📅 2021-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги икки ой муддатда реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида :
а) 1-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
б) 1-илова (Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом)да:
номидаги , 1-банддаги , 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банддаги ««Таълим тўғрисида»» сўзлари ««Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-бандда :
««Таълим тўғрисида»» сўзлари ««Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади»;
28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ҳар бир ёш гуруҳидаги машғулотлар, ўйинларнинг ҳар йилги сони, давом этадиган даври ва изчиллиги мактабгача таълим ташкилотининг ўқув режасида белгиланади»;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Мактабгача таълим ташкилотларида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг бир ташкилотда биргаликда ўқиши ва тарбияланишига қаратилган инклюзив гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида бўлиш вақтига қараб у ердаги гуруҳлар қуйидагича бўлиши мумкин:
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар.
Мактабгача таълим ташкилотининг:
болалар кунига 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
болалар кунига 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.
Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар узлуксиз ухламайдиган муддатнинг тавсия этиладиган максимал давомийлиги 5,5 — 6 соатни ташкил этади»;
34-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қўшимча равишда Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосасини тақдим этади»;
35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар мазкур ўқув йилининг сўнггига қадар ташкилотда қолади»;
37-банддаги «қабул қилинади» сўзлари «қабул қилинади ва чиқарилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш мактабгача таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакили ўртасида тузиладиган шартнома ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Боланинг қонуний вакили ва мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома тарбияланувчининг мактабгача таълим ташкилотини битиргунича ёки ундан кетгунича кучда бўлади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар болани қонуний вакилларининг розилиги билан зарурат бўлганда йил давомида Тиббий-психологик-педагогик комиссияга ёхуд маслаҳат олиш учун зарур ихтисосликдаги мутахассисларга юборилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги 7 1 -боб қўшилсин:
«7 1 -боб. Мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этиш
39 1 . Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.
Машғулотлар махсус педагогика соҳасида олий маълумотга ёки педагогика бўйича олий маълумотга эга бўлган ва махсус педагогика соҳасида касбий қайта тайёрловдан ўтган дефектолог томонидан ўтказилади.
39 2 . Дефектолог билан машғулотларга мактабгача таълим ташкилотининг қуйидаги тарбияланувчилари жалб қилинади:
3 — 7 ёшдаги инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар;
5 — 7 ёшдаги нутқнинг фонетик-фонематик ривожланмаганлиги, дислалия (оддий, мураккаб) бўлган тарбияланувчилар.
39 3 . Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида дефектолог билан машғулотларга жалб қилинади.
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси логопедининг коррекцион-педагогик ишларни ўтказиш тавсия қилинаётган муддат белгиланган ҳолда, ушбу даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси асосида дефектолог билан бўлган машғулотларига жалб қилинади.
39 4 . Дефектолог билан машғулотларнинг заруратини аниқлаш учун тарбияланувчилар ривожланиши ва нутқини дастлабки текшириш бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинган вақтдан бошлаб 2 ҳафта ичида ўтказилади.
39 5 . Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда тарбияланувчиларда тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари аниқланганда, тарбияланувчи ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
Мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилганда ва унда 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар орасида нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар аниқланганда, мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасаси логопедининг ушбу муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
39 6 . Мактабгача таълим ташкилотининг дефектолог томонидан 3 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари ва 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар нутқида нуқсонлари аниқланганда, ушбу тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасига чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари тасдиқланганда ҳудудий тиббий-психологик-педагогик комиссиясидан ўрнатилган тартибда ўтиш учун юборилади.
Нутқида нуқсонлари тасдиқланганда логопеднинг даволаш-профилактика муассаса муҳри билан тасдиқланган ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими томонидан рўйхатга олинган хулосаси расмийлаштирилади.
39 7 . Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида дефектолог фаолиятини ташкил этишдан мақсад ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари, шу жумладан нутқида нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатишдир.
39 8 . Дефектолог фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
нуқсонларни аниқлаштириш мақсадида ва якка тартибдаги коррекцион-педагогик иш режасини тузиш учун комплекс психологик-педагогик текширувни ташкил этиш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонларни, шунингдек хотира, тафаккур, диққат-эътиборни имкон қадар коррекция қилишга қаратилган ишларни амалга ошириш;
тарбияланувчининг имкониятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ коррекцион-педагогик усулларни танлаш;
ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериш, уларни ижтимоий мослашуви, шунингдек ривожланишидаги нуқсонларни коррекция қилиш учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан инклюзив таълим муҳитини яратиш юзасидан педагоглар билан ҳамкорликда ишлаш ва ушбу фаолиятларни мувофиқлаштириш.
39 9 . Дефектолог илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ, шунингдек улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион фаолиятни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди.
39 10 . Умум ривожлантирувчи ва коррекцион дастурлар бўйича ўтказиладиган якка тартибдаги, кичик гуруҳдаги ёки фронтал машғулотлар коррекцион-педагогик ишларни ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади.
39 11 . Дефектолог мактабгача таълим ташкилотининг педагоглари, бошқа мутахассислари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради, машғулотларни бориб кўради, педагог ходимлари ва боланинг қонуний вакилларга нуқсонлари бўлган тарбияланувчиларга ёрдам кўрсатишнинг махсус усуллар ва услубларини қўллаш юзасидан маслаҳат беради.
39 12 . Инклюзив гуруҳлардаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик ишлар тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида белгиланган муддатгача ўтказилади.
Нутқида нуқсонлари бўлган 5 — 7 ёшдаги тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида коррекцион-педагогик ишлар 6 ой ўтказилганидан кейин мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий бириктирилган даволаш-профилактика муассасасининг логопеди томонидан текширилади.
Агар тарбияланувчида нутқида нуқсонлари бўлса, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчига коррекцион-педагогик ёрдам кўрсатилишини давом эттириш тавсия этилганлиги тўғрисидаги логопеднинг хулосаси берилади.
39 13 . Хулосада кўрсатилган муддат тугашигача нуқсонлар бартараф этилса, дефектолог томонидан ўтказиладиган машғулотлар тўхтатилади.
39 14 . Дефектолог фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади»;
41-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мактабгача таълим ташкилотидаги инклюзив гуруҳлар ёш принципи бўйича тўлдирилади»;
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган гуруҳларда — кўпи билан 30 нафар бола;
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 30 нафар бола;
турли ёшдаги гуруҳларда — кўпи билан 25 нафар бола;
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 10 нафар бола.
Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жойда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача ёшдаги болалар сони 20 нафар боладан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
3 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар болани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади»;
47-банддаги «моддий ёрдам» сўзлари «тиббий ёрдам» сўзлари билан алмаштирилсин;
53-банддаги «болаларни мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун» сўзлари «болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12-боб. Болаларни мактабгача таълим ташкилотида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови
56. Болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун тўловлар ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
57. Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
58. Болаларни нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови миқдори ва уни тўлаш шакли уларнинг муассислари томонидан белгиланади.
59. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзли шартларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади»;
61-банддаги «мактабгача таълим муассасаси Кузатув кенгаши томонидан танланадиган мудир» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти Кузатув кенгаши томонидан танланадиган директор» сўзлари билан алмаштирилсин;
63-банддаги «мудир» сўзи «директор» сўзи билан алмаштирилсин;
65-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 66-банднинг биринчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «Педагогика кенгаши» сўзлари «Педагогик кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 2-илова (Мактабгача таълим ташкилотларидаги қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида низом) да:
4-банддаги «муассасаларида» сўзи «ташкилотларида» сўзи билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳларнинг қуйидаги турлари фаолият кўрсатиши мумкин:
ривожлантириш гуруҳи;
инклюзив гуруҳ;
кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ.
Ривожлантириш гуруҳи 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун уларни ҳар томонлама камол топтириш, тенгдошлари ва катталар даврасига мослаштириш мақсадида ташкил этилади. Ривожлантириш гуруҳи камида 20 нафар ва кўпи билан 30 нафар бола билан тўлдирилади.
Инклюзив гуруҳ 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун ўзига хос эҳтиёжлари бор болани жамиятга мослаштиришни таъминлаш, боланинг қонуний вакилларига маслаҳат-методик кўмаклашиш, ўзига хос эҳтиёжи бор болаларнинг бундай заифликка эга бўлмаган болалар билан бирга ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ 3 ёшдан 7 ёшгача болалар учун болаларни тарбиялаш, таълим бериш, парваришлаш ва уларга қараб туриш масалаларида қонуний вакилларга ёрдам бериш мақсадда ташкил этилади. Кечки, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳ кўпи билан 15 нафар бола билан тўлдирилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қисқа муддатли гуруҳлар турига қараб 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилотларида қонун ҳужжатларига мувофиқ қисқа муддатли гуруҳларнинг бошқа турлари ташкил этилиши мумкин»;
29-банддаги «болаларни мактабгача таълим ташкилотларида сақлаш учун» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун» сўзлари билан алмаштирилсин.
г) 3-илова (Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом)да:
номидаги , 1-банддаги , 4 — 8-бандлардаги , 2-боб номидаги , 9-банднинг биринчи хатбошисидаги , 10-банднинг биринчи хатбошисидаги , 3-боб номидаги , 11-банддаги , 14-банддаги , 16-банддаги , 17-банддаги , 18-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги , 4-боб номидаги , 19-банддаги , 5-боб номидаги , 20-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги , 22-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги , 23-банддаги , 6-боб номидаги , 27-банддаги , 7-боб номидаги , 28-29-бандлардаги , 31-32-бандлардаги , 34-банддаги , 37-банддаги , 39-банддаги , 8-боб номидаги , 40-41-бандлардаги , 44-банддаги , 46 — 48-бандлардаги ва 9-боб номидаги , 51-банддаги , 10-боб номидаги , 54-55-бандлардаги , 11-боб номидаги , 57-58-бандлардаги , 65-66-бандлардаги , 12-боб номидаги , 67-банддаги , 68-банднинг биринчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги , 70-банднинг биринчи — саккизинчи хатбошиларидаги , 71-банддаги , 73-банддаги , 75 — 77-бандлардаги , 78-банднинг биринчи , олтинчи-еттинчи хатбошиларидаги , 79-80-бандларидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банддаги «типдаги» ва «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига» сўзлари тегишлича «турдаги» ва «Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
биринчи хатбошидаги «жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар» сўзлари «Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларини ташкил этиш учун гуруҳларнинг энг кам сони 6 тани ташкил этади.
Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларини ташкил этиш учун гуруҳларнинг энг кам сони тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этиши керак:
а) камида 3 та инклюзив гуруҳ;
б) қуйидаги ихтисосликлар бўйича ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун камида 3 та гуруҳ:
эшитишда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун;
кўришда оғир нуқсонлари бўлган болалар учун;
психик ривожланиши кечиккан болалар учун;
ақлий заифлик билан тарбияланувчилар учун;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган болалар учун»;
13-банддаги «жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-бандда :
биринчи хатбошидаги «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» ва «типдаги»сўзлари тегишлича «Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» ва «турдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирсин;
21-бандда :
биринчи ва ўнинчи хатбошилардаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги инклюзив гуруҳлар учун мўлжалланган гуруҳларни умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талабларга мувофиқ, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқ болалар билан тўлдириши шарт»;
25-бандда :
биринчи ва еттинчи хатбошилардаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Қўшма типдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларга жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари» сўзлари «Қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларга ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга, шунингдек қўшма турдаги мактабгача ташкилотнинг инклюзив гуруҳларига ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:»;
26-банддаги «қўшма типдаги мактабгача ташкилотининг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга» сўзлари «қўшма турдаги мактабгача ташкилотининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:
«27 1 . Болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдан ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар учун гуруҳлардан қуйидагилар асосида чиқарилади:
болани қонуний вакилларининг аризаси;
соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
мактабгача таълим ташкилот ва боланинг қонуний вакилларнинг ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилмаслиги;
мактабгача таълим ташкилот тиббий-психологик-педагогик кенгашининг хулосаси;
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаши;
мактаб ёшига етиши (7 ёш)».
33-банддаги «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар» сўзлари «Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Болалар ташкилотда бўлиш вақтига қараб ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги ва қўшма турдаги мактабгача ташкилотдаги гуруҳлар:
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин»;
36-банддаги «типдаги», «муддати» сўзлари тегишлича «турдаги», «вақти» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банддаги «типдаги», «педагогика» сўзлари тегишлича «турдаги», «педагог» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-бандда :
биринчи хатбошидаги «жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ақлик заифлик билан» сўзлари «ақли заиф бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-бандда :
биринчи хатбошидаги «Қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган инклюзив гуруҳлар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «Қўшма турдаги мактабгача ташкилотларда уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «ақлий заиф» сўзлари «ақли заиф» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-бандда :
биринчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «болаларни мактабгача таълим ташкилотларида бўлган даври» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банддаги «қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларида болаларни бўлган даври учун» сўзлари «қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
60-банддаги «қўшма типдаги нодавлат мактабгача ташкилотларда болаларни бўлган даври учун олинадиган хизматлар ҳақи» сўзлари «қўшма турдаги нодавлат мактабгача ташкилотлари ўзи кўрсатаётган мактабгача таълим ва тарбия хизматлари ҳақи» сўзлари билан алмаштирилсин;
61-банддаги «муҳтож оилалардан келган тарбияланувчилар» сўзлари «муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш» сўзлари билан алмаштирилсин;
62-банддаги «қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларида ота-оналар тўлови ундирилмайдиган тарбияланувчиларнинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлар рўйхати» сўзлари «қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларида ота-оналар тўлови ундирилмайдиган тарбияланувчиларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар рўйхати» сўзлари билан алмаштирилсин;
63-бандда :
иккинчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «типдаги мактабгача ташкилотларнинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлар» сўзлари «турдаги мактабгача ташкилотларнинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
64-бандда :
биринчи хатбошидаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «педагогик» сўзи «педагог» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Қўшма типдаги давлат мактабгача ташкилотларининг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи педагогик ва тиббиёт ходимлари» сўзлари «Қўшма турдаги давлат мактабгача ташкилотларининг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишловчи педагог ва тиббиёт ходимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
69-бандда :
биринчи хатбошидаги «типдаги», «педагогика» сўзлари тегишлича «турдаги», «педагогик» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи — еттинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги «типдаги» сўзи «турдаги» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «типдаги», «педагогик» сўзлари тегишлича «турдаги», «педагог» сўзлари билан алмаштирилсин;
72 ва 74-бандлардаги «мудир», «типдаги» сўзлари тегишлича «директор», «турдаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
д) 4-илова (Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисида низом)да:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги Тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди»;
3-бандда :
иккинчи хатбошидаги «жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига, қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларга ва инклюзив гуруҳларга» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги ««Таълим тўғрисида»ги Қонунига» сўзлари ««Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига» сўзлари билан илмаштирилсин;
9-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда, қўшма типдаги мактабгача ташкилотлардаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ва инклюзив гуруҳларда» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотларда ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда :
биринчи хатбошидаги «тўрт» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотларда бўш жойлар борлигига қараб, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотларда бўш жойлар борлигига қараб, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб этиш тақиқланади»;
18-банддаги «болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга юбориш» сўзлари «ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болани давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-бандда :
олтинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотда» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хулоса боланинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонининг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агарда бола жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлса унга, белгиланган муддатлардан истисно ҳолда, жорий ўқув йили тугагунига қадар (сентябрь — май) муддатига берилади»;
тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бу муддат давомида бола давлат мактабгача таълим ташкилотининг тиббий-психологик-педагогик кенгаши йўлланмаси ёки педагогик кенгаши тавсияси бўйича Комиссия томонидан қайта текширувдан ўтказилиши мумкин.
Хулосада кўрсатилган боланинг давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги мактабгача ташкилот (гуруҳ)га ўтказиш масаласи Комиссия томонидан белгиланади»;
21-бандда :
биринчи хатбошидаги «болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «2 ёшдан» сўзлари «3 ёшдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Комиссиянинг хулосаси асосида Комиссия котиби болани 1 иш куни давомида тегишли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотида «Болалар боғчаси» мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, боланинг қонуний вакилига бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида Комиссия котиби томонидан хабар берилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, боланинг қонуний вакили тегишли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига 15 иш куни ичида келиши шарт.
Боланинг қонуний вакили юқорида кўрсатилган муддат ичида келмаган тақдирда, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотида рўйхатдан ўтиш қайта тиклаш ҳуқуқисиз бекор бўлади»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24.Комиссиянинг хулосаси ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга, қўшма турдаги мактабгача ташкилотга, умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлардаги инклюзив гуруҳларига расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлмаган болани давлат мактабгача таълим ташкилотга расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан берилган йўлланмаси асос ҳисобланади»;
25-банддаги «органларда, ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ва қўшма типдаги мактабгача ташкилотда» сўзлари «ва давлат мактабгача таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳузуридаги комиссия тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар
Касалликлар номи I. Психик ривожланишдаги нуқсонлар 1. Психик ривожланишда кечикиш F83 2. Психик-нутқий ривожланишда кечикиш F83 3. Болалар аутизми F84.0 II. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар 1. Енгил даражадаги ақлий заифлик F70 2. Ўрта даражадаги ақлий заифлик F71 III. Нутқдаги нуқсонлар 1. Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси) F80.1 2. Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия) F80.2 3. Ринолалия (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат) R49.2 4. Ўртача ва оғир даражадаги дудуқлик F98.5 5. Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан) R47.1 6. Болалар афазияси F80.3 IV. Кўришида нуқсонлар 1. Кўзи ожизлик (амовроз) 2. Туғма нуқсонлар: микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм; Тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси; кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси; альбинизм; аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача 3. Катаракта: марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача; афакия (кўз гавҳари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши). 4. Глаукома (туғма, иккиламчи) 5. Рефракцион аномалиялар: кучайиб борадиган узоқни яхши кўра олмасликнинг ўрта ва юқори даражаси (кучайиш тезлиги йил давомида — 0,5Д дан ортиқ); тахминланган амблиопиялар, анизометрияда рефракциянинг 3,0 Д фарқи билан; Туғма миопиянинг ўрта ва юқори даражаси. Узоқни яхши кўра олмасликнинг асоратланган шакли. 6. Амблиопиялар: амблиопиялар (дисбинокуляр, рефракцион, обскурацион) тиббий (плеоптик) даволашга мухтож бўлган кўриш пасайишининг хар қандай даражасида; узоқни яхши кўра олмасликнинг, яқинни яхши кўра олмасликнинг, астигматизмнинг юқори даражасидаги тахминланган амблиопиялар; Туғма миопиянинг ўрта ва юқори даражаси. Узоқни яхши кўра олмасликнинг асоратланган шакли. 7. Тўр парданинг кўчиши V. Эшитишида нуқсонлар Н90.3 1. 2 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 41 — 55дб гача пасайиши (бинаурал қулоқ протезлаш)) 2. 3 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 56 — 70 дб гача пасайиши (қулоқ протезлаш)) 3. 3-4 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги (эшитишнинг 71 — 90 дб гача пасайиши (агар мияининг эшитиш маркази жароҳат олмаган бўлса, кохлеар имплантация операциясигача)) 4. 4 даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши (агар миянинг эшитиш маркази жароҳат олмаган бўлса, кохлеар имплантация операциясигача) 5. Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши (кохлеар имплантация операциясигача) 6. Кохлеар имплантациядан кейин VI. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари 1. 3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган) 2. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси 3. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали килсимон деформацияси 4. 3 ва 4 даражали кифоз 5. Артрогрипоз 6. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари 7. 1 даражали Киари аномалиялари 8. Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар) 9. Туғма маймоқлик (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар) 10. Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар контрактураси 11. Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия) 12. Рахит асоратида оёқлар оғир даражали деформациялари (вальгус ва варус деформациялар) 13. Туғма сон чиқиши (консерватив даволашдан кейинги ҳолат, оператив даволашдан кейинги ҳолат) VII. Икки ва ундан ортиқ бузилиши бор болалар ».
е) Қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига 5-ИЛОВА
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган ташкилот деб аталади) мақсадлари ва вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом умумий типдаги давлат ташкилотлари, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
3. Ихтисослаштирилган ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига мувофиқ олиб боради.
4. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишига, шунингдек уларни тарбиялаш ва реабилитация қилишга қаратилган.
5. Ихтисослаштирилган ташкилот аккредитацияси аттестация асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
6. Ихтисослаштирилган ташкилот юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
2-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари ва вазифалари
7. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширилишини таъминлаш;
болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, жамиятга мослаштириш, шунингдек, ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ёш ва ўзига хос имкониятларига, қобилиятлари ва эҳтиёжларига мувофиқ уларнинг жисмоний, ақлий ва маънавий камол топишини таъминлаш;
боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларга, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга, шунингдек бундай болалар тарбияланаётган оилаларга малакали ижтимоий-маиший, ижтимоий-психологик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жамиятдаги, оиладаги ҳаётга, ўқишга ва меҳнат қилишга имкон қадар тўлиқ ҳамда ўз вақтида мослашишига кўмаклашиш.
8. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион ишларни ташкил этиш дастурларига мувофиқ тарбияланувчиларга таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам берилишини таъминлаш;
болаларда Ватанга муҳаббат, оилага ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятлар ва урф-одатларга ҳурмат, ўзига ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
тиббий абилитация ва реабилитация ўтказиш, болалар ривожланишидаги нуқсонларни компенсация ва коррекция қилиш;
болаларга сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имконини берадиган шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий мослашувчанлигини ҳамда таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
болаларни умумтаълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш;
ўқув жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш.
3-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ихтисослаштирилган ташкилотнинг муассисидир.
10. Ихтисослаштирилган ташкилот муассис томонидан ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
11. Ихтисослаштирилган ташкилот кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ва реабилитация марказидан иборат, шунингдек ўз тузилмасида болалар ва уларнинг қонуний вакиллари билан вақтинчалик яшайдиган хостелга эга бўлиши мумкин.
12. Ихтисослаштирилган ташкилотда муассис билан келишилган ҳолда фаолияти Ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятининг устав турларига зид бўлмаган қўшимча бўлимлар, хизматлар, таркибий бўлинмалар очилиши мумкин. Барча таркибий бўлинмалар ўз фаолиятида Ихтисослаштирилган ташкилотнинг директорига бўйсунади.
13. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилмасдан хусусийлаштирилиши, мусодара қилиниши ва қайта ихтисослаштирилиши мумкин эмас.
14. Ихтисослаштирилган ташкилот ўқув йили тугаганидан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
Ихтисослаштирилган ташкилотни қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида тарбияланувчиларни бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан боланинг қонуний вакиллари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
4-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
15. Ихтисослаштирилган ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тасдиқланган мослаштирилган таълим дастури асосида мустақил равишда ўз таълим дастурини ишлаб чиқиш;
боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлик қилиш;
мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича инновацион фаолиятда қатнашиш.
Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Ихтисослаштирилган ташкилот:
болаларнинг жисмоний ўсиши ва соғлиғи мустаҳкамланиши учун санитария-гигиена меъёрларига мувофиқ шарт-шароитлар яратиши ва уларга риоя этилишини таъминлаши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли нозологияларни даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг абилитацияси ва реабилитациясини ўтказиш учун шарт-шароитларни яратиши;
таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган шакллар, усуллар ва воситаларнинг болаларнинг ёш, психик ва физиологик хусусиятлари, қизиқишлари, қобилиятлари, манфаатлари ва эҳтиёжларига мос келишини таъминлаши;
болалар тўғри овқатланишини ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
болаларни шахсга йўналтирилган ёндашувни қўллаган ҳолда умумтаълим муассасаларида ўқишга сифатли тайёрлашни таъминлаши;
мактабгача таълим сифатини таъминлаш устидан назорат олиб боришда, саломатликни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, абилитация ва реабилитация тадбирларини ўтказишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиши;
Ихтисослаштирилган ташкилотдаги гуруҳларни ихтисослаштирилган мактабгача таълимга қўйиладиган талабларга мувофиқ болалар билан тўлдирилиши.
зарур моддий-техник базаси ва малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлганда, асосий таълим-тарбия фаолияти билан бирга пулли даволаш-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиши шарт.
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
17. Ихтисослаштирилган ташкилот қуйидагилар учун жавоб беради:
болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
болалар Ихтисослаштирилган ташкилотда бўлган вақтида уларнинг ҳаётини ҳимоя қилишни ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш;
белгиланган талабларга мувофиқ таълим-тарбия, коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация жараёнларини амалга ошириш;
болани тарбиялаш ва таълим бериш масалалари бўйича унинг қонуний вакилларига маслаҳатлар билан ёрдам бериш;
умумтаълим дастурларини амалга оширишни тегишли сифатда ва белгиланган ҳажмда таъминлаш;
ушбу Низомда назарда тутилган вазифалар ва функцияларни бажариш.
18. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти устидан мониторинг ҳамда назорат ваколатли давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Ўқув жараёнидан сиёсий мақсадларда ёки таълим олаётган болаларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид ҳаракатларни содир этишга ундаш учун фойдаланиш тақиқланади.
5-боб. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти
20. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот деб аталади) Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, у ерда тарбияланувчиларга таълим ва тарбия берилади.
21. Болаларни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга қабул қилиш ушбу ташкилотда бўш жойлар бўлса, календарь йил давомида амалга оширилади.
Болалар уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан қуйидагилар асосида қабул қилинади:
Тиббий-психологик-педагогик комиссиясининг белгиланган тартибда берилган хулосаси;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси.
22. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш даври ва болалар билан ўтказиладиган коррекцион ишлар муддати Тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади.
23. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар контингентига мувофиқ қуйидаги гуруҳлар тузилади:
эшитишида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
кўришида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
психик ривожланишда кечикаётган тарбияланувчилар учун;
ақлий заифлик билан тарбияланувчилар учун;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун.
24. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда гуруҳлар болаларнинг тоифасига ва ёшига қараб тўлдирилади ҳамда тегишли равишда қуйидагиларни ташкил этади:
кар тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф эшитувчи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
кўзи ожиз тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
заиф кўрувчи тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 15 нафар ва кўпи билан 18 нафар тарбияланувчи;
гемипарез, монопарез, плегия асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари билан тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
енгил даражада ақли заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи; ўрта даражада ақлий заиф бўлган уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 6 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
аутизм билан уч ёшдан катта тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи;
психик ривожланишида кечикаётган уч ёшдан катта болаларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 10 нафар ва кўпи билан 12 нафар тарбияланувчи;
мураккаб нуқсонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) тарбияланувчиларга мўлжалланган гуруҳларда — камида 8 нафар ва кўпи билан 10 нафар тарбияланувчи.
25. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда овқатланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш учун жавобгарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг директори зиммасига юкланади.
26. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:
оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;
шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;
турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
асаб тизимининг органик шикастланганлиги сабабли сийдик ва нажас ушлаб туролмаслик;
юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи;
кўзи кўр қулоғи карлар.
27. Болалар ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдан қуйидагилар асосида чиқарилади:
болани қонуний вакилларининг аризаси;
соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;
Ихтисослаштирилган ташкилот ва боланинг қонуний вакилларнинг ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилмаслиги;
Ихтисослаштирилган ташкилот тиббий-психологик-педагогик кенгашининг хулосаси;
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасида кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаши;
мактаб ёшига етиши (7 ёш).
6-боб. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
28. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни таълим олиши, тарбиялашни, уларни парваришлашни ва болаларга коррекцион-педагогик ёрдамни кўрсатишни таъминлайди.
29. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотдаги таълим-тарбия жараёнининг мазмун-моҳияти Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастури асосида ишлаб чиқилган (шу жумладан, муаллифлик, мослаштирилган ва бошқа) дастур билан белгиланади.
30. Таълим-тарбия жараёни машғулотларнинг йиллик, тақвим-мавзули режалари ва жадвали билан тартибга солинади.
31. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот қонун ҳужжатларига ҳамда Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларга таълим-тарбия бериш шакллари, воситалари ва усулларини танлайди.
32. Таълим-тарбия жараёни ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги йўналиш асосида болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади. Машғулотлар фронтал, кичик гуруҳ ва якка тартибда олиб борилади. Гуруҳлар ва коррекцион-таълим кабинетлар зарур ихтисослаштирилган асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.
33. Ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларга қуйидаги тамойиллар асосида таълим берилади ва тарбияланади:
таълимнинг коррекцион йўналтирилганлиги;
ижтимоий мослашуви;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда таълимнинг махсус методологиясидан ва тоифаланган ёндашувдан фойдаланиш.
34. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Болалар ташкилотда бўладиган муддатга қараб гуруҳлар:
тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 10,5 соатгача);
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар (24 соат) бўлиши мумкин.
35. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда ишлаш тартиби ва тарбияланувчиларнинг бўлиш муддати Ихтисослаштирилган ташкилотнинг уставида ва муассис қарорида белгиланади.
36. Ихтисослаштирилган ташкилот ва боланинг қонуний вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатлар бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга жойлаштирилганда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади. Бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўладиган вақт ушбу шартномада кўрсатилади.
37. Таълим-тарбия жараёни ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг махсус мактабгача таълим бўйича тегишли малакага эга педагог ходимлари томонидан ўтказилади. Таълим жараёнининг психологик-педагогик кузатуви психологлар томонидан амалга оширилади.
38. Педагог ходимлари таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот фаолиятига ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга умумий раҳбарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.
39. Таълим-тарбия давлат тилида ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб борилади.
7-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
40. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:
тарбияланувчилар;
педагог ходимлари;
тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар;
боланинг қонуний вакиллари.
41. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бепул мактабгача таълим олиш;
реабилитация ва тиббий хизматлардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори-дармонлар рўйхатига асосан дори воситалари билан бепул таъминланиш;
Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ овқатланиш.
Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари ва Ихтисослаштирилган ташкилот уставига мувофиқ белгиланади.
42. Тегишли ихтисослаштирилган маълумотга, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий хислатларга эга шахслар Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда педагогика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
43. Боланинг қонуний вакиллари ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг таълим-тарбия фаолияти, ўз фарзандига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган реабилитация ёрдами билан ушбу ташкилотнинг ишига аралашмай танишиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Реабилитация маркази ва реабилитация жараёнини ташкил этиш
44. Реабилитация тадбирлари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган реабилитация марказида штатдаги тиббиёт ва педагог ходимлари, шунингдек Ихтисослаштирилган ташкилотга ҳудудий бириктирилган соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
45. Реабилитация марказининг тиббиёт ва педагог ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган даволаш стандартларига мувофиқ болаларнинг ривожланишидаги нуқсонларини коррекция қилиш, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни тиббий реабилитация, абилитация қилиш ва ижтимоий мослашувга қаратилган реабилитация тадбирларини ўтказади.
46. Белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация тадбирларини ўтказиш ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг ҳар бир тарбияланувчиси учун якка тартибда машғулотлар жадвалини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади.
47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази Тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан юборилган ногиронлиги бўлган болаларни ва ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни ҳам амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади.
Болаларни амбулатор шароитида қабул қилишда уларга кўрсатиладиган реабилитация муолажаларни даврийлиги якка тартибдаги реабилитация дастурида белгиланади, унда бир ой давомида реабилитация муолажалари курсини олиш, боланинг соғлиғи ҳолатига қараб ва Ихтисослаштирилган ташкилотни Тиббий-психологик-педагогик кенгашининг тавсиялари бўйича 3 ёки ундан кўпроқ ойдан сўнг муолажаларни такроран ўтказиш назарда тутилади.
48. Реабилитация марказида ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотининг ҳар бир тарбияланувчисига ҳамда амбулатор шароитида даволаниш курсидан ўтган бола учун белгиланган намунадаги тиббий картаси очилади. Тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугагандан кейин ёки амбулатор шароитида даволаниш курси тугаганидан сўнг боланинг қонуний вакиллари яшаш жойи бўйича тиббиёт муассасаси учун тиббий картасидан кўчирма берилади.
49. Реабилитация марказида беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Қабул қилиш жадвал бўйича белгиланган вақтда — ҳар куни 7,2 соатдан амалга оширилади.
50. Реабилитация маркази қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бола яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиниканинг йўлланмаси асосида, юқумли касалликлар билан алоқа бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотномани албатта талаб қилган ҳолда, қўшимча пулли амбулатор хизматларини ташкил этишга ҳақли.
51. Тиббий жисмоний тарбия бўйича машғулотлар тиббий жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга ўқитувчи томонидан ўтказилади.
52. Реабилитация марказида барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирлари тўғри ташкил этилиши ҳамда ўтказилиши устидан назорат соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари томонидан олиб борилади.
Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқариш органлари реабилитация марказини тиббиёт кадрлари билан тўлдириш, уларнинг малакасини ошириш, шунингдек даволаш ва соғломлаштиришнинг замонавий технологиялари ҳамда усулларини кенг жалб қилиш, маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатиши учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш учун масъулдир.
53. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий текширувдан ўтади.
54. Тиббиёт ва педагог ходимлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ реабилитация жараёнини ташкил этиш учун жавоб беради. Реабилитация маркази фаолиятига ва реабилитация жараёнини ташкил этишга умумий раҳбарлик Ихтисослаштирилган ташкилотнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширади.
9-боб. Ихтисослаштирилган ташкилот хостели
55. Ихтисослаштирилган ташкилотларга бола амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини оладиган даврда бола (болалар) ўз қонуний вакиллари билан биргаликда вақтинчалик яшаши учун хостел ташкил этишга рухсат берилсин.
56. Хостеллар юридик мақомга эга бўлмайди ва Ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бошқарилади.
57. Хостеллар асосан ўзини-ўзи молиялаштириш маблағлари ҳисобига сақланади. Шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағ жалб қилиниши мумкин.
58. Хостеллардан тушган тушумлар Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
59. Хостеллардан фойдаланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
10-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятини молиялаштириш
60. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолияти қуйидагилар ҳисобига молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайрия эҳсонлари;
пулли хизматлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ихтисослаштирилган ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча даромадлар олиш ҳуқуқига эга.
61. Ихтисослаштирилган ташкилотга қўшимча бюджет маблағларини жалб қилиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмайди.
62. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда болаларни сақлаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
63. Ихтисослаштирилган ташкилот ўзи томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
64. Ихтисослаштирилган ташкилотда ходимлар иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ихтисослаштирилган ташкилотда раҳбарлар, педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, тарбиячилар ёрдамчилари лавозим маошларига ҳамда базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
65. Ихтисослаштирилган ташкилот тегишли давлат органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва статистик ҳисобот тақдим этади.
66. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
11-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотини бошқаруви
67. Ихтисослаштирилган ташкилот қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга ва Ихтисослаштирилган ташкилотининг уставига мувофиқ бошқарилади.
68. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:
Педагогик кенгаши;
Кузатув кенгаши;
Ихтисослаштирилган ташкилот директори.
69. Ихтисослаштирилган ташкилот Педагогик кенгаши:
Ихтисослаштирилган ташкилотда таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади;
Ихтисослаштирилган ташкилот иш режасини ҳамда педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди;
Ихтисослаштирилган ташкилот таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди;
Ихтисослаштирилган ташкилот боланинг қонуний вакиллари билан ҳамкорлиги тартибини белгилайди;
Ихтисослаштирилган ташкилот педагог ходимлари малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббусини ривожлантириш, таълим жараёнига фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади;
Ихтисослаштирилган ташкилот ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади;
Ихтисослаштирилган ташкилот директори ва педагог ходимлари ҳисоботларини эшитади.
Ихтисослаштирилган ташкилот Педагогик кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
70. Ихтисослаштирилган ташкилотда болани тарбиялаш, ривожлантириш ва таълим беришда кўмаклашиш мақсадида Кузатув кенгаши ташкил этилади. Унинг таркиби ушбу ташкилотга борадиган болаларнинг қонуний вакиллари, унинг ходимлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан тузилади.
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши:
Ихтисослаштирилган ташкилотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Ихтисослаштирилган ташкилот директорини сайлайди, шунингдек уни эгаллаган лавозимидан озод қилиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритади;
Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, молия-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги даврий ҳисоботларини эшитади;
Ихтисослаштирилган ташкилот директори, педагог ходимлари ва бошқа ходимлари фаолиятига тааллуқли ижтимоий сўровлар ўтказади;
Мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органларига Ихтисослаштирилган ташкилот ходимларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади.
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг Кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам бажариши мумкин.
71. Ихтисослаштирилган ташкилот Кузатув кенгашининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
72. Ихтисослаштирилган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органлари томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан Кузатув кенгаши томонидан танланадиган директор раҳбарлик қилади.
73. Директор Ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва Кузатув кенгашига ҳамда муассисга ҳисоб беради.
74. Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида, уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
75. Ихтисослаштирилган ташкилот директорининг лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
76. Директор:
Ихтисослаштирилган ташкилот номидан фаолият олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Ихтисослаштирилган ташкилот мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади ва шартнома тузади;
Ихтисослаштирилган ташкилот ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Ихтисослаштирилган ташкилотга юклатилган вазифалар ҳамда функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколати доирасида Ихтисослаштирилган ташкилотнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог ва тиббий кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал қилиш юзасидан ҳамда Ихтисослаштирилган ташкилот фаолиятига оид бошқа масалалар бўйича тегишли органларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
педагог, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
77. Уч нафар директор ўринбосари Ихтисослаштирилган ташкилотнинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилади:
ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади;
даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органи томонидан тавсия этилади ҳамда мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади;
умумий масалалар бўйича директор ўринбосари мактабгача таълим ҳудудий бошқарув органи ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишув бўйича Ихтисослаштирилган ташкилот директори томонидан тайинланади.
78. Ихтисослаштирилган ташкилот директори ўринбосарларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уставда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида белгиланади.
12-боб. Ихтисослаштирилган ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши
79. Ихтисослаштирилган ташкилотда тиббий-психологик-педагогик кенгаши тузилади ва фаолият олиб боради, Ихтисослаштирилган ташкилот директори унинг раиси ва ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари, психолог, педагог ҳамда тиббиёт ходимлари унинг аъзолари ҳисобланади.
80.Тиббий-психологик-педагогик кенгаш:
бола Ихтисослаштирилган ташкилотнинг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотига қабул қилинганда унинг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, соғлиғи ҳолати ва ривожланиш даражасини ҳисобга олиб коррекцион-педагогик ҳамда реабилитация тадбирларини ўтказиш юзасидан якка тартибдаги йўналишни ишлаб чиқади;
ўқув йили давомида 3 марта (сентябрь, январь ва майда) ихтисослаштирилган мактабгача ташкилот тарбияланувчиларини текширади;
якка тартибдаги йўналишни амалга ошириш жараёнида бола ривожланиши динамикасини аниқлайди ва зарурат бўлса, унга ўзгартишлар киритади;
коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижалари, боланинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмалари даражаси ва ижтимоий мослашув динамикаси, таълим-тарбия дастурларини ўзлаштириши мониторингини олиб боради ва баҳолайди;
бола ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлган муддат давомида уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга қайта текширувга юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқади;
Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган боланинг бўлиш муддати тугашидан камида бир ой олдин боланинг қонуний вакилларини тарбияланувчининг ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотда бўлиш муддати тугаганидан хабардор қилади ҳамда ушбу ташкилотларда бўлишини давом эттириш юзасидан уни Тиббий-психологик-педагогик комиссияга текширувга юборади;
тарбияланувчиларни текшириш маълумотлари ёки коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирлари натижаларининг ижобий динамикаси асосида Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасида кўрсатилган бўлиш муддати тугашигача тарбияланувчини ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга;
Ихтисослаштирилган ташкилотнинг реабилитация марказида амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олишга юборилган болаларни якка тартибда текширади ва боланинг ўзига хос ва ёш хусусиятларига, соғлиғи ҳолатига ва ривожланиш даражасига қараб коррекцион-педагогик ва реабилитация тадбирларини тайинлайди; бола коррекцион-педагогик ва реабилитация муолажаларини вақти ва даврийлиги билан олиши тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқади;
боланинг қонуний вакиллари розилиги билан бола Ихтисослаштирилган ташкилот хостелида яшаши учун у амбулатор шароитида белгиланган даволаш курси доирасида реабилитация муолажаларини олиши зарурлиги ва унинг давомийлиги ҳақида хулоса беради.
13-боб. Якунловчи қоидалар
81. Ихтисослаштирилган ташкилотда сиёсий партиялар ва диний муассасаларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ва фаолиятига йўл қўйилмайди.
82. Ихтисослаштирилган ташкилотда халқаро ҳамкорлик, педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ва тиббиёт ходимлари амалиётини ўтказиш ва малакасини ошириш белгиланган тартибда амалга оширилади.».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомнинг 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган қуйидагиларнинг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади:
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлари ҳамда тарбиячи ёрдамчилари;
қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган педагог ва тиббиёт ходимлари ва тарбиячи ёрдамчилари;
реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлари, ҳамда тарбиячи ёрдамчилари»
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 55 1 -позициясидаги «муассасаларини» ва «муассасалари» сўзлари тегишли равишда «ташкилотларини» ва «ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарорида :
2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилсин.»;
илованинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилади.».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
2-бандда :
саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ижтимоий кўмакка мухтож оилалар — кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«махсус контингент — ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари.»;
7-бандда :
учинчи хатбошидаги «50 фоизидан» сўзларидан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизидан» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ёки «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидиялар олиш;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар олиш;»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
8-бандда :
иккинчи хатбошидаги «ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларининг фарзандларини» сўзларидан кейин «ва махсус контингентларни» сўзлари қўшилсин;
ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 16-банди ўттиз биринчи — ўттиз тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 август,
510-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
NIZOM
Reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
“Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiq hamda reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat ixtisoslashtirilgan koʻp tarmoqli maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligi ikki oy muddatda reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlarining namunaviy shtat birliklarini qayta koʻrib chiqsinlar.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev, maktabgacha taʼlim vaziri A.V. Shin va sogʻliqni saqlash vaziri A.M. Xadjibayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 11-avgustdagi 510-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 13-maydagi 391-son qarorida :
a) 1-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi huzuridagi tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;”;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti toʻgʻrisidagi nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.
b) 1-ilova (Umumiy tipdagi davlat va nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi nizom)da:
nomidagi , 1-banddagi , 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
4-banddagi ““Taʼlim toʻgʻrisida”” soʻzlari ““Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-bandda :
““Taʼlim toʻgʻrisida”” soʻzlari ““Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar bilan ishlash texnologiyalari, usullari va shakllari ularning psixofizik rivojlanish xususiyatlari, oʻziga xos imkoniyatlari va sogʻligʻi holatidan kelib chiqqan holda, pedagog va tibbiy xodimlar tomonidan belgilanadi hamda maktabgacha taʼlim tashkilotining Pedagogik kengashi bilan kelishiladi”;
28-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Har bir yosh guruhidagi mashgʻulotlar, oʻyinlarning har yilgi soni, davom etadigan davri va izchilligi maktabgacha taʼlim tashkilotining oʻquv rejasida belgilanadi”;
29-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar va rivojlanishida nuqsonlari boʻlmagan bolalarning bir tashkilotda birgalikda oʻqishi va tarbiyalanishiga qaratilgan inklyuziv guruhlar tashkil etilishi mumkin.
Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida boʻlish vaqtiga qarab u yerdagi guruhlar quyidagicha boʻlishi mumkin:
bolalar qisqa vaqt boʻladigan guruhlar (kuniga 3-4 soat);
toʻliq kunli guruhlar (kuniga 9, 10,5 va 12 soat);
bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlar.
Maktabgacha taʼlim tashkilotining:
bolalar kuniga 3-4 soat boʻladigan guruhlarida — kunduzgi uyqu tashkil etilmaydi va bir martalik ovqatlantirish tashkil etilishi mumkin;
bolalar kuniga 9 — 10,5 soat boʻladigan guruhlarida — uch martalik ovqatlantirish tashkil etilishi va kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;
bolalar 12 soat boʻladigan guruhlarida — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi va kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlarida kunduzgi va tungi uyqu hamda besh martalik ovqatlantirish tashkil etilishi uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.
Uch yoshdan yetti yoshgacha boʻlgan bolalar uzluksiz uxlamaydigan muddatning tavsiya etiladigan maksimal davomiyligi 5,5 — 6 soatni tashkil etadi”;
34-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Maktabgacha taʼlim tashkilotidagi inklyuziv guruhlarga qabul qilish uchun rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar qoʻshimcha ravishda Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaning belgilangan tartibda berilgan xulosasini taqdim etadi”;
35-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Joriy oʻquv yili davomida 7 yoshga toʻlgan tarbiyalanuvchilar mazkur oʻquv yilining soʻnggiga qadar tashkilotda qoladi”;
37-banddagi “qabul qilinadi” soʻzlari “qabul qilinadi va chiqariladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga qabul qilish maktabgacha taʼlim tashkiloti va bolaning qonuniy vakili oʻrtasida tuziladigan shartnoma hamda maktabgacha taʼlim tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.
Bolaning qonuniy vakili va maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrtasida tuziladigan shartnoma tarbiyalanuvchining maktabgacha taʼlim tashkilotini bitirgunicha yoki undan ketgunicha kuchda boʻladi.
Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar bolani qonuniy vakillarining roziligi bilan zarurat boʻlganda yil davomida Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaga yoxud maslahat olish uchun zarur ixtisoslikdagi mutaxassislarga yuborilishi mumkin”;
quyidagi mazmundagi 7 1 -bob qoʻshilsin:
“7 1 -bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotida defektolog faoliyatini tashkil etish
39 1 . Umumiy turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotida rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan, shu jumladan nutqida nuqsoni boʻlgan tarbiyalanuvchilar bilan korreksion-pedagogik mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun defektolog shtat birligi kiritiladi.
Mashgʻulotlar maxsus pedagogika sohasida oliy maʼlumotga yoki pedagogika boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlgan va maxsus pedagogika sohasida kasbiy qayta tayyorlovdan oʻtgan defektolog tomonidan oʻtkaziladi.
39 2 . Defektolog bilan mashgʻulotlarga maktabgacha taʼlim tashkilotining quyidagi tarbiyalanuvchilari jalb qilinadi:
3 — 7 yoshdagi inklyuziv guruhlardagi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar;
5 — 7 yoshdagi nutqning fonetik-fonematik rivojlanmaganligi, dislaliya (oddiy, murakkab) boʻlgan tarbiyalanuvchilar.
39 3 . Inklyuziv guruhlardagi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan 3 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar hududiy tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasi asosida defektolog bilan mashgʻulotlarga jalb qilinadi.
Nutqida nuqsonlari boʻlgan 5 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar yashash joyi boʻyicha davolash-profilaktika muassasasi logopedining korreksion-pedagogik ishlarni oʻtkazish tavsiya qilinayotgan muddat belgilangan holda, ushbu davolash-profilaktika muassasasi muhri bilan tasdiqlangan va tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi tomonidan roʻyxatga olingan xulosasi asosida defektolog bilan boʻlgan mashgʻulotlariga jalb qilinadi.
39 4 . Defektolog bilan mashgʻulotlarning zaruratini aniqlash uchun tarbiyalanuvchilar rivojlanishi va nutqini dastlabki tekshirish bola maktabgacha taʼlim tashkilotiga qabul qilingan vaqtdan boshlab 2 hafta ichida oʻtkaziladi.
39 5 . Maktabgacha taʼlim tashkilotida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrik oʻtkazilganda va unda tarbiyalanuvchilarda tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar roʻyxatida koʻrsatilgan rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari aniqlanganda, tarbiyalanuvchi hududiy tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyasidan oʻrnatilgan tartibda oʻtish uchun yuboriladi.
Maktabgacha taʼlim tashkilotida chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrik oʻtkazilganda va unda 5 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar orasida nutqida nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar aniqlanganda, maktabgacha taʼlim tashkilotiga hududiy biriktirilgan davolash-profilaktika muassasasi logopedining ushbu muassasa muhri bilan tasdiqlangan va tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi tomonidan roʻyxatga olingan xulosasi rasmiylashtiriladi.
39 6 . Maktabgacha taʼlim tashkilotining defektolog tomonidan 3 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari va 5 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar nutqida nuqsonlari aniqlanganda, ushbu tarbiyalanuvchilar maktabgacha taʼlim tashkilotiga hududiy biriktirilgan davolash-profilaktika muassasasiga chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun yuboriladi.
Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari tasdiqlanganda hududiy tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyasidan oʻrnatilgan tartibda oʻtish uchun yuboriladi.
Nutqida nuqsonlari tasdiqlanganda logopedning davolash-profilaktika muassasa muhri bilan tasdiqlangan va tuman (shahar) maktabgacha taʼlim boʻlimi tomonidan roʻyxatga olingan xulosasi rasmiylashtiriladi.
39 7 . Umumiy turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotida defektolog faoliyatini tashkil etishdan maqsad rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari, shu jumladan nutqida nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilarga korreksion-pedagogik yordam koʻrsatishdir.
39 8 . Defektolog faoliyatining vazifalari quyidagilardan iborat:
nuqsonlarni aniqlashtirish maqsadida va yakka tartibdagi korreksion-pedagogik ish rejasini tuzish uchun kompleks psixologik-pedagogik tekshiruvni tashkil etish;
rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlarni, shuningdek xotira, tafakkur, diqqat-eʼtiborni imkon qadar korreksiya qilishga qaratilgan ishlarni amalga oshirish;
tarbiyalanuvchining imkoniyatlari va ehtiyojlariga muvofiq korreksion-pedagogik usullarni tanlash;
rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilarga taʼlim-tarbiya berish, ularni ijtimoiy moslashuvi, shuningdek rivojlanishidagi nuqsonlarni korreksiya qilish uchun qulay shart-sharoitlar, shu jumladan inklyuziv taʼlim muhitini yaratish yuzasidan pedagoglar bilan hamkorlikda ishlash va ushbu faoliyatlarni muvofiqlashtirish.
39 9 . Defektolog ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq, shuningdek ular asosida ishlab chiqilgan taʼlim-tarbiya va korreksion faoliyatni tashkil etish dasturlariga muvofiq tarbiyalanuvchilarga taʼlim-tarbiya va korreksion-pedagogik yordam koʻrsatilishini taʼminlaydi.
39 10 . Umum rivojlantiruvchi va korreksion dasturlar boʻyicha oʻtkaziladigan yakka tartibdagi, kichik guruhdagi yoki frontal mashgʻulotlar korreksion-pedagogik ishlarni tashkil etishning asosiy shakli hisoblanadi.
39 11 . Defektolog maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagoglari, boshqa mutaxassislari bilan yaqin hamkorlikda ish olib boradi, mashgʻulotlarni borib koʻradi, pedagog xodimlari va bolaning qonuniy vakillarga nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilarga yordam koʻrsatishning maxsus usullar va uslublarini qoʻllash yuzasidan maslahat beradi.
39 12 . Inklyuziv guruhlardagi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar bilan korreksion-pedagogik ishlar tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasida belgilangan muddatgacha oʻtkaziladi.
Nutqida nuqsonlari boʻlgan 5 — 7 yoshdagi tarbiyalanuvchilar maktabgacha taʼlim tashkilotida korreksion-pedagogik ishlar 6 oy oʻtkazilganidan keyin maktabgacha taʼlim tashkilotiga hududiy biriktirilgan davolash-profilaktika muassasasining logopedi tomonidan tekshiriladi.
Agar tarbiyalanuvchida nutqida nuqsonlari boʻlsa, maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchiga korreksion-pedagogik yordam koʻrsatilishini davom ettirish tavsiya etilganligi toʻgʻrisidagi logopedning xulosasi beriladi.
39 13 . Xulosada koʻrsatilgan muddat tugashigacha nuqsonlar bartaraf etilsa, defektolog tomonidan oʻtkaziladigan mashgʻulotlar toʻxtatiladi.
39 14 . Defektolog faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish va uni nazorat qilish maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori tomonidan amalga oshiriladi”;
41-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“Maktabgacha taʼlim tashkilotidagi inklyuziv guruhlar yosh prinsipi boʻyicha toʻldiriladi”;
43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida guruhlar quyidagi miqdorda toʻldiriladi:
3 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan guruhlarda — koʻpi bilan 30 nafar bola;
bolalar qisqa vaqt boʻladigan guruhlarda — koʻpi bilan 30 nafar bola;
turli yoshdagi guruhlarda — koʻpi bilan 25 nafar bola;
bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlarda — koʻpi bilan 10 nafar bola.
Agar davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti joylashgan joyda davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga borishni xohlovchi maktabgacha yoshdagi bolalar soni 20 nafar boladan kam boʻlsa va bu joyda boshqa davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti boʻlmasa, Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda kam sonli bolalardan iborat guruhlarni tashkil etishga yoʻl qoʻyiladi.
3 yoshdan katta boʻlgan bolalar uchun moʻljallangan inklyuziv guruhlar rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarning toifasiga qarab toʻldiriladi hamda koʻpi bilan 25 nafar bola, shu jumladan rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan koʻpi bilan 3 nafar bolani tashkil etadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishuvga koʻra guruhlarni ularni toʻldirishning eng koʻp miqdori oshirilgan holda tashkil etishga yoʻl qoʻyiladi”;
47-banddagi “moddiy yordam” soʻzlari “tibbiy yordam” soʻzlari bilan almashtirilsin;
53-banddagi “bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlarida saqlash uchun” soʻzlari “bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-bob quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12-bob. Bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotida parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun ota-onalar toʻlovi
56. Bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun toʻlovlar ota-onalar va maktabgacha taʼlim tashkiloti oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan amalga oshiriladi.
57. Bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun ota-onalar toʻlovi qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda amalga oshiriladi.
58. Bolalarni nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun ota-onalar toʻlovi miqdori va uni toʻlash shakli ularning muassislari tomonidan belgilanadi.
59. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashga muhtoj oilalar farzandlarini hamda rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun ota-onalar toʻlovi imtiyozli shartlarda qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda amalga oshiriladi”;
61-banddagi “maktabgacha taʼlim muassasasi Kuzatuv kengashi tomonidan tanlanadigan mudir” soʻzlari “maktabgacha taʼlim tashkiloti Kuzatuv kengashi tomonidan tanlanadigan direktor” soʻzlari bilan almashtirilsin;
63-banddagi “mudir” soʻzi “direktor” soʻzi bilan almashtirilsin;
65-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 66-bandning birinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “Pedagogika kengashi” soʻzlari “Pedagogik kengash” soʻzlari bilan almashtirilsin.
v) 2-ilova (Maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi qisqa muddatli guruhlar toʻgʻrisida nizom) da:
4-banddagi “muassasalarida” soʻzi “tashkilotlarida” soʻzi bilan almashtirilsin;
20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida qisqa muddatli guruhlarning quyidagi turlari faoliyat koʻrsatishi mumkin:
rivojlantirish guruhi;
inklyuziv guruh;
kechki, dam olish va bayram kunidagi guruh.
Rivojlantirish guruhi 3 yoshdan 5 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun ularni har tomonlama kamol toptirish, tengdoshlari va kattalar davrasiga moslashtirish maqsadida tashkil etiladi. Rivojlantirish guruhi kamida 20 nafar va koʻpi bilan 30 nafar bola bilan toʻldiriladi.
Inklyuziv guruh 2 yoshdan 7 yoshgacha boʻlgan bolalar uchun oʻziga xos ehtiyojlari bor bolani jamiyatga moslashtirishni taʼminlash, bolaning qonuniy vakillariga maslahat-metodik koʻmaklashish, oʻziga xos ehtiyoji bor bolalarning bunday zaiflikka ega boʻlmagan bolalar bilan birga oʻqishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida tashkil etiladi.
Kechki, dam olish va bayram kunidagi guruh 3 yoshdan 7 yoshgacha bolalar uchun bolalarni tarbiyalash, taʼlim berish, parvarishlash va ularga qarab turish masalalarida qonuniy vakillarga yordam berish maqsadda tashkil etiladi. Kechki, dam olish va bayram kunidagi guruh koʻpi bilan 15 nafar bola bilan toʻldiriladi.
Nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qisqa muddatli guruhlar turiga qarab 7 yoshgacha boʻlgan bolalar qabul qilinishi mumkin.
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida qonun hujjatlariga muvofiq qisqa muddatli guruhlarning boshqa turlari tashkil etilishi mumkin”;
29-banddagi “bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlarida saqlash uchun” soʻzlari “maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin.
g) 3-ilova (Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari va qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisidagi nizom)da:
nomidagi , 1-banddagi , 4 — 8-bandlardagi , 2-bob nomidagi , 9-bandning birinchi xatboshisidagi , 10-bandning birinchi xatboshisidagi , 3-bob nomidagi , 11-banddagi , 14-banddagi , 16-banddagi , 17-banddagi , 18-bandning birinchi — uchinchi xatboshilaridagi , 4-bob nomidagi , 19-banddagi , 5-bob nomidagi , 20-bandning birinchi va beshinchi xatboshilaridagi , 22-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi , 23-banddagi , 6-bob nomidagi , 27-banddagi , 7-bob nomidagi , 28-29-bandlardagi , 31-32-bandlardagi , 34-banddagi , 37-banddagi , 39-banddagi , 8-bob nomidagi , 40-41-bandlardagi , 44-banddagi , 46 — 48-bandlardagi va 9-bob nomidagi , 51-banddagi , 10-bob nomidagi , 54-55-bandlardagi , 11-bob nomidagi , 57-58-bandlardagi , 65-66-bandlardagi , 12-bob nomidagi , 67-banddagi , 68-bandning birinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi , 70-bandning birinchi — sakkizinchi xatboshilaridagi , 71-banddagi , 73-banddagi , 75 — 77-bandlardagi , 78-bandning birinchi , oltinchi-yettinchi xatboshilaridagi , 79-80-bandlaridagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
2-banddagi “tipdagi” va “Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga” soʻzlari tegishlicha “turdagi” va “Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuniga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
birinchi xatboshidagi “jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarning” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlarning faoliyati jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar” soʻzlari “Qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotlarning faoliyati rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Davlat ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlarini tashkil etish uchun guruhlarning eng kam soni 6 tani tashkil etadi.
Qoʻshma turdagi davlat maktabgacha tashkilotlarini tashkil etish uchun guruhlarning eng kam soni tegishli ravishda quyidagilarni tashkil etishi kerak:
a) kamida 3 ta inklyuziv guruh;
b) quyidagi ixtisosliklar boʻyicha rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun kamida 3 ta guruh:
eshitishda ogʻir nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun;
koʻrishda ogʻir nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun;
psixik rivojlanishi kechikkan bolalar uchun;
aqliy zaiflik bilan tarbiyalanuvchilar uchun;
tayanch-harakat apparatida nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun”;
13-banddagi “jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-bandda :
birinchi xatboshidagi “Jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” va “tipdagi”soʻzlari tegishlicha “Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” va “turdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirsin;
21-bandda :
birinchi va oʻninchi xatboshilardagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlardagi inklyuziv guruhlar uchun moʻljallangan guruhlarni umumiy turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qoʻyiladigan talablarga muvofiq, rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarni ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlarga qoʻyiladigan talablarga muvofiq bolalar bilan toʻldirishi shart”;
25-bandda :
birinchi va yettinchi xatboshilardagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotning inklyuziv guruhlarga jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari” soʻzlari “Qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotning inklyuziv guruhlarga rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarga, shuningdek qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotning inklyuziv guruhlariga rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar quyidagilar asosida qabul qilinadi:”;
26-banddagi “qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotining jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarga” soʻzlari “qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotining rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:
“27 1 . Bolalar ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotdan va qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotdagi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun guruhlardan quyidagilar asosida chiqariladi:
bolani qonuniy vakillarining arizasi;
sogʻliqni saqlash organlari muassasalarining tibbiy koʻrsatmalari;
maktabgacha taʼlim tashkilot va bolaning qonuniy vakillarning oʻrtasidagi shartnoma shartlarining bajarilmasligi;
maktabgacha taʼlim tashkilot tibbiy-psixologik-pedagogik kengashining xulosasi;
Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaning xulosasida koʻrsatilgan bolaning ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlish muddati tugashi;
maktab yoshiga yetishi (7 yosh)”.
33-banddagi “Jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar” soʻzlari “Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Bolalar tashkilotda boʻlish vaqtiga qarab ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotdagi va qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotdagi guruhlar:
bolalar qisqa vaqt boʻladigan guruhlar (kuniga 3-4 soat);
toʻliq kunli guruhlar (kuniga 9, 10,5 va 12 soat);
bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlar boʻlishi mumkin”;
36-banddagi “tipdagi”, “muddati” soʻzlari tegishlicha “turdagi”, “vaqti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
38-banddagi “tipdagi”, “pedagogika” soʻzlari tegishlicha “turdagi”, “pedagog” soʻzlari bilan almashtirilsin;
49-bandda :
birinchi xatboshidagi “jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “aqlik zaiflik bilan” soʻzlari “aqli zaif boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
52-bandda :
birinchi xatboshidagi “Qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlarda uch yoshdan katta bolalarga moʻljallangan inklyuziv guruhlar jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “Qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotlarda uch yoshdan katta bolalarga moʻljallangan inklyuziv guruhlar rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
oʻn toʻrtinchi xatboshidagi “aqliy zaif” soʻzlari “aqli zaif” soʻzlari bilan almashtirilsin;
56-bandda :
birinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlarida boʻlgan davri” soʻzlari “maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
59-banddagi “qoʻshma tipdagi davlat maktabgacha tashkilotlarida bolalarni boʻlgan davri uchun” soʻzlari “qoʻshma turdagi davlat maktabgacha tashkilotlarida bolalarni parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish uchun” soʻzlari bilan almashtirilsin;
60-banddagi “qoʻshma tipdagi nodavlat maktabgacha tashkilotlarda bolalarni boʻlgan davri uchun olinadigan xizmatlar haqi” soʻzlari “qoʻshma turdagi nodavlat maktabgacha tashkilotlari oʻzi koʻrsatayotgan maktabgacha taʼlim va tarbiya xizmatlari haqi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
61-banddagi “muhtoj oilalardan kelgan tarbiyalanuvchilar” soʻzlari “muhtoj boʻlgan oilalarning bolalarini parvarishlash, ovqatlantirish va ularga qarab turish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
62-banddagi “qoʻshma tipdagi davlat maktabgacha tashkilotlarida ota-onalar toʻlovi undirilmaydigan tarbiyalanuvchilarning jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlar roʻyxati” soʻzlari “qoʻshma turdagi davlat maktabgacha tashkilotlarida ota-onalar toʻlovi undirilmaydigan tarbiyalanuvchilarning rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlar roʻyxati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
63-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “tipdagi maktabgacha tashkilotlarning jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlar” soʻzlari “turdagi maktabgacha tashkilotlarning rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
64-bandda :
birinchi xatboshidagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “pedagogik” soʻzi “pedagog” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Qoʻshma tipdagi davlat maktabgacha tashkilotlarining jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarda ishlovchi pedagogik va tibbiyot xodimlari” soʻzlari “Qoʻshma turdagi davlat maktabgacha tashkilotlarining rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarda ishlovchi pedagog va tibbiyot xodimlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
69-bandda :
birinchi xatboshidagi “tipdagi”, “pedagogika” soʻzlari tegishlicha “turdagi”, “pedagogik” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi — yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilardagi “tipdagi” soʻzi “turdagi” soʻzi bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “tipdagi”, “pedagogik” soʻzlari tegishlicha “turdagi”, “pedagog” soʻzlari bilan almashtirilsin;
72 va 74-bandlardagi “mudir”, “tipdagi” soʻzlari tegishlicha “direktor”, “turdagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
d) 4-ilova (Bolalarni koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlariga va qoʻshma tipdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yoʻllash boʻyicha tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya toʻgʻrisida nizom)da:
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi huzuridagi tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya toʻgʻrisidagi nizom”;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarni davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga yoʻllash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi huzuridagi Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi”;
3-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotiga, qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlardagi jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarga va inklyuziv guruhlarga” soʻzlari “davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-banddagi ““Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga” soʻzlari ““Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuniga” soʻzlari bilan ilmashtirilsin;
9-bandning oltinchi xatboshisidagi “ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda, qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlardagi jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarda va inklyuziv guruhlarda” soʻzlari “davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarda rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-bandda :
birinchi xatboshidagi “toʻrt” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotlarda va qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotlarda boʻsh joylar borligiga qarab, jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari “davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarda boʻsh joylar borligiga qarab, rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Komissiya tomonidan mazkur Nizomning 15-bandida koʻrsatilmagan hujjatlar va maʼlumotlarni talab etish taqiqlanadi”;
18-banddagi “bolani ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga yoki qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotga yuborish” soʻzlari “rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga yuborish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-bandda :
oltinchi xatboshidagi “ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda yoki qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotda” soʻzlari “davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xulosa bolaning rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonining ogʻirlik darajasiga qarab 6 oy yoki 1 yil muddatga beriladi”;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Agarda bola joriy oʻquv yili davomida 7 yoshga toʻlsa unga, belgilangan muddatlardan istisno holda, joriy oʻquv yili tugaguniga qadar (sentabr — may) muddatiga beriladi”;
toʻqqizinchi-oʻninchi xatboshilar tegishlicha oʻninchi-oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bu muddat davomida bola davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining tibbiy-psixologik-pedagogik kengashi yoʻllanmasi yoki pedagogik kengashi tavsiyasi boʻyicha Komissiya tomonidan qayta tekshiruvdan oʻtkazilishi mumkin.
Xulosada koʻrsatilgan bolaning davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlish muddati tugaganidan keyin ushbu tashkilotda uning boʻlish muddatini uzaytirish yoki uni umumiy turdagi maktabgacha tashkilot (guruh)ga oʻtkazish masalasi Komissiya tomonidan belgilanadi”;
21-bandda :
birinchi xatboshidagi “bolani ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga yoki qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotga” soʻzlari “davlat maktabgacha taʼlim tashkilotiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “2 yoshdan” soʻzlari “3 yoshdan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Komissiyaning xulosasi asosida Komissiya kotibi bolani 1 ish kuni davomida tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkiloti yoki qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotida “Bolalar bogʻchasi” maktabgacha taʼlim axborot tizimining maxsus ishlab chiqilgan xizmati orqali roʻyxatdan oʻtkazadi. Roʻyxatdan oʻtgandan soʻng, bolaning qonuniy vakiliga bola navbatga joylashtirilganligi yoki ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkiloti yoki qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotiga roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida Komissiya kotibi tomonidan xabar beriladi.
Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkiloti yoki qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotiga roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida xabar olgandan soʻng, bolaning qonuniy vakili tegishli ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkiloti yoki qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotiga 15 ish kuni ichida kelishi shart.
Bolaning qonuniy vakili yuqorida koʻrsatilgan muddat ichida kelmagan taqdirda, ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkiloti yoki qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotida roʻyxatdan oʻtish qayta tiklash huquqisiz bekor boʻladi”;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24.Komissiyaning xulosasi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolani ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga, qoʻshma turdagi maktabgacha tashkilotga, umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlardagi inklyuziv guruhlariga rasmiylashtirish uchun asos hisoblanadi.
Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlmagan bolani davlat maktabgacha taʼlim tashkilotga rasmiylashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda vakolatli organ tomonidan berilgan yoʻllanmasi asos hisoblanadi”;
25-banddagi “organlarda, ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda va qoʻshma tipdagi maktabgacha tashkilotda” soʻzlari “va davlat maktabgacha taʼlim tashkilotida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyatlar maktabgacha taʼlim boshqarmalari va Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi huzuridagi komissiya toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasini berish uchun asos boʻladigan tibbiy koʻrsatmalar
Kasalliklar nomi I. Psixik rivojlanishdagi nuqsonlar 1. Psixik rivojlanishda kechikish F83 2. Psixik-nutqiy rivojlanishda kechikish F83 3. Bolalar autizmi F84.0 II. Aqliy rivojlanishdagi nuqsonlar 1. Yengil darajadagi aqliy zaiflik F70 2. Oʻrta darajadagi aqliy zaiflik F71 III. Nutqdagi nuqsonlar 1. Ekspressiv nutqning buzilishi (nutq rivojlanishining birinchi darajali motor alaliyasi) F80.1 2. Retseptiv nutqning buzilishi (sensor alaliya) F80.2 3. Rinolaliya (nutq apparatining korreksiya boʻyicha operatsiyalardan keyingi holat) R49.2 4. Oʻrtacha va ogʻir darajadagi duduqlik F98.5 5. Dizartriya (markaziy nerv tizimining organik shikastlanishi bilan) R47.1 6. Bolalar afaziyasi F80.3 IV. Koʻrishida nuqsonlar 1. Koʻzi ojizlik (amovroz) 2. Tugʻma nuqsonlar: mikroftalm, mikrokornea, anoftalm; Toʻr pardaning rivojlanishidagi tugʻma nuqsonlar; koʻrish nervining atrofiyasi; koʻrish nervi disk va makulasining ogʻir darajadagi gipoplaziyasi; albinizm; aniridiya, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha 3. Katarakta: markaziy zonada toʻliq yoki qisman xiralashish, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha; afakiya (koʻz gavhari yoʻqligi, koʻrish oʻtkirligi 0,4 gacha); koʻz gavhari siljishi (joyi oʻzgarishi). 4. Glaukoma (tugʻma, ikkilamchi) 5. Refraksion anomaliyalar: kuchayib boradigan uzoqni yaxshi koʻra olmaslikning oʻrta va yuqori darajasi (kuchayish tezligi yil davomida — 0,5D dan ortiq); taxminlangan ambliopiyalar, anizometriyada refraksiyaning 3,0 D farqi bilan; Tugʻma miopiyaning oʻrta va yuqori darajasi. Uzoqni yaxshi koʻra olmaslikning asoratlangan shakli. 6. Ambliopiyalar: ambliopiyalar (disbinokulyar, refraksion, obskuratsion) tibbiy (pleoptik) davolashga muxtoj boʻlgan koʻrish pasayishining xar qanday darajasida; uzoqni yaxshi koʻra olmaslikning, yaqinni yaxshi koʻra olmaslikning, astigmatizmning yuqori darajasidagi taxminlangan ambliopiyalar; Tugʻma miopiyaning oʻrta va yuqori darajasi. Uzoqni yaxshi koʻra olmaslikning asoratlangan shakli. 7. Toʻr pardaning koʻchishi V. Eshitishida nuqsonlar N90.3 1. 2 darajali neyrosensor eshitish pastligi (eshitishning 41 — 55db gacha pasayishi (binaural quloq protezlash)) 2. 3 darajali neyrosensor eshitish pastligi (eshitishning 56 — 70 db gacha pasayishi (quloq protezlash)) 3. 3-4 darajali neyrosensor eshitish pastligi (eshitishning 71 — 90 db gacha pasayishi (agar miyaining eshitish markazi jarohat olmagan boʻlsa, koxlear implantatsiya operatsiyasigacha)) 4. 4 darajali neyrosensor eshitish pastligi va karlik (eshitishning 91 db gacha pasayishi (agar miyaning eshitish markazi jarohat olmagan boʻlsa, koxlear implantatsiya operatsiyasigacha) 5. Karlik yoki kar-soqovlik (eshitishning 91 db dan ortiq pasayishi (koxlear implantatsiya operatsiyasigacha) 6. Koxlear implantatsiyadan keyin VI. Tayanch-harakat apparati nuqsonlari 1. 3 va 4 darajali skolioz (tugʻma va orttirilgan) 2. Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali girdobsimon deformatsiyasi 3. Koʻkrak qafasining 3 va 4 darajali kilsimon deformatsiyasi 4. 3 va 4 darajali kifoz 5. Artrogripoz 6. Bolalar serebral falaji (BSF) va boshqa nevrologik patologiyalar oqibatida ortopedik deformatsiyalari 7. 1 darajali Kiari anomaliyalari 8. Osteomiyelit asoratlari (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar) 9. Tugʻma maymoqlik (jarrohlik muolajasidan keyingi holatlar) 10. Qoʻl va oyoqlarda jarohatdan keyingi boʻgʻimlar kontrakturasi 11. Ortopediyadagi suyak skeletining tizim kasalliklari (axondroplaziya, disxondroplaziya, xondrodistrofiya) 12. Raxit asoratida oyoqlar ogʻir darajali deformatsiyalari (valgus va varus deformatsiyalar) 13. Tugʻma son chiqishi (konservativ davolashdan keyingi holat, operativ davolashdan keyingi holat) VII. Ikki va undan ortiq buzilishi bor bolalar ”.
e) Quyidagi mazmundagi 5-ilova qoʻshilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 391-son qaroriga 5-ILOVA
Reabilitatsiya markaziga ega davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Reabilitatsiya markaziga ega davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda Ixtisoslashtirilgan tashkilot deb ataladi) maqsadlari va vazifalari, huquqlari, majburiyatlari hamda javobgarligini, shuningdek uning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom umumiy tipdagi davlat tashkilotlari, koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari va qoʻshma turdagi maktabgacha taʼlim tashkilotlariga tatbiq etilmaydi.
3. Ixtisoslashtirilgan tashkilot oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga, “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga va boshqa qonunlarga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari va farmoyishlariga, Ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga, ushbu Nizomga hamda oʻz ustaviga muvofiq olib boradi.
4. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyati rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarning maktabgacha taʼlim olishiga, shuningdek ularni tarbiyalash va reabilitatsiya qilishga qaratilgan.
5. Ixtisoslashtirilgan tashkilot akkreditatsiyasi attestatsiya asosida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda vakolatli davlat organi tomonidan amalga oshiriladi.
6. Ixtisoslashtirilgan tashkilot yuridik shaxs hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va davlat tilidagi oʻz nomi yozilgan muhrga hamda shtampga, mustaqil balansga, budjet va budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.
2-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning maqsadlari va vazifalari
7. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning maqsadlari quyidagilardan iborat:
bolaning taʼlim olishga boʻlgan huquqini amalga oshirilishini taʼminlash;
bolalarni oʻqitish va tarbiyalash, jamiyatga moslashtirish, shuningdek, rivojlanishidagi nuqsonlarni korreksiyalash uchun qulay shart-sharoitlar yaratish;
bolalarning yosh va oʻziga xos imkoniyatlariga, qobiliyatlari va ehtiyojlariga muvofiq ularning jismoniy, aqliy va maʼnaviy kamol topishini taʼminlash;
bolaning shaxsini shakllantirish, uning ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirish, uning ijtimoiy tajriba orttirishini taʼminlash;
nogironligi boʻlgan bolalarga, rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga, shuningdek bunday bolalar tarbiyalanayotgan oilalarga malakali ijtimoiy-maishiy, ijtimoiy-psixologik, ijtimoiy-pedagogik, ijtimoiy-iqtisodiy, ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish, jamiyatdagi, oiladagi hayotga, oʻqishga va mehnat qilishga imkon qadar toʻliq hamda oʻz vaqtida moslashishiga koʻmaklashish.
8. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning vazifalari quyidagilardan iborat:
Ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga, shuningdek, ular asosida ishlab chiqilgan taʼlim-tarbiya va korreksion ishlarni tashkil etish dasturlariga muvofiq tarbiyalanuvchilarga taʼlim-tarbiya va korreksion-pedagogik yordam berilishini taʼminlash;
bolalarda Vatanga muhabbat, oilaga hurmat bilan munosabatda boʻlish, milliy qadriyatlar va urf-odatlarga hurmat, oʻziga va atrof-muhitga ongli munosabatda boʻlish ruhida tarbiyalash;
tibbiy abilitatsiya va reabilitatsiya oʻtkazish, bolalar rivojlanishidagi nuqsonlarni kompensatsiya va korreksiya qilish;
bolalarga sifatli maktabgacha taʼlim va tarbiya olish imkonini beradigan shart-sharoitlar yaratish;
bolalarning ijtimoiy moslashuvchanligini hamda taʼlim va tarbiya olishni davom ettirishga tayyorligini taʼminlash;
bolalarni umumtaʼlim muassasalarida oʻqishga tayyorlash;
oʻquv jarayoniga zamonaviy taʼlim dasturlari va texnologiyalarni joriy etish.
3-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish tartibi
9. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Ixtisoslashtirilgan tashkilotning muassisidir.
10. Ixtisoslashtirilgan tashkilot muassis tomonidan tashkil etiladi va qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
11. Ixtisoslashtirilgan tashkilot koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti va reabilitatsiya markazidan iborat, shuningdek oʻz tuzilmasida bolalar va ularning qonuniy vakillari bilan vaqtinchalik yashaydigan xostelga ega boʻlishi mumkin.
12. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda muassis bilan kelishilgan holda faoliyati Ixtisoslashtirilgan tashkilot faoliyatining ustav turlariga zid boʻlmagan qoʻshimcha boʻlimlar, xizmatlar, tarkibiy boʻlinmalar ochilishi mumkin. Barcha tarkibiy boʻlinmalar oʻz faoliyatida Ixtisoslashtirilgan tashkilotning direktoriga boʻysunadi.
13. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning bino va inshootlari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishilmasdan xususiylashtirilishi, musodara qilinishi va qayta ixtisoslashtirilishi mumkin emas.
14. Ixtisoslashtirilgan tashkilot oʻquv yili tugaganidan keyin qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qayta tashkil etiladi yoki tugatiladi.
Ixtisoslashtirilgan tashkilotni qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida tarbiyalanuvchilarni boshqa davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga oʻtkazish Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha taʼlim vazirligi, viloyat maktabgacha taʼlim boshqarmalari, Toshkent shahar maktabgacha taʼlim bosh boshqarmasi tomonidan bolaning qonuniy vakillari bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
4-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi
15. Ixtisoslashtirilgan tashkilot quyidagi huquqlarga ega:
tasdiqlangan moslashtirilgan taʼlim dasturi asosida mustaqil ravishda oʻz taʼlim dasturini ishlab chiqish;
bolaning qonuniy vakillari bilan hamkorlik qilish;
maktabgacha taʼlim tizimini rivojlantirish boʻyicha innovatsion faoliyatda qatnashish.
Ixtisoslashtirilgan tashkilot qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
16. Ixtisoslashtirilgan tashkilot:
bolalarning jismoniy oʻsishi va sogʻligʻi mustahkamlanishi uchun sanitariya-gigiyena meʼyorlariga muvofiq shart-sharoitlar yaratishi va ularga rioya etilishini taʼminlashi;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan tegishli nozologiyalarni davolash standartlariga muvofiq bolalarning abilitatsiyasi va reabilitatsiyasini oʻtkazish uchun shart-sharoitlarni yaratishi;
taʼlim-tarbiya va korreksion-pedagogik jarayonini tashkil etishda qoʻllaniladigan shakllar, usullar va vositalarning bolalarning yosh, psixik va fiziologik xususiyatlari, qiziqishlari, qobiliyatlari, manfaatlari va ehtiyojlariga mos kelishini taʼminlashi;
bolalar toʻgʻri ovqatlanishini va ularga tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish uchun zarur shart-sharoitlar yaratishi;
bolalarni shaxsga yoʻnaltirilgan yondashuvni qoʻllagan holda umumtaʼlim muassasalarida oʻqishga sifatli tayyorlashni taʼminlashi;
maktabgacha taʼlim sifatini taʼminlash ustidan nazorat olib borishda, salomatlikni muhofaza qilish va mustahkamlash, abilitatsiya va reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazishda vakolatli davlat organlariga koʻmaklashishi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilotdagi guruhlarni ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlimga qoʻyiladigan talablarga muvofiq bolalar bilan toʻldirilishi.
zarur moddiy-texnik bazasi va malakali tibbiyot xodimlari mavjud boʻlganda, asosiy taʼlim-tarbiya faoliyati bilan birga pulli davolash-sogʻlomlashtirish xizmatlarini koʻrsatishi shart.
Ixtisoslashtirilgan tashkilotning qonun hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlari ham boʻlishi mumkin.
17. Ixtisoslashtirilgan tashkilot quyidagilar uchun javob beradi:
bolalarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash;
bolalar Ixtisoslashtirilgan tashkilotda boʻlgan vaqtida ularning hayotini himoya qilishni va sogʻligʻini mustahkamlashni tashkil etish;
belgilangan talablarga muvofiq taʼlim-tarbiya, korreksion-pedagogik hamda reabilitatsiya jarayonlarini amalga oshirish;
bolani tarbiyalash va taʼlim berish masalalari boʻyicha uning qonuniy vakillariga maslahatlar bilan yordam berish;
umumtaʼlim dasturlarini amalga oshirishni tegishli sifatda va belgilangan hajmda taʼminlash;
ushbu Nizomda nazarda tutilgan vazifalar va funksiyalarni bajarish.
18. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyati ustidan monitoring hamda nazorat vakolatli davlat organlari tomonidan qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
19. Oʻquv jarayonidan siyosiy maqsadlarda yoki taʼlim olayotgan bolalarni Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonun hujjatlariga zid harakatlarni sodir etishga undash uchun foydalanish taqiqlanadi.
5-bob. Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti
20. Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot deb ataladi) Ixtisoslashtirilgan tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi hisoblanib, u yerda tarbiyalanuvchilarga taʼlim va tarbiya beriladi.
21. Bolalarni ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga qabul qilish ushbu tashkilotda boʻsh joylar boʻlsa, kalendar yil davomida amalga oshiriladi.
Bolalar ularning qonuniy vakillari roziligi bilan quyidagilar asosida qabul qilinadi:
Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyasining belgilangan tartibda berilgan xulosasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan shakl boʻyicha bolaning tibbiy kartasi va profilaktik emlash kartasi.
22. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlish davri va bolalar bilan oʻtkaziladigan korreksion ishlar muddati Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya tomonidan belgilanadi.
23. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda jismoniy yoki psixik rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan 2 yoshdan 7 yoshgacha tarbiyalanuvchilar kontingentiga muvofiq quyidagi guruhlar tuziladi:
eshitishida ogʻir nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar uchun;
koʻrishida ogʻir nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar uchun;
psixik rivojlanishda kechikayotgan tarbiyalanuvchilar uchun;
aqliy zaiflik bilan tarbiyalanuvchilar uchun;
tayanch-harakat apparatida nuqsonlari boʻlgan tarbiyalanuvchilar uchun.
24. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda guruhlar bolalarning toifasiga va yoshiga qarab toʻldiriladi hamda tegishli ravishda quyidagilarni tashkil etadi:
kar tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi;
zaif eshituvchi tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 10 nafar va koʻpi bilan 12 nafar tarbiyalanuvchi;
koʻzi ojiz tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi;
zaif koʻruvchi tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 10 nafar va koʻpi bilan 12 nafar tarbiyalanuvchi;
tayanch-harakat apparatida nuqsonlar boʻlgan tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 15 nafar va koʻpi bilan 18 nafar tarbiyalanuvchi;
gemiparez, monoparez, plegiya asoratlari bilan tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 10 nafar va koʻpi bilan 12 nafar tarbiyalanuvchi;
bolalar serebral falaji sindromi asoratlari bilan tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi;
yengil darajada aqli zaif boʻlgan uch yoshdan katta tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 12 nafar tarbiyalanuvchi; oʻrta darajada aqliy zaif boʻlgan uch yoshdan katta tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 6 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi;
autizm bilan uch yoshdan katta tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi;
psixik rivojlanishida kechikayotgan uch yoshdan katta bolalarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 10 nafar va koʻpi bilan 12 nafar tarbiyalanuvchi;
murakkab nuqsonli (ikki va undan ortiq nuqsonli) tarbiyalanuvchilarga moʻljallangan guruhlarda — kamida 8 nafar va koʻpi bilan 10 nafar tarbiyalanuvchi.
25. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda ovqatlanish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi va amalga oshiriladi.
Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda tarbiyalanuvchilarning ovqatlanishini tashkil etish uchun javobgarlik Ixtisoslashtirilgan tashkilotning direktori zimmasiga yuklanadi.
26. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga quyidagi nuqsonlari boʻlgan bolalar qabul qilinmaydi:
ogʻir va chuqur darajadagi aqliy zaiflik;
shizofreniya, hissiy irodaning chuqur buzilishlari;
tez-tez takrorlanuvchi umumlashgan epileptik xurujlar;
turli sababli psixopatiya va psixopatsimon holatlarning ogʻir shakllari;
asab tizimining organik shikastlanganligi sababli siydik va najas ushlab turolmaslik;
yurak-qon tomir, nafas olish va ovqat hazm qilish tizimining xuruj va dekompensatsiya bosqichi;
koʻzi koʻr qulogʻi karlar.
27. Bolalar ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotdan quyidagilar asosida chiqariladi:
bolani qonuniy vakillarining arizasi;
sogʻliqni saqlash organlari muassasalarining tibbiy koʻrsatmalari;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot va bolaning qonuniy vakillarning oʻrtasidagi shartnoma shartlarining bajarilmasligi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot tibbiy-psixologik-pedagogik kengashining xulosasi;
Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaning xulosasida koʻrsatilgan bolaning ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlish muddati tugashi;
maktab yoshiga yetishi (7 yosh).
6-bob. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish
28. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot maktabgacha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq bolalarni taʼlim olishi, tarbiyalashni, ularni parvarishlashni va bolalarga korreksion-pedagogik yordamni koʻrsatishni taʼminlaydi.
29. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotdagi taʼlim-tarbiya jarayonining mazmun-mohiyati Ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan tasdiqlangan taʼlim dasturi asosida ishlab chiqilgan (shu jumladan, mualliflik, moslashtirilgan va boshqa) dastur bilan belgilanadi.
30. Taʼlim-tarbiya jarayoni mashgʻulotlarning yillik, taqvim-mavzuli rejalari va jadvali bilan tartibga solinadi.
31. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot qonun hujjatlariga hamda Ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qoʻyiladigan davlat talablariga muvofiq bolalarga taʼlim-tarbiya berish shakllari, vositalari va usullarini tanlaydi.
32. Taʼlim-tarbiya jarayoni ishlab chiqiladigan yakka tartibdagi yoʻnalish asosida bolalarning oʻziga xos xususiyatlari hisobga olingan holda tashkil etiladi. Mashgʻulotlar frontal, kichik guruh va yakka tartibda olib boriladi. Guruhlar va korreksion-taʼlim kabinetlar zarur ixtisoslashtirilgan asbob-uskuna va jihozlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.
33. Rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarga quyidagi tamoyillar asosida taʼlim beriladi va tarbiyalanadi:
taʼlimning korreksion yoʻnaltirilganligi;
ijtimoiy moslashuvi;
taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etishda taʼlimning maxsus metodologiyasidan va toifalangan yondashuvdan foydalanish.
34. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda besh kunlik ish haftasi belgilanadi. Bolalar tashkilotda boʻladigan muddatga qarab guruhlar:
toʻliq kunli guruhlar (kuniga 10,5 soatgacha);
bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlar (24 soat) boʻlishi mumkin.
35. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda ishlash tartibi va tarbiyalanuvchilarning boʻlish muddati Ixtisoslashtirilgan tashkilotning ustavida va muassis qarorida belgilanadi.
36. Ixtisoslashtirilgan tashkilot va bolaning qonuniy vakillari oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlar bola ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotga joylashtirilganda tuziladigan shartnoma bilan tartibga solinadi. Bola ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻladigan vaqt ushbu shartnomada koʻrsatiladi.
37. Taʼlim-tarbiya jarayoni ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotning maxsus maktabgacha taʼlim boʻyicha tegishli malakaga ega pedagog xodimlari tomonidan oʻtkaziladi. Taʼlim jarayonining psixologik-pedagogik kuzatuvi psixologlar tomonidan amalga oshiriladi.
38. Pedagog xodimlari taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etish uchun Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga muvofiq javob beradi. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot faoliyatiga va taʼlim-tarbiya jarayonini tashkil etishga umumiy rahbarlik Ixtisoslashtirilgan tashkilotning oʻquv-tarbiya ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari tomonidan amalga oshiriladi.
39. Taʼlim-tarbiya davlat tilida hamda “Davlat tili toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga muvofiq boshqa tillarda olib boriladi.
7-bob. Taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari
40. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda taʼlim-tarbiya jarayoni ishtirokchilari quyidagilardan iborat:
tarbiyalanuvchilar;
pedagog xodimlari;
tibbiyot xodimlari va boshqa xodimlar;
bolaning qonuniy vakillari.
41. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot tarbiyalanuvchilari quyidagi huquqlarga ega:
bepul maktabgacha taʼlim olish;
reabilitatsiya va tibbiy xizmatlardan foydalanish;
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan dori-darmonlar roʻyxatiga asosan dori vositalari bilan bepul taʼminlanish;
Oʻzbekiston Respublikasida tasdiqlangan sanitariya qoidalari va meʼyorlariga muvofiq ovqatlanish.
Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot tarbiyalanuvchilarining boshqa huquq va majburiyatlari qonun hujjatlari va Ixtisoslashtirilgan tashkilot ustaviga muvofiq belgilanadi.
42. Tegishli ixtisoslashtirilgan maʼlumotga, kasbiy tayyorgarlikka, yuksak axloqiy xislatlarga ega shaxslar Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda pedagogika faoliyati bilan shugʻullanish huquqiga ega.
43. Bolaning qonuniy vakillari ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotning taʼlim-tarbiya faoliyati, oʻz farzandiga berilayotgan taʼlim va koʻrsatilayotgan reabilitatsiya yordami bilan ushbu tashkilotning ishiga aralashmay tanishish huquqiga ega.
8-bob. Reabilitatsiya markazi va reabilitatsiya jarayonini tashkil etish
44. Reabilitatsiya tadbirlari Ixtisoslashtirilgan tashkilotning tarkibiy boʻlinmasi hisoblangan reabilitatsiya markazida shtatdagi tibbiyot va pedagog xodimlari, shuningdek Ixtisoslashtirilgan tashkilotga hududiy biriktirilgan sogʻliqni saqlash organlari muassasalarining tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
45. Reabilitatsiya markazining tibbiyot va pedagog xodimlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlagan davolash standartlariga muvofiq bolalarning rivojlanishidagi nuqsonlarini korreksiya qilish, rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan bolalarni tibbiy reabilitatsiya, abilitatsiya qilish va ijtimoiy moslashuvga qaratilgan reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazadi.
46. Belgilangan davolash kursi doirasida reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazish ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotning har bir tarbiyalanuvchisi uchun yakka tartibda mashgʻulotlar jadvalini hisobga olgan holda rejalashtiriladi.
47. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotning tarbiyalanuvchilaridan tashqari reabilitatsiya markazi Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya tomonidan yuborilgan nogironligi boʻlgan bolalarni va rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlari boʻlgan 2 yoshdan 18 yoshgacha boʻlgan bolalarni ham ambulator sharoitida qabul qiladi va reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazadi.
Bolalarni ambulator sharoitida qabul qilishda ularga koʻrsatiladigan reabilitatsiya muolajalarni davriyligi yakka tartibdagi reabilitatsiya dasturida belgilanadi, unda bir oy davomida reabilitatsiya muolajalari kursini olish, bolaning sogʻligʻi holatiga qarab va Ixtisoslashtirilgan tashkilotni Tibbiy-psixologik-pedagogik kengashining tavsiyalari boʻyicha 3 yoki undan koʻproq oydan soʻng muolajalarni takroran oʻtkazish nazarda tutiladi.
48. Reabilitatsiya markazida ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotining har bir tarbiyalanuvchisiga hamda ambulator sharoitida davolanish kursidan oʻtgan bola uchun belgilangan namunadagi tibbiy kartasi ochiladi. Tarbiyalanuvchining ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlish muddati tugagandan keyin yoki ambulator sharoitida davolanish kursi tugaganidan soʻng bolaning qonuniy vakillari yashash joyi boʻyicha tibbiyot muassasasi uchun tibbiy kartasidan koʻchirma beriladi.
49. Reabilitatsiya markazida besh kunlik ish haftasi belgilanadi. Qabul qilish jadval boʻyicha belgilangan vaqtda — har kuni 7,2 soatdan amalga oshiriladi.
50. Reabilitatsiya markazi qonun hujjatlarida belgilangan tartibda bola yashash joyi boʻyicha tuman (shahar) markaziy koʻp tarmoqli poliklinikaning yoʻllanmasi asosida, yuqumli kasalliklar bilan aloqa boʻlmaganligi haqidagi maʼlumotnomani albatta talab qilgan holda, qoʻshimcha pulli ambulator xizmatlarini tashkil etishga haqli.
51. Tibbiy jismoniy tarbiya boʻyicha mashgʻulotlar tibbiy jismoniy tarbiya instruktori yoki tegishli tayyorgarlikka ega oʻqituvchi tomonidan oʻtkaziladi.
52. Reabilitatsiya markazida barcha sogʻlomlashtirish va reabilitatsiya tadbirlari toʻgʻri tashkil etilishi hamda oʻtkazilishi ustidan nazorat sogʻliqni saqlash hududiy boshqarish organlari tomonidan olib boriladi.
Sogʻliqni saqlash hududiy boshqarish organlari reabilitatsiya markazini tibbiyot kadrlari bilan toʻldirish, ularning malakasini oshirish, shuningdek davolash va sogʻlomlashtirishning zamonaviy texnologiyalari hamda usullarini keng jalb qilish, maslahatlari bilan yordam koʻrsatishi uchun yuqori malakali mutaxassislarni jalb qilish uchun masʼuldir.
53. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning shtatdagi xodimlari sogʻliqni saqlash muassasalarida bepul tibbiy tekshiruvdan oʻtadi.
54. Tibbiyot va pedagog xodimlar Oʻzbekiston Respublikasining qonun hujjatlariga muvofiq reabilitatsiya jarayonini tashkil etish uchun javob beradi. Reabilitatsiya markazi faoliyatiga va reabilitatsiya jarayonini tashkil etishga umumiy rahbarlik Ixtisoslashtirilgan tashkilotning davolash ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari tomonidan amalga oshiradi.
9-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilot xosteli
55. Ixtisoslashtirilgan tashkilotlarga bola ambulator sharoitida belgilangan davolash kursi doirasida reabilitatsiya muolajalarini oladigan davrda bola (bolalar) oʻz qonuniy vakillari bilan birgalikda vaqtinchalik yashashi uchun xostel tashkil etishga ruxsat berilsin.
56. Xostellar yuridik maqomga ega boʻlmaydi va Ixtisoslashtirilgan tashkilotlar tomonidan boshqariladi.
57. Xostellar asosan oʻzini-oʻzi moliyalashtirish mablagʻlari hisobiga saqlanadi. Shuningdek yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik (begʻaraz) yordamlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan mablagʻ jalb qilinishi mumkin.
58. Xostellardan tushgan tushumlar Davlat budjetiga undiriladigan soliqlar, Respublika yoʻl jamgʻarmasiga yigʻimlar va davlat maqsadli jamgʻarmalariga majburiy ajratmalardan ozod qilinsin.
59. Xostellardan foydalanish tartibini Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan belgilanadi.
10-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyatini moliyalashtirish
60. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyati quyidagilar hisobiga moliyalashtiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning ixtiyoriy xayriya ehsonlari;
pulli xizmatlar;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Ixtisoslashtirilgan tashkilot qonun hujjatlarida belgilangan tartibda qoʻshimcha daromadlar olish huquqiga ega.
61. Ixtisoslashtirilgan tashkilotga qoʻshimcha budjet mablagʻlarini jalb qilish budjetdan moliyalashtirishni kamaytirishga olib kelmaydi.
62. Ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda bolalarni saqlash uchun ota-onalar toʻlovi undirilmaydi.
63. Ixtisoslashtirilgan tashkilot oʻzi tomonidan tasdiqlangan va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatga olingan xarajatlar smetasi asosida moliyalashtiriladi.
64. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda xodimlar ish haqi qonun hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
Ixtisoslashtirilgan tashkilotda rahbarlar, pedagog va tibbiyot xodimlari, shuningdek, tarbiyachilar yordamchilari lavozim maoshlariga hamda bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz miqdorida qoʻshimcha toʻlov toʻlanadi.
65. Ixtisoslashtirilgan tashkilot tegishli davlat organlariga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda moliyaviy va statistik hisobot taqdim etadi.
66. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning moliya-xoʻjalik faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati bosh boshqarmasi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan nazorat qilinadi.
11-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotini boshqaruvi
67. Ixtisoslashtirilgan tashkilot qonunchilik hujjatlariga, ushbu Nizomga va Ixtisoslashtirilgan tashkilotining ustaviga muvofiq boshqariladi.
68. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning boshqaruv organlari quyidagilardan iborat:
Pedagogik kengashi;
Kuzatuv kengashi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori.
69. Ixtisoslashtirilgan tashkilot Pedagogik kengashi:
Ixtisoslashtirilgan tashkilotda taʼlim-tarbiya jarayonini takomillashtirish masalalarini koʻrib chiqadi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot ish rejasini hamda pedagog xodimlarning pedagogik yuklamasini belgilaydi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot taʼlim dasturini amalga oshirish natijalarini baholaydi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot bolaning qonuniy vakillari bilan hamkorligi tartibini belgilaydi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot pedagog xodimlari malakasini oshirish, ularning ijodiy tashabbusini rivojlantirish, taʼlim jarayoniga fan yutuqlarini va ilgʻor pedagogik tajribani joriy etish masalalarini muhokama qiladi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot xodimlarini maʼnaviy va moddiy ragʻbatlantirish masalalarini koʻrib chiqadi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori va pedagog xodimlari hisobotlarini eshitadi.
Ixtisoslashtirilgan tashkilot Pedagogik kengashi qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham bajarishi mumkin.
70. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda bolani tarbiyalash, rivojlantirish va taʼlim berishda koʻmaklashish maqsadida Kuzatuv kengashi tashkil etiladi. Uning tarkibi ushbu tashkilotga boradigan bolalarning qonuniy vakillari, uning xodimlari, shuningdek nodavlat notijorat tashkilotlar vakillaridan tuziladi.
Ixtisoslashtirilgan tashkilotning Kuzatuv kengashi:
Ixtisoslashtirilgan tashkilotni rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilaydi;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligining hududiy boʻlinmasi tomonidan tavsiya etilgan nomzodlar orasidan Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktorini saylaydi, shuningdek uni egallagan lavozimidan ozod qilish boʻyicha takliflarni belgilangan tartibda kiritadi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktorining uning faoliyatini takomillashtirish yuzasidan koʻrilayotgan chora-tadbirlar, moliya-xoʻjalik holati, daromadlar va xarajatlar, budjet, budjetdan tashqari, homiylik va boshqa mablagʻlardan foydalanish toʻgʻrisidagi davriy hisobotlarini eshitadi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori, pedagog xodimlari va boshqa xodimlari faoliyatiga taalluqli ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazadi;
Maktabgacha taʼlim hududiy boshqaruv organlariga Ixtisoslashtirilgan tashkilot xodimlarini ragʻbatlantirish toʻgʻrisida takliflar kiritadi.
Ixtisoslashtirilgan tashkilotning Kuzatuv kengashi qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham bajarishi mumkin.
71. Ixtisoslashtirilgan tashkilot Kuzatuv kengashining faoliyatini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan belgilanadi.
72. Ixtisoslashtirilgan tashkilotga Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda maktabgacha taʼlim hududiy boshqaruv organlari tomonidan tavsiya etilgan nomzodlar orasidan Kuzatuv kengashi tomonidan tanlanadigan direktor rahbarlik qiladi.
73. Direktor Ixtisoslashtirilgan tashkilotning faoliyatiga joriy rahbarlik qiladi va Kuzatuv kengashiga hamda muassisga hisob beradi.
74. Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktorining huquqlari va majburiyatlari qonun hujjatlarida, ustavda, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda, shuningdek, mehnat shartnomasida belgilanadi.
75. Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktorining lavozimiga qoʻyiladigan malaka talablari Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi tomonidan belgilanadi.
76. Direktor:
Ixtisoslashtirilgan tashkilot nomidan faoliyat olib boradi, uning manfaatlarini ifodalaydi, Ixtisoslashtirilgan tashkilot mulkini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tasarruf etadi va shartnoma tuzadi;
Ixtisoslashtirilgan tashkilot vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi va Ixtisoslashtirilgan tashkilotga yuklatilgan vazifalar hamda funksiyalar bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
oʻz vakolati doirasida Ixtisoslashtirilgan tashkilotning barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
oʻquv-moddiy bazani mustahkamlash, taʼlim-tarbiya ishlarini takomillashtirish, malakali pedagog va tibbiy kadrlar bilan taʼminlash bilan bogʻliq ayrim masalalarni hal qilish yuzasidan hamda Ixtisoslashtirilgan tashkilot faoliyatiga oid boshqa masalalar boʻyicha tegishli organlarga koʻrib chiqish uchun takliflar kiritadi;
pedagog, tibbiyot xodimlari va boshqa xodimlar bilan mehnat shartnomalarni tuzadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
77. Uch nafar direktor oʻrinbosari Ixtisoslashtirilgan tashkilotning tarkibiy boʻlinmalariga joriy rahbarlik qiladi:
oʻquv-tarbiya ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari maktabgacha taʼlim hududiy boshqaruv organi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishuv boʻyicha Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori tomonidan tayinlanadi;
davolash ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari sogʻliqni saqlash hududiy boshqaruv organi tomonidan tavsiya etiladi hamda maktabgacha taʼlim hududiy boshqaruv organi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishuv boʻyicha Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori tomonidan tayinlanadi;
umumiy masalalar boʻyicha direktor oʻrinbosari maktabgacha taʼlim hududiy boshqaruv organi va Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi bilan kelishuv boʻyicha Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori tomonidan tayinlanadi.
78. Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori oʻrinbosarlarining huquq va majburiyatlari ustavda, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarda, shuningdek mehnat shartnomasida belgilanadi.
12-bob. Ixtisoslashtirilgan tashkilotning tibbiy-psixologik-pedagogik kengashi
79. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda tibbiy-psixologik-pedagogik kengashi tuziladi va faoliyat olib boradi, Ixtisoslashtirilgan tashkilot direktori uning raisi va oʻquv-tarbiya ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari, davolash ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari, psixolog, pedagog hamda tibbiyot xodimlari uning aʼzolari hisoblanadi.
80.Tibbiy-psixologik-pedagogik kengash:
bola Ixtisoslashtirilgan tashkilotning ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotiga qabul qilinganda uning oʻziga xos va yosh xususiyatlarini, sogʻligʻi holati va rivojlanish darajasini hisobga olib korreksion-pedagogik hamda reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazish yuzasidan yakka tartibdagi yoʻnalishni ishlab chiqadi;
oʻquv yili davomida 3-marta (sentabr, yanvar va mayda) ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilot tarbiyalanuvchilarini tekshiradi;
yakka tartibdagi yoʻnalishni amalga oshirish jarayonida bola rivojlanishi dinamikasini aniqlaydi va zarurat boʻlsa, unga oʻzgartishlar kiritadi;
korreksion-pedagogik va reabilitatsiya tadbirlari natijalari, bolaning oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish koʻnikmalari darajasi va ijtimoiy moslashuv dinamikasi, taʼlim-tarbiya dasturlarini oʻzlashtirishi monitoringini olib boradi va baholaydi;
bola ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlgan muddat davomida uni Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaga qayta tekshiruvga yuborish zarurati haqidagi masalani koʻrib chiqadi;
Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasida koʻrsatilgan bolaning boʻlish muddati tugashidan kamida bir oy oldin bolaning qonuniy vakillarini tarbiyalanuvchining ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotda boʻlish muddati tugaganidan xabardor qiladi hamda ushbu tashkilotlarda boʻlishini davom ettirish yuzasidan uni Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiyaga tekshiruvga yuboradi;
tarbiyalanuvchilarni tekshirish maʼlumotlari yoki korreksion-pedagogik va reabilitatsiya tadbirlari natijalarining ijobiy dinamikasi asosida Tibbiy-psixologik-pedagogik komissiya xulosasida koʻrsatilgan boʻlish muddati tugashigacha tarbiyalanuvchini ixtisoslashtirilgan maktabgacha tashkilotidan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilish huquqiga ega;
Ixtisoslashtirilgan tashkilotning reabilitatsiya markazida ambulator sharoitida belgilangan davolash kursi doirasida reabilitatsiya muolajalarini olishga yuborilgan bolalarni yakka tartibda tekshiradi va bolaning oʻziga xos va yosh xususiyatlariga, sogʻligʻi holatiga va rivojlanish darajasiga qarab korreksion-pedagogik va reabilitatsiya tadbirlarini tayinlaydi; bola korreksion-pedagogik va reabilitatsiya muolajalarini vaqti va davriyligi bilan olishi toʻgʻrisida tavsiyalar ishlab chiqadi;
bolaning qonuniy vakillari roziligi bilan bola Ixtisoslashtirilgan tashkilot xostelida yashashi uchun u ambulator sharoitida belgilangan davolash kursi doirasida reabilitatsiya muolajalarini olishi zarurligi va uning davomiyligi haqida xulosa beradi.
13-bob. Yakunlovchi qoidalar
81. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda siyosiy partiyalar va diniy muassasalarning tashkiliy tuzilmalari tashkil etilishiga va faoliyatiga yoʻl qoʻyilmaydi.
82. Ixtisoslashtirilgan tashkilotda xalqaro hamkorlik, pedagogik axborot va tajriba almashish, pedagog va tibbiyot xodimlari amaliyotini oʻtkazish va malakasini oshirish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-yanvardagi 10-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat maktabgacha taʼlim tizimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizomning 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Davlat ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida ishlayotgan quyidagilarning lavozim maoshlari va bazaviy tarif stavkalariga 100 foiz miqdorida qoʻshimcha haq toʻlanadi:
davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari rahbarlari, pedagog va tibbiyot xodimlari hamda tarbiyachi yordamchilari;
qoʻshma tipdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlaridagi rivojlanishida jismoniy yoki psixik nuqsonlar boʻlgan bolalarga moʻljallangan guruhlarda ishlaydigan pedagog va tibbiyot xodimlari va tarbiyachi yordamchilari;
reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari rahbarlari, pedagog va tibbiyot xodimlari, hamda tarbiyachi yordamchilari”
3. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 7-yanvardagi 6-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy tadbirkorlar yuridik shaxs tashkil etmasdan shugʻullanishi mumkin boʻlgan faoliyat turlari roʻyxatining 55 1 -pozitsiyasidagi “muassasalarini” va “muassasalari” soʻzlari tegishli ravishda “tashkilotlarini” va “tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi va uning tizimidagi tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash hamda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” 2017-yil 18-dekabrdagi 991-son qarorida :
2-bandga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“2021-yil 1-iyuldan boshlab davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga (oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) foydalangan elektr energiyasi va tabiiy gaz xizmatlari narxining 50 foizi miqdorida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan oylik kompensatsiyalar toʻlab berilsin.”;
ilovaning 2-bandiga quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi qoʻshilsin:
“Davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga (oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari bundan mustasno) foydalangan elektr energiyasi va tabiiy gaz xizmatlari narxining 50 foizi miqdorida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan oylik kompensatsiyalar toʻlab beriladi.”.
7. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-noyabrdagi 944-son qarori bilan tasdiqlangan Xususiy sherikka tegishli yer va bino-inshootlarda nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotini tashkil etish shaklidagi davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
2-bandda :
sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“ijtimoiy koʻmakka muxtoj oilalar — kam taʼminlangan oilalar, aʼzolari nogironligi boʻlgan shaxslardan iborat boʻlgan oilalar, boquvchisini yoʻqotgan oilalar, bolaning ota-onasi kvotalar boʻyicha mintaqalarga taqsimlangan ijtimoiy soha xodimlari boʻlgan oilalar, toʻrt yoki undan koʻp bolalari boʻlgan oilalar;”;
quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi xatboshi qoʻshilsin:
“maxsus kontingent — harbiy xizmatchilarning va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining bolalari, maktabgacha taʼlim tizimi xodimlari va davlat umumtaʼlim maktablari pedagog xodimlarining bolalari.”;
7-bandda :
uchinchi xatboshidagi “50 foizidan” soʻzlaridan keyin “, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-iyundagi PQ-5144-son qarori bilan tasdiqlangan olis va chekka hududlarda 75 foizidan” soʻzlari qoʻshilsin;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar qoʻshilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-iyundagi PQ-5144-son qarori bilan tasdiqlangan olis va chekka hududlarda joylashgan davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari “Yoshlar daftari”, “Temir daftar” yoki “Ayollar daftari”ga kiritilgan oilalarning har bir tarbiyalanuvchi farzandlari uchun mazkur daftarlar jamgʻarmalari hisobidan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining bir nafar tarbiyalanuvchisi uchun sarflanadigan xarajatlar summasining 25 foizi miqdorida subsidiyalar olish;
davlat-xususiy sheriklik asosidagi nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlariga foydalangan elektr energiyasi va tabiiy gaz xizmatlari narxining 50 foizi miqdorida Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan oylik kompensatsiyalar olish;”;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishli ravishda oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
8-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “ijtimoiy koʻmakka muhtoj oilalarining farzandlarini” soʻzlaridan keyin “va maxsus kontingentlarni” soʻzlari qoʻshilsin;
oʻn ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 20-maydagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchaning 16-bandi oʻttiz birinchi — oʻttiz toʻrtinchi xatboshilari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 11-avgust,
510-son