📅 2021-yil 14-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021-yil 14-sentabr · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2021 йил 14 сентябрь · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 сентября 2021 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 September 2021 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 14 сентябрдаги 1/7-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан муҳим саналарга оид ҳамда нумизматика ва коллекциялаш мақсадларида пул белгиларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини (бундан буён матнда эсдалик пул белгилари деб юритилади) тайёрлаш, сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Эсдалик пул белгилари муомаладаги банкноталар ва тангалар каби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қийматга эга нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси ҳамда номинал қийматидан юқори баҳоланувчи нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ва жамғариш объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.
2. Эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш нархлари оммавий ахборот воситаларида ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Марказий банкнинг расмий веб-сайтида муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини сотадиган ва қайтариб харид қилиб оладиган Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банк филиаллари (бундан буён матнда шохобча деб юритилади) тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниб борилади.
Марказий банк қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш нархларини шакллантиришда қўлланиладиган қимматбаҳо металл нархини ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгилайди ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
2-боб. Эсдалик пул белгиларини тайёрлаш
3. Марказий банк томонидан банкнота ва тангалар кўринишидаги, турли хил хом ашёлардан, жумладан қимматбаҳо ва бошқа металлардан тайёрланган, аҳамиятга молик турли мавзуларга бағишланган, чекланган миқдорда эсдалик пул белгилари муомалага чиқарилади.
4. Муомалага чиқариладиган эсдалик пул белгиларини тайёрлашда инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган хом-ашёлардан фойдаланилади.
5. Эсдалик пул белгилари дизайнида қуйидаги элементлар акс эттирилиши мумкин:
муқаддас қадамжолар ва тарихий обидалар, замонавий меъморчилик объектлари тасвирлари;
буюк сиймолар ижоди ва фаолиятига бағишланган тасвирлар, портретлар ва ҳайкаллар суратлари;
миллий анъаналар ва қадриятларга доир тасвирлар;
замонавий даврнинг муҳим воқеаларини, жаҳон тарихи, умумжаҳон маданияти ва қадриятларини ифода этувчи тасвирлар.
6. Эсдалик пул белгиларининг мавзуси, адади, номинали, техник хусусиятлари, хом ашёси, метали ва қотишмалари тури, уларнинг асиллик даражаси, зарб этиш сифати ва муомалага чиқариш санаси Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.
3-боб. Эсдалик пул белгиларини сотиш
7. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари шохобчалар томонидан бевосита жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.
Эсдалик пул белгиларини сотиш ва уларни етказиб бериш ишлари буюртмачилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
8. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металл нархи ва Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланадиган маржага асосан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.
9. Қимматбаҳо металлардан тайёрланмаган эсдалик пул белгилари муомаладаги (циркуляцион) пул белгилари билан бир қаторда нақд пулдаги ҳисоб-китобларда ўз номинал қиймати бўйича қабул қилинадиган ойлик иш ҳақи, пенсия, нафақа, омонат ва бошқа тўловлар орқали муомалага чиқарилади.
10. Норезидентлар томонидан республика ҳудудига ташриф буюрмасдан эсдалик пул белгиларини сотиб олиш онлайн тарзда (Марказий банкнинг ёки бошқа тегишли банкнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилиш йўли билан) амалга оширилиши мумкин.
Бунда эсдалик пул белгиларини сотиш нархи тўлов амалга ошириладиган кундаги Марказий банк томонидан белгиланган валюталарни расмий айирбошлаш курси етказиб бериш (почта) харажатларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий валютанинг сўмга нисбатан курсига мувофиқ хорижий валюта эквивалентида кўрсатилади.
Шохобчаларнинг тегишли ҳисобварағига норезидентлар томонидан амалга оширилган тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг, эсдалик пул белгилари почта орқали юборилади.
4-боб. Эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш
11. Қимматбаҳо металлардан тайёрланмаган эсдалик пул белгилари муомаладаги (циркуляцион) пул белгилари билан бир қаторда нақд пулдаги ҳисоб-китобларда ўз номинал қиймати бўйича шохобчалар орқали қабул қилиниши ва муомаладаги пул белгиларига айирбошлаб берилиши мумкин.
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш нархи ушбу эсдалик пул белгилари топширилган кундаги қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланадиган чегирмага асосан Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
12. Шохобчалар томонидан қайтариб харид қилиб олинган қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари уларнинг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси (бундан буён матнда Асиллик инспекцияси деб юритилади) томонидан техник экспертизадан (қимматбаҳо металларнинг миқдорий хусусиятларини аниқлашда, яхлитлигини бузиш орқали, яъни ундан қирқиш, пармалаш йўли билан намуна олиб ёки олмасдан тадқиқот қилиш) ўтказилади.
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг асиллик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган техник экспертиза учун тўлов Марказий банк ва Асиллик инспекцияси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади ҳамда эсдалик пул белгилари эгаларидан ундирилмайди.
13. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олишда жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади.
14. Далолатнома уч нусхада тузилади, биринчи нусхаси шохобчага, иккинчи нусхаси эсдалик пул белгиси эгасига, учинчи нусхаси эсдалик пул белгиси билан бирга Асиллик инспекцияси томонидан техник экспертизадан ўтказиш учун Марказий банкнинг масъул вакилига (бундан буён матнда масъул вакил деб юритилади) берилади.
15. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг етти иш кунидан кечиктирмасдан қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари масъул вакил томонидан Асиллик инспекциясига техник экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиниши лозим.
16. Асиллик инспекцияси далолатнома ва эсдалик пул белгиларини қабул қилиб олганидан сўнг, етти иш кунидан кечиктирмасдан масъул вакилга техник экспертиза якунланганлиги ҳақидаги хабар беради.
17. Марказий банк Асиллик инспекциясининг техник экспертиза ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномасини олганидан сўнг, қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олган шохобча орқали унинг эгаси билан ҳисоб-китобларни икки иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширади.
5-боб. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг асиллик сертификати
18. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификати билан бирга муомалага чиқарилади. Асиллик сертификати идентификация серия рақамига эга бўлади.
19. Асиллик сертификати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янгисига алмаштириб берилмайди ҳамда ушбу сертификатга тегишли бўлган эсдалик пул белгилари мазкур Низомга мувофиқ шохобчалар томонидан қайта харид қилиб олинади.
6-боб. Якуний қоидалар
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металл қийматининг ҳисоб-китоби
1 грамм соф қимматбаҳо металлнинг баҳоси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
P G/UZS = ((P W / Y) * E CB ) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда:
P G/UZS — бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;
P W — Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси фиксинг нархи (долл./тр.унц.);
Y — бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 трой унцияси = 31,1035 грамм);
E CB — 1 АҚШ доллари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг сўмга нисбатан ўрнатилган курси.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари қийматининг ҳисоб-китоби
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини сотиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Σ = V * P G/UZS * (1 + M ) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда: 100%
Σ — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари учун сўмда тўланадиган қиймат;
V — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг граммдаги оғирлиги;
P G/UZS — бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;
М — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган маржа миқдори (фоизда).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш қийматининг ҳисоб-китоби
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг қайтариб харид қилиб олиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Σ = V * P G/UZS * (1 — D ) вергулдан сўнг икки хонага қадар яхлитланади, бунда: 100%
Σ — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари учун сўмда тўланадиган қиймат;
V — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгиларининг граммдаги оғирлиги;
P G/UZS — бир грамм қимматбаҳо металл учун сўмдаги нарх;
D — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан тасдиқланган чегирма миқдори (фоизда).
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик пул белгиларини сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Эсдалик пул белгиларини қайтариб харид қилиб олиш тўғрисидаги ДАЛОЛАТНОМА ______________ (туман) шаҳар 20___ йил «___» ______________ Ушбу далолатнома________________________________________________________________ ________ ________ (шохобчанинг номи) ________________________________________________________________________________________ ________ ___ (ходимнинг Ф.И.О.) томонидан расмийлаштирилди ва______________________________________________________________ _____ __ (турар жой ёки рўйхатдан ўтган манзили) ____________________________________________________________________________________ _______ ____ дан (жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.) қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик пул белгилари қайтариб харид қилиб олиш учун қабул қилинди: Т/р Эсдалик пул белгиси номи Номинал қиймати Металл ва асиллик даражаси Вазни (граммда) Сони (рақамлар ва сўзлар билан) 1 2 3 4 5 Мен,______________________________________________________________________________________ _______ _ (жисмоний шахс ёки юридик шахс вакилининг Ф.И.О.) юқорида кўрсатилган рўйхатни тасдиқлайман ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси томонидан техник экспертиза ўтказишга розилик бераман. _________________ ___________________ (сана) (имзо) Қабул қилиб олган ходим _________________ ___________________ (сана) (имзо)
Раис М. НУРМУРАТОВ
Давлат асиллик даражаси палатаси бошлиғи Б. ХУДАЙБЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 сентябрь,
2021 йил 7 сентябрь
1/7-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING
Qarori
NIZOM
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini tayyorlash, sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. “Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini tayyorlash, sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2021-yil 14-sentabrdagi 1/7-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini tayyorlash, sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan muhim sanalarga oid hamda numizmatika va kolleksiyalash maqsadlarida pul belgilarini, shuningdek qimmatbaho metallardan tayyorlangan pul belgilarini (bundan buyon matnda esdalik pul belgilari deb yuritiladi) tayyorlash, sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Esdalik pul belgilari muomaladagi banknotalar va tangalar kabi Oʻzbekiston Respublikasi hududida nominal qiymatga ega naqd pul shaklidagi qonuniy toʻlov vositasi hamda nominal qiymatidan yuqori baholanuvchi numizmatika, kolleksiyalash, investitsiya va jamgʻarish obyektlari sifatida muomalada boʻlishi mumkin.
2. Esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish narxlari ommaviy axborot vositalarida hamda Markaziy bankning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
Markaziy bankning rasmiy veb-saytida muomalaga chiqariladigan esdalik pul belgilarini sotadigan va qaytarib xarid qilib oladigan Markaziy bankning hududiy bosh boshqarmalari va tijorat bank filiallari (bundan buyon matnda shoxobcha deb yuritiladi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar eʼlon qilinib boriladi.
Markaziy bank qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish narxlarini shakllantirishda qoʻllaniladigan qimmatbaho metall narxini har haftada kamida bir marta milliy valyutada ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq belgilaydi va oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.
2-bob. Esdalik pul belgilarini tayyorlash
3. Markaziy bank tomonidan banknota va tangalar koʻrinishidagi, turli xil xom ashyolardan, jumladan qimmatbaho va boshqa metallardan tayyorlangan, ahamiyatga molik turli mavzularga bagʻishlangan, cheklangan miqdorda esdalik pul belgilari muomalaga chiqariladi.
4. Muomalaga chiqariladigan esdalik pul belgilarini tayyorlashda inson salomatligi uchun xavfsiz boʻlgan xom-ashyolardan foydalaniladi.
5. Esdalik pul belgilari dizaynida quyidagi elementlar aks ettirilishi mumkin:
muqaddas qadamjolar va tarixiy obidalar, zamonaviy meʼmorchilik obyektlari tasvirlari;
buyuk siymolar ijodi va faoliyatiga bagʻishlangan tasvirlar, portretlar va haykallar suratlari;
milliy anʼanalar va qadriyatlarga doir tasvirlar;
zamonaviy davrning muhim voqealarini, jahon tarixi, umumjahon madaniyati va qadriyatlarini ifoda etuvchi tasvirlar.
6. Esdalik pul belgilarining mavzusi, adadi, nominali, texnik xususiyatlari, xom ashyosi, metali va qotishmalari turi, ularning asillik darajasi, zarb etish sifati va muomalaga chiqarish sanasi Markaziy bank boshqaruvi tomonidan belgilanadi.
3-bob. Esdalik pul belgilarini sotish
7. Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari shoxobchalar tomonidan bevosita jismoniy va yuridik shaxslarga sotiladi.
Esdalik pul belgilarini sotish va ularni yetkazib berish ishlari buyurtmachilar bilan tuzilgan shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.
8. Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini sotish narxi Markaziy bank tomonidan har haftada kamida bir marta qimmatbaho metall narxi va Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tasdiqlanadigan marjaga asosan ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq belgilanadi.
9. Qimmatbaho metallardan tayyorlanmagan esdalik pul belgilari muomaladagi (sirkulyatsion) pul belgilari bilan bir qatorda naqd puldagi hisob-kitoblarda oʻz nominal qiymati boʻyicha qabul qilinadigan oylik ish haqi, pensiya, nafaqa, omonat va boshqa toʻlovlar orqali muomalaga chiqariladi.
10. Norezidentlar tomonidan respublika hududiga tashrif buyurmasdan esdalik pul belgilarini sotib olish onlayn tarzda (Markaziy bankning yoki boshqa tegishli bankning rasmiy veb-sayti orqali murojaat qilish yoʻli bilan) amalga oshirilishi mumkin.
Bunda esdalik pul belgilarini sotish narxi toʻlov amalga oshiriladigan kundagi Markaziy bank tomonidan belgilangan valyutalarni rasmiy ayirboshlash kursi yetkazib berish (pochta) xarajatlarini hisobga olgan holda, xorijiy valyutaning soʻmga nisbatan kursiga muvofiq xorijiy valyuta ekvivalentida koʻrsatiladi.
Shoxobchalarning tegishli hisobvaragʻiga norezidentlar tomonidan amalga oshirilgan toʻlov mablagʻlari kelib tushgandan soʻng, esdalik pul belgilari pochta orqali yuboriladi.
4-bob. Esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olish
11. Qimmatbaho metallardan tayyorlanmagan esdalik pul belgilari muomaladagi (sirkulyatsion) pul belgilari bilan bir qatorda naqd puldagi hisob-kitoblarda oʻz nominal qiymati boʻyicha shoxobchalar orqali qabul qilinishi va muomaladagi pul belgilariga ayirboshlab berilishi mumkin.
Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olish narxi ushbu esdalik pul belgilari topshirilgan kundagi qimmatbaho metall narxi va ushbu narxga qoʻllaniladigan Markaziy bank boshqaruvi tomonidan tasdiqlanadigan chegirmaga asosan Markaziy bank tomonidan mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq belgilanadi.
12. Shoxobchalar tomonidan qaytarib xarid qilib olingan qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari ularning asillik darajasini aniqlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi (bundan buyon matnda Asillik inspeksiyasi deb yuritiladi) tomonidan texnik ekspertizadan (qimmatbaho metallarning miqdoriy xususiyatlarini aniqlashda, yaxlitligini buzish orqali, yaʼni undan qirqish, parmalash yoʻli bilan namuna olib yoki olmasdan tadqiqot qilish) oʻtkaziladi.
Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarining asillik darajasini aniqlash maqsadida oʻtkaziladigan texnik ekspertiza uchun toʻlov Markaziy bank va Asillik inspeksiyasi oʻrtasida tuzilgan shartnoma asosida amalga oshiriladi hamda esdalik pul belgilari egalaridan undirilmaydi.
13. Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olishda jismoniy shaxs yoki yuridik shaxs vakilining shaxsini tasdiqlovchi hujjati asosida mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olish toʻgʻrisida dalolatnoma (bundan buyon matnda dalolatnoma deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi.
14. Dalolatnoma uch nusxada tuziladi, birinchi nusxasi shoxobchaga, ikkinchi nusxasi esdalik pul belgisi egasiga, uchinchi nusxasi esdalik pul belgisi bilan birga Asillik inspeksiyasi tomonidan texnik ekspertizadan oʻtkazish uchun Markaziy bankning masʼul vakiliga (bundan buyon matnda masʼul vakil deb yuritiladi) beriladi.
15. Dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng yetti ish kunidan kechiktirmasdan qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari masʼul vakil tomonidan Asillik inspeksiyasiga texnik ekspertizadan oʻtkazish uchun taqdim qilinishi lozim.
16. Asillik inspeksiyasi dalolatnoma va esdalik pul belgilarini qabul qilib olganidan soʻng, yetti ish kunidan kechiktirmasdan masʼul vakilga texnik ekspertiza yakunlanganligi haqidagi xabar beradi.
17. Markaziy bank Asillik inspeksiyasining texnik ekspertiza oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnomasini olganidan soʻng, qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olgan shoxobcha orqali uning egasi bilan hisob-kitoblarni ikki ish kunidan oshmagan muddatda amalga oshiradi.
5-bob. Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarining asillik sertifikati
18. Qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari ularning texnik xususiyatlarini tasdiqlovchi asillik sertifikati bilan birga muomalaga chiqariladi. Asillik sertifikati identifikatsiya seriya raqamiga ega boʻladi.
19. Asillik sertifikati yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan taqdirda yangisiga almashtirib berilmaydi hamda ushbu sertifikatga tegishli boʻlgan esdalik pul belgilari mazkur Nizomga muvofiq shoxobchalar tomonidan qayta xarid qilib olinadi.
6-bob. Yakuniy qoidalar
20. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
21. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasini belgilash palatasi bilan kelishilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qimmatbaho metall qiymatining hisob-kitobi
1 gramm sof qimmatbaho metallning bahosi quyidagi formula asosida hisoblanadi:
P G/UZS = ((P W / Y) * E CB ) verguldan soʻng ikki xonaga qadar yaxlitlanadi, bunda:
P G/UZS — bir gramm qimmatbaho metall uchun soʻmdagi narx;
P W — London qimmatbaho metallar assotsiatsiyasi fiksing narxi (doll./tr.uns.);
Y — bir troy unsiyasining metrik grammdagi ekvivalenti (1 troy unsiyasi = 31,1035 gramm);
E CB — 1 AQSH dollari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankning soʻmga nisbatan oʻrnatilgan kursi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari qiymatining hisob-kitobi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini sotish narxi quyidagi formula asosida hisoblanadi:
Σ = V * P G/UZS * (1 + M ) verguldan soʻng ikki xonaga qadar yaxlitlanadi, bunda: 100%
Σ — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari uchun soʻmda toʻlanadigan qiymat;
V — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarining grammdagi ogʻirligi;
P G/UZS — bir gramm qimmatbaho metall uchun soʻmdagi narx;
M — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi tomonidan tasdiqlangan marja miqdori (foizda).
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olish qiymatining hisob-kitobi
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarining qaytarib xarid qilib olish narxi quyidagi formula asosida hisoblanadi:
Σ = V * P G/UZS * (1 — D ) verguldan soʻng ikki xonaga qadar yaxlitlanadi, bunda: 100%
Σ — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari uchun soʻmda toʻlanadigan qiymat;
V — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilarining grammdagi ogʻirligi;
P G/UZS — bir gramm qimmatbaho metall uchun soʻmdagi narx;
D — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi tomonidan tasdiqlangan chegirma miqdori (foizda).
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining esdalik pul belgilarini sotish va qaytarib xarid qilib olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Esdalik pul belgilarini qaytarib xarid qilib olish toʻgʻrisidagi DALOLATNOMA ______________ (tuman) shahar 20___ yil “___” ______________ Ushbu dalolatnoma________________________________________________________________ ________ ________ (shoxobchaning nomi) ________________________________________________________________________________________ ________ ___ (xodimning F.I.O.) tomonidan rasmiylashtirildi va______________________________________________________________ _____ __ (turar joy yoki roʻyxatdan oʻtgan manzili) ____________________________________________________________________________________ _______ ____ dan (jismoniy shaxs yoki yuridik shaxs vakilining F.I.O.) quyidagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qimmatbaho metallardan tayyorlangan esdalik pul belgilari qaytarib xarid qilib olish uchun qabul qilindi: T/r Esdalik pul belgisi nomi Nominal qiymati Metall va asillik darajasi Vazni (grammda) Soni (raqamlar va soʻzlar bilan) 1 2 3 4 5 Men,______________________________________________________________________________________ _______ _ (jismoniy shaxs yoki yuridik shaxs vakilining F.I.O.) yuqorida koʻrsatilgan roʻyxatni tasdiqlayman va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorat inspeksiyasi tomonidan texnik ekspertiza oʻtkazishga rozilik beraman. _________________ ___________________ (sana) (imzo) Qabul qilib olgan xodim _________________ ___________________ (sana) (imzo)
Rais M. NURMURATOV
Davlat asillik darajasi palatasi boshligʻi B. XUDAYBERDIYEV
Toshkent sh.,
2021-yil 14-sentabr,
2021-yil 7-sentabr
1/7-son