📅 2021-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 9-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 9 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 сентября 2021 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 September 2021 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 561-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Низомга асосан баҳолаш якунлари бўйича тегишли ҳудуддаги 2-иловада назарда тутилган ташкилотларнинг раҳбар ва бошқарув ходимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини намунали кўрсаткичга эга бўлганда — рағбатлантириш ҳамда қониқарсиз кўрсаткичга эга бўлганда — интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳар ярим йиллик якунлари бўйича 15 августга қадар, йил якунлари бўйича 15 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.».
2. 5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини рағбатлантириш — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан;».
3. Қарорга 1-иловада:
а) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;»;
б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;»;
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
в) 17 , 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини ҳамда 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, «қониқарсиз» деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.
18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «намунали» деб топилган ҳудуддаги:
ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;
ташкилотларнинг бошқарув ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали амалга оширилади.
19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси «қониқарсиз» деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.»;
20-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;».
4. Низомга 2-илова (Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методика):
а) 2-бобда (Расмий статистик маълумотлар асосида индикаторларни ҳисоблаш тартиби) қуйидаги мазмундаги 18-параграф қўшилсин:
«18-§. Хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш
30 1 . Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари расман иш билан таъминлаган аҳоли сонига нисбатан улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 21.1 = (Б тх / Бт) × 100
бунда:
И 21.1 — индикатор миқдори (фоизда);
Бтх — тегишли ҳудудда хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;
Бт — тегишли ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони.
30 2 . Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг Давлат бюджетига келиб тушган тушумларидаги улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
И 21.2 = (Ттх / Тт ) × 100
бунда:
И 21.2 — индикатор миқдори (фоизда);
Ттх — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);
Тт — тегишли ҳудудда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда).»;
35 ва 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И 1 , И 3 , И 7.1 , И 7.2 , И 8 , И 101 , И 10.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.3 , И 11.4 , И 12 , И 15.1 , И 18 , И 5.2 , И 19 , И 20 , И 21.1 , И 21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И 2.1 , И 2.2 , И 4 , И 5.1 , И 6 , И 9.1 , И 9.2 , И 10.3 , И 13 , И 14 , И 15.2 , И 16 , И 17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур Методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.
36. Ижобий индикаторлар эга бўлган И 1 , И 2.1 , И 2.2 , И 5.1 , И 6 , И 7.1 , И 7.2 , И 11.1 , И 11.2 , И 11.4 , И 12 , И 15.1 , И 15.2 , И 16 , И 17 , И 18 , И 5.2 , И 20 , И 21.1 , ва И 21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:
Б ии = [((И ҳ — И мин ) / (И мак — И мин )) × (10 — 1)] + 1
бунда:
Б ии — ижобий индикаторларга бериладиган балл;
И ҳ — баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;
И мин — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;
И макс — баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.»;
б) Методикага 1-иловага қуйидаги мазмундаги 18-позиция қўшилсин:
« 18. Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги фоиз Тегишли ҳудудда хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг жами тадбиркорлик соҳаларидаги бандларга нисбати 1 баллдан 10 баллгача Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фоиз Ярим йил давомида тегишли ҳудудда хизматлар соҳаси бўйича тўланган бюджетга тўловларнинг ярим йил давомида тегишли ҳудудда ҳудуддаги жами тадбиркорлик соҳалари бўйича бюджетга тўланган тўловларга нисбати 1 баллдан 10 баллгача Давлат солиқ қўмитаси » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 сентябрь,
561-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-maydagi PQ-5113-son qarori)
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xizmatlar sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 11-maydagi PQ-5113-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari — iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.Q. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 561-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Respublika hududlarida tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-yanvardagi 8-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 4-bandning beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Nizomga asosan baholash yakunlari boʻyicha tegishli hududdagi 2-ilovada nazarda tutilgan tashkilotlarning rahbar va boshqaruv xodimlarini, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini namunali koʻrsatkichga ega boʻlganda — ragʻbatlantirish hamda qoniqarsiz koʻrsatkichga ega boʻlganda — intizomiy javobgarlikka tortish yuzasidan har yarim yillik yakunlari boʻyicha 15-avgustga qadar, yil yakunlari boʻyicha 15-martga qadar Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritib borsin.”.
2. 5-band “a” kichik bandining birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasiga baho berish natijalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini ragʻbatlantirish — mahalliy budjetning qoʻshimcha manbalari mablagʻlari hisobidan;”.
3. Qarorga 1-ilovada:
a) 7-bandga quyidagi mazmundagi xatboshi qoʻshilsin:
“hududlarda xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasi;”;
b) 8-bandga quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi xatboshi qoʻshilsin:
“hududlarda xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasi;”;
oʻn toʻrtinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin.
v) 17 , 18 va 19-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Baholash natijalari boʻyicha tegishli hududda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “namunali” deb topilganda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlarini hamda 2-ilovada nazarda tutilgan tashkilotlar rahbarlari va boshqaruv xodimlarini ragʻbatlantirish, shuningdek, “qoniqarsiz” deb topilganda intizomiy chora koʻrish har yarim yillikda 25-avgustga qadar hamda yil uchun kelgusi yilning 25-martiga qadar baholashga masʼul organlar takliflariga asosan amalga oshiriladi.
18. Ragʻbatlantirish tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “namunali” deb topilgan hududdagi:
tashkilotlar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga lavozim maoshining 25 foizi miqdorida;
tashkilotlarning boshqaruv xodimlariga lavozim maoshining 50 foizi miqdorida pul mukofoti berish orqali amalga oshiriladi.
19. Intizomiy chora koʻrish tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasi “qoniqarsiz” deb topilgan hududdagi tashkilotlar rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar, Toshkent shahar hokimlarining moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga lavozim maoshlarining 25 foizi miqdorida jarima qoʻllash orqali amalga oshiriladi.”;
20-bandning uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tuman (shahar)lar hokimlari hamda ularning moliya — iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlariga — tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan;”.
4. Nizomga 2-ilova (Hududlarda tadbirkorlikning rivojlanganlik darajasini baholash boʻyicha metodika):
a) 2-bobda (Rasmiy statistik maʼlumotlar asosida indikatorlarni hisoblash tartibi) quyidagi mazmundagi 18-paragraf qoʻshilsin:
“18-§. Xizmatlar sohasining rivojlanganlik darajasini hisoblash
30 1 . Tegishli hududda yarim yil davomida xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholining ushbu hududda jami tadbirkorlik subyektlari rasman ish bilan taʼminlagan aholi soniga nisbatan ulushini aniqlash quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 21.1 = (B tx / Bt) × 100
bunda:
I 21.1 — indikator miqdori (foizda);
Btx — tegishli hududda xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholi soni;
Bt — tegishli hududda jami tadbirkorlik subyektlari tomonidan rasman ish bilan taʼminlangan aholi soni.
30 2 . Tegishli hududda yarim yil davomida xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlarining Davlat budjetiga (Respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va mahalliy budjetlar) kelib tushgan tushumlarning Davlat budjetiga kelib tushgan tushumlaridagi ulushini aniqlash quyidagi formula asosida hisoblanadi:
I 21.2 = (Ttx / Tt ) × 100
bunda:
I 21.2 — indikator miqdori (foizda);
Ttx — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan xizmatlar sohasidagi tadbirkorlik subyektlari tomonidan Davlat budjetiga toʻlangan umumiy toʻlovlar (soliq va boshqa majburiy toʻlovlar) miqdori (soʻmda);
Tt — tegishli hududda faoliyat yuritayotgan jami tadbirkorlik subyektlari tomonidan Davlat budjetiga toʻlangan umumiy toʻlovlar (soliq va boshqa majburiy toʻlovlar) miqdori (soʻmda).”;
35 va 36-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Indikator koʻrsatkichlarini baholashda I 1 , I 3 , I 7.1 , I 7.2 , I 8 , I 101 , I 10.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.3 , I 11.4 , I 12 , I 15.1 , I 18 , I 5.2 , I 19 , I 20 , I 21.1 , I 21.2 indikatorlari tuman (shahar) darajasida, I 2.1 , I 2.2 , I 4 , I 5.1 , I 6 , I 9.1 , I 9.2 , I 10.3 , I 13 , I 14 , I 15.2 , I 16 , I 17 indikatorlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar darajasida hisoblanadi. Mazkur Metodika boʻyicha aniqlangan indikatorlar ijobiy va salbiy koʻrsatkichlarga ega boʻladi.
36. Ijobiy indikatorlar ega boʻlgan I 1 , I 2.1 , I 2.2 , I 5.1 , I 6 , I 7.1 , I 7.2 , I 11.1 , I 11.2 , I 11.4 , I 12 , I 15.1 , I 15.2 , I 16 , I 17 , I 18 , I 5.2 , I 20 , I 21.1 , va I 21.2 indikatorlariga quyidagi formula asosida ball beriladi:
B ii = [((I h — I min ) / (I mak — I min )) × (10 — 1)] + 1
bunda:
B ii — ijobiy indikatorlarga beriladigan ball;
I h — baholanayotgan tegishli hududning indikator miqdori;
I min — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng past koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori;
I maks — baholanayotgan indikatorning barcha hududlardagi eng yuqori koʻrsatkichga ega boʻlgan hudud indikatori miqdori.”;
b) Metodikaga 1-ilovaga quyidagi mazmundagi 18-pozitsiya qoʻshilsin:
“ 18. Xizmatlar sohasining rivojlanganligi foiz Tegishli hududda xizmatlar sohasida band boʻlganlarning jami tadbirkorlik sohalaridagi bandlarga nisbati 1 balldan 10 ballgacha Davlat statistika qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi foiz Yarim yil davomida tegishli hududda xizmatlar sohasi boʻyicha toʻlangan budjetga toʻlovlarning yarim yil davomida tegishli hududda hududdagi jami tadbirkorlik sohalari boʻyicha budjetga toʻlangan toʻlovlarga nisbati 1 balldan 10 ballgacha Davlat soliq qoʻmitasi ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2021-yil 9-sentabr,
561-son