UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 13 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида

Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида яшовчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, бу борада ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) маълумотлар базасида Андижон вилоятининг Асака туманида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган 38 446 та, Шаҳрихон туманида — 32 309 та кўчмас мулк объектлари мавжудлиги;

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олиши (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, Андижон вилоят ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари, туман солиқ, ички ишлар ва адлия органлари, қурилиш бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда уч ой муддатда Асака ва Шаҳрихон туманларида барча кўчмас мулк объектларини хатловдан (кейинги ўринларда — хатлов) ўтказсин.

3. Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг хатлов натижасига кўра аниқланган Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўп йиллар давомида фуқаролар томонидан фойдаланилиб келаётган ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган турар жойлар (кейинги ўринларда — аввал қурилган турар жойлар) жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, аввал қурилган турар жойларга мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳуқуқларни эътироф этиш учун:

бино ва иншоот жойлашган ер участкаси камида ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланилган ва ушбу ҳолат сўнгги ўн беш йил мобайнида мазкур кўчмас мулк объекти учун ер ва мол-мулк солиқлари тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши;

кўчмас мулк объектлари бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаслиги ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда қурилган бўлиши;

кўчмас мулк объектлари аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ерларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган бўлмаслиги шарт.

4. Мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган шартларга мос бўлган турар жойлар жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:

аввал қурилган турар жойларнинг номма-ном рўйхати туман ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармаси, туман қурилиш бўлими, туман адлия бўлими томонидан тасдиқланади ва Андижон вилоят ҳокимлигига тақдим этилади;

Андижон вилоят ҳокимлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига белгиланган тартибда таклиф киритади;

низоли бўлган ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга ҳуқуқни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун туман ҳокимликлари томонидан судларга даъво аризалар киритилади;

халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ёки суднинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги қарори улар томонидан Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига тақдим этилади;

халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ёки суд томонидан қабул қилинган ер участкасига ижара ҳуқуқи, шунингдек, бино ва иншоотларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорга асосан, ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тегишли ер участкасини ҳамда бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлар туман бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қоплаб берилади;

Кадастр агентлиги тегишли давлат хизматлари маркази орқали йўлланган мурожаатлар асосида кадастр паспортини тайёрлайди ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади. Бунда аввал қурилган турар жойлар эгалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ер участкасига нисбатан ижара шартномасини тузиш талаб этилмайди.

Аввал қурилган турар жойлар жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи мазкур қарорга иловага мувофиқ схема асосида эътироф этилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил 25 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги 520-сон қарорига ИЛОВА

Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ишчи гуруҳ Аввал қурилган турар жойларнинг номма-ном рўйхатини тасдиқлайди ва Андижон вилоят ҳокимлигига тақдим этади. 3 ой муддатда 3-босқич Андижон вилояти ҳокимлиги Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига таклиф киритади (низоли объектлар бўйича судга даъво аризалари киритади). Уч иш кунида 4-босқич Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши, суд Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қарорларини Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига тақдим этади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 5-босқич Мулкдор Ер участкасига ижара ҳуқуқи, шунингдек, бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорга асосан ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. 1 ой муддатда 6-босқич Давлат хизматлари маркази Аризани Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига юборади. Ахборот тизими орқали автоматик тарзда 7-босқич Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармаси Ариза асосида кадастр паспорти тайёрланади ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 13 август,

520-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/520/0796-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Andijon viloyatining Asaka va Shahrixon tumanlarida koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish toʻgʻrisida

Andijon viloyatining Asaka va Shahrixon tumanlarida yashovchi aholining turmush tarzini yaxshilash va tadbirkorlikni yanada rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratish, bu borada ipoteka kreditlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) maʼlumotlar bazasida Andijon viloyatining Asaka tumanida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan 38 446 ta, Shahrixon tumanida — 32 309 ta koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi;

Fuqarolik kodeksining 187-moddasiga muvofiq mulkdor boʻlmagan, lekin koʻchmas mol-mulkka oʻn besh yil davomida oʻziniki kabi halol, oshkora va uzluksiz egalik qilgan shaxs bu mol-mulkka mulk huquqini olishi (egalik qilish huquqini vujudga keltiruvchi muddat);

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoniga muvofiq 2021-yil 1-avgustdan boshlab meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik huquqi bilan yer ajratish tartibi bekor qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasi, Andijon viloyat hokimligi, tuman sektor rahbarlari, tuman soliq, ichki ishlar va adliya organlari, qurilish boʻlimi, mahalla fuqarolar yigʻini vakillaridan iborat ishchi guruh tuzgan holda uch oy muddatda Asaka va Shahrixon tumanlarida barcha koʻchmas mulk obyektlarini xatlovdan (keyingi oʻrinlarda — xatlov) oʻtkazsin.

3. Andijon viloyati hokimligi, Adliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Kadastr agentligining xatlov natijasiga koʻra aniqlangan Andijon viloyatining Asaka va Shahrixon tumanlarida koʻp yillar davomida fuqarolar tomonidan foydalanilib kelayotgan va huquqni belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan turar joylar (keyingi oʻrinlarda — avval qurilgan turar joylar) joylashgan yer uchastkasiga ijara huquqi hamda bino va inshootlarga mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Bunda, avval qurilgan turar joylarga mazkur bandning birinchi xatboshida koʻrsatilgan huquqlarni eʼtirof etish uchun:

bino va inshoot joylashgan yer uchastkasi kamida oʻn besh yil mobaynida oʻziniki kabi halol, oshkora va uzluksiz foydalanilgan va ushbu holat soʻnggi oʻn besh yil mobaynida mazkur koʻchmas mulk obyekti uchun yer va mol-mulk soliqlari toʻlanganligi bilan tasdiqlangan boʻlishi;

koʻchmas mulk obyektlari boshqa shaxslarning huquqlarini va qonun bilan muhofaza qilinadigan manfaatlarini buzmasligi yoki fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmasligi, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya qilingan holda qurilgan boʻlishi;

koʻchmas mulk obyektlari aholi punkti yerlari toifasiga kirmaydigan yerlarda, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarda va muhofaza etiladigan hududlarda joylashgan boʻlmasligi shart.

4. Mazkur qarorning 3-bandida nazarda tutilgan shartlarga mos boʻlgan turar joylar joylashgan yer uchastkasiga ijara huquqi hamda bino va inshootlarga mulk huquqini eʼtirof etish quyidagi ketma-ketlikda amalga oshirilishi belgilab qoʻyilsin:

avval qurilgan turar joylarning nomma-nom roʻyxati tuman hokimligi, tuman sektor rahbarlari, Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Andijon viloyati boshqarmasi, tuman qurilish boʻlimi, tuman adliya boʻlimi tomonidan tasdiqlanadi va Andijon viloyat hokimligiga taqdim etiladi;

Andijon viloyat hokimligi koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashiga belgilangan tartibda taklif kiritadi;

nizoli boʻlgan yer uchastkasi hamda bino va inshootlarga huquqni eʼtirof etish yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun tuman hokimliklari tomonidan sudlarga daʼvo arizalar kiritiladi;

xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashi yoki sudning koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqni eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarori ular tomonidan Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Andijon viloyati boshqarmasiga taqdim etiladi;

xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashi yoki sud tomonidan qabul qilingan yer uchastkasiga ijara huquqi, shuningdek, bino va inshootlariga mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarorga asosan, yer uchastkasi hamda bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishli davlat xizmatlari markaziga murojaat qilinadi;

“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan fuqarolarga tegishli yer uchastkasini hamda bino va inshootlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha xarajatlar tuman budjetining qoʻshimcha daromadlari hisobidan qoplab beriladi;

Kadastr agentligi tegishli davlat xizmatlari markazi orqali yoʻllangan murojaatlar asosida kadastr pasportini tayyorlaydi hamda yer uchastkalari, bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. Bunda avval qurilgan turar joylar egalari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari oʻrtasida yer uchastkasiga nisbatan ijara shartnomasini tuzish talab etilmaydi.

Avval qurilgan turar joylar joylashgan yer uchastkasiga ijara huquqi hamda bino va inshootlarga mulk huquqi mazkur qarorga ilovaga muvofiq sxema asosida eʼtirof etiladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida 2021-yil 25-dekabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 13-avgustdagi 520-son qaroriga ILOVA

Andijon viloyatining Asaka va Shahrixon tumanlarida koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ishchi guruh Avval qurilgan turar joylarning nomma-nom roʻyxatini tasdiqlaydi va Andijon viloyat hokimligiga taqdim etadi. 3 oy muddatda 3-bosqich Andijon viloyati hokimligi Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish yoki rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun Xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashiga taklif kiritadi (nizoli obyektlar boʻyicha sudga daʼvo arizalari kiritadi). Uch ish kunida 4-bosqich Xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashi, sud Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarorlarini Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Andijon viloyati boshqarmasiga taqdim etadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 5-bosqich Mulkdor Yer uchastkasiga ijara huquqi, shuningdek, bino va inshootlarga mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi qarorga asosan yer uchastkasi hamda bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun tegishli davlat xizmatlari markaziga murojaat qiladi. 1 oy muddatda 6-bosqich Davlat xizmatlari markazi Arizani Davlat kadastrlari palatasining Andijon viloyati boshqarmasiga yuboradi. Axborot tizimi orqali avtomatik tarzda 7-bosqich Davlat kadastrlari palatasining Andijon viloyati boshqarmasi Ariza asosida kadastr pasporti tayyorlanadi hamda yer uchastkalari, bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarni belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. Qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 13-avgust,

520-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.08.2021-y., 09/21/520/0796-son)

lex.uz