UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 16-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 16 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Республикада кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларида куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Белгилансинки, умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган:

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун — «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган оилалар фарзандлари учун — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган оила (шахс)ларнинг фарзандлари ва ёшлар учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга хоҳиш ва имкониятларини ўрганиш ҳамда ўқиш истагида бўлганларнинг рўйхатларини шакллантириш;

кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиши учун ота-оналар тўловини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари ўз вақтида қоплаб берилишини ва куни узайтирилган гуруҳларда болаларнинг қатновини ҳар чоракда камида бир марта пухта таҳлил қилган ҳолда, жойларда кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ҳисобот бериб борсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорига 1-ИЛОВА

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)ларнинг (кейинги ўринларда — кам таъминланган оилалар) фарзандларини умумтаълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларидаги (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасалари) куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини (кейинги ўринларда — тўлов) «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси (кейинги ўринларда — жамғармалар) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Тўлов жамғармалар маблағлари ҳисобидан ҳар бир болага ўқув йили давомида бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплаб берилади.

3. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига асосан умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2-боб. Кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатларини шакллантириш

4. Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларни қоплаб бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тегишли умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларини аниқлайди.

Бунда, аниқланган рўйхатлардан умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истаги бўлмаган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилган кам таъминланган оила фарзандлари чиқариб ташланади.

6. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бўйсунувидаги умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 5 августга қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради.

Рўйхатларни шакллантириш жараёнида умумтаълим муассасалари туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга бўлган хоҳиш ва имкониятларини улар билан суҳбат ўтказиш орқали ўрганади ва инобатга олади.

7. Шакллантирилган рўйхатлар ҳар йили 10 августга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишилади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

Бунда, ушбу рўйхатлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан электрон равишда (электрон тизим орқали) келишилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига келишув хатларини илова қилган ҳолда киритади.

3-боб. Тўловни жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш

8. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқийдиган фарзандларининг тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори (кейинги ўринларда — қарор) қабул қилинганидан сўнг бир кун ичида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мазкур қарорни тегишли умумтаълим муассасаларига етказади.

Умумтаълим муассасаси қарор келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида мазкур қарорда назарда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.

Тузилган шартномаларнинг нусхалари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида жамланади ва тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш учун юборилади.

9. Тўлов қуйидаги манбалар ҳисобидан қоплаб берилади:

«Аёллар дафтари»га киритилган ва кам таъминланган оиладаги хотин-қизларнинг фарзандлари учун — «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар учун — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун тўловлар — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган оилаларнинг фарзандлари ва ёшлар учун тўловлар — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

10. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимининг бухгалтерия бўлими томонидан тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади. Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

11. Кам таъминланган оилалар фарзандлари куни узайтирилган гуруҳга ой давомида тўлиқ қатнашмаган ҳолларда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда куни узайтирилган гуруҳга қатнашган кунлар учун тўланади.

Бунда боланинг куни узайтирилган гуруҳга келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

12. Бир кунлик тўлов миқдори ойлик тўлов миқдорини куни узайтирилган гуруҳ иш кунларининг режадаги сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

13. Тўлов ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.

14. Тўлов умумтаълим муассасасига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмасининг ҳудудий ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.

15. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳга келмаган ўқувчилар, келмаган кунлар, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ўқув йили ойининг 5-санасига қадар умумтаълим мактаблари кесимида туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради.

16. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг зарур даражада бажарилмаслиги, боланинг умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳларда қатнашмаслиги ёки ўқишнинг бошқа муассасага ўтказилиши тўловни тўхтатиш учун асос бўлади.

4-боб. Якунловчи қоида

17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларни қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими 1. Умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оила фарзандларини аниқлайди. Ҳар йили 1 августга қадар 2. Умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради. Ҳар йили 5 августга қадар 3. Шакллантирилган рўйхатларни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Ҳар йили 10 августга қадар 2-босқич Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими 1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарорини умумтаълим муассасаларига етказади. 1. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин бир кун ичида 2. Умумтаълим муассасалари ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади. 2. Қарор келиб тушган кундан уч кун ичида 3. Тузилган шартномаларнинг нусхаларини жамлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига юборади. 3. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида 4. Куни узайтирилган гуруҳга келмаган болалар, келмаган кунлар, ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради. 4. Ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар 3-босқич Туман (шаҳар) ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлими Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори ва шартномаларга асосан тўловларни амалга оширади. Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнайдиган болалар

Т/р Ф.И.О. Умумтаълим муассасаси (рақами ва номи) Боланинг яшаш манзили «Дафтар»ларнинг қайси бирида рўйхатга туриши ёки турмаслиги 1. 2. 3. ... 1. __________________________ (Ф.И.О.) ___________ (имзо) ___________________ туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 2. __________________________ ___________ ___________________ туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) 3. __________________________ ___________ ___________________ туман (шаҳар) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо) 4. __________________________ ___________ ___________________ Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (Ф.И.О.) (имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида :

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;»;

б) ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 1-илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;».

г) ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди «таъминлаш» сўзидан кейин «, шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган ёки «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳлардаги тўловни қоплаш» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 16 август,

523-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2021 й., 09/21/523/0798-сон; 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ROʻYXATI

Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Respublikada kam taʼminlangan oilalar, xotin-qizlar va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning bilim olish imkoniyatlarini kengaytirish hamda kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalarida kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi hamda Yoshlar ishlari agentligining kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

2. Belgilansinki, umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovlari “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan:

“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning farzandlari uchun — “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan kam taʼminlangan oilalar farzandlari uchun — “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Temir daftar”ga kiritilgan oilalarning farzandlari uchun — “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilmagan oila (shaxs)larning farzandlari va yoshlar uchun — “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.

3. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishga xohish va imkoniyatlarini oʻrganish hamda oʻqish istagida boʻlganlarning roʻyxatlarini shakllantirish;

kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishi uchun ota-onalar toʻlovini “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibi.

4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari rahbarlari, kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovlari oʻz vaqtida qoplab berilishini va kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalarning qatnovini har chorakda kamida bir marta puxta tahlil qilgan holda, joylarda koʻrilayotgan choralar samaradorligi toʻgʻrisida masʼul tashkilotlar rahbarlari bilan birgalikda tegishli xalq deputatlari mahalliy kengashlarida hisobot berib borsinlar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-avgustdagi 523-son qaroriga 1-ILOVA

Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali kam taʼminlangan deb eʼtirof etilgan oila (shaxs)larning (keyingi oʻrinlarda — kam taʼminlangan oilalar) farzandlarini umumtaʼlim muassasalari va ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalaridagi (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim muassasalari) kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini (keyingi oʻrinlarda — toʻlov) “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi, “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — jamgʻarmalar) mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Toʻlov jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan har bir bolaga oʻquv yili davomida bir oy uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 foizigacha boʻlgan miqdorda qoplab beriladi.

3. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2010-yil 24-dekabrdagi PQ-1449-son qaroriga asosan umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovidan ozod etilgan kam taʼminlangan oilalarning farzandlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2-bob. Kam taʼminlangan oilalar farzandlari roʻyxatlarini shakllantirish

4. Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining roʻyxatlarini shakllantirish va umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovlarni qoplab berish ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

5. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari umumtaʼlim muassasalari bilan birgalikda har yili 1-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligining “Ijtimoiy himoya” axborot tizimida mavjud boʻlgan oʻquvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida tegishli umumtaʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan kam taʼminlangan oilalar farzandlarini aniqlaydi.

Bunda, aniqlangan roʻyxatlardan umumtaʼlim muassasalarining kuni uzaytirilgan guruhlarida oʻqish istagi boʻlmagan hamda toʻlov toʻlashdan ozod etilgan kam taʼminlangan oila farzandlari chiqarib tashlanadi.

6. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari boʻysunuvidagi umumtaʼlim muassasalari bilan birgalikda har yili 5-avgustga qadar ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqish istagida boʻlgan hamda toʻlov toʻlashdan ozod etilmagan kam taʼminlangan oilalarning farzandlari roʻyxatini shakllantiradi.

Roʻyxatlarni shakllantirish jarayonida umumtaʼlim muassasalari tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi bilan birgalikda kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqishga boʻlgan xohish va imkoniyatlarini ular bilan suhbat oʻtkazish orqali oʻrganadi va inobatga oladi.

7. Shakllantirilgan roʻyxatlar har yili 10-avgustga qadar tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Yoshlar ishlari agentligi boʻlimi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining boʻlimi bilan kelishiladi va xalq deputatlari tuman (shahar) kengashiga tasdiqlash uchun kiritiladi.

Bunda, ushbu roʻyxatlar tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimlari tomonidan mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Yoshlar ishlari agentligi boʻlimi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining boʻlimi bilan elektron ravishda (elektron tizim orqali) kelishiladi hamda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga kelishuv xatlarini ilova qilgan holda kiritadi.

3-bob. Toʻlovni jamgʻarmalarning mablagʻlari hisobidan qoplab berish

8. Xalq deputatlari tuman (shahar) kengashining kam taʼminlangan oilalarning umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda oʻqiydigan farzandlarining toʻlovlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi qarori (keyingi oʻrinlarda — qaror) qabul qilinganidan soʻng bir kun ichida tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi mazkur qarorni tegishli umumtaʼlim muassasalariga yetkazadi.

Umumtaʼlim muassasasi qaror kelib tushgan kundan boshlab uch kun ichida mazkur qarorda nazarda tutilgan oʻquvchilarning ota-onalari (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan shartnoma tuzadi.

Tuzilgan shartnomalarning nusxalari xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi qarori qabul qilingandan keyin oʻn kun ichida jamlanadi va tegishliligi boʻyicha tuman (shahar) hokimligi va “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimiga belgilangan tartibda toʻlovlarni amalga oshirish uchun yuboriladi.

9. Toʻlov quyidagi manbalar hisobidan qoplab beriladi:

“Ayollar daftari”ga kiritilgan va kam taʼminlangan oiladagi xotin-qizlarning farzandlari uchun — “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar uchun — “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Temir daftar”ga kiritilgan oilalarning farzandlari uchun toʻlovlar — “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan;

“Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilmagan oilalarning farzandlari va yoshlar uchun toʻlovlar — “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan.

10. Tuman (shahar) hokimligi va “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimining buxgalteriya boʻlimi tomonidan toʻlov oʻquv yili (sentyabr — may oylari) davomida oyma-oy toʻlab boriladi. Joriy oy uchun toʻlov shu oyning oʻninchi sanasidan kechiktirmasdan amalga oshiriladi.

11. Kam taʼminlangan oilalar farzandlari kuni uzaytirilgan guruhga oy davomida toʻliq qatnashmagan hollarda, toʻlov toʻliq boʻlmagan oy uchun, yaʼni bola amalda kuni uzaytirilgan guruhga qatnashgan kunlar uchun toʻlanadi.

Bunda bolaning kuni uzaytirilgan guruhga kelmagan kunlari soni bir kunlik toʻlov miqdoriga koʻpaytirilib, keyingi oy uchun toʻlov summasi chiqqan summaga kamaytiriladi.

12. Bir kunlik toʻlov miqdori oylik toʻlov miqdorini kuni uzaytirilgan guruh ish kunlarining rejadagi soniga boʻlish yoʻli bilan aniqlanadi.

13. Toʻlov ota-onalar bilan umumtaʼlim muassasasi oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi.

Shartnomalar bir oʻquv yili uchun tuziladi.

14. Toʻlov umumtaʼlim muassasasiga xizmat koʻrsatuvchi tegishli gʻaznachilik boʻlinmasining hududiy gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

15. Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi umumtaʼlim muassasasidagi kuni uzaytirilgan guruhga kelmagan oʻquvchilar, kelmagan kunlar, ota-onalar (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan umumtaʼlim muassasasi oʻrtasida tuzilgan shartnomaning bekor qilinganligi yoki toʻlov toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni har oʻquv yili oyining 5-sanasiga qadar umumtaʼlim maktablari kesimida tuman (shahar) hokimligi va “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimiga taqdim etib boradi.

16. Ota-onalar tomonidan shartnoma shartlarining zarur darajada bajarilmasligi, bolaning umumtaʼlim muassasasidagi kuni uzaytirilgan guruhlarda qatnashmasligi yoki oʻqishning boshqa muassasaga oʻtkazilishi toʻlovni toʻxtatish uchun asos boʻladi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

17. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladi.

Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining roʻyxatlarini shakllantirish va umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovlarni qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi 1. Umumtaʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan kam taʼminlangan oila farzandlarini aniqlaydi. Har yili 1-avgustga qadar 2. Umumtaʼlim muassasalarining kuni uzaytirilgan guruhlarida oʻqish istagida boʻlgan hamda toʻlov toʻlashdan ozod etilmagan kam taʼminlangan oilalarning farzandlari roʻyxatini shakllantiradi. Har yili 5-avgustga qadar 3. Shakllantirilgan roʻyxatlarni Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Yoshlar ishlari agentligi boʻlimi hamda “Mahalla” xayriya jamoat fondining boʻlimi bilan kelishadi va xalq deputatlari tuman (shahar) kengashiga tasdiqlash uchun kiritadi. Har yili 10-avgustga qadar 2-bosqich Tuman (shahar) xalq taʼlimi boʻlimi 1. Xalq deputatlari tuman (shahar) kengashi qarorini umumtaʼlim muassasalariga yetkazadi. 1. Kengash qarori qabul qilingandan keyin bir kun ichida 2. Umumtaʼlim muassasalari va ota-onalar (yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bilan shartnoma tuzadi. 2. Qaror kelib tushgan kundan uch kun ichida 3. Tuzilgan shartnomalarning nusxalarini jamlaydi va tuman (shahar) hokimligi, Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, Yoshlar ishlari agentligi boʻlimi hamda “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimiga yuboradi. 3. Kengash qarori qabul qilingandan keyin oʻn kun ichida 4. Kuni uzaytirilgan guruhga kelmagan bolalar, kelmagan kunlar, ota-onalar bilan umumtaʼlim muassasasi oʻrtasida tuzilgan shartnomaning bekor qilinganligi yoki toʻlov toʻxtatilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tuman (shahar) hokimligi va “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimiga taqdim etib boradi. 4. Har oyning beshinchi sanasiga qadar 3-bosqich Tuman (shahar) hokimligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi boʻlimi Xalq deputatlari tuman (shahar) kengashi qarori va shartnomalarga asosan toʻlovlarni amalga oshiradi. Har oyning 10-sanasiga qadar

Kam taʼminlangan oilalar farzandlarining umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarda bolalar taʼminoti uchun ota-onalar toʻlovini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarga qatnaydigan bolalar

T/r F.I.O. Umumtaʼlim muassasasi (raqami va nomi) Bolaning yashash manzili “Daftar”larning qaysi birida roʻyxatga turishi yoki turmasligi 1. 2. 3. ... 1. __________________________ (F.I.O.) ___________ (imzo) ___________________ tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 2. __________________________ ___________ ___________________ tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) 3. __________________________ ___________ ___________________ tuman (shahar) “Mahalla” xayriya jamoat fondi boshligʻi (F.I.O.) (imzo) 4. __________________________ ___________ ___________________ Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi (F.I.O.) (imzo)

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-avgustdagi 523-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 132-son qarorida :

a) 3-band quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan kam taʼminlangan oilalarning umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarga qatnayotgan har bir farzandi uchun toʻlovni oʻquv yili davomida har bir oy uchun BHMning 25 foizigacha boʻlgan miqdorda qoplashga;”;

b) oʻn birinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 1-ilovaning 5-bandi quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Yoshlar daftari”ga kiritilgan kam taʼminlangan oilalarning umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlarga qatnayotgan har bir farzandi uchun toʻlovni oʻquv yili davomida har bir oy uchun BHMning 25 foizigacha boʻlgan miqdorda qoplashga;”.

g) oʻn birinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 22-apreldagi 213-f-son farmoyishi bilan tasdiqlangan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 6-bandi “taʼminlash” soʻzidan keyin “, shuningdek, “Temir daftar”ga kiritilgan yoki “Yoshlar daftari”, “Ayollar daftari” va “Temir daftar”ga kiritilmagan kam taʼminlangan oilalarning farzandlari uchun umumtaʼlim muassasalaridagi kuni uzaytirilgan guruhlardagi toʻlovni qoplash” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 16-avgust,

523-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.08.2021-y., 09/21/523/0798-son; 26.10.2021-y., 09/21/656/0996-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz