UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 16-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 16 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони ҳамда «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг устави 10-бандининг тўққизинчи хатбошиси ва 16-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорига 2-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лавозими бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида :

а) 1-илованинг 15-бандидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг еттинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти Давлат комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом рус тилидаги матнининг 9-бандидаги «Секретариата по вопросам образования, здравоохранения, культуры, молодежи, духовности и общественных организаций, поддержки махалли и семьи» сўзлари «Секретариата по вопросам образования и здравоохранения» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 10-бандидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг устави 28 ва 62-бандларидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига 5-илованинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бош мутахассиси, комиссия котиби».

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомда :

а) 22-банддаги «Спорт ва туризмни ривожлантириш» сўзлари «Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 35-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари «туризм ва спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида низомнинг 48-бандидаги «Ижтимоий ривожлантириш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 9 мартдаги 189-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорининг 7-бандидаги «Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари» сўзлари «Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари».

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санатор — соғломлаштириш ёрдамини кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга илованинг «Лавозимлар номи» устуни 1-бўлимнинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси ва аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, Бош вазир ҳамда Бош вазир ўринбосарлари ёрдамчилари, инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, котибиятлар ва департаментлар мудирлари, котибиятлар ва департаментлар мудирларининг ўринбосарлари, департаментлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлар, шуъбалар, хизматлар мудирлари ва мудирларнинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили, матбуот котиби, бош мутахассислар, етакчи мутахассислар».

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2019 й., 20-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди учинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги «Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш» сўзлари «Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2022 йилларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 августдаги 673-сон қарорига 7-иловада :

а) биринчи хатбошидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари «туризм ва спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лавозимига кўра — Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари»;

в) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лавозимига кўра — Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси шуъба мудири, ишчи гуруҳининг масъул котиби».

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-иловада :

а) иккинчи хатбошидаги «Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш» сўзлари «Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг шуъба мудири, Комиссия котиби».

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:».

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 январдаги 34-сон қарорида:

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат тилини ривожлантириш департаменти» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банддаги «Давлат тилини ривожлантириш» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) илованинг 3-бандидаги «Давлат тилини ривожлантириш департаменти» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 10 февралдаги 73-сон қарорида:

а) 9-банддаги «Давлат тилини ривожлантириш» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат тилини ривожлантириш» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 139-сон қарорининг 7-бандидаги «Давлат тилини ривожлантириш» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низомнинг 24-бандидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорида :

а) 8-бандидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев» сўзлари «туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

1-банддаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси» сўзлари «туризм ва спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. У.А. Азамов — туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. А.Қ. Каримов — туризм ва спорт вазири ўринбосари»;

25-банддаги «Спорт ва туризмни ривожлантириш» сўзлари «Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 478-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 18 январдаги 26-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Таълим ва соғлиқни сақлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорида :

а) 5-банддаги «Давлат тилини ривожлантириш департаменти» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 27-бандидаги «Давлат тилини ривожлантириш департаменти» сўзлари «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнда:

а) 1-илова 4-бандининг 4.4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4.4. Заведующий Секретариатом Премьер-министра Республики Узбекистан, заведующие секретариатами и департаментами, начальники инспекций и управлений аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан»;

б) 2-илова 4-бандининг 4.4-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4.4. Заведующий Секретариатом Премьер-министра Республики Узбекистан, заведующие секретариатами и департаментами, начальники инспекций и их заместители, заместители заведующих секретариатами и департаментами, заместители начальников департаментов, начальники управлений и их заместители, заведующие отделами и секторами аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан, а также Полномочный представитель Кабинета Министров Республики Узбекистан в Олий Мажлисе Республики Узбекистан».

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 9 июлдаги 185-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарорига илованинг 4-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 74-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 16 август,

524-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 22.02.2022 й., 09/22/85/0161-сон; 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон; 21.09.2024 й., 09/24/589/0737-сон; 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон; 11.07.2026 й., 09/26/359/0724-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Turizm, sport va madaniy meros sohalarida davlat boshqaruvi tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 6-apreldagi PF-6199-son Farmoni hamda “Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-iyundagi PQ-5143-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 1-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlari 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari va maslahatchilari hamda Vazirlar Mahkamasi apparatining boshqaruvchisi R.V. Abduqodirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-avgustdagi 524-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

2. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 7-sentabrdagi 419-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2004-y., 9-son, 91-modda) bilan tasdiqlangan Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazining ustavi 10-bandining toʻqqizinchi xatboshisi va 16-bandining oltinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2005-y., 12-son, 63-modda) 8-bandining birinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi muassasalari xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2008-yil 1-avgustdagi 165-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2008-y., 8-son, 41-modda) 7-bandining birinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “Bolalarning sanʼat va madaniyat sohasidagi qobiliyat hamda iqtidorini barvaqt aniqlash, rivojlantirish bilan shugʻullanadigan nodavlat tashkilotlarni ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2008-yil 13-oktabrdagi 225-son qaroriga 2-ilovaning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Lavozimi boʻyicha — Vazirlar Mahkamasining Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar masalalari kotibiyati mudiri”.

7. Vazirlar Mahkamasining “Respublika bolalar ijtimoiy moslashuvi markazining himoyaga muhtoj bolalarni ijtimoiy muhofaza qilishni muvofiqlashtirish, nazorat qilish va monitoringini olib borish boʻyicha Jamoatchilik kengashi hamda Ilmiy-metodik kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2014-yil 20-yanvardagi 11-son qarorida :

a) 1-ilovaning 15-bandidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning yettinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 17-avgustdagi 241-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2015-y., 33-son, 441-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish Davlat komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Taʼlim va sogʻliqni saqlash masalalari kotibiyati Davlat komissiyasining ishchi organi (keyingi oʻrinlarda — Ishchi organ) hisoblanadi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 12-noyabrdagi 330-son qarori bilan tasdiqlangan Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarni olib kirish, olib chiqishga sertifikat olish uchun ruxsat berish tartib-taomillaridan oʻtish tartibi toʻgʻrisidagi nizom rus tilidagi matnining 9-bandidagi “Sekretariata po voprosam obrazovaniya, zdravooxraneniya, kulturi, molodeji, duxovnosti i obshestvennix organizatsiy, podderjki maxalli i semi” soʻzlari “Sekretariata po voprosam obrazovaniya i zdravooxraneniya” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Konsert-tomosha faoliyatini amalga oshirish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 9-dekabrdagi 354-son qarorining 10-bandidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 1-dekabrdagi 957-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 12-son, 276-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Badiiy akademiyasining ustavi 28 va 62-bandlaridagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qaroriga 5-ilovaning oʻn sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Madaniy merosni himoya qilish inspeksiyasi bosh mutaxassisi, komissiya kotibi”.

14. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 23-fevraldagi 141-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 2-son, 48-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Milliy antidoping agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 22-banddagi “Sport va turizmni rivojlantirish” soʻzlari “Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 35-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi” soʻzlari “turizm va sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-fevraldagi 146-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi toʻgʻrisida nizomning 48-bandidagi “Ijtimoiy rivojlantirish” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi vakillarining oʻqishini tashkil etish uchun Yaponiya hukumati grantidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 9-martdagi 189-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Moʻtabar ayol” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 2-apreldagi 257-son qarorining 7-bandidagi “Mahalla, oila va yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, madaniyat, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari” soʻzlari “Yoshlar, jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Aholi xonadonlarida isitish tizimi va yoqilgʻi mahsulotlaridan foydalanishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 901-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi, Respublika komissiyasi rahbarining oʻrinbosari”.

21. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 29-apreldagi 366-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasiga biriktirilgan kontingentga kafolatlangan tibbiy va sanator — sogʻlomlashtirish yordamini koʻrsatish tartibi va hajmi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning “Lavozimlar nomi” ustuni 1-boʻlimning 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bosh vazir, Bosh vazirning oʻrinbosarlari va maslahatchilari, apparat boshqaruvchisi va apparat boshqaruvchisining oʻrinbosarlari, Bosh vazir hamda Bosh vazir oʻrinbosarlari yordamchilari, inspeksiyalar boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari, kotibiyatlar va departamentlar mudirlari, kotibiyatlar va departamentlar mudirlarining oʻrinbosarlari, departamentlar boshliqlarining oʻrinbosarlari, boshqarmalar boshliqlari va ularning oʻrinbosarlari, boʻlimlar, shuʼbalar, xizmatlar mudirlari va mudirlarning oʻrinbosarlari, Vazirlar Mahkamasining Oliy Majlisdagi vakolatli vakili, matbuot kotibi, bosh mutaxassislar, yetakchi mutaxassislar”.

22. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 13-maydagi 392-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2019-y., 20-son, 372-modda) bilan tasdiqlangan Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari davlat taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi uchinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Mahsulot taqsimoti toʻgʻrisidagi bitimlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-iyundagi 503-son qarori 2-bandining beshinchi xatboshisidagi “Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish” soʻzlari “Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining “2019 — 2022-yillarda Xorazm viloyatining Xiva shahrini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 15-avgustdagi 673-son qaroriga 7-ilovada :

a) birinchi xatboshidagi “Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi” soʻzlari “turizm va sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Respublikasi turizm va sport vazirining birinchi oʻrinbosari”;

v) oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Lavozimiga koʻra — Vazirlar Mahkamasining Madaniy merosni himoya qilish inspeksiyasi shuʼba mudiri, ishchi guruhining masʼul kotibi”.

25. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼridan foydalanish shartlarini ishlab chiqish boʻyicha davlat komissiyasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-dekabrdagi 989-son qaroriga 2-ilovada :

a) ikkinchi xatboshidagi “Sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini hamda kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish” soʻzlari “Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamentining shuʼba mudiri, Komissiya kotibi”.

26. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida paxta hosili terimini mexanizatsiyalash darajasini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-yanvardagi 21-son qarori 2-bandining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — Geologiya, energetika, sanoat va uning bazaviy tarmoqlarini rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi, “Oʻzavtosanoat” AJ ishonchli boshqaruvchi kompaniyasi, qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari Sh.J. Teshayev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining va viloyatlar hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlariga:”.

27. Vazirlar Mahkamasining “Mamlakatda davlat tilida ish yuritishni samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 20-yanvardagi 34-son qarorida:

a) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat tilini rivojlantirish departamenti” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-banddagi “Davlat tilini rivojlantirish” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovaning 3-bandidagi “Davlat tilini rivojlantirish departamenti” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzurida Oʻzbek tilini rivojlantirish jamgʻarmasining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-fevraldagi 73-son qarorida:

a) 9-banddagi “Davlat tilini rivojlantirish” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat tilini rivojlantirish” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosiga bosqichma-bosqich toʻliq oʻtishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 11-martdagi 139-son qarorining 7-bandidagi “Davlat tilini rivojlantirish” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-apreldagi 240-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi toʻgʻrisida nizomning 24-bandidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “2025-yilda Oʻzbekistonda yoshlar oʻrtasidagi IV yozgi osiyo oʻyinlarini oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 7-avgustdagi 468-son qarorida :

a) 8-bandidagi “Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev” soʻzlari “turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

1-banddagi “Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisi” soʻzlari “turizm va sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. U.A. Azamov — turizm va sport vazirining birinchi oʻrinbosari, Tashkiliy qoʻmita raisining oʻrinbosari”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. A.Q. Karimov — turizm va sport vaziri oʻrinbosari”;

25-banddagi “Sport va turizmni rivojlantirish” soʻzlari “Turizm, sport, madaniyat va ommaviy kommunikatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi vakillarining oʻqishini tashkil etish uchun Yaponiya hukumati grantidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 478-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi vakillarining oʻqishini tashkil etish uchun Yaponiya hukumati grantidan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 18-yanvardagi 26-son qarorining 2-bandi beshinchi xatboshisidagi “Taʼlim, sogʻliqni saqlash, madaniyat, yoshlar, maʼnaviyat va jamoat tashkilotlari, mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash” soʻzlari “Taʼlim va sogʻliqni saqlash” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosiga bosqichma-bosqich toʻliq oʻtishni taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi 61-son qarorida :

a) 5-banddagi “Davlat tilini rivojlantirish departamenti” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning 27-bandidagi “Davlat tilini rivojlantirish departamenti” soʻzlari “Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

38. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 26-apreldagi 180-F-son farmoyishining rus tilidagi matnda:

a) 1-ilova 4-bandining 4.4-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4.4. Zaveduyushiy Sekretariatom Premyer-ministra Respubliki Uzbekistan, zaveduyushiye sekretariatami i departamentami, nachalniki inspeksiy i upravleniy apparata Kabineta Ministrov Respubliki Uzbekistan”;

b) 2-ilova 4-bandining 4.4-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4.4. Zaveduyushiy Sekretariatom Premyer-ministra Respubliki Uzbekistan, zaveduyushiye sekretariatami i departamentami, nachalniki inspeksiy i ix zamestiteli, zamestiteli zaveduyushix sekretariatami i departamentami, zamestiteli nachalnikov departamentov, nachalniki upravleniy i ix zamestiteli, zaveduyushiye otdelami i sektorami apparata Kabineta Ministrov Respubliki Uzbekistan, a takje Polnomochniy predstavitel Kabineta Ministrov Respubliki Uzbekistan v Oliy Majlise Respubliki Uzbekistan”.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 16-avgustdagi 524-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2015-yil 9-iyuldagi 185-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-apreldagi 250-son qaroriga ilovaning 4-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 74-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 16-avgust,

524-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2021-y., 09/21/524/0802-son, 29.12.2021-y., 09/21/786/1216-son; 22.02.2022-y., 09/22/85/0161-son; 19.06.2024-y., 09/24/313/0426-son; 21.09.2024-y., 09/24/589/0737-son; 23.12.2024-y., 09/24/867/1045-son; 11.07.2026-y., 09/26/359/0724-son)

lex.uz