📅 2021-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 12-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 12 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
«Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 26 мартдаги 144-сон қарорининг 8-бандидаги «Истеъдод» сўзи «Эл-юрт умиди» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сон қарорининг 9-бандидаги «Истеъдод» жамғармаси (Р. Қосимов)» сўзлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг ўқув-методик таъминотини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастурида :
а) 11-позициянинг «Молиялаштириш манбаи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ва Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари»;
б) 13-позициянинг «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Истеъдод» сўзи «Эл-юрт умиди» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Истеъдод» жамғармасининг» сўзлари «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018 — 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида :
а) 2-позицияда:
«Чора-тадбирлар номи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Университетнинг бакалавриат битирувчиларини хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишни ва магистрантларнинг стажировкасини ҳамкор хорижий илмий-ўқув марказларида ташкил қилиш»;
«Молиялаштириш манбаи» ва «Масъул ижрочилар» устунларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 10-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги 258-сон қарорида :
а) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) иловада:
12 ва 13-позицияларнинг «Молиялаштириш манбаи» устунидан «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
12-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 472-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси психология соҳаси кадрларини хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказилишини таъминласин.
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши таркибининг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Лавозимга кўра — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 августдаги 701-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш чораларини кўрсинлар».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 18-позицияси «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва» сўзлари «Ижрочилар маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим кенгаши таркибининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. лавозими бўйича — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори».
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган 2020 — 2022 йилларда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режасининг 12-позициясида:
а) «Тадбирлар номи» устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш орқали уларнинг қисқа ва узоқ муддатли малакасини ошириш»;
б) «Молиялаштириш манбаи» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар».
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари»;
б) иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 8-позициясининг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 18-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига илованинг 10-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 10 августдаги 243-сон қарорига илованинг 3-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 10 январдаги 3-сон қарори .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорига 2-илованинг 1-банди .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида» 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 2-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига олий таълим муассасаларининг таълим бериш жараёнига ноёб истеъдодли ва маҳоратли мутахассисларни жалб этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 8 июндаги 473-сон қарорига илованинг 2-банди .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 3-банди .
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 988-сон қарорига илованинг 1-банди .
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 11 августдаги 476-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 август,
511-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
“El-yurt umidi” jamgʻarmasi faoliyatiga hamda taʼlimga oid qonunchilik takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
“Taʼlim toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatchilari va mutaxassislarni xorijda tayyorlash hamda ularning salohiyatini yanada oshirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-fevraldagi PF-6168-son Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-maydagi PQ-5113-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi U.N. Tashkenbayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-avgustdagi 511-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Samarqand iqtisodiyot va servis institutini tashkil etish toʻgʻrisida” 2004-yil 26-martdagi 144-son qarorining 8-bandidagi “Isteʼdod” soʻzi “El-yurt umidi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Respublika qishloq va suv xoʻjaligi uchun yuqori malakali kadrlar tayyorlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2004-yil 3-sentabrdagi 415-son qarorining 9-bandidagi “Isteʼdod” jamgʻarmasi (R. Qosimov)” soʻzlari “El-yurt umidi” jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 10-iyuldagi 479-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 28-son, 656-modda) bilan tasdiqlangan Toshkent davlat agrar universiteti Termiz filialining oʻquv-metodik taʼminotini tashkil etish hamda moddiy-texnika bazasini shakllantirish va mustahkamlash chora-tadbirlari dasturida :
a) 11-pozitsiyaning “Moliyalashtirish manbai” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xalqaro loyihalarning grant mablagʻlari va Filialning budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari”;
b) 13-pozitsiyaning “Masʼul bajaruvchilar” ustunidagi “Isteʼdod” soʻzi “El-yurt umidi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-sentabrdagi 745-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi magistraturasi tinglovchilari tomonidan malakaviy amaliyot va stajirovka oʻtash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 46-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi “Isteʼdod” jamgʻarmasining” soʻzlari “Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 24-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan 2018 — 2021-yillarda Samarqand davlat universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturida :
a) 2-pozitsiyada:
“Chora-tadbirlar nomi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Universitetning bakalavriat bitiruvchilarini xorijiy magistratura dasturlari asosida oʻqitishni va magistrantlarning stajirovkasini hamkor xorijiy ilmiy-oʻquv markazlarida tashkil qilish”;
“Moliyalashtirish manbai” va “Masʼul ijrochilar” ustunlaridagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 10-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-martdagi 258-son qarorida :
a) 5-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) ilovada:
12 va 13-pozitsiyalarning “Moliyalashtirish manbai” ustunidan “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
12-pozitsiyaning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Psixologiya sohasida kadrlarni tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish va jamiyatda huquqbuzarliklarning oldini olish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-iyundagi 472-son qarorining 10-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi psixologiya sohasi kadrlarini xorijdagi yetakchi universitetlar, ilmiy markazlar va boshqa tashkilotlarda tayyorlash, ularning malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazilishini taʼminlasin.
Belgilansinki, ushbu bandda nazarda tutilgan xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 5-avgustdagi 649-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi Maslahat kengashi tarkibining 17-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Lavozimga koʻra — Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi ijrochi direktori”.
10. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida xorijiy tillarni oʻqitishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-avgustdagi 701-son qarorining 6-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi va Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda Jamgʻarma deb ataladi) 2020-2021 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga nemis, fransuz, ispan, yapon, koreys va xitoy tillari oʻqituvchilarini xorijiy mamlakatlarga malaka oshirishga yuborish choralarini koʻrsinlar”.
12. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-oktabrdagi 842-son qarori bilan tasdiqlangan 2019 — 2022-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi narkologiya xizmatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari dasturining 18-pozitsiyasi “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “El-yurt umidi” jamgʻarmasi va” soʻzlari “Ijrochilar mablagʻlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-dekabrdagi 1037-son qarori bilan tasdiqlangan Respublika oliy taʼlim kengashi tarkibining 5-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. lavozimi boʻyicha — Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi ijrochi direktori”.
14. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 27-avgustdagi 523-son qarori bilan tasdiqlangan 2020 — 2022-yillarda bolalarga koʻrsatiladigan tibbiy yordam sifatini yangi bosqichga koʻtarishga yoʻnaltirilgan chora-tadbirlar rejasining 12-pozitsiyasida:
a) “Tadbirlar nomi” ustunining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sogʻliqni saqlash vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga davlat tibbiyot muassasalarining tibbiyot kadrlarini yetakchi xorijiy tibbiyot va ilmiy muassasalarga markazlashtirilgan holda yuborish orqali ularning qisqa va uzoq muddatli malakasini oshirish”;
b) “Moliyalashtirish manbai” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari, Sogʻliqni saqlash vazirligi uchun Davlat budjetida nazarda tutilgan maqsadli mablagʻlar, buyurtmachilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar”.
15. Vazirlar Mahkamasining “Test tizimini takomillashtirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 17-sentabrdagi 562-son qarorida :
a) 3-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi faoliyatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari”;
b) ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.
16. Vazirlar Mahkamasining “Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 8-son qarori bilan tasdiqlangan Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 8-pozitsiyasining “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-avgustdagi 511-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1998-yil 13-maydagi 204-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1998-y., 5-son, 18-modda).
2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimning davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2001-yil 16-avgustdagi 343-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2001-y., 15-16-son, 104-modda).
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2011-yil 20-iyundagi 183-son qaroriga ilovaning 10-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2012-yil 10-avgustdagi 243-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Uzluksiz taʼlim tizimining chet tillar boʻyicha davlat taʼlim standartini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 8-maydagi 124-son qarori .
7. Vazirlar Mahkamasining “Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetida oʻquv yuklamasining hajmlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 23-dekabrdagi 337-son qarorining 2-bandi (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2013-y., 52-son, 691-modda).
8. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimning davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2001-yil 16-avgustdagi 343-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2015-yil 10-yanvardagi 3-son qarori .
9. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent davlat yuridik universitetida kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 2-iyundagi 347-son qaroriga 2-ilovaning 1-bandi .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida” 2018-yil 9-avgustdagi 638-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oliy taʼlim muassasalarining taʼlim berish jarayoniga noyob isteʼdodli va mahoratli mutaxassislarni jalb etishga doir oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 8-iyundagi 473-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-sentabrdagi 821-son qaroriga ilovaning 3-bandi .
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 12-dekabrdagi 988-son qaroriga ilovaning 1-bandi .
14. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimning davlat taʼlim standartlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2001-yil 16-avgustdagi 343-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida” 2020-yil 11-avgustdagi 476-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 12-avgust,
511-son