UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 7-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 7 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Маданият вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Маданият вазирлигининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Маданият вазирлиги раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Вазирлик маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширадиган ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.

4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

5. Вазирлик ўз фаолиятини, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

7. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, туман (шаҳар) маданият бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий маданият органлари), Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

8. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, қисқартмаси — Маданият вазирлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Министерство культуры Республики Узбекистан, қисқартмаси — Минкультура;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — The Ministry of Culture of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — Ministry of Culture.

9. Вазирлик жойлашган жой (почта манзили): 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй.

2-боб. Вазирликнинг тизими

10. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Кинематография агентлиги;

«Ўзбекцирк» давлат муассасаси;

«Ўзбектеатр» давлат муассасаси, давлат театрлари, театр студиялари;

Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академияси;

Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати, Бухоро, Фарғона ва Урганч мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;

Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти;

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхоналари;

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси;

«Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси;

«Халқаро фестиваллар дирекцияси» давлат муассасаси;

«Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси;

«Халқлар дўстлиги» санъат саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр ва концерт саройи, «Сурхондарё санъат саройи» давлат муассасаси;

«Маданият таълими маркази» давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси ва уларнинг филиаллари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, Карим Зарипов номидаги республика эстрада ва цирк коллежи, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, профессионал таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари;

маданият ва истироҳат боғлари, маданий-маърифий муассасалар;

«Ўзбекистон давлат симфоник оркестри» давлат муассасаси;

«Республика бахшичилик санъати маркази», «Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази», «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази» давлат муассасалари;

«Бинолардан фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат муассасаси;

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти» давлат муассасаси;

«Маданий ҳаёт медиа маркетинг маркази» масъулияти чекланган жамияти;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг тизимидаги туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва маданият марказлари.

3-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари

1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

11. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий устувор вазифалари ҳисобланади:

маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш;

миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ҳамда кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;

бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш;

маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш;

маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш;

давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш;

12. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) маданият ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳаларда қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

маданият тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;

ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишларига, шу жумладан, маданият тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга доир таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади ва ҳимоя қилади;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг маданият ва санъат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш мониторингини юритади, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишига қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) чоралар кўради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлайди, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишига доир ишларни бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун ўз ходимларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган тартибда юритади;

Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазирлик тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари бажарилиши устидан идоравий назоратни ташкил этади;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилади;

ахборот технологияларини ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш йўли билан ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган молиявий назоратни амалга оширади;

ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини белгилайди, маданият соҳасининг ҳолатини қиёсий таҳлил қилади;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатишининг таълим билан боғлиқ ва ижтимоий самарадорлигини таҳлил қилади, уни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

драматик, мусиқали, мусиқали-драматик асарлар, тасвирий ва амалий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари яратишга давлат буюртмаларини амалга оширади;

маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, маданият ва санъат соҳасига тааллуқли дастурий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди, уларнинг тўғри бажарилишини таъминлайди;

б) миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантириш, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

республика ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқа органлари билан биргаликда маданият ва санъат арбобларини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;

аҳолининг кенг қатламлари орасида маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда мамлакатнинг давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш чораларини кўради;

аҳолининг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантиради;

аҳолини миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга оширади;

барча мавжуд давлат маданият ташкилотларини хатловдан ўтказади;

соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чораларини кўради;

давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочилар жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги чораларини кўради;

ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилишини ва уларнинг таълим муассасаларига тўлиқ етказилишини таъминлайди;

маданият ва санъат соҳасидаги улкан ютуқлар учун мукофотлар таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;

соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

журналлар, бланкалар, ўқув-методик комплекслар, бюллетенлар нашр этилишини ва Вазирлик тизими фаолиятига тааллуқли бўлган ўқув қўлланмалари эълон қилинишини, шунингдек, Вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади;

в) аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар қалби ва онгига мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмдек ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш соҳасида:

халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни янада кучайтиришда театр санъатининг ролини ошириш чораларини кўради;

композитор, бастакор ва созандалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳаваскорлар орасидан истеъдодли ижрочиларни аниқлаш мақсадида турли даражадаги кўрик-танловларни ўтказади;

анъанавий мусиқа жанрларини янги шарт-шароитларда такомиллаштириш мақсадида «устоз-шогирд» анъанасини янада ривожлантиради;

миллий ва жаҳон композиторлари ижодиётини инсоният интеллектуал хазинаси сифатида халқ орасида кенг тарғиб қилиш, замонавий руҳда юксак бадиий асарлар яратишни рағбатлантиради, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрларни ривожлантиради;

«устоз ва шогирд» анъанаси асосида миллий рақс соҳасидаги етук рақс усталари, истеъдодли ва юқори малакали ижрочиларнинг рақс мактабларини яратиш, уларнинг услубларини тиклаш ва ривожлантириш чораларини кўради;

миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда миллий рақс ва хореография санъатини бадиий жиҳатдан ривожлантиради;

авлоддан авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган жозибали рақс намуналарини тўплаш ва бойитишни амалга оширади, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдиради;

халқ усталарининг ўзига хос услуби ва мактабини давом эттиришда, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан тажриба алмашишда «устоз-шогирд» анъанасидан самарали фойдаланишни таъминлайди, шунингдек, ижодий устахоналар фаолиятини кучайтиради;

халқ амалий санъати анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, халқ ҳунармандчилигини қўллаб-қувватлайди;

юртимиз ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш чораларини кўради;

буюк рассомлар, халқ усталари ва рассомлари, санъат арбоблари ва истеъдодли ёш ижодкорларнинг сара асарларини оммалаштиради;

маданият марказларида халқ бадиий ҳаваскорлик ва ижрочилик санъатини ривожлантиришга, уларнинг шакл ва усулларини такомиллаштиришга кўмаклашади;

жойларда маданий-маърифий фаолиятнинг самарали усулларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, илғор тажрибаларни умумлаштиришга ва тарғиб қилишга кўмаклашади;

г) бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:

маданиятшунослик, театршунослик, санъатшунослик, мусиқашуносликни ва ушбу соҳадаги бошқа илмий йўналишларни ривожлантиради;

театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини ривожлантиришни таъминлайди;

халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини, унинг ҳозирги ҳаётини, мустақил ривожланиш тажрибасини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга ҳар томонлама ёрдам беради;

тарихий шахслар, замонамиз қаҳрамонлари образларини яратиш, театр асарларининг ғоявий-бадиий даражасини кўтариш, халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, театр танқидчилигини кучайтириш чораларини кўради;

ёш композиторлар, бастакорлар, мусиқашунослар ва ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун барча имконият ва шароитларни кенгайтиради;

миллий рақс санъатининг ноёб меросини, шу жумладан, миллий қадриятларни акс эттирувчи саҳна либосларини сақлаб қолиш, тиклаш ва янгиларини яратиш ишларини олиб боради;

мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги рақс йўналишларини асраш ва авайлаш чораларини кўради, халқимизга эстетик завқ бағишловчи замонавий ўзбек рақс мактабини яратади;

истеъдодли эстрада хонандаларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиради;

миллий рақс санъатининг ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганади;

тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳаларида истеъдодли ижодкорларни барвақт аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика концерт саройлари, концерт заллари ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ҳамда концерт тадбирларининг тематик, репертуар режалари ва дастурларини такомиллаштиришга доир ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

чет элларда ўқиётган ва самарали ижодий фаолият кўрсатаётган ижодкор ёшларнинг республикада ўтказиладиган кўриклар, танловлар ҳамда фестивалларда қатнашишини таъминлайди;

иқтидорли ёшлар ва санъат арбобларининг ижодий сафарларини ташкил қилишни ҳамда уларнинг халқаро кўламда ва республика миқёсида маданият ва санъат соҳасида ўтказиладиган кўриклар, танловлар, фестивалларда ва бошқа анжуманларда иштирок этишини таъминлайди;

Вазирлик тизимига кирувчи маданият ташкилотларининг жамоалари ва яккахон ижрочиларининг гастроль-концерт фаолиятини, шу жумладан, чет эллардаги гастроль-концерт фаолиятини ташкил қилади;

д) маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш соҳасида:

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади;

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштиради;

таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишларни, Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар бинолари ва иншоотларининг жорий иш ҳолатини сақлашни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳар йили уларни жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда замонавий ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритилган маданият объектларида ҳар йили олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тизимли мониторингини олиб боради;

маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиради;

замон талаблари ва халқаро стандартларга мос янги кўнгилочар марказлар, маданият ва истироҳат боғларини барпо этади;

маҳаллий маданият ва санъат муассасаларини жаҳон маданий маконига пухта интеграция қилади;

мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришда бой тарихий-маданий меросдан ҳамда маданият ва санъатнинг замонавий йўналишларидан самарали ва тўлиқ фойдаланиш чораларини кўради;

маданият соҳасидаги муаммоларни аниқлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини ташкил этади;

е) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимият идоралари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан фаолиятнинг асосий вазифалари ҳамда йўналишларини, маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишда, маданият ва ижодий муассасалар ишининг самарадорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш соҳасида:

замонавий пьесалар, миллий мумтоз, жаҳон классик асарлари асосида театрларнинг узоқ муддатли репертуарини шакллантиради, театрларнинг маҳаллий ва хорижий давлатлардаги гастроль фаолиятини тизимли амалга оширади;

авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий мусиқа меросимизни асраб-авайлаш, янги шароитларда ривожлантириш ва улардан халқимизни баҳраманд қилиш учун кенг имкониятлар яратиш ишларини олиб боради;

миллий қадриятлар асосида эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантиради ва тарғиботини кучайтиради;

аҳолининг маданий эҳтиёжларини қаноатлантиришга, ёшларни юқори савиядаги миллий эстрада қўшиқлари намуналари асосида тарбиялашга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирлар, концертлар ва гастролларни тизимли ташкил этади;

мусиқа ва санъат мактабларида «устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантиради ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этади;

ижодий бирлашмалар, жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти, репертуарлари ва сценарийларининг ғоявий ва бадиий савиясини ошириш ишларини олиб боради;

номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлашни ташкил этади;

маданият ва истироҳат боғлари ҳамда маданият марказларининг моддий-техник базасини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чораларини кўради;

маданият ва истироҳат боғларининг қиёфасини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларда халқ сайилларини доимий ўтказиш тизимини яратиш, аттракцион ва ўйин қурилмаларнинг маданият ва истироҳат боғларининг табиий ва ландшафт хусусиятларига мослигини кўриб чиқади;

маданиятнинг турли йўналишлари бўйича туризмнинг имкониятларини кенгайтиради;

республика ҳудудларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиб туризмни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар доирасида муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини яратиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

маданият ва санъат соҳасида миллий брендларни яратишга ва уларнинг халқаро туризм бозорларига кириб боришига комплекс ёндашади, шунингдек, маданият соҳасида халқаро танлов ва фестиваллар ўтказишни қўллаб-қувватлаш ишларини олиб боради;

таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўради;

жаҳон илмий-техника тараққиёти ютуқларини, хорижий мамлакатларда маданият ва санъатни ривожлантиришнинг илғор тажрибасини умумлаштиради ва ушбу ютуқларнинг соҳада жорий этилишини таъминлайди;

кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун махсус ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг муқобил шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали билим савиясини оширишни ташкил этади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида илмий тадқиқотлар ривожланишига кўмаклашади;

илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;

ж) маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида такомиллаштириш, моддий рағбатлантириш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор халқаро тажрибадан фойдаланиш, маданий-маърифий муассасалар ва таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш соҳасида:

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларни малакали кадрлар билан таъминлайди;

ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш борасида маданият ва санъат соҳасида таклифларни шакллантиради;

ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга, педагогик технологияларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнига истиқболли жорий этишга таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, педагогик жамоатчиликни жалб этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;

маданият соҳасида мутахассисларни маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича касб маҳорати танловлари ўтказади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди;

таълим, илмий-тадқиқот, хорижий ва халқаро ташкилотлар иштирокида узоқ муддатли дастурлар, лойиҳалар, режаларни ишлаб чиқади, уларни бажариш бўйича асосий талабларни белгилайди;

кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

аҳолининг маданий савиясини оширишга интилишини рағбатлантиради;

аҳолини миллий, жаҳон маданияти ва санъатининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш ишларини амалга оширади;

Вазирлик тизими кадрлари малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришларини ва аттестациядан ўтказишни таъминлайди;

мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарсларини ўтиш учун республика ва хорижий мамлакатларнинг таниқли ижрочиларини ҳамда маданият ва санъат арбобларини, етук педагог-мутахассисларини таклиф қилади;

маданият ва санъат бўйича ўқув дастурлари, қўлланмалар ва бошқа илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек, уларни тасдиқлайди;

соҳада профессионал малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан, педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш тизимини такомиллаштиради;

мактабгача таълим муассасаларида бошланғич мусиқа тушунчаларини шакллантирувчи (фольклор мусиқа, академик мумтоз мусиқа, эстрада мусиқаси) махсус адабиётлар яратилишини таъминлайди ва болалар ижро репертуарини шакллантиради;

соҳадаги бошланғич, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида таълимнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш ҳамда таълим сифатини ошириш чораларини кўради, унинг пировардида истеъдодли ижодкорларни етиштиради;

соҳада илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий натижаларни амалиётга жорий этиш ҳамда санъат аҳлининг меҳнат ва ижод шароитини яхшилаш чораларини кўради;

жаҳоннинг машҳур маданият ва санъат муассасалари билан тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини кенгайтиради;

хорижий ва миллий анъанавий таълим тизимининг энг яхши ютуқларидан, шунингдек, соҳада таълимни ривожлантиришга асосланган технологиялардан кенг фойдаланиш чораларини кўради;

Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришда ва уларни ахборот билан таъминлашда, маслаҳат бериш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда бошқа ёрдам турларини кўрсатишда уларга кўмаклашади;

з) давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини, жумладан, конференциялар ва кўргазмалар, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш йўли билан чет элларда кенг тарғиб қилиш, маданият соҳасига хорижий инвестициялар ва грантлар жалб этиш, шунингдек, маданият соҳасига оид оммавий адабиётларни чоп этиш, видео ва кино материаллар тайёрлаш соҳасида:

маданият тизимида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, маданият масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатади;

маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди;

республикада ва хорижий мамлакатларда профессионал санъат ва ҳаваскорлик санъати фестиваллари, кўрик-танловлар, шунингдек, кўргазмалар ўтказилишини ташкил қилади;

ижодий жамоалар, маданият ва санъат мутахассисларини, арбобларини уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, халқаро танловлар, фестивалларда ва чет эллардаги бошқа тадбирларда қатнашишини таъминлайди;

миллий кино маҳсулотларини кенг тарғиб қилишга ва уларнинг халқаро кинофестивалларда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашади;

тарихий ҳақиқат ва реал воқеликни ёрқин акс эттирувчи ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар яратиш тизимини такомиллаштиришда иштирок этади;

кино муассасаларининг моддий-техника базасини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш ва жиҳозлашга кўмаклашади;

халқаро маданий алоқаларини йўлга қўяди ва ривожлантиради;

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

13. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

маданият тизими стратегик ривожланишини белгилаш;

ҳудудий маданият органларида ва Вазирликка идоравий мансуб ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

Вазирлик тизимида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

ҳудудий маданият органларида ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар билан таъминлашни мувофиқлаштириш;

идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларни ривожлантириш концепциялари ва истиқболларини белгилаш;

кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва маданият тизимида қурилиш объектлари сифати мониторингини юритиш;

ҳудудий маданият органларида ва идоравий мансуб ташкилотларда қурилиш, реконструкция, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.

14. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири (кейинги ўринларда — Вазир) ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;

Вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

маданий фаолият соҳасини ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;

Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида маданий фаолият соҳасидаги тенденциялар тўғрисида Вазирлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

маданий фаолият соҳасидаги масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдамини беради;

Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини назорат қилади ва таҳлил этади;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

маданий фаолият соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этади;

нодавлат маданият ва санъат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ишларни ташкил этади;

идоравий мансуб таълим муассасаларда таълим ва тарбия сифати мониторингини олиб боради;

идоравий мансуб таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

Вазирлик, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларда ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этади ҳамда амалга оширади;

ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларни моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади.

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари

15. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура ҳудудий органлари, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар) билан ҳамкорлик қилиш;

маданий фаолият соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

туман (шаҳар) маданият бўлимларида, давлат маданият ташкилотларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш бўйича амалий чоралар қабул қилиш;

давлат маданият ташкилотларида замонавий хавфсизликни таъминлаш воситалари ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;

давлат маданият ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва улар инфратузилмасини ривожлантириш масалалари борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рейтингини тузишда кўмаклашиш;

давлат маданият ташкилотлари ходимлари касбий фаолиятига боғлиқ бўлмаган турли хил ишларга жалб қилинишига қатъиян йўл қўйилмаслигини таъминлаш.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари ва уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;

идоравий мансуб ташкилотларни моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;

идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ва иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

4-§. Туман (шаҳар) маданият бўлимларининг вазифалари ва функциялари

17. Қуйидагилар туман (шаҳар) маданият бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан давлат маданият ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;

давлат маданият ташкилотларида маданий фаолият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

давлат маданият ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

18. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

туман (шаҳар) маданият бўлимлари ва уларнинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва Вазирликнинг буйруқлари бажарилишини мунтазам назорат қилади;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

туман (шаҳар) маданият ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган давлат маданият ташкилотлари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;

маданият ташкилотларида давлат талаблари бажарилиши мониторингини олиб боради;

давлат маданият ташкилотларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

давлат маданият ташкилотларининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари ваколатига тегишли бўлган ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий маданият органларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

19. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда ўз ташкилий тузилмаси доирасида, беғараз фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш;

ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларда ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва бошқа қонунга зид ҳаракатлар, шунингдек, Вазирлик тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат маданият ташкилотлари фаолиятига асоссиз аралашувга, маданият ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга, фаолиятига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, маданият ходимларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонунчиликда белгиланган чоралар кўриш;

Вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ҳудудий маданият органларининг ва бошқа идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмаларини ҳамда устав (низом)ларини тасдиқлаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу тузилмалар ҳамда Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилаш;

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим муассасалари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, уларнинг маданият соҳасидаги экспертларини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига консультантлар сифатида жалб қилиш;

малакали маҳаллий ва хорижий мутахассислар, чет элда фаолият олиб бораётган ватандошларни ишга қабул қилиш;

Вазирлик ва унинг тизимини молиялаштиришга зарур сарф-харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий кредитлар, грантлар ва бошқа маблағларни жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

Вазирлик, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий маданият органларининг кўчмас мулки ва бошқа турдаги мулкларини самарали бошқаришни ташкил этиш;

идоравий мансуб ташкилотлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;

Вазирлик ва ҳудудий маданият органлари ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳайъат мажлисларида Вазирлик тизими раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Маданий фаолият тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг Вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганиш;

Вазирлик тизимини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва истиқболли муаммоларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

20. Вазирлик:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, маданият соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, маданият соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

21. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган маданият масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Вазирликнинг ҳудудий маданият органларидан ва идоравий мансуб ташкилотлардан сўраш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган маданият соҳасига оид масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган маданият бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

маданият соҳасида давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўрганиш;

турли тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимидаги ташкилотларни буюртмачи этиб белгилаш;

тизимидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва филиалларини сақлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қуриш ва таъмирлаш, ходимларни моддий рағбатлантириб бориш ҳамда турли тадбирлар ва фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

22. Вазирликнинг марказий аппарати:

ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган қарорлар, буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

маданиятни ривожлантириш, шу жумладан, ҳудудларда маданиятни ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилиши ташкил этилиши;

Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

23. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳудудий маданият органларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

маданият соҳасининг энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини ўрганиш;

туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

24. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг ҳудудий органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида маданият соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

маданият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;

Вазирлик ҳудудий маданият органлари ва унинг тизими учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.

4-§. Туман (шаҳар) маданият бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

25. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари туман (шаҳар) бўлинмаларидан, маданият ташкилотларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат дастурларини ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича давлат маданият ташкилотлари фаолиятини ўрганиш;

давлат маданият ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш ҳуқуқига эга.

Туман (шаҳар) маданият бўлимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

26. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари:

туман (шаҳар) маданият бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар) маданият бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

маданият соҳасида долзарб муаммоларни, шунингдек, туманни (шаҳарни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш;

маданият масалаларига доир таклифларни тайёрлаш ва маданият масалалари юзасидан туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

туманларда (шаҳарларда) маданият соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

бўлим ва Вазирлик тизимидаги ташкилотлар учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан жавоб беради.

5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

27. Қуйидагилар Вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Вазирликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) Вазирлик, унинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ маданият соҳасида прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

6) маданият масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини бажариш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

9) Вазирлик тизимини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб Вазирлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига ,«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

11) Вазирлик тизими мутахассисларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

12) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

13) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

14) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони , Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

15) « Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида », « Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) ўз ўринбосарлари ва ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда — Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига риоя этилишини таъминлаш;

21) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

22) Вазирлик ва унинг ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат маданият ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали маданият соҳасида давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

27) ҳудудий маданият органлари ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаларини тасдиқлаш, унда уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини назарда тутиш;

28) Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий маданият органлари тўғрисидаги низомни, Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

29) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

30) Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий маданият органлари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

31) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш.

32) Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазир бошқа функционал вазифаларга эга бўлиши мумкин.

28. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) маданият соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, маданият соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) маданият соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

29. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазир ва (ёки) ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, коррупцияга қарши, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон ва « Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

30. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Вазирлик буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий маданият органлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) маданият соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий маданият органларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий маданият органлари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Вазирлик ҳудудий маданият органларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий маданият органлари кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазир номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий маданият органларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий маданият органлари ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) ҳудудий маданият органлари ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий маданият органлари тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий маданият органлари томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий маданият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий маданият органлари фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, маданият соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий маданият органлари таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий маданият органлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

31. Қуйидагилар туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

4) давлат маданият ташкилотлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига , «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига , «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) маданият соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) туман (шаҳар) бўлинмасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) бўлинмасида кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туманларда (шаҳарларда) туман (шаҳар) маданият бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) маданият бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

11) туман (шаҳар) маданият бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги

32. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

33. Вазир ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

34. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

35. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари раҳбарлари:

1) ҳудудий маданият органларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

36. Туман (шаҳар) маданият бўлимлари раҳбарлари:

1) туман (шаҳар) маданият бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) маданият бўлимларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш.

1-§. Вазирлик раҳбарияти

37. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

38. Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.

39. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.

40. Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

41. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса вазирнинг тегишли буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.

42. Қуйидагиларни:

1) Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;

2) вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан;

3) туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилади.

43. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартибини белгилайди.

44. Вазир:

1) Вазирлик ҳудудий бошқармалари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаларини уларнинг бошқарув ходимларининг чекланган сонини назарда тутган ҳолда тасдиқлайди;

2) Вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий маданият органлари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимидаги идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

3) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари, идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмалари ва штатлар жадвалига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади.

2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва тизимдаги идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий маданият органларига ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) Вазирликнинг ҳудудий маданият органларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, маданият соҳасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

46. Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида маълумот беради;

2) маданият соҳасида қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

5) маданият соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.

47. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий маданият органлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.

Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.

3-§. Вазирликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

48. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари ўз ваколати доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

49. Вазирликнинг ҳудудий маданият органлари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

50. Вазирлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари, Рақамлаштириш ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан мутасаддилик қилинади.

4-§. Вазирлик ҳайъати

51. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирлик таркибий бўлинмалари тизим ташкилотлари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

52. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

маданият соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда маданиятнинг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

53. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.

54. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

55. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

56. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.

57. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

58. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.

59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

1) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

2) Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

3) Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

61. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан, хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий маданият органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофот пуллари, устамалар ва бошқа пул мукофотлари тўлаш) манбалари ҳисобланади.

62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, моддий ёрдам, устама ва рағбатлантириш тўловларидан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши

63. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.

64. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг масъул ўринбосари Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, Вазирлик тизимидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади.

65. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якунловчи қоида

66. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига 4-илова .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 8 мартдаги 199-сон қарорига илованинг 3-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 3-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илованинг 5-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 7 сентябрь,

558-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон; 17.04.2024 й., 09/24/207/0282-сон ; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

“Madaniy faoliyat va madaniyat tashkilotlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat va sport sohasida boshqaruv tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 15-fevraldagi PF-4956-son Farmoni hamda “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi faoliyatini tashkil etish hamda sohani innovatsion rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 19-iyundagi PQ-5150-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Madaniyat vazirligining maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari;

Madaniyat vazirligining huquqlari hamda javobgarligi, shuningdek, uning faoliyatini tashkil etish tartibi;

Madaniyat vazirligi rahbariyatining asosiy funksional vazifalari va javobgarligi;

Madaniyat vazirligi faoliyatini moliyalashtirish, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — turizm va sport vaziri A.A. Abduxakimov hamda Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri O.A. Nazarbekov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-sentabrdagi 558-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalarini, huquqlari va javobgarligini, faoliyatini tashkil etish hamda hisobot berish tartibini, shuningdek, uning rahbarlarining funksional vazifalari va masʼuliyatini belgilaydi.

2. Vazirlik madaniy faoliyat sohasidagi davlat siyosatini amalga oshiradigan vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organi hisoblanadi.

3. Vazirlik Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasi) boʻysunadi.

4. Vazirlik oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

5. Vazirlik oʻz faoliyatini, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda amalga oshiradi.

6. Vazirlikning oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlar va ularning mansabdor shaxslari, shuningdek, fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiydir.

7. Vazirlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari, tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — hududiy madaniyat organlari), Vazirlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlar yuridik shaxslar hisoblanadi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhr va blankalarga, mustaqil balansga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga hamda xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi.

8. Vazirlikning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, qisqartmasi — Madaniyat vazirligi;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Ministerstvo kulturi Respubliki Uzbekistan, qisqartmasi — Minkultura;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi — The Ministry of Culture of the Republic of Uzbekistan, qisqartmasi — Ministry of Culture.

9. Vazirlik joylashgan joy (pochta manzili): 100084, Toshkent shahri, Amir Temur shoh koʻchasi, 107 b-uy.

2-bob. Vazirlikning tizimi

10. Vazirlik tizimiga quyidagilar kiradi:

Vazirlikning markaziy apparati;

Kinematografiya agentligi;

“Oʻzbeksirk” davlat muassasasi;

“Oʻzbekteatr” davlat muassasasi, davlat teatrlari, teatr studiyalari;

Yunus Rajabiy nomidagi Oʻzbekiston milliy musiqa sanʼati akademiyasi;

Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi, Baxshichilik sanʼatiga ixtisoslashtirilgan respublika maktab-internati, Buxoro, Fargʻona va Urganch maqom sanʼatiga ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari;

Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti;

Respublika markaziy koʻzi ojizlar kutubxonasi, koʻzi ojizlar kutubxonalari;

“Oʻzbekkonsert” davlat muassasasi;

“Mukarrama Turgʻunboyeva nomidagi “Bahor” davlat raqs ansambli” davlat muassasasi;

“Xalqaro festivallar direksiyasi” davlat muassasasi;

“Oʻzbekiston davlat filarmoniyasi” davlat muassasasi;

“Xalqlar doʻstligi” sanʼat saroyi, Islom Karimov nomidagi Fargʻona viloyati teatr va konsert saroyi, “Surxondaryo sanʼat saroyi” davlat muassasasi;

“Madaniyat taʼlimi markazi” davlat muassasasi, Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi huzuridagi Botir Zokirov nomidagi Milliy estrada sanʼati instituti, Oʻzbekiston davlat xoreografiya akademiyasi va ularning filiallari, qayta tayyorlash va malaka oshirish markazlari, Karim Zaripov nomidagi respublika estrada va sirk kolleji, Respublika musiqa va sanʼat kolleji, R. Glier nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi, V. Uspenskiy nomidagi respublika ixtisoslashtirilgan musiqa maktabi, Respublika xoreografiyaga ixtisoslashtirilgan maktab-internati, professional taʼlim muassasalari, bolalar musiqa va sanʼat maktablari;

madaniyat va istirohat bogʻlari, madaniy-maʼrifiy muassasalar;

“Oʻzbekiston davlat simfonik orkestri” davlat muassasasi;

“Respublika baxshichilik sanʼati markazi”, “Yusufjon qiziq Shakarjonov nomidagi respublika askiya va qiziqchilik sanʼati markazi”, “Iqtidorli yoshlarni qoʻllab-quvvatlash markazi” davlat muassasalari;

“Binolardan foydalanish va ularni ekspluatatsiya qilish direksiyasi” davlat muassasasi;

“Guliston” va “Teatr” jurnallari birlashgan tahririyati” davlat muassasasi;

“Madaniy hayot media marketing markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari va ularning tizimidagi tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari va madaniyat markazlari.

3-bob. Vazirlik va uning hududiy boʻlinmalarining vazifalari va funksiyalari

1-§. Vazirlikning vazifalari va funksiyalari

11. Quyidagilar Vazirlikning asosiy ustuvor vazifalari hisoblanadi:

madaniyat va sanʼat sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, unda ishtirok etuvchi davlat organlarining ushbu yoʻnalishdagi faoliyatini muvofiqlashtirish hamda mazkur sohalarda qonunchilikka rioya etilishini nazorat qilish;

milliy madaniy va maʼnaviy merosni asrab-avaylash hamda koʻpaytirish, sanʼat va badiiy ijodni har tomonlama rivojlantirish, xalqimizning maʼnaviy-axloqiy va madaniy darajasini yanada yuksaltirishni ragʻbatlantirish, uni milliy va jahon madaniyatining eng yaxshi namunalaridan bahramand etish borasida tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

aholining keng qatlamlari, ayniqsa, yoshlar qalbi va ongiga mustaqillik, yuksak maʼnaviyat, insonparvarlik anʼanalariga sadoqat, milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini yanada chuqur singdirish, radikalizm va ekstremizmdek yot gʻoyalarga qarshi immunitetni mustahkamlash, jamiyatning muttasil ortib borayotgan intellektual, estetik va madaniy ehtiyojlarini qondirishga yoʻnaltirilgan ommaviy-madaniy tadbirlarni oʻtkazishga qaratilgan maʼrifiy ishlarni amalga oshirish;

badiiy ijod, shu jumladan, teatr, musiqa, xoreografiya, estrada, sirk va xalq amaliy sanʼatini yanada rivojlantirishni ragʻbatlantirish, xalqimiz tarixi va bugungi hayotining eng yorqin sahifalarini, mamlakatimizning erkin demokratik taraqqiyotini aks ettiruvchi asarlar yaratishda ijodiy jamoalarga, ayniqsa, ijodkor yoshlarga har tomonlama koʻmaklashish;

madaniyat muassasalari, jumladan, teatrlar, madaniyat markazlari, madaniyat va istirohat bogʻlari hamda boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ularning faoliyati samaradorligini oshirish, maʼnaviy yetuk, intellektual barkamol va yuksak madaniyatli shaxslarni tarbiyalash ishida ushbu muassasalar imkoniyatlaridan yanada toʻliq foydalanish;

davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, jumladan, mahalliy davlat hokimiyati organlari, jamoat tashkilotlari, taʼlim muassasalari, ijodiy uyushmalar va boshqa tashkilotlar bilan faoliyatning asosiy vazifalari hamda yoʻnalishlarini, madaniy-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshirishda, madaniyat va ijodiy muassasalar ishining samaradorligini taʼminlashda mustahkam hamkorlikni yoʻlga qoʻyish;

madaniyat sohasida kadrlar tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonini milliy va umuminsoniy qadriyatlar, insonparvarlik va yuksak maʼnaviyat ruhida takomillashtirish, moddiy ragʻbatlantirish, bunda zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalaridan, ilgʻor xalqaro tajribadan foydalanish, madaniy-maʼrifiy muassasalar va taʼlim muassasalarini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash;

davlatlararo va xalqaro madaniy aloqalarni kengaytirish hamda mustahkamlash, mamlakatimizning madaniy merosini, ijodiy jamoalari va mualliflari asarlarini, jumladan, konferensiyalar va koʻrgazmalar, madaniy tadbirlar va anjumanlar oʻtkazish yoʻli bilan chet ellarda keng targʻib qilish, madaniyat sohasiga xorijiy investitsiyalar va grantlar jalb etish, shuningdek, madaniyat sohasiga oid ommaviy adabiyotlarni chop etish, video va kino materiallar tayyorlash;

12. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) madaniyat va sanʼat sohasida yagona davlat siyosatini amalga oshirish, unda ishtirok etuvchi davlat organlarining ushbu yoʻnalishdagi faoliyatini muvofiqlashtirish hamda mazkur sohalarda qonunchilikka rioya etilishini nazorat qilish sohasida:

madaniyat tizimi faoliyatini tashkil etish va yaxshilash masalalarida davlat boshqaruvini amalga oshiradi;

yagona davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlariga, shu jumladan, madaniyat tizimini yanada rivojlantirishni nazarda tutuvchi davlat dasturlarini va boshqa dasturlarni, shuningdek, ularni amalga oshirish mexanizmlarini ishlab chiqishga doir takliflarni koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritadi va himoya qiladi;

vazirliklar, idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari va boshqa tashkilotlarning madaniyat va sanʼat sohasidagi ishlarini muvofiqlashtiradi;

Vazirlik vakolatiga taalluqli masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlariga rioya qilish monitoringini yuritadi, uni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi va ularni koʻrib chiqish uchun belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi;

normativ-huquqiy hujjatlarning oʻz vaqtida ijro etilishiga qaratilgan zarur tadbirlarni ishlab chiqadi va (yoki) choralar koʻradi;

normativ-huquqiy hujjatlar matnlarining tarqatilishini taʼminlaydi, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlarning ijrochilarga yetkazilishi hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishiga doir ishlarni boshqa davlat organlari hamda tashkilotlar bilan birgalikda tashkil etadi;

normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻri va bir xilda qoʻllanilishini taʼminlash uchun oʻz xodimlarini tayyorlashni, qayta tayyorlashni hamda ularning malakasini oshirishni tashkil etadi;

normativ-huquqiy hujjatlarning tizimlashtirilgan hisobini belgilangan tartibda yuritadi;

Vazirlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlarni rivojlantirish istiqbollarini prognozlashtiradi, davlat dasturlarini va hududiy dasturlarni ishlab chiqadi;

hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarning faoliyatini muvofiqlashtiradi;

Vazirlik tizimi mutaxassislariga qoʻyiladigan malaka talablari bajarilishi ustidan idoraviy nazoratni tashkil etadi;

Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalari faoliyatiga metodik rahbarlik qiladi;

axborot texnologiyalarini va moliyaviy nazoratning eʼtirof etilgan xalqaro standartlarini joriy etish yoʻli bilan hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarda budjet qonunchiligi buzilishi profilaktikasi va uning oldini olishga qaratilgan moliyaviy nazoratni amalga oshiradi;

rivojlanish tendensiyalari va istiqbollarini belgilaydi, madaniyat sohasining holatini qiyosiy tahlil qiladi;

Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalari tarmogʻi faoliyat koʻrsatishining taʼlim bilan bogʻliq va ijtimoiy samaradorligini tahlil qiladi, uni maqbullashtirishga doir takliflarni ishlab chiqadi;

dramatik, musiqali, musiqali-dramatik asarlar, tasviriy va amaliy sanʼat va haykaltaroshlik asarlari yaratishga davlat buyurtmalarini amalga oshiradi;

madaniyat va sanʼatni rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlarni, madaniyat va sanʼat sohasiga taalluqli dasturiy-metodik hujjatlarni ishlab chiqadi hamda belgilangan tartibda tasdiqlaydi, ularning toʻgʻri bajarilishini taʼminlaydi;

b) milliy madaniy va maʼnaviy merosni asrab-avaylash va koʻpaytirish, sanʼat va badiiy ijodni har tomonlama rivojlantirish, xalqimizning maʼnaviy-axloqiy va madaniy darajasini yanada yuksaltirishni ragʻbatlantirish, uni milliy va jahon madaniyatining eng yaxshi namunalaridan bahramand etish borasida tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish sohasida:

respublika ijro etuvchi hokimiyatning boshqa organlari bilan birgalikda madaniyat va sanʼat arboblarini ijtimoiy muhofaza qilish masalalarini hal etadi;

aholining keng qatlamlari orasida madaniy va konsert-tomosha tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishda mamlakatning davlat va nodavlat notijorat tashkilotlariga koʻmaklashadi;

milliy madaniy va maʼnaviy merosni asrab-avaylash va koʻpaytirish, sanʼat va badiiy ijodni har tomonlama rivojlantirish choralarini koʻradi;

aholining maʼnaviy-axloqiy va madaniy darajasini yanada yuksaltirishni ragʻbatlantiradi;

aholini milliy va jahon madaniyatining eng yaxshi namunalaridan bahramand etish borasida tizimli chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

barcha mavjud davlat madaniyat tashkilotlarini xatlovdan oʻtkazadi;

sohada davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish choralarini koʻradi;

davlat organlari tomonidan davlat tadbirlari va boshqa tadbirlarga ijodkorlar va ijrochilar jamoatchilik asosida jalb qilinishiga yoʻl qoʻyilmasligi choralarini koʻradi;

notalar toʻplamlari va maxsus musiqiy adabiyotlar Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan chop etilishini va ularning taʼlim muassasalariga toʻliq yetkazilishini taʼminlaydi;

madaniyat va sanʼat sohasidagi ulkan yutuqlar uchun mukofotlar taʼsis etish va Oʻzbekiston Respublikasi faxriy unvonlarini berish toʻgʻrisidagi takliflarni ishlab chiqadi va belgilangan tartibda kiritadi;

sohaga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

jurnallar, blankalar, oʻquv-metodik komplekslar, byulletenlar nashr etilishini va Vazirlik tizimi faoliyatiga taalluqli boʻlgan oʻquv qoʻllanmalari eʼlon qilinishini, shuningdek, Vazirlikning veb-sayti ishini tashkil etadi;

v) aholining keng qatlamlari, ayniqsa, yoshlar qalbi va ongiga mustaqillik, yuksak maʼnaviyat, insonparvarlik anʼanalariga sadoqat, milliy oʻzlikni anglash gʻoyalarini yanada chuqur singdirish, radikalizm va ekstremizmdek yot gʻoyalarga qarshi immunitetni mustahkamlash, jamiyatning muttasil ortib borayotgan intellektual, estetik va madaniy ehtiyojlarini qondirishga yoʻnaltirilgan ommaviy-madaniy tadbirlarni oʻtkazishga qaratilgan maʼrifiy ishlarni amalga oshirish sohasida:

xalqimiz, ayniqsa, yoshlar qalbida milliy istiqlol gʻoyalariga sadoqat, milliy va umumbashariy qadriyatlarga hurmat, ona Vatanga muhabbat, buzgʻunchi gʻoyalarga qarshi immunitetni yanada kuchaytirishda teatr sanʼatining rolini oshirish choralarini koʻradi;

kompozitor, bastakor va sozandalar faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, havaskorlar orasidan isteʼdodli ijrochilarni aniqlash maqsadida turli darajadagi koʻrik-tanlovlarni oʻtkazadi;

anʼanaviy musiqa janrlarini yangi shart-sharoitlarda takomillashtirish maqsadida “ustoz-shogird” anʼanasini yanada rivojlantiradi;

milliy va jahon kompozitorlari ijodiyotini insoniyat intellektual xazinasi sifatida xalq orasida keng targʻib qilish, zamonaviy ruhda yuksak badiiy asarlar yaratishni ragʻbatlantiradi, katta musiqiy asarlar, jumladan, opera, simfoniya, konsert va oratoriya kabi mumtoz janrlarni rivojlantiradi;

“ustoz va shogird” anʼanasi asosida milliy raqs sohasidagi yetuk raqs ustalari, isteʼdodli va yuqori malakali ijrochilarning raqs maktablarini yaratish, ularning uslublarini tiklash va rivojlantirish choralarini koʻradi;

milliy va umuminsoniy qadriyatlar bilan uygʻunlikda milliy raqs va xoreografiya sanʼatini badiiy jihatdan rivojlantiradi;

avloddan avlodga noyob meros sifatida oʻtib kelayotgan jozibali raqs namunalarini toʻplash va boyitishni amalga oshiradi, xalqimiz, ayniqsa, yosh avlod ongiga bu bebaho boyliklarga chuqur hurmat va havas tuygʻularini singdiradi;

xalq ustalarining oʻziga xos uslubi va maktabini davom ettirishda, atoqli madaniyat va sanʼat arboblari bilan tajriba almashishda “ustoz-shogird” anʼanasidan samarali foydalanishni taʼminlaydi, shuningdek, ijodiy ustaxonalar faoliyatini kuchaytiradi;

xalq amaliy sanʼati anʼanalarini saqlash va rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratadi, xalq hunarmandchiligini qoʻllab-quvvatlaydi;

yurtimiz va xorijda keng koʻlamdagi koʻrgazmalar tashkil etish orqali milliy sanʼatimiz yutuqlarini dunyo jamoatchiligiga tanitish choralarini koʻradi;

buyuk rassomlar, xalq ustalari va rassomlari, sanʼat arboblari va isteʼdodli yosh ijodkorlarning sara asarlarini ommalashtiradi;

madaniyat markazlarida xalq badiiy havaskorlik va ijrochilik sanʼatini rivojlantirishga, ularning shakl va usullarini takomillashtirishga koʻmaklashadi;

joylarda madaniy-maʼrifiy faoliyatning samarali usullarini har tomonlama qoʻllab-quvvatlashga, ilgʻor tajribalarni umumlashtirishga va targʻib qilishga koʻmaklashadi;

g) badiiy ijod, shu jumladan, teatr, musiqa, xoreografiya, estrada, sirk va xalq amaliy sanʼatini yanada rivojlantirishni ragʻbatlantirish, xalqimiz tarixi va bugungi hayotining eng yorqin sahifalarini, mamlakatimizning erkin demokratik taraqqiyotini aks ettiruvchi asarlar yaratishda ijodiy jamoalarga, ayniqsa, ijodkor yoshlarga har tomonlama koʻmaklashish sohasida:

madaniyatshunoslik, teatrshunoslik, sanʼatshunoslik, musiqashunoslikni va ushbu sohadagi boshqa ilmiy yoʻnalishlarni rivojlantiradi;

teatr, musiqa, xoreografiya, estrada, sirk va xalq amaliy sanʼatini rivojlantirishni taʼminlaydi;

xalqimiz tarixining eng yorqin sahifalarini, uning hozirgi hayotini, mustaqil rivojlanish tajribasini aks ettiruvchi asarlar yaratishda ijodiy jamoalarga har tomonlama yordam beradi;

tarixiy shaxslar, zamonamiz qahramonlari obrazlarini yaratish, teatr asarlarining gʻoyaviy-badiiy darajasini koʻtarish, xalqaro maydondagi raqobatbardoshligini oshirish, teatr tanqidchiligini kuchaytirish choralarini koʻradi;

yosh kompozitorlar, bastakorlar, musiqashunoslar va ijrochilarning ijod bilan samarali shugʻullanishlari uchun barcha imkoniyat va sharoitlarni kengaytiradi;

milliy raqs sanʼatining noyob merosini, shu jumladan, milliy qadriyatlarni aks ettiruvchi sahna liboslarini saqlab qolish, tiklash va yangilarini yaratish ishlarini olib boradi;

mamlakatimizning barcha hududlaridagi raqs yoʻnalishlarini asrash va avaylash choralarini koʻradi, xalqimizga estetik zavq bagʻishlovchi zamonaviy oʻzbek raqs maktabini yaratadi;

isteʼdodli estrada xonandalarini aniqlash va ularning ijodiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtiradi;

milliy raqs sanʼatining rivojlanish bosqichlarini ilmiy jihatdan chuqur oʻrganadi;

tasviriy va amaliy sanʼat, dizayn va xalq hunarmandchiligi sohalarida isteʼdodli ijodkorlarni barvaqt aniqlash, ularni qoʻllab-quvvatlash, ijodkorlarning badiiy salohiyatini oshirish tizimini takomillashtiradi;

Milliy estrada sanʼatini rivojlantirish va muvofiqlashtirish kengashi bilan birgalikda respublika konsert saroylari, konsert zallari va stadionlarida oʻtkaziladigan madaniy-maʼrifiy hamda konsert tadbirlarining tematik, repertuar rejalari va dasturlarini takomillashtirishga doir ishlarning muvofiqlashtirilishini taʼminlaydi;

chet ellarda oʻqiyotgan va samarali ijodiy faoliyat koʻrsatayotgan ijodkor yoshlarning respublikada oʻtkaziladigan koʻriklar, tanlovlar hamda festivallarda qatnashishini taʼminlaydi;

iqtidorli yoshlar va sanʼat arboblarining ijodiy safarlarini tashkil qilishni hamda ularning xalqaro koʻlamda va respublika miqyosida madaniyat va sanʼat sohasida oʻtkaziladigan koʻriklar, tanlovlar, festivallarda va boshqa anjumanlarda ishtirok etishini taʼminlaydi;

Vazirlik tizimiga kiruvchi madaniyat tashkilotlarining jamoalari va yakkaxon ijrochilarining gastrol-konsert faoliyatini, shu jumladan, chet ellardagi gastrol-konsert faoliyatini tashkil qiladi;

d) madaniyat muassasalari, jumladan, teatrlar, madaniyat markazlari, madaniyat va istirohat bogʻlari hamda boshqa madaniy-maʼrifiy muassasalarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ularning faoliyati samaradorligini oshirish, maʼnaviy yetuk, intellektual barkamol va yuksak madaniyatli shaxslarni tarbiyalash ishida ushbu muassasalar imkoniyatlaridan yanada toʻliq foydalanish sohasida:

Vazirlik, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash va rivojlantirish masalalariga umumiy rahbarlik qiladi;

Vazirlik, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarda binolar va inshootlardan foydalanish masalalarini muvofiqlashtiradi;

taʼmirlash-tiklash, qurilish ishlarini, shuningdek, Vazirlik, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarni kuz-qish mavsumiga tayyorlash boʻyicha ishlarni, Vazirlik, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar binolari va inshootlarining joriy ish holatini saqlashni tashkil etadi va muvofiqlashtiradi;

Vazirlik, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarning ehtiyojlarini aniqlaydi va har yili ularni jihozlash (qayta jihozlash) dasturlarini ishlab chiqadi;

manfaatdor tashkilotlar bilan birgalikda zamonaviy hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarni qurish boʻyicha loyihalarni ishlab chiqishda ishtirok etadi;

Oʻzbekiston Respublikasining investitsiya dasturlariga kiritilgan madaniyat obyektlarida har yili olib boriladigan qurilish-taʼmirlash ishlarining tizimli monitoringini olib boradi;

madaniyat va sanʼat muassasalari tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar sifatini zamon talablari va xalqaro standartlarga muvofiqlashtiradi;

zamon talablari va xalqaro standartlarga mos yangi koʻngilochar markazlar, madaniyat va istirohat bogʻlarini barpo etadi;

mahalliy madaniyat va sanʼat muassasalarini jahon madaniy makoniga puxta integratsiya qiladi;

mamlakatimizning ijobiy qiyofasini shakllantirishda boy tarixiy-madaniy merosdan hamda madaniyat va sanʼatning zamonaviy yoʻnalishlaridan samarali va toʻliq foydalanish choralarini koʻradi;

madaniyat sohasidagi muammolarni aniqlash boʻyicha jamoatchilik fikri oʻrganilishini tashkil etadi;

e) davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, jumladan, mahalliy hokimiyat idoralari, jamoat tashkilotlari, taʼlim muassasalari, ijodiy uyushmalar va boshqa tashkilotlar bilan faoliyatning asosiy vazifalari hamda yoʻnalishlarini, madaniy-maʼrifiy tadbirlarni amalga oshirishda, madaniyat va ijodiy muassasalar ishining samaradorligini taʼminlashda mustahkam hamkorlikni yoʻlga qoʻyish sohasida:

zamonaviy pyesalar, milliy mumtoz, jahon klassik asarlari asosida teatrlarning uzoq muddatli repertuarini shakllantiradi, teatrlarning mahalliy va xorijiy davlatlardagi gastrol faoliyatini tizimli amalga oshiradi;

avloddan avlodga oʻtib kelayotgan milliy musiqa merosimizni asrab-avaylash, yangi sharoitlarda rivojlantirish va ulardan xalqimizni bahramand qilish uchun keng imkoniyatlar yaratish ishlarini olib boradi;

milliy qadriyatlar asosida estrada qoʻshiqchilik sanʼatini yanada rivojlantiradi va targʻibotini kuchaytiradi;

aholining madaniy ehtiyojlarini qanoatlantirishga, yoshlarni yuqori saviyadagi milliy estrada qoʻshiqlari namunalari asosida tarbiyalashga yoʻnaltirilgan ommaviy-madaniy tadbirlar, konsertlar va gastrollarni tizimli tashkil etadi;

musiqa va sanʼat maktablarida “ustoz-shogird” anʼanalarini rivojlantiradi hamda taniqli sanʼatkorlar ishtirokida ijodiy uchrashuvlar tashkil etadi;

ijodiy birlashmalar, jamoalar va yakkaxon ijrochilarning faoliyati, repertuarlari va ssenariylarining gʻoyaviy va badiiy saviyasini oshirish ishlarini olib boradi;

nomoddiy madaniy merosni har tomonlama muhofaza qilish, keng jamoatchilikni jalb etgan holda uning namunalarini aniqlash, roʻyxatlarga kiritish, raqamlashtirish, targʻib qilish va saqlashni tashkil etadi;

madaniyat va istirohat bogʻlari hamda madaniyat markazlarining moddiy-texnik bazasini, shu jumladan, davlat-xususiy sheriklik asosida mustahkamlash va ularning faoliyatini yanada takomillashtirish choralarini koʻradi;

madaniyat va istirohat bogʻlarining qiyofasini tubdan qayta koʻrib chiqish, ularda xalq sayillarini doimiy oʻtkazish tizimini yaratish, attraksion va oʻyin qurilmalarning madaniyat va istirohat bogʻlarining tabiiy va landshaft xususiyatlariga mosligini koʻrib chiqadi;

madaniyatning turli yoʻnalishlari boʻyicha turizmning imkoniyatlarini kengaytiradi;

respublika hududlarining oʻziga xos jihatlarini inobatga olib turizmni rivojlantirish borasidagi loyihalar doirasida muhim oʻrin tutadigan yangi madaniy sayyohlik yoʻnalishlarini yaratish va rivojlantirish choralarini koʻradi;

madaniyat va sanʼat sohasida milliy brendlarni yaratishga va ularning xalqaro turizm bozorlariga kirib borishiga kompleks yondashadi, shuningdek, madaniyat sohasida xalqaro tanlov va festivallar oʻtkazishni qoʻllab-quvvatlash ishlarini olib boradi;

taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot muassasalarida ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash chora-tadbirlarini koʻradi;

jahon ilmiy-texnika taraqqiyoti yutuqlarini, xorijiy mamlakatlarda madaniyat va sanʼatni rivojlantirishning ilgʻor tajribasini umumlashtiradi va ushbu yutuqlarning sohada joriy etilishini taʼminlaydi;

koʻzi ojiz va koʻrishda nuqsoni boʻlgan shaxslar uchun maxsus axborot-kutubxona xizmatini koʻrsatish, ularning muqobil shakldagi oʻquv materiallaridan foydalanish imkoniyatini kengaytirish orqali bilim saviyasini oshirishni tashkil etadi;

manfaatdor vazirliklar, idoralar, tashkilotlar bilan birgalikda madaniyat va sanʼat sohasida ilmiy tadqiqotlar rivojlanishiga koʻmaklashadi;

ilmiy tadqiqotlar natijalarini amaliyotga joriy etadi va ushbu ishlar olib borilishini muvofiqlashtiradi;

j) madaniyat sohasida kadrlar tayyorlash va ularning malakasini oshirish jarayonini milliy va umuminsoniy qadriyatlar, insonparvarlik va yuksak maʼnaviyat ruhida takomillashtirish, moddiy ragʻbatlantirish, bunda zamonaviy pedagogik va axborot texnologiyalaridan, ilgʻor xalqaro tajribadan foydalanish, madaniy-maʼrifiy muassasalar va taʼlim muassasalarini yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlash sohasida:

Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlarni malakali kadrlar bilan taʼminlaydi;

har yili oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish borasida madaniyat va sanʼat sohasida takliflarni shakllantiradi;

oʻquv-metodik materiallarni ishlab chiqishga, pedagogik texnologiyalarni Vazirlik tizimidagi taʼlim muassasalarining oʻquv-tarbiyaviy jarayoniga istiqbolli joriy etishga taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarini, pedagogik jamoatchilikni jalb etish boʻyicha faoliyatni amalga oshiradi;

madaniyat sohasida mutaxassislarni maʼnaviy va moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha kasb mahorati tanlovlari oʻtkazadi, tegishli chora-tadbirlarni belgilaydi;

taʼlim, ilmiy-tadqiqot, xorijiy va xalqaro tashkilotlar ishtirokida uzoq muddatli dasturlar, loyihalar, rejalarni ishlab chiqadi, ularni bajarish boʻyicha asosiy talablarni belgilaydi;

kadrlarni milliy va umuminsoniy qadriyatlar, insonparvarlik va yuksak maʼnaviyat ruhida tayyorlash jarayonini tashkil qiladi;

aholining madaniy saviyasini oshirishga intilishini ragʻbatlantiradi;

aholini milliy, jahon madaniyati va sanʼatining eng yaxshi namunalaridan bahramand etish ishlarini amalga oshiradi;

Vazirlik tizimi kadrlari malakasini oshirishni, ularni qayta tayyorlashni, tajriba orttirishlarini va attestatsiyadan oʻtkazishni taʼminlaydi;

mamlakatimiz taʼlim muassasalarida dars berish va mahorat darslarini oʻtish uchun respublika va xorijiy mamlakatlarning taniqli ijrochilarini hamda madaniyat va sanʼat arboblarini, yetuk pedagog-mutaxassislarini taklif qiladi;

madaniyat va sanʼat boʻyicha oʻquv dasturlari, qoʻllanmalar va boshqa ilmiy-metodik adabiyotlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi, shuningdek, ularni tasdiqlaydi;

sohada professional malakali kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shu jumladan, pedagog kadrlarning salohiyatini oshirish tizimini takomillashtiradi;

maktabgacha taʼlim muassasalarida boshlangʻich musiqa tushunchalarini shakllantiruvchi (folklor musiqa, akademik mumtoz musiqa, estrada musiqasi) maxsus adabiyotlar yaratilishini taʼminlaydi va bolalar ijro repertuarini shakllantiradi;

sohadagi boshlangʻich, oʻrta maxsus va oliy taʼlim muassasalarida taʼlimning uzviyligi va davomiyligini taʼminlash hamda taʼlim sifatini oshirish choralarini koʻradi, uning pirovardida isteʼdodli ijodkorlarni yetishtiradi;

sohada ilmiy tadqiqot ishlarini qoʻllab-quvvatlash, ilmiy natijalarni amaliyotga joriy etish hamda sanʼat ahlining mehnat va ijod sharoitini yaxshilash choralarini koʻradi;

jahonning mashhur madaniyat va sanʼat muassasalari bilan tajriba almashish va malaka oshirish tizimini kengaytiradi;

xorijiy va milliy anʼanaviy taʼlim tizimining eng yaxshi yutuqlaridan, shuningdek, sohada taʼlimni rivojlantirishga asoslangan texnologiyalardan keng foydalanish choralarini koʻradi;

Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqadi;

idoraviy mansub tashkilotlarning moddiy-texnika bazasini rivojlantirishda va ularni axborot bilan taʼminlashda, maslahat berish, kadrlarni tayyorlash va qayta tayyorlashda hamda boshqa yordam turlarini koʻrsatishda ularga koʻmaklashadi;

z) davlatlararo va xalqaro madaniy aloqalarni kengaytirish hamda mustahkamlash, mamlakatimizning madaniy merosini, mamlakatimiz ijodiy jamoalari va mualliflari asarlarini, jumladan, konferensiyalar va koʻrgazmalar, madaniy tadbirlar va anjumanlar oʻtkazish yoʻli bilan chet ellarda keng targʻib qilish, madaniyat sohasiga xorijiy investitsiyalar va grantlar jalb etish, shuningdek, madaniyat sohasiga oid ommaviy adabiyotlarni chop etish, video va kino materiallar tayyorlash sohasida:

madaniyat tizimida xalqaro aloqalarni kengaytirish va uning samaradorligini oshirishga koʻmaklashadi, madaniyat masalalari boʻyicha xorijiy va xalqaro tashkilotlar bilan aloqalar va hamkorlik oʻrnatadi;

madaniyat va sanʼat sohasida hamkorlik boʻyicha xalqaro loyihalarni ishlab chiqadi, Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalari bajarilishini taʼminlaydi;

respublikada va xorijiy mamlakatlarda professional sanʼat va havaskorlik sanʼati festivallari, koʻrik-tanlovlar, shuningdek, koʻrgazmalar oʻtkazilishini tashkil qiladi;

ijodiy jamoalar, madaniyat va sanʼat mutaxassislarini, arboblarini ularning idoraviy mansubligidan qatʼi nazar, xalqaro tanlovlar, festivallarda va chet ellardagi boshqa tadbirlarda qatnashishini taʼminlaydi;

milliy kino mahsulotlarini keng targʻib qilishga va ularning xalqaro kinofestivallarda munosib oʻrin egallashlariga koʻmaklashadi;

tarixiy haqiqat va real voqelikni yorqin aks ettiruvchi hujjatli va ilmiy-ommabop filmlar yaratish tizimini takomillashtirishda ishtirok etadi;

kino muassasalarining moddiy-texnika bazasini zamon talablari asosida mustahkamlash va jihozlashga koʻmaklashadi;

xalqaro madaniy aloqalarini yoʻlga qoʻyadi va rivojlantiradi;

2-§. Vazirlik markaziy apparatining vazifalari va funksiyalari

13. Quyidagilar Vazirlik markaziy apparatining asosiy vazifalari hisoblanadi:

hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishini taʼminlash;

madaniyat tizimi strategik rivojlanishini belgilash;

hududiy madaniyat organlarida va Vazirlikka idoraviy mansub tashkilotlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish;

Vazirlik tizimida ichki audit va moliyaviy nazoratni tashkil etish va amalga oshirish;

hududiy madaniyat organlarida va idoraviy mansub tashkilotlarda kadrlar bilan taʼminlashni muvofiqlashtirish;

idoraviy mansub tashkilotlarni rivojlantirishga koʻmaklashish, ularni rivojlantirish konsepsiyalari va istiqbollarini belgilash;

kadrlarni tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil qilish;

loyiha hujjatlari ishlab chiqilishini muvofiqlashtirish va madaniyat tizimida qurilish obyektlari sifati monitoringini yuritish;

hududiy madaniyat organlarida va idoraviy mansub tashkilotlarda qurilish, rekonstruksiya, taʼmirlash va jihozlash boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish.

14. Vazirlikning markaziy apparati unga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

Vazirlik va uning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahlil jihatidan taʼminlaydi;

hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Hukumat qarorlari bajarilishi ustidan muntazam nazoratni taʼminlaydi;

Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri (keyingi oʻrinlarda — Vazir) va uning oʻrinbosarlarining buyruqlari va farmoyishlari amalga oshirilishini oʻz vakolatlari doirasida tashkil etadi;

Vazirlik tomonidan Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqilishini va ularning iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;

hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyati monitoringi olib borilishini tashkil etadi;

madaniy faoliyat sohasini rivojlantirish maqsadida ilmiy-tadqiqot ishlari olib borilishiga koʻmaklashadi;

Vazirlikning faoliyati, shu jumladan, qonun ijodkorligi sohasidagi faoliyati huquqiy taʼminlanishini tashkil etadi;

boshqaruv qarorlarini qabul qilish maqsadida madaniy faoliyat sohasidagi tendensiyalar toʻgʻrisida Vazirlik rahbariyati uchun axborotni toʻplaydi, umumlashtiradi va tahlil qiladi;

madaniy faoliyat sohasidagi masalalar boʻyicha tadbirkorlik subyektlariga axborot, metodik, tashkiliy va maslahat yordamini beradi;

Vazirlik vakolatiga tegishli operativ, tashkiliy, kadrlar, moliya, ishlab chiqarish-xoʻjalik masalalari va boshqa masalalar bilan shugʻullanadi;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini nazorat qiladi va tahlil etadi;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda oʻziga yuklangan vazifalar samarali bajarilishini taʼminlaydi;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;

madaniy faoliyat sohasiga davlat-xususiy sheriklikni joriy etadi;

nodavlat madaniyat va sanʼat tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik qiladi;

oʻquv-metodik komplekslarni ishlab chiqish boʻyicha faoliyatni muvofiqlashtiradi va metodik ishlarni tashkil etadi;

idoraviy mansub taʼlim muassasalarda taʼlim va tarbiya sifati monitoringini olib boradi;

idoraviy mansub taʼlim tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtiradi;

respublika budjetidan moliyalashtiriladigan idoraviy mansub tashkilotlarda moliya, buxgalteriya hisobi va hisobotini tashkil etadi;

Vazirlik, hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarda ichki audit va moliyaviy nazoratni tashkil etadi hamda amalga oshiradi;

hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarni moddiy-texnik taʼminlashni tashkil etadi;

hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarning binolari va inshootlaridan joriy foydalanish boʻyicha ishlar monitoringini olib boradi va muvofiqlashtiradi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlashni tashkil etadi;

xorijiy investitsiyalar jalb etilishini va xalqaro hamkorlikni tashkil etadi.

3-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasining vazifalari va funksiyalari

15. Quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlashda ishtirok etish;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura hududiy organlari, ichki ishlar va davlat soliq xizmati rahbarlari boshchilik qiladigan kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar (keyingi oʻrinlarda — kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar) bilan hamkorlik qilish;

madaniy faoliyat sohasida qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan monitoring olib borish va nazorat qilish;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari faoliyatini muvofiqlashtirish va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarida, davlat madaniyat tashkilotlarida ichki audit va moliyaviy nazoratni tashkil etish hamda amalga oshirish;

hududlarda davlat-xususiy sheriklikni kengaytirish boʻyicha amaliy choralar qabul qilish;

davlat madaniyat tashkilotlarida zamonaviy xavfsizlikni taʼminlash vositalari va innovatsion texnologiyalarni joriy qilish boʻyicha tadbirlarni tashkil etish;

davlat madaniyat tashkilotlarini qoʻllab-quvvatlash va ular infratuzilmasini rivojlantirish masalalari borasida mahalliy davlat hokimiyati organlari reytingini tuzishda koʻmaklashish;

davlat madaniyat tashkilotlari xodimlari kasbiy faoliyatiga bogʻliq boʻlmagan turli xil ishlarga jalb qilinishiga qatʼiyan yoʻl qoʻyilmasligini taʼminlash.

16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari va ularning rahbariyati faoliyatini tashkiliy va axborot-tahliliy jihatdan taʼminlaydi;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Hukumat qarorlari va farmoyishlari, Vazirlikning buyruqlari bajarilishi ustidan muntazam nazorat qilinishini taʼminlaydi;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari tomonidan kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida qayta ishlanishini, ularning iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari faoliyatiga rahbarlik qiladi, muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;

viloyat darajasidagi budjetdan moliyalashtiriladigan idoraviy mansub tashkilotlar xarajatlarini moliyalashtirishni, buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritilishini tashkil etadi;

idoraviy mansub tashkilotlarni moddiy-texnik jihatdan taʼminlashni tashkil etadi;

idoraviy mansub tashkilotlarning binolari va inshootlarini joriy taʼmirlash ishlari monitoringini olib boradi va muvofiqlashtiradi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlashni tashkil etadi;

vakolatiga tegishli tashkiliy, kadrlar, moliya, ishlab chiqarish-xoʻjalik masalalari va boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi.

4-§. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarining vazifalari va funksiyalari

17. Quyidagilar tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarining asosiy vazifalari hisoblanadi:

Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalar samarali bajarilishini taʼminlashda ishtirok etish;

kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatini tashkil etish sohasida oʻzaro hamkorlik qilish;

davlat madaniyat tashkilotlarida madaniy faoliyat sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilinishi monitoringini olib borish va nazorat qilish;

davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish.

18. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari ularga yuklangan asosiy vazifalarga muvofiq quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari va ularning rahbariyatini tashkiliy va axborot-tahlil jihatidan taʼminlaydi;

idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Hukumat qarorlari, farmoyishlari va Vazirlikning buyruqlari bajarilishini muntazam nazorat qiladi;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari tomonidan tumanlar (shaharlar) hokimliklariga kiritiladigan hujjatlarning sifatli va oʻz vaqtida qayta ishlanishini, ularning iqtisodiy, moliyaviy, huquqiy va korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilishini tashkil etadi;

tuman (shahar) madaniyat tashkilotlari faoliyatiga rahbarlik qiladi, muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi;

tuman (shahar) darajasidagi budjetdan moliyalashtiriladigan davlat madaniyat tashkilotlari xarajatlarini moliyalashtirishni, ularda buxgalteriya hisobi va hisoboti yuritilishini tashkil etadi;

madaniyat tashkilotlarida davlat talablari bajarilishi monitoringini olib boradi;

davlat madaniyat tashkilotlarini moddiy-texnik taʼminlashni tashkil etadi;

davlat madaniyat tashkilotlarining binolari va inshootlaridan foydalanish ishlari monitoringini olib boradi va muvofiqlashtiradi;

jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlashni tashkil etadi;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari vakolatiga tegishli boʻlgan tashkiliy, kadrlar, moliya, ishlab chiqarish-xoʻjalik masalalari va boshqa masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi.

4-bob. Vazirlik va uning hududiy madaniyat organlarining huquqlari hamda javobgarligi

1-§. Vazirlikning huquqlari va javobgarligi

19. Vazirlik oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga egadir:

normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini, shuningdek, Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq boʻlgan boshqa hujjatlarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalarni hal etish uchun davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlaridan, mahalliy davlat hokimiyati organlaridan zarur axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha zarur statistik axborotni davlat statistika organlaridan bepul asosda olish;

Vazirlik va uning idoraviy mansub tashkilotlarning davlat mulkini bir boʻlinmadan boshqasiga belgilangan tartibda oʻz tashkiliy tuzilmasi doirasida, begʻaraz foydalanish huquqi bilan berish;

hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarda ichki nazorat, korrupsion huquqbuzarliklar va boshqa qonunga zid harakatlar, shuningdek, Vazirlik tizimi xodimlari tomonidan kasbiy axloq qoidalari buzilishining oldini olish va profilaktikasini amalga oshirish;

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatiga asossiz aralashuvga, madaniyat xodimlarining shaʼni va qadr-qimmatini tahqirlashga, faoliyatiga toʻsqinlik qilishning har qanday shakllariga, madaniyat xodimlarining huquqlari buzilishiga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha qonunchilikda belgilangan choralar koʻrish;

Vazirlik boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida hududiy madaniyat organlarining va boshqa idoraviy mansub tashkilotlarning tuzilmalarini hamda ustav (nizom)larini tasdiqlash, shuningdek, zarur hollarda, ushbu tuzilmalar hamda Vazirlik markaziy apparatining tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish;

kadrlarni tanlash, tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibini belgilash;

Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish doirasida davlat organlari va tashkilotlari, loyiha institutlari, ilmiy va oliy taʼlim muassasalari, yetakchi xalqaro va xorijiy tashkilotlar mutaxassislarini, shuningdek, ularning madaniyat sohasidagi ekspertlarini Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga konsultantlar sifatida jalb qilish;

malakali mahalliy va xorijiy mutaxassislar, chet elda faoliyat olib borayotgan vatandoshlarni ishga qabul qilish;

Vazirlik va uning tizimini moliyalashtirishga zarur sarf-xarajatlar boʻyicha takliflarni shakllantirish, shuningdek, zarurat boʻlganda, xorijiy kreditlar, grantlar va boshqa mablagʻlarni jalb qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish;

Vazirlik, uning idoraviy mansub tashkilotlari va hududiy madaniyat organlarining koʻchmas mulki va boshqa turdagi mulklarini samarali boshqarishni tashkil etish;

idoraviy mansub tashkilotlar tuzish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;

Vazirlikning va unga idoraviy mansub tashkilotlarning davlat mulkini bir boʻlinmadan boshqasiga belgilangan tartibda berish;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarini belgilangan tartibda ishlab chiqish, Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha idoralararo tusdagi xalqaro shartnomalarni belgilangan tartibda tuzish;

Vazirlik vakolatiga tegishli boʻlgan masalalar boʻyicha xalqaro darajada Oʻzbekiston Respublikasi manfaatlarini belgilangan tartibda ifodalash;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalarda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari faoliyatini belgilangan tartibda muvofiqlashtirish;

oʻz vakolati doirasida normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilish, zarur hollarda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan birgalikda qarorlar va boshqa hujjatlarni birgalikda qabul qilish;

Vazirlik va hududiy madaniyat organlari xodimlarini ular tomonidan tegishli sohada ular faoliyatining asosiy koʻrsatkichlari parametrlari bajarilishini hisobga olgan holda moddiy ragʻbatlantirish tartibi, miqdorlari va shartlarini belgilash;

oʻz vakolati doirasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik qilish;

Vazirlik faoliyatini keng yoritish maqsadida ijtimoiy tarmoqlarda rasmiy veb-saytlar, shuningdek, sahifalar yaratish;

oʻz vakolati doirasida konferensiyalar, seminarlar, simpoziumlar, koʻrgazmalar, yarmarkalar oʻtkazish, shuningdek, boshqa tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan shunga oʻxshash tadbirlarda ishtirok etish;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha metodik materiallar va tavsiyalar ishlab chiqish;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha hayʼat majlislarida Vazirlik tizimi rahbarlarining hisobotlarini eshitish;

Madaniy faoliyat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining Vazirlik tizimidagi tashkilotlar tomonidan ijro etilishi yuzasidan ularning faoliyatini oʻrganish;

Vazirlik tizimini rivojlantirish bilan bogʻliq dolzarb va istiqbolli muammolarni ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruhlar tashkil etish;

noshirlik faoliyatini amalga oshirish.

Vazirlik qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

20. Vazirlik:

Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning samarali bajarilishi, shuningdek, madaniyat sohasidagi davlat siyosatining samarali amalga oshirilishi;

Vazirlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishilishini taʼminlash;

Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Vazirlik tomonidan qabul qilinadigan buyruqlar amalga oshirilishining sifati, pirovard natijalari va oqibatlari;

madaniyat sohasini rivojlantirish, shuningdek, madaniyat sohasida hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va ulardagi muammoli masalalarni hal qilish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi;

Vazirlik markaziy apparati va uning tizimi uchun davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali ishlatilishi yuzasidan javob beradi.

2-§. Vazirlik markaziy apparatining huquqlari va javobgarligi

21. Vazirlikning markaziy apparati oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:

tahlil qilish va qayta ishlash uchun zarur boʻlgan madaniyat masalalari boʻyicha materiallar va maʼlumotlarni Vazirlikning hududiy madaniyat organlaridan va idoraviy mansub tashkilotlardan soʻrash va olish;

Vazirlikda koʻrib chiqiladigan madaniyat sohasiga oid masalalarni ishlab chiqish, axborot va tahliliy materiallarni, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini tayyorlash uchun zarur boʻlganda Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hamda vakillarini belgilangan tartibda jalb qilish, shu maqsadda ekspert va ishchi guruhlar tashkil etish;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlaridan oʻzlari tomonidan kiritilgan madaniyat boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalarini puxta ishlashni talab qilish, zarurat boʻlganda ularni qayta ishlash uchun qaytarish;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hamda vakillari ishtirokida yigʻilishlar oʻtkazish;

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlariga tezlikda hal qilinishi talab etiladigan va Vazirlikka yuklangan vazifalar hamda funksiyalarni bajarish bilan bogʻliq masalalar yuzasidan topshiriqlar berish;

madaniyat sohasida davlat dasturlari va investitsiya dasturlari bajarilishi boʻyicha hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini oʻrganish;

turli tadbirlarni tashkil etish boʻyicha tizimidagi tashkilotlarni buyurtmachi etib belgilash;

tizimidagi tashkilotlar hamda ularning hududiy boʻlinmalari va filiallarini saqlash, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, qurish va taʼmirlash, xodimlarni moddiy ragʻbatlantirib borish hamda turli tadbirlar va faoliyati bilan bogʻliq boshqa xarajatlarni moliyalashtirish;

qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining topshiriqlari, shuningdek, Vazirlikning buyruqlari Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan bajarilishi yuzasidan ularning faoliyatini belgilangan tartibda oʻrganish va tekshirish huquqiga ega.

Vazirlikning markaziy apparati qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

22. Vazirlikning markaziy apparati:

hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan birgalikda Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

Vazirlik faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash boʻyicha Vazirlik markaziy apparati boʻlinmalarining ishini tashkil etish;

Vazirlik tomonidan koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar va boshqa hujjatlar loyihalari, shuningdek, Vazirlik tomonidan qabul qilinadigan qarorlar, buyruqlarning tayyorlanishi sifati va ekspertizadan oʻtkazilishi;

madaniyatni rivojlantirish, shu jumladan, hududlarda madaniyatni rivojlantirish va ulardagi muammoli masalalarni hal qilish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlar hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar tomonidan amalga oshirilishi tashkil etilishi;

Vazirlik markaziy apparati va uning tizimi uchun davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali ishlatilishi yuzasidan javob beradi.

3-§. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalarining huquqlari va javobgarligi

23. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalariga ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari hududiy madaniyat organlaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

madaniyat sohasining eng muhim muammolarini ishlab chiqish va koʻrib chiqish boʻyicha hududiy darajada idoralararo komissiyalar va kengashlar tuzish;

davlat dasturlari va investitsiya dasturlari bajarilishi boʻyicha tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari faoliyatini oʻrganish;

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari faoliyatini nazorat qilish, muvofiqlashtirish va ularga rahbarlik qilish;

Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalarining koʻrib chiqishi uchun takliflar kiritish huquqiga ega.

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

24. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari:

Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

Vazirlikning hududiy organlari faoliyati bilan bogʻliq boʻlgan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni taʼminlash;

Vazirlikka kiritilayotgan hujjatlar loyihalari va takliflar, shuningdek, Vazirlikning hududiy organlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning amalga oshirilishi sifati, pirovard natijalari va oqibatlari;

tumanlarda (shaharlarda) aniqlangan muammolarni har tomonlama va chuqur tahlil qilish hamda umumlashtirish asosida madaniyat sohasini Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida rivojlantirishga doir takliflarni tayyorlash;

madaniyat sohasini rivojlantirish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrida samarali amalga oshirilishi, muammoli masalalar hal etilishi;

Vazirlik hududiy madaniyat organlari va uning tizimi uchun davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali ishlatilishi yuzasidan javob beradi.

4-§. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarining huquqlari va javobgarligi

25. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari ularga yuklangan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish uchun:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari tuman (shahar) boʻlinmalaridan, madaniyat tashkilotlaridan oʻz vakolatiga kiradigan masalalarni hal qilish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

davlat dasturlarini va investitsiya dasturlarini amalga oshirish boʻyicha davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatini oʻrganish;

davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatini muvofiqlashtirish va ularga rahbarlik qilish;

oʻz vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan takliflarni koʻrib chiqish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari, mahalliy davlat hokimiyati organlariga kiritish huquqiga ega.

Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

26. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari:

tuman (shahar) madaniyat boʻlimlariga yuklangan vazifalar va funksiyalar sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalariga kiritiladigan hujjatlar loyihalari va takliflar, shuningdek, tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari tomonidan qabul qilinadigan qarorlarning sifati, pirovard natijalari va oqibatlari;

madaniyat sohasida dolzarb muammolarni, shuningdek, tumanni (shaharni) rivojlantirishga toʻsqinlik qilayotgan tizimli kamchiliklarni aniqlash;

madaniyat masalalariga doir takliflarni tayyorlash va madaniyat masalalari yuzasidan tumanni (shaharni) rivojlantirish dasturiga kiritish uchun takliflar tayyorlash va kiritish;

tumanlarda (shaharlarda) madaniyat sohasini rivojlantirish, muammoli masalalarni hal qilish boʻyicha dasturlar, tadbirlar rejalari, “yoʻl xaritalari” va boshqa dasturiy hujjatlarning samarali amalga oshirilishi;

boʻlim va Vazirlik tizimidagi tashkilotlar uchun davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli va samarali ishlatilishi yuzasidan javob beradi.

5-bob. Vazirlik rahbarlarining asosiy funksional vazifalari

27. Quyidagilar Vazirning asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etish;

2) Vazirlikning faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish;

3) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari bilan Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

4) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Vazirlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks dasturlar va kompleks tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

5) Vazirlik, uning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyati bilan bogʻliq madaniyat sohasida prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

6) madaniyat masalalari yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi tarkibiy boʻlinmalari va Vazirlar Mahkamasi, shuningdek, tegishli vazirliklar va idoralar bilan hamkorlik qilish, Vazirlar Mahkamasi va uning Rayosati majlislarida masalalarni koʻrib chiqishda ishtirok etish;

7) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, uning oʻrinbosarlari va maslahatchilari topshiriqlarini bajarish;

8) oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, Vazirlikning boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, Vazirlik faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyati darajasini belgilash;

9) Vazirlik tizimini rivojlantirish strategiyasidan kelib chiqib Vazirlik faoliyati rejalashtirilishini tashkil etish, Vazirlik va oʻz oʻrinbosarlarining har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

10) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini tashkil etish va monitoring olib borishning amaliy tizimini yaratish, Vazirlik faoliyatida ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni bajarish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga ,“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq hududiy madaniyat organlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

11) Vazirlik tizimi mutaxassislarini tizimli qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni tashkil etish;

12) Vazirlik tizimida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyati uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, Vazirlikning kadrlar zaxirasini shakllantirish;

13) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasi nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, Vazirlikka ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;

14) faoliyat sohasi masalalari boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari sifatli ishlab chiqilishini, ular “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 26-avgustdagi PF-5519-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Norma ijodkorligi faoliyatini takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 8-avgustdagi PF-5505-son Farmoni , Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-martdagi 242-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamenti (keyingi oʻrinlarda — Vazirlar Mahkamasining Reglamenti) talablariga qatʼiy muvofiq ravishda oʻz vaqtida kiritilishini tashkil etish, shuningdek, ularning Vazirlar Mahkamasi apparatida ishlab chiqilishi, Vazirlar Mahkamasi rahbariyati huzurida himoya qilinishi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida koʻrib chiqilishida ishtirok etish;

15) “ Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida ”, “ Qonunlar loyihalarini tayyorlash va ularni Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga kiritish tartibi toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 17-oktabrdagi 345-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qonun loyihasi faoliyatining Namunaviy reglamentiga muvofiq Vazirlikning qonun loyihalarini tayyorlash faoliyatini tashkil etish;

16) Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari toʻliq va oʻz vaqtida koʻrib chiqilishini taʼminlash, ularni puxta huquqiy, korrupsiyaga qarshi, moliyaviy, iqtisodiy ekspertizadan va boshqa ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining Reglamenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Reglamentida belgilangan muddatlarda ularni kelishish (viza qoʻyish);

17) Vazirlik rahbarlari va xodimlari xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son va “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish choralari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarorlari talablariga muvofiq tashkil etish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

18) oʻz oʻrinbosarlari va hududiy madaniyat organlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari faoliyati samaradorligini va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Vazirlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

19) Vazirlik xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishining maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish toʻgʻrisida takliflar kiritish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirishga doir tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

20) Vazirlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlangan Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari) talablariga rioya etilishini taʼminlash;

21) “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

22) Vazirlik va uning hududiy madaniyat organlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar va davlat madaniyat tashkilotlari ishini tashkil etishning zamonaviy shakllari joriy etilishini taʼminlash;

23) aholi va tadbirkorlik subyektlari bilan hamkorlik qilishda, shu jumladan, “yagona darcha” prinsipini joriy etish orqali madaniyat sohasida davlat xizmatlari sifati va samaradorligini hamda ulardan erkin foydalanishni oshirish hamda “Elektron hukumat toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish doirasida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish;

24) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqishga doir samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;

25) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlikni, ularning faoliyatida Vazirlik xodimlari va rahbarlarining faol ishtirok etishini tashkil etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻliq koʻrib chiqilishini taʼminlash;

26) davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish;

27) hududiy madaniyat organlari va boshqa idoraviy mansub tashkilotlar tuzilmalarini tasdiqlash, unda ularning boshqaruv xodimlarining cheklangan sonini nazarda tutish;

28) Vazirlik markaziy apparati va hududiy madaniyat organlari toʻgʻrisidagi nizomni, Vazirlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlarning ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlash;

29) Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarning tasdiqlangan tuzilmalari va shtatlar jadvaliga ajratilgan mablagʻlar doirasida hamda belgilangan vazifalardan kelib chiqqan holda xodimlarning cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish;

30) Vazirlik markaziy apparati xodimlarini, hududiy madaniyat organlari, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish;

31) Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlar mansabdor shaxslari bajarishi majburiy boʻlgan buyruqlar chiqarish va koʻrsatmalar berish, shuningdek, ularning ijrosini belgilangan tartibda nazorat qilish.

32) Qonunchilik hujjatlariga muvofiq Vazir boshqa funksional vazifalarga ega boʻlishi mumkin.

28. Quyidagilar vazirning birinchi oʻrinbosari va vazir oʻrinbosarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;

2) Vazir vaqtincha boʻlmaganda tegishli buyruq asosida uning vazifalarini bajarish;

3) Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalari faoliyatini muvofiqlashtirish, nazorat qilish va ularga bevosita rahbarlik qilish, ularning xodimlari oʻrtasida vazifalarni taqsimlash;

4) Vazirlik faoliyatining mutasaddilik qilinadigan yoʻnalishlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tasdiqlangan Vazirlik faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha konsepsiyalar, kompleks dasturlar va kompleks tadbirlar ijrosini tanqidiy va chuqur tahlil qilish;

5) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash chora-tadbirlarini koʻrish, boʻlinmalar rahbarlarining hisobotlarini muntazam eshitish va ushbu koʻrsatkichlarga erishish uchun ularning shaxsiy javobgarligini oshirish;

6) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining har choraklik rejalarini tasdiqlash, ular bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

7) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida ijro intizomi boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Vazirlar Mahkamasi va uning komplekslari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq topshiriqlar oʻz vaqtida va sifatli ijro etilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar rahbarlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

8) Vazirlik hayʼati, Vazirning buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

9) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish boʻyicha Vazirga takliflar taqdim etish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

10) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarining mutasaddilik qilinadigan boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini koʻrib chiqish va ular keyinchalik Vazir tomonidan koʻrib chiqilishi, imzolanishi (viza qoʻyilishi) uchun viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, shuningdek, Vazirlar Mahkamasi apparatida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqishda Vazirning topshirigʻiga binoan ishtirok etish;

11) Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta huquqiy, korrupsiyaga qarshi, moliyaviy, iqtisodiy ekspertizadan va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

12) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy masʼuliyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son va “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarorlari talablariga toʻliq muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlarining asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

13) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam tanqidiy tahlil qilish, Vazirlik hayʼati majlislarida ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

14) madaniyat sohasiga tegishli masalalar boʻyicha Vazirlik faoliyatini takomillashtirishga doir amaliy chora-tadbirlar koʻrish, madaniyat sohasidagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni Vazirga kiritish;

15) mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish, shu jumladan, ularning egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligi masalasini koʻrib chiqish boʻyicha takliflarni Vazirga kiritish, funksional vazifalar va yuklangan vazifalar bajarilishi uchun ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha tizimli chora-tadbirlar koʻrish;

16) Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari va xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;

17) huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

18) madaniyat sohasida davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirishga doir takliflarni Vazirga kiritish;

19) “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan muddatlarda va tartibda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish boʻyicha samarali ishlarni tashkil etish, aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;

20) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlari oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqilishini taʼminlash;

21) davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

29. Quyidagilar Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etish;

2) tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga bevosita umumiy rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

3) tegishli tarkibiy boʻlinmalar va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini oʻz vakolatlari doirasida muvofiqlashtirish;

4) prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda tarkibiy boʻlinmalar ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Vazirning mutasaddilik qiladigan oʻrinbosarlariga kiritish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, Vazirlik tarkibiy boʻlinmalari xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va uning kotibiyatlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

6) Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazir va uning oʻrinbosarlari buyruqlari hamda topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

7) tarkibiy boʻlinmalarning har choraklik ish rejalari ishlab chiqilishini taʼminlash, ularni tasdiqlash uchun kiritish, ularda koʻrsatilgan vazifalar va tadbirlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

8) tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar bajarilishini nazorat qilish va muvofiqlashtirish, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatiga amaliy va metodik yordam koʻrsatish;

9) tarkibiy boʻlinmalar faoliyatiga oid masalalar yuzasidan qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va ularni koʻrib chiqish uchun Vazirlik rahbariyatiga kiritish;

10) tarkibiy boʻlinmalarda kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda Vazir va (yoki) oʻrinbosarlariga takliflar taqdim etish, professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasb malakasini oshirish choralarini koʻrish, tarkibiy boʻlinmalarda kadrlar zaxirasini shakllantirish;

11) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari tarkibiy boʻlinmalar tomonidan sifatli ishlab chiqilishini tashkil etish, Vazirlikning tarkibiy boʻlinmalarida tayyorlangan hujjatlar loyihalarini keyinchalik Vazirlik rahbariyati tomonidan koʻrib chiqish, imzolash (viza qoʻyish) uchun viza qoʻyish, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Reglamenti va Vazirlar Mahkamasi Reglamenti talablariga qatʼiy muvofiq ravishda Vazirlar Mahkamasiga oʻz vaqtida kiritilishini taʼminlash, Vazirlik rahbariyatining topshirigʻi boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini Vazirlar Mahkamasi apparatida ishlab chiqishda ishtirok etish;

12) Vazirlikka taqdim etilgan takliflar va normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini toʻliq va har tomonlama koʻrib chiqish, ularni puxta huquqiy, korrupsiyaga qarshi, moliyaviy, iqtisodiy ekspertizadan va boshqa ekspertizadan oʻtkazish;

13) xizmat safarlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xorijiy xizmat safarlarida boʻlishning samaradorligi va xorijiy delegatsiyalarning Oʻzbekiston Respublikasiga tashrifini tashkil etish uchun mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-avgustdagi PQ-3170-son va “ Mansabdor shaxslarning xorijiy mamlakatlarga chiqish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2014-yil 5-martdagi PQ-2142-son qarorlari talablariga muvofiq amalga oshirish, xizmat safarlari asoslanganligi, samaradorligi va natijadorligini, safar uchun ajratiladigan mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanishni taʼminlash;

14) tarkibiy boʻlinmalar xodimlari faoliyati samaradorligi va natijadorligini muntazam ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

15) Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, tarkibiy boʻlinmalar xodimlari ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;

16) “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq Vazirlik tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

17) davlat xizmatlarining samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirishga doir takliflarni Vazirlik rahbariyatiga kiritish;

18) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni bilan belgilangan muddatlarda va tartibda aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslar vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;

19) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

20) davlat siriga kiritilgan maʼlumotlar va maxfiy axborot bilan ishlashda qonunchilik hujjatlari talablariga rioya qilish.

30. Quyidagilar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;

2) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari faoliyatiga umumiy rahbarlik qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorlari va boshqa qonunchilik hujjatlari hamda Vazirlik buyruqlari bilan ularga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

3) hududiy madaniyat organlari faoliyati bilan bogʻliq prognoz koʻrsatkichlarga erishishni soʻzsiz taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

4) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va uning kotibiyatlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

5) Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazir va uning oʻrinbosarlarining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

6) madaniyat sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;

7) oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilash, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlash, hududiy madaniyat organlarining boshqa mansabdor shaxslari vakolatlarini belgilash, Vazirlik hududiy madaniyat organlari faoliyatining alohida uchastkalariga rahbarlik qilish uchun oʻz oʻrinbosarlari va boshqa mansabdor shaxslarning shaxsiy javobgarligi darajasini belgilash;

8) Vazirlikning hududiy madaniyat organlari faoliyatini rejalashtirishni tashkil etish, Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va oʻz oʻrinbosarlarining har choraklik ish rejalarini tasdiqlash, ularning bajarilishi ustidan nazoratni taʼminlash;

9) Vazirlik hududiy madaniyat organlarida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyish, ularning samarali faoliyat koʻrsatishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, hududiy madaniyat organlari kadrlar zaxirasini shakllantirish;

10) Vazir nomenklaturasiga kiradigan boʻsh lavozimlarga taklif etilgan kadrlarning, shuningdek, hududiy madaniyat organlariga ishga qabul qilinayotgan boshqa kadrlarning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash;

11) hududiy madaniyat organlari xodimlarini, oʻz oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini hal qilish, shu jumladan, ular egallab turgan lavozimda qolishi maqsadga muvofiqligiga doir masalalarni koʻrib chiqish, ularning shaxsiy masʼuliyatini oshirish boʻyicha muntazam chora-tadbirlar koʻrish;

12) hududiy madaniyat organlari xodimlari tomonidan Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash;

13) huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali hududiy madaniyat organlari tizimida “Korrupsiyaga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni talablariga muvofiq korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

14) prognoz koʻrsatkichlarning bajarilishini muntazam tahlil qilish hamda hududiy madaniyat organlari tomonidan ushbu koʻrsatkichlarga soʻzsiz erishilishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar koʻrish boʻyicha takliflarni Vazirning mutasaddilik qiladigan oʻrinbosarlariga kiritish;

15) hududiy madaniyat organlari xodimlari faoliyatining samaradorligi va natijadorligini tizimli ravishda tanqidiy tahlil qilish, yigʻilishlarda ularning shaxsiy hisobotlarini eshitish, ularning yakunlari boʻyicha zarur chora-tadbirlar koʻrish;

16) hududiy madaniyat organlari faoliyatiga oid masalalar boʻyicha qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish, shuningdek, madaniyat sohasida davlat xizmatlari samaradorligi, sifati va ulardan erkin foydalanishni oshirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda ularni koʻrib chiqish uchun Vazirlik rahbariyatiga kiritish;

17) Vazirlikning tuman (shahar) boʻlinmalari va hududiy madaniyat organlari tarkibiga kiradigan tashkilotlar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish;

18) jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini koʻrib chiqish, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni bilan belgilangan muddatlarda va tartibda aholi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri va ochiq muloqotni yoʻlga qoʻyish, jismoniy shaxslarni va yuridik shaxslarning vakillarini muntazam ravishda shaxsan qabul qilish, shu jumladan, joylarga borib qabul qilish;

19) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalari bilan samarali hamkorlik qilish, ularning faoliyatida faol ishtirok etish, jismoniy va yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Virtual qabulxonasidan tushgan murojaatlarini oʻz vaqtida va toʻlaqonli koʻrib chiqish;

20) hududiy madaniyat organlari xodimlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni mukofotlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilish, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlikka kiritish;

21) davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash.

31. Quyidagilar tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari rahbarlarining asosiy funksional vazifalari hisoblanadi:

1) Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlari talablariga, shuningdek, boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga rioya qilish;

2) tuman (shahar) boʻlinmasiga rahbarlik qilish;

3) faoliyatning ayrim yoʻnalishlari boʻyicha xodimlar oʻrtasida funksional vazifalarni taqsimlash va ularning javobgarligi darajasini belgilash;

4) davlat madaniyat tashkilotlari faoliyatiga bevosita rahbarlik qilish, ushbu boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalar bajarilishini tashkil etish;

5) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari ijrosini taʼminlash, ijro intizomini mustahkamlash boʻyicha kompleks amaliy chora-tadbirlarni amalga oshirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qonunchilik hujjatlari ijrosini samarali tashkil etishda davlat boshqaruvi organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining shaxsiy javobgarligini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-fevraldagi PF-6166-son Farmoniga , “Ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 31-maydagi PQ-5132-son qaroriga , “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari va topshiriqlari samarali va natijali ijro etilishi, shuningdek, ijro intizomi mustahkamlanishi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat maslahatchilarining, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi va uning kotibiyatlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, shuningdek, barcha darajalardagi hokimliklar rahbarlarining shaxsiy javobgarligi toʻgʻrisida” 2017-yil 11-apreldagi PQ-2881-son qaroriga muvofiq topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun tarkibiy boʻlinmalar xodimlarining shaxsiy masʼuliyatini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish;

6) Vazirlik hayʼati qarorlari, Vazir va uning oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari rahbarlarining buyruqlari va topshiriqlari oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash;

7) madaniyat sohasiga kiradigan masalalar yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari va kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan hamkorlik qilish;

8) tuman (shahar) boʻlinmasida kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari rahbarlariga, ularning oʻrinbosarlariga takliflar kiritish, ularning professional, oʻz ishini bilishi, amaliy tajribaga, yuksak darajada ishlash xususiyatlariga va maʼnaviy-axloqiy fazilatlarga ega ekanligi kafolatini taʼminlash, ularning kasbiy malakasini oshirish chora-tadbirlarini koʻrish, tuman (shahar) boʻlinmasida kadrlar zaxirasini shakllantirish;

9) Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya qilishini, tumanlarda (shaharlarda) tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari xodimlarining ushbu qoidalarga rioya etishini taʼminlash;

10) huquqni qoʻllash amaliyotini va qonunchilik hujjatlarini takomillashtirishga doir chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish orqali tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish choralarini koʻrish, shuningdek, ularning sodir etilishiga koʻmaklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish, bartaraf etish;

11) tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari xodimlari lavozim maoshiga mukofotlar, ustamalar toʻlash, ularga moddiy yordam berish, ularni mukofotlash, ragʻbatlantirish va ularga intizomiy chora qoʻllash, ularni davlat mukofotlari va idoraviy mukofotlar bilan taqdirlash toʻgʻrisida takliflar kiritish;

12) davlat sirini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlarning himoya qilinishini taʼminlash.

6-bob. Vazirlik rahbarlarining javobgarligi

32. Vazir:

1) Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

2) ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan javobgarlik sohalari boʻyicha;

3) ushbu Nizomning 27-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

33. Vazir oʻrinbosarlari:

1) Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan tarkibiy boʻlinmalarida Vazirlikka yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

2) ushbu Nizomning 20-bandida nazarda tutilgan Vazirlikning mutasaddilik qilinadigan masalalarga doir javobgarlik sohalari boʻyicha;

3) ushbu Nizomning 28-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

34. Markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari;

1) tegishli tarkibiy boʻlinmalarga yuklangan vazifalar va funksiyalarning amalga oshirilishi;

2) ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan Vazirlik markaziy apparatining javobgarlik sohalari boʻyicha;

3) ushbu Nizomning 29-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

35. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalari rahbarlari:

1) hududiy madaniyat organlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

2) ushbu Nizomning 24-bandida nazarda tutilgan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmalarining javobgarlik sohalari boʻyicha;

3) ushbu Nizomning 30-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

36. Tuman (shahar) madaniyat boʻlimlari rahbarlari:

1) tuman (shahar) madaniyat boʻlimlariga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi;

2) ushbu Nizomning 26-bandida nazarda tutilgan tuman (shahar) madaniyat boʻlimlarining javobgarlik sohalari boʻyicha;

3) ushbu Nizomning 31-bandida koʻrsatilgan oʻz funksional vazifalarining sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

7-bob. Vazirlik faoliyatini tashkil etish.

1-§. Vazirlik rahbariyati

37. Vazirlikka Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining taqdimiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi maʼqullaganidan keyin Prezident tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan Vazir boshchilik qiladi.

38. Vazir oʻz maqomiga koʻra Vazirlar Mahkamasi aʼzosi hisoblanadi.

39. Vazirning toʻrt nafar oʻrinbosari, shu jumladan, ikki nafar birinchi oʻrinbosari boʻladi.

40. Vazirning birinchi oʻrinbosarlari va boshqa oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

41. Vazir boʻlmagan vaqtda uning vakolatlari vazirning birinchi oʻrinbosari tomonidan, u boʻlmagan vaqtda esa vazirning tegishli buyrugʻiga asosan boshqa oʻrinbosar tomonidan amalga oshiriladi.

42. Quyidagilarni:

1) Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vazirini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish — Vazir bilan kelishgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi tomonidan;

2) viloyatlar madaniyat boshqarmalari va Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish — viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari bilan kelishgan holda Vazir tomonidan;

3) tumanlar (shaharlar) madaniyat boʻlimlari rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish Madaniyat vazirligi bilan kelishgan holda, tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar madaniyat boshqarmasi boshliqlari tomonidan amalga oshiriladi.

43. Vazir Vazirlik tizimiga kiradigan idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi, shuningdek, idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish tartibini belgilaydi.

44. Vazir:

1) Vazirlik hududiy boshqarmalari va tizimdagi idoraviy mansub tashkilotlar tuzilmalarini ularning boshqaruv xodimlarining cheklangan sonini nazarda tutgan holda tasdiqlaydi;

2) Vazirlik markaziy apparati va hududiy madaniyat organlari toʻgʻrisidagi nizomlarni, Vazirlik tizimidagi idoraviy mansub tashkilotlarning ustavlarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi;

3) Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari, idoraviy mansub tashkilotlarning tasdiqlangan tuzilmalari va shtatlar jadvaliga xodimlarning umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritadi.

2-§. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va tizimdagi idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi tartibi

45. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalarining Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va tizimdagi idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi markaziy apparat tarkibiy boʻlinmalarining rahbarlari tomonidan taʼminlanadi.

Vazirlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻz faoliyati yoʻnalishlari boʻyicha hamkorlik qilib:

1) topshiriqlarni hududiy madaniyat organlariga va idoraviy mansub tashkilotlarga yetkazadi hamda ularning bajarilishini nazorat qiladi;

2) Vazirlikning hududiy madaniyat organlariga va idoraviy mansub tashkilotlarga tarkibiy boʻlinmalarning bevosita faoliyati masalalari boʻyicha soʻrovlar yuboradi hamda ularning ijro etilishini nazorat qiladi;

3) Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyati amaliyotini tekshiradi va oʻrganadi, umumlashtiradi, uni takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va qabul qiladi;

4) Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini tashkil etish va faoliyati natijalari toʻgʻrisida hisobot va axborot materiallari, statistika maʼlumotlari va boshqa maʼlumotlar oʻrganilishini tashkil etadi;

5) Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar ish rejalarini tahlil qiladi, ularning faoliyatini rejalashtirishni takomillashtirishga doir chora-tadbirlar koʻradi;

6) Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi;

7) normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlashda Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar ishtirokini tashkil etadi, madaniyat sohasida qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha ulardan tushgan takliflarni koʻrib chiqadi.

46. Vazirlikning hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar Vazirlik markaziy apparatining tarkibiy boʻlinmalari bilan hamkorlik qiladi, shu jumladan:

1) Vazirlik rahbariyati topshiriqlari ijrosi haqida maʼlumot beradi;

2) madaniyat sohasida qonunchilik hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha faoliyat natijalari toʻgʻrisida markaziy apparatga axborot taqdim etadi;

3) ularning faoliyatini tekshirish va oʻrganish natijasida aniqlangan ishdagi kamchiliklarni va qoidabuzarliklarni bartaraf etish natijalari toʻgʻrisida maʼlumot beradi;

4) oʻz faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan tartibda va muddatlarda Vazirlikning markaziy apparatiga taqdim etadi;

5) madaniyat sohasidagi muammolarni hal qilishga qaratilgan takliflarni Vazirlikning markaziy apparatiga yuboradi;

6) kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro hamkorlik natijalari toʻgʻrisida axborot beradi;

7) vakolatli organlar tomonidan oʻtkazilgan oʻz faoliyatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida xabar beradi.

47. Vazirlik markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari, hududiy madaniyat organlari hamda idoraviy mansub tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi jarayonida yuzaga keladigan kelishmovchiliklar Vazirning topshirigʻiga binoan uning tegishli oʻrinbosari tomonidan koʻrib chiqiladi.

Agar koʻrsatib oʻtilgan koʻrib chiqishdan keyin kelishmovchiliklar tartibga solinmasa, u boʻyicha qaror bevosita Vazir tomonidan qabul qilinadi.

3-§. Vazirlikning boshqa davlat boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi

48. Vazirlik oʻz vazifalari va funksiyalarini amalga oshirishda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

Vazirlikning hududiy madaniyat organlari oʻz vakolati doirasida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, xoʻjalik birlashmalarining hududiy organlari va boshqa tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi.

49. Vazirlikning hududiy madaniyat organlari tegishli hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqishda va amalga oshirishda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha sektorlar bilan oʻzaro yaqin hamkorlik qiladi.

50. Vazirlik faoliyatiga Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining tegishli oʻrinbosari, Raqamlashtirish va ijtimoiy rivojlanish masalalari boʻlimi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisining tegishli tarkibiy boʻlinmasi tomonidan mutasaddilik qilinadi.

4-§. Vazirlik hayʼati

51. Vazirlikda Vazir (hayʼat raisi), Vazir oʻrinbosarlari (lavozimi boʻyicha), shuningdek, Vazirlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini muvofiqlashtiruvchi Vazirlik tarkibiy boʻlinmalari tizim tashkilotlari rahbarlaridan iborat tarkibda hayʼat tuziladi.

Hayʼat tarkibining soni va shaxsiy tarkibi Vazirning taqdimnomasiga binoan Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.

52. Hayʼatga quyidagi vazifalar yuklanadi:

Vazirlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini tayyorlash va amalga oshirish;

qonunchilik hujjatlarida belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini taʼminlash uchun Vazirlik tizimi xodimlari va rahbarlarining shaxsiy javobgarligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar koʻrgan holda hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar rahbarlari hisobotlari muntazam ravishda eshitilishini tashkil etish;

madaniyat sohasidagi hududiy va tarmoq dasturlari amalga oshirilishining natijadorligini har chorakda va muntazam koʻrib chiqish;

joylarda madaniyatning dolzarb masalalari muhokama qilinishini taʼminlagan holda hayʼatning kengaytirilgan sayyor majlislari oʻtkazilishini tashkil etish, shuningdek, yuzaga kelgan muammolarni bartaraf etish boʻyicha tegishli qarorlarni ishlab chiqish va qabul qilish;

Vazirlik markaziy apparatiga va uning tizimiga kiradigan lavozimlar nomenklaturasini koʻrib chiqish va tasdiqlash;

Vazirlik nomenklaturasiga kiradigan lavozimlarga kadrlarni tanlash, joy-joyiga qoʻyish masalalarini koʻrib chiqish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari va topshiriqlari bilan belgilangan vazifalar oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlash uchun Vazirlik rahbarlari va xodimlarining ijro intizomini mustahkamlash va shaxsiy javobgarligini oshirish.

Hayʼat Vazirlik vakolatiga kiritilgan boshqa masalalarni ham koʻrib chiqishga haqlidir.

53. Hayʼat majlisiga Vazirlik vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, boshqa tashkilotlar rahbarlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatga olingan nodavlat notijorat tashkilotlar hamda ommaviy axborot vositalari vakillari taklif etilishi mumkin.

54. Hayʼat, agar uning majlisida hayʼat tarkibining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi. Koʻrib chiqilayotgan masalalar yuzasidan qarorlar oddiy koʻpchilik ovoz bilan qabul qilinadi.

55. Hayʼat qarorlari Vazirning buyruqlari bilan amalga oshiriladi.

56. Vazir va hayʼat aʼzolari oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, Vazir yuzaga kelgan kelishmovchiliklar haqida Vazirlar Mahkamasiga axborot bergan holda mustaqil ravishda qaror qabul qiladi. Shuningdek, hayʼat aʼzolari ham Vazirlar Mahkamasiga oʻz fikrini maʼlum qilishi mumkin.

57. Hayʼat faoliyati tartibi hayʼat tomonidan tasdiqlanadigan uning reglamenti bilan belgilanadi.

8-bob. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlari

58. Vazirlik faoliyatining samaradorligi va natijadorligi muntazam baholanishi lozim.

59. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligiga berilgan baholar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmalari va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash mezonlari va ish indikatorlariga asoslanadi.

60. Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash yakunlari boʻyicha:

1) Vazirlik rahbarlari va xodimlarini ragʻbatlantirish (mukofotlash) yoki intizomiy javobgarlikka tortish;

2) Vazirlik faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va uning faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari koʻriladi.

3) Vazirlik faoliyati samaradorligi va natijadorligini baholash tartibi va usuli qonunchilik hujjatlarida belgilanadi.

9-bob. Vazirlikni moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish

61. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari, shu jumladan, vaqtincha boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan, xizmatlar koʻrsatishdan olinadigan daromadlar, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar Vazirlik markaziy apparati, hududiy madaniyat organlari va idoraviy mansub tashkilotlar faoliyatini moliyalashtirish, moddiy-texnik taʼminlash va xodimlar mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish (ish haqi, mukofot pullari, ustamalar va boshqa pul mukofotlari toʻlash) manbalari hisoblanadi.

62. Vazirlik xodimlarining ish haqi lavozim maoshi, mukofotlar, qoʻshimcha haqlar, moddiy yordam, ustama va ragʻbatlantirish toʻlovlaridan va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa toʻlovlardan iborat.

Vazirlik xodimlari lavozim maoshlariga har oyda qoʻshiladigan ragʻbatlantirish xususiyatiga ega boʻlgan qoʻshimcha haqlar va ustamalar Vazir tomonidan tasdiqlanadigan nizomga muvofiq toʻlanadi.

10-bob. Vazirlikning Vazirlar Mahkamasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga hisobot berishi

63. Vazir Vazirlikning faoliyati toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining tegishli tarkibiy boʻlinmasiga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga muntazam ravishda hisobot beradi.

64. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining masʼul oʻrinbosari Vazirlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari va boshqa hujjatlari, parlament va deputat soʻrovlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari va topshiriqlari bajarilishi monitoringini olib boradi, shuningdek joylarda ishlarning real holatini muntazam oʻrganadi, Vazirlik tizimidagi muammolarni har tomonlama tahlil qiladi hamda shu asosda strategik va ustuvor vazifalarni amalga oshirish yuzasidan kompleks takliflarni ishlab chiqadi.

65. Monitoring va baholash yakunlari boʻyicha Vazirlikning alohida oʻrnak koʻrsatgan rahbarlari va xodimlari ragʻbatlantiriladi yoxud yoʻl qoʻyilgan jiddiy kamchiliklar uchun egallab turgan lavozimidan ozod etishgacha boʻlgan javobgarlikka tortiladi.

11-bob. Yakunlovchi qoida

66. Vazirlikni qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 7-sentabrdagi 558-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 15-martdagi 141-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 1-noyabrdagi 886-son qaroriga 4-ilova .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 8-martdagi 199-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 16-apreldagi 234-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 8-yanvardagi 7-son qaroriga ilovaning 5-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2021-yil 7-sentabr,

558-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.09.2021-y., 09/21/558/0854-son; 17.04.2024-y., 09/24/207/0282-son ; 26.11.2025-y., 09/25/740/1090-son)

lex.uz