📅 2021-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиладиган ҳолатлар рўйхати;
ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартиби;
ер участкаси ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби;
давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини уларга соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш тартиби;
кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига фойдаланишга топширилган кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тартиби ва хусусиятлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент:
ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш;
давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалда фойдаланиб келинаётган ер участкаларини соддалаштирилган тартибда доимий фойдаланишга ажратиш;
кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланишга ажратиш тартибини белгилайди.
Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Ушбу Регламентга мувофиқ жамоат эҳтиёжлари ҳисобланган вазифалар ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилмаган юридик шахслар ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилиши белгиланган ҳолларда ер участкаси фаолият соҳасидан келиб чиқиб, тегишли давлат органи, муассасаси ва корхонасига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига, бундай ташкилотни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади.
Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Ушбу қоида янги кўп квартирали уй қуриладиган ер участкасининг майдонини қасддан камайтириб кўрсатиш учун асос сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидаги ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
Агар ажратилиши режалаштирилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлар тоифасига кирса, аввал ушбу ерларни Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бошқа ер тоифасига ўтказиш масаласи ҳал этилади.
3. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга қуйидаги мақсадларда берилади:
мудофаа ва давлат хавфсизлиги эҳтиёжлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ер участкаларини бериш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш бўйича амалга ошириш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бериш;
давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маъмурий биноларини барпо этиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар, ҳудудларга олиб борувчи автомобиль йўллари ва пиёда йўлакларини қуриш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар ҳамда ҳудудларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникацияларини қуриш;
аҳолини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва яшил ўсимликларни сув билан таъминлашга мўлжалланган ариқлар, каналлар, ҳавзалар ва бошқа сув артерияларини қуриш;
давлат таълим ва даволаш муассасалари, кутубхоналар, интернатлар, меҳрибонлик уйларини, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида қуриш;
диний ташкилотлар учун бино қуриш мақсадида бериш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириладиган майдонлар, шунингдек, дам олиш боғлари, хиёбонлар, дам олиш зоналари, кўллар, сув ҳавзалари, қабристонлар ва бошқа рекреацион объектларни қуриш ёхуд монументал ёдгорликларни ўрнатиш учун бериш.
Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) орқали амалга оширилади.
4. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун мазкур Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
5. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун фақат ушбу ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улардан олиб қўйилгандан (қайта сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.
5 1 . Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкасини (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) ажратишдан олдин уни давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.
Агар ер участкасининг амалдаги фойдаланиш мақсадини ўзгартириш учун қонунчиликда белгиланган аниқ асослар мавжуд бўлмаса, фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар томонидан келишишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар у кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқача тарзда тегишли бўлмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ушбу мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида умумий фойдаланишга берилади.
5 2 . Диний ташкилот учун бино қуриш мақсадида ер участкасига эҳтиёж мавжуд бўлган тақдирда диний ташкилотнинг ташаббускорлари (таъсисчилари) бу ҳақда тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилади.
Диний ташкилотлар учун бино қуриш мақсадида ер участкаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ваколатли орган билан келишувга мувофиқ мазкур Регламентда белгиланган тартиб асосида ажратилади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ажратилган ер участкасини диний ташкилотга бепул асосда ижарага беради.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкасини ажратиш билан боғлиқ барча харажатлар диний ташкилотнинг ташаббускорлари (таъсисчилари) томонидан қопланади.
2-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш тартиби
6. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.
7. Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «YERELEKTRON» ААТ орқали мазкур Регламентнинг 23-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишилади.
8. Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган давлат органи, муассасаси, корхонаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи — буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида уни тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
11. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси беш иш куни мобайнида:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини, ер участкасининг тоифасини аниқлайди;
ер участкаси бўш бўлмаган ва (ёки) қишлоқ (ўрмон) хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаси бўйича буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
12. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрларига мувофиқ ҳақ ундирилади.
Бунда фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш билан боғлиқ ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади.
Ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш ишларига сарфланадиган вақтнинг намунавий меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади.
13. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин йигирма иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
14. Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдига (кейинги ўринларда — ҳужжатлар йиғмажилди) қуйидагилар илова қилинади:
ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, зарур ҳолда балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса — мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);
буюртмачи томонидан тақдим этилган лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси.
15. Ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғмажилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали такроран юборади.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Регламентнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни беш иш куни давомида ўрганади ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) тегишли ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.
Буюртмачи бир иш куни давомида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун мурожаат қилади.
Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан йигирма иш куни давомида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Давлат экологик экспертизаси хулосаси ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Бунда, бошқа ер участкасини ажратиш бўйича материаллар умумий тартибда тайёрланади.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериладиган ер участкалари бундан мустасно.
17. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмасдан хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг уни ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини икки иш куни давомида хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хўжалиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда — қурилиш бош бошқармаси) юборади.
19. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси уч иш куни давомида йиғмажилдни кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва уни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади.
Хулосада шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
20. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда ўз хулосасини илова қилган ҳолда, ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) келишиш учун юборади.
Кенгаш навбатдаги мажлисда ҳужжатлар йиғмажилдини беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади ҳамда материалларни электрон рақамли имзосини қўйиш йўли билан келишади.
Келишилган материаллар уч кундан кечиктирмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш учун Кенгаш томонидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборилади.
21. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
Бунда хулоса ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда тегишли ер участкасини бошқа, кўпроқ мос келадиган жойдан ажратиш ҳақида таклиф берилади.
Кенгаш материалларни келишишдан бош тортган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига Кенгаш йиғилишининг баённомаси рад этишни асослаган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аниқ нормасини кўрсатган ҳолда, ер участкаси ажратиш жойини кўчириш ҳақидаги таклиф билан юборилади.
22. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси салбий хулоса берган ёки Кенгаш билан келишиш рад этилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлаш, шу жумладан, берилган хулосага мувофиқ ажратиладиган ер участкаси жойлашувини ўзгартириш (келишишни рад этиш сабабларини асослаган ҳолда) ҳуқуқига эга.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни давомида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг салбий хулосаси ёки Кенгашнинг келишишни рад этиш баён қилинган таклифини кўриб чиқади ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдини қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг хулосаси ёки Кенгаш йиғилишининг баённомасини илова қилган ҳолда, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ўн иш куни давомида ер участкаси ажратиш материалларини қайта ишлайди, ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Бунда янгиланган ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича ишлар учун ҳақ ундирилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин бир иш куни давомида уни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига мазкур Регламентнинг 19-20-бандларида белгиланган тартибда хулоса олиш ёки Кенгаш келишувини олиш учун такроран юборади.
3-боб. Ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли органлар билан келишиш тартиби
23. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ижобий хулосаси ёки Кенгаш билан электрон шаклда келишуви олинган кундан кейин бир иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғмажилдни қуйидаги ваколатли органларга юборади:
а) хулоса олиш учун қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига:
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси;
«Ўзсувтаъминот» АЖ;
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ;
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ;
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ;
«Ўзтрансгаз» АЖ;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти;
б) келишиш учун:
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармасига — маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада жойлашган ер участкалари бўйича;
тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотга — бўш ер участкалари саноат ерлари, темир йўллар ва автомобиль йўллари, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлардаги ерлар таркибига кирган ҳудудларда жойлашганда;
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига — бўш ер участкалари автомобиль турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қиладиган бошқа объектлар учун ажратилганда;
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига — диний ташкилотлар қуриш мақсадида ер участкаси ажратиш бўйича.
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бош бошқармасига — туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун белгиланган ва туристик рекреацион зоналарда жойлашган ер участкалари бўйича.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича;
Ер участкаларининг жойлашуви уларнинг бош режаларида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган функционал мақсадига мос келадиган аҳоли пунктларидаги ер участкаларини ажратиш материаллари бўйича санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳамда Давлат ёнғин назорати органининг хулосаларини олиш талаб этилмайди.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан қўшимча равишда хулоса олиниши ёки уларга келишиш учун юборилиши мумкин.
24. Ваколатли ташкилотлар йиғмажилд келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида йиғмажилдни келишади ёки тегишли хулосалар беради.
25. Ваколатли ташкилотнинг хулосаси «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки хулосанинг кўчирилган нусхаси тарзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
Бунда ижобий ёки салбий хулоса берилиши мумкин.
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Салбий хулосада норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
26. Ер участкасини ажратиш материаллари тегишли ер участкаси бўйича розилик резолюциясини ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан «YERELEKTRON» ААТ орқали келишилади.
Келишув ҳеч қандай изоҳлар ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишув рад этилган ҳолатда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги хат ёки хатнинг кўчирилган нусхаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муайян нормасига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатиб юборилади.
27. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаб, ушбу Регламентга мувофиқ такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.
28. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда, уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини ва ер участкасини ажратиш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда, уларни Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига қайта ишлаш учун юборади.
Бундай ҳолатларда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси уч иш куни давомида ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран юборади.
Бунда ер участкасини ажратиш материалларини қайта ишлаш ва янгиланган материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
29. Ажратиладиган ер участкасининг жойлашган жойи қайта кўриб чиқилгандан сўнг ва қайта ишланган материаллар олингач, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кейинги иш кунидан кечиктирмасдан, ер участкасини ажратиш материалларини ушбу Регламентнинг 19 – 26-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади.
Бунда такроран юборилган ер участкасини ажратиш материаллари икки иш кунида кўриб чиқилиши керак.
4-боб. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарор қабул қилиш тартиби
30. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишуви ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими икки кун давомида ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
объектни қуриш шартлари;
берилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича;
ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари;
ер участкасини рекультивация қилиш зарурати, ер участкасини олиб қўйилган эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қайтариш шартлари (мавжуд бўлган тақдирда);
тупроқнинг унумдор қатламини олиб ташлаш зарурати (мавжуд бўлган тақдирда);
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини бир иш куни давомида Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни давомида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
5-боб. Ер участкасини бериш
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги қарори асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали билан биргаликда уч иш куни давомида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.
Ер участкаси чегараларини жойда (натурада) белгилаш ва участка чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва тўлов қуйидагича тақсимланади:
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги сумма — Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳисобварағига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали ҳисобварағига йўналтирилади.
32. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
5 1 -боб. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби
32 1 . Фойдаланишдаги ер участкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
32 2 . Давлат ташкилотлари фойдаланишдаги ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.
32 3 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида уни тегишли қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
32 4 . Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ер участкаси ажратилаётган давлат ташкилотлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
32 5 . Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ ҳақ ундирилади.
32 6 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида қуйидагиларни ўрганади:
буюртмада белгиланган давлат ташкилотларининг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда бошқа юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлиги.
Давлат ташкилотларининг фойдаланишдаги ер участкаси ҳамда ундаги бино ва иншоотлар жисмоний ва бошқа юридик шахслар номига давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бу тўғрисида маълумот юборилади.
Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасининг топографик харитаси мавжуд бўлмаган ёки топографик харитаси амалда фойдаланиб келинаётган ер участкасининг майдони ва чегараларига мос бўлмаганда тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда давлат ташкилотлари билан тузиладиган шартнома асосида ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди.
32 7 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси давлат ташкилотлари билан шартнома тузилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида белгиланган муддатларда электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланган куннинг ўзида уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегараларини келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
32 8 . Ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидагилар илова қилинади:
ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги ҳақида қисқача маълумот;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати;
ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома).
Бунда Давлат кадастрлари палатаси жойига чиққан ҳолда ер участкаларининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда давлат ташкилотлари вакили ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади.
32 9 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси сўров тушган кундан бошлаб беш иш кун ичида «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.
32 10 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ижобий келишувидан кейин ҳужжатлар йиғмажилди «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
32 11 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч иш кун мобайнида ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибга асосан ваколатли органлар билан келишади.
32 12 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва ваколатли органлар билан келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан кейин икки иш куни мобайнида ер участкасини давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), ер эгалари, мулкдорлари;
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали автоматик равишда шакллантириладиган ва қарорнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харита илова қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорини бир иш куни мобайнида давлат ташкилотлари, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Давлат ташкилотларининг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.
5 2 -боб. Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш тартиби
32 13 . Фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкалари (кейинги ўринларда — фойдаланишдаги ер участкалари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига (кейинги ўринларда — мулкдорлар) доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
32 14 . Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради.
32 15 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртма тушгандан кейин бир иш куни мобайнида буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
32 16 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси буюртма тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади.
32 17 . «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК мулкдорлар ёки уй-жой мулкдорларининг ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқарувчи, бевосита бошқарувчи (кейинги ўринларда — бошқарувчилар) билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни мобайнида электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRON» ААТ орқали материалларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади.
Бунда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкаларининг топографик харитасини тайёрлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-қидирув соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
32 18 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси беш иш кунида жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва натижаси бўйича мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклда ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома) лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишилади.
32 19 . Далолатнома мулкдорлар томонидан имзоланади.
Ер участкалари чегараларини аниқлашда ер участкасининг чегаралари чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси (эгалари) билан келишилмаган тақдирда, низо суд тартибида ҳал этилади.
32 20 . Далолатномага қуйидагилар илова қилинади:
фойдаланишдаги ер участкасининг майдони (гектарда) ҳақида маълумот;
координатали нуқталари билан ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см).
32 21 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRON» ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади.
32 22 . Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш учун материаллар тушган кундан бошлаб икки иш кунида:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради;
ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади.
32 23 . Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан келишилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади.
32 24 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ер участкасининг топографик харитасида белгиланган чегаралари ва далолатномалари олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
32 25 . Ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилган бўлиши керак:
ажратилаётган ер участкасининг умумий майдони, ер турлари (мавжуд бўлган тақдирда), мулкдорлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақидаги қарорига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган электрон харитаси илова қилинади.
32 26 . Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз қарорларини бир иш куни мобайнида мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
32 27 . Мулкдорлар ёки бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланган тартибда мулкдорлар номига ер участкасига кадастр паспорти расмийлаштирилади ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади»;
6-боб. Якунловчи қоидалар
33. Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
34. Ушбу Регламент талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш
I. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Бунда буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси илова қилинади. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади. 5 иш куни мобайнида Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRO N » ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 20 иш куни мобайнида 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади. 5 иш куни мобайнида Буюртмачи Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун мурожаат қилади. 1 иш куни мобайнида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва буюртмачига давлат экологик экспертизаси хулосасини тақдим этади. 20 иш куни мобайнида Буюртмачи Давлат экологик экспертизаси хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганади ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига хулоса олиш учун юборади. 2 иш куни мобайнида 6-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, ҳужжатлар йиғмажилдини кўриб чиқади, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди ва тегишлича уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 5 иш куни мобайнида Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз хулосасини илова қилган ҳолда ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашига келишиш учун юборади. 3 иш куни мобайнида 7-босқич Ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши Ҳужжатлар йиғмажилди материалларини кўриб чиқади, уларни келишади. 5 иш куни мобайнида Келишилган материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади. 3 иш куни мобайнида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Ўз хулосасини ва Кенгаш томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRO N » ААТ орқали электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборади. 1 иш куни мобайнида 9-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур хулоса (кенгаш билан келишув)ни илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади. 1 иш куни мобайнида 10-босқич Ваколатли ташкилотлар Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади. 5 иш куни мобайнида 11-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасини ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш куни мобайнида Ҳужжатлар йиғмажилдини, ваколатли ташкилотлар хулосалари ва келишуви бўйича материалларни ҳамда ўз қарорини Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 12-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилоти филиали Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади. 3 иш куни мобайнида 13-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси Ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради ҳамда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади. 2 иш куни мобайнида
II. Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш тартиби
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани тегишли Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси 1. Буюртмада белгиланган юридик шахснинг фойдаланишидаги ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотлар жисмоний ҳамда юридик шахслар номига кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ўрганади. 2. Ер участкалари бўйича топографик режанинг мавжудлигини аниқлайди. 3. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади. 5 иш куни мобайнида Ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ААТ орқали ер участкасининг чегаралари ва шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича келишиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади. Белгиланган муддатда 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари Ҳужжатлар йиғмажилдни кўриб чиқади, «Yerelektron» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади. 3 иш куни мобайнида Ижобий келишилган ҳужжатлар йиғмажилдини «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдини илова қилган ҳолда ваколатли ташкилотларга хулосалар олиш ва келишиш учун юборади. 1 иш куни мобайнида 6-босқич Ваколатли ташкилотлар Келишишни амалга оширади ва тегишли хулосани беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборади 3 иш куни мобайнида 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасини юридик шахсларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш кун мобайнида Ўз қарорини юридик шахслар, шунингдек, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 8-босқич Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси юридик шахсларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради. Белгиланган муддатда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади. 2 иш куни мобайнида
III. Кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари фойдаланишида бўлган ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Фойдаланишдаги ер участкалари мулкдорлари Ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига буюртма беради. Заруратга кўра 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Буюртмани тегишли ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари Буюртма бўйича фойдаланишдаги ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш учун «YERELEKTRO N » ААТ орқали «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖга юборади. 1 иш куни мобайнида 4-босқич «ЎзГАШКЛИТИ» МЧЖ Буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин электрон шаклда фойдаланишдаги ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача топографик харитасини тайёрлайди ва «YERELEKTRO N» ААТ орқали материалларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига юборади. 10 иш куни мобайнида 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари Жойига чиққан ҳолда тайёрланган топографик харитада фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини аниқлайди ва далолатнома лойиҳасини тайёрлаган ҳолда мулкдорлар ҳамда қўшни чегарадошлар билан келишади. Фойдаланишдаги ер участкасининг чегараларини келишиш материаллари «YERELEKTRO N » ААТ орқали Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжат шаклида юборилади. 5 иш куни мобайнида 6-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида фойдаланишдаги ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди ҳамда ушбу ер участкаси бўш бўлган тақдирда, уни электрон рақамли имзо билан келишиб беради. Ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасига бу тўғрисида маълумот юборади. 2 иш куни мобайнида 7-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари Ер участкасининг топографик харитада белгиланган чегаралари (координатали нуқталари билан) ва далолатномани «YERELEKTRO N » ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 8-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ер участкасининг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади. 2 иш куни мобайнида Ўз қарорларини мулкдорлар ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади. 1 иш куни мобайнида 9-босқич Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси Мулкдорлар ёки кўп квартирали уй-жойлар бошқарувчиларнинг мурожаатига мувофиқ белгиланган тартибда ер участкасига кадастр паспортини расмийлаштиради. «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда 2 иш куни мобайнида
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 42-банддаги «в» кичик банд чиқариб ташлансин.
2. 45-бандда :
а) саккизинчи хатбошидаги «майдони аввалгисига тенг бўлган бошқа ер участкаси» сўзлари «олиб қўйилаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
в) ўн бешинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)» 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 268-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига илованинг 6-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон фармони)» 2020 йил 6 июлдаги 425-сон қарорига 1-илованинг 16-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 70-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 август,
543-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ROʻYXATI
Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 8-iyundagi PF-6243-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yer uchastkasini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratiladigan holatlar roʻyxati;
yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish uchun materiallarni tayyorlash tartibi;
yer uchastkasi ajratish materiallarini vakolatli organlar bilan kelishish tartibi;
davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini ularga soddalashtirilgan tartibda doimiy foydalanishga ajratish tartibi;
koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yer uchastkalarini doimiy foydalanishga ajratish tartibi va xususiyatlari;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qilish tartibi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qaroriga 1-ILOVA
Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament:
yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish;
davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga amalda foydalanib kelinayotgan yer uchastkalarini soddalashtirilgan tartibda doimiy foydalanishga ajratish;
koʻp kvartirali uylar joylashgan va ularga tutash yer uchastkalarini koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga doimiy foydalanishga ajratish tartibini belgilaydi.
Jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi.
Ushbu Reglamentga muvofiq jamoat ehtiyojlari hisoblangan vazifalar ushbu bandning beshinchi xatboshisida nazarda tutilmagan yuridik shaxslar yoki jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi belgilangan hollarda yer uchastkasi faoliyat sohasidan kelib chiqib, tegishli davlat organi, muassasasi va korxonasiga, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga, bunday tashkilotni aniqlash mumkin boʻlmagan hollarda esa — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi va keyinchalik ular tomonidan yuridik va jismoniy shaxslarga ijaraga beriladi.
Koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi, agar koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga boshqa huquq bilan tegishli boʻlmasa, ularga umumiy foydalanish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi. Ushbu qoida yangi koʻp kvartirali uy quriladigan yer uchastkasining maydonini qasddan kamaytirib koʻrsatish uchun asos sifatida talqin qilinishi mumkin emas.
2. Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlari toifasidagi yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun ajratilmaydi.
Agar ajratilishi rejalashtirilayotgan yer uchastkasi qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan va oʻrmon fondi yerlar toifasiga kirsa, avval ushbu yerlarni Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksida belgilangan tartibda boshqa yer toifasiga oʻtkazish masalasi hal etiladi.
3. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga quyidagi maqsadlarda beriladi:
mudofaa va davlat xavfsizligi ehtiyojlari, muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni, maxsus iqtisodiy zonalarni tashkil qilish va ularning faoliyat yuritishi uchun yer uchastkalarini berish;
Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalaridan kelib chiqadigan majburiyatlarni bajarish;
foydali qazilmalar konlarini aniqlash va qazib chiqarish;
avtomobil yoʻllari va temir yoʻllar, aeroportlar, aerodromlar, aeronavigatsiya obyektlari va aviatexnika markazlari, temir yoʻl transporti obyektlari, koʻpriklar, metropolitenlar, tunnellar, energetika tizimlari obyektlari va elektr uzatish tarmoqlari, aloqa tarmoqlari, kosmik faoliyat obyektlari, magistral quvurlar, muhandislik kommunikatsiya tarmoqlarini qurish (rekonstruksiya qilish);
aholi punktlari bosh rejalarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan obyektlar qurish boʻyicha amalga oshirish uchun, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa hollarda berish;
davlat boshqaruvi organlari va ularning hududiy boʻlinmalarining, shuningdek, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining maʼmuriy binolarini barpo etish;
yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli binolar va inshootlar, hududlarga olib boruvchi avtomobil yoʻllari va piyoda yoʻlaklarini qurish;
yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli binolar va inshootlar hamda hududlarda oʻtkaziladigan muhandislik-kommunikatsiyalarini qurish;
aholini, qishloq xoʻjaligi ekinlari va yashil oʻsimliklarni suv bilan taʼminlashga moʻljallangan ariqlar, kanallar, havzalar va boshqa suv arteriyalarini qurish;
davlat taʼlim va davolash muassasalari, kutubxonalar, internatlar, mehribonlik uylarini, jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida qurish;
diniy tashkilotlar uchun bino qurish maqsadida berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalardan moliyalashtiriladigan maydonlar, shuningdek, dam olish bogʻlari, xiyobonlar, dam olish zonalari, koʻllar, suv havzalari, qabristonlar va boshqa rekreatsion obyektlarni qurish yoxud monumental yodgorliklarni oʻrnatish uchun berish.
Yer uchastkalarini berish boʻyicha materiallarni toʻplash, koʻrib chiqish va vakolatli organlar hamda tashkilotlar bilan kelishish tartib-taomillarini amalga oshirish “YERELEKTRON” avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YERELEKTRON” AAT) orqali amalga oshiriladi.
4. Yer uchastkalari jamoat ehtiyojlari uchun mazkur Reglamentga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.
5. Yuridik yoki jismoniy shaxslarning egaligida, foydalanishida, ijarasida yoki mulkida boʻlgan yer uchastkasi jamoat ehtiyojlari uchun faqat ushbu yer uchastkasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda ulardan olib qoʻyilgandan (qayta sotib olingandan) va davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin beriladi.
5 1 . Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, koʻp kvartirali uylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan, biroq yer ajratish haqida qaror qabul qilinmagan yer uchastkasini (keyingi oʻrinlarda — foydalanishdagi yer uchastkalari) ajratishdan oldin uni davlat mulki sifatida davlat roʻyxatidan oʻtkazish talab etilmaydi.
Agar yer uchastkasining amaldagi foydalanish maqsadini oʻzgartirish uchun qonunchilikda belgilangan aniq asoslar mavjud boʻlmasa, foydalanishdagi yer uchastkasini ajratish materiallarini vakolatli tashkilotlar tomonidan kelishishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi, agar u koʻp kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga boshqacha tarzda tegishli boʻlmasa, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan ushbu mulkdorlarga doimiy foydalanish huquqi asosida umumiy foydalanishga beriladi.
5 2 . Diniy tashkilot uchun bino qurish maqsadida yer uchastkasiga ehtiyoj mavjud boʻlgan taqdirda diniy tashkilotning tashabbuskorlari (taʼsischilari) bu haqda tegishli fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organiga murojaat qiladi.
Diniy tashkilotlar uchun bino qurish maqsadida yer uchastkasi fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi asosida vakolatli organ bilan kelishuvga muvofiq mazkur Reglamentda belgilangan tartib asosida ajratiladi.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari ajratilgan yer uchastkasini diniy tashkilotga bepul asosda ijaraga beradi.
Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga doimiy foydalanish huquqi asosida yer uchastkasini ajratish bilan bogʻliq barcha xarajatlar diniy tashkilotning tashabbuskorlari (taʼsischilari) tomonidan qoplanadi.
2-bob. Yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash tartibi
6. Jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkasi ajratish boʻyicha materiallar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) hududiy boshqarmasi tomonidan tayyorlanadi.
7. Jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkasi ajratish boʻyicha materiallar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan “YERELEKTRON” AAT orqali mazkur Reglamentning 23-bandida nazarda tutilgan vakolatli tashkilotlar bilan kelishiladi.
8. Yer uchastkasini ajratish boʻyicha materiallarni tayyorlash ishlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining qarori bilan belgilangan yer uchastkasi ajratilayotgan davlat organi, muassasasi, korxonasi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi — buyurtmachi hamda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan shartnoma asosida bajariladi.
9. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarori bilan belgilangan buyurtmachi yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Bunda buyurtmaga loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi ilova qilinadi.
10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari buyurtma kelib tushgandan keyin bir ish kuni davomida uni tegishli Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi.
11. Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi besh ish kuni mobaynida:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida buyurtmada belgilangan yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini, yer uchastkasining toifasini aniqlaydi;
yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan va (yoki) qishloq (oʻrmon) xoʻjaligi maqsadlariga moʻljallangan yerlar toifasiga kirgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan boʻsh yer uchastkasi boʻyicha buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasi ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi.
12. Yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan Yer tuzish, davlat yer kadastri va yerlarni monitoring qilish boʻyicha loyiha-izlanish ishlariga sarflanadigan vaqtning namunaviy meʼyorlariga muvofiq haq undiriladi.
Bunda foydali qazilmalar konlarini aniqlash va qazib chiqarish bilan bogʻliq yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun toʻlov yer qaʼridan foydalanuvchi tomonidan tegishli ruxsatnoma rasmiylashtirilgunga qadar amalga oshiriladi.
Yer tuzish, davlat yer kadastri va yerlarni monitoring qilish boʻyicha loyiha-izlanish ishlariga sarflanadigan vaqtning namunaviy meʼyorlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
13. Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi buyurtmachi bilan shartnoma tuzilgandan keyin yigirma ish kuni davomida elektron shaklda yer uchastkasi ajratish haqida hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va uni “YERELEKTRON” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi.
14. Yer uchastkasini ajratish haqidagi hujjatlar yigʻmajildiga (keyingi oʻrinlarda — hujjatlar yigʻmajildi) quyidagilar ilova qilinadi:
yer uchastkasi, jumladan, ularning maydoni (gektarda), yer uchastkasining yer fondi toifasi, mavjud majburiyatlar, qaysi maqsadga moʻljallanayotganligi, zarur holda ball boniteti va boshqalar haqida qisqacha maʼlumot;
yer uchastkasini topografik xaritada (koordinatali nuqtalari bilan), yer uchastkasining chegaralari va manzillarini (aholi punkti va koʻchalar, koʻcha boʻlmaganda esa — mavjud obyektdan metr hisobidagi masofa koʻrsatiladi) hamda yer osti va yer usti muhandislik tarmoqlari M 1:500 dan M 1:1000 gacha kattalikda koʻrsatilgan holda joylashtirish rejasi;
chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;
yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan birgalikdagi fotosurati (15x20 sm);
buyurtmachi tomonidan taqdim etilgan loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi.
15. Ushbu Reglamentning 14-bandida nazarda tutilgan barcha materiallar mavjud boʻlmasa yoki ular tegishli sifatda (boshqacha masshtabda, noaniq tasvirda) taqdim etilmasa, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga kelgusi ish kunidan kechiktirmasdan hujjatlar yigʻmajildini qayta tayyorlash uchun yuboradi. Bunda bartaraf etilishi lozim boʻlgan kamchiliklar koʻrsatiladi.
Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari koʻrsatgan barcha kamchiliklarni besh ish kunida bartaraf etadi va materiallarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga “YERELEKTRON” AAT orqali takroran yuboradi.
16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimligi ushbu Reglamentning 14-bandida nazarda tutilgan barcha materiallar bilan birga hujjatlar yigʻmajildini olgandan soʻng uni besh ish kuni davomida oʻrganadi hamda Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat ekologiya qoʻmitasi) tegishli ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalaridan davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun buyurtmachiga yuboradi.
Buyurtmachi bir ish kuni davomida Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalariga davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun murojaat qiladi.
Davlat ekologik ekspertizasi Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalari tomonidan yigirma ish kuni davomida qonunchilikda belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Davlat ekologik ekspertizasi xulosasi ijobiy yoki salbiy boʻlishi mumkin.
Salbiy xulosada qonunchilikning muayyan normalariga tayangan holda, yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi.
Bunda, boshqa yer uchastkasini ajratish boʻyicha materiallar umumiy tartibda tayyorlanadi.
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasiga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratib beriladigan yer uchastkalari bundan mustasno.
17. Buyurtmachi qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasini olgandan keyin bir ish kunidan kechiktirmasdan xulosani Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etadi.
18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasini olgandan soʻng uni hamda hujjatlar yigʻmajildini ikki ish kuni davomida xulosa olish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmalari va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — qurilish bosh boshqarmasi) yuboradi.
19. Shaharsozlik hujjati mavjud boʻlgan taqdirda, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi uch ish kuni davomida yigʻmajildni koʻrib chiqadi, ajratiladigan yer uchastkasi boʻyicha xulosa tayyorlaydi va uni tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi.
Xulosada shaharsozlik faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etish talablari bayon etiladi.
Bunda xulosa ijobiy yoki salbiy boʻlishi mumkin.
20. Shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan taqdirda, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklaridan hujjatlar yigʻmajildini olgandan soʻng uch ish kunidan kechiktirmasdan koʻrib chiqadi hamda oʻz xulosasini ilova qilgan holda, hududiy arxitektura shaharsozlik kengashiga (keyingi oʻrinlarda — Kengash) kelishish uchun yuboradi.
Kengash navbatdagi majlisda hujjatlar yigʻmajildini besh ish kunidan kechiktirmasdan koʻrib chiqadi hamda materiallarni elektron raqamli imzosini qoʻyish yoʻli bilan kelishadi.
Kelishilgan materiallar uch kundan kechiktirmasdan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga taqdim etish uchun Kengash tomonidan qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboriladi.
21. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi oʻz xulosasini va Kengash tomonidan kelishilgan materiallarni “YERELEKTRON” AAT orqali elektron shaklda bir ish kuni davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi.
Bunda xulosa ijobiy yoki salbiy boʻlishi mumkin.
Ijobiy xulosada yer uchastkasidan foydalanish huquqi egasiga nisbatan shaharsozlik faoliyatini texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etish talablari bayon etiladi.
Salbiy xulosada qonunchilikning muayyan normalariga tayangan holda, yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda tegishli yer uchastkasini boshqa, koʻproq mos keladigan joydan ajratish haqida taklif beriladi.
Kengash materiallarni kelishishdan bosh tortgan taqdirda, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga Kengash yigʻilishining bayonnomasi rad etishni asoslagan va normativ-huquqiy hujjatning aniq normasini koʻrsatgan holda, yer uchastkasi ajratish joyini koʻchirish haqidagi taklif bilan yuboriladi.
22. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi salbiy xulosa bergan yoki Kengash bilan kelishish rad etilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yer uchastkasi ajratish materiallarini qayta ishlash, shu jumladan, berilgan xulosaga muvofiq ajratiladigan yer uchastkasi joylashuvini oʻzgartirish (kelishishni rad etish sabablarini asoslagan holda) huquqiga ega.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari ikki ish kuni davomida qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining salbiy xulosasi yoki Kengashning kelishishni rad etish bayon qilingan taklifini koʻrib chiqadi hamda hujjatlar yigʻmajildini qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining xulosasi yoki Kengash yigʻilishining bayonnomasini ilova qilgan holda, Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga qayta ishlash uchun yuboradi.
Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi oʻn ish kuni davomida yer uchastkasi ajratish materiallarini qayta ishlaydi, hujjatlar yigʻmajildini shakllantiradi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga takroran yuboradi.
Bunda yangilangan yer uchastkasini ajratish materiallarini qayta ishlash va tayyorlash boʻyicha ishlar uchun haq undirilmaydi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hujjatlar yigʻmajildini olgandan keyin bir ish kuni davomida uni qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga mazkur Reglamentning 19-20-bandlarida belgilangan tartibda xulosa olish yoki Kengash kelishuvini olish uchun takroran yuboradi.
3-bob. Yer uchastkasini ajratish materiallarini vakolatli organlar bilan kelishish tartibi
23. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining ijobiy xulosasi yoki Kengash bilan elektron shaklda kelishuvi olingan kundan keyin bir ish kuni davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yigʻmajildni quyidagi vakolatli organlarga yuboradi:
a) xulosa olish uchun quyidagi davlat organlari va tashkilotlarining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boʻlinmalariga:
Favqulodda vaziyatlar vazirligi;
Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi;
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati;
Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi “Yer qaʼridan foydalanish markazi” davlat muassasasi;
Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi;
“Oʻzsuvtaʼminot” AJ;
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ;
“Hududgaztaʼminot” AJ;
“Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ;
“Oʻztransgaz” AJ;
Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti;
b) kelishish uchun:
Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligining hududiy boshqarmasiga — madaniy meros yodgorliklari muhofaza qilinadigan zonada joylashgan yer uchastkalari boʻyicha;
tegishli hududlar va inshootlardan rejim asosida foydalanadigan hamda ulardan foydalanadigan tashkilotga — boʻsh yer uchastkalari sanoat yerlari, temir yoʻllar va avtomobil yoʻllari, aloqa, mudofaa va boshqa maqsadlardagi yerlar tarkibiga kirgan hududlarda joylashganda;
Ichki ishlar vazirligining Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining hududiy organlariga — boʻsh yer uchastkalari avtomobil turar joylari va yoʻl harakati xavfsizligiga taʼsir qiladigan boshqa obyektlar uchun ajratilganda;
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasiga — diniy tashkilotlar qurish maqsadida yer uchastkasi ajratish boʻyicha.
Turizm va madaniy meros vazirligining hududiy bosh boshqarmasiga — turizm infratuzilmasini rivojlantirish uchun belgilangan va turistik rekreatsion zonalarda joylashgan yer uchastkalari boʻyicha.
Qishloq xoʻjaligi vazirligiga — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari boʻyicha;
Yer uchastkalarining joylashuvi ularning bosh rejalarida, shuningdek, batafsil rejalashtirish loyihalarida belgilangan hamda shaharsozlik faoliyatini tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda nazarda tutilgan funksional maqsadiga mos keladigan aholi punktlaridagi yer uchastkalarini ajratish materiallari boʻyicha sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining hamda Davlat yongʻin nazorati organining xulosalarini olish talab etilmaydi.
Qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda boshqa davlat organlari va tashkilotlardan qoʻshimcha ravishda xulosa olinishi yoki ularga kelishish uchun yuborilishi mumkin.
24. Vakolatli tashkilotlar yigʻmajild kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni davomida yigʻmajildni kelishadi yoki tegishli xulosalar beradi.
25. Vakolatli tashkilotning xulosasi “YERELEKTRON” AAT orqali vakolatli tashkilotning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron shaklda yoki xulosaning koʻchirilgan nusxasi tarzida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboriladi.
Bunda ijobiy yoki salbiy xulosa berilishi mumkin.
Ijobiy xulosada yer uchastkasidan foydalanish huquqi egasiga nisbatan shaharsozlik, sanitariya, tabiatni muhofaza qilish, yongʻinga qarshi va boshqa faoliyatini tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etish talablari bayon etiladi.
Salbiy xulosada normativ-huquqiy hujjatning muayyan normasiga tayangan holda, boʻsh yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi.
26. Yer uchastkasini ajratish materiallari tegishli yer uchastkasi boʻyicha rozilik rezolyutsiyasini vakolatli tashkilotning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlash yoʻli bilan “YERELEKTRON” AAT orqali kelishiladi.
Kelishuv hech qanday izohlar va shartlarsiz amalga oshiriladi.
Kelishuv rad etilgan holatda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga “YERELEKTRON” AAT orqali vakolatli tashkilotning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan elektron hujjat shaklidagi xat yoki xatning koʻchirilgan nusxasi normativ-huquqiy hujjatning muayyan normasiga tayangan holda, boʻsh yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatib yuboriladi.
27. Vakolatli organ bilan kelishilmaganda yoki salbiy xulosa olinganda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari yer uchastkasini ajratish materiallarini qayta ishlab, ushbu Reglamentga muvofiq takroran kelishish (ular boʻyicha xulosa olish) huquqiga ega.
28. Vakolatli tashkilotlar salbiy xulosa bergan taqdirda yoki kelishuvni rad etish toʻgʻrisida xat yoʻllagan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari vakolatli tashkilotlarning eʼtirozlaridan kelib chiqqan holda, uch ish kuni davomida yer uchastkasining joylashgan joyini va yer uchastkasini ajratish materiallarini qayta koʻrib chiqib, vakolatli tashkilotlarning xulosa va xatlarini ilova qilgan holda, ularni Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga qayta ishlash uchun yuboradi.
Bunday holatlarda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi uch ish kuni davomida yer uchastkasini ajratish materiallarini qayta ishlaydi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga takroran yuboradi.
Bunda yer uchastkasini ajratish materiallarini qayta ishlash va yangilangan materiallar tayyorlash ishlari uchun toʻlov undirilmaydi.
29. Ajratiladigan yer uchastkasining joylashgan joyi qayta koʻrib chiqilgandan soʻng va qayta ishlangan materiallar olingach, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari keyingi ish kunidan kechiktirmasdan, yer uchastkasini ajratish materiallarini ushbu Reglamentning 19 – 26-bandlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqish uchun vakolatli tashkilotlarga takroran yuboradi.
Bunda takroran yuborilgan yer uchastkasini ajratish materiallari ikki ish kunida koʻrib chiqilishi kerak.
4-bob. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan qaror qabul qilish tartibi
30. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasining ijobiy xulosasi, Kengashning kelishuvi va vakolatli tashkilotlarning ijobiy xulosalari va kelishuvlari olingandan keyin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi ikki kun davomida yer uchastkasini jamoat ehtiyojlari uchun ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi.
Huquqiy ekspertiza yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining ijobiy xulosasi mavjudligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimi tomonidan yer uchastkasini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish haqida qaror qabul qilishning majburiy sharti hisoblanadi.
Yer uchastkasini jamoat ehtiyojlari uchun ajratish haqidagi qarorda quyidagi masalalar aks ettirilgan boʻlishi kerak:
obyektni qurish shartlari;
berilayotgan yer uchastkasining umumiy maydoni, yer turlari (mavjud boʻlgan taqdirda), yer egalari, mulkdorlar, foydalanuvchilar va ijarachilar boʻyicha;
yer uchastkasining egalari, mulkdorlari, foydalanuvchilari va ijarachilariga qoplanishi kerak boʻlgan zararlar, shuningdek, qishloq xoʻjaligi va oʻrmon xoʻjaligi ishlab chiqarishi nobudgarchiliklari (mavjud boʻlgan taqdirda) miqdorlari va ularni qoplash muddatlari;
yer uchastkasini rekultivatsiya qilish zarurati, yer uchastkasini olib qoʻyilgan egalari, mulkdorlari, foydalanuvchilari va ijarachilariga qaytarish shartlari (mavjud boʻlgan taqdirda);
tuproqning unumdor qatlamini olib tashlash zarurati (mavjud boʻlgan taqdirda);
suv muhofazasi, ekologik, yongʻinga qarshi, sanitariya shartlari va talablari (zarurat boʻlganda).
qonunchilik hujjatlarida belgilangan asosiy shartlar asosida mazkur yer uchastkasida bino va inshootlarni loyihalashtirish, qurilishni boshlash va yakunlash hamda obyektni foydalanishga topshirish muddatlari.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yer uchastkasini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish haqidagi qaroriga “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali avtomatik ravishda shakllantiriladigan va qarorning ajralmas qismi hisoblanadigan elektron xarita ilova qilinadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hujjatlar yigʻmajildini, vakolatli tashkilotlar xulosalari va kelishuvi boʻyicha materiallarni hamda oʻz qarorini bir ish kuni davomida Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi.
Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali ikki ish kuni davomida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.
5-bob. Yer uchastkasini berish
31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish haqidagi qarori asosida yer uchastkasiga boʻlgan huquq belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan soʻng Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi hamda “OʻzGASHKLITI” DUK loyiha-qidiruv tashkiloti filiali bilan birgalikda uch ish kuni davomida yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi.
Yer uchastkasi chegaralarini joyda (naturada) belgilash va uchastka chegaralarini kiritgan holda yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilash dalolatnomasini tayyorlash ishlarini bajarish uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch yarim baravari miqdorida haq undiriladi va toʻlov quyidagicha taqsimlanadi:
bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdoridagi summa — Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi hisobvaragʻiga;
bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi hisobvaragʻiga;
bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravari miqdorida — “OʻzGASHKLITI” DUK loyiha-qidiruv tashkiloti filiali hisobvaragʻiga yoʻnaltiriladi.
32. Ajratilgan yer uchastkasida qurilishni boshlashga yoki jamoat ehtiyojlari uchun belgilangan boshqa maqsadlarda foydalanishga faqat yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilgandan keyin yoʻl qoʻyiladi.
5 1 -bob. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish tartibi
32 1 . Foydalanishdagi yer uchastkalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga (keyingi oʻrinlarda — davlat tashkilotlari) doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.
32 2 . Davlat tashkilotlari foydalanishdagi yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi.
32 3 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari buyurtma tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida uni tegishli qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.
32 4 . Yer uchastkasini ajratish boʻyicha materiallarni tayyorlash ishlari yer uchastkasi ajratilayotgan davlat tashkilotlari hamda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan shartnoma asosida bajariladi.
32 5 . Yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan ushbu Nizomning 12-bandiga muvofiq haq undiriladi.
32 6 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi buyurtma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida quyidagilarni oʻrganadi:
buyurtmada belgilangan davlat tashkilotlarining foydalanishidagi yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlar jismoniy hamda boshqa yuridik shaxslar nomiga koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi;
yer uchastkalari boʻyicha topografik rejaning mavjudligi.
Davlat tashkilotlarining foydalanishdagi yer uchastkasi hamda undagi bino va inshootlar jismoniy va boshqa yuridik shaxslar nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboriladi.
Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi yer uchastkasining topografik xaritasi mavjud boʻlmagan yoki topografik xaritasi amalda foydalanib kelinayotgan yer uchastkasining maydoni va chegaralariga mos boʻlmaganda taqdirda, Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida belgilangan muddatlarda davlat tashkilotlari bilan tuziladigan shartnoma asosida yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi.
32 7 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi davlat tashkilotlari bilan shartnoma tuzilgandan keyin Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-iyundagi 389-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga kadastr yigʻmajildini tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandida belgilangan muddatlarda elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va hujjatlar yigʻmajildi tayyorlangan kunning oʻzida uni “YERELEKTRON” AAT orqali yer uchastkasining chegaralarini kelishish uchun qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi.
32 8 . Hujjatlar yigʻmajildiga quyidagilar ilova qilinadi:
yer uchastkasi, jumladan, ularning maydoni (gektarda), yer uchastkasining yer fondi toifasi, mavjud majburiyatlar, qaysi maqsadga moʻljallanayotganligi haqida qisqacha maʼlumot;
chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;
yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan birgalikdagi fotosurati;
yer uchastkasining chegaralarini aniqlash va kelishish dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma).
Bunda Davlat kadastrlari palatasi joyiga chiqqan holda yer uchastkalarining chegaralarini aniqlaydi va natijasi boʻyicha dalolatnoma loyihasini tayyorlagan holda davlat tashkilotlari vakili hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishadi.
32 9 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi soʻrov tushgan kundan boshlab besh ish kun ichida “Yerelektron” AAT orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda materiallarni kelishadi yoki kelishishni rad etadi.
Kelishuv hech qanday eʼtiroz va shartlarsiz amalga oshiriladi.
Kelishuv rad etilganda sohaga oid qonunchilik hujjatlari normalariga havolalar qilingan holda yer uchastkasini ajratish imkoni yoʻqligining asoslangan sabablari koʻrsatiladi hamda mazkur yer uchastkalari aynan qaysi jihatdan ushbu normalarga muvofiq emasligi aks ettiriladi.
32 10 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi ijobiy kelishuvidan keyin hujjatlar yigʻmajildi “YERELEKTRON” AAT orqali elektron shaklda bir ish kuni mobaynida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi.
32 11 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari uch ish kun mobaynida hujjatlar yigʻmajildini mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan tartibga asosan vakolatli organlar bilan kelishadi.
32 12 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi va vakolatli organlar bilan kelishilgan hujjatlar yigʻmajildini olgandan keyin ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasini davlat tashkilotlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi.
Huquqiy ekspertiza yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining ijobiy xulosasi mavjudligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish haqida qaror qabul qilishning majburiy sharti hisoblanadi.
Yer uchastkasini ajratish haqidagi qarorda quyidagi masalalar aks ettirilgan boʻlishi kerak:
ajratilayotgan yer uchastkasining umumiy maydoni, yer turlari (mavjud boʻlgan taqdirda), yer egalari, mulkdorlari;
suv muhofazasi, ekologik, yongʻinga qarshi, sanitariya shartlari va talablari (zarurat boʻlganda).
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yer uchastkasini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqidagi qaroriga “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali avtomatik ravishda shakllantiriladigan va qarorning ajralmas qismi hisoblanadigan elektron xarita ilova qilinadi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz qarorini bir ish kuni mobaynida davlat tashkilotlari, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.
Davlat tashkilotlarining murojaatiga muvofiq Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi.
5 2 -bob. Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish tartibi
32 13 . Foydalanishga topshirilgan koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan, biroq yer ajratish haqida qaror qabul qilinmagan yer uchastkalari (keyingi oʻrinlarda — foydalanishdagi yer uchastkalari) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qaroriga muvofiq koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlariga (keyingi oʻrinlarda — mulkdorlar) doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.
32 14 . Foydalanishdagi yer uchastkalari mulkdorlari yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi.
32 15 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari buyurtma tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida buyurtmani tegishli hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi.
32 16 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi buyurtma tushgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida foydalanishdagi yer uchastkasining topografik xaritasini tayyorlash uchun “YERELEKTRON” AAT orqali “OʻzGASHKLITI” MCHJga yuboradi.
32 17 . “OʻzGASHKLITI” DUK mulkdorlar yoki uy-joy mulkdorlarining shirkati, boshqaruvchi tashkilot va boshqaruvchi, bevosita boshqaruvchi (keyingi oʻrinlarda — boshqaruvchilar) bilan shartnoma tuzilgandan keyin oʻn ish kuni mobaynida elektron shaklda foydalanishdagi yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi va “YERELEKTRON” AAT orqali materiallarni qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi.
Bunda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi tomonidan foydalanishdagi yer uchastkalarining topografik xaritasini tayyorlash uchun qonunchilikda belgilangan tartibda loyiha-qidiruv sohasida faoliyat yuritadigan tadbirkorlik subyektlari shartnoma asosida jalb qilinishi mumkin.
32 18 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmasi besh ish kunida joyiga chiqqan holda tayyorlangan topografik xaritada foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini aniqlaydi va natijasi boʻyicha mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy shaklda yer uchastkasi chegaralarini aniqlash va kelishish dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) loyihasini tayyorlagan holda mulkdorlar hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishiladi.
32 19 . Dalolatnoma mulkdorlar tomonidan imzolanadi.
Yer uchastkalari chegaralarini aniqlashda yer uchastkasining chegaralari chegaradosh yer uchastkalariga boʻlgan huquq egasi (egalari) bilan kelishilmagan taqdirda, nizo sud tartibida hal etiladi.
32 20 . Dalolatnomaga quyidagilar ilova qilinadi:
foydalanishdagi yer uchastkasining maydoni (gektarda) haqida maʼlumot;
koordinatali nuqtalari bilan yer uchastkasining chegaralari va manzillarini (aholi punkti va koʻchalar, koʻcha boʻlmaganda esa mavjud obyektdan metr hisobidagi masofa koʻrsatiladi) hamda yer osti va yer usti muhandislik tarmoqlari M 1:500 dan M 1:1000 gacha kattalikda koʻrsatilgan holda joylashtirish rejasi;
chegaradosh yer uchastkalaridan foydalanish turlari koʻrsatilgan vaziyat bilan bogʻliq sxema;
yer uchastkasining kamida ikki tomondan oʻrab turgan obyektlar bilan birgalikdagi fotosurati (15x20 sm).
32 21 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boshqarmasi tomonidan foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish materiallari “YERELEKTRON” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi.
32 22 . Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish uchun materiallar tushgan kundan boshlab ikki ish kunida:
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida foydalanishdagi yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi hamda ushbu yer uchastkasi boʻsh boʻlgan taqdirda, uni elektron raqamli imzo bilan kelishib beradi;
yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi.
32 23 . Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan kelishilgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida yer uchastkasining topografik xaritasida belgilangan chegaralari (koordinatali nuqtalari bilan) va dalolatnomani “YERELEKTRON” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboradi.
32 24 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari yer uchastkasining topografik xaritasida belgilangan chegaralari va dalolatnomalari olingan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasining mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi.
Huquqiy ekspertiza yakuni boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalarining ijobiy xulosasi mavjudligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan yer uchastkasini doimiy foydalanishga ajratish haqida qaror qabul qilinishining majburiy sharti hisoblanadi.
32 25 . Yer uchastkasini ajratish haqidagi qarorda quyidagi masalalar aks ettirilgan boʻlishi kerak:
ajratilayotgan yer uchastkasining umumiy maydoni, yer turlari (mavjud boʻlgan taqdirda), mulkdorlari.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining yer uchastkasini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqidagi qaroriga uning ajralmas qismi hisoblanadigan elektron xaritasi ilova qilinadi.
32 26 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari oʻz qarorlarini bir ish kuni mobaynida mulkdorlar hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi.
32 27 . Mulkdorlar yoki boshqaruvchilarning murojaatiga muvofiq Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi tomonidan belgilangan tartibda mulkdorlar nomiga yer uchastkasiga kadastr pasporti rasmiylashtiriladi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali ikki ish kuni mobaynida yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi”;
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
33. Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
34. Ushbu Reglament talablarini buzgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun doimiy foydalanishga ajratish
I. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlariga jamoat ehtiyojlari uchun yer uchastkalarini doimiy foydalanish uchun ajratish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarori bilan belgilangan buyurtmachi Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Bunda buyurtmaga loyihalashtirilayotgan obyektlar boʻyicha atrof muhitga taʼsir koʻrsatilishi toʻgʻrisidagi bayonnoma loyihasi ilova qilinadi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash uchun tegishli Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi Buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi. 5 ish kuni mobaynida Yer uchastkasini ajratish haqida elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va uni “YERELEKTRO N ” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 20 ish kuni mobaynida 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hujjatlar yigʻmajildini oʻrganadi va Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalaridan davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olish uchun buyurtmachiga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida Buyurtmachi Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalariga davlat ekologik ekspertizasini oʻtkazish uchun murojaat qiladi. 1 ish kuni mobaynida Davlat ekologiya qoʻmitasining ixtisoslashtirilgan ekspert boʻlinmalari Davlat ekologik ekspertizasini oʻtkazadi va buyurtmachiga davlat ekologik ekspertizasi xulosasini taqdim etadi. 20 ish kuni mobaynida Buyurtmachi Davlat ekologik ekspertizasi xulosasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Hujjatlar yigʻmajildini oʻrganadi va uni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga xulosa olish uchun yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 6-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Shaharsozlik hujjati mavjud boʻlgan taqdirda, hujjatlar yigʻmajildini koʻrib chiqadi, ajratiladigan yer uchastkasi boʻyicha xulosa tayyorlaydi va tegishlicha uni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida Shaharsozlik hujjatlari mavjud boʻlmagan taqdirda, oʻz xulosasini ilova qilgan holda hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashiga kelishish uchun yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Hududiy arxitektura-shaharsozlik kengashi Hujjatlar yigʻmajildi materiallarini koʻrib chiqadi, ularni kelishadi. 5 ish kuni mobaynida Kelishilgan materiallarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi. 3 ish kuni mobaynida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi Oʻz xulosasini va Kengash tomonidan kelishilgan materiallarni “YERELEKTRO N ” AAT orqali elektron shaklda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 9-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasi ajratish haqidagi hujjatlar yigʻmajildini mazkur xulosa (kengash bilan kelishuv)ni ilova qilgan holda vakolatli tashkilotlarga xulosalar olish va kelishish uchun yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 10-bosqich Vakolatli tashkilotlar Kelishishni amalga oshiradi va tegishli xulosani beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi. 5 ish kuni mobaynida 11-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasini ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kuni mobaynida Hujjatlar yigʻmajildini, vakolatli tashkilotlar xulosalari va kelishuvi boʻyicha materiallarni hamda oʻz qarorini Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 12-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi hamda “OʻzGASHKLITI” MCHJ loyiha-qidiruv tashkiloti filiali Yer uchastkasi chegaralarini joyida (naturada) belgilaydi va yer uchastkasini naturada koʻrsatadi. 3 ish kuni mobaynida 13-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi Yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi hamda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2 ish kuni mobaynida
II. Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari amalda foydalanib kelayotgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish uchun ajratish tartibi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani tegishli Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasi va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi 1. Buyurtmada belgilangan yuridik shaxsning foydalanishidagi yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlar jismoniy hamda yuridik shaxslar nomiga koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestrida davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini oʻrganadi. 2. Yer uchastkalari boʻyicha topografik rejaning mavjudligini aniqlaydi. 3. Buyurtma asosida shartnoma hujjatlarini tayyorlaydi va buyurtmachi bilan yer uchastkasini ajratish materiallarini tayyorlash yuzasidan shartnoma tuzadi. 5 ish kuni mobaynida Yer uchastkasini ajratish haqida elektron shaklda hujjatlar yigʻmajildini tayyorlaydi va uni “YERELEKTRON” AAT orqali yer uchastkasining chegaralari va shaharsozlik hujjatlari boʻyicha kelishish uchun Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi. Belgilangan muddatda 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari Hujjatlar yigʻmajildni koʻrib chiqadi, “Yerelektron” AAT orqali elektron raqamli imzo bilan tasdiqlagan holda materiallarni kelishadi yoki kelishishni rad etadi. 3 ish kuni mobaynida Ijobiy kelishilgan hujjatlar yigʻmajildini “YERELEKTRON” AAT orqali elektron shaklda tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga va Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasi ajratish haqidagi hujjatlar yigʻmajildini ilova qilgan holda vakolatli tashkilotlarga xulosalar olish va kelishish uchun yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 6-bosqich Vakolatli tashkilotlar Kelishishni amalga oshiradi va tegishli xulosani beradi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga yuboradi 3 ish kuni mobaynida 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasini yuridik shaxslarga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kun mobaynida Oʻz qarorini yuridik shaxslar, shuningdek, Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 8-bosqich Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasi yuridik shaxslarning murojaatiga muvofiq belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi. Belgilangan muddatda “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2 ish kuni mobaynida
III. Koʻp kvartirali uy-joylar mulkdorlari foydalanishida boʻlgan yer uchastkalarini doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Foydalanishdagi yer uchastkalari mulkdorlari Yer uchastkasini ajratish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga buyurtma beradi. Zaruratga koʻra 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Buyurtmani tegishli hududiy qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari Buyurtma boʻyicha foydalanishdagi yer uchastkasining topografik xaritasini tayyorlash uchun “YERELEKTRO N ” AAT orqali “OʻzGASHKLITI” MCHJga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 4-bosqich “OʻzGASHKLITI” MCHJ Buyurtmachi bilan shartnoma tuzilgandan keyin elektron shaklda foydalanishdagi yer uchastkasining 1:500 masshtabdan 1:2000 masshtabgacha topografik xaritasini tayyorlaydi va “YERELEKTRO N” AAT orqali materiallarni qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga yuboradi. 10 ish kuni mobaynida 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari Joyiga chiqqan holda tayyorlangan topografik xaritada foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini aniqlaydi va dalolatnoma loyihasini tayyorlagan holda mulkdorlar hamda qoʻshni chegaradoshlar bilan kelishadi. Foydalanishdagi yer uchastkasining chegaralarini kelishish materiallari “YERELEKTRO N ” AAT orqali Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmasiga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan hujjat shaklida yuboriladi. 5 ish kuni mobaynida 6-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestri maʼlumotlari asosida foydalanishdagi yer uchastkasining boʻsh yoki boʻsh emasligini aniqlaydi hamda ushbu yer uchastkasi boʻsh boʻlgan taqdirda, uni elektron raqamli imzo bilan kelishib beradi. Yer uchastkasi boʻsh boʻlmagan taqdirda, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmasiga bu toʻgʻrisida maʼlumot yuboradi. 2 ish kuni mobaynida 7-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari Yer uchastkasining topografik xaritada belgilangan chegaralari (koordinatali nuqtalari bilan) va dalolatnomani “YERELEKTRO N ” AAT orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 8-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Yer uchastkasining mulkdorlariga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratish haqida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlarini ishlab chiqish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron — “E-qaror” tizimi orqali qaror qabul qiladi. 2 ish kuni mobaynida Oʻz qarorlarini mulkdorlar hamda Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasiga yuboradi. 1 ish kuni mobaynida 9-bosqich Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmasi Mulkdorlar yoki koʻp kvartirali uy-joylar boshqaruvchilarning murojaatiga muvofiq belgilangan tartibda yer uchastkasiga kadastr pasportini rasmiylashtiradi. “Kadastr va roʻyxatdan oʻtkazish integratsiyalashgan axborot tizimi” orqali yer uchastkasiga boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda 2 ish kuni mobaynida
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-noyabrdagi 911-son qarori bilan tasdiqlangan Yer uchastkalari olib qoʻyilishi va olib qoʻyilayotgan yer uchastkasida joylashgan koʻchmas mulk obyektlari mulkdorlariga kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 42-banddagi “v” kichik band chiqarib tashlansin.
2. 45-bandda :
a) sakkizinchi xatboshidagi “maydoni avvalgisiga teng boʻlgan boshqa yer uchastkasi” soʻzlari “olib qoʻyilayotgan yer uchastkasiga boʻlgan huquqning bozor qiymati toʻlab” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) toʻqqizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
v) oʻn beshinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 543-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalari berish va yakka tartibdagi uy-joy qurish uchun yer uchastkalariga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqini realizatsiya qilishning zamonaviy va shaffof mexanizmlarini joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi 63-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirish va amalga oshirishning sifat jihatidan yangi tizimiga oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-maydagi PF-5717-son Farmoni)” 2019-yil 9-avgustdagi 653-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 268-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Suv taʼminoti tizimi yanada takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 28-maydagi 342-son qaroriga ilovaning 6-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 19-fevraldagi PF-5666-son farmoni)” 2020-yil 6-iyuldagi 425-son qaroriga 1-ilovaning 16-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni roʻyxatga olish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-sentabrdagi 593-son qaroriga 4-ilovaning 70-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 27-avgust,
543-son