻoq venalarining II va III darajali varikoz kengayishi, qon tomirlarining shikastlanishlaridan keyin holatlar kiradi.

Vena yetishmovchiligi belgilarisiz kechadigan alohida qismlardagi silindr yoki elastik boʻrtma koʻrinishida oyoqlar teri osti venalarining kengayishi, I darajali varikotsele 42-moddani qoʻllashga asos boʻlmaydi va oʻqishga kirishga toʻsqinlik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Nomzodlarning oʻqishga kirish va oʻquvchilarning tahsil olishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi xulosa obyektiv natija beradigan tekshiruv usullari (nitroglitserin sinamasi bilan oʻtkazilgan reovazografiya, angio-, flebo-, limfografiya va boshqa usullar) qoʻllanilib tibbiy tekshiruv oʻtkazilganidan keyin chiqariladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 43-modda. Bavosil (gemorroy): a) asoratlari mavjud boʻlgan yaroqsiz yaroqsiz b) asoratlarsiz kechadigan yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi

43-moddaning “a” bandiga tez-tez xurujli, asoratlangan (yalligʻlanish, tromboz), konservativ va jarrohlik yoʻli bilan davolanish ijobiy samara bermagan, shuningdek, gemorroidal tugunlarini tashqariga tushish bilan kechadigan bavosil kiradi.

43-moddaning “b” bandiga samarali davolangan, asoratlari mavjud boʻlmagan, kam xurujli tashqi gemorroy kiradi.

Yagona, yalligʻlanish belgilari boʻlmagan, ozgina kattalashgan gemorroy tugunlari mavjud boʻlganda, shikoyatlar boʻlmaganda, anamnezda oxirgi uch yil davomida kasallikning xurujlari toʻgʻrisida maʼlumotlar qayd etilmagan holatlar 43-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi hamda oʻqishga kirishga va tahsil olishga toʻsqinlik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 44-modda. Neyrotsirkulyator asteniya yaroqsiz yaroqsiz

Neyrotsirkulyator asteniya — bu subyektiv va obyektiv faoliyati oʻzgarishsiz xilma-xil koʻrinish bilan kechadigan yurak tomirlar tizimi faoliyatining buzilishlari boʻlib, yurak-qon tomir tizimida organik oʻzgarishlarsiz, koʻproq tomirlar tonusi va qon tomir tizimi boshqaruvining buzilishi bilan kechayotgan umumiy nevrozdir.

Neyrotsirkulyator asteniyaning gipotenziv turi sogʻlom nomzodlarning fiziologik gipotoniyasidan farq qiladi, ular sogʻligʻining holatiga hech qanday shikoyat qilmaydi, arterial bosim koʻrsatkichi 90/50 — 100/60 mm simob ustunida ish qobiliyatini saqlab qoladi. Bunday nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladi. Barcha holatlarda boshqa aʼzo va tizimlarning kasalliklari tufayli kelib chiqqan simptomatik gipotoniyani istisno qilish lozim.

Nomzodlarda neyrotsirkulyator asteniya tashxisi nevropatolog, okulist ishtirokida, zarurat tugʻilganda boshqa mutaxassislarni ham jalb etib majburiy ravishda faoliyatga oid (jismoniy zoʻriqish, giperventilyatsiya, ortostatik va boshqalar) va dori vositalari bilan sinamalar oʻtkazilgandan keyin qoʻyilishi lozim.

Neyrotsirkulyator asteniyaning gipertenziv turi tashxisini qoʻyishda qalqonsimon bez va buyrak faoliyatini tekshirish lozim.

44-moddaga yaqqol va moʻtadil ifodalangan alomatlari bilan kechayotgan neyrotsirkulyator asteniyaning har qanday turi — (neyrotsirkulyator asteniyaning gipotenziv turida — arterial bosim turgʻun holatda simob ustunining 105-100/60-55 mm; gipertenziv turida — arterial bosim turgʻun holatda simob ustunining 140 — 150/90 mm gacha), shu jumladan, turgʻun yoki oʻtib ketuvchi yurakning ritmi va oʻtkazuvchanligi buzilishlari bilan kechadigan va mehnat qobiliyatini pasaytirmaydigan holatlar kiradi.

Birinchi va yuqori razryadli sportchilarda (hujjatlar bilan tasdiqlangan) arterial bosim oshgani va yurak boʻshliqlarining oʻlchamlari kattalashganligi aniqlanganda, tibbiy uskunalar yordamida har tomonlama tekshirilganlaridan soʻng yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi.

Miokardning organik oʻzgarishlari (yalligʻlanish, distrofik va boshqalar) tufayli yurakning ritmi va oʻtkazuvchanligi buzilishlarida tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 41-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 45-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasallik xuruji, jarohat yoki jarrohlik amaliyotidan keyingi qon aylanish tizimi faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

Nomzodlar statsionar sharoitda davolanishdan soʻng norevmatik miokarditlarni oʻtkazganlarida 12 oy muddatga yaroqsiz deb topiladilar. Ushbu muddat tugaganidan soʻng yuqorida koʻrsatilgan nomzodlarda yurakning zararlanish alomatlari (oʻchoqli miokardioskleroz, yurak ritmi va oʻtkazuvchanligi buzilishining turli shakllari, klapan apparatining zararlanishlari va boshqalar) boʻlmasa, oʻqishga kirishga yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi (MG HAL bundan mustasno).

11-bob. Nafas olish aʼzolari kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 46-modda. Burun boʻshligʻi, burunning yondosh boʻshliqlari va halqum kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

46-moddaga yiringli (yiringsiz, polipozli) sinusitlar, burun orqali nafas olishni qiyinlashtiruvchi va burunning yondosh boʻshliqlari barofunksiyasining buzilishlari bilan kechadigan burun boʻshligʻi va burun-halqum kasalliklari, surunkali tonzillitning II darajali toksik-allergik shakli, surunkali atrofik, gipertrofik, granulezli faringit (nazofaringit) kiradi.

Surunkali polipli gaymorit mavjudligi rentgen tekshiruvi yordamida tasdiqlanishi lozim, alohida holatlarda esa burun yondosh boʻshliqlari KT, surunkali yiringli (yiringsiz) sinusit-rinoskopik maʼlumotlar yordamida, burunning yondosh boʻshliqlarining ikki koʻrinishda rentgenografiyasi, imkon darajasida burun yondosh boʻshligʻi KT, yuqori jagʻ sinusitida — tashxis qoʻyish maqsadida punksiya qilinadi. Bundan tashqari surunkali jarayonning mavjudligi statsionar sharoitda va oldingi 6 oydan kam boʻlmagan avvalgi dispanser kuzatuv natijalari bilan tasdiqlanadi.

Burun toʻsigʻining qiyshayishi, nafas olish erkin boʻlgan holda yuqori nafas yoʻllari shilliq qavatining noturgʻun subatrofik alomatlari, tashxis qoʻyish maqsadida oʻtkaziladigan punksiyada yiring yoki transsudat olinmagan va yuqori jagʻ boʻshligʻi chiqish yoʻlining oʻtkazuvchanligi saqlangan holda yuqori jagʻ boʻshligʻi devorining shilliq qavati qalinlashuvi hamda yuqori jagʻ boʻshliqlaridagi oʻtkazilgan jarohat amaliyotidan keyingi qolgan alomatlar (ogʻiz dahlizi oʻtuvchi burmasining chiziqli chandigʻi, jarrohlik amaliyoti qilingan boʻshliqning burun boʻshligʻi bilan tutashuvi yoki rentgenogrammadagi “parda”) mavjudligi oʻqishga kirishga monelik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Yuqori jagʻ boʻshligʻida kistalari mavjudligi, shu jumladan, ularning barofunksiyasi buzilmaganda, nomzodlar yaroqsiz deb topiladi.

Tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlarning shikoyatlari, burun boʻshligʻi ahvoli, burun yondosh boʻshliqlarini sinashgacha va sinashdan soʻnggi rentgen tekshiruvlari natijalari bilan birgalikda barokamerada bosim tushib chiqishini koʻtara olishi, tibbiy va xizmat tavsifnomasiga asoslanib burun yondosh boʻshliqlari barofunksiyasining turgʻun buzilishi aniqlanadi.

Ikki tomonlama burun bilan nafas olishning qiyinlashuvi bilan kechadigan burun toʻsigʻining qiyshayishi, ikki tomonlama yuqori nafas yoʻllarining distrofik jarayoni mavjudligi oʻqishga kirishga qarshi koʻrsatma boʻladi.

Bir tomonlama burun bilan nafas olishning qiyinlashuvi bilan kechadigan burun toʻsigʻining qiyshayishi, burundan erkin nafas olish bilan kechadigan yuqori nafas yoʻllari shilliq qavati subatrofik alomatlari mavjudligi 46-moddani qoʻllashga asos boʻlmaydi hamda oʻqishga kirishga monelik qilmaydi.

Burunning nafas olish faoliyatining buzilishisiz va kam ifodalangan buzilishi bilan kechadigan pollinozlar va allergik rinitlar mavjudligi 46-moddani qoʻllashga asos boʻlmaydi.

Pollinozlar va allergik rinitlar bilan xastalangan nomzodlarni tekshiruviga shifokor-allergolog majburiy holda jalb etilishi lozim.

II darajali toksik-allergik shakldagi surunkali tonzillit tez-tez xurujlar, tonzillogen intoksikatsiya (subfebrilitet, tez charchash, soʻlgʻinlik, holsizlik) mavjudligi, bodomsimon bezlar atrofidagi toʻqimalarni, regionar limfa tugunlarini (paratonzillyar abssess, regionar limfadenit) yalligʻlanish jarayoniga qoʻshilishi va metatonzillyar asoratlar bilan tavsiflanadi. Surunkali tonzillitning faqat shu shakli oʻqishga kirishga monelik qiladi. Surunkali tonzillitning boshqa shakllari boʻlgan nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladilar (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 47-modda. Hiqildoq va traxeyaning boʻyin qismi kasalliklari va shikastlanishlari yaroqsiz yaroqsiz

47-modda nafas yetishmovchiligi darajasidan qatʼi nazar, shuningdek, tovush hosil boʻlishning qiyinlashuvi bilan kechadigan hiqildoq yoki traxeyaning boʻyin qismi tugʻma va orttirilgan kasalliklari hamda ularning shikastlanish oqibatlarini nazarda tutadi.

Tovush hosil boʻlishning turgʻun qiyinlashuvini tasdiqlash uchun koʻp marotaba (tekshiruv mobaynida 3-martadan kam boʻlmagan) tovushning jarangdorligini tekshirish lozim.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 48-modda. Nafas olish aʼzolarining boshqa kasalliklari, shu jumladan tugʻma kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

48-moddaga bronx-oʻpka apparati va plevraning surunkali kasalliklari (shu jumladan, surunkali bronxit, oʻpkalarning surunkali obstruktiv kasalligi, bronxoektatik kasallik), oʻpkalarning yiringli kasalliklari, nafas olish aʼzolarining tugʻma anomaliyalari, oʻpkaning mikozi, sarkoidoz, gistologik tekshiruv natijalari bilan tasdiqlangan alveolyar proteyinoz, mukovissidoz, oʻpkaning Langergans hujayrali gistiotsitozi, oʻpkaning limfangioleyomiomatozi, Gudpascher sindromi, oʻpkaning alveolyarli mikrolitiazi, idiopatik fibrozlovchi alveolit va boshqa idiopatik interstitsial zotiljamlar, oʻpkaning emfizemasi, oʻpkaning polikistozi, nafas olish aʼzolarining jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlar kiradi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 49-modda. Bronxial astma yaroqsiz yaroqsiz

Bronxial astma tashxisi majmuaviy statsionar tekshiruvdan keyin qoʻyilishi lozim.

Kasallik anamnezini tasdiqlovchi hujjatlar mavjud boʻlmagan turgʻun remissiyasidagi bronxial astma tashxisini aniqlovchi testlar sifatida farmakologik va (yoki) jismoniy bronx qoʻzgʻatuvchi testlar hisoblanadi. Qoʻshimcha mezon sifatida qonda umumiy va (yoki) spetsifik “E” immunoglobulinni aniqlash tekshiruvi boʻlishi mumkin.

Bronxspastik sindromlar (obturatsion, endokrin-gumoral, asab tizimining buzilishlari, zaharlanishlar va boshqalardan kelib chiqqan) boshqa kasalliklar asorati boʻlganda, asosiy kasallikning kechishiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha yaroqlilik toifasi aniqlanadi.

Boshqa allergik kasalliklarda zararlangan aʼzo yoki tizim faoliyatining holatiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 50-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasallik xuruji, jarohat, jarrohlik amaliyotidan keyingi nafas aʼzolari faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

Asoratli zotiljamni (infeksion-toksik shok, yiringlashlar, plevritlar, atelektazlar, keng tarqalgan plevra qatlamlanishi va boshqalar) boshdan kechirgan nomzodlar davolanish yakunidan soʻng 12 oy muddatga yaroqsiz deb topiladi, mazkur muddatdan soʻng asoratlar saqlangan hollarda ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalariga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

12-bob. Ovqat hazm qilish aʼzolarining kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 51-modda. Tishlarning rivojlanishi va chiqishidagi buzilishlar, tishning qattiq toʻqimalari va pulpaning kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

51-modda bitta jagʻda 4 va undan ortiq tishlarning yoʻqligi yoki bir qatorda ikkinchi kesuvchi, kurak va birinchi kichik oziq tishning ketma-ket yoʻqligi, shuningdek, koʻp sonli asoratlangan kariyes mavjud boʻlganda qoʻllanadi.

Jagʻlarda periodont yalligʻlanishning (perimplantit) klinik va rentgenologik belgilari boʻlmagan jagʻlarning implantatsiyasi va protezlash imkoniyati mavjud boʻlgan nomzod va oʻquvchilarda tishlarning umumiy soni sanalganda, ular qoʻshib hisoblanadi.

Tishlarning umumiy sanogʻida 18, 28, 38, 48-tishlar hisoblanmaydi. Tish ildizlarini protezlash imkoni boʻlmasa, ular yoʻq tishlar deb hisoblanadi.

Kariyesli, olib tashlangan va plomba qoʻyilgan tishlarning umumiy soni 9 dan koʻp va bunda 4 dan kam boʻlmagan tishlar — pulpa va periodontning zararlanishi bilan kechadigan surunkali yalligʻlangan, ildiz kanallariga plomba qoʻyilgan tishlar ham qoʻshib hisoblanganda nomzod va oʻquvchilar yaroqsiz deb topiladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 52-modda. Periapikal toʻqimalar, milklar va paradont, soʻlak bezlari, ogʻiz boʻshligʻining yumshoq toʻqimalari, tilning (shu jumladan, tugʻma) kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

52-modda tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlarda lab va tanglayning tugʻma yoriqlari, parodontit yoki paradontozning barcha shakllari, stomatit, xeylit, gingvit, leykoplakiya va boshqa prekanserozli kasalliklari mavjud boʻlganda qoʻllaniladi.

Parodontit yoki paradontozning mavjudligi tish-jagʻ tizimining rentgenografiyasiga asosan toʻliq tekshiruv va birga kechuvchi kasalliklarning aniqlanishi bilan qayd etiladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 53-modda. Yuz-jagʻ anomaliyalari, defektlari, deformatsiyalari, jarohat asoratlari, boshqa kasalliklar, tishlar va ularning tayanch apparatidagi oʻzgarishlar, jagʻ kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

53-moddaga yuz-jagʻ sohasining tugʻma hamda orttirilgan nuqson va deformatsiyalari, shuningdek, jagʻ, soʻlak bezlari, chakka-pastki jagʻ boʻgʻimlarining surunkali kasalliklari, chaynash faoliyatining buzilishi yoki chaynash samaradorligi 60 foizdan kam boʻlmaganligi bilan birga kechadigan tish qatorlarining 5 dan 10 mm gacha (ikkinchi daraja) siljigan tishlash anomaliyalari kiradi.

Soʻlak-tosh kasalligi, yuz-jagʻ sohalarida tugʻma oqmalari va kistalari, chakka-pastki jagʻ boʻgʻimlarining artroz-artritlari mavjud boʻlgan nomzodlar yaroqsiz deb topiladilar.

Nomzodlarda tish qatorlarining 5 mm gacha (birinchi daraja) siljishi, chaynash samaradorligi N.I. Agapov boʻyicha 60 foizdan koʻp boʻlishi bilan kechadigan tishlash nuqsonlari, yuqori labning alohida, toʻliq boʻlmagan yoriqlari tufayli majmuaviy davolashdan keyin faoliyatning buzilishi kuzatilmasa, ular oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladilar (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 54-modda. Qiziloʻngach, ichaklar (oʻn ikki barmoqli ichakdan tashqari) va qorin pardaning (shu jumladan, tugʻma) kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

54-moddaga qiziloʻngach, ichaklar, qorin pardasining oqmalari, kiziloʻngach, ichaklarning striktura yoki chandiqli torayishlari yoki asab-mushak kasalliklari, qorin pardasining yopishib qolishi (yopishish jarayoni laparatomiya yoki rentgenologik yoki endoskopik tekshiruvlar natijalari bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim), surunkali ezofagitlar, enteritlar, kolitlar, toʻgʻri ichak qatlamlarining tushishi, paraproktitlar, orqa chiqarish teshigi sfinkterining yetishmovchiligi, shuningdek, qiziloʻngach, ichaklar (oʻn ikki barmoqli ichakdan tashqari) va qorin pardaning boshqa tugʻma hamda orttirilgan kasallik va anomaliyalari kiradi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 55-modda. Meʼda, oʻn ikki barmoqli ichak, jigar, oʻt qopi, oʻt chiqarish yoʻllari va meʼda osti bezining kasalliklari a) faoliyatning buzilishlari bilan yaroqsiz yaroqsiz b) faoliyat buzilishisiz, obyektiv alomatlar mavjud boʻlganda yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi yaroqlilik yakka tartibda aniqlanadi

55-moddaning “a” bandiga tana vazni yetishmasligi bilan kechadigan surunkali gastroduodenitlar, meʼda va oʻn ikki barmoqli ichakning yara kasalligi, jigar sirrozi, surunkali gepatitlar, pankreatitlar, xoletsistitlar, oʻt pufagining xolesterozi, oʻt qopi va oʻt chiqarish yoʻllarining tosh kasalligi, oʻt va meʼda osti bezi oqmalari, shuningdek, faoliyatning buzilishlari bilan kechadigan meʼda, oʻn ikki barmoqli ichak, jigar, oʻt qopi, oʻt chiqarish yoʻllari va meʼda osti bezining boshqa orttirilgan hamda tugʻma kasallik va anomaliyalari kiradi.

Yara kasallikning remissiya davri uchun ishonchli belgi boʻlib, fibrogastroskopiyada aniqlangan yaradan keyingi chandiq va (yoki) sunʼiy gipotoniya sharoitida oʻtkazilgan duodenografiyada aniqlangan qoʻpol chandiqli shakl buzilishining mavjudligi, meʼda yarasida esa — fibroskopiyada aniqlangan yaradan keyingi chandiqning mavjudligi hisoblanadi.

Surunkali gepatit mavjudligi statsionar sharoitda jigarning zararlanishini isbotlovchi tahliliy (laborator) va tibbiy uskunalar yordamida oʻtkaziladigan tekshiruvlar kompleksi asosida tasdiqlanishi lozim.

55-moddaning “b” bandiga oziqlanish buzilishisiz kechadigan remissiya davridagi gastrit va gastroduodenitlar, oʻt chiqarish yoʻllarining diskineziyasi, fermentopatiyali (xavfsiz) giperbilirubinemiya kiradi hamda nomzod va oʻquvchilar yaroqli deb topiladilar (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 56-modda. Churralar yaroqsiz yaroqsiz

56-moddaga tashqi, diafragma (kardiya bilan meʼda oldi qismi koʻkrak qafasida joylashgan, orttirilgan diafragmaning relaksatsiyasi), ventral churralar kiradi.

Muvaffaqiyatsiz davolanish natijalari (kasallikning qaytalanishi) yoki davolanishdan bosh tortilsa hamda uni oʻtkazish uchun qarshi koʻrsatmalar mavjudligi 56-moddaning qoʻllanilishiga asos boʻladi.

Yirik boʻlmagan (fiziologik halqa chegarasida) kindik churrasi, qorin parda oldi lipomasi hamda jismoniy zoʻriqish va kuchanish vaqtida churra chiqishi kuzatilmaydigan chov halqasining kengayishi 56-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi va oʻqishga kirishga toʻsiq boʻla olmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 57-modda. Oʻtkir kasallik, surunkali kasalliklarning xurujlari yoki jarrohlik amaliyotidan keyingi ovqat hazm qilish aʼzolari faoliyatining vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

Tashqi churralari mavjud boʻlgan nomzodlar 12 oydan kam boʻlmagan muddatga yaroqsiz deb topiladilar. Nomzodlar asoratsiz oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotidan keyin (appendektomiya, gernioplastika, moyakni pastga tushirish va boshqalar) davolash muassasasidan chiqqanlaridan keyin oʻqishga kirishga ikki oy muddatga yaroqsizdirlar.

13-bob. Teri va teri osti qavatining kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 58-modda. Teri va teri osti qavatining kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

58-moddaga ekzema, psoriaz, lixnifikatsiya bilan ifodalangan atopik dermatit, bullali dermatitlar, surunkali eshakem, retsidivli Kvinke shishlari, barcha piodermiyalar, konglabatli husnbuzar, qizil boʻrichaning teri shakli, fotodermatoz, qizil yassi temiratki, ekssudativ eritema, surunkali kechadigan gemorragik vaskulitning teri shakli, follikulit, perifollikulit, chegaralangan sklerodermiya, kserodermiya, ixtioz, keratodermiya, uyali alopetsiya, follikulali keratoz, pes kasalligi kiradi.

Atopik dermatitning (neyrodermitning) tarqalgan lixenifikatsiyasi deganda, yuz, tirsak va tizza osti chuqurchalaridagi terining zararlanishi hamda teri qoplamasining ommaviy zararlanishi tushuniladi. Anemnezda atopik dermatit (neyrodermit) mavjud boʻlib, oxirgi 5 yil mobaynida retsidiv boʻlmaganligi teri-tanosil dispanserlari tomonidan tasdiqlanishi ushbu moddani qoʻllashga asos boʻlmaydi. “Chegaralangan sklerodermiya” surunkali va tizimli kasallik boʻlganligini inobatga olgan holda, nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Cheklangan shaklida kechadigan husnbuzar mavjud boʻlgan nomzodlarning yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 59-modda. Terining va teri osti qavatining oʻtkir kasalliklari va surunkali kasalliklarning qaytalanishdan keyingi faoliyatining buzilishi yaroqsiz yaroqsiz

14-bob. Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi toʻqimalarning kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 60-modda. Yuqumli, yalligʻlanish, autoimmun va boshqa sabablardan kelib chiqqan artritlar va artropatiyalar, biriktiruvchi toʻqimaning tizimli kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

60-modda revmatoid artrit, serologik manfiy boʻlgan spondiloartritlar (ankilozlovchi spondiloartrit — Bexterev kasalligi, reaktiv artritning surunkali kechishi, psoriatik artropatiya) biriktiruvchi toʻqimaning diffuz kasalliklari, tizimli vaskulitlar (ulkan hujayrali arteriit, tugunli poliarteriit, Kavasaki kasalligi, Vegener granulematozi, mikroskopik poliangiit, eozinofilli angiit, krioglobulinli vaskulit, gemorragik vaskulitni visseral shakli), surunkali podagrik artriti, pirofosfatli artropatiya va boshqalarni nazarda tutadi.

Allergiya, autoimmun, modda almashuv buzilishlari va boshqa sabablardan kelib chiqqan boʻgʻimlar zararlanishini nomzod va oʻquvchilar davolangandan keyin boʻgʻimlar faoliyatining buzilish darajasiga koʻra baholanadi, boshqa aʼzo va tizimlarning qoʻshma zararlanishida ushbu Kasalliklar jadvalining asosiy kasallikka tegishli moddasi boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Ichki aʼzolar zararlanishi boʻlmagan biriktiruvchi toʻqimaning tizimli kasalliklaridagi boʻgʻimlar zararlanishining oʻtkir shaklidan nomzodlarga nisbatan yaroqsizlik toʻgʻrisida xulosa chiqariladi. Oʻtkir shaklidan soʻng 12 oy mobaynida kasallikning alomatlari boʻlmaganda nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladi.

Boʻgʻimlarning oʻtkir yalligʻlanish kasalliklari yoki gemorragik vaskulitning teri va teri-boʻgʻim shaklidan keyin tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 73-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 61-modda. Suyaklar, yirik boʻgʻimlar, togʻaylarning jarrohlik kasalliklari va zararlanishlari yaroqsiz yaroqsiz

Suyak va boʻgʻimlarning kasalliklaridan keyin oʻqishga kirishga yaroqlilik toifasi toʻgʻrisida xulosa tibbiy tekshiruvdan va zarurat boʻlganda esa, davolanishdan keyin chiqariladi. Bunda kasallikning xurujlarga, rivojlanishga moyilligi, davolanishning turgʻunligini hisobga olish kerak boʻladi.

61-moddaga boʻgʻimning ankilozi, sunʼiy boʻgʻim, boʻgʻimning barqarorsizligi, artrozlar, boʻgʻimning kontrakturasi, boʻgʻim togʻayining yemirilishi, boʻgʻimning aseptik nekrozi, sekvestrlar, osteomiyelitlar, osteoxondropatiyalar, klinik tekshiruv va nur yordamida tashxis qoʻyish bilan aniqlanadigan boʻgʻimning oddiy chiqishi, shuningdek, boʻgʻim, togʻay va paylarning boshqa orttirilgan va tugʻma kasalliklari hamda shikastlanish oqibatlari kiradi.

Boʻgʻimlar faoliyati buzilishsiz kechadigan Osgud-Shlatter kasalligi mavjud boʻlgan oʻquvchilarning yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 62-modda. Umurtqa kasalliklari va ularning oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

62-moddaga umurtqaning degenerativ-distrofik va yalligʻlanish kasalliklari, tugʻma va orttirilgan shakl buzilishlari (deformatsiya), rivojlanish nuqsonlari kiradi.

Ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha umurtqa faoliyatining buzilishini baholash vertebrogen nevrologik buzilishlarining ifodalanganligiga koʻra oʻtkaziladi.

Skolioz darajasi rentgenolog tomonidan rentgenogrammalarda skolioz burchaklarini oʻlchash orqali aniqlanadi: I darajasi — 1-10 gradus, II darajasi — 11-25 gradus, III darajasi — 26-50 gradus, IV darajasi — 50 gradusdan ortiq (V.D. Chaklin boʻyicha). S-simon skoliozda qiyshayish maksimal yoy boʻyicha aniqlanadi. Skolioz burchaklarining oʻlchovi Fergyusson yoki Kobb usulida aniqlanadi.

Yonbosh proyeksiyali rentgenogrammalarda beshinchi koʻkrak pogʻonaning yuqori chekkasi va oʻn ikkinchi pogʻonaning pastki chekkasidan oʻtkazilgan chiziqlararo koʻkrak sohasidagi kifozli shakli buzilishining burchagi oʻlchanadi. Meʼyorda u 20 — 40 gradusni tashkil qiladi.

5 gradusgacha (qoʻshilgan holda) boʻlgan I darajali skolioz HALga oʻqishga kirishga monelik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Umurtqa pogʻonasining bir qismidagi umurtqalararo osteoxondrozi bilan nomzodlar yaroqsiz deb topiladilar.

Umurtqaning patologik oʻzgarishlari xususiyati koʻp oʻqli, zoʻriqishli va harakatdagi faoliyatga oid rentgenologik, tibbiy koʻrsatmalar boʻlganda esa boshqa tekshiruvlar (KT, MRT, radioizotop tekshiruvi, densitometriya va boshqalar) bilan tasdiqlanishi lozim.

Tashqi nafas olish va koʻkrak qafasi aʼzolarining faoliyati buzilishisiz kechadigan koʻkrak qafasining deformatsiyasi (“tovuqsimon koʻkrak”, kilsimon, hunisimon deformatsiyalar va boshqalar) mavjud boʻlganda nomzodlarning yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 63-modda. Kaftning, barmoqlarning nuqsonlari, shakli buzilishlari va yoʻqligi yaroqsiz yaroqsiz

63-moddaga qoʻl panjasi, kaft boʻgʻimlari va barmoqlarning turgʻun kontrakturasi, soxta boʻgʻimlar, surunkali osteomiyelitlar, ularning barcha sathlarda yoʻqligi, boʻgʻimlarining yemirilishi, nuqsonlari va artroplastikadan keyingi holatlari, panja boʻgʻimlarining eski chiqishlari, osteoxondropatiyalari, qoʻl panjasi boʻgʻimlari va barmoqlarning tuzilishga oid nuqsonlari va shikastlanishlar oqibatlari, shuningdek, boshqa qoʻl panjasi, kaft boʻgʻimlari va barmoqlarning orttirilgan va tugʻma nuqsonlari va kasalliklari kiradi.

Birinchi barmoq uchun tirnoq falangasining yetishmasligi, boshqa barmoqlar uchun esa ikki falanganing yetishmasligi qoʻl panjasida barmoqning yoʻqligi deb hisoblanadi. Falanganing proksimal boshchasi sathidan yoʻqligi uning umuman yoʻqligi deb hisoblanadi.

Barmoq paylari yoki nervlarining shikastlanishi va kasalliklari oqibatida barmoq noqulay tomonga toʻliq tortishib qolganda yoki harakat toʻliq cheklanganda (turgʻun kontraktura mavjudligida) barmoq yoʻq deb hisoblanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 64-modda. Yassi oyoqlik, oyoq panjasining boshqa shakl oʻzgarishlari va barmoqlarining nuqsonlari yaroqsiz yaroqsiz

64-modda oyoq panjasining tugʻma va orttirilgan shakl buzilishlarini (“ot”, tovon, varusli, valgusli maymoqlik va boshqa tugʻma yoki orttirilgan oyoq panjasining shakl buzilishlarini) nazarda tutadi. 64-moddaga, shuningdek, panja suyaklarining ekzoostozlari, boʻgʻimlarning artrozlari, yurishni yoki standart poyabzal kiyishni qiyinlashtiruvchi shikastlanish oqibatlari va kasalliklari, oyoqda barmoqlarning yetishmasligi, ularning qotib qolishi yoki harakatsizligi ham kiradi.

Nomzodlarning oʻqishga kirishga yaroqliligini baholashda oyoq panjasi gumbazining balandroqligi koʻpincha meʼyor darajasi deb hisoblanishini nazarda tutish lozim. Baland gumbazli (“havol”) oyoq panjasi deb shunday shakl oʻzgarishiga aytiladiki, bunda orqa boʻlim supinatsiya, oldingi boʻlim pronatsiya va yuqoriga tortilgan holatda, shu bilan birga ichki va tashqi gumbaz balandligi yuqori darajada (yaqqol buralgan oyoq panjasi deb ataluvchi); oyoq panjasining oldingi boʻlimi toʻliq yozilgan, keng va biroz tortilgan, oyoq panjasining oʻrta suyaklari boshchalari ostida qadoqlar mavjud boʻladi.

Yassi oyoqlikning bosqichlari boʻyicha yuzaga keladigan organik oʻzgarishlar klinik va rentgen tasvirlariga koʻra quyidagicha baholanadi:

Artrozning bosqichi Boʻgʻim yorigʻining holati va oʻlchamlari Boʻgʻim oraligʻi chetlaridagi suyakli oʻsiqlar mavjudligi va ularni boʻgʻim chetlaridan chiqib turadigan oʻlchamlari Boʻgʻim va tutashuvchi suyaklarning boʻgʻim oxirlari yuzalarining holati Birinchi 50 foizdan ortiq boʻlmagan torayish mavjud, oʻlchamlari 1 mm dan ortiq emas oʻzgarishlar yoʻq Ikkinchi 50 foiz yoki undan ortiq boʻlgan torayish mavjud, oʻlchamlari 1 mm dan ortiq boʻgʻim oraliqlarining shakl oʻzgarishlari va togʻay osti osteosklerozi bilan Uchinchi Deyarli toʻliq obliteratsiya ifodalangan suyak chetlari oʻsiqlari qoʻpol shakl oʻzgarishi va togʻay osti osteosklerozi bilan

oyoq panjasi gumbazining balandligi aniqlanadi, gumbaz eng baland nuqtasidan pastki uchburchak — tovon suyagining notekis yuzasini birinchi oyoq kafti suyagi boshchasining pastki kaft tomoni bilan birlashtiradigan chiziq asosiga tushirilgan perpendikulyarning uzunligi aniqlanadi. Meʼyorda bu burchak 125 — 130 gradusga teng, oyoq panjasi gumbazining balandligi 39-36 mm;

yassi oyoqlikning birinchi darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 131 — 140 gradus, gumbazning balandligi — 35 — 25 mm. Yassi oyoqlikning ikkinchi darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 141 — 155 gradus, gumbazning balandligi — 24 — 17 mm. Ponasimon suyak kaltalashgan, boʻyinchasi aniq ifodalanmagan. Yassi oyoqlikning uchinchi darajasi: ichki kaft gumbazining koʻndalang kesmasi burchagi 155 gradusdan ortiq, gumbazning balandligi — 17 mm dan kam. Shuningdek, oyoq panjasi koʻndalang gumbazi yassiligi, bosh barmoqning uzoqlashtiruvchi kontrakturasi kuzatiladi. Oyoq panjasi buralgan va tashqariga qayrilgan. Yassi oyoqlikning darajasini aniqlashda asosiy mezon boʻlib oyoq panjasi gumbazining balandligi hisoblanadi;

oyoq panjalari shaklni oʻzgartiruvchi artrozning I bosqichi rentgen tasvirlari boʻgʻim chetlaridan 1 mm dan koʻp chiqmaydigan suyakli oʻsiqlar va boʻgʻim yorigʻini 50 foizgacha torayishi bilan tavsiflanadi;

artrozning II bosqichida boʻgʻim yorigʻi kengligi — 50 foiz va undan koʻp toraygan, boʻgʻim chetlaridan 1 mm dan koʻp chiqadigan suyakli oʻsiqlar shakl oʻzgarishlari va tutash suyaklar boʻgʻim oxirlarining subxondral osteosklerozi bilan kechadi;

oyoq panjalar artrozi III bosqichida boʻgʻim orasi kengligi deyarli obliteratsiyalangan, boʻgʻim chetlarida ogʻir ifodalangan suyakli oʻsiqlar chuqur shakl oʻzgarishlari va tutash suyaklar boʻgʻim oxirlarining subxondral osteosklerozi bilan kechadi;

nomzodning bir oyogʻida II darajali yassi oyoqlik va ikkinchi oyogʻida esa I darajali yassi oyoqlik mavjud boʻlganda, ekspert xulosasi II darajali yassi oyoqlik boʻyicha qabul qilinadi;

OPOʻB boʻgʻimlarida osteoartrozning I va II bosqichi mavjud boʻlgan I darajali, shuningdek, osteoartroz alomatlari boʻlmagan II darajali yassi oyoqlik 64-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi va oʻqishga kirishga toʻsqinlik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 65-modda. Qoʻl-oyoq faoliyatining buzilishi bilan kechadigan va/yoki harbiy kiyim, poyabzal hamda harbiy anjomlar kiyishini qiyinlashtiruvchi tugʻma va orttirilgan shakl buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

65-modda tugʻma yoki orttirilgan qoʻl-oyoq kaltaligi va shakl buzilishlari, shu jumladan, suyaklar singandan keyingi burchakli shakl buzilishlaridan kelib chiqqan holatlarni hamda qoʻl yoki oyoqning sathidan (sohasidan) qatʼi nazar yoʻqligini nazarda tutadi.

Oyoqlarning X-simon qiyshayishida boldirning ichki toʻpiqlararo masofasi 5 smgacha, O-simon qiyshayishida son suyagi ichki oʻsiqlarining oraligʻidagi masofa 9 sm gacha, qoʻlning 2 sm gacha yoki oyoqning 1 sm gacha kaltaligi, pastki pogʻona (boldir, oyoq panjasi)ning 5 gradusdan kam rotatsiyali shakl buzilishi boʻlganda 65-modda qoʻllanmaydi va nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqli deb topiladi (MG HAL bundan mustasno).

Faoliyati saqlanganligi bilan kechadigan qoʻlning kam boʻlgan burchakli shakl buzilishi mavjud boʻlganda, nomzodlar oʻqishga kirishga, oʻquvchilar esa tahsil olishga yaroqsiz deb topiladilar.

15-bob. Siydik chiqarish va jinsiy aʼzolarning kasalliklari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 66-modda. Buyraklarning surunkali kasalliklari, buyrak va siydik toshi kasalligi yaroqsiz yaroqsiz

Buyrak kasalliklari bilan xastalangan oʻquvchilar statsionar sharoitda tibbiy tekshiruv va davolanishdan soʻng tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

“Surunkali piyelonefrit” tashxisi leykotsituriya, bakteriyauriya mavjudligi miqdorli usullar bilan aniqlanadigan, urolog va teri-tanosil kasalliklari shifokori ishtirokida hamda majburiy rentgenurologik tekshiruvi asosida, siydik chiqarish va jinsiy aʼzolarining yalligʻlanish kasalliklarini istisno qilish sharti bilan qoʻyiladi. Zarurat tugʻilgan hollarda, buyrakning UTT va radioizotop tekshiruvlari oʻtkazilishi lozim.

66-modda boʻyicha nomzodlarda buyraklarning oʻtkir yalligʻlanishidan keyin turgʻun patologik siydik sindromi mavjudligida, shuningdek, buyraklar faoliyatining buzilish darajasi, xususiyati, davomiyligi va kechishdan qatʼi nazar oʻqishga kirishga va tahsil olishga yaroqsiz deb topiladilar.

Siydik tosh kasalligi UTT (akustik soya mavjud boʻlganda) yoki rentgen tekshiruvi bilan tasdiqlangan boʻlishi lozim.

66-moddaga qayta tosh hosil boʻlmagan, faoliyati buzilishisiz kechadigan yakka toshlarni tibbiy uskuna yordamida siydik yoʻllaridan (jomchadan, siydik chiqarish yoʻlidan, siydik qopidan) olib tashlash yoki oʻzlari chiqib ketgandan keyingi holatlardagi siydik tosh kasalligi ham kiradi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 67-modda. Yuqori siydik yoʻllari urodinamikasining buzilishi (gidronefroz), piyelonefrit (ikkilamchi), buyrak va siydik yoʻllarining boshqa kasalliklari, sistit, siydik qopining kasalliklari, venerik boʻlmagan uretrit, uretraning strikturasi, uretraning boshqa kasalliklari yaroqsiz yaroqsiz

67-modda qorin boʻshligʻi aʼzolari va qindagi siydik oqmalari, nefrostoma, epitsistostoma, ureterostoma, nefroptoz, buyraklarning distopiyasi, bir buyrakning yoʻqligi, buyraklarning polikistozi, vazorenal arterial gipertenziyalar bilan kechadigan buyrak tomirlarining anomaliyalari, siydik nayi va uretraning strikturasi, buyraklarning displaziyasi, ularning va elementlarining ikkitaligi, “taqasimon” buyrak, yuqori siydik yoʻllari yoki siydik qopining anomaliyalarini nazarda tutadi.

Buyraklar siydik ajratish faoliyatining buzilishi siydik va qonning tahliliy (laborator) tekshiruvlari, rentgenologik (ekskretor urografiyasi, KT, angiografiya), UTT yoki radioizotop usullar (renografiya, dinamik nefrossintigrafiya, vositali angiografiya) bilan tasdiqlanishi lozim.

Nefroptozning bosqichi rentgenolog tomonidan tekshiriluvchini vertikal holatida bajarilgan rentgenogrammalar orqali aniqlanadi: I bosqich — buyrak pastki qutbining meʼyordan ikki umurtqa pasayishi; II bosqich — uch umurtqa pasayishi; III bosqich — uch umurtqadan ortiq pasayishi.

Yuqori siydik yoʻllarining notoʻliq boʻlinishi mavjud boʻlganda buyraklarning faoliyatga oid, shuningdek, peshobda patologik oʻzgarishlar qayd etilmagan holatlarda nomzodlarning oʻqishga kirishiga monelik qilmaydi (MG HAL bundan mustasno).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 68-modda. Erkaklar jinsiy aʼzolarining kasalliklari (shu jumladan, tugʻma) yaroqsiz yaroqsiz

68-modda prostata bezining xavfsiz giperplaziyasi, yalligʻlanish va boshqa kasalliklari, moyakning suvli shishi, orxit, epidedimit, olat chetki tanasining ortiqligi, fimoz, parafimoz, gipospadiya, shuningdek, erkak jinsiy aʼzolarining boshqa kasalliklarini nazarda tutadi.

Toj egatidan distal joylashgan gipospadiya (olat boshchasi shakli) 68-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi, nomzodlarning oʻqishga kirishiga toʻsqinlik qilmaydi.

68-modda bir moyak yoʻqligi va moyaklarning gipoplaziyasida ham qoʻllanadi.

16-bob. Jarohatlar, zaharlanishlar va boshqa tashqi omillar taʼsiri oqibatlari

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 69-modda. Bosh suyaklarining jarohat va jarrohlik amaliyotidan keyingi nuqsonlari yaroqsiz yaroqsiz

69-moddaga kalla suyagi, yuz-jagʻ sohasining orttirilgan hamda tugʻma nuqson va shakl buzilishlari, chakka-pastki jagʻ boʻgʻimlarining ankilozlari, pastki jagʻning soxta boʻgʻimlari, yuz-jagʻ sohasining kontrakturalari kiradi.

69-moddada qayd etilmagan koʻz kosasi suyak devorlarining shikastlanish oqibatlari mavjud boʻlgan nomzod va oʻquvchilar ushbu Kasalliklar jadvalining 28-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

69-moddada qayd etilmagan yuz-jagʻ sohasidagi shikastlanish oqibatlari mavjud boʻlgan nomzod va oʻquvchilar ushbu Kasalliklar jadvalining 53-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 70-modda. Umurtqa, gavda, qoʻl va oyoqlar suyaklari (chanoq suyaklari, kurak, oʻmrov, toʻsh, qovurgʻalar, yelka, tirsak, bilak, son suyagi boʻyinchasi, son, kichik va katta boldir, tizza qopqogʻi suyagi va boshqa suyaklar) sinish oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

70-modda faoliyatga oid buzilishlar bilan kechadigan umurtqalar sinishlari oqibatlari, spondilo va korporodez jarohat amaliyotlari oʻtkazilgan holatlar, boʻgʻimlarning chiqish va chiqish-sinishlar oqibatlari, chanoq suyaklarining sinish oqibatlari, qoʻl va oyoq naysimon va boshqa suyaklarining asoratlangan sinishlari oqibatlari, soxta boʻgʻimlar, suyak sinishlarining osteosintezidan keyin olib tashlanmagan metall moslamalarni nazarda tutadi.

Chanoq halqasining shakli buzilishsiz kechadigan alohida chanoq suyaklarining bitgan yakka sinishlari, shuningdek, faoliyatga oid buzilishsiz boʻlgan boshqa suyaklarning bitgan yakka sinishlari 69-moddani qoʻllash uchun asos boʻlmaydi va oʻqishga kirishga toʻsqinlik qilmaydi (MG HALga kirayotgan nomzodlarda yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi).

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 71-modda. Koʻkrak qafasi, qorin boʻshligʻi va chanoq ichki aʼzolarining jarohatlari (jarohatdan kelib chiqqan pnevmotoraks yoki gemotoraks, yurak, oʻpka, meʼda-ichak yoʻli, jigar, taloq, buyraklar, chanoq aʼzolari, qorin boʻshligʻining boshqa aʼzolari jarohatlari, koʻp tarmoqli ogʻir jarohat), yuqorida qayd etilgan aʼzolarning kasalliklari tufayli oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotlarining oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

71-moddaga koʻkrak qafasi aʼzolari kasallik va jarohatlari tufayli torakotomiya amaliyoti oʻtkazilgan holatlar, qon ketishini toʻxtatish, pnevmotoraks yoki gemotoraksni bartaraf etish, kasallik va jarohatdan kelib chiqqan jarrohlik amaliyotlaridan keyingi holatlar, ichak, meʼda, taloq, jigar, buyraklar, chanoq aʼzolari va qorin boʻshligʻining boshqa aʼzolarida oʻtkazilgan laparatomiya va lyumbotomiya jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlar kiradi.

Organizmning aʼzo va tizimlaridan jarrohlik yoʻli bilan yot jismlar olib tashlangandan keyingi oqibatlari mavjud boʻlganda ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari ham qoʻllaniladi.

Siydik chiqarishga moyillik qilmaydigan olat boshchasining shikastlanish oqibatlari mavjudligi oʻqishga kirishga monelik qilmaydi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 72-modda. Teri va teri osti toʻqimalari jarohatlarining oqibatlari yaroqsiz yaroqsiz

72-moddaga teridagi kelloid, gipertrofik, atrofik hamda yuzning badburishligiga olib keladigan chandiqlar, boʻgʻimlarning harakatlarini cheklaydigan yoki harbiy kiyim, poyabzal va harbiy anjomlarni kiyishga toʻsqinlik qiladigan teri qoplamining kuyishlardan keyingi holatlar kiradi.

72-moddaga tananing teri qoplamlarida rasm, yozuv, va naqshlar (tatuirovka) mavjudligi ham kiradi.

Jarrohlik amaliyoti samarasiz boʻlgan kauzalgiya alomatlari bilan kechadigan chandiqlar mavjud boʻlganda oʻqishga kirishga va tahsil olishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi xulosa ushbu Kasalliklar jadvalining 24-moddasiga muvofiq chiqariladi.

Koʻzlar, qoʻl yoki oyoq panjalarining shikastlanishi bilan kechadigan yuzning kuyishi va sovuq urishi oqibatlari mavjud boʻlgan nomzod va oʻquvchilar ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 73-modda. Dori vositalari va biologik moddalar bilan zaharlanish, tibbiyotga oid boʻlmagan moddalarning zaharlovchi taʼsiri. Tashqi omillarning taʼsiri (radiatsiya, past yoki yuqori harorat va yorugʻlik, havo yoki suvning ortiqcha bosimi va boshqalar) yaroqsiz yaroqsiz

73-modda dori vositalari, oʻta zaharlovchi hamda boshqa zaharli moddalarning oʻtkir va surunkali taʼsirlari, shuningdek, boshqa tashqi omillar oqibatlari va allergik reaksiyalarni nazarda tutadi.

Oʻquvchilarning taʼminoti meʼyorda belgilangan asosiy ovqat mahsulotlariga klinik manzarasi ifodalangan ovqatlanish allergiyasi boʻlganda (statsionar sharoitda tibbiy tekshiruvda tasdiqlangan), ularning tahsil olishga yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi. Boshqa allergik kasalliklarda (eshakem, pollinoz, allergikrinitlar, dermatitlar va boshqalar), zararlangan aʼzo yoki tizimga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

Oʻtkir zaharlanishlar, toksik-allergik taʼsirlar, oʻtkir allergik kasalliklardan keyin (anafilaktik shok, qon zardobi kasalligi, Layell, Stivens-Jonson sindromi) va boshqa tashqi omillar (issiq urishi, sovqotish, havo, suvning ortiqcha bosimi va boshqalar) taʼsir etganda, nomzod va oʻquvchilarning yaroqlilik toifasi statsionar sharoitda kasallikning yakuni, ovqatdan zaharlanish va tashqi omillar taʼsirida zararlangan aʼzo va tizimlar faoliyatining saqlanganligiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddalari boʻyicha aniqlanadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 74-modda. Suyak-mushak tizimi, biriktiruvchi toʻqima, teri va teri osti qavatining kasalliklaridan davolanish, yaradorlik, jarohatlar, zaharlanishlar va tashqi omillarning boshqa taʼsirlaridan keyingi faoliyatning vaqtincha buzilishlari yaroqsiz yaroqsiz

Boʻgʻimlarning oʻtkir yalligʻlanish kasalliklarini oʻtkazgan nomzodlar davolanish tugagandan keyin 12 oy muddatga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar. Mazkur muddatdan soʻng boʻgʻimlarning yalligʻlanish kasalliklarining alomatlari boʻlmasa, nomzodlarning yaroqlilik toifasi yakka tartibda aniqlanadi.

Oʻquvchilar boʻgʻimlarning oʻtkir yalligʻlanish kasalliklari tufayli statsionar sharoitda davolash tugagandan soʻng yalligʻlanishning klinik va tahliliy alomatlari mavjud boʻlganda (tinch holat va zoʻriqishlarda boʻgʻimlarda ogʻriq hislari boʻlgan va ularning ish qobiliyatlari cheklanganida), ularga yaroqsizlik toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.

Suyak va boʻgʻimlarni jarrohlik yoʻli bilan davolash, paylarning plastika yoki tendolizidan (qoʻl va oyoq barmoqlari bundan mustasno) keyin, suyaklarning sinishidan keyingi qotmagan suyak qadoqlari mavjud boʻlganda, harakatlar hajmining vaqtincha pasayishi kuzatilganda va ish qobiliyatlari cheklanganida oʻquvchilarning tahsil olishga yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.

Uzun naysimon suyaklar sinishi oqibatlarini davolashda qoniqarsiz natijalar mavjud boʻlganda, oʻquvchilarga yaroqsizlik toʻgʻrisida xulosa ushbu Kasalliklar jadvalining 70-moddasiga muvofiq chiqariladi.

Qoʻl kafti, oyoq panjasining kichik suyaklari hamda boldir toʻpiqlarining sinishida oʻquvchilarga nisbatan chiqariladigan yaroqlilik toʻgʻrisidagi xulosa yakka tartibda chiqariladi.

Nomzodlarga umurtqalarning koʻndalang, qirrali oʻsiqlari, uzun naysimon suyakning sinishi tufayli oʻrnatilgan metall moslamalari (shtift, plastina, spitsa va boshqalar) mavjud boʻlganda, ularni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ushbu Kasalliklar jadvalining 70-moddasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Statsionar davolash talab qilmaydigan, oʻquv darslarida qatnashishga toʻsqinlik qilmaydigan kichik suyaklarning asoratsiz yopiq sinishlari tufayli oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlarda oʻquvchilarga tahsil olishga yaroqli deb xulosa qabul qilinadi.

Jagʻ suyaklari va yuzning yumshoq toʻqimalarida jarohatlarning oqibatlari mavjud boʻlganda, sinishlarning sekin bitishi, qattiq chandiqlarning mavjudligi yoki jarrohlik amaliyotini, ortopedik davolashning murakkab usullarini qoʻllashni talab qiladigan hamda jarohat osteomiyeliti bilan kechadigan holatlarda oʻquvchilar tahsil olishga yaroqsiz deb topiladi.

Nomzodlar oʻtkir tashqi taʼsirlar va zaharlanishlardan keyingi qoldiq alomatlari mavjud boʻlganda, 12 oy muddatga oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar. Keyinchalik ularni oʻqishga kirishga yaroqlilik toifasi aʼzo va tizimlar faoliyatining tiklanganlik darajasiga koʻra ushbu Kasalliklar jadvalining 73-moddasiga muvofiq aniqlanadi.

Bir necha anatomik sohalarning umumiy maydoni 20 foizdan koʻp boʻlgan, yuzaki (II va IIIa darajali) kuyishlaridan keyin mustaqil epitelizatsiya mavjud boʻlganda va maydoni 10 foizdan koʻp boʻlgan chuqur (IIIb va IV darajali) kuyishlar tufayli oʻtkazilgan autodermoplastikadan keyingi holatlarda nomzodlar oʻqishga kirishga yaroqsizligi toʻgʻrisida xulosa chiqariladi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 75-modda. Jismoniy rivojlanish yetishmovchiligi: a) oʻzgarishlar bilan kechadigan yaroqsiz yaroqsiz b) oʻzgarishsiz kechadigan, boʻyi 160 sm dan past, vazni 50 kg dan kam boʻlgan holatlarda yaroqsiz yaroqsiz

Nomzodlarning jismoniy rivojlanishini baholashda ularning yoshini hisobga olish lozim, chunki organizmning jadal oʻsish davrida tana vazni boʻydan orqada qolishi mumkin. Boʻy va vazn nomutanosibligi oʻzicha jismoniy rivojlanish yetishmovchiligining koʻrsatkichi boʻlib hisoblanmaydi. Nomzodlarning jismoniy barkamolligi toʻgʻrisidagi xulosa yakka tartibda, uning vazni, boʻyi, mushaklar tizimining rivojlanganlik darajasi va koʻkrak qafasi aylanasining oʻlchami mutanosibligiga koʻra beriladi. Mushaklar tizimining rivojlanganligini baholashda, teri osti yogʻ qatlamining toʻplanish darajasini hamda kam ifodalangan mushaklari mavjud boʻlgan boʻyi baland shaxslarning suyak mushaklari xususiyatlari ham hisobga olinadi.

Mushak tizimi rivojlanishining zaifligi mushaklarning boʻshashganligi, relyef konturlarining yoʻqligi va mushak hajmining yetishmovchiligi, qorin devorining osilib tushishi, ayniqsa, uning pastki qismi, kuchanganda chov sohasidagi qorin devorining boʻrtib chiqishi, oʻmrov suyaklari va kurak qirralarining doʻppayib chiqishi; kurakning pastki burchaklarini koʻkrak qafasidan ayrilib uzoqlashishi (qanotsimon kuraklar), mushaklar qisqarishida koʻndalang kesimini kam ifodalangan kattalashishi bilan tavsiflanadi.

Boʻyi 160 sm dan past, vazni 50 kg dan kam boʻlgan nomzodlar davolash-sogʻlomlashtirish tadbirlarini oʻtkazish, jismoniy rivojlanganligi ortda qolayotganligi sabablarini aniqlash uchun har tomonlama chuqur tibbiy tekshiruvlardan oʻtkazish (nomzodni tekshirishda qoʻllaniladigan barcha majburiy tahliliy va tibbiy vositalar yordamida tekshirishlar oʻtkazish, ExoKG, LOR kasalliklar shifokori va endokrinolog maslahatlarini olish) maqsadida sogʻligi holati boʻyicha oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

Jismoniy rivojlanishning ortda qolayotganlik sabablari aniqlanganda, nomzodlarga ushbu Kasalliklar jadvalining tegishli moddasi qoʻllaniladi. Infantilizmdan (ikkilamchi jinsiy belgilar rivojlanishining yetishmovchiligidan) kelib chiqqan jismoniy rivojlanishning ifodalangan alomatlari mavjud boʻlganda, nomzodlar ushbu Kasalliklar jadvalining 11-moddasiga muvofiq tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar.

75-modda boʻyicha fikrlash sayozligi, hissiy-irodaviy buzilishlari va yengil qisqa muddatli asteno-vegetativ qoʻzgʻalishlar bilan namoyon boʻlgan jismoniy rivojlanishning yetishmovchiligi va ruhiy infantilizm mavjud boʻlgan nomzodlar tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladilar. Ruhiy infantilizmning boshqa shakllarida ushbu Kasalliklar jadvalining 16-moddasi qoʻllaniladi. Ruhiy infantilizmning namoyon boʻlishining diagnostik va ekspertlik bahosini psixiatr berishi lozim.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 76-modda. Siydik tutolmaslik (enurez) yaroqsiz yaroqsiz

Tundagi siydikni tutolmaslik bilan xastalangan nomzod va oʻquvchilar statsionar sharoitda tekshiruvdan oʻtish va davolanish uchun yuboriladilar.

Tibbiy tekshiruv toʻliq boʻlishi lozim, shuningdek, tekshirish jarayoniga urolog, nevropatolog va psixiatrni jalb etgan holda amalga oshirilishi lozim. Tekshiruv jarayonida asosiy eʼtibor skeletga (turk egari, umurtqa pogʻonasining bel qismi), tashqi jinsiy aʼzolarga (fimoz, oqmalar, siydik chiqarish nayining nuqsonlari), siydik chiqarish — jinsiy tizimining nuqsonlariga qaratiladi. Bundan tashqari, majburiy holda diurez (kunduzgi, tungi), siydik qopchasining hajmi va uning shakli (sistoskopiya, xromotsistoskopiya, sistografiya) tekshiriladi. Agar tungi siydikni tuta olmaslik biror bir ruhiy yoki siydik chiqarish — jinsiy aʼzolar tizimlari kasalliklarining alomati boʻlsa, xulosa asosiy kasallik boʻyicha qabul qilinadi.

Kasalliklar nomi, faoliyatning buzilish darajasi I ustun II ustun 77-modda. Nutqning buzilishi yaroqsiz yaroqsiz

Duduqlik mavjud boʻlganda, tibbiy koʻrikdan oʻtayotgan nomzodlar chuqur tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi. Tekshiruv paytida oʻqish joyidan olingan hujjatlarni batafsil oʻrganish asosida oʻqishga kirishga yaroqlilik toʻgʻrisidagi xulosasi chiqariladi, shuningdek, nevropatolog, psixiatr va otolaringolog (zarurat boʻlsa logopedni ham) oʻzaro maslahatlashuvi inobatga olinadi.

Nomzodlar duduqlanishning barcha turlari mavjud boʻlganda oʻqishga kirishga yaroqsiz deb topiladilar.

77-moddaga uzoq muddatli tizimli davolanish samara bermaydigan tabiati faoliyatiga oid boʻlgan turgʻun afoniya va turgʻun faoliyatning buzilishi bilan kechadigan surunkali laringitlar va ovoz boylamlarining boshqa kasalliklari ham kiradi.

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Nomzod va oʻquvchilar sogʻligʻi va jismoniy rivojlanishining holatiga nisbatan qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar

Jismoniy rivojlanish koʻrsatkichlari. Kasallik va jismoniy nuqsonlar jadvalining moddalari va kasalliklar roʻyxati “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylari nomlanishi. Nomzod va oʻquvchilar sogʻligʻi va jismoniy rivojlanishining holatiga nisbatan qoʻyiladigan talablar Milliy gvardiya “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi Mudofaa vazirligi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi Favqulodda vaziyatlar vazirligi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi Ichki ishlar vazirligi “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi Boʻyi 170 sm vaundan yuqori 165 sm va undan yuqori 165 sm va undan yuqori 160 sm va undan yuqori Vazni 57 kg dan I darajali semizlikkacha 55 kg dan I darajali semizlikkacha 55 kg dan I darajali semizlikkacha 50 kg dan I darajali semizlikkacha Koʻrish aʼzosi uzoq masofani koʻrish oʻtkirligi korreksiyasiz (koʻrsatkichlar dioptriyada) 1,0 — 0,8/1,0 — 0,8 0,6/0,6 0,6/0,6 0,6/0,6 yaqin masofani koʻrish oʻtkirligi korreksiyasiz (koʻrsatkichlar dioptriyada) 0,8/0,8 0,8/0,8 0,8/0,8 0,8/0,8 rang ajratish trixromaziya “S” turi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli dixromaziya va trixromaziya “A” va “V” turlari yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Eshitish shivirlab gapirish, metrdan kam boʻlmagan masofada 6/6 6/6 6/6 6/6 Virusli gepatitning markerlari musbatligida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Toʻliq sogʻlik holatigacha va oʻn ikki oy mobaynida remissiyaning turgʻunligigacha davolangan qorin tifi, paratif kasalliklaridan keyingi holat yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Harbiy kiyim, poyabzal va harbiy anjomlarni kiyishga monelik qilmaydigan gemangioma, nevus, osteoma, xondromalar, ichki aʼzolar faoliyatining buzilishisiz kechadigan ovqat hazm qilish yoʻllarining yakka poliplari, siydik qopining xavfsiz papillomalari hamda boshqa xavfsiz oʻsmalar yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Tizimli boʻlmagan qon kasalliklaridan kelib chiqqan moʻtadil ifodalangan kam qonlik, leykopeniya, turli etiologiyali trombotsitopeniya hamda hujayra va gumoral immunitetning kam ifodalangan buzilishlari bilan kechadigan immunitet tanqisligiga chalingan, vazn pasayishi kuzatilmagan, mehnat qobiliyati saqlangan fuqarolarga oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Qalqonsimon bezning birinchi darajali (qoʻshilgan holda) diffuz kattalashishi (endokrin buzilishlarsiz kechishim) yaroqli yaroqli yaroqli yaroqli Tana vazni yetishmovchiligi mavjud boʻlganda, oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Toʻliq sogʻlik holatigacha va oʻn ikki oy mobaynida remissiyaning turgʻunligigacha davolangan meningokokk kasalligidan keyingi holat yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Bosh suyak-miya yoki umurtqa-orqa miya jarohatidan keyingi holatda jarohat ogʻirligi darajasi va faoliyatining buzilishi ifodalanganligidan qatʼiy nazar, oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Periferik nervlarning kasalliklari yoki jarohatlaridan keyin kasallik yoki jarohatdan soʻng oʻn ikki oy mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Alohida tangachalar va qovoq chetlarini kam ifodalangan qizarishi bilan kechadigan oddiy blefarit yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Gavharda aniqlanadigan, koʻrish oʻtkirligini pasaytirmaydigan ranglar jilosi, kamalak tovlanishi, toshchalar, donachalar va pufakchalar, shuningdek, gavharning oldingi pardasida tugʻma pigment yigʻilganligi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Koʻz olmalarining chetga burishdagi koʻzning nistagmsimon titrashi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Koʻrish oʻtkirligining pasayishiga olib kelmaydigan gavharning oldingi qobigʻida tugʻma pigment mavjudligi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Shox parda optik qayta tiklash jarrohlik amaliyotidan keyin bir yildan kam boʻlmagan muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Oʻtkazilgan perforatsiyadan keyin hosil boʻlgan nogʻora pardadagi kichik chandiq va ohaklanish (yagona petrifikatlar), pardaning harakatchanligi, eshitish va quloq barofunksiyasi buzilmagan holatlar yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Atrioventrikulyar qamalining birinchi darajali faoliyatga oid (vagusli) buzilishi (tomiriga dori vositalarini yuborilganidan soʻng atriventrikulyar oʻtkazuvchanligi meʼyorlashishi) yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Birinchi darajali varikotsele yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Yagona, yalligʻlanish belgilari boʻlmagan, ozgina kattalashgan gemorroy tugunlarining mavjudligi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Norevmatik boʻlgan miokarditlarni oʻtkazganidan keyin oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Oʻtkir gaymorit, frontit, sfenoidit oʻtkazganidan keyingi holat yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Bir tomonlama burun bilan nafas olishning qiyinlashuvi bilan kechadigan burun toʻsigʻining qiyshayishi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Surunkali tonzillitning birinchi darajali toksik-allergik shakli yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Tish qatorlarining 5 mm gacha (birinchi darajali) siljishi, chaynash samaradorligi N.I. Agapov boʻyicha 60 foizdan koʻp boʻlishi bilan kechadigan tishlash nuqsonlari, yuqori labning alohida, toʻliq boʻlmagan yoriqlari tufayli majmuaviy davolashdan keyin faoliyatning buzilishi boʻlmasa yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli 55 moddaning “b” bandi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Katta boʻlmagan (fiziologik halqa chegarasida) kindik churrasi, qorin oldi devori teri lipomasi hamda jismoniy zoʻriqish va kuchanish vaqtida churra chiqishi kuzatilmaydigan chov halqasining kengayishi yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Jarrohlik amaliyotidan keyin (appendektomiya, gernioplastika, moyakni pastga tushirish va boshqalar) davolash muassasasidan chiqqandan keyin ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Ichki aʼzolarda zararlanish kuzatilmagan holda biriktiruvchi toʻqimaning tizimli kasalliklaridagi boʻgʻimlar zararlanishining oʻtkir shaklini oʻtkazganidan keyin oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Boʻgʻimlar faoliyati buzilishsiz kechadigan Osgud-Shlatter kasalligi yaroqsiz yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi besh gradusgacha (qoʻshilgan holda) boʻlgan skolioz yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli OPOʻB boʻgʻimlarida osteoartrozning birinchi va ikkinchi bosqichi mavjud boʻlgan birinchi darajali, shuningdek, osteoartroz alomatlari boʻlmagan ikkinchi darajali yassi oyoqlik yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Oyoqlarning X-simon qiyshayishida boldirning ichki toʻpiqlararo masofasi 5 smgacha yoki O-simon qiyshayishida son suyagi ichki oʻsiqlarining oraligʻidagi masofa 9 smgacha boʻlganda, qoʻlning 2 smgacha yoki oyoqning 1 smgacha kaltaligi hamda oyoq panjasi birinchi barmogʻining tashqariga 5 gradusdan kam rotatsiyali shakl buzilishi aniqlanganda yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Toʻliq sogʻlik holatigacha va oʻn ikki oy mobaynida remissiyaning turgʻunligigacha davolangan buyraklarning yalligʻlanish kasalliklaridan keyingi holat yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Yuqori siydik yoʻllarining notoʻliq boʻlinishi mavjudligida buyraklarning faoliyatga oid, shuningdek, peshobda patologik oʻzgarishlar qayd etilmagan holatlar yaroqsiz yaroqli yaroqli yaroqli Chanoq halqasining shakli buzilishsiz kechadigan alohida chanoq suyaklarining bitgan yakka sinishlari, shuningdek, faoliyatining buzilishsiz kechadigan boshqa suyaklarning bitgan yakka sinishlari yaroqliligi yakka tartibda aniqlanadi yaroqli yaroqli yaroqli Boʻgʻimlarning oʻtkir yalligʻlanish kasalliklarini oʻtkazganidan keyin oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz Oʻtkir tashqi taʼsirlar va zaharlanishlardan keyingi asoratlari mavjudligida oʻn ikki oy muddat mobaynida yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz yaroqsiz

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Boʻy va tana vazni nisbati (meʼyorda va hujayra oziqlanishi buzilishida)

15 yosh 16 yosh 17 yosh boʻy (sm) tana vazni yetishmasligi (≤ kg) tana vazni meʼyorda (kg) I darajali semizlik (kg) boʻy (sm) tana vazni yetishmasligi (≤ kg) tana vazni meʼyorda (kg) I darajali semizlik (kg) boʻy (sm) tana vazni yetishmasligi (≤ kg) tana vazni meʼyorda (kg) I darajali semizlik (kg) min. maks. min. maks. min. maks. 156 42,8 42,9 55,2 55,3-64,0 159 46,0 46,1 59,5 59,6-67,1 161 48,6 48,7 62,9 63,0-69,2 157 43,4 43,5 55,9 56,0-64,5 160 46,6 46,7 60,2 60,3-67,8 162 49,2 49,3 63,7 63,8-69,9 158 44,0 44,1 56,6 56,7-65,0 161 47,2 47,3 61,0 61,1-68,5 163 49,8 49,9 64,5 64,6-70,7 159 46,5 46,6 57,3 57,4-65,6 162 47,8 47,9 61,7 61,8-69,2 164 50,4 50,5 65,3 65,4-71,5 160 45,1 45,2 58,1 58,2-66,1 163 48,4 48,5 62,5 62,6-69,9 165 51,0 51,1 66,1 66,2-72,1 161 45,6 45,7 58,8 58,9-66,6 164 49,0 49,1 63,3 63,4-70,6 166 51,7 51,8 66,9 67,0-73,1 162 46,2 46,3 59,5 59,6-67,1 165 49,6 49,7 64,0 64,1-71,3 167 52,3 52,4 67,7 67,8-73,9 163 46,8 46,9 60,3 60,4-67,6 166 50,2 50,3 64,8 64,9-72,0 168 52,9 53,0 68,5 68,6-74,7 164 47,4 47,5 61,0 61,1-68,2 167 50,8 50,9 65,6 65,7-72,7 169 53,5 53,6 69,3 69,4-75,5 165 47,9 48,0 61,8 61,9-68,7 168 51,4 51,5 66,4 66,5-73,4 170 54,2 54,3 70,1 70,2-76,3 166 48,5 48,6 62,5 62,6-69,2 169 52,0 52,1 67,2 67,3-74,1 171 54,8 54,9 71,0 71,1-77,2 167 49,1 49,2 66,3 66,4-69,7 170 52,6 52,7 68,0 68,1-74,8 172 55,5 55,6 71,8 71,9-78,0 168 49,7 49,8 64,0 64,1-70,2 171 53,3 53,4 68,8 68,9-75,5 173 56,1 56,2 72,6 72,7-78,8 169 50,3 50,4 64,8 64,9-70,8 172 53,9 54,0 69,6 69,7-76,2 174 56,8 56,9 73,5 73,6-79,7 170 50,9 51,0 65,6 65,7-71,3 173 54,5 54,6 70,4 70,5-76,9 175 57,4 57,5 74,3 74,4-80,5 171 51,5 51,6 66,3 66,4-71,8 174 55,1 55,2 71,2 71,3-77,6 176 58,1 58,2 75,2 75,3-81,4 172 51,1 52,2 67,1 67,2-72,3 175 55,8 55,9 72,0 72,1-78,3 177 58,7 58,8 76,0 76,1-82,2 173 52,7 52,8 67,9 68,0-72,8 176 56,4 56,5 72,9 73,0-79,0 178 59,4 59,5 76,9 77,0-83,1 174 53,3 53,4 68,7 68,8-73,4 177 57,1 57,2 73,7 73,8-79,7 179 60,1 60,2 77,8 77,9-84,0 175 53,9 54,0 69,5 69,6-73,9 178 57,7 57,8 74,5 74,6-80,4 180 60,8 60,9 78,6 78,7-84,8 176 54,6 54,7 70,3 70,4-74,4 179 58,4 58,5 75,4 75,5-81,1 181 61,4 61,5 79,5 79,6-85,7 177 55,2 55,3 71,1 71,2-74,9 180 59,0 59,1 76,2 76,3-81,8 182 62,1 62,2 80,4 80,5-86,6 178 55,8 55,9 71,9 72,0-75,8 181 59,7 59,8 77,1 77,2-82,5 183 62,8 62,9 81,3 81,4-87,5 179 56,4 56,5 72,7 72,8-76,0 182 60,3 60,4 77,9 78,0-83,2 184 63,5 63,6 82,2 82,3-88,4 180 57,1 57,2 73,5 73,6-76,5 183 61,0 61,1 78,8 78,9-83,9 185 64,2 64,3 83,1 83,2-89,3 181 57,7 57,8 74,3 74,4-77,0 184 61,7 61,8 79,6 79,7-84,6 186 64,9 65,0 84,0 84,1-90,2

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‏“Temurbeklar maktabi” ‎harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan ‎nomzodlarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ‎VARAQASI ‎ ‎ Surat oʻrni 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi ___________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ 2. Tugʻilgan yili ___________________________________________________________________ 3. Doimiy yashash joyi (manzili) ______________________________________________________ ‎_________________________________________________________________________________ 4. _______________________________________________________________________________ oʻqishga kirayotgan nomzod qaysi vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik _________________________________________________________________________________ litseyiga ariza yozgan 5. Tibbiy tekshiruv natijalari: ‎ Oʻtkaziladigan tekshiruvlar Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish bosqichlari dastlabki yakuniy Shikoyatlar va anamnezi Oʻtkazilgan kasalliklar va jarohatlar Antropometrik koʻrsatkichlar: boʻyi ‎‎tana vazni ‎‎‎spirometriya ‎Dinamometriya: oʻng qoʻl ‎chap qoʻl ‎gavdaning tik turish paytida ‎Jarrohlik tekshiruvi natijalari: umumiy jismoniy rivojlanishi‎ ‎teri va koʻrinadigan shilliq qavatlar ‎limfa tugunlari ‎suyak-mushak tizimi ‎periferik tomirlar ‎siydik, jinsiy tizim ‎anus va yoʻgʻon ichak ‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ Xulosa: ‎ Sana, jarrohning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi Ichki aʼzolar tekshiruvi natijalari:‎ Oziqlanish holati Endokrin tizimi Yurak: chegaralari ‎tonlari ‎faoliyat sinamalari ‎puls ‎arterial bosim ‎Nafas olish aʼzolari ‎ ‎ Ovqat hazm qilish aʼzolari Jigar Taloq Buyraklar Tashxis: ‎ Xulosa: ‎ Sana, terapevtning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi Asab tizimi tekshiruvi natijalari: bosh-miya nervlari ‎‎harakat faoliyati ‎‎reflekslar ‎‎sezish ‎ ‎vegetativ asab tizimi ‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ ‎Xulosa: ‎ ‎ ‎ Sana, nevropatologning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi ong ‎diqqat-eʼtibor ‎xotira ‎tafakkur ‎intellekt ‎hissiy-irodaviy faoliyat Tashxis: ‎ ‎ ‎ Xulosa: ‎ Sana, psixiatrning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi Koʻrish aʼzosining tekshiruv natijalari: rang ajratish (Rabkin boʻyicha) Koʻrish oʻtkirligi korreksiyasiz‎‎‏ oʻng koʻz ‎ ‎ chap koʻz ‎ ‎ Koʻrish oʻtkirligi korreksiya bilan oʻng koʻz ‎ ‎ chap koʻz ‎ ‎ Refraksiya skiaskopik oʻng koʻz ‎ ‎ chap koʻz ‎ ‎ ‎Binokulyar koʻrish ‎ ‎ Yaqqol koʻrishning eng yaqin nuqtasi oʻng koʻz ‎ ‎ chap koʻz ‎ ‎ ‎Koʻz yoshi yoʻllari ‎ Qovoq va konyunktiva ‎‎ ‎‎ Koʻz olmalarining joylashuvi, harakatchanligi ‎‎ ‎‎ Qorachiq va ularning taʼsirga javobi ‎‎ ‎‎ ‎Optik muhitlar ‎oʻng koʻz ‎ ‎ ‎chap koʻz ‎ ‎ ‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ Xulosa: ‎ ‎‎ ‎‎ Sana, oftalmologning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi ‎ ‎ LOR aʼzolarining tekshiruv natijalari: ‎Nutq ‎ ‎ ‎Burun orqali nafas olish ‎oʻng ‎ ‎chap ‎ ‎ Hid bilish ‎‎oʻng ‎ ‎ ‎‎‎chap ‎‎ ‎‎ ‎‎‏Shivirlab gapirishga eshitish oʻtkirligi ‎oʻng ‎‎ ‎‎ ‎chap ‎‎ ‎‎ ‎Quloqning barofaoliyati ‎oʻng ‎ ‎ ‎chap‎ ‎ ‎ ‎Vestibullyar apparatining faoliyati (aylanish bilan ikki hissa tajriba) ‎ ‎ ‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ ‎‎Xulosa: ‎ ‎ ‎ ‎Sana, otolaringologning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi ‎ ‎ ‎Tishlar va ogʻiz boʻshligʻini tekshiruv natijalari: ‎Tishlash holati ‎ ‎ ‎Ogʻizning shilliq qavati ‎ ‎ Tishlar ‎ ‎ ‎‎Milklar ‎ ‎ ‎‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ ‎Xulosa: ‎ ‎ ‎ ‎Sana, stomatologning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi ‎ ‎ Teri-tanosil aʼzolarini tekshiruv natijalari ‎ ‎ ‎Tashxis: ‎ ‎ ‎ ‎Xulosa: ‎ ‎ ‎ ‎Sana, dermatovenerologning imzosi, familiyasi, ismi, otasining ismi ‎ ‎ ‎ ‎6. Rentgenologik, laborator va qoʻshimcha tibbiy uskunalar yordamida oʻtkazilgan tekshiruvlar hamda zaruratga koʻra boshqa shifokor-mutaxassislar xulosalarini qayd etish uchun ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎________________________________________________________________________________ ‎ 7. MIBB huzuridagi tibbiy komissiyaning xulosasi: ‎ 20__ yil “___” __________da _____________________________ huzuridagi tibbiy (mudofaa ishlari boʻyicha boʻlim nomi) komissiya tomonidan nomzod dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtkazildi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” _________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Kasalliklar jadvalining _____-moddasi “___” bandi I ustuniga muvofiq _______________________________________________________________________________ga (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) oʻqishga kirishga ________________________ deb topildi. ‎ ‎ ‎ ‎‎(yaroqli, yaroqsiz — koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi _____________________________________________________________ ‎M.Oʻ. ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎Komissiya kotibi ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ 8. MIB huzuridagi tibbiy komissiyaning xulosasi: ‎ 20__ yil “___” __________da ________________________________________ huzuridagi tibbiy ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(mudofaa ishlari boʻyicha boshqarma nomi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ komissiya tomonidan nomzod yakuniy tibbiy koʻrikdan oʻtkazildi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” _________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Kasalliklar jadvalining _____-moddasi “___” bandi I ustuniga muvofiq ____________________ ‎______________________________________________________________________________ ga (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ oʻqishga kirishga _________________________ deb topildi. ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎(yaroqli, yaroqsiz — koʻrsatiladi)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiya raisi __________________________________________________________ ‎M.Oʻ. ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎Komissiya kotibi _________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎Sogʻliq holatini tekshirish ‎DALOLATNOMASI ‎ ‏Surat oʻrni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________________________________, (F.I.O., tugʻilgan yili) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________________________________________________________ tomonidan (kim tomonidan yuborilganligi koʻrsatiladi) ‎ ‎ 20___ yil “___” __________da tibbiy tekshiruvdan oʻtish uchun yuborilgan ______________________________ ‎_____________________________________________________________________________________ ga (da) (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎ oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) ____________________________, __________________________________ (keraksizi oʻchiriladi) (nomzod (oʻquvchi) — koʻrsatiladi) ‎ (davolash-profilaktika (tibbiy) _________________________________________________________________________________________ da muassasasining nomi) 20__ yil “___” __________dan 20__ yil “___” __________gacha statsionar (ambulator) tibbiy tekshiruvdan oʻtkazildi. Shikoyatlari: ________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Anamnezi: __________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Obyektiv tekshiruv maʼlumotlari: ______________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Maxsus tekshiruvlar natijalari ________________________________________________________________ (rentgenologik, laborator va boshqalar) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Tashxis: ____________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________________________________ Davolash-profilaktika (tibbiyot) muassasasining bosh shifokori (boshligʻi) ‎___________________________________________________________________________________________ (imzo, F.I.O.) M.Oʻ.‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tekshiruv oʻtkazgan shifokor ___________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) Davolash-profilaktika (tibbiyot) muassasasining manzili: ____________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “Temurbeklar maktabi” ‎harbiy-akademik ‎litseyining burchak ‎shtampi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ___________________________ ga ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy-tibbiy muassasa nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun ‎YOʻLLANMA ‎ T/r‎ Oʻquvchining F.I.O. Tugʻilgan yili Dastlabki tashxis Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish maqsadi 1.‎ ‎ ‎ ...‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ______________________________________________________ direktori ______________________________ ‎ (“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎“Temurbeklar maktabi” ‎harbiy-akademik litseyi oʻquvchisini ‎tibbiy koʻrikdan oʻtkazish ‎VARAQASI ‏‏‏ ‎ ‏‎‏Surat oʻrni ____________________________________________________________________________________ oʻquvchisi (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎ _________________________________________________________________________________________ ni ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _____________________________________________________________________ harbiy-tibbiy komissiyasi (harbiy-tibbiy muassasa nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ tomonidan 20__ yil “___” __________ da tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalari: tugʻilgan sana ___________, boʻyi ____ sm, tana vazni ____ kg, koʻkrak qafasining aylanasi ______________/________________/___________________ sm. (tinch paytida) (maksimal nafas olganda) ‎‎(maksimal nafas chiqarganda) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Laborator-tibbiy uskunalar yordamida oʻtkaziladigan tekshiruvlar Tekshiruv natijalari Umumiy qon tahlili ‎20___ yil “___” _____________ Umumiy peshob tahlili ‎20___ yil “___ “_____________ Gijja tuxumlari va sodda organizmlarni aniqlovchi najas tahlili ‎20___ yil “___” _____________ Qonning bioximik tahlili ‎20___ yil “___” _____________ Qonning RW hamda “V” va “S” gepatitlarning markerlari tahlili ‎20___ yil “___” _____________ Qonning OIVga tahlili ‎20___ yil “___” _____________ Koʻkrak qafasi aʼzolari flyuorografiyasi ‎20___ yil “___” _____________ EKG ‎20___ yil “___” _____________ UTT ‎20___ yil “___” _____________ EFGDS ‎20___ yil “___” _____________ Boshqa tekshiruvlar ‎20___ yil “___” _____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Shifokorlar xulosalari: ‎ Jarroh ‎ Terapevt ‎ Nevropatolog ‎ Otorinolaringolog ‎ Oftalmolog ‎ Psixiatr ‎ Stomatolog ‎ Dermatolog ‎ Boshqa shifokor-mutaxassislar ‎ ‎Tashxis:_____________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” __________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Kasalliklar jadvalining _____-moddasi “___” bandi II ustuniga muvofiq oʻquvchi ‎___________________________________________________________________________________________ (“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) oʻqishga __________________________________________________________________. ‎ ‎ (yaroqli, yaroqsiz, vaqtincha yaroqli — koʻrsatiladi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Kuzatuvchiga muhtoj, muhtoj emas ________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (kerak boʻlmagani oʻchirilsin) ____________________________________________________________________________________________ (kerak boʻlganda, kuzatuvchilarning soni, transport turi va oʻtkazish tartibi koʻrsatiladi) Harbiy-tibbiy komissiya raisi _______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Harbiy-tibbiy komissiya kotibi ______________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ KASALLIK TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA ____- son‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ 20__ yil “___” __________da ____________________________________________ning (tegishli mansabdor shaxsning lavozimi) 20__ yil “___” __________dagi _____-son yoʻllanmasiga (qaroriga) asosan _____________________________________________________________________ oʻquvchisi ______________ (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ____________________________________________ harbiy-tibbiy komissiyasi tomonidan tibbiy koʻrikdan (harbiy-tibbiy muassasa nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ oʻtkazildi. 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi ________________________________________. ‎2. Tugʻilgan sana ______. ‎3. Boʻyi ____ sm. ‎4. Tana vazni ____ kg. ‎5. ‎Koʻkrak qafasining aylanasi ____________/________________/__________________sm. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (tinch paytida) ‎‎(maksimal nafas olganda, maksimal nafas chiqarganda) ‎ ‎ ‎ ‎ 6. Shikoyatlari:________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 7. Qisqa anamnez: _____________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (kasallik qachon boshlangan; qachon va qaysi holatda jarohat, shikastlanish olgan; ‎ ____________________________________________________________________________________________ jarohat, shikastlanish olganlik va qaysi holatda boʻlganligi toʻgʻrisidagi hujjatlar mavjudligi ____________________________________________________________________________________________ taʼlim olishga kasallikning taʼsiri, dastlabki tibbiy koʻrikdan oʻtkazilganligi va ularning natijalari; ____________________________________________________________________________________________ davolash-profilaktika muassasalarida davolash choralari va ularning samaradorligi va boshqalar) ____________________________________________________________________________________________ 8. Qayerda va qachon tekshiruv va davolanishda boʻlgan __________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (davolash-profilaktika muassasasi nomlanishi, ____________________________________________________________________________________________ qaysi davrda davolanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) 9. Obyektiv tekshiruv maʼlumotlari ______________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 10. Maxsus tekshiruvlar natijalari ______________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (rentgenologik, laborator va boshqalar) ‎ ____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 11. Tashxis: __________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ 12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” ________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Kasalliklar jadvalining _____-moddasi “___” bandi II ustuniga muvofiq oʻquvchi ___________________________________________________ da oʻqishga ________________________________ harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎‎(yaroqlilik toifasi toʻgʻrisidagi komissiya xulosasi) 13. Kuzatuvchilarga muhtoj, muhtoj emas ___________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (kerak boʻlmagani oʻchirilsin) ____________________________________________________________________________________________ (kerak boʻlganda, kuzatuvchilarning soni, transport turi va oʻtkazish tartibi koʻrsatiladi) Harbiy-tibbiy komissiya raisi ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ. Harbiy-tibbiy komissiya kotibi ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiyaning pochta manzili: _________________________________________________ Vazirlik va idora markaziy harbiy-tibbiy komissiyasi qarori: ________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎Harbiy-tibbiy muassasaning burchak shtampi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎MAʼLUMOTNOMA ‎ ____________________________________________________________________________________ oʻquvchisi (vazirlik va idora “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyining nomi) ‎ ‎ ____________________________________________________________________________________________ (oʻquvchining F.I.O., tugʻilgan yili) 20__ yil “___” __________ da __________________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (harbiy-tibbiy muassasa nomi) ‎ harbiy-tibbiy komissiyasi tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazildi. Tashxis: _____________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 20__ yil “___” __________ dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Kasalliklar jadvalining _____-moddasi “___” bandi II ustuni asosida oʻquvchi ____________________________________________________________________________________________ (oʻquvchining tahsil olishga yaroqlilik toifasi toʻgʻrisidagi komissiya xulosasi) ____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ ‎____________________________________________________________________________________________ Harbiy-tibbiy komissiya raisi ___________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ M.Oʻ. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Harbiy-tibbiy komissiya kotibi __________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzo, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Komissiyaning pochta manzili _____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

“Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylariga oʻqishga kirayotgan (tahsil olayotgan) nomzodlarni (oʻquvchilarni) tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Tibbiy (harbiy-tibbiy) komissiyaning yigʻilish bayonnomalari ‎KITOBI ___________________________________________________________ (komissiyaning nomi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ T/r‎ Familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, qaysi MIBBdan, tibbiy koʻrikdan oʻtkazish sanasi va kim tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazishga yuborilgan Shikoyatlari va qisqa anamnezi Shifokor tekshiruvining obyektiv maʼlumotlari va tashxis Komissiya xulosasi Izoh ‎(MIBB tibbiy komissiyasi uchun MIB tibbiy komissiyasining xulosasi) 1‎ 2 3 4 5 6 ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-avgustdagi 508-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-avgustdagi 473-son qarori bilan tasdiqlangan “Yosh chegarachilar” harbiy-akademik litseyi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 24-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“24. Nomzodlar dastlabki tibbiy koʻrikdan mudofaa ishlari boʻyicha boʻlimlar huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi”.

2. 28-bandning uchinchi xatboshidagi “tibbiy tekshiruvdan” soʻzlari “tibbiy koʻrikdan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 30-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Nomzodlar yakuniy tibbiy koʻrikdan mudofaa ishlari boshqarmalari huzuridagi tibbiy komissiyalar tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladi”.

4. 31-banddagi “tibbiy tekshiruv” soʻzlari “tibbiy koʻrik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 11-avgust,

508-son

(qaror nomi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 20-yanvardagi 38-sonli qarori tahririda — Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.01.2024-y., 09/24/38/0057-son)

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.08.2021-y., 09/21/508/0779-son; 22.01.2024-y., 09/24/38/0057-son; 30.01.2025-y., 09/25/48/0093-son)

lex.uz