📅 2021-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
ТАРИФЛАР *
СХЕМАСИ
ЯГОНА КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ *
РЎЙХАТИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш орқали уни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин:
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини шу жумладан электромобилларни қувватлантириш станцияларини электр тармоқларига улаш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган умумий қоидалари;
истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун уларнинг мурожаатларини Давлат хизматлари маркази, ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда жорий этиладиган «ELEKTR» дастурий таъминоти (кейинги ўринларда — Онлайн платформа) орқали шакллантириш ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг таркибидаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига юбориш тартиби;
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини шу жумладан электромобилларни қувватлантириш станцияларини электр тармоқларига улаш бўйича уланадиган қувватидан келиб чиққан ҳолда техник шартларни ишлаб чиқиб тақдим этиш ва электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини истеъмолчига тақдим этиш тартиби;
уланадиган қуввати 50 кВтгача ва 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан тегишли ишларни бажариш тартиби.
2. Регламентга мувофиқ:
истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттагача ва уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларда тўрттадан иккитагача камайтирилганлиги;
уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоғига улаш учун шартномани «оферта» имзолаш орқали тўловни амалга ошириш механизмини жорий этиш назарда тутилганлиги;
истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда Онлайн платформа ҳамда давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП орқали амалга оширилиши;
Онлайн платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун маҳаллий дастурчилар, шу жумладан, «IT Park Uzbekistan» резидентлари ўртасида танловлар ўтказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки:
2022 йил 1 январга қадар истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади;
2022 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш Регламентга мувофиқ давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва Онлайн платформа орқали амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзэнергоинспекция», «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Регламент талаблари асосида:
икки ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг намунавий шаклларини, бланкаларини электрон шаклга ўтказиш имкониятлари ўрганилиши ва ишлаб чиқилишини;
Онлайн платформа ва ягона интерактив давлат хизматлари порталини ўзаро интеграция қилиш бўйича техник ҳужжат 2021 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқилиб тасдиқланишини;
2021 йил 1 декабргача Онлайн платформа ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бўлимларида ўрнатилиб, ЯИДХПга интеграция қилинишини таъминласин.
5. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини 110 кВ кучланишгача бўлган электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш муддатлари ва тавсиявий қийматларининг ягона калькуляцияси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Энергетика вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар Давлат хизматлари марказлари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ходимлари иштирокида Регламентни амалда қўллашда унинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2022 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарорига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда — истеъмолчи ёки истеъмолчилар) электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент электр тармоқларига уланаётган истеъмолчиларга уларнинг янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларини, шунингдек, уланган қуввати ошмасдан электр таъминоти схемаси ўзгарганда, электр таъминоти ишончлилиги тоифаси ва уланиш нуқталари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
3. Қуйидаги ҳолатларда истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартни (кейинги ўринларда — техник шарт), электр таъминоти лойиҳаларини, амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатномани (кейинги ўринларда — Далолатнома) расмийлаштириш талаб этилмайди:
уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган маиший истеъмолчиларнинг хонадонлари ва уй-жойларини электр тармоқларига улашда;
маиший истеъмолчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда, турар жойлар, шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг уланган қуввати ва ташқи электр таъминоти схемаси ўзгармаган ҳолда эгаси ўзгарганда (кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси, ҳадя шартномаси ва бошқа ҳужжатлар асосида) ёки кўчмас мулк объекти бегоналаштирилганда;
юридик истеъмолчиларнинг уланган қуввати ва ташқи электр таъминоти схемаси ўзгармаган ҳолда юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) ташкилот номи ўзгарганда.
Бунда истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва ўлчаш воситасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг электр энергиясини ўлчаш воситаси ва тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари маркази), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «ELEKTR» дастурий таъминоти (кейинги ўринларда — Онлайн платформа) орқали мурожаат қиладилар.
Агар қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ўлчаш воситасини ўрнатиш ёки алмаштириш талаб этилмаса, истеъмолчиларга фақат электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали юборилади.
4. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:
уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр тармоқларига уланиш бўйича мазкур Регламентга 1-иловада белгиланган муддатларда табақалашган тарифлар асосида бир марталик тўловни амалга оширади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда — ҲЭТК) томонидан ташқи электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади (уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлса), қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари амалга оширилиб, электр таъминоти шартномаси расмийлаштирилгандан сўнг электр тармоқларига улаб берилади;
қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун ҲЭТК томонидан техник шартлар ишлаб чиқилиб, Онлайн платформага киритилади ҳамда ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ҲЭТКнинг шартнома лойиҳаси ҳам Онлайн платформага киритилади;
электр таъминоти шартномаси тузилади.
Электр энергиясини етказиб беришда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳамда электр энергиясини ўлчаш воситалари бозорида рақобатни таъминлаш мақсадида маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари ўз эҳтиёжи учун, ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган бошқа турдаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилишлари ва ўрнатишлари мумкин.
5. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) ҲЭТК:
техник шартларни ишлаб чиқади ва уларни Онлайн платформага киритади, истеъмолчининг хоҳишига кўра оммавий оферта шартномаси (ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган электр тармоқларига уланиш бўйича тўловларни тўлаш бўйича) имзоланганидан сўнг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш ва электр тармоғига улаш ишларини амалга оширади;
қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун электр тармоқларига улаш схемасини ишлаб чиқади ҳамда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади;
уланадиган қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади;
уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади ҳамда Онлайн платформага киритади;
электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ўзининг шартномасини Онлайн платформага киритади;
истеъмолчилар билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини (истеъмолчи манфаатдор бўлганда) тузади;
пудратчилар томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқади;
электр энергиясини ўлчаш воситасини пломбалашни амалга оширади;
электр таъминоти шартномасини тузади;
маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги электр энергиясини ўлчаш воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (шу жумладан, индукцион) ўлчаш воситаларини алмаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади, мазкур харажатлар маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш харажатларига киритилмайди;
б) Онлайн платформа орқали тайёр ҳолда топшириш шартномасини тузиш учун истеъмолчи томонидан ўз хоҳишига кўра танланган пудратчи (электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, электр қурилмалари ва тармоқларини қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш учун тегишли лицензияга (рухсатномага) эга юридик шахс), «тайёр ҳолда топшириш» тамойили асосида электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажаради;
Бунда танланган пудратчи ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини параллель равишда ҲЭТК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — «Ўзэнергоинспекция») билан келишиш учун юборади ва Далолатномани расмийлаштириш ишларини ташкил этади;
в) «Ўзэнергоинспекция»:
уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти лойиҳасини келишади;
уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар бўйича амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказади ва Далолатномани QR-код (матрик штрихли код) қўйган ҳолда электрон шаклда имзолайди.
6. Давлат хизматлари маркази, «Ўзэнергоинспекция», ҲЭТК ва пудратчи ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) қўлланган ҳолда фақат идоралараро электрон тарзда амалга оширилади.
7. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
1-§. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун мурожаатларни шакллантириш ва юбориш тартиби
8. Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Истеъмолчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП ёхуд Онлайн платформа орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда истеъмолчилардан Регламентга 3-иловада кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Зарур маълумотларни расмийлаштирилиб, Регламентга 3-иловага мувофиқ сўровномага киритилгандан сўнг истеъмолчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун Онлайн платформа орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат этганда йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади;
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
11 1 . Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
11 2 . Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
12. Электр тармоқларига уланиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари учун истеъмолчилардан ундириладиган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
қолган 80 фоизи:
уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;
уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда «Ўзэнергоинспекция» ва ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига тенг миқдорда бўлиб ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган 78,75 фоизи:
уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда тўлиқ ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;
уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш учун мурожаат қилганда «Ўзэнергоинспекция» ва ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига тенг миқдорда бўлиб ўтказилади.
13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси истеъмолчига қайтарилмайди.
15. Истеъмолчи электр тармоқларига уланиш учун:
Давлат хизматлари марказларига ўзи бориб мурожаат этганда электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома белгиланган тартибда тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида;
ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали мурожаат қилганда электр тармоқларига улаш бўйича сўровнома автоматик тарзда:
техник шартларни ишлаб чиқиш ва уларни Онлайн платформага киритиш учун (истеъмолчининг уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлганда);
электр тармоқларига улаш бўйича тайёр ҳолда топшириш тамойили асосида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бошлаш учун (истеъмолчининг уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлганда) ҲЭТКга юборилади.
Истеъмолчи мурожаат этган кундан бошлаб уч иш кунида электр тармоқларига уланишни рад этган тақдирда, электр тармоқларига уланиш учун ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган тўлов суммаси белгиланган тартибда истеъмолчига уч иш кунида қайтариб берилади.
2-§. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш ва тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини тақдим этиш тартиби
16. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича сўровнома ҲЭТКга тушгандан сўнг уч иш куни мобайнида ҲЭТК томонидан ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоғига улаш ишларини амалга ошириш учун техник шартлар ишлаб чиқилиб, QR-кодни (матрик штрихли код) қўйган ҳолда электрон шаклда Онлайн платформага киритилади.
ҲЭТК томонидан техник шартлар Онлайн платформага киритилганидан сўнг уч иш куни мобайнида истеъмолчи Давлат хизматлари марказида (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали энг яхши таклиф асосида электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тайёр ҳолда топширишни таклиф этган пудратчини ўз хоҳиши билан танлайди ҳамда танланган пудратчи билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди, агар ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаса, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланади.
Бунда ҲЭТК тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳасини Онлайн платформага киритишга мажбур.
Умумий қуввати 140 кВт (160 кВА)гача бўлган истеъмолчилар ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдирганда сўровноманинг III бўлимидаги имтиёзли таклифни ўз хоҳиши билан танласа, электр тармоқларига улаш учун қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга сарфланадиган харажатларни бир йил давомида қайтариш шарти билан «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳисобидан электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилади ҳамда ташқи электр таъминотини қуриш бўйича ҲЭТК томонидан намунавий шартнома лойиҳаси (электр тармоқларини қуришга сарфланган харажатларни ҲЭТКга қайтариш тармоқ жадвалларини илова қилган ҳолда) тақдим этилади.
Бунда қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш харажатлари истеъмолчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмолига пропорционал равишда 12 ойга тақсимланади. Тегишли тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари учун истеъмолчининг ҲЭТК олдида қарздорлиги мавжуд бўлса, истеъмолчи томонидан истеъмол қилган электр энергияси учун ҲЭТКга амалга оширилган тўловлар биринчи навбатда ушбу қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.
17. Истеъмолчиларни, шунингдек, субистеъмолчиларни хўжалик юритувчи субъектларнинг электр тармоқларига улаш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалалар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан келишган ҳолда ҳал этилади.
Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатларини қоплаш хўжалик юритувчи субъект ва унинг субистеъмолчилари ўртасида келишилган ҳолда алоҳида тузиладиган шартнома асосида, умумий электр энергияси истеъмолидаги улар бўйича ҳар бирининг истеъмол улушига мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Субистеъмолчиларнинг сўровига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан шакллантирилган эксплуатация харажатларининг ҳисоб-китоблари истисносиз субистеъмолчиларга тақдим этилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз хоҳишига кўра тасарруфидаги техник соз ҳолатда бўлган электр тармоқлари ва қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тасарруфига беғараз (текинга) ўтказиб бериш (топшириш) юзасидан мурожаат этилганда ушбу электр тармоқлари ва қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тасарруфига сўзсиз қабул қилиб олинади.
18. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини кучланиши 110 кВгача бўлган электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари қийматларини белгиловчи ягона калькуляция ҲЭТК томонидан Онлайн платформага барча истеъмолчиларга маълумот тариқасида киритилади.
Бунда ҲЭТК ўзининг тайёр ҳолда топшириш шартномасини ушбу ягона калькуляцияда белгиланган қиймат асосида расмийлаштириб, Онлайн платформага киритишга мажбур.
3-§. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби
19. Уланадиган қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш талаб этилмайди. Бунда ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган электр тармоқларига улаш схемаси электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва уни келишиш талаб этилмайди.
20. Уланадиган қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳаси ишлаб чиқилади.
21. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш мазкур Регламентга 1-иловада белгиланган муддатларда табақалашган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
22. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишлар (ташқи электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш нарядини расмийлаштириш ва электр таъминоти шартномасини тузиш) ҲЭТК томонидан амалга оширилади.
«Ўзэнергоинспекция» томонидан қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишиш ва амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларни техник кўрикдан ўтказиш мазкур Регламентнинг мос равишда 28 , 29 ва 36-бандларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
23. Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
99 фоизи — ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;
1 фоизи — танлов савдолари якунида ғолиб бўлган, Онлайн платформа яратган ташкилот ҳисобварағига ўтказилади.
Истеъмолчилардан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган электр тармоқларига уланиш бўйича табақалаштирилган тўловдан ташқари бошқа ҳар қандай тўловларни ундириш қатъиян ман этилади.
4-§. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби
24. Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига уланиш бўйича сўровнома Регламентга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали берилгандан сўнг уч иш кунида ҲЭТК ишлаб чиққан ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилади ва бир вақтнинг ўзида электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
ҲЭТК томонидан техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилгандан сўнг уч иш кунида пудратчилар ушбу техник шартларни кўриб чиқиб, бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасини таклиф этади.
Бунда истеъмолчини электр тармоқларига улаш юзасидан электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш бўйича ҲЭТКнинг тайёр ҳолда топшириш шартномаси Онлайн платформа орқали бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) ҳолда таклиф этилиши шарт.
Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш юзасидан пудратчилар томонидан таклифлар тушмаган тақдирда, истеъмолчининг хоҳишига кўра ҲЭТКнинг тайёр ҳолда топшириш шартномаси танланса, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари ҲЭТК томонидан амалга оширилади.
25. Истеъмолчи Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали пудратчилар томонидан таклиф этилган бир томонлама имзоланган (QR-код қўйилган) тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини кўриб чиқади ва бирини ўз хоҳишига кўра танлаб ўзининг ЭРИси билан тасдиқлайди.
ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ва Онлайн платформага жойлаштирилган техник шартларга мувофиқ истеъмолчи ўз хоҳишига кўра электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа пудратчи ташкилотлар билан тайёр ҳолда топшириш шартномасини тузиш ҳуқуқига эга.
26. «Ўзэнергоинспекция» томонидан электр таъминоти лойиҳасини келишиш, ҲЭТК томонидан кўриб чиқиш ҳамда Далолатномани QR-код қўйиб имзолаш учун Онлайн платформа орқали сўровномани тўлдириш ва юбориш пудратчи томонидан амалга оширилади.
27. Пудратчи уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ сўровномани тўлдиради ва сўровномага электр таъминоти лойиҳасини электрон шаклда илова қилган ҳолда Онлайн платформага киритади.
Пудратчидан сўровномада кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Пудратчи томонидан мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома Онлайн платформа орқали автоматик тарзда бир вақтнинг ўзида электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун «Ўзэнергоинспекция»га ҳамда ҲЭТКга юборилади (янги объект қурилишида электр таъминоти лойиҳасини келишиш қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш босқичида амалга оширилади).
28. ҲЭТК мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган электр таъминоти лойиҳаси Онлайн платформа орқали тушган кундан бошлаб икки иш кунида электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақидаги хулосани беради ёки рад этишнинг сабабларини ва қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Бунда электр таъминоти лойиҳаси ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилганда лойиҳани келишиш талаб этилмайди.
Электр таъминоти лойиҳасини келишиш натижалари Онлайн платформа орқали автоматик тарзда реал вақт режимида пудратчига, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) юборилади.
29. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ тўлдирилган сўровнома ва унга илова қилинган электр таъминоти лойиҳаси Онлайн платформа орқали тушган кундан бошлаб қуйида келтирилган муддатларда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақидаги хулосани беради ёки рад этишнинг сабабларини ва қонунчилик нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда келишишни:
кучланиши 1 000 В гача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — уч иш кунида;
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — беш иш кунида рад этади.
Электр таъминоти лойиҳасини келишиш натижалари Онлайн платформа орқали автоматик тарзда реал вақт режимида пудратчига, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) юборилади.
30. Электр таъминоти лойиҳасининг техник шартлар ҳамда электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларидан четга чиқиши электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Электр таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар пудратчи томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲЭТК ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилмаганлиги билан боғлиқ рад этиш ҳолатлари бундан мустасно.
31. Агар мазкур Регламентнинг 28 ва 29-бандларида назарда тутилган муддатлар ўтгандан сўнг «Ўзэнергоинспекция» ва ҲЭТК томонидан электр таъминоти лойиҳасини келишиш (ёки эътироз асосида рад этиш) бўйича хулоса тақдим этилмаса, Онлайн платформада автоматик тарзда электр таъминоти лойиҳаси «келишилди» деб қабул қилинади ҳамда ҲЭТКга, Давлат хизматлари марказига (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда), пудратчига ёки истеъмолчига (ЯИДХП ёки Онлайн платформа орқали мурожаат қилганда) юборилади.
Ушбу ҳолатда электр таъминоти лойиҳаси бўйича берилган хулоса учун жавобгарлик тегишлилигига кўра «Ўзэнергоинспекция» ва ҲЭТКга юкланади.
32. Электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномаларида белгиланган муддатларда пудратчи томонидан истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилади.
Электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасининг намунавий нусхаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги билан келишилади.
Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномасининг намунавий нусхасида шартномада кўрсатилган ишлар белгиланган муддатларда бажарилмаганда пудратчи томонидан истеъмолчига шартноманинг умумий суммасидан белгиланган миқдорда пеня тўлаш назарда тутилади.
33. Пудратчи 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг Онлайн платформада ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровномани тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИси билан тасдиқлайди.
Пудратчидан ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
34. «Ўзэнергоинспекция»нинг тегишли ходимлари ҲЭТК мутахассислари билан биргаликда жойига чиқиб, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларининг келишилган электр таъминоти лойиҳасига мувофиқлигини, ўрнатилган электр қурилмалари тегишли қоидаларга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этган ҳолда ўрнатилганлиги ва мувофиқлигини, шунингдек, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан техник кўрик ўтказади.
35. Пудратчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклга биноан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Далолатнома тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмаларининг фойдаланишга тайёрлиги ёки тайёр эмаслиги тўғрисидаги ёзув қайд этилади.
36. «Ўзэнергоинспекция» Онлайн платформа орқали электр қурилмаларининг эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровнома тушган кундан бошлаб истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини қуйидаги муддатларда:
кучланиши 1000 В гача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — уч иш кунида;
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — беш иш кунида техник кўрикдан ўтказади.
37. Далолатнома бериш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги, «Ўзэнергоинспекция» томонидан келишилган электр таъминоти лойиҳасининг тўлиқ бажарилмаганлиги, электр энергетика соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш ходими мавжуд эмаслиги электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса берилишига асос бўлади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган сабаблардан ташқари бошқа сабабларга кўра истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса бериш тақиқланади.
«Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулоса берилган тақдирда, ушбу хулосага асос бўлган сабаблар аниқ кўрсатилган Далолатнома реал вақт режимида пудратчига ва ҲЭТКга Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали юборилади.
Далолатномадаги истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган сабаблар (камчиликлар) пудратчи томонидан бартараф этилгандан сўнг Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали «Ўзэнергоинспекция»га электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун пудратчи томонидан қайтадан сўровнома юборилади.
«Ўзэнергоинспекция» Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қайта сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш кунида истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини қайта техник кўрикдан ўтказади. Қайта техник кўрикдан ўтказишда илгари тузилган Далолатномада кўрсатилмаган сабаблар (камчиликлар)га кўра Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Далолатномани имзолашда аввал келтирилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
38. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 36 ва 37-бандларида назарда тутилган муддатларда ушбу Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклда Далолатномани QR-код қўйиб имзолайди ва реал вақт режимида Онлайн платформа, ЯИДХП ёки Давлат хизматлари маркази орқали пудратчига ҳамда ўлчаш воситасини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун ҲЭТКга юборади.
39. Электр энергиясини ўлчаш воситаларини пломбалаш ишлари ҲЭТК вакили томонидан жойига чиққан ҳолда:
қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар учун бир марталик тўловлар тўлангандан сўнг ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш муддатлари доирасида;
қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар учун «Ўзэнергоинспекция» QR-коди (матрик штрихли код) қўйилган Далолатнома (ижобий хулоса) Онлайн платформага тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади ва бу ҳақида мазкур Регламентга 9-иловага мувофиқ шаклдаги наряд расмийлаштирилади. Бунда пломбалаш ишлари бажарилишида ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш муддатлари бузилишига йўл қўйилмайди.
40. Наряд расмийлаштирилган куни ҲЭТК томонидан истеъмолчига тақдим этиладиган Далолатнома ҳамда электр таъминоти шартномаси электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), Онлайн платформа ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
41. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун Далолатномани расмийлаштиришда «Ўзэнергоинспекция»нинг иштироки талаб этилмайди.
42. Расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги наряд Давлат хизматлари марказига тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчи ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилинади.
43. Истеъмолчи ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилинганидан сўнг беш иш куни мобайнида расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини ўзининг ЭРИси билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи томонидан электр таъминоти шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда), истеъмолчи томонидан Онлайн платформа ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ҲЭТКга юборилади.
44. Истеъмолчи электр таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки белгиланган муддатда ўзининг ЭРИси (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқламаганда электр таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
45. Истеъмолчига электр энергияси электр таъминоти шартномаси шартлари асосида ҲЭТК томонидан етказиб берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
46. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр энергиясининг шартномавий миқдорини ўзгартириш учун қўшимча техник шартларни олиши талаб этилмайди.
47. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, электр таъминоти лойиҳаларини келишиш, электр энергиясини ўлчаш воситаларини пломбалаш нарядини расмийлаштириш ва тасдиқлаш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
48. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, «Ўзэнергоинспекция», пудратчи ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида истеъмолчи ҳақидаги олинган маълумотларнинг ошкора этилмаслигини таъминлаши шарт.
49. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Бунда Онлайн платформа орқали хар ой якунида Давлат хизматлари марказлари сўровига кўра ҲЭТК, «Ўзэнергоинспекция» ва пудратчилар томонидан кўрсатилаётган хизматлар мазкур Регламентда белгиланган муддатларга мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар юборилади.
50. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича табақалаштирилган
Уланаётган кучланиш Уланаётган қувват Уланиш тури Тайёр ҳолда топшириш ишларининг нархлари Уланиш муддати Электр узатиш тармоғи узунлиги Улаш нархи Қўшимча ҳар 40 метр электр узатиш тармоғининг нархи 1 кВгача 0,1 — 10 кВт Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали 40 метргача 2,9 млн сўм 3,05 млн сўм 10 иш куни Кабель электр узатиш тармоғи орқали 40 метргача 6,87 млн сўм 4,15 млн сўм 11 — 20 кВт Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 10,15 млн сўм 3,88 млн сўм 10 иш куни Кабель электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 13,46 млн сўм 4,97 млн сўм 21 — 30 кВт Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 13,16 млн сўм 4,23 млн сўм 20 иш куни Кабель электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 16,36 млн сўм 5,33 млн сўм 31 — 50 ** кВт Ҳаво электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 14,27 млн сўм 4,69 млн сўм 20 иш куни Кабель электр узатиш тармоғи орқали 80 метргача 17,27 млн сўм 5,78 млн сўм 6-10 кВ 31 ва ундан юқори Тайёр ҳолда топшириш шартномасида кўрсатилган муддат ва нархларга мувофиқ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун мурожаатларни шакллантириш, техник шартларни ишлаб чиқиш ва тайёр ҳолда топшириш шартномаси лойиҳаларини тақдим этиш тартиби 1-босқич Истеъмолчи (юридик ёки жисмоний шахс ) 1. Электр тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, ЯИДХП ёки Онлайн платформада рўйхатдан ўтиш ва белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдириш. 1. Истеъмолчининг хоҳишига кўра. 2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлаш. Бунда Онлайн платформа орқали мурожаат этилганда йиғим ундирилмайди. 2. Истеъмолчи мурожаат қилганда. 2-босқич Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП, Онлайн платформа 1. Истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича техник шартни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТК ( «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари )га юбориш. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улашда техник шартларни ишлаб чиқиш талаб этилмайди ва улаш схемаси асосида амалга оширилади. 1. Реал вақт режимида. 2. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган техник шарт асосида истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ишларини тайёр ҳолда топшириш бўйича ҲЭТК ёки пудратчи томонидан тайёрланган шартномаларни истеъмолчига тақдим этиш. 2. Истеъмолчи мурожаат қилгандан сўнг 3 иш кунида. 3. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича тайёр ҳолда топшириш шартномаси асосида пудратчи томонидан ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳасини тегишли сўровнома асосида «Ўзэнергоинспекция»га кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юбориш. 3. Лойиҳа ҳужжати илова қилинган сўровнома Онлайн платформага жойлаштирилган куни. II. Уланадиган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби 1-босқич Истеъмолчи 1. Электр тармоқларига уланиш учун белгиланган миқдордаги (табақалашган) бир марталик тўловни амалга ошириш. 2. Электр таъминоти шартномаси (оферта)ни имзолаш. Истеъмолчининг хоҳишига кўра. 2-босқич ҲЭТК ( «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ҳудудлардаги электр тармоқлари корхоналари) 1. Қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига тайёр ҳолда улаш юзасидан барча ишларни (электр тармоқларига улаш схемасини тайёрлаш, қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини бажариш, электр энергиясини ўлчаш воситасини ўрнатиш ва пломбалаш, нарядни расмийлаштириш, электр таъминоти шартномасини тузиш) амалга ошириш. 10 иш куни мобайнида 2. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини амалга ошириш, шу жумладан: 20 иш куни мобайнида истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш; 2 иш куни мобайнида истеъмолчини электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини тайёрлаш; 5 иш куни мобайнида тайёрланган электр таъминоти лойиҳасини «Ўзэнергоинспекция» билан келишиш; 3 иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш; 6 иш куни мобайнида истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёрлиги тўғрисида «Ўзэнергоинспекция» томонидан белгиланган шаклдаги Далолатномани QR-код қўйиб имзолашни ташкил қилиш; 3 иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция» томонидан Далолатнома QR-код қўйилгандан сўнг электр таъминоти шартномасини (оферта) тузиш ва истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш. 1 иш куни мобайнида 3-босқич «Ўзэнергоинспекция» 1. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ташқи электр таъминоти лойиҳасини келишиш ва амалга оширилган қурилиш-монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини кўрикдан ўтказиш ва натижаси бўйича белгиланган шаклда QR-код қўйилган хулосани ҲЭТКга юбориш. 3 иш куни мобайнида 2. Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини тармоққа улаш бўйича амалга оширилган қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини: «Ўзэнергоинспекция» томонидан келишилган электр тармоқларига улаш лойиҳа ҳужжатига мувофиқлигини; электр қурилмаларининг лойиҳа ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлигини; ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари мавжудлигини жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш. Жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича Онлайн платформада QR-код қўйилган Далолатномани ҲЭТКга юбориш. Электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун сўровнома тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида. III. Қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби 1-босқич 1. ҲЭТК 1. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш ва Онлайн платформага жойлаштириш ва истеъмолчига ушбу техник шартларни юбориш. 3 иш куни мобайнида 2. ҲЭТК ва пудратчи ( лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга туширишни бажариш учун тегишли лицензияга (рухсатномага) эга юридик шахс ) 2. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишни тайёр ҳолда топшириш бўйича ўзларининг таклифлари акс эттирилган шартномаларни истеъмолчига юбориш. 3 иш куни мобайнида ( техник шартлар Онлайн платформага жойлаштирилгандан сўнг ) 2-босқич Онлайн платформа, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ҲЭТК томонидан ишлаб чиқилган ва QR-код қўйилган техник шартларни, электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчилар ҳамда ҲЭТК таклифлари акс эттирилган шартномаларни истеъмолчига юбориш. Реал вақт режимида. 3-босқич Истеъмолчи Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа пудратчи ташкилотни танлаш ва у билан шартнома тузиш. Хоҳишига кўра ( техник шартларни олгандан сўнг ). 4-босқич ҲЭТК ёки пудратчи Шартнома асосида истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш. Шартномада белгиланган муддатларда. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун Онлайн платформа орқали «Ўзэнергоинспекция»га юбориш. Лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлгандан сўнг. 5-босқич «Ўзэнергоинспекция» Электр таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш, натижаси бўйича QR-код қўйилган хулосани Онлайн платформа орқали ҲЭТК ёки пудратчига юбориш. Истеъмолчининг уланадиган электр қурилмалари кучланиши: 1 кВ гача ва 6 — 10 кВ бўлганда — 3 иш кунида; 35 кВ ва ундан юқори бўлганда — 5 иш кунида. 6-босқич Пудратчи 1. «Ўзэнергоинспекция» билан келишилган электр таъминоти лойиҳаси асосида қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш. Шартномада белгиланган муддатларда. 2. Бажарилган ишлар якуни бўйича электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун Онлайн платформада сўровнома тўлдириш ва «Ўзэнергоинспекция»га ҳамда ҲЭТКга юбориш. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари якунлангандан сўнг. 7-босқич «Ўзэнергоинспекция» 1. Сўровнома бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишлари ва электр қурилмалари техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатларга, келишилган лойиҳа ҳужжатига мувофиқлигини ҳамда ижро, топшириш-қабул қилиш ва техник ҳужжатлар билан таъминланганлигини жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш. 2. Кўрикдан ўтказиш натижаси бўйича QR-код қўйилган Далолатномани онлайн платформа орқали пудратчига ёки ҲЭТКга юбориш. Истеъмолчининг уланадиган электр қурилмалари кучланиши: 1 кВ гача ва 6 — 10 кВ бўлганда — 3 иш кунида; 35 кВ ва ундан юқори бўлганда — 5 иш кунида. 8-босқич ҲЭТК Онлайн платформа орқали «Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчининг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёрлиги тўғрисида QR-код қўйилган Далолатнома тушгандан сўнг: ўлчов воситасини пломбалаш ва нарядни расмийлаштириш; 1 иш кунида. бир томонлама белгиланган намунавий шакл бўйича расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини ва ўлчов воситасини пломбалаш тўғрисидаги нарядни истеъмолчига юбориш. Истеъмолчи томонидан ЭРИ билан тасдиқланган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг истеъмолчини электр тармоқларига улаш. 1 иш кунида. 9-босқич Онлайн платформа, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП Истеъмолчини электр тармоқларига улаш жараёнида расмийлаштирилган барча ҳужжатларни истеъмолчиларга юбориш (тақдим этиш). Реал вақт режимида 10-босқич Истеъмолчи Электр таъминоти шартномасини ЭРИ билан тасдиқлаб Онлайн платформага, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ҲЭТКга юбориш. 5 иш кунида.
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О. 3. СТИР 4. Манзили 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот : 1. Тўлиқ номи 2. СТИР 3. Телефон рақами 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот: 1. Уланаётган объектнинг жойлашган жойи (индекс, манзил, мўлжал) 2. Уланаётган қувват 3. Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси 4. Хизмат тури: янги улаш электр қурилмаларини реконструкция қилиш электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш қувватни ошириш уланиш нуқтасини ўзгартириш III. Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича имтиёзли таклиф: ( Электр тармоқларига уланадиган қурилма ва ускуналарининг умумий қуввати 140 киловаттгача (160 кВА) бўлган истеъмолчилар учун ) Истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш учун қурилиш-монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини ва харажатларни ( истеъмолчи томонидан бир йил давомида қайтариш шарти билан ) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан амалга оширилишини танлаш. розиман рози эмасман Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун берилган техник шартлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталига киритилишига истеъмолчининг розилиги: розиман рози эмасман Истеъмолчи ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
(ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг расмий хати шаклида) Сана:______ Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш учун ТЕХНИК ШАРТ Берилди: ___________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О) ____________________________________________________________________________ (ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг номи) «Электроэнергетика соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш хизмати» Сизнинг 20___ йил «____»________даги ________-сон сўровномангизга мувофиқ қуйидаги техник шартлар берилди. 1. Уланадиган кучланиши ____ кВ 2. Умумий қувват:____ кВт 2. Электр таъминоти тоифаси:____ тоифа 3. Объектнинг манзили:_______________________________________________ 4. Объектнинг номи:_________________________________________________ 5. Уланиш схемаси. Асосий электр таъминоти: 1. ________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________ 3. ... Захира электр таъминоти: 1. ________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________ 3. ... Истеъмолчининг вазифалари: 1. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш; 1.1. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган тақдирда ( электр энергияси истеъмолчилари ихтиёрига кўра ) электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузиш ва ишлаб чиқилган лойиҳани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан келишиш; 1.2. Электр тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳамда лойиҳага ва электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари талабларига мувофиқ қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш; 1.3. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари якунлангандан сўнг (қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ҳақида хулосани расмийлаштириш) ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровнома юбориш; 2. Электр таъминоти шартномасини тузиш. Ҳужжатни имзолаган шахс ____________________ФИО (ваколатли орган раҳбари) Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
__________________ (сана) ________________ (рақам) Уланадиган қуввати 50 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини келишиш учун СЎРОВНОМА I. Келишилаётган электр таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот: 1. Электр таъминоти лойиҳасининг номи: 2. Лойиҳачи ташкилотнинг номи: 3. Лойиҳачи ташкилотнинг СТИРИ: 4. Лойиҳачи ташкилотнинг юридик манзили: 5. Уланадиган қувват: II. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Электр таъминоти лойиҳаси: лойиҳачи ташкилотининг ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ _______________________________________________________________________ Электр таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида ХУЛОСА 20___ й. «____» ариза рақами:__________ қуввати:______ кВт _____________________________________ нинг _____________________-сон аризасига (ариза берувчининг номи ёки Ф.И.О.) (ариза рақами) мувофиқ _____________________________________________________ манзилида (объектнинг манзили) жойлашган электр таъминоти лойиҳаси келишилди. Электр таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари ушбу хулосага иловада кўрсатилган ва хулосанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳужжатни имзолаган шахс ____________________ФИО (ваколатли орган раҳбари) Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
_________________ (сана) ________________ (рақам) Электр қурилмаларини эксплуатацияга тайёрлиги бўйича техник кўрикдан ўтказиш учун СЎРОВНОМА I. Электр қурилмалари тўғрисида маълумот: 1. Янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган электр қурилмаларининг номи 2. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг номи 3. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг СТИРи 4. Қурилиш-монтаж ва (ёки) созлаш-ишга тушириш ишларини бажарувчи ташкилотнинг юридик манзили 5. Электр қурилмалари мувофиқлик сертификатининг рақами ва санаси II. Илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланган электр таъминоти объектининг бир чизиқли схемаси 2. Қурилиш-монтаж ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси 3. Мавжуд ҳимоя воситалари, уларнинг синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар, ёнғинга қарши инвентарлар, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар рўйхати 4. Электр қурилмаларининг лаборатория синовларидан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар 5. Асосий электр қурилмалари учун паспортлар: 6. Электр хўжалиги учун жавобгар бўлган шахснинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ 7. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари 8. Истеъмолчи номидан (томонидан) Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш бўйича истеъмолчининг масъул ходимлари рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари) Пудратчи ташкилотининг ЭРИ
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича ДАЛОЛАТНОМА 20___ йил «___» _________ даги ___-сон Ушбу Далолатнома ___________________________________________________________________________ (қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларинибажарган ташкилот номи) _____________________________________________________________________________ (лавозими) (Ф.И.О.) қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини бажарган ташкилотнинг ЯИДХП орқали юборган 20___ йил «___» ______ __сон сўровнома маълумотларига мувофиқ истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун) __________ ______________ (лавозими) (Ф.И.О.) ёки электр қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили _______________________ (Ф.И.О.) иштирокида «Ўзэнергоинспекция» масъул ходими _________________________________ (ҳудудий бўлим номи, лавозими) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди. 1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари: ______________________________________________________________________________ (электр қурилмалари номи, электр таъминот манбалари) 1.1. Электр қурилмалари таркиби ва тавсифи: ______________________________________________________________________________ (тури, қуввати, кучланиш, сони) 1.2. Техник ҳужжатлар: 1.2.1. Техник шартлар 20__ йил «___» ____________ да ______-сон билан _____ ______________________________________________________________________________ (техник шартлар берган ташкилот номи) томонидан _______ кВА (кВт) қувватга уланиш учун берилган. 1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси ___________________________________________________ (лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси) _____________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа «Ўзэнергоинспекция» билан ____________________________________________ (лойиҳани келишув рақами ва санаси) келишилган ва электр қурилмалари тармоқларига уланаётган ташкилот _____________________ ( ташкилотнинг номи) ______________ томонидан кўриб чиқилган __________________________________________ (лойиҳани кўриб чиқиш рақами ва санаси) 1.2.3. Электр-монтаж ва созлаш — ишга т?шириш ишлари ва синовлар _________________________________________________ томонидан амалга оширилган. (ташкилот номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати) 1.2.4. Созлаш — ишга тушириш ҳужжатлари ва синовлар (ўлчовлар) ЭҚТҚ, ХТҚ талабларига мувофиқлиги ______________________________________________________________________________ 2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди. 2.1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича: ______________________________________________________________________________ (истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалари эгасининг номи (тегишлиси тагидан чизилсин)) 2.1.2. Электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс _____________ ___________ (лавозими) (Ф.И.О.) 20 __-йил «____» ______ даги ___-сон буйруқ билан тайинланган. У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовдан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил «____» ________ да ўтиб, унга ____ В электр қурилмаларда ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича _______ гуруҳ берилган. 2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги__________________ 2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги ______________________ 2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ): тасдиқланган принципиал электр схемаси ____________________________________________; лавозим йўриқномалари _________________________________________________________; эксплуатация бўйича йўриқномалар ________________________________________________; нарядлар бланкалари ____________________________________________________________; 2.1.6. Журналларнинг мавжудлиги (бор, йўқ): ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синови ________________________________________________; электротехник ходимларга кўрсатмалар бериш ________________________________________; тезкор журнал ______________________________________________________________________________; ҳимоя воситаларининг ҳисоби ва ҳолати ______________________________________________; электр ускуналарнинг камчилиги (носозлиги) _________________________________________; 2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспорт (сертификат) _________________________________ 2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати 2.2.1. Ёнғинга қарши хавфсизлик вос?талари билан таъминланиши _________________________ 2.2.2. Ўлчов асбобларининг ҳолати __________________________________________________ 2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати _____________________________________________ 2.2.4. Электр қурилмали хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларининг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги ______________________________________________________________________________ 2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати ______________________________________ 2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати ______________________________________________________________________________ 2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати ______________________________________________________________________________ (тури, ишлаб чиқарган завод рақами) 2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари _____________________________________________________ 2.2.9. Куч трансформаторлари ______________________________________________________ 2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар) 3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса _____________________________________________________________________________ «Ўзэнергоинспекция» масъул ходими ________ ___ __________________________ (ҳудудий бўлим номи, лавозими) (Ф.И.О.) 20__ йил «___» ___________ ______________________________ (имзо) ҲЭТК ___________________________ ______________________________ (ҳудудий бўлим номи, лавозими) (Ф.И.О.) 20__ йил «___» ___________ ________________ (имзо) Пудрат ташкилоти раҳбари ёки электр ҳўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ____________________________ _________________ (ташкилот номи, лавозими) (Ф.И.О.) 20__ йил «___» ___________ ______________ (имзо) Пудрат ёки электр қурилмаси эгасининг муҳри ўрни (жисмоний шахслар учун) ________________________ ______________ (ташкилот номи, лавозими) (Ф.И.О. телефон рақами) 20__ йил _____________________(имзо) «___» ____
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 9-ИЛОВА
Электр энергиясини ўлчаш воситалари пломбаланганлиги ҳақида НАРЯД 20__ й. «___»__________ даги ____-сон Мазкур Наряд ҲЭТК (электр таъминоти корхонаси) вакили _______________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) томонидан қуйидагилар: истеъмолчи вакили ёки электр қурилма эгаси иштирокида электр қурилмалари электр тармоқларига уланаётганлиги тўғрисида тузилди. Уланаётган истеъмолчи тавсифи: Объектнинг номи _______________________________________________________; Манзили ______________________________________________________________; Техник шартлар 20___ йил _____-сон билан _____________ ҲЭТК томонидан берилган; Рухсат этилган қувват _______ кВт, белгиланган қувват ________ кВА (трансформатор мавжуд бўлса); Кучланиш тоифаси _____ кВ; Электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси ________; Асосий электр таъминоти манбаи _________________________________________; Электр тармоқларининг мансублик бўйича чегараси ________________________________________; Электр таъминоти лойиҳасига кўра ҳисобланган қувват ________ кВт. Ушбу билан тасдиқланмоқдаки, истеъмолчининг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (электр таъминоти корхонаси) электр тармоқларига уланиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган. Томонларнинг имзолари: ҲЭТК вакили _______________________________________ (имзо) Қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ташкилоти (мавжуд бўлса) ________________________________________ (имзо) Истеъмолчи вакили ёки электр қурилмаси эгаси ____________________________________ (имзо)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарорига 2-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини 110 кВ кучланишгача бўлган электр тармоқларига улаш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш муддатлари ва тавсиявий қийматларнинг
Т/р Электр тармоқлари, трансформатор пункти ва подстанциялар Техник параметрлар Сарфланадиган маблағ (млн сўм) Қурилиш ишларини бажариш учун талаб этиладиган муддат материал (ускуна) билан материал (ускуна)сиз 1. 6 — 10 кВли 1 км 80,5 24,2 4 кун 2. 35 кВли 1 км бир занжирли 230,1 138,2 10 кун 1 км икки занжирли 450,3 135,4 10 кун 3. 110 кВли 1 км бир занжирли 450,7 135,1 12 кун 1 км икки занжирли 550,6 165,2 12 кун 4. Трансформатор пункти 1 комплект 47,0 — 300,0 4,0 — 35,6 3 кун 5. 35 кВ кучланишли подстанция 1 дона – 2 500,0 3 ой 6. 110 кВ кучланишли подстанция 1 дона – 5 000,0 5 ой
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси ва 1-илова .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги 1030-сон қарорига илованинг 2-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 14-банди «а» кичик банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига илованинг 3-банди «а» кичик банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 5-банди «а» кичик банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сон қарорига илованинг 8-банди «а» кичик банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 12-банди «а» кичик банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 август,
555-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
TARIFLAR *
SXEMASI
YAGONA KALKULYATSIYASI *
ROʻYXATI
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatda biznes muhitini yanada yaxshilash va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-noyabrdagi PQ-4525-son qaroriga muvofiq hamda jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlarining elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini raqamlashtirish orqali uni yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Reglament) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin va 2022-yil 1-yanvardan boshlab kuchga kiritilsin:
isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini shu jumladan elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini elektr tarmoqlariga ulash jarayonlarini soddalashtirishga qaratilgan umumiy qoidalari;
isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun ularning murojaatlarini Davlat xizmatlari markazi, yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulashning barcha bosqichlari toʻliq raqamlashtirilgan holda joriy etiladigan “ELEKTR” dasturiy taʼminoti (keyingi oʻrinlarda — Onlayn platforma) orqali shakllantirish hamda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning tarkibidagi hududiy elektr tarmoqlari korxonalariga yuborish tartibi;
isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini shu jumladan elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalarini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha ulanadigan quvvatidan kelib chiqqan holda texnik shartlarni ishlab chiqib taqdim etish va elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tayyor holda topshirish shartnomasi loyihalarini isteʼmolchiga taqdim etish tartibi;
ulanadigan quvvati 50 kVtgacha va 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga tayyor holda ulash yuzasidan tegishli ishlarni bajarish tartibi.
2. Reglamentga muvofiq:
isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash bosqichlari ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarda toʻrttadan bittagacha va ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarda toʻrttadan ikkitagacha kamaytirilganligi;
ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmogʻiga ulash uchun shartnomani “oferta” imzolash orqali toʻlovni amalga oshirish mexanizmini joriy etish nazarda tutilganligi;
isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulashning barcha bosqichlari toʻliq raqamlashtirilgan holda Onlayn platforma hamda davlat xizmatlari markazlari, YIDXP orqali amalga oshirilishi;
Onlayn platformani ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish uchun mahalliy dasturchilar, shu jumladan, “IT Park Uzbekistan” rezidentlari oʻrtasida tanlovlar oʻtkazilayotganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Belgilansinki:
2022-yil 1-yanvarga qadar isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-martdagi 256-son qarori bilan tasdiqlangan amaldagi Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga muvofiq amalga oshiriladi;
2022-yil 1-yanvardan boshlab yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash Reglamentga muvofiq davlat xizmatlari markazlari, YIDXP va Onlayn platforma orqali amalga oshiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan yangi isteʼmolchilarni tarmoqqa ulash uchun bir martalik toʻlov budjet mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, Adliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, “Oʻzenergoinspeksiya”, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Reglament talablari asosida:
ikki oy muddatda davlat xizmatlari koʻrsatish uchun zarur normativ-huquqiy hujjatlar va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning namunaviy shakllarini, blankalarini elektron shaklga oʻtkazish imkoniyatlari oʻrganilishi va ishlab chiqilishini;
Onlayn platforma va yagona interaktiv davlat xizmatlari portalini oʻzaro integratsiya qilish boʻyicha texnik hujjat 2021-yil 1-oktabrga qadar ishlab chiqilib tasdiqlanishini;
2021-yil 1-dekabrgacha Onlayn platforma hududiy elektr tarmoqlari korxonalari, “Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boʻlimlarida oʻrnatilib, YIDXPga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
5. Isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini 110 kV kuchlanishgacha boʻlgan elektr tarmoqlariga ulash bilan bogʻliq qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish muddatlari va tavsiyaviy qiymatlarining yagona kalkulyatsiyasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi Energetika vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va davlat xizmatlari koʻrsatilishida ishtirok etadigan boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda 2022-yil 1-yanvarga qadar Davlat xizmatlari markazlari va hududiy elektr tarmoqlari korxonalarining xodimlari ishtirokida Reglamentni amalda qoʻllashda uning samaradorligi va natijadorligini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv seminarlari tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2022-yil 1-yanvardan eʼtiboran oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri A.S. Sultanov va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qaroriga 1-ILOVA
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament yuridik va jismoniy shaxslarni (keyingi oʻrinlarda — isteʼmolchi yoki isteʼmolchilar) elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglament elektr tarmoqlariga ulanayotgan isteʼmolchilarga ularning yangi va rekonstruksiya qilinayotgan elektr qurilmalarini, shuningdek, ulangan quvvati oshmasdan elektr taʼminoti sxemasi oʻzgarganda, elektr taʼminoti ishonchliligi toifasi va ulanish nuqtalari oʻzgartirilayotganda tatbiq etiladi.
3. Quyidagi holatlarda isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash ishlarini amalga oshirish uchun texnik shartni (keyingi oʻrinlarda — texnik shart), elektr taʼminoti loyihalarini, amalga oshirilgan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari hamda elektr qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha dalolatnomani (keyingi oʻrinlarda — Dalolatnoma) rasmiylashtirish talab etilmaydi:
ulanadigan quvvati 20 kVtgacha boʻlgan maishiy isteʼmolchilarning xonadonlari va uy-joylarini elektr tarmoqlariga ulashda;
maishiy isteʼmolchining familiyasi, ismi va otasining ismi oʻzgarganda, turar joylar, shu jumladan, koʻp kvartirali uylarning ulangan quvvati va tashqi elektr taʼminoti sxemasi oʻzgarmagan holda egasi oʻzgarganda (koʻchmas mulkning oldi-sotdi shartnomasi, hadya shartnomasi va boshqa hujjatlar asosida) yoki koʻchmas mulk obyekti begonalashtirilganda;
yuridik isteʼmolchilarning ulangan quvvati va tashqi elektr taʼminoti sxemasi oʻzgarmagan holda yuridik shaxsning tashkiliy-huquqiy shakli va (yoki) tashkilot nomi oʻzgarganda.
Bunda isteʼmolchilar qurilish-montaj va oʻlchash vositasini oʻrnatish ishlari yakunlangandan soʻng elektr energiyasini oʻlchash vositasi va tizimini plombalash va elektr taʼminoti shartnomasini tuzish uchun oʻz xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazi (keyingi oʻrinlarda — Davlat xizmatlari markazi), Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “ELEKTR” dasturiy taʼminoti (keyingi oʻrinlarda — Onlayn platforma) orqali murojaat qiladilar.
Agar qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish va oʻlchash vositasini oʻrnatish yoki almashtirish talab etilmasa, isteʼmolchilarga faqat elektr taʼminoti shartnomasi Davlat xizmatlari markazi (isteʼmolchi oʻzi kelib murojaat etganda), YIDXP yoki Onlayn platforma orqali yuboriladi.
4. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash jarayonida quyidagilar amalga oshiriladi:
ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar (maishiy isteʼmolchilardan tashqari) elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha mazkur Reglamentga 1-ilovada belgilangan muddatlarda tabaqalashgan tariflar asosida bir martalik toʻlovni amalga oshiradi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ yoki hududiy elektr tarmoqlari korxonasi (keyingi oʻrinlarda — HETK) tomonidan tashqi elektr taʼminoti loyihasi ishlab chiqiladi (ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlsa), qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari amalga oshirilib, elektr taʼminoti shartnomasi rasmiylashtirilgandan soʻng elektr tarmoqlariga ulab beriladi;
quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar uchun HETK tomonidan texnik shartlar ishlab chiqilib, Onlayn platformaga kiritiladi hamda tashqi elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tayyor holda topshirish boʻyicha HETKning shartnoma loyihasi ham Onlayn platformaga kiritiladi;
elektr taʼminoti shartnomasi tuziladi.
Elektr energiyasini yetkazib berishda isteʼmolchilar huquqlarini hamda elektr energiyasini oʻlchash vositalari bozorida raqobatni taʼminlash maqsadida maishiy isteʼmolchilar va tadbirkorlik subyektlari oʻz ehtiyoji uchun, oʻz xohishiga koʻra belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan va elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimiga (EHNAT) ulanish imkoniyatiga ega boʻlgan boshqa turdagi elektr energiyasini oʻlchash vositalarini oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilishlari va oʻrnatishlari mumkin.
5. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash jarayonini amalga oshirishda:
a) HETK:
texnik shartlarni ishlab chiqadi va ularni Onlayn platformaga kiritadi, isteʼmolchining xohishiga koʻra ommaviy oferta shartnomasi (ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha toʻlovlarni toʻlash boʻyicha) imzolanganidan soʻng foydalanishga tayyor holda topshirish va elektr tarmogʻiga ulash ishlarini amalga oshiradi;
quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar uchun elektr tarmoqlariga ulash sxemasini ishlab chiqadi hamda qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshiradi;
ulanadigan quvvati 20 kVtdan 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar uchun tashqi elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqadi hamda qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshiradi;
ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha texnik shartlarni ishlab chiqadi hamda Onlayn platformaga kiritadi;
elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tayyor holda topshirish boʻyicha oʻzining shartnomasini Onlayn platformaga kiritadi;
isteʼmolchilar bilan tayyor holda topshirish shartnomasini (isteʼmolchi manfaatdor boʻlganda) tuzadi;
pudratchilar tomonidan ishlab chiqilgan elektr taʼminoti loyihasini koʻrib chiqadi;
elektr energiyasini oʻlchash vositasini plombalashni amalga oshiradi;
elektr taʼminoti shartnomasini tuzadi;
maishiy isteʼmolchilar va tadbirkorlik subyektlaridagi elektr energiyasini oʻlchash vositalarini sotib olish, oʻrnatish, roʻyxatga olish, davriy davlat qiyoslovidan oʻtkazish va plombalash, shuningdek, mavjud (shu jumladan, induksion) oʻlchash vositalarini almashtirish hududiy elektr tarmoqlari korxonasi mablagʻlari hisobidan bepul amalga oshiriladi, mazkur xarajatlar maishiy isteʼmolchilar va tadbirkorlik subyektlarini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish xarajatlariga kiritilmaydi;
b) Onlayn platforma orqali tayyor holda topshirish shartnomasini tuzish uchun isteʼmolchi tomonidan oʻz xohishiga koʻra tanlangan pudratchi (elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, elektr qurilmalari va tarmoqlarini qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajarish uchun tegishli litsenziyaga (ruxsatnomaga) ega yuridik shaxs), “tayyor holda topshirish” tamoyili asosida elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajaradi;
Bunda tanlangan pudratchi ishlab chiqilgan elektr taʼminoti loyihasini parallel ravishda HETK hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi yoki uning hududiy boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzenergoinspeksiya”) bilan kelishish uchun yuboradi va Dalolatnomani rasmiylashtirish ishlarini tashkil etadi;
v) “Oʻzenergoinspeksiya”:
ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar uchun elektr taʼminoti loyihasini kelishadi;
ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar boʻyicha amalga oshirilgan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini hamda elektr qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazadi va Dalolatnomani QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda elektron shaklda imzolaydi.
6. Davlat xizmatlari markazi, “Oʻzenergoinspeksiya”, HETK va pudratchi tashkilotlar oʻrtasida axborot almashinuvi elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) qoʻllangan holda faqat idoralararo elektron tarzda amalga oshiriladi.
7. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatlari koʻrsatish tartibi
1-§. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun murojaatlarni shakllantirish va yuborish tartibi
8. Isteʼmolchi elektr tarmoqlariga ulanish uchun Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXP yoxud Onlayn platforma orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.
9. Isteʼmolchilar oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi isteʼmolchi nomidan, YIDXP yoxud Onlayn platforma orqali murojaat qilinganda esa isteʼmolchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.
Bunda isteʼmolchilardan Reglamentga 3-ilovada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
10. Zarur maʼlumotlarni rasmiylashtirilib, Reglamentga 3-ilovaga muvofiq soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng isteʼmolchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Isteʼmolchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
11. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.
Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.
Isteʼmolchilar elektr tarmoqlariga ulanish uchun Onlayn platforma orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat etganda yigʻim undirilmaydi.
Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandda belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi;
Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.
11 1 . Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda taʼlim tashkilotida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida taʼlim va tarbiya sohasida kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi pedagog shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno).
11 2 . Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno).
12. Elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha koʻrsatiladigan davlat xizmatlari uchun isteʼmolchilardan undiriladigan yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
qolgan 80 foizi:
ulanadigan quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar elektr tarmoqlariga ulanish uchun murojaat qilganda toʻliq HETKning bank hisobvaragʻiga;
ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar elektr tarmoqlariga ulanish uchun murojaat qilganda “Oʻzenergoinspeksiya” va HETKning bank hisobvaragʻiga teng miqdorda boʻlib oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi;
11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan 78,75 foizi:
ulanadigan quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar elektr tarmoqlariga ulanish uchun murojaat qilganda toʻliq HETKning bank hisobvaragʻiga;
ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar elektr tarmoqlariga ulanish uchun murojaat qilganda “Oʻzenergoinspeksiya” va HETKning bank hisobvaragʻiga teng miqdorda boʻlib oʻtkaziladi.
13. Soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi, shuningdek, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamaslik davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi.
Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
14. Isteʼmolchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan xizmat koʻrsatilishining har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Isteʼmolchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi isteʼmolchiga qaytarilmaydi.
15. Isteʼmolchi elektr tarmoqlariga ulanish uchun:
Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi borib murojaat etganda elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnoma belgilangan tartibda toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida;
YIDXP yoki Onlayn platforma orqali murojaat qilganda elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha soʻrovnoma avtomatik tarzda:
texnik shartlarni ishlab chiqish va ularni Onlayn platformaga kiritish uchun (isteʼmolchining ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlganda);
elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha tayyor holda topshirish tamoyili asosida qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini boshlash uchun (isteʼmolchining ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlganda) HETKga yuboriladi.
Isteʼmolchi murojaat etgan kundan boshlab uch ish kunida elektr tarmoqlariga ulanishni rad etgan taqdirda, elektr tarmoqlariga ulanish uchun ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan toʻlov summasi belgilangan tartibda isteʼmolchiga uch ish kunida qaytarib beriladi.
2-§. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha texnik shartlarni ishlab chiqish va tayyor holda topshirish shartnomasi loyihalarini taqdim etish tartibi
16. Ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar tomonidan elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha soʻrovnoma HETKga tushgandan soʻng uch ish kuni mobaynida HETK tomonidan ushbu Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmogʻiga ulash ishlarini amalga oshirish uchun texnik shartlar ishlab chiqilib, QR-kodni (matrik shtrixli kod) qoʻygan holda elektron shaklda Onlayn platformaga kiritiladi.
HETK tomonidan texnik shartlar Onlayn platformaga kiritilganidan soʻng uch ish kuni mobaynida isteʼmolchi Davlat xizmatlari markazida (oʻzi kelib murojaat etganda), YIDXP yoki Onlayn platforma orqali eng yaxshi taklif asosida elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tayyor holda topshirishni taklif etgan pudratchini oʻz xohishi bilan tanlaydi hamda tanlangan pudratchi bilan tayyor holda topshirish shartnomasini ERI bilan tasdiqlaydi, agar ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmasa, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlanadi.
Bunda HETK tayyor holda topshirish shartnomasi loyihasini Onlayn platformaga kiritishga majbur.
Umumiy quvvati 140 kVt (160 kVA)gacha boʻlgan isteʼmolchilar ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun soʻrovnomani toʻldirganda soʻrovnomaning III boʻlimidagi imtiyozli taklifni oʻz xohishi bilan tanlasa, elektr tarmoqlariga ulash uchun qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirishga sarflanadigan xarajatlarni bir yil davomida qaytarish sharti bilan “Hududiy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyati hisobidan elektr tarmoqlariga ulash ishlari amalga oshiriladi hamda tashqi elektr taʼminotini qurish boʻyicha HETK tomonidan namunaviy shartnoma loyihasi (elektr tarmoqlarini qurishga sarflangan xarajatlarni HETKga qaytarish tarmoq jadvallarini ilova qilgan holda) taqdim etiladi.
Bunda qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish xarajatlari isteʼmolchilarning oylik elektr energiyasi isteʼmoliga proporsional ravishda 12 oyga taqsimlanadi. Tegishli tarmoq jadvallariga asosan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari uchun isteʼmolchining HETK oldida qarzdorligi mavjud boʻlsa, isteʼmolchi tomonidan isteʼmol qilgan elektr energiyasi uchun HETKga amalga oshirilgan toʻlovlar birinchi navbatda ushbu qarzdorlikni qoplash uchun yoʻnaltiriladi.
17. Isteʼmolchilarni, shuningdek, subisteʼmolchilarni xoʻjalik yurituvchi subyektlarning elektr tarmoqlariga ulash bilan bogʻliq tashkiliy va texnik masalalar hududiy elektr tarmoqlari korxonalari bilan kelishgan holda hal etiladi.
Bunda xoʻjalik yurituvchi subyektning elektr tarmoqlarining texnik holatini taʼminlash boʻyicha ekspluatatsiya xarajatlarini qoplash xoʻjalik yurituvchi subyekt va uning subisteʼmolchilari oʻrtasida kelishilgan holda alohida tuziladigan shartnoma asosida, umumiy elektr energiyasi isteʼmolidagi ular boʻyicha har birining isteʼmol ulushiga mutanosib ravishda hisob-kitob qilinadi.
Subisteʼmolchilarning soʻroviga asosan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan shakllantirilgan ekspluatatsiya xarajatlarining hisob-kitoblari istisnosiz subisteʼmolchilarga taqdim etiladi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan oʻz xohishiga koʻra tasarrufidagi texnik soz holatda boʻlgan elektr tarmoqlari va qurilmalarini hududiy elektr tarmoqlari korxonalari tasarrufiga begʻaraz (tekinga) oʻtkazib berish (topshirish) yuzasidan murojaat etilganda ushbu elektr tarmoqlari va qurilmalari hududiy elektr tarmoqlari korxonalari tasarrufiga soʻzsiz qabul qilib olinadi.
18. Isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini kuchlanishi 110 kVgacha boʻlgan elektr tarmoqlariga ulash bilan bogʻliq qurilish-montaj ishlari qiymatlarini belgilovchi yagona kalkulyatsiya HETK tomonidan Onlayn platformaga barcha isteʼmolchilarga maʼlumot tariqasida kiritiladi.
Bunda HETK oʻzining tayyor holda topshirish shartnomasini ushbu yagona kalkulyatsiyada belgilangan qiymat asosida rasmiylashtirib, Onlayn platformaga kiritishga majbur.
3-§. Ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash tartibi
19. Ulanadigan quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish talab etilmaydi. Bunda HETK tomonidan ishlab chiqilgan elektr tarmoqlariga ulash sxemasi elektr taʼminoti loyihasi hisoblanadi va uni kelishish talab etilmaydi.
20. Ulanadigan quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun elektr taʼminoti loyihasi ishlab chiqiladi.
21. Ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash mazkur Reglamentga 1-ilovada belgilangan muddatlarda tabaqalashgan bir martalik toʻlov asosida amalga oshiriladi.
Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi xatboshida belgilangan yigʻimning 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻimning 75 foizi miqdorida chegirma qoʻllaniladi. Bunda chegirma Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifasidagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
22. Ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga tayyor holda ulash yuzasidan barcha ishlar (tashqi elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajarish, elektr energiyasini oʻlchash vositasini oʻrnatish va plombalash naryadini rasmiylashtirish va elektr taʼminoti shartnomasini tuzish) HETK tomonidan amalga oshiriladi.
“Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun HETK tomonidan ishlab chiqilgan tashqi elektr taʼminoti loyihasini kelishish va amalga oshirilgan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini hamda elektr qurilmalarni texnik koʻrikdan oʻtkazish mazkur Reglamentning mos ravishda 28 , 29 va 36-bandlarida belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.
23. Isteʼmolchilar tomonidan elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha HETKga toʻlanadigan bir martalik toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
99 foizi — HETKning bank hisobvaragʻiga;
1 foizi — tanlov savdolari yakunida gʻolib boʻlgan, Onlayn platforma yaratgan tashkilot hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Isteʼmolchilardan ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha tabaqalashtirilgan toʻlovdan tashqari boshqa har qanday toʻlovlarni undirish qatʼiyan man etiladi.
4-§. Ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash tartibi
24. Ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar tomonidan elektr tarmoqlariga ulanish boʻyicha soʻrovnoma Reglamentga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq Davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki Onlayn platforma orqali berilgandan soʻng uch ish kunida HETK ishlab chiqqan va QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan texnik shartlar Onlayn platformaga joylashtiriladi va bir vaqtning oʻzida elektron shaklda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki isteʼmolchiga YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) yuboriladi.
HETK tomonidan texnik shartlar Onlayn platformaga joylashtirilgandan soʻng uch ish kunida pudratchilar ushbu texnik shartlarni koʻrib chiqib, bir tomonlama imzolangan (QR-kod qoʻyilgan) elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajarish boʻyicha tayyor holda topshirish shartnomasini taklif etadi.
Bunda isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash yuzasidan elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini bajarish boʻyicha HETKning tayyor holda topshirish shartnomasi Onlayn platforma orqali bir tomonlama imzolangan (QR-kod qoʻyilgan) holda taklif etilishi shart.
Ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha foydalanishga tayyor holda topshirish yuzasidan pudratchilar tomonidan takliflar tushmagan taqdirda, isteʼmolchining xohishiga koʻra HETKning tayyor holda topshirish shartnomasi tanlansa, loyihalashtirish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari HETK tomonidan amalga oshiriladi.
25. Isteʼmolchi Davlat xizmatlari markazi, YIDXP yoki Onlayn platforma orqali pudratchilar tomonidan taklif etilgan bir tomonlama imzolangan (QR-kod qoʻyilgan) tayyor holda topshirish shartnomasi loyihalarini koʻrib chiqadi va birini oʻz xohishiga koʻra tanlab oʻzining ERIsi bilan tasdiqlaydi.
HETK tomonidan ishlab chiqilgan va Onlayn platformaga joylashtirilgan texnik shartlarga muvofiq isteʼmolchi oʻz xohishiga koʻra elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish va qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan boshqa pudratchi tashkilotlar bilan tayyor holda topshirish shartnomasini tuzish huquqiga ega.
26. “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan elektr taʼminoti loyihasini kelishish, HETK tomonidan koʻrib chiqish hamda Dalolatnomani QR-kod qoʻyib imzolash uchun Onlayn platforma orqali soʻrovnomani toʻldirish va yuborish pudratchi tomonidan amalga oshiriladi.
27. Pudratchi ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar uchun elektr taʼminoti loyihasini kelishish uchun mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq soʻrovnomani toʻldiradi va soʻrovnomaga elektr taʼminoti loyihasini elektron shaklda ilova qilgan holda Onlayn platformaga kiritadi.
Pudratchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan hujjatlar va maʼlumotlarni taqdim etishni talab etish qatʼiyan taqiqlanadi.
Pudratchi tomonidan mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnoma Onlayn platforma orqali avtomatik tarzda bir vaqtning oʻzida elektr taʼminoti loyihasini kelishish uchun “Oʻzenergoinspeksiya”ga hamda HETKga yuboriladi (yangi obyekt qurilishida elektr taʼminoti loyihasini kelishish qurilayotgan obyektning loyiha-smeta hujjatlarini kelishish bosqichida amalga oshiriladi).
28. HETK mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnoma va unga ilova qilingan elektr taʼminoti loyihasi Onlayn platforma orqali tushgan kundan boshlab ikki ish kunida elektr taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqidagi xulosani beradi yoki rad etishning sabablarini va qonunchilik normalarini aniq koʻrsatgan holda kelishishni rad etadi.
Bunda elektr taʼminoti loyihasi HETK tomonidan ishlab chiqilganda loyihani kelishish talab etilmaydi.
Elektr taʼminoti loyihasini kelishish natijalari Onlayn platforma orqali avtomatik tarzda real vaqt rejimida pudratchiga, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yuboriladi.
29. “Oʻzenergoinspeksiya” mazkur Reglamentga 5-ilovaga muvofiq toʻldirilgan soʻrovnoma va unga ilova qilingan elektr taʼminoti loyihasi Onlayn platforma orqali tushgan kundan boshlab quyida keltirilgan muddatlarda ushbu Reglamentga 6-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektr taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqidagi xulosani beradi yoki rad etishning sabablarini va qonunchilik normalarini aniq koʻrsatgan holda kelishishni:
kuchlanishi 1 000 V gacha (1 kV) va 6 — 10 kV boʻlgan elektr qurilmalari uchun — uch ish kunida;
kuchlanishi 35 kV va undan yuqori boʻlgan elektr qurilmalari uchun — besh ish kunida rad etadi.
Elektr taʼminoti loyihasini kelishish natijalari Onlayn platforma orqali avtomatik tarzda real vaqt rejimida pudratchiga, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yuboriladi.
30. Elektr taʼminoti loyihasining texnik shartlar hamda elektr uskunalarini oʻrnatish qoidalari talablaridan chetga chiqishi elektr taʼminoti loyihasini kelishishni rad etishga asos boʻladi.
Boshqa sabablarga koʻra elektr taʼminoti loyihasini kelishishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
Elektr taʼminoti loyihasini kelishishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar pudratchi tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, qayta kelishish takroriy soʻrovnoma tushganidan soʻng bir ish kunidan oshmagan muddatda amalga oshiriladi.
Elektr taʼminoti loyihasini takroran koʻrib chiqishda HETK va “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilmaganligi bilan bogʻliq rad etish holatlari bundan mustasno.
31. Agar mazkur Reglamentning 28 va 29-bandlarida nazarda tutilgan muddatlar oʻtgandan soʻng “Oʻzenergoinspeksiya” va HETK tomonidan elektr taʼminoti loyihasini kelishish (yoki eʼtiroz asosida rad etish) boʻyicha xulosa taqdim etilmasa, Onlayn platformada avtomatik tarzda elektr taʼminoti loyihasi “kelishildi” deb qabul qilinadi hamda HETKga, Davlat xizmatlari markaziga (isteʼmolchi oʻzi kelib murojaat etganda), pudratchiga yoki isteʼmolchiga (YIDXP yoki Onlayn platforma orqali murojaat qilganda) yuboriladi.
Ushbu holatda elektr taʼminoti loyihasi boʻyicha berilgan xulosa uchun javobgarlik tegishliligiga koʻra “Oʻzenergoinspeksiya” va HETKga yuklanadi.
32. Elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tayyor holda topshirish shartnomalarida belgilangan muddatlarda pudratchi tomonidan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash ishlari amalga oshiriladi.
Elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tayyor holda topshirish shartnomasining namunaviy nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, Adliya vazirligi bilan kelishiladi.
Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha tayyor holda topshirish shartnomasining namunaviy nusxasida shartnomada koʻrsatilgan ishlar belgilangan muddatlarda bajarilmaganda pudratchi tomonidan isteʼmolchiga shartnomaning umumiy summasidan belgilangan miqdorda penya toʻlash nazarda tutiladi.
33. Pudratchi 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini tugatgandan soʻng Onlayn platformada ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq shaklda elektr qurilmalarini ekspluatatsiyaga tayyorligi boʻyicha texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun soʻrovnomani toʻldiradi va uni oʻzining ERIsi bilan tasdiqlaydi.
Pudratchidan ushbu Reglamentga 7-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
34. “Oʻzenergoinspeksiya”ning tegishli xodimlari HETK mutaxassislari bilan birgalikda joyiga chiqib, isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha bajarilgan qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarining kelishilgan elektr taʼminoti loyihasiga muvofiqligini, oʻrnatilgan elektr qurilmalari tegishli qoidalarga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi boshqa normativ hujjatlarga rioya etgan holda oʻrnatilganligi va muvofiqligini, shuningdek, ijro va texnik qabul qilish-topshirish hujjatlari mavjudligi yuzasidan texnik koʻrik oʻtkazadi.
35. Pudratchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish va qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini hamda elektr qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha mazkur Reglamentga 8-ilovaga muvofiq shaklga binoan QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Dalolatnoma tuzilib, unda isteʼmolchi elektr qurilmalarining foydalanishga tayyorligi yoki tayyor emasligi toʻgʻrisidagi yozuv qayd etiladi.
36. “Oʻzenergoinspeksiya” Onlayn platforma orqali elektr qurilmalarining ekspluatatsiyaga tayyorligi boʻyicha texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun soʻrovnoma tushgan kundan boshlab isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini quyidagi muddatlarda:
kuchlanishi 1000 V gacha (1 kV) va 6 — 10 kV boʻlgan elektr qurilmalari uchun — uch ish kunida;
kuchlanishi 35 kV va undan yuqori boʻlgan elektr qurilmalari uchun — besh ish kunida texnik koʻrikdan oʻtkazadi.
37. Dalolatnoma berish uchun zarur hujjatlarni toʻliq hajmda taqdim etmaslik, taqdim etilgan hujjatlarda ishonchsiz, notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi, “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan kelishilgan elektr taʼminoti loyihasining toʻliq bajarilmaganligi, elektr energetika sohasidagi texnik jihatdan tartibga solishga doir normativ hujjatlar va boshqa normativ hujjatlar talablaridan chetga chiqish, shuningdek, isteʼmolchilarning elektr qurilmalariga xizmat koʻrsatish xodimi mavjud emasligi elektr qurilmalarining ekspluatatsiya qilishga tayyor emasligi toʻgʻrisida xulosa berilishiga asos boʻladi.
Ushbu bandning birinchi xatboshisida keltirilgan sabablardan tashqari boshqa sabablarga koʻra isteʼmolchilarning elektr qurilmalari ekspluatatsiyaga tayyor emasligi toʻgʻrisida xulosa berish taqiqlanadi.
“Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan isteʼmolchilarning elektr qurilmalari ekspluatatsiyaga tayyor emasligi toʻgʻrisidagi xulosa berilgan taqdirda, ushbu xulosaga asos boʻlgan sabablar aniq koʻrsatilgan Dalolatnoma real vaqt rejimida pudratchiga va HETKga Onlayn platforma, YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi orqali yuboriladi.
Dalolatnomadagi isteʼmolchilarning elektr qurilmalari ekspluatatsiyaga tayyor emasligi toʻgʻrisidagi xulosada koʻrsatilgan sabablar (kamchiliklar) pudratchi tomonidan bartaraf etilgandan soʻng Onlayn platforma, YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazlari orqali “Oʻzenergoinspeksiya”ga elektr qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish uchun pudratchi tomonidan qaytadan soʻrovnoma yuboriladi.
“Oʻzenergoinspeksiya” Onlayn platforma, YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazlari orqali qayta soʻrovnoma tushgan kundan boshlab ikki ish kunida isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini qayta texnik koʻrikdan oʻtkazadi. Qayta texnik koʻrikdan oʻtkazishda ilgari tuzilgan Dalolatnomada koʻrsatilmagan sabablar (kamchiliklar)ga koʻra Dalolatnomani imzolashni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Dalolatnomani imzolashda avval keltirilgan sabablar bartaraf etilganini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq boʻlgan sabablarning keltirilishi bundan mustasno.
38. “Oʻzenergoinspeksiya” mazkur Reglamentning 36 va 37-bandlarida nazarda tutilgan muddatlarda ushbu Reglamentga 8-ilovaga muvofiq shaklda Dalolatnomani QR-kod qoʻyib imzolaydi va real vaqt rejimida Onlayn platforma, YIDXP yoki Davlat xizmatlari markazi orqali pudratchiga hamda oʻlchash vositasini plombalash va elektr taʼminoti shartnomasini tuzish uchun HETKga yuboradi.
39. Elektr energiyasini oʻlchash vositalarini plombalash ishlari HETK vakili tomonidan joyiga chiqqan holda:
quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar uchun bir martalik toʻlovlar toʻlangandan soʻng ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash muddatlari doirasida;
quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilar uchun “Oʻzenergoinspeksiya” QR-kodi (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan Dalolatnoma (ijobiy xulosa) Onlayn platformaga tushgan kundan boshlab bir ish kuni mobaynida amalga oshiriladi va bu haqida mazkur Reglamentga 9-ilovaga muvofiq shakldagi naryad rasmiylashtiriladi. Bunda plombalash ishlari bajarilishida ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash muddatlari buzilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
40. Naryad rasmiylashtirilgan kuni HETK tomonidan isteʼmolchiga taqdim etiladigan Dalolatnoma hamda elektr taʼminoti shartnomasi elektron shaklda Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda), Onlayn platforma yoki YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) yuboriladi.
41. Quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun Dalolatnomani rasmiylashtirishda “Oʻzenergoinspeksiya”ning ishtiroki talab etilmaydi.
42. Rasmiylashtirilgan elektr taʼminoti shartnomasi va plombalash oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi naryad Davlat xizmatlari markaziga tushgandan soʻng real vaqt rejimida bu haqida isteʼmolchi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilinadi.
43. Isteʼmolchi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qilinganidan soʻng besh ish kuni mobaynida rasmiylashtirilgan elektr taʼminoti shartnomasini oʻzining ERIsi bilan tasdiqlaydi.
Isteʼmolchi tomonidan elektr taʼminoti shartnomasini ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.
Isteʼmolchi tomonidan tasdiqlangan elektr taʼminoti shartnomasi Davlat xizmatlari markazi tomonidan (oʻzi kelib murojaat etganda), isteʼmolchi tomonidan Onlayn platforma yoki YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) HETKga yuboriladi.
44. Isteʼmolchi elektr taʼminoti shartnomasini tasdiqlashdan bosh tortganda yoki belgilangan muddatda oʻzining ERIsi (daktiloskopiya va boshqalar) bilan tasdiqlamaganda elektr taʼminoti shartnomasi tuzilmagan hisoblanadi.
45. Isteʼmolchiga elektr energiyasi elektr taʼminoti shartnomasi shartlari asosida HETK tomonidan yetkazib beriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
46. Quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilar elektr energiyasining shartnomaviy miqdorini oʻzgartirish uchun qoʻshimcha texnik shartlarni olishi talab etilmaydi.
47. Texnik shartlarni, shu jumladan, qoʻshimcha texnik shartlarni ishlab chiqish, berish, elektr taʼminoti loyihalarini kelishish, elektr energiyasini oʻlchash vositalarini plombalash naryadini rasmiylashtirish va tasdiqlash toʻlov undirilmasdan amalga oshiriladi, davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun yigʻim undirilishi bundan mustasno.
48. Davlat xizmatlari markazlari, HETK, “Oʻzenergoinspeksiya”, pudratchi oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida isteʼmolchi haqidagi olingan maʼlumotlarning oshkora etilmasligini taʼminlashi shart.
49. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.
Bunda Onlayn platforma orqali xar oy yakunida Davlat xizmatlari markazlari soʻroviga koʻra HETK, “Oʻzenergoinspeksiya” va pudratchilar tomonidan koʻrsatilayotgan xizmatlar mazkur Reglamentda belgilangan muddatlarga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotlar yuboriladi.
50. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha tabaqalashtirilgan
Ulanayotgan kuchlanish Ulanayotgan quvvat Ulanish turi Tayyor holda topshirish ishlarining narxlari Ulanish muddati Elektr uzatish tarmogʻi uzunligi Ulash narxi Qoʻshimcha har 40 metr elektr uzatish tarmogʻining narxi 1 kVgacha 0,1 — 10 kVt Havo elektr uzatish tarmogʻi orqali 40 metrgacha 2,9 mln soʻm 3,05 mln soʻm 10 ish kuni Kabel elektr uzatish tarmogʻi orqali 40 metrgacha 6,87 mln soʻm 4,15 mln soʻm 11 — 20 kVt Havo elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 10,15 mln soʻm 3,88 mln soʻm 10 ish kuni Kabel elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 13,46 mln soʻm 4,97 mln soʻm 21 — 30 kVt Havo elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 13,16 mln soʻm 4,23 mln soʻm 20 ish kuni Kabel elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 16,36 mln soʻm 5,33 mln soʻm 31 — 50 ** kVt Havo elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 14,27 mln soʻm 4,69 mln soʻm 20 ish kuni Kabel elektr uzatish tarmogʻi orqali 80 metrgacha 17,27 mln soʻm 5,78 mln soʻm 6-10 kV 31 va undan yuqori Tayyor holda topshirish shartnomasida koʻrsatilgan muddat va narxlarga muvofiq
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun murojaatlarni shakllantirish, texnik shartlarni ishlab chiqish va tayyor holda topshirish shartnomasi loyihalarini taqdim etish tartibi 1-bosqich Isteʼmolchi (yuridik yoki jismoniy shaxs ) 1. Elektr tarmoqlariga ulanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish, YIDXP yoki Onlayn platformada roʻyxatdan oʻtish va belgilangan shakldagi soʻrovnomani toʻldirish. 1. Isteʼmolchining xohishiga koʻra. 2. Davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun belgilangan miqdordagi yigʻimni toʻlash. Bunda Onlayn platforma orqali murojaat etilganda yigʻim undirilmaydi. 2. Isteʼmolchi murojaat qilganda. 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi, YIDXP, Onlayn platforma 1. Isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha texnik shartni ishlab chiqish uchun soʻrovnomani HETK ( “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va uning tarkibiga kiruvchi hududiy elektr tarmoqlari korxonalari )ga yuborish. Quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulashda texnik shartlarni ishlab chiqish talab etilmaydi va ulash sxemasi asosida amalga oshiriladi. 1. Real vaqt rejimida. 2. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha HETK tomonidan ishlab chiqilgan texnik shart asosida isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash ishlarini tayyor holda topshirish boʻyicha HETK yoki pudratchi tomonidan tayyorlangan shartnomalarni isteʼmolchiga taqdim etish. 2. Isteʼmolchi murojaat qilgandan soʻng 3 ish kunida. 3. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha tayyor holda topshirish shartnomasi asosida pudratchi tomonidan ishlab chiqilgan elektr taʼminoti loyihasini tegishli soʻrovnoma asosida “Oʻzenergoinspeksiya”ga koʻrib chiqish va xulosa tayyorlash uchun yuborish. 3. Loyiha hujjati ilova qilingan soʻrovnoma Onlayn platformaga joylashtirilgan kuni. II. Ulanadigan quvvati 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash tartibi 1-bosqich Isteʼmolchi 1. Elektr tarmoqlariga ulanish uchun belgilangan miqdordagi (tabaqalashgan) bir martalik toʻlovni amalga oshirish. 2. Elektr taʼminoti shartnomasi (oferta)ni imzolash. Isteʼmolchining xohishiga koʻra. 2-bosqich HETK ( “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va uning tarkibiga kiruvchi hududlardagi elektr tarmoqlari korxonalari) 1. Quvvati 20 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga tayyor holda ulash yuzasidan barcha ishlarni (elektr tarmoqlariga ulash sxemasini tayyorlash, qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish ishlarini bajarish, elektr energiyasini oʻlchash vositasini oʻrnatish va plombalash, naryadni rasmiylashtirish, elektr taʼminoti shartnomasini tuzish) amalga oshirish. 10 ish kuni mobaynida 2. Quvvati 20 kVtdan 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish ishlarini amalga oshirish, shu jumladan: 20 ish kuni mobaynida isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha texnik shartlarni ishlab chiqish; 2 ish kuni mobaynida isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini tayyorlash; 5 ish kuni mobaynida tayyorlangan elektr taʼminoti loyihasini “Oʻzenergoinspeksiya” bilan kelishish; 3 ish kuni mobaynida qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish; 6 ish kuni mobaynida isteʼmolchining elektr qurilmalari ekspluatatsiyaga tayyorligi toʻgʻrisida “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan belgilangan shakldagi Dalolatnomani QR-kod qoʻyib imzolashni tashkil qilish; 3 ish kuni mobaynida “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan Dalolatnoma QR-kod qoʻyilgandan soʻng elektr taʼminoti shartnomasini (oferta) tuzish va isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash. 1 ish kuni mobaynida 3-bosqich “Oʻzenergoinspeksiya” 1. Quvvati 20 kVtdan 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha HETK tomonidan ishlab chiqilgan tashqi elektr taʼminoti loyihasini kelishish va amalga oshirilgan qurilish-montaj, sozlash-ishga tushirish ishlarini koʻrikdan oʻtkazish va natijasi boʻyicha belgilangan shaklda QR-kod qoʻyilgan xulosani HETKga yuborish. 3 ish kuni mobaynida 2. Quvvati 20 kVtdan 50 kVtgacha boʻlgan isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini tarmoqqa ulash boʻyicha amalga oshirilgan qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish ishlarini: “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan kelishilgan elektr tarmoqlariga ulash loyiha hujjatiga muvofiqligini; elektr qurilmalarining loyiha hujjatlariga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi boshqa normativ hujjatlarga muvofiqligini; ijro va texnik qabul qilish-topshirish hujjatlari mavjudligini joyiga chiqib koʻrikdan oʻtkazish. Joyiga chiqib koʻrikdan oʻtkazish natijalari boʻyicha Onlayn platformada QR-kod qoʻyilgan Dalolatnomani HETKga yuborish. Elektr qurilmalarini ekspluatatsiyaga tayyorligi boʻyicha texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun soʻrovnoma tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida. III. Quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash tartibi 1-bosqich 1. HETK 1. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha texnik shartlarni ishlab chiqish va Onlayn platformaga joylashtirish va isteʼmolchiga ushbu texnik shartlarni yuborish. 3 ish kuni mobaynida 2. HETK va pudratchi ( loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirishni bajarish uchun tegishli litsenziyaga (ruxsatnomaga) ega yuridik shaxs ) 2. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirishni tayyor holda topshirish boʻyicha oʻzlarining takliflari aks ettirilgan shartnomalarni isteʼmolchiga yuborish. 3 ish kuni mobaynida ( texnik shartlar Onlayn platformaga joylashtirilgandan soʻng ) 2-bosqich Onlayn platforma, Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP HETK tomonidan ishlab chiqilgan va QR-kod qoʻyilgan texnik shartlarni, elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha pudratchilar hamda HETK takliflari aks ettirilgan shartnomalarni isteʼmolchiga yuborish. Real vaqt rejimida. 3-bosqich Isteʼmolchi Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish boʻyicha HETK yoki boshqa pudratchi tashkilotni tanlash va u bilan shartnoma tuzish. Xohishiga koʻra ( texnik shartlarni olgandan soʻng ). 4-bosqich HETK yoki pudratchi Shartnoma asosida isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish. Shartnomada belgilangan muddatlarda. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha elektr taʼminoti loyihasini kelishish uchun Onlayn platforma orqali “Oʻzenergoinspeksiya”ga yuborish. Loyiha hujjatlari tayyor boʻlgandan soʻng. 5-bosqich “Oʻzenergoinspeksiya” Elektr taʼminoti loyihasini koʻrib chiqish, natijasi boʻyicha QR-kod qoʻyilgan xulosani Onlayn platforma orqali HETK yoki pudratchiga yuborish. Isteʼmolchining ulanadigan elektr qurilmalari kuchlanishi: 1 kV gacha va 6 — 10 kV boʻlganda — 3 ish kunida; 35 kV va undan yuqori boʻlganda — 5 ish kunida. 6-bosqich Pudratchi 1. “Oʻzenergoinspeksiya” bilan kelishilgan elektr taʼminoti loyihasi asosida qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish. Shartnomada belgilangan muddatlarda. 2. Bajarilgan ishlar yakuni boʻyicha elektr qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish uchun Onlayn platformada soʻrovnoma toʻldirish va “Oʻzenergoinspeksiya”ga hamda HETKga yuborish. Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari yakunlangandan soʻng. 7-bosqich “Oʻzenergoinspeksiya” 1. Soʻrovnoma boʻyicha isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha bajarilgan qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish ishlari va elektr qurilmalari texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjatlarga, kelishilgan loyiha hujjatiga muvofiqligini hamda ijro, topshirish-qabul qilish va texnik hujjatlar bilan taʼminlanganligini joyiga chiqib koʻrikdan oʻtkazish. 2. Koʻrikdan oʻtkazish natijasi boʻyicha QR-kod qoʻyilgan Dalolatnomani onlayn platforma orqali pudratchiga yoki HETKga yuborish. Isteʼmolchining ulanadigan elektr qurilmalari kuchlanishi: 1 kV gacha va 6 — 10 kV boʻlganda — 3 ish kunida; 35 kV va undan yuqori boʻlganda — 5 ish kunida. 8-bosqich HETK Onlayn platforma orqali “Oʻzenergoinspeksiya” tomonidan isteʼmolchining elektr qurilmalari ekspluatatsiyaga tayyorligi toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan Dalolatnoma tushgandan soʻng: oʻlchov vositasini plombalash va naryadni rasmiylashtirish; 1 ish kunida. bir tomonlama belgilangan namunaviy shakl boʻyicha rasmiylashtirilgan elektr taʼminoti shartnomasini va oʻlchov vositasini plombalash toʻgʻrisidagi naryadni isteʼmolchiga yuborish. Isteʼmolchi tomonidan ERI bilan tasdiqlangan elektr taʼminoti shartnomasi tushgandan soʻng isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash. 1 ish kunida. 9-bosqich Onlayn platforma, Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP Isteʼmolchini elektr tarmoqlariga ulash jarayonida rasmiylashtirilgan barcha hujjatlarni isteʼmolchilarga yuborish (taqdim etish). Real vaqt rejimida 10-bosqich Isteʼmolchi Elektr taʼminoti shartnomasini ERI bilan tasdiqlab Onlayn platformaga, Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda) yoki YIDXP orqali (elektron shaklda murojaat qilinganda) HETKga yuborish. 5 ish kunida.
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlaridan foydalanish uchun SOʻROVNOMA I. (jismoniy) Isteʼmolchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O. 3. STIR 4. Manzili 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) I. (yuridik) Isteʼmolchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot : 1. Toʻliq nomi 2. STIR 3. Telefon raqami 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ulanayotgan obyekt toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Ulanayotgan obyektning joylashgan joyi (indeks, manzil, moʻljal) 2. Ulanayotgan quvvat 3. Elektr taʼminotining ishonchliligi boʻyicha toifasi 4. Xizmat turi: yangi ulash elektr qurilmalarini rekonstruksiya qilish elektr taʼminotining ishonchliligi boʻyicha toifasini oʻzgartirish quvvatni oshirish ulanish nuqtasini oʻzgartirish III. Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha imtiyozli taklif: ( Elektr tarmoqlariga ulanadigan qurilma va uskunalarining umumiy quvvati 140 kilovattgacha (160 kVA) boʻlgan isteʼmolchilar uchun ) Isteʼmolchilarni elektr tarmoqlariga ulash uchun qurilish-montaj, sozlash-ishga tushirish ishlarini va xarajatlarni ( isteʼmolchi tomonidan bir yil davomida qaytarish sharti bilan ) “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan amalga oshirilishini tanlash. roziman rozi emasman Isteʼmolchining elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash ishlarini amalga oshirish uchun berilgan texnik shartlar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga kiritilishiga isteʼmolchining roziligi: roziman rozi emasman Isteʼmolchi ERI
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
(hududiy elektr tarmoqlari korxonasining rasmiy xati shaklida) Sana:______ Isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash ishlarini amalga oshirish uchun TEXNIK SHART Berildi: ___________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O) ____________________________________________________________________________ (hududiy elektr tarmoqlari korxonasining nomi) “Elektroenergetika sohasida davlat xizmatlarini koʻrsatish xizmati” Sizning 20___ yil “____”________dagi ________-son soʻrovnomangizga muvofiq quyidagi texnik shartlar berildi. 1. Ulanadigan kuchlanishi ____ kV 2. Umumiy quvvat:____ kVt 2. Elektr taʼminoti toifasi:____ toifa 3. Obyektning manzili:_______________________________________________ 4. Obyektning nomi:_________________________________________________ 5. Ulanish sxemasi. Asosiy elektr taʼminoti: 1. ________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________ 3. ... Zaxira elektr taʼminoti: 1. ________________________________________________________________ 2. ________________________________________________________________ 3. ... Isteʼmolchining vazifalari: 1. Quvvati 20 kVtdan oshmagan elektr energiyasi isteʼmolchilari uchun qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish; 1.1. Quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan taqdirda ( elektr energiyasi isteʼmolchilari ixtiyoriga koʻra ) elektr taʼminoti loyihasini ishlab chiqish uchun loyihalash, qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari yoki hududiy elektr tarmoqlari korxonasi bilan shartnoma tuzish va ishlab chiqilgan loyihani Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi bilan kelishish; 1.2. Elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish uchun isteʼmolchilar hududiy elektr tarmoqlari korxonasi yoki boshqa qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish tashkilotlari bilan tegishli shartnomalar tuzish hamda loyihaga va elektr uskunalarini oʻrnatish qoidalari talablariga muvofiq qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini amalga oshirish; 1.3. Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlari yakunlangandan soʻng (quvvati 20 kVtdan yuqori boʻlgan elektr qurilmalari ekspluatatsiya qilishga tayyorligi haqida xulosani rasmiylashtirish) hisobga olish tizimini plombalash va elektr taʼminoti shartnomasini tuzish uchun Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali soʻrovnoma yuborish; 2. Elektr taʼminoti shartnomasini tuzish. Hujjatni imzolagan shaxs ____________________FIO (vakolatli organ rahbari) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
__________________ (sana) ________________ (raqam) Ulanadigan quvvati 50 kVtdan yuqori boʻlgan elektr energiyasi isteʼmolchilari uchun elektr taʼminoti loyihasini kelishish uchun SOʻROVNOMA I. Kelishilayotgan elektr taʼminoti loyihasi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Elektr taʼminoti loyihasining nomi: 2. Loyihachi tashkilotning nomi: 3. Loyihachi tashkilotning STIRI: 4. Loyihachi tashkilotning yuridik manzili: 5. Ulanadigan quvvat: II. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Elektr taʼminoti loyihasi: loyihachi tashkilotining ERI
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 6-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI ELEKTR ENERGIYASI, NEFT MAHSULOTLARI VA GAZDAN FOYDALANISHNI NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI _______________________________________________________________________ Elektr taʼminoti loyihasi kelishilganligi haqida XULOSA 20___ y. “____” ariza raqami:__________ quvvati:______ kVt _____________________________________ ning _____________________-son arizasiga (ariza beruvchining nomi yoki F.I.O.) (ariza raqami) muvofiq _____________________________________________________ manzilida (obyektning manzili) joylashgan elektr taʼminoti loyihasi kelishildi. Elektr taʼminoti loyihasining texnik tavsiflari ushbu xulosaga ilovada koʻrsatilgan va xulosaning ajralmas qismi hisoblanadi. Hujjatni imzolagan shaxs ____________________FIO (vakolatli organ rahbari) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
_________________ (sana) ________________ (raqam) Elektr qurilmalarini ekspluatatsiyaga tayyorligi boʻyicha texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun SOʻROVNOMA I. Elektr qurilmalari toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Yangi qurilayotgan yoki rekonstruksiya qilinayotgan elektr qurilmalarining nomi 2. Qurilish-montaj va (yoki) sozlash-ishga tushirish ishlarini bajaruvchi tashkilotning nomi 3. Qurilish-montaj va (yoki) sozlash-ishga tushirish ishlarini bajaruvchi tashkilotning STIRi 4. Qurilish-montaj va (yoki) sozlash-ishga tushirish ishlarini bajaruvchi tashkilotning yuridik manzili 5. Elektr qurilmalari muvofiqlik sertifikatining raqami va sanasi II. Ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Isteʼmolchining elektr xoʻjaligi uchun javobgar boʻlgan shaxs tomonidan imzolangan elektr taʼminoti obyektining bir chiziqli sxemasi 2. Qurilish-montaj tashkiloti va isteʼmolchi oʻrtasida tuzilgan qabul qilish-topshirish dalolatnomasi 3. Mavjud himoya vositalari, ularning sinovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi bayonnomalar, yongʻinga qarshi inventarlar, texnika xavfsizligi boʻyicha plakatlar roʻyxati 4. Elektr qurilmalarining laboratoriya sinovlaridan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi bayonnomalar 5. Asosiy elektr qurilmalari uchun pasportlar: 6. Elektr xoʻjaligi uchun javobgar boʻlgan shaxsning lavozimga tayinlanganligi toʻgʻrisidagi buyruq 7. Ijro sxemalari, yer osti ishlarining dalolatnomalari 8. Isteʼmolchi nomidan (tomonidan) Hududiy elektr tarmoqlari korxonasining tezkor-dispetcherlik xizmatiga isteʼmolchining elektr qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash va oʻchirish uchun buyurtmanoma berish huquqiga ega boʻlgan tezkor va tezkor-taʼmirlash boʻyicha isteʼmolchining masʼul xodimlari roʻyxati (F.I.O., lavozimi, elektr xavfsizligi boʻyicha malaka guruhi, telefon raqamlari) Pudratchi tashkilotining ERI
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarini hamda elektr qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha DALOLATNOMA 20___ yil “___” _________ dagi ___-son Ushbu Dalolatnoma ___________________________________________________________________________ (qurilish-montaj va sozlash-ishga tushirish ishlarinibajargan tashkilot nomi) _____________________________________________________________________________ (lavozimi) (F.I.O.) qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish ishlarini bajargan tashkilotning YIDXP orqali yuborgan 20___ yil “___” ______ __son soʻrovnoma maʼlumotlariga muvofiq isteʼmolchi tashkilot vakili (yuridik shaxslar uchun) __________ ______________ (lavozimi) (F.I.O.) yoki elektr qurilmalari egasining (jismoniy shaxslar uchun) vakili _______________________ (F.I.O.) ishtirokida “Oʻzenergoinspeksiya” masʼul xodimi _________________________________ (hududiy boʻlim nomi, lavozimi) tomonidan taqdim etilgan hujjatlar va elektr qurilmalari texnik koʻrikdan oʻtkazildi. 1. Texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun taqdim etilgan elektr qurilmalari: ______________________________________________________________________________ (elektr qurilmalari nomi, elektr taʼminot manbalari) 1.1. Elektr qurilmalari tarkibi va tavsifi: ______________________________________________________________________________ (turi, quvvati, kuchlanish, soni) 1.2. Texnik hujjatlar: 1.2.1. Texnik shartlar 20__ yil “___” ____________ da ______-son bilan _____ ______________________________________________________________________________ (texnik shartlar bergan tashkilot nomi) tomonidan _______ kVA (kVt) quvvatga ulanish uchun berilgan. 1.2.2. Elektr taʼminoti loyihasi ___________________________________________________ (loyiha tashkilotining nomi, ishlab chiqish raqami va sanasi) _____________________________________________________________ tomonidan ishlab chiqilgan. Ushbu loyiha “Oʻzenergoinspeksiya” bilan ____________________________________________ (loyihani kelishuv raqami va sanasi) kelishilgan va elektr qurilmalari tarmoqlariga ulanayotgan tashkilot _____________________ ( tashkilotning nomi) ______________ tomonidan koʻrib chiqilgan __________________________________________ (loyihani koʻrib chiqish raqami va sanasi) 1.2.3. Elektr-montaj va sozlash — ishga t?shirish ishlari va sinovlar _________________________________________________ tomonidan amalga oshirilgan. (tashkilot nomi, litsenziya raqami, kim tomonidan berilgan, amal qilish muddati) 1.2.4. Sozlash — ishga tushirish hujjatlari va sinovlar (oʻlchovlar) EQTQ, XTQ talablariga muvofiqligi ______________________________________________________________________________ 2. Elektr qurilmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish va texnik hujjatlarni tekshirishda quyidagilar aniqlandi. 2.1. Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishni tashkil etish boʻyicha: ______________________________________________________________________________ (isteʼmolchi tashkilot yoki elektr qurilmalari egasining nomi (tegishlisi tagidan chizilsin)) 2.1.2. Elektr hoʻjaligi uchun javobgar shaxs _____________ ___________ (lavozimi) (F.I.O.) 20 __-yil “____” ______ dagi ___-son buyruq bilan tayinlangan. U TEQQ va XTQ boʻyicha bilim sinovdan qonunchilikda belgilangan tartibda, _____ yil “____” ________ da oʻtib, unga ____ V elektr qurilmalarda ishlash uchun xavfsizlik texnikasi boʻyicha _______ guruh berilgan. 2.1.3. Elektrotexnik xodimlarning soni va malakasi boʻyicha muvofiqligi__________________ 2.1.4. Elektr himoya vositalarining holati, ularning yetarli ekanligi ______________________ 2.1.5. Tezkor texnik hujjatlar mavjudligi (bor, yoʻq): tasdiqlangan prinsipial elektr sxemasi ____________________________________________; lavozim yoʻriqnomalari _________________________________________________________; ekspluatatsiya boʻyicha yoʻriqnomalar ________________________________________________; naryadlar blankalari ____________________________________________________________; 2.1.6. Jurnallarning mavjudligi (bor, yoʻq): TEQQ va XTQ boʻyicha bilim sinovi ________________________________________________; elektrotexnik xodimlarga koʻrsatmalar berish ________________________________________; tezkor jurnal ______________________________________________________________________________; himoya vositalarining hisobi va holati ______________________________________________; elektr uskunalarning kamchiligi (nosozligi) _________________________________________; 2.1.7. Asosiy elektr uskunalariga pasport (sertifikat) _________________________________ 2.2. Elektr qurilmalarining texnik holati 2.2.1. Yongʻinga qarshi xavfsizlik vos?talari bilan taʼminlanishi _________________________ 2.2.2. Oʻlchov asboblarining holati __________________________________________________ 2.2.3. Yerga ulash qurilmalarining holati _____________________________________________ 2.2.4. Elektr qurilmali xonalar va ularda oʻrnatilgan elektr qurilmalarining EQTQ talablariga muvofiqligi ______________________________________________________________________________ 2.2.5. Kabel va havo liniyalarining texnik holati ______________________________________ 2.2.6. Elektr dvigatellar, ishga tushirish-sozlash apparaturasi va elektr yoritgichlarning texnik holati ______________________________________________________________________________ 2.2.7. Kompensatsiya qurilmalari mavjud boʻlsa, ularning texnik holati ______________________________________________________________________________ (turi, ishlab chiqargan zavod raqami) 2.2.8. Taqsimlash qurilmalari _____________________________________________________ 2.2.9. Kuch transformatorlari ______________________________________________________ 2.2.10. Hisobga olish sxemasining montaji (hisobga olish priborlarining oʻrnatilishi, oʻlchov transformatorlari va boshqalar) 3. Texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun taqdim etilgan elektr qurilmalarining ekspluatatsiya qilishga tayyorligi toʻgʻrisida xulosa _____________________________________________________________________________ “Oʻzenergoinspeksiya” masʼul xodimi ________ ___ __________________________ (hududiy boʻlim nomi, lavozimi) (F.I.O.) 20__ yil “___” ___________ ______________________________ (imzo) HETK ___________________________ ______________________________ (hududiy boʻlim nomi, lavozimi) (F.I.O.) 20__ yil “___” ___________ ________________ (imzo) Pudrat tashkiloti rahbari yoki elektr hoʻjaligi uchun javobgar shaxs (yuridik shaxslar uchun) ____________________________ _________________ (tashkilot nomi, lavozimi) (F.I.O.) 20__ yil “___” ___________ ______________ (imzo) Pudrat yoki elektr qurilmasi egasining muhri oʻrni (jismoniy shaxslar uchun) ________________________ ______________ (tashkilot nomi, lavozimi) (F.I.O. telefon raqami) 20__ yil _____________________(imzo) “___” ____
Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 9-ILOVA
Elektr energiyasini oʻlchash vositalari plombalanganligi haqida NARYAD 20__ y. “___”__________ dagi ____-son Mazkur Naryad HETK (elektr taʼminoti korxonasi) vakili _______________________________________________________________________ (lavozimi, F.I.O.) tomonidan quyidagilar: isteʼmolchi vakili yoki elektr qurilma egasi ishtirokida elektr qurilmalari elektr tarmoqlariga ulanayotganligi toʻgʻrisida tuzildi. Ulanayotgan isteʼmolchi tavsifi: Obyektning nomi _______________________________________________________; Manzili ______________________________________________________________; Texnik shartlar 20___ yil _____-son bilan _____________ HETK tomonidan berilgan; Ruxsat etilgan quvvat _______ kVt, belgilangan quvvat ________ kVA (transformator mavjud boʻlsa); Kuchlanish toifasi _____ kV; Elektr taʼminotining ishonchliligi boʻyicha toifasi ________; Asosiy elektr taʼminoti manbai _________________________________________; Elektr tarmoqlarining mansublik boʻyicha chegarasi ________________________________________; Elektr taʼminoti loyihasiga koʻra hisoblangan quvvat ________ kVt. Ushbu bilan tasdiqlanmoqdaki, isteʼmolchining elektr qurilmalari hududiy elektr tarmoqlari korxonasi (elektr taʼminoti korxonasi) elektr tarmoqlariga ulanishi qonunchilikka muvofiq amalga oshirilgan. Tomonlarning imzolari: HETK vakili _______________________________________ (imzo) Qurilish-montaj va sozlash — ishga tushirish tashkiloti (mavjud boʻlsa) ________________________________________ (imzo) Isteʼmolchi vakili yoki elektr qurilmasi egasi ____________________________________ (imzo)
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qaroriga 2-ILOVA
Isteʼmolchilarning elektr qurilmalarini 110 kV kuchlanishgacha boʻlgan elektr tarmoqlariga ulash bilan bogʻliq qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish muddatlari va tavsiyaviy qiymatlarning
T/r Elektr tarmoqlari, transformator punkti va podstansiyalar Texnik parametrlar Sarflanadigan mablagʻ (mln soʻm) Qurilish ishlarini bajarish uchun talab etiladigan muddat material (uskuna) bilan material (uskuna)siz 1. 6 — 10 kVli 1 km 80,5 24,2 4 kun 2. 35 kVli 1 km bir zanjirli 230,1 138,2 10 kun 1 km ikki zanjirli 450,3 135,4 10 kun 3. 110 kVli 1 km bir zanjirli 450,7 135,1 12 kun 1 km ikki zanjirli 550,6 165,2 12 kun 4. Transformator punkti 1 komplekt 47,0 — 300,0 4,0 — 35,6 3 kun 5. 35 kV kuchlanishli podstansiya 1 dona – 2 500,0 3 oy 6. 110 kV kuchlanishli podstansiya 1 dona – 5 000,0 5 oy
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qaroriga 3-ILOVA
2022-yil 1-yanvardan eʼtiboran Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarori 2-bandining ikkinchi xatboshisi va 1-ilova .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2018-yil 19-dekabrdagi 1030-son qaroriga ilovaning 2-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 2-iyuldagi 548-son qaroriga ilovaning 14-bandi “a” kichik bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 567-son qaroriga ilovaning 3-bandi “a” kichik bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 28-noyabrdagi 961-son qaroriga ilovaning 5-bandi “a” kichik bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 14-yanvardagi 24-son qaroriga ilovaning 8-bandi “a” kichik bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 3-iyundagi 348-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi “a” kichik bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 31-avgust,
555-son