UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

ДАСТУР

ДАСТУР

ДАСТУРИ

ТАРКИБИ

Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 22 та истироҳат боғи, 15 та сайилгоҳ, 20 та хиёбон, 136 км пиёдалар ва 98,7 км велосипед йўлаклари барпо этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган ишларнинг кескин ошиши натижасида тушаётган экологик юкламани пасайтириш заруриятини келтириб чиқармоқда, шаҳар аҳолисининг маданий ҳордиқ олиши учун яшил зоналарга бўлган эҳтиёжини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни тақозо этмоқда.

Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари даражасини кенгайтириш, шаҳарни «яшил шаҳар»лардан бирига айлантириш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳар умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 2023 йилгача 30 фоизга етказиш Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра экилиши лозим бўлган ҳар қандай дарахт кўчатлари фақат улар экилаётган ҳудудларнинг иқлими ва ер майдонининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида танлаб олинади.

3. Қуйидагилар:

2021 — 2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича манзилли дастур 1-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1 500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур 2-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича дастур 3-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида «яшил зона»лар ва хиёбонлар ташкил этиш бўйича дастур 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини (кейинги ўринларда — жамоат истироҳат боғи) ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Артикходжаев) уч ой муддатда:

халқаро мутахассислар, архитекторлар ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда жамоат истироҳат боғини ва кичик яшил истироҳат боғларни барпо этиш концепцияси ишлаб чиқилишини;

жамоат истироҳат боғи тузилмаси юзасидан аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиб чиқиш учун ижтимоий сўровлар ўтказилишини;

жамоат истироҳат боғи ва кичик яшил истироҳат боғларни ташкил қилиш имкониятларига эга майдонлар ва ташкилий масалаларнинг ўрганиб чиқилишини ҳамда таклиф киритилишини таъминласин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар истироҳат боғлари 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишига рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Тошкент шаҳрида 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган истироҳат боғларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбурий талабларни белгилаш тавсия этилсин.

7. Тошкент шаҳрида жойлашган бюджет ташкилотларига ўзларининг йўл ёқасида жойлашган бинолари яшил ҳудудларини шаҳар ободонлаштириш талабларига мос равишда сақлаб туриш мажбурияти юклансин.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга бериш юзасидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, ҳуқуқий эксперимент доирасида:

маҳаллий бюджет параметрларида ушбу туманларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига мўлжалланган маблағлар йўналтирилиши инобатга олинади;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини тадбиркорларга бериш натижасида бўшайдиган штат бирликларида меҳнат фаолиятини юритаётган ходимларни ишга олиш ушбу тадбиркорлик субъектларига тавсия этилади.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда Тошкент шаҳар туманларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга беришнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳуқуқий эксперимент ўтказилган туманлар аҳолиси иштирокида ҳуқуқий эксперимент натижалари юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказсин ҳамда натижаси юзасидан 2023 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида Тошкент шаҳри ҳудудида 1 миллион туп дарахт экиш бўйича «1 миллион дарахт» ташаббусига розилик берилсин.

11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда 1 миллион туп дарахтнинг таркибини шакллантирсин;

бир ой муддатда «1 миллион дарахт» ташаббусини амалга ошириш бўйича дастурни тасдиқласин ҳамда унинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига тавсия этилсин.

12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида қуйидаги вазифалар юклатилган ҳолда хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси шаклидаги «Тошкент сайилгоҳи дирекцияси» (кейинги ўринларда — Тошкент сайилгоҳи дирекцияси) ташкил этилсин:

Тошкент шаҳрида мавжуд ва янги барпо этиладиган истироҳат боғлари, мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонларнинг намунали сақланишини таъминлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ улардан фойдаланиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;

кўкаламзорлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дарахтларни, буталарни, гулларни парвариш қилиш ва кўкаламзорлаштирилган майдончаларни таъмирлаш бўйича зарур ташкилий-агротехника ишларини амалга ошириш;

мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш.

13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

а) мавзули хиёбонлар, сайилгоҳлар, яшил майдонлар ва хиёбонлар ҳудудларида савдо-кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун уларни тадбиркорлик субъектларига аукцион асосида ижарага бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага беришдан тушадиган маблағларнинг бир қисми Тошкент сайилгоҳи дирекциясига қолдирилиши ва мазкур маблағлар тегишли объектлар ва майдонларни таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларига йўналтирилиши назарда тутилсин;

б) истироҳат боғларини тадбиркорларга ишончли бошқарувга ва ижарага бериш шартномалари бўйича шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ҳамда уларда кўкаламзорлаштириш даражасини камида йигирма беш фоизга кўпайтириш юзасидан тегишли чораларни кўрсин.

14. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча ажратиладиган штат бирликлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қўшимча ажратиладиган штат бирликларини сақлаш харажатлари жорий йилда ободонлаштириш соҳасига ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан, 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини шакллантиришда назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.

15. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 1 октябрга қадар Тошкент сайилгоҳи дирекцияси тузилмасининг штатлар жадвалини ва бириктириладиган ҳудудлар манзилли рўйхати тасдиқланишини, малакали ходимлар билан таъминланишини ҳамда самарали фаолият олиб бориши учун зарур бино ва иншоотларга жойлаштирилишини таъминласин.

16. Ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:

халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашларига — Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ушбу қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан ҳар чорак натижалари бўйича ҳисоботини эшитиб бориш тавсия этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов — ҳар ярим йилда ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар бажарилиши Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этсин.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 1-ИЛОВА

2021 — 2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириладиган иш ҳажми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи: маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари (млрд сўм) ўлчами (км) тахминий қиймати (млрд сўм) Лойиҳалаштириш Бажариш Жами: 61,76 405,3 Х Х 405,3 1. Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг Дўрмон йўли кўчасидан Қарноқ кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,4 15,7 2022 йил 2023 йил 15,7 2. Мирзо Улуғбек туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг Асака кўчасидан Мовароуннахр кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,21 7,9 2022 йил 2023 йил 7,9 3. Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Дўрмон йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,9 12,4 2021 йил 2022 йил 12,4 4. Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг Юқори Бўзсув кўчаси ён қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1 6,5 2023 йил 2024 йил 6,5 5. Юнусобод туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Барака кўчасигача бўлган «Қорақамиш» коллекторининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,36 8,9 2023 йил 2024 йил 8,9 6. Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» коллекторининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,41 2,7 2023 йил 2024 йил 2,7 7. Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Катта Толариқ» каналининг Оҳангарон йўлидан Катта Янгиобод кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,3 8,5 2023 йил 2024 йил 8,5 8. Миробод туманида Фарғона йўли кўчасидан Сергели тумани Қўшқўрғон 5-тор кўчасигача бўлган «Катта Толариқ» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,8 18,3 2022 йил 2023 йил 18,3 9. Миробод туманидан оқиб ўтувчи «Қорасув» каналининг А. Фитрат кўчасидан Эски Отчопар кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,9 5,9 2021 йил 2022 йил 5,9 10. Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 3,45 22,5 2022 йил 2023 йил 22,5 11.. Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Дамаши» каналининг Шимолий Олмазор кўчасидан Қорасарой кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,1 7,2 2023 йил 2024 йил 7,2 12.. Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи «Катта Калкауз» каналининг Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,4 9,1 2021 йил 2022 йил 9,1 13. Олмазор туманидан оқиб ўтувчи «Калкауз» каналининг Нурафшон айланма кўчаси ён қисмидан ўтувчи қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,7 4,6 2021 йил 2022 йил 4,6 14. Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Анҳор» каналининг Бешёғоч кўчаси ён қисми, Новза кўчасидан Муқумий кўчасигача, Чўпон-ота кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмигача бўлган қисмларида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 4,41 28,8 2023 йил 2024 йил 28,8 15. Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Қонқус» каналининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ён қисмидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 4,48 29,3 2022 йил 2023 йил 29,3 16. Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Катта Чала» каналининг Бунёдкор кўчасидан Ал-Хоразмий кўчасигача бўлган қисмида ўзанларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,92 6 2023 йил 2024 йил 6 17. Учтепа туманидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг «Фарҳод» кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 3,5 22,9 2021 йил 2022 йил 22,9 18... Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташ қисмининг ?ирғоқларини ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,54 16,6 2021 йил 2022 йил 16,6 19. Чилонзор тумани 4,6,8-мавзе ҳудудларидан оқиб ўтувчи «Чўпонота» каналининг қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,8 11,8 2023 йил 2024 йил 11,8 20.. Сергели тумани Нилуфар кўчасидан Янгиҳаёт тумани Заводская кўчасигача бўлган «Найман» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва туташ ҳудудларда сайилгоҳ ташкил этиш 3,43 22,4 2023 йил 2024 йил 22,4 21.. Сергели туманидан оқиб ўтувчи «Найман» каналининг Қўшқўрғон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1,47 9,6 2023 йил 2024 йил 9,6 22.. Сергели туманидан оқиб ўтувчи «Қорайўл» каналининг Қипчоқ кўчасидан Софдил кўчасигача бўлган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 2,06 13,5 2023 йил 2024 йил 13,5 23. Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан оқиб ўтувчи «Жун» каналининг Зангиота тумани чегарасигача бўлган қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва оқим бўйича чап қирғоғида сайилгоҳ ташкил этиш 5,87 38,4 2022 йил 2023 йил 38,4 24. Яшнобод туманидан оқиб ўтувчи «Пул-эмас» каналининг Оҳангарон шоҳ кўчаси ён қисмида ўтган қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 4,1 26,8 2021 йил 2022 йил 26,8 25. Сергели тумани Янги Сергели кўчасидан Янгиҳаёт тумани Наврўз кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Салар» каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 5,05 33 2022 йил 2023 йил 33 26. Учтепа тумани «Кўхна Чўпонота» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чўпонота» каналининг қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,3 2 2023 йил 2024 йил 2 27. Учтепа тумани Дадил кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Кўкча» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 0,9 5,9 2023 йил 2024 йил 5,9 28. Учтепа тумани Уйғур кўчаси ён қисмидан оқиб ўтувчи «Бешқайрағоч» каналининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш 1 6,5 2023 йил 2024 йил 6,5 Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва коллекторларидаги мавжуд гидротехник иншоотлар (сув тақсимловчи, сув тўсувчи, сув ўлчовчи мосламалари)ни таъмирлаш ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ишлари 1. Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Учтепа, Чилонзор, Сергели, Олмазор, Яшнобод туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Пул-эмас янги, Дархон, Оққўрғон, Бирлик, Қани. Янгиқўйлиқ, Қорасарой, Жарариқ, Катта Толариқ, Пул-эмас эски каналларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш 14 дона 0,3 2021 йил 2022 йил 0,3 2. Шайхонтоҳур, Юнусобод, Чилонзор туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Дамаши, Калкауз, Дарвозакент, Оққўрғон, Катта Чала, Қонқус каналларидаги гидроузел ва гидротехник иншоотларни электрон технология асосида ишлар режимига ўтказиш 8 дона 0,9 2021 йил 2022-2023 йил 0,9 3. Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларда «Smart Water» — «Ақлли сув» сув ўлчаш технологиясини қўллаш 20 дона 0,36 2021 йил 2022-2023 йил 0,36

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 2-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича

млн сўм Т/р Туман номи Қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони (бирлик) Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ (млн сўм) шундан: 2021 йилда 2022 йилда қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони (бирлик) маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ (млн сўм) қазиладиган сув чиқариш қудуқлари сони (бирлик) маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағ (млн сўм) 1 . Олмазор тумани 107 16 050 36 5 350 71 10 700 2 . Бектемир тумани 76 11 400 25 3 800 51 7 600 3 . Миробод тумани 92 13 800 31 4 600 61 9 200 4 . Мирзо Улуғбек тумани 244 36 600 81 12 200 163 24 400 5 . Сергели тумани 94 14 100 31 4 700 63 9 400 6 . Учтепа тумани 109 16 350 36 5 450 73 10 900 7 . Чилонзор тумани 108 16 200 36 5 400 72 10 800 8 . Шайхонтоҳур тумани 97 14 550 32 4 850 65 9 700 9 . Юнусобод тумани 258 38 700 86 12 900 172 25 800 10 . Яккасарой тумани 90 13 500 30 4 500 60 9 000 11 . Яшнобод тумани 180 27 000 60 9 000 120 18 000 12 . Янгиҳаёт тумани 45 6 750 15 2 250 30 4 500 Жами 1500 225 000 500 75 000 1000 150 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 3-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича

Т/р Туман номи Пиёдалар йўлаклари узунлиги шундан Велойўлаклар узунлиги шундан 2021 йил 2022 йил 2021 йил 2022 йил узунлиги (км) суммаси (млп сўм) узунлиги (км) суммаси (млн сўм) узунлиги (км) суммаси (мли сўм) узунлиги (км) суммаси (млн сўм) узунлиги (км) суммаси (млн сўм) узунлиги (км) суммаси (млн сўм) 1 . Бектемир тумани 9 2 250 4 1 000 5 1 250 9 2 250 4 1 000 5 1 250 2 . Миробод тумани 5 1 250 3 750 2 500 5 1 250 3 750 2 500 3 . Мирзо Улуғбек тумани 28 7 000 13 3 250 15 3 750 28 7 000 13 3 250 15 3 750 4 . Олмазор тумани 11 2 850 10 2 500 1 350 1 300 1 300 5 . Сергели тумани 3 825 1 250 2 575 3 825 1 275 2 550 6 . Учтепа тумани 7 1 650 2 500 5 1 150 7 1 650 2 550 4 1 100 7 . Чилонзор тумани 3 800 1 250 2 550 3 800 1 267 2 533 8 . Шайхонтохур тумани 25 6 150 12 3 000 13 3 150 25 6 150 12 3 000 13 3 150 9 . Юнусобод тумани 5 1 125 2 500 3 625 5 1 125 2 375 3 750 10 . Яккасарой тумани 12 3 000 4 1 000 8 2 000 12 3 000 4 1 000 8 2 000 11 . Янгиҳаёт тумани 15 3 750 6 1 500 9 2 250 15 3 750 6 1 500 9 2 250 12 . Яшнобод тумани 8 2 025 4 1 000 4 1 025 5 1 200 2 400 3 800 Жами 131 32 675 62 15 500 69 17 175 117 29 300 51 12 667 67 16 633

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 4-ИЛОВА

2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида «яшил майдон»лар ва хиёбонлар ташкил этиш

Т/р Туман номи Сайилгоҳлар сони Велойўлаклар узунлиги узунлиги (км) суммаси (млн сўм) 1. Бектемир тумани 1 1 1 200 2. Миробод тумани 1 2 2 400 3. Мирзо Улуғбек тумани 1 1 1 200 4. Олмазор тумани 1 1 1 200 5. Сергели тумани 1 2 2 400 6. Учтепа тумани 1 3 3 600 7. Чилонзор тумани 1 3 3 600 8. Шайхонтоҳур тумани 1 1 1 200 9. Юнусобод тумани 1 5 6 000 10. Яккасарой тумани 1 2 2 400 11. Янгиҳаёт тумани 1 2 2 400 12. Яшнобод тумани 1 2 2 400 Жами 12 25 30 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 5-ИЛОВА

Жамоат истироҳат боғи ва мини яшил истироҳат боғларни яратиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ

Ж.А. Артикходжаев — Тошкент шаҳар ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари Б.М. Аҳмедов — маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари Д.К. Адилов — қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари А.Я. Хайдаров — молия вазирининг ўринбосари Ж.С. Казбеков — Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғ.К. Қурбонов — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Х.Х. Мелиқулов — Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бош мутахассиси С.Х. Уматов — Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 553-сон қарорига 6-ИЛОВА

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ихтисослаштирилган бошқармалари ҳамда Янгиҳаёт тумани ободонлаштириш бошқармасига қўшимча ажратиладиган штат бирликлари рўйхати

Т/р Ташкилот номи Штат бирликлари сони 1. Фуқароларга хизмат кўрсатиш бош бошқармаси 20 2. Дренаж ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси 32 3. Сунъий иншоотларни сақлаш ва таъмирлаш бошқармаси 34 4. Янгиҳаёт туманининг ободонлаштириш бошқармаси 201 Жами 287

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 31 август,

553-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/553/0842-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI DASTUR

DASTUR

DASTUR

DASTURI

TARKIBI

Toshkent shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Toshkent shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish obyektlarini saqlash va ulardan foydalanish, daraxtlarni, butalarni, gullarni parvarish qilish va koʻkalamzorlashtirilgan maydonchalarni muhofaza qilish borasida bir qator ishlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, 22 ta istirohat bogʻi, 15 ta sayilgoh, 20 ta xiyobon, 136 km piyodalar va 98,7 km velosiped yoʻlaklari barpo etildi.

Shu bilan birga, Toshkent shahrida qurilish va xizmat koʻrsatish sohalarida amalga oshirilayotgan ishlarning keskin oshishi natijasida tushayotgan ekologik yuklamani pasaytirish zaruriyatini keltirib chiqarmoqda, shahar aholisining madaniy hordiq olishi uchun yashil zonalarga boʻlgan ehtiyojini qondirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratishni taqozo etmoqda.

Toshkent shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlari darajasini kengaytirish, shaharni “yashil shahar”lardan biriga aylantirish, aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Toshkent shahar umumiy maydonining koʻkalamzorlashtirilishi darajasini 2023-yilgacha 30 foizga yetkazish Toshkent shahri va uning tumanlari hokimliklarining asosiy vazifalaridan biri etib belgilansin.

2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra ekilishi lozim boʻlgan har qanday daraxt koʻchatlari faqat ular ekilayotgan hududlarning iqlimi va yer maydonining xususiyatlarini oʻrganish boʻyicha oʻtkazilgan ilmiy tadqiqotlar asosida tanlab olinadi.

3. Quyidagilar:

2021 — 2023-yillarda Toshkent shahridan oʻtadigan kanallarning qirgʻoqlarini mustahkamlash, obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va sayilgoh tashkil etish boʻyicha manzilli dastur 1-ilovaga muvofiq;

2021-2022-yillarda Toshkent shahrida umumiy soni 1 500 ta suv quduqlarini tashkil etish boʻyicha dastur 2-ilovaga muvofiq;

2021-2022-yillarda Toshkent shahrida piyoda va velosiped yoʻlaklarini qurish boʻyicha dastur 3-ilovaga muvofiq;

2021-2022-yillarda Toshkent shahri mahallalarida “yashil zona”lar va xiyobonlar tashkil etish boʻyicha dastur 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Toshkent shahar hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining Toshkent shahrining kamida 60 gektar yer maydonida attraksionlardan xoli boʻlgan jamoat istirohat bogʻini (keyingi oʻrinlarda — jamoat istirohat bogʻi) hamda har bir tumanda kichik yashil istirohat bogʻlarini barpo etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

5. Jamoat istirohat bogʻi va kichik yashil istirohat bogʻlarni barpo etish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh 5-ilovaga muvofiq tarkibda tuzilsin.

Ishchi guruh (Artikxodjayev) uch oy muddatda:

xalqaro mutaxassislar, arxitektorlar va dizaynerlarni jalb qilgan holda jamoat istirohat bogʻini va kichik yashil istirohat bogʻlarni barpo etish konsepsiyasi ishlab chiqilishini;

jamoat istirohat bogʻi tuzilmasi yuzasidan aholining fikr va mulohazalarini oʻrganib chiqish uchun ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazilishini;

jamoat istirohat bogʻi va kichik yashil istirohat bogʻlarni tashkil qilish imkoniyatlariga ega maydonlar va tashkiliy masalalarning oʻrganib chiqilishini hamda taklif kiritilishini taʼminlasin.

6. Toshkent shahar hokimligi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining Toshkent shahar istirohat bogʻlari 24 soat mobaynida tunu kun faoliyat yuritishiga ruxsat berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashiga Toshkent shahrida 24 soat mobaynida tunu kun faoliyat yuritadigan istirohat bogʻlarida jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha majburiy talablarni belgilash tavsiya etilsin.

7. Toshkent shahrida joylashgan budjet tashkilotlariga oʻzlarining yoʻl yoqasida joylashgan binolari yashil hududlarini shahar obodonlashtirish talablariga mos ravishda saqlab turish majburiyati yuklansin.

8. Toshkent shahar hokimligining Bektemir va Uchtepa tumanlarida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish vazifalarini autsorsing asosida tadbirkorlarga berish yuzasidan 2022-yil 1-yanvardan 2023-yil 1-yanvargacha huquqiy eksperiment oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilansinki, huquqiy eksperiment doirasida:

mahalliy budjet parametrlarida ushbu tumanlarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlariga moʻljallangan mablagʻlar yoʻnaltirilishi inobatga olinadi;

obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish vazifalarini tadbirkorlarga berish natijasida boʻshaydigan shtat birliklarida mehnat faoliyatini yuritayotgan xodimlarni ishga olish ushbu tadbirkorlik subyektlariga tavsiya etiladi.

9. Toshkent shahar hokimligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

ikki oy muddatda Toshkent shahar tumanlarini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish vazifalarini autsorsing asosida tadbirkorlarga berishning vaqtinchalik tartibini ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

huquqiy eksperiment oʻtkazilgan tumanlar aholisi ishtirokida huquqiy eksperiment natijalari yuzasidan ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazsin hamda natijasi yuzasidan 2023-yil 10-yanvarga qadar Vazirlar Mahkamasiga tegishli taklif kiritilishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Toshkent shahar hokimligining 2021-yil kuz va 2022-yil bahor mavsumlarida Toshkent shahri hududida 1 million tup daraxt ekish boʻyicha “1 million daraxt” tashabbusiga rozilik berilsin.

11. Toshkent shahar hokimligi:

ikki hafta muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi bilan birgalikda 1 million tup daraxtning tarkibini shakllantirsin;

bir oy muddatda “1 million daraxt” tashabbusini amalga oshirish boʻyicha dasturni tasdiqlasin hamda uning ijrosini nazorat qilish xalq deputatlari Toshkent shahar Kengashiga tavsiya etilsin.

12. Toshkent shahar hokimligi huzurida quyidagi vazifalar yuklatilgan holda xoʻjalik hisobidagi davlat unitar korxonasi shaklidagi “Toshkent sayilgohi direksiyasi” (keyingi oʻrinlarda — Toshkent sayilgohi direksiyasi) tashkil etilsin:

Toshkent shahrida mavjud va yangi barpo etiladigan istirohat bogʻlari, mavzuli xiyobonlar, sayilgohlar, yashil maydonlar va xiyobonlarning namunali saqlanishini taʼminlash, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq ulardan foydalanish ishlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini tashkil etish, xizmat koʻrsatiladigan hududni yanada koʻkalamzorlashtirish va obod qilish boʻyicha zarur choralar koʻrish;

koʻkalamzorlashtirish obyektlarini saqlash va ulardan foydalanish, daraxtlarni, butalarni, gullarni parvarish qilish va koʻkalamzorlashtirilgan maydonchalarni taʼmirlash boʻyicha zarur tashkiliy-agrotexnika ishlarini amalga oshirish;

mukammal va joriy taʼmirlash ishlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash, shuningdek, sunʼiy sugʻorish tizimlari, nasos stansiyalari, quduqlar, qattiq qoplamalar, yoʻllar va yoʻlaklar, koʻchalarni yoritish vositalari va favvoralarning sanitariya va texnik jihatdan zarur holatda boʻlishini taʼminlash.

13. Toshkent shahar hokimligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:

a) mavzuli xiyobonlar, sayilgohlar, yashil maydonlar va xiyobonlar hududlarida savdo-koʻngilochar va xizmat koʻrsatish obyektlarini joylashtirish uchun ularni tadbirkorlik subyektlariga auksion asosida ijaraga berish tartibini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Bunda bino va inshootlar hamda yer uchastkalarini ijaraga berishdan tushadigan mablagʻlarning bir qismi Toshkent sayilgohi direksiyasiga qoldirilishi va mazkur mablagʻlar tegishli obyektlar va maydonlarni taʼmirlash, obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish tadbirlariga yoʻnaltirilishi nazarda tutilsin;

b) istirohat bogʻlarini tadbirkorlarga ishonchli boshqaruvga va ijaraga berish shartnomalari boʻyicha shartnomaviy majburiyatlarning bajarilishini oʻrganib chiqsin hamda ularda koʻkalamzorlashtirish darajasini kamida yigirma besh foizga koʻpaytirish yuzasidan tegishli choralarni koʻrsin.

14. Toshkent shahar Obodonlashtirish bosh boshqarmasi ixtisoslashtirilgan boshqarmalari hamda Yangihayot tumani obodonlashtirish boshqarmasiga qoʻshimcha ajratiladigan shtat birliklari roʻyxati 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Belgilansinki, ushbu bandda nazarda tutilgan qoʻshimcha ajratiladigan shtat birliklarini saqlash xarajatlari joriy yilda obodonlashtirish sohasiga ajratilgan mablagʻlarning iqtisod qilingan qismi hamda mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan, 2022-yildan boshlab Toshkent shahar mahalliy budjetini shakllantirishda nazarda tutiladigan mablagʻlar hisobiga moliyalashtiriladi.

15. Toshkent shahar hokimligi 2021-yil 1-oktabrga qadar Toshkent sayilgohi direksiyasi tuzilmasining shtatlar jadvalini va biriktiriladigan hududlar manzilli roʻyxati tasdiqlanishini, malakali xodimlar bilan taʼminlanishini hamda samarali faoliyat olib borishi uchun zarur bino va inshootlarga joylashtirilishini taʼminlasin.

16. Ushbu qaror ijrosini samarali tashkil etish maqsadida:

xalq deputatlari Toshkent shahar va tumanlar Kengashlariga — Toshkent shahar va tumanlar hokimliklarining ushbu qaror ijrosini oʻz vaqtida va sifatli taʼminlash yuzasidan har chorak natijalari boʻyicha hisobotini eshitib borish tavsiya etilsin;

Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov — har yarim yilda ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalar bajarilishi Hukumat majlislarida muhokama qilib borilishini tashkil etsin.

17. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Toshkent shahar hokimi J.A. Artikxodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 1-ILOVA

2021 — 2023-yillarda Toshkent shahridan oʻtadigan kanallarning qirgʻoqlarni mustahkamlash, obodonlashtirish, koʻkalamzorlashtirish va sayilgoh tashkil etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshiriladigan ish hajmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai: mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari (mlrd soʻm) oʻlchami (km) taxminiy qiymati (mlrd soʻm) Loyihalashtirish Bajarish Jami: 61,76 405,3 X X 405,3 1. Mirzo Ulugʻbek tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorasuv” kanalining Doʻrmon yoʻli koʻchasidan Qarnoq koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 2,4 15,7 2022-yil 2023-yil 15,7 2. Mirzo Ulugʻbek tumanidan oqib oʻtuvchi “Salar” kanalining Asaka koʻchasidan Movarounnaxr koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,21 7,9 2022-yil 2023-yil 7,9 3. Yunusobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Salar” kanalining Toshkent halqa avtomobil yoʻlidan Doʻrmon yoʻligacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,9 12,4 2021-yil 2022-yil 12,4 4. Yunusobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Boʻzsuv” kanalining Yuqori Boʻzsuv koʻchasi yon qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1 6,5 2023-yil 2024-yil 6,5 5. Yunusobod tumanida Toshkent halqa avtomobil yoʻlidan Baraka koʻchasigacha boʻlgan “Qoraqamish” kollektorining qirgʻoqlarini mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,36 8,9 2023-yil 2024-yil 8,9 6. Yunusobod tumani Yuqori Qoraqamish koʻchasi yon qismidan oqib oʻtuvchi “Qoraqamish” kollektorining qirgʻoqlarini mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 0,41 2,7 2023-yil 2024-yil 2,7 7. Yashnobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Katta Tolariq” kanalining Ohangaron yoʻlidan Katta Yangiobod koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 1,3 8,5 2023-yil 2024-yil 8,5 8. Mirobod tumanida Fargʻona yoʻli koʻchasidan Sergeli tumani Qoʻshqoʻrgʻon 5-tor koʻchasigacha boʻlgan “Katta Tolariq” kanalining qirgʻoqlarini mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 2,8 18,3 2022-yil 2023-yil 18,3 9. Mirobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorasuv” kanalining A. Fitrat koʻchasidan Eski Otchopar koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 0,9 5,9 2021-yil 2022-yil 5,9 10. Olmazor tumanidan oqib oʻtuvchi “Damashi” kanalining Sagʻbon koʻchasidan Toshkent halqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 3,45 22,5 2022-yil 2023-yil 22,5 11.. Olmazor tumanidan oqib oʻtuvchi “Damashi” kanalining Shimoliy Olmazor koʻchasidan Qorasaroy koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,1 7,2 2023-yil 2024-yil 7,2 12.. Shayxontohur tumanidan oqib oʻtuvchi “Katta Kalkauz” kanalining Anhor boʻyi koʻchasidan Taxtapul koʻchasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,4 9,1 2021-yil 2022-yil 9,1 13. Olmazor tumanidan oqib oʻtuvchi “Kalkauz” kanalining Nurafshon aylanma koʻchasi yon qismidan oʻtuvchi qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 0,7 4,6 2021-yil 2022-yil 4,6 14. Chilonzor tumanidan oqib oʻtuvchi “Anhor” kanalining Beshyogʻoch koʻchasi yon qismi, Novza koʻchasidan Muqumiy koʻchasigacha, Choʻpon-ota koʻchasidan Bunyodkor shoh koʻchasi yon qismigacha boʻlgan qismlarida oʻzanlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 4,41 28,8 2023-yil 2024-yil 28,8 15. Chilonzor tumanidan oqib oʻtuvchi “Qonqus” kanalining Bunyodkor shoh koʻchasi yon qismidan Toshkent halqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismida obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 4,48 29,3 2022-yil 2023-yil 29,3 16. Chilonzor tumanidan oqib oʻtuvchi “Katta Chala” kanalining �unyodkor koʻchasidan Al-Xorazmiy koʻchasigacha boʻlgan qismida oʻzanlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 0,92 6 2023-yil 2024-yil 6 17. Uchtepa tumanidan oqib oʻtuvchi “Boʻzsuv” kanalining “Farhod” koʻchasidan Toshkent halqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 3,5 22,9 2021-yil 2022-yil 22,9 18... Chilonzor tumanidan oqib oʻtuvchi “Boʻrijar” kanalining Kichik halqa avtomobil yoʻliga tutash qismining ?irgʻoqlarini obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 2,54 16,6 2021-yil 2022-yil 16,6 19. Chilonzor tumani 4,6,8-mavze hududlaridan oqib oʻtuvchi “Choʻponota” kanalining qismida obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 1,8 11,8 2023-yil 2024-yil 11,8 20.. Sergeli tumani Nilufar koʻchasidan Yangihayot tumani Zavodskaya koʻchasigacha boʻlgan “Nayman” kanalining qirgʻoqlarini mustahkamlash va tutash hududlarda sayilgoh tashkil etish 3,43 22,4 2023-yil 2024-yil 22,4 21.. Sergeli tumanidan oqib oʻtuvchi “Nayman” kanalining Qoʻshqoʻrgʻon koʻchasidan Toshkent halqa avtomobil yoʻligacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va sayilgoh tashkil etish 1,47 9,6 2023-yil 2024-yil 9,6 22.. Sergeli tumanidan oqib oʻtuvchi “Qorayoʻl” kanalining Qipchoq koʻchasidan Sofdil koʻchasigacha boʻlgan qismida obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 2,06 13,5 2023-yil 2024-yil 13,5 23. Sergeli tumani Yangi Sergeli koʻchasidan oqib oʻtuvchi “Jun” kanalining Zangiota tumani chegarasigacha boʻlgan qismida qirgʻoqlarni mustahkamlash va oqim boʻyicha chap qirgʻogʻida sayilgoh tashkil etish 5,87 38,4 2022-yil 2023-yil 38,4 24. Yashnobod tumanidan oqib oʻtuvchi “Pul-emas” kanalining Ohangaron shoh koʻchasi yon qismida oʻtgan qismida obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 4,1 26,8 2021-yil 2022-yil 26,8 25. Sergeli tumani Yangi Sergeli koʻchasidan Yangihayot tumani Navroʻz koʻchasi yon qismidan oqib oʻtuvchi “Salar” kanalining qirgʻoqlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 5,05 33 2022-yil 2023-yil 33 26. Uchtepa tumani “Koʻxna Choʻponota” MFY hududidan oqib oʻtuvchi “Choʻponota” kanalining qirgʻoqlarni mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 0,3 2 2023-yil 2024-yil 2 27. Uchtepa tumani Dadil koʻchasi yon qismidan oqib oʻtuvchi “Koʻkcha” kanalining qirgʻoqlarini mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 0,9 5,9 2023-yil 2024-yil 5,9 28. Uchtepa tumani Uygʻur koʻchasi yon qismidan oqib oʻtuvchi “Beshqayragʻoch” kanalining qirgʻoqlarini mustahkamlash, obodonlashtirish va sayilgoh tashkil etish 1 6,5 2023-yil 2024-yil 6,5 Toshkent shahar hududidan oqib oʻtuvchi kanal va kollektorlaridagi mavjud gidrotexnik inshootlar (suv taqsimlovchi, suv toʻsuvchi, suv oʻlchovchi moslamalari)ni taʼmirlash hamda suv resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish ishlari 1. Mirzo Ulugʻbek, Yunusobod, Uchtepa, Chilonzor, Sergeli, Olmazor, Yashnobod tumanlari hududidan oqib oʻtuvchi Pul-emas yangi, Darxon, Oqqoʻrgʻon, Birlik, Qani. Yangiqoʻyliq, Qorasaroy, Jarariq, Katta Tolariq, Pul-emas eski kanallaridagi gidrotexnik inshootlarni taʼmirlash 14 dona 0,3 2021-yil 2022-yil 0,3 2. Shayxontohur, Yunusobod, Chilonzor tumanlari hududidan oqib oʻtuvchi Damashi, Kalkauz, Darvozakent, Oqqoʻrgʻon, Katta Chala, Qonqus kanallaridagi gidrouzel va gidrotexnik inshootlarni elektron texnologiya asosida ishlar rejimiga oʻtkazish 8 dona 0,9 2021-yil 2022-2023-yil 0,9 3. Toshkent shahar hududidan oqib oʻtuvchi kanallarda “Smart Water” — “Aqlli suv” suv oʻlchash texnologiyasini qoʻllash 20 dona 0,36 2021-yil 2022-2023-yil 0,36

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 2-ILOVA

2021-2022-yillarda Toshkent shahrida umumiy soni 1500 ta suv quduqlarini tashkil etish boʻyicha

mln soʻm T/r Tuman nomi Qaziladigan suv chiqarish quduqlari soni (birlik) Mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻ (mln soʻm) shundan: 2021-yilda 2022-yilda qaziladigan suv chiqarish quduqlari soni (birlik) mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻ (mln soʻm) qaziladigan suv chiqarish quduqlari soni (birlik) mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻ (mln soʻm) 1 . Olmazor tumani 107 16 050 36 5 350 71 10 700 2 . Bektemir tumani 76 11 400 25 3 800 51 7 600 3 . Mirobod tumani 92 13 800 31 4 600 61 9 200 4 . Mirzo Ulugʻbek tumani 244 36 600 81 12 200 163 24 400 5 . Sergeli tumani 94 14 100 31 4 700 63 9 400 6 . Uchtepa tumani 109 16 350 36 5 450 73 10 900 7 . Chilonzor tumani 108 16 200 36 5 400 72 10 800 8 . Shayxontohur tumani 97 14 550 32 4 850 65 9 700 9 . Yunusobod tumani 258 38 700 86 12 900 172 25 800 10 . Yakkasaroy tumani 90 13 500 30 4 500 60 9 000 11 . Yashnobod tumani 180 27 000 60 9 000 120 18 000 12 . Yangihayot tumani 45 6 750 15 2 250 30 4 500 Jami 1500 225 000 500 75 000 1000 150 000

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 3-ILOVA

2021-2022-yillarda Toshkent shahrida piyoda va velosiped yoʻlaklarini qurish boʻyicha

T/r Tuman nomi Piyodalar yoʻlaklari uzunligi shundan Veloyoʻlaklar uzunligi shundan 2021-yil 2022-yil 2021-yil 2022-yil uzunligi (km) summasi (mlp soʻm) uzunligi (km) summasi (mln soʻm) uzunligi (km) summasi (mli soʻm) uzunligi (km) summasi (mln soʻm) uzunligi (km) summasi (mln soʻm) uzunligi (km) summasi (mln soʻm) 1 . Bektemir tumani 9 2 250 4 1 000 5 1 250 9 2 250 4 1 000 5 1 250 2 . Mirobod tumani 5 1 250 3 750 2 500 5 1 250 3 750 2 500 3 . Mirzo Ulugʻbek tumani 28 7 000 13 3 250 15 3 750 28 7 000 13 3 250 15 3 750 4 . Olmazor tumani 11 2 850 10 2 500 1 350 1 300 1 300 5 . Sergeli tumani 3 825 1 250 2 575 3 825 1 275 2 550 6 . Uchtepa tumani 7 1 650 2 500 5 1 150 7 1 650 2 550 4 1 100 7 . Chilonzor tumani 3 800 1 250 2 550 3 800 1 267 2 533 8 . Shayxontoxur tumani 25 6 150 12 3 000 13 3 150 25 6 150 12 3 000 13 3 150 9 . Yunusobod tumani 5 1 125 2 500 3 625 5 1 125 2 375 3 750 10 . Yakkasaroy tumani 12 3 000 4 1 000 8 2 000 12 3 000 4 1 000 8 2 000 11 . Yangihayot tumani 15 3 750 6 1 500 9 2 250 15 3 750 6 1 500 9 2 250 12 . Yashnobod tumani 8 2 025 4 1 000 4 1 025 5 1 200 2 400 3 800 Jami 131 32 675 62 15 500 69 17 175 117 29 300 51 12 667 67 16 633

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 4-ILOVA

2021-2022-yillarda Toshkent shahri mahallalarida “yashil maydon”lar va xiyobonlar tashkil etish

T/r Tuman nomi Sayilgohlar soni Veloyoʻlaklar uzunligi uzunligi (km) summasi (mln soʻm) 1. Bektemir tumani 1 1 1 200 2. Mirobod tumani 1 2 2 400 3. Mirzo Ulugʻbek tumani 1 1 1 200 4. Olmazor tumani 1 1 1 200 5. Sergeli tumani 1 2 2 400 6. Uchtepa tumani 1 3 3 600 7. Chilonzor tumani 1 3 3 600 8. Shayxontohur tumani 1 1 1 200 9. Yunusobod tumani 1 5 6 000 10. Yakkasaroy tumani 1 2 2 400 11. Yangihayot tumani 1 2 2 400 12. Yashnobod tumani 1 2 2 400 Jami 12 25 30 000

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 5-ILOVA

Jamoat istirohat bogʻi va mini yashil istirohat bogʻlarni yaratish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni amalga oshirish boʻyicha ishchi guruh

J.A. Artikxodjayev — Toshkent shahar hokimi, Ishchi guruh rahbari B.M. Ahmedov — madaniyat vazirining birinchi oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari D.K. Adilov — qurilish vazirining birinchi oʻrinbosari A.Y. Xaydarov — moliya vazirining oʻrinbosari J.S. Kazbekov — Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari Gʻ.K. Qurbonov — Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi oʻrinbosari X.X. Meliqulov — Vazirlar Mahkamasi Apparatining bosh mutaxassisi S.X. Umatov — Toshkent shahar hokimligi Obodonlashtirish bosh boshqarmasi boshligʻi, Ishchi guruh kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 553-son qaroriga 6-ILOVA

Toshkent shahar Obodonlashtirish bosh boshqarmasi ixtisoslashtirilgan boshqarmalari hamda Yangihayot tumani obodonlashtirish boshqarmasiga qoʻshimcha ajratiladigan shtat birliklari roʻyxati

T/r Tashkilot nomi Shtat birliklari soni 1. Fuqarolarga xizmat koʻrsatish bosh boshqarmasi 20 2. Drenaj va kollektorlarni taʼmirlash va saqlash ixtisoslashtirilgan boshqarmasi 32 3. Sunʼiy inshootlarni saqlash va taʼmirlash boshqarmasi 34 4. Yangihayot tumanining obodonlashtirish boshqarmasi 201 Jami 287

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 31-avgust,

553-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.08.2021-y., 09/21/553/0842-son)

lex.uz