UzbekAI

← Qonunlar

📅 2021-yil 16-sentabr · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2021 йил 16 сентябрь · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 сентября 2021 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 September 2021 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 397-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой»;

2) 405 4 -модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой»;

3) 426-модданинг учинчи қисмидаги «суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана» деган сўзлар «суд ишининг рақами; мажлиснинг жойи ва санаси, мажлис бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 466-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ҳукм чиқарилган вақт ва жой»;

5) 497 8 -модда биринчи қисмининг 3-банди «ҳукмни чиқарган суднинг номи» деган сўзлардан кейин «суд ишининг рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 497 31 -модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой»;

7) 501-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи»;

8) 502-модда :

биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги «1 ва 2-бандларида» деган сўзлар «1-бандида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 508-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой»;

10) 509-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт, жой»;

11) 509 10 -модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой»;

12) 577-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд ажримнинг кириш қисмида суд ишининг рақамини, иши кўрилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, турар жойи, иш жойи, машғулот тури, маълумотини ва шахси тўғрисидаги иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотларни кўрсатади»;

13) 586-модда иккинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой»;

14) 591-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-модалар, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 308-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, мажлиснинг санаси ва жойи»;

2) 309-модданинг иккинчи қисмидаги «иш кўриб чиқилган сана» деган сўзлар «суд ишининг рақами; иш кўриб чиқилган сана» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 324 13 -модда :

биринчи қисмининг 4-банди «ва суд ишининг рақами» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

4) 324 14 -модда :

биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги «1 — 3-бандларида» деган сўзлар «1 ва 2-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 324 18 -модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой»;

6) 324 24 -модда биринчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2) суд ишининг рақами, ажрим қабул қилинган сана ва жой»;

7) 324 31 -модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 51-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Прокурор томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъводан даъвогарнинг воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади»;

2) 53-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тақдим этилган даъво аризасидан (аризадан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши, агар бу учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаса, даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади»;

3) 122-модда қуйидаги мазмундаги 9 1 -банд билан тўлдирилсин:

«9 1 ) даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи, ташкилот ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса ва бунда учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилинмаса»;

4) 123-модданинг :

биринчи қисми «10» рақамидан кейин «10 1 » рақами билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги «1, 3 ва 4-бандларида» деган сўзлар «1, 3, 4 ва 10 3 -бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «5, 6 ва 7-бандларида» деган сўзлар «5, 6, 7 ва 10 2 -бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 125-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иш юритиш суднинг ажрими билан тугатилади. Агар иш юритиш иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса, суд аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатиши шарт»;

6) 178-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) ишнинг рақами ва буйруқ берилган сана»;

7) 194-модданинг учинчи қисми «агар талаб судга тааллуқли бўлмаса» деган сўзлардан кейин «ва низони ҳал этиш бошқа давлат органининг ваколатига тааллуқли бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

8) 270-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд ҳужжатининг кўчирма нусхасини бошқа шахсларга ҳам юборади»;

9) 272-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой»;

10) қуйидаги мазмундаги 25 1 -боб билан тўлдирилсин:

«25 1 -боб. Соддалаштирилган тартибда иш юритиш

279 1 -модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш ушбу Кодексда назарда тутилган даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.

279 2 -модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар

Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Агар ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида қуйидаги ҳолатлар белгиланадиган бўлса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:

1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлса;

2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;

3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;

4) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим бўлмаган қарши даъво берилган бўлса.

Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисидаги ажримда умумий тартибга ўтиш учун асослар кўрсатилади. Ажрим чиқарилганидан кейин ишни кўриш бошидан бошланади.

Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.

Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.

279 3 -модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига доир талаблар

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.

279 4 -модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари

Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.

Суд аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар тақдим этиши зарурлигини кўрсатади.

Суд ажрим билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини дарҳол почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборади.

Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасига доир ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади.

Жавобгар томонидан даъво аризасига доир ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

279 5 -модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига кўра бериладиган ижро варақаси асосида ижро этилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган қоидаларга асосан апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин»;

11) 284-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса у электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин»;

12) 385 1 -модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкин»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

13) 386-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатларини чиқарган суд»;

14) 387-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

15) 395-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

16) 399 4 -модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой»;

17) 406-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини чиқарган суд»;

18) 407-модданинг :

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

19) 407 4 -модда биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

20) 419 1 -модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1) ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана ва жой»;

21) 441-модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 155-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги «соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган ишлар бўйича эса — жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари топширилганлигини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 203 3 -модданинг иккинчи қисмидаги «шунингдек даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 203 4 -модданинг иккинчи қисмидаги «даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан» деган сўзлар «даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 203 5 -модданинг :

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи , тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим»;

5) 329-модда учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

6) 334-модданинг иккинчи қисмидаги «шунингдек соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 662-модда, 4-сонга илова) 271-моддаси учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2021 йил 16 сентябрь,

ЎРҚ-716-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Sudga murojaat qilish uchun yanada qulay sharoitlar yaratilishi va fuqarolik protsessiga soddalashtirilgan ish yuritish tartibi joriy etilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2021-yil 24-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2021-yil 27-avgustda maʼqullangan

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2013-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 2, 5-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 269-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 11, 23-moddalar, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 12, 418-modda; 2006-yil, № 6, 261-modda; 2007-yil, № 4, 166-modda, № 6, 248, 249-moddalar, № 9, 422-modda, № 12, 594, 595, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 177, 187-moddalar, № 9, 482, 484, 487-moddalar, № 12, 636, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 136-modda, № 9, 335-modda, № 12, 469, 470-moddalar; 2010-yil, № 6, 231-modda, № 9, 334, 336, 337, 342-moddalar, № 12, 477-modda; 2011-yil, № 4, 103, 104-moddalar, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2012-yil, № 1, 3-modda, № 9/2, 244-modda, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 385-modda; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 5-moddalar, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430, 431-moddalar, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469-modda, № 9, 589, 592-moddalar, № 10, 671-modda, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 881, 891-moddalar; 2020-yil, № 3, 204-modda, № 5, 296-modda, № 12, 689-modda; 2021-yil, № 1, 5, 11, 13, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 397-moddaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”;

2) 405 4 -moddaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”;

3) 426-moddaning uchinchi qismidagi “sud majlisi boshlangan va tamom boʻlgan vaqt koʻrsatilgan holda majlis boʻlgan joy va sana” degan soʻzlar “sud ishining raqami; majlisning joyi va sanasi, majlis boshlangan va tamom boʻlgan vaqt koʻrsatilgan holda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 466-moddaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, hukm chiqarilgan vaqt va joy”;

5) 497 8 -modda birinchi qismining 3-bandi “hukmni chiqargan sudning nomi” degan soʻzlardan keyin “sud ishining raqami” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

6) 497 31 -modda ikkinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan sana va joy”;

7) 501-moddaning 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) sud ishining raqami, ustidan shikoyat, protest berilgan hukm, ajrim chiqarilgan sana, birinchi instansiya va apellatsiya instansiyasi sudining nomi”;

8) 502-modda :

birinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismidagi “1 va 2-bandlarida” degan soʻzlar “1-bandida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 508-moddaning 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt, joy”;

10) 509-modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt, joy”;

11) 509 10 -modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan sana va joy”;

12) 577-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sud ajrimning kirish qismida sud ishining raqamini, ishi koʻrilayotgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan yili, oyi, kuni va joyi, turar joyi, ish joyi, mashgʻulot turi, maʼlumotini va shaxsi toʻgʻrisidagi ish uchun ahamiyatga molik boshqa maʼlumotlarni koʻrsatadi”;

13) 586-modda ikkinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”;

14) 591-modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-modalar, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 308-modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, majlisning sanasi va joyi”;

2) 309-moddaning ikkinchi qismidagi “ish koʻrib chiqilgan sana” degan soʻzlar “sud ishining raqami; ish koʻrib chiqilgan sana” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 324 13 -modda :

birinchi qismining 4-bandi “va sud ishining raqami” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

uchinchi qismi chiqarib tashlansin;

4) 324 14 -modda :

birinchi qismining 3-bandi chiqarib tashlansin;

ikkinchi qismidagi “1 — 3-bandlarida” degan soʻzlar “1 va 2-bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 324 18 -modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) sud ishining raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”;

6) 324 24 -modda birinchi qismining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2) sud ishining raqami, ajrim qabul qilingan sana va joy”;

7) 324 31 -modda uchinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 22-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-460-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 1-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791, 792-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar, № 3, 198, 199-moddalar; 2021-yil, № 1, 8-modda, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 51-moddaning toʻrtinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Prokuror tomonidan daʼvogarning huquqlarini himoya qilish uchun taqdim etilgan daʼvodan daʼvogarning voz kechishi, agar bu uchinchi shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxl qilmasa, daʼvo arizasini (arizani) koʻrmasdan qoldirishga olib keladi”;

2) 53-modda quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Davlat organi, tashkilot va boshqa shaxs tomonidan daʼvogarning huquqlarini himoya qilish uchun taqdim etilgan daʼvo arizasidan (arizadan) daʼvogarning (arizachining) voz kechishi, agar bu uchinchi shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxl qilmasa, daʼvo arizasini (arizani) koʻrmasdan qoldirishga olib keladi”;

3) 122-modda quyidagi mazmundagi 9 1 -band bilan toʻldirilsin:

“9 1 ) daʼvogarning manfaatlarini koʻzlab prokuror, davlat organi, tashkilot va boshqa shaxs tomonidan taqdim etilgan daʼvodan daʼvogar voz kechgan boʻlsa va bunda uchinchi shaxslarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlariga daxl qilinmasa”;

4) 123-moddaning :

birinchi qismi “10” raqamidan keyin “10 1 ” raqami bilan toʻldirilsin;

ikkinchi qismidagi “1, 3 va 4-bandlarida” degan soʻzlar “1, 3, 4 va 10 3 -bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “5, 6 va 7-bandlarida” degan soʻzlar “5, 6, 7 va 10 2 -bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 125-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ish yuritish sudning ajrimi bilan tugatiladi. Agar ish yuritish ish sudga taalluqli boʻlmaganligi sababli tugatilsa va nizoni hal etish boshqa davlat organining vakolatiga taalluqli boʻlsa, sud arizachining qaysi organga murojaat qilishi kerakligini koʻrsatishi shart”;

6) 178-modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) ishning raqami va buyruq berilgan sana”;

7) 194-moddaning uchinchi qismi “agar talab sudga taalluqli boʻlmasa” degan soʻzlardan keyin “va nizoni hal etish boshqa davlat organining vakolatiga taalluqli boʻlsa” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

8) 270-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sud hujjatining koʻchirma nusxasi u chiqarilgan kundan eʼtiboran besh kundan kechiktirmay taraflarga va ishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarga topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali yuboriladi yoki tilxat olib topshiriladi, ushbu shaxslarning elektron manzillari mavjud boʻlgan taqdirda esa u elektron hujjat tarzida yuborilishi mumkin.

Sud ushbu Kodeksda nazarda tutilgan hollarda sud hujjatining koʻchirma nusxasini boshqa shaxslarga ham yuboradi”;

9) 272-modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) ishning raqami, ajrim chiqarilgan vaqt va joy”;

10) quyidagi mazmundagi 25 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“25 1 -bob. Soddalashtirilgan tartibda ish yuritish

279 1 -modda. Ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqish

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibidagi ish ushbu Kodeksda nazarda tutilgan daʼvo ishini yuritishning umumiy qoidalariga koʻra, mazkur bobda belgilangan oʻziga xos xususiyatlar hisobga olingan holda sud tomonidan koʻrib chiqiladi.

279 2 -modda. Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqiladigan ishlar

Agar daʼvoning bahosi yuridik shaxslarga nisbatan bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan, yakka tartibdagi tadbirkorlarga nisbatan oʻn baravaridan, jismoniy shaxslarga nisbatan esa besh baravaridan oshmasa, daʼvo arizalari boʻyicha ishlar soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilishi lozim.

Agar ushbu moddaning uchinchi va beshinchi qismlarida koʻrsatilgan holatlar mavjud boʻlmasa, daʼvogarning iltimosnomasiga koʻra, javobgarning roziligi bilan boshqa ishlar ham soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilishi mumkin.

Agar ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqish chogʻida quyidagi holatlar belgilanadigan boʻlsa, sud ishni daʼvo ishini yuritishning umumiy qoidalari boʻyicha koʻrish haqida ajrim chiqaradi:

1) ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqish davlat sirining, tijorat sirining yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirning oshkor etilishiga olib kelishi mumkin boʻlsa;

2) qoʻshimcha holatlarni aniqlash yoki qoʻshimcha dalillarni tekshirish, shuningdek dalillarni ular turgan joyda koʻzdan kechirish va tekshirish, ekspertiza tayinlash yoki guvohlarning koʻrsatuvlarini eshitish zarur boʻlsa;

3) bildirilgan talab boshqa talablar bilan bogʻliq boʻlsa, shu jumladan uchinchi shaxslarga taalluqli boʻlsa yoki mazkur ish boʻyicha qabul qilingan sud hujjati bilan uchinchi shaxslarning huquqlari va qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlari buzilishi mumkin boʻlsa;

4) ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqish chogʻida ushbu bobda belgilangan qoidalar boʻyicha koʻrib chiqilishi lozim boʻlmagan qarshi daʼvo berilgan boʻlsa.

Ishni daʼvo ishini yuritishning umumiy qoidalari boʻyicha koʻrishga oʻtish toʻgʻrisidagi ajrimda umumiy tartibga oʻtish uchun asoslar koʻrsatiladi. Ajrim chiqarilganidan keyin ishni koʻrish boshidan boshlanadi.

Oʻzaro bogʻliq boʻlgan bir nechta talab bildirilgan boʻlib, ulardan biri ushbu moddaning birinchi qismida koʻrsatilgan talablarga taalluqli boʻlgan, boshqalari esa ularga taalluqli boʻlmagan taqdirda, barcha talablar daʼvo ishini yuritishning ushbu Kodeksda belgilangan umumiy qoidalari boʻyicha koʻrilishi lozim.

Ishni koʻrish muddati ishni daʼvo ishini yuritishning umumiy qoidalari boʻyicha koʻrib chiqish toʻgʻrisida ajrim chiqarilgan kundan eʼtiboran hisoblanadi.

279 3 -modda. Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqiladigan ish boʻyicha daʼvo arizasiga doir talablar

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqiladigan ish boʻyicha daʼvo arizasi ushbu Kodeksning 189-moddasida nazarda tutilgan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqiladigan ish boʻyicha daʼvo arizasiga ushbu Kodeksning 191-moddasida nazarda tutilgan hujjatlar ilova qilinadi.

279 4 -modda. Ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqishning oʻziga xos xususiyatlari

Arizani ish yuritishga qabul qilish va ish qoʻzgʻatish toʻgʻrisida sud ajrim chiqaradi, ajrimda ish soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrilishini hamda ish koʻrib chiqiladigan sanani koʻrsatadi.

Sud arizani ish yuritishga qabul qilish va ish qoʻzgʻatish haqidagi ajrimda javobgarga daʼvo arizasiga doir yozma fikrini hal qiluv qarori qabul qilinguniga qadar taqdim etishi zarurligini koʻrsatadi.

Sud ajrim bilan bir vaqtda javobgarga daʼvo arizasining (arizaning) koʻchirma nusxasini va unga ilova qilingan hujjatlarning koʻchirma nusxalarini darhol pochta orqali yoki elektron hujjat tarzida axborot tizimi orqali yuboradi.

Javobgar daʼvo arizasiga doir yozma fikrini sudga oʻzi asoslanayotgan hujjatlar va dalillarni ilova qilgan holda taqdim etishga haqli.

Yozma fikrga uning koʻchirma nusxasi daʼvogarga yuborilganligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi. Daʼvo arizasiga doir yozma fikr javobgar yoki uning vakili tomonidan imzolanadi. Vakil tomonidan imzolangan yozma fikrga uning vakolatlarini tasdiqlovchi ishonchnoma yoki boshqa hujjat ilova qilinadi.

Javobgar tomonidan daʼvo arizasiga doir yozma fikr taqdim etilmaganligi daʼvo arizasini soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqishga toʻsqinlik qilmaydi.

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilayotgan ish arizani ish yuritishga qabul qilish va ish qoʻzgʻatish haqida ajrim chiqarilgan kundan eʼtiboran yigirma kundan oshmagan muddatda sudya tomonidan yakka tartibda koʻrib chiqiladi.

Ishni soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqish muddati uzaytirilmaydi.

Sud soddalashtirilgan ish yuritish tartibidagi ishni sud muhokamasini oʻtkazmasdan, taraflarni chaqirtirmasdan va ularning tushuntirishlarini eshitmasdan koʻrib chiqadi.

Sud taraflar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda bayon qilingan tushuntirishlarni, eʼtirozlarni va (yoki) vajlarni tekshiradi, dalillar bilan tanishadi hamda hal qiluv qarorini qabul qiladi.

279 5 -modda. Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori ushbu Kodeksning 23-bobida nazarda tutilgan umumiy qoidalarga koʻra, mazkur bobda belgilangan oʻziga xos xususiyatlar hisobga olingan holda sud tomonidan qabul qilinadi.

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori, agar apellatsiya shikoyati (protesti) berilmagan boʻlsa, qabul qilinganidan keyin oʻn kun oʻtgach qonuniy kuchga kiradi.

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori sud tomonidan ushbu Kodeks V boʻlimining qoidalariga koʻra beriladigan ijro varaqasi asosida ijro etilishi lozim.

Apellatsiya shikoyati (protesti) berilgan taqdirda hal qiluv qarori, agar u bekor qilinmagan boʻlsa, apellatsiya instansiyasi sudining qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran qonuniy kuchga kiradi.

Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori ushbu Kodeksning IV boʻlimida nazarda tutilgan qoidalarga asosan apellatsiya va kassatsiya tartibida, shu jumladan kassatsiya instansiyasi sudida takroran, shuningdek yangi ochilgan holatlar boʻyicha qayta koʻrib chiqilishi mumkin”;

11) 284-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sirtdan qabul qilingan hal qiluv qarorining koʻchirma nusxasi taraflarga ushbu qaror chiqarilgan kundan eʼtiboran besh kundan kechiktirmay topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali yuboriladi yoki tilxat olib topshiriladi, ushbu shaxslarning elektron manzillari mavjud boʻlgan taqdirda esa u elektron hujjat tarzida yuborilishi mumkin”;

12) 385 1 -modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Sudning soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori ustidan apellatsiya shikoyati (protesti) hal qiluv qarori qabul qilinganidan keyin oʻn kun ichida berilishi mumkin”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlari tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin;

13) 386-modda birinchi qismining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) ishning raqami, shikoyat qilinayotgan (protest keltirilayotgan) hal qiluv qarori, ajrim, qaror qabul qilingan sana va ushbu sud hujjatlarini chiqargan sud”;

14) 387-modda birinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

15) 395-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Sudning soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori ustidan apellatsiya shikoyati (protesti) u sudga kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida koʻrib chiqiladi”;

ikkinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;

16) 399 4 -modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) ishning raqami, ajrim chiqarilgan sana va joy”;

17) 406-modda birinchi qismining 3-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3) ishning raqami, shikoyat qilinayotgan (protest keltirilayotgan) hal qiluv qarori, ajrim, qaror qabul qilingan sana va ushbu sud hujjatini chiqargan sud”;

18) 407-moddaning :

uchinchi qismi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;

19) 407 4 -modda birinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin;

20) 419 1 -modda birinchi qismining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1) ishning raqami, ajrim chiqarilgan sana va joy”;

21) 441-modda uchinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartishlar kiritilsin:

1) 155-modda birinchi qismining 5-bandidagi “soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilayotgan ishlar boʻyicha esa — javobgarga daʼvo arizasining va unga ilova qilingan hujjatlarning koʻchirma nusxalari topshirilganligini” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 203 3 -moddaning ikkinchi qismidagi “shuningdek daʼvo arizasining va unga ilova qilingan hujjatlarning koʻchirma nusxalari javobgarga topshirilganligi haqidagi dalillar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

3) 203 4 -moddaning ikkinchi qismidagi “daʼvo arizasining koʻchirma nusxasi oʻziga topshirilgan paytdan eʼtiboran” degan soʻzlar “daʼvo arizasini ish yuritishga qabul qilish va ish qoʻzgʻatish haqida ajrim chiqarilgan kundan eʼtiboran” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 203 5 -moddaning :

ikkinchi qismi chiqarib tashlansin;

uchinchi , toʻrtinchi va beshinchi qismlari tegishincha ikkinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ish boʻyicha hal qiluv qarori sud tomonidan beriladigan ijro varaqasi asosida ushbu Kodeks V boʻlimining qoidalariga binoan majburiy ijro etilishi lozim”;

5) 329-modda uchinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin;

6) 334-moddaning ikkinchi qismidagi “shuningdek soddalashtirilgan ish yuritish tartibida koʻrib chiqilgan ishlar boʻyicha hal qiluv qarorlari” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 25-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-462-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy sud ishlarini yuritish toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 3-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda; 2021-yil, № 1, 662-modda, 4-songa ilova) 271-moddasi uchinchi qismining 2-bandi chiqarib tashlansin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

davlat boshqaruvi organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin;

ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

7-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2021-yil 16-sentabr,

OʻRQ-716-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.09.2021-y., 03/21/716/0877-son)

lex.uz