UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРТИБИ

штат нормативлари

МИҚДОРЛАРИ

Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони ҳамда «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг бирига инновацияларни жорий этиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар (Chief Innovation Officer) (кейинги ўринларда — раҳбар ўринбосарлари) юклатилсин:

иқтисодиётнинг реал сектори ва ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашда иштирок этиш ҳамда тармоқ бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш асосида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;

янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳамда рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш чораларини кўриш;

ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган янги ишланмалар синовларини тармоқ ташкилотларида саноат даражасида ўтказишни ташкил этиш;

тармоқ ташкилотларининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида уларни инновацион ривожлантиришга қаратилган режаларини амалга ошириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

юқори технологияли ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга жорий этиладиган янги ишланмаларни молиялаштириш учун тавсия қилиш;

илмий-тадқиқотлар, ишланмалар ва интеллектуал фаолият натижалари тижоратлаштирилишини молиялаштиришда кўмаклашиш;

илмий ишланмаларни қўллаган ҳолда яратилган товарларни (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) реализация қилиш орқали инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш.

3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда:

штат бирликлари доирасида раҳбар ўринбосарига бўйсунувчи инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмани ташкил этсин;

инновацион фаолият соҳасида уч йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Вазирлик билан келишган ҳолда тасдиқласин.

4. Вазирлик ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Яшнобод» инновация технопаркига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган қарзнинг қайтарилмаган қисмини тўлиқ ушбу технопарк устав капиталини оширишга йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, «Яшнобод» инновация технопарки резиденти мақомини бериш технопарк дирекцияси тақдимномасига асосан Вазирлик ҳайъатининг қарори билан амалга оширилади.

5. Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 2-ИЛОВА

Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш

1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — ташкилотлар) илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат нормативларини белгилайди.

2. Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонининг штат нормативлари иловага мувофиқ белгиланади.

3. Штатлар жадвалини тасдиқлашда 0,5 штат бирлигидан ташқари тўлиқ бўлмаган ставкаларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Тўлиқ бўлмаган ставка миқдорини яхлитлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

0,25 гача бўлган барча штат бирликлари олиб ташланади;

0,25 дан 0,75 гача бўлган штат бирликлари — 0,5 штат бирлиги миқдорида яхлитланади;

0,75 дан юқори бўлган штат бирликлари — 1,0 штат бирлиги миқдорида яхлитланади.

4. Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозимларини жорий этиш тегишли иш шароитида, иш вақтидаги тўлиқ бандлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

5. Ижара ҳуқуқи асосида бино ва иншоотларда фаолият юритувчи ташкилотларда хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимлари жорий этилмайди ёки молия органлари билан (ижара шартномаси тақдим этилиши билан) келишилган ҳолда жорий этилади.

6. Мазкур Тартиб тадқиқот ядро реактори эксплуатация хизмати ходимлар сонини белгилашда қўлланилмайди.

Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш тартибига ИЛОВА

Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонининг

Т/р Лавозимлар номи Лавозим киритиш мезонлари I. Илмий ёрдамчи ходимлар 1. Лаборант Илмий фаолият билан шуғулланувчи ҳар бир лаборатория (бўлим) учун 1 штат бирлиги жорий этилади 2. Патент ва ихтиролар бўйича етакчи муҳандис (патентшунос) Ҳ ар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади (ташкилот тузилмасида тегишли лавозим кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно) II. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар 3. Хўжалик мудири Ташкилот балансида умумий майдони камида 10 000 кв.м бўлган лаборатория бинолари мавжуд бўлса, 1 штат бирлиги жорий этилади 4. Омборчи Ташкилотда омборхона мавжуд бўлса, 1 штат бирлиги жорий этилади 5. Бинога комплекс хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи муҳандис Ҳ ар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади 6. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича муҳандис Илмий фаолият билан шуғулланувчи лаборатория ускуналар билан жиҳозланган ҳолларда ташкилотда 1 штат бирлиги жорий этилади 7. Техник Илмий фаолият билан шуғулланувчи лабораторияда техник жиҳозлар мавжуд бўлса молия органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда 1 штат бирлиги жорий этилади 8. АКТ бўйича техник Ҳ ар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади (намунавий тузилмада АКТ бўйича тегишли лавозим кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 9. Кутубхоначи Кутубхонада камида 2 000 тадан иборат ҳисоб бирлиги бўлса (ихтисослаштирилган кутубхона ташкилотларидан ташқари) жорий этилади 10. Архивариус Ҳар бир 250 варақли 6000 та иш ҳужжат учун 1 штат бирлиги (ихтисослашган архив ташкилотларидан ташқари) жорий этилади 11. Чилангар-сантехник Ҳ ар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади 12. Электромонтёр Ташкилот балансида мавжуд ҳар 700 ёритиш нуқта (калит, розетка ва қути)га 1 штат бирлиги жорий этилади 13. Раҳбарнинг котиби Ташкилот раҳбари учун 1 штат бирлиги жорий этилади 14. Иш юритувчи Ташкилотда девонхона мавжуд бўлмаган ҳолларда 1 штат бирлиги жорий қилинади 15. Ҳайдовчи Ташкилот балансида мавжуд ҳар бир транспорт воситаси учун 1 штат бирлиги жорий этилади 16. Ишчи Ишчиларнинг бошқа касбларида назарда тутилмаган ишларнинг ҳажми мавжуд бўлган шароитда молия органлари ва меҳнат органлари билан келишилган ҳолда жорий этилади 17. Фаррош Ҳар 800 кв.м йиғиштириладиган майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади 18. Боғбон Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор боғи 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейинчалик ҳар 2 га учун 1 штат бирлиги жорий этилади. * Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академик Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи бундан мустасно бўлиб, молия органлари ва меҳнат органлари билан келишилган ҳолда ташкилотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жорий этилади. 19. Ҳовли супурувчи Ҳар 2,5 минг кв.м супуриш майдонига 1 штат бирлиги жорий этилади. 20. Лифтчи Лифт мавжуд бўлган ташкилотлар учун (лифт сонидан қатъи назар) 1 штат бирлиги жорий этилади. 21. Қоровул Бир кеча-кундузли иш шароитида ташкилот учун 4 штат бирлиги, бир сменали (тунги навбатчилик) иш шароитида ташкилотнинг ҳар бир алоҳида биноси учун 3 штат бирлиги жорий этилади (Қўриқлаш хизматидан фойдаланувчи ташкилотлар бундан мустасно) 22. Қозонхона оператори (сменали) Буғ ва иссиқ сув қозонлари учун автоматлаштирилмаган қозонхона бўлса, қозонхонадаги ишчилар сони иситиш мавсуми учун тегишли турдаги 1 қозонга (қозонхоналарнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда) 1 штат бирлиги белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан иловага мувофиқ коэффициентларда тасдиқлансин».

б) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажарувчи илмий, таълим ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар:»;

в) 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари

Т/р Лавозимларнинг номи 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда 1. Институт директори фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган 11,089 фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 10,600 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган 10,189 2. Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган 10,034 фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 9,520 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонига эга бўлган 8,748 3. Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган 9,983 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 9,365 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 9,082 4. Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган 9,520 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 9,082 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 8,413 5. Бош илмий ходим фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган 9,520 фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган 8,954 фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган 8,542 6. Етакчи илмий ходим фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган 8,053 фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган 7,539 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган 6,870 7. Катта илмий ходим фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган 7,024 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган 6,612 илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) 6,046 8. Кичик илмий ходим фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган 6,201 илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) 5,789 илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) 5,377 9. Стажер тадқиқотчи 4,760

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорида :

а) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» ва «Соғлиқни сақлаш» сўзлари тегишлича «давлат илмий дастурларини» ва «Инновацион ривожланиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошисидаги «Давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарори 12-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий дастурларини шакллантиришда».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги 136-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «Давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг уставида :

а) 25-банднинг биринчи хатбошисидаги «фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низомда :

а) 4-банддаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.

Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга таълим ёки илмий ташкилотнинг коллегиал органи хулосаси асосида учтадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.

Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар тайинланиши мумкин.

в) 10-бандда :

биринчи хатбошидаги «илмий ташкилот ва таълим муассасалари» ва «илмий ташкилот ва таълим муассасалари» тегишлича «илмий ва таълим ташкилотлари» ва илмий ва таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хорижий ёки нодавлат илмий ёки таълим ташкилотларига олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур ташкилотларга қабул квотаси ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ шакллантирилган умумий қабул квотаси доирасида ажратилади;»;

г) 14-бандда :

«илмий ташкилот ва таълим муассасалари» сўзлари «илмий ва таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Илмий ва таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан тақсимланган қабул квоталаридан ортиб қолган ўринлар ҳар йили 5 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига маълумот киритади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳар йили 10 декабрга қадар ортиб қолган қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотларининг илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайтадан тақсимлайди.

Илмий ва таълим ташкилотларига қайта тақсимланган квоталар кириш имтиҳонларида қатнашиб, кириш балидан паст балл тўплаган талабгорларнинг баллари кетма-кетлигида амалга оширилади ва бу ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 15 декабрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади».

д) 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қабул комиссияси докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўради.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди»;

е) 32-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларни бир илмий ёки таълим ташкилотидан бошқасига кўчиришга йўл қўйилмайди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган илмий ва таълим ташкилотларида таълим олган стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар тугатилган илмий ва таълим ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган илмий ва таълим ташкилотларга ўқишни давом эттиришлари учун ўтказилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 26 июлдаги 544-сон қарорида :

а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг изоҳ қисми биринчи хатбошисидаги «Илмий-техник лойиҳаларни» сўзлари «Илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида «Ахсикент» археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги 831-сон қарорининг 9-бандидаги «давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий-техник лойиҳаларга» сўзлари «Давлат илмий дастурлари доирасидаги илмий лойиҳаларга» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорида :

а) 4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги ва «б» кичик банди учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илованинг изоҳ қисмида иккинчи хатбошисидаги «Илмий-техник лойиҳаларни» сўзлари «Илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-илованинг 22-банди учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 5-илованинг 12-банди учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносини қурилишини, шунингдек, инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази ва инновацион боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги 276-сон қарорининг 10 — 12-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 25 июндаги 468-сон қарорида :

а) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг изоҳ қисми иккинчи хатбошисидаги «илмий-техника лойиҳаларни» сўзлари «илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорида :

а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «Давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) иловада :

«I. Балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар» блоки 7, 8, 13-позицияларининг «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Давлат илмий-техник дастурларининг» сўзлари «Давлат илмий дастурларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«I. Балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар» блоки 8-позициясининг «Амалга ошириладиган тадбирлар» устунидаги «Давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

«II. Хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш» блокининг 23-позицияси «Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 сентябрдаги 721-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Технопарк раҳбари мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига тенглаштирилади».

18. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ривожлантириш ва виночилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 октябрдаги 792-сон қарорида :

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармони билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 1,7 ҳамда хизмат кўрсатувчи (техник) ходимларига 1,3 миқдорида оширувчи коэффициентлар қўлланилади».

б) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 6-банддаги «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини» сўзлари «Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги 819-сон қарорида :

а) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошисидаги «Илмий-техник лойиҳаларни» сўзлари «Илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 786-сон қарорида :

а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш тадбирларини ташкил этиш, кўкрак нишонлар ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин»;

б) 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларидан бир нафардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири томонидан тавсия этилган шахслар кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони такроран берилмайди».

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги 832-сон қарорида :

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «Давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «илмий-техник лойиҳаларни» сўзлари «илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон қарорида :

а) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг «II. Тадқиқот жараёнларининг ўқув-услубий таъминоти» блоки 4-позицияси «Амалга ошириш шакли» устунининг 3-бандидаги «давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 январдаги 45-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 94-сон қарори билан тасдиқланган Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Илмий фаолиятни самарали йўлга қўйиш учун алоҳида аҳамиятга эга, мамлакатда ягона бўлган, илмий изланишларда фойдаланилаётган, тегишли соҳада мукаммал изланишлар олиб бориш имконини берадиган ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда ноёб илмий объектлар рўйхатига киритилган илмий асбоб-ускуналар, нодир тўпламлар ва бошқа камёб объектлар ноёб илмий объект саналадилар»;

б) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Ўз бўйсунувида ноёб илмий объект бўлган ташкилот раҳбари уни ишчи ҳолатда сақлаш, унга зарур хизматларни кўрсатиш, ундан унумли фойдаланиш, ажратилган молиявий маблағнинг самарали ва мақсадли сарфланиши, шунингдек ноёб илмий объект бўйича илмий ва молиявий ҳисоботларнинг Инновацион ривожланиш вазирлигига топширилиши учун жавобгардир»;

в) 3-илованинг 6.4-кичик бандидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 138-сон қарорининг 14-бандидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги 258-сон қарорида :

1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг «III. Илмий-инновацион ва халқаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш» блоки 10-позициясининг «Чора-тадбир номи» ва «Амалга ошириш механизми» устунларидаги «Давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиалини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 327-сон қарорида :

а) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг изоҳ қисмидаги «Илмий-техника лойиҳаларни» сўзлари «Илмий лойиҳаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловада «Шоличилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалий тадқиқотлар, инновацион ишлар олиб бориш» блоки 1-банди «Молиялаштириш манбалари» устунининг 1-бандидаги «Давлат илмий техник дастурларига» сўзлари «Давлат илмий дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 30 июндаги 545-сон қарорида :

а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида «Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази»ни (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирдаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Марказнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг бюджетдан ташқари маблағлари».

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «д» кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларни» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги 647-сон қарорида :

а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги «давлат илмий-техник дастурларини» ва «грантлар» сўзлари тегишлича «давлат илмий дастурларини» ва «маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорида :

а) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техникавий дастурларини» сўзлари «давлат илмий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мақсадли илмий-техникавий дастурларни» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илованинг «IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш» блоки 20-позициясининг «Амалга ошириш механизми» устунидаги «мақсадли илмий-техникавий дастурларни» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурлар лойиҳалари юзасидан» сўзлари «давлат илмий дастурлари доирасида» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорида :

а) 2-илованинг 6-позицияси «Фаолиятни баҳолаш мезонлари» устунидаги «Давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-иловага илованинг «II. Илмий-тадқиқот фаолияти (35 балл)» блоки 13-позициясининг «Кўрсаткичлар» устунидаги «Давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида инновацион технологиялар трансферини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги 884-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трасфери миллий офиси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида «Андижон тажриба-кўргазма майдони»ни (кейинги ўринларда — Кўргазма майдони) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирдаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:

«в) фаолияти ва сақлаш харажатлари қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:

Кўргазма майдонининг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар».

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 8-банди тўққизинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «Давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 986-сон қарорининг 19-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 18 декабрдаги 1011-сон қарорида :

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) илованинг «II. Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш» блоки 4-позициясида:

«Чора-тадбирлар» устунидаги «Давлат илмий-техника дастурлари» сўзлари «Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида» 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарорида :

а) 3-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) қўшимча ҳақ ушбу қарорга мувофиқ тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий бўлинма раҳбарининг ишчи комиссияга тақдимномаси ва ташкилот коллегиал органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади»;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ташкилотнинг коллегиал органи (кейинги ўринларда — коллегиал орган) ушбу Низомга мувофиқ муайян мезонлар асосида ишчи комиссия мажлисининг хулосасига кўра ходимга қўшимча ҳақ миқдори ва тўлов даврини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда, коллегиал орган ходимга белгиланган қўшимча ҳақ миқдорининг тўғри белгиланишига жавобгар ҳисобланади»;

в) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Тизимида ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда»;

г) 1-иловада :

5-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Қўшимча ҳақ ходим томонидан мазкур Низомда кўрсатилган мезонлар бўйича бажарган ишлари учун белгиланади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ходимнинг тегишли илмий даражага эга бўлмаган даврининг фаолият натижалари ҳисобга олинмайди»;

6-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Қўшимча ҳақнинг бир марталик ёки ойлик шакли жорий йилда охирги 12 ой давомидаги (календарь йил якунлари) фаолияти натижалари таҳлилига кўра белгиланади»;

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қўшимча ойлик тўлов белгилашнинг энг кўп муддати 12 ойдан ошмаслиги керак.

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходим бошқа илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотига ишга ўтган тақдирда, унга қўшимча ҳақ белгилашда ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида фаолияти натижалари ҳисобга олинади»;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Қўшимча ҳақ ходим асосий лавозим бўйича эгаллаб турган ставкасига мутаносиб равишда ҳар ойда ҳисобланадиган базавий лавозим маошига нисбатан белгиланади, бунда ходимнинг таътил даври учун қўшимча ҳақ тўлов амалга оширилмайди»;

8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

9-бандда :

«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) олий таълим муассасаси электрон платформасига ўқув юкламасида назарда тутилганидан ташқари мустақил ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнида фойдаланилаётган ўз ўқув услубий мажмуаларини (модул дастури, ўқув контенти, муаммоли вазият, казус тест, видео дарс) жойлаштирганлиги учун»;

«б» кичик банддаги «илмий ва лаборатория» сўзлари «илмий ёки лаборатория» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

қуйидаги таҳрирдаги «в 1 » кичик банд билан тўлдирилсин:

«в 1 ) ихтисослашган илмий кенгашлар ҳузуридаги ихтисосликлар бўйича (чет тили ва мутахассислик фанларидан) малакавий имтиҳон комиссияси ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларида ўқишга талабгорларни танлов олиш учун кириш имтиҳонлар ва изланувчиларни мониторингдан ўтказиш жараёнида комиссия (ишчи гуруҳ) аъзоси бўлганлиги учун лавозим маошига нисбатан 5 фоиз миқдорида белгиланади.

Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим»;

«г» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) олий таълим муассасаларнинг биринчи мингталик (топ-1000) ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (топ-100) халқаро (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингларга кирган олий таълим муассасаларининг онлайн таълим платформаларига киритилган ёки сайёр шаклда ўтказилган ҳар бир маъруза учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади»;

«д» ва «ж» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«з) Scopus маълумотлар базасида камида охирги икки йил ичида доимий равишда бўлган (ушбу талаб Ўзбекистон номидан киритиладиган журналларга нисбатан татбиқ этилмайди) ҳамда Web of Science индексацияланган маълумотлар базалари журналларида эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифга (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади.

«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«и) ўқув жараёнида амалий қўлланиладиган ёки ишлаб чиқаришга жорий қилинган интеллектуал фаолият натижаси ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган дарслик, ўқув қўлланма, тадқиқотни амалиётга жорий қилинганлиги ҳақида марказий давлат органлари ва давлат бошқарув органларининг далолатномаси борлиги учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача миқдорида белгиланади.

Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим»;

«к» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«к) ҳар бир ихтиро ва/ёки фойдали моделга хорижий патент олганлик учун муаллифга (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача миқдорида белгиланади»;

10-бандда :

«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«г» кичик банддаги «илмий-педагогик фаолиятга оид» сўзлари «хорижий мамлакатларда ташкил қилинган илмий-педагогик фаолиятга оид» сўзлари билан алмаштирилсин;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) ихтисослашган халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир илмий нашр (монография, илмий реферат, информацион реферат, услубий ишланмалар, тавсиялар, тезислар, шунингдек илмий конференция материаллари, илмий мақолалар, илмий ишлар тўпламлари) учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача»;

«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мурожаатига асосан илмий-амалий таклифларни тайёрлаш учун қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача»;

11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-бандда :

«а» ва «в» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«г» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) Scopus, Web of Science ва бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларида камида охирги икки йил ичида доимий равишда бўлган журналларда (ушбу талаб Ўзбекистон номидан киритиладиган журналларга нисбатан татбиқ этилмайди) эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифга (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади»;

«д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«е» кичик банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) ҳар бир ихтиро ва/ёки фойдали моделга хорижий патент олганлик учун муаллифга (бир нечта муаллиф бўлган тақдирда, тенг миқдорда тақсимланган ҳолда) лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача миқдорида белгиланади»;

«и» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

13-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ маълум бир давр учун эришилган натижалар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда белгиланади»;

«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«б» кичик банднинг учинчи хатбошидаги «100» ва «50» рақамлари тегишлича «60» ва «30» рақамлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

«д» кичик банддаги «халқаро илмий» сўзлари «хорижий мамлакатларда ташкил қилинган халқаро илмий» сўзлари билан алмаштирилсин;

«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«з) давлат бошқарув органларининг мурожаатига асосан илмий-амалий таклифларни тайёрлаш учун қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача»;

4-бобнинг номидаги «касб-ҳунар» сўзлари «профессионал» сўзи билан алмаштирилсин;

л) 14-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур банднинг барча кичик бандлари асосида ҳар ойлик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда фалсафа доктори (PhD)га 30 фоиз ва фан доктори (DSc)га 60 фоиздан ошмаслиги лозим»;

5-бобнинг номидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин»;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Мазкур банднинг барча кичик бандлари асосида ҳар ойлик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда фалсафа доктори (PhD)га 30 фоиз ва фан доктори (DSc)га 60 фоиздан ошмаслиги лозим»;

қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:

«5 1 -боб. Ташкилотларда илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш бўйича ишчи комиссияни ташкил этиш тартиби

17 1 . Қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларнинг аризаларини умумлаштириш ва коллегиал орган йиғилишида кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишчи комиссия таркиби ҳар йили декабрь ойида Коллегиал орган қарори билан камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади.

17 2 . Ишчи комиссия таркибига олий таълим муассасалари учун илмий ва инновациялар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари), илмий ташкилотлар учун директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари, бундай лавозим бўлмаганида илмий котиб, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактабгача таълим муассасалари учун бош услубчи раҳбарлик қилади.

17 3 . Ташкилотлар ишчи комиссия ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлайди».

24-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Тизимида ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қонун доирасида ташкилот коллегиал органларнинг қўшимча ҳақ миқдорини ўрнатишни ташкил қилиши устидан назорат қилади»;

қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Ушбу Низом докторантурада таҳсил олаётган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди».

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда фаолият юритувчи илмий даражага эга ходимларга мазкур Низом талаблари асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўланиши мумкин. Бунда қўшимча ҳақ белгилаш талаблари (мезонлари) давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг асосий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг коллегиал органи қарори билан тасдиқланади».

41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 10 февралдаги 75-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарорининг 7-банди бешинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техника дастурларини» сўзлари «илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида :

а) 1-иловада :

31-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қабул қилинган барча турдаги лойиҳа ҳужжатларининг молиявий-иқтисодий экспертизаси Буюртмачи томонидан амалга оширилади.

Молиявий-иқтисодий экспертиза лойиҳа фан йўналиши бўйича тегишли илмий-техник кенгаш томонидан молиялаштиришга тавсия этиш тўғрисидаги баённома Буюртмачига тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунида амалга оширилади.

Молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтмаган лойиҳалар кейинги босқичга ўтказилмайди ва молиялаштирилмайди».

68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«68. Лойиҳа талабномаларининг илмий экспертизаси икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқичда ҳар бир лойиҳа талабномаси Буюртмачи томонидан мустақил экспертларни, шу жумладан хорижий экспертларни жалб этган ҳолда экспертиза қилинади;

иккинчи босқичда ҳар бир лойиҳа талабномаси фан йўналишлари бўйича тегишли илмий-техник кенгашлар (ИТК) томонидан очиқ муҳокамадан ўтказилади»;

75-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«75. Илмий экспертизанинг биринчи босқичида экспертлар лойиҳа талабномасини бир ой муддатда кўриб чиқади. Экспертиза натижаларига кўра, ҳар бир эксперт лойиҳа бўйича ўзининг эксперт хулосасини беради ва уни 100 баллик шкала бўйича баҳолайди, бунда 0 балл — энг паст кўрсаткич, 100 балл — энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бунда агар бир лойиҳа бўйича икки эксперт баҳоларидаги фарқ 25 баллдан юқори бўлса, экспертиза натижаларини аниқлаштириш мақсадида учинчи эксперт қўшимча экспертиза учун тайинланади.

Лойиҳа талабномасининг якуний эксперт баҳоси барча эксперт баҳоларининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.

Илмий экспертизанинг биринчи босқичи натижалари Буюртмачи томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган эксперт хулосалари илмий экспертизанинг иккинчи босқичини ўтказиш учун ИТКга юборилади.

Илмий экспертизадан ўтмаган лойиҳалар ИТК томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган баённома ва эксперт хулосалари билан бирга Буюртмачига қайтарилади. Буюртмачи асослантирилган рад этиш хулосасини лойиҳа раҳбарларига интерфаол хизмат орқали билдириш учун электрон платформага жойлаштиради»;

88-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат буюртмаси асосида илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳамда ушбу мақсадлар учун жалб қилинган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда тармоқ ва саноат корхоналари муаммоларини ҳал этишга қаратилган давлат буюртмаси асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари тармоқ ва саноат корхоналари билан келишувлар асосида шерикликда молиялаштирилиши мумкин.

Давлат буюртмаси асосида илмий-тадқиқот лойиҳаларни молиялаштириш тегишли молия йилидан бошлаб қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Илмий-тадқиқот лойиҳалари Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг тегишли қарорлари асосида Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) орқали молиялаштирилади;

Ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳасини молиялаштириш учун алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади;

Ижрочи ташкилот томонидан ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳалар бўйича белгиланган тартибда харажатлар сметаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади»;

89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«89. Ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси ҳамда ҳисоботларни (оралиқ ва якуний) мустақил экспертлар томонидан илмий экспертизадан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмига тенг ҳажмда гонорар тўланади»;

90-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар илмий изланишлар олиб боришга, шунингдек, иш ҳақидан ташқари, умумий маблағнинг камида 40 фоизи илмий асбоб-ускуналар, хом ашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтирилиши лозим, бунда фундаментал, шунингдек, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги лойиҳаларда мазкур миқдор 20 фоизгача камайтирилиши мумкин»;

Қуйидаги мазмундаги 8 1 -боб билан тўлдирилсин:

«8 1 -боб. Давлат илмий дастурлари доирасида амалга ошириладиган илмий лойиҳалар харажатларини режалаштириш тартиби

90 1 . Лойиҳа илмий раҳбари бошқа жойга ишга ўтган ҳолларда лойиҳанинг амалга оширилиш жойи (ижрочи ташкилот) ўзгартирилмайди.

90 2 . Харажатлар калькуляциясини тузишда харажатларнинг умумий молиявий ҳажми лойиҳа бажарилишининг бутун даври учун шу жумладан, ҳар бир молиявий йил кесимида алоҳида жадвалларда кўрсатилади.

90 3 . Лойиҳаларни амалга ошириш учун харажатлар калькуляцияси қуйидагича режалаштирилади:

иш ҳақи тўловлари;

иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар;

ягона ижтимоий тўлов;

бошқа харажатлар шу жумладан, илмий хизмат сафарлари харажатлари ҳамда асосий воситаларни сотиб олиш харажатлари.

90 4 . Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда:

лойиҳани бажаришда иштирок этувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари раҳбар, илмий ва ишлаб чиқариш ходимларига белгиланган тегишли базавий лавозим маошлари асосида, ёрдамчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли нормативлар ҳамда вақтинчалик пудрат шартномалари асосида ҳисобланган иш ҳақи тўловлари;

иш ҳақини минтақавий тартибга солиш ҳисобига, шу жумладан, чўл, сувсиз ва баланд тоғли ҳудудларда ишлаш учун минтақавий коэффициентлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўловлар;

ҳомиладорлик ва туғиш даврига касаллик варақаси бўйича тўловлар (лойиҳани бажаришда қатнашувчи ташқи ўриндошларга татбиқ этилмайди);

илмий ходимлар, илмий ёрдамчи ва бошқа ходимлар учун иш ҳақи фондига киритилган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тўлов турлари лойиҳани бажариш учун ажратилган маблағлар доирасида ҳисобга олинади.

90 5 . Ягона ижтимоий тўловлар иш ҳақи фондига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган миқдорда режалаштирилади.

90 6 . Сафар харажатларида, лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи илмий ва илмий ёрдамчи ходимларнинг сафар харажатлари белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ акс эттирилади.

Лойиҳаларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган ижрочи ташкилотлар илмий ходимларининг республика доирасида ҳамда хорижий хизмат сафарлари тадбирларда иштирок этиш учун тақдим этилган асословчи ҳужжатлар ва лойиҳанинг календарь режасига мувофиқ амалга оширилади.

Хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаш учун миллий валютани хорижий валютага айлантириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

90 7 . Бошқа харажатларнинг ҳар бир тури сарфланадиган маблағлар ва уларнинг тақсимоти харажатлар калькуляциясида алоҳида жадвалларда асослаб кўрсатилади. Харажат турлари ҳар бир лойиҳанинг мазмуни ва хусусиятидан келиб чиқиб шакллантирилади.

90 8 . Давлат бюджети ҳисобидан лойиҳаларни бажариш учун ажратилган маблағларнинг қуйидаги харажатларга сарфланиши ман этилади:

бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;

объектларни қўриқлаш хизмати тўловлари;

транспорт воситаларини (махсус транспорт воситалари бундан мустасно), ҳашаматли юмшоқ мебеллар ва аксессуарларни, уяли телефонларни сотиб олиш харажатлари, лойиҳа ижрочиси бўлмаган ходимларнинг хизмат сафарлари;

жамоат транспорти, махсус йўналишли транспорт воситалари, идоравий транспорт воситаларида иш жойига қатнаш учун йўл ҳақини тўлаш;

даволаниш ва дам олиш, экскурсиялар ва саёҳатлар, спорт секциялари, тўгараклар, клублардаги тадбирлар, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига ташрифлар ҳамда шахсий истеъмол молларини сотиб олиш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириладиган, шунингдек ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ижрочи ташкилотларда устама харажатлар.

90 9 . Лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган молиявий маблағлар Коллегиал орган қарорига мувофиқ Буюртмачи буйруғи билан тасдиқланади.

90 10 . Буюртмачининг Коллегиал орган қарорига мувофиқ қабул қилинган буйруғи асосида давлат илмий дастурларини бажаришга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси доирасида ижрочи ташкилотларга ажратилган маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир ижрочи ташкилот учун (унинг барча лойиҳалари бўйича) очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали молиялаштирилади.

90 11 . Лойиҳалар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фақат юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар орқали молиялаштирилади.

90 12 . Давлат илмий дастурларини бажариш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси ижрочи ташкилотлар бўйича барча илмий лойиҳаларнинг умумий суммаси Бюджет тизими бюджетлари иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида — 42 99 990 (Товар ва хизматлар сотиб олиш бўйича бошқа харажатлар) моддаси орқали акс эттирилган ҳолда тузилади ва молиялаштирилади.

90 13 . Лойиҳаларни Давлат бюджетидан молиялаштиришни муддатидан олдин тўхтатиш Илмий-техник кенгашнинг ушбу лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосаларига асосан Буюртмачининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Буюртмачининг қарорига асосан лойиҳаларни бажариш муддати узайтирилиши ҳамда молиялаштириш ҳажмига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда узайтирилган муддатда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларининг календарь режаси қўшимча шартнома билан тасдиқланади.

90 14 . Лойиҳаларни молиялаштириш муддатидан олдин тўхтатилганда, лойиҳа учун ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқ суммаси ижрочи ташкилотларнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан белгиланган тартибда чегирилади.

Тўхтатилган лойиҳалар шунингдек, тегишли молия йилида лойиҳалар бўйича сарф этилмаган маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

90 15 . Лойиҳаларга ажратилган маблағлар ҳисобидан харид қилинган барча асосий воситалар ижрочи ташкилотларнинг балансида қайд этилади ва уларнинг мулки ҳисобланади.

90 16 . Лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларидан ўз вақтида ва мақсадли фойдаланиш бўйича жавобгарлик ижрочи ташкилотлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, шунингдек, лойиҳа раҳбарлари зиммаларига юклатилади.

90 17 . Лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади».

107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«107. Лойиҳа раҳбарлари ижрочи ташкилотларнинг раҳбарлари билан бир қаторда лойиҳа доирасида бажариладиган тадқиқотларнинг илмий-техник савияси, ҳисоботларни белгиланган муддатларда топширилиши, шунингдек, молиявий маблағларнинг самарали ва мақсадли сарф қилиниши ҳамда танловга лойиҳаларни тақдим этишда унда келтирилган илмий янгилик, ноу-хау ва ғояларни экспертиза жараёнларида очиқ муҳокамага қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижрочи ташкилот ваколатли тузилмасининг (хизматининг) хулосасини илова қилинишига шахсан жавобгар бўлади»;

б) 2-иловада :

2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ишчи орган — «стартап» лойиҳаларни баҳолашда техник таъминлаш ва кўмаклашишни, шунингдек, лойиҳалар мониторингини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул таркибий бўлинмаси»;

3-банддаги «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини» сўзлари «Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилсин:

«32. Стартап лойиҳасига ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишга талабнома берувчи (талабгор) ва ижрочи ташкилот раҳбари жавобгардирлар»;

в) 3-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Илмий лойиҳаларнинг илмий экспертизасининг иккинчи босқичи бир ой мобайнида амалга оширилади. Бунда лойиҳа бўйича қўшимча экспертиза ўтказилиши талаб этиладиган ҳолларда ушбу муддат Буюртмачи билан келишилган ҳолда яна икки ойгача узайтирилиши мумкин. ИТК томонидан қабул қилинган қарорлар Буюртмачига беш кун ичида тақдим этилади».

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорининг 5-банди бешинчи хатбошисидаги «давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорининг 10-бандидаги «давлат илмий-техник дастурлари» сўзлари «давлат илмий дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин».

46. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорида :

а) 4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари тегишлилиги бўйича Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, зарур моддий-техник база, асбоб-ускуна ва мебеллар билан жиҳозлаш ҳамда лойиҳа ишларини амалга оширсин»;

б) 5-бандда :

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси»;

в) 6-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Технопарк директори меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори 5-иловаси билан тасдиқланган бўлим бошлиғи лавозимига тенглаштирилади»;

учинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарори 30-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларининг бошқарув ва айрим ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши

Т/р Лавозим номи Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда 1. Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари табиий-техника фанлари йўналиши бўйича 6,654 гуманитар фанлар йўналиши бўйича 5,988 2. Бош бухгалтер, молия-иқтисод бўлими бошлиғи 5,545 3. Бўлим бошлиқлари (илмий-тадқиқот бўлимдан ташқари) 4,99 4. Бош иқтисодчи, бош патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис ва ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 4,436 5. Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи, етакчи патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассис ва ходимлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 3,881 6. Бухгалтер, иқтисодчи, патентшунос, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис, махсус бўлим мутахассиси, ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис (олий маълумотга ёки тегишли соҳада 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ўрта махсус маълумотга эга) 2 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган 3,56 2 йилгача иш стажига эга бўлган 2,994

48. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарори 2-иловасида :

а) 15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 15. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари Директор 1 Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари 1 Илмий котиб 1 Лаборатория мудири 9 Лаборант 9 Жами 21 »;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича «Жами» штат бирлиги устунидаги «242» рақами «258» рақами билан алмаштирилсин;

в) «Жами ташкилотлар бўйича» блокидаги «305» рақами «321» рақами билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 27 август,

545-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 17.11.2023 й., 09/23/605/0864-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон; 04.06.2026 й., 09/26/282/0560-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARTIBI

shtat normativlari

MIQDORLARI

Ilmiy va innovatsion faoliyatni boshqarish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilmiy va innovatsion faoliyatni rivojlantirish boʻyicha davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 1-apreldagi PF-6198-son Farmoni hamda “Ilm-fan sohasidagi davlat siyosati va innovatsion rivojlantirishdagi davlat boshqaruvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 1-apreldagi PQ-5047-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbar oʻrinbosarlarining biriga innovatsiyalarni joriy etish boʻyicha quyidagi qoʻshimcha vazifalar (Chief Innovation Officer) (keyingi oʻrinlarda — rahbar oʻrinbosarlari) yuklatilsin:

iqtisodiyotning real sektori va ishlab chiqarish tarmoqlarining ilmiy ishlanma va innovatsiyalarga boʻlgan ehtiyojlarini aniqlashda ishtirok etish hamda tarmoq boʻyicha ilmiy-tadqiqotlarni rivojlantirish asosida ilm-fan va ishlab chiqarish integratsiyasini mustahkamlash;

yangi ishlanmalarni tijoratlashtirish va ishlab chiqarishga joriy etish hamda ratsionalizatorlik faoliyatini rivojlantirish choralarini koʻrish;

ishlab chiqarish jarayonlarini samarali tashkil etishga qaratilgan yangi ishlanmalar sinovlarini tarmoq tashkilotlarida sanoat darajasida oʻtkazishni tashkil etish;

tarmoq tashkilotlarining ishlab chiqarish koʻrsatkichlarini yaxshilash maqsadida ularni innovatsion rivojlantirishga qaratilgan rejalarini amalga oshirish va rivojlantirish istiqbollari boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

yuqori texnologiyali va tijoratlashtiriladigan mahsulotlarni ishlab chiqish maqsadida ilmiy tashkilotlar va ishlab chiqarish sektori oʻrtasida integratsiyani taʼminlash;

davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlarga joriy etiladigan yangi ishlanmalarni moliyalashtirish uchun tavsiya qilish;

ilmiy-tadqiqotlar, ishlanmalar va intellektual faoliyat natijalari tijoratlashtirilishini moliyalashtirishda koʻmaklashish;

ilmiy ishlanmalarni qoʻllagan holda yaratilgan tovarlarni (ishlarni bajarish, xizmatlarni koʻrsatish) realizatsiya qilish orqali innovatsion loyihalarni tijoratlashtirish.

3. Davlat boshqaruvi organlari va xoʻjalik birlashmalari bir oy muddatda:

shtat birliklari doirasida rahbar oʻrinbosariga boʻysunuvchi innovatsion faoliyat bilan shugʻullanishga masʼul boʻlinmani tashkil etsin;

innovatsion faoliyat sohasida uch yilga moʻljallangan “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, Vazirlik bilan kelishgan holda tasdiqlasin.

4. Vazirlik va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “Yashnobod” innovatsiya texnoparkiga Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tomonidan ajratilgan qarzning qaytarilmagan qismini toʻliq ushbu texnopark ustav kapitalini oshirishga yoʻnaltirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

Belgilab qoʻyilsinki, “Yashnobod” innovatsiya texnoparki rezidenti maqomini berish texnopark direksiyasi taqdimnomasiga asosan Vazirlik hayʼatining qarori bilan amalga oshiriladi.

5. Ilmiy tashkilotlarning ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar shtat normativlarini belgilash tartibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Vazirlik manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining maslahatchisi — IT-texnologiyalar, telekommunikatsiyalar va innovatsion faoliyatni rivojlantirish masalalari departamenti boshligʻi O.M. Umarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri I.Yu. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-son qaroriga 2-ILOVA

Ilmiy tashkilotlarning ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar shtat normativlarini belgilash

1. Ushbu Tartib Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan ilmiy tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda — tashkilotlar) ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlari shtat normativlarini belgilaydi.

2. Ilmiy tashkilotlarning ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar sonining shtat normativlari ilovaga muvofiq belgilanadi.

3. Shtatlar jadvalini tasdiqlashda 0,5 shtat birligidan tashqari toʻliq boʻlmagan stavkalarni oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Toʻliq boʻlmagan stavka miqdorini yaxlitlash quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

0,25 gacha boʻlgan barcha shtat birliklari olib tashlanadi;

0,25 dan 0,75 gacha boʻlgan shtat birliklari — 0,5 shtat birligi miqdorida yaxlitlanadi;

0,75 dan yuqori boʻlgan shtat birliklari — 1,0 shtat birligi miqdorida yaxlitlanadi.

4. Xizmat koʻrsatuvchi va texnik xodimlarning lavozimlarini joriy etish tegishli ish sharoitida, ish vaqtidagi toʻliq bandligini hisobga olgan holda amalga oshiriladi.

5. Ijara huquqi asosida bino va inshootlarda faoliyat yurituvchi tashkilotlarda xizmat koʻrsatuvchi va texnik xodimlar lavozimlari joriy etilmaydi yoki moliya organlari bilan (ijara shartnomasi taqdim etilishi bilan) kelishilgan holda joriy etiladi.

6. Mazkur Tartib tadqiqot yadro reaktori ekspluatatsiya xizmati xodimlar sonini belgilashda qoʻllanilmaydi.

Ilmiy tashkilotlarning ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar shtat normativlarini belgilash tartibiga ILOVA

Ilmiy tashkilotlarning ilmiy yordamchi va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar sonining

T/r Lavozimlar nomi Lavozim kiritish mezonlari I. Ilmiy yordamchi xodimlar 1. Laborant Ilmiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi har bir laboratoriya (boʻlim) uchun 1 shtat birligi joriy etiladi 2. Patent va ixtirolar boʻyicha yetakchi muhandis (patentshunos) H ar bir tashkilotda 1 shtat birligi joriy qilinadi (tashkilot tuzilmasida tegishli lavozim koʻzda tutilgan hollar bundan mustasno) II. Texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlar 3. Xoʻjalik mudiri Tashkilot balansida umumiy maydoni kamida 10 000 kv.m boʻlgan laboratoriya binolari mavjud boʻlsa, 1 shtat birligi joriy etiladi 4. Omborchi Tashkilotda omborxona mavjud boʻlsa, 1 shtat birligi joriy etiladi 5. Binoga kompleks xizmat koʻrsatuvchi va taʼmirlovchi muhandis H ar bir tashkilotda 1 shtat birligi joriy qilinadi 6. Uskunalarga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha muhandis Ilmiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi laboratoriya uskunalar bilan jihozlangan hollarda tashkilotda 1 shtat birligi joriy etiladi 7. Texnik Ilmiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi laboratoriyada texnik jihozlar mavjud boʻlsa moliya organlari bilan kelishilgan holda tashkilotda 1 shtat birligi joriy etiladi 8. AKT boʻyicha texnik H ar bir tashkilotda 1 shtat birligi joriy qilinadi (namunaviy tuzilmada AKT boʻyicha tegishli lavozim koʻzda tutilgan hollar bundan mustasno) 9. Kutubxonachi Kutubxonada kamida 2 000 tadan iborat hisob birligi boʻlsa (ixtisoslashtirilgan kutubxona tashkilotlaridan tashqari) joriy etiladi 10. Arxivarius Har bir 250 varaqli 6000 ta ish hujjat uchun 1 shtat birligi (ixtisoslashgan arxiv tashkilotlaridan tashqari) joriy etiladi 11. Chilangar-santexnik H ar bir tashkilotda 1 shtat birligi joriy qilinadi 12. Elektromontyor Tashkilot balansida mavjud har 700 yoritish nuqta (kalit, rozetka va quti)ga 1 shtat birligi joriy etiladi 13. Rahbarning kotibi Tashkilot rahbari uchun 1 shtat birligi joriy etiladi 14. Ish yurituvchi Tashkilotda devonxona mavjud boʻlmagan hollarda 1 shtat birligi joriy qilinadi 15. Haydovchi Tashkilot balansida mavjud har bir transport vositasi uchun 1 shtat birligi joriy etiladi 16. Ishchi Ishchilarning boshqa kasblarida nazarda tutilmagan ishlarning hajmi mavjud boʻlgan sharoitda moliya organlari va mehnat organlari bilan kelishilgan holda joriy etiladi 17. Farrosh Har 800 kv.m yigʻishtiriladigan maydon uchun 1 shtat birligi joriy etiladi 18. Bogʻbon Bogʻ, manzarali daraxtlar, yashil oʻtloq va gulzor bogʻi 0,5 gektardan 2 gektargacha boʻlgan maydonda 1 shtat birligi, keyinchalik har 2 ga uchun 1 shtat birligi joriy etiladi. * Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Akademik F.N. Rusanov nomidagi Botanika bogʻi bundan mustasno boʻlib, moliya organlari va mehnat organlari bilan kelishilgan holda tashkilotning oʻziga xos xususiyatlarini hisobga olgan holda joriy etiladi. 19. Hovli supuruvchi Har 2,5 ming kv.m supurish maydoniga 1 shtat birligi joriy etiladi. 20. Liftchi Lift mavjud boʻlgan tashkilotlar uchun (lift sonidan qatʼi nazar) 1 shtat birligi joriy etiladi. 21. Qorovul Bir kecha-kunduzli ish sharoitida tashkilot uchun 4 shtat birligi, bir smenali (tungi navbatchilik) ish sharoitida tashkilotning har bir alohida binosi uchun 3 shtat birligi joriy etiladi (Qoʻriqlash xizmatidan foydalanuvchi tashkilotlar bundan mustasno) 22. Qozonxona operatori (smenali) Bugʻ va issiq suv qozonlari uchun avtomatlashtirilmagan qozonxona boʻlsa, qozonxonadagi ishchilar soni isitish mavsumi uchun tegishli turdagi 1 qozonga (qozonxonalarning umumiy sonidan kelib chiqqan holda) 1 shtat birligi belgilanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-avgustdagi 545-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy xodimlar mehnatini yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy va rahbar xodimlarning bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan ilovaga muvofiq koeffitsiyentlarda tasdiqlansin”.

b) 2-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi hamda fundamental, amaliy va innovatsion loyihalarni bajaruvchi ilmiy, taʼlim tashkilotlari hamda boshqa tashkilotlar:”;

v) 3-bandning birinchi va uchinchi xatboshilaridagi “ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy va rahbar xodimlarning bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari

T/r Lavozimlarning nomi 2021-yil 1-fevraldan boshlab mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda 1. Institut direktori fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 11,089 fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 10,600 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 10,189 2. Direktorning ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, institut va boshqa ilmiy muassasalar filialining direktori fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 10,034 fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,520 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki ilmiy unvoniga ega boʻlgan 8,748 3. Institutning ilmiy kotibi, Ilmiy-tadqiqot laboratoriyasi (boʻlimi) mudiri fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,983 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,365 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,082 4. Filial va boshqa ilmiy muassasalar direktorining ilmiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,520 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,082 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 8,413 5. Bosh ilmiy xodim fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan 9,520 fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va yoki katta ilmiy xodim yoki dotsent ilmiy unvoniga ega boʻlgan 8,954 fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga ega boʻlgan 8,542 6. Yetakchi ilmiy xodim fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va ilmiy unvonga ega boʻlgan 8,053 fan doktori yoki fan doktori (Doctor of Science) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga ega boʻlgan 7,539 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan 6,870 7. Katta ilmiy xodim fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga va ilmiy unvonga ega boʻlgan 7,024 fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan 6,612 ilmiy darajaga yoki ilmiy unvonga ega boʻlmagan (2 yildan ortiq ilmiy faoliyat tajribasiga ega boʻlgan) 6,046 8. Kichik ilmiy xodim fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasiga yoki xorijiy davlatlarning unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy darajalariga yoki ilmiy unvonga ega boʻlgan 6,201 ilmiy darajaga yoki ilmiy unvonga ega boʻlmagan (2 yildan ortiq ilmiy faoliyat tajribasiga ega boʻlgan) 5,789 ilmiy darajaga yoki ilmiy unvonga ega boʻlmagan (2 yilgacha ilmiy faoliyat tajribasiga ega boʻlgan) 5,377 9. Stajer tadqiqotchi 4,760

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi aholisining sogʻlom ovqatlanishi sohasida amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarni yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2015-yil 25-apreldagi 102-son qarorida :

a) 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” va “Sogʻliqni saqlash” soʻzlari tegishlicha “davlat ilmiy dasturlarini” va “Innovatsion rivojlanish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovaning izoh qismi uchinchi xatboshisidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Dehqon xoʻjaliklari va aholining tomorqa yerlaridan samarali foydalanish, suvga chidamli, eksportbop daraxt plantatsiyalarini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 4-martdagi 119-son qarori 12-bandining birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Davlat ilmiy dasturlarini shakllantirishda”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Respublika xirurgik angionevrologiya ixtisoslashtirilgan markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 14-martdagi 136-son qarori 3-bandining ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-apreldagi 220-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasining ustavida :

a) 25-bandning birinchi xatboshisidagi “fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 42-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-maydagi 304-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-banddagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Fan doktori bir vaqtning oʻzida toʻrttadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilarga ilmiy rahbar va konsultant boʻlishi mumkin. Soʻnggi uch yilda izlanuvchilari oʻz vaqtida himoya qilgan ilmiy rahbar va ilmiy konsultantlarga ilmiy yoki taʼlim tashkilotlarining kollegial organi xulosasi asosida oltitadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilar biriktirilishi mumkin.

Ilmiy unvoni boʻlgan fan nomzodi yoki falsafa doktori (PhD) bir vaqtning oʻzida ikkitadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilarga ilmiy rahbarlik qilishi mumkin. Soʻnggi uch yilda izlanuvchilari oʻz vaqtida himoya qilgan ilmiy rahbarlarga taʼlim yoki ilmiy tashkilotning kollegial organi xulosasi asosida uchtadan koʻp boʻlmagan izlanuvchilar biriktirilishi mumkin.

Xorijiy fuqarolarga yoki fuqaroligi boʻlmagan izlanuvchilarga oʻrnatilgan meʼyordan ortiq ilmiy rahbar yoki konsultantlar tayinlanishi mumkin.

v) 10-bandda :

birinchi xatboshidagi “ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari” va “ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari” tegishlicha “ilmiy va taʼlim tashkilotlari” va ilmiy va taʼlim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xorijiy yoki nodavlat ilmiy yoki taʼlim tashkilotlariga oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini ochish mazkur Nizomning 9 va 10-bandlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi. Bunda mazkur tashkilotlarga qabul kvotasi ushbu Nizomning 13 va 14-bandlariga muvofiq shakllantirilgan umumiy qabul kvotasi doirasida ajratiladi;”;

g) 14-bandda :

“ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalari” soʻzlari “ilmiy va taʼlim tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi oltinchi — sakkizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Ilmiy va taʼlim tashkilotlari akkreditatsiyadan oʻtgan ixtisosliklar boʻyicha oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarining samaradorlik koʻrsatkichlariga asosan taqsimlangan qabul kvotalaridan ortib qolgan oʻrinlar har yili 5-dekabrga qadar Innovatsion rivojlanish vazirligiga maʼlumot kiritadi.

Innovatsion rivojlanish vazirligi har yili 10-dekabrga qadar ortib qolgan qabul kvotalarini ilmiy va taʼlim tashkilotlarining ilmiy darajali kadrlarga boʻlgan ehtiyojlarini hisobga olib qaytadan taqsimlaydi.

Ilmiy va taʼlim tashkilotlariga qayta taqsimlangan kvotalar kirish imtihonlarida qatnashib, kirish balidan past ball toʻplagan talabgorlarning ballari ketma-ketligida amalga oshiriladi va bu haqidagi maʼlumotlar har yili 15-dekabrga qadar Innovatsion rivojlanish vazirligiga taqdim etiladi”.

d) 25-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Qabul komissiyasi doktoranturaga kirish imtihonlari va suhbat jarayonlarini video kuzatuv ostida (onlayn translyatsiya) oʻtkazish choralarini koʻradi.

Tayanch doktoranturaga kirish imtihonlari boʻyicha topshiriladigan birinchi fan (mutaxassislik yoki chet tili) umumiy balining 50 foizidan kam ball toʻplagan talabgorlar keyingi bosqichga oʻtkazilmaydi”;

e) 32-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilarni bir ilmiy yoki taʼlim tashkilotidan boshqasiga koʻchirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Qonunchilikda belgilangan tartibda tugatilgan ilmiy va taʼlim tashkilotlarida taʼlim olgan stajyor-tadqiqotchi va izlanuvchilar tugatilgan ilmiy va taʼlim tashkilotlarning huquqiy vorisi etib belgilangan ilmiy va taʼlim tashkilotlarga oʻqishni davom ettirishlari uchun oʻtkaziladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot institutining Andijon filialini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 26-iyuldagi 544-son qarorida :

a) 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning izoh qismi birinchi xatboshisidagi “Ilmiy-texnik loyihalarni” soʻzlari “Ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “Namangan viloyatining Toʻraqoʻrgʻon tumanida “Axsikent” arxeologiya merosi obyektini muhofaza qilish va tadqiq etish yodgorlik majmuasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 16-oktabrdagi 831-son qarorining 9-bandidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi ilmiy-texnik loyihalarga” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari doirasidagi ilmiy loyihalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi va hududlardagi oliy taʼlim muassasalari tuzilmasida Qatagʻon qurbonlari xotirasi muzeylarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-noyabrdagi 936-son qarorida :

a) 4-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi va “b” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 7-bandning oltinchi xatboshisidagi “fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-ilovaning izoh qismida ikkinchi xatboshisidagi “Ilmiy-texnik loyihalarni” soʻzlari “Ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-ilovaning 22-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 5-ilovaning 12-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi binosini qurilishini, shuningdek, innovatsion ishlanmalarni tatbiq etishning ilmiy-amaliy markazi va innovatsion bogʻini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-apreldagi 276-son qarorining 10 — 12-bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti huzurida Yarimoʻtkazgichlar fizikasi va mikroelektronika ilmiy-tadqiqot institutini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 25-iyundagi 468-son qarorida :

a) 6-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning izoh qismi ikkinchi xatboshisidagi “ilmiy-texnika loyihalarni” soʻzlari “ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Baliqchilik sohasidagi ilmiy faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-iyuldagi 606-son qarorida :

a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) ilovada :

“I. Baliqchilik sohasida ilmiy faoliyatni takomillashtirish boʻyicha tashkiliy tadbirlar” bloki 7, 8, 13-pozitsiyalarining “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnik dasturlarining” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“I. Baliqchilik sohasida ilmiy faoliyatni takomillashtirish boʻyicha tashkiliy tadbirlar” bloki 8-pozitsiyasining “Amalga oshiriladigan tadbirlar” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“II. Xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish” blokining 23-pozitsiyasi “Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Innovatsion faoliyatni yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-sentabrdagi 721-son qarorining 3-bandi quyidagi tahrirdagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Texnopark rahbari maqomi va tibbiy xizmat koʻrsatish shartlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vaziri oʻrinbosariga tenglashtiriladi”.

18. Vazirlar Mahkamasining “Innovatsion rivojlantirish va vinochilik sohasidagi loyihalarni moliyalashtirish manbalarini kengaytirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 4-oktabrdagi 792-son qarorida :

a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ilmiy va innovatsion faoliyatni rivojlantirish boʻyicha davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 1-apreldagi PF-6198-son Farmoni bilan Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilansinki, Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi ijro etuvchi direksiyasining boshqaruv xodimlariga yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tarif koeffitsiyentlariga 1,7 hamda xizmat koʻrsatuvchi (texnik) xodimlariga 1,3 miqdorida oshiruvchi koeffitsiyentlar qoʻllaniladi”.

b) 5-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi hamda 6-banddagi “Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini” soʻzlari “Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmon xoʻjaligi sohasini yanada rivojlantirish va innovatsion texnologiyalarni joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 11-oktabrdagi 819-son qarorida :

a) 7-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning izoh qismi uchinchi xatboshisidagi “Ilmiy-texnik loyihalarni” soʻzlari “Ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-oktabrdagi 786-son qarorida :

a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. “Innovatsion gʻoyalar yetakchisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlanganlarni taqdirlash tadbirlarini tashkil etish, koʻkrak nishonlar va ularning guvohnomalarini tayyorlash xarajatlari Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanishi inobatga olinsin”;

b) 1-ilovaning 15-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Oʻzbekiston Respublikasi barcha hududlaridan bir nafardan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vaziri tomonidan tavsiya etilgan shaxslar koʻkrak nishoni bilan bir marta mukofotlanadi. Koʻkrak nishoni takroran berilmaydi”.

21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzurida Yoshlar innovatsiya markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 17-oktabrdagi 832-son qarorida :

a) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “fundamental, amaliy tadqiqotlar va innovatsion ishlarning davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “ilmiy-texnik loyihalarni” soʻzlari “ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi tizimida taʼlim sifatini baholash sohasidagi xalqaro tadqiqotlarni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 8-dekabrdagi 997-son qarorida :

a) 9-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning “II. Tadqiqot jarayonlarining oʻquv-uslubiy taʼminoti” bloki 4-pozitsiyasi “Amalga oshirish shakli” ustunining 3-bandidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

23. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 18-yanvardagi 45-son qarori 4-bandining uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 6-fevraldagi 94-son qarori bilan tasdiqlangan Noyob ilmiy obyektlarni aniqlash, ularni saqlash va monitoringini olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ilmiy faoliyatni samarali yoʻlga qoʻyish uchun alohida ahamiyatga ega, mamlakatda yagona boʻlgan, ilmiy izlanishlarda foydalanilayotgan, tegishli sohada mukammal izlanishlar olib borish imkonini beradigan hamda mazkur Nizomda belgilangan tartibda noyob ilmiy obyektlar roʻyxatiga kiritilgan ilmiy asbob-uskunalar, nodir toʻplamlar va boshqa kamyob obyektlar noyob ilmiy obyekt sanaladilar”;

b) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Oʻz boʻysunuvida noyob ilmiy obyekt boʻlgan tashkilot rahbari uni ishchi holatda saqlash, unga zarur xizmatlarni koʻrsatish, undan unumli foydalanish, ajratilgan moliyaviy mablagʻning samarali va maqsadli sarflanishi, shuningdek noyob ilmiy obyekt boʻyicha ilmiy va moliyaviy hisobotlarning Innovatsion rivojlanish vazirligiga topshirilishi uchun javobgardir”;

v) 3-ilovaning 6.4-kichik bandidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Vazirlar Mahkamasining “Qizilmiya va boshqa dorivor oʻsimliklarni yetishtirish hamda sanoat usulida qayta ishlashni samarali tashkil etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 15-fevraldagi 138-son qarorining 14-bandidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent viloyati Chirchiq davlat pedagogika institutining faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 28-martdagi 258-son qarorida :

1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning “III. Ilmiy-innovatsion va xalqaro hamkorlik faoliyatini takomillashtirish” bloki 10-pozitsiyasining “Chora-tadbir nomi” va “Amalga oshirish mexanizmi” ustunlaridagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti Xorazm filialini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 17-apreldagi 327-son qarorida :

a) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning izoh qismidagi “Ilmiy-texnika loyihalarni” soʻzlari “Ilmiy loyihalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilovada “Sholichilik sohasini rivojlantirish boʻyicha amaliy tadqiqotlar, innovatsion ishlar olib borish” bloki 1-bandi “Moliyalashtirish manbalari” ustunining 1-bandidagi “Davlat ilmiy texnik dasturlariga” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining “Sirdaryo viloyatida Biznes-akselerator oʻquv-amaliy markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 30-iyundagi 545-son qarorida :

a) 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi, Savdo-sanoat palatasi va Sirdaryo viloyati hokimligining Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Innovatsiyalarni joriy qilish va texnologiyalar transferi milliy ofisi muassisligida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida “Biznes-akselerator oʻquv-amaliy markazi”ni (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”;

b) 4-band quyidagi tahrirdagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Markazning xoʻjalik faoliyatidan tushadigan daromadlarini hisobga olgan holda Innovatsiyalarni joriy qilish va texnologiyalar transferi milliy ofisining budjetdan tashqari mablagʻlari”.

31. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi “d” kichik bandining beshinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarni” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining “Respublikada quyonchilik sohasidagi ilmiy faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 2-avgustdagi 647-son qarorida :

a) 5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 6-banddagi “davlat ilmiy-texnik dasturlarini” va “grantlar” soʻzlari tegishlicha “davlat ilmiy dasturlarini” va “mablagʻlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat statistika qoʻmitasi huzuridagi Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-avgustdagi 686-son qarorida :

a) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnikaviy dasturlarini” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 10-bandning ikkinchi xatboshisidagi “maqsadli ilmiy-texnikaviy dasturlarni” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovaning “IV. Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar institutining ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish” bloki 20-pozitsiyasining “Amalga oshirish mexanizmi” ustunidagi “maqsadli ilmiy-texnikaviy dasturlarni” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Urugʻchilikni rivojlantirish markazi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-sentabrdagi 733-son qarori 8-bandining birinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlar loyihalari yuzasidan” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari doirasida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarorida :

a) 2-ilovaning 6-pozitsiyasi “Faoliyatni baholash mezonlari” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4-ilovaga ilovaning “II. Ilmiy-tadqiqot faoliyati (35 ball)” bloki 13-pozitsiyasining “Koʻrsatkichlar” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Andijon viloyatida innovatsion texnologiyalar transferini faollashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 21-oktabrdagi 884-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi va Andijon viloyati hokimligining Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi huzuridagi Innovatsiyalarni joriy qilish va texnologiyalar trasferi milliy ofisi muassisligida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida “Andijon tajriba-koʻrgazma maydoni”ni (keyingi oʻrinlarda — Koʻrgazma maydoni) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin”;

b) 5-band quyidagi tahrirdagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v) faoliyati va saqlash xarajatlari quyidagi manbalar hisobidan qoplanadi:

Koʻrgazma maydonining xoʻjalik faoliyatidan tushadigan daromadlarini hisobga olgan holda Innovatsiyalarni joriy qilish va texnologiyalar transferi milliy ofisining budjetdan tashqari mablagʻlari;

xalqaro moliya va boshqa institutlar kreditlari, xorijiy tashkilotlarning grantlari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar”.

37. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 924-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi faoliyatini rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 8-bandi toʻqqizinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “Davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

38. Vazirlar Mahkamasining “Sholichilikni barqaror rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 12-dekabrdagi 986-son qarorining 19-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi yongʻin xavfsizligi va favqulodda vaziyatlar muammolari ilmiy-tadqiqot institutining faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 18-dekabrdagi 1011-son qarorida :

a) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovaning “II. Yongʻin xavfsizligi va favqulodda vaziyatlar muammolari sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish” bloki 4-pozitsiyasida:

“Chora-tadbirlar” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlari” soʻzlari “Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Moliyalashtirish manbalari” ustunidagi “Davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining “Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash tartibi toʻgʻrisida” 2019-yil 24-dekabrdagi 1030-son qarorida :

a) 3-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) qoʻshimcha haq ushbu qarorga muvofiq tegishli mezonlarni bajarilishini baholash natijalari boʻyicha hamda tarkibiy boʻlinma rahbarining ishchi komissiyaga taqdimnomasi va tashkilot kollegial organi qarori asosida har bir xodimning ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyatiga qoʻshgan aniq hissasini hisobga olgan holda belgilanadi”;

b) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Tashkilotning kollegial organi (keyingi oʻrinlarda — kollegial organ) ushbu Nizomga muvofiq muayyan mezonlar asosida ishchi komissiya majlisining xulosasiga koʻra xodimga qoʻshimcha haq miqdori va toʻlov davrini belgilash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bunda, kollegial organ xodimga belgilangan qoʻshimcha haq miqdorining toʻgʻri belgilanishiga javobgar hisoblanadi”;

v) 5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Tizimida tashkilotlar mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda”;

g) 1-ilovada :

5-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Qoʻshimcha haq xodim tomonidan mazkur Nizomda koʻrsatilgan mezonlar boʻyicha bajargan ishlari uchun belgilanadi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xodimning tegishli ilmiy darajaga ega boʻlmagan davrining faoliyat natijalari hisobga olinmaydi”;

6-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Qoʻshimcha haqning bir martalik yoki oylik shakli joriy yilda oxirgi 12 oy davomidagi (kalendar yil yakunlari) faoliyati natijalari tahliliga koʻra belgilanadi”;

quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Qoʻshimcha oylik toʻlov belgilashning eng koʻp muddati 12 oydan oshmasligi kerak.

Ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotlarida ilmiy, ilmiy-pedagogik va mehnat faoliyati bilan shugʻullanuvchi ilmiy darajaga ega xodim boshqa ilm-fan va taʼlim sohasidagi davlat tashkilotiga ishga oʻtgan taqdirda, unga qoʻshimcha haq belgilashda ushbu Nizomda belgilangan talablar asosida faoliyati natijalari hisobga olinadi”;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Qoʻshimcha haq xodim asosiy lavozim boʻyicha egallab turgan stavkasiga mutanosib ravishda har oyda hisoblanadigan bazaviy lavozim maoshiga nisbatan belgilanadi, bunda xodimning taʼtil davri uchun qoʻshimcha haq toʻlov amalga oshirilmaydi”;

8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

9-bandda :

“a” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) oliy taʼlim muassasasi elektron platformasiga oʻquv yuklamasida nazarda tutilganidan tashqari mustaqil ishlab chiqilgan va oʻquv jarayonida foydalanilayotgan oʻz oʻquv uslubiy majmualarini (modul dasturi, oʻquv kontenti, muammoli vaziyat, kazus test, video dars) joylashtirganligi uchun”;

“b” kichik banddagi “ilmiy va laboratoriya” soʻzlari “ilmiy yoki laboratoriya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

quyidagi tahrirdagi “v 1 ” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v 1 ) ixtisoslashgan ilmiy kengashlar huzuridagi ixtisosliklar boʻyicha (chet tili va mutaxassislik fanlaridan) malakaviy imtihon komissiyasi hamda oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning barcha shakllarida oʻqishga talabgorlarni tanlov olish uchun kirish imtihonlar va izlanuvchilarni monitoringdan oʻtkazish jarayonida komissiya (ishchi guruh) aʼzosi boʻlganligi uchun lavozim maoshiga nisbatan 5 foiz miqdorida belgilanadi.

Mazkur talab asosida umumiy qoʻshimcha haq lavozim maoshiga nisbatan bir oyda 15 foizdan oshmasligi lozim”;

“g” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) oliy taʼlim muassasalarning birinchi mingtalik (top-1000) yoki fan yoʻnalishlari boʻyicha birinchi yuztalik (top-100) xalqaro (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) reytinglarga kirgan oliy taʼlim muassasalarining onlayn taʼlim platformalariga kiritilgan yoki sayyor shaklda oʻtkazilgan har bir maʼruza uchun lavozim maoshiga nisbatan 15 foizgacha belgilanadi”;

“d” va “j” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“z) Scopus maʼlumotlar bazasida kamida oxirgi ikki yil ichida doimiy ravishda boʻlgan (ushbu talab Oʻzbekiston nomidan kiritiladigan jurnallarga nisbatan tatbiq etilmaydi) hamda Web of Science indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallarida eʼlon qilingan har bir maqola (monografiya) uchun muallifga (bir nechta muallif boʻlgan taqdirda, teng miqdorda taqsimlangan holda) lavozim maoshiga nisbatan 15 foizgacha belgilanadi.

“i” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“i) oʻquv jarayonida amaliy qoʻllaniladigan yoki ishlab chiqarishga joriy qilingan intellektual faoliyat natijasi hamda oʻrnatilgan tartibda roʻyxatdan oʻtkazilgan darslik, oʻquv qoʻllanma, tadqiqotni amaliyotga joriy qilinganligi haqida markaziy davlat organlari va davlat boshqaruv organlarining dalolatnomasi borligi uchun lavozim maoshiga nisbatan 15 foizgacha miqdorida belgilanadi.

Mazkur talab asosida umumiy qoʻshimcha haq lavozim maoshiga nisbatan bir oyda 15 foizdan oshmasligi lozim”;

“k” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“k) har bir ixtiro va/yoki foydali modelga xorijiy patent olganlik uchun muallifga (bir nechta muallif boʻlgan taqdirda, teng miqdorda taqsimlangan holda) lavozim maoshiga nisbatan 30 foizgacha miqdorida belgilanadi”;

10-bandda :

“a” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“g” kichik banddagi “ilmiy-pedagogik faoliyatga oid” soʻzlari “xorijiy mamlakatlarda tashkil qilingan ilmiy-pedagogik faoliyatga oid” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) ixtisoslashgan xalqaro maʼlumotlar bazasiga kiritilgan har bir ilmiy nashr (monografiya, ilmiy referat, informatsion referat, uslubiy ishlanmalar, tavsiyalar, tezislar, shuningdek ilmiy konferensiya materiallari, ilmiy maqolalar, ilmiy ishlar toʻplamlari) uchun lavozim maoshiga nisbatan 30 foizgacha”;

“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining murojaatiga asosan ilmiy-amaliy takliflarni tayyorlash uchun qoʻshgan hissasini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga nisbatan 30 foizgacha”;

11-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

12-bandda :

“a” va “v” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“g” kichik bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) Scopus, Web of Science va boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalarida kamida oxirgi ikki yil ichida doimiy ravishda boʻlgan jurnallarda (ushbu talab Oʻzbekiston nomidan kiritiladigan jurnallarga nisbatan tatbiq etilmaydi) eʼlon qilingan har bir maqola (monografiya) uchun muallifga (bir nechta muallif boʻlgan taqdirda, teng miqdorda taqsimlangan holda) lavozim maoshiga nisbatan 15 foizgacha belgilanadi”;

“d” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“e” kichik band birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) har bir ixtiro va/yoki foydali modelga xorijiy patent olganlik uchun muallifga (bir nechta muallif boʻlgan taqdirda, teng miqdorda taqsimlangan holda) lavozim maoshiga nisbatan 30 foizgacha miqdorida belgilanadi”;

“i” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

13-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) lavozim maoshiga bir martalik qoʻshimcha haq maʼlum bir davr uchun erishilgan natijalar yigʻindisidan kelib chiqqan holda yoki quyidagi zarur shartlar bajarilganda belgilanadi”;

“a” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“b” kichik bandning uchinchi xatboshidagi “100” va “50” raqamlari tegishlicha “60” va “30” raqamlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

“d” kichik banddagi “xalqaro ilmiy” soʻzlari “xorijiy mamlakatlarda tashkil qilingan xalqaro ilmiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“z) davlat boshqaruv organlarining murojaatiga asosan ilmiy-amaliy takliflarni tayyorlash uchun qoʻshgan hissasini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga nisbatan 30 foizgacha”;

4-bobning nomidagi “kasb-hunar” soʻzlari “professional” soʻzi bilan almashtirilsin;

l) 14-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Lavozim maoshiga har oylik qoʻshimcha haq xodimning faoliyati natijalari asosida quyidagicha oʻrnatilishi mumkin”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur bandning barcha kichik bandlari asosida har oylik qoʻshimcha haq lavozim maoshiga nisbatan bir oyda falsafa doktori (PhD)ga 30 foiz va fan doktori (DSc)ga 60 foizdan oshmasligi lozim”;

5-bobning nomidagi “Maktabgacha taʼlim muassasalarida” soʻzlari “Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Lavozim maoshiga har oylik qoʻshimcha haq xodimning faoliyati natijalari asosida quyidagicha oʻrnatilishi mumkin”;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Mazkur bandning barcha kichik bandlari asosida har oylik qoʻshimcha haq lavozim maoshiga nisbatan bir oyda falsafa doktori (PhD)ga 30 foiz va fan doktori (DSc)ga 60 foizdan oshmasligi lozim”;

quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“5 1 -bob. Tashkilotlarda ilmiy darajaga ega xodimlarga qoʻshimcha haq toʻlash boʻyicha ishchi komissiyani tashkil etish tartibi

17 1 . Qoʻshimcha haq olish huquqiga ega boʻlgan xodimlarning arizalarini umumlashtirish va kollegial organ yigʻilishida koʻrib chiqish uchun hujjatlarni tayyorlash boʻyicha ishchi komissiya tarkibi har yili dekabr oyida Kollegial organ qarori bilan kamida yetti kishidan iborat etib tasdiqlanadi.

17 2 . Ishchi komissiya tarkibiga oliy taʼlim muassasalari uchun ilmiy va innovatsiyalar boʻyicha prorektor (filial direktori oʻrinbosari), ilmiy tashkilotlar uchun direktorning ilm-fan boʻyicha oʻrinbosari, bunday lavozim boʻlmaganida ilmiy kotib, oʻrta maxsus, kasb-hunar va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari uchun direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, maktabgacha taʼlim muassasalari uchun bosh uslubchi rahbarlik qiladi.

17 3 . Tashkilotlar ishchi komissiya huquqlari va javobgarligi, faoliyatini tashkil etish tartibini tasdiqlaydi”.

24-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Tizimida tashkilotlar mavjud boʻlgan vazirlik va idoralar Innovatsion rivojlanish vazirligi bilan birgalikda qonun doirasida tashkilot kollegial organlarning qoʻshimcha haq miqdorini oʻrnatishni tashkil qilishi ustidan nazorat qiladi”;

quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Ushbu Nizom doktoranturada tahsil olayotgan shaxslarga nisbatan tatbiq etilmaydi”.

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlarda faoliyat yurituvchi ilmiy darajaga ega xodimlarga mazkur Nizom talablari asosida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan qoʻshimcha haq toʻlanishi mumkin. Bunda qoʻshimcha haq belgilash talablari (mezonlari) davlat boshqaruvi organlari va boshqa tashkilotlar faoliyatining asosiy xususiyatlaridan kelib chiqqan holda ularning kollegial organi qarori bilan tasdiqlanadi”.

41. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlimni rivojlantirish tadqiqotlari va ilgʻor texnologiyalarni tatbiq etish markazi faoliyatini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 10-fevraldagi 75-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. Vazirlar Mahkamasining “Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 3-martdagi 117-son qarorining 7-bandi beshinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnika dasturlarini” soʻzlari “ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari va ilmiy faoliyatga oid davlat maqsadli dasturlarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

43. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy-tadqiqot va innovatsion faoliyatni rivojlantirishning normativ-huquqiy bazasini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 9-martdagi 133-son qarorida :

a) 1-ilovada :

31-band quyidagi mazmundagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Qabul qilingan barcha turdagi loyiha hujjatlarining moliyaviy-iqtisodiy ekspertizasi Buyurtmachi tomonidan amalga oshiriladi.

Moliyaviy-iqtisodiy ekspertiza loyiha fan yoʻnalishi boʻyicha tegishli ilmiy-texnik kengash tomonidan moliyalashtirishga tavsiya etish toʻgʻrisidagi bayonnoma Buyurtmachiga taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kunida amalga oshiriladi.

Moliyaviy-iqtisodiy ekspertizadan oʻtmagan loyihalar keyingi bosqichga oʻtkazilmaydi va moliyalashtirilmaydi”.

68-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“68. Loyiha talabnomalarining ilmiy ekspertizasi ikki bosqichda oʻtkaziladi:

birinchi bosqichda har bir loyiha talabnomasi Buyurtmachi tomonidan mustaqil ekspertlarni, shu jumladan xorijiy ekspertlarni jalb etgan holda ekspertiza qilinadi;

ikkinchi bosqichda har bir loyiha talabnomasi fan yoʻnalishlari boʻyicha tegishli ilmiy-texnik kengashlar (ITK) tomonidan ochiq muhokamadan oʻtkaziladi”;

75-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“75. Ilmiy ekspertizaning birinchi bosqichida ekspertlar loyiha talabnomasini bir oy muddatda koʻrib chiqadi. Ekspertiza natijalariga koʻra, har bir ekspert loyiha boʻyicha oʻzining ekspert xulosasini beradi va uni 100 ballik shkala boʻyicha baholaydi, bunda 0 ball — eng past koʻrsatkich, 100 ball — eng yuqori koʻrsatkich hisoblanadi.

Bunda agar bir loyiha boʻyicha ikki ekspert baholaridagi farq 25 balldan yuqori boʻlsa, ekspertiza natijalarini aniqlashtirish maqsadida uchinchi ekspert qoʻshimcha ekspertiza uchun tayinlanadi.

Loyiha talabnomasining yakuniy ekspert bahosi barcha ekspert baholarining oʻrtacha arifmetik qiymati sifatida hisoblanadi.

Ilmiy ekspertizaning birinchi bosqichi natijalari Buyurtmachi tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ekspert xulosalari ilmiy ekspertizaning ikkinchi bosqichini oʻtkazish uchun ITKga yuboriladi.

Ilmiy ekspertizadan oʻtmagan loyihalar ITK tomonidan belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan bayonnoma va ekspert xulosalari bilan birga Buyurtmachiga qaytariladi. Buyurtmachi asoslantirilgan rad etish xulosasini loyiha rahbarlariga interfaol xizmat orqali bildirish uchun elektron platformaga joylashtiradi”;

88-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat buyurtmasi asosida ilmiy-tadqiqot loyihalarini moliyalashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ushbu maqsadlar uchun ajratilgan hamda ushbu maqsadlar uchun jalb qilingan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

Bunda tarmoq va sanoat korxonalari muammolarini hal etishga qaratilgan davlat buyurtmasi asosida amalga oshiriladigan ilmiy-tadqiqot loyihalari tarmoq va sanoat korxonalari bilan kelishuvlar asosida sheriklikda moliyalashtirilishi mumkin.

Davlat buyurtmasi asosida ilmiy-tadqiqot loyihalarni moliyalashtirish tegishli moliya yilidan boshlab quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

Ilmiy-tadqiqot loyihalari Innovatsion rivojlanish vazirligi Hayʼatining tegishli qarorlari asosida Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) orqali moliyalashtiriladi;

Har bir ilmiy-tadqiqot loyihasini moliyalashtirish uchun alohida shaxsiy hisobvaraq ochiladi;

Ijrochi tashkilot tomonidan har bir ilmiy-tadqiqot loyihalar boʻyicha belgilangan tartibda xarajatlar smetasi ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi”;

89-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“89. Har bir ilmiy-tadqiqot loyihasi hamda hisobotlarni (oraliq va yakuniy) mustaqil ekspertlar tomonidan ilmiy ekspertizadan oʻtkazilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining yarmiga teng hajmda gonorar toʻlanadi”;

90-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Loyiha doirasida ajratilgan mablagʻlar ilmiy izlanishlar olib borishga, shuningdek, ish haqidan tashqari, umumiy mablagʻning kamida 40 foizi ilmiy asbob-uskunalar, xom ashyolar hamda boshqa zarur materiallarni xarid qilish va moddiy-texnika bazasini rivojlantirish bilan bogʻliq boshqa xarajatlarga yoʻnaltirilishi lozim, bunda fundamental, shuningdek, ijtimoiy-gumanitar fanlar sohasidagi loyihalarda mazkur miqdor 20 foizgacha kamaytirilishi mumkin”;

Quyidagi mazmundagi 8 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“8 1 -bob. Davlat ilmiy dasturlari doirasida amalga oshiriladigan ilmiy loyihalar xarajatlarini rejalashtirish tartibi

90 1 . Loyiha ilmiy rahbari boshqa joyga ishga oʻtgan hollarda loyihaning amalga oshirilish joyi (ijrochi tashkilot) oʻzgartirilmaydi.

90 2 . Xarajatlar kalkulyatsiyasini tuzishda xarajatlarning umumiy moliyaviy hajmi loyiha bajarilishining butun davri uchun shu jumladan, har bir moliyaviy yil kesimida alohida jadvallarda koʻrsatiladi.

90 3 . Loyihalarni amalga oshirish uchun xarajatlar kalkulyatsiyasi quyidagicha rejalashtiriladi:

ish haqi toʻlovlari;

ish haqiga tenglashtirilgan toʻlovlar;

yagona ijtimoiy toʻlov;

boshqa xarajatlar shu jumladan, ilmiy xizmat safarlari xarajatlari hamda asosiy vositalarni sotib olish xarajatlari.

90 4 . Mehnatga haq toʻlash fondini shakllantirishda:

loyihani bajarishda ishtirok etuvchi xodimlar mehnatiga haq toʻlash xarajatlari rahbar, ilmiy va ishlab chiqarish xodimlariga belgilangan tegishli bazaviy lavozim maoshlari asosida, yordamchi xodimlar mehnatiga haq toʻlash tegishli normativlar hamda vaqtinchalik pudrat shartnomalari asosida hisoblangan ish haqi toʻlovlari;

ish haqini mintaqaviy tartibga solish hisobiga, shu jumladan, choʻl, suvsiz va baland togʻli hududlarda ishlash uchun mintaqaviy koeffitsiyentlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan toʻlovlar;

homiladorlik va tugʻish davriga kasallik varaqasi boʻyicha toʻlovlar (loyihani bajarishda qatnashuvchi tashqi oʻrindoshlarga tatbiq etilmaydi);

ilmiy xodimlar, ilmiy yordamchi va boshqa xodimlar uchun ish haqi fondiga kiritilgan va qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa toʻlov turlari loyihani bajarish uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida hisobga olinadi.

90 5 . Yagona ijtimoiy toʻlovlar ish haqi fondiga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksida belgilangan miqdorda rejalashtiriladi.

90 6 . Safar xarajatlarida, loyihalarni amalga oshirishda ishtirok etuvchi ilmiy va ilmiy yordamchi xodimlarning safar xarajatlari belgilangan normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq aks ettiriladi.

Loyihalarni amalga oshirish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan ijrochi tashkilotlar ilmiy xodimlarining respublika doirasida hamda xorijiy xizmat safarlari tadbirlarda ishtirok etish uchun taqdim etilgan asoslovchi hujjatlar va loyihaning kalendar rejasiga muvofiq amalga oshiriladi.

Xorijiy xizmat safarlari xarajatlarini toʻlash uchun milliy valyutani xorijiy valyutaga aylantirish qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

90 7 . Boshqa xarajatlarning har bir turi sarflanadigan mablagʻlar va ularning taqsimoti xarajatlar kalkulyatsiyasida alohida jadvallarda asoslab koʻrsatiladi. Xarajat turlari har bir loyihaning mazmuni va xususiyatidan kelib chiqib shakllantiriladi.

90 8 . Davlat budjeti hisobidan loyihalarni bajarish uchun ajratilgan mablagʻlarning quyidagi xarajatlarga sarflanishi man etiladi:

bino va inshootlarni qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash;

obyektlarni qoʻriqlash xizmati toʻlovlari;

transport vositalarini (maxsus transport vositalari bundan mustasno), hashamatli yumshoq mebellar va aksessuarlarni, uyali telefonlarni sotib olish xarajatlari, loyiha ijrochisi boʻlmagan xodimlarning xizmat safarlari;

jamoat transporti, maxsus yoʻnalishli transport vositalari, idoraviy transport vositalarida ish joyiga qatnash uchun yoʻl haqini toʻlash;

davolanish va dam olish, ekskursiyalar va sayohatlar, sport seksiyalari, toʻgaraklar, klublardagi tadbirlar, madaniy-koʻngilochar va jismoniy tarbiya (sport) tadbirlariga tashriflar hamda shaxsiy isteʼmol mollarini sotib olish xarajatlari;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtiriladigan, shuningdek xodimlari mehnatiga haq toʻlash, bino va inshootlarini saqlash hamda joriy xarajatlarini qoplash Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan ijrochi tashkilotlarda ustama xarajatlar.

90 9 . Loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratilgan moliyaviy mablagʻlar Kollegial organ qaroriga muvofiq Buyurtmachi buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

90 10 . Buyurtmachining Kollegial organ qaroriga muvofiq qabul qilingan buyrugʻi asosida davlat ilmiy dasturlarini bajarishga Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasi doirasida ijrochi tashkilotlarga ajratilgan mablagʻlar belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining axborot tizimida har bir ijrochi tashkilot uchun (uning barcha loyihalari boʻyicha) ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi orqali moliyalashtiriladi.

90 11 . Loyihalar Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan faqat yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tashkilotlar orqali moliyalashtiriladi.

90 12 . Davlat ilmiy dasturlarini bajarish uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar boʻyicha xarajatlar smetasi ijrochi tashkilotlar boʻyicha barcha ilmiy loyihalarning umumiy summasi Budjet tizimi budjetlari iqtisodiy xarajatlar tasnifining bir satrida — 42 99 990 (Tovar va xizmatlar sotib olish boʻyicha boshqa xarajatlar) moddasi orqali aks ettirilgan holda tuziladi va moliyalashtiriladi.

90 13 . Loyihalarni Davlat budjetidan moliyalashtirishni muddatidan oldin toʻxtatish Ilmiy-texnik kengashning ushbu loyihalarni moliyalashtirishni davom ettirish maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosalariga asosan Buyurtmachining qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.

Buyurtmachining qaroriga asosan loyihalarni bajarish muddati uzaytirilishi hamda moliyalashtirish hajmiga oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin. Bunda uzaytirilgan muddatda amalga oshiriladigan ilmiy-tadqiqot ishlarining kalendar rejasi qoʻshimcha shartnoma bilan tasdiqlanadi.

90 14 . Loyihalarni moliyalashtirish muddatidan oldin toʻxtatilganda, loyiha uchun ajratilgan mablagʻlarning foydalanilmagan qoldiq summasi ijrochi tashkilotlarning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan belgilangan tartibda chegiriladi.

Toʻxtatilgan loyihalar shuningdek, tegishli moliya yilida loyihalar boʻyicha sarf etilmagan mablagʻlar Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

90 15 . Loyihalarga ajratilgan mablagʻlar hisobidan xarid qilingan barcha asosiy vositalar ijrochi tashkilotlarning balansida qayd etiladi va ularning mulki hisoblanadi.

90 16 . Loyihalarni amalga oshirish uchun ajratilgan budjet mablagʻlaridan oʻz vaqtida va maqsadli foydalanish boʻyicha javobgarlik ijrochi tashkilotlar rahbarlari va bosh hisobchilari, shuningdek, loyiha rahbarlari zimmalariga yuklatiladi.

90 17 . Loyihalarni amalga oshirish uchun ajratilgan budjet mablagʻlaridan maqsadli foydalanish boʻyicha davlat moliyaviy nazorati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati departamenti tomonidan amalga oshiriladi”.

107-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“107. Loyiha rahbarlari ijrochi tashkilotlarning rahbarlari bilan bir qatorda loyiha doirasida bajariladigan tadqiqotlarning ilmiy-texnik saviyasi, hisobotlarni belgilangan muddatlarda topshirilishi, shuningdek, moliyaviy mablagʻlarning samarali va maqsadli sarf qilinishi hamda tanlovga loyihalarni taqdim etishda unda keltirilgan ilmiy yangilik, nou-xau va gʻoyalarni ekspertiza jarayonlarida ochiq muhokamaga qoʻyishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida ijrochi tashkilot vakolatli tuzilmasining (xizmatining) xulosasini ilova qilinishiga shaxsan javobgar boʻladi”;

b) 2-ilovada :

2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ishchi organ — “startap” loyihalarni baholashda texnik taʼminlash va koʻmaklashishni, shuningdek, loyihalar monitoringini amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligining masʼul tarkibiy boʻlinmasi”;

3-banddagi “Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini” soʻzlari “Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 32-band bilan toʻldirilsin:

“32. Startap loyihasiga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va samarali foydalanishga talabnoma beruvchi (talabgor) va ijrochi tashkilot rahbari javobgardirlar”;

v) 3-ilovaning 8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Ilmiy loyihalarning ilmiy ekspertizasining ikkinchi bosqichi bir oy mobaynida amalga oshiriladi. Bunda loyiha boʻyicha qoʻshimcha ekspertiza oʻtkazilishi talab etiladigan hollarda ushbu muddat Buyurtmachi bilan kelishilgan holda yana ikki oygacha uzaytirilishi mumkin. ITK tomonidan qabul qilingan qarorlar Buyurtmachiga besh kun ichida taqdim etiladi”.

44. Vazirlar Mahkamasining “Agrosanoat majmui uchun zaxira kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 19-martdagi 172-son qarorining 5-bandi beshinchi xatboshisidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

45. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining Milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida” 2020-yil 13-maydagi 282-son qarorining 10-bandidagi “davlat ilmiy-texnik dasturlari” soʻzlari “davlat ilmiy dasturlari” soʻzlari bilan almashtirilsin”.

46. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida yoshlar texnoparklarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 22-maydagi 313-son qarorida :

a) 4-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklarining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyalari tegishliligi boʻyicha Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, zarur moddiy-texnik baza, asbob-uskuna va mebellar bilan jihozlash hamda loyiha ishlarini amalga oshirsin”;

b) 5-bandda :

beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi”;

v) 6-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Texnoparklar bino va inshootlarini qurish, qayta taʼmirlash va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, shuningdek, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash xarajatlari Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Texnopark direktori mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarif setkasini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qarori 5-ilovasi bilan tasdiqlangan boʻlim boshligʻi lavozimiga tenglashtiriladi”;

uchinchi xatboshi tegishlicha toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.

47. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarini moliyalashtirish tizimini takomillashtirish hamda samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi 366-son qarori 30-ilovasi matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi ilmiy tashkilotlarining boshqaruv va ayrim yordamchi xodimlarining bazaviy lavozim maoshi

T/r Lavozim nomi Mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda 1. Direktorning umumiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari tabiiy-texnika fanlari yoʻnalishi boʻyicha 6,654 gumanitar fanlar yoʻnalishi boʻyicha 5,988 2. Bosh buxgalter, moliya-iqtisod boʻlimi boshligʻi 5,545 3. Boʻlim boshliqlari (ilmiy-tadqiqot boʻlimdan tashqari) 4,99 4. Bosh iqtisodchi, bosh patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bosh mutaxassis va xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 4,436 5. Yetakchi buxgalter, yetakchi iqtisodchi, yetakchi patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha yetakchi mutaxassis va xodimlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis 3,881 6. Buxgalter, iqtisodchi, patentshunos, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha mutaxassis, maxsus boʻlim mutaxassisi, xodimlar bilan ishlash boʻyicha mutaxassis (oliy maʼlumotga yoki tegishli sohada 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan oʻrta maxsus maʼlumotga ega) 2 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan 3,56 2 yilgacha ish stajiga ega boʻlgan 2,994

48. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ilmiy tashkilotlarini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan bazaviy moliyalashtirishga oʻtkazish toʻgʻrisida” 2021-yil 26-maydagi 326-son qarori 2-ilovasida :

a) 15-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 15. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi va uning filiallari Direktor 1 Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari 1 Ilmiy kotib 1 Laboratoriya mudiri 9 Laborant 9 Jami 21 ”;

b) Sogʻliqni saqlash vazirligi boʻyicha “Jami” shtat birligi ustunidagi “242” raqami “258” raqami bilan almashtirilsin;

v) “Jami tashkilotlar boʻyicha” blokidagi “305” raqami “321” raqami bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 27-avgust,

545-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.08.2021-y., 09/21/545/0832-son, 27.12.2021-y., 09/21/774/1198-son; 17.11.2023-y., 09/23/605/0864-son; 18.04.2024-y., 09/24/214/0285-son; 08.08.2024-y., 09/24/489/0599-son; 19.03.2025-y., 09/25/171/0258-son; 06.08.2025-y., 09/25/498/0698-son; 04.06.2026-y., 09/26/282/0560-son)

lex.uz