📅 2021-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ ҳамда автомобиль транспорти соҳасида энергия тежамкорлигига эришиш, экологик хавфсизликни тубдан яхшилаш, электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида қуйидагилар:
автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ўлим ҳолатларини, жумладан, пиёдалар ўтиш жойларининг замонавий светофорлар билан таъминланганлик даражасини босқичма-босқич ошириш орқали қисқартириш;
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади;
нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига «ягона дарча» тамойили асосида автоматик равишда юборилади;
электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электрдвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (кейинги ўринларда — электромобиль) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилсин. Бунда электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда автомобиль йўлларида пиёдалар иштирокидаги ўлим ҳолатлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш пунктларидаги пиёдалар ўтиш жойларини ўрганиб чиқсин ва светофор қурилмаларини ўрнатиш мумкин бўлган жойларни аниқласин;
ўрганиш натижалари бўйича йиллик дастурларга тегишли ўзгартиришлар киритсин ва пиёдалар ўтиш жойларига илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда замонавий светофор қурилмаларини босқичма-босқич ўрнатсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 513-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан «TRADE-IN» дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади.
Расмий дилерлар томонидан «TRADE-IN» дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга қадар автомототранспорт воситалари сотиб олувчининг танловига кўра, хоҳлаган ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши лозим. Бунда агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан маълумотнома тақдим этилади ва ушбу маълумотнома кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда штамп билан тасдиқланади. Штамп 10 кун мобайнида амал қилади.
Автомототранспорт воситаси кўздан кечирилганлиги учун тўлов ундирилмайди»;
11-бандга :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар ДЙҲХХнинг электрон маълумотлар базасига «ягона дарча» тамойили асосида автоматик равишда юборилади».
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) билан тасдиқланган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг типларида :
а) I 1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
«IЕ тип — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг электромобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
».
б) III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
«IIIE тип — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг электромобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
».
в) XI типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
«XIE тип — мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар) учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун) »;
г) IА 1 рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
«IАE тип — икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун юридик шахсларнинг маҳкамлаш жойи IЕ типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларга берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
».
д) IIIА типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
«IIIАE тип — икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари электр юргизгичли юк автомобиллар ва автобусларга, шунингдек жисмоний шахсларнинг маҳкамлаш жойи III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларга орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда):
а) 1-иловада :
7-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
«7. Автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги битимлар нотариус томонидан тасдиқланиши давомида автомототранспорт воситасининг рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келиши юзасидан мурожаат қилувчилар томонидан текширилади ва бу ҳақида шартномада акс эттирилади.
Расмий дилерлар томонидан «TRADE-IN» дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан олдин автомототранспорт воситаси рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларга мос келиши юзасидан текширилиши учун сотиб олувчининг танловига кўра ҳохлаган ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши зарур.
Бунда автомототранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича кўрикдан ўтказиш маълумотлари ҳудудий ЙҲХДХ органи ходимлари томонидан бериладиган маълумотномага кўрикдан ўтказган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кўрикдан ўтказиш санаси кўрсатилган ҳолда ва мансабдор шахснинг имзоси билан белгиланган намунадаги штамп босилиши йўли билан қайд қилинади. Штамп ўн календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади»;
8-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бунда автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштириш мақсадида нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги битимлар тасдиқланишида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ЙҲХДХ органларининг олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали таққосланади»;
14-бандда :
биринчи хатбошидаги «рўйхатга олинган жойларида» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ДЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилари тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат рўйхатидан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгаларига уларнинг шахсини идентификация қилиш (бармоқ изларини сканер қилиш ва бошқалар) йўли билан топширилади ва электрон қайд этилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
24-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
26-бандда :
олтинчи хатбошидаги «I ва IA типли» сўзлари «I, IA ёки IЕ, IAЕ типли» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «III ва IIIA типли» сўзлари «III, IIIA ёки IIIЕ, IIIАЕ типли» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
36-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
43-бандда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
44-бандда :
бешинчи хатбоши чиқарибташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
53-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада :
3-банднинг учинчи хатбошидаги «I, Iа, III, IIIа типдаги» сўзлари «I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 1 -банддаги «I, IA, III, IIIA типидаги» сўзлари «I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 11-сон, 257-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентининг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Нотариус томонидан битимни тасдиқлаш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақида битимда акс эттирилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 август,
513-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasida elektr quvvati bilan harakatlanadigan avtomototransport vositalaridan foydalanishni ommalashtirishga hamda yoʻl harakati xavfsizligi sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmoniga muvofiq hamda avtomobil transporti sohasida energiya tejamkorligiga erishish, ekologik xavfsizlikni tubdan yaxshilash, elektr quvvati bilan harakatlanadigan transport vositalaridan foydalanishni ommalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili” da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PF-6155-son Farmonida quyidagilar:
avtomobil yoʻllarida yoʻl-transport hodisalarining oldini olish hamda oʻlim holatlarini, jumladan, piyodalar oʻtish joylarining zamonaviy svetoforlar bilan taʼminlanganlik darajasini bosqichma-bosqich oshirish orqali qisqartirish;
notariuslar tomonidan avtomototransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomani “yagona darcha” tamoyili asosida rasmiylashtirish nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
notariuslar tomonidan avtomototransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomani rasmiylashtirish davomida murojaat qiluvchi taraflar tomonidan avtomototransport vositasi agregatlar raqamlarining roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan koʻzdan kechiriladi va bu haqda shartnomada aks ettiriladi;
notariuslar tomonidan avtotransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomalar bilan bogʻliq maʼlumotlar davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining elektron maʼlumotlar bazasiga “yagona darcha” tamoyili asosida avtomatik ravishda yuboriladi;
elektr quvvati bilan harakatlanadigan, elektrdvigatelining quvvati 4 kVt va undan ortiq yoki soatiga 40 va undan yuqori tezlikka ega boʻlgan avtomototransport vositalari (keyingi oʻrinlarda — elektromobil) uchun alohida farqlovchi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari joriy etiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:
2021-yil 1-oktabrdan boshlab elektromobillar uchun alohida farqlovchi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
2021-yil 1-noyabrga qadar elektromobillar uchun rasmiylashtirilgan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari qonunchilik hujjatlarida belgilangan toʻlov va yigʻimlar undirilmasdan almashtirib berilsin. Bunda elektromobil egasi auksion savdolari orqali yutib olingan va oshirilgan toʻlov stavkasidagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari mos ravishda elektromobillar uchun alohida farqlovchi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilariga almashtirib berilishini taʼminlansin.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi va Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda avtomobil yoʻllarida piyodalar ishtirokidagi oʻlim holatlari bilan bogʻliq yoʻl-transport hodisalarining oldini olish maqsadida aholi yashash punktlaridagi piyodalar oʻtish joylarini oʻrganib chiqsin va svetofor qurilmalarini oʻrnatish mumkin boʻlgan joylarni aniqlasin;
oʻrganish natijalari boʻyicha yillik dasturlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin va piyodalar oʻtish joylariga ilgʻor xorijiy tajribaga asoslangan holda zamonaviy svetofor qurilmalarini bosqichma-bosqich oʻrnatsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda mazkur qarorga muvofiqlashtirsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-avgustdagi 513-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 7-martdagi 38-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2006-y., 3-son, 17-modda) bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Notariuslar tomonidan avtomototransport vositalari bilan bogʻliq bitimlarni tasdiqlash hamda rasmiy dilerlar tomonidan “TRADE-IN” dasturi boʻyicha ilgari foydalanilgan avtotransport vositalarining oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirish boshqa shaxsga berish taqiqlanmaganligi va xatlab qoʻyilmaganligi tekshirilgandan keyin amalga oshiriladi, tasarruf etish huquqisiz ishonchnomalar bundan mustasno.
Notariuslar tomonidan avtomototransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomani rasmiylashtirish davomida murojaat qiluvchilar tomonidan avtomototransport vositalari agregatlar raqamlarining roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan koʻzdan kechiriladi va bu haqda shartnomada aks ettiriladi.
Rasmiy dilerlar tomonidan “TRADE-IN” dasturi boʻyicha ilgari foydalanilgan avtotransport vositalarining oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirishga qadar avtomototransport vositalari sotib oluvchining tanloviga koʻra, xohlagan DYHXX organlarida agregatlar raqamlari roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan koʻzdan kechirilishi lozim. Bunda agregatlar raqamlarining roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan maʼlumotnoma taqdim etiladi va ushbu maʼlumotnoma koʻzdan kechirgan mansabdor shaxsning familiyasi, ismi va otasi ismining bosh harflari, koʻzdan kechirilgan sana koʻrsatilgan va mansabdor shaxs imzosi qoʻyilgan holda shtamp bilan tasdiqlanadi. Shtamp 10 kun mobaynida amal qiladi.
Avtomototransport vositasi koʻzdan kechirilganligi uchun toʻlov undirilmaydi”;
11-bandga :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Notariuslar tomonidan avtotransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomalar bilan bogʻliq maʼlumotlar DYHXXning elektron maʼlumotlar bazasiga “yagona darcha” tamoyili asosida avtomatik ravishda yuboriladi”.
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2007-y., 25-26-son, 264-modda) bilan tasdiqlangan avtomototransport vositalari va ularning tirkamalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining tiplarida :
a) I 1 tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir qoʻshilsin:
“IE tip — roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari yuridik shaxslarning elektromobillariga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqam va harflari qora rangda. Chap tomonda hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, oʻng tomonda Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
”.
b) III tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir qoʻshilsin:
“IIIE tip — roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari jismoniy shaxslarning elektromobillariga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqam va harflari qora rangda. Chap tomonda hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, oʻng tomonda Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
”.
v) XI tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir qoʻshilsin:
“XIE tip — mototransport vositalari (mototsikllar, motorolerlar, elektroskuterlar) uchun ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng burchagining yuqori tomonida hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, quyi tomonida Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
Raqamli bitta belgi beriladi (orqa tomonda mahkamlash uchun) ”;
g) IA 1 roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir qoʻshilsin:
“IAE tip — ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari orqa tomonga yoki old va orqa tomonga mahkamlash uchun yuridik shaxslarning mahkamlash joyi IE tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami gabaritlariga muvofiq boʻlmagan yengil elektromobillarga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng tomonda quyida hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
”.
d) IIIA tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamining grafik tasviridan keyin quyidagi mazmundagi xatboshilar va grafik tasvir qoʻshilsin:
“IIIAE tip — ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari elektr yurgizgichli yuk avtomobillar va avtobuslarga, shuningdek jismoniy shaxslarning mahkamlash joyi III tipdagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami gabaritlariga muvofiq boʻlmagan yengil elektromobillarga orqa tomonga yoki old va orqa tomonga mahkamlash uchun beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng tomonda quyida hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 8-son, 191-modda):
a) 1-ilovada :
7-band quyidagi tahrida bayon etilsin:
“7. Avtomototransport vositasining boshqa shaxsga oʻtkazilishi haqidagi bitimlar notarius tomonidan tasdiqlanishi davomida avtomototransport vositasining raqam agregatlari va boshqa texnik parametrlarning roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlariga mos kelishi yuzasidan murojaat qiluvchilar tomonidan tekshiriladi va bu haqida shartnomada aks ettiriladi.
Rasmiy dilerlar tomonidan “TRADE-IN” dasturi boʻyicha ilgari foydalanilgan avtotransport vositalarining oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirishdan oldin avtomototransport vositasi raqam agregatlari va boshqa texnik parametrlarning roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlarga mos kelishi yuzasidan tekshirilishi uchun sotib oluvchining tanloviga koʻra hoxlagan hududiy DYHXX organlariga taqdim etilishi zarur.
Bunda avtomototransport vositasini koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha koʻrikdan oʻtkazish maʼlumotlari hududiy YHXDX organi xodimlari tomonidan beriladigan maʼlumotnomaga koʻrikdan oʻtkazgan mansabdor shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, koʻrikdan oʻtkazish sanasi koʻrsatilgan holda va mansabdor shaxsning imzosi bilan belgilangan namunadagi shtamp bosilishi yoʻli bilan qayd qilinadi. Shtamp oʻn kalendar kun mobaynida haqiqiy hisoblanadi”;
8-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda avtomototransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi shartnomani “yagona darcha” tamoyili asosida rasmiylashtirish maqsadida notariuslar tomonidan avtomototransport vositasini boshqa shaxsga berish toʻgʻrisidagi bitimlar tasdiqlanishida avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlaridagi maʼlumotlar YHXDX organlarining olib qochilgan va oʻgʻirlangan avtomototransport vositalari boʻyicha maʼlumotlar bazasi bilan integratsiya qilish orqali taqqoslanadi”;
14-bandda :
birinchi xatboshidagi “roʻyxatga olingan joylarida” soʻzlari chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Bunda roʻyxatdan oʻtkazish avtomototransport vositasi egasining doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan hududidan qatʼi nazar, har bir hududda avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga davlat raqami belgilarini berish uchun masʼul etib belgilangan hududiy DYHXX organlarida ham amalga oshirilishi mumkin”;
ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
16-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi — oʻninchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
23-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan avtomototransport vositalarining ROʻDRB va avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar egalariga ularning shaxsini identifikatsiya qilish (barmoq izlarini skaner qilish va boshqalar) yoʻli bilan topshiriladi va elektron qayd etiladi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
24-bandning beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
26-bandda :
oltinchi xatboshidagi “I va IA tipli” soʻzlari “I, IA yoki IE, IAE tipli” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “III va IIIA tipli” soʻzlari “III, IIIA yoki IIIE, IIIAYE tipli” soʻzlari bilan almashtirilsin;
34-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
36-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
43-bandda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
44-bandda :
beshinchi xatboshi chiqaribtashlansin;
oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
53-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovada :
3-bandning uchinchi xatboshidagi “I, Ia, III, IIIa tipdagi” soʻzlari “I, IA, IE, IAYE, III, IIIA, IIIE, IIIAYE tipdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3 1 -banddagi “I, IA, III, IIIA tipidagi” soʻzlari “I, IA, IE, IAYE, III, IIIA, IIIE, IIIAYE tipidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oshirilgan toʻlov stavkalari boʻyicha beriladigan I, IA, IE, IAE, III, IIIA, IIIE, IIIAE tipidagi avtotransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining roʻyxati”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2020-y., 11-son, 257-modda) bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan avtomototransport vositalarini boshqa shaxsga oʻtkazish haqidagi bitimlarni tasdiqlashning maʼmuriy reglamentining 20-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Notarius tomonidan bitimni tasdiqlash davomida murojaat qiluvchilar tomonidan avtomototransport vositalari agregatlar raqamlari roʻyxatdan oʻtkazish raqamlariga muvofiqligi yuzasidan koʻzdan kechiriladi va bu haqida bitimda aks ettiriladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-avgust,
513-son