📅 2021-yil 23-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 23-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 23 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТИЗИМИ
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш юзасидан фаолиятига баҳо бериш ҳамда ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна кўрсатган секторларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш, намунали ва ташаббускор секторларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар, уларни ҳисоблаш ва баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан секторларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан баҳолаш бир йилда бир маротаба — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилиб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади;
баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — «энг намунали сектор» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади;
«энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор»ни рағбатлантириш — сектор раҳбарининг идоравий бўйсунувига қараб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
секторлар фаолиятига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «sektor.reyting.uz» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда «Энг намунали сектор» ва «Энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарорига ИЛОВА
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш, «энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор»ни аниқлаш (кейинги ўринларда — баҳолаш) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
индикатор — секторлар фаолияти самарадорлигини аниқлашда баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
расмий статистик маълумотлар — баҳолашга ва аниқлашга маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этилган ва ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган статистик ва таҳлилий маълумотлар;
«sektor.reyting.uz» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда «sektor.reyting.uz» ААТ) — ҳудудларда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот.
3. Секторлар фаолиятини баҳолаш йил якуни бўйича мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.
4. Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий секторлар) рейтинги тузилиб, баҳолаш икки даражада амалга оширади:
а) республика даражасида — барча туман, шаҳар секторлари ўртасида рейтингда юқоридан пастга тамойили асосида 3 та сектор аниқланади ва моддий рағбатлантирилади. Бунда энг юқори кўрсаткичга эга сектор — «энг намунали сектор» деб эътироф этилади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган 3 тадан секторлар аниқланади ва моддий рағбатлантирилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида энг юқори кўрсаткичга эга сектор — «энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилади.
2-боб. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар ҳамда уларни ҳисоблаш ва баҳолаш
5. Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги;
«маҳаллабай» ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
тадбиркорликни ривожлантириш;
жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги индикаторларни баҳолашда ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни бепул олади.
6. Секторлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган расмий статистик маълумотларга асосан ҳисобланади ва уларга мувофиқ сектор учун энг юқори балл 100 баллни ташкил этади.
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир устувор йўналиш учун максимал балл уларнинг таркибий рейтинг кўрсаткичлари бўйича тенг тақсимланади.
8. Расмий статистик маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан йил якуни бўйича келгуси йил 15 январга қадар «sektor.reyting.uz» ААТга киритилиши шарт.
9. Баҳолашда фойдаланиладиган расмий статистик кўрсаткичлар ҳам ижобий, ҳам салбий тоифада бўлиши мумкин.
10. Ижобий тоифадаги кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
X ball = X * Y max ball X max
бунда: X ball — секторнинг муайян кўрсаткич бўйича балли; X — сектор кўрсаткичи; X max — секторлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати; Y max ball — ушбу Низомнинг 2-иловасида берилган кўрсаткичнинг энг юқори балли.
11. Салбий тоифадаги кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
X ball =Y max ball – Y max ball * X X max
бунда: X ball — секторнинг муайян кўрсаткич бўйича балли; X — сектор кўрсаткичи; X max — секторлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати; Y max ball — ушбу Низомнинг 2-иловасида берилган кўрсаткичнинг максимал балли.
12. Сектор учун жами балл — статистик кўрсаткичлар балларини жамлаш йўли билан ҳисобланади.
3-боб. Баҳолаш натижалари бўйича секторларни рағбатлантириш
13. Баҳолаш натижалари бўйича республика даражасида — «энг намунали сектор» номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 500 баравари миқдорида;
2-ўрин учун — БҲМнинг 400 баравари миқдорида;
3-ўрин учун — БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.
14. Баҳолаш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
1-ўрин учун — БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
2-ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари миқдорида;
3-ўрин учун — БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.
15. «Энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор» деб топилган ҳудудий секторларнинг фаолият самарадорлигига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари (сектор аъзолари) фақат ўзлари масъул бўлган кўрсаткичлардан келиб чиқиб тақдирланади.
16. Баҳолаш якунлари бўйича «энг намунали сектор» деб топилган секторнинг ижобий иш тажрибасини республика ҳамда «энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини тегишли ҳудуд миқёсида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги баҳолаш натижалари бўйича ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 1 февралига қадар таҳлилий маълумотнома тайёрлайди ҳамда Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссияга киритади.
18. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари ҳар йили халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб борилиши мумкин.
19. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби
Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Бажариш муддатлари 1-босқич Расмий статистик маълумотларни «sektor.reyting.uz» ААТга киритиш. Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган масъул ташкилотлар 15 январга қадар 2-босқич «Sektor.reyting.uz» ААТ орқали секторларнинг самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш ва секторлар кесимида натижани аниқлаш. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 25 январга қадар 3-босқич Расмий статистик маълумотлар натижалари асосида секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунларини умумлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилиш, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 февралга қадар 4-босқич Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида секторлар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш. Вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари 15 февралга қадар 5-босқич Баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — «энг намунали сектор» ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар 15 февралга қадар 6-босқич Баҳолаш якунлари бўйича «энг намунали сектор» деб топилган секторнинг ижобий иш тажрибасини республика ҳамда «энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини тегишли ҳудуд миқёсида оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 мартга қадар
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Расмий статистик кўрсаткичларга асосан секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
Т/р Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси Масъул орган * Индикатор тоифаси ва баллари Жами максимал балл 100,0 1. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги кўрсаткичлари 60,0 а) «Темир дафтар» билан ишлаш натижадорлиги 16,0 1. «Темир дафтар»дан чиқарилган оилалар фоиз «Темир дафтар»дан чиқарилган оилаларнинг «Темир дафтар»га киритилган оилалардаги улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий 2. «Темир дафтар»даги оилаларнинг касб-ҳунарга ўқитилган аъзолари фоиз «Темир дафтар»даги оилаларнинг касб-ҳунарга ўқитилган аъзоларининг жами ўқиш истаги мавжуд аъзолар сонидаги улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий 3. Расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган «Темир дафтар»даги оила аъзолари фоиз Расмий ўзини ўзи банд қилган «Темир дафтар»даги оила аъзоларининг жами бандлиги таъминланган аъзолар сонидаги улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий 4. «Темир дафтар»даги оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси фоиз Тиббий хизмат кўрсатилган «Темир дафтар»даги оилаларнинг жами тиббий хизматга муҳтож оилалар сонидаги улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий б) «Аёллар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги 24,0 5. «Аёллар дафтари»дан чиқарилган аёллар фоиз «Аёллар дафтари» рўйхатидан чиқарилган аёлларнинг «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий 6. «Аёллар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган аёллар фоиз «Аёллар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган аёлларнинг жами ўқиш истаги мавжуд аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий 7. «Аёллар дафтари»даги расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган аёллар фоиз Расмий ўзини ўзи банд қилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами бандлиги таъминланган аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий 8. «Аёллар дафтари»даги аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси фоиз Тиббий хизмат кўрсатилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами тиббий хизматга муҳтож аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий 9. «Аёллар дафтари»даги аёлларга психологик хизмат кўрсатиш даражаси фоиз Психологик хизмат кўрсатилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами психологики хизматга муҳтож аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий 10. «Аёллар дафтари»даги аёллар томонидан тадбиркорликнинг йўлга қўйилиши фоиз Тадбиркорликни йўлга қўйган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами тадбиркорлик қилиш истаги мавжуд аёллар сонидаги улуши Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ижобий в) «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги 20,0 11. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар фоиз «Ёшлар дафтари» рўйхатидан чиқарилган ёшларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар сонидаги улуши Ёшлар ишлари агентлиги Ижобий 12. «Ёшлар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган ёшлар фоиз «Ёшлар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган ёшларнинг жами касб-ҳунарга ўқиш истаги мавжуд ёшлар сонидаги улуши Ёшлар ишлари агентлиги Ижобий 13. «Ёшлар дафтари»даги расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган ёшлар фоиз Расмий ўзини ўзи банд қилган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами бандлиги таъм?нланган ёшлар сонидаги улуши Ёшлар ишлари агентлиги Ижобий 14. «Ёшлар дафтари»даги ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси фоиз Тиббий хизмат кўрсатилган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами тиббий хизматга муҳтож ёшлар сонидаги улуши Ёшлар ишлари агентлиги Ижобий 15. «Ёшлар дафтари»даги ёшлар томонидан тадбиркорликнинг йўлга қўйилиши фоиз Тадбиркорликни йўлга қўйган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами тадбиркорлик қилиш истаги мавжуд ёшлар сонидаги улуши Ёшлар ишлари агентлиги Ижобий 2. «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг юритилиши 8,0 16. Маҳаллалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши фоиз Доимий вакиллар томонидан аниқланган жами муаммолардаги ҳал этилган муаммоларнинг улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий 17. Маҳалланинг «ўсиш нуқтаси» (драйвери)нинг амалга оширилиши фоиз Амалга оширилган «ўсиш нуқталари» (драйвери)нинг жами аниқланган «ўсиш нуқталари» (драйвери)даги улуши Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ижобий 3. Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси 8,0 18. Инвестиция лойиҳаларининг (саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги) амалга оширилиши фоиз Ҳудудий инвестиция дастурларидаги ишга туширилган лойиҳаларнинг жами лойиҳалардаги улуши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ижобий 19. Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси фоиз Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3 — 6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси Ижобий 4. Тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичлари 12,0 20. Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сонининг ўсиши фоиз Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг ўтган йилги мос даврига нисбатан ўсиши Миллий статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги Ижобий 21. Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати сўм Тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдорининг сектордаги ҳар мингта фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган кредит миқдори Марказий банк, Миллий статистика қўмитаси Ижобий 22. Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкил қилинганлиги бирлик Савдо-саноат палатаси, Адлия бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк, ҳуқуқий ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар мингта тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги Ижобий 5. Жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш 8,0 23. Содир этилган жиноятларнинг камайиши бирлик Ҳар минг кишига тўғри келадиган жиноятларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фарқи Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Ижобий 24. Оилавий ажримларни қисқартириш фоиз Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатномалар сонининг (суд томонидан бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги сабабли қайд этилган ажралганлик ҳолатлари бундан мустасно) ўтган йилнинг мос даврига нисбати Адлия вазирлиги Ижобий 6. Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги 4,0 25. Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши фоиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал, Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналари орқали келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, Бош вазир қабулхонаси Ижобий
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 август,
536-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TIZIMI
Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Hududlarda ijtimoiy-iqtisodiy sohalardagi muammolarning hal etilishi, aholi bilan ochiq, toʻgʻridan-toʻgʻri muloqotni kuchaytirish, hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlarning “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” bilan ishlash yuzasidan faoliyatiga baho berish hamda oʻzining fidokorona mehnati bilan namuna koʻrsatgan sektorlarni munosib ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi hamda Yoshlar ishlari agentligining hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektorlar) faoliyati samaradorligini baholash, namunali va tashabbuskor sektorlarni ragʻbatlantirish tizimini joriy etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Sektorlar faoliyati samaradorligini baholashga oid asosiy indikatorlar, ularni hisoblash va baholash hamda baholash natijalari yuzasidan sektorlarni ragʻbatlantirishni nazarda tutuvchi Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tomonidan baholash bir yilda bir marotaba — hisobot yilidan keyingi yilning 1-fevraliga qadar amalga oshirilib, natijasi boʻyicha tahliliy maʼlumotnoma Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi va xalq deputatlari Kengashlariga kiritiladi;
baholash natijalariga koʻra tuman, shahar sektorlari oʻrtasida respublika darajasida — “eng namunali sektor” hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida — “eng tashabbuskor sektor” nominatsiyalari boʻyicha gʻoliblar aniqlanadi va ragʻbatlantiriladi;
“eng namunali sektor” va “eng tashabbuskor sektor”ni ragʻbatlantirish — sektor rahbarining idoraviy boʻysunuviga qarab tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlarning qoʻshimcha manbalari hamda Bosh prokuratura, Ichki ishlar vazirligi va Davlat soliq qoʻmitasining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;
sektorlar faoliyatiga baho berish boʻyicha maʼlumotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi va haqqoniyligi uchun manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar rahbarlari shaxsan javobgar boʻladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga, zarurat boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi bilan kelishgan holda baholash koʻrsatkichlari tizimi hamda ularni hisoblash usullariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish vakolati berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda sektorlar faoliyati samaradorligi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash boʻyicha “sektor.reyting.uz” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi ishlab chiqilishini va ishga tushirilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda “Eng namunali sektor” va “Eng tashabbuskor sektor”ning ijobiy ish tajribasini boshqa hududlar oʻrtasida ommalashtirish boʻyicha ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini tashkil etsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining ijtimoiy rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-avgustdagi 536-son qaroriga ILOVA
Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — sektorlar) faoliyati samaradorligini baholash, “eng namunali sektor” va “eng tashabbuskor sektor”ni aniqlash (keyingi oʻrinlarda — baholash) tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
indikator — sektorlar faoliyati samaradorligini aniqlashda baholanishi lozim boʻlgan asosiy koʻrsatkich;
rasmiy statistik maʼlumotlar — baholashga va aniqlashga maʼlumotlarni taqdim etish uchun masʼul boʻlgan vakolatli tashkilotlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga taqdim etilgan va ushbu tashkilotlarning rahbarlari tomonidan tasdiqlangan statistik va tahliliy maʼlumotlar;
“sektor.reyting.uz” avtomatlashtirilgan onlayn axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda “sektor.reyting.uz” AAT) — hududlarda sektorlar faoliyati samaradorligi koʻrsatkichlarini hisoblash va baholash boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy taʼminot.
3. Sektorlar faoliyatini baholash yil yakuni boʻyicha mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida oʻtkaziladi.
4. Baholash natijasiga koʻra tuman, shahar sektorlarining (keyingi oʻrinlarda — hududiy sektorlar) reytingi tuzilib, baholash ikki darajada amalga oshiradi:
a) respublika darajasida — barcha tuman, shahar sektorlari oʻrtasida reytingda yuqoridan pastga tamoyili asosida 3 ta sektor aniqlanadi va moddiy ragʻbatlantiriladi. Bunda eng yuqori koʻrsatkichga ega sektor — “eng namunali sektor” deb eʼtirof etiladi;
b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan 3 tadan sektorlar aniqlanadi va moddiy ragʻbatlantiriladi. Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida eng yuqori koʻrsatkichga ega sektor — “eng tashabbuskor sektor” deb eʼtirof etiladi.
2-bob. Sektorlar faoliyati samaradorligini baholashga oid asosiy indikatorlar hamda ularni hisoblash va baholash
5. Baholash quyidagi ustuvor yoʻnalishlar asosida amalga oshiriladi:
“Temir daftar”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” bilan ishlash natijadorligi;
“mahallabay” ishlash tizimining yuritilishi holati;
iqtisodiy rivojlanish va ijtimoiy xizmatlardan foydalanish darajasi;
tadbirkorlikni rivojlantirish;
jinoyatchilikni kamaytirish va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish;
murojaatlar bilan ishlash samaradorligi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi indikatorlarni baholashda tashkilotlar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan zarur maʼlumotlarni bepul oladi.
6. Sektorlar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari mazkur Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan rasmiy statistik maʼlumotlarga asosan hisoblanadi va ularga muvofiq sektor uchun eng yuqori ball 100 ballni tashkil etadi.
7. Mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan har bir ustuvor yoʻnalish uchun maksimal ball ularning tarkibiy reyting koʻrsatkichlari boʻyicha teng taqsimlanadi.
8. Rasmiy statistik maʼlumotlar masʼul tashkilotlar tomonidan yil yakuni boʻyicha kelgusi yil 15-yanvarga qadar “sektor.reyting.uz” AATga kiritilishi shart.
9. Baholashda foydalaniladigan rasmiy statistik koʻrsatkichlar ham ijobiy, ham salbiy toifada boʻlishi mumkin.
10. Ijobiy toifadagi koʻrsatkichlar boʻyicha ballar quyidagi formula asosida hisoblanadi:
X ball = X * Y max ball X max
bunda: X ball — sektorning muayyan koʻrsatkich boʻyicha balli; X — sektor koʻrsatkichi; X max — sektorlar orasida ushbu koʻrsatkichning maksimal qiymati; Y max ball — ushbu Nizomning 2-ilovasida berilgan koʻrsatkichning eng yuqori balli.
11. Salbiy toifadagi koʻrsatkichlar boʻyicha ballar quyidagi formula asosida hisoblanadi:
X ball =Y max ball – Y max ball * X X max
bunda: X ball — sektorning muayyan koʻrsatkich boʻyicha balli; X — sektor koʻrsatkichi; X max — sektorlar orasida ushbu koʻrsatkichning maksimal qiymati; Y max ball — ushbu Nizomning 2-ilovasida berilgan koʻrsatkichning maksimal balli.
12. Sektor uchun jami ball — statistik koʻrsatkichlar ballarini jamlash yoʻli bilan hisoblanadi.
3-bob. Baholash natijalari boʻyicha sektorlarni ragʻbatlantirish
13. Baholash natijalari boʻyicha respublika darajasida — “eng namunali sektor” nominatsiyasida gʻolib boʻlgan sektorlar quyidagi tartibda ragʻbatlantiriladi:
1-oʻrin uchun — bazaviy hisoblash miqdori (BHM)ning 500 baravari miqdorida;
2-oʻrin uchun — BHMning 400 baravari miqdorida;
3-oʻrin uchun — BHMning 300 baravari miqdorida pul mablagʻi.
14. Baholash natijalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida — “eng tashabbuskor sektor” nominatsiyasida gʻolib boʻlgan sektorlar quyidagi tartibda ragʻbatlantiriladi:
1-oʻrin uchun — BHMning 200 baravari miqdorida;
2-oʻrin uchun — BHMning 150 baravari miqdorida;
3-oʻrin uchun — BHMning 100 baravari miqdorida pul mablagʻi.
15. “Eng namunali sektor” va “eng tashabbuskor sektor” deb topilgan hududiy sektorlarning faoliyat samaradorligiga taʼsir etuvchi tashkilotlar xodimlari (sektor aʼzolari) faqat oʻzlari masʼul boʻlgan koʻrsatkichlardan kelib chiqib taqdirlanadi.
16. Baholash yakunlari boʻyicha “eng namunali sektor” deb topilgan sektorning ijobiy ish tajribasini respublika hamda “eng tashabbuskor sektor”ning ijobiy ish tajribasini tegishli hudud miqyosida ommalashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar amalga oshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi baholash natijalari boʻyicha har yil yakuni boʻyicha keyingi yilning 1-fevraliga qadar tahliliy maʼlumotnoma tayyorlaydi hamda Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, iqtisodiyot tarmoqlari va ijtimoiy soha ahvolini oʻrganishning yangi mexanizmlarini joriy etish boʻyicha komissiyaga kiritadi.
18. Sektorlar faoliyati samaradorligini baholash natijalari har yili xalq deputatlari Kengashlari majlislarida muhokama qilib borilishi mumkin.
19. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan tartibda javob beradilar.
Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi
Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Bajarish muddatlari 1-bosqich Rasmiy statistik maʼlumotlarni “sektor.reyting.uz” AATga kiritish. Nizomning 2-ilovasida nazarda tutilgan masʼul tashkilotlar 15-yanvarga qadar 2-bosqich “Sektor.reyting.uz” AAT orqali sektorlarning samaradorlik koʻrsatkichini hisoblash va sektorlar kesimida natijani aniqlash. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi 25-yanvarga qadar 3-bosqich Rasmiy statistik maʼlumotlar natijalari asosida sektorlar faoliyati samaradorligini baholash yakunlarini umumlashtirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Vazirlar Mahkamasi hamda xalq deputatlari Kengashlariga taqdim qilish, oʻz rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib borish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi 1-fevralga qadar 4-bosqich Xalq deputatlari Kengashlari majlislarida sektorlar faoliyati samaradorligining baholash natijalarini muhokama qilish. Viloyat, tuman va shahar xalq deputatlari Kengashlari 15-fevralga qadar 5-bosqich Baholash natijalariga koʻra tuman, shahar sektorlari oʻrtasida respublika darajasida — “eng namunali sektor” va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri darajasida — “eng tashabbuskor sektor” nominatsiyalari boʻyicha gʻoliblar ragʻbatlantiriladi. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirlik va idoralar 15-fevralga qadar 6-bosqich Baholash yakunlari boʻyicha “eng namunali sektor” deb topilgan sektorning ijobiy ish tajribasini respublika hamda “eng tashabbuskor sektor”ning ijobiy ish tajribasini tegishli hudud miqyosida ommalashtirish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrish. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi 1-martga qadar
Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Rasmiy statistik koʻrsatkichlarga asosan sektorlar faoliyati samaradorligini baholash
T/r Koʻrsatkichlar nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkichlarni hisoblash metodikasi Masʼul organ * Indikator toifasi va ballari Jami maksimal ball 100,0 1. “Temir daftar”, “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” bilan ishlash natijadorligi koʻrsatkichlari 60,0 a) “Temir daftar” bilan ishlash natijadorligi 16,0 1. “Temir daftar”dan chiqarilgan oilalar foiz “Temir daftar”dan chiqarilgan oilalarning “Temir daftar”ga kiritilgan oilalardagi ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy 2. “Temir daftar”dagi oilalarning kasb-hunarga oʻqitilgan aʼzolari foiz “Temir daftar”dagi oilalarning kasb-hunarga oʻqitilgan aʼzolarining jami oʻqish istagi mavjud aʼzolar sonidagi ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy 3. Rasmiy oʻzini oʻzi band qilishga jalb qilingan “Temir daftar”dagi oila aʼzolari foiz Rasmiy oʻzini oʻzi band qilgan “Temir daftar”dagi oila aʼzolarining jami bandligi taʼminlangan aʼzolar sonidagi ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy 4. “Temir daftar”dagi oilalarga tibbiy xizmat koʻrsatish darajasi foiz Tibbiy xizmat koʻrsatilgan “Temir daftar”dagi oilalarning jami tibbiy xizmatga muhtoj oilalar sonidagi ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy b) “Ayollar daftari” bilan ishlash natijadorligi 24,0 5. “Ayollar daftari”dan chiqarilgan ayollar foiz “Ayollar daftari” roʻyxatidan chiqarilgan ayollarning “Ayollar daftari”ga kiritilgan ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy 6. “Ayollar daftari”dagi kasb-hunarga oʻqitilgan ayollar foiz “Ayollar daftari”dagi kasb-hunarga oʻqitilgan ayollarning jami oʻqish istagi mavjud ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy 7. “Ayollar daftari”dagi rasmiy oʻzini oʻzi band qilishga jalb qilingan ayollar foiz Rasmiy oʻzini oʻzi band qilgan “Ayollar daftari”dagi ayollarning jami bandligi taʼminlangan ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy 8. “Ayollar daftari”dagi ayollarga tibbiy xizmat koʻrsatish darajasi foiz Tibbiy xizmat koʻrsatilgan “Ayollar daftari”dagi ayollarning jami tibbiy xizmatga muhtoj ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy 9. “Ayollar daftari”dagi ayollarga psixologik xizmat koʻrsatish darajasi foiz Psixologik xizmat koʻrsatilgan “Ayollar daftari”dagi ayollarning jami psixologiki xizmatga muhtoj ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy 10. “Ayollar daftari”dagi ayollar tomonidan tadbirkorlikning yoʻlga qoʻyilishi foiz Tadbirkorlikni yoʻlga qoʻygan “Ayollar daftari”dagi ayollarning jami tadbirkorlik qilish istagi mavjud ayollar sonidagi ulushi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ijobiy v) “Yoshlar daftari” bilan ishlash natijadorligi 20,0 11. “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan yoshlar foiz “Yoshlar daftari” roʻyxatidan chiqarilgan yoshlarning “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar sonidagi ulushi Yoshlar ishlari agentligi Ijobiy 12. “Yoshlar daftari”dagi kasb-hunarga oʻqitilgan yoshlar foiz “Yoshlar daftari”dagi kasb-hunarga oʻqitilgan yoshlarning jami kasb-hunarga oʻqish istagi mavjud yoshlar sonidagi ulushi Yoshlar ishlari agentligi Ijobiy 13. “Yoshlar daftari”dagi rasmiy oʻzini oʻzi band qilishga jalb qilingan yoshlar foiz Rasmiy oʻzini oʻzi band qilgan “Yoshlar daftari”dagi yoshlarning jami bandligi taʼm?nlangan yoshlar sonidagi ulushi Yoshlar ishlari agentligi Ijobiy 14. “Yoshlar daftari”dagi yoshlarga tibbiy xizmat koʻrsatish darajasi foiz Tibbiy xizmat koʻrsatilgan “Yoshlar daftari”dagi yoshlarning jami tibbiy xizmatga muhtoj yoshlar sonidagi ulushi Yoshlar ishlari agentligi Ijobiy 15. “Yoshlar daftari”dagi yoshlar tomonidan tadbirkorlikning yoʻlga qoʻyilishi foiz Tadbirkorlikni yoʻlga qoʻygan “Yoshlar daftari”dagi yoshlarning jami tadbirkorlik qilish istagi mavjud yoshlar sonidagi ulushi Yoshlar ishlari agentligi Ijobiy 2. “Mahallabay” ishlash tizimining yuritilishi 8,0 16. Mahallalardagi muammolarning hal etilishi foiz Doimiy vakillar tomonidan aniqlangan jami muammolardagi hal etilgan muammolarning ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy 17. Mahallaning “oʻsish nuqtasi” (drayveri)ning amalga oshirilishi foiz Amalga oshirilgan “oʻsish nuqtalari” (drayveri)ning jami aniqlangan “oʻsish nuqtalari” (drayveri)dagi ulushi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi Ijobiy 3. Iqtisodiy rivojlanish va ijtimoiy xizmatlardan foydalanish darajasi 8,0 18. Investitsiya loyihalarining (sanoat, xizmatlar va qishloq xoʻjaligi yoʻnalishidagi) amalga oshirilishi foiz Hududiy investitsiya dasturlaridagi ishga tushirilgan loyihalarning jami loyihalardagi ulushi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi Ijobiy 19. Maktabgacha taʼlim muassasalari bilan qamrab olish darajasi foiz Maktabgacha taʼlim muassasalarida tarbiyalanayotgan bolalarning 3 — 6 yoshdagi bolalar umumiy sonidagi ulushi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Milliy statistika qoʻmitasi Ijobiy 4. Tadbirkorlikni rivojlantirish koʻrsatkichlari 12,0 20. Kichik tadbirkorlik (biznes) subyektlari sonining oʻsishi foiz Kichik tadbirkorlik (biznes) subyektlarining oʻtgan yilgi mos davriga nisbatan oʻsishi Milliy statistika qoʻmitasi, Adliya vazirligi Ijobiy 21. Tadbirkorlik subyektlariga kreditlar ajratilishi holati soʻm Tadbirkorlik subyektlariga ajratilgan kredit miqdorining sektordagi har mingta faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektiga toʻgʻri keladigan kredit miqdori Markaziy bank, Milliy statistika qoʻmitasi Ijobiy 22. Tadbirkorlik subyektlari uchun oʻquv-seminarlar tashkil qilinganligi birlik Savdo-sanoat palatasi, Adliya boʻlimlari tomonidan tadbirkorlik subyektlari uchun tashkil etilgan soliq, moliya, buxgalteriya, bank, huquqiy va boshqa sohalar boʻyicha oʻquv-seminarlar umumiy sonining har mingta tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻri keladigan miqdori Savdo-sanoat palatasi, Adliya vazirligi Ijobiy 5. Jinoyatchilikni kamaytirish va ijtimoiy-maʼnaviy muhitni sogʻlomlashtirish 8,0 23. Sodir etilgan jinoyatlarning kamayishi birlik Har ming kishiga toʻgʻri keladigan jinoyatlarning oʻtgan yilning mos davriga nisbatan farqi Bosh prokuratura, Ichki ishlar vazirligi Ijobiy 24. Oilaviy ajrimlarni qisqartirish foiz Nikohdan ajralganlik haqidagi dalolatnomalar sonining (sud tomonidan bedarak yoʻqolgan, muomalaga layoqatsiz deb topilgan, sodir qilgan jinoyati uchun uch yildan kam boʻlmagan muddatga ozodlikdan mahrum qilinganligi sababli qayd etilgan ajralganlik holatlari bundan mustasno) oʻtgan yilning mos davriga nisbati Adliya vazirligi Ijobiy 6. Murojaatlar bilan ishlash samaradorligi 4,0 25. Qanoatlantirilgan murojaatlar ulushi foiz Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual, Xalq qabulxonalari va Bosh vazir qabulxonalari orqali kelib tushgan jami murojaatlardagi qanoatlantirilgan murojaatlar ulushi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Kadrlar siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi boʻlinmalari, Bosh vazir qabulxonasi Ijobiy
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 23-avgust,
536-son